🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! КАДРЛИ АКА - УКА ОПА - СИНГИЛЛАРИМ!

Соғ омонмисизлар?
Хонадонлар тинчми?
Бугунги янги кун сиз-у бизга хайрли ва барокатли бўлсин!

Деразадан мўралаб,
Аста ёғду кирмоқда,
Янги кун-ла табриклаб,
Яна бир тонг отмоқда,

Ёруғлик қоронғуни,
Секингина сурмоқда,
Олам барча борлиғни,
Ёритиб тонг отмоқда,

Яхши ният қилинглар,
Янги имкон бўлмоқда,
Ёмонликдан қайтинглар,
Тонг ҳам тунни енгмоқда.

Шанба тонги муборак булсин!
Кун давомида сизни хуш кайфият тарк этмасин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🕊 ХАЙРЛИ ТОНГ 🕊🌸

Қалбингизда бир оз меҳр меҳмон бўлсин
Юрагингиз тўхтамасдан уриб турсин..❤️
Бандасининг асрагани омонатдир,
Аллоҳ сизни ҳар қадамда асраб юрсин.. 🕊

Шанба кунингиз хайрли ва баракали бўлсин

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Жигар

Акасининг ишлари юришмай қолди. Бир кунда, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ишдан бўшатиб юборишди. Акаси қолиб Имронга ташвиш тушди. Тўғрида, акасининг уйи бўлак, фарзанди кичкина, келинойиси ҳам ишламайди. У ота-онаси билан қолган, рўзғори бадастир.
Акаси бир ой иш топа олмади. Юраги сиқилиб, уни ўзининг ишхонасига олиб кетди.
Ошхонада ишлайди. Ошпаз. Бир дамлаганда олтита қозонда ош дамлайдилар. Қурувчиларга хизмат кўрсатадиган бу ташкилот нонушта, тушлик, асрда бериладиган енгил таом ва кечки овқат тайёрлайди. Имрон ҳали коллежни битирмаёқ иш бошлагани сабабли пишиб кетган.
Бошлиғига акаси ҳақида айтганида уни ҳам ўзидек тасаввур қилдими, осонгина кўнди.

Хушнуд газетада, озода шароитда ишлаб ўрганган. Шу пайтгача битта пиёз арчиб кўрмаган. Укасининг меҳнатини кўрибоқ қочиб кетгиси келди. Қоп-қоп сабзиларни тозалаб, тўғраш—эртанги масаллиқни тайёрлаш билан тун ярим бўлди. Хушнуднинг қани қўли келишса! Ҳаракат қилади, уддасидан чиқолмайди. "Ака, сиз сиқилманг, тўғрамасангиз ҳам майли, сиз учун ҳам ўзим ишлайман, ёнимда ўтиринг',- шатирлатиб сабзи тўғраганча гапириб қўяди Имрон. Укаси ўнта тўғраганда битта сабзини амаллаб тўғраган бўлади..
Икки соат ухладими, йўқми, уйғониб кетди, чиқса укаси ошпазлар билан беш юз киши учун нонушта тайёрлаяпти. Ёрдамга ошиқди. Ўзидан уялди, наҳотки қўлидан оддий тухум қовуриш ҳам келмаса?
Тушлик тайёрлаш ундан ҳам азоб экан. Баравар ўт ёқилган олтита қозонга тинимсиз югураётган укасини кўриб, ёрдам беришга ошиқади. На ўтин ёқишни билади, на зирвак тайёрлашни. "Ака, қўяверинг, ўзим эплайман, ўт қалаётгандек ёнимда турсангиз бўлди, икки киши учун ҳам ўзим ишлайман!"
Хушнуд у қозондан бу қозонга югураётган полвонкелбат укасига қараб ўзидан хафа бўлди. "Мана нимага дам олиш кунлари донг қотиб ухлар экан бу! Нимага уйимга чақириб суҳбатлашайлик десам, ўтирган жойида ухлаб қолар экан бу! Шинам хонада ўтириб нолисам, бир марта нолимабди-я! Мен ҳам юк бўлмай, қўлимдан келмайди, ўрнимга ўзига ўхшаган бир полвон ошпазни ишга олса, иши енгиллашади, бугуноқ кетишим керак!"
У нарсаларини йиғиштириб кетишга хозирланди.
Укасини маҳкам бағрига босиб "Жигар, ҳаммаси учун, раҳмат, эплолмадим, узр, сени ҳам уятга қўйдим"-деди." Ака, ман сиз билан ҳамиша фахрланганман, ҳали ҳаммаси яхши бўлади! Сиз энг яхши журналисти бўласиз, бунга ишонаман", -деди.

Уйда ҳеч вақо йўқ эди, хотини овқат қилдимикан?Бирдан телефонига хабар келди. Кимдир пул ташлабди. Каттагина миқдорда. Юраги ҳапқириб кетди.
Ким ташлаши мумкин? Ўпкаси тўлиб турган бўлса-да, ўзини босиб онасига қўнғироқ қилди
—Онажоним, раҳмат сизга
—Тинчликми? Нима муносабат билан, болам?
—Шундай ука туғиб берганингиз учун...
Кейин укасига хабар жўнатди
"Борингга шукур, жигар!"

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24😢6❤3
#Qora_Qaqnus #No_ 70
#Nafisa_Malikova

-негадир табиий эмассиз -деди Дениза кийимларини кийганча Дракуладан
узоқлашиб.
Дракула буни оўзи ҳам
сезган бўлсада тан олгиси келмасди.
-ёш боладек ҳархаша қилма илтимос...деди Денизага тикилиб...негадир унда
Еленани қиёфаси турарди...ўзи эмас...
қани мени севгим...
-сиз мени севмайсиз
...мен кетдим... дея жахл билан эшик томон йўналди қиз.
Дракула тезлик билан уни қаршисида пайдо бўлди.
-изнимсиз кета олмайсан -деди қизга
тикилиб.
Қиз ортга тисарилди...у билан ўйнашмаслик
лозим...у энг қадимий тур..кучли...
шунинг учун ҳам тусланувчилар уни йўқ қилмоқчи эди
...қадимий турни фақат
қадимий ханжар билан ўлдириш мумкин...у
эса беркитилган...қаерда бўлиши
мумкин..уйни қарамаган жойи қолмади
ахир...ўзидан сўраса
шубхаланиши аниқ...уддалайман деб Кайга ва ъда берган...уддалаши шарт.
Ноз билан охиста Дракула томон юрди.
-менга ишонасизми?-деди унинг
бақувват елкасига қўлини қўйиб.
-бу нима деганинг севгилим
...ишонаман
албатта...-деди Дракула унинг чиройли
юзини силаб...қиз охиста уни қучди...
Ўша
ханжарни топиб кўксингга санчаман махлуқ...дея ўйлаб табассум қилди.
Эрталаб эшик қаттиқ тақиллади...хизматкор Гулҳаёни кўриб Дракулани чақириб
келди....ичкаридан қиммат ҳалат кийиб олган Дракула ҳайрон бўлганча чиқиб келди.
-сен???-деди Гулҳаёга қараб
-салом жаноб...
-деди Гулҳаё жилмайиб .
Дракула унинг қўлига қараб ҳайрон бўлди...кечаги қадимий тумор йўқ эди...сўнг ҳаёлига келган ўйдан қувонди.
-сен билан учрашмоқчи бўлиб юргандим ўзи...-дея қизга сирли
жилмайди...ўлжа ўз оёғи билан келганди...
👍24❤3
Гулҳаёни шахсий хонасига олиб кирди.
Гулҳаё оёқларини чалиштирганча
сокин ўтириб олди...
Дракула уни қаршисидаги столига ўтирди.
-хўш деди жилмайиб.
-сизга битим таклиф қилмоқчиман!!!-деди
қиз ҳотиржам қиёфада...
Дракула кулиб
юбормаслик учун ўзини тийди.
-битим?
-ҳа
..сизга қора қақнус керак..
шундайми???-деди ғолибона жилмайиб.
Дракулани юзини қаҳр эгаллади.
-сен уни қаердалигини биласан шундайми?-деди қизга қаттиқ тикилиб.
-сизга уни алдаб олиб келаман
...эвазига
менга уй жой ва машина берасиз...-деди.
Дракула тезлик билан уни ёнига келиб кўзлари сариқ тусга кирди.
-у ким
...айт? Қақнус ким?
-деди қизга
тикилиб...
Атикега гипноз таъсир қилмасди...
аммо ҳозир уни ишонтирмаса у ҳақиқатни билиб қолади.
-Амураааа -деди ўзини гипноз таъсирида тутиб.
Дракула ҳайратдан қотиб қолди...наҳотки у шунча пайтдан бери ёнида эди..қандай
сезмади...ахир қайтса уни ўлдиришга онт ичгандику....унинг қайсарлиги...
довюраклиги...Дракула нақадар
ахмоқсан...
-режани мен тузаман...-деди
Гулҳаёга қа тъий овозда.
Эринибгина уйқудан уйғонган Амура Гулҳаёни жойида йўқлигини кўриб ҳайрон
б ўлди...хонани ҳам йиғиштирмаган бу қиз...
Ўрнидан туриб кийимини
алмаштирмоқчиди кўзи стол устида
турган қадимий туморга тушди...оббо
жинни қиз буни нега ечди экан..агар
Дракула уни тутиб олса борми....шошиб қўлига телефонини олдида Гулҳаёни рақамини
терди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍35❤7🎉1
Эсимда ўша дамлар, ўзи учар гиламлар…

Ким шу дамларни қумсамоқда? Оддийлик, кайфият, меҳр тафти… Ота-онамизга қилган эркаликларимиз, қариндошлар билан файзли йиғинлар, ака-ука, опа-сингилларимиз билан ўйнаган турли халқ ўйинлари… Эсласак бундай мисоллар талайгина.

Дўстлар, қадрдонлар, менимча бу суратларга ортиқча изоҳ шарт ҳам эмас.

Имкони бўлса, яқинларингизга ушбу суратларни юбориб, болаликни эслатинг. Фарзандларингизга эса ўзингизнинг ёшлик даврларингиз ҳақида гапириб беринг 😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰9❤1👍1🔥1
Эрим мени севишини асосий сабаблари:

— Хеч қачон оиласини ёмонламадим,
— Онасини ўзимни онамдан ортиқ кўрдим,
— Ака-укаларига ўз жигарларимдек жон куйдирдим,
— Ўзимни оиламдан уни оиласини устун қўйдим,
— Оқибатли бўлишлари учун хар хафта овқат қилиб чақирдим,
— Эримни уйидаги гапни она уйимга бориб айтмадим.

Хозир шу ишлар одатимга айланган!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌸🍃
Аёл киши севганда жудаям ожиза,
Севилганда жуда кучли бўлади.

ХАММА АЁЛЛАРГА СЕВИЛИШ НАСИБ ҚИЛСИН...🕊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
#Qora_Qaqnus #No_ 72
#Nafisa_Malikova

Қисқа гудок...кўтармади...апил тапил
кийимини кийиб кўчага чиқди...
етимхонадан чиқиб машина тўхтатмоқчиди...кўзи замонавий қоп қора чет эл машинасига суянганча қора
кўзойнак таққан Дракулага тушди...у
Амурага қараб ёқимли жилмайди...у бу ерда нима қиляпти?
Дракула мен томонга қадам босганча қўлини чўзди...
-саломмммм
...Қақнусим...
-деди кўзойнагини ечиб менга таниш чиройли кўзлари билан
қараб....шокка тушиб қолдим.
-менннннн
-қачонгача яшириб юрмоқчи
эдинг???-деди меҳр билан тикилиб....эй
Худойим наҳотки уни хотираси қайтган бўлса?
-сиззззз????-дедим кўзим ёшланиб
-мен ҳаммасини эсладим
...маликам....
нақадар сени севардим....сен эса
келганинг ҳақида айтмадинг ҳам...-деди
менга жудаяқин келиб.
-мени ўлдирганингиз ҳам эсингиздами? – дедим алам билан.
-кечирррр ...ҳаммаси ўтмишда қолди- деди самимий жилмайиб....негадир
унга ишонгим келмаяпти....гарчи чин дилдан сўзлаётган бўлса ҳам...ортиқ юрагим ёлғон севгига дош бераолмайди
иккиланаётганимни сезиб қўлимни тутди.
-балки ҳоли жойда гаплашиб олармиз
Атике уларни кузатиб тураркан ғолибона жилмайди...ҳаммаси унинг режаси бўйича
кетаётганди.
-танамни қайтар....-деди
уни атрофида учиб юрган Гулҳаёни руҳи ғазаб билан.
-яна бир оз қолди шириним -деди ўз
танаси руҳга жилмайиб.
Гулҳаё дугонасини яна қийналишини ўйлаб азобланарди... ярамас ёвуз
Атике....қандайдир портал дедими...қизиқ у қаерда жойлашган экан.
Шохзамон ўтган сафарги гибритни изига тушганди...дорихонадан исириқ харид қилди...гибритлар учун унинг тутуни заҳарли газдек таъсир қиларди...уларни ниятини
билиши лозим.
Улар бежиз бирлашишмаган...гибрит кириб кетган уй
томон йўналди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍34❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😴😴😴😴😴😴

Ҳар кеча яқинларингизни Аллоҳга омонат қилинг. Зеро ухлаб уйғонмаслик бор, уйғониб эса тополмаслик бор...

Хайрли тун Қадрдон!

➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Aссалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍂Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
🍂Қалбимизни кенг;
🍂Қадримизни баланд;
🍂Сўзимизни олий;
🍂Ҳаётда муваффақиятли;
🍂Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
🍂Қарзларимизга нажот;
🍂Ризқимизга кенглик;
🍂Кунимизга барака;
🍂Бандаларига суюмли қилиб;
🍂Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
🍂Дунёда муборак;
🍂Оҳиратда саодатли, гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амин!

☀️Кунимиз ҳайрли, фойдали ўтсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1