🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 106-қисм -Ким айтди сенга топилмади деб? -Уми ми унда? -Йўқ, у эмас. У бир марта ана икки марталикдир. Аммо у эмас. -Менга қизиқмас. Юзимни бурдим. Аммо у янада яқин келди. -Наҳотки эрингни кўнглига ким йўл топгани…
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

107-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

-Бу қарорингга ҳеч қачон афсусланмайсан. Ваъда бераман.
-Мен кучли эмасман. Мендаям юрак бор. Сизни севганимни англаганимда бу менга оғир зарба бўлди.
У қўлларимдан ўпди.
-Бир умр бахтли бўламиз.
Ўша куни ақлимни эмас кўнглимни амрини бажардим. Мен ҳам аёл эдим, ширин сўзга зор эдим. Эримни чин дилдан айтган гаплари юрагимни тубигача етиб борди. Мен ҳам дарровда кулишиб, ҳаммасини унутгандек яшаб кетмадим. Албатта бунга вақт керак эди.
***
Орадан ўтган уч кун аҳволимни яхшилади. Унгача қайнонам ўрнимдан тургани қўймадилар.
-Мен қайнона зулмини кўрганман. Туғиб келибам ётиш нима билмаганман. Ўшанда ўзимга сўз бергандим, мени келинларим яхши кўришади, яхши қайнона бўламан деб. Ҳамон шу йўлда ҳаракатдаман.
-Сиз жуда яхшисиз ойижон. Агар сиздек қайноналар бор дейишса ишонмасдим .
-Жаа мақтаворманг, тағин айнимай.
Қайнонам кулиб қўйдилар. Бизни бўлиб ўтган воқеалар янада яқинлаштирганди. Лекин ойижон эрим билан гаплашмасдилар. Ўзларини табирлари билан айтганда аразда эдилар.
-Ойи бугун нима буюртма қиламиз?
-
-Ойи.
-
-Гапирсангизчи?
Йўқ ойижондан садо бўлмасди. Ботир акам кетгач эса тилга кирардилар.
-Эси йўқ, ҳаёли жойига келмагунча гапирмайман.
-Балки жойига келгандир.
-Яхшироқ азоблансин.
Бир ҳафта ўтгач эса мени ўқишга боришимга тўғри келди. Ўтган ҳафта Ботир акамни мехрибончиликлари билан ўтди. Аммо юзимда кулгу йўқ эди. Ҳамма нарсага ҳиссиз эдим. Атроф муҳит мени умуман қизиқтирмасди. Ҳаттоки зарурат бўлмаса гапирмасдим ҳам. Онам билан эса икки дақиқадан ортиқ гаплашмасликка уринардим. Овозимдан сезиб қолмасинлар дердим. Менга ақараб эрим қандай қилиб юзимга табассумни қайтаришни ўйлар, жон жаҳди билан ҳаракат қиларди. Юзим кулса ҳам юрагим йиғларди. Кўникишим ёинки унутишим қийин кечарди. Тансиқ таомлар, ичимликлар ҳуллас кўнглимни олиш учун қўлидан нима келса барини қилди. Эрта тонг кийинишни бошлашим билан олдимда пайдо бўлдилар.
-Хотинжон қаерга йўл олдингиз?
-Ўқишга.
-Кимдан сўраб?
-Сиз рухсат берасиз.
-Адашасиз жоним, уйда тинчгина ўтираверинг.
-Нега?
-Мен ўқишга боришингни истамайман.
Кўзларимдан ёш томчилади. Ахир мен ўқишимни яхши кўраман. Олаётган билимларим сабаб анча фикрлашим ошяпти.
-Уффф, йиғлама.
Ботир акам кўзимдан ёшни артиб бағрига босди.
-Жоним мени тушун, сенга қараб эркакларни ҳаёлида ёмон фикр айланишини ўйласам чидолмаяпман.
-Бошимда рўмол, кийимларим узун, ёпиқ. Юзимда бўёқ йўқ, ким қарайди менга?

Давоми бор...
👍45🔥3
107 qolib ketgan qism ❗️
👍19👏1
109-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

-Узр менда ишингиз йўқ бўлса кетсам, дарс бошлангандир.
Жавобини кутмай чиқиб кетдим. Эримгаям беш кетмадим. Буни нимаси билан гаплашган. Узун ясама киприк, микробни уяси бўлган узун тирноқлар, юзни ярмини эгаллаган лаб ва камига қоп қора линза. Қисиқ кўзига умуман ўтиришмаган. Эшик очганим ҳамон Насибага урилиб кетдим.
-Вооой ўтакамни ёрдинг.
-Сен бу ерда нима қиляпсан?
У гапларимизни эшитган бўлиши мумкин деган ҳавотирда эдим.
-Сени ортингдан келгандим.
-Эшитдингми?
-Ҳа.
-Юр кетдик дарс бошланди.
Насиба қўймай барчасини билиб олди.
-Эрингни кўзи кўрми, буни аҳволини қара ҳамма ери сунъий бўлоб ётибдию.
-Ботир акам ҳозир ўзгарган.
-Унда бу сени қаердан таниди? Тушига кирдингми?
Насиба ичимга яна ғулғула солди. Аммо бу фикр дарров ўзини инкор қилди. Ахир эрим олиб келганда ёки олиб кетганда кўрган бўлиши мумкинку.
-Мен бу барбига ишонмайман.
-Аммо ҳушёр бўл. Сенга ёмонлик қилмасин.
-Албатта .
Ўқишдан қайтишда атайин эримни чақирдим олиб кетишига.
-Ануниз бизни институтга ишга кирибди?
-Ким?
-Умииии, ёки Умриямиди?
-Менга нима қизиғи бор уни?
-Шунчаки айтдимда.
Юрагимга ғулғула тушган бўлса ҳам сир бой бермадим. Эримни кузата бошладим шубҳали ҳеч нарса йўқ эди. Умрия эса мен билан ўчакишиб олганди. Эримни кўзини шамғалат қилиб менам ўзимга қараб ўқишга бора бошладим, ҳар томонлама ундан устунлигимни исботлагим келарди. Қандай қилиб таълим тизимида ишлаб эгри қадам босиб юрадия. Ҳеч ақлимга сиғдиролмасдим. Бир куни дарс отиб бўлгач вақт қолди, йигитлар уни саволга тута бошлашди.
-Домла турмушга чиққанмисиз?
-Энди, яқин қолди. Сизларни тўйга айтаман.
У менга қараб гапирарди. Мен эса ҳудди писанд қилмагандек кулиб турардим.
-Вооой зўрку. Бу қадар бахтли йигит ким бўлса?
-Домла сал кечроқ туғилсангиз бўлмасмидияаа, бир умр армонда қолдирдиз.
-Домла кипригизни қайси салонда қилдиргансиз, борсам дегандим.
Қизлар саволга тутиб кетишди. Менга эса уни умуман қизиғи йўқ эди.
-Домла дарс тугади руҳсат берсангиз кетсам.
-Қаёққа шошяпсиз?
-Эрим кутяпти, куттиришни ёмон кўраман.
-Майли кетаверинг, ўзи дарс вақти ҳам тугабди, хайр.
Мен смс йўллаб Ботир акамни чақиргандим, келиб кутиб турардилар. Мен билан изма из Умрия ҳам чиқди.
-Кундошжон эримиз келдилами?
-Адашдиз, эрим келдила, сизники билмадим.
Уни елкамга теккан қўлини силтаб ташладим ва Ботир акамни машинасига бориб ўтирдим. Уми эса тўғри бориб ҳайдовчи ойнасини таққилатди..

Давоми бор...
👍38🔥1🥰1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

110-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Ҳудди мени асабларимни тақиллатгандек бўлди. Ботир акам ойнани туширди.
-Жоон мениям ташаб қўйинг.
-Манзилда адашдинг чоғи.
Ботир акамни бир туки қилт этмади.
-Йигитни гули берган ваъдалариз қаерда қолди. Цанга уйланаман, сани севиб қолдим. Ишиз битгунча эканде а?
-Эеэ ..... сур бу ердан.
-Кечагина...
-Лаққа балиғинг бошқани қармоғига илиниб яна овга ўтибсанда. Мен қаёқдаги латта ошиқларингдан эмасман.
-А?
-Ўзингга келиб ол, йўқса бошқача гаплашамиз.
Эрим унга эътибор бермай ойнани кўтардида, машинани тезликда ҳайдаб кетди.
-Нега чиқармадиз?
-Ўзинг жавоб берчи?
-Қайдам
-Эртадан ўқишдан таътил оласан.
-Яна шу гапми?
-Ёки бошқа жойга кўчирамиз.
-Нега?
-Сенга ўша билан бир жойга келиш ёқяптими?
-Бир вақтлар севимлигиз эдику.
-Сумбула мен сенга айтганман бунақалар кўп бўлган деб. Агар уйланиш мақсадим бўлса чўзиб юрмасдим.
-Ваъдангиз эсизда бўлса бўлди.
-Хотиржам бўл.
***
Шердорни ўн икки йилга қамашибди. Яқинда Фарида опа келгандилар ,йиғлаб дару, ҳол қилиб кетдилар. Ёлғиз ўғлимни ёшлиги қамоқда ўтяпти деб куйинадилар. Чой баҳона ойижон чиққанларида шивирладим.
-Фарида опа анча қариб қолибдилар.
-Нимасини айтасиз. Не не умидлар билан келин қилсаю, охири вой бўлса. Майли Аллоҳ асрасин бунақалардан.
Кейин биргалашиб уйга кирдик.
Эркин ҳам ишни ташлаб чет элга кетиб қолибди. Дўконга бошқарувчи олмай Фарида опани ўзлари юритаётган эканлар.
-Қизим менга ёрдамга борсангиз бўларди. Бегона жой эмаску.
-Ботир қўймайдилар.
-Ботир рашкчи эмасдию, аввалги...
Фарида опа шу гапни айтиб тилларини тишладилар.
-Ҳа рашк қилмасди. Аммо бу қизимни рашк қилмай бўладими?
-Шу айт дугон.
Мен уларга тансиқ таом тайёрлай дея чиқдим. Ошхона пиширяпман, ортимдан келиб қучган эрим сабаб қўлимдан капкир тушиб кетди.
-Чўчитиб юбордиз.
-Сени соғиндим.
-Уятсиз, борингеэе
-Ҳа нима қипти, ўзимни хотинимку..
-Барибирам уят бўлади
-Ҳеч ким келмайди бу ерга.
Ботир акам қайта қучдилар.
- Биласанми?

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍52🥰3❤1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

111-қисм

-Биласанми ?
-Нимани?
-Бугун ўзим овқат қилиб берай дегандим.
-Сиз эплаб тухум қовуролмайсизку.
-Сен кўрганмидинг?
-Ҳа... Йўқ.
-Унда нега ишонч билан гапирасан? Энди томоша қилиб тур.
Ўша куни эрим итальян ошхонасидан бўлган таом пиширдилар. Мазасига умуман гап бўлиши мумкин эмасди. Фақат кечроқ пишди. Пишиши анча вақтни оларкан. Унгача эса роса қорним очди.
-Бугун мени очликдан ўлдирасизми дейман?
-Бироз кутинг хоним. Ярим соатда тайёр бўлади.
Ойижон ҳам бизни кайфиятимиз аълолигини кўриб кўнгиллари жойига тушди. Ҳаётимга ўзгача атмосфера кириб кела бошлади. Кимгадир керакли бўлиш бу жудаям бошқача туйғу экан. Баъзан ёлғиз қолган вақтларимда менга хиёнат азоб берса ҳам эсламасликка ҳаракат қилардим. Ботир акамни эътибори олдида бу ҳаёллар ўз аҳамиятини йўқотарди. Ўқишда ҳам ўзимга ишонган аёл бўлиб юрардим. Умирия неча бор мен билан ўчакишди. Лекин менга чивин чаққанчалик таъсир қилгани йўқ.
-Сумбула эринг билан оранг яхшиландими?
-Ҳаммаси жойида.
-Анави сохта қўғирчоқ ҳам ўзига бошқа топибди
-А, йўғе?
-Ҳа тўртинчи курслардан битта бойни арзандаси билан юрганмиш.
-Унақалар шунақа ҳаром юришга ўрганиб бўлишган.
-Ҳа нимасини айтасан.
Ростдан ҳам Умрия ўзига бошқа балиқ топгач мени тинч қўйди. Ботир акам эса ўзи олиб келиб ўзи олиб кетарди. Балки бир-биримизни тушуна бошлаганимиз учунми менга таъқиқлар қўймасликка ҳаракат қиларди. Узундан узоқ суҳбат қурардик. Ҳеч бир-биримизга тўймасдик.
-Сенингча севги нима?
Ҳақиқатдан ҳам севги нима?
-Севги бу бир-бирини сўзсиз тушуниб бир-бирисиз яшай олмасликдир. Севгани учун жонини ҳам беришга тайёр бўлишдир.
-Мен учун эса кўзимни очган онимда сени ёнимда кўришим. Ухлашдан олдин ҳам шу мовий кўзларингни кўриб кейин ухлаш.
Биз бу кунгача эса орадан олти ойни ўтказгандик. Олти ой қалбимдаги дардларимни аритишга, эримга ишонишимга ҳизмат қилди. Чиндан севган инсон ҳеч қачон ўзгасини ўйлай олмаса керак. Ойим ҳам мендаги ўзгаришлардан хурсанд эдилар.
-Қизим билардим сени ҳақиқий бахтингни топишингни.
-Ойи жуда қўрқаман бахтимни йўқотиб қўйишдан.
-Етарлича синалдинг, энди навбат бахтли яшашга. Чунки сен бунга ҳақлисан. Бу кунларга етгунча оз мунча бадал тўладингми?
-Ойи кеча тушимга онам кирибдилар.
-Виждон азоби қийнаса керак уни.
-Умуман бошқа инсон бўлиб менга мехр билан қарадилар. Яхши гаплар гапирдилар. Мен... Ҳаётда ҳам онамни шунақа гапиришини орзу қилардим. Бу орзуйимга эса тушимда эришдим.
-Қизим намозларингда бардавом бўл. Албатта Аллоҳдан сўрайверсанг бу ҳам амалга ошади. Мана ҳаётинг изига тушдику.
-Ҳудди бу ушалмас орзуддк туйилади.
-Ушалади. Аллоҳ таоло бўл деса бас. Барчаси унинг ўзигагина осон.
-Қанийди, қанийди тушим ўнгидан келса. Аммо онамга рўбарў бўлишдан жудаям қўрқаман.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍62❤12🤗2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿🌺ХАЙРЛИ ТОНГ!🌺🌿

🪷Ассалому алайкум!, Чоршанба тонги муборак бўлсин!

🌸Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌷Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! Мехрибонларим🤲🥰

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥2
Унутмa!

Ҳар нарса сен учун яратилди. Аммо диққат қил, сен ҳар нарса эмассан!
Дунё бўйин эгувчидир. Аммо сен золим хўжайин эмассан!
Ўзингча, ўзингни етарлиман, ҳар нарсага қодирман деб ўйлаяпсан. Муҳтожсан, эҳтиёжсиз эмассан!
Тўғри, ҳар нарса сенинг амрингда. Аммо амирликка интилма!
Шуни яхши билки, қолувчи эмас, ўтгувчисан.
Соҳиб эмас, мусофирсан.
Собит эмас, омонатсан.
Сенда нимаики бўлса, барчаси ижарадир.
Меники, деб ўйлама.
Ўзингдан кетма!

✍️ Румий

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7💔1
ВАЪДАГА ВАФО

Осмонга термулиб турган қизга йигит:
– Сенга осмондаги ойни олиб бераман, – деган ваъдани берди...
Орадан йиллар ўтиб, икки нафар қиз фарзанд кўришди, оиланинг катта бекаси:
– Отангиз ваъдани бериб устидан чиқмайди, бир замонлар осмондан ойни олиб бераман, деганди.
Сочларига оқ тушган киши:
– Икки қизимизни осмондаги ойдан қаери кам? – дея жавоб берди...

✍️ Дониёр ҚУРБОНХЎЖАЕВ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍21❤2
❤️❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

112-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

-Онанг ҳам бунчалик тошбағир бўлмагандир Бирор марта бўлсаям қучиб эркалагандир.
-Ҳеч қачон бундай бўлмаган. Ҳатто ухлаб ётганида ёнига борсам дарров сезиб мендан нари тур дерди. Нега менда болалик бўлмади. Нега мен шунақа тақдирга раво кўрилдим?
-Қизим бу Аллоҳга исён қилиш билан баробар. Қадарингга рози бўлиб шукрда бўл. Ҳозирам ҳам сенда бор нарсалар бошқаларда йўқ. Бошқа давлатларда сув тошқини, табиий офатлар бўлиб турганда, айрим давлатлар очликда қолганда, уруш бўлаётганда бу албатта ношукрликдир. Сенга ҳавасда бўлганлар анчагина.
-Рахмат ойи,яхшиям сиз борсиз.
Онам билан хайрлашиб телефонни ўчирдим. Бугун Ботир акам бир гап топиб келди. Қаердан билди буниси менга қоронғу.
-Сумбула сенга зўр янгилигим бор.
-Нима экан?
-Аввал битта ўпасан кейин айтаман.
-Борингеэе.
-Айтадиган гапим шунга арзийди.
-Хўп майли, кўндирдингиз.
Ботир акамни икки юзидан ўпиб қўйганимдан кейин янгиликни бошладилар.
-Синфдошларинг ҳаммаси йиғилиб учрашув ташкил қилишибди.
Рангим оқариб кетди. Бу гапни умуман кутмагандим.
-Бу... Буни менга нима алоқаси бор?
-Чунки сен ҳам борасан.
-Йўқ, мен бормайман.
-Жоним, суюклигим яна қўрқяпсанми?
Эрим икки кафти орасига юзларимни олди. Кўзларимга тикилди.
-Сен боришинг керак. Кимлигингни кўрсатишинг керак.
-Бу қўлимдан келмайди.
-Ҳаммаси яхши бўлади. Менга ишон.
Йиғлашни бошладим.
-Йўўўқ бунақа қилиш яхшимас. Ахир бу йиғлайдиган нарса эмас.
Барибир Ботир акам сўзида туриб олди. Унга эса ойижон ҳам қўшилдилар.
-Қизим боришингиз керак. Бутун умр ўтмишдан қочиб яшамайсизку.
-Мен бу даражада кучли эмасман. Ичимдаги қўрқув мени тарк этмаган.
-Ботир сиз билан бўлади. Ҳеч нарсани ўйламанг. У сизни хафа қилишларига қўйиб бермайди.
Ҳали бир ҳафта бор деб бемалол юравердим. Ўша куни бормасликка баҳона топарман дегандим. Афсус хом ҳаёл и орзу қилибман. Ботир акам ишидан жавоб олган экан. Эрта тонгдаёқ мени кийим танлаш учун бренд кийимлар дўконига бошлаб борди.
-Ҳаммани кўзи сенда бўлишини хоҳламасдим. Аммо бугун истисно қиламиз.
Енглари узунроқ гипюрлар билан безатилган, тошлари ҳам нафис бўлган тилларанг либос мен учун танланди.
-Ҳудди сизга мослаб тикилгандек. Сочингиз ҳам жуда мос тушди.
Сотувчи менга ҳавас билан қарарди.
-Ботир ака қаранг ярашдими?
-Сенга ҳамма нарса ярашади.
Дўкондан чиқиб унга мос туфли ҳарид қилдик. Икки ой ичида баланд пошнада юришни ҳам яхшигина ўзлаштиргандим. Клатчни ҳам мослаб олдик.
-Мен гўзаллик салонларини билмайман, қсйси олиб борай?
-Сочимни ранглатган салонимни ҳам яхши эди ишлари.
👍36❤3
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

113-қисм

Биз мен айтган салонга бордик. Стилистлар ва визажистлар ўз ишини устаси экан, мени ҳатто тўй кунимдагиданда гўзал қилиб қўйишди. Ўз аксимга қараб ўзимни танимаяпман. Ҳатто машинада ҳам Ботир акам кўз узмай қараб қўярдилар.
-Рости сени қизғоняпман.
-Бормайлик унда.
-Йўқ боришинг керак.
-Рости боргим келмаяпти.
-Илтимос мен учун.
Иложсиз эдим, рози бўлдим. Йўл бўйи ухлаб борибман. Сабаби тинчлантирувчи дори ичгандим.
-Ҳой уйқучи кўзингни оч.
Атрофга алангладим, биз қишлоғимиз бошида турардик. Анча ўзгарибди бу жойлар. Ўтган гал келганимда қўрқувим сабаб томоша қилолмаганман.
-Мана бу янги ресторанда бўларкан учрашув.
-Чиройли қурилибди. Қишлоқдаги энг кўркам бино. Фаввораларини қаранг.
-Ўз ишини устаси қургани аниқ.
Ҳали ярим соат вақт бор экан. Биз узоқ йўл босганимиз учун машинада дам олиб ўтирдик.
-Бирор нарса ейсанми?
-Рости ҳозир томоғимдан бирор нима ўтмайди.
-Зиёфатга келдингку, майли бироз кутамиз. Мен пастдаги кафесида бўламан. Сизлар иккинчи қаватда.
-Хўп.
-Ҳеч нимадан қўрқма, ҳаяжонланма. Ўзингни бемалол ҳис қил. Елкаларингни букиб уларни олдида улардан камдек ўтирма.
-Ҳаракат қиламан.
Қўлларим қалтираяпти. Тинчланишга ҳаракат қиляпман.
-Ана синфдошларинг йиғила бошлади.
-Қизлар мени қандай қабул қиларкан? Улар мени ёмон кўришарди.
-Улар сенга ҳасад қилган. Қара чиройингни.
-Мақтайверманг кўз тегмасин.
-Севгилим кўзлардан ўзим сени ҳимоя қиламан.
Ботир акам пешонамга лаб босди.
-Қани кетдик ичкарига кирамиз. Қалтирама.
Биз биргаликда бино ичига кирдик. Ҳаммани кўзи бизда эди. Эрим пастдаги кафеда қолди, мен эса пиллапоядан юқориладим. Кўпчилик келиб бўлган экан. Эшикни очишим билан нигоҳлар менга қаратилди.
-Яхши қиз адашиб келиб қолмадингизми?
-Салом Комил.
-Ие исмимни биласизми?
-Ҳа албатта, ахир бирга ўқиганмиз.
Унга бошқа сўз демай қизлар томон юрдим. Уларни ҳаммаси мени кимлигимни билишга қизиқишарди. Ўзи оппоқ бўлиб офтобда қорайган, кийимлари униққан, рўдапо юрадиган Сумбула ва ҳозиргиси ўртасида фарқ бор эди.
-Ҳолида яхшимисан?
Фақат шугина мен билан иноқ эди.
-Сизни адашиб чақиришган бўлса керак.
-Танимадингми?
-Йўқ мен ҳам сизлар каби шу синф ўқувчиси эдим.
-Сумбула?
Ниҳоят Ҳолида таниди.
-Ниҳоят...
👍34🥰4❤1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
114-қисм
Яна нигоҳларда ҳайрат акс этиб менга қаратилди.
-Наҳотки?
-Ҳа.
Уларга жилмайиб қарадим. Ҳамма мени ўраб олди. Қизлар бири қўйиб бири савол берарди. Энди аввалги ажратиб қўйиш йўқ эди. Уларни кўзида ўзимга бўлган ҳавасни кўрдим. Бир иккитаси ҳамон ҳасадда, буни сездирмай қолмади. Чунки кеча маликаси мен эдим. Ҳамма мени ҳурмат қилиб гапирар, улар учун ҳудди машхур одамдек эдим.
-Сумбула даданг олиб кетиб зап иш қилганда. Қара маза қилиб яшаяпсан.
-Ҳа тўғри.
-Ўқишга кирдингми, нималар қиляпсан?
-Ҳа инглиз тили бўйича ўқияпман.
-Вой бунча зўр. Анави Ғиёс алкаш бўлиб йўлларда юмалаб ётади.
-Мени қизиқтирмайди.
Зиёфат зўр ўтди. Мен умуман буни кутмагандим. Базм охирига етмай Ботир акам тепага чиқиб кетамиз дедилар.
-Почча бироз қолсин биз билан.
-Кейинги сафар албатта келади.
Эрим қўлимдан ушлаганча эшикдан олиб чиқдилар, ҳаммани кўзи бизда кузатиб қолишди.
-Қандай бўлди, дийдорлашув?
-Аъло.
-Хурсанд бўлган бўлсанг бўлди.
-Энди қаердан билганизни айтасизми?
-Бу ресторан эгаси дўстим. Кейин бу ерларга икки, уч бора келдим.
-Нега?
озир биласан.
Биз тўғри ёшлигим уйга қараб бордик.
-Ботир ака илтимос .
-Ҳ
-Қўрқма, ҳаммаси жойида.
Ботир акам қўлимни сиқиб қўйди. Биз дарвозадан кирдик, соат 21 га яқинлашиб қолган эди. Ичкаридан чиққан аёл, онамни кўриб жойимда тўхтадим. Аммо Ботир акам юришга ундади.
-Тўхтаб қолма.
-Сумбула .
-Ассалому алайкум
-Қизим.
Онамни кўзидан ёш думалади. Илк бор қизим деди онам.
-Ойи...
Биз анча яқинлашиб қолгандик.
-Болам.
Онамни олдига етиб келганимизда онам мени қучоқлади. Илк бор, илк бор онам мени қучди. Қизим деди. Юзларимни кўзёшларим тўхтовсиз юварди.
-,Ойижон ....
-Мени кечир қизим. Бадбахт онангни кечир. Сени болаликдан махрум қилган онангни кечир.
Онам йиғларди. Унга қўшилиб мен йиғлардим. Наҳот тушим ўнгидан келган бўлса?
-Сенга кўп азоб бердим болам, сени олдингда айбдорман.
-Онажон, сизни жуда соғиндим.
Онамни қучганча қўйворгим келмасди.
-Мен ҳам қизим. Мен ҳам жуда соғинганман.
Ўша куни биз узоқ йиғлашдик, токи Ботир акам орага қўўшилмагунча.
-Куёв яхши йигит, уни хафа қилма.
Биз анчагача гаплашиб ўтирдик. Кейин Ботир акамга мехмонхонага жой қилиб бериб она бола тонгга яқин кўзимиз илинибди. Нонушта қилиб бўлгач йўлга чиқдик. Онам биз билан илиқ хайрлашди.
-Ботир ака бу қандай бўлди?
-Онангни докторларга ва психологларга кўрсатишни ўша вақт бошлагандим.
-У вақт мени ёқтирмасдизку?
-Бекор айтибсан, фақат ҳозиргидек севмасдим ҳолос.
-Барчаси учун рахмат. Сиз ... Сиз кутганимдан ортиқ бахт бердингиз менга.
-Сен ҳам.
Биз уйга кириб келдик. Эртаси куни Бомдодга тахорат олаётсам эрим ҳам қўшилди.
-Сиз нега?
-Мрен ҳам қолиб кетган фарзларимни адо қилай.
Илк бор эрим имомлигида намоз ўқидим. Буни гашти ўзгача экан. Уни намоз ўқишини билишини ҳатто ўйлаб ҳам кўрмагандим. Қалбимда ўзгача сакийнатни сездим. Намоз ўқиб бўлгач негадир олча егим келди.
-Олча келтириб бера оласизми?
-Албатта, сен айтасану, мен йўқ дейманми?
Кечга томон эрим келтирган олчани икки дона едиму, ваннага ошиқдим. Ошқозоним ағдарилиб кетгудек эди.
-Яхшимисан?
Эрим ортимдан келган экан.
-Ҳа яхши.
Бошим айланиб кетгани учун деворни ушладим.
-Шифокорга борамиз.
Мен қанчалик рад этмай шифокорга бордик. Текширувлардан кейин трст қилиб кўришни айтишди. Касалхонани ўзида тест қилиб кўрдим. Иккита қизил чизиқ. Юрагим ортга тортиб кетди. Мен ҳомиладор бўлсам а? Йўқ ҳозирда бу мумкинмас. Ҳали икки йил бўлмади. Саккиз ой бўлди ҳолос. Рангим бир аҳволда қайта шифокор ҳузирига кирдим.
-Мен ҳомиладор эканман. Аммо буни тақиқлашган, икки йилча мумкинмас деб.
-Ультратовуш хонасига бориб текширтирингчи.
Ботир акам йўлакда кутиб турардилар. Уларга гапирмадим. Ультратовуш хонасидан хушхабар билан чиқдим.
-Ботир ака
-Сумбула нима дейишди?
👍37🥰4❤1
-Сиз туфайли шунақа бўпти .
-Нега мен сабаб?
Эрим ҳайрон эди.
-Ота бўларкансиз.
-Нима?!
Ҳам қувонч ҳам хавотир акс этганди кўзларида.
-Қўрқадиган жойи йўқ. Ҳаммаси жойида экан. Фақат бироз ўзимни асраб дориларни вақтида ичсам бўлди.
Қолганини давом эттиролмадим. Эримни қучоғида эдим. Бу биз кутган кунлар эди.

Тамом.
Эътиборингиз учун рахмат.

Моҳичеҳра Қосим қизи
20.05.2024.


Бугун яна бир қиссани якунладик. Сизга манзур бўлган бўлса мен шодман. Қиссадан нимадир ола билган бўлсангиз мен кўзлаган мақсадимга етган бўламан. Эртадан эса яна янгисини бошлаймиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤80👍40🥰8🔥5👏4😭4🤗3