This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 12- АВГУСТ.
ЯНГИ ХАФТА ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌷🌸🍃
Аллоҳим бу дунёда юрган йулимиз хидоят дунёда
Эса сирот бўлсин🤲🏻
🌸Бу дунёда назаримиз каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин.
🌤Яна сизлар билан ғойибона дийдор насиб бўлганига!
Аллоҳ берган яна бир кун Муборак!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☺️Уйқудан турганда айтиладиган зикрлар: ⏯️
الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُوْرُ.
➡️
📎Бизга ўлдиргандан сўнг (яна) ҳаёт берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш унгадир!
(Бухорий ва Муслим ривояти).
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُوْرُ.
➡️
Алҳамдулиллаҳиллазий аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин-нушуур.📎Бизга ўлдиргандан сўнг (яна) ҳаёт берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш унгадир!
(Бухорий ва Муслим ривояти).
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4💔1
#тилак
🌺🌿 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌺🌿 Барчамизни қайта кўз очтирган Аллоҳим, Ўзингга ҳамд, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату дурудлар бўлсин!
🌺🌿Аллоҳим, сен Роъуф ва Роҳийм Зотсан, ота-оналаримиз бизларга раҳм қилгани каби Сен ҳам уларга раҳм қил ва саломат эт! Ўтганларини раҳматингга ол!
🌺🌿Аллоҳим, Сен Роҳман ва Карим Зотсан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига қандай неъматларни сўраган бўлса ўша неъматларни бизгаям бер! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига нималардан паноҳ сўраган бўлса, ўшалардан паноҳ бер!
🌺🌿Аллоҳим, Ўзинг Роззоқсан, Баррсан барчамизни Фирдавсинг билан сийла ва гўзал жамолингни кўрмоқликни насиб эт!
🌺🌿 Ё Парвардигоро, ё Роббим, ё Муғнийим ўзинг бизни беҳожат қил!
🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Ғофурсан, Ғоффорсан барчамизнинг гуноҳларимизни кечир!
🌺🌿Ўзингга беҳисоб ҳамд, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат ва саломлар бўлсин!
🌺🌿 Барчамизга яна бир янги тонг муборак, азизларим!

👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келин Робот эмас, қул эмас
у ҳам бировнинг қизи, жигарбанди.
Ўғлингизнинг суюкли ёри ва набираларингиз онаси.
Оилага ризқ, барака олиб келган мўмина.
Келинга қандай муомала қилсангиз, сизга ҳам шундай меҳр кўрсатади.

👍8🥰5❤1🔥1
15 дақиқа
«...15 ... дақиқа... қолди» пичирлади бола лой йўлдан сирғалиб чопиб бораркан. Магазинга шошиб кириб ғижимланган пулни узатди. Сотувчи қиз менсимайгина пулни оларкан болани жеркиб берди: «Нима бало, ахлатдан олдингми?»
Бола бошини эгиб, аранг гапирди: «Ахлат тозалаганим учун олдим».
Уйга югуриб кирди, анчадан бери аёл кишининг изи тушмаган ҳовли ичкаридаги бемор каби болани мунғайибгина қаршилади.
«Келдим....» деди бола ҳансираб. У пиёладаги сувга иссиққина нонни ботириб, бувасининг оғзига тутди. Бемор тамшана-тамшана кўзларини юмди.
Бувасининг сўнгги ифторлиги эди бу.
✍️ Дилбар Ражабова

😢12👍4❤1🔥1👏1
Baho bering: Ha yoki yoʻq? ❤️
Kelinchak fasonlari ❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Kelinchak fasonlari ❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20❤5🔥2👏1🤗1
Хидоятим Сабабчиси Мўмина | Омар Халил | #Sakiyna
Sakiyna
MuhammadNabiy va Moʻmina hikoyasi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1👏1
Имтиҳон тугади. Натижани кўргани кетяпти
Бир кунлик имтиҳон (ўқишга кириш) учун қанча тайёргарлик кўряпсиз-у, ё абадий роҳат ёки абадий азоб учун қандай тайёргарлик кўряпсиз?
Тавба қилинг!
•••┄┄┄❅┄┄┄•••
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бир кунлик имтиҳон (ўқишга кириш) учун қанча тайёргарлик кўряпсиз-у, ё абадий роҳат ёки абадий азоб учун қандай тайёргарлик кўряпсиз?
Тавба қилинг!
•••┄┄┄❅┄┄┄•••
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢7👍2❤1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Етимларни кўриб туриб
Қандай борай Умрага
Аҳир қайси виждон билан
Юзланаман Каъбага?!
Жуда маъноли видео бўлибди
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Қандай борай Умрага
Аҳир қайси виждон билан
Юзланаман Каъбага?!
Жуда маъноли видео бўлибди
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰8👍4❤1😭1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
104-қисм
Хонага киргсн ҳамшира менга кетишим мумкинлигини айтди.
-Секинроқ, уйга бориб дам олинг. Сизга рецепт ёздилар врачимиз, уларни қолдирмай олишингиз керак.
-Шу ерга келиб оламизми?
Битир акам савол берди.
-Ўзларизда ҳамшира бўлса олаверинг. Йўқса келсангизам бўлади.
-Хўп рахмат,-эрим чаққонлик билан ҳамширани чўнтагига пул солди. Мени эса туришимга қарамай кўтариб олди.
-Ўзим юра оламан.
-Йиқилиб қоласан, жим кетгин .
Ботир акамни юрак уришини эшитиб кетяпман. Балки бошқа вақтда ҳаяжонланармидим. Лекин ҳозир эмас. Ёлғиз қолгим келяпти. Ҳеч кимса йўқ жойга, тинч жойга боргим келяпти. Машинага ўтирганимиздан кейин мен уйга қайтмаслигимни айтдим.
-Мени дадамни уйларига олиб боринг .
-У ерда нима қиласан?
-Сиз билан яшамайман.
-Бу гапни ҳаёлингдан чиқариб ташла.
-Мен хиёнатга лойиқмидим? Йўқ саволни бошқача берамиз, хиёнат қилишизга сабаб бормиди?
-Ҳамма эркакдаям бўлади бунақа ҳолат. Хато қилдим, биламан буни оқлаб бўлмайди.
-Шунингдек кечириб ҳам бўлмайди.
-Оддий бир гапга, ёки учрашувга оилани бузиб кетаверасанми?
-Демак оддий гап, агар шу ҳолат...
Гапимни давом эттиришимга қўймади.
-Бас! Бу борада сўз бўлиши мумкин эмас.
Қайта гапирмадим. Уйга келганимизда қайнонам хавотир олиб ўтирган эканлар. Мени кўриб дарров олдимизга келдилар.
-Қизим нима бўлди сизга?
-Йиқилиб тушдим ойижон. Ҳаммаси жойида.
-Рангингиз бир аҳвол.
-Яхшиман ойижон.
-Ойи Сумбула дам олиши керак.
Ботир акам қўлимдан ушлаб хонамизга киритиб ётоққа ётқизди.
-Энди дамингни ол. Куч тўплашинг керак.
Пешонамга теккан лаблардан ўзимни нари олдим.
-Мен бирор тансиқроқ овқат буюртма қиламан. Сен бемалол ётавер.
Кейин чиқиб кетди. Ўз ҳаёлларим, оғриқларим билан қолдим. Қанча ухладим билмайман қайнонам патнис кўтариб кирдилар.
-Қизим шўрва қилгандим, иссиққина ичиб олинг. Ичингизга бироз иссиқлик кирсин.
-Ойижон иштаҳам йўқ.
-Ботир жудаям афсусда . Мен эса ундан аразладим . Ишончимни синдирдинг дея гапирмай қўйдим. Ўз ўғлим бўлсада бу ишини ёқламайман. Тўқ ҳаётда ўсгани учун ҳаётга енгил қарайдиган бўлиб улғайибди. Бекорга эркакни тўқчилик бузади дейишмаган.
-Юрагим оғриди.
-Биламан, ҳаммаси яхши бўлади. Ботир сизни яхши кўради. Буни яхши тушуниб етмаяпти. Бироз ўзизга келинг унга яхшигина дарс беришимга тўғри келяпти. Чунки оилада ишонч бўлсагина мустаҳкам бўлади. Ҳали шундай қилайки ёниздан кетолмайдиган бўлсин.
-Менга буни кераги йўқ.
-Тушунаман ҳозир аламзадасиз. Вақт ҳаммасига даво. Қани оғзизни очингчи.
Давоми бор...

👍43🥰3👏1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
105-қисм
Қайнонам мажбурлаб оғзимга бир қошиқ шўрвани солдилар. Кейин ҳижолат бўлиб ўзим қўлларидан қошиқни олдим.
-Илиқроқ бемалол ичасиз.
-Рахмат ойижон.
-Сиз соғ бўлсангиз бас қизим. Сиз бемалол шўрвани ичиб олинг. Мени бир икки юмушим бор эди.
Қайнонам чиқиб кетдилар. Кечда кириб келган эримни юзига қарамадим ҳам. Аммо у менга гул кўтариб келибди.
-Мени гўзалим, мовий кўзлигим.
Олдимга келиб сочларимдан тўйиб ҳидлади.
-Аҳволинг яхшими?
-Яхши,-ҳиссиз жавоб бердим.
-Ўхшамаяпти. Бу гул сенга.
Қўлларимга чиройли букетни тутқазди.
-Сенчалик чиройли эмас лекин.
-Муҳими чиройли бўлиш эмас.
Бу гапимни Ботир акамни кўзларига тик қараб гапирдим.
-Унда нима муҳими?
-Керакли бўлиш. Ҳар соат, ҳар сонияда керакли бўлиш.
-Сен менга кераксан.
-Бўлди ёлғонни тугатайлик,алдашиздан маъни йўқ.
Ботир яна яқин келганди юзимга ароқ ҳиди келиб урилди.
-Биласанми нима, мен кўпчилик билан юргандирман, лекин ҳеч кимни йўқитишдан қўрқмаганман. Ҳаммаси вақтинчалик қизиқиш бўлган. Саргузашт излашми, балки кўнглимга ёққанини излагандирман.
-Шу вақтгача топилмаган бўлса бундан кейин ҳам топилмайди.
-Ким айтди сенга топилмади деб?
-Уми ми унда?
-Йўқ, у эмас. У бир марта ана икки марталикдир. Аммо у эмас.
-Менга қизиқмас.
Юзимни бурдим. Аммо у янада яқин келди.
-Наҳотки эрингни кўнглига ким йўл топгани сени қизиқтирмаса?
-Қизиқ эмас, ўзиям ёқтирганиям.
-Шунчалар бефарқмисан?
-Ишонч цинган жойда фарқли ёки бефарқликни аҳамияти йўқ.
-Аниқми?
-Ҳа қизиқмас. Сиз билан барибир ажрашамиз, ёқтирганизни келтириб яшайверасиз.
-Бунга рози бўлсанг бас.
Ичимда дунёлар қуласа ҳам бор кучимни тўплаб жилмайдим.
-Албатта розиман бахтли бўлинг .
-Хўп айтганингча бўла қолсин.
Ботир ўрнидан турди. Мен эса адо бўлгандим. Нега севгани бир инсонни севдим дея. Ботир қайта ёнимга ўтирганидан чўчиб тушдим.
-Ҳа яна нима?
-Ма бунга ёзиб бер.
-Нимани?-унга ажабланиб қарадим.
-Севганиз билан бахтли бўлинг , у билан бирга яшанг деб. Ушла ёз, менга телбага қарагандек қарама.
Алам қилсада айтган гапини ёздим. Ҳаттоки имзо қўйдирди ва суратга ҳам олди. Мастлиги учун бу телбаликларни қиляпти чоғи. Агар яна нимадир деса йиғлаб юбораман.

👍29🥰3🔥1😢1😭1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
106-қисм

Ботир акам кийимларини енгиллатиб ёнимга ётганча мени қучоғига тортди. Ҳар замонда симиллаб оғриқ бераётган ичимда қаттиқроқ оғриқ турди.
-Айй .
-Оғридими?
-Йўқ,-ўқрайиб қарадим.
-Кечир.
Янада қаттиқроқ бағрига босди.
-Нега менга ёпишиб олдингиз, боринг севганизни ёнига.
-Уни ёнидаман, ўзинг рухдат бердинг. Хатто ёзиб бергансан.
-Нима?
-Севганим сенсан. Бошқаси эмас.
Кўнглим бўшаб кетди. Юзимга кўзёшларим оқа бошлади.
-Йиғлама, нега йиғлайсан?
Ботир акам кўз ёшларимни артганча менга тикилди.
-Мен ўйинлардан чарчадим. Илтимос ўйин қилманг, етарли бўлди
-Ишон менга, бу ҳеч қанақа ўйинмас.
-Қани эди ҳозир ухласаму, ҳеч қачон қайтиб уйғонмасам.
-Мен аблах одамман, била туриб сенга азоб бердим. Кечиримингга лойиқ эмасман биламан буни. Нима қилай сени чиндан яхши кўриб қолганман. Буни англашим учун эса боламизни йўқотганимиз сабаб бўлди. Сен уйғонмасам деган сўзни тилингга олма, сенсиз мен қандай яшайман. Ҳар куни сени кўрмасам яшай оламанми? Илтимос бир марта имкон бер. Ҳаммаям хато қилади, мен барини тўғирлашга ҳаракат қиламан.
Ботир акамни сўзларида ёлғон йўқлигини гапириш оҳанги ва айбдорлик ҳисси бор бўлган кўзларидан ҳам пайқаш мумкин эди.
-Қўлимдан келмасачи?

👍39😢9😭1
🧕 Muslimalar kundaligi
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 106-қисм -Ким айтди сенга топилмади деб? -Уми ми унда? -Йўқ, у эмас. У бир марта ана икки марталикдир. Аммо у эмас. -Менга қизиқмас. Юзимни бурдим. Аммо у янада яқин келди. -Наҳотки эрингни кўнглига ким йўл топгани…
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
108-қисм
-Сен бўёқсизам эътиборни тортасан.
Қўллари ҳамон сочимни силарди.
-Илтимос орзуларимдан айирманг.
Ботир акам узоқ ўйлади.
-Фақат бегона тахига чиқмайсан. Ойимни, ёки мени чақирасан.
-Хўп .
-Ёрқин ранг умуман кийма.
-Рахмат.
Ўзим билмаган ҳолда, ўз хоҳишим билан илк бор эримни қучоқлаб олдим. Албатта буни жавобини ҳам олишимга тўғри келди. Қайнонам муносабатимиз изига тушганидан хурсандн. Ўқишинга ҳам баъзан ўзи олиб бориб келади. Билмаганларимни эринмай ўргатади.
-Қайнонанг тилла аёлда. Роса ҳавасим келди.
-Ҳа жудаям.
-Эринг билан муносабатинг қандай?
-Яхши.
-Негадир охирги вақтлар сўлиб қолгансан .
-Бироз тобим йўқ.
Насибадан эрим ҳақидаги гапларни яширдим. Албатта буни айтиш ахмоқлик эди. Афсуски бу узоққа чўзилмади. Ботир акамни Умиси бизни олийгоҳга ишга келиб қолгандан бошланди ҳаммаси. Йигитлар уни кийимишига қараб ортидан кўз узмай ўтиришарди.
-Эеэ қизлар янги домлача ҳамма йигитларни ичига олов солдиёв.
-Нимасини айтасизлар, ўтиб кетдики йигитлар кўз узмай қолишади
-Бориб кетини қилдиргандан кейин қарашадида. Тавба қилдим, айримлар кичик бўлсаям билинмасин деб кенг кийимда юрса, манавинақа тарбиясизлар докторга бориб катталаштириб яна ёпиштириб кийим кияди. Ҳе савил, бунақаларни нега раҳбарият ишга олади ҳайронман.
Орамиздан ёши каттароқ бўлган Гулсум опа ҳақиқатни гапирдилар.
-Уларгаям текин томоша керакку. Айтганча у бизга ҳам кираркан.
-Шуниси етмай турганди.
Мен уни Уми эканини билмасдим. Токи у мени келганидан бир ойлар чамаси ўтгач чақириб олмагунча.
-Сумбула кабинетимга юринг.
Ҳайрон бўлганча ортидан эргашдим.
-Умрия Саидова менда бирор юмушингиз борми?
-Сен Ботирни хотинимисан?
Шундагина хотиралар жонланиб овозини эсладим.
-Ҳа шундай.
-Мени кимлигимни эрчанг айтмадими?
-Йўқ эрим менга бунақа майда чуйда гапларни гапирмайдилар.
Уни реакциясини кузатиб турибман. Юзи бирдан буришди. Мен айтган гаплар аниқ нишонга текканди.
-У менга иккинчи хотинликни таклиф қилганидан хабаринг борми?
Бу алвасти нима деяпти, юрагим ёниб кетди. Аммо Сумбула ўзингни бос дея гапимда давом этдим. Енгилишим мумкин эмас.
-Мободо адашмадизми?
-Нега адашай?
-Чунки иккинчи эмас учинчиликни таклиф қилганлар. Наҳотки буни билмасангиз?
-Яна хотини бор демоқчимисан?
-Ҳа бор, мен иккинчиманку. Ҳавотир бўлманг уч ҳам ёмонмас, ҳали олдинда тўрт, бешларга ачинсак бўлади. Уми менга қараб бақрайиб қолганди.

👍44🔥4😢2
Х А Й Р Л И Т У Н.
Чиройли сўзларни фақат эшитиш эмас, уни кимларгадур айтиш кераклигини ҳам унутманг! Зеро ширин сўзга арзийдигон қанча яқин инсонларимиз бор.
Бир-бирига керакли
инсонлар доим Бир-биридан узоқда
яшаркан. Шундай
бўлса ҳам борига шукр.

👍13❤1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☕️❤️🌹Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!🌹❤️☕️
Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин
🌸🦋Хонадонингизга тинчлик,
🌸🦋рўзғорингизга барака,
🌸🦋ишларингизга омад,
🌸🦋чўнтагингизга даромад тилаб, янги бир кунни бошлаймиз.
💦💦💦 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
🍀🌼🍀Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.❤️❤️
Яқинларга улашинг ❤️⤵️

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🤲 Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман!
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🤲 Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман!
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
СОВҒА....
Кўчада музлаган халқоб кўлмаклар устида сирпаниб дилини чоғлаётган болалар орасидаги кўзлари мунгли қизалоқ дабдурстдан дарвоза томон отилди. Ҳовлига кирдию ҳўнграб йиғлаб юборди.
Рўзғор юмушлари билан куймаланиб юрган онаси хавотирланиб сўради:
– Нима бўлди? Йиқилдингми?..
Қизалоқ “лом-мим” демай уйга кириб кетди. Она жавраб кўчага чиқди.
Қийқириб ўйнаётган болаларнинг бирпасда уни ўчди:
– Ким итариб юборди? Ким йиғлатди? Ким билан уришди?
Она қўшни болаларнинг юзига тарсаки тортгудек ғазабга минди. Болалар таажжуб билан орқага тисарилди:
– Биз ҳеч нарса қилмадик, –бирваракайига деди улар.
– Ҳеч нарса бўлмаса, нега йиғлайди? – Онанинг баттар хуноби ошди.
– Биз билмадик, – деди болалар бир-бирига қараб…
Қизалоқ шу оиланинг кенжаси – ҳамма унинг раъйига қарайди, инжиқлигини кўтаради. Лекин ҳеч қачон ҳозиргидек уввос солиб йиғламаган, аразламаган. Онанинг ич-этини изтироб кемира бошлади: “Ё бирор жойи оғридимикан?!”.
Уйга кириб ёстиққа юзини босиб йиғлаётган қизининг бошини меҳр билан силаб яна сўради:
– Нима гап, дардингни айт, жон қизим, бирор жойинг оғрияптими?
– Йўўқ! – Қиз яна ўксиб йиғига тушди.
Дили хуфтон онаизор яна кўчага ҳатлади. Қўшни болалар ҳадиксираб яхмалак ўйнашдан тўхтади. Бу гал аёлнинг авзойидаги жаҳлдан асар ҳам йўқ эди, юзу кўзида ўкинч бор эди:
– Ўзи нима бўлувди, болаларим, – деди она хомуш, – у нимадан хафа бўлди?
– Билмадик?! Ўйнаётганимизда анави… Йўлдош тоға саломлашиб ўтиб қолди. Кейин у… уйга югуриб кетди. Биз ҳам тушунмадик, – деб елка қисди девордармиён Қўзи калтанинг новча ўғли.
Она шу онда бир нарсани фаҳмлагандек бўлди.
Қишнинг тунд ҳавоси шифтига дуд урган хонани янаям зимистон қиларди.
Она-бола бир-бирини қучоқлаб узоқ йиғлади: “Пиқ-пиқ-пиқ…” иккиси ҳам бир хил хаёл сурар, бир хил ғам чекарди.
…Қизалоқнинг отаси жуда хушчақчақ одам эди. Йўлдош тоға билан бир корхонада ишлар, аёнки, ҳар куни ишдан ҳамроҳ қайтарди. Албатта, отанинг ишдан келиши фарзандлар учун ҳамиша байрам. Айниқса, Янги йил арафасида ишхона маъмурияти томонидан ишчи-ходимларнинг фарзандларига бериб юборилган совғалар кичкинтойларнинг байрам завқини оширарди.
Шунинг учун қизалоқ отасини байрам остонасида ҳар доимгидан ҳам интиқлик билан кутарди. Отаси ҳар йили шу паллада Йўлдош тоға билан бирга қайтишар, йўлхалтадан катта қадоқдаги совғани унинг қўлига тутарди…
Қизалоқ энди ҳеч қачон бундай бўлмаслигини бугун, яхмалак учиб турганда тушиниб қолди.
Йўлдош тоға ишдан ёлғиз қайтиб келар, устига-устак йўлхалтасининг оғзидан қизалоққа таниш қадоқда совғалар елкандек чайқалиб кетиб борарди…
Фахриддин ҲАЙИТ.

❤7👍7😢4👏1