🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Juma Muborak!🕊🤍

Alloh taolo yaratgan kunlarning ichida eng a'losi Juma kunidir. Ayyom muborak bo'lsin, Sarvari koinot Rasululloh salollohu alayhi vasallamga salovatlar aytishni unutmang keyingi Juma ayyomlarigacha salomatlik-la yetib olish har birimizga nasib aylasin🤲🏻😊

Allohumma salli a'la sayyidina Muhammad 🌹♥️

❤️❤️❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни ким шу зикрни айтса Аллоҳдан нима истаса берилади

💫Якинларингизга хам улашинг🥰

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Рахматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
- Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!
Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" - деб махтал турибман. Лекин бувим...
- Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу невараларам бор бўлсин-у, лекин... - у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўсрайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
- Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? - дедилар. Мен баттар тумшайдим.
- Хали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинхор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
- Нимаси айб бўлади?
- Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида хасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гунох бўлади, қизим...
Бу ўгитлар хаётимда шунчалар кўп асқотдики... Мана, сизларга хам илиндим...

Дилфуза Комил

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24❤3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ertaga nonushtaga tayyorlab ko’ring

Kartoshkali koptokchalar
Kerakli masalliqlar:
4/5 ta kartoshka
150 gr sir
200 gr kolbasa
Qovurish uchun yog’
Non talqoni 200 gr
Tuhum 2-3 ta
2 osh qoshiq krahmal ( jo’hori)
50 gr saryog’

Tayyorlanishi:
Kartoshkani tuz solib pishirib saryog’ dolib pyure qilinadi, sirni qirgichdan chiqarib kolbasani mayda to’rtburchsk to’g’rab qoshiladi va kukuruz solib aralashtiriladi. Tayyor massadan yumaloq shakl berib 30 daqiqa muzlatkichga qoyiladi. Avval tuhumga so’ng non talqoniga belab qizib turgan yog’da o’rta olovda pishiriladi
Yoqimli ishtaga


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
* Авлиё
Karimberdi To'ramurod
Bu hikoyani bir necha marotaba tinglaganman. Qayta-qayta eshitsamda, har safar nimadir oʻrganaman.

Sizga ham ilindim. Qalb bilan tinglang ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР 40-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР -Шунчаки айтдим қўйдимда. -Шердорни севсангиз унга хиёнат қилманг. -Сен нималар деб валдираяпсан? Сарвара менга жахл билан қаради. Аслида ҳам нега бу гапни айтдим ўзим ҳам ҳайронман. - У сизни қаттиқ севгани…
Ўша куни ҳамма нарсаларни ўз жойига жойлаштириб, идишларни ювиб кейин уйга қайтдим. Опам ухламай кутиб ўтирардилар.
-Ҳалиям ухламадизми? Чарчаб қоласизку.
-Йўқ ҳаммаси жойида
-Опа бир нарсада жуда қийин вазиятдаман.
-Хўш?
Ягона маслаҳатгўйим бўлган Роҳила опага ичимдагини айтиб маслаҳат олгим келди
-Дугонам Сарвара яхши қиз эмас экан. Буни кўпчиликдан эшитдим. Ҳатто далили билан билдим. Аммо уни ҳулқи ҳақида билганимни янги оиласига айта олмайман. Виждоним эса қийналяпти. Бир кун келиб била туриб айтмагансан дейишса нима қиламан?
-Балки тўйи ўтгач яхши томонга ўзгарар. Сен айтганинг билан сенга ким ишонади. Унақа қизлар вазиятдан қандай чиқиб кетиш керак ҳадисини олган бўлади. Мана бемалол эрга тегиб номини оқлаб олди. Ҳеч ким ҳеч нарса қилолмаган. Сени қўлингдан ҳам бирор иш келмайди. Қайтангга ўзингни ёмон отлиқ қилганинг қолади. Энг тўғри йўл ҳаммасини вақт измига ташлаб қўй. Сенингча қилмишларни жавоби йўқми? Ҳаммасини жавоби бор. Мана кўрасан ҳали.
-Яхшиям сиздан сўрадим. Рахмат опа.
-Кир ухлайқол, чарчагансан. Уч кундан сўнг даданг билан кўришишимиз мумкин. Биргаликда борамиз. Укаларингга ҳам тайинладим , уйни сотганимизни билмасинлар.
-Нега опа?
-Ўзи шундоғам у ерда сиқилиб юрибдилар. Баттар сиқмайлик.
-Опа бунчалар яхшисиз? Нега сизни қизингиз бўлиб туғилмаганман.
Шу дамда ҳақиқатдан ҳам бу аёл ўз онам бўлишини жуда истагандим.
-Мен сени онангман шу доғам қизим .
Роҳила опани кўзларидан ёш оқарди.
-Ойижоним.
Бу сўзни чин кўнгилдан айтдим.
-Қани энди дам оламиз. Эртага ўқишга борасан.
-Хўп ойи.

****
Судхўрликнинг ёмон оқибатлари ҳақида эшитгандиму, лекин ўзим гувоҳи бўлмагандим. Саранинг тўйига ўн беш кунлар вақт ўтганди. У ўқишга келганига икки кун бўлганди . Дарс вақтида телефони жиринглаб қолди. Домла борлигига ҳам эътибор қилмай қўнғироққа жавоб берди.
-Алло.
...
-Нималар деяпсиз? Мен... Мен умуман тушунмаяпман.
-Бу қанақаси, ҳозир бораман.
Сарвара домланинг ҳам борлигига эътибор бермай кўчага югуриб кетди.
-Ҳозирги талабалар ҳам жуда бетарбия бўлиб кетяпти. Қани ҳамманг дарсга қара.

Ўша куни Сарварани югуриб кетганига сабаб онаси отасини оғирлашиб қолганини айтибди. Отаси эса кимгадир катта миқдорда фоизга пул берган экан. Доимги мижози бўлгани учун, ҳеч қандай ҳужжат қилиб олишмаган. Мижоз эса ўша куни автоҳалокатда ўлган. Сарварани отаси пулларидан бир зумда айрилиб қолганини кўтаролмаган. Бирданига юрагини чабгаллагану, йиқилган. Тез ёрдам ҳодимлари олиб боришганда танани фалаж бўлганини аниқлашган. Мана ўша кундан бери «Камол доллар» аравачада. Ҳаттоки овқатини ҳам ўзи еёлмайди. Сарвара ҳар куни отасини бу аҳволга тушгани учун йиғлайди.
-Номард, ўлиб кетар экан ҳеч йўқ ҳужжат қилса бўларди. Бечора дадам шунчааа пулга куйиб қолди.

Давоми бор...
👍32👏1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
43-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Ичимда ўйладим, отанг тирик қолганига шукр қилсангчи. Афсус ўзига айтолмайманда.
-Соғайиб кетадилар. Мана кўрасиз
-Тезроқ соғайсинлар, менга машина олиб бераман дегандилар. Уффф шу пайт бу фалокат чиқиб турибди.

Тавба бу инсонми ёки... Отасидан ҳам бунга ўша темир матоҳ афзал. Уйга кетиш вақти бўлганда Сарвара тепага бир қаричдан зиёд кўтарилган юпкасини пастроққа туширди.
-Анаконда кўрса дарров чақади. Нимага калта киясан деб. Қариб мияси айниган унинг. Кўзини олдида тиззадан пастда кияману, ўқишга келгач ўзим биламан. Мени кийинишимга нима иши бор?
-Эрингизни онасику, ёмон бўл демаса керак?
-У қари жодугар мени ўзидек рўдапо қилмоқчи. Бир камим рўмол ўрашим қолуди. Қозон бошида рўмол бўлмаса овқат қилманг деди. Ҳохишингиз дедимда: -Ойижон мени рўмолга ичим қисилади. Ҳудди нафас етмагандек бўлади, шунақа деб ошхонагаям кирмаяпман.
-Бизни уйда ҳам рўмол ўралади.
-Сумбула сен шунақа оилада ўсгансан, мен кўйлак лозим, рўмол деса аллергиям қўзийди. Сенам тушунмайсан мени.
-Тўғри, чунки мен очиқ кийиниб кўрмаганман.
Шу вақт Руслан ёнимизга келди.
-Ҳа Сара қале бўляпти?
-Ҳаёт зўр.
-Қачон клубга борамиз?
-Энди эрли аёлман бормайман.
-Эеэ бунақаси кетмайди. Сен билан бошқача эди. Мени хафа қилмассан?
-Қўйсангчи, йўқ ҳечам.
-Почча ўша кунги расмларни кўрса нима деркин?
Руслан қўлида телефонни айлантирганча Сарварага кўз қисиб қўйди.
-Нимаааа?! Эсингни едингми? Оиламни бузмоқчимисан?
-Йўқ албатта, мен ҳам улушимни олсам дейман.
-Мараз.
-Тилингга эрк берма, шу ҳафта йўлини топ. Мен билан ўйнашиш сенгамас.
Руслан машинасини ўт олдирганча учириб кетди. Сарвара ўриндиққа ўтириб қолганди.
-Ахволингиз яхшими?
-Ҳа... Ҳа яхши
-У нега бунақа деди?
-Қўявер. Мен кетдим . Гаплашармиз .
Сарвара ўрнидан зўрға қўзғалиб кетиб қолди .
Мен эса бугун илк бор ўз бизнесим, ёки даромад келтирадиган қандайдир касб топишим кераклигини тушуниб турардим. Ҳаёлимга қўлимдан келадиган ишларни жамладим, улардан фойда йўқдек, кейин эса инглиз тилидан болаларга курс ўтиб кўрсамми дея ўйладим. Бу ҳам ёмон фикр эмас. Ўқишдан тўғри ишга ўтиб кетдим. Савдо зўр бўлиб қўлимиз, қўлимизга тегмасди.
-Менга бир кило банан.
Овозни эшитиб тахтадек қотдим. Оёқларим қалтираб жойимдан қимирлолмай қолдим. Эс ҳушимни йиғиб олдимда маркетни ичкари хонаси томон югурдим. Мени кўриши мумкинмас, бахтли ҳаётим якунга етади унда. Ҳеч қанча турмай ортимдан Миршод келди.
-Опа чиқинг улгуролмаяпмиз, бирдан нега кетиб қолдингиз?
-Анави... Банан сўраган қора кийимли эркак кетдими?
-Ҳа кетди. Тинчлими?
-Ҳа тинчли, ҳаммаси жойида. Қани юр.

Давоми бор...
👍32❤2
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

44-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Чиққанимда у кетиб бўлган экан. Ғиёс бу ерларда нима қилиб юрган бўлса.
-Нега рангинг оқариб кетди?
-А?
Дўконда яна мен кутмаган иккинчи одам борлиги ҳаёлимга ҳам келмаганди.
-Мени кутмаганмидинг?
-Эркин ака ўзи бир аҳволдаю, ҳазилизни қаранг.
-Мана бундан ўлчаб беринг
Аёлнинг гапиргани мени Эркинни олдидан узоқлашишимга яхшигина баҳона бўлди. Уни бу ерда нима иши бор экан. Мени уйимга кетар вақтгача Эркин кетмай ўтирди. Кассада ўтирувчи Қодир амаки билан анчагина суҳбатлашиб ўтирди. Маркетни беркитишдан олдин эса Қодир амаки ҳаммани чақирдилар.
-Демак барча жамул жам.
Биз умумий етти киши ишлардик. Иккита аёл ва беш эркак.
-Ҳамма шу ерда .
-Эртадан бошлаб кассада Эркинбой ўтиради. Уни бу борада тажрибаси катта. Нархларни билиб олишда ёрдам берасиз. Мен эса уйимизни яқинидаги маркетга ўтаман. Барчага тушунарли а?
Ичим шув этиб кетди. Энди бу нима қилиқ? Шу шилқим билан бирга ишлайманми?
-Ҳа тушундик.
Кейин ҳамма кетишга чоғланди.
-Сумбула олиб бориб қўяман.
-Рахмат, ўзим етиб оламан.
-Йўлим ўша томонда.
Аслида яна рад этмоқчи эдим. Аммо Ғиёс йўлимдан чиқади деб жуда қўрқдим. Бирга машинага чиқдик. Йўл бўйи бир оғизам гаплашмадик.
-Шу ерда тушаман.
-Эртадан кечга қолма.
Дарровдан буйруқ беришга тушибди.
-Хўп.
Уйга бир аҳволда кирдим. Ойим аҳволимни кўриб ҳавотир ола бошлади.
-Сумбула сенга нима бўлди? Нега қалтираяпсан?
-Ойи Ғиёс шу ерда.
-Анави... э ўшами?
Ойим эринг деёлмади.
-Ҳа ўша. Мен ишлайдиган маркетга келибди
-Энди нима қиласан?
-Қўрқяпман. Жудаям.
Ойим бироз ўйланиб турдида қаддини тиклади.
-Нега қўрқасан? У сенга ҳеч ким эмас. Агар сенга нимадир қилгудек бўлса қамоқда чиритаман. Қонун бор. Қўрқма қизим. Мен борман, отам қамоқда деб хафа бўлма. Ўзим ковушини қишлоғига тўғрилаб қўяман.
Қанча ўтирдим, ўйлай ўйлай ухлаб қолибман. Эрталаб ўқишдан жавоб олиб биринчи қилган ишим яна сочларимни бўяш ва линза тақиш бўлди. Ойим мен борман десалар ҳам қўрқув мени тарк этмасди.
Ишдаям мени ўзгача кутиб олишди.
-Бугун ўзгариб кетибсанми?
-Йўғеэе ишларингни қилларинг .
Эркин кўринмади деб хурсанд эдим. Аммо ортимдан овози эшитилди.
-Ёмонмас, ўзингга қараб келмасанг ҳам сени ёқтириб қолиб бўлганман.

Давоми бор...
👍55
🌿 Ey Muslimam!

O‘qing, izlang, o‘rganing...
Yashang, yashating va o‘rnak bo‘ling...

Siz buzilsangiz dunyo buziladi...
Siz tuzalsangiz dunyo tuzaladi....

Shunday ekan o‘zingizni islom bilan eng go‘zal shaklda tuzatishga kirishing...

Ummatning kelajagi sizga bog‘liq...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум ва рахматуллоҳу ва барокатуҳ!

Шанба тонги муборак бўлсин!🥰

Ҳар ишингизга Аллоҳ ёр ва мададкорингиз бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин! 🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
​​​​​​ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,

👉 Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

❗️Сиз ҳам буни тарқатиб, бошқа кишиларнинг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20❤3
🌿​​Ҳаётда шундай инсон бўлингки, аввал салом бергувчи, бермаганга берадиган, ҳол сўрамагандан аҳволини сўрайдиган, жаҳл қилганга табассумла жавоб бера оладиган, кечирим сўрамасларидан олдин кечириб юборадиган...

🌿Шундай самимий бўлингки, ёлғон гапира олишмасин.
Сизни эслашганда, яхши ном билан хурсанд ҳолда, кайфиятлари янада кўтарингки бўлишига сабабчи инсон бўлинг.
🌿Кўринмай қолсангиз,
«Шу кунларда сизни эслагандим, ҳаттоки гаплашгим келганди...», дея чин дилдан айта олишсин.
Бир зум кўринмасангиз соғинишадиган, ҳар он меҳрингиз тафтини ҳис этиб яшашларига сабабчи бўлинг.

🌿Агар шундай яшаётган бўлсангиз, демак, сиз беҳуда умр ўтказмаяпсиз.
Оқибатингиз давомий, садоқатингиз содиқ бўлиб, орангиздаги ришталар янада мустаҳкам бўлсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤13👍11
🧕 Muslimalar kundaligi
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР 44-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Чиққанимда у кетиб бўлган экан. Ғиёс бу ерларда нима қилиб юрган бўлса. -Нега рангинг оқариб кетди? -А? Дўконда яна мен кутмаган иккинчи одам борлиги ҳаёлимга ҳам келмаганди. -Мени кутмаганмидинг? -Эркин…
Томи кетганми буни, нималар деб валдираяпти? Агар имконсиз бўлмасам бу ерда бир кун ҳам қолмасдим. Жахлим чиқиб кетди. Яна шериклардан эшитганлар бор.
-Ҳа жимиб қолдинг?
-Илтимос ҳазилни йиғиштиринг. Мен сиз ўйлаган қизлардан эмасман.
-Унда нега мен ишга келганимда ўзгариб келдинг?
Саволни қара, бефаҳм, сенга нима десам а?
-Мени ўз ҳолимга қўйинг, ёки ишдан кетайми?
-Бўлди гапирмади деб ҳисобла.
Шундан сўнг Эркин бошқа гапирмади. Мен эса ишга киришиб кетдим. Янги келган товарларни жойлаштираётгандим кассани олдида яна мени қўрқувга солувчи овоз янгради.
-Маркетлариз менга ёқди. Ҳамма нарса бор экан.
-Имкони борича тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз.
Эркин ҳаридорлар билан ҳушмуомала бўлар, уларни кўнглини олишга ҳаракат қилар экан. Буни гапларидан сезиш мумкин.
-Мен яқинда кўчиб келдим, бу ерларни унча билмайман.
-Иее сизам ўзимиздан экансизку, бирор ерни тополмасангиз, ана йигитлар ёрдам беради.
-Рахмат ука.
Оёғимгача қалтирай бошладим.
-Марҳамат киринг ҳарид қилинг.
Ҳозир у мен томон ўтади. Шу пайт аксига олгандек Эркин чақирди.
-Сумбула.
Ўлдим, ҳозир мени кўради. Исмимни эшитди. Зўрға Эркинни олдига чиқдим.
-Лаббай.
Ғиёсга эса қарай олмадим.
-Менга аччиқроқ қаҳва тайёрлаб бер.
-Х... Хўп.
Ана шунда мени қўрқувларим бекорга эканини тушундим. Овози ўхшаса ҳам бу одам умуман бошқа эди. Ҳаттоки юзи умуман Ғиёсни тескариси малла эди. Шунчалар енгил тортдимкиии.
-Ҳалиям турибсанми?
-Ҳозир.
Мен ўзим билан бўлиб Эркинга қаҳва дамлаш эсимдан чиқибди. Энди эркин нафас олдим. Қўрқувим ҳам йўқ. Ичкарига ўтибоқ линзамни ечдим. Аллоҳга шукр.

***

Сарварани негадир кайфияти йўқ. Сўлиб қолибди. Отасини аҳволини энди таъсир қила бошладими?
-Сара аҳволингиз яхшими?
У бошини кўтариб менга қаради. Кўзлари ҳам анча маюслашиб қолибди.
-Яхши.
-Сизга нимадир бўлган, Шердор билан урушдингизми?
-Йўқ ҳаммаси жойида.
-Унда нега?
-Айтолмайман, илтимос мени қийнама.
Руслан келиб ортимизга ўтириб олди.
-Сумбула сиздан илтимосим бор.
-Мендан?
У одатда менга умуман гапирмасди.

Давоми бор...
👍23❤1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

46-қисм

-Нима гап?
-Бизни ёлғиз қолдира оласизми?
Шу гапни айтиши билан Сарвара менга йўқ ишорасини қилди.
-Йўқ, Сарани мазаси бўлмаяпти.
-Уни бошқа нарсага мазаси бўлмаяпти. Биз гаплашоб олайлик отдек бўлиб кетади.
-Афсус кейин гаплашасиз.
-Сара бошқа чора қолдирмадинг.
Биз аудиторяда фақат уччов эдик.
-Бугун мен билан кетасан.
-Руслан сенга тушунтирдимку.
-Йўқ деганман сенга, мен аҳдидан қайтадиганлардан эмасман. Шердорни рақамига расмларни юбориш ҳеч қанча вақтни олмайди.
-Қанча сўрайсан мени тинч қўйишинг учун. Мен сени мард йигит деб юрардим.
-Хахахааааа жуда кулгули чиқди. Мард эмиш. Менга пулингни кераги йўқ, ўзимники тиқилиб ётибди. Жонимга теккунингча айтганимни қилиб турсанг сенга ёмонлигим теҳмайди. Акс ҳолда.
-Бас, кейин гаплашамиз.
Уларни суҳбати мени шокда қолдирганди. Бири эрли аёл, бири ҳали бўз йигит. Булар нима ишлар қилиб юрибди. Сарварадан баттар кўнглим қолди. Уни ёнида юриш аҳмоқлик. Дарсдан кейин менимча Сарвара Руслан билан кетди. Эссиз Шердор, гап сўзларга парво қилмай шу қизга уйлангандия.
-Фарҳодовна кабинетимга кирасизми?
Оббо бу Музаффаров мени тинч қўймас эканда. Оёғимни зўрға судраганча ортидан юрдим. Кабинетга киргач эса аввал дарсдан гапирди. Кейин мақсадга ўтди.
-Дадангизни судида қатнашганман.
Унга анқайиб қарадим.
-Ҳайрон бўлманг, менинг ихтисослигим ҳуқуқшунос. Сиз ҳақингизда обдон суриштирдим.
-Нега, билсам бўладими?
Шу етмай турувди. Мен негадир яна қўрқувни ҳис қилдим. Бу қўрқувлар бутун умр мени тарк этмаса керак.
-Сиз билан яқиндан танишиш ниятида эдим. Агар яхшироқ , яъни жудаям яхшироқ танишиб олсак, дадангизни айби енгиллатилишига ёрдам берардим
-Қанча сўрайсиз?
-Менга пулингиз керак деб ўйлайсизми?
Музаффаров домла ўрнидан туриб мен томон юра бошлади. Орқага тисарилдим.
-Хўп мени танидингиз дейлик, бундан сизга нима наф?
Унга нафрат билан қарадим.
-Нафини ўша пайт айтаман. Жуда гўзалсиз, бу гўзалликни фақат кўр одам кўролмаслиги мумкин.
-Узр мен сизни тушинишга ожизлик қиламан. Маъзур тутасиз ишга кеч қоляпман.
Гапимни айтдиму, хонадан отилиб чиқдим. Аблах мени анавинақа бузуқларидан деб ўйлади шекилли, кўзларингга ўт тушсин. Яна домламиш бу. Исмини қаранг Турсун. Турмай йўқолиб кетгани яхши эди бу одамни. Қайданам педагог бўлиб келган. Энди бундан қандай қутилсам. Ишга борганимдаям асабийлигим тарқамаган эди. Неча маротабадир қўлимдан нарсалар тушиб кетаверди.
-Опа бугун ғалатисиз?
Миршод пайқабди.
-Қўявер ўқишда бироз асабим бузилди.
-Дугонангиз боряптими?

Давоми бор...
👍25❤2😭1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
47-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


-Ҳа боряпти.
-Шердор ака увол кетдида.
-Тўрт йилдан бери биргамиз дегандику.
-Ҳа тўрт йилдан бери лоҳлаб юрибдида. Сиз эса ишонмагандиз.
-Майли тўғри юрса ошини, саёқ юрса бошини ейди.
-Гапниям бопладиз.
-Иш вақтида гап сотиб ўтирибсизларми?
Овқат тушган пашшадек Эркин келиб қолди.
-Опани мазалари йўқ экан.
Жинни Миршод шундай деб ёнимдан узоқлашди.
-Тинчликми? Нима бўлди сенга?
-Ҳеч нима.
Ишимда давом этдим. Кеч тушгач эса Шаҳло опа кириб келдилар. Сира ҳам кутмагандим.
-Сумбула яхшимисиз? Сизни ишдан қўяман. Эркин рухсат берасан а?
-Сизга йўқ деб бўлармиди опа?
Биз опа билан ичкари хонага кирдик. Бу ерда дам олиб овқатланиб олардик.
-Сумбула менга ёрдамингиз керак.
-Нимага? Ҳавотирда кўринасиз?
-Шердор... Уни хотинидан ажратишимиз керак.
-А?
-Ҳайрон бўлманг, дугонангиз кимлиги менга сир эмас. Ҳаттоки у гаплашган геникологни ҳам топдим.
-Нималар деяпсиз, қанақа гениколог?
-Сарварани саёқ юришини биласиз, у укамгача нечтасини тўшагида ётган бу менга қоронғу, лекин уйимизга гард юқмагандек кириб келди. Тўй куни ҳам буни сезганман. Шердорни бахти учун деб тилимни тийдим . Энди эса бу ўзини йиғар дегандим, аммо ўзгармайди. Бизни оилани булғашини хоҳламайман . Укам билса уни ўлдириб қўяди. Шундай қилиш керакки Сарварани ўзи укамни ташлаб кетсин,Шердор сирни билмай туриб ундан кўнгли қолсин.
-Гапингиз тўғри лекин мен нима қила оламан?
-Сиз Сарварани ҳар қадамини менга етказинг. Ўзим ушлаб олсам бўлди. Қолганини эплайман. Шердорни умрини қамоқда ҳазон қилгим йўқ. Тезроқ улгуришимиз керак. Вақт йўқотяпмиз ҳолос.
-Мен фақат дарс вақти бирга бўламанку Сара билан.
-Қачон келган,кетганини айтиб турсангиз бўлди. Илтимос йўқ деманг, мен ўзим учун эмас оилам учун сўраяпман.
-Ҳаракат қиламан
-Мени тушунишингизни билардим
Кутилмаганда Шаҳло опа мени қучоқлаб олдилар. Кейин эса хайрлашганча чиқиб кетдилар. Ўша кундан бошлаб мен Сарвара ҳақида Шаҳло опага етказиб турдим. Сарадан узоқлашганим сари у мени назарига илмай қўйди. Уйига ошкора чақирарди.
-Сумбула бугун уйга меҳмон келаркан, ёрдамга бор. Улар улгуролмай қолмасин.
-Бугун?
-Ҳа бугун,ҳақини аввалгидан ортиқроқ тўлайман.
Бунақа гапларни энди курсдошларим олдида ҳам айта бошлади. Менга қанча алам қилмасин боришга мажбур эдим. Олдинда сессия уни ёпишга ҳам пул керак. Насиба эса Сарани ортидан ёмонларди. Руслан билан яширинча кўз уриштиришини ҳам сезмай қолмасдик.
-Музаффаров сени чақирибди.
-Нима иши бор экан?
-Кабинетга келсин деди.

Давоми бор...
👍39❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум

Барчага хафтанинг– Якшанба тонги муборак бўлсин!


Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Яқинларга Улашинг.. 🌺

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Авлиёлик мартабаси ва аёл

Аёллар ҳам буюк-буюк мартабаларга эришганлар. Робия Адавия кечалари таҳажжуд ўқиб бўлгач, этакларини ёзиб ўтириб, дуо килар эканлар. Уларнинг дуолари ичида энг ажойиблари қуйидагилар:
«Аллоҳим! Ҳозир кун кетиб, кеч келди. Ҳар бир шахс ўз Молики хузурига кетди. Илоҳим, мени Сенга мухаббатим бор. Этакларимни ёзиб, Сенинг ҳузурингда ўтирибман. Аллоҳим! Дунё подшохлари дарвозаларини ёпган бир пайтда Сенинг дарвозаларинг ҳали-ҳануз очиқдир. Аллоҳим! Мен сендан ёлвориб сўрайман. Аллоҳим! Осмоннинг ерга йиқилишини даф қилганинг каби, шайтоннинг менга эга чиқишини даф килгин»

Шу каби дуолар натижасида Аллоҳ таоло унга илму маърифат ато этди. Унинг бу қилган амали биз учун ўта катта сабоқдир. Бундан маълум бўладики, бу уммат аёллари авлиёлик мартабасига эришишда эркаклардан ортда колмаганлар. Балки эркаклар билан тенгма-тенг қадам ташлаганлар.

📚 "Эркак киши камолотида аёлнинг ўрни" китобидан

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Икки хикоя....

Асл айнимас...

Телефонини кўтариши билан "Ассалому алайкум",-деб гап бошлайдиган келини туғруқхонада ётибдики, қўнғироқ қилиб, салом-аликсиз гапириб кетаверади.
Ўғиллари вояга етиб туғруқдан кейинги "стесс", " депрессия", деган нарсаларни унутиб юборган,балки, умуман билмаган Каримага бу ғалати туюла бошлади.
—Ойижон, чақалоққа... дея гап бошлаган келинини шартта гапини шартта бўлди.
—Эъзозахон, сиз ҳар сафар қўнғироқ қилаётганингизда менга салом бермаётганингизни биласизми? Келин бир лаҳза жим бўлиб қолди, сўнг
—Ассалому алайкум, ойижон! Минг бор узр, — деди самимий овозда.
Карима ҳар галгидек бу сафар ҳам оқила келинининг ҳозиржавоблигига тан берганди, кулиб юборди
—Ва алайкум ассалом, болажоним...
Феруза Салходжаева

... Малика ўқувчиларга "Мен танлаган касб" мавзусида матн тузишни топширди. Болалар берилиб ёза бошладилар. Ҳали иккинчи синф бўлсада, ўз мустақил фикрини билдириб ёзаётган ўқувчилар бирин-кетин ёзган машқларини ўқий бошладилар.
—Мен тикувчи бўлмоқчиман—деди Ойиша, —тикувчилик ажойиб касб...
Шу пайт орқадан кимнингдир йиғлаётгани эшитилди.
—Нимага йиғлаяпсан, Гулмира,—Малика энди баралла йиғлашга тушган қизалоқнинг ёнига борди.
—Гапира қол, нима бўлди,-деди унинг бошини силаб
—Устоз, мен тикувчи бўлмоқчи эдим, Ойиша танлаган касбимни олиб қўйибди. Мана кўринг, ундан биринчи ёзгандим. Ойиша бошқа касб танласин, мен тикувчи бўлмасам, ойим уришадилар...

Қизалоқ бақириб йиғлар, Малика бу беғубор қизчага қараб кулгидан ўзини зўрға тийиб турарди...
Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12🤗3
#Кекса_оналар_тилидан

БОЛАМ, МЕНИ ЭРКАЛАНГ!

Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб  эркаланг, онам бўлиб алқанг.

Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.

Тиззаларимга ётиб олиб эркалаб кулинг, оёқларим тагидан қитиқ ахтариб кулдиринг. Келбатдек бўйингиз билан кураш тушиб, енгилиб беринг.

“Кучлигим онам”  денг.

Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.

Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.

Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.

– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам

– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”

Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.

Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.

Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.

Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.

Набиралари қувончида қувнаётган  Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:

“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”!

Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!

🥀 Болам, мени эркаланг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6👍3🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизнингча бу ассорти ёки ковурдок?

Куй корейкаси учун:
туз, зира, мурч , паприка, пиёз, газли сув.

Товук каноти учун:
туз, мурч, паприка, кинза, усимлик ёги.

Тефтел учун:
Киймага, туз,мурч,зира, паприка, киргичдан чикарилган пиёз, увитилган гуруч, тухум.

Хохишга кура картошка.

Безак учун учун апельсин, помидор черри, бодринг, редиска, лимон, кукатлардан фойдаландик
👍6