🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Азизларим мана яна бир кунлик умримиз тарихга кетди...

Кунимиз тинчлик - хотиржамликда, танларимиз сог, энг улуг неъмат Юртимиз тинч, мана шу тинчлигимизга
кўз тегмасин!

уйимизда оиламиз, фарзандларимиз бағримизда, тинч ухлаб, тинч тонг оттиряпмизми мана шу энг катта бахт!

Мана шу бахтимизга кўз тегмасин!   АМИЙН .

Хайрли тун! Яхши дам олинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸‌Ассалому Алайкум дилга яқин,
яхши инсонларим!🌸

Умримизнинг яна бир
қайтарилмас тонгги муборак ва
ҳайрли бўлсин!

Омонат дунёда омон бўлинг!

Аллоҳим хар бир қилаётган
хайрли ишингиздан босган хар
бир қадамингиздан рози бўлсин.

Жисмингизга соғлик қалб
оламингизга хотиржамлик
тилайман.

Топганингиз халол бойлик, қилган
ибодатларингиз ажру савобларга
тўла бўлсин.

Муродбахш Чоршанба тонги
муборак!

🍃ХАЙРЛИ ТОНГ 🍃

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰2
Ўн йилга кечикибман, афсус...
Мени турмуш курганимга 10-йил булди 2-фарзандим бор. Хеч качон эримни оёғини ювмаганман. Кеча бир группада бир постни ўқидим. 300-та аёл эрини оёғини ювганлигини ёзган. Кечгача ўқидим, хар хил фикрлар. Эрим ишдан келиб доим душга кириб чиқади, лекин оёқ ювиш. Мен буни синаб кўрмоқчи бўлдим. Эрим ишдан келди, ювинди овқатландик. Болалар ухлади. Эрим диванда ўтирганди. Тоғорачага илиқ сув солиб олиб келдим. Эрим хайрон оёғини сувга ўзим солдим. Тинчликми онаси оёғим ҳидланиптими деди. Йўқ дадаси ювгим келди дедим. Эрим кулиб турди. Ювдим совунлаб. Тирноқларини олдим манюкюр қилдим крем суртдим. Эрим икки кўзи менда. Ҳайрон бўлманг хотинлар ювиши керак дедим. Ўзимни енгил сездим. Эрим пешонамдан ўпиб дуо қилди. Кўзларида ёш тўлгандай эди. Бир кунда муносабат ўзгарди. Ўзгача меҳр пайдо бўлди. Тонгда ишга жўнар экан. Кузатиб қўяр эканман, эримни кўзларида кувонч курдим.

Шу оддийгина ишни шу пайтгача қилмаганимга афсусландим. 
Ўн йилга кечикибман.

Алҳамдулиллаҳ!
Бу менга сабоқ бўлди.

Марҳабо Каримова.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍25
Кўпни кўрган кекса онахондан сўрашибди:

–Бувижон! Сиз жуда оғир ҳаёт кечирдингиз, бироқ кўнг лингиз ҳалиям ёш. Бунинг бирор сири борми?

– Бор албатта,– жавоб берибди онахон,– менга қилинган барча яхшиликни юрагимга, нима ёмонлик қилишса, сувга ёздим. Акс ҳолда юрагим тўла чандиқ бўларди. Ҳозир юрагим хушбўй гуллар билан тўла боғ!
Яратганга беадад шукрлар бўлсин, У зот бизга эслаб қолиш ва унутиш неъматини берган.

Бизга қачон яхшилик қилинса, миннатдорчилик уни эслаб қолишга, меҳр эса ёмонликни унутишга мажбур қилади...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
🌿 Adolat...

Amerikada hammaga mashhur bir sudya bor. Nihoyatda adolatli. O‘sha sudya bir safar o‘n besh yoshli bir bola ustidan hukm qildi. Bola do‘kondan non va pishloq o‘g‘irlagan ekan. Bola qochish asnosida tokchalardan birini ham sindirgan. Hodisa tafsilotini eshitgan sudya boladan so‘radi:
-Sen haqiqatdan ham o‘g‘irlik qildingmi? Non o‘g‘irlab tokchani ham sindirdingmi?
Bola xijolatdan yerga qarab javob berdi:
-Ha!
-Nega o‘g‘irlik qilding?
-Muhtojlikdan!
-O‘g‘irlagandan ko‘ra sotib olsang bo‘lmasmidi?!
-Pulim yo‘q!
-Otang yoki onangdan pul olsang bo‘lar edi-ku!
-Otam yo‘q. Onam borlar. U kishi bemor. Ishlay olmaydilar. U kishi uchun non va pishloq o‘g‘irladim!
-Sen ishlamaysanmi?
-Mashinalarni yuvar edim. Onamga yordamlashish uchun xo‘jayindan bir kun javob so‘radim. Shuning uchun meni ishdan haydashdi!
Savol-javob tugagandan so‘ng sudya hukmni e’lon qildi:
“O‘g‘irlik, xususan non o‘g‘irlash juda ham uyatli ish. Bu o‘g‘irlikda hammamiz sherikmiz. Mana shu zalda o‘tirganlarning bari bu jinoyatda sherik. Ular ichida men ham borman. Bundan barchamiz mas’ulmiz! Bu yerda o‘tirganlarning bariga o‘n dollardan jarima solaman. O‘n dollar bermasdan hech kim zaldan chiqmasin!”.
Birinchi bo‘lib sudyaning o‘zi cho‘ntagidan o‘n dollar chiqarib stolga qo‘ydi va dedi:
“Och qolgan bolani polisiyaga topshirgan do‘kon egasiga ming dollar jarima solaman. Agar do‘kondor pulni bermasa do‘koni yopiladi. Modomiki, kimdir non o‘g‘irlar ekan, bundan barcha fuqarolar uyalishi lozim. Bu ish davlatimizdagi jamiyat a’zolari uchun sharmandalik!”.
Zaldagi barcha ishtirokchilar boladan kechirim so‘rashdi. Hamma yig‘ladi. Sudya ham zaldan ko‘zlarida yosh bilan chiqdi. U rahmat va insoniylik asarini ko‘rsatdi
.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20😢3
Қизимга насиҳатим:

1. Борган жойингда қарияларни ва қайнона қайнотангни кўнглини ол, мухаббатини қозонгин.

2. Менга қандай итоатда бўлган бўлсанг, энди худди шундай эринга итоат қил.
Хеч қачон, хеч қачон бахслашиб гап қайтармагин, акс холда мухаббати совушни бошлайди.

3. Доим кулиб юргин.
Аразламагин. Аразлаш оилани заифлаштиради.
Аразлашга ўрганиб қолсанг, доим тўмсайиб юришга одатланиб қоласан.

4. Ишдан, катта хонадонни йиғиштиришда чарчаб қолсанг, ўзингни қийнама.
Иш тугамайди.
Қайнонангдан хам яширма чарчаб қолганингда.

5. Қулдек келин бўлма.
Тоқатинг доирасида ишларни қил.

6. Эринг билан бўлганингда, кўпроқ яхши гапларни гаплашгин.
Токи, уйга келиш, эринга хурсандчилик бўлсин.

7. Эринг уйга сиғмай қолишидан қўрқ. Хушёр бўл. Эркак доим уйига интилиши керак.

8. Сенга ёқмайдиган холатлар бўлса, қадаринга рози бўл.
Батамом бахтли бўлиш, хеч кимга ваъда берилмаган
Мутлоқ бахт - Жаннатда

9. Оилани бахтли бўлишида аёлни ўрни катта. Шуни ёдингда тут


⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tarvuzdan ikki hil yahna ichimlik🍹

🔺Kakteyl uchun:

•500 gr tarvuz
•500 gr marojniy

Tarvuzni danagidan tozalab marojniy bilan blender qilib olamiz. Koʻpiklari bilan yaxna holda istemol qilamiz.

🔺Limonad uchun:

•1 kg tarvuz
•0,5 ta limon
•0,5 bogʻ myata

Danagidan tozalangan tarvuz va
yarimta limon suvini siqib chiqarib blender qilib olamiz. Grafinga myata barglari bilan solib muzdekkina holda istemol qilamiz. 🤤

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5👏1
Тилга кўчмаган мухаббат

9-синф

Ўшанда мен унинг ортида ўтириб, жингалак қора сочларига термулардим. У муҳаббатимни сезмасди, лекин ичимда у мени севиб қолишини орзу қилардим. Танаффусда у ёнимга келиб, дафтаримни сўраб турди, мен бердим. Ўшанда юрак ютиб, мен унга шунчаки синфдош ўртоқ бўлишни истамаслигимни айтгим келди. Лекин айтолмадим. Мен уни яхши кўраман. Лекин буни айтиш негадир менга жуда қийин эди.

10-синф

У доим дугоналари даврасида бўлар, мени умуман сезмасди. Мен эса дарсдаям, кўчадаям нигоҳларим билан уни кузатардим. У меники бўлишини қанчалар орзу қилардим, доим у ҳақда хаёл сурадим. Лекин у… у менинг муҳаббатимдан бехабар эди.

Битирув оқшоми

У ҳаммадан гўзал бўлиб кетганди. Пушти матодан тикилган либоси сарв қоматига янаям кўрк бағишлар, у худди оққушдек учиб юрарди. Синфдошлар билан ҳазиллашиб, қаҳ-қаҳ отиб кулар, мен эса унинг юзига ярашиб турган кулгичларига суқланиб боқардим. Қанийди, у менинг муҳаббатимни сезганида эди, мен томон шунчаки бир ўгирилиб қараганида эди… Лекин мен унинг бахтдан масрур кўзларида севги нишонасини сезмадим. Рақс ортидан рақс, у бирам чиройли ўйнардики. Мен гўё сеҳрлангандек фақат унга боқар, унинг ҳар бир ҳаракатини кузатардим. Унга бор ҳақиқатни айтиб, уни қанчалар севишимни ошкор этгим келар, лекин бундай қилолмасдим.

Бир неча йил ўтиб…

Кеча унинг тўйи бўлди. Биз синфдошлар бир стол атрофида ўтирдик. Мана, ниҳоят, у ёнида хурсанд қиёфада келаётган ёри билан тўйхонага кириб келди. Мен чанқоқ нигоҳларим билан унинг эгилиб турган юзи, кўзларига тикилардим. Унинг нигоҳларидан муҳаббат изини изладим. Мен доим у меники бўлишини орзу қилганман. Лекин ўзимни алдаб нима қилдим? У мени умуман севмайди, бўлмаса бошқа бировга турмушга чиқиб кетармиди?

Орадан йиллар ўтди…

Кеча унинг оламдан ўтганини айтиб қолишди. Синфдошлар йиғилишиб бордик. Мен кўзларимдаги шашқатор оқаётган ёшларни тўхтата олмасдим. Уни ниҳоятда яхши кўрганимни, усиз кунларим зерикарли, бир хил, нурсиз ўтганини, у менинг кўнглимда доим порлаб туриб, менга яшашга куч берганини, унинг хаёли билан яшаганимни қани эди бировга айта олсам. Энди ҳаётимдан қуёшим кетди, мен буткул зулматда қолдим.

Сўнгги сўз ўрнида…

Кеча унинг яқин дугонаси – синфдошимиз Ҳалимани учратиб қолдим. «Биласанми, у мудом сени севган, ўша мактаб давримиздан бошлаб. Лекин сен буни билмагансан. Сен билиб қолишингдан, устидан кулишингдан қўрққан. Лекин доим сенинг ортингдан тикилиб, «Қани эди, у мени яхши кўриб қолсайди», деб ният қилганини сен сезмагансан ҳам. Сендан ҳеч қанақа ишора, ҳаракат бўлмагач, у тақдирига тан берди. Мактабни битирганимиздан кейин ҳам учрашганимизда, телефонда гаплашганимизда у ҳамиша сен ҳақингда гапириб, сени умуман эсдан чиқара олмаётганини айтарди. Аслида у сенинг бефарқлигинг туфайли ҳам бошқа бировга турмушга чиқиб кетди. Баъзида кўнглини менга очиб, эрини умуман севмаслигини, юрагидаги жавобсиз муҳаббати уни олов бўлиб ёндираётганини йиғлаб гапирарди. Мана шунақа гаплар. У ўлаётганда ҳам сени ўйлаб жон берди, бир дақиқа бўлса-да, сени унутгани йўқ. Агар сенда ҳам унга нисбатан бирон туйғу бўлганида эди, сизлар бахтли ва чиройли жуфтлик бўлардинглар. Афсус…»

ШАБНАМ.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍36😢17❤1
•Агар кўзингиз бир гуноҳкорга тушса, кўнглингизга: “мен ундан яхшиман”, деган ўй келмасин. Шу гуноҳ билан у балоланибди, сиз эса, Аллоҳнинг раҳмати ила омонда қолибсиз. Демак, унга Аллоҳдан ҳидоят, ўзингизга эса барқарорлик сўранг.

©Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
❤️❤️Опа-сингил ❤️❤️
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Онамдек қадрли, жонкуяр инсон,
Фариштам мисоли, бирам меҳрибон.
Талпинар юрагим, сизга яқин жон,
Дунёда ягонам опам ўзимнинг!

Кўзларим қувонар сени кўрганда,
Жонимнинг ярмисан кулфат келганда,
Сен борки, бахтиёр бўлдим оламда,
Дунёда ягонам синглим ўзимнинг!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4💔1
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН - Яъни , - Гулнур барчанинг эътиборини жалб этганидан ўнғайсизланиб ерга қаради ,- айтмоқчи бўлганим балки йигитчанинг ўзи барчасини ташкиллаштирган бўлишиям мумкин-ку ? Балки шу йўл билан отасининг эътиборини жалб қилмоқчи бўлгандир ? Балки…
#ТАНЛАНГАН

Ҳозир унинг онлайн танловда ғолиб бўлганлигини эшитиб бирам севиндим. Гапнинг очиғи Назокатхоннинг гап- сўзларидан кейин йигитнинг ўзини бундай тутишидан, яъни телефонга муккасидан кетишидан анчайин ҳавотирда эдим-да.
Содиқжон ва Гулнур Асила опанинг сўнгги сўзларидан киши билмас кўз уриштириб олишди. Гулнур эса "темирни қизиғида босиш" ҳаракатига тушди.

- Асила опа ! Кўнгил деган нарса жуда сезгир бўлади- да. Қаранг , сиз ҳам неча юзлаб ўқувчилар ичида айнан Тоиржоннинг ўзини бошқача тутишини ажратиб, фаҳмлаганингизга қойилман. Аммо бари яхшиликка бўлгани соз бўлди-а ? Нима дедингиз ?

- Албатта ҳурсандман. Энди Тоиржоннинг феъл - атворига келсак , уни кузатиш бевосита ҳизмат вазифам , қолаверса касбим юзасидан ҳар бир синф ўқувчилари билан уларнинг қизиқишлари, шунингдек келажакда эгаллашлари лозим бўлган касбга йўналтириш ишлари доирасида неча бор юзма-юз суҳбат уюштириш , тест ва савол - жавоб синовлари ўтказиб , тегишли хулосаларга келиш менинг бевосита вазифам.
Биласизми , Тоиржон аслан сергап йигит бўлмаса-да ана шундай суҳбатларда кўпинча "Бир куни бирдан машҳур бўлиб кетишини , шунга жуда интилаётганини кўп бора таъкидлаган.

- Назокат опа ? Сиз бу ҳақда нима дейсиз ? Очиғини айтганда синф раҳбари сифатида сиз Тоиржон билан барчамиздан ҳам кўпроқ ва яхшироқ танишсиз , шундай эмасми ?- Жаҳонгир Асадов савол назари билан жуссаси нозиккина синф раҳбарига юзланди.

- Ҳаа ,- деди синф раҳбари ўйланганча ,- очиғини айтсам бугунги эшитганларим мен учун анчагина кутилмаган ҳолат бўлди. Ҳозир Тоиржоннинг бу қадар чиройли ютуққа эришганини эшитиб , тўғриси ҳайрон ҳам бўлиб қолдим. У кейинги вақтларда, нима десам экан, менга қанақадир бошқачароқ бўлиб кўринаётган эди. Асила опам ва бошқа фан устозлари ҳамда онаси билан ҳам айнан унинг табиатидаги ўзгаришлар ҳақда кўп суҳбатлашганимиз рост. Мен барча суҳбатларни синф раҳбари йиғма жилдида сақлаб қўйганман. Бугун ўқувчим ютуққа эришганидан хабардор бўлгач , ундаги ўзгаришлар бежизга бўлмаган экан-да деган хулосага келиб турибман.

- Мумкин бўлса батафсилроқ тушинтирсангиз ,- Гулнур бари табиий кўриниши учун чиройли жилмайди .

- Биласизми , бу ўқувчим кейинги вақтлар бироз ҳардамхаёл дейдими , паришонхотир дейдими , хуллас шунга ўхшаш сал бошқачароқ бўлиб қолганди. Авваллари дарсларда савол бериб жуда фаол иштирок этарди. Мактабда ўтказиладиган тадбирларда ҳам елиб - югурган , қўлидан келганча устозларга ва дўстларига ёрдам берарди . Хуллас Тоиржон анчайин жўшқин табиатли бола эди. Аммо шу баҳор ойларидан бошлаб аста- секин ўзгара бошлади . У гўёки "Ичимдагини топ" дейдиганлар сирасига ўзгартириб қўйилгандек эди. Тоиржон энди жудаям ювош , оғиркарвон , биров билан иши йўқдек кўринган болага , бир сўз билан айтганда худдики алиштириб қўйилгандек ўқувчига айланиб қолган эди . Мен учун синфимдаги ҳар бир ўқувчи яҳлит бир олам. Шу сабаб Тоиржондаги ўзгариш мени бефарқ қолдирмади. Хаёлимга нима келибди денг ? "Бу боланинг оиласи тинчмикан ? Нима учун бу боланинг шаҳди бунчалик пасайиб кетди экан? " деган савол келибди. Очиғи бундай ўйлашимга арзирли сабаб бор эди.

- Кечирасиз , биз ҳам ўша сабаб ҳақида билсак бўладими ? - сўради Содиқжон ўрнидан бир қўзғалиб ,- тўғриси касбимиз ёшларларнинг илм олиши билан боғлиқ бўлгани учун улар ҳақидаги ҳар қандай мулоҳазалар бизни ҳам қизиқтириши табиий Айбга буюрмайсизда энди.

- Бу нарса сизнинг йўналишингизга нечоғлик тўғри келади билмадим- у... Майли. Гапни бошладим-ми , якунлаб қўяқолай.
Хуллас , мактабимизнинг тўққизинчи синфида Олимжон исмли йигитча ўқийди. У қуйи синфларда фақат беш баҳога ўқирди , ҳулқи ҳам намунали эди. Аммо бу ўқув йилида Олимжоннинг тарбияси бутунлай бошқа , салбий тарафга ўзгарди. У авваллари мени фанимдан жуда яхши ўзлаштиргани учун қолган фан ўқитувчиларига "Бу ўқувчи банд. Юқори синфларда менинг фанимдан олимпиадага қатнашади" деб эълон қилиб қўйгандим...


#давоми_бор /87
👍38🥰1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

28 - ҚИСМ

Аммо Олимжонга қанчалар яхши муносабатда бўлмай унинг фанга бўлган қизиқиши борган сари пасаайиб кетаверди . Бунинг устига йигитча тобора жиззаки, уришқоқ , бетгачопар бўла борди.
Бу ҳолат юрагимни жуда эзди. Мен Олимжоннинг отаси ва онасининг уч- тўрт йилларча аввал ўзаро чиқиша олмай турмушлари бузилганидан хабарим бор эди. Ўз- ўзидан Олимжоннинг табиатидаги ўзгаришни ҳам унинг отасиз вояга етаётганидан кўрдим.

Аммо ...

Аммо ўртада ана шу аммо бор эди-да. Ахир Олимжон қатор йиллар отасиз ўсиб , фақат тўққизинчи синфга етганда ҳулқида ўзгариш бўлиши ғалати кўринганди.
Кўп ўтмай саволларимга эса ўз- ўзидан жавоб топилди . Бир куни суҳбат орасида йигитча оиласи билан қўшни турувчи ҳамкасбимиз Омина опа дарсга кечикиб келиб , мактаб эшиги ёнида навбатчи билан гап талашиб ўшшайиб ичкарига кириб кетаётган Олимжоннинг ортидан бошини сарак- сарак қилиб қолди:

- Эссиз шундоқ бола- я ?! Онаси қайси хаёл билан фарзандларининг бошини ҳам қилди экан? Кап- катта аёлда фаросат бўлмаса қийин экан ?!

- Тушунмадим? Гап нима ҳақда кетяпти ? Сал тушунтириброқ гапиринг ,- дедим мен тажанглигим ошиб .

- Мана шу Олимжоннинг онаси Шаҳлони айтаман- да. Кўринишидан бир маънили, туппа- туззук аёлга ўхшайди. Аммо қилиб юрган ишини қаранг?! Уч нафар ўғлини бўйи етиб қолган , бу кишим бўлса...

- Оббо , нима бу кишим ?!- баттар диққатим ошди менинг

- Бу кишим эрга тегиб олибдилар. Эрга текканлари камлик қилгандек эрчалари кунда - шунда. Номозшомда Шаҳлоникига келармиш , эрталаб эса яна "гуд бай" !

- Ким нима деса десин-у , аммо ўша аёлнинг эрга текканини ёқлайман. Кўряпсиз- ку ўғилнинг аҳволини. Ҳозирдан шундай бўлса , эртага бу болани умуман эплаб ҳам , йиғиштириб ҳам бўлмай қолади. Ҳа энди одамлар жувоннинг қайта турмуш қурганини маломат қилмай қўяқолишсин.

- Эҳ Назокат ! Мен ҳам Шаҳлонинг турмуш қурганини маломат қилаётганим йўқ . Аввало никоҳ ёшидаги эрдир , аёлдир сўққабош юришини ёқламайман ҳам. Аммо масаланинг моҳияти бу ерда бутунлай бошқа нарсада- да .
Гап шундаги Шаҳло қўшни махалладаги оилали эркакга иккинчи хотин бўлиб тегиб олибди . Биров бир нарса деса лаблари бурилиб "Нима бўлибди , ҳаром юрмасам бўлди-да, сизларга нима ?!" дейди.
Хўп эрга тегар экансан бирорта бева эркакни топгин эди . Кўз- кўзга тушмайдиган , у кундош билан бунисининг болалари бир- бирига ғаразли қарамайдиган , эркакнинг жуфти- ҳалолини ўтдек куйдириб , қонига ташна қилмайдиган бошқа ечим йўқмиди ? "Кўнгил , кўнгил" дейишди , йўқ бу кўнгил эмас , бу нафс . Тизгинсиз , тийиқсиз нафс , - Назокат шундай деб оғир тин олди ,- мана дилимни оғритган Олимжон воқеаси шу . Мен "Тоиржоннинг ҳаётида ҳам шунга ўхшаш воқеа бўлмадимикан?" деб гумон қилаётгандим. У бугун мактабга келмаганига уч кун бўлди. Эрталаб "Бир гап бўлмадимикан?!" деб хавотир олиб уйига қўнғироқ қилсам , онаси унинг бироз шамоллаганини айтди.
Бугун эса сизлардан бу хушхабарни эшитиб жуда қувондим ва бутунлай ҳотиржам ҳам тортдим.

- Биз унинг синфдошлари билан ҳам кўришмоқчи эдик , аммо мактабдаги биринчи навбат дарслари тугаганига анча вақт бўлибди . Майли насиб қилса келаси хафта яна бир бор қайта ташриф буюрамиз,- деди Содиқжон миннатдор оҳангда,- сизларга эса каттакон раҳмат. Танишганимиздан жуда ҳурсандмиз.

* * *

Содиқжон билан Гулнур идорага қайтишганда иш вақти тугашига саноқли дақиқалар қолган бўлиб , барча ходимлар ўз ўрниларида эдилар.

Эркин Раимов барчага қайта бошдан юзланди.

- Хўш , кимда қандай янгилик ? - сўради у йиғилганларга бирма- бир назар ташлаб ,- майли сўзни ўзим бошлаб берақоламан. Хуллас бугун Акмал аканинг телефонига қайта СМС келмади. Отасининг эса ишхонасига бориб "йўлини қилиб" суриштирдик.


/88
👍40😭1
#ТАНЛАНГАН

У кишининг бирон киши билан ҳусумати бўлмаганлигини аниқлагандек бўлдик. Ҳар ҳолда шундай . Акмал аканинг жамоада обрўси жойида экан . Салкам ўн беш йилдан буён жамоадошлари ҳурматига сазовор бўлиб, мазкур лавозимда ишлаб келаётган экан. У ҳақда барчанинг фикри бирдек : камтарин , камсуқум , меҳнаткаш инсон.

- Менда ҳам шундай. Оила аъзолари қариндош - уруғ , маҳалла - кўй орасида фақат яхши ном билан сифатланишар экан. Мен Акмал аканинг бўй етган қизи борлигини эшитиб , разведкага аёлим ва синглимни бирга олиб бордим,- деди Камол ака навбат ўзига келганда Устознинг сўзларини давом эттириб,- улар бўй етган укалари учун Акмал аканинг қизини суриштирган бўлиб секин махаллани айланиб чиқишди. Махалладагиларнинг бари бир овоздан қизни ҳам , унинг оиласини ҳам мақтадилар. Ҳеч ким бир оғиз бўлса-да зиғирдек салбий фикр айтмади.
- Яхши. Демак, ишхона тоза . Қариндош- уруғ , махалла- кўй тарафлар тоза,- Раимов дафтарга алланималарни чиза туриб , бош кўтармай Содиқжонга савол берди,- Содиқжон , сенда нима гап ?

- Мен ва Гулнур иккимиз бола ўқийдиган мактабга бордик. Мактабдагилар , яъни синф раҳбари ва психолог кейинги ойларда йигитча руҳиятида қандайдир ўзгаришлар кузатилганлигини айтишди. Тоиржон олдинлари серғайрат , интилувчан , тиришқоқ бола бўлган экан. Кейинги вақтларда эса ичимдагини топ , одамови йигитгачага айланиб қолибди. Кўп вақтини телефон титкилаб ўтказиш билан банд бўлганлигини қайта- қайта таъкидлашди . Мени ҳайрон қолдирган жойи мактабда икки мингга яқин ўқувчи ўқиса- да , педагогларнинг йигитча хақида батафсил маълумот бера олишгани бўлди. Улар хатто "Тоиржон яқин орада машҳур бўлиб кетишни режа қилиб қўйганди" деб унинг режаларидан бохабарлигини ҳам айтишди, бироқ боласи тушмагурнинг режаси бошқа йўналишга бурилиб кетганми дейман ,- Содиқ шундай деб бўлиб ўтган суҳбатнинг ипидан игнасигача бир бошдан сўзлаб берди.

- Эҳ-ҳа! - деди унинг сўзларини берилиб тинглаган Раимов стол устига ручка билан дўқ- дўқ чертаркан,- калаванинг учи шу ердан бошланадими дейман-да !
Ана миш- у , мана миш ?! Нима миш ?! Йигитча бирдан машҳур бўлиб кетармиш ?!
Ҳа нима ?! Орзуга айб бор эканми ?
Бироқ машҳурлик ниманинг эвазига келиши керак бўлган ?! Ёки кимнинг ?!
Вот масала где ? - Раимов шундай деб муғамбир нигоҳда Фарруҳга юзланди ,- Шуммахер болам , сен нималарни топиб келдинг ? Сипогина бўлиб ўтиришингдан сендан ҳам бир нарсалар чиқадими дейман- да ? Қани эшитайликчи ?

Фарруҳнинг кўзларида ўт чақнади :

- Устоз, Тоиржон кўча болалари билан ўралашиб қолмаган экан. Бу тараф сиз айтган каби тоза . Бироқ у бошқа инсонлар билан ўралашиб қолибди . Мен Тоиржоннинг яқин дўстини топиб , унинг қўйнига секин қўл солиб кўрдим. Очиғи бу осон бўлмади. Хуллас тафсилотларга тўхталиб ўтирмайман. Ундан кейин бу таҳлит ишлар менинг шахсий "фирменний сирим".

- Ўв бола ?! - тутақди Камол Исматов,-"Эртаклар - яхшиликка етаклар" эшиттиришини иш битгач "прямой эфир" қиласан. Хозир эса гапни чўзмай , шарт кес !

- Хўп, хўп бўлади ! - деди Фарруҳ унинг танбеҳини оғир олмай,- хуллас бола интернетдаги аллақандай онлайн қимор ўйинига аралашиб қолган. Бу ўйин эгалари , яъни ташкилотчилари заб каллали одамлар-да. Кимга , қаерда , қандай қопқон қўйишни билишади. Бошланишига арзимаган пулни ўртага тикиб харидорни ғолиб қилишади. Харидор ҳисобида аста - секин пул тўпланади . Шу билан бирга ўзига ишонч ҳам. Орада шубҳа уйғонмаслиги учун бир - икки ютиб ҳам қўйишади ва киши билмас қай усул билан ютганликларини рақибларига секин шипшитиб қўйишади.
Йиқилган курашга тўймас деганларидек рақиблар яна жон- жаҳдлари билан майдонга тушадилар ва қарабсиз- ки тез орада яна ғолиб бўладилар.
Биласизми , Тоиржонда ҳақиқатда заковат бўлиши керак. Онлайн қимор ўйинлари ҳар турли бўлар экан . Баъзилари худди ўша машҳур "Ким миллионер бўлишни истайди?" проекти каби босқичма - босқич катта ютуққа қараб кетаверадиган тарзда ташкил этилади.

/ 89

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍52
Forwarded from Asmo's blog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Kel, gaplashamiz.
– Nima haqida?!
– Koʻngil haqida, koʻngilsizlik haqida.
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиз бу ота онанинг дўзахдан пардаси🥹🤍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰4
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН У кишининг бирон киши билан ҳусумати бўлмаганлигини аниқлагандек бўлдик. Ҳар ҳолда шундай . Акмал аканинг жамоада обрўси жойида экан . Салкам ўн беш йилдан буён жамоадошлари ҳурматига сазовор бўлиб, мазкур лавозимда ишлаб келаётган экан. У…
#ТАНЛАНГАН

Энг охирги манзилда шу қадар катта ютуқ тикилган бўлaдики , инсон ўзини ўйиндан тўхтата олмайди. Ўйлашимча Тоиржоннинг ҳисобида йиғилган очко пуллари ўша охирги ўйин учун етмаган кўринади.

- Эҳ, Шуммахер ?! Боқса одам бўласан деб ким айтганди сенга ?! - Камол аканинг кайфияти кўтарилиб кетганди,- ким айтган бўлса ҳам тўғри айтган экан !
Қойил ! - Камол ака бирдан ўрнидан туриб кетди- ю , аммо Раимовдан мулоҳаза қилиб дарровда жойига чўкди ,- узр Устоз , бироз қизишиб кетдим. Тўғрироғи ҳурсанд ҳам бўлиб кетдим. Негаки шогирдларимиз устозларга муносиб ворис бўлиб етишмоқда. Кўнглим бир фаҳрга тўлди- да.

- Ҳеч қиси йўқ , Камол ,- деди Раимов бариси жойида деган маънода кўз қисиб ,- қизишмасанг "Гармсель" лигинг қаерда қоларди сени ? Шогирдлар ҳақига келсак , сен мутлақо ҳақсан !
Менда бугунги иш юзасидан битта савол қолди.
Фарруҳ , ўйлашимча сен йигитча пулни онлайн ўйин учун сарфламоқчи демоқчисан . Бироқ шунча суммадаги пулни у қандай қилиб ҳисоб рақамига туширади? Воя етмаган бўлса ? Ёки ўша онлайн ўйин эгалари бирор жойда юз кўришишармикан ?

- Буни энди вақт кўрсатади, устоз. Балки ўша фирибгарлардан бири Тоиржон "Пул тайёр" деса у билан учрашишга келишар. Балки Тоиржонга айримлари дўст бўлиб кўриниб отасини қандай шилишни ўргатган ҳам шулардир. Ўша сохта дўстлар йигитча билан бир команда бўлиб ўзиникиларга қарши ўйнаган бўлишиям мумкин. Улар Тоиржон ёлғиз ўғиллигини, отаси ўғли учун бор- будини аямаслигини ҳам билишади. Тоиржонни топсак , барча саволларга жавоб топиш мумкин. Яна талай фирибгарларни ушлаш эҳтимоли ҳам ортади.
- Эркин ака , шу ишни якунласак бир чойхона палов қиламиз. Нима дедингиз ? - Камол Исматов тўсатдан гап нишабини бошқа томонга бурди .

- Қаршилигим йўқ ,- деди Раимов уни қувватлаб. Энди бундан буёғига нима қилишни келишиб оламиз. Унгача Гулнурга руҳсат берамиз . Қизимиз бугун етарлича ҳизмат қилдилар.

Гулнур ?!

- Лаббай ?

- Қизим , йигитчанинг масаласини энди ўзимиз ҳал қиламиз. Сенга эса эрта учун муҳим бир топшириқ бор. Эртага Содиқжон сени нафақадаги бир фаҳрий ходимимизнинг уйларига олиб боради. Сен у кишининг ҳизмат йўли билан танишиб , зўр бир мақола тайёрлаб келишинг керак бўлади. Ўқиган одам ички ишлар идораларида фаолият кўрсатган инсонларнинг сермашаққат ва фидойи умр йўллари билан ҳар тарафлама танишсин ва баҳо берсин. Тушундинг- а ,қизим ?

- Ҳаа. Хўп бўлади.

* * *

Вақт алламаҳалга яқинлашганда Фарруҳ Эркин Раимовни машинасида уйига олиб бориб қўяр экан лаблари ёйилганча илжайди :

- Устоз, ёмонсиз-а сиз ҳам. Гулнур опа учун мақола воқеасини зўр ўйлабсиз.

- Кўп сайрамай йўлга қара ! - Фарруҳга жиддий танбеҳ берди Раимов силтаганча , лекин тезда шарақлаб кулиб юборди,- шуниям сездингми ? Уфф , боқса одам бўласан деявериб чакагим толди-я сенга !

Эҳ Шуммахер , Шуммахер!

Кўряпсан- ку , қизимизнинг амалиёти ярмидан ошди . Ҳаракатга тушмасак бўлмайди. Бўлмаса бу Содиқжон оғзидаги ошни олдириб ўтирадиган.

Бу ёғига "План Б" га ўтмасак бўлмайди ...

#давоми_бор /90

Муаллиф: Хазонрезги
👍47❤1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

29- ҚИСМ

- Менимча Содиқжон акамнинг ўзлариям Гулнур опамга бефарқ эмаслар. Ёдингиздами аввалги амалиётчи қизни кўрсалар тепа сочлари тикка бўлиб кетарди . Икковлари учун баробар топшириқ берсангиз бу нарса ёқмаганлиги юзларидан билиниб турарди. Бироқ Гулнур опам билан бутунлай бошқача. Опамни бир , икки мен билан у ер , бу ерга юборганингизда менга сал ола қараш қилгандек бўлдиларми- ей. Бугунни кўринг , икковлари бирга мактабга боришибди. Келишиб олишгаям улгуришибди,- Фарруҳ жон- жаҳди билан Эркин акага тушунтира бошлади.

Бироқ Эркин ака мавзуни бутунлай бошқа тарафга бурди :

- Фарруҳ, ҳеч сездингми ? Шу Гулнур қизнинг кўзларида мунг бор- а ? Кулганда ҳам чин дилдан яйрашига нимадир тўсқинлик қилаётгандек ? Мабодо сабабини билмайсанми ?

- Устоз . Опанинг кўнгли ярим . Уларнинг отаси бундан уч йил аввал оламдан ўтган экан.
Тўғриси бу сир бировнинг , яъни Гулнур опамнинг омонати, лекин шундай бўлса ҳам сизга айтаман.
Сабаби сиз ҳам барчамиз учун отадек қадрдон бўлиб қолган инсонсиз.

- Фарруҳ...

- Хўп, Устоз,хўп . Гапни чўзмайман. Бироқ қисқа қилсам кўп нарсалар мавҳум бўлиб қоладими дейман-да.

- Фарруҳ, машинангни ҳув анави "Нон- кабоб" сотадиган ерга яқинлаштириб тўхтат-да , бориб иккита егуликка буюртма бер. Мен жой олиб тураман.

- Хўп бўлади, Устоз.

Фарруҳ қўлида иккита чиройли қилиб тайёрланган нон-кабоб билан қайтганда Раимов бир чойнак қора чойни қайтариб ўтирарди:

- Ма ол ,- деди у Фарруҳга бир пиёла чой узатиб , - томоғингни хўллагин- у , ҳикояни бошла.

- Мен бу ҳақда гапнинг сал учини Гулнур опамдан эшитгандек бўлгандим. Аввалига қаттиқ қизиқдим-у , аммо ўзимни босдим. Барибир шахсий ҳаёт ўз номи билан шахсийда . Кейинчалик ўзингиз айтганингиздек улар билан бир неча бор рейдлар, тадбирларга бирга бордик.
Шу аснода анча иноқлашиб опа- ука бўлиб чиқишиб қолдик.
Кунлардан бирида опамдан "Қиз бола бошингиз билан бу соҳани нима учун танладингиз? Сиз шундоғам аввалги эгаллаган касбингизнинг энг кучли билимдони эканлигингиз кўриниб турибди. Айнан ўша соҳа орқали жуда мўмай даромад топишингиз ҳам мумкин эди. Ўзингизни бу даражада қийнаб нима зарур эди сизга ?" дея савол бердим.

Шунда Гулнур опам бирдан ёрилдилар.

Уларнинг оталари бир вақтлар донғи чиққан катта бир корхонада ижрочи директор бўлиб ишлаган эканлар. Кунлардан бирида ўша корхонанинг бош директори дом- дараксиз кетибди. Корхонага тегишли ҳужжатлар ва эгалик ҳуқуқлари ўша директорнинг аёли ва Гулнур опамнинг отаси номига тенг тақсимланиб ўтибди.
У аёл ҳам , Гулнурнинг отаси Диёрбек ака ҳам софдил инсонлар экан. Узоқ йиллар баҳамжиҳат елкама- елка ишлашибди. Йиллар ўтиб корхонанинг ишлаб чиқариш фаолият кўлами кенгйибди. Асосий пойдевори қурилиш соҳасига мўъжаллаб очилган корхона , бора- бора кўп тармоқли бўлиб ривожланишнинг баланд чўққиларини забт этибди.
Фарзандлар улғайгач ва энг асосийси ишлар кўлами ортиб кетгач Диёрбек ака ва ҳамкор аёл корхонага тегишли улушларни тенг қисмдан бўлиб олишга қарор қилибдилар . Энди уларнинг ҳар икковлари мустақил равишда ўзларига тегишли объектларни назорат қила бошлабдилар.

Диёрбек аканинг иш йўналиши кўпроқ озиқ - овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган экан.
Бу вақтга келиб у кишининг ёнларида аёллари ва қизлари Гулнур асосий иш бошқарувчи бўлиб ёрдам беришар экан .
Устоз , сиз ҳали Гулнур опам яхшигина ихтирочи эканликларидан хабарингиз йўқ. Улар шу чоққача юздан ортиқ технология ва янги маҳсулотлар кашф қилганлар. Нафақат ўзимизда , балки қўшни ва чет давлатларда "Химичка" номи билан жуда машҳур эканлар. Улар қўлга киритган Халқаро диплом ва сертификатларнинг сон- саноғи йўқ. Мен Гулнур опам ҳақидаги бу маълумотларни кейинроқ интернет оламининг ишбилармонлар саҳифалари орқали топдим.

/91
👍41💔1
#ТАНЛАНГАН

Гулнур опам жуда кўплаб маҳсулотларга бир қарашда баҳо берар , улар белгиланган стандарт талабларига қай тариқа : тўлиқ , қисман жавоб бериши ёки умуман истеъмолга яроқсизлигини тезда фарқлай олар эканлар.
Хуллас Гулнур опам ана шу истеъдодлари туфайли ўз бошларига ўзлари жуда кўплаб душман орттириб олибдилар

Гулнур опам муомалага янги чиққан ва амалдаги маҳсулотларни талабга жавоб бериш ёки бермаслигини назорат қилувчи махсус комиссия таркибига киргач , ўзи баҳо бериши керак бўлган жараёнда чин дилдан ҳалол ишлай бошлайдилар.
Кунлардан бирида улар ишлаб чиқарилиши кенг миқёсда йўлга қўйилган қатор тўпламдаги егулик маҳсулотларида инсон организми учун хавфли бўлган зарарли моддалар ишлатилаётганини билиб қоладилар. Бу ҳақда дарҳол ишлаб чиқарувчиларга хабар бериб ишлаб чиқариш тизимини тўхтатиш лозимлиги ҳақида огоҳлантирилади.

Устоз бу ерда гап миллионлар эмас миллиардлаб пуллар устида кетаётганлигини тушунгандирсиз.
Хуллас барча машмаша ва ғавғо, тўпалонлар айнан шунинг устида келиб чиқади. Гулнур опам айбини фош қилган тизимнинг ортида нафси йўлида ҳеч бир қинғирлик ва ифлосликлардан тоймайдиган бир гуруҳ ҳалқум бандалари туришган экан. Улар дастлаб Гулнур опамга берган хулосасини ўзгартириш эвазига пул таклифини беришади. Аммо опам кўнмагач мақсадлари йўлида ҳар қандай разилликдан тоймайдилар .

Оқибат шу бўлади- ки , Гулнур опам сабаб оталари Диёрбек аканинг корхоналари аста - секин инқирозга учрай бошлайди. Бу ерда рақиб тараф худди ўзларидек , балки ундан ҳам манфур йўлни қўллай бошлашади. Айрим ходимлар катта пул эвазига улар ишлаб чиқарадиган махсулотларга инсон саломатлиги учун ғоят хавфли бўлган моддаларни қўша бошлашади. Аҳвол шу даражага боради- ки , Диёрбек аканинг қўл остида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан заҳарланиш оқибатида бир неча инсон ҳаётдан кўз юмади.
Оқибатда Диёрбек ака ва бир неча масъул ходим ҳибсга олинади, корхона эса ёпилади . Орадан маълум вақт ўтгач эса айбдорлар топилади ва ўз жазосини олади. Ҳибсдагилар озод этилади. Фақат Диёрбек акадан ташқари. Сабаби Диёрбек ака тергов жараёнида юрак ҳуружи сабаб оламдан ўтган эдилар.

Биласизми , Устоз ? Бу ҳали Гулнур опам билан боғлиқ ҳикоянинг ҳаммаси эмас .

- Ҳаммаси эмас ?!- оғир уф тортди Эркин ака , - очиғи шу ергача эшитганларим ҳам етарлича юрагимга юк бўлди. Майли ўғлим, айтдинг айтдинг , энди тугатиб қўяқол ҳикоянгни ...

- Устоз... Диёрбек акамга тўр ташлаганлар , яъни уларга ҳиёнат қилиб катта пулга сотганлар , яъни ўша айбдор деб топилганлар орасида бошқарувчи ролини ким ўйнаган экан , биласизми ?

- Айтсанг биламанда, нима мен сенга фолбинмидим ?!- бирдан тутақиб кетди Раимов.

Бироқ Фарруҳ унинг важоҳатидан чўчимади :

- Гулнур опамни сотиб , Диёрбек акага ҳиёнат қилган инсон опам билан фотиҳа қилиб , тўй кунлари белгилаб қўйилган бўлажак куёв экан. Ўша йигит вақтида Диёрбек аканинг ўнг қўли , яъни ўринбосари бўлиб ишлаган экан...

- Аблаҳ! - столга зарб билан тушурди Эркин ака ,- ит ! Йўқ бундайларга ит деган ном ҳам ҳайф ! Итларда вафо бўлади , бундай маразларда эса йўқ!

- Тўғри айтасиз, Устоз ! Гапингизга юз фоиз қўшиламан. Энди Гулнур опамнинг ички ишлар соҳасига қадам қўйишларига энг асосий сабаб билан танишинг!

- Йўқ сен тўхта-чи ? Ҳозир барини очиқ - ойдин гапирмадингми ? Гулнурни бу соҳага қадам босишининг асосий сабаби шулар эмасмиди ? - сўради Эркин ака бирданига бўшашганча.

- Булар ҳам сабаблар. Қисман. Аммо асосийси эмас. Асосий сабаб шу-ки , опам бу соҳага бир инсонни қидириб кириб келган эканлар.

#давоми_бор /92

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍71🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЙРЛИ ТУН
АЗИЗЛАР!


🌙 АЛЛОҲИМ!

Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!

Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!

Жаннатинг билан ризқлантир!
Эй оламлар робби яна бир ўзгача тонгни, бомдод намозини ўқимоқликга қодир қилгин.

АМИН 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8