🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Менга хаёт бағишла:
Чаман момо Ширин ётган хонага кирдию уни қўл томирини ушлаб кўра бошлади.


- Нега шу вақтгача менга хабар бермадинг?


- Чет элгача олиб бордик ҳеч ҳам фойдаси бўлмади. Ўшанга куёвиз сизни безовта қилишни истамадилар.

- Сенлар ожиз бандасан. Дард берган ҳам шифосини берадиган ҳам ўзи. Фақат қай йўл билан шифо беришини ҳеч ким билмайди. Чиқмаган жондан умид деб менга хабар беришинг керак эди.

- Амма нима деб ўйлайсиз тузаладими?


- Мен сенга худомидим биладиган. Лекин анча кечиккансан. Ўша вазият бошлангандаёқ менга хабар бериш керак эди. Қанча вақт бўлди?


- Ўнг ойлар боълди.

- Нима сабаб бу аҳволга тушди?

- Иккинчи этажни зинасидан орқаси билан йиқилди.

- Демак орқа мия нерв томирлари қисилган бўлиши мумкин. Менга дориларини кўрсат.

- Мана . Буларни кундузи. Буларини эса кечаси бераман.

- Ўхооо шунча дори. Бечора қизни ичини дорихона қилиб ташлабсизларку.

- Энди доктор ёзиб берганида.


Чаман момо Ширинни яхшилаб кўздан кечирдию уни кўзларини ҳаракатга келишини кўриб қувониб кетди.


- Ширин қизим тузукмисан. Ойинг билан бизникига борганинг эсингдами. Ўзим сенга қурт тайёрлаб бергандим. Яна ўшандан сен учун олиб келдим. Менга ятчи тузалишни хоҳлайсанми?

Ширин кўзини пирпиратиб ҳа ишорасини қилди.

- Гулзод уч кундан бери бобонг тушимга кириб фақат сени кўрсатадилар. Демак қизинг учун эканда.

Давоми бор.

#менгаҳаётбағишла

#маюсгина

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍39🥰7🤗2
Хайрли тун!✨🌙

Бугунги кунимиз ҳам тарихга ёзилмоқда!
Эрта тонгда яна бир бор дийдор кўришиш бахти барчамизга насиб қилсин...

Аллоҳга омонатсиз азиз инсоним!
Энг ширин тушлар уйқунгизни безаги бўлсин😊
✨✨✨✨✨✨✨✨✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик Байрам Муборак 🇺🇿
Ширин болакайдан,ширин тилаклар❤️

🇺🇿 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги эълон қилинган кун.

1991 йилнинг 1 сентябри эса ҳар йили юртимизда - Мустақиллик куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муборак бўлсин азизлар!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайрли_Тонг

🍁КУЗ ФАСЛИНИНГ Илк тонгги муборак бўлсин
😊

🍂Куз фаслида сизни тинчлик ҳотиржамлик асло тарк этмасин омад доим ортинггиздан югурсин

✨Яна бир янги Тонг муборак азиз инсоним

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐🤲🎉МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 33 ЙИЛЛИГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🎉

🎉 Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган МУСТАҚИЛЛИК куни барчамизга муборак бўлсин!
🎉 Иллоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🎉 Юзингиз ТАБАССУМни,
🎉 Хонадонингиз БАРАКАни,
🎉 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🎉 Қалбингиз ИЙМОНни,
🎉 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🎉 Юрагингиз МЕҲРни,
🎉 Жигарингиз ОҚИБАТни ЙЎҚОТМАСИН!

🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Менга хаёт бағишла:
- Мен  буларни кўриб шуни тахмин қиляпманки Ширинга доридан кўра руҳий тасалли керак. Уни танини эмас руҳини ҳам даволаш керак. У ўша йиқилган вақтидан бошлаб стрессдан чиқа олмаяпти. Уни устига дардини айта олмайди ҳам. Кўпроқ суҳбатлашиб унга китоб ўқиб бериш ёки қизиқарли воқеалардан айтиш керак эди. Сизлар буларни бирортасини қилдингизми?


Аммасининг гапларини ўйлаб кўриб ростдан ҳам бирор марта Ширинга бу ишларни қилишмаганини тушунди. Унга доим тезроқ тузал деб ўз дардларини айтишибдию уни сиқилишини ўйлашмапди. Гулзода опани ўзи ҳам мен ва отанг сенсиз адо бўламиз тезроқ тузал дея ўз дардларини айтишган. Сарвардан эса бунақа нарса кутиш аҳмоқлик. Шунча вақт севдим, ўлдим ,куйдим қилиб юриб мана бошқасига илакишиб кетди. Саломат ҳам фақат тозаликка эътибор берарди. Диёра эса доим ўзини ўйлаган. Ширин доим ёлғиз бўлган. Унга зерикмаслиги учун бирор нима қилишмаган.

- Йўқ амма. Биз ҳеч бирини қилмадик.

- Кўрдингми? У қанчалар азобда қолган.


- Ўшанда сизга хабар бермаганимдан афсусланяпман.


- Жуда ҳам кеч эмас. Аллоҳ хоҳласа буни енгиб ўтамиз. Аммо мен уни олиб кетаман.


- Бунга куёвингиз кўнмасалар керак.


- Менга қўйиб бер уни. Ўзим ҳаммасини ҳал қиламан.


- Лекин битта муаммо...

- Чайналмай гапирчи?

- Уни қизи Шахина ҳам бор. Сиз уни олиб кета олмайсиз. У ҳали жуда кичкина. Ширинни ундан айира олмайман.


- Аммо бошқа чоранг йўқ. Мени биласан бирорта болам ҳам йўқ. Шахинани олиб кетиб қарай десам. Ширинга эса бемалол қарай оламан.

- Унақада амма ўзингиз шу ерда қолсангзичи. Барибирам қишлоқда бир ўзингиз турасиз.


- Йўқ мен ҳаётимни тоғсиз , тоза ҳавосиз мехр муҳаббациз тасаввур қила олмайман. Бу ерда буғилиб кетаман.


- Бир неча ойга ҳамми?

- Ҳа бир неча ойга ҳам. Чунки у ерда мени доривор гиёҳларим мана ман дея ўсиб турибди. Кўпчиликка керакман. Бу ерингда дўхтирларинг етарли.

- Майли унда сиз нима десангиз шу.


- Ширин она қизим. Сени олиб кетааман. Қўлимдан келганини ҳам келмаганини ҳма қиламан. Аллоҳ шифо берса соғайиб кетасан. Унгача эса бир муддат қизингдан айро яшашга рози бўл. Насиб бўлса ўз оёғинг билан юриб келиб унга қарайверасан.

Чаман момонинг сўзларини тинглаб Ширин бир муддат ўйланиб қолди. Кўзи билан ҳам ишора қилмади.


- Қизингга ўзимиз яхши қараймиз. Сен бундан хавотир олма. Соғайиб кетсанг бўлгани.


Ширин кўзи юмиб розилик ишорасини берди.


Кечга яқин уйга қайтган Маҳмуд ака ва Элбек уйга келган меҳмонни кўриб ажабланишди. Кейин эса Чаман момо эканлигини билишгач ҳол ахвол сўрашишга киришиб кетишди.

- Амма биз тарафлага ҳам келаркансизда. Бизни унутиб юборгансиз деб ўйлабман.


- Маҳмуд ҳалиям ўзимни босиб жим ўтирибман. Бўлмаса кўрардинг мендан. Ўзинг эмасми хабар олишга ярамаган ярамас.


Чаман буви Маҳмуд акани елкасига бир туширди.


- Ҳалиям ёшлигиздагидай бақуввацизе ҳеч ким сизни тўқсонга кирган демайди.

-Шу гапинг учун яна бир урардиму майли Ширин учун кечирдим.

- Мен нима қилдим яна?
Маҳмуд ака ҳайрон бўлди.


- Икки йил кам тўқсонга кирганман. Сен аблах эса мени икки йилга қаритдинг.

Момони бу гапига ҳаммалари кулиб юборишди.
Айниқса Маҳмуд ака кулавериб кўзидан ёш чиқиб кетди.


Гулзода опа келини ошхонада овқат қилаётганди, хабар олишга борди. Бирпасда қайтиб келди.

- Турақолинглар нариги уйга кирамиз. Келин ўша ерга дастурхон тайёрлабдилар. Овқат тайёр.

- Ширинга овқатини бердингми?


- Дадаси сизлар ўтаверинглар. Мен унгача овқатини бераман.

Дастурхон бошида ҳам ёшликни эслаб ҳазил қилиб ўтиришди.

- Маҳмуд эсингдами трактордан сакраганингда оёғинг чиққанига менга қанақа ялингансан?


- Амма қўйсангизчи, эслатманг ўша кунни. Жуда ёш бўлганманда.


Уларни индамай тинглаб ўтирган Элбек гапга аралашди.


- Амма давом этинг нима бўлганди.?


- Отанг роса менга ялиниб йиғлаган ўзиям 12 ёшларда эди. Оёғимни кесишмасин айтинг деганди. Мен ҳамшира бўлиб ишлардим.

- Маликни отаси урушдан бир оёқда қайтганди ўша киши эсимга тушиб кетиб шу гапни айтгандимда.

- Айтиб жим бўлсанг ҳам майли эди. Қайта қайта айтаверардингда.

- Зокирам ҳам ёнимда эди ўшанда. У айтганди энди оёғинг ишламаса кесадилар деб.
👍36❤5
- Барибир ёшлигингда жуда шўх бўлгансан. Ҳеч ҳам ўйламгандим жиянимга уйланасан деб.

- Ўшанда шу ерларда яшаганизда жиянизни менга бергани қўймасдингизми?
Маҳмуд ака кулди.

- Нега унақа дейсан сендан бирор ёмонлик кўрганмидимки бу гапни айтсам.

Мен ҳозир бошқа гап айтаман. Лекин ваъда бер бажараман деб.


- Олдин айтингчи нима гап. Ўшанга қарабда.

- Мен Ширинни олиб кетсам.

- Йўғее бу нима деганингиз. Қандай уни бу ҳолатда сиз билан жўнатаман.

- Мени даволаб кўрай. Халқ табобатидан фойдаланиб.


- Мен бунга рози бўла олмайман.

- Иложинг йўқ бошқа. Мен билан келтиши учун машина гаплашиб қўй. Ёки Элбек сен олиб бориб қўясанми?

- Қанча вақтда уйга олиб кегласиз уни?


- Мен худо эмасман ҳаммасини олдиндан биладиган. Ўша учун мендан вақтини сўрама.

- Майли бир ойча сизникида тура қолсин. Қизига эса мана Гулзода қарайди.

- Келишдик, мен эртага кетаман. Гулзода бугун Ширинни кийимларини тайёрлаб қўй.


Ўша кун тунаб қолган Чаман момо эртасига бомдодни ўқидию кетаманга тушди.

- Ҳали эртаку ўтирсангзи бўларди.


- Уйда ҳам мени беморлар кутаётгандир. Бормасам бўлмайди. Агар ўша касалга бирор нима бўлса кейин мен бутун умр виждон азобида қоламан.

Менга хаёт бағишла:
Ўша куни Чаман момо Ширинни ўз уйига олиб келди. Ўша ондан бошлаб унга дорилар эмас ҳар хил гиёҳлардан дамаламалар тайёрлаб бера бошлади.
****



Диёра амакисинг уйидан чиққанларидан кейин уйига келгунча йиғлаб келди. Энди ота онаси билан  қачон ярашадию қачон бари унут бўлади шуларни ўйларди. У ўз нафсига эрк бериб жуда катта хатога йўл қўйганини энди энди англаб етаётганди. У бунчалик бўлади сира ўйламаганди. Мана ўз мақсадига эришди ҳам. Аммо ундан ҳаловат тополмади. Сарвар Ширинга қарагандай ҳеч ҳам унга қарамади. Ширинни ўша касал ҳолида ҳам ёнидан жилмади. Агар Диёра бўлмаганда ҳозир ҳам унга парвона бўларди. Диёрани олдида ўзини айбдор сезгани учун ҳам бирга. Бўлмаса аллақачон жавобини берган бўларди.

Сарвар алоҳида яшай бошлачгач жисмония яқинлик билан иш битмаслигини туаҳиниб етди. У Диёра билан бошида шунчаки қизиқиш учун яшаган бўлса кейинчалик ундан зерика бошлади. Ишда кўп ушланиб қоладиган. Уйига келибам дарров ўртоқларига қўнғироқ қилиб чиқиб кетарди.

- Нима энди шу билан ота онангга бутун умр аза тутиб ўтасанми?

Орадан уч кун ўтсада чеҳраси очилмаётган Диёрага қараб Сарвар савол берди.


- Нима қилай унда? Улар мендан дарров воз кечишди. Мени тушинишни исташмади ҳам.


- Сен нима деб ўйловдинг. Зўр иш қилдим мени қўллаб қувватлайдилар дебми?

- Сарвар ака сизга нима бўлаяпти. Мен нима қилдим сизга?


- Нима қилдим??? Биласанми ўша кунлар мен ўз нафсимни қондириб тўғри йўлдаман дея ўйлагандим. Аммо энди тушуниб боряпман. Мен аллақачон хато йўлдан юра бошлаган эканман.

- Унда нега мени бу хатога аралаштирдиз?


- Ўзинг эмасми ҳадеб менга ўзингни кўз кўз қилган? Ҳалиям севаман деган.

-Севаман десам ҳам сизга ёпишиб олмагандим. Нега бирдан ўзгардиз шу вақтгача яхши эдику муносабатиз?


- Шу пайтгача сендан зерикмагандим. Ҳиқилдоғимга келдинг. Сенда на аёллик нафосати бор? На эрни ўзига боғлаш. Ҳеч бири йўқ. Ширин у бошқача эди. У мени сўзсиз тушунарди. Нимани хоҳлашимни бир қарашимдан биларди. Сен эса...


- Сарвар ака ҳаммасини ўзиз бошладиз. Бу гапларни энди нима кераги бор. Ҳаммаси ўтиб кетдику. Ширин бошқа мен бошқа.

- Сен уни тирноғигаям арзимайсан ҳаттоки мен ҳам. Мендай ифлосга ўшандай фаришта нолойиқ бўлгани учун Аллоҳ унга дард бериб мендан узоқлашитирди. Жазо сифатида сени берди.


- Бас... Бас қилинг. Етар. Нега бунча мени ерга ураверасиз айбим нима?

Диёра аламдан йиғлаб юборди. Сарварни гаплари уни жонидан ўтиб кетганди.


- Ўчир. Менга овозингни баландлатма. Ўша кеча битта имога менга яқинлашмаганингда ҳозир ҳаммаси ўз ўрнида бўлган бўларди.

Диёра Сарварни эшитишга бошқа тоқат қила олмай йиғлаганча ваннахонага кириб кетди.

Сарвар бироз маст бўлгани боис ичидагиларни тилига чиқариб ташлади. У қизини соғинганди. Оиласи даврасида бирга ўтиришни маюс бўлиб қолган бўлсада ётоқда ёрган хотинини соғинди. Ширин билан ўтказган бахтли онлар уни қалбига озор берарди. Энди кунлар қайтмайди.
👍54🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Kerakli masalliqlar:

3 ta qoʻy kareyka
300 gr mol goʻshti
3 ta tovuq pyodrasi
4 ta kartoshka
2 ta qizil sabzi
2 ta piyoz
1 ta qizil bolgarskiy
1 ta yashil bolgarskiy
5,6 dona chesnok
1 ta kichkina oq karam
Tabga koʻra tuz
Murch, zira, paprika, kashnich urugʻi
Oʻsimlik yogʻi
1 osh qoshiq tamat
6 ta lavr bargi




📌Tayyorlanishi:

Birinchi boʻlib idishga goʻshtlarimizni solib tuz, murch, paprika, kashnich urugʻi, oʻsimlik yogʻi solib aralashtirib olamiz. Ustidan toʻgʻrab olgan sabzavotlarimiz tuz, va tamat solib aralashtirib qoʻyamiz. Alohida bankalarga goʻsht va sabzavotlarimizni solib, ustidan boʻlaklarga boʻlingan karam, lavr banki, va murch solib banka qopqogʻini yopamiz. Kastrulimizga sochiq solib bankalarimizni joylab olamiz. Ustidan sovuq suv solib qaynatish uchun qoʻyamiz. 2,5 soat davomida qaynatib pishirib olamiz.
Suv solinmasa ham shorvali, vitaminlarga boy noodatiy dimlama taomimiz tayyor.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
ЖАННАТ ТУПРОҒИ

Муаллим ўқувчилардан имтиҳон олди. Жавоб варақаларини текширгач, уларни яна шогирдларига тарқатди. Шунда ўқувчилардан бири:
— Устоз, менинг жавобларимга бирорта ҳам тузатиш киритмагансиз, хатоси йўқ. Аммо, нега менга ўн балл эмас, саккиз балл қўйдингиз? - деб сўради. Муаллим:
— Сен тузган жумлалар менга маъқул келмади, шу туфайли икки балл кам қўйдим, - деб жавоб берди.

Аслида, ўқувчи имтиҳоннинг барча саволларига тўғри жавоб берган, ёзма ишни ҳам маъноли ёзган эди. Бироқ, устоз унинг синфдаги энг иқтидорли, аълочи бола эканини тан олгиси келмаётганди. Ўқувчи баҳосидан ҳадеб норози бўлганини кўриб, муаллим унинг таъзирини бериб қўймоқчи бўлди:
— Агар менга жаннат тупроғидан олиб келсанг, сенга ўн балл қўйиб бераман, - деб шарт қўйди.
— Эртаси куни ўқувчи халтачани тўлдириб тупроқ олиб келди.
— Бу нима? — сўради устоз.
— Жаннат тупроғи, — дея жавоб берди бола.
— Қаердан олдинг буни?
— Онамни тупроқ устидан юргизиб, ўшандан олиб келавердим. Эсингизда бўлса, бизга: "Жаннат оналар оёғи остидадир", деган ҳадисни ўргатган эдингиз.

Бундай жавобни эшитган устоз шогирдининг заковати-ю фаросатига қойил қолиб, унга энг юқори баҳони қўйди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11🥰3❤2
📝Покиза ният
(бўлган воқеа)

Ҳаммаси бир маромда кетаётганди. Рўзғор ҳам. Бировдан олдин, бировдан кейин дегандек. Ғайрат алоҳида ҳовлида, укаси отаси билан бирга битта ҳовлида, Карима опаси поччаси, бола-чақаси билан ўзининг уйида. Опасининг турмуш ўртоғи қурилишда ишларди. Фалокат бўлиб, эрталаб ўз оёғи билан чиқиб кетган одамнинг шомда совуган танаси келди...

Укаси Музаффар мактабда меҳнат фанидан дарс беради. Отасининг нафақаси ҳаминқадар.
Ғайрат--наққош. Баъзан ҳаттотлик қилади. Иши мавсумий. Шу кунларда қўли тузукроқ пул кўрмайди. Поччаси ўлгач уйидагилари йил ўтмай, опасининг кўч-кўронини олиб келиб ташлади. Учта боласи билан. Бугунги оилавий мажлисга отаси укаси иккаласини чақирган...
Одатдаги сўрашишлардан сўнг бир лаҳзалик жимликни отасининг бироз асабий, шошиб айтган гаплари бузди.

---Сизларни йиғишдан мақсад шу—иккаланг опангга уй олиб берасанлар. Сўнг болаларининг аҳволини ўзи яхши билганиданми ерга қараб олди.
Орага жимлик чўкди...
Ғайрат уйга келгач, узоқ ўйга чўмди, йиғиб қўйган пули йўқ, ўзи рўзғорни зўрға эплаяпти, аммо, опасига уй олиб бермаса бўлмайди. Иложсизлик қурсин. Ўйлаб қараса,отаси унга ҳеч қачон бирор нарса юкламаган экан. "Дадам қарибди, энди опамга уй—жой қилиб беришга кўзи етмаяпти, нимадир қилишим керак!" Бир пайт қачонлардир олиб қўйган қимматбаҳо бўёқлари эсига тушди, уйининг ертўласига тушиб, бўёқларни ташиб чиқара бошлади. У ўзи зўрға етишган, бир олам орзулар билан олгани—бу бўёқлар ёғочга безак бериш учун келтирилган бўлиб, ўта тиниқ ва ёрқин рангларни ифодалаб бера оларди.

Эртасига бўёқларни бозорга олиб борди. Харидор ҳам топила қолди. Ундан молни сотиб олган одам кўз олдида сал нарироқдаги жойига олиб бориб икки баравар нархига пуллади.
Ғайрат анқайиб қолди, аммо сотувчи йигитга индамади. Эртасига қолган бўёқларни ўзи келтириб сотди. Харидор тадбиркор йигит бўлиб, қурилиш фирмаси бор экан, катта бир одамнинг уйларини шарқона услубда таъмирлашни бўйнига олганини, наққошлар кеча келтирган бўёқларнинг жуда ноёб эканлигини айтгандан сўнг қайтиб келганини айтиб ўтди.
Ғайрат бир юмалаб бўёқ етказиб берадиган савдогарга айланди. Шу баҳона бозорга кириб келди.
Опасига уй олиб бериш ҳаётининг мақсадига айланди. Эртадан кечгача елиб-югурар, ҳар кунги тушумини ҳисоблар, тезроқ отасини хурсанд қилгиси келарди. Нияти холислиги учунми худойим ҳам бирига минг бериб бир пасда бозорнинг паст- баландини ўрганиб олди...

У опасига таъмирдан чиққан, уч хоналик уйнинг калитини берганида қалбида ҳеч ҳис қилмагани катта бир шодликни туйди. Отаси йиғлади, қиблага қараб кафтини очди

---Тупроқ олсанг олтин бўлсин, олтин бошинг омон бўлсин. Етимларга уй олиб бердинг, чор тарафда уйинг бўлсин, болам...

Инсоннинг нияти йўлдоши бўлади
Ҳикоямиз қаҳрамони ҳозир шаҳарнинг кўзга кўринган бадавлат инсонларидан бири бўлиб, яхшилик учун ташлаган битта қадамига Аллоҳим унга минглаб эшикларни очиб берганини, отасининг битта дуоси билан шаҳардаги тўртта бадавлат инсоннинг бирига айланганини айтиб ўз ҳикоясини якунлади.

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍26🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаёт_дарси

"Иккинчи жуфт" деб номланган Миср фильми атиги 4 дақиқа давом этади ва кинофестивалда энг яхши қисқа метражли фильм мукофотига сазовор бўлади!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7😢4
Ширин эса бир бора овозини эшитишга ҳам зор қилиб кетган. Буларни барчасини аламини Диёрадан олди. Диёрани йиғлагани эса унга заррача бўлсин таъсир этмади.

***


Лочин чечаси олиб келган аёлни ўзидан ёши катта деб ўйлаганди. У ҳақида момодан сўрамоқчи бўлиб савол берди.

- Чеча сўраганни айби йўқ бу опага нима бўлган?

Чаман момо кулиб юборди.

- Нима шунчалик қари кўриндими?

- Ҳа ўттиздан ошгандир?


- Йўқ болам. Эндигина 20 га кирган ёки 21 бирга. Ундан катта эмас. Уни ғамлар шу ахволга солган. Расмлар турадиган тортмада расмлари бор. Тўйига борганимда бирга тушганман. Ол- чи? Бирга кўрамиз.

Лочин бир даста суратларни олиб момога берди.

- Мана шуларми?

- Ҳа шулар. Буларни яхши биласан қишлоқдагиларни ҳаммасини танийсан. Қани? Ҳа мана экан. Қарачи анча ўзгарибди а?


Момо суратлар орасидан келин бирга тушган расмни олиб Лочинга узатди.
Лочин оппоқ либосда парилардек турган малакка бир зум тикилиб қолди.

- Чеча наҳотки шу қиз бўлса.

- Ҳа худди ўзи. Эҳ бу қиз ётиб қолгач унга эри лўз ўнгида хиёнат қилган. Яна ким билан де?  Амакисини қизи билан. Ширин эса ҳеч бир ҳаракат йўқ буткул тамом бўлган.

Сенга бир топшириғим бор.

- Майли бажонудил.

- Мен ўзимам ҳар куни " ясин"ни ўқиб бераман. Иложини қилсанг намоздан сўнг сен ҳам унга ўқиб бер. Уни ёнига боришга ҳижолат бўлма у сенга сингил қатори. Сени ўз оғлим деганман у эса қизим.
👍26
Менга хаёт бағишла:
- Хўп бўлади.

- Ҳозир мен сенга гиёҳлар рўйҳатини бераман. Сен менга териб келсанг улардан дори тайёрлайман.

- Қани ёзинчи, бир зумда олдизда бўлади.

- Мана қара. Наъмаатак, маврак, ўғма саллагул, тирноқгул,тотум, газанда, маккан сано.  Буларни барчасини топиб келишинг шарт.


- Олиб келганимдан сўнг нима учун ишлатилишини айтиб ўтасиз.

- Айтаман болам. Сенга ўргатмасам кимга ҳам ўргатардим.

Лочин тезда тоғга жўнади. От минишни ҳам яхши ўзлаштириб олгани учун чўпонлик қилиб топган пулларидан орттириб от олганди. Қолганини Чаман момога рўзғорга деб берарди. Чаман момо эса уларни бир кун қайтараман дея ишлатмай йиғиб юрганди.

Чаман момо одатда даволагани учун пул олмасди. Ўзининг нафақаси ҳам анчагинс бўлиб икковларига етиб ортарди. Қишлоқдагилар эса пулни олмаган момога озиқ овқат маҳсулотларидан қарашиб туришар эди.

Момо рад этсада картошка, пиёз, сабзи, гўшт ,сут маҳсулотлари доимо уйдан аримасди.


Чаман момога Ширинни олдига кириб яна қизиқ воқеалардан айта бошлади. Айтавериб ўз ҳаётини ҳам гапириб берди.

- Қизим бизни бу ерларга келиб қолганимизни бошқа сабаби ҳам бор. Аслида мен учун келганмиз. Поччанг рахматли мени қийналмасин гап сўзлар кўнглини яраламасин дея шундай узоқларга олиб келганлар. Мен техникумни битиргач ишлай бошладим. Ўша вақтлар чолим билан бир биримизни севиб Лайли Мажнун бўлганмиз. Кейин тўйимиз бўлди. Мен эса ишлайвердим. Беш йил ўтса ҳамки фарзандимиз бўлмади.

Мени эса худди атайин қилгандай болалар бўлимига ишга олишганди. Касал бўлган болаларни кўриб ичим ачирди. Ҳам уларни ота онасига бир тарафдан ҳавасим келарди. Шундай кунларнинг бирида кечки смена эди. Иккита врач уч тўртта ҳамшира бўлиб болаларни текшира бошладик. Бизга текшириш учун оналар келтириб беришар ўзлари эса эшик ортида кутиб ўтиришарди. Комил деган болакайни онаси олиб келди. Тинимсиз йиғларди. Билмадим нима бўлди нима қойди. Врачни қўлидан чақалоқ ерга тушиб кетди. Уни дарров ердан олдим. Ерга тушганда жимиб қолганди. У бутун умрга жим бўлган экан.

Давоми бор.

#менгаҳаётбағишла

#маюсгина
👍27😢7
Менга хаёт бағишла:
Чақалоқни қўлимда силкитиб ҳам кўрдим врачимиз олиб қанча текширдилар бўлмади. Боши жуда қаттиқ теккан экан кафелга. Билсанг керак янги тупилган чақалоқни лиқилдоғи битмаган бўлади. Суяклар бирикмаган ораси очиқ бўлади. Балки шу сабабми биламадим. Ҳуллас у ўлди. Онаси ҳамма ёқни. Аммо энг ёмони кейин бўлди. Ҳамма айбни менга тўнкашди. Врачга қолганлар ҳам шерик бўлишди. Уни қамалмаслиги учун мен қурбон бўлдим. Ҳеч қандай гапим инибатга олинмади. Беҳосдан бўлган дея жиноят ишини ёпишди.  Мен уч йилга қамалдим. Эххх ўша кунларни эсаласам. Ҳалиям адолацизликдан қоним қайнайди.

Чолим ўшанда ҳам мени тарк этмади. Мен шу ерга яқинроқ қамоқхонага жўнатишди. Аёллар колоннасига. Ўшанда чолимга қанча айтганман илтимос қилганман , ажрашайлик дея. Аммо бўлмади. Чолим сенсиз бу ҳаётни қизиғи йўқ дея мен билан алоақани узмади. Ҳаттоки бошқа уйланинг майли иккинчи хотин бўлиб яшайвераман деганимга ҳам кўнмади. Мени тушкунликка тушишимга йўл қўймади. Уч йилни қандай ўтганини эса айтмасам ҳам бўлади. Мен доим ўзимни хунук букри кўрсатиб юришга ҳаракат қилдим. Миршаблар эътиборига туаҳмай дея. Намоз ўқишга қўйишмасди. Имкон бўлди дегунча қайсини вақти бўлса ўаҳани ўқиб олардим. Фақатгина Аллоҳдан ёрдам сўрадим. Мен ҳаммасини енгиб ўтдим. У вақтларда ҳали мустақил эмас эдик. Қамоқхоналарга дори дармон етишмас овқатини эса айтмаса ҳма бўларди. Яшаш учун ноилож еганман. Кўпчилик мени қамалганимни билмайди. Поччанг кейинчалигам кўнгли ўксимасин дея қайтиб ўз шаҳримизга бормадик. Чолим ҳаммани иши шу ерда эканлигига ишонтирган.  Мени эса бетоб дея баҳоналар билан қамалиб қолганимни яширган. Бир кеча жуда алам қилиб кетиб ўша менга айбини ағдарган врачни ўласи қилиб дўппослаган. Ўша ўша у чалажон бўлган.
Мен ҳам буларни барчасини кейинчалик эшитдим. Қанчалик қийин бўлсада менга содиқ қолиб дардларни енгишимда ёрдам берган. Бир гал қаттиқ шамоллаб қолдим. Ана ўша пайтга келиб учрашув кунимиз тўғри келди. Жуда қаттиқ қўрққандилар мени ахволимни кўриб. Марказдан керакли дори дармонларни топиб келтиргандилар.

Мана буни ҳақиқий севги деса бўлади. Мана буни садоқат деса бўлади. Ана шу севги учун ўзингни қурбон қилсанг арзийди.

Энди менга айтчи сени севгинг фидо бўлишингга арзийдими? Сенга қилган хиёнати қалбинг озор чекишига арзийдими?
Сен у учун қадрли бўлсанг ҳеч ҳам бошқасига кўз ташламасди. Ҳақиқий севган инсон оъз ёридан бошқасини ҳатёки ҳаёл қилмайди. Ана шу севги бўлади.

Мен доим ҳақиқатни гапирганман. Сен тузалиб кетасан бу кўриниб турган нарса. Лекин иккала қулоғинг билан ҳам эшитиб ол оёққа турганингдан кейин ҳам эрингни кечираман дея кўрма. Уни севгиси сени ана шу аҳволга тушганингда синалди. Синовдан эса у ўтолмади. Нима қиласан ҳаётингни вафодан хабари йўқ кимсага ишониб.

Ширин момонинг гапларини тингларкан, Турғун поччасига ичида тасаннолар айтди. Тўғриси ҳозирги замонда хотини қамоққа тушиб қолса дарров воз кечиб қўя қолишади. У одам эса севганига ҳаёт бағишлаган. Ундан қувончи тортиб олмаган.

Ширинни эса ўз ҳаётини бағишлаган ўз орзуларидан воз кечиб танлаган инсони кўз олдида хиёнат қилди.

Диёра айтганида тўй бўлмасидан Сарварни жавобини берган бўлардику. Нима учун у бундай қилди. Ширин унга нима ёмонлик қилдики бу даражагача борди.



****
Диёра Сарвар кетмай туриб сўтаб олай деб шошиб унинг олдига борди.

- Сарвар ака бугун эртароқ қайтасизми?

- Нимага эрта қайтишим керак?

- Ҳалиги... Айланишга чиқамизми дегандим.

- Вақтли келсам ҳам айланишга чиқмаймиз бунга хоҳишим йўқ.

- Келишингизга нима тайёрлаб қўяй?

- Олдин сен овқат тайёрлашни эплаб ўрганиб ол.

- Яна бошладингизми? Ширин , Ширин деа унга солиштиришингиздан чарчаб кетдим.
- Сен бу ҳаётни ўзингга тилаб олгансан. Ҳеч ким хотини бор эркакка осилиб ол демаганди.
👍26💔9
- Сизми хотини бор эркак? Ўша хотиниз сизга ярамай қолгандику? Гап сўзлариз бошқача эдику? Ҳаётимни барбод қилиб ҳамма айбни менга тўнкайсизми?

- Кўп тилингга эрк бераяпсан. Агар қорнингда бола бўлмаганда кўчада кўрардинг ўзингни. Бир ўйлаб кўрчи энди кимга ҳам керагинг бор. Оилангдагилар аллақачон сендан юз ўгириб бўлишган. Кимам сенга кўзи учиб турибди.


Сарвар Диёра гапиролмай қолганидан кейин индамай чиқиб кетди. Қанча ҳаракат қилмасин хотини кўзига балодай кўриниб кетаверади. Юмшоқ гапиришга ҳаракат қилди. Барибир фойдаси бўлмади. Бола туғилса вазият ўзгарар.

Сарвар ишхонасига кирибам тўғри иаҳлаёлмади. Фикру ҳаёли Ширинда бўлаверди. Уни кўргиси келди. Майли гапирмаса ҳам ўша ҳолатда бўлса бир бора кўрса эди. Афсуски бунга энди унга руҳсат беришмайди. Ўша куни ишдан қайтар вақти дўстлари билан ўтириб бўккунича ичди. Оёқда аранг турсада йўлини Ширинни уйи томонга бурди.

Маҳмуд акани дарвозаси ёнига келиб таққиллатди.
Ичкаридан ҳозир деган овоз келиб Маҳмуд ака чиқиб келди. Қаршисида турган Сарварни кўриб қўллари мушт бўлиб тугилди.


- Нима керак сенга?

- Ассалому алейкум. Дада илтимос биттагина кўрай Ширинни?

- Бор уйингга кет. Жўна.

Сарвар чайқала чайқала яна ўша гапини такрорлади.

- Да..да йўўўқ деманг... Илтимос. Бир мартагина кўрай.


- Буни қилғиликни қилишдан олдин ўйлаш керак эди.

Маҳмуд ака эшикни ёпмоқчи бўлганда Сарвар ушлаб олиб яна ялинишга тушди.

- Мен хато қилдим... Буни. Буни тушиниб етдим.  Кеч... Кечиринг илтимос. Йўқ деманг Ширинимни кўрай.


- Йўқол аблах. Қизимни номини тилингга олма. Сен йўлингни танлаб бўлдинг. Ширин йўқ энди. Ҳаёлингдан чиқар.

Маҳмуд ака эшикни ёпдида кириб кетди. Сарвар эса шалвираганча қолиб кетди. Қанча турди билмайди. Кейин ҳаёлини жамлаб уйи томон йўл олди.

Диёра Сарварни кутиб кутиб ухлаб қолди. Уйқуси қочиб турганида соат тунги 2:00 бўлган эридан эса ҳалиям дарак йўқ эди. Орадан ярим соат ўтиб Сарвар кириб келди. Кўриниши жуда ҳорғин эди.


- Сарвар ака бунча кеч қолдиз? Ҳавотирдан ўлдирай дедизку?


- Сенга... Сенга нима? Хоҳлаганимни қиламан. Ишинг бўлмасин.

- Бу нима деганиз? Ахир сизни хотинизман.


- Мени хотиним отасиникида. Мен уни бориб кўролмадим. Кўришга қўйишмади.

- Нималар деяпсиз? Сиз Ширинни кўришга бордингизми?

- Ҳа бордим. Уни соғиндим. Кўргим келди. Лекин  амакинг руҳсат бермади.

- Хурсаанд бўлинг ҳалиям ўлдириб қўймапти. Руҳсат бермаслиги аниқ эди.

- Мен барибир бир куни уни кўраман. Ҳеч ким бунга тўсқинлик қилишга ҳаққи йўқ. Ширин меники ва шундай бўлиб қолади. Уни ҳеч кимга бермайман.

Сарвар яна алланималарни гапира гапира ухлаб қолди.


Диёра эса тўйиб йиғлади. Нима қилса ҳам Сарвар унга ҳиссиз. Эътибор бермайди. Икки ойдан бери шу ахвол. Қанча ҳаракат қилди фойдасиз.
👍51🔥6🥰3❤2
⭐️ ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ! ⭐️

⭐️ Кўз қалбга эргашади.
🌙 Агар қалб юмшоқ бўлса, кўз ёш тўкади.
✨ Бордию қотиб кетса, кўз ёш тўкишдан тўхтаб, қурийди!
💫 Аллоҳ қалбларимиздаги иймон нурини равшан айлаб, ибодатига муҳаббатли қилсин!
🌙 Файзли оқшомингиз ибодат нури ила ёришсин!⭐️


🌙 Тунингиз тинч ва осойишта ўтсин қадрдонларим ширин тушлар кўринг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3❤1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🍃Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуҳ

🌿🌷ХАЙРЛИ ТОНГ
          МЕХРИБОНЛАРИМ🌷🌿

☘🌺Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌸🍃Аллоҳимдан нима эзгу ният сўраган бўлсангиз,барчаси мустажоб бўлсин. 🤲
🌹🪷Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли ва файзли манфаатли ва баракалироқ бўлсин...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Улуғлардан биридан «Энг ёмон аёл» ҳақида сўралди. У зот шундай жавоб берди:

-  Тез - тез ўзини касалликка соладиган;
-  Сабабсиз йиғлайдиган;
-  Ажабланмаса ҳам куладиган;
-  Кўчага очиқ кийиниб, ясанадиган;
-  Уйда эса, бир аҳвол бўлиб юрадиган;
-  Гаплари қўпол;
-  Овози қаттиқ;
-  Яхшиликни билмайдиган;
-  Ёмонликни йўядиган;
-  Машаққатга сабр қилмайдиган;
-  Эрига қарши бошқаларни қўллайдиган;
-  Эрини қувватламайдиган;
-  Эри кирса, чиқиб кетадиган;
-  Чиқиб кетса, кирадиган;
-  Яқинлашса, қочадиган;
-  Эрининг оиласига беписанд;
-  Ғазабланса, ёмон сўзлар қўллайдиган;
-  Боласини оч қолдирадиган;
-  Фарзларни зоъе қиладиган;
-  Роббисини ғазаблантирадиган;
-  Эрини надомат қилдирадиган;
-  Ўзи золим бўлиб туриб, шикоят қиладиган;
-  Кўрмаган нарсасига ҳам, гувоҳлик берадиган;
-  Тили заҳар ва узун;
-  Уйи бетартиб, файзсиз;
-  Кўз ёши ёлғон;
-  Сеҳргар – жодугарга қатнайдиган аёлдир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi🕊
👍15👏2
#ибрат

⚡️Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, ҳамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни ҳадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз ҳал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.

⚡️Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз, иншааллоҳ!

⚡️Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло ҳақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан ҳал қилинг.

⚡️Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.

⚡️Улар бизни катта қиламан деб, Аллоҳ берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!

⚡️Яқинда ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади. Ғанимат билинг...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12