🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Judayam yumshoq va momiqqina bulochka RETSEPI👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
Sut 500ml
Droja 1osh q
Shakar 80gr
Tuz chimdim
Tuxum 3ta
Oʻsimlik yogʻi 60ml
Vanilin
Маргарин 80%ли и‌оки саре‌г 80гр
Un salkam 1kg ketti
Tvorog 400gr
Tuxum oqi 1ta
Shakar 100gr
Gradus 190-200
Chiroyli qizarguncha
Har etapda oshirishni unutmang

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ota ...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😢2
- Сиз аввал ўзизни босволинг. Ҳе йўқ бе йўқ келиб мушт кўтарасиз. Мен қизизга чегарадан чиқиб бирор нима демаганман.

- Унда нега ўзини ўлдирмоқчи бўлди?

- Қиз сизники, сизлар биласиз. Мeни тинч қўйинг.


- Йўўқ. Сен мен билан маҳкамага борасан. Ўша ерда ҳал қиламиз.

- Бўлмаса чечамни огоҳлантириб чиқаман.

Лочин Чаман момонинг олдига кириб бир иш билан кетаётганини тезда қайтишини айтиб кейин чиқди.

- Қани бошланг.

Лочин Самад қассоб билан биргаликда маҳкамага кириб борди. У ерда эса ўзининг номига ёзилган шикоят хатини ўқиб устидан бир челак муздек сув қўйилгандек бўлди.

Хатда Лочин Жамиланинг номусига тажовуз қилишда айбланиб қиз эса бунга чидолмай ўз жонига қасд қилгани ёзилганди.

- Бу... Бу яна қанақа майнавозчилик?

- Бу ерда ҳаммаси рўй рост ёзилган. Қилган қилғилиғингга яраша жавоб берасан.

Лочин мийғида кулиб қўйди. Улар Лочинни кимлигини билишмас эканда.

- Агар бу ёзган хатингиз ёлғонлиги исботланса қизингизга нисбатан жиноят иши очилишидан хабарингиз борми?


- Сен бизга пўписа қиляпсанми?

- Мен ҳақиқатни айтдим. Қишлоқда ўзингизни гап сўз қилганингиз қолади, ва сиз бу билан ҳеч нарса эриша олмайсиз.

- Кўрамиз. Керак бўлса қизимни олиб келаман. Сен уни ёшлигидан фойдалангансан. Гувоҳлар ҳам бор. Жамилани машинангда олиб юрганинг ва тоғдан бирга келганингни кўрганлар бор.


- Унда ҳаммасини йиғинг. Гаплашамиз.

- Сен билан тоғриликча келишиб олайлик. Яхшиси унга уйланиб қўя қол. Бўлмаса умрингни қамоқда чиритаман. Қамоқда ҳам билсанг керак сендақаларни нима қилишларини ?


- Сиз қаршингизда ким турганини унутиб қўйибсиз?

- Келишиб олдингизми?


Уларни сухбатини бўлмай ўз иши билан оввора бўлган милитиса нозири савол берди.

- Йўқ инспектор жаноблари. Мен бу одам билан келиша олмайман. Ёлғон яшиқ ёзилган хат билан мени қамоққа ололмайсиз.

- Сизни ҳибсга олишга мажбурмиз.

- Мен адвокат Лочин Холмуродович бўламан. Мен ҳақимда эшитмаган бўлишиз мумкин эмас.

- "Олмос" нинг ёнидаги " Адвокатурани бошлиғи, шундайми?


- Ҳа худди ўзи. Энди ўзиз айтинг қандай қилиб, қонунни сув қилиб ичиб юборган одам бу ишга қўл уриши мумкин?

- Тўғри мумкин эмас. Аммо биз буни текшириб кўрамиз?

- Экспертиза қилдингизми?


- Ҳа ҳозир жавоблари келади.

Бу вақтда эда Самад қассоб ўйга толиб қолганди. Қизини жуда кўп талтайтириб юборган. Дори ичиб қўйганидан кейин эса жуда қўрқиб қолди. Қизи эса Лочин менга уйланишга мажбур, менга зўрлик ишлатган дегач ички ишлар ходимларини чақирганди.  Ички ишлар ходимлари Жамиладан ариза олиб кейин Лочин чақиришларини айтди. Самад қассобнинг алами борлиги учун улардан олдин ўзи келиб қўя қолганди.

Жамила Лочинни қўрқитиб қўйсам менга уйланади деб ҳаёл қилганди. Лочинни эса адвокат эканидан умуман хабари йўқ эди.

- Мени устимдан шикоят қилишган бўлсада мен экспертиза ҳулосаларини кўрмагунимча ҳибсга олишингизга қўйманман. Бу қуруқ тухматдан бошқа иш эмас.

Экспертиза ҳулосалалари чиққач эса Самад қассоб нима қиларини билмай қолди. Қизига ҳеч ким тажовуз қилмаганини билгач эса кўпчиликни олдида изза бўлиб қолди. Ғазабланган ҳолда касалхонага отланди.

Ўша куни қизини касалхонага олиб бориб ошқозонини ювдиришганди. Кечадан бери Жамила касалхонада эди. Отаси Жамиланинг олдига борганида синглиси ҳам уни кўргани келган экан.

- Ассалому алейкум. Ака яхшимисиз?

- Ваалайкум салом. Шоҳида ўзинг яхшимисан.

-Кайфиятингиз йўқ. Тинчликми?


- Мен мана бу аҳмоқ жиянингни ҳозир бир нима қилиб қўяман.

- Нима бўлди яна?

- Лочинга тухмат қилиб ўтирибди.

- Ҳозир айтиб ўтируди. Бу туҳматмиди ҳали?

- Мен ўшанча одам олдида изза бўлдим. Яхшиям маҳалла оқсоқолларидан бирортасини олиб бормаган эканим бўлмаса бутун қишлоқ устимдан куларди.

- Жамила туппа тузук қиз бўлсанг бу нима қилиқ?

- Амма у менга умуман уйланмас экан. Ўз тенгингни топасан деди.

- Озгина ғурурли бўлсангчи. Бу нима қилиқ? Қиз болада ор номус бўлади. Сен эса ҳаммамизни бошимизни эгяпсан.

- Мен буни узоқ кутилган фарзандим дея жуда эркалатиб юборганман. Мана аҳвол. Бошимга чиқай деди.

- Ака хўп десангиз ўзим билан олиб кетаман.
👍27❤4
- Майли олиб кета қол. Яна бу ўз бошимча бирор иш қилиб қўймасин.

- Бир ойларча ёнимда олиб юраман.

- Жамила икки қулоғингга қуйиб ол. Охирги марта кечиряпман. Сен онамга ўхшагин дея онамни исмларини қўйганман. Сен эса умуман бувингга лойиқ невара бўлолмаяпсан. Мени ҳам қишлоқ олдида юзимни ерга қаратдинг. Ўша йигит сени ўз умрингга зомин бўлишингга арзийдими? Нима қиласан суймаганга суйкалиб. Мени ўрнимда бошқа киши бўлганида нақ ўлдириб қўярди.

Менга хаёт бағишла:
- Кечиринг дада, қайтиб бунақа иш қилмайман. Сизлар нима десангиз шу.


*


Жасур Сабони икки кун кузатди унда ҳеч қандай шубҳали ҳаракат кузатилмади. Аммо учинчи кун Жасурнинг телефони қизил чизиқ пайдо қилиб, ёниб ўча бошлади.  Қўнғироқни эшитганда эса  Жасурни дунёси остун устун бўлай деди. Энди бахтимни топдим деганда хиёнатга учраши, уни тушига ҳам кирмаган эди.

Сабо Мишка билан гаплашиб кўришиб олишга келишди. Мишка унга яна дори тайёрлаб қўйганини олдингиларини бериб бўлганми йўқми сўради.


- Бериб бўлганман. Бунча шошилмасанг?

- Энди бўладиган ишни бўлгани яхшида. Мен фикримдан қайтдим. Сен у балиққа турмушга чиқишинг шарт эмас.


- Нега бирдан қарорингни ўзгартирдинг.


- Мен ундан ҳам бошқа ёғлироқ, тоғрироғи пулни ҳидига чидолмай юрган битта лаққа балиқни кўзлаб қўйдим.


- Мишка бу ишга мени аралаштирма.


- Сендан бошқаси буни уддалай олмайди.

- Сенга ўтган гал ҳам айтдим. Бу ишлардан чарчадим.

-  Нимасидан чарчайсан  ялло қилиб яшаятган бўлсанг. Ҳеч ким сени хафа қилмаса.

- Ёлғизликдан чарчадим. Мен ҳам бир оилани бекаси бўлиб фарзанд кўргим келади. Мен сени ўйинчоғинг эмасман.

- Сен шу ерда хато гапирдинг. Ҳали бери болали бўлишингга эрта. Улгурасан ҳали.

- Аблах. Сени учратган кунимга минг лаънат бўлсин.

- Чакагингни юм. Мен бўлмаганимда ўлиб кетардинг ёки фохиша бўлиб кетардинг.

- Ҳозирам фохишадан кам жойим йўқ. Ундан кўра ўлганим яхши эди.


- Сени жуда асабларинг чарчабди. Гўзалим майли шу Жасурингни ишини битир сен билан дунё кезайлик. Маза қилиб дам олайлик.

- Ўргилдим сен билан дунё кезишдан. Ундан кўра ёлғиз тоққа чиққаним афзалку.

- Бунча нафрат қаердан. Севгимизга кўз тегдими?

- Севги? Қанақа севги? Ўртада сени буйруқларинг- у нафсингни жиловлай олмаслигингдан бошқа ҳеч нарса бўлмаган.

- Бўпти. Гапни қисқа қилайлик. Жасурни тезроқ дозага ўргат. Яхшиси турмуш қуриш таклифига ҳам рози бўлавер. Фақат тўйни чўзиб турасан унгача эса дорига ўрганади. Кейин эса шу ердаги одамларимиздан бири билан учраштириб қўйсак қолгани ўз ўзидан ҳал бўлади.


- Унда эртага олдингга ўтаман. Ўшанда берасан.



Улар хайрлашиб алоқани узди. Жасур эса телефонни ушлаган кўйи жойида қотганди.

- Ойим тўғри айтган эканлар. Олдин яхшилаб текшириш керак. Оилани эплайдиган қиз эмас деб.

Жасурни боши қотиб қолди. Энди нима қилсин орани очиқ қилсинми, ёки арқонни узун ташлаб охири нима бўлишини куцинми?

Кузатувларидан шу аниқ бўлдики Сабо Мишка деганидан бошқа ҳеч кимга қўнғироқ қилмас қолганлари иш юзасидан бўлган суҳбатлар эди.

Менга хаёт бағишла:
Қани қанақа қилиб менга дорини бераркан деб Сабони кузатишга тушди. Сабо неча бора учрашган бўлсаларда унга ҳеч қандай дори бермади. Жасур эса ҳайрон. Телефондаги сўзлашувда дори беряпман деган. Аммо ҳеч қандай шубҳали ҳаракат қилмаяпти. Ҳаттоки сумкасиз чиққан вақтлари ҳам бўлди. Ўша кунлари Мишка билан гаплашганда дорини берганини тез орада Жасур ҳам дорисиз туролмай қолишини тинмай такрорларди.

Жасур эса ўзида ҳеч қандай ўзгариш сезмади. Буни текшириш мақсадида Сабо билан овқатланиб ўтриганларида унга соғлиғидан нолиди.

-Сабоҳат негадир бир неча кундан бери аҳволим яхши эмас.

- Нима бўляпти сизга?

- Бошим тинмай оғриб, бутун танам зирқирайди.

- Унда шифокорга кўрининг, шу аҳволда юраверасизми?

- Ўтиб кетар дея кутяпманда.

- Соғлиққа бееътибор бўлиш яхшимас. Эртадан қолдирмай бориб кўрининг.

- Хўп маликам. Сиз нима десангиз шу. Тўйни қачон қиламиз? Шундан гапир.

- Ҳали шошмасангизчи? Мени яхши билмайсизку. Тақдирингизни боғлайверасизми?


- Сендай қиздан ёмонлик чиқиши мумкинми? Мисоли фариштасану.

- Ошириб юбордингиз. Мен яхши аёл эмасман. Бўлмаса олдинги эрим мен билан ажрашармиди.
👍22❤5🔥1
Сабо ўтмишини эслаб жим қолди. Охирги вақтларда тез тез қилган ишларини сарҳисоб қилаётганди. Нима қилсин, қайси йўлдан юрса тўғри, ўйлаб сира ўйига етолмасди. У ҳам оддий аёллар уй бекаси бўлиб , бир этак болалари бўлишни, кимгадир керак бўлишни жуда жуда истаётганди.

Мана ҳозир ҳам унга бир қизни бахтли қила оладиган йигит турмуш қуриш таклифини беряпти. Аммо Сабо унга рози бўлса Мишка барибир тинч қўймайди. Яхшиси бу ишни якунламай туриб бу ердан қочиб кетиш керак. Бу хилда қачонгача ҳаёт кечириб юради. Эртага қариганда ҳеч кимга кераксиз бўлиб, кўчаларда ахлат титкилаб юрийдими? Ўзи ўшанақа аёлларни кўрса жирканади. Ундан ҳам шундай жирканишадими? У ўла қолса ҳам бундай ҳаётга рози бўла олмайди. Мишкадан қочиб кетиб янги ҳаёт қуради. Ҳеч кимни алдамайди.

*


Диёра касалхонадан чиқди ҳамки, уни биров сўраб келмади. Эрига ҳам касалхонага тушиб қолганини айтолмади. Уйга қайтганини эртасига эса Сарвар кириб келди. Диёра эрини соғинган эмасми, югуриб бориб ўзини уни қучоғига отди.


- Ассалому алейкум. Яхши бориб келдингизми?

- Ваалайкум салом. Яхши ўтирибсанми? Қийналиб қолмадингми?

- Кеч чиқдим касалхонадан.

- Нима бўлди? Бола яхшими? Қаеринг оғриди?

- Буйрагим безовта қилди. Ҳозир анча яхшиман.

- Унда яхши

Мен бироз дам олай. Йўл чарчатди.

- Кечга нима овқат қилиб қўяй?

- Ўзингга бирор нарса пиширақол. Мен ойим билан дадамни кўриб келаман.


Диёра ҳеч нима деёлмади. Билади, Сарвар уни олиб боролмайди. Келганидан кетаман дейиши эса уни кайфиятини тушириб юборди.

Ётоқхонага қараганди эри аллақачон ухлаб бўлганди. Эх Диёра сен нимани кутгандинг. Бировни эри олиб маза қилиб яшайман деб ўйловдингми? Мана оқибат, ҳеч кимга кераксиз, мехрга зор бўлиб ўтирибди. Лоақал сафарга кетганида ҳол ахвол сўраб қўйса бўларди. Аммо Сарвар буни ҳам қилмади. Диёрани бор йўқлигини унга аҳамияти йўқ.

Сарвар ота онасини кўришга кетиб жуда кеч қайтди. Уйга келгач ҳам яна ўзини ётоққа отди.

- Сарвар ака, яна уйқиз келдими?

- Ҳа яна бошқа нима бўлиши мумкин?

- Биз ҳам бошқа эр хотинлардек суҳбатлашиб ўтрисак.

- Нимани суҳбатлашамиз?

- Ҳар ҳолда саҳоҳатга бордингиз. Қизиқроқ бирор нималардан сйтиб бермайсизми?

- Диёра бугун жуда чарчадим. Эртага гаплаша қолайлик.

Диёрани яна хўрлиги келди. Ноилож кўнишдан бошқа чораси қолмади.

- Хўп. Яхши дам олинг.

- Сен ҳам.

Сарвар шундай дедию Диёрага тескари қараб уйқуга кетди.

Сарвар эрталаб туриб нонушта қилиб ишга отланди. Шошилганидан телефонини уйда унутиб қолдирганди.

Диёра Сарварга ишхонадан телефон бўлгандагина эрининг телефони уйда қолганини кўрди. Шу вақтгача эътибор бермаган экан. Телефонни асосий саҳифасига Ширин кулиб турган расми қўйилганди. Галерияни кўраман деганди парол қўйилганди. Бир икки уринишдан сўнг Ширин исми билан паролни ҳам очди.

Телефонда жудаям кўп Шириннинг расмлари, бирида қизини кўтариб тушган, бирида эри унга муҳаббат билан термулиб турибди. Танишганларидан то ҳозиргача бўлган суратлар эди.  Диёра олдинига ҳамма расмни ўчириб юбормоқчи бўлди. Аммо кейин фикридан қайтди. Сарварни феълини жуда яхши билади. Уйдан чиқариб ҳайдашдан ҳам тап тортмайди
👍28🥰2❤1
***



Ширин анчагина ўзига келиб қолган, энди қўлларини ҳам қимирлатишга ҳаракат қиларди. Паст овозда дудуқланиб бўлсада ўз фикрини етказадиган бўлиб қолди. Чаман момо ўзининг қўллаган бу даво чорасидан жуда хурсанд.  Лочин ҳам анчагина табобатдан хабардор бўлиб олди. Қани эди ҳамма билимини Лочинга беролса эди, бу дунёдан бемалол кўз юмса ҳам бўларди. Доимги одатини қилиб Ширинга ҳадислардан айтиб турган эди кўчадан авзойи бузилган Лочин кириб келди.

- Болам нима бўлди? Кўринишинг бир ахвол?

- Ҳаммаси жойида.

- Ким келган экан сени чақириб? Менга ростини айт. Ёки бегона санаяпсанми?


- Чеча билмаганизгача қўймайсизда. Гапизни қаранг бегона санаяпсанми дейсиз. Бегона санасам шу ерларда юрармидим. Самад қассоб келиб олиб кетуди.

- Во ўлмасам. Уни сенда нима иши бор экан? Яна қизи масаласими?

- Қизи дори ичиб қўйибди.

- Тирикми?


- Тирик.  Ҳеч нима бўлмаган. Кеч қилган бу ишни. Кейин мени номимга шикоят хати ёзишибди. Туман марказига бориб келяпман.

- Нима деб ёзибди.

- Унга тажовуз қилибман. Шунга ўзини ўлдирмоқчи бўлибди. Яхшики шу соҳани одамиман. Экспертиза жавоби эса қизга ҳеч гап бўлмаганини тасдиқлади. Кейин келавердим.   Қассоб эса мулзам бўлиб қолди. Бориб қизини бир нима қилмаган бўлса бўлди.

- Хотинини уриши мумкин аммо қизига ҳеч нима қилмайди ҳавотир олма. Мен қассобни яхши биламан. Хотинини назарига илмайди. Бечора жуда яхши аёл. Аммо келганидан бери қассобнинг калтагидан боши чиқмайди.

- Чеча мен бироз муддат бу ерлардан кетсамми, деб турибман.

- Бу нима деганинг? Қаерга кетасан? Тошкентгами?

- Биласиз у ерга бормайман. Бошим қотди. Ёки чет элга ишлашга кетсаммикан? Бу ерда ҳам яшашга қўйишмайди шекилли? Жамила турмушга чиқса қайтиб келавераман. Мени деб яна ўзини бир бало қилиб қўймасин дейман.

- Айни менга керак бўлиб турган вақтинг кетасанми? Ширинни оёққа қўйишга кучим етмайди. Сен ёрдамлашмасанг бўлмайди. Уни оёқларини ҳаракатга келтиришга мен жуда қариб қолдим.

Давоми бор.




#менгаҳаётбағишла
#маюсгина
👍27❤4🥰2🔥1
Эртага ЖУМА!!!🦋
🌸
Илоҳий мўжизалар куни.
Осмоннинг тоқи фаришталар ташрифи учун очиладиган МУБОРАК КУН !!! 🤩🤩

Илоҳим ерга тушган фаришталар дуоларингизга ШОҲИД БЎЛСИН!!!

Гўзал ва хайрли тун тилайман. Яхши дам олинг азиз ДИНДОШИМ!!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🔥1
#Бисмиллах

🌸Ассалому алайкум
Диндошларим
6-СЕНТЯБРЬ куз ойининг илк
ЖУМАСИ
муборак бўлсин!🕋 🌙 🤲

🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак,
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

🌸🌙 Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин 😊

Яқинларга Улашинг.. 🌸


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6😭1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍2👏1
САЛОВАТ АЙТИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Саловат айтиш- Дард-ғамлардан ариниш, ташвишлардан қутулиш, йўллар очилиши, ризқ ортиши, истакларнинг бажо бўлишига васила бўлади.

Саловат айтиш- кишининг унутганларини эслашга ёрдам беради.

Саловат айтиш - муҳаббатни орттиради.

Саловат айтиш- айтувчининг орқасидан ғийбат қилинмаслигига васила бўлади.

Саловат айтиш- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари ва гувоҳликларини жалб этади.

Саловат айтиш- Аллоҳ таолонинг розилиги ва раҳматига мушарраф бўлишга василадир.

Саловат айтиш Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабидан омонда сақлайди.

Саловат айтиш- Танг аҳволдагилар учун садақа ўрнига ўтади.

Саловат айтиш- мартаба ва даражани юксалтиради.

Саловат айтиш- хавотир ва қўрқувлардан халос қилади.

Саловат айтиш- хатоларга парда тутилиши, гуноҳларнинг кечирилишига васила бўлади.

Саловат айтиш- сўзлаётганда оғиздан мушк таралишига васила бўлади.

Саловат айтиш Охиратда ойдинликка васила бўлади.

Саловат айтиш- кишининг нурини орттиради.

Саловат айтиш- Аллоҳ таолонинг авфига васила бўлади.

Саловат- бахилликка тушишдан асрайди.

Саловат айтиш- шафоатга васила бўлади.

Саловат айтиш-дуолар ижобат бўлишига васила.

Саловат айтиш- Арш соясида бўлишни таъминлайди.

Саловат айтиш-мажлисларни безайди.

Саловат айтиш-эътиборни ортиради.

Саловат айтиш- Аллоҳ жалла жалаҳу ва Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлишга васила бўлади.

Саловат айтиш-қалбни нифоқ ва кирдан поклайди.

Саловат айтиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни туш кўришга васила бўлади.

Саловат айтиш- буюк савобларга ноил бўлишга василадир.

Саловат айтиш- айтовчи ҳақига истиғфор бўлади.


🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤4🔥1👏1
Xijab stlye 🤍🫶🤍


Reaksiyani toldrib tashimiz
1💘
.
2❤️.
3🐳.
4😍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Samimiy oddiy munosabatlar, quvnoqlik, xushchaqchaqlik er-xotin muomalasida asqotadigan elementlardir. Tirnoq ostidan kir qidirib, urush-janjal uchun bahona qidirgandan koʻra, chiroyli yashash, murosai madora qilish, bir-birini qoʻllab-quvvatlash nafaqat er-xotin, balki oiladagi barcha aʼzolarning halovati uchun juda muhim.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤2👏2
Елкадош

—Юр, салқинроқ жойда ўтирамиз
—Темур ака, қорним очди
Йигит бир лаҳза сукут сақлади, сўнг аёлининг дўппайиб қолган қорнига қараб
—Нон ейсанми? —деди
—Бир бошгина узум ҳам олинг, иложи бўлса.
Темур битта буханка нонни кўтариб келаркан узоқдан уни кўриб ҳафсаласи пир бўлган аёлининг кўзига қарамасликка тиришди.
—Узум тополмадим.
Эри ёлғон гапира олмайди, аммо нима қилсин жувон ҳам биттагина ёпган нон билан узум олиб келишига умид қилганди-да.
Қишлоғида узумлар ғарқ пишган ҳозир. Онаси ҳар саҳар тандирда нон ёпарди...
Тамилланинг буханка егиси келмади. Шундоқ бўлсада эри ушатган нондан бир бўлагини оғзига солди.
—Иссиққина экан... Бироздан сўнг эса ҳомиладорлигида пайдо бўлган касали-жиғилдони қайнай бошлади.
Ўша куни йўлкирага пули қолмаган ёш оила уйга пиёда қайтдилар.
—Юриш —соғлиғим учун фойдали, деди аёл...

Йиллар йилларни қувиб ўтди. Улғайдилар. Пойтахтга мослашиб, яшаб, сингиб кетдилар. Бу йиллар ҳаёт учун кураш йиллари бўлди.
Энди Темурнинг ошиғи олчи. Ўзи ҳам салобатли одамга айланди. Аёли ҳам ўқиди, изланди. Ҳозир хусусий шифохона эгаси.
Темур машинасига ўтирар экан узоқдан келаётган Сулувни кўриб, кўрмасликка олди. Тезроқ жўнаб қолиш пайига тушди. Бу қизнинг ниятини билиб юрибди. Ўзига бефарқ эмаслигини ҳам сезади.
Ўтган куни фаррош аёл хонанинг чангларини артган бўлиб гап бошлаб қолди
—Темуржон, Сулув айтяпди. Яхшироқ йигитлар бўлса, иккинчи хотин бўлиб ҳам эрга тегардим деб. Ўртоқларингиз орасида шунақалари йўқми?
Йигит доим ўзига оро бериб, атрофида гирдикапалак бўлиб юрадиган ҳисобчи аёлни бир лаҳза ўзиники деб тасаввур қилиб, юраги ҳапқириб кетди.
—Билмасам, опа, —деди фаррош аёлга қарамай. Кейин ўзини ишга шўнғигандек қилиб кўрсатишга тиришди.

Эрталаб аёли аввал уни ишга кузатади, сўнг ўзи машинасига ўтиради. Бугун ҳам иккиси нонушта қилдилар. Таътил бўлгани учун болаларни уйғотишни истамадилар.
—Узум енг, чиллаки пишибди , кеча бозордан олгандим. -деди аёл нон ушатаркан қоп-қора узум солинган ликопчани хаёл суриб ўтирган эрининг олдига сураркан
Эркакнинг хаёллари тумандек тарқаб кетди. Хотиралар олисга етаклади. "Бир бошгина узум ола келинг..."
Ишхонасига келганида фаррош аёл унга яна Сулувни эслатди
—Опа, сизни тушундим, мен аёлимни яхши кўраман. Оғир кунларимда елкадош бўлган, садоқатли дўстимга нисбатан бундай хиёнат қилолмайман. Илтимос, менга бошқа бу мавзуда оғиз очманг,— деди.
Фаррош аёл униинг шаъмасини осон илғаб, чиройли рад этган бошлиқдан уялиб кетди. Сулувга ваъда берганди. "Тузоққа тушмайдиган эркак бўларканми?!" -деганди. Дунёда ҳали ҳам мард эркаклар бор экан деган хулосага келди у.

Темур Сулувнинг таъқибидан қутулди. Эрта ўтиб индинига эса уни бош бухгалтер олдида қилпиллаётганини кўриб яна аёлини ва унинг доим такрорлайдиган гапларини эслади.
— Биз ҳали ҳаммадан ўтамиз, Темур ака, ўйламанг, сиқилманг, мен ёнингиздаман!

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍33❤7👏2
Қачон йўлда чумолини кўрсанг уни босмагин. Бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло чумолига раҳм қилганинг сабабли сенга ҳам раҳм
қилса!

Чумоли ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишини эслагин. Уни ўлдириш билан шу тасбеҳни тўхтаб қолишига сабабчи бўлма!

Қачон сув ичаётган қуш олдидан ўтиб қолсанг, уни чўчитиб учириб юборма ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло қалблар бўғизга тиқилиб қоладиган Қиёмат кунида шу амалинг сабабли сенга омонлик берса!

Қачон чуқурга тушиб, ноилож қолган мушукни кўрсанг, уни чиқариб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сени ёмон ҳолатда ўлишдан асраса!

Қачон дастурхонни қоқар экансан ушоқларни ҳашоратлар ейишини ният қилгин ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин.

Қачон ерни қор қопласа ховлинга оч қолган қушлар учун дон дун сепиб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сенга ўйламаган тарфингдан ризқ етказса!

Ҳатто, ушбу калималарни бошқаларга тарқатишда яхшиликни етказиш ниятида бўлгин! Шоят, Аллоҳ таоло шу ниятинг сабабли сени дунё ва охират ташвишларидан озод қилса!

Ҳар қандай яхшиликни кичик санамасдан қилавер. Билмайсанки, Жаннатга киришингга қайси яхшилик сабаб бўлади...

©️ Шайх Солиҳ Мағомисий

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19🥰2❤1👏1
Менга хаёт бағишла:
- Лочин мен ўйлаб кўрдим. Жамила билан ўзим гаплашмасам бўлмайдиганга ўхшайди. Содда қиз ҳали нима қилаётганига ақли етмайди.

- Нима қилсангиз қилинг. Лекин мени унга уйлантирмасангиз бўлгани.


- Ўйлаб кўр леин ёмон қиз эмас. Кўз олдимда ўсган.

- Йўқ. Мен унга уйланмайман. Мени идеалимдаги аёл эмас у. Қолаверса ҳали ҳам фикримдан қайтмадим. Уйланмайман.

- Ўзинг биласан. Бир кун келиб пушаймон емасанг бўлди. Мен тенггиларни боласи уйланиб неварали бўлди мен эса юрибман деб .

- Вақт кўрсатади. Балки кўнглимгга ёққан ишончимни қозона оладиган бирортаси чиқиб қолар.


- Насиб. Илоҳим ўша кунларга тезроқ етказсин.

Чаман момо ўша кундан кечиктирмай кечки пайт Самад қассобнинг уйига борди.
Эшикни бир муддат тақиллатиб турди.

Ичкаридан ким бу деган Самаднинг хотинини овози келди.

- Мен табиб момонг бўламан. Келин оч эшикни.

Самад қассобни хотини эшикни очишга очдию, юзини четга буриб тураверди.

- Ассалому алейкум.

- Ваалайкум салом. Нега у тарафга қараб олдинг?

- Э қўяверинг, юзимни эшикка уриб олибман.

- Ҳа Самад деган эшикками?

- Йўғе нега унақа дейсиз?

- Қизингни деб яна сенга қўл кўтардими бу номард. Чақирчи қаерда экан?

- Ҳалиги, Жамилани аммаси олиб кетаман деди. Ўшанга олиб бориб қўйишга кетгандилар. Ҳали қайтмаптилар.

- Жамила пушаймон. Биздан кечирим сўради. Барака топсин Лочин ариза учун жарима тўлашга қўймай ҳаммасини босди босди қилибди.

- Жамилангга кўз қулоқ бўл. Яна Лочинга осилиб юрмасин. Ўзи бу қилган ишини ҳали ҳеч ким билмайди. Бўлмаса унингга итам қарамайди. Буни яхши биласан. Тенгги чиқса узатиб юбор. Сенам тинч бўласан биз ҳам.

- Биласиз мени сўзимни бир тинга олишмайди. Энди дадаси нима десала шуда.

- Соғ бўл. Эрингдан ҳадеб калтак еявермай бундоқ бир дангалроқ бўл. Келин бўлганингдан бери шу ахволдасан.

- Чеча сиз шунақа дейсизда. Бошқа иложим борми. Қаёққа ҳам сиғардим.

- Мен сенга кет демадим. Бироз дадилроқ бўл. Ҳадеб эрингга оёқости бўлаверма. Қадрингни ер билан битта қилиб.



**



Жасур қанчалик кузатмасин барибир Сабо унга дори бермасди. Тўй таклифига ҳам рози бўлиши тобора қийинлашиб борарди.

- Сабоҳат нега менга тегишга рози бўлмаяпсан?

- Мен сизга лойиқ эмасман.


- Яна шу гапми? Унда айт ким менга лойиқ қани?

- Атрофиз тўла қиз. Ҳаттоки турмушга чиқмаганлари ҳам топилади сизга тегишга рози

- Майли топиб бер.

Сабо бу гапдан сўнг жим қолди.


- Сабоҳат нега жим бўлиб қолдинг. Гапир. Сен мендан ниманидир яшираяпсан. Бир йилдан бери бир биримизни ишончимизни оқладик деб ўйлагандим. Лекин сен дилимгда нима бор айтмайсан. Доим нималарнидир ўйлаб юрасан. Ичингдагини билиб бўлмайди.

- Бўлдими? Тугадими? Ҳа мен шунақаман. Ҳаётда ҳам турмушда ҳам ҳеч кимга бўлмадим. Ҳатто фарзандимам йўқ. Мени ҳеч кимга кераклигим йўқ. Мен шунақа инсонман. Жуда кўп ёмонликлар қилганман. Ер ҳам мендан ҳазар қилса керак ,эрта ўлганимдан кейин.

- Нега унақа деяпсан? Мен бегонаманми сенга? Айт дардингни.


- Мен ҳақимдаги ҳақиқатни билсангиз мени ташлаб кетасиз. Бу аниқ.


- Балки ундай бўлмас.

- Аниқ биламан шундай бўлади. Кейин сизга айтганим билан ҳеч нима ўзгармайди.


- Шунчалик жиддийми?

- Ҳа жуда.

Сабо кўзларидан оққан ёшни рўмолчасига артди.

- Энди мени уйга элтиб қўйинг. Бугун жуда оғир кун бўлди.

- Майли хоҳишинг.


Жасур Сабони уйига олиб бориб қўйгандан кейин анча пайт уни гапларини ўйлаб юрди. Чиндан ҳам у пушаймонмикан. Ёки рол ўйнаяптими?


Кечга яқин Сабога яна Мишкадан қўнғироқ бўлди.


- Сен мени ахмоқ деб ўйладинг шекилли.


- Мишка ўзингни босвол. Ҳе йўқ бе йўқ бу нима деганинг?

- Нега ўзимни босишим керак. Муддат тугай деди сен эса ҳали Жасурни тайёрламадинг.


- Тайёр бўлай деб қолдику. Бунча ваҳима қиласан?


- Жасурни кузатишга ортидан одам қўйдим. У ҳеч ҳам дори қабул қиладиганларга ўхшамайди.


- Қаердан биласан? Уни 24 соат кузатмайсанку. Агар менга ишонамсанг ўзинг шуғуллан бу иш билан.

- Бўпти унда алоқани уз. Тезлик билан Наманганга кетасан.

- Мен ҳеч қаерга бормайман. Тинч яшамоқчиман.


- Тилингни тий. Ўзингга ёмон бўлади. Умринг қамоқда чиришини хоҳламасанг керак.

- Мен қамоққа кирсам ортимдан дарров етиб борасан.
👍44
- Жаа ўзингга катта баҳо бериб юбормадингми?

- Мақсадинг фақат пул. Нега мени тиcнҳ қўймайсан. Шунчалик қийинми бу?


- Сен мен айтган ишни қил қолганига ишинг бўлмасин.

- Мени тинч қўй. Сен билан орамиз очиқ.

- Хахахааа бу шунчалик осон деб ўйлайсанми? Тезда кийиниб йўлга чиқ. Уйимни биласан. 30 дақиқада шу ерда бўлмасанг ишқий саргузаштларинг видеоси бутун интернетни портлатади. Юлдуз қилиб юбораман сени.

- Аблах. Ер ютсин сени.

Сабо телефонни ўчирдию йиғлаб юборди. У доим қутиламан деганда Мишка яна чорасиз қилиб қўяди. Ўзи шунчаси етмагандай яна ҳаммага шарманда қилмоқчи.


Жасур уларнинг ҳамма гапини эшитди. Демак Сабони мажбурлашади. Агар қиз муаммоларини Жасурга айтганида балки бир ечимини топган бўлишармиди.

Эртаси куни Жасур Сабога кўришайлик деб қўнғироқ қилди. Сабо рози бўлгач ҳеч қанча вақт ўтмай доим ўзлари кўришадиган кафега кириб келишди

Сабонинг ҳолати яхши эмасди. Кўриниши ҳорғин юзлари сўлиб қолганди.


- Сабоҳат сенга охирги вақтларда нима бўлаяпти?

- Қийналиб кетдим. Лекин сизга сабабини айтолмайман.

- Менга ишонишинг мумкин сени тушинишга ҳаракат қиламан.


- Мени бу ерлардан буткул кетишимга ёрдам беринг.

- Эсингни едингми? Мени ташлаб кетмоқчимисан?


- Бошқа чорам қолмаяпти. Мен яшашдан чарчадим. Одамлар қўлида ўйинчоқ бўлишдан чарчадим.

- Ҳаммаси ўз қўлингда. Ўз тақдирингни ўзинг ҳал қил.

- Мен бу ҳуқуқдан маҳрум бўлганман.


- Сенга ўзим ёрдам бераман.

Лочин ўйловда қолди. Онасидай бўлиб қолган аёлни гапини ерда қолдиролмайди. Лекин қолса яна Жамила бир нарсаларни бошлаб юрмасин дейди.

****



Сарварни ҳар куни ишдан келиб чиқиб кетишлари ой куни яқинлашиб қолган Диёрани асабларини буткул тамом қилди. Қанча ҳаракат қилди ораларини яхшилаш учун бўлмади. Сарварга қанча яқинлашишга уринса у шунчалик узоқлашарди. Диёрага ҳаттоки қўшнилар билан ҳам гаплашишни тақиқлаб қўйганди.
👍13❤3
Менга хаёт бағишла:
Мана бугун ҳам Сарвар кеч келди. Яна чиқиб кетиш учун тараддудлана бошлади.

- Сарвар ака яна чиқиб кетяпсизми?


- Бошқа нима қилишимни кутяпсан?


- Уйда жуда кам бўляпсиз. Менга ҳам вақт ажратинг.

- Тунда ёнингда ухлайманку. Шу етмаяптими?

- Шу ҳолосми? Фақат шуми сизни оиладаги вазифангиз?

- Менга бунақа гапларни гапириб кайфиятимни бузма. Ўзингга яхши бўлмайди.

- Ўзи менга нима яхши бўлиб келяптики энди яхши бўлса. Айтинг, шунчалар чарчадимки бу ҳаётдан. Қаерданам ўша хатони қилдим. Агар тақдиримни олдиндан билганимда икки дунёда ҳам Ширинга қараш учун келмаган бўлардим.

- Ўзингдан фаришта ясамай қўяқол сени мақсадинг бошидан ҳам маълум эди. Сен Ширин учун эмас мен учун келгансан.

- Сиз шундай ўйлайсиз ҳолос.

- Сийқаси чиқиб кетга гапларинг билан мени вақтим оляпсан эшикни қулфлаб ухлайвер. Ўзимни калитимда очиб кираман.



Сарвар барибир сўзидан қайтмай чиқиб кетди. Бир дунё дардлари билан Диёра яна ёлғиз қолди.  Диёра эри билан бирга бориб боласи учун кийимлар олишни орзу қилганди. Аммо Сарвар пулни бердию ўзинг олавер деди. Диёра бозорни айланиб туғруқхона учун ҳам керакли нарсаларни сотиб олди. Биргаликда нарса харид қилаётган жуфтликларга ҳавас билан қарарди. Ўзи ҳам эри билан бирга чиқаман деб ният қилганди. Сарвар рози бўлмади.

У ҳам бошқа аёллар сингари севиб севилиб бахтли яшашни хоҳлайди. Лекин эридан сира ҳам мехр кўрмаяпти. Бу уйда у бир маҳкума мисол яшайди. Дардлашадиган ҳеч кими йўқ.  Яқинлари воз кеч. Битта йигитни деб ҳаммасидан айрилди. Сарварга шикоят қилгудек бўлса тамом ҳамма айбни Диёрага тўнкайдида сувдан қуруқ чиқади. Хатони фақат мен қилмаганманку деб айтганда ҳам бало қолди.

- Йигитчиликда бўлиб туради. Аммо сен ўз шаънинг, ор номусингни ўйлашинг керак эди. Мен номардлик қилиб ташлаб кетганимда нима қилардинг? Ҳалиям шукр қил сенга уйланиб ўтирибман. Бўлмаса ким биларди кўча қизларидан фарқинг қолмасмиди.

Сарварнинг бу сўзларини эслаганда ўпкаси тўлиб кетади. У ҳам нима қилсин, Сарварни севгани учун ҳаммасига чидади. Аммо яхши кунлар келишидан умид йўқ. Фарзандли бўлишса ҳам ҳеч нарса ўзгармаса керак.

Кунлари шундай зерикарли беъмано ўтарди. Сарвар энди фақат уйга ухлаш учунгина кела бошлаганди. Ўшанда ҳам сармаст бўлар нима деяётганини ўзи идрок қила олмасди. Айрим вақт уйқусида ҳам гапириб Ширинни чақириб чиқар, Шириндан кечирим сўрарди.

Ана шундай вақтлар Диёра ўксиниб йиғларди. Сарварни кўнглида ҳалиям Ширин борлигига чидай олмай йиғларди.


Ой куни яқинлашган эмасми Диёра зўрға ҳаракат қиларди. Ўша куни эса ўзини ҳолатига тушунолмади. Белида бошланган оғриқ қорни таранглашиб бўшашига олиб келар. Ана шундай оғриқ бўлган вақт чидай олмай кетарди. Кун бўйи оғриқдан азоб чекиб ҳеч нима тановул ҳам қила олмади. Сарварни қанча кутди эртароқ келиб докторга олиб борар дея. Аммо ундан дарак бўлмади. Қилган қўнғироқлари ҳам жавобсиз қоларди.
Соат 21:00 га яқинлашганда оғриқ кучайгандан кучайди. Тез ёрдам чақирай деса Сарварни уришиб кетишидан қўрқади. Тинмай қайта қайта қилган қўнғироқларига ахийри Сарвар зарда билан жавоб берди.

- Нима дейсан? Ишдаман ҳадеб қўнғироқ қилаверасанми?


- Сарвар акаааа. Илтимоооос тезроқ келинг ўлиб қоламан. Жуда ҳам кучли оғрияпти. Менимча бошланди.


- Хўп ваҳима қилма. Битта ҳомиладор бўлган сен эмаску. Чидаб тур ҳозир бораман.


Йигирма дақиқаларда Сарвар кириб келди. Унгача эса Диёра оғриқнинг дастидан ҳолдан тойиб бўлганди.

Сарвар Диёрани аҳволини кўриб қўрқиб кетди. Унга ичи ачиди. Ўзининг ҳам виждони қийнала бошлади. Оғироёқ аёлга азоб бергани учун. Туғруқхонага кириб борганларидан кейин орадан ярим соат ўтар ўтмас ҳамшира чиқди.

- Табриклайман ўғилли бўлдингиз, суюнчи беринг.

- Рахмат. Бола яхшими? Соғ саломатми?


Сарвар кўринган ҳамшираларга ҳам суюнчи берди.

- Бироздан сўнг родзалдан бошқа хонага оламиз. Ўшанда кириб кўришингиз мумкин.
👍34