🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

85-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

-Шу опани феълларига беш кетаман. Жуда оғир босиқ инсон.
-Ҳа жудаям.
-Майли кўришаверинглар. Мендан салом айтинг.
Ботир мени бир сизлаб, бир сенлаб гапирарди. Мен ўзим билмаган ҳолда унга ўрганиб борардим. Шаҳло опа билан боғда кўришадиган бўлдик.
-Ассалому алайкум яхшимисиз опажон ?
-Ваалайкум салом , кўринишингиз ажойиб.
Уялиб ерга қарадим.
-Уялишингиз ҳам сизга ярашди. Бу сизга мендан совға.
Шаҳло опа қўлимга бежирим билакузук тақиб қўйдилар.
-Опа буни ололмайман.
-Сизни синглим деганман. Рад этманг. Хафа бўламан.
Иложсиз совғани олдим.
-Сарварани ўлимидан афсусданаман.
-Балки тўғри юрса шу ишлар бўлмасмиди?
-Ёш кетди, боласи ҳам бор эди.
-Экспертиза уни боласи йўқ деб чиқарди.
-Бўлиши мункинми шундай?
-Қайдам, балки олдиргандир, балки нобуд бўлгандир. Бизга қоронғу.
-Шердор акани қайта безовта қилишмадими?
-Йўқ, ҳеч қандай далил топишмагач ҳозирча индашмади. Аммо ҳали қотил топилмади.
Сарвара мавзусини ўзгартириб бўлажак оилам ҳақида гаплашдик. Фарида опа қайнонамни длим мақтаб гапирарканлар. Сумбулани ҳам ўз қизидек кўради дебдилар.
****
Эркин қайта йўлимдан чиқмади. Уни табиатига ялиниб юриш ёт эди. Мен ҳам ундан ҳеч нима кутмаганман. У ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Ботир Эркинни ўйлашимга вақт қолдирмасди. Бўш бўлди дегунча менга қўнғироқ қилар, вақтини кўпроқ мен билан ўтказишга интиларди. Вақт сувдек оқиб ўтар, июнни охирига ҳам етиб келгандик. Энди аввалги қўрқоқ қиз эмасдим, Ботир мени анча дадил бўлишимга катта ёрдам берганди.
-Тўйга ҳам саноқли кунлар қолди.
-Ҳар куни эслатиб ўтмасангиз бўлмайди а?
-Албатта ахир озмунча кутяпманми?
-Мен зерикарли одамман.
-Ўзингам биласан а?
Ботир доимгидек куларди.
-Кўнгил учун ундай эмас десангиз бўлармиди?
-Агар зериксам сен билан вақтимни ўтказмасдим.
-Ҳмм
-Биринчи боламиз менга ўхшаган бўлади, шунда ишга кетсам ҳам сени зериктирмай олиб ўтиради.
-Менга ўхшасачи?
-Йиғлоқ бўлади, сал нарсага йиғлайверади, икковингиз бир бўлиб уйни кўлга айлантирасизми? Шунга менга ўхшасин деяпман.
-Кўрамиз қани кимга ўхширкан? Ўшанда гаплашамиз.
Биз келажак ҳақидаям бемалол гаплашардик. Вақтимиз мазмунли ўтарди. Тўйга яқин қолгани сари дадам мени қизғона бошлаганларини айтардилар.
-Қизим сенга жуда ўрганибмиз, ҳозирдан алам қиляпти.
-Дадажон келиб тураман.
-Албатта қизим, уйимизни тўри сеники
-Сизларсиз қандай яшайман билмайман.

Давоми бор...
👍38😢3❤1💔1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

86-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

-Ботир яхши йигит сени бахтли қилади.
Дадамга жавоб беролмадим. Қандай Ботир ҳақида гаплаша олардим, индамай хонамга кирдим. Тўйга икки кун қолганда эса Роҳила опа онам ҳақида сўз очдилар.
-Бориб тўйга айтишинг керак. Нима бўлгандаям у сени туққан онанг.
-Майли мен ёмон инсон бўла қолай, аммо у ерга бормайман.
-Бир мартагина бор, қайтиб бормасанг ҳам майли. Онангни кечиришинг керак.
-Бунга кучим етмайди.
Роҳила опа шу билан тинчимадилар. У киши Ботирни ишга солибдилар. Ботир менфа бир жой борализ деб олиб чиқдию, қаергалигини айтмади.
-Айтақолинг илтимос, қаерга боряпмиз?
-Сени қалбингдаги ғуборларни ювадиган ерга. Йўл узоқ бемалол жойлашиб ол.
-Қўшиқ қўясизми?
-Яхшиси суҳбатлашиб кетамиз.
-Майли.
-Кўзимни ранги қанақа?
Саволниям додаси бўлдию. Ҳеч тикилиб қарамаганман. Одатда кўп тарқалган кўз ранги жигар.
-Жигарранг.
-Аниқми?
-Ҳа.
-Адашдинг .
Машина бошқариб кета туриб менга қаради. Рост, шу пайтгача эътибор бермапман, унинг кўзини ранги умуман бошқача, жигар эмас , яшил, ва кўк барча ранглар аралашмаси эди. Чиройли ранг
-Мен эса сени кўзингни рангини биламан.
-Тикилиб ўтирганиздан кейин биласизда.
-Топилмагани учун яна саволни мен бераман. Менга қайси ранг ёқади?
Ўйлаб ўтирмай жавоб бердим.
-Оқ.
-Қойил, тўғри. Қаердан билдинг?
-Қайсидир суҳбатимда оқ поклик рамзи дегандингиз. Шу эсимда қолган.
-Энди сен савол бер.
-Ҳмммм, нима десам экан. Нега менга уйланишга рози бўлгансиз?
-Нега экан, хўш бир марта кўрганимда юрагим жиз этган бўлса, кейинги сафар сен менга эътибор қилмагандинг. Бу менда қизиқиш уйғотган. Ва энг асосийси енгил табиат эмассан.
-Энди сиз.
-Энг катта армонинг
-Ўз туққан онам мехр бериб катта қилиши эди. Афсус бу энди ушалмайди.
Яна оғриқли хотиралар эсимга тушди.
-Келажакда сен армон нима билмаслигинг учун ҳаракат қиламан.
-Энг катта орзуйингиз
-Саккизта болам бўлиши.
-А? Бу нима деганиз?
-Тўртта қиз, тўртта ўғил. Ёмонми?
-Ҳозирги замонда иккита меёрида ҳисобланади.
-Биласанку менда меёр йўқ.
Биз шунақа суҳбатлар билан анча йўлни босиб ўтдик. Мени уйқу элита бошлади. Мен ухлаб қолдим. Қанча ухладим билмайман аммо уйғонганимда биз менга оғриқли хотираларни эслатувчи кўчалардан ўтиб борардик.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍60❤5🔥2🥰2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

☀️ Aссалому алайкум. ПАЙШАНБА тонги муборак бўлсин

🌤 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

⛅️ Бошланган янги кун барчага омадли келсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊Ассалому алайкум.
Азизлар, яхши ният ва тилаклар ила уйғонинг хаётнинг гўзал онларидан, гўзал тонгларидан бебаҳра қолманг.

🕊Сутдек оппоқ қалбингиз, болдек ширин сўзингизни бир бирингиздан аяманг, бу дунёда биздан қоладигани яхшилигу, ширин хотиралардир.

🕊Доим яхши ниятлар билан ҳар тонгни карши олар эканмиз Аллоҳни Ўзи қўллаб қувватласин.

Пайшанба кунингиз файзли, мазмунли ва яхшиликларга тўла бўлсин!


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2🥰2👍1
Митти ҳақиқат

Турмуш - доим сени бирор нима харид қилишга ундайди, доим, худди, нафас олишдек, доим, сени таъқиб қилади. Улар ҳам навбатдаги нафасни олиш учун дўконга боришди. Тез орада, дўкондан қайтиб, машинага қараб юришганди, тахминан ўн ёшлардаги қизча уларга ҳам нафас олишни таклиф қилди: ака, блинчик олинг, икки мингдан! Уларнинг қорни тўқ эди, машинага ҳам ўтириб бўлишди. Қизча машина ойнасини тақиллатди: ака, блинчик олинг, ҳар бир машина иккитадан оляпти. Улар машина ойнасини очишди:
- Нечта қолди?
- Икки мингдан.
- Ҳоп, блинчигинг нечта қолди, шуларни сотсанг уйингга кетасанми?
- Тўртта қолди, ҳа кетаман...
- Унда сенга саккиз минг бераман, кейин уйингга кетасан, ҳа айтганча, қорнинг тўқми?
- Ҳа, тўқ.
- Бизнинг ҳам қорнимиз тўқ, шунинг учун блинчигинг керак эмас, ўзингга олиб қўявер, уни бизга сотгансан деб ҳисоблаймиз.
Қиз индамай, деярли тушунмай қолди, унга бундай ҳолатда ўзини қандай тутиш кераклиги ўргатилмаганди, унга фақат қандай сотиш ўргатилган.
- Мана пул, энди тўғри уйингга бор.
- Ҳоп, раҳмат.
Қизча пулни олди ва чўнтагига солиб қўйди, ҳаво бироз совуқ бўлса ҳам, дўкон ёнидаги ўриндиққа ўтирди. У ниманидир ўйлаган бўлиб, бироз жимиб қолди. Бир одамларга, бир машиналарга қарар экан, идишидан бир дона блинчик олди ва аста-секин ейишни бошлади...

✍ Аҳмад Али Дилмурод

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤4🥰4
Оқсоқ бола.

Йўл-йўлакай ишдан қайтаётиб йўлакда кетаётган она ва болага кўзим тушьти. Иккаласи ҳам ҳурсанд, қувноқ!
Аммо она ҳам, бола ҳам оқсоқланиб юришарди.
Шу кетишда улардан-да баҳтли киши йўқ эди!
Эътибор бермай йўлимда давом этдим.
Орадан кунлар ўтди.
Ҳудди ўша жойда оқсоқ аёлни кўриб ҳайрон қолдим: энди текис юрарди. Олдига яқинлашиб, гапиришга журат топа олдим.
- Саломатмисиз?
- Ҳа, раҳмат.
- Узр, сиз оқсоқланиб юрар эдингизми?
Кўзларида ёш билан жавоб берди:
- Менинг фарзангим туғма оқсоқ. Кўчада ҳамма унга ачиниш кўзи билан қарашини, у ўксинишини ҳоҳламаганим учун у билан айлангани чиққанимда оқсоқланиб юраман,- деди у.

✍ Полатбек Олимов

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16😢8❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😍Uzoq kutilgan eng mazzali foydali karom salat retsepti😍

Kerakli massaliqlar ✅ :

1 ta karom svejiy ( 0,5 ta karom ishlatses, hamma massaliqlardan ikki barovarini kamaytirasiz )
5-6 ta bodring
5-6 ta pomidor
2-3 ta sabzi
Anor sousi hohishga ko'ra
Limon soki
1 osh q tuz

Sous uchun ✅

7-8 osh q o'simlik yog'i
2 ta ukrop
1 ta kashnich
3 ta zubchik chesnok

Blender qilib sous ichidigilarni maydalab olamiza

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
❕Энг оғир касб бу уй бекаси:

- Ойлик йўқ
- Дам олиш куни йўқ
- Отпуска йўқ
- Эртароқ кетолмайсан
- Иш умуман тугамайди

Энг ачинарлиси хамма сени, у ишламайди, у уйда ўтиради дейишидир 😐

Уй бекаларига юбориб қўямиз, соғ бўлсинлар

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤2👏2
🌿 Xozirgi kunda pul topish muammo bo‘lgan bir vaqtda, kirakash akalarimizda ishlar ancha susayib qoldi. Rasmdagi do‘stimizni qizi shaharda student, o‘qidi. Xozirgina qizi telefon qilib -"Ota, imkoningiz bo‘lsa ozgina pul bering"deb qoldi.
Bo‘ldi jonim qizim xozirda deb menga klik orkali kartasiga pul o‘tkazib berishimni so‘radi. Ertalabdan beri 110 ming so‘m ishlagan ekan, shundan 100 mingini o‘tkazib berdik. Qo‘lida esa 10 ming so‘m qoldi. Ko‘zlarimga yosh keldi. Yoqilg‘isiga xam pul qolmadi. Oriyati kuchli bu birodarim umuman birovdan yordam olmaydi, qiynalsa xam o‘zi xarakat qiladi. Xoxlamaydi birovni oldida tili qisiq bo‘lib qolishni.
Qizlarimizni shunaqa qiynalib o‘qitib, voyaga yetkazishni o‘zi oson emas...

Otalarimiz bor bo‘lsin...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏8👍2😢1
Forwarded from Asmo's blog
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Men asr paytini yaxshi koʻraman...

Oʻylab koʻrsam, bunga sabab bor ekan. Bir paytlar koʻpincha shu vaqtda adam ishdan qaytardilar. Kechki taom tayyorlardik, suvlar sepilardi. Koʻngillar xotirjam edi oʻshanda...

Hozir esa ayni asr vaqti boshqacha sokinlik qamrab oladi meni... Ehtimol, oʻshandagi hislar hali ham qalbimda yashashayotganini eslatib turmoqchi boʻlar... Bilmadim.
👍10😢1
ТАШВИШЛАРДАН НОЛИМАНГ...

- Ташвишлар остида қолдим... – дейсиз.
- Ташвишларга кўмилиб қолдим... – дейсиз.
Бу ташвишлар ичида чорасиз қолиб кетишдан қўрқасиз. Енгиллик топишдан умидвор бўласиз.
«Буёғига нима қилай» - дейсизми? Қуръонни очинг. Раъд сурасининг 12-оятини ўқинг:
«У сизларга қўрққан ва умидвор бўлган ҳолингизда чақмоқни кўрсатадиган ва оғир булутларни пайдо қиладиган Зотдир» - дейилган унда. Нега қўрққан ва умидвор бўлган ҳолимизда Раббимиз чақмоққа ишора қиляпти? Оғир булутларни пайдо қилгани ҳақида эслатяпти?..
Аниқланишича, фан тилида «чақмоқли булутлар» дейиладиган оғир булутлар ўз таркибида 280-300 минг тоннагача сув олиб юраркан. Шунча миқдордаги сувнинг бошимизга бирдан ағдарилишини тасаввур ҳам қилолмаймиз, чунки бунақасини кўрмаганмиз. Биз бу оғир қора булутлар остида эзилиб қолмаймиз. Кўзимизга енгил сузаётгандек кўринадиган бу булутлар ёқимли ёмғирларни ёғдириб, ўз йўлига кетади...
Бу-ку майли, ҳатто қуёшли кунларда кўк юзида пардек сузиб юрадиган оппоқ булут парчаларнинг оғирлиги ўртача 80 нафар фил оғирлигига тенг бўлар экан. Шу парчалардан бири бошимиздан босиб тушса нима бўлади?!
Бутун умр шукр қилиб яшашимиз учун шунинг ўзи етарли эмасми?
Сиз бўлсангиз «Ташвишлар юки остида қолдим», - деб ўтирибсиз. Ташвишларингиз ҳам оғир булутлар сингари енгилгина қийинчилик ёғдириб, ўз йўлига кетади. Сиз эса бандалигингизни қилинг...

Дилфуза Комил

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15
📝Ибрат.

Тоғамни қабрга қўйгач, ўғиллари қуръон тиловат қилди. Охири ҳамма туриб тарқала бошлади. Мен негадир кетгим келмасди. Раҳматлик тоғам менга жуда кўп яхшилик қилгандилар. Энг катта яхшиликлари диний илм олишимга сабабчи бўлгандилар. Ўзлари шайх ҳазратларини шогирди бўлиб, мени хам суҳбатларга олиб борганлар. Кейинчалик мен жуда кўп хатоликлар қилдим, гуноҳларим осмон қадарга етди, аммо айнан ҳазратдан олган диний пойдеворим мени бутунлай жарликка қулашимдан сақлаб келди. Қабрдан узоқлашмасимдан бир киши чақирди.
-- Тўхтанг биродар. Кечирасиз марҳумга ким бўласиз?
-- Жиянлариман, тинчликми.
-- Тинчлик мен гўрковман, қабрни қазидим. Марҳум нима иш қилардилар.?
-- Оддий сувоқчи уста эдилар.
--- Қизиқ бу ер одатда жуда қаттиқ. Икки ёрдамчимни чақиргандим. Лекин қабр сарёғдек қазилди ёрдамчимга ҳожат ҳам бўлмади. Энг қизиғи лаҳадни қазиётиб кўзимга каъба кўринди. Шунга ҳайрон бўлиб сиздан сўраяпманда қандай одам эдилар деб.
Кўзимга ёш келди. Гапиролмай қолдим. Лекин қабрнинг сирини у билиши шарт!
--Тоғам саховатли мўъмин инсон эдилар. Жуда кўплаб хайрли ишлар қилганлар. Ярим йил бировни уйида ишлаб олган пулларини тўғри жиянларини йиллик контрактига тўлаганлар. Қамоқдан чиққан қўшнисини уйда битта шолчада ётганини кўриб, уйдаги бор сармояларига гилам ва мебел олиб берганлар. Ўша одам ҳозир илмли ва ризқ насибали бўлиб кетган. Ҳалол топган пулларига ҳажни адо этмоқчи бўлиб дуо олиш учун бир кўзи  ожиз қарияни олдига бордилар. Қария дуо қила туриб тоғамдан, каъбадаги дуо қабул бўлади. Менга боришлик насиб қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилгин дейди.
Ўғилларини айтишича бу гапни эшитиб тоғамни кўзига ёш келади. Йўқ отахон дейдилар, каъбада дуони сиз қиласиз чунки сиз борасиз Аллоҳнинг байтини зиёратига!Шундай деб ўзларини ўрниларига отахонни ҳажга юбордилар. Қария Маккадан келибоқ омонатини топширди.
Мана шу сабаб Каъба кўзингизга кўринган биродар. Кўзи ожиз отахоннинг дуоси туфайли Аллоҳ тоғамни ризқини кенг қилиб икки йилга қолмай яна пул жамғардилар. Ҳаж ибодатини адо этиб келишлари билан 63 ёшларида жигар ҳасталигидан оламдан ўтдилар...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22👏7
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

88-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Онамни юз кўриниши тундлашди.
-Унга ҳаммангни раҳминг келади. Лекин уни онаси ҳеч кимга керак бўлмади. Ҳатто ўз туққан қизига ҳам.
-Сиз аввал мехр бера олдим деб ўзингизга савол беринг. Нега ўз қизингиз сизни кўришни хоҳламайди, бу ўзидан ўзи бўлмагандир.
-Уни қиз туғилгани эрим бошқасини топиб олишига сабаб бўлган.
-Сизга буни Фарҳод акани ўзи айтдими?
Онам ўйланиб қолди.
-Сиз... Она эмассиз, она номига лойиқ эмассиз. Қизингизга бахт тилаш ўрнига нималар демадингиз. Наҳот уни бу ҳаётга келиб яхши яшашга ҳаққи йўқми?
Онам бир оғизам сўз айтмади. Бир нуқтага қараганча ўтирарверди. Мен эса Ботирни орқасида туриб дир дир титрардим.
-Қўрқма, мен бор эканман ҳеч нарсадан қўрқма.
-Кетайлик,-онам яна бирор ортиқча сўз айтмасидан бу ердан кетишни истаб қолгандим.
-Кетамиз. Ҳавотир олма,-сўнгра онамга юзланиб яна гапида давом этди.
-Тўйимизга борсангиз сизга керакли миқдорда пул ажратаман.
Онам бошини кўтариб Ботирга қаради. Мен ҳам бу гапдан ажабландим
-Мени пулга сотилади деб ўйладингми?
-Қизингизни сотгансизку.
-Ёлғон, мен қизим учун бир сўм пул олмаганман.
-Ғиёс ҳаммага сотиб олдим деб айтиб чиққанку.
Онамни ҳайрати ошди.
-Мен... Мен қилмаганман бу ишни. Қизимни... Уни бахтини ўйладим. Иккинчи хотин бўлса ундан бошқасига уйланмас деб узатганман.
Ботир ниманидир узоқ ўйлади. Кейин бир қарорга келди шекилли яна сўзлашга тушди.
-Бизни кечиринг кўнглизга озор берган бўлсак. Бахт тиланг шуни ўзи етарли.
Шундагина онамни кўзларида ёш кўрдим. Бошқалардек бағрига отилгим келди. Лекин бизнинг орамизда улкан жарлик бор. Ботир қўлларимдан тутиб у уйдан олиб чиқди.
-Кетамизми?
-Ҳа.
-Нега келдик ўзи?
-Онангни руҳияти қаттиқ шикаст еган. У даданг билан боғлиқ эмас менимча. Чунки даданг ҳам ойингни феъли яхши бўлмаганини такидлаяпти. Вақтида докторга мурожаат қилиш керак эди. Онанг битта сени эмас атрофидаги ҳаммани ўзига душман санайди. Бу ҳодиса болалигига оид бўлса керак. Ҳозирда яна гаплашишимиз мумкин эди, аммо бундан бирор наф чиқмасди. Онанг ни иложини қилиб докторга кўрсатиш керак.
-Сиз буларни қаердан билдингиз?
-Мен жуда синчковман, инсонни қўлларига қараб ҳам унда муаммо бор йўқлигини пайқайман. Бу соҳага қизиққаним учун кўплаб китобларни ўқиб чиққанман.
-Бу ерга қайтмайлик илтимос.
-Қайтамиз, аммо у вақтда сен ҳаётни севадиган, лаҳзалардан завқ оладиган инсон бўласан.
-Буни қаердан биласиз?
-Сендаги қўрқувни йўқотганимизда ҳаммаси изига тушади.
-Йўқолади деб ўйлайсизми?
Бунга ўзимда ҳам ишонч йўқ эди.
-Албатта, чунки ёнингда мен борман.
Шу таҳлит суҳбат қуриб ортга қайта бошладик. Ботир қайтишда йўлдаги сотувчилардан қурт олиб берди. Эрмак учун фойдали дея.

Давоми бор...
👍34❤4🔥1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

89-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

-Мазасига гап йўқ.
-Бу ҳоладан доим қурт оламан, ҳечам алдамаган, кўринишидан ҳам тоза-озода аёлга ўхшайди.
-Ҳа рост.
-Бир марта ухлаймиз ва эрта тўй деб турибмиз.
-Мен... Тайёр эмасдекман.
-Биламан тайёр эмаслигингни.
-Унда нега?
-Сен ҳеч қачон тайёр бўлмайсан. Сени шунча кун давомида яхши ўрганиб олдим.
-Йўғеэе.
-Ҳа ишонавер, мен инсонларга баҳо беришда адашмайман. Сени илк бора кўрганимда сочингни рангига кўра танноз қизлардан деб ўйладим. Аммо кўзларинг жуда маюс. Сен камдан кам ҳолда чин дилдан куласан. Аслси кулиш сени табиатингга ёт нарса.
-Биламан. Менга уйланиб хато қилмаётганизга аминмисиз?
-Онамни танловлари хато эмас. Ўзим танлаб адашганман.
Ботир қўлимни қисиб қўйди. Биз бир-биридан ширин суҳбатлар ила манзилимизга етиб келганимизни билмай қолибмиз. Албатта йўлда тамаддихонада таомланиб олмаганимизни ҳисобга олмаганда.
-Ўзингни эҳтиёт қил.
Машинадан тушар эканман Ботир кулимсираганча қўл силкиди.
-Сиз ҳам.
-Икки кундан сўнг бутунлай меники бўласан.
Ботир кетди, уни ортидан қараб қолдим. Наҳотки уни севиб қоляпман, ёки бу ўрганиб қолишмикан? Аста одимлаб уйга кирдим. Уйимизда меҳмонлар бор экан. Тўйга тайёргарликни бошлаб юборишибди.
-Қизим келдингми?
-Келдим ойи.
-Нима бўлди?
-Ҳаммаси ўзгаришсиз қолди.
Чуқур ҳўрсиндим.
-Бу ҳақида гаплашмайлик.
-Майли болам, дамингни олақол. Йўл азоби чарчатгандир. Тикувчидан кийимларингни келтириб, олиб кетишингга тайёрлаб қўйдим.
-Рахмат ойи.

🎈🎈🎈🎈
Бугун тўйим, мен эса ишона олмаяпман. Наҳотки яқинларим бағридан учирма бўлсам. Бу гал мен ширин энтикиб еттинчи осмонларга учяпман. Ботирнинг берган ваъдалари мени бахтли бўлишимга ишонтиряпти. Ботир билан кўйлакни каталогдан танлаганмиз, уни кийиб кўришни истамагандим. Мана ўша бежирим оппоқ либос эгнимда. Мен танимас қариндошларим, курсдош дугоналарим атрофимни ўраб олишган.
-Маликалардек бўлдинг.
-Сунбула сенга ҳам ҳасад, ҳам ҳавасдаман.
-Кўйлакни ярашганиничи...
-Ажойиб, бағоятда гўзал.
Бунақа сўзларни чеки йўқ эди. Ботир эса тинмай хабар ёзиб чарчамасди.
«Ҳаяжонланма»
-Йиғласанг бўёқларинг оқиб тушади”
«Қалтираб гулни тушириб юборма»
-Мен яқинлашиб қолдим”

-Сумбула роса юрагидан урибсанку а?

Давоми бор...
👍32❤4🥰3
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

90-қисм

Насиба оҳиста туртиб қўйди.
-Жим, уят бўлади.
-Росааа ҳавасим келяпти.
-Сенгаям насиб қилсин дугонажон .
-Илоҳим гўзалим.
Ойим тинмай йиғлаяптилар. Ёнимга келиб бағриларига босиб босиб кетадилар.
-Қизим, жудаям ўрганиб қолган эканман.
-Ойи йиғламанг келиб тураман.
-Ўзингни асра чиройлигим, сен бахтларга лойиқсан.
Куёв келди деган гапдан ҳамма сергак тортди. Мен истамасамда титрай бошладим. Ҳаяжонланмаслигим керак. Ўзингни бос Сумбула, янги ҳаётга тайёр тур.
-Куёв киряпти, салом бер.
Мен эгилиб салом қила бошладим. Ботир ҳам кўркамлашиб кетибди. Костюм шим жуда ярашган.
-Кўп яшанг, қўшганиз билан қўша қаринг .
Бу гапни бегона эмас Ботир айтгач роса кулгим келди. Ёнимга келгач туртиб қўйдим.
Энг ёмони дадам билан хайрлашаётганимда бўлди. Ўзимни тутолмадим, йиғлайвердим. Мени дўзахдан қутқарган дадажоним, мени чексиз мехр билан яхши кўрган дадажоним, қизим дея ҳар нарсага тайёр дадажоним. Сизни мехрингизга тўёлмай ўзга уйга кетяпман.
Роҳила опа яъни ўгай онам, аммо ўгай эмас ҳақиқий деб билган онам, йиғлаяптилар, ўзларини тутолмаяптилар. Ҳеч ким кундошини қизини узатяпти деб ўйламайди. Ўз қизлариданда аъло кўрганликларини жуда яхши биламан.
-Бахтли бўл.

Тўй мени хоҳишимни инобатга олган ҳолда жудаям дабдабали бўлмайди деб ўйлагандим. Аммо Ботир ўз билганидан қолмапти. Тўйимиз чиройли ўтди. Ҳеч қандай дилхираликлар бўлмади. Фақатгина мени ташвишга солгани Фарида опа ва Шахло опани тўйни тезда тарк этганлари бўлди. Қайнонам Фотима опа ҳам уларни хавотирли равишда кузатиб қўйдилар. Ботирга ҳам келиб нимадир деганларини сездим, лекин сўрашга журъатим етмади. Тўй тугаб мени куёвни уйига олиб келишди. Қайнонам ўзларида йўқ хурсанд кулиб ўтирардилар. Мен билан аммам қолдилар. Унча яқин бўлмасакда улар мени яхши кўришлари сўзларидан маълум эди.
-Сен ҳеч нарсани ўйлама қизим, ҳаммаси яхши бўлади.
Титраётган қўлларимдан тутиб аммам далда бердилар. Бироз ўтиб чиқиб кетдилар, кейин эса Ботир кириб келди.

Эрта тонг, ёнимда ётган турнуш ўртоғимга қараб тикилиб қолдим. Ботир бир текисда нафас олар, беозоргина ухлаб ётарди. Мени турганимни сезиб дарҳол кўзини очди.
-Қаёққа?
-Кўча супуришга.
Ботир мени қайта ўзига тортди.
-Кераги йўқ буни ҳеч ҳам. Дамингни ол. Мен бугун бизни безовта қилмайсиз ўзим чиқмагунимча деб огоҳлантирганман.
-Уят бўлади.
-Ухлайлик илтимос.
Мени қаттиқ қучганча Ботир уйқуга кетди. Мен ҳам уни кучли қўлларидан чиқолмай ётавердим. Ўтмиш ҳаётимдаги илк куним Ғиёсни туртиб итариб уйғотгани билан ўтган. Авзойи баданим қақшаб оғриса ҳам инқиллаб ишларни қилганман. Бугунчи? Ботир мени иш қилишга қўймади. Тушиммикан бу? Бу ширин тушдан уйғониб кетмасам бас. Ботирни сочлари узунроқ эди, доим ўзига қараб тараб юрарди. Ҳозир ўша сочлар кўзлари устига тушиб турибди.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍48🥰6
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

87-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

-Қа... қаерга келдик?
Атрофга дахшат билан қарардим.
-Мени... Қишлоққа олиб келмадиз-а?
Ҳалиям ишонгим келмасди.
-Ўша ердамиз.
Йиғлаб юбордим.
-Нега, мен ... Мени бардошим етмайди. Илтимос қайтайлик. Ўлиб қоламан ҳозир.
Йиғлайвердим. Ботир машинани бир четга олиб тўхтатди.
-Сумбула, фариштам йиғлама. Сени буни енгишинг керак.
-Йўўўўўқ, мен бунга тайёр эмасман. Истамайман.
-Сумбула ўзингни бос, тинчлан. Ҳаммаси жойида. Менга қара. Кўзларимга қара.
У қалтираётган қўлларимдан яна қаттиқроқ ушлади. Кўзларига қарадим.
-Мен сен биланман. Қўрқма ҳеч нарсадан. Бирортаси сенга озор етказолмайди. Бунга йўл қўймайман. Менга ишон.
Бошимни тасдиқ қилиб қимирлатдим.
-Энди айтчи, қайси уй онангни уйи.
-Ҳа... Ҳали бор унгача.
Ботир машинани қайта ўт олдирди. Биз ойим мени калтаклаб уйгача олиб борган кўчадан ўтардик. Кўз олдимда тинмай онасидан қилмагак айби учун кечирим сўраётган қиз гавдаланарди. Юзларимни кўз ёшларим юварди.
-Йиғлама севгилим. Мен бор эканман ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқишинг керак эмас.
У рулни бошқариб борар бир қўли билан эса қўлимни ушлаб менга таскин бериб борарди.
Яқинлашиб қолгандик.
-Ҳов анави уй.
Мен кетганимдан кейинам ўша пахса девор ўзгармаган, деворлари нураб ётар, дарвозани ранги ўчганди.
-Охирги марта қачон келгансан?
-Тўйдан олдин. Кейин ҳеч қачон келмадим. Мен ҳеч кимга керак эмасдим . Ўлганим яхши эди.
-Жим! Бу гапни асло тилингга олма.
Ботирни жахли чиққанди.
-Мен киролмайман.
-Бирга кирамиз.
Ботир машинадан тушиб мен томон эшикни очиб қўлимдан ушлаб машинадан туширди. Ҳамон титроғим пасаймаганди. Ботир мени ташлаб кетадигандек қўлидан қаттиқ ушлаб олгандим. Эшикни оҳиста тақиллатиб ичкарига кириб бордик. Онам тоғора кир юварди. Бизни кўриб ишидан таққа тўхтади. Ботир салом берди.
-Ваалайкум .
Мен ҳам зўрға салом бердим.
-Нега келдинг?
-Сизни тўйга айтишга келдик
-Буни эри борку.
Ботир менга қаради.
-Дадам кетишимдан олдин ундан талоғимни олганлар.
-Мени бормаслигимни биласанку.
Онам ҳудди душманига қарагандек қарарди.
-Уни мен олиб келдим. Янги ҳаётимизни ичидаги дард билан бошламасин дедим. Уни ҳам бахтли яшашга ҳаққи бор. Доим хотиралари ичини кемириб келади.

Давоми бор...
👍44❤5👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага жума

Бу дунёда уйингизни билмадиму, лекин!
У дунёда уйингиз Жаннат бўлсин илоҳим 🤲🤲🤲

Яхши дам олинглар тундан тонгача Аллохга омонатсизлар
дилга яқин Қадрдонларим 🥰🌹

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

🕋 Ассалому алайкум! Жума айёмингиз муборак бўлсин қадрдоним!

🕌 Улуғ кунда сўранг не бўлса керак!
🕌 Нолаларингиз йиғади фалак.
🕌 Аллоҳ рози бўлсин сиздан диндошим,
🕌 Жума айёмингиз бўлсин муборак!

Хар бир қилган ибодатингиз қабул бўлсин, Илоҳим! 🤲

📨 Яқинларни биринчи бўлиб табрикланг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Ассалому алайкум

Toза тилакларга бешикдур дунё,
Очсангиз Жаннатга эшикдур дунё,
Тилагим ҳаётда ҳеч қилманг хатo.
Сизни паноҳида асрасин Худо!

Жума айёмингиз муборак бўлсин. азизларим

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5