🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Менга хаёт бағишла:
Диёра дугонасининг уйида ётиб юрар экан ахволи оғирлаша борди. Ҳар нарсага кўнгли айниб боши айланаверарди. Ўз аҳволидан ҳавотир олиб дорихонага бориб тест олиб қайтди. Текширувлар натижасида у ҳомиладор экани аниқ бўлди. Ўша ондан бошалб дугонаси билан хайрлашдию сўнгра уйига йўл олди.

Остонадан кирар экан уйга уч давомида аёл қўли тегмагани билиниб турарди. Диёра жуда чаққон бўлмасада эрининг камчилик топишидан қўрқиб уйни тоз сақлашга ҳаракат қиларди. Ётоқхонада ҳам Сарварнинг кийимлари сочилиб ётар тоза ва кир кийимлар аралашиб кетган эди.

Уст бошини алмаштирдию дарровда уйларни йиғиштиришга киришди. Кирларни ҳам кир машинага ташлаб ўзи кечга бирор тансиқроқ овқат қилиш пайида ошхонага ўтди. Ошхонани ахволи анча яхши экан. Бу Сарвар уйдан овқатланмаганини билдириб турарди.


Овқат тайёр бўлай деб қолганда қовоғидан қор ёққан Сарвар кириб келди. Хотинини кўриб эса янада кайфияти бузилди.

- Нега келдинг?


- Ассалому алейкум Сарвар ака яхши келдингизми?

- Сенга савол бердиииим.

Сарвар қахрли нигоҳлар билан Диёрага қараб турарди.

- Мен... Мен энди ҳеч қаерга кетолмайман.

- Нега? Сабабини билсам бўладими?


- Сиз яқинда ота бўласиз.

Сарвар айни пайтда ўзи хоҳлаган ва хоҳламаган хабарни эшитди. Тўғри у ота бўлишни хоҳлайди. Аммо Диёрадан эмас. Шириндан фарзанд кўришни хоҳлайди. Айни вақтда Диёрани ҳомилаодрлиги эса ўзи қийин бўлиб турган вазиятни янада чигаллаштиради.

- Сени эсинг жойидами??? Қанақа бола яна?

- Қанақа бўларди сизни болайиз.

- Мен ҳали ота бўлсиҳ ниятим йўқ. Эртагаёқ бориб олдириб ташла.

- Эсизни едизми? Нега олдирар эканман. Ҳеч қачон.


- Мени гапимни қачондан бери икки қиладиган бўлдинг. Менга сендан бўлган болани кераги йўқ.

- Шунақа денг. Мендан бўлмаса Шириндан бўлгани керак эканда?

- Топдинг. Ширин билан ярашганимдан сўнг у менга туғиб беради.

- Иккила қулоғиз билан эшитинг мен билган Ширин ҳеч қачон хиёнатни кечирмайди. У мени ҳам сизни ҳам кечирмайди. Сиз бекорга чиранган бўлиб чиқасиз.


- Кўрасан ҳали. Ширин билан ҳаётимни давом эттираман. Сен эса эртагаёқ қорнингдагини йўқотиб келасан.


- Сизга керак бўлмаса менга керак. Ўзим катта қилавераман сизга оғирлиги тушмайди.


- Гапни кўпайтирмада айтганимни қил.


Диёрани юраги оташ бўлиб ёнарди. У Сарвар Сардорбек ўлгандан кейин жуда кўп азобланди. Эшитиб хурсанд бўлади деб ўйлаганди. Афсус ҳаммаси бекор бўлиб чиқди.

- Овқат ейсизми?


- Йўқ демасдим.

- Унда кийимларизни алмаштириб чиқарсиз.


Диёра катта катта қадам босиб ошхонага кириб кетди. Уни айни вақтда ўпкаси тўлиб келганди. Сарварга билдирмай зўрға ўтирганди. Унинг тақдири бунча аччиқ. Ҳеҳc кимга кераги йўқ буюмдек бўлиб қолди. Сарвар сўзидан қайтмаса нима бўлади. Яшашни хоҳлаган мурғаккинани ўлимга маҳкум қиладими? Нима қилиб бўлсада бир иложини топиши керак. Балки Дилфуза опа бу масалада ёрдам сўрар.

****



- Жамила эсли ҳушли қиз бўлиб юр. Яна шаҳардан битта яримтасини топиб олма.

- Ойи яна бошладизми? Ўзи дадамни гаплари ҳиқилдоғимга келди. Сизлардан узоқларда юриб қутилмасам, бўлмаса уйда кун кўрсатамайсизлар ҳадеб юзимга солиб.


- Буни олдинроқ ўйлаш керак эди.


- Ёшлик қилганман. Қишлоғимизни қинғир қийшиқ кийинадиган гапини тайини йўқ йигитларидан Лочин ака минг ларта зўр кўринган кўзимга. Ҳалиям шундай. Аммо мен сўз берганман. Лочин акага ҳеч қандай ёмонлигим йўқ.


- Ўзингни эҳтиёт қил. Уй топа оламсанг дарровда ортингга қайт. Бекатда доим улов бўлади.

- Хўп ойи ҳали бормасимдан ёмон ният қилманг. Мана кўрасиз борганимдан уй топаману жойлашаман. Ўқишга кириб олсам кейин қишлоғимизга ўқитувчи бўлиб келардим.


- Насиб болам. Насиб. Ўша куналрга етказсин. Дадангни феъли юмшасин. Толибга узатмайдиган бўлсинда.

- Мен барибир унга тегмайман. Ўзига мосидан топсин.
👍32❤4🔥2
Менга хаёт бағишла:
- Сени ўзинг ҳаммасини барбод қилгансан.

- Бўлди ойи яна шу гапми?

- Айтдимку пушаймонман деб. Қайта қайта айтаверасиз. Тезроқ эрта келсин бу ерлардан бош олиб кетай.

Эртаси куни  Жамила отасининг қаттиқ гапларию онасининг насиҳатлари остида Тошкентга жўнади.

Боришидан олдин Лочиннинг рақамини ёзиб олганди. Самад қассоб барибирам қизини жонидан ортиқ коърар экан. Кеч жуда кеч қайтган бўлсада ҳар ҳолда қизига қўл телефони олиб келибди. Шаҳарда қийналиб қолмасин деганда. Жамила келган онидаёқ Лочинга қўнғироқ қилди. Бир неча бор қилган чақирувларига охири майингина овоз соҳибаси жавоб қайтарди.
- Алло Ассалому алейкум. Лочин акам қўнғироққа жавоб беролмайдилар. Кейинроқ қўнғироқ қиласизми?


- Мен... Мен Жамиламан.

- Хоп ким бўлсайиз ҳам. Ярим соатдан кейин қўнғироқ қилинг.

Телефон зарда билан қўйилди.

Жамила нима қиларини билмай қолди. Битта ўзи катта шаҳарда ҳеч кимни танимайди. Уйидагиларга эса ўзим ўзимни эплайман, деб катта гапириб келган. Агар Лочин ёрдам бермаса нима бўлади?


Ширин тинмай жиринглаётган телефонни кўтаришга мажбур бўлганди. Лочин ҳаммомга кирган экан. Телефонини эса қувватлагичга улаб қўйибди. Телефоннинг овозидан Чаман момо турмасин деб, бошқа сабаб эса бировни зарур иши бўлса дея кўтарганди. Қиз болани овозини эшитиб эса Лочинни қизғаниб кетди. Энди нима бўлади Лочин яна ўша қизга ёрдам бериб бу сафар уйланишга мажбур бўладими? Йўқ бунга йўл қўйиб бўлмайди. Шунча яхшилиги тегкан инсонни яна биров чув туширишига қараб туролмайди.

- Ҳа Ширин нимани бунча ўйлаб қолдингиз?

Ширин ҳаёлга берилиб олдига Лочин келганини сезмай ҳам қолибди.

- Узр. Сизга қўнғироқ бўлди кўтаришга мажбур бўлдим.

- Кимлигини айтдими?

- Ҳммм айтди. Жамила экан.

Лочин Ширинни гапиришидан ҳайратга тушди. Сабаби у ҳеч қачон бунақа оҳангда гапирмаган.

- Нима деди?

- Ярим соатдан кейин қайтиб қўнғироқ қил дедим. Қилиб қолса керак.

- Уй топиб беринг деганди. Жасурга айтаманда шу соҳада ишлайдику.

- Яна бир балони бошалмасин бу қиз. Кўпам ишонаверманг унга.

- Тепада Аллоҳ ҳаммасини кўриб турибди. Менга ёмонлик қилмоқчи бўлса бир куни ўзига неча баробар бўлиб қайтади.
👍30❤7🥰1
Менга хаёт бағишла:
Лочин Жасурга қўнғироқ қилганда Жасур дарровда масалани ҳал қилиб қўя қолди.

- Ўша атрофларда иккита уйим бор. Талабаларга ижараг берганман. Айтган танишингни ҳам манзилини ташлаб қўяман бориб жойлаштириб келсанг бўлади. Мен ижарада турганларга қўнғироқ қилиб айтиб қўяман.

- Рахмат ўртоқ. Бир пасда ҳал қилдинг.

- Дўстим бу нима деганинг? Яна ёрдам керак бўлса бемалол тортинмай айтавер.

- Бўпти кўришгунча.

Ўзига савол назари билан қараб турган Ширинга ҳам масала ҳал бўлганини айтди. Ҳудди шуни кутиб турганидек Жамила ҳам қўнғироқ қилиб қолди. Салом аликдан сўнг дарровда мақсадга ўтди.

- Лочин ака мен айтган масалани нима қилдингиз?

- Ҳозиргина дўстим билан гаплашдим жой топилди сизга. Қаерда турибсиз бораман. Кейин сизни ўша квартирага олиб бориб қўяман.

Жамила манзилни айтгач Лочин кетиш учун кийина бошлади.

Остонада тайёр турган Ширинни кўриб ҳайрон бўлди.

- Сиз қаерга кетяпсиз?
- Аммамга айтдим яхши ўйлабсан борақол дедилар. Сиз билан Жамилани жойлашириб келаман.

- Майли юрақолинг унда.

Етиб боришганда Жамила сумкасини қучганча ҳаёл суриб ўтирган экан.

Лочинни ёлғиз келади деб ўйлаганди. Аммо у бир чиройли қиз билан биргаликда келди.

Ширин Жамилани Лочин ёқтирмаганига хунуккина қиз бўлса керак деб ўйлаганди. Аммо адашганини тушунди. Жамила оппоқ юзли қош кўзлари чиройликкина қиз экан. Уларни кўриб дарровда салом берди.

- Қани машинага юрингларчи тезроқ манзилга борайлик. Уйда чечам ёлғиз қолдилар.

Жасур юборган манзилга боришгач уч хонали уйда 4 та қиз туришини билиб олдилар. Қизлардан фақатгина биттаси уйда қолганлари ўқишда экан. Уйда қолгани ҳам Жасур мехмонни кутиб олишини айтгани учун қолган экан.


Йўлда келишда ҳам қизлар бир оғиз бир бирига гапирмади. Ширинни туришидан Жамилани ёқтирмагани сезилиб турарди.

- Ана Жамилахон ҳамхонангиз билан танишиб олиб яшайверасиз энди.

- Рахмат Лочин ака. Сиз бўлмаганизда нима қилардим.

- Мени ўрнимда бошқаси бўлса ҳам шундай қиларди. Соғ бўлинг. Биз кетдик энди. Ширин юринг.

- Ширин опа келиб туринг.

Ширин Жамилага жилмайдию хайр деганча Лочинни ортидан шошилди.


- Жамилами исмиз, меники Лола. Қани сумкангизни беринг уйга киринг. Мана бу хонада сиз билан мен турамиз. Ҳозирги келганлар бирам чиройли жуфтлик эканки. Росса ҳавасим келди.


- Ҳа тўғри айтдиз бир бирига жуда ярашиб турибди.

Жамила кўнглидан ўтганларни Лолагс сездирмай шкафга нарсаларини жойлай бошлади.

- Бу уй холамни ўғиллари Жасур акамга тегишли. Мен ҳам ўқиб ҳам қизларга қараб ижара пулларини йиғиб уйга борганда холамга олиб бориб бераман. Жасур акам ҳам жиян камчилик йўқми деб келиб турадилар.
👍15❤12
Менга хаёт бағишла:
- Лола сиздан бир илтимосим бор.

- Майли қўлимдан келса албатта.

- Менга яхши репетитор топиб берсангиз.

- Гап бўлиши мумкин эмас. Албатта ёрдам бераман.

*

- Тинчликми Ширин кайфиятиз йўқ.

- Яхшиман бироз бошим оғриди ўшаганга бўлса керак.

- Мен ҳали мени рашк қилдингизми дебман.

Ширин Лочиндан бу гапни сира кутмаганди. Ярқ этиб йигитга қаради.

- Бу... Бу нима деганингиз?

- Ҳа нима ака сифатида қизғонишингизга арзимадимми энди. Шолғом бўлиб кетганизничи?

-Ҳали Жамилахонизга акалик қилмоқчимисиз?

- Йўғе уй топиб бер деди топиб бердим. Энди мени безовта қилмас.


- Ҳмм ҳали уйлан демаса бўлди.

- Мен ўзим топаман уйланишга қиз. У мени дидимга мос эмас.

- Чиройли қизку?

- Менга чиройли эмас ақли бўлгани муҳим. Энг биринчи ўринда садоқатли бўлсин.

Шу билан уйга келгунча гаплашишмади. Чаман момо анчагина зийрак аёл эди. Лочиннинг ўзгариб қолганию Ширинга ўғринча тикилишларини сезмай қолмади. Бир куни Ширин ўз уйига кетганида Чаман момо Лочинни олдига чорлади.


- Ўғлим сен билан жиддий гаплашиб олмасак бўлмайдиганга ўхшаяпти.

- Бирор гап бўлдими?

Лочин ҳавотирланиб чечасидан сўради.

- Ҳозирча бўлгани йўқ. Аммо олдини олмасам гуноҳга қолмай дейман. Биласан номаҳрам аёл ва эркак ёлғиз қолиши мумкинмас. Мен икковингизни ака сингилсиз дея айтгандим шунинг учун. Лекин кўраяпманки сен чегарани бузиб ўтиб бўлгансан.

Лочин момонинг бу гапидан кейин кўзларини қаёққа олиб қочишни билмай қолди.

- Мендан яшираман деб овбора бўлма. Гулзода келса қизига оғиз солайми а?

- Йўқ бундай қилолмайман.

- Нега бундай деяпсан?


- Чунки бунга ҳаққим йўқ.


- Тушинтириброқ гапир.

- Сабаби...



Давоми бор


#менгаҳаётбағишла
👍35❤8🥰2👏2
Менга хаёт бағишла:
- Сабаби...

- Нима?


- Мусулмончиликда бир йигит совчи бўлиб турганда у рад жавоби олмагунча иккинчи одам совчи қўйиши ҳаром.

- Эее гап бу ёқда де.
Ким экан у совчи?


- Танийсиз. Жасур.


- Барибир Ширин рози бўлмаса керак.

- Қаердан биласиз?

- Бу аниқ кўриниб турибдику. Ширинни сенга кўндириб бера оламан. Аммо бошқага беришга рози бўлмайман. Шунча қийналгани етар. Сен ҳам у ҳам қалби яраланган севгидан куйгансизлар. Икки ёрти бир бутун бўлиб бахти яшаб кетардиларинг.

- Ширин ҳали турмушга чиқиш ниятим йўқ деяптику.

- У айтаверади. Ёш уни устига чиройли бош очиқ бўлгандан кейин мингта гап ташловчи, илинтирмоқчи бўлганлар топилади. Узоқ вақт бундай юриши яхшиликка эмас. Шунинг учун агар чин дилдан уни бахти қилмоқчи бўлсанг ўзим сенга ёрдам берганим бўлсин.

Ўша куни кечга яқин ҳам Ширин келавермади. Ҳамма жойни қидириб излаб ҳам топа олишмади. Шахинани олиб чиққан кўйи топилмади.Гумон яна Сарварга тушди. Тахмин қилинганидек уйида ёъқ экан. Лочинни ахволини эса таърифлаб бўлмасди. Сарвар унга нимадир қилсачи? Кейин Лочин Ширинни қабул қила оладими?

  Нега Ширин уйидан чиқаётганда айтмади. Бир оғиз билдирганда олиб келган бўлардику. Телефон ҳам олиб берган ҳол ахволини билай деб. Энди қайдан излашга бошлари қотган.

Ички ишларга хабар беришга тўғри келди. Бу орада Акмал билан Жасур ҳам етиб келди. Акмал қўлидан келган барча имкониятларни ишга солди.

Эртаси куни Элбекнинг телефонига Ширин йиғлаб қўнғироқ қилди.

- Алло Ширин синглим сенмисан?

- Ака мени олиб кетинг. Илтимос қутқаринг.


- Қаердасан айт?

- Билмайман. Сарварни гапига кўнавермаганимга мени кимсасиз жойга ташлаб қизимни олиб кетди.

- Кимни телефонидан қўнғироқ қиляпсан?

- Бир холанинг.

- Сўрачи манзил қаерда экан.

Ширин қийналиб бўлсада аёлдан манзилни сўраб тушинтирди. Масофа унчалик узоқ эмас экан бир соатда яқинлари етиб келишди. Аммо Ширинни жойидан қимирламаганини кўриб ҳайрон қолишди.

- Ширин тур кеттик.
-Акажон мен юролмаяпман. У аблахни деб иккинчи марта яна оёқдан қолдим.

Ширин йиғлаб юборди. Лочин эса айни дамда Элбек борлиги учун Ширинга ортиқча гап айтолмади. Жасур ҳам Лочинни ёнидан жилмади.

Ширин илтижоли кўзларини Лочинга қадаб:
- Лочин ака илтимос қизимни ундан олиб беринг.

- Ўйламанг буни иложини қиламиз. Элбек Ширинни бизни уйга олиб борамиз.

- Нега?

- Қаранг аҳволини чечам нималардир тайёрлаб берадилар. Бу ҳолатда яна оёқлар фалажланиб қолмасин дейман.

- Бу гапизам тўғри. Майли сиз айтганча бўлақолсин. Кеттик унда.

Элбек Ширинни кўтарганча Лочинни машинаси томон юрди.

Ширин жуда ҳолдан тойгани учун машинадаёқ ухлаб қолди.

Чаман момо ҳам тиқ этган товушга қулоқ солиб болаларни келишини кутиб турарди. Унга Ширинни йўқолганини айтишмаган эди.

Элбек Ширинни кўтариб киргач момонинг капалаги учди.

- Нима бўлди?

- Аблах Сарварни деб асабийлашибди. Юра олмай қолди.


- Нервларига таъсир қилибдида. Хавотир олманг Лочин анави олиб келган гиёҳлардан ўргатган дамламамдан тайёрлаб унга ичир. Эрталабгача ўзига келади.


Йигитлар кетишди. Элбек эса Лочинга уйда Ширинга кўз қулоқ бўлиб ўтирини ҳали уйдагиларни ҳам хабардор қилмаганини айтди.

- Мен ойим билан дадамга аммамни уйларига элтиб қўйганман деганман. Билдиролмадим.

- Тўғри қилибсиз мана топилдику.

- Лекин бугун Шахинани топмасам ойим аниқ билиб қоладилар. Чунки менга Шахинани олиб кел Ширин аммамга қараса ҳам катта гап дегандилар.

- Элбек сиз мана бу рақамга қўнғироқ қилинг Акмал дўстимни рақами. У бир гуруҳ ходимлар билан излашни давом эттираяпти.

- Хўп. Унда мен кетдим.


Лочин оғир қадамлар билан ичкарига кирди. Чаман момо йигитнинг ахволидан иш у ўйлагандан ҳам жиддийлигини сезди.

- Нима бўлди болам?

- Сарвар икковини ўғирлабди. Гапига кўндира олмагач кимсасиз жойда қолдириб қизини олиб кетиб қолибди.
👍27❤3😭2🔥1🥰1😢1
- Ўзи бу йигитга ҳайрон қолаяпман. Севган одам бунақа йўл тутмайди. У худбин. Шунчалик худбинку ўзидан бошқа ҳеч кимни ўйламайди

- Чеча Ширинга ҳеч нима қилмайдими?

- Йўқ менимча у ухламаган. Шунинг учун юришга қийналган. Яхши дам олиб турса юриб кетади. Сен ўйланма.


****


Сарвар Ширинни қолдириб кетгач қизини олиб тўғри ўз уйига машинани ҳайдаб келди.

Ҳадеб йиғлаб тихирлик қилаётган қизини бир илож қилиб тинчлантирди.

- Диёрааааа. Қаердасан?

- Лаббай Сарвар ака.

- Шахинага бугундан бошлаб сен қарайсан. Ҳеч қаерга олиб чиқма. Бошинг билан жавоб берасан.
👍16❤1
Менга хаёт бағишла:
Диёра эса билдирмайгина Элбекка хабар ёзиб ташлади. Элбек ўша пайтни ўзидаёқ келди. Бу вақтда Сарвар ухлаб ётганди.

Элбек кира солиб Сарвар ётган хонага бостириб кирди ва ёқасидан олди.

- Ит, сени номард десам уччига чиққан аблах экасанку.

Сарвар нима бўлаётганини энди идрок қилс бошлади.

- Торт қўлингни мендан.

- Сени ўлдирсам ҳам кам. Ширинни нима қилдинг?

- Ўзи гапга кирмади. Айб менда эмас.

- Уни яна юролмайдиган қилдинг. Ўлдираман сен ифлосни.

Элбек яхшигина мушт туширди. Элбек билан келган Акмал Элбекни тинчланиши учун йигитларга уларни ажратиб қўйишни буюрди.

Шахинани олгача эса уйга қайтишди.

Диёра Сарварни юзига муз босар экан қилган ишидан сира ҳам ташвишланмади.

- Нега уларни уйга қўйдинг?

- Мен билмай қолдим. Бирдан бостириб киришди. Шахина билан оввора бўлиб ўтирган эдим.

Шундан сўнг Сарвар ҳеч нарса демади. Қизалоқни онасига қайтганидан Диёра мамнун эди. Тўғри у жуда кўп хато қилгандир. Аммо айни дамда ўзи онасининг мехрига зор. Шахина ҳам энди Ширинни топганда яна айрилиқда азоб чекишини истамади.

Элбек Шахинани ҳеч нарса бўлмагандай ўз уйига олиб кетди.

*


Жасур уйига қайтганидан кейин онаси Тошкентдаги уйларни бориб кўрмоқчи эканлигини айтди.


- Нима қиласиз ўзизга бош олриқ орттириб ҳаммаси жойида. Лола қараяптику деди.


- Ўша Лола айтди нариги уйдаги қизларни қадам олиши жуда бежо эмиш. Мен уйларимизни нахс бостиришларига йўл қўймайман. Бориб қнадай қизлар яшаётганини билишим керак. Лола ҳали ёш одамни яхши ёмонини қаердан ҳам билсин.

Жасур ноилож рози бўлди. Онасини олиб ҳамма уйларини айланиб чиқишди. Бу бир ҳийла бўлиб Лола холажон бир келиб кўринг жуда одобли соддагина қиз келган. Келинликка номзод излаб юргандиз балки кўнглизга ўтиришар деди.

Холаси шу сабабли келганди асли. Жасурга бугун Лола турган уйда қолишини айтиб қўнғироқ қилди.


- Болам юмишинг бўлса кетавер. Эртага Лола билан бозор тушмоқчи эдим. Бўлажак келинга бир нарсалар олай.


- Ойи қанақа келин яна?

- Бутун умр сўққабош ўтмайсанку. Мени ҳам боғлаб бермаган. Сенга қолса ҳали вери юраверасан. Аҳундай экан ўзим ҳаракатга уннамасам бўлмайди.

Жасур онасига ҳеч нима деёлмади. Ўзи шундоғам 5 йил ўз ҳолича яшади. Ширин ҳақида унинг ўзи билан гаплашгач кейин айтишга қарор қилди. Ҳозир эса яқинда бўлган воқеа сабаб Ширин билан гаплашиб бўлмайди. Дарров рад жавобини бериб қолади.
👍43❤7💔4
#Juma Muborak!

Jumaning xayri va barokati sizga bo'lsin!

Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌼Ассаламу алайкум.
🌼Аллоҳнинг саломи
🌼Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌼Қуръоннинг нури
🌼Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!

🌸Ҳафта ичра турли кун,
🌸Турли саҳар, турли тун.
🌸Энг муқаддас, нурли кун
🌸Жума айём муборак!

🌹Дард кимда, қайғу кимда,
🌹Бахт кимда, туйғу кимда,
🌹Шодлик қалби муслимда
🌹Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🤲🌹 ЖУМА МУБОРАК! 🌹🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#дуо

🌺🌿 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌺🌿Аллоҳим Ўзингга ҳамд,  пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату дурудлар бўлсин!

🌺🌿Аллоҳим, ота-оналаримиз бизларга раҳм қилгани каби Сен ҳам уларга раҳм қил ва саломат эт!  Ўтганларини раҳматингга ол!

🌺🌿Аллоҳим,  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига қандай неъмат сўраган бўлса ўша неъматларни бизгаям бер!. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига нималардан паноҳ сўраган бўлса,  ўшалардан паноҳ бер!

🌺🌿Аллоҳим,  Ўзинг барчамизни Фирдавсинг билан сийла ва гўзал жамолингни кўрмоқликни насиб эт!

🌺🌿 Ё Парвардигоро,  ё Роббим,  ё Муғнийим ўзинг бизни беҳожат қил!

🌺🌿 Аллоҳим,  Ўзинг барчамизнинг гуноҳларимизни кечир!

🌺🌿Ўзингга беҳисоб ҳамд,  пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат ва саломлар бўлсин!

🌺🌿Амин! 🤲🤲🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤3
Саҳарлаб, ҳали қуёш нури чиқмай туриб, бутун дунё уйқуда бўлган маҳал бизни туришга нима мажбур этади?
Аллоҳдан қўрқиш.
- Ҳа, фақатгина Аллоҳни муҳаббати ва унинг ҳайбати бизни бомдод намозига уйғотади.
Уйқунинг энг ширин палласидан воз кечиб, иссиқда ва совуқда уйқудан уйғониб, ибодат лаззатини ҳис қилганлар буни тушуна олади...

Аслида ўзимиз учун, оҳиратимз учун керак бўлган амалимизга
Роббимизни мукофатлари қанча...

Тонг сехри...
Азон овози...
Ибодатдан сўнг китоб ўқишлик завқини биласизми...? 💐
🍃
Ҳамиша хурсандчилик берилганда қувончи абадийга бўлсин...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8👏6
1 OYDA - KOTTA DAROMADGA CHIQSA BOʻLADI!

🔹 SIZ HAM XOHLAYSIZMI?

☺️ FAQAT AYOL-QIZLARIMIZ UCHUN

🏣  ERSAG' Turkiya karparatsiyasi
🎁 HAMMA xarid sovg'ali!(doimiy)
📈 Halol biznes.
💵 Oylik naqd!
🧕 Xalol kompaniya.
💰💰Ish staj ketadi
🤩🤩Har oy katalik yopmaysiz
😍😍 Har oy sutatusingiz 0 GA tushmaydi
🤑🤑 Karparatsiya tomonidan chet elga sayohatlar
👜👜 Majburiy xarid yuq
🥰🥰  Xayriya Ehson kuni bor
🏠🏠 Uydan chiqmagan holda ishlash imkoniyat
🤑🤑 Katta daromad olishni hohlaganlar jamomga qo'shiling
ERSAG' karparatsiyasida imkoniyatlar cheksiz

Murojaat uchun: 👇
@Zarifa_7012
@Mexribon_9101

👇👇👇👇
https://t.me/+nmd1KPzqFzdkZmYy
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Siz qaysi iborani qo’shgan bo’lardingiz?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Осон усулда шоколадли, бананли пирог.

Керакли масалликлар:

280 мл сут
140 гр усимлик ёги
3 та тухум
300 гр шакар
250 гр ун
50 гр какао
1,5 чой кошик разрыхлитель
3 та банан
30 гр сарёг идишга суриш учун

Ганаш учун:

150 гр шоколад
60 гр сут

170 градусда 40-45 дакика пишириб олинг.
Рецепт ёкса дуо килишни унутманг.
👍11❤1
Менга хаёт бағишла:
Эртасига Жасурга онаси қўнғироқ қилиб тезда Лола турган квартирага етиб келишини тайинлади. Бир кеча Лола билан қолган Ханифа опа жияни таърифлаганидек содда ва ҳеч ишдан қочмайдиган сипогина қиз билан ҳам танишиб олди.

- Жамила қизим ўқишга кирганиздан кейин шу ерлардан одам чиқса қолармидингиз?

- Хола бунақа гапларни гапирманг Жамилани уялтириб.

Ростдан ҳам Жамиланинг юзлари помидор бўлиб қолганди.

- Ҳали ёшманку. Ўқишга кириб тугайиб олай кейин уйдагилар нима дейишса шу бўлади.

Ханифа опа тезроқ ўғлига Жамилани кўрсатишни хоҳларди. Шу сабабли ҳам Жасурни чақириб олди.

Жасур кириб келар экан ҳеч кимга эътибор бермай онаси билан сўрашиб унга савол назари билан қаради.

- Ўғлим бу қиз Жамилахон. Унга яхшироқ репетитор топиш керак. Ёрдам берасанми?

Жасур шундагина ёнгинасида уялибгина турган қизга қаради.

- Майли ёрдам бераман. Қайси фанлар бўйича?

Жамила жавоб берди. Шундан сўнг эртага жавобини айтаман дея Жасур Ханифа опа билан кетишга чоғланди.
Менга хаёт бағишла:
Машинада кетишар экан Ханифа опа ўғлини гапга тутди.

- Ўғлим кўрдингми? Қиз жуда чиройли а?

- Ойи яна бошладингизми?

- Нима қилай? Сен тенгилар икки учтадан болалик бўлган , сен эса лени куйдириб ҳали ҳам юрибсан.

- Нима қил дейсиз кўнглимга маъқули бўлмаса?

- Бу қизчи? Жуда чиройли ҳаёли иболи бўлса?

- Ҳали эрта. Бир қарашда одамни қандайлигини билиб бўлмайди.

- Айтгандингку дўстингни таниши экан ундан аниқлсб оласан қандайлигини.

- Хўп ойи ҳали буни ҳам вақти келади.

Жасурни ҳаёли шу тобда яна Ширинга кетди.


***


Ширин ўзига келгандан сўнг юришга қийналдию яна юриб кетди. Бу гал момо ётоқдалиги боис тўлиқ муолажа Лочиннинг бўйнида эди. Ширин билан ошхонада ёлғиз қолишгач эса ундан ўзини қийнаган савволарга жавоб сўради.

- Нега уни машинасига чиқиб кетдингиз? Мени чақирсангиз борар эдимку?

- Қизим дадасини кўриб у томон югурди. Кейин эса Сарвар уни машинага чиқарди. Мен бориб Шахинани ундан олмоқчи эдим манзилга ташлаб қўяман қўрқма деди. Мен йўқ деб туриб олдим. Аммо Шахина тушмайвергач ноилож рози бўлдим.

- Чиқишиздан олдин менга қўнғироқ қилишиз керак эди.

- Ўшанда сизни оввора қилмай дегандимда.

- Мана оқибати нима бўлди?

- Жуда афсусдаман. У мени Шахина билан қўрқитди. Агар ажримни қайтиб олмасам Шахинаниқайтиб кўрмайсан деди. Анча пайт тортишдик. Кейин сени ақлинни киргазиш керак дея ўша ерда ташлаб кетди. Менимча қизим ҳам ундан жуда қўрқиб қолди.

- Элбекдан сўрадим ахволи яхши деди. Аммо дадасини кўргиси келмаётган экан. Уни шу ерга олиб келайми?

- Майли Лочин ака жуда хурсанд бўлардим.

Ўша куни кечги пайт Лочин бориб Шахинани олиб келди. Келишда дўконларни айлантириб жуда кўўп ширинлик олиб бергани сабабми Шахина Лочин билан анча чиқишиб кетди. Хаттоки Ширин уларга қараб ҳаваси кела бошлади. Чунки қизи ҳали пзи билан бундай ўйнаб куламаганди. Шахина ҳаттоки Лочинни эшак қилиб миниб анчагина "азоб" ҳам берди. Кеч кирганда ҳам қизалоқ Лочин акам билан ухлайман деб қайсарлик қилиб олди.

Давоми бор


#менгаҳаётбағишла

#маюсгина
👍35❤4😭2
Менга хаёт бағишла:
Лочин ҳам қизалоқни қайсарлигига қойил қолиб уни ўзи ухлатадиган бўлди.

- Қўяверинг Ширин майли мен билан ётақолсин. Болаларни жуда яхши кўраман.


Ширин бироз қараб турдию момонинг олдиларига ухлашга кетди.

Лочин қизчани қучоқлаб ётар экан ўзининг ҳам фарзанди бўлишини жуда жуда хоҳлаётган эди. Ширинни қўлини сўраса нима деб жавоб беради. Рад  жавобини берса Лочин бутун дунёдан совиб кетмайдими? Бу ҳам майли Шахинани олдига отаси келиб турса Ширинга кўзи тушса рашкдан тамом бўлса керак. Чечасининг ўгитлари остида у мусулмон эркаги қандай бўлишини яхшигина уқиб олган. Ўз аёлини номаҳрам кўзлардан асраши керак. Ширин бундай ҳаётга рози бўладими? Ширинга уйлангач аниқки уни ўқита олмайди. Шароити етарли ўз аёлига бошқаларни назари тушишини хоҳламайди. Ҳозирдан уни қизғана бошлаган, уйлангач эса бундан ҳам баттар бўлса керак.

Унинг орзулари бир дунё аммо Лочинни танласа баридан воз кечишига тўғри келади. Майли тикув цехи очиб бериши мумкин. Унда ҳам уй ичидан. Мижозлар ҳам аниқки аёллар бўлади.  Лочин шуларни ўйларкан қандай қилиб ухлаб қолганини ўзи ҳам билмай қолди. Шахина эса уни бўйнидан қўлини ўтказганча қимирламай ухларди.

Ширин улардан хабар олай деб кирганида қизининг беғуборгина бўлиб Лочин билан ухлаётганини кўриб ғалати бўлиб кетди. Сарварнинг битта хатоси деб қизи ҳам ота ҳам она мехридан узоқда яшади. Қизи эртага катта бўлса отасини қилмишини билиб ундан юз ўгирмаслигига ким кафолат бера олади. Ширин Лочин ва қизининг устини ёпиб чиқиб кетди.

Хонага кирганида Чаман момо уйғониб тасбеҳ ўгириб ўтиргсн экан.

- Ширин ухлайсанми?

- Йўқ ҳали бирор нима ўқирман деб ўйлаяпман.

- Уни қўй сенда муҳим гапим бор.

- Қулоғим сизда айтаверинг.

- Бу гапимни сени қизим деганим учун айтаяпман. Ҳуллас икки қулоғинг билан ҳам эшитиб ол. Сен ажрашганингдан кейин сенга ёмон кўзлар билан қарайдиган ҳам номимгни қорага бўяйдиганлар ҳам топилади. Сен турмуш қурмайман дейсан, лекин бу тўғри эмас. Ёғлизлик фақат Аллоҳга ҳос.


- Аммааа.

Ширин эътироз билдирмоқчи эди Чаман момо уни тўхтатди.

- Гапимни бўлма. Қизингга ҳам ота керак. Энди у Сарвар оталикка ҳам ярамайди. Тўғри йўлдан чиқиб кетди. Яна йўлингда турибди. Сени тинч қўймаслиги аниқ. Бунинг учун эса сен турмушга чиқишинг керак. Ҳам ўз ҳаётингни йўлга қўясан. Ҳам Сарвар сени тинч қўяди. Сен ўзгани хотини бўлганингдан кейин сени тинч қўймайдиган даражада номард бўлмаса керак?

Ўз йўлингни топиб ол дейманда. Сен айтарсан эркаклардан кўнглим қолган деб, ҳаммасини кўрмагансанку қаердан биласан қолганларни. Лочин ҳам сендек хиёнатдан жабр кўрган. Унга ҳам икки яқини хиёнат қилган. У ҳам аёлларга ишонмай, уйланмайман дерди. Аммо сен уни фикрини ўзгартирдинг. Сени одобинг ўзингни тутишинг ҳаммаси уни ўзгаришига сабаб бўлди. Қара ҳалигача сенга бошқа кўз билан қараб илмоқли гаплар қилмади. Сени кўнглинг қолишидан қўрқади. Тақдир ҳам бежизга икковингни мени уйимда учраштирмаган.

Ширин момонинг гапларидан ҳайратда эди. Лочин шу пайтгача ҳеч нимани сездирмаганку.
👍40❤1🔥1
Менга хаёт бағишла:
- Мен яна оила қуриб яна бирор синишга тайёр эмасман.

- Ана бу эси йўқни гапини. Сен жинни пинни бўлдингми? Оилани шу ният билан қурадиларми. Қайси бир китобда ўқигандим " Сен бир нарсани чин дилдан истасанг, бутун олам шуни ушалтириш пайида бўлади", деб. Аввалам бор Аллоҳни айтгани бўлади. Сен у дей бу дейсан лекин Аллоҳ ёзганидан қочиб қутила олмайсан.
Мен ўзим анча қийинчилик кўрганман. Эрта келсайганингда ёнингда йўлдошинг бўлмаса ана бу катта бахцизликдир. Қариганда одам бир бирига суяниб қолади. Аммо суянадиган елка тополмасанг нима бўлади? Шуни ҳеч ўйладингми? Ёки Сарварга имкон берасанми?

- Йўўўқ. Ҳеч қачон. У сира одам бўлмайди. Кўрдизку бир ўзимни овлоқ жойда қолдириб кетди. Анчагача у ердан одам ўтмади. Қўрққандай ўлай дедимку.

- Ҳа ана энди ўзингга келдинг.   Бу яна такрорланмасин десанг гапларимни яхшилаб ўйлаб кўр.

- Хўп амма.

- Ана энди ухла. Тағин бомдодга ухлаб қолма.

- Яхши дам олинг.

- Сен ҳам.

****



Сарвар барибир ҳам юмшамади. Диёрага болани олдирасан деб туриб олди. Йўқ дегани учун икки бора эридан калтак ҳам еди. Мана бугун эрталабдан яна бошлаган.

- Мен сенга қайта айтиб ўтирмай боринг қорнингдагини йўқ қилиб кел.

- Сарвар ака нималар деяпсиз? Ахир сизни болангизку.

- Мен олдинам сенга буни жавобини айтганман. Менга сен тупиб берадиган боланинг умуман кераги йўқ.

Диёра кўзларида ёш билан эрини кузатарди.  Шуми бир вақтлар ўзи севган барчадан кечиб танлаган инсони. Унда инсонийлик ҳам қолмаптику. Диёрани одам ўрнида кўрмаса ҳам ўз пушти камаридан бўлган боладан ҳам воз кечаяпти. Эринигн фикри ҳаёли Ширинда. Гўёки Диёра бориб ҳомиласини олдирса Ширин Сарварга қайтадигандек. Ширин асли ундай қилмайди. Агар соппа соғлигида ҳам эри хиёнат қилганида кечирмасди. Бунисини эса асло иложи йўқ. Эрига ширифокорга кетдим дея қайнонасининг олдига йўл олди.

Дилфуза опанинг ховлисига кириб борар экан бир вақтлар ўзининг кириб келган ҳолатини эслади. Агарда ўша кунга қайтса ҳеч қачон уйга қадам босмасди. Ортига қайтиб кетган бўларди. Ошхонада оғироёқ овсини нимадир тайёрларди. Қайнонаси ўзини уйида бўлса керак кўринмади. Овсини билан сўрашгач қайнонасининг олдига кирди.

- Ассалому алейкум.

- Дилфуза опа газета ўқиб турган экан овоз келган тарафга қараб алик олди. Кўринишидан Диёрани ҳушламагани аниқ.
👍31🔥1
Менга хаёт бағишла:
- Келинг. Қайси шамоллар учирди.
Диёра бир сўз демай қайнонасининг пойига тиз чўкди  ва йиғлаб юборди.

- Ойижон мени кечиринг. Мен қилган хатом учун минг бора ўлиб тирилиб бўлдим. Аммо... Аммо ўғлингиз боладан воз кечдилар.

- Қанақа бола?

- Мен ҳомиладорман. Уйда ҳар куни жанжал мендан туғилган боламинг кераги йўқ экан. У киши фақат Шириндан фарзанд кўришни хоҳлар эканлар.

- Бу қандай майнавозчилик бўлди. Эси жойидами уни?

- Ширинни кўрганларидан бери жойида эмас. Мени ҳайдагандилар. Мен кетиб қолгандим.  Лекин ҳомиладорлигимни билгач яна қайтдим. Ўша кундан бери олдиришимни такидлаб келадилар.

- Бекорлани бештасини айтибди. Ҳеч қанақа бола олдириш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

- Ҳатто калтаклашгача бордилар. Бугун яна олдирмаганимни билсалар, мени соғ қўймайдилар.

- Сиз тепадаги кундошжонизни хонасига чиқиб дамизни олинг. Бугун шу ерда қоласиз. Мен Сараврни чақираман.

- Ойи Сарвар акам яқинда Ширин билан Шахинани олиб қочибдилар.


Диёра ўша куни бўлган воқеани ҳаммасини айтиб берди. Дилфуза опа бошини ушлаб қолди. Олдин Ширин билан гаплашиш керакдир. Ёки ўғли биланми? Майли Сарварни чақириб гаплашсинчи нима дейди.

Онаси қўнғироқ қилиб тез кел деганига Сарвар бир нохушликни сезди.  Салом аликдан сўнг мақсадга ўта қолди.

- Ойи нега чақиртирдингиз?
-Нега Ширинни ҳаётига яна кирмоқчисан?

- У мени хотиним.

- Энди эсингга келдими? Кўз ўнгида хиёнат қилганингда бир бора ўйламагандингку.

- Ойи бўлди. Яна бошламанг.
-Мен сенга шунақа тарбия берганмидим? Айт шу ниятда ўстиргандимми?

- Мен нима қилдим. Оиламни тикламоқчиман ҳолос.

- Эсингда бўлсин биринчини севганингда иккинчи ҳеч қачон бўлмасди. Сен иккиланмай унга хиёнат қилдингми демак севмагансан. Диёра ҳам тамом бўлди сени бу телбаликларингдан. Тўғри уни ёқтирмайман. Аммо мен ҳам аёлман уни жуда яхши тушундим.

Менга хаёт бағишла:
-Мен уни севолмайман. Менга фақат Ширин керак.

- Ана энди шу гапингда тўхта. Сен қачон бунчалар юзсиз бўлишга улгурдинг. Қачон бунчалар ўзгардинг. Қани мени олдинги ғурурли ҳаммани ҳавасини келтирадиган ўғлим. Мен сени таниёлмай қолдим.


- Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Кўрасиз Ширин билан ярашамиз.

- Йўқ ҳеч қачон бунга йўл қўймайман. Сен келгунингча амманг билан гаплашдим. Ширинга совчи ҳам чиққан экан.   У туррмуш қурмоқчи. Аммо сен бунга қаршилик қилмайсан.

- Ойииии нега бунақасиз?

- Агар мени ойим десанг айтганимни қиласан бўлмаса мени сендай ўғлим йўқ.

- Хўп нима қилишим керак?

- Диёра билан ажрашмайсан. Ширинга эса бошқа умуман яқинлашмайсан.

- Мену ўлдириб қўя қолинг ундан кўра.


- Эркак бўл. Эркак ҳар бир ҳаракатига жавоб беролмаса уйда лозим кийиб ўтирсин эшитдингми? Сен шунча йиллик мехнатимизни қадрига етмай кайф сафо қилиб юрибсан. Аммо энди ўз устингда ишлаб ишингни йўлга қойишни ражалаштир.

Хуллас Диёра боласини туғади. Сен эса унга намунали эр бўлишга ҳаракат қил. Унга ҳозирда умуман асабийлашиш мумкин эмас. Сен эса болани олдир дебсам. Эшитмай ортиқ бу гапингни.

- Жуда кўп нарса сўрадиз.


- Онам десанг бажар.   Бўлмаса мени йўқ деб ҳисоблайвер.

Ширин ҳам турмушга чиқақолсин. У ҳам бахтли бўлишга ҳақли.  Мени яхши тушиндингга?

- Тушундим.



****


Жамилага онаси қўнғироқ қилиб отаси Толибга рози бўлганини айтди.


- Энди нима бўлади ойи?

- Билмадим болам. Аммо отангни фикри қаттиқ.


Ўша кундан сўнг Жамила нима қилари и билмай юрди.  Ахийри топди. Лочинни иш жойини сўраб суриштириб топиб борди.  Ичкарига кириб Лочиннинг хонасини сўраб ўша ерга борди. Лочин компуютерда иш қилиб ўтирарди.
Жамила билан сўрашиб бўлгач ундан сўради:

- Бирор ёрдам керакми?

- Жуда катта ёрдамиз керак.


- Қандай?

- Менга соҳта уйланиб биласизми?

Давоми бор



#маюсгина

#менгаҳаётбағишла
👍57❤3💔3
🌙✨🍁ХАЙРЛИ ТУН
ҚАДРДОНЛАРИМ 🍁✨🌙

🌙Бугунги кунимиз ҳам тарихга ёзилмоқда!
🍂✨Эрта тонгда яна бир бор дийдор кўришиш бахти барчамизга насиб қилсин.🤲

💫Аллоҳга омонатсиз азиз инсоним!

🌙Энг ширин тушлар уйқунгизни безаги бўлсин🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бuсмuллаҳ

Ассаламу алайкум Азизларим!!!
Янги кун муборак бўлсин!!!

🌸🕊Бугун 21➖ Сентябрь Шанба куни
Аллоҳ сизга
ниятларингиз ижобат
бўладиган қувончли, 
файзли, омадли кун
ато этсин!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰2💔1