Ҳар сўз отилган ўқ, юраклар нишон,
Тил осон ўқланар, отилар осон,
Беҳуда сўз қадаб неча юракка,
Қалблар қотилига айланма инсон!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Forwarded from Asmo's blog
Allohim, barakang ila hayotimizni goʻzal qil...
Shukrimizni goʻzal qil...
Senga bosib boradigan yoʻllarimizni goʻzal qil...🤲

🥰6
Оқибат
Баҳром яна юрак ҳуружини бошидан ўтказди. Бу сафар оғриқ елкаси орқали қўлларига тарқамади, шундоқ юракнинг ўзини эгаллади. "Иҳ",-деб кўксини чангаллади-ю, амаллаб стулга ўтириб олди."Тез ёрдам"да шифохонага келди. Хаммага ҳам ишонавермайди, сал ўнгланса, ўзининг врачи Тамара Алексеевнага қўнғироқ қилиб, муоалажани ундан олишни ният қилиб қўйди. Аммо бугун уни текширган ёш йигитнинг худди ўз шифокоридек ташхисни тўғри қўйганини билгач, меҳри тушиб қолди. Тузалиб, уйига қайтгач, йигитни уйига меҳмонга чақирди.Талабалигини билиб, чин дилдан ҳадялар берди.
Тадбиркорлиги орқасидан орттирган бойвачча танишлари борми, яқин қариндошлари борми шу йигитни тавсия қила бошлади. Ўзи табиатан биров яхшилик қилса,уни ўн баравар қайтаришга ҳаракат қилади
Кейинчалик ҳам алоқасини узмади. Бу пайтга келиб йигит кимсан Азизбек Акбарович бўлиб танилган, хусусий шифохонада ишлар эди. Баҳром кексайиб борарди. Охирги пайтларда қаричиликми, Баҳромнинг кўнглидан "Азизбек текширишдан олдин қўлимга қарайдиган бўлиб қолди-я"-деган ўй ўта бошлади. Кейин-кейин танишларидан дўхтирнинг жуда катта пулгагина одамларни кўраётгани ҳақида ҳам тез-тез эшита бошлади.
Баҳром нафақа ёшига етиб, соғлиғи ҳам ёмонлаша бошлагач, барча ширкатларини ўғилларига топширди.
Ўғиллар ўзидек эмасда, барибир. Неча кундан бери" Азизбек бир келиб кўриб қўйсин! "-деган илтимосини эътиборга олмайди, ўзлари топган шифокорларни олиб келади.
Баҳром бугун сал яхшига ўхшади. Азизбекка ўзи қўнғироқ қилмоқчи бўлди. Ҳозир янги дорилар, янги муолажалар чиқиб кетган, бир кўриб қўйсин.
Телефон кўп банд бўлди. Бешинчи уринишда зўрға суҳбатдошини тутиб олган Баҳром одатига мос қуюқ сўрашди, сўнг
—Азизбек, мен Хумсонда—дала ҳовлимдаман. Бир келиб кетасизми, сизга илҳақ бўлиб ўтирибман, дўхтир,—деди.
Бироз сукутдан сўнг нариги томондан жавоб келди
—Қизиқсиз-а, ока, нима ман сизга ёш боламанми? Қаёққа чақирсангиз учиб борадиган. Касал одам ўзи келади...
Юрагига оғриқ турди. Бу сафар ҳар доимгиданда қаттиқроқ эди бу оғриқ...
Жанозасида ўкириб йиғлаётган ўғилларининг ҳар бири отасини бир кўриб қўйишини илтимос қилиб борганида Азиз дўхтир уларга берган жавобини отасига ҳам айтганидан бехабар эдилар
Феруза Салходжаева

😢12👍11
🧕 Muslimalar kundaligi
-Сен қанақа одамовисан? -Мен бошқача бўлолмайман. -Уч ойдан бери янгилик йўқ. -Мени қўлимда эмас. Ғиёс ғудраниб яна ҳамма ерни расвосини чиқариб қотиб ухлади. Кўнглим айниганча уйни тозалаб эшик ва деразаларни очиб қўйдим. -Ҳа келин кечаси бўктириб…
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:
11-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Мен сенларга қизимни кундошли қил деб берганмидим?
Илк бора онам мени ёнимни олганди.
-Қуда нима деяпсиз?
-Эшитганиз. Манави манжалақи бу уйдан чиқиб кетади. Ёки қизимни олиб кетаман.
Эндигина набира умидида ўтирган қайнонам бу гапдан сапчиб тушди.
-Анави кетади. Сумбула шу уйни келини. Уни жавоби берганмиз. Ҳосила қани туёғингни шиққилатчи.
-Ойижон менам келинизманку.
-Қисир сигир кимгаям кераксан. Эплаб туққанингда яшардинг бу уйдан. Қани жўна.
Қайнонам ҳассасини кўтариб Ҳосилага дағдаға қила кетди.
-Тур жойингдан.
Ҳосила кўзида ёш билан турдида уйдан сумкасини кўтариб чиқиб кетди. Ғиёс бу вақтда уйда эмасди.
-Сен нега лаллайиб оғзингдаги ошни олдириб ўтирибсан. Келгани қўйма анави тавияни.
Онам бошқа сўз демади. На ҳол сўради, на бошқа. Ҳудди мен сўрамаганим каби у ҳам гапирмади. Онамни шунча вақт кўрмаган бўлсам ҳам соғинчни туймадим. Қанақа бемехр қизман. Шом вақти ишдан қайтган Ғиёсни авзойи бузуқ эди.
-Сен онангга гап ташиб юрибсанми?
У кела сола мени тепкилай кетди.
-Мен ҳеч ким...
Гапим чала қолди. Менимча онам Ғиёсни ҳам обдон тузлаган.
Ўша кунги аёвсиз калтаклар, ҳорликлар мени ҳолдан тойдирганди. Оёқларим орасидан сизиб чиққан қон,қўлим ва оёғимдаги чидаб бўлмас оғриқ ҳушимдан кетишимга сабаб бўлганди.
Қулоқларим остида бақир чақир авж олар, кимдир Ғиёсни ўлгудек дўппосларди.
-Боламни ўлдирасан қоч
-Нари тур, ҳозир сениям бир ёқли қиламан. Ҳайвон санлар баринг. Ит эмган, ҳе уриғингга ўт тушсин.
Бу овоз... Бу овоз дадамники эди. Қизиқ уни ким олиб келибди. Оғриқлар кучли,кўзимни очолмай ингрардим. Ахийри дадам ҳолдан тойди шекилли мени ёнимга келди.
-Она қизим, Сумбулам мени эшитяпсанми?
Қани энди жавоб қайтара олсам.
-Сени умрингни қамоқда чиритаман.
-Қуда...
Қайнонам сўзини охирига етказолмади.
-Оғзингни юм, бугундан қизим сени келининг эмас. Ҳов мараз менга қара уни талоғини бер.
-Та... Талоқ...
-Уч талоқ қилдим де.
-Уч... Уч талоқ қилдим.
Дадам мени даст кўтарганларини биламан. Яна оғриқлар сабаб ўзимни билмай қолдим.
Давоми бор...

👍22💔1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:
12-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Дадамни ўша куни қўшни чақирган экан. Мени аёвсиз ураётганларини гувоҳи бўлган. Далада бирга ишлаганимизда у аёлга барча ҳақиқатни айтиб бергандим. Ўша куни мени далага нимага бормаётганимни сўрай деб келган ва калтакланишимни устидан чиққан. Яхшиям дунёда яхши одамлар бор. У аёл сабаб мен ёвузлар қўлида ўлмай қолдим.
-Қизим тузукмисан?
Дадам кўзларида чуқур дард билан қараб турарди. Оғриқлар йўқолибди. Бошимни қимирлатдим.
-Мени кечир, ота деган номга лойиқ бўлмаган мен ношудни кечир.
Дадам йиғлаб юборди. Тушунаман унга ҳам қийин. Онамни ёлғонларига ишонган.
-Сени ёнимдан жилдирмайман. Энди азобларинг ортда қолди. Менга кераксан болам. Сал қолса сендан ажралиб қолардим.
-Илтимос чиқиб туринг, боғловни янгилашимиз керак.
Дадам ноилож чиқиб кетдилар. Қорним кесилганига шундагина эътибор қилдим
-Менга нима бўлди?
Ҳамшира юзимга қараб туриб айтайми йўқми дедию барибир билади дея айтиб берди.
-Ҳомилангиз зарбалардан нобуд бўлибди.
Ҳеч нимани ҳис қилмадим.
-Оёғингиз қаттиқ лат еган. Қўлингиз цинган.
-Бу ерда қанча вақт бўламан. Аййй.
-Ўғридими, узр. Ҳозир яна оғриқ қолдирувчи ўтказаман.
Дадам сўзида турди. Ғиёсни қамоққа тиқди. Онамни ҳам ёнимга келолмайдиган қилди.
-Қизим энди кўз ёш тўкиб яшашингга йўл қўймайман. Янги ҳаёт бошлайсан.
Менам бир вақтлар олий ўқув юртларини орзу қилганман. Аммо онам бунга йўл қўймаган.
Касалхонада профессорларгача олиб келтиришди. Бир ҳафта тинимсиз муолажа олиб турдим. Кейин дадам ўзини уйига олиб кетди. Мана ўша кундан бери шу ердаман. Ўтмишимни унутиш менга жуда оғир бўляпти.
-Сумбула қизим ухламадингми?
Бувим қўлида китоб билан кириб келди.
-Йўқ буви.
-Сени зерикаяпсан деб ўйлаб китоб олиб келдим. Буни ўқисанг балки анча енгиллашарсан.
Бувим менга келтириб берганлари динимиз ҳақидаги китоб эди. Мен шу вақтгача диндан хабарим бўлмаган. Бу уйда эрталабдан азон айтилади. Дадам ёқимли овозда азон айтадилар. Сўнгра уларни ортларидан бувим ва Роҳила опа намоз ўқишади. Бу ҳовлида қандайдир ўзгача сокинлик муҳити муҳк сурар. Бу қалбга ором бағишларди. Фақатгина бобом намоз ўқишга ҳаракат қилмасдилар.
Бувим берган китобни ўқий туриб ухлаб қолибман. Эрталаб китоб қўлимдан тушиб кетганидан чўчиб уйғондим.
Аста секинлик билан мен оёққа тура бошладим. Фақат бувимгина ярашишни ўйлаб кўришимни айтардилар. Дадам эса бу гапга якун ясади.
-Ойи мен ўша куни у мараздан қизимни талоғини олиб келганман. Ортга йўл йўқ. Мен тирик эканман қизим бу ҳаётда ўз ўрнига бўлиши учун боримни бераман.
-Унақа бўлса ярашиб бўлмас экан. Балки бу ҳам бир яхшиликкадир.
-Сумбула тўғрисини айтсам қизим яқинда лавозимим яна ошди. Катта шаҳарга кўчиб кетамиз. Ўтмишни қора кунларини унутиш учун барча ишни қиламан. Бу мени хатойим бўлган.
Биз бошқа шаҳарга кўчиб кетдик. Синглим ва укамни ўқишини ҳам кўчиришди. Энди навбат менга келганди
-Қайси касб эгаси бўлмоқчисан?
Ерга қарадим.
-Сумбула қизим, нега жимсан?
-Дадажон... Мен... Мен қўрқяпман.
-Нимадан?
-Улар... Улар мени топиб олишидан. Уйдан чиқмасамчи?

👍41🔥6❤1
🪴 Зикр иймонни кучайтиради ва унинг қалб касалликларига сабаб бўлувчи заифлигини муолажа қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймонларингизни янгилаб туринглар» дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, иймонларимизни қандай янгилаймиз? деб айтилди. У зот: «Лаа илаҳа илллалоҳ» калимасини айтишни кўпайтиринглар», дедилар.
📖Ҳасан ҳадис, имом Аҳмад ва Ҳокимлар ривоят қилган.
✍Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
©arabicuz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймонларингизни янгилаб туринглар» дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, иймонларимизни қандай янгилаймиз? деб айтилди. У зот: «Лаа илаҳа илллалоҳ» калимасини айтишни кўпайтиринглар», дедилар.
📖Ҳасан ҳадис, имом Аҳмад ва Ҳокимлар ривоят қилган.
✍Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
©arabicuz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Аллоҳ таоло: «Кечасида таҳажжуд (намози) қил. Сенга нофила бўлур. Шоядки, Роббинг сени Мақоми Маҳмудда тирилтирса», деган (Исро, 79).
Молининг камайганига қайғуриб,
Умрининг камайганига қайғурмаган кишидан таажубдаман.
Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ.
Ухлашдан олдин қуйидаги муҳим ишларни бажаринг:
– Таҳорат қилинг
– Витр ўқиинг;
– «Оятал курсий»ни ўқинг;
– Ётишдаги зикрларни айтинг;
– Мулк сурасини ўқинг;
– Одамларни кечиринг;
– Тавба қилинг;
ХАЙРЛИ ТУН... ЯХШИЛАР!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Молининг камайганига қайғуриб,
Умрининг камайганига қайғурмаган кишидан таажубдаман.
Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ.
Ухлашдан олдин қуйидаги муҳим ишларни бажаринг:
– Таҳорат қилинг
– Витр ўқиинг;
– «Оятал курсий»ни ўқинг;
– Ётишдаги зикрларни айтинг;
– Мулк сурасини ўқинг;
– Одамларни кечиринг;
– Тавба қилинг;
ХАЙРЛИ ТУН... ЯХШИЛАР!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸...Ассаламу алайкум...
🌸...ва роҳматуллоҳи...
🌸...ва барокатуҳ!....
☀️ Умримизни яна бир тонги муборак
ва хайрли булсин.
🌸 Аллохим хар бир қилаётган ишимиздан,босган хар бир қадамимиздан рози бўлсин.
🌸 Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик, тилайман.
🌸 Халол топганингиз фақат хурсандчилигу яхшиликка буюрсин
🌸 Ибодатларингиз ажру савобга тўла бўлсин.
💐🕊ХАЙРЛИ ТОНГ🕊💐
💐🕊 АЗИЗЛАР! 🕊💐
Яқинларга улашинг ❤️⤵️

👍3
🌹Ассалому Алайкум ва
роҳматуллоҳу ва барокатуҳ
❤️ Яхши дам олдингизми? 🤗
❤️ Отаётган тонг барчамизга
хайрли бўлсин☺️
❤️Бугунги кунингиз эзгу амалларга, қувончу шодликларга бой бўлишини тилайман 🌷
❤️Яна бир мунаввар тонгни биргаликда қарши олиш насиб қилгани учун
Аллоҳимга шукрлар бўлсин!
Яқинларга Улашинг 🌸

"СОЛИҲА АЁЛ..."
БОМДОД намозини ўтказиб юборишга "КЎНИКМАГАН" солиҳа аёл, ўша куни ўзи истамаган холда намозга туролмай, ўтказиб юборди...
Солиҳа шундай қаттиқ ҲАФА бўлибдики, хўнг~хўнг йиғлаб, ич~ичидан ёнгандек, оғриқ ҳиссини туйди...
Бомдод намози унинг учун ~ БУЮК МАРОСИМдек эди. Ўтказиб юборгани учун ҳасрат ва надоматдан куйиб, ўзини хеч кечиролмай фақат йиғлади... Шундан сўнг ўзини "ЖАЗОЛАМОҚЧИ" бўлиб, куни билан жойнамозидан силжимай узулмасликка қатъий қарор қилди...
Умр йўлдоши аёлини берилиб ҚУНТ* билан жойнамози устида ўтирганини кўриб, индамай ишига
кетди...
Ишидан қайтгач не кўз билан кўрсинки аёли ҳали ҳануз ўша ерда ўтирганича, йиғлаб ИБОДАТ*
қилаётган экан. Эр индамасдан хонасига кириб ухлади...
Эрта тонг билан уйғониб қараса, аёл ҳамон жойидан силжимай, Роббисига тинмай <<ИЛТИЖО>> қилаётган эмиш.... Эр ўша куни шомдан кейин тўғридан~тўғри ибодатдан чарчамаган аёлининг олдига бостириб кириб, маҳкам бағрига босиб, бор овози билан:
--- «Аллоҳга қасамки, УНИНГ ОЛДИГА БОШҚА БОРМАЙМАН »,
--- «Қасам ичиб айтаман, бормайман бошқа», деб йиғи аралаш бақириб айтди...
Аслида солиҳанинг умр йўлдоши унга БИЛДИРМАЙ бошқа бир аёл билан АХДлашиб қўйган эди... Ўша куни улар эр~ хотинлик риштасини боғлаш мақсадида, никоҳдан ўтишни мўлжаллаб қўйишган эди...
Аммо аёлининг дили нима сабабдан тилка~пора бўлаётганини БИЛМАГАН* эр, бошқа аёлга уйланаётганидан аёли хабар топгани учун ғамга ботиб кетди, дили вайрон бўлди, деб ўйлади...
Шундан сўнг қалбини фақат аёлига бағишлаб, ҳеч қачон бошқа аёлга уйланмаслигини айтиб, онт ичди...
🥀
Бахт~саодат ўзимиз эга бўлмаган нарсаларни қўлга киритиш эмас...
Балки, "ЭГА БЎЛГАН" нарсаларимизнинг қадру~қимматини ИДРОК қилиб, англаб етишимиздир!
©Jaloliddinrumiyy🕊

👍24
📝Юракдаги исм.
(ҳикоя)
Элёрга сафарга жўнашини айтишди. Қаерга денг? Ойтўғонга! У Ойтўғонни эсладию кўз ўнгидан қадрдон қишлоқнинг ширин-шарбатли боғлари, қадди дол, уззукун елкасидан кетмон тушмайдиган Хонимқул ота, қалбига битмас армон ташлаб кетган Гулсун ўтди.
Ойтўғон дашт бағридан узилган парча ер. Саҳро кўксидаги бу мўъжаз маскан атрофга хуш ҳидлар сочади. Ҳамма Ойтўғонга интилади. Барча унга талпинади.
Ўшанда Элёр институтни тугаллаган йигирма уч ёшли йигит эди. Уни қурилишда илиқ кутиб олишди. Раҳбари тўғри сўз, дангалчи экан. Элёр билан кўришгач, жилмайиб деди:
— Бу ер шамолнинг уяси, қиши ўта аёзли. Чидолмассиз.
— Қани бироз ишлаб кўрайлик-чи, — деди Элёр одоб сақлаб. — Қолганини вақт кўрсатади.
Элёрга чоғроқ хужра беришди. Бу жой ҳам ишхона, ҳам бошпана. Дўкондан сим кароват, кўрпа-ёстиқ олди. Шу тахлит чўлдаги ҳаёти бошланди.
Кечки пайт хонасига бир мўйсафид бош суқди.
Элёр ўрнидан туриб, қўшқўллаб кўришди. Қўярда-қўймай кароватга ўтқизди. Танишишди. Идоранинг боғбони мўйсафид Хонимқул ота эди.
Эртасига Элёр ишни хийла кеч тугатди. Қишлоқни кезиб, Ойтўғондаги муҳташам биноларни кўрди. Қурилишларнинг бориши билан танишди. Муҳандис сифатида режалар тузди.
Орада қоронғулик тушиб, атрофни зим-зиё тун қоплади. Йигит кароватга ёнбошлаганча, китоб ўқишга тутинди.
Дераза ойнасини биров чертгандай бўлди. Элёр қулоқ тутди. «Ким бўлиши мумкин? Ҳамма кетган. Мени йўқлайдиган кишим йўқ».
Бироздан сўнг дераза яна боягидек чертилди.
Элёр ирғиб туриб, эшикка қаради. Қаради-ю, ҳайрон, лол қолди. Эшик ортида нотаниш қиз ийманибгина турарди.
— Ассалом!
Элёр саросима ичида қолди. «Қоронғу кечада бу қизгина нима қилиб юрибди? Жуда ёш, кўзга яқин…»
— Қизиқ… Ҳа, ҳмм… хизмат, — деди йигит журъатсизгина.
— Отам… Сизни чақиряпти.
— Мени… мени-я? Отангиз ким?
— Танирсиз, Хонимқул бобо.
— Ҳа, бўлди. Танийман у кишини.
Элёр шошиб қолди. Шундоқ дилбар, нозанин қиз кеч маҳал уни йўқлаб, «юринг» деб турганидан бутун борлиғини аллақандай лаззатли ҳис қамраб олди. Отанинг уйи идоранинг ёнбошида экан. Атай дастурхон тузаб ўтирибди. Элёрни қўярда-қўймай тўрга ўтқизди. Овқатдан кейин тайинлади:
— Болам, бизни уй кенгиш. Шу ерда истиқомат қиласиз. Мен — сизга ота, кампирим — она.
— Ишим вақти-соатсиз, сизларни уринтириб қўяман, — деб узрини айтган бўлди йигит.
— Борини баҳам кўрамиз, — эътирозга ўрин қолдирмай деди қария, — ҳеч ерга жилмайсиз».
Хонимқул отанинг боғига таъриф йўқ. Элёр ҳали фусункор боғни кўрмаган.
Ота саҳар туриб номоз ўқийди. Сўнг челакка боғда тўкилган меваларни битталаб теради. Энг сархилини танлаб, идорага йўл олади. Хонама хона кириб, ишловчиларга мева улашади.
Гулсун жуда сариштали экан. Кечки пайт ҳаммаёқни гулдай қилиб, сўнг Элёрнинг ўрнини солади. Кийимларини ювиб, дазмоллайди. Тиқ этса, югуриб чиқиб, дарвоза очади. Ойтўғондаги энг сара гуллардан териб, Элёрнинг хонасига қўяди.
Қиздаги бу ақл, жозиба ва ўктамлик бора-бора Элёрнинг кўнглини ром эта бошлади. Унинг иболи боқишлари, тақимини ўпган сочининг мавжли тўлғанишлари, овозидаги сирли майинлик, бари-бариси Элёрга ёқар, қизнинг шу ҳовлида борлигининг ўзи қалбига чексиз ҳаловат бағишларди.
Аллақайси байрам арафаси эди. Элёр хонасида ўтирса, салом бериб, Гулсун кириб келди. Қўлида оҳорли кўйлак билан дўппи. Ўшанда Гулсун ўтган бир йил давомида илк бор қўл бериб кўришди. Элёрнинг қистови билан столнинг четига омонатгина қўнди.
Ҳаял ўтмай қиз чиқиб кетди. Бир пайт Элёр кўчага отлана туриб Гулсунга дуч келди. Ажабо, қизнинг кўзлари жиққа ёш, чеҳраси маъюс. Йигит қанча сўрамасин, сабабини айтмади. «Шунчаки ўзим» деб қўяқолди. Эртасига Элёр шаҳарга уч ойлик ўқишга кетди. Ўзи шаҳарда-ю, фикри-ёди Ойтўғонда. Хаёлидан отасидай азиз Хонимқул бобо, Гулсун нари кетмади.
Орада Элёр Ойтўғонга қўнғироқ қилди. Гўшакни Гулсун кўтарди. Қизнинг меҳрга йўғрилган, бироқ ҳазин-мунг тўла овози қалбини ўртаб юборди. Гулсуннинг дил тубида қандайдир аччиқ алам, дард пинҳонлигини англагач, айтмоқчи бўлган гапларини ичига ютди.

👍25
Ўқиш битгач Элёр уйга қайтди. Келса эшик қулф. Ҳаммаёқ жим-жит. Йигит каловланиб қолди. «Улар қани? Қаерга кетишган?»
Элёр югурганича қўшни хонадонга чиқди. Сўраб билса, Гулсун касалхонага тушибди. Аҳволи оғир. Ота қўриққа сабзи эккан экан. Гулсун ўтоқ қилаётса, қўлини илон чақибди, Илон!
Бу гапни эшитиб Элёрнинг эти жимирлаб кетди. Дарҳол касалхонага чопди. Гулсун тамоман ҳушсиз ётарди, рангида қон йўқ. Докадай оппоқ, Хонимқул ота билан Лутфи буви бошида йиғлаб ўтиришибди. Докторнинг айтишича, умид йўқ. Илон заҳри қонга ўтган. Нари борса, уч кунлик умри бор.
Элёр чидаб туролмади. Қўярда-қўймай касални шаҳарга олиб кетди. У ерда бир ой даволашди. Қиз ўн уч кун кўз очмади. Йигит мижжа қоқмай ёнида турди. Бу дунёда биров бировга нимаики яхшилик қилиши мумкин бўлса, барисини қилди. Бор меҳрини, жони-жаҳонини қизга бағишлади.
Ниҳоят, Гулсун кўзини очди. Қовжираган лаблари билан бир нималар деб пичирлади. Меҳр тўла нигоҳини Элёрдан узмасди.
Элёрнинг кўнглида ҳам ҳислар мавж урарди: «Эй менинг жонимдан ортиқ маҳбубам! Худога шукур, кўзларингни очдинг. Бу билан менинг бахтимни, илк севгимни қайтариб бердинг. Раҳмат, азизам, раҳмат. Эҳ, кошкийди шу дамда гулдай нафис, сарвидай нозик қаддингни бағримга боссам. Ғунча лабларингдан тўйиб-тўйиб ўпсам. Сени даст кўтариб, дунёга жар солсам. Эй одамлар, кўриб қўйинглар. Мен бахтли инсонман. Ўз севгилисига эришган армони йўқ йигитман, дея ҳайқирсам. Йўқ! Иложи йўқ! Бундай қилишга ҳали ҳаққим йўқ!»
Гулсун тузалиб кетгач, Элёрни бошлиғи Собир ака йўқлабди. Кўришиб ҳол-аҳвол сўрагач, мақсадга кўчди:
— Ойтўғонга сингишиб қолдингиз. Ҳамма билан апоқ-чапоқсиз. Энди тўйни бошлайлик.
Элёр не деярини билмай ерга қаради. Собир ака давом этди:
— Келин ҳам тайёр дейишяпти. Иш пишган шеккилли.
— Майлику-я, — деди Элёр ички хўрсиниш билан, — ота-онам ўтиб кетишган. Амакимнинг қўлида ўсганман. Шунга… олдидан ўтишим зарур. Бир кунга жавоб берсангиз, зип этиб, бориб келардим.
Бу гап бошлиққа ҳам маъқул тушди. Тўйни тезлатиш учун Собир ака эртагаёқ Хонимқул отанинг қулоғига шипшитиб қўядиган бўлди.
Эртаси Элёр учиб-қўниб қайтиб келса, дарвоза ланг очиқ. Ҳовли кимсасиз. Минг бир хавотир билан юраги гурс-гурс урганича хонасига кирди. Кирдию ногаҳон кўзи стол устида ётган хатга тушди.
«Элёр ака! — деб бошланарди хат. Ўша оқшом сизни кўрганимдаёқ, агар менинг пешонамга турмуш қуриш ёзилганда, фақат шу йигитни танлардим, деб дилимдан ўтқизганман. Яшириб нетай! Сизга кўнглим бор. Бунинг устига менга қилган яхшиликларингиз, таърифга сиғмайдиган меҳрибонликларингиз. Буларни унутиб бўлармиди?! Элёр ака! Уйингизда чўри бўлиб бир умр хизматингизни қилсам ҳам, қарзимни узолмайман.
Оҳ, нетай! Одамлардай турмуш қуриб яшолмасам. Саноқли умрим қолди. Айтишларича, атиги уч йил. Сиз учун энг кераклигим — юрагим хаста. Тағин туғма.
Бизни қидирманг. Биз жуда олислардамиз. Сиз бахтли яшашга лойиқсиз. Бахтингизга зомин бўлишни истамайман. Сизни қалбида олиб кетгувчи, бахти қаро Гулсун».
Элёрнинг кўзи тиниб, осмон устига гумбурлаб қулагандай бўлди. Назарида еру замин чирпираб айланарди. Бўлаётган воқеалар ўнгими, тушими — англаб етолмасди. Ҳаётнинг бунчалик шафқатсиз, бунчалик вафосизлигига сира-сира чидолмас, содир бўлган ҳодисаларга ақли етмасди.
Бир пайт ёнига қараса, Собир ака кенг кафтини йигитнинг елкасига қўйиб, афсус билан бош чайқаяпти.
— Шундай бўпқолди, иним, — деди у бўғиқ бир товушда. — Улар бир кечада кўчиб кетишди. Ҳеч кимга лом-мим демаган. Сабабини билолмадик. Қани, иним, бир-икки кун тоқат билан кутиб турайлик-чи, дараклари чиқиб қолар.
Бу йўқотишдан Элёр тўшакка михланди. Ишни ҳам қўйди. Кейинчалик оёққа тургач, Гулсунни излаб, бормаган эшиги, суриштирмаган одами қолмади.
Шу алфозда Элёр Гулсун ва унинг оиласини уч йил кутди. Уч йил йўлларига илҳақ, зор-интизор кўз тутди. Эшик тиқ этса, энтикиб югурди. Йигит боши билан нолавор бўзлади. Дашту шаҳардан, тўю азадан ёрини излади.

👍19
Осмон узоқ, ер қаттиқ деганлари шумикин?! Начора, ҳеч ердан ва ҳеч кимдан «Улар топилди!» деган жонбахш садо чиқмади. Охири шаҳарга кетди. Тақдирга тан бериб уйланди.
Бугун Ойтўғонга келаркан, қалби ларзага тушиб, шуларни эслади. Хаёлида яккаш бир фикр чарх урарди. Жондан ортиқ севгилиси, моҳирўй малаги Гулсуннинг тақдири не кечди? У билан дийдор кўришиш насиб этармикан?
Мана, Ойтўғонга ҳам унчалик ўзгармабди. Ана, идора, ана мактаб. Кўм-кўк боғ-роққа бурканган уй-жойлар чирой очиб турибди. Узоқ-узоқларга ястаниб кетган экин далалари енгил ҳовурдан жимир-жимир кўзга ташланади.
Элёрнинг кўзи ногоҳ қадрдон ҳовли, Гулсунларнинг ўша шинам уй-жойига тушди. Юраги орзиқиб, беихтиёр кўзларига ёш қалқди. Қадамлар ўз-ўзидан ўша ёққа ошиқарди.
«Йўқ, аввал идорага кириб Собир ака билан сўрашиб, хизмат сафарим ҳақида хабар берай», — деб ўйлади Элёр, бир амаллаб ўзини қўлга оларкан.
У идора томон юрди. Пишиқ ғиштдан «Т» ҳарфи шаклида қурилган ширкат хўжалиги идорасида одам сийрак. Дарвоза ёнида директорнинг «УАЗ»иги ва бир неча енгил улов қантарилиб турибди.
«Хайрият, Собир ака шу ерда экан», хаёлидан ўтди йигитнинг.
Элёр анча-мунча эскириб қолган пол тахталарини ғижирлатиб қабулхона томон юрди. Эшик қия очиқ экан. Йигит у ёқ-бу ёқни саришталаб олиш учун бир зум оёқ илди. Шу пайт ичкаридаги гап-сўзлар беихтиёр эътиборини тортди.
— Келганингиз хўп яхши бўлди, Гулсунхон, — деди Собир ака (товуши жуда таниш) — Сизни биз, Элёржон жуда кўп изладик, лекин ҳеч дарагингизни топмадик.
— Узр, Собир ака, шундай бўп қолди-да, — деди майингина қиз товуши. Бу шубҳасиз Гулсун эди. — Бу ерда боя айтганимдан бошқа ҳеч қандай сабаб йўқ. Зоминга, тоғаларимникига кўчиб кетдик. Бир профессорнинг айтишича, менинг касалимга тоғ қимизи даволик қилар экан. Шунинг учун кетдик. Ҳеч кимга хабар қилмаганимизнинг сабаби ўзингизга маълум. Бировни безовта қилишини истамадик. Мана, Худога шукр, Собир ака, юрагим тузалиб кетди, соппа-соғман энди.
Собир ака оғир сўлиш олиб, уф тортди.
— Кўриб турибман, Гулсунхон, гулдай очилиб кетибсиз. Лекин сиз ўз юрагингизни даволадингизу, бошқа бир инсоннинг юрагига тузалмас жароҳат етказдингиз.
Элёр йўлакда тахтадай қотиб турар, қайтарини ҳам, олға юрарини ҳам билмасди.
Тамом.
Абдулла Аҳмад.

👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yig’lab yubordim, Har bir farzand orzusi🥰
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥3👍2😢1
УЗУК СОТУВЧИ
(ҳаётий воқеа)
Бир неча киши Мисрга бордик. Дўконга кирдик. Бир узук ёқиб қолиб нархини сўрадик.
– 1400 жунайҳ, – деди. Бир оз нархини тушириб беришини илтимос қилдик.
– Қаерликсизлар? – деди.
– Ўзбекистонлик, нарҳини, Бухорий юртидан, – дедик.
– Бухорий юртидан экансиз, сизларга 20 фоиз чегирма қилиб берамиз, – деди. Бизга ёқиб кетди.
– Яна қандай олимлар бўлган? – деб сўради.
– Имом Термизий, – дедик.
– МашаАллоҳ, у киши ҳам сизларданми? – деди бири ишонқирамай.
– Ҳа, биздан кўплаб алломалар чиқишган, – дедик.
– Яна ким?
– Имом Замахшарий, – дедик.
Сотувчи “МашаАллооооҳ” деди-да, қўллари билан кўзларини ёпди. Панжалари орасидан ёш оқа бошлади. Кейинроқ билдик, у киши Имом Замахшарийнинг ашаддий мухлислари экан. Бир оз суҳбатлашгандан кейин:
– Сизлардан фойда олмайман. 620 жунайҳга тушган, шуни берсангиз бўлди, – деди. Шу пайт орамиздагилардан фақат ўзбеккагина хос бўлган «гап» чиқди: “Шундан икки дона беринг…”
Мен уялиб кетдим. “Майли, бераман” деди. Узукни бераётганда ёнда турган кишилардан бирлари «намоз ўқишармикин?» деб қолди. Сотувчи қўлини узатаётганча тўхталиб қолди. “Ҳа, намоз ўқийсизларми?” деди. Савол билан жавоб орасида узилиш пайдо бўлди. Чунки, жавоб айтарли йўқ эди…
Бир оз сукутдан кейин “Жумъа намозига чиқиб турамиз” деди кимдир. “Бошқа намозларничи?” деди ҳайрон бўлиб. Зўрғагина “Йўқ” дея олдик. Сотувчининг қўли муаллақ туриб қолди. Бироз сукут қилди-да, ачиниш билан “Майли, мен мусулмонман, айтган нархимга бераман, аммо сизлар қайтиб Имом Бухорийни тилингизга олманг, ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ!” – деди

👍13😢11❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео кўриндими? ❤️👍🏻 босинг
Уй шароитида осон ва маззали
🔻Товуқли сосиски
⭕️ Керакли масаллиқлар :
🍗 300 гр Товуқ филе
🥚 1 та Тухум
🧅 1та Пиёз
🧀 Сир
🥡 Приправалар
⭕️ Тайёрланиши:
Қийма, тухум, пиёз ва приправаларни солиб яхшилаб аралаштирилади сўнг узун тўғралган сирларимизни, қиймани орасига қўйиб, керакли шаклга келтириб стречга ўраб, 10- 15 минут қайнатиб стречидан очиб қизартириб қовириб, столга тортилади

👍13❤2👏1