🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Roʻmol oʻrash usuli

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Zirak Bilan Sharf O'rash Usuli To'y Va Bazmlar Uchun

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍 Ha 👍 yoki yoʻq 👎?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10👎4
#Qora_Qaqnus #No_66 #Nafisa_Malikova

Дракула бу қизни кўзидаги ўзига
нисбатдан нафратдан ҳайрон бўларди...
нега бунчалик мендан
нафратланмаса....чиройли кўзларида алам
уни ўйга толдирарди...қанийди уни
фикрларини ўқиёлганда...
дастурхонда
ҳам у қиздан кўзини узмади.
Эшик жиринглади.....оқсоч бир йигит
келганини айтгач...Дракула бориб
қаради...эшик ёнида Шохзамон турарди.
-сенга нима керак?-деди қоши
чимирилиб.
-Амураааа
-Шохзамон ичкарига
қараб бақирди
Қутлибека таниш овоздан титраб кетди...
Шохзамон... ўрнидан
турганча югурди...эшик ёнида чиндан
ҳам у турарди...
кўзлари ёшланди...
уларнинг севишганлардек бир бирига
тикилишидан Дракулани жахли чиқди.
-Амура хоҳласанг у билан кетишинг
мумкин...-деди жахл билан...нимага жахли чиқаётганини ўзи ҳам билмасди...
Амура Шохзамонни ёнига бориб биргаликда кўчага чиқишди.
-сиззззз -деди Қутлибека йиғамсираб
бўлиши мумкин эмас... ахир
уни жодулагандику.
-секин...бизни эшитишаяпти...
-деди узоқдан уларга тикилиб турган Дракулага ишора қилиб...
Дракула унга қовоғини
уйганча ичкарига кириб кетди.
-нега..менга бундай қилдинг!!!
-деди
Шохзамон менга яқиндан тикилиб.
-нима қилдим?-дедим ўзимни
билмагандек тутиб.
-қарааа -деди у қўлидаги кундаликни кўрсатиб.
Кундаликни қўлимга олиб очдим..унда мен ҳақимда ва Шохзамоннинг менга
нисбатан кечирган ҳис туйғулари
ёзилганди.
-сиз?-дедим меҳр билан унга тикилиб
-мен бир куни менга ҳам шундай
қилишинг мумкинлигидан қўрққандим.
мен ҳеч қачон сенга
бўлган туйғуларим унутилишини
истамасдан буни неча йиллардан бери ёзаман...-деди қўлларимдан тутиб-
ортиқ бундай қилма...илтимос...-деди
муҳаббат тўла нигоҳлар билан тикилиб....ва
мени маҳкам қучди.
Дракула залнинг ойнасидан улар томонга тикилиб тураркан...негадир қони қайнарди...
қўллари мушт бўлиб туғилди...қўлидаги
стаканни синдириб юборди.
-сиз уни севасиззз -деди Дениза уларни
кузатиб турган Дракулага жахл билан
боқиб...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍27❤4
#Qora_Qaqnus #No_67 #Nafisa_Malikova
-бу севги эмас -деди Дракула Денизага қараркан.
-мени алдаманг
..мени фақатгина ўша
севгилингизга ўхшаганим учун
уйингизда олиб ўтирибсиз?- деди алам
билан.
-жинни бў лма..мен сени севаман...
-дея Дракула уни ёнида тезлик билан пайдо бўлиб қизнинг лабига лабини босди...йўқ ҳеч нарсани ҳис қилмади...ҳудди бу нарсани
бошқа инсондан кутгандек.
яхши кўрган нарсасини излаб излаб топа олмаган ёш боладек ундан ўзини тортди
...қизга тикилди..нега унга нисбатдан ҳеч нарсани ҳис қилмаяпти.
Ичкарига Амура кириб келди.
-узр
..мен кетяпман...
-деди Дракулага қараб.
Дракулани юраги ачишди...нималар бўляпти ўзи унга
-яхши -деди иложсиз
-Гулҳаёоо -деди Амура нариги хонада
дастурхон устида ҳамон овқатланаётган
дугонасига ишора қилиб... Гулҳаё шошиб ўрнидан туриб чиқиб келди.
-кетдик -деди Қутлибека уни қўлидан
ушлаб.
-Рахмат жаноб -деди Гулҳаё Дракулага
миннатдорона жилмайиб.
Шу онда Дракуланинг кўзи қизнинг қўлидаги қадимий билагузукка тушди...
вампирлар гипнозидан ҳимоя қиладиган
тақинчоқни у қаердан олди экан.
Қутлибека Дракуланинг нимага тикилганини тикилиб Гулҳаёни тақинчоқ таққан қўлини
қўли билан яшириб ушлади.
-раҳмат
...биз кетдик...
-дея чиқиб кетди қизни тортганча.
Дракула буни тагига етиш ҳақида ўйлай бошлади...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍34❤3🔥3
#ибрат

Мадина шахрида мехмонхона ёнидаги дўконга кириб, бир аёллар кўйлаги ёқиб қолди:
— Дўконингизда аёллар кўйлакни кийиб кўрадиган жойи борми? — сўрадим дўкончидан.
— Дўконда аёлларга либосларини кийиб кўриш мумкин эмас, аёлингиз танлаган куйлакни бемалол мехмонхондаги ўз хонангизда кийиб кўрсинлар, маъқул келса кейин пулини тўлайверасизлар.
— Битта хонача ажратмабсизлар-да? Қандай қилиб танимаган одамга ишонасизлар?
— Мудиримиз бунга рухсат бермаганлар, ахир, сиз бизга ишониб савдо қилиш учун дўконимизга ташриф буюрдингизку, нега биз сизга ишонмаслигимиз керак?
— Нега, ахир куйлакни олиб кетиб қайтиб келмасликлари ҳам мумкин-ку?
— Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас! Муслималаримиз бемалол хотиржам ўз хоналарида кийсинлар, мободо пуллари озроқ бўлса биздан хадя, денглар деб тайинлаганлар. Мободо қайтариб келишмаса, розиман ва бу сўзимга Роббимни ҳузурида сизларни гувоҳ қиламан, деб тайинлаганлар.
— Мудирингиз арабми?
— Йўқ, афғон ўзбекларидан.
— Сиз-чи?
— Мен хам афғон ўзбеклариданман.
— Қачондан бери Мадинада яшаяпсиз?
— Шу ерда туғилганман.
— Мудирингиз-чи?
— Мудирим ҳам шу ерда туғилганлар. Мудирим менинг отам бўладилар, бобом ҳам шу ерда туғилганлар, бобомнинг боболари қадимда шу шахарга муҳожир бўлиб кўчиб келишган экан.
— Анча кузатдим, дўконга кирган бошқа миллатлар билан ҳам бемалол гаплашаяпсиз, нечта тилни биласиз?
— 8 та тилда бемалол гаплашаман.

Кўйлакни олиб мехмонхонага кетдик, бир оздан сўнг пулини тўлашга дўконга келдик.
— Кўйлак маъқул бўлди, энди нархини айтинг.
— 60 риёл.

Дўконга пулни бериб ташқарига чиқдим. Дўкончининг "Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас" деган сўзлари қулоғимга ўрнаб акс садо бера бошлади.

"Бу шахарда озор мумкин эмас, мумкин эмас, мумкин эмас".

Баъзан ҳаддимизни билмай нафсга қуллик қилиб ўша ерда хам нафс йўлида, арзимас бойлик орттириш йўлида ўз диндошига озор бериб турганларга гувох бўлиб қоламиз ва шуларга хам дўкончи йигитни сўзларини хайқириб такрорлагимиз келади:
Эй биродар, бу шаҳарни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас, мумкин эмас...

P.S.: Аслида, дунёнинг ҳеч бир ерида озор бериш мумкин эмас. Шунинг учун дунёнинг ҳеч бурчагида озор берманг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22❤3
Қайси #Stil кўпроқ ёқди?😊🤍

1 👍
2 ❤️
3 🔥
4 👏



Ёқса реакциясини қолдиринг 😍


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤5🔥4👏4🥰2
🧕 Muslimalar kundaligi
#Qora_Qaqnus #No_67 #Nafisa_Malikova -бу севги эмас -деди Дракула Денизага қараркан. -мени алдаманг ..мени фақатгина ўша севгилингизга ўхшаганим учун уйингизда олиб ўтирибсиз?- деди алам билан. -жинни бў лма..мен сени севаман... -дея Дракула уни…
#Qora_Qaqnus #No_68 #Nafisa_Malikova

Биргаликда Шохзамонни машинасига чиқишди.
-Гулҳаё эҳтиёт бўл буёғига Дракула қўлингдагини кўрди..-деди Амура унга қараб.
-энди менга нега хотирамни ўчирганингни айтарсан қақнус хоним? деди Шохзамон машинани ҳайдаркан.
-гибрит сизни ўлдирмоқчи бўлди
...бошқа
чорам йўқ эди...-дея унга бор гапни айтиб бердим.
-кечирррр....сир сақлай
олмадим...-деди орқа ўриндиқда ўтирган Гулҳаё ҳижолат бўлиб.
-улардан сир сақлаш мушкул
..ҳафа бўлма бу сенинг айбинг эмас...-дедим кўзларига тикилиб.
-бошқа сафар бундай қила олмайсан - деди Шохзамон бўйнидаги туморга ишора қилиб...-гибритлар менимча Атикени
тирилтиришмоқчи шекилли...Дракула келиб
қолмаганда сени аниқ ўлдирарди...
бошқа ўлим билан ўйнашма.
Гулҳаёни етимхонага ташлаб
Шохзамон ва Амура бирга айлангани кетишди....Гулҳаё чарчоқ билан
хонага кириб чироқни ёқмоқчиди кўзи қора шарпага тушиб бақириб юборди.
-тшшш -деди қора шарпа совуқ
оҳангда...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23❤2
Гулҳаё қўрқувдан қалтиради.
-кимсиз????
Қора шарпа секин ёнига яқинлашди.
-мен рухлар оламиданман
Хунук қиёфага қараб Гулҳаё ортга тисарилди.
-Атикеее
-худди ўзи -деди рух жилмайганча
-менннданнн нимааа истайсаннн
-овози титраб зўрға сўради Гулҳаё.
-танангни!!!-деди рух қаҳ қаҳа отиб
куларкан...
-вақтинчалик холос...
қабрим яқинида қонинг
боғланиш учун олингани ёдингдами?
Энди сен мени истамасанг ҳам кўрасан!!!-деди рух совуқ охангда.
-ҳеч қачон!!!-деди Гулҳаё
қочмоқчи бўлиб...рух олдида пайдо бўлди..ортга юрса яна олдида.
-кет....йўқоллллл.....-дея бақира бошлади...атрофида
эса рух ғолибона куларди.


-сизни кундалик ёзишингизни билмасдим-дея Шохзамонни елкасига бошимни қўйганча осмондаги юлдузларга
тикилдим...машинани шахар чеккасига тўхтатганча суҳбатлашиб ўтирардик
-мен сени сен ўйлаганингданда кўпроқ севаман...-деди қўлини елкам оша ўтқизиб қучганча. -гибритларни йўқ қилсак... турмуш қуришга розимисан? Менга турмушга чиқасанми???-деди
менга меҳр билан тикилиб....кўзларимни
олиб қочдим.....уни севмасам ҳам..у
менга меҳрибон эди...
Дракула асабий курсисига суянганча ўтираркан Қақнуснинг қайтганига ишончи
комил эди...
Ўша қизнинг қақнусга алоқаси бор аммо
қандай...албатта эртага у қизни сўроқ
қиламан деди қат ъий қарорга келиб....ёки ўша гўзал қиз билармикин қақнус ҳақида
улардан бири қақнус бўлиб чиқсачи...йўқ Дракула Қақнус бунчалик содда бўлмасди....у Денизани хонасига ё л олди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍27❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН

🌙🌷Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!

🌙🌷Хайрли тун, Тунингиз сокин бўлсин!
🌙🌷Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! КАДРЛИ АКА - УКА ОПА - СИНГИЛЛАРИМ!

Соғ омонмисизлар?
Хонадонлар тинчми?
Бугунги янги кун сиз-у бизга хайрли ва барокатли бўлсин!

Деразадан мўралаб,
Аста ёғду кирмоқда,
Янги кун-ла табриклаб,
Яна бир тонг отмоқда,

Ёруғлик қоронғуни,
Секингина сурмоқда,
Олам барча борлиғни,
Ёритиб тонг отмоқда,

Яхши ният қилинглар,
Янги имкон бўлмоқда,
Ёмонликдан қайтинглар,
Тонг ҳам тунни енгмоқда.

Шанба тонги муборак булсин!
Кун давомида сизни хуш кайфият тарк этмасин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🕊 ХАЙРЛИ ТОНГ 🕊🌸

Қалбингизда бир оз меҳр меҳмон бўлсин
Юрагингиз тўхтамасдан уриб турсин..❤️
Бандасининг асрагани омонатдир,
Аллоҳ сизни ҳар қадамда асраб юрсин.. 🕊

Шанба кунингиз хайрли ва баракали бўлсин

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Жигар

Акасининг ишлари юришмай қолди. Бир кунда, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ишдан бўшатиб юборишди. Акаси қолиб Имронга ташвиш тушди. Тўғрида, акасининг уйи бўлак, фарзанди кичкина, келинойиси ҳам ишламайди. У ота-онаси билан қолган, рўзғори бадастир.
Акаси бир ой иш топа олмади. Юраги сиқилиб, уни ўзининг ишхонасига олиб кетди.
Ошхонада ишлайди. Ошпаз. Бир дамлаганда олтита қозонда ош дамлайдилар. Қурувчиларга хизмат кўрсатадиган бу ташкилот нонушта, тушлик, асрда бериладиган енгил таом ва кечки овқат тайёрлайди. Имрон ҳали коллежни битирмаёқ иш бошлагани сабабли пишиб кетган.
Бошлиғига акаси ҳақида айтганида уни ҳам ўзидек тасаввур қилдими, осонгина кўнди.

Хушнуд газетада, озода шароитда ишлаб ўрганган. Шу пайтгача битта пиёз арчиб кўрмаган. Укасининг меҳнатини кўрибоқ қочиб кетгиси келди. Қоп-қоп сабзиларни тозалаб, тўғраш—эртанги масаллиқни тайёрлаш билан тун ярим бўлди. Хушнуднинг қани қўли келишса! Ҳаракат қилади, уддасидан чиқолмайди. "Ака, сиз сиқилманг, тўғрамасангиз ҳам майли, сиз учун ҳам ўзим ишлайман, ёнимда ўтиринг',- шатирлатиб сабзи тўғраганча гапириб қўяди Имрон. Укаси ўнта тўғраганда битта сабзини амаллаб тўғраган бўлади..
Икки соат ухладими, йўқми, уйғониб кетди, чиқса укаси ошпазлар билан беш юз киши учун нонушта тайёрлаяпти. Ёрдамга ошиқди. Ўзидан уялди, наҳотки қўлидан оддий тухум қовуриш ҳам келмаса?
Тушлик тайёрлаш ундан ҳам азоб экан. Баравар ўт ёқилган олтита қозонга тинимсиз югураётган укасини кўриб, ёрдам беришга ошиқади. На ўтин ёқишни билади, на зирвак тайёрлашни. "Ака, қўяверинг, ўзим эплайман, ўт қалаётгандек ёнимда турсангиз бўлди, икки киши учун ҳам ўзим ишлайман!"
Хушнуд у қозондан бу қозонга югураётган полвонкелбат укасига қараб ўзидан хафа бўлди. "Мана нимага дам олиш кунлари донг қотиб ухлар экан бу! Нимага уйимга чақириб суҳбатлашайлик десам, ўтирган жойида ухлаб қолар экан бу! Шинам хонада ўтириб нолисам, бир марта нолимабди-я! Мен ҳам юк бўлмай, қўлимдан келмайди, ўрнимга ўзига ўхшаган бир полвон ошпазни ишга олса, иши енгиллашади, бугуноқ кетишим керак!"
У нарсаларини йиғиштириб кетишга хозирланди.
Укасини маҳкам бағрига босиб "Жигар, ҳаммаси учун, раҳмат, эплолмадим, узр, сени ҳам уятга қўйдим"-деди." Ака, ман сиз билан ҳамиша фахрланганман, ҳали ҳаммаси яхши бўлади! Сиз энг яхши журналисти бўласиз, бунга ишонаман", -деди.

Уйда ҳеч вақо йўқ эди, хотини овқат қилдимикан?Бирдан телефонига хабар келди. Кимдир пул ташлабди. Каттагина миқдорда. Юраги ҳапқириб кетди.
Ким ташлаши мумкин? Ўпкаси тўлиб турган бўлса-да, ўзини босиб онасига қўнғироқ қилди
—Онажоним, раҳмат сизга
—Тинчликми? Нима муносабат билан, болам?
—Шундай ука туғиб берганингиз учун...
Кейин укасига хабар жўнатди
"Борингга шукур, жигар!"

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24😢6❤3
#Qora_Qaqnus #No_ 70
#Nafisa_Malikova

-негадир табиий эмассиз -деди Дениза кийимларини кийганча Дракуладан
узоқлашиб.
Дракула буни оўзи ҳам
сезган бўлсада тан олгиси келмасди.
-ёш боладек ҳархаша қилма илтимос...деди Денизага тикилиб...негадир унда
Еленани қиёфаси турарди...ўзи эмас...
қани мени севгим...
-сиз мени севмайсиз
...мен кетдим... дея жахл билан эшик томон йўналди қиз.
Дракула тезлик билан уни қаршисида пайдо бўлди.
-изнимсиз кета олмайсан -деди қизга
тикилиб.
Қиз ортга тисарилди...у билан ўйнашмаслик
лозим...у энг қадимий тур..кучли...
шунинг учун ҳам тусланувчилар уни йўқ қилмоқчи эди
...қадимий турни фақат
қадимий ханжар билан ўлдириш мумкин...у
эса беркитилган...қаерда бўлиши
мумкин..уйни қарамаган жойи қолмади
ахир...ўзидан сўраса
шубхаланиши аниқ...уддалайман деб Кайга ва ъда берган...уддалаши шарт.
Ноз билан охиста Дракула томон юрди.
-менга ишонасизми?-деди унинг
бақувват елкасига қўлини қўйиб.
-бу нима деганинг севгилим
...ишонаман
албатта...-деди Дракула унинг чиройли
юзини силаб...қиз охиста уни қучди...
Ўша
ханжарни топиб кўксингга санчаман махлуқ...дея ўйлаб табассум қилди.
Эрталаб эшик қаттиқ тақиллади...хизматкор Гулҳаёни кўриб Дракулани чақириб
келди....ичкаридан қиммат ҳалат кийиб олган Дракула ҳайрон бўлганча чиқиб келди.
-сен???-деди Гулҳаёга қараб
-салом жаноб...
-деди Гулҳаё жилмайиб .
Дракула унинг қўлига қараб ҳайрон бўлди...кечаги қадимий тумор йўқ эди...сўнг ҳаёлига келган ўйдан қувонди.
-сен билан учрашмоқчи бўлиб юргандим ўзи...-дея қизга сирли
жилмайди...ўлжа ўз оёғи билан келганди...
👍24❤3
Гулҳаёни шахсий хонасига олиб кирди.
Гулҳаё оёқларини чалиштирганча
сокин ўтириб олди...
Дракула уни қаршисидаги столига ўтирди.
-хўш деди жилмайиб.
-сизга битим таклиф қилмоқчиман!!!-деди
қиз ҳотиржам қиёфада...
Дракула кулиб
юбормаслик учун ўзини тийди.
-битим?
-ҳа
..сизга қора қақнус керак..
шундайми???-деди ғолибона жилмайиб.
Дракулани юзини қаҳр эгаллади.
-сен уни қаердалигини биласан шундайми?-деди қизга қаттиқ тикилиб.
-сизга уни алдаб олиб келаман
...эвазига
менга уй жой ва машина берасиз...-деди.
Дракула тезлик билан уни ёнига келиб кўзлари сариқ тусга кирди.
-у ким
...айт? Қақнус ким?
-деди қизга
тикилиб...
Атикега гипноз таъсир қилмасди...
аммо ҳозир уни ишонтирмаса у ҳақиқатни билиб қолади.
-Амураааа -деди ўзини гипноз таъсирида тутиб.
Дракула ҳайратдан қотиб қолди...наҳотки у шунча пайтдан бери ёнида эди..қандай
сезмади...ахир қайтса уни ўлдиришга онт ичгандику....унинг қайсарлиги...
довюраклиги...Дракула нақадар
ахмоқсан...
-режани мен тузаман...-деди
Гулҳаёга қа тъий овозда.
Эринибгина уйқудан уйғонган Амура Гулҳаёни жойида йўқлигини кўриб ҳайрон
б ўлди...хонани ҳам йиғиштирмаган бу қиз...
Ўрнидан туриб кийимини
алмаштирмоқчиди кўзи стол устида
турган қадимий туморга тушди...оббо
жинни қиз буни нега ечди экан..агар
Дракула уни тутиб олса борми....шошиб қўлига телефонини олдида Гулҳаёни рақамини
терди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍35❤7🎉1