🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
30 minutda tayyor bo’ladi.

1 kg kartoshka
500 gr go’sht
1 dona piyoz
Tuz, murch, zira
2 osh qq soya
500 ml o’simlik yog’i
Yoqimli ishtaha☺️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
Менга хаёт бағишла:
- Ада нималар деяпсиз? Келаётганимда соғ саломат эдиларку.

- Билмадим ўғлим, бизга ҳам шундай хабар беришди. Қиёматли опа ука тутинганмиз, бормасак бўлмайди.


- Бир соатларда етиб бораман. Тайёр бўлиб туринглар.

Шундан сўнг Лочин Холмурод ака ва онасини олиб йўлга тушди.

Йўлда гурунглашиб кетилса масофа ҳам узоқлиги билинмайди. Қолаверса анчадан бери ўғиллари билан ёлғоз ҳамсуҳбат бўлмаган эдилар.

Отаси ва онасини Лочинни ёши ўтиб кетаётганию ҳали ҳам, уйланмай тоқ ўтаётгани қийнаб келарди.
Онаси шу пайтгача индамай келган бўлсада энди жим туриш мумкинмаслигини куда яхши ҳис қилиб турган эди.

- Лочин ўғлим.


- Лаббай ойижон.


- Қачонгача шунақа юрмоқчисан?

- Юришимга нима қипти?

- Сен тенггиларни боласи мактабга чиқди. Сени эса ҳалиям боланг йўқ. Бола тугул хотининг йўқ. Бизни куйдирмоқчимисан?

- Ойи мен сизга бу ҳақда жавобимни айтганманку.

- Мен ҳам сени бахтингни кўргим келади. Болаларингни ўйнатгим келади. Бизни ҳам боғлаб бермаган. Ёшимиз ўтиб кетяпти.


- Ойи ҳали вақти келиб ҳаммаси яхши бўлади.

- Лочин, онанг тўғри айтди. Энди қачонгача шундай юрмқочисан? Ўзинг айт-чи?

- Ада, сизам ойим тарафдамисиз?

Лочин бу ёқимсиз мавзудан қочишни истарди.

- Мен ҳақиқат тарафдаман. Бу ишинг Аллоҳга ҳам хуш келмайди. Ёллизлик Аллоҳга ҳос бандасига эмас.

- Яна мени куйдириб анави қизга ошиқ бўлиб юрма тағин.

- Ойиииии.


- Нима ойи, нима ойи? Тўғрисиямда жуда чиройли экан. Аммо у юролмайди. Мен ногирон келин қилиш ниятим йўқ. Сенгс ҳалиям мана ман деган қизлар тегади.

- Ширин тузаляпти. У ҳаттоки жойидан қимирлай олмас эди. У бизнинг шу қилган меҳнатимизга берилган мукофот. Бизни уни ҳаётга қайтардик. Энди бу гапиз ортиқча. Қолаверса уни ҳам кўзи учиб тургани йўқ менга тегаман деб.


- Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Мен у қизни ёмон кўрмайман. Сабабини айтдим. Ҳар ҳолда битта уйда турасан деб огоҳлантириб қўяй дедим.

- Бундан кўнглиз хотиржам бўлсин. У ўқимоқчи. Мен уни йўлини тўсмоқчи эмасман. Мен турмуш қуришга таклиф қилганимда ҳам унга қилган хизматимни миннат қилган бўлиб қолардим. Буни эса сира ҳам хоҳламасдим.

- Икковингни билмадиму аммо жуда одобли қиз экан. Гап сўзларидан ҳам яхши тарбия кўрганлиги кўриниб турибди.

- Мени уйланишим эмас ҳозир чечамни аҳволлари муҳим. Дуо қилиб туринглар у кишига ҳеч нима бўлмасин.

- Тўғри айтдинг болам. Табиб момодан биз жуда катта қарздормиз. Унақа яхши инсон дунёда бошқа топилмаса керак.

Шундан сўнг гап ўзани бошқа ёққа бурилиб укасининг боласи юра бошлаганию унинг қилиқларини эслаб кулиб кетишди. Лочиннинг ичига эса чироқ ёқса ёришмасди. Бир тарафда момоси бўлса, бошқа тарафдан ўтмиши билан яна юзлашди. У Сабони севаман деб ўйлаб қаттиқ адашганини ҳис қилди. Унинг сўзларию ҳуснига учган экан. Қайта кўрганида унга нисбатан ҳеч нимани ҳис қилмади.

Чечаси ҳам Лочинни уйлантиришни орзу қилади. Ҳеч бўлмаса шу орзусини амалга оширолмай қолса дебам қўрқади. Уйланишни эса хоҳламайди. Яна кимгадир ишониб қайта ишончи поймол бўлишидан жуда қаттиқ қўрқади.

Ниҳоят манзилга ҳам етиб келишди. Ичкарига югуриб кирган Лочин авваллига қаршисидан чиққан қизни танимади.

- Ассалому алайкум Лочин ака яхши келдингизми?

- Асс... Эее Ваалайкум салом. Ширин ўзизмисиз?

Лочин оёққа турган Ширинга қараб ҳайратини яширолмади.

- Ҳа ўзим. Аммамни олдиларига киринг анчайин ҳолдан тойганлар.


Лочин барибирам тушми бу деб қўлини тишлаб кўрди. Кейин ота онасини олиб кириш учун ортига қайтди ва биргаликда момо ётган хонага киришди.
Чаман момо жуда ҳам беҳол бўлиб ранги оқариб кетганди. Бир бурдагина бўлиб қолибди.
Лочин салом бериб аста момонинг олдиларида чўкди. Ортидан кирганлар ҳам саломлашиб ҳол сўрашди.

- Чеча уч кун кетганимга нималарни бошлаб юрибсиз а?

Лочин мехр тўла кўзлари билан онасидай бўлиб қолган аёлга қараб ичидан ачиниб кетди.
👍32❤5👏3🥰2
Менга хаёт бағишла:
- Болам сениям ҳавотирга қўйдимми?

- Нега унақа дейсиз. Сизни ҳам онамдек кўраман буни яхши биласиз.

- Лочин тўғри айтди. Сиз уни ҳам онаси бўласиз. Бунақа деманг ундан кўра тезроқ соғайинг тўйлар қилайлик.

Лочин онасига қараб қўйди.

- Куним битган кўринади. Ҳеч куч тўплай олмаяпман.

- Мен сизга шунақа дамалама тайёрлаб берайки ана ундан кейин кучга киришни кўрасиз.

- Майли болам майли.


- Сиз ётиб қолиб қизизни жойидан турғазиб юборибсизку.

Патнисда ширинлару чой кўтариб кирган Ширинга қараб Зиёда опа гапирди.


- Нимасини айтасиз холажон аммамни ахволларини кўриб қўрққанимдан туриб кетганимни билмай қолдим. Аллоҳга шукр мана секин бўлсада юрий бошладим.

Лочин тез фурсатда  ўзи айтган дамаламани тайёрлаган келиб чечасига ичирди.

- Энди бир соат ўраниб ётасиз, терлаб кўрмагандай бўлиб кетасиз.

- Болам илоҳим айтганинг келиб чечанг соғайиб кецинлар. Қанча одамларни дардига дармон бўлганлар. 1 асрдан зиёд умр кўрмасалар уят бўлади- ку.

Чаман момони юзига табассум югурди. Бироз ўзтиб уйқуга кетди. Меҳмонларни эса Ширин бошқа хонага дастурхон тузаб чақирди.

- Айбга буюрмайсизлар аммабувим учун енгилроқ таом тайёрлагандим бироз бошқа овқатга уннадим бироз куттираманда сизларни.


- Оввора бўлибсизда қизим. Сизга ёрдам берақолай унда.

- Йўқ холажон сиз йўл юриб чарчаб келяпсиз. Дам ола қолинг. Ўзим бир пасда ҳаммасини тайёрлаб ташлайман.


Ширин чиқиб кетгач Холмурод ака ўғлига им қоқди.

- Ада ҳозир мавриди эмас бунақа нарсаларни.

Лочин айни дамда чечасини касалини таҳлил қиларди. Тахминлари шуни кўрсатяпдики қайсидир касалдан гепатит юқтириб олган бўлиши мумкин. Чаман момо доимо ҳушёр бўлиб эҳтиёткорлик билан даволаш ишларини олиб борарди. Ўзи даволай олмаган операция бўлсиҳи керак бўлган касалларни шифохонага жўнатарди. Тоғликларни илиги тўқ бўлгани сабабли улар камдан кам ҳолларда шифохонага тушишарди. Асосан табиб момонинг ёрдамида сиҳат топиб келишган.
👍33
Менга хаёт бағишла:
Лочин  туриб Ширинни ортидан чиқди. Уни кўпроқ Ширин қандай оёққа тургани қизиқтирарди.



- Лочин ака бирор нима керакми?

Ширин Лочинга савол назари билан қаради.

- Ҳа бор. Нимани сўрашимни билиб турибсизку.

- Қандай оёққа турганимми?

- Ҳада.

- Ўша сиз кетган куни аммамни анча мазалари бўлмай ётиб қолдилар. Нуқул тушимга чолим кириб олиб кетаман деяпти дедилар. Бу ердаги ишларингни якунласанг олиб кетаман деганмишлар. Ишларни бўлдим шекилли олиб кетишга келайптилар дедилар. Мен анча далда бериб ҳали бизни ташлаб кетмасликларини сўраб турдим. Кечга яқин ташқари чиқиб кирдилар. Мен ошхонада наъматак дамлаятгандим.

- Кейинчи?

- Кейин бирдан хушларидан кетдиларми, ёки беҳол бўлдиларми, ҳуллас йиқилдилар. Мен эса қўрққанимдан қандай туриб кетганимни билмай қолдим. Уч қадам юриб йиқилдим кейин эмаклаб бордим олдиларига. Дарровда юзларига сув сепиб ўзларига келтирдим. Мана шунақа қилиб вазият тақозоси юришимга сабаб бўлди.

- Жуда хурсанд бўлдим. Чечамни шунча меҳнатлари зое кетмади.

- Бунда сизни ҳам ҳиссаларингиз жуда катта. Сизлар менга ҳаёт бағишладингиз.

- Чечам айтганларидай шифони Аллоҳ берди. Биз эса сабабчимиз ҳолос.


- Камтарлик қилманг. Ишингиз битдими? Ёки мени қўнғироғим сабаб етиб келдингизми?

- Сиз қўнғироқ қилдингизми?

- Тўғрироғи қўшнидан қўнғироқ қилиб келишларини илтимос қилгандим.

- Қайтаётгандим. Кейин адам қўнғироқ қилиб қолдилар.

- Шаҳар ўзгариб кетгандир а?


- Боргиз келяптими?

- Шунчаки қизиқаяпман. Барибир бораманку.

Ана овқат ҳам пишиб қолди. Олиб кирайлик. Мен аммамдан хабар олиб чиқаман.

Лочинни ўрганиб олганлари қўл келиб Чаман момо эртасига анчагина тетик ўтирди. Холмурод ака ва Зиёда опалар ортга қайтиб кетишди.

Лочин кузатишларидан шуни аниқладики чечасини шифокорга олиб бормаса бўлмайди.

-- Чеча сизни Тошканга олиб бораман. Малакали профессорларга кўринмасангиз бўлмайди.

- Болам уят бўладия, ўзим табиб бўлсаму шифокорга борсам.


- Замонавий ускунларда бир текширтириб келишимиз керак. Илтимос йўқ деманг.

Олдинига йўқ деб оёқ тираб туриб олган Чаман момо бир шумликни режа қилиб рози бўлди.

- Бораман аммо бир шартим бор .

- Майли нима десангиз розиман.

- Уйланасан.

- Сизам шу гапни бошладизми? Уччовларизам тил бириктириб олдингизми?

- Сен бола бошқа йўл қолдирмаяпсан. Шу шартга рози бўлсанг бораман. Бўлмаса уйда ўтиравераман.

Ширин уларни гапига кулиб юборди.
- Уррааа менам кенайилик бўларканмандааа.



- Менга бошқа йўл қолдирмадингиз. Бўпти розиман. Аммо кўнглимга ёқадигани учраса уйланаман.


Икки кундан сўнг эса уччовлашиб Тошкентга йўл олишди. Лочиннинг таклифи билан Лочин бу Сабо билан яшаб юрган вақтлари керак бўлиб қолар деб кўп қаватли уйларнинг иккинчи қаватидан уч хоналик уй сотиб олганди. Ўша уйга борадиган бўлишди. Боришларидан олдин эса Лочин уйни тозалатишни укасидан илтимос қилди.
👍32
Менга хаёт бағишла:
****




Акмал Сабога сўз бергани учун бошқа адвокат топишига тўғри келди. Суд бўлиб ўтди Мишка шу пайтагча қилиб келган жиноятлари учун жавоб берадиган бўлди. Унга 19 йил қамоқ жазоси тайинланди. Унинг шериклари ҳам жиноятларига яраша жазо олдилар. Сабо эса беш йилга озодликдан маҳрум қилинди.

- Акмал ака сизга рахмат айбимни анча енгиллатдингиз. Лочин акани кўрсангиз чин дилдан пушаймон эканлигимни айтиб қўйинг.

- Хўп бўлади. Қамоқда тартибингиз яхши бўлса, ҳеч қандай тартиббузарлил қилмасангиз афвга тушасиз. Бир йилга қолмай озодликка чиқасиз. Ана ундан сўнг эса янги ҳаёт бошлайсиз деган умиддаман.


Шундан сўнг Акмал кетди.


Сабо эса аёллар қамоқхонасига жўнатилди. У ростдан ҳам чин дилдан пушаймон эди. Қилган гуноҳларига тавба қила бошлаганди.

Акмал бу ишни кўнгилдагидай якунлагани учун Жасур билан тушлик қиладиган бўлишди.


- Акмал оғайни бир яхшилик қил. Ширин ҳақида маълумот олиб бер.

- Ўзинг сўрай қол. Бегона эмаскусан.

- Барибир ноқулайда. Сен мендан кўра яқинсан.

- Мен уни ранжитиб қўйдим деб ўйлайман

- Нега ундай ўйлаяпсан?


- Сабо Лочинни собиқ хотини экан.


- Демак уни ҳам дорига ўргатган эканда?

- Ха шундай бўлиб чиқди. Мен уларни учрашишини таъминлаб ўзим бўлимга кетгандим. Қайтганимдан сўнг ҳамма гапни эшитдим. Лочин кетиб бўлган экан. Сабодан эшитдим ҳаммасини. Кейин бошқа адвокат топдим. Лочин уни ҳимоя қилишдан бош тортди.


- Мен ҳам шундай қилган бўлардим. Яхшики Лочин унга ҳеч нима қилмапти мен ўлдириб қўярдим.
Унда ўзим қўнғироқ қилар эканманда?

- Аммо у ерларда алоқа яхши эмас. Мана рақами уриниб кўр.

Жасур телефонига сақлаш баробарида қўнғироқ қилди. Дарровда чақирув бошланди ва Лочиннинг ало деган ўктам овози эшитилди.

- Салом Лочин дўстим яхшимисан?

- Салом. Узр ким бу?

- Мен Жасурман.

- Эее Жасур яхшимисан? Уйдагилар яхшими? Акмални кўриб турибсанми яхшими?

- Ҳаммаси зўр. Сендан бир нарса сўрамоқчи эдим.

- Нима экан?

- Ширин ҳақида.

- Ширин ҳақида дейсанми?


- Ўша кундан бери ҳаёлимдан чиқаролмайман. Қанақа касал? Агар маъқул бўлса ўзим шу ерларда даволатардим.


- Ширин жуда яхши қиз. Турмуши бузилган битта қизи бор. Ўзи яқингача аравачада эди. Энди юра бошлади. У ҳақида умуман ёмон гап айтолмайман. Чунки одоби, тарбияси ҳаммаси зўр. Лекин у турмушга чиқадими йўқми уни билмадим.




Давоми бор.


#менгаҳаётбағишла

#маюсгина

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍45🥰3❤1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌷💫 Хайрли тун дилга яқиним.
✨🌷✨ Ҳамма нарса ўткинчи. Уларга аҳамият ва қиймат берадиган ўзимиз.

✨🌷✨Сўнг ана шу ҳаёлий аҳамият туфайли озорланадиган ва азобланадиган ҳам ўзимиз бўламиз.

✨🌷✨Аллоҳни берган ҳар бир кунига шукр. Табассум қилишни унутмадингизми?

✨🌷✨Барчангиз Аллоҳга омонатсиз.
Яхши дам олинг...✨🌷✨

💫🌟💫🌟💫🌟💫🌟💫🌟

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁БУГУН 16➖СЕНТЯБРЬ.

ЯНГИ ХАФТА ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌷🦜

🕊Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!💐

Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🤲
Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

🦢Бошланган кун барчамизга хайрли бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Қайғурма!

Касал тузалади, мусибат кетади, гуноҳ кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади, келажак келади, осий тавба қилади, фақир бой бўлади.

Қайғурма!
Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми? Демак оғир кунларнинг ортидан фаровонлик, кенглик ва яхши ҳаёт бордир.

Қайғурма!
Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради, тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади, иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради, бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир, дард аламларини соғлик лаззати кеткизур, бунинг учун сен бир оз сабр қилмоқлигинг ва бир лаҳза кутишинг даркор.

Қайғурма!
Буюк қудрат нуфузи, қазонинг албатта воқеъ бўлиши, қадарнинг узил-кесиллиги олдида табиблар ҳайрон, ҳакимлар, уламолар ожиз, ҳийлалар мағлубдир.

Ўзинг учун Аллоҳ сен учун ихтиёр қилган нарсани ихтиёр қил!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤9👍7
Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Вахоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса хам, бирдан ўнта болаласа хам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар хеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан бахраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебахра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿....

Istanbulda ko‘zi ojiz farzandini to‘rt yil davomida har kuni universitetga olib kelgan qahramon onaga bitiruv oqshomida faxriy diplom topshirildi...

Baʼzi qarzlarni bu dunyoda uzish imkonsiz...

©falsafasi_hayot 🍃

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мазали таом 💣👌👍

Тушенка овкатини тайёрлаймиз☝🏻👍

🥩 Гўштни паррак қилиб кесамиз ва ёғда сели чиққунча қовурамиз. Пиёзни паррак кесиб уни хам, кўшамиз. Хоҳишга кўра туз ва зираворларни солиб, сув солиб димлаиймиз.

Гарнирга хоҳлаганингизни киласиз, ман картошка фри килдим 👌🥰

Ёқимли иштаха! албатта тайёрлаб кўринг, якинларга бўлишиб, ❤️👍босиб юборинг.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СубхонАллоҳ #Камёб_видео

Пайғамбаримиз Мухаммад Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Омина онамиз қабрлари

Пайғамбаримиз 6 ёш пайтлари, улар шу ердан ўтиб кетишаётганда вафот этганлар, орадан йиллар ўтиб Пайғамбаримиз шу ердан қайта ўтаётиб оналари қабрларини зиёрат қилиб бир муддат йиғлаб ўтирган эканлар... 😥
👇

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢10👍8
Менга хаёт бағишла:
- У билан қандай гаплашсам бўлади? Қўлида телефони бўлса рақамини бер.


- Афсуски ҳали телефони йўқ. Чуни қишлоқда алоқа яхши эмас эди. Ҳозир Тошкентга келдик.


- Ана буни янгилик деса бўлади. Кўп қоласизларми?

- Уни билмадим. Лекин биз чечам соғайишлари билан кетамиз.

- Манзилингни айтсанг борардим меҳмон бўлиб.

- Локация ташлаб қўяман. Мени ишларим бор, яна гаплашармиз.

- Бўпти. Омадингни берсинг. Хайр.


Жасур ўзида йўқ хурсанд Акмалга қараб зўр ишорасини қилди.

- Тинчликми? Оғзинг қулоғингда?

- Эее сўрама Ширин Тошкентга келибди.

- Зўрку, Лочинчи?

- Ҳаммалари келишибди. Момони докторга кўрсатишар экан.

Шундай қилиб икки дўст тамадди қилиб тарқалишди.


Лочин отасининг ёрдамида энг зўр профессорларни топди. Чечасини олиб бориш ҳаракатига тушди.

Энг машхур клиникаларнинг бирига олиб бориб текширишганда Чаман момо орттилган юрак нуқсонига чалингани ва уни зудлик билан операция қилиш лозимлиги айтилди.

Чаман момо табиийки бундан бош тортди.

- Йўқ, мен бунга рози эмасман. Палон пул сарфлаб мени операция қилдиргунча муҳтожларга ёрдам бер. Ўзи неча йиллик умрим қолди. Менга буни кераги йўқ. Аллоҳ шу дард билан сийлабдими, бунга сабр тоқат қиламан. Қишлоғимга қайтиб кетаман. Бу ерларда юрагим баттар қисилади. Бу каталакдай уйларда.

- Чеча сизни онам деганман. Наҳотки мени ташлаб кетишга кўзиз қийса. Наҳотки шунчалар ҳам мендан безор бўлган бўлсангиз.

- Қўй Лочин бунақа гапларни. Чолимни ёнига борай дейманда.

- Ҳали бу ерда қиладиган ишлариз кўп. Мени уйлантиришиз керак. Набираларизни қўлизга олиб ўйнатишиз керак. Шундоқ кетаверасизми? Ҳеч ёқ битта неварали бўлинг. Ундан кейин сизга жавоб беришни ўйлаб кўрамиз.

- Барибир мен норозиман. Кўриб турибман бу касалхона ҳам оддий касалхоналардан эмас. Нима кераги бор катта пулга операцияни? Айт ўзинг. Бир оёғим ерда бўлса бири гўрда бўлиб турибди.

- Чеча қайсарлик қилманг. Бўлдида энди. Гап тамом. Сиз шу ерда қоласиз. Мен эса керакли нарсаларни Ширин билан тайёрлаб келаман. Сиздан таҳлил олишар экан.


Лочин момони қолдириб ўзи Ширинни қолдирган уйига жўнади. Ширинни олиб чиқмаганларини сабаби у жуда узоқ вақт юра олмасди. Тезда оёқлари оғриб юролмай қоларди. Ҳали энди юришни бошлагани учун унда ҳали ҳамон тикланиш жараёни кечарди.

Ширин энди ота уйига боришни ўйлаб юраги орзиқарди. Ўзи катта бўлтан ҳовли акалари, келинойилари, жиянлари уларни кўрмаганига анча бўлган. Мана энди ўз оёғи билан бориб яқинларининг дийдорига тўяди.

Шу ҳаёллар билан ўтирганида эшик қўнғироғи жиринглади. Эшикни очса фақатгина Лочиннинг ўзи турарди.

- Лочин ака  аммам қанилар?

- Уларни операция қилмасак бўлмайди. Оёқ тириб туриб олдилар йўқ деб. Аммо мен у кишини йўқотишни хоҳламайман.

- Нима бўлган экан ўзи?



- Юракларини нуқсони бор экан.

- Ҳалиям аммам жуда иродали эканлар бўлмаса севикли ёрлари ва тилаб олган фарзандлари дардида тамом бўлган бўлардила.

- Тўғри айтасиз. Ширин мен билан бозорга туша оласизми? Чечамга керакли нарсаларни тайёрлашимиз керак. Кийим кечак дегандай. Яна идишлар, яна бир иккита нарсалар. Уйга ҳам бозорлик қилиш керак бу ерда кўп вақт қоладиган кўринамиз.

- Майли бораман. Ундан олдин оғриқ қолдирувчи тайёрлаб берган дамаламангиздан ичиб олай. Бемалол бориб келамиз.

Ширин тезликда тайёр бўлди. Икковлашиб бозорга тушиб ҳарид қила бошлашди. Чаман момога юмшоқ пахтадан тикилган кийимлар, рўмоллар олишди. Аёллар бўлимидан ўтишаётганда эса Лочин Ширинга ҳам кийим олишини тайинлади.

- Йўқ Лочин ака. Ҳижолат бўламан. Керакмас.

- Мени акам деяпсизку, олмасангиз сизга ака бўлмайман. Хафа қилайпсиз.


- Хўўп.

Ширин оч пушти рангдаги палтони танлади. Лочинга кийиб кўрсатганди Лочин ечманг тураверсин ярашди  деди. Ширин яна битта кўйлак олди ва дўкондан чиқишди.
👍39
- Қорниз ҳам очиб кетгандир. Ҳали таҳлилларни олиб бўлишгунча улгурамиз. Чечамга ўша ердан парҳез овқат берадиган бўлишди. Унгача анави кафедан овқатланиб чиқамиз.

- Тўғри айтдингиз. Роса қорним очқаганди ўзи.  Олган ҳаридларини машинада қолдириб кафега кириб келишди. Уларга қараган одам бир бирига узукка кўз қўйгандек мос жуфтлик деб атарди.

Чеккароқдаги столни банд қилишди. Бир зумда офисиант ҳам етиб келди.
  - Ассалому алейкум. Ҳуш келибсиз. Мана меню нима буюрасиз?


- Ҳозир кўриб чиқайлик айтамиз.

Ширин танлаган салат ва овқатни буюришди.

- Ичишга олмали сок бўлақолсин.

- Бироз кутинг олиб келаман.


Ана шу вақт кафе хўжайини қайсидир ходимни бўшанглиги учун койиб ўтирганди. Кетишга чоғланган ҳамон кўзи Лочин билан ўтирган Ширинга тушди ва кӯзлари ҳайратдан катта катта бӯлди.
👍20🔥1
Менга хаёт бағишла:
Тўғри ўша тарафга юра бошлади ва Лочинга ҳам эътибор бермай Ширинни қўлидан тортиб турғазди ва қучоқлаб олди.

- Ширин, Шириним. Ўзимни ягонам. Кўзларимга ишонмаяпман. Наҳотки сени яна кўрдим.

Ширин Сарварнинг қучоғидан чиқишга ҳаракат қиларди. Буни тушиниб етган Лочин тезда ўрнидан туриб Ширинни Сарварнинг қўлларидан озод қилди.

- Қиздан қўлингни торт.

- У мени хотиним сен ким бўпсанки менга буйруқ берасан?

- Кетинг Сарвар ака. Сизни Шириниз Диёрани қучоғига кирган кунингиз ўлган. Сиз уни ўз қўлларингиз билан ўлдиргансиз.

- Кечир жоним. Мен жуда катта хато қилдим. Ўша он нафсимни қилига айландим. Ишон сени бир зум ҳам унута олганим йўқ. Сен мени ягона муҳаббатимсан.

- Бу гапларни энди фойдаси йўқ. Мени тинч қўйинг.

Сарвар Ширинни қўлидан ушламоқчи бўлганди қиз Лочиннинг ортига ўтди.

- Ким бу?

- Сизни ишиз бўлмасин кимлигига.

- Ўпкангни босиб олган бўлсанг энди бу ердан жўна. Ширинни сен билан гаплашгиси келмаяпти.


- ШИРИН МЕНИ ХОТИНИМ. Сарвар бу гапларни дона қилиб айтди.

- Мен ажримга ариза бераман. Ҳеч қанақа хотиниз эмасман. Бу ўтмишда қолди.

- Қизимини отасиз ёки онасиз қолдирмқочимисан?

- Буни энди ўйладингизми?

Ширинни қаттиқ асабийлашгани учун ранги ўзгара бошлади. Лочин дарровда уни қўлидан ушлаб у ердан кетиш учун  юра бошлади.

Сарвар яна Ширинни йўлини тўсмоқчи бўлганида Лочиннинг муштидан татиб кўришига тўғри келди.

Машинага бориб ўтиришганда ҳам Ширин ҳамон титраётганди.

- Ширин бўлди тинчланинг. Мана  бу сувдан ичиб олинг.

- Рахмат Лочин ака яхшиям сиз борсиз.

Лочиннинг кайфияти тушиб кетвганди. Уни кўз олдида Ширинни қучоқлашгани негадир жахлини чиқара бошлади. Ўзи Жасур сўраганига ҳам ғалати бўлиб юрганди. Аммо бугунги ҳолат ҳаммасидан ўтиб тушди. Ўзи ўйлаганчалик Ширинга бефарқ эмас экан. Ширин озор чекса уни ҳам қалби парчаланар экан.

- Кечиринг Ширин мен бу ер унга тегишли эканини билмагандим.
👍20🔥2
Менга хаёт бағишла:
- Ҳечқиси йўқ. Бир куни барибир шундай бўларди. Бунда сизнинг айбингиз йўқ.

- Овқатланиш ҳам расво бўлди. Бошқа бирор жойга кирармиз.

- Йўқ иштаҳам ўлди. Яхшиси  аммам олдиларига олиб боринг.


- Хўп унда кетдик.


****


Сарвар кафеда бир ахволда қолди. Унигм севгани, ягонаси оёққа турибди соғайибди. Аммо бошқасининг ёнида. Сарварни ҳатто кўришни ҳам хоҳламади. Тўғриси охирги вақтлар Сарвар Ширинни соғайишидан умидини уза бошалаганди. Бугун эса осмондан тушгандек ўзини кафесида ўтирибди. Аммо у йигит ким эди.

Сарвар ўзига келиб ташқарига чиқиб қараганида Ширин билан Лочин аллақачон кетиб бўлишган эди.

Сарвар аламидан барга бориб сипртли ичимликларни ўткиридан буюриб ича бошлади.

Кечга яқин уйига борганда эса хотинини кўриб баттар жазаваси қўзиди.

- Сен ахмоқни деб мен хотинимга хиёнат қилдим.

- Уффф яна шу гапми? Одам ўз елкасини чуқурини кўролмайди деб бежизга айтишмаган эканда. Сиз оппоқсиз доимгидай.

- Сен аслида мени уйимга келмаслигинг керак эди.

- Келишим керак экан. Тақдиризда бор экан келдим. Фууу нима бало ичволдизми?

- Ҳа ичдим. Қани энди мана бу ерим ёнишдан тўхтаса. Биласанми нима. Йўқ билмайсан қайдан ҳам билардинг. Мен бугун Ширинни кўрдим. Ўзимни Ширинимни. У ўз оёғида юрибди. Аввалгиданда гўзал. Латофатли аммо у мени кўришни хоҳламади. Мени тинч қўй деди. Буни ҳаммасига сен айбдорсан

- Ширин тузалибдими?

Диёрнаи юрагига ғулғула туша бошлади. Эри у билан яна топишиб олса кейин нима қилади.

- Соппа соғлом. Мен барибир у билан ажрашмайман. Мен ҳалиям севаман уни. Биз бир биримиз учун яратилганмиз.

- Сиз ҳозир масциз. Нима деятганизни билмаяпсиз. Кириб ухланг. Ўзизга келиб қоласиз.

- Сени менга умуман керагинг йўқ. Аслида керагинг бўлмаган ҳам. Ххиқ. Сееен... Боламни ўлдирдинг... Сени ўзинг ўлганинг яхши эди. Сендан... Сендан ҳазар қиламан.


- Сарвар ака нима деяпсиз. Кайфиз бор тарқасин кейин гаплашамиз.

- Мен кўўп... Ичганим йўқ. Ҳаммаси ҳақиқат. Сен билан ҳам мажбурликдан яшаяпман. Чунки... Чунки сени борар жойинг йўўқ.

Диёра ортиқ чидай олмади. Бақириб юборди.

- Бас... Етар. Бас қилинг. Нега бунча мени қийнайсиз. Айбим сизни севагнимми? Мен ҳам куйиб кул бўлдим. Ўзим севсам етади деб ўйлаб адашибман. Сиз учун фақат Ширин бор. Бошқаларни кўзиз кўрмайди. Сиз аслида худбинсиз. Агар заррача виждониз бўлганида менга раҳмих келган бўларди. Тўғри айтдингиз ўғлимни ўрнига мен ўлиб кетганимда мингдан минг рози эдим. Афсус...

Сарвар гапирган гапларидан пушаймон ҳам бўлмади. Ўзини  креслога ташладию суянган кўйи уйқуга кетди. У ҳаттоки Диёранинг охирги гапларини эшитмади ҳам.

Сарварнинг жимиб қолганига унга яқиндан келиб қараган Диёра уни аллақачон уйқуга кетганини кўрди.

Диёра яна режа тузиши керак. Ширинни йўлдан олиб ташлаш керак. Ёки бойликларни ярмини ўзини номига ўтказиб берса Сарвар билан ажрашиб кетаверади. Унинг ҳам сабри тугади. Севилмай яшаш жуда ҳам азоб берарди.
👍33🥰2🔥1👏1
Менга хаёт бағишла:
***


Лочин билан Ширин Чаман момонин олдиларига келишди. Момо шериклари билан гурунгга берилиб кетган эканлар.
Улар салом бериб ичларига киришди.

- Вой мани болаларим келишди. Келинглар. Сизларни кутиб ўтиргандим ўзи.

- Тузукмисиз анча? Шароитлари ёқдими?

- Ўғлим бу ерда ҳам энг ёши ўзим эканман. Қолганлар эллик олтмиш ёшларда анча қари экан.

Ҳаммаларини юзларига табассум югурди.

- Чеча ҳали бундан ҳам ёшарасиз. Ҳали гаплашганимда врачиз айтганди. Баққуват аёл эканлар. Операцияни ҳам кўтара оладилар деб. Биламан сизга бу касаллик писанд эмас. Қолганларга ким эканизни кўрсатиш вақти келди.

- Тўғри айтдингиз ука. Чаман опамиз жуда кўнгли очиқ инсон эканлар. Бир пасда иноқлашиб кетдик. Мана сизлардан болалари бор эканлар. Илоҳим бахтли бўлинглар. Ўзларизам бир бирингизга жуда мос экансизларда.

Чаман момонинг ҳамхонаси Клара опа уларга ҳавас билан термулиб гапирди.
Бу гапдан сўнг Лочин шифокор билан гаплашай деб чиқиб кетди. Ширин эса ноқулай ахволда қолганди.
Бу ҳолатни Чаман момонинг ўзи бузди.

- Вой Кларахон булар эр хотин эмас. Бири жияним бири тутинган ўғлим. Икковини ҳам Аллоҳни изни билан ўзим даволадим.

- Сизга қойил қолиш керак. Шу ёшизда ҳам эпчилсиз.

- Насиб бўлса жартоҳликдан кейин ҳам чоқпиллаб юраман.


Лочин шифокор билан гаплашиб бўлиб хонага қайтди.

- Чеча сизни икки кун операцияга тайёрлашар экан. Ўзизни эҳтиёт қиласиз. Мен битта ҳамширани сиз учун тайинладим. Нима керак бўлса унга айтасиз. Мен керак бўлсам ҳам чақириб беради.


- Хўп болам. Умрингдан барака топ.

- Аммажон мен ҳам энди уйимизга бораман. Уларни кўрмаганимга ҳам анча бўлди.


- Майли борақол болам. Мендан салом айт.


Момо билан хайрлашиб ташқарига чиқишди.

- Лочин ака энди мени уйга ташлаб қўйинг.

- Хўп. Қачон қайтасиз кейин.

- Қайтайми?

Лочин шунда хато гапирганини тушиниб қолди. Дарровда гапини тўғрилади.

- Чечамни олдиларига боришни назарда тутгандим.



Дпвоми бор.


#менгаҳаётбағишла
#маюсгина

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍45❤7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарахтдан зериккан барг учун куз фасли шунчаки баҳона бўларкан.
Кимлардир сизни йўқотмаслик учун хатоларингизга кўз юмса, кимлардир сиздан воз кечиш учун хато қидириб яшаркан...

Сиз севган ва сизни севган билан бўлинг ва сизларни Аллоҳ севсин қадрлигим..

Кузнинг тароватли оқшоми ибодат ва ҳаловатда ўтсин...


Хайрли тун қадрлиларим...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁БУГУН 17➖СЕНТЯБРЬ. СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌷🦜

🕊Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹

Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🤲
Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

🦢Бошланган кун барчамизга хайрли бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰4😢2❤1
Тириклар тиллодан қош қўйсам дейди,
Бўйнига марварид тош қўйсам дейди.
Ўликлар орзуси - дунёга қайтиб,
Бир бора саждага бош қўйсам дейди!


© Абдуллоҳ Юсуф

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢12👍4❤2💔1