This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамларга меҳрли бўлайлик😁
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
Менга хаёт бағишла:
- Эртага бораман.
- Унда тайёр бўлиб турсангиз олиб кетаман.
- Хўп майли.
Ширин уйларига бориш учун манзилни тушунтира кетди.
-Рахмат сизга Лочин ака. Яхши етиб олинг.
-Ўзизни эҳтиёт қилинг.
Лочин машинага ўтирдию жўнаб кетди. Аммо нимасидир қолиб кетгандай ўзини ғалати сеза бошлади.
Ширин секин юриб ота уйига кирар экан ўпкаси тўлиб кетди. Уч йил олдин шу хонадондан бахтларга тўлиб оппоқ келинлик либосида суюкли ёрининг уйига кетганди. Мана энди на унда суюкли ёр бор, ва на бахт. Дарвозадан кириб бир пас ҳовли ўртасида қолди. Ҳаво совуқлиги учун ҳовли ичида ҳеч ким кўринмайди. Оилавий телевизор кўриб овқатланадиган хонага қараб қадам ташлади. Янглишмаган экан уйдагиларнинг оёқ кийимлари остонада кўринди. Минг бир ҳаяжон ичра эшикни очиб ичкарига кирди.
Эшик очилганига баробар қараган ойиси ва келинойиси Ширинни кўриб жойларида қотиб қолишди.
Икковлари ҳам баробар Ширин дейишди.
- Ассалому алейкум.
- Болажоним. Аллоҳга шукр мана ўз оёғингда юриб келдинг. Етказганига шукр.
- Ширин кўзларимга ишонмаяпман. Жуда хурсандман кўрганимдан.
Ширин уйдагилар билан кўришгач қизи ва жиянлари билан ҳам анча вақт қучоқлашиб туришди.
- Қизим келишингни олдинроқ айтсанг кутиб олардикку.
- Ойи бу тўсатдан бўғиб қолди. Аммамни ахволлари яхшимас. Кардиологияда ётибдилар.
- Нима қилди у кишига?
- Юраклари касал экан. Икки кундан сўнг операция.
- Вой худойим. Ишқилиб кўтара олармиканлар?
- Ҳа Лочин акам яхшилаб текширтирибдилар. Ҳали бақувват эканлар. Бемалол бардош берадилар дедилар.
- Жуда ёмон бўлибдида. Майли операциядан чиқсалар шу ерда ўзимиз паравариш қиламиз. Қачон борасан яна?
- Эртага бораман.
- Унда менам сен билан бораман.
- Аниқ вақтини билмайман лекин. Лочин акам олиб кетишга келаман борсангиз дедилар. Хўп дедим.
- Унақада бирга борамиз.
- Ойи дадам билан акам қаердалар?
- Даданг янги замонавий участка қуришга гуруҳлари билан кетганлар. Элбек эса ишда.
- Аҳа келганларида сурприз бўлар эканманда?
- Ҳа шундай.
Шундан сўнг келинойиси билан гурунглашиб кечки овқатга уннашди. Кеч кирганда ота бола бирин кетин кириб келишди. Маҳмуд ака ҳам қувончдан кўзлари ёшланганлигини сезмай қолди.
- Ширин ўзингмисан синглим? Кўзларимга ишонолмаяпман.
- Ҳа ака ўзимман. Нега ишонмайсиз? Мен даволанишга кетгандим ахир.
Ширин акаси ва отаси билан кўришгач уларга овқат тайёрлигини айтиб ошхонага кириб кетди.
Шу куни оила жамул жам бўлди. Ширинни катта акаси Элдор ва хотини Нозима болалари билан келиб уйда ҳақиқий байрам бўлди.
Ҳамма хурсанд ҳамма шод эди. Аммо бу хурсандчилик кўпга чўзилмади.
****
Сарвар кайфи бироз тарқаб уйқудан турди. Қоронғу тушган бўлишига қарамай Ширинни уйи томон йўл олди.
Маҳмуд акани уйига етиб келиб дарвозани таққилатди. Ичкаридан Элбек чиқди. Куёвини кўриб асаблари таранг бўлиб кетди.
- Нега келдинг?
- Ширинни кўрмоқчиман.
- Энди эсингга тушдими?
-Сизлар уни мендан яшириб келдингиз. Неча бора келсам ҳам мени ҳайдаб солдингиз.
- Рахмат де ҳалиям сенга ҳеч нима қилмадик. Агар дадам индамаганларида сени ўлдириб қўярдим. Бор йўлингдан қолма.
- Элбек тўғриликча гаплашайлик. Мен Ширинни ҳалиям эриман. Уни жавобини бермаганман. Шундай экан хотинимни кўришга ҳаққим бор.
- Бекорларни айтибсан. Эртагаёқ қўлингда ажрашиш учун ариза туради. Энди эса кет бу ердан.
Сарвар ўзини кетмқочидай тутдию дарровда ичкарига кириб олди.
- Ҳой тўхта қаёққа кетяпсан.
Элбек унга етаман деганча у ўзини уй ичига урди.
Эшик очилганига Элбек келди деб ўйлашганди. Аммо кирган одам кимлигини билгач ҳаммани кайфияти ўлди.
- Сеееен. Сен бу ерда нима қилаяпсан?
- Ассалому алейкум. Мен хотинимни олиб кетгани келдим.
- Сени хотининг уйингда ўтирибди. Қайси юз билан уйимга келдинг?
Шахина жойидан туриб дадасини қучоқлаб олди.
Сарварни танобини тортишга шай турган эркаклар болани кўзи олдида отасини урмаслик учун ўзларини босиб ўтиришарди.

👍42❤4
- Шахина қизим дадангни ташқарида иши бор экан. Қўйиб юбор уни ёнимга кел.
- Йўқ.
Шахина Сарвардан ажралмай ўтираверди.
- Болани ўзингдан ажратда ташқарига чиқ.
- Хотинимни олиб кейин.
- Сен гапга тушунмас экансанда.
- Нози Шахинани ол. Биз бу билан эркакча гаплашмасак бўлмайдиганга ўхшайди.
Нозима зўрға қизалоқни отасидан ажратиб олди. Шахина йиғлай бошлади. У Шириндан ҳали ҳам бегона қилар ёнига унча яқинлашмасди. Гулзода опа ўзи неварасини юпатиб жим қилиб олди.
Эркаклар Сарвар билан ташқарига чиқиб кетишди.
- Яхшиликча айтаман синглимдан узоқ юр. Бўлмаса юролмайдиган қилиб қўяман.
- Мен ундан воз кечмайман. Токи олиб кетмас эканман тинчимайман. Ўзини тутиб туролмаган Элдор Сарвар билан муштлаша кетди. Иккови зўрға ажратиб Маҳмуд ака Сарварни ташқарига чиқарди.
- Диёрани уволидан қўрқмайсанми? Биттасини тириклай ўлдирдинг. Фақат ўзингни ўйламай эркак бўл.
Маҳмуд ака дарвозани тарақлатиб ёпиб ичкарига кирди.
- Дада энди нима қилдик? Бу ҳар куни шунақа келаверадими?
- Ширинни ўзидан сўраймиз. У нима фикрда.
- Бу гапингиз тўгъри.
Учовлашиб ичкарига киришди.
Ҳеч кимни иштаҳаси бўлмагач дастурхонга дуо қилишди. Келинлар чиқиб кетгач катта акаси Шириндан сўради:
- Синглим энди нима қилмоқчисан? Сарвар билан ажрашасанми?
- Ҳа албатта бошқача бўлиши мумкин эмас.
- Унақада эртадан қолмай ариза топшириб кел.
- Хўп бўлади ака.

👍24👏2❤1🔥1
Менга хаёт бағишла:
Эртаси куни Маҳмуд ака билан Элбек ишга кетишгач Гулзода опа невараларини боғчага қўйиб келди.
Соат 9 ладан ўтиб эса Лочин келди.
Гулзода опа ва Ширин Лочин билан саломлашиб машинага ўтиришди.
- Лочин ака яна бордизми аммамни олдиларига?
- Ҳа кеча ҳам эрталаб ҳам боргандим. Кейин сизга келаман деганим учун келавердим. Чечамга ҳам айтгандим. Ширинни олиб келаман деб.
- Ўғлим анча яхшимилар аммам?
- Ҳа анча яхшилар. Кеча кечаси ойим билан адамни олиб боргандим. Бироз суҳбатлашиб ўтиришди.
- Бирор кун бизни ҳам таништириб қўярсиз.
- Насиб. Албатта таништираман.
Касалхонага етиб келишгач момо билан ҳол ахвол сўрашишди.
- Бу ердан чиқасангиз ўзим уйга олиб кетиб паравариш қиламан.
- Йўқ холажон бунга мен рози бўла олмайман. Чунки чечамдан айро яшашни тасаввур ҳам қилолмайман.
- Сиз ўзингиз қийналиб қоласизку?
- Майли қийналсам ҳам амаллайман. Аммо сизларникига бериб юбора олмайман.
- Аммажон ўзингиз нима фикрдасиз?
- Лочин кечадан бери айтади. Шунча ташвиш қилиб югуриб юрибди. Уни райини қайтаролмайман.
- Унақа бўлса то тузалгунизча Ширин олдизда бўлиб туради. Нима дединг Ширин?
- Хўп бўлади. Ўзим ҳам шу фикрдаман.
- Мен ота онамни уйларига олиб борай десам, чечам унамадилар. Уларни ҳам тинчини бузма. Ўзимга ҳам тинчлик керак деб.
- Мана масала ҳал Ширин ўзи қарайверади. Мен ҳам вақти вақти билан бориб тураман.
- Бу фикризга қўшиламан.
- Лочин ҳозиргина врач келиб кетди. Ҳамма таҳлиллар тахт, қон ҳам топилган дейишди. Кечга операцияни ўтказамиз деяпти.
- Майли қанча тез бўлса шунча тез соғаясиз.
- Илоҳим кўрмагандай бўлиб кетинг. Қанча одамни дардига шифо бўлгансиз. Аллоҳим сизни ҳам дардизга шифо берсин.
- Илоҳим айтганлариз келсин. Мен ҳали Лочинимни боласига ҳам қарайман деб ният қиляпман.
- ИншаАллаҳ бу орзуйизам ушалади.
Шифокор келиб беморни ҳоли қолдиришларини энди Чаман момонинг дам олишлари кераклигини айтди.
Ташқарига чиқишгач Лочин сизларни олиб бориб қўяман деди.
- Лочин ака сиздан бир нарсада илтимос қилгандим эсиздами?
- Нима экан?
- Ажрим масаласида.
- Ҳа эсимда.
- Ўшани тезроқ ҳал қилсак. Кеча ўзингиз кўрдингизку.
- Хўп унда паспортиз олдиздами?
- Йўқ уйда қолибди.
- Бориб олиб келамиз. Кейин ариза топширамиз.
- Сиз айтганча бўла қолсин.
Ширинларни уйларига етиб келишгач Ширин паспортига кириб кетди. Ортидан қизини чиқишини кутмай Гулзода опа ҳам кирди.
- Қизим ўзинг бориб келақол мен чарчадим.
- Хўп ойижон яхши ўтиринг.
Ширин тезда чиқиб машинага ўтирди.
- Кетдикми?
- Ҳа кетдик.
****
Сарвар қайнотасининг уйидан қайтиб яна Диёрани ҳақорат қила кетди.
- Сен манжалақи қаердан ҳам йўлимдан чиқдинг. Сени деб оилам бузилди.
- Яна бошладизми?
- Ҳали тугатганим йўқ. Диёра кет. Сени ортиқ кўришни хоҳламайман.
- Сарвар ака мен сизга нима қилдим?
Диёрани кўзларидан ёшлар оқа бошлади.

👍34❤2😢1
Менга хаёт бағишла:
Нега доим у азоб чекиши керак? Нега у бахциз. Қснча ҳаракат қилди аммо Сарвар ўзгармади. Доим Диёрани камситиб ундан айб қидириб келди.
- Сен бир менга эмас ўзинг айтгандек сингингдай бўлиб қолган қизга ҳам хиёнат қилдинг. Боламни ҳам ўлимига сен айбдорсан. Битта болами эплай олмадинг.
- Сардорбекни сиздан кўра мен кўпроқ яхши кўрардим. Ўша боламга ҳам ота бўлиб мехр беролмадиз. Сизга фақат Ширин ва унинг қизи бўлса бўлгани. Бошқаларни кўзиз кўрмайди.
- Чунки мен Ширинни жонимдан ортиқ кўраман.
- Унда нега унга хиёнат қилдингиз?
- Бунга сен айбдорсан.
- Ўша куни ҳаммасини ўзиз бошладиз. Энди келиб келиб мен айбдор бўлдимми?
- Сен ўзинг сузилмаганингда мен сенга қўлимни учини ҳам тегизмасдим. Аслида ҳам сен енгилтак бир тарбиясиз қиз бўлгансан. Бир икки телефонда яхши гапирганимга дарровда учрашувга чопқиллаб чиққансан.
- Бўлди... Кетсам қутуламанми сизни бу гаплариздан? Ҳаммасидан тўйиб кетдим. Одамни яшашдан ҳам бездириб юбордингиз. Сиз аслида Ширинни ҳам севмайсиз. Сиз ўзини ўйлайдиган худбинсиз.
- Кет ҳозироқ кет. Ҳуддики кетсанг сени кутадиган жийинг ёки яқинларинг бордай гапирасан.
- Сен битта йигит учун ҳаммасидан воз кечгансан. Сендан жирканаман.
Диёра устки кийимини кийдида йиғлагажча уйдан чиқиб кетди. Анча вақт кўчада тентираб юрди. Ҳориб чарчаб совуқда қалтираб бир жойда ўтирганида чўнтагида дўконнинг калити борлиги эсига тушдию йўлини ўша томон ўзгартирди.
Сарвар Диёра кетгач ҳаммаси осон кечганидан қувонди. Мана Диёрани ҳам кетказиб юборди. Энди Ширинни кўндирса иккови бахтли ҳаёт кечиради.

👍23🥰2
Менга хаёт бағишла:
***
Ширин билан Лочин ажримга ариза бериб у ердан чиқишди.
- Ана ишизни ҳам тез орада битириб беришади.
- Болам ўзимда қоладими?
- Албатта. Мен бунга жон жаҳдим билан ҳаракат қиламан.
- Яхшиям сиз борсиз. Бўлмаса нима қилардим.
- Ундай деманг бошқа одам бўлса ҳам ёрдам берган бўларди.
- Ҳмм. Майли. Ўзи аммамни операцияларига ҳам кам вақт қолди. Мен ҳам сиз билан касалхонага қайтаман.
- Унда кетдик.
- Фақат уйимга қўнғироқ қилишим керак.
- Мана телефон бемалол қоънғироқ қилаверинг.
Ширин уйидагиларни огоҳлантириб қўйгач Лочин билан Чаман момонинг олдиларига борди.
Момо операцияга киришдан олдин Ширин билан Лочинга насиҳат қилди.
- Болаларим мен ўлсам ҳам қолсам ҳам илтимос бир бирингизга мехрибон бўлинглар. Оғир вазиятларда асло бир бирингизни ёлғиз қолдирманг. Барчанҳиз Аллоҳга омонацизлар.
- Сиз ҳам Аллоҳга омонациз. Мана кўрасиз ҳаммаси яхши бўлади.
- Сизни шу ерда кутамиз. ИншАллоҳ кўрмагандай бўлиб чиқинг.
Чаман момони кузатгач иккови ҳам бир сўз демай жим қолишди.
- Чечам мени ҳаётга қайтарган менга қандай яшашни ўргатган инсон. Мен у кишидан бутун умр қарздорман.
- Мен ҳам. Жудаям қарздорман. У киши бўлмасалар ҳали ҳам ўшандай ётардим.
- Сизни касал эканизни эмасу онангиздан хабар олиш кераклиги тушларига киргач кейин бориб келмасам бўлмайди дея чиқиб кетгандилар.
- Аллоҳ кўнгилларига солган эканда?
- Ҳа шундай бўлган.
Орадан уч соат ўтгач ҳамиша чиқди.
- Қахрамонова Чаман аяга сизлар бўласизми?
Давоми бор.
#менгаҳаётбағишла
#маюсгина

👍31❤5🔥1😢1
🌙🌟 ХАЙРЛИ ТУН🌙🌟
🌟✨Қалбда йўқолмасин меҳр-муҳаббат,
⭐️⚡️Инсонийлик бўлмаса бойлик не хожат.
💫✨Одам одамга билинг ғанимат,
🌟✨Яқининг йўқотиш энг оғир ғурбат!
💫✨Бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлайлик. 💫✨
Яқинларга улашинг ❤️⤵️

👍4❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Atrof shunaqa soookin... ❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🥰1
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Мунаввар ва муродбаҳш тонг барчамизга муборак бўлсин!
Доим «Алҳамдулиллаҳ» деган руҳни табассум тарк этмайди.
Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» деган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади.
Аллоҳим! Биз Сендан
-доимий имонни,
-қўрқувчи қалбни,
-содиқ ишончни,
-тўғри динни,
-барча балолардан офиятни
-офиятга шукр этишни ва
-инсонлардан беҳожат бўлишни сўраймиз.
Кунимиз хайрли, барокатли, савобли амалларга бой бўлсин!

👍1🥰1
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонгги_салом
Яна тун ўтдию, яна тонг отди...
Роббим сизни ўзи ҳоҳлаб уйғотди...
Берилди сиз учун яна бир имкон...
Ризқингизга очиқ яна дастурхон...
Шукр этинг, танда куч бор, қувват бор...
Яна икки қўлу-оёқ ҳизматкор...
Лабингиздан мудом закот табассум...
Аҳир шундоқ бўлур-бандада удум...
Кафтингизда дуо, тилларда зикр,
Ақлингиз жойида, қиляпсиз фикр...
Дўстим, эрта нима бўлади билмам...
Бугунни йўқотиб унга шошилмам...
Келинг, дуо қилинг Аллоҳ йўлида,
Турибмиз-яхши кун, яхши ойида...
Яхшилар кўпайсин, ёмонга инсоф...
Омонат бу жонга қилмайлик ҳилоф...
Дўстга зор бўлмайлик, душманларга хор...
Банда ким бўлса ҳам, унга Аллоҳ бор...

👍7❤2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 та пиде учун рецепт:
300 гр сут
1,5 кошик шакар
1 кошик дрожа
4 кошик усимлик ёги
ун
300 гр сир
тухум сариги
кунжут
220 градусда тез тез пишириб олинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
300 гр сут
1,5 кошик шакар
1 кошик дрожа
4 кошик усимлик ёги
ун
300 гр сир
тухум сариги
кунжут
220 градусда тез тез пишириб олинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰1
Қайноналик илми...
Назира эрта тонгдан кўзини очди. Ҳар кунги одати. Аммо айнан ана шу одатига ҳилоф равишда ҳовлига чиқмади. Ётган жойида ташқарига қулоқ тутди...
Ташқаридан қандайдир овоз эшитилди. Ҳа, янги келин ҳовли супураяпти. Ҳали тонг отганича йўқ, атроф ғира-шира.
“Бола бояқиш, ўйлади Назира, шу совуқда дийдираб кўча, ҳовли супуриши лозиммиди? Уям бировнинг жондек азиз боласи. Онаси шўрлик ҳам ҳозир менга ўхшаб эрта саҳардан хаёли ёлғизгина қизига кетиб жони саракдирмикин-а? Вой, ишқилиб ўғли чиқдимикан? Шу тўнғичининг уйқуси ўзи бўйдоқлигидан қаттиқ эди. Кеча “Эрталаблари янги келин чўчимасин, сен ҳам вақтлироқ туриб келин супир-сидир қилаётганда кўз-қулоқ бўлиб тур, озгина ёрдам берсанг эт-бетинг камайиб қолмайди” деб уришганида, ўғли чуқур уф тортиб “сўфи бетини ювмасидан супургига ёпишиб бало борми?” деди-ю, қолди балога.
Назира ўйининг охирига етмас эди. Тўйдан олдин эҳ-ҳееей қанча аёл унга “ақл” бўлишга интилди. Ҳамманинг дарди бир: “Назира бўшмиш келинини бошига чиқариб олармиш бу феъл-атвори билан”. Вой аёллар-ей. Тўйгача Назирага қанча тарбия соати-ю, қанча “мастер класс” ўтиб ташладилар. Тағин барчаси текингалигини айтмайсизми. Йўқ, адашибмиз. Текинга эмас экан. Бу билан улар кўча-кўйда Назирани қайнона қилиб тарбиялаганликлари ҳақидаги керилиш ҳуқуқини қўлга киритар ва мазза қилиб мақтанар эканлар.
– Келинга қиздек муомала қилманг, суюлиб бошингизга чиқиб олади, кейин жойига қайтара олмай жонингиз ҳалак бўлиб кетади, – деди овсини.
Назира индамади, аммо овсинининг кўнгли учун “хўп” деган маънода бошини ирғади. “Фарзандларимнинг уччаласи ҳам ўғил бўлса. Қиздек муомала қилиш қандай бўлар экан? Билмасам...” деб хаёл қилиб, барибир охирига етолмади.
– Келин дегани бамисли супурги, қаерга қўйсам ўша ерда туриши керак, – деди кеча бир қайнона “Оталар сўзи, ақлнинг кўзи” кўрсатувида. Сиз ҳам шу сўзларни ёдлаб олинг ва амал қилинг, энди буниси иккинчи овсинининг кўрсатмаси эди.
Назира унгаям “хўп” деб бош ирғади ва ўзича “шу билан олам гулистон” дея ўйлади. Эҳ, бу кўрсатмалар. Назира уларни эслаб қолишга қийналиб кетаяпти-ку, новдадек келиннинг бажариши ҳали қанақа бўларкин?
Хуллас ўғли мана шу келини билан учрашувга чиққан кунидан бошлаб Назира обдон қайнона бўлиш илмини машқ қилди. Билмади ўхшадими, йўқми?
Бир ҳафталик келинчак Муслиманинг кўзларининг жовдираб туришига қараганда ўз ишини яхшигина уддалаяпти шекилли.
Назира шу топда бундан йигирма беш йил аввалги вақт – ўзининг янги келинчаклик даврларини ёдга олди. Ўшанда ҳам айнан мана шундай куз фасли – ҳазонрезги мавсуми эди. Ўшанда ҳам Назира айнан шу келинининг ёшидаги оҳу мисол ҳуркакгина келинчак эди. Ёдида. Янги келинликнинг биринчи ҳафтаси. Назира серфарзанд оилага келин бўлган эди. Уларнинг нонуштасини тайёрлаб “сен е, мен е” қилиб бўлишгунча дастурхон зумда бўшаб қолар эди. Ўша куни Назира охирги чойнак чойни дамлаб кирди-ю, ўзига дастурҳонни йиғиштиришдан бошқа иш қолмаганлигини кўрди. У иссиқ чойни секин хонтахта четига қўйиб, дастурхонни индамай йиғиштиришга тутинди. Хонада болаларнинг бағир-буғури авжида, аммо негадир қайнонаси кўринмай қолган эди.
Назира ҳамма ёқни саранжомлаб бўлгач, ўз хонасига кирди. У қайниларининг кеча ювилган мактаб кийимларига дазмол уришни мўъжаллаган эди. Энди бир сидра кийимга дазмол босган ҳам эдики, ортидан оҳиста “болам” деб чақирилган товуш эшитилди. Хаёл олиб қочган эканми, чўчиб тушди. Кейин эса ўгирилиб қайнонасини кўргач, ўз ҳолатидан уялиб кетди.
Базўр “келинг, ойижон” дея олди холос.
Бир ҳафталик қайнонанинг аҳволи уникидан кам эмас эди. У ҳам дув қизариб қўлидагини тортинганча Назирага узатди:
– Болам, мана буни еб олинг. Дазмолни кейин қиласиз.
Шундагина Назира қайнонаси қўлидаги тақсимчада иккита чала қилиб қовурилган тухум ва тўртта япроқ қилиб кесилган буханка нонга кўзи тушди. Назира эътироз билдиришга улгурмай қайнонаси ортига бурилиб хонадан чиқди.

👍30❤3
Назира ҳозир қайнонасининг ўзига биринчи маротаба таом илинган кунини эслар экан, ширин тамшаниб қўйди, димоғига ўша – бундан йигирма беш йил олдинги қўлига тутқазилган қовурилган тухумнинг иси келди. Қайнонаси бу одатини неча йиллар канда қилмади. Ҳатто орадан йиллар ўтиб уйи-жойи бўлак бўлганида ҳам, унинг “Болам” деб неларнидир енг учида илиниб келиш одати йўқолмади. Шуларни эслар экан, унинг юраги дукурлаганча шивирлади “Ўзимнинг Ойижоним”...
Бирдан Назиранинг кўнгли ёришиб кетди. Шунча кундан буён “зўр қайнона” бўлишга қаратилган ҳаракатини энди тўхтатиши кераклигини англади. У зўр қайнона бўлиши шарт эмас, шунчаки “ойижон”исига ўхшаса бўлди экан.
– Болам...
Ҳовлидаги супуриндиларни ахлат челакка солаётган Муслима ялт этиб бошини кўтариб, қаддини ростлади. Беихтиёр қўлини кўксига қўйди:
– Лаббай, ойижон.
– Қўлингизни чайинг-да, бу ёққа қараворинг.
Назира ортига бурилди.
Бир оздан сўнг хонага кирган Муслима ҳайрон бўлди. Назира уни қўярда-қўймай дастурхон атрофига ўтказиб, нонушта қилишга ундади.
– Уялмасдан катта-катта енг. Ҳали ишимиз кўп. Бугун бир қовоқ сомса қилайлик, – Назира куни кеча кўрган муштипар ҳокисорини эслаб энтикди. – Кейин ойижонни кўриб келамиз. Улар қовоқ сомсани жуда яхши кўрадилар.
Муслима ҳам шу тобда қайнонасининг юзига бунчалик офтоб балқиб кетишига сабаб бўлган “Қайнона – бувижон”ни яхши кўриб кетди...
Тамом...
Гулбаҳор Раҳматуллаева

👍14
ОНА МУХАББАТИ.
Мадинадаги Боқъе қабристони.
Қиёмат куни Исрофил алайҳиссалом сур чалганида, ушбу қабристондан Ислом тарихидаги энг азиз ва шарафли инсонлар чиқиб келадилар...
Мана шу аёлни ўғли хам беш йил
бурун автохалокатга учраб мазкур қабристонга қўйилган.
Ўшандан буён она хар жума мозорга беш юз км узоқликдан келиб Қуръон тиловат қилади, ўғли билан гаплашади...
У тушкунликка тушмайди, ўғли билан яна кўришишини билади.
Махшар куни бўладиган учрашувни интиқлик билан кутади...

👍9😢4
Хар куни оч қоринга майизли сув ичинг
⠀
🔘Юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди
🔘Бронхо-ўпка касалликларида ёрдам беради
🔘Анемияга ёрдам беради
🔘Овқат ҳазм қилиш тракти фаолиятини яхшилайди
🔘Терини тозалайди
⠀
✔️Тайёрлаш
Бир стаканга бир ҳовуч яхши ювилган майиз солинг ва қайноқ сув билан ёпинг. 40 дақиқа туриб олинг
⠀
✔️ФОЙДАЛАНИШ
30 кун давомида ҳар куни эрталаб оч қоринга ичинг

👍6
QACHON SALAVOT AYTILADI?
– Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallam ismlari, sifatlari zikr qilinganda.
– juma kuni.
– majlisdan turayotganda.
– azonga javob berayotganda, azondan keyin.
– iqomatga javob berayotganda.
– namozning oxirgi tashahhudida.
– janoza namozi ikkinchi takbiridan keyin.
– Qur’oni Karimni hatm qilganda.
– duodan oldin va keyin.
– dars boshlaganda, tugatayotganda.
– tahoratdan so‘ng.
– tongda namozga turganda.
– namozdan keyin.
– uyiga kirayotganda.
– masjidga kirib-chiqayotganda.
– mo‘min birodari bilan ko‘rishganda.
– masjid oldidan o‘tayotganda.
– Safo va Marvada.
– labbayka aytib bo‘lganda.
– hajarul asvadni istilom (qo‘l bilan ushlab yoki uzoqdan ishora) qilib o‘pganda.
– odamlar to‘planganda, tarqalganda.
– bozorga yoki biror joyga borganda.
– kechasi uyqudan uyg‘onganda.
– g‘am-tashvishga botganda.
– hojatmand bo‘lganda.
– Allohdan mag‘firat so‘ralganda.
– ahamiyatli ishni boshlashdan oldin.
– kunning avvalida, oxirida.
– unutgan narsasini eslamoqchi bo‘lganda.
– quloq shang‘illaganda.
Anas roziyallohu anhu Nabiy sollallohu alayhi vasallamdan rivoyat qiladilar:
“Alloh uchun bir-birini yahshi ko‘ruvchi ikki bandadan biri sohibini uchratib qolib, qo‘l berib ko‘rishsa, Nabiy sollallohu alayhi vasallamga salovot aytishsa ikkisining avvalgiyu keyingi gunohlari mag‘firat etiladi” (Bayhaqiy va Abu Ya'lo rivoyat qilgan.)
«Istig‘forning 40 xosiyati» kitobidan

👍12
Менга хаёт бағишла:
- Ҳа биз бўламиз.
- Операция яхши ўтди. Икки соатдан кейин палатага оламиз.
-Дори дармон керак бўлса менга айтаверинг келтириб бераман.
- Врачимизни ҳузурларига киринг ўлари сизга ёзиб берадилар.
Шундай қилиб уч кун шифохонада қолган Чаман момо Лочиннинг уйига қайтди. Унгача эса ҳар куни Гулзода опалар ва Лочиннинг ота- онаси ҳар куни келиб момодан хабар олиб турдилар.
Чаман момони Зиёда опа олиб кетай деганида момо рад этди. Ширин қарайди ҳавотир олманглар деди.
Лочиннинг қишлоқдан келганда жойлашган уйига яна қайтишди. Лочин момога қулай бўлсин деб ҳамма шароитни таъминлаб берди.
Ширин Чаман момони астойдил парваришлай бошлади. Лочин ҳам бекорчиликдан зерикиб бўш ўтирмаслик учун олдинги ишига қайтди. Отаси томонидан ижарага берилиб бошқа адвокатлар тарафидан юритилаётган эски иш жойида яна ишини бошлади. Олдин ҳам жуда кучли билимга эга бўлгани учун мижозлари талайгина эди. Ҳозир ҳам уни ишга чиққанини эшитиб таниш билишлар оқиб кела бошлади.
Ширин қизини ҳам олиб келмоқчи бўлганида Гулзода опа кескин рад этди.
- Бола оғир кунингда доимо ёнингда бўлиб сени даволадилар. Сен ҳам яна бир икки ойча сабр қилиб қарасанг ҳеч нима қилмайди. Агар рози бўлмасанг ҳам Лочин бирорта қаровчи топаман деди. У тўғри қарайдими йўқми, худо билади. Ўзинг қараб дуоларини ол.
Менга хаёт бағишла:
Боланг ҳали ҳам сенга тузук ўргангани йўқ. Ора орада ўзим ёнингга олиб бориб ўргатаман. Ана ундан кейин олиб қолишни ўйлаб кўрасан. Ҳозир эса биринчи навбатда аммам соғайиб кецинлар.
- Ўзим қарайман. Ҳаммаси яхши бўлади. Ҳали кўрмагандай бўлиб яна одамларга шифо улашишда давом этадилар.
- Айтганинг келсин.
Ўшандан бошлаб Ширин момони парвариш қилаяпти.
Лочин аввал Сабо билан яшаган уйини кўргиси келмагани сабаб уни сотишга қарор қилди. Бу борада у Жасурга мурожаат қилди.
Жасур ҳам дарровда етиб келиб уйни кўриб нархини белгилаб рекламага ҳам қўйишга улгурди.
- Лочин айбга буюрмайсан Ширин қаерда. Қишлоқдами?
- Йўқ шу ерда. Чечам операция бўлдилар. У кишига қараяпти.
- Ана ҳолос. Олдинроқ айтмайсанми? У кишини кўришга боришим керак. Қарши бўлмайсанми?
- Йўқ албатта боравер.
- Хўп унда йўл бошла.
Икки доъст момони олдиларига йўл олишди. Жасур йўлдан Чаман момога қувват бўладиган мевалару соклар яна бир нарсалар ҳарид қилди. Икковлашиб кириб келишганида Ширин момонинг боғламларини янгилаётган экан.
Эшик жиринглаганида тезликда очмай ўша учун куттириб қолди.
- Ассалому алейкум. Яхши келдингизми?
- Яхши рахмат. Чечам билан зерикмай ўтирибсизми?
- Йўғе нега зерикамиз. Қани киринг.
- Мехмонимиз ҳам бор. Келақол Жасур.
Ширин эшик олдида киролмай ўтирган Жасурни шундан кейингина пайқади
- Ассалому алейкум.
- Ваалайкум салом. Яхшимисиз?
- Яхши.
Ширин гапни қисқа қилдию момонинг олдиларига шошилди.
Ширин энди ҳижолат торта бошлади. Бу йигит ундан кўз узмайди. Энди нима қилади. Тезроқ кета қолса яхши. Бўлмаса ҳаяжондан нима қилаётганини билмайди.
- Лочин ака. Қаерда ўтирасизлар. Аммамни олдиларидами? Ёки боаҳқа хонага жой тайёрлайми?
- Чечамни олдиларига. Бир пас туриб кетамиз. Мени офисда ишларим бор. Жасур ҳам жуда банд одамлардан. Тўғрими Жас?
Шириндан кўз узолмай ҳаёл суриб қолган Жасур Лочиннинг сўзларидан сўнг ўзига келди.
- Аа? Ҳа шундай.
Ширин тақсимчада чақ чуқларни келтириб чой дамлаб киритиб бердию ўзи шу билан қайтиб кирмади.
Жасур момо билан анча суҳбатлашиб ҳол ахвол сўради.
- Анча тузукман болам. Ҳалиям бахтимга шу Лочин ўғлим бор. Илоҳим умри узоқ бўлсин. Қариганимда ёлғиз қолдирмади.
- Лочин асли аввалдан ҳам ҳаммага ёрдам берувчи меҳрибон эди.
- Жас ошириб юбординг.
- Акмал ҳам доим Лочинни мақтаб гапирарди. Кейин икковимизни таништириб қўйганди.
- Лочиндан жуда миннатдорман. Мени билмайди деб ўйлайди. Аммо мени ташлаб бу ерларга келолмай юрибди.
- Чеча ундай эмас. Сабабини ўзиз яхши биласизку.
Шундай қилиб суҳбат узоқ давом этди. Аммо бу вақт оралаиғида Ширин бирор марта хонага кирмади.
Кетар вақтлари Жасур Лочиндан сўради.
- Ўртоқ Ширин билан қандай гаплашсам бўлади?
- У сен билан гаплашмаса керак.
- Нега ундай деяпсан?

👍38❤3
- Чунки уни феълини биламан. Яхши кетдик. Анчагина ишлар мени кутиб турибди.
Аслида Лочин Жасурни уйга бекор олиб келдим деб ўзини койиб ўтирганди. Унинг Ширинга қараши Лочиннинг асабини яхшигина эговлаганди.
****
Сарвар эртаси ҳам индинига ҳам Ширинни ёлғиз учратиш илинжида Маҳмуд акани уйи яқинига борди. Аммо у ҳеч ҳам бир ўзи чиқмасди. Доимо ойиси билан юрди. Ўзини ёлғиз учратаганида балки кўнглидаги гапларини айтиб оз бўлсада орадаги совуқчиликни йўқотган бўлармиди?
Диёрани ҳам ҳайдадию кейин у қаерга боради деб сира ҳам ўйламади. Диёра ўша куни дўконда ухлаган бўлса кейинги кунларини гапдаги қалин дугоналаридан бири Гулнорани уйида ўтказди. Гулнорани эри иш билан сафарга кетганилиги унга қўл келди. Сарвар эса Диёрани бир бора бўлсин йўқламади.
Сарвар Ширин ҳалиям мени севади деб умид қилиб юрганди. Аммо суддан келган хат ҳаммасини ўзгартириб юборди. Энди жиддийроқ ҳаракат қилмаса Шириндан ажраб қолишини тушуна бошлади.
Суддан келган қоғозни йиртиб ташлади. Энди қандай қилиб бўлмасин Ширинни учратиши керак. Шу ҳаёллар билан Дўконини айланиб юрганида атайин қилгандек Лочин билан Ширин ҳал шу дўконга кириб келишди.

👍20