🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Farzand so’rash duoasi:
“Robbi hab li mil-ladunka zurriyyatan toyiban,innaka sami’ud du’a”..
(Ma’nosi; “Robbim,menga ham o’z
huzuringdan pok zurriyot ato et,Darhaqiqat
Sen Duoni eshitguvchisan”(oli-imron38)

Foydali bo’lsa yaqinlaringizga ham ulashing...🌱

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Менга хаёт бағишла:
- Ўзим пиширган ош бўлгани учун минг пушаймон бўлдим. Лекин қилган битта хатом учун энди бутун умр товон тўлаб яшамайманку.


- Сизга аслида бу ҳам кам. Ширин бечора ўшанда чорасиз эди. Уни юрагини парачалагансиз. Бир ожизани бахцизлиги эвазига сиз ҳали бахтли бўлмоқчимисиз?  Мен Сарварни ҳам қилган ишини оқламайман. У ҳам хато йўлда. Аллоҳнинг ўзи инсоф бермаса бандасининг гапирганини фойдаси бўладими йўқми?


- Ўша Замира фолбин менга жуда катта ёрдам берди. Ўғлиз хаттоки боласига ҳам қарамасди. Мана энди қарай бошлаган. Шугина бахтни ҳам менга кўп кўраяпсизми?


- Билмасангиз билиб олинг. Фолбинга бориб катта гуноҳга ботибсиз. Камига оилангиздан баракани ҳам учирасиз. Қилган бу қилғилигизни касофати беҳуноҳ болага уришидан қўрқаман. Қайтиб бу ишни қилганизни эшитмай. Бўлмаса ўзим сизни чиқариб кўчага ҳайдайман. Фолбинма фолбин югургунча Аллоҳдан намоз ўқиб сўранг. Аллоҳ сизга кераклисини беради. Гуноҳларизга тавба қилиб бу ишиздан қайтинг.

Диёрага қайнонасининг сўзлари ёқмаса ҳам бир оғиз гап қайтармай жимгина эшитди. Тўғрироғи қандай гуноҳ қилганини анcлаб улгурмади. Билгани энди Замиранинг уйига боришини тақиқлаб қўйишди. Ҳаёлида тавба қилиш эмас энди Зумрадхондан илтимос қилиб  у орқали ишларини битириб олишни ўйлаётганди. Чунки Замира эрини чизган чизиғидан чиқмайдиган қилиб бераман деб ваъда берганди.

- Хўп ойи. Сиз нима десангиз шу.

- Бўпти унда мен шундоғам жуда кўп қолиб кетдим уйга борақолай. Ўғлимга салом деб қўйинг.

Дилфуза опа ўғлининг уйидан дили хуфтон бўлиб қайтди.

*

Лочин кунлар совий бошлагани учун энди ўтин ғамлашга киришиб кетган. Уйда ҳам кўпинча намозини ўқиш вақти учратиш мумкин. Бу  орада ота онади икки марта келиб кетишди. Меҳмонга келганларида ҳали Ширинда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганди. Кейин гал келганларида уни аравачада кўришди.


-Ана Чаман момонинг қўллари бирам енгиле ётоқдаги касални ҳам тузатиб юборибдилар.


-Жуда ошириб юбордингиз.


-Бор ҳақиқатни айтяпманда.

- Ҳаммаси Аллоҳнинг қўлида. Биз эса бир воситачи бўлдик ҳолос. Ширинни тузалишида Лочин мен билан теппа тенг ҳизмат қилди. Билимларим ўзим билан бирга қабргс кирадими деб қўрққандим. Аллоҳга шукр Лочиндай шоҳирдим бор. Хоҳласа давом эттиради. Бўлмаса ўзини билгани ҳам мен учун катта бахт.

Зиёдахон сизга тайёрлаб берган гиёҳларим яхши таъсир қилдими?


- Мингдан минг рахмат сизга. Ўшани беш кун ичдим шу билан жипилдон қайнашидан қутилиб қўя қолдим.


- Ана бу зап иш бўлибди. Ўзим ҳам иккилангандим. Қариликда хотира ҳам анча пасайиб кетган.


- Сиз шундай десангиз энди, биздан тама қилмаса ҳам бўларкан. Тўғриси сизни битта ўзизни бир соатлик ишизни мен бир кунда зўрға қилсам керак.

- Ҳали ёшсиз ўргилай ундай деманг. Ҳаракатда баракат дейишган.

- Чеча бунга эътибор берманг келини борда ўша учун ҳам дангаса бўлиб кетган.


Зиёда опа Холмурод акани туртиб қўйди.

- Дадаси ошириб юбордингиз.

Ўша куни анчагача суҳбатлашиб ўтиришди. Эртаси куни эса эрталабдан йўлга тушишга тайёрлана бошлашди.

- Лочин болам балки қайтарсан.


- Ойи яна шу гапми? Мен шу ерда яхши яшаяпман. Бормаслигимга сабаб эса қўлимга тушишса ўлдириб қўяман. Кўрмай деб шу ерлардаман.


- Сен доим ўзингни ўйлайсан сени деб ғамдан адо бўлган онанг билан отангни сира ўйлама.


- Ойи доим ўйлайман сизларни. Мана мен сабаб тоза ҳаводан тўйиб нафас олиб кетяпсизлар.

- Дарров гапингни тўғирлайсан доимгидай.


- Онаси юр йўлга тушайлик энди. Нима қиласан Лочинни асабиялштириб. Аҳволини қара қандай ранги ўзгариб тўлишиб қолган. Лочин сенга бу ер жуда ёққан барзанги бўп кетяпсан.

Лочин отасининг гапидан ҳижолат бўлди.


-Дада аввалгидайманку.


- Ҳая шундай фақат мени кўзойнагим лупалик сени каттароқ кўрсатаяпти.

Ота боланинг суҳбатига аралашмай деб Зиёда опа аравачасида бир четда турган Ширинга гап қотди.

- Ширин биз келаси сафар келгунимизча юриб кетасиз.

- Насиб холажон. Айтганиз келсин.
👍47🥰4
- Мазали овқатлар учун рахмат. Қўлиз дард кўрмасин.


- Тез тез келиб туринглар.

- ИншаАллоҳ. Майли қизим Аллоҳга омонацизлар бизлар кетдик.

Холмурод ака ва Зиёда опа шундан сўнг кетишди.


- Бирам кўнгли очиқ инсонларда улар кетишиб дарровда уйимиз хувиллаб қолди.


- Нимасини айтасиз аммабувижон бир кунда дарров ўрганиб қолибман.

- Қани ҳамма ичкарига совуқда турманглар.



Шундан сўнг Лочин тоққа қўйларга қарашга Ширин билан Чаман момо эса уйда қолишди.
👍19❤1
Менга хаёт бағишла:
- Ширин ойинг билан даданг ҳам яқинда келаман деяптилар орадан шунча вақт ўтди. Сиз бизни кўргани қўймайсиз дейдилар.


- Ҳали келманглар демадизми?


- Энди ундай деёлмайман қизим. Онангни юраги чидолмайди. Битта дардни орттириб олмасин. Келинглар дедим.


- Майли бу гапиз ҳам тўғри. Анча яхшиманку келиб хурсанд бўлишади.

- Элбек ҳам икки марта келаман деб айтганди уни ҳам рад этгандим. Бира тўла соғайсин. Сизларни кўриб яна дарди эсига тушади деб рухсат бермагандим. Бунинг учун болам мендан ранжима.


- Сиздан бир умр қарздорман амма. Сиз менга ҳаёт бағишладингиз. Сиз бўлмаганизда ҳали ҳам фалажланиб ётган бўлармидим.


- Шундай дейсанда. Аллоҳ хоҳлаган бўлса барибир тузалардинг. Ундай дема болам. Ойинг келсин уни ҳам обдон техник кўрикдан ўтказиб таъмирлаб жўнатамиз.

Ширин момонинг гапларига кулиб юборди.

Лочин бозорга тушганида Ширин учун намоз ўқиш қоидалари китобини олиб келганди. Ҳозир ўша китобни ўқишга тушди. Чаман момо эса қанақадир дамлама тайёрлашга киришди.

Ширин ҳаётдан жуда хурсанд ҳолда сураларни ёд ола бошлаганди. Чамам момонинг тавсиясига биноан эса Мулк сурасини ёдлашга киришганди.


Давоми бор.



#менгаҳаётбағишла

#маюсгина

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍52❤8🥰4
Oʻzi hikoyani necha kishi oʻqiyapti?

Mana shu postga reaksiya bosamiz ❤️⬇️
❤97👍39👏2
Менга хаёт бағишла:
Ўша кеча Ширин туш кўрди, негадир Лочинни ортидан тикилиб қолгунча ерга чўккалаб йиғлаб қолди. Қолгани алоқ чалоқ тушлар бўлиб унча эсида қолмади.


- Ҳой Ширин, Ширин турақол нимадан бунча қўрқдинг терлаб кетибсан?


- Аммажон сизмидиз? Жуда қўрқиб кетдим.

- Кимга бунча ялиндинг кетманг деб?


- Билмадим ҳар хил туш кўрдимми эсимда йўқ.


- Бўпти турақол юз қўлингни юв, аравага ўтириширингга ёрдам бераман.


Чаман момо Ширинни аравасига қўйгач ўзи ташқарига чиқиб кетди.

Ширин ўша куни билан паришон бўлиб ҳаёл чўмиб юрди. Кечки пайт ҳатёки Лочинни кириб келганини ҳам пайқамай қолди. У ҳалиям Лочинни ортидан нима учун йиғлаб қолганини англай олмаётганди.

- Бугун нечук маликамиз паришон?
Ширин, сизга нима бўлди?


- Ассалому алейкум. Келганизни билмай қолибман.

- Билмаслик ҳам гапми? Худди бу ерда бўлмагандай ўтирибсиз а?


- Кечирасиз. Бирор нима дедизми?

- Нечун ҳолинг паришон дейдику қайсидир мултифилмда. Ўшанга сизга ҳам шундай савол бердим.


- Ёмон туш кўрибман шекилли таъсиридан чиқолмай қолдим.


- Жуда таъсирчан экансизда унда?


- Ҳеc сўраманг. Агар бирор кино кўриб ўтирган бўлсам кинода қаҳрамонлардан бирортаси ўлса ҳам кейин ачиниб йиғлаб юраман.

- Бунақада ўзизни қийнаб қўясизку. Одам дегани оз бўлсада тошбағирроқ бўлиши керак. Ҳамма нарсани ҳам кўнгилга яқин олиб бўлмайди.

- Бу гапларизга вақти келиб амал қиларман.


- Гап билан бўлиб сўраш эсимдан чиқибди, чечам қанилар?


- Қўшни Холида чечани мазаси қочибди. Ётоқда эмиш. Ўшани кўриб келай деб кетдилар.

- Яхши, қани бугун нима овқат тайёрладингиз? Қорин жуда таталаб кетди.

- Нима десам экан.
Ширин ўйланиб туриб номини айтишга иккиланди.

- Билдим қилдимда, еб кўргач баҳо берасиз. Баҳо бериш мутлақо текин.

-Келишдик. Мен юз қўлимни ювиб келай. Сизни овқатни сузаверинг.

Ўша вақтда Чаман момо ҳам эшикдан кириб келди.
- Чеча нега ҳорғинсиз?

- Холида узилай деб турибди. Ҳали энди 68 ёш бўлганди.

- Чеча энди Аллоҳ берган ёшни яшайдида. Бунга бандасини қўлидан ҳеч бир иш келмайди.

- Тўғри айтдинг қани овқатам келди. Марҳамат ош бўлсин.


****



Орадан уч кун ўтсада Сардорбекни ахволи ўнгланавермади.  Замира берган дори эса сира ҳам таъсир қилмасди. Диёра эса шифокорга боришни сира ҳам ўйламас Замирага ишониб олганди.

- Диёра болани қийнавординг. Балки шифохонага ётарсизлар.
- Нималар деяпсиз? Ҳали икки ойлик ҳам бўлмаган бола билан шифохонада ётиш. Бу ҳеч ҳам ақлга сиғмайди.

- Қара жуда озиб кетди.

- Бу болаларда оддий ҳол. Супермаркетда ишлаб юрганимда ҳам бошлиғимизни болаига кўпинча ўзим қарардим. Дори билан яхши бўлиб кетади. Ҳозир докторга борсак дарров укол ёзиб беради. Болагинам азоб чекади. Шуни хоҳлайсизми?

- Йўқ албатта. Майли мен кетдим ишга, яхши ўтиринглар.

Сарвар ишга чиқиб кетгач Диёра дарров Замирага қўнғироқ қилди. Салом аликдан сўнг дарровда мақсадга ўта қолди.

- Замира опа берган дорингиз таъсир қилмаяпти. Яна бошқа бирор нима ёзиб берасизми?

- Ўшани бераверинг тузалиб қолади.

Сардорбек тинмай ич кетишидан жуда ҳолсиз бўлиб қолди. Ўша куни худди кўнгли сезгандек Дилфуза опа неварасини кўргани келиб қолди.

- Диёра бу нима аҳвол. Неварамни ўлдирай дебсизку.

- Ойижон ваҳима қилманг. Ичи кетяпти ҳолос.

- Худди ўнта бола катта қилгандай гапирасиз. Бу аҳволда олиб ўтириб бир нимани бошлаб қўямизку. Тез тайёрланг шифокорга олиб борамиз.

Диёрага бу таклиф ёқмасада қайнонасига йўқ дея олмай йўлга отланди.

Шифохонада зудлик билан Сардорбекни жонлантириш бўлимига олиб кириб кетишди. Анча вақт ўтса ҳам шифокорлар ичкаридан чиқишмасди.

- Нега бунча қолиб кетишди. Сардорбекни Аллоҳим паноҳида асрасин.
Дилфуза опа тинмай дуо қилиб неварасининг соғайиб кетишини сўрарди.
Бош врач Умаров чиқиб боланинг онаси ким деб сўради.
- Мен.

- Охирги марта қачон овқатлантиридингиз?

- Ўнлар атрофида эди.

- Қанақа онасиз ҳали тўрт соатдан бери эмизмай ўтирибсизми?
👍35❤6🔥1
- Ухлаганди. Кўзини очмади. Шунга эмизмапман.

- Бунча узоқ вақт ухлашига қизиқиб кўрмадингизми? Болангизни ошқозон ичакларига кучли инфекция тушган.  Камига эса сиз унга жуда кучли дозада уйқу дори бергансиз.

- Жуда кўп йиғлади иложим қолмади бошқа. Шифокорлар йиғлатманглар деб айтган.
- Йиғлатмаслик керак аммо бунақа катталар қабул қиладиган даражада дори бериб эмасда. Худодан сўранг болангиз омон қолсин. Биз ҳозир уни кислородга улаб қўйганмиз.

- Бу нима деганингиз? Туппа тузук эдику. Қанақасига кислородга улайсиз?

- Буни болага ҳар хил дори бермасдан олдин ўйлаш керак эди.

Дилфуза опа бир четда туриб ҳамма гапни эшитди. Келинига гапиришни ўзига эп кўрмади. Кўнгли алдамаган экан. Бу эпсиз келин болага ҳам қарай олмай фолбинма фолбин юрган. Сарварни чақирмаса бўлмаслигини сездию тезда Сарварга қўнғироқ қилди.


- Сарвар қаердасан болам?
- Ассалому алейкум ойи. Кафедаман тинчликми?

- Кўчангни бошидаги касалхонага келмасанг бўлмайди.

- Бирор гап бўлдими?

- Сардорбекни олиб келдик. Ахволи оғир.

Шу гапдан сўнг Сарвар қамдай қилиб чиққанию машинани тезлигини ошириб ҳайдаб келганини билмайди.

Диёра нималар қилганини ўйлаб ўтирибди. Олдинроқ Замиранинг дорисини бермай докторга олиб келганда бунчалик аҳволи оғирлашмаган бўлармиди.
Ҳамшира чиқиб Сарварга жуда ноёб бўлган дорилар рўйхатини бериб тезликда топиб келиш кераклигини айтди.
Бу орада Дилфуза опа Комил акани ҳам чақирди. Комил акада ҳам таниш билиш жуда кўплиги учун энг зўр мутахасислардан топиб келишди. Соат 20: 00 га яқин Сардорбекни ахволи янада оғирлашди.

****


Жасур эндигина кўнглига яқин одамимни топдим деб ўйлаганда у ўзи тахмин қилгандан ҳам анча махоратли фирибгар эканини билиб қолди. Қиз қанчалик пушаймон бўосада аммо бу унинг қилмишларини оқламасди.

Жасур синфдоши Акмални олдига боришга қарор қилди. Акмал ички ишларда терговчи бўлиб ишларди. Акмал орқали буёғига нима иш қилишини режалаштириб олса бўлади.
Акмалга қўнғироқ қилиб  " Нур" кафесига учрашиб гаплашиб олайлик деб чақирди.

Айтилган вақтда иккита дўст ҳам кафега ташриф буюришди.

- Дўстим кўринмай кетдинг. Ўтган гал синфдошлар ўтириб бир отамлашдик. Сени кутдик келмадинг.

- Бир жиноятни изидан тушгандим. Агар чалғиб қолсам изларни йўқотардим. Шунинг учун боролмадим. Яхши ўтирдизлами?
- Ҳа жуда зўр бўл!асада бўлади. Биласанку Фарҳодни. Яна ичиб олиб бачканалашиб кетди.

- Шу Фарҳод ҳеч бир ичишни ташламади, ташламадида. Кейин дарровда тарқалдизлами?

- Қаёқда Фарҳодни ўчириб уйига жўнатиб юбордик. Таксига солиб манзилни тушунтириб юбордик. Ана ундан сўнг бироз суҳбат қурдик десам бўлади.

- Насиб қилмаган экан кейинги сафар ўтирармиз. Хўш нима масалада ёрдам керак сенга.

- Мен қора дорифурушларни изини топдим. Тўғрироғи ўзини топдим.


- Нималар деяпсан? Ҳазилми бу?

- Акмал бу ишда ҳазил қилиб бўладими? Ўйлаброқ гапир.
- Унда давом эт.

- Исми Михаил. Манзили мана бу уй. Аммо у дориларни уйида сақламайди. Қаерда сақлаши эса ноаниқ. У қизларни бойбаччалар билан таништириб улар орқали ҳам пул шилади ҳам дорига ўргатиб хонавайрон қилади. Ана шуни ўзига касб қилиб олган.

- Воҳ муттахамей, сен буни қандай аниқладинг?

- Укамни биласан. Дастурлаш борасида унча мунчаси уни олдига туша олмайди. Мен танишиб қолган қизни телефонига нималардир ӯрнатиб берди. Натижада мен уни сўзлашувини эшитиб бордим, ва қаердалигидан бохабар бўлиб турдим.
👍17❤15🔥2👏2😭1
Менга хаёт бағишла:
- Кейинчи?

- У қиз ҳам уни қўлидаги қўғирчоқлардан бири экан. Сал қолдия мен ҳам қармоққа илинай деб қолган эканим.

- Ана бир марта калламг ишлабди.

- Бўлди қиле. Унга телефон совға қилдим. Аслида укамни ғояси бу. Ойим олдин яхшилаб суриштир куйиб қолма деганларидан кейин ундан ёрдам сўрагандим. Натижада эса ўзим билмаган ҳолда жиноятчини изини топдим.

- Ўша Михаил қачондан бери шу иш билан шуғулланади?

- Аниғини билмайман. Ўн йиллар бўлиб қолгандир. Сабоҳат шунақа деди.

- Қиз сени сезиб қолганингни билдими?

- Ҳадеб қистовга олаверганимдан кейин ноилож ҳаммасини айтиб берди. Ўзи ҳам жуда пушаймон экан.

- Сени қулоғингга роса лағмонни осганда.

- Йўқ ундай эмас. Агар Сабоҳат менга дори беришни хоҳласа берган бўларди. У неча бора Мишкага дорини бердим деб алдаб юриди. Лекин менга бирор марта бермапти.

- Билиб қолганингга шундай деган бўлса керак.

- Барибир касбингдан келиб чиқиб тахмин қиласанда. Сабо билан энди танишган эмасман. Мен у билан бир йилдан бери яқинман. Шу йиллар давомида ишончимга киришни уддалаган. Лекин менга нисабатан ҳеч қандай ёмонлик қила олмаган.

- Менга сен Сабоҳатни топиб беришинг керак. У билан гаплашиб маълумотларни билиб олардим.

- Сабони мени уйимга чақирамиз. Кейин  ўша ерда бемалол режа тузамиз.


Эртасига келишиб олишганидек Сабони Жасур уйига чақирди.

- Лаббай Жасур ака.

- Мени уйимни биласан. Иложи бўлса тезроқ етиб кел.

- Сабаби бордир?

- Бор сенга Мишка борасида ёрдам берадиган одамни таклиф қилганман. Уйингга олиб борай десам Мишка сезиб қолмасин дейман.
👍20❤2
Менга хаёт бағишла:
Сабоҳат келгач Акмални терговчи эканини эшитиб бироз титради.

- Қўрқманг, агар ҳаммасини тан олсангиз мен сизга ёрдам бераман. Жуда зўр адвокат дўстим бор. Битта инстутда ўқиганмиз. Ошна оғайничилигимиз ҳам зўр эди. Узоғи билан бир икки йилда озод қиламиз. Амниция тушсангизку олти ойда жазодан қутуласиз.

- Ёрдам бераман деганиз учун ҳам розиман. Иш охирига етгач ваъдагиздан тонмасангиз бўлди.

- Бундан кўнглингиз хотиржам бўлсин. Мен сизга ваъда бераман.

- Мен нима қилишим керак?

- Менга Мишка дорини қаердан олишини ва яна нечта қизни бу ишга жалб қилганини билиб беришингиз керак.

- Менгс бу ҳақда ўлақолса ҳам айтмайдику.

- Сизда бошқа чора йўқ. Уни осонликча йўлдан олиб ташлолмаймиз.

- Менга бирор марта ҳам бу лсвзуда гапирмаган.

- Сиз шундай қилингли Мишка сиз билан бир уйда яшай бошласин. Телефониздаги сўзлашувларни эшитдим, ҳайратланманг, биз ходимларга бу ишларга руҳсат берилган.  Мишка сизни неча бор уйига чақирган сиз эса охирги пайтда мунтазам рад этиб келяпсиз.

- Чунки ундан ҳозир жуда қаттиқ нафратланаман. Ҳаётимни барбод қилган. Уни кечиролмайман.

Учовлон қолганига қандай ҳаракат қилишни келишиб олишди.

****


Ширин қанча ҳаракат қилмасин оёққа туролмади. У аравачада ишларни бип бинойидай қилардию лекин юришга ҳали бери оёғи ярамаятганди.

Чаман момо пастки қишлоққа беморларни кўришга кетганди. Қайтишида оғзи қулоғида кириб келди.

- Аммажон бугун қуёш қаердан чиқди? Жуда хурсанд кўринасиз.

- Ойинг билан гаплашдим. Эртага келиб қолишса керкак.

- Рухсат бердингизми келишга?

- Ҳа улар сени
, Сен уларни соғингансан. Ўшанга бир йўла чақириб қўя қолдимм.

- Хурсанд бўлдим жуда яхши қилибсиз.

Эртасига худди момо айтганидай Махмуд ака , Гулзода опа ва жажжигина Шахина дарвозадан кириб келишди.


Давоми бор.

#менгаҳаётбағишла

#маюсгина

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍33🤗16❤7🔥4🥰2👏2😭1
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН 🌙✨

🌙Сукунат чўмган махал
қандай гўзал оқшом азизим!
Юлдузлар маржон шодасидек
терилган тунни ҳикояси
нималарни сўйламайди!

🌸🌙Хайрли тун мехрибонларим 🤗
Кўзларингиз уйқудан, қалбингиз
туннинг суруридан бахра олсин!

✨🌙Азиз инсоним Хар доим
хаётингиз омадли ва қувончли
кунларга тўлсин яхши дам олинг!
🌙Ширин тушлар хамроҳингиз бўлсин! 🤲


Яқинларга Улашинг.. 🌸


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🥰2❤1
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Мунаввар ва муродбаҳш тонг барчамизга муборак бўлсин!

Доим «Алҳамдулиллаҳ» деган руҳни табассум тарк этмайди.

Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» деган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади.

Аллоҳим! Биз Сендан
-доимий имонни,
-қўрқувчи қалбни,
-содиқ ишончни,
-тўғри динни,
-барча балолардан офиятни
-офиятга шукр этишни ва
-инсонлардан беҳожат бўлишни сўраймиз. 

Кунимиз хайрли, барокатли, савобли амалларга бой бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5👍1👏1
❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Юракка борувчи учта йўл бор.

• Қуръон инсон қалбига мана шу уч йўл орқали тушади.

• Биринчиси - тил;
• Қуръон тилдан дилга тиловат билан тушади.

• Иккинчиси - ақл;
• Қуръон тафаккур билан ақлдан қалбга тушади.

• Учинчиси - хулқ-атвор;
• Қуръон хулқдан гўзал ахлоқ билан қалбларга тушади.
• Қалбда ана шу уч йўл орқали тўпланган Қуръон инсонларни тирик қилади.
• Шу сабабдан ҳам инсон бахтини Қуръонсиз тасаввур этиб бўлмайди.
• Қуръонсиз ўтган ҳаётнинг охири, албатта, йўқ бўлишдир!

Ясин Пишгин
"Қуръон қалбига саёҳат"


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
Дунёдаги бепул даволовчи табиблар 11 тадир:

1. Қуръони карим тиловати;
2.Беш вақт намоз ўқиш;
3.Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Кечаси тўйиб ухлаш;
5. Етарли сув ичиш;
7. Тоза, очиқ ҳаво;
8. Кунлик ярим соат пиёда юриш;
9. Витаминларга бой таомларни ейиш;
10. Қуёш нури (Айниқса эрталаб чиқаётгани)
11. Қаноат.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Instagramda 1 sutkada 5 mln ko’rilgan 80k layk❤️ olgan resept✅

Qoni kam quvvatsiz yaqiningizga videoni yuborib qoying

Qon kopaytirivchi foydali
sharbat
Kerakli masalliqlar
2 ta lavlagi homi
200 gr magiz
2 bo'lak novvot
2 litr qaynagan suv

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрингнинг оёқ кийимини болаларга оёқ ости қилдирма, доим озода тозалаб чеккага олиб қўй.
Эркаги ҳурматда бўлган ҳонадонда шундай бўлади!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤3
Менга хаёт бағишла:
- Хурсанд бўлдим жуда яхши қилибсиз.

Эртасига худди момо айтганидай Махмуд ака , Гулзода опа ва жажжигина Шахина дарвозадан кириб келишди.

Улар билан сўрашиб бўлган Чаман момо Маҳмуд ака ва Гулзода опани ичкарига бошлади.

Ширин ота онаси билан учрашишдан олдин соғинчдан қаттиқ ҳаяжонда эди. Эшикдан биринчи бўлиб Гулзода опа кирди. Ўзига қараб аравачада жилмайиб яқинлашаётган қизини кўриб қувончдан йиғлаб юборди.

- Аллоҳим ўзингга шукр қизимни қайтиб бердинг.

- Ассалому алейкум ойижон, дадажон сизларни жудаям соғиндим.
- Валайкум ассалом она қизим жоним болам. Овозингни эшитадиган кун ҳам бор эканку.

Гулзода опа тинимсиз йиғлаб қизини қучоғидан бўшатмасди. Маҳмуд ака эса сабр билан Шахинани кўтарганча Гулзода опани Ширинни қўйиб юборишини кутарди.

- Бўлдида онаси, менам ягонам билан кўришай. Мен ҳам қизимни соғиндим.

Гулзода опа ноилож Ширинни бағридан бўшатди. Маҳмуд аканинг ҳам кўзларида ёш кўринди.

- Онам мени, сен бизни қанчалик хавотирга қўйганингни биласанми? Бошқа йиқила кўрма ўзингни эҳтиёт қил болам. Сал қолса...
Бўлди бугун хурсанчилик кун. Аллоҳга шукр сени бизга қайтарди. Умринг узоқ бўлсин. Оёққа туриб кетганингни ҳам кўриш насиб эцин.

Мана энди қизинг билан кўришчи.


- Болажоним ўзимни.

Ширин қизини қучоқлаб юз кўзларидан ўпа кетди.

- Сизларни жуда ҳам соғингандим.

- Мана бу аммамда ҳали ўзига келсин кейин келасан. Сизларни кўрса дарди янгиланади дея келишимизга қаршилик қилдилар.

- Яхши қилганманда. Бўлмаса уни ёнига келиб йиғи сиғи қилиб юрагини эзардиз. Мен эса тузатолмай ҳалак эдим. Қани остонада туравермай бу уйга кирингларчи.

Чаман момо меҳмонларни дастурхон тузатилган хонага олиб кирди.

- Бу дастурхонга қараб Ширинимни қўли тегканини сезяпман.

- Қизинг жуда чаққон Лочин аравача олиб келиб берганидан бери овқат қилишни ўз зиммасига олган.

- Қачондан бери гапираяпти?

- Икки ойлар бўлди.

- Сиздан жуда қарздормиз амма. Ширинимни ҳаётга қайтардингиз.

- Бу мени касбим. Қолаверса Аллоҳни иродаси экан. Мен воситачи бўлдим ҳолос.

- ИншаАллоҳ бундан буёғига фақат яхши кунлар бўлсин.

- Амма Лочин ким?

- Мени тутинган ўғлим. Ҳозир келиб қолади. Тоққа кетуди. Келишларизни эшитиб қўй олиб келиб сўяман деганди.

- Вой оввора қилибмизда ўғлизни.

- Қояверинглар, ўзи шунақа феъли. Бировдан ёрдамини ҳам аямайди. Мен учун эса доимо яхши бўлсин деб бирга даволашгача ҳам боради. Ширинни икковлашиб даволаганмиз.

- Унақада яқиндан танишиб қўйсак ҳам бўларкан.


Шахина Ширинга эмас кўпроқ Дилфуза опанинг пинжига кироб ўтирди. Орадан шунча вақт ўтиб онасидан бегонасираб ўтирганди.


- Ширин ҳали оёққа туриб кетсанг ўзингдан бошқага бормай қўяди. Сен бундан хавотир олма. Сендан анча пайт узоқда бўлди таъсири бор. Майли шундайлигича бўлаверсин. Борганингдан кейин ўзингга ўргатиб оласан.

Оила аъзолар билан Ширин маза қилиб суҳбат қурди. Ёшлигини айтиб кулдириб ўтиришди. Аммо бир оғизам Сарвар ҳақида гапиришмади. Ширинни ўзи ҳам юрак ютиб сўраёлмади. Ичида жуда қизиқсада сиртига чиқармади. Кўз очиб кўргани бутун вужуди билан севганини барибирам ҳаёлидан чиқаролмаганди.

Суҳбатлари айни қизиган чоғда Лочин қўй етаклаб кириб келди. Юз қўлларини ювиб меҳмонлар билан сўрашиб бўлгач қўйни саранжомлашга тушди.
Маҳмуд ака ҳам Лочинга ёрдамга чиқди.
- Ўғлим қассобликдан хабариз бор эканда?

- Амаки буни ҳам шу ерга келиб ўргандим. Авваллари битта товуқ ҳам сўйиш қўлимдан келмасди.

- Йўғее бунақа сўйишизни кўриб тажрибангиз катта деб ўйловдим.

- Тоғда яраланган, ҳуллас даволаб бўлмайдиган қўйларни қийнамасдан ҳалол қилишимиз керак. Қўрқўқлик қилиб ўтираверсам харом қотиб ўлади. Ноилож ўргандим.

- Баракалла мана бу бошқа гап бўлди.

Лочин Маҳмуд ака билан биргаликда ўчоқ бошида қўй гўштидан ажойиб таом тайёрлашди. Аёлларни ёрдам беришига эса Лочин рози бўлмади.
👍40❤2
- Бугун сизлар дам олинглар. Биз хизматда.
У шундай дея Маҳмуд акага кўз қисиб қўйди.

Маҳмуд ака бу киришимли йигит билан мароқли суҳбат қурди. Лочин унга қўйни қандай парвариш қилишу касал бўлса нималар қилишни эринмай тушунтирди.

- Лочин бу ерга қандай келиб қолдингиз?

- Амаки буни тарихи жуда узун. Хуллас бир касаллик билан даволанолмай чечамдан ёрдам сўраб келгандик. Аввалига рози бўлмади, кейин эса рахматли ўғлига ўхшатибми кўнгли бироз юмшади. Шундан сўнг бу ерлар ёқди кетолмай қолдим.


- Зўр жойлар экан. Менга ҳам жуда ёқди. Аммо она ватан дегандай, туғилиб ўсган жойимдан келолмайман. Бу ерни ҳавоси ҳам тоза, одамни баҳри дилини очиб юборади.


- Ана шу баҳри дилни очадиган оҳанграбоси мени ўзига тортган бўлса ажабмас.

- Сўраганни айби йўқ. Келин қаерда?
Лочин аслида ҳам гап мавзусидан шу савол берилмаса эди дея ичидан зил кетиб ўтирганди.

- Келин йўқ. У ўлган.

- Узр ярангизни янгиладим.

- Ҳечқиси йўқ. Менимча тайёр бўлди. Лаганларни олиб келай сузамиз. Уйдагилар ҳам оч қолиб келтишди.

Лочин чаққон ҳаракартлар билан овқатни сузиб ёғи қотмасин дея уйга югурди. Қиш куни эмасми бир зумда кеч ҳам тушиб қолади.

Овқат устида яна ҳангома қизигандан қизиди. Шахина эса Лочин билан ўйнади. Лочин унга эшак бўлиб берар ҳали самолёт қилиб учирарди. Ширинни ўзидан коъра қизи Лочин билан чиқишиб кетди.

- Лочин ака ўзизам пазандаликка мендан ўтар экансизку.

- Сизчалик эмас. Мен ҳаваскор ошпазман.

- Масалан мен тан олиб айтаманки бу овқатдан сира ҳам пишира олмасдим.

- Бу овқатни ҳам бирор кун ўргатарман. Ёшроқ қўй бўлгани учун ҳам гўшти тез пишди. Тоғда қариларидан сўйганмиз пишишига анча вақт кетган. Борееей деб хомлайин ҳам еган вақтларимиз бўлган.


- Умриздан барака топинг ўғлим. Аллоҳим доимо қўлласин.

- Илоҳим айтганиз келсин.

Овқатдан сўнг Лочин ҳозир дея чиқиб кетди. Чаман момо ҳам ўрнидан қўзғалди. Савол назари билан қараганларга Ширин:

- Намоз ўқишга турдилар икковлари ҳам дея жавоб берди.

Эртаси куни эса Лочин Маҳмуд акани олиб тоққа чиқиб кетди.

Лочиннинг отини кўриб Маҳмуд аканинг жуда ҳаваси келди.

- Амаки сизга ёққан бўлса ҳудди шунақасидан топиб бераман.

- Йўғе қўяверинг. Барибир от олганим билан уни қўйишга жой муаммо бўлиб қолади.

- Сизласангиз ғалати бўляпман. Менам болангиз қаторидирман беҳижолат сенлайверинг.

Уч кун юриб тўртинчи кун Маҳмуд ака ва Гулзода опа ортга қайтадиган бўлишди.

- Мени соғайётганим ҳақида ҳеч ким билмай қўяқолсин. Бирданига сюрприз қилиб бораман.

- Биз ҳам шу фикрдамиз.

- Дарров кетиб қолаяпсизлар. Дадажон яна қолсангизлар бўларди.

- Болам ҳали кўп вақт бирга бўламиз. Келинойинг иккита боласи билан қийнслиб қолмасин. Бормасак бўлмайди. Янаги гал келганимизда аянгни қолдираман яхшилаб аммам даволаб қўядилар.

- Яхши ўйлабсан Маҳмуд. Мен мана бу гиёҳлардан талқон тайёрлаб қўйдим. Кунига икки марта бундан, уч марта бундан ичиб турсин. Аллоҳ хоҳласа шифо топиб кетади.


Шундан сўнг меҳмонлар уйига йўл олишди.  Йўлда кета кетгунча Маҳмуд ака хотинига Лочинни мақтаб кетди.

****



Сардорбек уч кундан бери жонлантириш бўлимида. Ахволи оғирлашгандан оғирлашдики асло ўнгланмади.
Ичидан йирингли қон аралаш ахлат кела бошлади. Онасини эмизмай махсус каша беришса ҳам қайт қилиб ташлар. Оғзидан ҳам қон кела бошлади.

- Наҳотки болага раҳмимгиз келмади а? Шу даражага боргунча олиб ўтирдингиз?

- Ойи аҳволи яхши эди. Ўша сиз борган куни салгина иссиғи чиқиб инжиқлик қилиб туриди.

- Сардор биринчи марта ота бўлишинг эмаску. Шахина ҳам оғриб қолса дарров шифокорга олиб борардингку нега бунга келганда сусткашлик қилдинг?
👍33❤4🥰1
Менга хаёт бағишла:
- Ойи мен бу қадар оғир аҳволга келиб қолишини қаердан билай?

- Сенам ўзингни оқла бу ёқда хотинчанг билмадим десин. Илоҳим охири бахайр бўлсинда.

Сарвар яна хотинига қўпол муносабатда бўла бошлади. Сардорбекка яхши қарамагансан дея кўз очиргани қўймасди. Боланинг ахволи эса кун сайин орқага кетарди.

Бешинчи кун тушдан сўнг шифокор Сарварни олдига чақирди.

- Сиз Комилов Сардорбекни отасимисиз?

- Ҳа мен.

- Мен сизни қўйнизни пуч ёнғоққа тўлдиришни хоҳламайман. Биз қўлдан келган барча чорани кўрдик. Болани ичаклари қаттиқ шамоллаган ўзи ҳам шамоллашни ўтқириб юборган. Унга мумкин бўлмаган дорилар берилган яна нимадир қўшимча берилган уни аниқлолмадик. Хуллас умид йўқ. Олиб кетсангиз ҳам бўлаверади. Қолсин десангиз ҳам охиригача қараймиз.
Бечора бола жуда қийналиб кетди. Оғзидан ҳам орқасидан ҳам қон келаяпти. Имунитети жуда паст экан. Бундан буёғига тайёр туринг.


- Бирор йўли йўқми? Чет элдан доктор чақирсакчи?

- Энди кеч. Нуда кеч олиб келгансиз.
Четдан доктор олиб келсангиз ҳам ҳеч нарса ўзгармайди.

Сарвар жойида қотиб қолди. Ҳали дунёга келиб ҳеч нима кўришга улгурмаган ўғли, беҳуноҳ болача одамларни бу чиркин дунёсидан кетмоқчи. Сарвар опир қадамлар билан врач ҳузуридан чиқди.

Сарварни шалвираб чиққанини кўрган Дилфуза опа ўғлининг ёнига югуриб келди.

- Болам нима деди шифокор?

- Ойи наҳот у ўлса? Миттигинам чидолмаса.

- Яхши ният қил Сарвар. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади.

- Ойи энди кеч яхши бўлишига. Сардорбек ортиқ кураша олмас экан.

Сарварнинг кўзларига ёш қуйилиб келди. Ўғлидан айрилмай туриб бу синовга чидай олмаётганди.

Диёра эса бир четда телбага ўхшаб ўтирар, ҳеч ким ва ҳеч нимага иши йўқ, ўша кундан бери тузук овқат ҳам емасди. Она боланинг суҳбати унинг қулоғига ҳам кирмади. Ўз ҳаёллари билан андармон бўлиб ўтирибди.

Эртаси куни Сардорбек вафот этди. Диёра ҳамма ёқни бузиб йиғлади. Уни тинчлантиришга ҳеч кимни кучи етмас ҳамшираларни ҳам ўзидан итариб ташларди.

- Болаааам. Болажоним. Тирик у. Сенлар уни мендан олиб қўймоқчисан. Болам ўлмаган.

Диёрага ҳаммани раҳми келди. У телбадек бўлиб қолганди. Бир амаллаб тинчлантирувчи дори қилиб уни узлатиб қўйишди. Болани эса олиб кетишга тайёр қилиб беришди.
👍23😢3❤1🔥1