🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Менга хаёт бағишла
Эртасига Лочин ваъда қилганидай Ширинга ногиронлар аравасини келтириб берди. Бундан олдинига Чаман момо ажабланди. Кейин Ширинни нима учун сўраганини эшитиб индамади.

Лочин олиб келган ногиронлар аравасида ҳамма қулайликлар бўлгани учун унчалик қийналмасди. Энди Чаман момо ҳам анчагина дам оладиган бўлди. Ширин овқат қилишни ўз бўйнига олганди.

- Мен сизни эрка тантиқ қўлидан ҳеч бир келмайдиган қиз деб ўйлардим.


- Хўўўш?

Ширин савол назари билан Лочинга қаради.

- Қўли гул пазанда экансиз. Чечамни овқат қилишдан нафақага чиқарсак ҳам бўлаверади. Энди овқат қиладиган сиз борку.

- Майли бемалол. Ўзи жуда соғинганман овқат қилишни.

Ўша куни Ширин ҳар хил усулда тугилган сомса пишириб уларни хурсанд қилди. Авваллари Ширин алоҳида ўтирарди. Энди учовлон биргаликда овқатланадиган бўлишди.

- Ширин мен бугун Гулзод билан гаплашиб келдим. Сени анча тузалиб қолганингни айтдим. Келаси ой аянгни ўзи ҳам келар экан.

- Қандоқ яхши жуда соғинган эдим.


- Ўзини ҳам даволашим керак. Анча ўзини олдириб қўйган. Қанақадир дарди бор.

- Қанақадир дард эмас. Жигарлари азоб бераяпти. Ўша мени олиб кетган кунлари ҳам шифохонадан эндигина чиққан эдилар.

- Ана касаллик ҳам аниқ. Менга Лочин ўзинг ёрдам берасан. Биласан қанақа гиёҳлар териш кераклигини.

- Албатта чеча. Мен бу ишни қойиллатаман.

- Унда гапни кам қилайликда овқатга қарайлик совимасин. Қизим умрингдан барака топ. Тезроқ оёққа тур. Рахмат жуда мазали чиқибди.

Эртаси куни яна момо бемор кўришга кетди. Уйда Лочин билан Ширин қолганди. Ширин анчадан бери ўйлаб юрган саволни берди.

- Лочин ака эркак киши нимага хиёнат қилади?

- Ўхооо сизам саволни додасини бердизку. Энди ҳар хил одам. Ҳар хил одамни ўзига хос сабаблари ҳам бор.

- Масалан?

- Айримлари пули кўпайиб кетганидан ,айримлари ўзини тута олмаганидан, айримларини эса йўлдан уришади. Сизга қайси бири ҳақида маълумот керак?

- Охирги иккитаси.

- Сизга хиёнат қилишган ўшани сабабига қизиқяпсизми?


- Ҳа шундай. Биласизми, ҳақиқатдан севган инсон ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Севганидан бошқа ҳеч ким уни кўзига кўринмайди. Севиб туриб хиёнат қилиб бўлмаса керак?

- Балки... Лекин кимнидир қаттиқ севсангизу ўша хиёнат қилса, яраланган қушдай бўлиб қоласиз. Парвоз қила олмайсиз.

- Тўғри айтдингиз. Аммо менга икки яқиним бир вақтда хиёнат қилди. Ҳали ҳам эсласам юрагим оғрийди. Наҳотки шунга лойиқ бўлсам. Мен ўзим атайин йиқилиб касал бўлмагандимку. У мени бутун умр шу ҳолингда қолсанг ҳам кутаман дея ишонтирганди. Ўшанда мен гапиролмасдим. Аммо унинг сўзлари менга ҳаёт бағишларди. Афсус ўша бағишлаган ҳаётини барбод қилди. Унга қўшиб мени ҳам адо қилди. Қаранг 20 ёшга ўхшайманми?

- Келган вақтингиз ўхшамасдингиз. Аммо ҳозир ундай дея олмайман.  Чунки момом сизни ўз ҳолиздан ҳам аъло даражага олиб чиққанлар.

Ширин кулиб юборди.

- Сиз мени олдин кўрмагансизку. Қаердан билдингиз?

- Ҳазил. Кўнглизни кўтарай дедимда.

- Рахмат.

- Сиз эризни кечира олмайсизми?


- Агар соғлом вақтим хиёнат қилса кечирардим балки. Аммо мен унга жуда мухтож эдим. У менга сув ва ҳаводек жуда керак эди. Шундай вазиятда у мени пичоқсиз сўйди. Ўша вақтлар жуда ҳам ўлимимга рози эдим.

- Хиёнатни ҳамма ҳам кўтаролмайди. Ҳаттоки қанча аёллар  жонига қасд ҳам қилган.


- Мен ҳам шунақа қилиб кўрдим. Шу аҳволингдами дея кўрманг. Овқатланмай юравердим рад этиб. Аммо ошқозонимда шунақа оғриқ турди. Энди тасаввур қила олмайсиз. Ўша фалаж ҳолатимда оғриқни айтолмасам жойимдан қимирлай олмасам. Чидолмас эканман. Кейин яна овқатланадиган бўлдим. Ўзи уни овқатланишам деб бўлмасди. Фақат шўрвани суви. Мана энди овқатланяпман десам бўлади.

- Асосийси сиз кучли экансиз. Барчасини енгдингиз.

- Бунинг учун сизлардан бутун умр қарздорман.

- Бу гапларга нима хожат. Биласиз чечам касални даволасала жуда хурсанд бўладилар. Сизни соғайишиз уларни яна ёшартириб қўйди.

- Ҳа ҳечам 90 га кирган дейишмайди у кишини.
👍46🔥2😢1
- Шундай. Сиз энди зерикмай ўтиринг мен тоққа кетаман. Қўйларим кутиб қолгандир.

- Яхши бориб келинг.


Лочин Ширинни ҳолатини яхши тушунарди. Унга ҳам икки яқини хиёнат қилганди. Аммо ҳозир буни айтгиси келмади.  Зотан у аёлларга дардини айтадиганлар тоифасидан эмас эди.

****



Диёрани кўзи ёригандан кейин Сарвар тез тез хабар олиб турди. У ўғиллик бўлганидан хурданд бўлганди. Суюнчи олишга онасини олдига борганда онаси ҳам хурсанд бўлиб дуолар қилди. Ўша куни Сарвар билан биргаликда чақалоқни кўргсни боришди.

Диёра қайнонасини кўриб кечирибдиларда деб ўйлаганди. Аммо ўйлаганлари пуч бўлиб чиқди. Қайнонаси саломга алик олдию қайта қайрилиб қарамади.

Дилфуза опа ҳали Диёрани ўғлини йўлдан урган бузуқи деб биларди. Иккинчи ўғлига ҳам қиз топиб қўйганди. Совчиликка бориб барча расм русмларни ўтказган фақат энди тўйга қараб қолишганди. Дилфуза опани боши қотганди. Катта келинини қандай қилиб тўйга олиб бормасликни ўйлаб ўтирганди. Мана кўзи ёригани яхши бўлди. Энди тўйни тезлаштирса бўлади. Келинини ёш боласи бор деб уйда қолдиради.

Аслида янги қудаларини олдида келини билан алоқаси йўқлигини қандай айтишни ўйларди. Уларга нима десин ўғлимни биринчи хотини касал бўлиб ётганида амакиваччаси келиб ўғлимни йўлдан урди, бунга жахли чиққан қудам қизини олиб кетди деёлмаса. Боши жуда қотганди. Ҳали у келини келса бу вазиятни қандай тушинтиради.   Овсинини нима учун уйга келмаслигини айтадими?

Сарварни ўғли қуйиб қўйгандек Сарварни ўзи экан.

- Ўғлим болангга исм топдизлами?

- Йўқ онажон шу ҳақида ўйлаб кўрмапман.


- Сардорбек қўямизми? Нима дейсан?

- Сизга маъқул бўлса бўлди. Мен розиман.


Шу вақт ҳамшира келиб Дилфуза опага бош шифокор чақираётганини айтди.

- Мен бориб келайчи нима гап.

Дилфуза опа докторни қабулига кирганда ёши 40 ларга бориб қолган аёл нималарнидир ёзиб ўтирарди.

- Келинг. Ўтиринг.

Рахмоновани қайноналаримисиз?

- Ҳа шундай.

- Келинингиз кўзи ёришида унча қийналмаган бўлсада, болани соғлиғида муаммолар бор.


- Тушунмадим. Майдагина чақалоқдая?

- Ҳа. Ҳозирча унга тинчлантирувчи дори бериб ухлатиб турибмиз. Аммо уйга олиб боргач яхшироқ эътибор берасиз. Қуруқликда қолиб кетиб анча қийналган. Кейин онаси ҳам жуда камкуч уларга парвариш керак.

- Хўп сиз керакли дори дармонни ёзиб беринг мен ўзим хабардор бўлиб тураман.


Дилфуза опа Диёрани хонасига кирганда ўғли боласини олдига унга термулиб турган экан.

- Ойи нима деди шифокор?

- Болангни соғлиғига эътибор бериш керак экан. Энди уйда унга яхши қарайсизлар. Йиғлатмаслик керак иложи борича.

- Бола деган йиғлайдида.  Шахина ҳам йиғлаб йиғлаб катта бўлгандику.

- Бунга дори бериб ухлатдик дейишди.


- Ростдан ҳам бирданига йиғласа жим қила олмайман. Кейин ҳамширалар кириб қанақадир дори беришади.

- Нега менга айтмадинг шу пайтгача?

- Мен қаёқдан билай, ўзи шундай бўлса керак деб ўйлабман.

- Сен овқат олиб келгандик совимасдан еб ол. Биз кетамиз.


- Майли рахмат.

- Келинпошша болага кўз қулоқ бўлинг. Индинга олиб чиқамиз.

- Хўп ойи.


Шундан сўнг Сарвар билан ойиси  чиқиб машинага ўтиришди. Йўлда кетишар экан Дилфуза опа тилга кирди.


- Шахинамни бирам соғиндим. Икки марта олиб келдим аммо биздан бегонасирайдиган бўлиб қолибди. Ширинни олдига киришимга эса руҳсат беришмади.

- Мен ҳам бир марта боргандим. Қайнотам рухсат бермади. Шундан сўнг борганим йўқ. Қизимни эса бир марта кўрдим ҳолос.
👍34❤7😭1
Менга хаёт бағишла:
- Болам барибир Ширин бошқача эди.  Ўз қизимдай кўрардим. Сен хато қилиб қўйдингда.

- Ойи биламан хато қилганимни. Жуда пушаймонман. Аммо бошқа чорам ҳам йўқ. Диёрани ҳам ташлаб қўёлмайман.


- Ҳаммасига сени нафсинг айбдор. Ўзингни бироз бошқарганингда балки Ширин ёнимизда тузалган бўлармиди. Кўпинча тушларимда уни хурсанд ҳолда юрганини кўраман. Қудаларни ҳам тушунса бўлади. Мен ҳам қизимга куёвим шундай қилса қизимни кўрсатмасдим. Ҳалиям қайнонанг оқила аёл гапни кўпайтирмади. Бошқаси бўлганида қиёмат қилган бўларди.

Амманг ҳам хафа Ҳилола сабаб Ширинга мехр қўйган экан. Бундай гаплар бўлиб кетгач уйимизга кам келадиган бўлди. Ҳилолаку умуман келмайди. Ширин бор эди келиб турарди. Ҳозир қадами узилган.

- Ойи қанча пушаймон бўлмай энди ҳеч нимани ўзгартиролмайман. Агар ўша кунга қайтиб қолганимда бу хатони такрорламасдим.

- Нима бўлса бўлди. Энди буёғига пишиқ бўл. Бахтли бўлсанг бўлди болам.

- Ширинсиз бахтли бўлишимга кўзим етмайди.


- Бу гапларни қўй укангни тўйини ҳам тезлаштирамиз. Шу икки ҳафтада келинни тушириб оламиз.

- Бўпти унда ресторану артистларни гаплашаверман.


*


Ўша куни қанча қистамасин Сабо ичидагини Жасурга айтмади. Жасур ҳам индамай кузатишда давом этди.

Сабонинг борган сари еб ичишида ҳаловат қолмади. Жуда ҳам озиб кўзлари киртайиб кетди.

Кейинги учрашувларида Жасур ундан бор ҳақиқатни айтишини қаттиқ талаб қилди.


- Сабоҳат менга ҳаммасини айтиб бер. Сени нимадир жуда қийнаяпти.


- Айтсам мендан нафратланасиз. Мен бунга чидолмайман.

- Ишон менга ундай бўлмайди.

- Бир бошидан тинглашизга тўғри келади.

- Қулоғим сенда.

- Мен етимхонада ўсганман. Буни яхши биласиз. У ердан чиқиб уйсиз оч наҳор қолиб кетганман. Кейин эса Михаил исмли отаси ўзбек онаси рус бўлган йигитга йўлқидим.

- Давом эт.


- У мени севишини менсиз яшолмаслигини айтди. Менга бошпана берди. Ёши мендан 10 ёш катта эди. Лекин шунчалар ичидан пишган эдики. Ҳар қандай йўл билан ҳам пул топарди. Кўпинча бойлар даврасида юриб уларни ишончига кириб пул топарди. Кейин эса бари ўзгариб кетди. Мен у билан уни гап сўзларига ишониб эр хотиналрдай яшай бошладим. Ўшанда атиги 16 ёшда бўлганман. Кейин эса мени бир базмга олиб борди. Ўша ерда битта ўрта ёшлардаги бойвачча менга очиқ ойдин хушомад қилди. Кейин эса Михаил уни Мишка деб айтардим янги режа ўйлаб қўйган экан. У одамга мени дўстим деб таништирди. Олдинига унга ҳайрон бўлиб қараган бўлсам уни кўз қисиб қўйганига ҳазил деб индамай туравердим. Ҳуллас ахийри шу бўлдики мени ўша бойни қучоғига отмагунча тинчимади. Мени вазифам эса уни дорига ўргатиш эди. Шундай бўлди ҳам. У одамни исми Воҳид эди. Воҳид билан бир йилга яқин учрашиб юрдим ва вазифани аъло даражада уддаладим. Пуллар энди дарёдек оқиб кела бошлади. Мишка эса мени аврашдан нарига ўтмасди.

- Сабо сени жонимдан ортиқ севаман аммо менга ҳозир ёрдам бермасанг бўлмайди. Икки уч йил яхшигина ишлаб олайлик ундан кейин маза қилиб чет элларда яшаймиз. Менга ҳам сени бошқа билан кўриш осонмас лекин ҳозир айни ишлайдиган вақтимиз.

Мен ғор, содда уни гапларига лаққа тушиб қанчасини дорига ўргатиб бердим. Икки уч йил дегани мана 7 йил бўляпти ҳамки тугай демаяпти.  Бунгача яна нечтасини умрига зомин бўлгандирман. Сизда олдин эса мен ҳам тўй қилайлик оқ кўйлак кийгим келади деб Мишка билан аразлашиб қолдим. Буни қарангки бу ҳам йўлини топибди. Лочин деган бир адвокат йигит билан таништириб қўйди. Гнекологдан таъмирдан ўтиб иффатли келин бўлиб оппоқ либосда Лочинга турмушга чиқдим ўшанда 20  ёшда эдим. Лочинга тегмасимдан олдин икки марта бола олдирдим. Иккови ҳам Мишканики эди. У ҳозир бизга бола ҳалал беради деб туғишимга қўймади. Лочинни ҳам дорига ўргатай деб қолганимда уни дўстини ҳам қармоққа туширишим кераклигини  Мишка такидларди. Шундай бўлди ҳам. Аммо Лочин дўсти билан мени бирга ушлаб олди. Шундан сўнг барчаси тамом бўлди.

Жасурни Сабони тингларкан аламдан қўллари мушт бўлиб кетганди. Аммо ваъда бергани сабабли ҳам жим турибди.

- Жасур ака ана айтдимку мендан нафраталана бошлайсиз деб.

- Йўқ давом эт.
👍29😭3❤2👏1
- Лочиндан сўнг бир йил беркиниб яшадим чунки мени излашаётганди. Кейин эса Мишка билан кетамиз деб ўйлаганимда чучварани хом санаганимни тушиниб етдим.
Менга хаёт бағишла:
Жасурни Сабони тингларкан аламдан қўллари мушт бўлиб кетганди. Аммо ваъда бергани сабабли ҳам жим турибди.

- Жасур ака ана айтдимку мендан нафраталана бошлайсиз деб.

- Йўқ давом эт.


- Лочиндан сўнг бир йил беркиниб яшадим чунки мени излашаётганди. Кейин эса Мишка билан кетамиз деб ўйлаганимда чучварани хом санаганимни тушиниб етдим.

У мени яна ишлашга ундай бошлади. Рад этганимдан кейин эса тахдидга ўтди. Ноилож яна қайтдим овга. Сизни учраштирди. Аммо ишонинг сизга нисбатан ҳеч қандай ғаразлик ниятим йўқ. Мен билган инсонлар ичида энг самимийси сиз бўласиз. Мен сизга дори берганим йўқ. Чунки беролмадим. Бу ишга қўлим бормади. Ўзи шунча қилғиликларим учун виждоним қийналиб келяпти. Мана ҳозир ҳам Мишка мени шарманда қиламан деб пўписа қиляпти. Уни милицияга топширай десам мени ҳам ўз ортидан эргаштириб кетади. Ўзи сувдан қуруқ чиқиб айбни мени бўйнимга илиш ҳам у учун ҳеч нима эмас.



Давоми бор.

#менгаҳаётбағишла

#маюсгина


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍39👏6😢1
​​Кимки бошини тўшакка қўйганида Аллоҳни зикр қилса, кейин шу ҳолатда ухлаб қолса, то уйғонгунча у зикр қилувчи, деб ёзилади.

• Субҳаналлоҳ
• Алҳамдулиллаҳ
• Ла илаҳа иллаллоҳ
• Аллоҳу акбар
• Астағфируллоҳ

яқинларингизни зикр қилишига сабабчи бўлинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

🌷Хайрли тонг! 🌷


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤2
Эр-хотинлик бир-бирига фидокорлик демакдир. Ўз орзуларини, ҳаловатини, мол-давлатини, соғлиғини жуфтига, фарзандларига фидо қилишга тайёр бўлган киши оила қуришга тайёр бўлади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
🗯Бахт нима ўзи!?
Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт

🗯Тақдирчи у нима?
Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб

🗯Ота она уларчи?
Сени яшашга ундайдиган талпинувчи мехрибонларинг

🗯Опа сингил ака ука ким?
Мисоли эт билан тирноқ улар билан хотиржам бўласан

🗯Дунёчи!?
Дунё табассум

🗯Ҳаётчи!?
Бахт борлиқ - омад, яҳшилик ва муваффақият

Сизда буларнинг деярли  барчаси бор! Демак, Сиз Бахтлисиз! Табассум қилинг!

ХАЙРЛИ  КУН,  БАХТЛИЛАР!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун Дадамга телефон қилдим... 🥺

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6😢5
🌿 Gʻazodagi portlashda uning butun oilasi halok bo‘ldi. Birgina shu qizalog‘i qoldi. Uning kelajagi uchun uyda ona, maktabga olib borishda aka-uka, opa-singil bo‘lishga ham ulgurdi. Hatto, maktabga borishida ham qizalog‘iga qiyinchilik tug‘dirmasligi uchun uning maktab so‘mkasini o‘zi ko‘tarib boradi. Qizalog‘i uchun barcha narsaga tayyor. Ammo uning yuzidagi tabassumi qizalog‘i uchun xolos. Nima bo‘lsa ham u oilasini ko‘z ongida yo‘qotdi. Lekin, qizalog‘i uchun butun dardlarini ichiga yutdi. Bu kishi kim, deysizmi? Bir so‘z bilan aytaman, bu - OTA!

Suratni ko‘rgan har qanday inson uning tabassumi qayg‘uli ekanini farqlay oladi...

©falsafasi_hayot 🍃

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12😢5❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sizningcha shirinlik nimaga o'shaydi!
Kerakli masalliqlar:
250 gr saryog'
2 ta tuxum
90 gr shakar upasi
120 gr kukuruzniy kraxmal
400 gr un
10 gr razrexlitel
50 gr kakao
• Tayyorlanishi:
Idishga un, shakar upasi, kraxmal, razrexlitel hona haroratidegi saryog' va tuxumni solib hamir qorib olamiz. Hamirimizdan 35 gramdan bo'lib, zuvalachalarni yasab olamiz.
Videoda ko'rsatilgandek idishni kakaoga botirib pechenyega shakl berib olamiz.
170* da 25 daqiqaga pishirish uchun yuboramiz.
Chiroyli shirinligimiz tayyor retsept yoqgan bo'lsa
Nodirangizni duo gilishni unutmang❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤1🔥1
Менга хаёт бағишла:
-Биласанми, сен бошида хато қилгансан. Биринчи марта сени ўзгани қучоғига отганданоқ сен уни қанақалигини билиб олишинг керак эди. Сен эса қайта ва қайта уни қўлида ўйинчоқ бўлиб нечта оилани барбод қилгансан. Шунча айбинг бўла туриб қамоқдан қўрқаяпсан. Дорига ўргатган одамларингни тақдирини
ўйламадингми?


-Ҳамма айб менда. Қаерданам етим бўлганман. Мен ҳам бир ота онани бағрида ўсганимда шунақа бўлиб кетмасдим. Мен ҳам бир оиланинг бекаси бўлгим келади. Ширин ширин фарзандларни онаси боългим келади.


- Сен ўзимгча буларнинг барига лойиқман деб ўйлаяпсанми?


- Айтдимку, сиз бу гапларни тушунмайсиз деб. Чунки ҳеч ким мени мен бўлиб тушуна олмайди. Тани бошқа дард билмас. Сиз доим тўкин ҳаётда яшагансиз. Бошизда бошпанаю ёнизда яқинлариз бўлган. Менга ўхшаб ижарама ижара юриб қишнинг кунида оч наҳор ,юпун қолиб кетмагансиз.

- Сени бу қилмишларингни шу ишлар билан оқлайсанда а?
- Бошқа нима қилай? Ўшанда ким менга ёрдам берарди. Мишка бор экан мен тирик қолдим. Аммо ўшанда очликдан ўлиб кетганим яхши эди.

- Бўлди бу гапларни йиғиштир. Энди айтчи буёғига нима қилмоқчисан?

- Ўшани билганимда бунчалик бошим қотмасди.

- Бирор режанг бордир? Мана менга дори бермапсан. Бу ҳам режангни бир қисми эмасдими?


- Бошида сизни оъзимга ўргатиб кейин бор пулизни номимга ўтказиб қочмоқчи эдим. Аммо Мишка бехаё суратлар деб шантаж қиляпти. Мен унақа расмга тушмаганман. Аммо ундан ҳар нарсани кутса бўлади. Ундан расмларни йўқ қилмасдан ҳеч қаерга кета олмайман.

- Мен сенга ёрдам бераман. Эвазига эса ҳаммасини милицияга айтиб берасан.

- Йўўўқ ҳеч қачон.

- Унда билганингни қил. Мишкани қўлида қўғирчоқ бўлиб юравер. Эрта бирор бир тузалмас дардга чалинсанг ишон, унга ҳеч қачон керагинг бўлмайди. Ўзи шундоғам сендан хўрак сифатида фойдаланади.

- Мени ҳам қамашадию уларга айтсам.

- Қилмиш қидирмиш. Ўз айбингни вақтида тан олишинг жазони енгиллаштиради.

Менга хаёт бағишла:
- Ҳамма айбни менга тўнкасачи сувдан қуруқ чиқсачи?


- Биз шундай режа ўйлаб топайликки ўзи қазган чоҳга ўзи қуласин.

- Ишончингиз комилми?

- Сен яхшилаб ўйла бу ишни шундайлигича қолдирсак яна қанча қурбонлар бўлади. Сенинг хатонгни такрорлайдиган қизлар бўлади. Ўз ҳаё

тингни барбод қилиб бўлдинг наҳот бошқаларга ачинмасанг?


- Розиман. У ифлосни қамоққа тиқиш учун қўлимдан келганини қиламан. Фақат менга нима қилишим зарурлигини айтиб турсангиз бўлди.



**

  Сарвар Диёрани олиб чиқди. Ўша куни болага атаб қўй сўйилиб бир қанча қариндошларни чақиришди. Дилфуза опа ҳам анча ўйлади. Келинини ёқтирмаса ҳам унинг боласи неварасику. Қандай ундан воз кечади. Шунинг учун ҳам чақалоқни чиқишига яхшигика тайёргарлик кўрганди.   Ўша куни ҳамма расм русмни ўтказиб чақалоқни бешикка солиб келинига йўл йўриқ кўрсатиб уйига қайтишди.

Диёранинг янада азобли кунлари бошланди. Боласи тинмай йиғлар энди на ўзига на эрига ва на уйга қарай олар эди. Бола шунчалик инжиқ эдики Диёра ҳаттоки тунлари уйқуга мухтож эди. Балки жуда кўп асабийлашгани сабаб ҳам боласи жуда кўп йиғлар.

Ширинга берган азобларини жабрини шу йўл билан тортаяпдими? Ё Лғиз ўзи жуда қийналаятганди. Қайнонаси ҳам ҳар замонда бир келиб кетар лекин доимий унга ёрдам бера олмас эди.


- Нима бунча кўп йиғлайди бунинг. Уйга келиб бир оз дам оламан десам, бу ёқда сен бу ёқда бу тинчлик бермайсизлар.


- Ҳа биз шунақа энди. Олдинги хотинчайиздек фақир бола туғиб беролмаганман. Унақа фаросатлик эмасман.


- Бўлди қил. Йўқ жойдан уруш бошлама.


- Урушни мен эмас, аслида сиз бошлаяпсиз. Кўрмаяпсизми мен ҳам жуда қийналиб кетдим.


- Сен ўзинг болага қарашни билмайсан. Эплолмаяпсан.


- Ўзиз қараб кўрингчи ярим соат қарай олармикансиз. Мен ҳеч бир ишга улгура олмай қолдим. Бирорта ҳизматчи олиб берасизми? Бунақада жинни бўлиб қоламан.
👍40❤1🔥1
- Ҳаммасини эплайсан. Сенга ҳеч қандай ёрдамчи керак эмас. Уйда ўзи икков бўлсак мен кўпинча кўчада овқатлансам. Яна нима муаммо?


- Барибир мен бу билан жинни бўлиб қолай деяпман. Сира жим ўтирмайди. Сиз ҳам кечалари бу йиғлаганига бошқа хонага чиқиб кетасиз. Мен эса эрталабгача буни қўлимда кўтариб чиқаман.

- Она бўлиш осон эканми?  Ҳамма ҳам бола катта қилишда қийналади.


- Тўғри осон эмас аммо бу даражада бўлмаслиги керакку.


- Агар ёқмайдиган бўлса эшик очиқ. Тўрт томонинг қибла. Болани қўйда чиқиб кетавер. Ҳеч ким сени ушлаб тургани йўқ.


Диёра эрининг бу сўзларидан кейин ўпкаси тўлиб келиб ҳеч нима дея олмай қолди. Боласини кўтариб бошқа хонага чиқиб кетди.

Сарвар Диёрани қийналаётганини кўриб турсада билмаганга оларди.

Ширинни ҳар доим ҳар онида қўмсар олдинги бахтли дамалрини соғинарди. Бир ярим йил олдин унинг бахтли тўкис оиласи бор эди.  Севган касби, суюкли аёли, ширингина қизчаси. Аммо ҳаммаси бир кунда барбод бўлди. Ҳаммасидан айрилди. Энди эса ўзи ёқтирмаган суймаган аёл билан яшашга мажбур.

Ишдан ҳориб чарчаб қайтганда яна уйда тинчлик йўқ, ўғли йиғлаган хотини уни овутолмай ҳалак эди.


- Уфф яна бошладими бу? Битта болани эплолмай ўтирибсанми?


- Нима қилай жим бўлмаяпти. Ўзиз ҳам бир мундоқ ота бўлиб қарасангзичи.

- Мен ишдан чарчаб келяпман. Қорним очқаган. Бирор нима пиширдингми?


- Сардорбек билан оввора бўлиб ҳали ҳеч нима қилолганим йўқ.


- Минг лаънат бунақа ҳаётга. Сен нимани эплайсан ўзи айтчи. Эрталаб кияман десам менга ёққан кўйлагим ювилмаган. Ўзи неча кундан бери кирлар ҳам бир кир машинаси билан лиқ тўлиб тургандир. Уйни эса қачон супурганингни эслолмасанг керак. Гапирсам бола бахона. Топиб олган гапинг шу. Оғлиз билан ҳеч нима қилолмадим дейсан.

- Тўгърисини айтаманда. Кўриб туриб қандай қилиб яна шу гапларни айтаяпсиз.

- Нима қилишим керак унда.  Мен ҳам хотиним ширин овқатлар пишириб кутиб олишини хоҳлайман. Энди ўзинг айт нима дей сенга?

- Бирозгина ёрдам беринг. Ўғлимиз каттароқ бўлсин ҳаммаси сиз айтгандай бўлади.


- Кўрамизда ўша кунни ҳам. Сарвар дўстларига қўнғироқ қилиб яна кўчага чиқиб кетди. Диёра эса боласи билан оввора бўлиб қолаверди.
👍29❤5💔1
Менга хаёт бағишла:
Диёра боласини бағрига  босганча йиғларди. Шириннинг ғамгин кўзлари айни дамда ҳаёлидан кетмаётганди.

- Ширин мен эмас аслида сен айбдор эдинг. Аммо тақдир фақат мени қийнайди.  Сен ўша ҳолингда ҳам ҳаммага кераксан.  Мен эса соппа соғлом ҳолимда ҳам ҳеч кимга керак эмасман. Биргина шу ўғлимга керакман ҳолос. Ким билсин балки у ҳам катта бўлгач мени ёмон кўриб қолар. Сен гуноҳимиз мевасисан деёлмайманку. Сарвар акамдан эса ёруғлил кутмасам ҳам бўлади.  Ҳаммасига мени айбдор санайди. Ҳар бир ҳаракатимдан камчилик излайди. Жанжалга сабаб керак унга. Боламни ҳам севиб қўлига олмайди. Бу норасида гўдакда нима айб. Чарчадим Аллоҳим чарчадим ҳаммасидан.


Диёрани кўрганлари бу ҳали ҳолва экан. Сарвар бутунлай ёмон тарафга ўзгариб кетди. Сардорбек ўн беш кунлик бўлганида Самирни тўйини қилишди. Тўйига қайнонаси такидаласада Диёра бормади. Тўғрироғи бора олмади. Жуда кўп йиғлайдиган боласи билан қаерга ҳам борарди. Тўй вақтлар эри ҳал қиладиган ишлар кўп деб уйга кам келган бўлса тўйдан бир ҳафта ўтса ҳамки Сарварни кеч келиши камаймади. У ҳам етмагандай айрим кунлар келмай ҳам қўядиган одат чиқарди.

Диёра боласи билан жуда кўп оввора бўлганидан тузук овқатлана олмасди ҳам. Баъзида оч ухлаган вақтлари ҳам бўлган.  Сардорбек бир ойлик бўлганидан кейин озгина йиғлаши камайди.

Ўғлининг ухлаганидан фойдаланиб кир юваман деб эрини кўйлагини қўлига олганда ундан келаётган атир ҳиди кўнглига шубҳа оралатди.

Қайта қайта ҳидлаб кўрсада аёллар атрининг ҳиди келаверди. Бошида унча эътибор бермаганди энди Сарвардан шубҳалана бошлади.  Диёра ноўрин шубҳа қилмаганди. Дўконларидан бирини ижара олган қиз Ирина билан анчагина яқинлашиб қолганди.


Бу яқинлашиш  бориб бориб Иринанинг уйида тунашгача борди. Ўша учун Сарвар баъзи вақтлар уйга келмай қўйганди. Уни уйдаги муҳит жуда жонига текканди. Ирина эса мулозаматни жуда жойига қўядиган куйдирмажон эди

Диёра у ҳақида ўша атирни ҳидини сезмагунча билмай юраверар эди. Эридан шубҳалана туриб у ухлаб ётганида  эрининг телефонини титикилади.  Сезганидай Сарвар Ирина билан бир қанча суратларга тушган , ишқий номалар эса смсда тўлиб кетган эди. Сарвар уйда қолган кечалари Ирина яна ўша замондан орқада қолган рўдапо билан биргамисиз дея саволлар бериб ўз олдига чорлаган эди.

Диёра хабарларни ўқиркан кўз ёшларини тия олмасди. Мана энди Шириннинг ҳолатини тушунди. Диёранинг юраги ёниб кетди. Кўкси куйишиб бўйнини бир нарса бўғиб олгандай ҳаво етишмасди. Бу қандай содир бўлди. Ширинга содиқман дея дунёларга жар солган одам мана яна бошқасини топиб ўтирибди.

Ширин ётоқда эди. Уни кўз олдида эрини йўлдан урганди. Мана Диёра кўрмасада билиб қолиб адо бўлди. Тириклайин ёнди, кул бўлди. Ўша хиёнаткор учун ота онасидан опасидан кечиб бу ерда юрибди. Отаси оқ қилди. Сарвар нима қилди? Дарров ўзига янги жазман топиб олибди.

Бу қайтар дунё бировга қилсанг бир кун топарсан дейишган. Топгандаям айнан оғир вазиятда қолганда топди. Ўғли билан оввора бўлиб эрига қарай олмади. Аммо бу Сарварни хиёнаткор бўлишига сабаб бўла олмайдику. Аслида ҳам Сарвар бошидаёқ ҳеч кимга содиқ бўлмаган. Бўлмаса дарров Диёрани қучоғига олиб Ширинга хиёнат қилармиди?
👍37❤1
Менга хаёт бағишла:
Эртаси куни уйқудан турган Сарварни олдига телефонни отиб юборди.

- Сиз ҳам одаммисиз? Сиздаям бет борми? Наҳот шунча қийналганимни кўриб туирбам шунчаликка бордиз?


- Сен нега мендан сўроқсиз телефонимни ковладинг?


- Ковлайманда кўйлагиздан аёллар атирининг ҳиди келиб турганда қандай шубҳаланмаслигим мумкин?


-Сени менга хўжайинчилик қилишга умуман ҳаққинг йўқ.


- Мен ҳам сизни хотинингизман, буни эсиздан чиқарманг.


- Хотиним бўлсанг эплаб хотинликни бажар эди. Мен ўз хоҳлаганимдай яшайман. Менга хўжайинлик қилишга уринма.


- Сарвар ака нега? Айтинг нима учун бундай қилдингиз? Қилган битта айбим учун бутун умр жазолаб ўтасизми?


- Сенга ҳисобот беришга мажбур эмасман. Қандай хоҳласанг шундай тушун.


- Мен сизни хиёнат қилишизга чидолмайман.


- Буниси сени муаммойинг. Мен ўз билганимча яшайман.

- Менчи энди мен нима қилай?


- Болага қараб уйда ўтиравер. Бошқа йўлинг ҳам борадиган жойинг ҳам йўқ. Мени ишларимга бурнингни суқма. Агар ковламаганингда бундай асабингни бузиб ўтирмасдинг.



Давоми бор.

#маюсгина

#менгаҳаётбағишла


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍42👏4🔥3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁 Дарахтдан зериккан барг учун куз фасли шунчаки баҳона бўларкан.
Кимлардир сизни йўқотмаслик учун хатоларингизга кўз юмса, кимлардир сиздан воз кечиш учун хато қидириб яшаркан...


Сиз севган ва сизни севган билан бўлинг ва сизларни Аллоҳ севсин қадрлигим..

Кузнинг тароватли оқшоми ибодат ва ҳаловатда ўтсин...

Хайрли тун қадрлиларим...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6👏2😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Attahiyat duosining siz bilmagan moʻjizalari

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤8🔥2😢2💔1
Она қизим:
Мўмина холанинг қизига насиҳати.

Мўмина хола тинимсиз қўнғироғи чалинаётган эшикни очиш учун зиналардан шошиб пастга тушди.
-­- Боряпман, мана ҳозир! Овоз берди хола.-­- Ким у?
-­- Менман, онажон, Нафосат...
-­- Нафосат, қизим?!
Мўмина хола икки йил аввал қизини узатган эди. Куёви яхши йигит. Неварали бўлди. Уни жуда яхши кўради. Ўригидан данаги ширин, деганлари шу-да.
-­- Тинчликми қизим, кетма-кет қўнғироқни чалдинг? Нима бўлди? Қани кир, ичкарига! Бер, қучоғингдаги ширинтойни.
-­- Жонимга тегди онажон! -­- Қизи ичкарига кирар-кирмас ичидагини тўкиб сола бошлади. -­- Ортиқ чидолмайман. Қайтмайман, у уйга энди қадам босмайман!
-­- Тинчлан, ичкарига кир. Бу эшик олдида гаплашиладиган гапмас. Мен чой қўяйин, гаплашиб, она бола бир чой ичайлик.
-­- Хўп онажон! Мен болани ухлатаман.
Мўмина хола чой қўяётиб ичидан қиринди ўтди. Нима бўлган экан-а? Куёв бирор нима дебдими?
-­- Хўш гапир-чи, тинчликми, иншааллоҳ? Нима экан, сени бу ерга жаҳл билан келтирган?
Нафосат йиғидан шишган кўзларига яна ёш олиб, ўксиниб-ўксиниб йиғлай бошлади. “Бормайман, уйига қайтиб бормайман” дея такрорлаётган қизидан жаҳли чиққан Мўмина хола:
-­- Нима бўлганини тушунтирсанг-чи!, деди.
-­-Тортишиб қолдик-да, нима бўлсин яна? “Зерикдим, сайёҳатга чиқайлик” дедим. “Ишим кўп, ҳозир таътил ололмаяпман. Ишхонадан изн бермайдилар”, деди. Меҳмонхонадаги гилам эскирди, юмшоқ мебелларга мос келмаяпти, алмаштирайлик, дедим. Ҳафта охири дўстларимиз келади, хижолатли дедим. “Уйимга мени эмас, ашёларимни кўргани келадиганлар дўстим эмас!”, деди. Онажон, бу одам мени жинни қилади!
Мўмина хола дастурхон тузаш учун ошхонага кетганида, ҳамон Нафосат эридан шикоят қилаётган эди. Она патнис кўтариб кирди.
-­- Мени эшитмаяпсиз-а, онажон?
-­- Нега эшитмайман,, деди Мўмина хола зўраки табассум билан.-­- Эшитяпман, албатта! Бир пайтлар мен ҳам сендай ота уйимга йиғлаб борган эдим. Онамга дийдиё қилиб, эримникига қайтмаслигимни айтгандим.
-­- Кейин-чи?
-­- Кейинми? Раҳматли бувинг, менга гўзал танбеҳ берди. Қўлтиғимга қистириб келганим бўғчамни қўлимга тутқазиб: “Бу уйда сенга энди жой йўқ! Биласанки, чиққан қиз чиғириқдан нари! Қани, эрингни олдига бор-чи! Узр сўра, ёлворгин, сени кечирсину, уйига қабул қилсин!” деди ва мени уйдан ҳайдагандек қилиб эшик орқасига қўйди.
Ўшанда, онамдан қаттиқ ранжигандим. Ўз онамга ёқмадим, туғилиб ўсган уйимга мени қабул қилмадия, деб хафа бўлдим. Аммо кейинчалик англадимки, яхшиям онам шундай йўл тутган экан. Кейин сен туғилдинг. Даданг билан гўзал, саодатли умр кечиряпмиз. Мени ҳеч кимга, ҳеч нарсага муҳтож қилмади. Аллоҳ уни менга кўп кўрмасин! Мен дадангдан икки дунёда розиман, Раббим ҳам ундан рози бўлсин! Ана шунақа, гаплар қизим...
-­- Бу билан нима демоқчисиз? Яъни, сиз ҳам бувимга ўхшаб мени орқага қайтариб юборасизми?
-­- Мени диққат билан эшит қизим! Тарих такрорланди ва яна такрорланади. Бир куни сен ҳам мендан эшитганларингни қизингга айтасан. Мулоҳаза қил, жон қизим, сенга динингни ўргатдик. Динини ўрганган, намозхон, гўзал ахлоқли инсонга узатдик. Ҳа, булар ота-онанинг вазифаси ва биз буни Аллоҳ розилиги учун сенинг саодатингни кўзлаб бажардик. Фахриддинни даданг ҳам, мен ҳам яхши кўрамиз. Қўли, кўнгли очиқ йигит. Сен ва фарзандингни жуда яхши кўради. Сизларни бундан ҳам яхши яшашингиз учун кечаю кундуз меҳнат қиляпти. Истаганинг бир зумда муҳайё бўлади. Бизга ўхшаб йўқсиллик, муҳтожлик кўрмайсиз, кўрмагин ҳам илоҳим! Кирингни мошина, идиш-товоғингни мошина ювади, гиламларингни чанг ютгич тозалайди. Нон ёпай, печка ёқай деб машаққат чекмайсан. Уйлар комфорт, ҳамма шароит муҳайё. Ҳатто уй хизматчиси ҳам ишлатасиз. Сен ва сенга ўхшаганларга ҳаловат оғир келяпти, қизим! Бу қилиғинг турган-битгани эркалик... Сен ишлаб пул топмаганинг учун билмайсан, нон арслоннинг оғзида эмас, нақ меъдасида! Нима қилсин, эринг ишидан айрилсинми? Бошқа иш топиш осон эканми? Эрингни гоҳ таътил, гоҳ гилам деб эзасан. Шундоқ ҳам ишдан ҳориб-чарчаб келган эркакка сокин муҳит яратиб бермайсан. Аллоҳ кўрсатмасин, касал бўлиб қолса, ё бошқа нарса бўлса, унда нима қиласан?.......
👍31