🌸🌸Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!❤️
🌤ХАЙРЛИ ТОНГ
❤️Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!
🌾🌾Ундан унумли фойдаланишингизни насиб этсин!
❤️Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!
💐💐💐Якшанба кунингиз сермазмун файзли ва хайрли бўлсин!
Амин❤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍3🥰1💔1
Шу пайтгача ўтган ҳаётимга назар солиб бутун бир ҳаётим Аллоҳнинг лутфига тўла эканлигини кўрдим... Аллоҳ менга берган неъматларни санадим ва уларни бошимга тушган мусибатлар билан солиштирдим. Неъматлар олдида мусибатлар йўқолиб кетди....
Бўлиб ўтган воқеалар учун ҳам, энди бўладиганларига ҳам Роббимга чексиз ҳамдлар бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бўлиб ўтган воқеалар учун ҳам, энди бўладиганларига ҳам Роббимга чексиз ҳамдлар бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Қасамини бузган қиз.......
Омонат нима? Жон омонати, мол омонати, сир омонати… ваъдага вафо қилиш ҳам омонат. Бу омонатларга ҳақиқий инсонгина амал қилади. Чунки омонат эгаси берган омонатини куни келганда сўрайди. Икки инсон бир ишга келишса, уларга фаришталар гувоҳ, Аллоҳ таоло қараб туради. Омонатга содиқ инсонга мукофот бериб, хиёнатчини жазолайди. Келинг, бу мавзуга ҳаётда бўлиб ўтган бир воқеани мисол қилайлик.
Бир инсон акасининг қизининг номига шаҳардан уй олди. Вақти соати келса, уканинг вояга етмаган ўғлига хатлаб беришга келишдилар. Бу келишувда уй номига олинаётган қизга отаси:
– Жон қизим, бу амакинг, менинг жигарим бўлади. Сенга ота ўрнида ота бўлади. Уйни сенинг номингга олдик. Сенга бу уй омонатдир. Вақти соати келса, омонатга хиёнат қилмасдан уйни амакингнинг ўғлининг номига хатлаб берасан. Сенга бу сўзларим ҳам омонатдир, – деди.
Қиз:
– Отажон, айтганингизни қиламан, ўртага Аллоҳни қўйиб онт ичаман. Бу омонат уйни, албатта, вақти келса, эгасига хатлаб бераман, – деди.
Ҳамма бир-бирига ишонди. Уй хатланмади, давлат нотариусига бориб тилхат ҳам қилинмади. Чунки инсоннинг “гўшти ҳаром, лафзи ҳалол” мақолига амал қилинди. Зеро, аждодлар асло ваъдасига хилоф қилмаган халқ бўлгани боис ваъда ва сўзларга ишонамиз. Орадан йиллар ўтди. Қизнинг отаси оламдан кўз юмди. Уйга ҳақли бола эса йигит бўлди. Отанинг маросимлари ўтди. Ҳамма оила аъзолари жам бўлишди. Амаки секин ўзаро тузилган келишувдан гап очди ва уйни ўғлига хатлаб беришини қиздан сўради. Акасининг қизи бўлса, ҳеч нарсага тушунмагандай:
– Қанақа уй тўғрисида сўраяпсиз? – деди елкасини қисиб.
– Қанақа уй бўларди? Сенинг номингга олинган уй-да. Жиянинг катта бўлса, унинг номига хатлаб беришга келишган эдик. Сен онт ичган эдинг, наҳот эсингдан чиққан бўлса? – деди амакиси қизнинг жавобидан ажабланиб. Қиз бўлса, ҳеч нарсадан хабари йўқдек, ўзини бамайлихотир тутар ва:
– Мен ҳеч қанақанги келишув, онтдан хабарим йўқ! Сиз айтаётган уйни отам менга совға қилган, бошқасини билмайман, – деди. Пул бераётганда иштирок этган гувоҳлар унга тушунтиришга ҳар қанча ҳаракат, насиҳат қилишмасин, гапни қулоғига олмас, “Уй меники”, деб туриб олганди. Уй жанжали узоқ давом этди. Маҳалла оқсоқоли, кексалар аралашди. Қиз ўз сўзида қатъий туриб олди. Бир неча бор қасам ҳам ичди. Амакиси уни қарғади ва лаънатлар ёғдирди. Қизнинг кўзига уй кўринар, қарғишларга эътиборсиз ва нописандлик билан қарарди. Аллоҳнинг жазоси борлиги, қарғишлар умрини хазон қилишини бир лаҳза ҳам ўйламасди. Охирги маслаҳатда амакиси кўзига ёш олиб:
– Илоҳо, жувонмарг бўл, шу уйда балога учраб ўл, яхшилик кўрма, отанг ўрнида сенга отаман. Аллоҳ отанинг дуосини рад қилмайди. Менинг ҳам дуоимни рад қилмайди. Бошингга балолар қуюни ёғилганда сўзларимни эсларсан, – деб юзига фотиҳа тортиб юборди.
Шу пайт осмон гумбурлагандек, қизнинг кўз олди қоронғилашиб, чақмоқ чаққандек бўлди. Юраги дукуллаб, қаттиқ қўрқиб кетди. Қалбида: “Ҳой қиз, нима қилаяпсан, Худодан қўрқ!” деган ҳайқириқ отилди. Шу лаҳзада шайтон васвасасини янада кучайтирди. “Нимага қўрқасан, қўлингга фалон миллионлик уй-жой ўтди. Асло қўрқма, дуо билан ҳамма ўлаверса, одам қолармиди, мақсадингдан қайтма, ҳаммасига тупур”. Нафси эса янада ботир бўлишга ундади. У шайтоннинг васвасасига ва нафсига эргашди. Унинг кўзига уй катта бахт ва омад келтирадигандек, Аллоҳнинг ғазаби, амакининг дуоси ҳеч нарсадек кўринди. Юзларга фотиҳа тортилгач, яқинлари ундан юз ўгиришди. Шундай қилиб, ҳаёт давом этаверди. Аммо қиз хотиржамлигини йўқотди. Ташқаридан хушчақчақ, бахтлидек кўринса-да, ичини ит кемирарди. Орадан уч-тўрт йил ўтди. Хаёли паришон бўлиб қолди. Уйқуга ётди дегунча амакисининг дуоси бўғарди. Отасининг норози қиёфаси пайдо бўларди. Шундай бўлса-да, уйни чиройли қилиб таъмирлади. Айниқса, ваннахонага катта эътибор қаратди. Энг замонавий ванна ўрнатди ва энг сифатли кафеллардан ётқизди. Таъмир ишлари тугагач, мазза қилиб ваннада чўмилмоқчи бўлди. Ваннага кирди, ҳидли совун ва хушбўй шампундан фойдаланди. Ваннадан сачраган сувли совун ва шампунлар кафелга тушиб, уни жуда сирпанчиқ қилиб юборди...

👍21
Чўмилиб бўлган қиз нимагадир сакраб ваннадан чиқди. Кафелга сирпаниб боши билан ваннага урилди ва ҳушидан кетди. Ҳушсиз ётаркан, кўз олдидан гуноҳлари қатор бўлиб ўтди. Уни шифохонага олиб келишди. Бир неча кун ҳушсиз ётди. У ҳушсиз ҳолида: “Мени кечиринг амаки, дада, кечиринг”, дерди. Шифокорлар бир неча марта операция қилишди. Фойдаси бўлмади. Аллоҳ берган жон омонатини эгасига топширди. Чунки жон омонатига хиёнат қилиш қўлидан келмасди.
Эй азиз фарзанд! Унутмангки, амаки ота ўрнида ота бўлади, тоға эса етти отанинг ўрнини босади, хола она ўрнига она деб бежизга айтилмаган. Улар ҳам ота-онадирлар. Уларнинг дуолари ҳам даргоҳи илоҳийда мақбуллигини билиб, уларни хурсанд қилиш ва ранжитмаслик кераклигини ўрганайлик. Қасам ва онтимизга содиқ бўлайлик.
тамом.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Эй азиз фарзанд! Унутмангки, амаки ота ўрнида ота бўлади, тоға эса етти отанинг ўрнини босади, хола она ўрнига она деб бежизга айтилмаган. Улар ҳам ота-онадирлар. Уларнинг дуолари ҳам даргоҳи илоҳийда мақбуллигини билиб, уларни хурсанд қилиш ва ранжитмаслик кераклигини ўрганайлик. Қасам ва онтимизга содиқ бўлайлик.
тамом.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10😢7
БОЛА АЖРАТГАН ОТА ҲАСРАТИ..
Илгари Саттор ака ота-она қайсидир фарзандини бошқаларига нисбатан кўпроқ яхши кўриши ҳақидаги гапларни эшитса, ҳайрон қолар ва «Ҳаммаси ўзининг боласи бўлса, қандай қилиб уларни бир-биридан ортиқ кўриши мумкин?» деб ўйларди. Сўнг қайсидир фарзандини айрича яхши кўрадиган ота-оналарни худбинликда айбларди. Кейин ўз фарзандлари — Акмал ва Самадни кўз олдига келтирар, улардан бирига айрича нигоҳ билан қарашни тасаввур қилолмасди. Саттор ака умр йўлдошига ҳам бу хусусдаги мулоҳазаларини айтар, Дилшода опа ҳам эри каби ўйларди. Умуман олганда, улар ўз фарзандларидан бирини айрича яхши кўришни жоҳиллик деб ҳисобларди.
Дилшода опага хасталик сабаб бошқа фарзандли бўлиши мумкин эмас. Кўп фарзандли бўлишни орзу қилган Саттор ака эса бор меҳрини икки ўғлига берди. Фарзандлари улғайгани сари Саттор аканинг ҳам меҳри тоғдай ўсиб борар, ўғилларини кузатиб, завқи келарди.
«Болалар улғайиб ота-она кексайиб, уларнинг камолини кўраётганидан қувониб яшаркан. Шу сабабли кексаларнинг юзида нур бўлса керак», дерди Саттор ака. Унинг гапини Дилшода опа ҳам маъқуллар, сўнг кўз тегмасин, дегандай ўғилларига қарата туф-туфлаб қўярди. Акмал тенгдошларига нисбатан жуссаси кичик, у-бу юмушга қарашишга унчалик ҳам тоб бермайдиган йигит бўлиб улғайди. Укаси Самад эса унинг акси, баланд бўйли, бақувват, ҳар қандай ишни бир зумда бажариб ташларди. Боз устига, мактабда ҳам яхши ўқир, дарсдан ташқари спортга ҳам қатнарди. Акмал эса шахмат ўйинидан бошқасига қизиқмасди.
Энди Саттор ака аввалгидай фарзандларни бирдай яхши кўриш ҳақида гап очмас, Дилшода опа ҳам ўша гурунгларини эсга олмай қўйганди. Зеро, улар ўзлари ҳам билмагани ҳолда Самадни айрича яхши кўра бошлаганди. Унинг кетма-кет қўлга киритаётган ютуғидан қувониб, эр-хотин нуқул Самадни мақташар, гап Акмалга келганда эса мум тишлашарди. Бора-бора улар Акмалга укаси Самадни ибрат қилиб кўрсатадиган бўлишди. Уларнинг тассаввурида Самаднинг ҳар бир ҳаракати фазилат, Акмалнинг ўзини тутиши эса ғайриинсоний одатлар. Шу сабаб Акмал севган қизига уйланмоқчи бўлганида ота-она бирдай қаршилик қилди. Улар Акмални ўзлари топган қизга уйлантиришди. Сўнг коллежнинг дипломи билан қаноатланган Акмал уйига яқин жойдаги цехга ишга кирди. Самад эса университетда таҳсил олди. Аммо кунларнинг бирида шаҳарлик қизни этаклаб келди. Ота-онаси унинг бу қилиғини ҳам фазилат санаб, тўйни бошлашди. Кўп ўтмай Самад шаҳардан уй олиб, кўчиб кетмоқчилигини айди. Саттор ака топган-тутганини жамлаб, Самадга шаҳардан уй қилиб берди. Бу уй сабабли улар озгина қарздор ҳам бўлиб қолишди. Қарзларни эса Акмалнинг маоши эвази тўлашди. Шаҳардаги уйнинг шароити ва қулайликларини кўрган Саттор ака билан Дилшода опа Акмални қишлоқда эски уйда қолдириб ўзлари «Ота-она доим кичик ўғли билан яшаган», дея шаҳарга кўчиб кетишди. Улар кичик ўғлининг уйида бахтли. Барча орзусига эришганди гўё. Аммо…
— Келин, қайнонангиз кексайганда чой дамлаб, ошхонада ўралашиб юриши яхшимас, — деди бир куни Саттор ака Самаднинг хотинига.
— Биз ишли одаммиз, адажон. Бир чойнак чой дамлаш учун ўрта асрлик аёллардай уйга қамалиб ўтиришим керакми? — майин овозда кескин жавоб берди Шодия.
Келинидан бу гапни кутмаган Саттор ака анграйиб қолди. Ўғлини қандай яхши кўрса, келини Шодияни қизидай яхши кўрарди. Шу сабабми, Шодиянинг гапларини оғир олмади. «Ота-онасининг ёлғиз қизи, боз устига, шаҳарда оғир меҳнат қилмай улғайгандан сўнг шундай бўлади-да», деб қўя қолди ўзига-ўзи. Шодия эса қайнотасининг танбеҳини кўнглига оғир олган, ота уйида эрка бўлиб улғайган ва келинлик уйида ҳам истаклари сўзсиз бажарилишини истарди. Шу боис Саттор аканинг гапини ҳазм қилолмади. Аслида, Шодия эрига шаҳарга кўчишлари кераклигини ва бу билан ўзлари алоҳида яшаш истагини билдирганди. Лекин Самадни айрича яхши кўрадиган ота-онаси ўғлининг ортидан шаҳарга кўчиб келгани Шодияга ёқмасди. Ўша куни Самад ишдан қайтганида:.......

👍18
— Адажон биздан, аниқроғи, мендан хафа бўлибди. Яна ножўя гап айтиб, дилини оғритиб қўйдим, шекилли, — деди Шодия муғомбирона оҳангда.
— Нега бундай деяпсан? Тинчликми?
— Ўзингиз ўйлаб кўринг, эрталабдан кечгача ишда юрамиз. Улар бўлса уйда ёлғиз қолади. Кечки пайт келганимизда эса тайёр ош-овқатни ётиб қоламиз. Эрталаб яна шу аҳвол. Умуман олганда, ойижон ошхонага қамалиб қолган. Шу ҳақда дадангиз гапирганди, — деди Шодия.
— Сен нима деб жавоб бердинг?
— Ишдамиз, ишдан бўшаб уйда ўтиролмайман-ку, дедим.
— Ҳа, тўғри, Шу акамгаям ҳайронман. Ойим билан дадам кексайганда уларни шаҳарга кўчириб юборди. Ўз уйида тинч ва бахти яшашга ҳақи бор, — дея Шодиянинг ёнини олди Самад .
Эрининг бу йўсин гапиргани Шодияга ёқиб тушди. Энди у қайнона-қайнотасини қандай бўлмасин, уйдан ҳайдаб, ўзи истагандай мустақил яшашни режалай бошлади. Аввало, Шодия ишга вақтлироқ кетиб, кечроқ қайтадиган одат чиқарди. Дам олиш кунлари эса улгурмаган ишларини уйига олиб келиб, хонасига қамалиб оладиган бўлди. Табиийки, бунга Самад ҳам қаршилик қилмас, аксинча: «Аёлим яхши ишлаши, ўзини кўрсатиб катта ютуқларга эришиши, бунинг учун эса тинмай меҳнат қилиши керак», деб ҳисобларди. Шодиянинг бу қилиқлари қайнота-қайнонасига ёқмас, шу сабаб суюкли ўғлининг бу вазиятга лоқайд қарашидан бироз ранжиган ҳам эди.
— Ўғлим, келин иш билан бўлиб рўзғорни эсдан чиқариб қўймасин. Онанг ҳам энди аввалгидай тетик эмас, — деди кунларнинг бирида Саттор ака ўғлига насиҳат қилиб.
Отасидан бундай гап эшитиб ўрганмаган Самад индамади. Саттор ака эса яхши кўрган ўғли ҳақида ўйларкан, Самаднинг бошқаларда йўқ фазилатларига путур етаётганидан ўксинарди. Аммо буни ота тан олмас, шу сабабли уларнинг аҳволидан қайғураётган Акмалнинг гапларига бепарво қарарди. Зеро, Акмал доим ота-онасининг қишлоқдаги уйга кўчиб келишини истар, бу ҳақда уларга айтганида эса нуқул рад жавобини оларди. Ота-онасининг бундай жавобидан Акмалнинг дили ранжиса ҳам, буни сездирмасди. Бу орада Шодиянинг ҳунарлари кўпайиб, энди очиқчасига ҳужумга ўта бошлади. Охир-оқибат Саттор ака ўғлига биринчи бор қаттиқ гапиришига тўғри келди.
— Мен-ку майли, лекин онанг адо бўлди, ўғлим, — деди Саттор ака. — Сени доим акангга ибрат қилиб келганмиз. Сенинг эса хотинингга гапинг ўтмайди. Ўзининг уйида раҳбарлик қилолмаган эркак кўчада қандай қилиб кўкрак кериб юради?
Самад отасининг кейинги гапини қабул қилолмади. Сирасини айтганда, у бундай муомалага ўрганмаганди. Шу сабаб Саттор ака гапини тугатиб улгурмасидан, Самад оғзига келган гапни қандай айтиб юборганини билмай ҳам қолди.
— Шундай экан, ана, яхши кўриб, танлаб олган келинингиз билан яшанг!
Бу гап Саттор ака учун ёз чилласида ёққан қордай таъсир қилди. Кўз олди қоронғулашди. Самаднинг бу гапни билмасдан айтиб юборгани-ю, бот-бот узр сўрашлари қулоғига кирмади. Ўша куннинг ўзидаёқ Саттор ака аёли билан қишлоқдаги уйига қайтиб кетди. Энди Саттор ака танлаган йўлини таҳлил қилар экан «Бир фарзандни бошқасидан устун қўйиш жоҳилликдан бошқа нарса эмас. Бундай ота-она, аввало, ўзига ва болаларига ёмонлик қилган бўлади. Мана, масалан», дерди-ю ўғли Самадни эслаб жим бўлиб қоларди.
Аммо ҳовлидаги катта ўғли Акмални, унинг фарзандлари ва келинининг атрофида парвоналигини ўйларкан, ҳаётидан мамнун бўларди. Айни чоғда бир пайтлар Акмалга нисбатан бошқача нигоҳ билан қараганидан уялиб кетарди.
тамом.
Қувончбек ХУДОЙШУКУР.

👍23❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐Ўзимнинг қадрлигим, Ўзимнинг жаннатдошим💐
🌷Мана сизга бир даста муҳаббат олиб келдим. Керагини олингда, ортганини сиз ҳам ҳаммага улашинг😊🌷
🌷Сиз энг яхшисига лойиқсиз, Аллоҳимнинг бир доналари🌷
💐Шу гуллар каби хаётингиз гу́зал бу́лсин Азизларим💐
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Яқинларга хам улашинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌷Мана сизга бир даста муҳаббат олиб келдим. Керагини олингда, ортганини сиз ҳам ҳаммага улашинг😊🌷
🌷Сиз энг яхшисига лойиқсиз, Аллоҳимнинг бир доналари🌷
💐Шу гуллар каби хаётингиз гу́зал бу́лсин Азизларим💐
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Яқинларга хам улашинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
#ибрат
“Фалончи мени фақат муҳтож бўлсагина эслайди”, демагин! Балки, “Менга одамларнинг эхтиёжи тушадиган қилиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!” дегин!
Зотан, ҳадиси шарифда: “Аллоҳга энг маҳбуб инсон одамларга фойдаси тегадиган инсондир!” дейилган.

👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Krem uchun:
200 gr shakar
1 litr sut
4 ta tuxum
120 gr kukuruzniy kraxmal
200 gr saryogʻ
750 gr varyonniy moloko
Korj uchun:
8 ta tuxum
420 gr asal
260 gr saryogʻ
1 kg un
330 gr shakar
25 gr razrexlitel
2 choy qoshiq ichimlik soʻdasi
Tayyorlanishi:
Qozonchaga shakarni qiyom qilib eritib olamiz. Ustidan qaynoq sut quyib aralashtiramiz.
Alohida idishda tuxum va kraxmalni solib aralashtirib sutli massamiz ustidan sekin astalik bilan quyamiz. Tuxum pishib qolmasligi uchun toʻxtovsiz quyulguncha aralashtirib turamiz. Olovni oʻchirib Saryogʻ solib solib aralashtiramiz . Varyonniy moloko solib aralashtirib sovitishga olib qoʻyamiz.
Asalni oʻrtadan pasro olovga qoʻyamiz, qaynashi bilan ichimlik sodasi solib,tinimsiz aralashtiramiz, karamel rang bogandan kegin olovni oʻchirib saryogʻ solib,issigida eritib,sovushiga qoyamiz.Alohida idishka tuxum,shakar va 1 choy qoshiq ichimlik soʻdasi solib, oppoq boʻlguncha koʻpirtiramiz va ustidan assalli massani quyib, aralashtirib,un, razrihitelni elakdan oʻtqizib,lapatka yordamida aralashtirib olamiz.Paketka yogʻ solib ishqalavoramiz va xamirni solib 1 soat xolodilnika qoʻyamiz. Xamirimizni 4 ta birxil zuvalaga boʻlib olamiz. Pergamentga un sepib, xamirimizni videoda korsatilgandek yoyib,vilka urib,180 gradusda pishirib olamiz.
Korj ustidan krem surtib qavatma qavat terib chiqamiz. Hamir chetidan chiqqan boʻlaklarini maydalab ustidan sepib olamiz.

Ustoz Foziljon Qori Domla
Ey Oʻgʻil Hadingda Tur
Otang Seni Sotganda ham
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ey Oʻgʻil Hadingda Tur
Otang Seni Sotganda ham
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Onalar haqida eng toʻgʻri gaplar!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Қаерда бўлмайлик, бозорлик қиладиган бўлсак, хўжайиним бозорнинг бир четларида ёки кўчада нарса сотиб ўтирадиган (асосан аёл ва ёши кекса) одамлардан харид қиладилар. Нархига тортишмай, керак-нокерак деб ўтирмай, сотиб оламиз. Шунақа пайтларда, қани ҳамиша қурбим етса-ю, шулар сотаётган барча нарсани сотиб олиб, ҳаммаларини бирдек қувонтирсам деб орзу қиламан.
Йўл четига кичкинагина тарози қўйиб олган одамларнинг олдидан ҳам бефарқ ўтиб бўлмайди...
Биламан, шу сатрларни ўқиётганлар ҳам шунга одатланган инсонлар. Келинглар, шу ишимизни доим давом эттирайлик!
Унутмайликки, бу одамларнинг ишини савдо ёки тижорат дейилмайди. Улар савдо қилмаяптилар, ўз имконлари даражасида яшаш учун курашяптилар...
Дилфуза Комил
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Йўл четига кичкинагина тарози қўйиб олган одамларнинг олдидан ҳам бефарқ ўтиб бўлмайди...
Биламан, шу сатрларни ўқиётганлар ҳам шунга одатланган инсонлар. Келинглар, шу ишимизни доим давом эттирайлик!
Унутмайликки, бу одамларнинг ишини савдо ёки тижорат дейилмайди. Улар савдо қилмаяптилар, ўз имконлари даражасида яшаш учун курашяптилар...
Дилфуза Комил
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28👏5
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:
7-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Эрталаб мени холатимни кўрган қайнонам тиржайиб қўйди.
-Мени болам хотинқулимас. Сен ўзингча манави кўк кўзларинг билан уни бошини айлантираман деб ўйловдингми? Хомтама бўлма хунарларинг ўтмайди.
Ўшанда ўн кунлик келин эдим. Ҳаётимда улкан бўшлиқ бор эди, аммо уни нима эканлигини билмасдим. Мехр ҳақида эса менда ҳатто тасаввур йўқ эди. Уйқудан боши оғриб уйғонган Ғиёс мени кўриб пинагиниям бузмади. Мен эса унга гапиришни истамасдим.
-Ҳа қовоғингдан қор ёғади.
-Ҳеч нима.
-Эрни калтагини еган хотин жаннати бўлади. Бор хонани тозалаб чиқ.
Хонага эса киришни иложиси йўқ эди. Кеча бўкиб ичган ва қайт қилиб хонани ҳавосиниям, гиламиниям расвосини чиқарганди. Тозалаб олгунча ўзим беш марталар чиқиб қайт қилдим.
-Хоо олифта, ўрганавер кўп бўлади бунақа ҳолат.
Ичимда бисотимдаги бор қарғишлар билан қарғаганча Ғиёсни сўкардим.
-Кеча жўралар сенга мазаа дейишди. Шундай ҳурлиқони ўзингники қилдинг деб ҳаваслари келди. Ростиям шунақаям чиройлисан, агар менга тегмасанг, ўғирлаб бўлсаям уйланардим.
Ғиёсни сўзлари баттар нафратимни қўзитарди.
-Келаси сафар сениям олиб бораман. Бир ҳавасини келтирай ҳаммани.
Гапирмадим. Ғиёс эса сигарета чекканича ўтирарди.
-Ғиёс манавинга айт, молни тагини яхши тозаламаяпти. Бузоқ озиб кетяпти, бу туришда яхши пулга сотолмаймиз.
-Шунақа денг?
-Ҳа бунинг тузук овқатам қилолмайди. Ўзим қиляпман.
-Сумбула онамни айтган ҳар бир ишини ишдан келиб текшириб оламан .
-Кўрдингми бунинг сани гапинг дейди, гапирмай ўтиради безрайиб.
Ғиёс ёнимга важоҳат билан келиб юзимга мушт туширди.
-Онамни писанд қилмаяпсанми ҳали? Ўзинг кимсану, рахмат де сени хотин қилиб юрибман. Бўлмаса бутун қишлоқ татиб кўрарди. Бузилиб кетмасин деб уйландим сенга.
Юзимни ушлаганча оғриқдан ўтириб қолдим. Ҳаётим шу зайлда давом этарди. Дадам сафардан қайтиб мени кўргани келган куни анча ҳақиқатни билиб олдим. Юзимни кўкаргани анча кетган ʼ, шундай бўлса ҳам рўмолни ўраб , сочимни тушириб билинтирмай юрибман. Дарвоза тарақлаб кетиб кимнидир сўкингани эшитилди.
-Сумбулааааа.
Дадам... Дадажоним... Югуриб чиқиб қучоқларига отдим. Афсуски улар мени итариб ташладилар.
-Менга яқин келма.
-Дада... Нега? Нега бундай қиляпсиз?
Дадамни важоҳатидан кўзларим ёшланди. Дадамдан бирор марта бунақа муносабат кўрмагандим.
-Қизим олиб кетаман десам онам ёлғиз қолади дединг. Гап бу ёқда эканда. Бир икки йил кутолмадингми?
-Дада... Нималар деяпсиз?
-Онанг ҳаммасини айтди. Ғиёсга тегмасам ўзимни ўлдираман деб сувга отибсан ўзингни.
Шу ерида мен ҳолдан тойиб устунни ушлаб қолдим. Наҳотки... Наҳотки ўз онам шу гапни айтган бўлса.
-Дада ким қанақа гапирса гапирсин. Аммо ҳақиқат сиз ўйлагандек эмас. Мен сизни юзизга оёқ қўймадим.
-Онанг нега ундай деди?
-Билмадим. Лекин мен... Мен бунчалар ҳаёсиз эмасдим. Билганим...
Йиғлаб юбордим.
-Сиз сафарга кетмаганизда... Мени ... Мени...
-Бахтли бўлсанг бас.
Дадам бошқа гап айтмай чиқиб кетди. Мени ичимда ҳам нимадир узилгандек бўлди. Мен болаларча ҳаёлларим билан дадам олиб кетади деб ишонгандирман.
🌿🌿🌿🌿
Эрталаб ўгай онам докторга борамиз туринг деб уйғотди.
-Сумбула бу кийимлар сиз учун. Кийимиб олинг, докторга борамиз
Аранг кийиниб ҳовлига чиқдим.
-Кетдик.
Ҳамма таҳлиллар яхши чиқди. Фақат гениколог яхши гап айтмади.
-Ҳомиладор бўлишингиз қийин масала. Биласиз оғир операцияни бошдан кечирдингиз.
-Менга буни кераги ҳам йўқ
-Ундай деманг. Фарзанд ҳар бир бандага берилган бахтдир.
Давоми бор...

👍30
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:
-Мен учун эмас.
Бир нуқтага тикилганча шу сўзларни айтдим. Қорнимдаги чоклар яхши битмапти. Этим жуда ёмон.
-Ўзизни эҳтиёт қилинг. Мен яна рецепт ёзяпман. Қолдирмай олинг
-Ҳаммасини олади. Кучлиларидан ёзиб беринг, кўп азоб чекди қизгина.
Ўгай онам доктор ёзиб берган қоғозни олиб сумкасига солди. Қайтишда дорихонадан ҳаммасини олдик.
-Тунов кунги ҳамширани айтайми яна, қўли енгил эди.
-Майли.
Роҳила опа дарров телефонини олиб ҳамширага сим қоқди.
-Ало Зебош тузукмисиз? Бугундан яна бизникига келинг қизимизга укол ёзиб берди.
-
-Вақтизга қараб келаверинг.
Телефонни ўчириб менга қаради.
-Ана бу ҳам ҳал бўлди. Бирор нима ейсизми?
-Йўқ, фақат чарчадим. Уйга борайлик.
-Сизга мадор керак. Кеттик машинага. Дадангизга айтаман ишдан қайтишларида жигар кабоб олиб келадилар, қоқ суяк бўлиб кетдингиз.
Кошки эди бирор марта семирган бўлсам. Бу аёл ўз онамдан кўра яхши муомала қиларди. Уни тарбияли экани кундан кунга яққол сезиларди. Болаларига калима ёдлатар, саҳар туриб ишларга уннатарди. Мени кўнглимни авайлаб гапиришга ҳаракат қиларди.
Уйга қайтгач бувимни олдиларига кириб чўзилдим.
-Чарчаб қолдингми, терлаб кетибсан?
Бувим ёстиқни олиб ётишим учун кўрсатдилар.
-Дамингни ол. Ўзингни қийнаб қўйма.
-Хўп.
Нақшинкор шифтга термулганча ўйлардим. Энди тақдирим қандай кечади. Дадам қайтиб юбормасин деб дуо қиламан. Хўрликлар, азобларни қайта бошдан кечира олмайман.
-Жим бўлиб қолдинг қизим?
-Ўйлаяпман буви.
-Ҳаммаси яхши бўлади. Ҳа деб диққат бўлаверма.
Роҳила опа кирдилар.
-Келинг болам, нима деди доктор?
-Ҳаммаси яхши, фақат чоклар ҳали битмаган деди. Авайлашимиз керак, жароҳат олган барибир. Бир соатдан кейин Зебо келади, уколларни қилиб қўйсин. Бу гал осма укол ёзмаган ёнбошдан, томирдан ёзган.
-Барака топинг болам. Бегона қилмай қараяпсиз.
-Ойижон нега унақа дейсиз, Сумбула болаларимни опаси, менга бегона эмас
Ҳамшира келиб укол қилиб кетгач овқатланиб хонамга кирдим. Каравотга чўзилдим. Қандай тинч, ва сокин уй. Бу ерда ғийбат, бир-бирини ранжитиш йўқ. Ўгай онам болаларига овозини баланд кўтармайди, уриш у ёқда турсин.
Уларга ҳавасим келади, бахтли болалиги бор. Иккови ҳам аҳил, дадам ҳам бизга умуман қаттиқ гапирмайдилар. Бобом эса бувимни бошларида кўтариб юрадилар. Бу ерда мехр оқибат анча юқори.
Кечга Роҳила опа айтганидек дадам кабоб олиб келдилар. Менга ҳа деб кўпроқ е деб қистадилар.
-Куч қувватга киришинг керак.
-Ортиқ еёлмайман.
-Музлатгичга олиб қўяман. Очқасангиз айтинг, микротўлқинли печда иссиққина қилиб бераман.
-Хўп.
Овқатланиб бўлгач хонамга кирдим. Яна ўтмиш кўз олдимда гавдалана бошлади.
🌿🌿🌿
Менинг Сумбула исмим икки ой ўтгач ҳам «ҳей» га ўзгарганди. Ёки онам айтганидек «сариқ мушук» .
-Сарғаймай ўл, нега калишимни лойини ювмадинг.
Эрталабдан қайнонам дийдиёни бошларди
-Ҳозир юваман.
-Ҳеэ фаросатингга ўт тушсин. Сигир мўлаб ётибди,бориб қарай демайсан? Қачон ўзингдан билиб қиласан а?
-Ҳозир бораман.

👍36❤2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туннинг қоронғу зулматидан сўнг, янги кун берилгани каби, ҳаёт зарбаларига енгилмаганларга мукофот ўлароқ янги имкон ва янги умидлар берилади. Тунингиз осуда ўтсин, Аллоҳга омонатсиз Қадрдон!
➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУХ!!!
Шукрона хисси хаммамизга насиб этсин.
Хайрли тонг нафаси эзгуликлар билан уфуриб турсин !
Амийн !
💫
Яна бир мунаввар тонг берган Аллох,
Инсонга куч кувват жон берган Аллох.
Омадин бахтини мўл берган Аллох,
Ўзингга минг бора шукрона айтай.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Шукрона хисси хаммамизга насиб этсин.
Хайрли тонг нафаси эзгуликлар билан уфуриб турсин !
Амийн !
💫
Яна бир мунаввар тонг берган Аллох,
Инсонга куч кувват жон берган Аллох.
Омадин бахтини мўл берган Аллох,
Ўзингга минг бора шукрона айтай.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Набий алайҳиссаломга салавот айтувчи ва яҳудий ҳақида қисса
Бир солиҳ кишининг яҳудий қўшниси бор эди. Улар кўпинча бирга ўтиришарди.
Солиҳ киши бирор иш қилишни хоҳласа: «Эҳтиёжлар фақат Набий алайҳиссаломга салавот айтиш билангина ўталади (амалга ошади)», дерди. Унинг сўзи ҳам, иши ҳам бу калималардан айро бўлмасди.
Бундан ҳайратланган яҳудий бир куни солиҳ кишидан:
– Набиййингга кўп салавот айтишингдан нима фойда? – деб сўради.
Солиҳ киши:
– Салавот менга ғамни яқин йўлатмайди, – деди.
Яҳудий мусулмонларнинг устидан кулиш учун қўшнисига ҳийла қилмоқчи бўлди. У солиҳ қўшнисиникига бориб:
– Мана бу узукни ол, сафардан қайтгунимча сенда турсин, – деди.
Солиҳ киши:
– Ҳожат фақат Набий алайҳиссаломга салавот айтиш билан амалга ошади, – деди.
У вақтларда узуклар бир-биридан фарқ қилган. Бир узукнинг ўхшаши бўлмаган. Заргар бир узукни ясадими, худди шунақасини кейин ҳеч ясамаган.
Яҳудий солиҳ кишининг уйини кузатди. Ундан ҳамма чиқиб кетганида у уйга кириб, узукни қидириб топди.
Ўша замонларда анжомлар кўп бўлмаган ва эшиклар қулфланмаган. Ҳар қандай нарсани ўғирлаб кетиш осон бўлган.
Яҳудий узукни олиб, денгизга чиқди. Унинг ўртасига бориб, энг чуқур жойига узукни улоқтирди.
Яҳудий денгиздан қайтиб, маълум вақтдан сўнг солиҳ кишидан узукни сўраш учун уникига борди. Мусулмон одам ишидан энди келиб турган эди.
Яҳудий:
– Узугимни сўраб келдим, – деди.
Солиҳ киши:
– Эҳтиёжлар Набий алайҳиссаломга салавот айтиш билан амалга оширилади, – деди.
Яҳудий:
– Ҳозир менга узугим керак! – деди.
Солиҳ киши:
– Набий алайҳиссаломга салавот айтганимга Аллоҳ менга катта балиқни етказди. Аллоҳга қасамки, бугун биз билан кечки таомни емас экансан, узугингни қайтармайман! – деди.
У сўзида туриб олгач, яҳудий мусулмоннинг уйига кирди. Солиҳ киши эса балиқни қовуриб келиш учун аёлига берди. У яҳудий билан бирга ўтирганида аёл балиқнинг қорнидан чиққан нарсани кўриб қичқириб юборди. Солиҳ киши чиқиб, узукни кўриб, ранги ўчиб, ҳайратда деди: «Аллоҳга қасамки, бу яҳудийнинг узуги!»
Солиҳ киши узукни яширган жойидан қидириб тополмади ва ҳайрон бўлди. Шунда яҳудий унга:
– Нега рангинг ўчиб кетди?! Агар узукни қайтармасанг, сенга қарши яҳудийлар ва мусулмонлар гувоҳлик беришади, – деди.
Солиҳ киши:
– Эҳтиёжлар фақат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан амалга ошади, – деди.
– Бугундан бошлаб бошқа салавот айтасан, деб ўйламайман, агар узугимни қайтармасанг. Сенинг бу ишинг мусулмонлар ахлоқини кўрсатади. Ваҳоланки, сен мусулмонларнинг тақводорларидан бўлсанг, – деди яҳудий.
– Аллоҳга қасамки, сенинг узугинг мени ҳайратга солмади, балки бошқа нарсадан ҳайронман. Мана узугинг, ол! – деди солиҳ одам.
Яҳудийнинг ранги ўзгариб, лаблари учиб, узукни текшириб деди:
– Бу ўша... ўша узук!
Солиҳ киши унинг ҳолатидан ҳайрон қолиб:
– Сенга нима бўлди?! – деди.
Яҳудий:
– Роббинг номи билан қасам ичиб айт, буни қаердан олдинг? – деб сўради.
Солиҳ киши:
– Узукни балиқнинг қорнидан топдик, – деди.
Яҳудий ҳайратда қолиб, ҳушидан кетди. У ўзига келгач, солиҳ кишига нималар қилганини гапириб берди.
Солиҳ киши:
– Сен ҳийла қилиб, узукни ўғирлаб, денгизга отибсан. Аллоҳ эса Ўз Қудрати билан узукни балиқнинг қорнига туширди, мен эса уни овладим. Сенга айтмасмидимки, эҳтиёжларимиз фақат Набий алайҳиссаломга салавот айтиш билангина ўталади, деб, – деди.
Яҳудий:
– Эй қўшним, сен ҳақни гапирибсан! Мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Унинг расули эканлигига гувоҳлик бераман, – деди...
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотни кўпайтиринглар. Набий алайҳиссаломга салоту саломлар бўлсин!
ҲУМАЙРО тайёрлади.

👍17👏4🔥2❤1
ОНАМГА ҲАМ ОЛИБ БОРАЙ
Кўрсам тансиқ ширинликлар,
Чўнтагимга солиб борай,
Боламгамас, тиригида,
Онамга ҳам олиб борай...
Қавоғини уйса ёрим,
Деса: йўқ, янги рўмолим,
Ёримгамас, тўкиб борим,
Онамга ҳам олиб борай...
Кимга ожиз чўкканим бор,
Ким изимда хайримга зор,
Риёлардан топиб бир ор,
Онамга ҳам олиб борай...
Дилим очмай дўстларимга,
Пулим сочмай дўстларимга,
Ҳақни тутиб кўзларимга,
Онамга ҳам олиб борай...
Тўшагидан туролмаган,
Оёқ босиб юролмаган,
Роҳатини кўролмаган,
Қариб қадрин сўролмаган,
Ҳузурига тўлиб борай,
Онамга ҳам олиб борай...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Кўрсам тансиқ ширинликлар,
Чўнтагимга солиб борай,
Боламгамас, тиригида,
Онамга ҳам олиб борай...
Қавоғини уйса ёрим,
Деса: йўқ, янги рўмолим,
Ёримгамас, тўкиб борим,
Онамга ҳам олиб борай...
Кимга ожиз чўкканим бор,
Ким изимда хайримга зор,
Риёлардан топиб бир ор,
Онамга ҳам олиб борай...
Дилим очмай дўстларимга,
Пулим сочмай дўстларимга,
Ҳақни тутиб кўзларимга,
Онамга ҳам олиб борай...
Тўшагидан туролмаган,
Оёқ босиб юролмаган,
Роҳатини кўролмаган,
Қариб қадрин сўролмаган,
Ҳузурига тўлиб борай,
Онамга ҳам олиб борай...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
Бобоси билан бувиси уни эркалаб кўтариб кетишди. Яна ишга ўтирдилар. Пиёзмас, ўзининг юрагини тўғрадигўё. Пиёз аччиғидан минг карра аччиқ кўзёшлар милт-милт оқди.
Эшик очилиб эри кириб келди. Бир қоп ун билан, битта қутини машинадан туширди. Афтидан туғилган кун ҳақида эсламаган ҳам. Йўқса ўгай боласига бўлмаса ҳам жуфти-ҳалолига кичкинагина совға кўтариб келарди. Совғаси ҳам бошини есин, боласининг дарди қалбини тилимлаб ташлаяпти.
Нигоҳларини ерга қадаганча лабини тишлаб ишини қилаверди.
- Нега мени кутмай меҳмонларга жавоб бериб юбординглар, -деди Икром онасига қарата.
-Шошилишаётган экан, кеч қолишмасин деб…
Эри қутини очди. Ичидан ростмона автомобилдан сал кичикроқ ўйинчоқ машина чиқарди.
-Қани тойчоқ, кел буёққа.
Эшикдан Шерзод чопиб кирди. Икром болани даст кўтариб юзларидан ўпди.
-Мана бу туғилган кунингга совға, ўғлим.
Собира ялт этиб эрига қаради.
Икром гапини давом эттирди.
-Даданг билан аянгни бекатда кўриб қолдим. Шунча қистасам ҳам қайтишмади. Камига Шерзоджонни ҳам олиб кетмоқчи бўлишди. Уларга ҳам айтдим, сизлар ҳам эшитинглар, Шерзоджон бугундан бошлаб шу уйда яшайди!
Собира ҳўнграб йиғлаганича боласи билан Икромни қучиб олди. Ун гарди қўнган эрининг чопонига ёшли кўзларини суртди.

👍15❤3
✍МЕҲРИБОН
(дам олиш кунингизда мутоала учун Хикоя мархамат)
Собира календарга қаради. Ўн еттинчи феврал… Эртага ўғли билан учрашади. Иккиларининг ҳам туғилган кунлари.
Юрагини темир қўллар ғижимлагандек бўлди. Соғинган, жуда-жуда соғинган…
Уч йил муқаддам…
Собира ўзи пиширган тортнинг ўртасига биттагина шамча қадади. Ҳализамон ўғли Шерзоднинг шамни пуфлаб ўчиришини тасаввур қилди. Бир ёшга эндигина тўлган бола шамни ўчира олмайди, бу ишни дадаси билан аяжониси бажаришади. Кейин ҳақиқий байрам бўлади. Йигирма бир йилдирки, февралнинг ўн саккизи Собирани бир ёшга улғайтиради.
У туғилган кунини бир мўъжиза юз бериши керакдек кутарди. Ўтган йили ўша мўъжиза чиндан ҳам юз берди. Собира туғилган кунини туғруқхонада кутиб олди, туғилган кунида ўғли дунёга келди. Мана шунга ҳам бир йил бўлибди. Бугун биринчи қўшалоқ байрам. Она ва бола шодланадиган кун…
Эшик тарақлаб очилиб, ширин хаёллари тўзғиб кетди. Остонада кўзлари қизариб кетган, ранги оппоқ эри турарди. У қалтираб Собиранинг олдига келди. Хириллаб гапирди:
-Хотин, пулинг борми? Бер менга! Опчиқ пулингни!..
Собира кўзёшларини тийиш учун лабини тишлади.
-Дадаси, бугун ўғлингизнинг туғилган куни эди. Шунга дастурхонга ул-бул олиш учун озгина йиғиб қўювдим…
Эри бор кучи билан столни муштлади. Собира қалқиб кетди.
-Бер дедим, — яноқлари титраб деди Мавлон.
Собира кўз ёшлари тирқираб кетган юзини қўллари билан яширди.
- Бермайсанми?! Мана бўлмаса!
Мавлон бир зарб билан стол устидаги ҳамма нарсани синдириб ташлади. Идиш-товоқлар билан бирга кичкинагина торт ҳам ер билан битта бўлди. Кейинги зарба мушт шаклига кириб, аламдан кўзлари катта-катта бўлиб кетган Собиранинг юзига тушди. Ерга йиқилди. Мавлон унинг чўнтакларини кавлаб бор пулини олди-ю, ҳансираб чиқиб кетди. Собира бутун қолган шамчани ушлаб кечгача йиғлади. Бу Собиранинг ота-оналари сабр косасига томган энг сўнгги томчи бўлди. Қизлари билан набираларини табриклашга келдилару бу хонадондан буткул узилдилар. Суд ҳам бўлди. Гиёҳванд эр турмага, Собира боласини олиб отасиникига йўл олди.
«Тор қорнимга сиққан болам кенг уйимга ҳам сиғади»- дея олиб келинган Собира кенг уйга сиғди, лекин кенг кўнгилни топа олмади. Ўзга хонадонда яшаган қисқа муддат ичида жонажон уйидан қанчалар узоқлашиб кетганини ҳис қилди. Қулф-калитга эга чиққан келинойисининг қош чимиришлари, акасининг ўз болаларини панага тортиб ширинлик улашишларидан дод дегудай бўларди. Ёлғиз паноҳи – ота-онаси эртаю кеч меҳнатдан бўшамас, амал-тақал рўзғорнинг эндиликда яна икки оғиз қўшилиб янаям кўпайиб кетган камларини бутлашга ҳаракат қилишарди. Бир йил ана шундай ўтди. Туғилган кунларида аяси ош дамлади. Дадаси топган-тутганини дастурхонга тўкди. Акаси Шерзодга ўйинчоқ совға қилди. Кўнгилдагидек ўтаётган кичкинагина байрамнинг нохуш якун топишига ана шу ўйинчоқ айиқча сабаб бўлди. Акасининг тўрт яшар ўғли ўйинчоқни юлқиб олиб уйларига қараб чопди. Ҳозиргина шодлиги ичига сиғмай ўтирган болакай кўзида ёш билан атак-чечак қадамларини илдамлатиб, унинг ортидан қувиб келинойисининг хонасига кириб кетди. Собира билан ота-онаси ҳай-ҳайлаганча қолишди. Дам ўтмай аввал келинойининг шанғиллагани, кейин тарсаки товуши эшитилди. Собира болаларча шўхлик қилган жиянининг бундай жазоланишини кутмаган эди. Шерзодга ўйинчоқни акаси билан бирга ўйнашни айтиш учун ўрнидан турди. Лекин кейинги кўргани қалбига муз бўлиб қадалди. Келинойининг хонасидан лўппи юзларида ингичка бармоқларнинг излари қизариб кўриниб турган Шерзод йиғлаб чиқиб келди. Дераза ортида ўйинчоқни қучиб олганича болаларга хос бўлмаган заҳарханда кулганича акасининг ўғли қараб турарди.
Томоғи ғиппа бўғилди. Дастурхондаги ош оиланинг кичкинагина байрами каби совуди. Боласининг қучиб ётганича узоқ йиғлади. Ширингина бўлиб ухлаб қолган Шерзоднинг панжа изи тушган юзини силади, яноқларида қотиб қолган тиниқ кўз ёшларини кафти билан артиб олди. Ҳар қанча ситам ўзига бўлса чидар, боласида нима гуноҳ?!
Вақт ўтган сайин онасининг гаплари асосли туюла бошлади. Бу хонадонда омонатлигини ҳис қилаверди.
Совчи келди.

👍19😢2