🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Менга хаёт бағишла:
- Жамила бу қанақа майнавозчилик бўлди яна?

- Лочин ака ёрдам бермасангиз бўлмайди. Яхши биласизку Толибни қанақа одамлигини.

- Жуда яхши биламан. Айни сенбоп эрда. Сен ўз бошингга ўзинг сотиб олгансан буларни.

- Биламан хато қилдим. Аммо жуда пушаймонман. Дадамни бир илож қилиб бу йўлдан қайтариш керак. Толиб даванг мени ўлдириб қўядию. Олдинги хотини ҳам ҳадеб таёқни тагидан чиқмагач қочиб кетиб қутилди.

- Отанг нега сени кўра била туриб унга бермоқчи?


- Юзимни ерга қаратди дея. Биласиз бутун қишлоққа гап бўлиб бўлганман. Ўйламай айтган гапларим сабаб.

- Энди эсинг жойига тушдими? Ўшанда ҳар гапни ўйлаб гапирганингда бундай қийин ахволда қолмасдинг. Отанг ҳам Толиб буни тарбиясига қаттиқ туради деб сени унга бермоқчи бўлса керакда.

Жамила кўз ёшларини тийиб туролмади. Пиқ пиқ йиғлаганча Лочиндан нажот кутарди.

- Мен сиздан ёнингизга иложсизликдан қиз бола бошим билан келсаму сизни қилган ишизни қаранг.

- Жамила мени тўғри тушун. Мен яқинда ўзим севган аёлга уйланаман.

- Анави кунги чиройли қизми?

- Ҳа ўша.

- Ўша учун мени совуқ қарши олган эканда.

- Бунисини энди билмадим. Мен унга эътибор берганим йўқ.

Жамила аммасининг уйига кетгани учун Ширин ҳақида билмасди. Чунки Ширин ўшандан кейин оёққа турган. Жамила қайтгач эса улар шаҳарга келиб бўлишган эди.

Жамила Ширинни улар ҳақидаги гаплардан хабари бўлмаса керак деб уни Лочиндан совитиш йўлларини излай бошлади.


- Лочин ака илтимос мени ундан қутқаринг.

- Мени кечиру ўзинг пиширган ош айланиб ҳам ўргилиб ҳам ўзинг еявер. Энди эса марҳамат қилиб хонамни бўшатиб қўй мижозлар кутиб қолишди.

Жамила ортиқ чидай олмади йиғлаганча югуриб чиқиб кетди. Лочинни эса кайфияти тушиб кетганди. Ширин барибир буни тўғри қабул қилмайди. Ҳали муносабатлар бошланмай туриб якунланишини хоҳламайди.

Жамила қандай қилиб бўлсада Ширин билан учрашиб олишни ният қилди. Энг аввало уни рақамини топиши керак. Балки Лочинни кузата туриб қаерда яшашини билиб олар.

****


Ширин қизини боғчага қўйиб уйга қайтса онаси Чаман момонинг олдига келган экан.

- Ойижон яхши келдингизми?

- Ҳа қизим келақол. Сен ҳақингда гаплашиб тургандик.

- Мен ҳақимда?

- Ҳа кечаги масалани.


- Аммааа...

- Қизим аммам тўғри айтдилар. Сени тенгингга узатсам тинч бўлардим. Лочинни қандай инсонлигини ҳаммамиз кўриб бўлдик. Қолаверса аммам уни сал кам тўрт йилдан бери биладилар. Мана ўзингам кўрдинг аммам учун қанчалик жон куйдирди. Бошқаси бўлганда шунча пулни кекса бир одамга сарф қилармиди. У ҳеч ўйлаб ўтирмай чечасини соғайишлари учун елиб югурди.

- Мен ҳам уни ўз боламдай кўраман шунинг учун ҳам ҳаракат қиляпман.
👍28❤3
Икковингга ҳам бир бирингдан яхши номзод йўқ деб ўйлайман. Даданг ҳам Лочинни ёқтириб қолган. Эсингда бўлса сени кўришга борганида гапи анча хил тушганини гувоҳи бўлдим. Маҳмудни ёшлигидан бери биламан у ҳаммага ҳам қўшилиб кетавермайди.

Менга хаёт бағишла:
- Сизлар мени тушунмайсизлар.  Ўзим рози бўлмай турмиш қурдим. Ўша ҳаётга мослашиб бахтли яшаётгандим бу фалокат бўлмаса биз ҳали ҳам ҳамманинг ҳавасини келтирадиган оила бўлган бўлардик.

- Агар ўша воқеа бўлмаса Сарварни асл юзини кўрмасдинг.


- Бунақа ҳаётдан кўра кўрмаганим яхши эди. У мен соғлом бўлсам ҳеч қачон хиёнат қилмасди. Ҳали ҳам менга ўша кўзлар билан боқади. Лекин мен энди уни аввалгидай кўрмайман. Унга қайта ишонолмайман.


- Аммо Лочинни айби нима. Рози бўлиб қўя қолсанг бўлмайдими?

- Айтдимку сизларга мени барибир тушунмайсизлар деб. Мен ишонолмайман.

- Сарвар билан уни таққосласанг ўзи ким ишончга муносиб эканлигини биласан.

- Мен яраларим битмай туриб кимгадир умид бера олмайман.

- Сарваргачи? 

- Лочин ҳам эркак у ҳам бир кун келиб хиёнат қилсачи. Иродаси пастлиги учун дорига ўрганиб қолган қандай қилиб унга ишонамиз. Сарвар ҳам мен бетоб бўлмаганимда хиёнат қилмасди. Бу воқеалар бўлмаса биз бахтли эдик. Мингтаси кўзини сузса ҳам хиёнат қилмасди.


Ана шу вақт ташқари эшикни ёпилгани эшитилди.

- Мен ундан фақат нафратланаман. Ёмон кунда уни севгиси синалди ва у бу синовдан ўтолмади.

Ширин гапини якунлаб эшикка қарашга чиқди.

Кимдир келгандир деб ўйлаганди. Лекин кимдир келмаган балки келгану кейин чиқиб кетган. Ширин эшикдан чиқиб пастга қаради. Тез тез кетаётган Лочинга кўзи тушди.

Тамом ҳаммаси. Лочин Шириннинг охирги якунланмай қолган гапини эшитган. У ҳалиям эрини дейди деб тушунган. Ўзи ҳақидаги гапларни ҳам эшитган. Кимгадир ишонмоқчи бўлганида яна уни ишонмасликка ундашяпти. Шунинг учун ҳам чиқиб кетди.

Ширин эшикдан қайтиб кирганида столни устида ўзи ёқтирган ширинлик ва шоколадга кўзи тушди. Лочин атайин Ширин учун олиб келган. Ширин эса бақириб гапирганига ҳамма гапни эшитган. Ўша куни қанча кутмасин Лочин ҳадеганда келавермади. Кута кута Ширин ухлаб қолди.


Лочин эшитган гапларидан жуда ҳам хафа бўлиб кетди. Ширинни гаплари қулоғи остида жарангларди.

- Лочин ҳам эркак у ҳам бир кун келиб хиёнат қилсачи. Иродаси пастлиги учун дорига ўрганиб қолган қамдай қилиб унга ишонамиз. Сарвар ҳам мен бетоб бўлмаганимда хиёнат қилмасди.
👍20😢5🥰1
Менга хаёт бағишла:
Ҳаммаси кундай равшан. Шириндан умид қилгани бекор экан. Лочин яна ишончсизлик домига туша бошлаганди. Кечгача ота онасининг ёнида бўлди. Жиянини ўйнатиб анча овунди. Вақт жуда кеч бўлавергач уйига кетди. Тўғриси ўша уйга боргиси ҳам келмай қолди. Бугун ўзи кўнгилсизликлар куни эканми, эрталабдан Жамила келиб кайфиятни расво қилган бўлса кейин Ширинни гаплари. Эх Ширин Ширин сени Сабодан ҳам ортиқ сева бошлагандику. Сабога бермаган эътиборни сенга бера бошлаганди. Сабони унутиш учун Ширин катта ёрдам бера бошлаганди. Энди нима бўлди. Ширин Лочин ҳақидаги фикрини билдириб бўлди. Демак у учун ҳалиям наркоман ҳисобланар эканда.

Ҳаттоки Жамиладай қиз Лочиннинг қандай инсон эканлигини яхши билади. Ўзига тўқ қассобнинг қизи. Эркатой, аммо у қиз бола ҳолида Лочинга ишонади. Ҳаттоки ўз шаънини ўйламай Лочинни ёқтиришини тан олган. Лекин Ширинчи? У учун қанча ҳаракат қилса ҳам фикрини ўзгартира олмаптида.

Уйга етиб келгач хонасига кирдию уйқуга кетди. Кейинги кунлар ҳам деярли Ширинга гапирмади ҳисоб. Унга эътибор бермасликка ҳаракат қилди. Ширин ҳаммасини яхши тушиниб турардию Лочиннинг бундай муносабатда бўлишини кутамаганди. Лочин эрта кетиб кеч қайтадиган одат чиқарди. Офисда кечгача қолиб кетарди. Жуда кўп иш ола бошлади. Аввал уйга тез борай деб кўпгина мижозларни қайтариб юборар эди.   Ҳозир эса уйга бормаслик мақсадида ишлаб вақтни чўзиб ўтирарди. Овқатланишга ҳам кафеларга кирар уйга тўйиб борарди.

Яна кеч келди. Аммо ўзини ухламай Ширин кутиб ўтирганидан хабари йўқ эди.

- Яхши келдингизми Лочин ака?


- Яхши.

Лочин қисқа жавоб бериб ўтиб кетаётганди Ширин тўхтатди.

- Нега бундай қиляпсиз?

Лочин тўхтаб ортига қаради.

- Нима қилибман?

- Мен билан тузук гаплашмайсиз.

- Чарчадим.  Лочин индамай хонасига кириб кетди.

Ширин бироз ўша ҳолатда тургач ваннага кирди. У ўзи уйлагандан ҳам кўпроқ Лочинга эътиборли экан. Неча кундан бери Лочинни кайфияти йўқ бўлса Ширинда ҳам шундай. Юраги сиқилиб кетди. Қанийди ўша гапни айтмаганида, ҳозир ҳазил ҳузул қилиб юрган бўлишарди.  Нима бўлса бўлсин эрталаб гаплашиб олади.

Эрта тонга нонушта қилмай кетаётган Лочинни кўриб гаплашиб олмаса бўлмаслигини тушунди.

- Лочин ака тўхтанг.

- Нима гап?

Лочин совуқ нигоҳлар билан қизга боққанида қизнинг юраги музлаб кетди.

- Нега бундай қиляпсиз?

- Мен доимгидайман.

- Йўқ ундай эмас жуда ўзгаргансиз.

Ширин Чаман момо эшитмаслиги учун атай пастроқ гапирарди.

- Шунга мажбур бўлдим. Ўйламанг.

- Қандай қилиб ахир...

- Ҳеч қандай ахир пахири йўқ. Бу муносабат бўлмаслиги керак экан. Бўлмай якунланди.

Ширин умуман кутмаган гапини эшитди. Наҳотки эндигина кўнгил қоъя бошлаганида.

- Сиз бундай қилолмайсиз.

- Қила оламан. Мендай наркоман бўлган йигитни бошизга урасизми? Мен ҳаммасини кечирарман аммо севган аёлим мендан бошқасини устун қўяётганини эмас.

- Ҳеч ҳам ундай эмас.


- Шундай Ширин шундай. Сиз ҳалиям уни деркансиз бахтли бўлинг. Мен яна бирор бор синишни хоҳламайман. Кўзларизга боққанимда ўзимни эмас ўзгани кўришни истамайман. Сиз ундан кўнгил уза олмас экансиз,  бу муносабатни охири йўқ.

- Сиз ўшанда мени нотўғри тушиндингиз. Илтимос эшитинг.

- Кеч қолаяпман. Хайр.

Лочин чиқиб кетди Ширин эса уни ортидан йиғлаганча қараб қолди.



Давоми бор.

#маюсгина

#менгаҳаётбағишла
👍18💔6😢2❤1
Менга хаёт бағишла:
Хато устига хато бўлди. Лочин ғурури туфайли қизни кечиримига қулоқ солмади. Ширин қанча пайт ўша ҳолда ўтирди билмайди. Юзига теккан қўллар сабаб ўзига келди.  Бошини кўтариб қўллар эгасига қаради. Лочин унга мехр билан қараб турарди.
Ширин баттар йиғлаб юборди. Лочин эса дастрўмолини чиқариб Шириннинг кўз ёшларини артди.

- Ахир сиз... Кетгандингизку?

- Кетолмадим. Тўғрироғи калитим қолиб кетибди. Қайтиб келсам ҳали ҳам ўша ахволда ўтирибсиз. Анча кузатдим сизда ўзгариш бўлмади. Нима шунчалик таъсир қилдими мени хафа қилганиз?

- Чунки сиз ўшанда гапимни охиригача эшитмагансиз. Эшитганизда бундай ўйламасдиз. Энди қандай ўзимни оқлайман деб ўйлаб ўйимга етолмадим.

- Сиз ўзизни оқлашиз керак эмас. Сизнинг қаршингизда малакали оқловчи турибди. Ўзим сизни оқлаб оламан. Аммо ундан олдин иккита саволимга жавоб беришиз керак.

Ширин кўп йиғлаганигами ҳалиям ҳиқилаб турарди.

- Хўўп айтингчи.

- Жасурга турмушга чиқасизми?

Ширинни бўлари бўлди. Шуми у кутган гап. Наҳотки Лочин шунинг учун унга яхши гапириб дилхираликни унутган бўлса. Энди нима бўлади. Қалбида умид уйғотиб ҳаёт бағишлаб яна ўзи парчалаб ташлаётганини тушунмайдими? Кўра била туриб Ширинни туйғулари билан ўйнашяптими?

Ширин кайфияти буткул тушиб кетди. Лочинни юзига қарамади ҳам. Агар ўшанда Лочинга қараса Лочинни кулиб турган юзини кўрган бўларди.

- Одам эмас экансиз.

Ширин жахл билан шу сўзни айтдию тезда ортига ўгирилиб кета бошлади. Узоққа кетиб улгурмай Лочин билагидан тутиб қолди.

- Ииии қаёқааа? Саволимга жавоб бермадизку?

- Нима дейишим керак?

Ширин Лочинга ғазаб билан қаради. Лочин эса жилмайиб турибди.

- Сиз мени ўйин қиляпсизми?

- Бўлди бошқа гумонларга бормай саволимга жавоб беринг.

- Албатта йўқ. Ҳеч қачон унга тегмиман. Ўша суюқ дўстизни кўргани кўзим йўқ. Менга тикилиб турган кўзларини кўришга тоқстим етмайди. Бўлдими? Қутилдимми энди?


- Йўқ ҳали иккинчи саволни жавоби ҳaл қилади қутилиш ёки тутилишизни.

- Тушунмадим? Унда айтақолинг.

Ширинни асаблари таранг бўлиб жахлини аранг жиловлаб ўтирарди.

- Менга турмушга чиқасизми?

Ширинни юраги урушдан тўхтаб қолай деди. Ҳозиргина нима ҳаёлларга бордию энди нима бўлди.

- Гапиринг Ширин тилизни ютдизми?

- А?
Ширин Лочинни гапидан ҳушёр тортди.

- Хўш. Жавобизни кутайпман.

- Мен... Мен ... Билмадим.

Ширин югурганча Чаман момо ётган хонага кирдию эшикни ёпиб олди.

- Нима бало ёв қувдими?

- Йўўўқ ёв эмас тақдир қувди. Ҳозир юрагим қинидан чиқиб кетса керак.
Ширин эшикка суянганча тез тез нафас оларди. Чаман момо эса жиянини кузатиб кулиб қўйди.
👍20🥰5👏3❤2🔥2💔1
Менга хаёт бағишла:
- Бўлди бери кел.   Мана бу ерга ўтирчи.

Ширин беҳолгина келиб Чаман момонинг олдига ўтирди.

- Эҳ болама худди ёш боланинг ўзисан а? Лочин йирагингдан урган шекилли.

- Аммаааа.

Ширин аммасининг гапларидан уялиб кетди.


Лочин қиз кириб кетгандан кейин пича қараб қолдида сўнгра калитини олиб офисга кетди. Унинг бугун кайфияти жуда ҳам зўр эди.

*



Сарвар тақдирга тан бера бошлади.  Шириндан кўнгил узиш қийин бўлсада шундай қилишга мажбур. Ойиси тўғри айтди, Сарвар имкониятни қўлдан бой бериб бўлган. Хато қилиб бўлинган энди ортга йўл йўқ. Бу ерда Диёрани минг айбламасин иккови ҳам бирдек айбдор.   Аммо фарқи Сарварда ҳамма яқинлари бор Диёрада эса фақатгина Сарвар бор ҳолос.

Қолаверса туғилажак боланинг умуман гуноҳи йўқ. Ўз худбинлиги учун боласини ҳам ўлдиришгача бораётганди. Бахтига онаси тушунган фаҳм фаросатли аёл. Ўғлини тўғри йўлга сола олади.

Суддан келган чақиривга кўра тўрт кундан сўнг сид бўлиб ўтар экан. Ўзи хоҳламасада Ширин билан ажрашади. Ширин кўзларида ўзига нисбатан нафратдан бошқа ҳеч нимани кўрмади.

Онаси чақиргандан кейин бориб Диёрани уйига олиб кетди. Йўл бўйи иккови ҳам гаплашмай кетишди. Диёра ҳам Сарварга бир оғиз гап гапиргиси келмасди. Эри унинг ҳам қалбини неча бора парча парча қилганди. Диёранинг энг катта орзус Ширинни онаси қўнғироқ қилган кунга қайтиш. Ўшанда сира ҳам келмасди. Ўзига нисбатан ҳеч нимани ҳис қилмайдиган эр билан яшаб умрини ўтказгунча майли Сарвар унинг орзуларида қолгани яхши эди. Яна алам ,азоб  Диёрани тинкасини қуритганди. Унинг ҳозирда энг қийнайдгани ота она соғинчи эди. Қанийди отаси бир бора кечирдим деса. Аммо у қизидан воз кечган оқ қилган уни.

Уйга етиб келишгач Диёра яна индамай хонасига кириб кетди. У қайнонасининг уйида қолган кун бир қарорга келиб бўлганди. Майли отаси урсин ўлдирсин қайтиб бориб пойига йиқилиб узр сўрайди. Уларни юзини ерга қаратгани учун майли нима десалар десинлар, бир бора юзларини кўрса бўлди.

Ортидан Сарвар кириб келди.  Диёрани нарсаларини йиғиштираётганини кўриб ҳайрон бўлди.

- Қаерга отландинг.

- Ота онамни уйларига.

- Улар сени қабул қилишадими?

- Энди барибир уриб ўлдирсалар ҳам бораман.

- Жиннни пинни бўлмадингми мободо?

- Энди билдизми жиннилигимни? Агар соғ бўлсам отамни юзини ерга қаратармидим?

- Бўлди қўй бу гапларни ҳеч қаерга кетмайсан.

- Кетаман. Сиз мени йўлимдан қайтаролмайсиз. Сиз учун зарра ҳам қадри бўлмаган одамни ёнизда олиб юрганиздан нима наф? Ана Ширинни олиб келиб бахтли яшайверинг. Мен йўлизни ортиқ тўсмайман. Мен энди ҳеч кимга ҳалал бермайман.

Диёра шунчалар дард билан гапирдики Сарварни юрак юрагигача етиб борди.
👍29❤2😢2😭2
Менга хаёт бағишла:
Шу кунгача қанча азоб берди, хўрлади, хатто калтаклади, ўзича ўйлаганди Диёра шуларга лойиқ деб. Аммо унда ҳам кўнгил борлигини унутиб қўйган экан. Ўз кўнглининг эгаси учун ҳаракат қилибдию ўзи учун яқинларидан кечган аёлни сариқ чақага ҳам олмапти. Тўғри ҳозир ҳам Диёрани севмайди, лекин у кетгач ҳам Ширин қайтмайди. Онаси ҳам қаттиқ хафа бўлади. Ўзичи бутун умр виждон азобида қийналмайдими? Айб икковидан ҳам ўтган нима учун кўпроқ бадалини Диёра тўлаши керак. Хотини бу ҳолатида кўпроқ ота онасининг уйига эмас худдики ўлимни бўйнига олган одамга ўхшарди.

- Ҳеч қаерга кетмайсан. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Кечир сенга кўп озор бердим. Мени ҳам тушун мени қалбим Шириндан ўзгасини қабул қила олмади. Балки вақтлар ўтиб сени ҳам севиб қоларман. Лекин унгача сабр қилиб мени тушуна оласанми? Ота онангни олдиларига бирга борамиз. У ерга боришга эса бунча нарса керак эмас деб ўйлайман.

Диёра ноилож яна нарсаларини қайта жойлади.

****


Ширин қарор қабул қилишга иккиланарди. Унинг ишончи бир марта поймол бўлди. Лочин ҳам бундай воқеани ўз ҳаётида кечирган у хиёнат қилмаса керак. Гап Шириннинг Лочинга чин юракдан кўнгил беришида. Тўғри Лочин ҳамма орзу қилганчалик йигит. Кўркам муомаласи ҳам одамга ҳуш ёқади. Ўз ишининг устаси. Ёрдамга шай. Ундан яхши ота ҳам чиқса керак. Лекин кўнгли ярим Ширинданчи? У Лочинга лойиқ бўла оладими? Аслида Ширин иккинчи турмушга тайёр эмас.  Онаси ва аммаси ҳоли жонига қўйишмаяпти. Онасининг жон куйдиришига сабаб Ширинга қайта ҳаёт бағишлаган одамларга миннатдорлик тариқасида ҳам Лочинcа турмушга чиқиши керак.

Чаман момо ҳам бир қарорга келолмай ўтирибди. Ўзининг тог этагидаги қишлоғига қайцинми? Ёки туғилган заминида қолаверсинми? Чаман момо кетаман деса Лочин ҳамма ишини йиғиштириб у билан кетаверади. Момонинг олдинги соғлиги йўқ. У энди беморларни даволашга ярамайди. Лочин эса бу ердагиларга жуда керак. Кўра била туриб ўзини ўйлаб  кетиш худбинликдир. Энди аввалги куч қуввати йўқ, кир чир, ош овқатга ҳам қийналиб қолади. Лочин чечасини ёлғиз бўлишига қўймайди. Гулзодани аммаллаб кўндирди. Лочинга барибирам Ширинни олиб беради. Тoглик қишлоқда ҳам момонинг кутадиган яқин инсони йўқ. Ундай бўлгандан кейин болаларини қийнаб олиб кетиб нима қилади. Қани Лочин билан гаплашсинчи у нима деркин.
👍28❤2🔥1🥰1
Менга хаёт бағишла:
Лочин ишдан қайтгач ёнига чақирди.

- Чеча кўз тегмасин анча ўзизга келиб қолдингиз.

- Шунга сен билан маслаҳат қилай деб чақиргандим. Мен бундай бетон уйларда ичим қисилиб кетяпти. Қишлоққа кетмоқчиман.

Лочин ўзи кутмаган гапни эшитди.

- Чеча ҳали тўлиқ қувватга кирмадингизку.

- Бу ерда юрагим қисилиб баттар бўламан.

- Унақада сизга жавоб йўқ. Мени аввал яшаган уйим яқинда сотилди. Жасурга бошқа ҳовли топиб бер деб айтгандим. У учта уйни видеосини юборибди. Мана кўринг қайси бири маъқул.

Чаман момо видео лавҳалардаги уйларни кўраркан   ҳайратини яширолмасди. Уй эмас гўёки қаср эди.
- Мана буниси яхшими дейман. Ер майдони анча каттагина экан. Болаларинг билан бемалол ўйнайверасан. Кўриниш жиҳатидан ҳам ёқди. Яна Ширин билан ҳам маслаҳат қиларсан.

Ширин эса Лочинга дуч келмасликка ҳаракат қиларди. Бугун ҳам овқатни тайёрлаб ота уйига кетмоқчи эди. Аммо улар ўзи келиб қолишди. Шахина онамга бораман деб инжиқлик қилибди. Ўзлари эса Элбекни қайнотасининг туғилган кунига кетишаётган экан.

Шунинг учун ҳам уйдан чиқолмади. Лочин эрталабки саволга жавоб сўраса нима дейди.  Ҳали ўзи ҳам билмайди қандай жавоб қайтаришни. Шахинага оввора бўлиб юраверди. Лочин уйдан чиқиб кетиб қўлида икки халта тўла болалар ўйинчоғи ва егулиги билан қайтиб келди.


- Лочин ака оввора бўлиб нима қилардингиз? Жуда кўўпку булар.

- Ҳеч қиси йўқ Шахина билан бир мириқиб ўйнайликчи.

****


Жамила Лочинни уйини офисдан сўраб аниқлаб олди. Лочинни ишда бўладиган вақтини кўзлабунинг уйига борди. Эшик қўнғироғини чалганди ўша кунги чиройли қиз яъни Ширин эшикни очди. Жамилани кўриб эса энсаси қотди.

- Сизга ким керак?

- Лочин акам керак эдилар.

- У киши ишдалар.

- Сизда ишим бор тўғрироғи.

- Хўп остонада турмай уйга киринг унда.

Ширин Жамилани ошхонага бошлаб кирди. Бу вақтда Чаман момо уйқуда эди. Қизни олдига олча шарбатидан қуйиб бокални узатди.

- Эшитаман қулоғим сизда.

Ширин Жамиланинг кўзига тик боқди.

- Ҳалиги нима десам экан.

Жамила тутила тутила қишлоқда Лочин билан гап сўз бўлганию Лочин ҳам унга бефарқ бўлмаганини айтиб берди.

Ширин уни охиригача тингладида кейин кулиб юборди.



Давоми бор


#маюсгина

#менгаҳаётбағишла


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍40❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умр вақти абадий эмас, бугун ёшмиз кучимиз тўла, эртага эса булар ҳам бизни тарк эта бошлайди. Шундай экан қимматли вақтимизни хафагарчиликка, гина қудратга, фисқу фасод, фитна ва ҳасадга сарфлагандан кўра ўзимизни бахтли қилиш учун ишлатайлик.

Хайрли тун, қадрдоним!
🌙

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!



✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤8👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Қуёш субҳдан кўтарар бошин,
Шаббодалар тўкади ёшин,
Меҳрибоним, азиз юртдошим,
Хайрли тонг қадрдонларим!

Яна бир кун берилди бизга,
Бу ҳаётдандан баҳра олишга,
Минг бор шукур, етдик шу кунга,
Хайрли тонг қадрдонларим!

Қалби нурга, чиройга бойим,
Ўзимдайин шўх, эркатойим,
Сўзи ширин, сиз ёқимтойим,
Ҳайрли тонг қадрдонларим!

Бу гуллар сизларга аталган,
Кўнглимга кўнглинггиз қадалган,
Шохдликка ҳўш нима етолган?
Хайрли тонг қадрдонларим!

Доим сизни ўйлаб юраман,
Сиз-ла йиғлаб, сиз-ла куламан,
Сизни жуда яхши кўраман,
Хайрли тонг қадрдонларим!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Keks

6 ta tuxum
300 gr shakar
300 gr sut
300 oʻsimlik yogʻi
450 gr un
10 gr Razrexlitel Dr. Bakers
Vanelin Dr. Bakers ozrok
50 gr yongʻoq
50 gr shokolad
2 qoshiq kakao

Tayyorlanishi:
Ishimizni idishga tuxum chaqib shakar bilan yaxshilab mikser qilishdan boshlimiz. Yaxshilab koʻpirgach sut hamda oʻsimlik yogʻi solib aralashtirib olamiz.
Alohida idishga quruq massalar: unga razrixlitel va vanilinni solib aralashtirib keyin suyuq massa ustidan solib mikser qilamiz.
Tayyor massamizni hohishga koʻra 4 ga boʻlib, bittasiga yongʻoq, keyingisiga shokolad va boshqasiga kakao solib alohida qoliplarga solib, 180 gradusga 40 daqiqa davomida pishirib olamiz. Mazzasiga gap boʻlishi mumkunmas. Albatta tayyorlab koʻring.
👍5❤2
Silaga qaysi stlye yoqti reaksiya bilan bidirilachi🫠🤍

1.🔥. 2💘. 3😍. 4
❤️.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi


@Xijab_stlye 🐱☕️
🔥5👍4❤3🥰1
📖 ҚУРУҚ ҚЎЛ

Шуҳрат ота ва Мастура хола ўғли Шавкатнинг бозорлик қилиб келган икки катта сумкасига илинж билан боқишарди.
-Ма, она қизим бу сенга, бу акангга, мана буниси укаларингга...
-Бизга ҳам бирор нарса борми, дадажониси?-сўради Зебо.
-Вой сизга совғаларнинг энг каттасида, онаси, мана қаранг...
Шу тобда Шуҳрат отанинг ўтмиши қайталангандек бўлдию, ичидан бир нима узилди. Оғир хўрсиниш билан ҳали ҳам кўзлари жовдилаб, бир сумкага, бир ўғлининг қўлига қараб турган Мастура холага умидлари сўнганча тикилди.

Аржумандбегим

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7😢5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Inshaallah uddalaysiz🤲🏻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Manbaa: savollar.islom.uz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онажонимга ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi┄
👍9💔3👏2❤1
- Нега куласиз? Кулгули гап айтдимми?

- Йўқ сизнинг қилиқларингиз кулгули. Сиз айтаётган гаплар бўлганида мен ўша ерда эдим. Мени ҳаммасидан хабарим бор. Ҳаттоки Лочин акам сиз туфайли қишлоқдан ҳам кетиб қолмоқчи бўлган эди. Аммам қўймаган эдилар. Сизга маслаҳатим ўзизни йиғиштириб олинг.

Жамила Шириндан бундай гапни кутамаганди.

- Нималар деяпсиз?

- Эшитганиз. Энди эса марҳамат қилиб уйни бўшатиб қўйинг. Хайр сизга ота она берган тарбия. Аммам айтгандила отаси бошида кўтариб катта қилган деб. Афсус сиз ўша отани бошини эгдиз. Обрўсини бир пул қилдиз.

Менга хаёт бағишла:
- Сиз ҳеч нимани билмай туриб гапирманг.

- Мен ҳаммасини биламан. Ўзизнику ўйламас экансиз бу дунёга келиб ҳеч бир яхши кун кўрмаган онангизни ўйланг. Уни ҳам бу дунёда бахтли яшашга ҳаққи бор. Сиз билан гаплашгани аммам борганларида онангиз сизни аммангиз олиб кетганини айтибдилар. Аммо ўзларини юзларига қараб бўлмас экан калтакни дастидан. Қизингга тўғри тарбия беролмагансан деса Самад қассоб росса урган экан.

- Аммангиз ким?

- Ким бўларди? Чаман момода.

- Мен кетишим керак. Хайр.


Жамила сумкачасини қўлида олдию уйдан отилиб чиқиб кетди. Унга Шириннинг гаплари ёмон таъсир қилди. Тўғрисиям Жамила ҳеч қачон онасини ўйламасди. Мана ҳамма биларкан отасининг онасига кун бермай келишини.

Жамила қилган хатоларидан афсус чека бошлади. Аммо жуда кеч эди. Мана ҳозирам отаси онасини азоб бериб юргандир. Жамила қайсарлик қилиб ўқийман деб келиб ўтирибдию. Шу сабабли ҳам Самад қассоб хотинини бошига ит кунини солгандир. Нега шу чоққача бу ҳақиқатни англамади. Нега?

Жамила шунчалар ожизмиди? Уни минг азоб билан ўстирган аёлни бир марта бўлсин ҳимоясига отланмади.

Эртагаёқ қишлоққа кетади. Отасига қарши туришга куч топади.  Майли онасига азоб бермаслигига ваъда берса ўша Толиб тракторга бўладими бошқагами эрта тегиб кетаверади.



- Ширин қизим.

- Лаббай аммажон.

- Ким келганди?

- Жамила.
Ширин бамайлиҳотир жавоб берди.

- Жамила дейсанми?

- Ҳа Жамила. Билмадим нега бундай фикрга келган ўзича мени Лочин акадан айнитмоқчи бўлди. Кейин ўзига ойна тутдим. Отилиб уйдан чиқиб кетди.

- Ширин биламан ҳали кўнглинг чопмаяпти. Лочин маъқул бўлса ҳам ҳали севмайсан. Сени тўғри тушунаман. Ёлғизликни мана мендан сўра. Ҳеч қачон инсон қариган чоғида ёлғиз қолмасин экан. Лочинни ҳам онаси уйлантираман кўндириб беринг деган. Лочиннику бир илож қилиб кўндирганман. Лекин сен ишни ортга суриб юрибсан. Мени ҳам боғлаб бермаган. Беш кунлигимборми йўқми?  Илтимос сендан мени ҳурмат қилсанг Лочинни таклифига рози бўл.

Ширин аммасидан бунақа гап кутмаганди.  Энди нима қилади. У ҳали янги ҳаёт қуришга тайёр эмас. У ҳали ўқимоқчи орзулари бор эди. Яна уни қанотини қайиришяпти.
👍20❤2👏2🔥1😢1
Менга хаёт бағишла:
- Нега жимиб қолдинг? Йиғлаяпсанми?
Йиғлама. Сен оз мунча азоб кўрдингми. Сен энди қадрингга етадиган одам билан турмуш қуришинг керак. Аммо сен ҳозир Лочинни рад этсанг кейин бутун умр пушаймон бўлиб ўтасан. Лочин сени қанчалик қийинчилик билан оёққа турганингни билади. Қизим менга ишон у сени бахтли қилади. Тўғриси ўз ўғлимдай бўлган инсонга ҳам яхши қиз учрасин дейман. Сен бу вариантга мос келасан. Қизинг ҳам Лочин билан қанчалик яқин. Уни ҳам ота мехрига зор қилма.

Ширин жим ўтирдида сўнг чиқиб кетди. Яна олдинги ҳолат такрорланяпти. Уни розилигига қарамай турмушга беришмоқчи. Икки кун Ширин фақат нима қилиш борасида ўйлаб юрди. Бир умрлик қарорини қабул қилиши керак эди. Ҳеч кимга кўнглини очавермагач Гулзода опа уни мажбурлаб бўлсада кўндирди. Ўз эркинлигига қарши тўй ҳам тезлашиб кетди. Ажримни ҳам Лочин бир пасда ҳал қилди. Сарвар ҳам ҳеч бир қаршиликсиз ажрим қоғозига имзо қўйиб берди.

Гулзода опа аммаси ёмон инсонни тавфсия қилмаётганини тушунган ҳолда эри билан маслаҳат қилганда Маҳмуд ака ҳам маъқуллади. Лочин аллақачон Маҳмуд акани кўнглидан жой олиб бўлганди.

Тўйни ҳам кичикроқ даврада ўтказадиган бўлишди. Тўғрироғи тўй эмас бир базм қилиш фикрига келишди. Тўйгача эса Лочин Чаман момони янги ҳовлига кўчириб олиб борди. Энди момога ҳам қишлоққа кетишга руҳсат йўқ эди. Лочин чечасини қўйиб юбормаслигини айтди. Боласининг доғида куйган онани келинни хизматини кўришини хоҳлади. Ширин эса ўша ота онаси рози бўлган куниёқ Лочинни уйини тарк этган эди.

Лочин Шахина учун ҳам алоҳида болалар хонаси тайёрлатди. Машхур дизайнерлар ёрдамида қизалоқни хонасини эртакмонанд қилиб жиҳозлатди.
Тўйдан олдин Лочин Ширин билан суҳбатлашиб олиш учун чақирди.

- Ассалому алейкум Лочин ака.

- Ваалайкум салом яхшимисиз Ширин.

- Яхши ўзиз яхшимисиз?

- Яхши. Сизни чақирганимни сабаби баъзи масалаларни ҳал қилайлик дегандим.

- Хўп майли нима экан?

- Тўғрироғи сизга қўядиган шартларим.

- Мени қўрқитяпсиз.

- Қўрқманг. Бу шартлар фақат ва фақат бахтли ҳаёт кечиришимиз учун керак ҳолос.

- Унда эшитаман.

- Никоҳдан сўнг жуфтим бўлганиздан сўнг мен сизни номаҳрамларни кўзидан нари бўлишизни хоҳлайман. Ҳеч қачон ёлғиз бозорга юбормайман. Кўчага ҳам зарурат бўлмаганда чиқишингиз керак эмас. Ўқиш масаласига келсак бунга руҳсат беришим қийин. Сиртқи бўлимда ўқийман десангиз ўқитаман. Аммо ишлашингизга руҳсат йўқ. Мен ўзим сизни моддий тарафдан таъминлаб тураман.

- Уйда зерикиб кетаманку.

Ширин атайин гапирди.

- Зерикмаслигингизга кафолат бераман. Яна мени махбус қилаяпти деган ҳаёлга борманг. Мен ўзимга тегишли бўлганни ҳеч ким билан бўлишмайман. Рашкимни келтирмасликка ҳаракат қилинг. Бўлмаса хафа қилиб қўйишим мумкин.

Ширинга Лочиннинг шартлари ҳеч ҳам қийин туйилмади. Уйда ҳам аммаси бор у киши билан ўтирган одам зерикмайди.

- Икковимизни ҳам ота онамизни бир хил кўрсангиз сиздан хурсанд бўлардим.

- Лочин ака буни айтмасангиз ҳам бажараман.

- Кейин яна бир гап никоҳдан сўнг мени Лочин ака дейишизга қаршиман. Аёл киши эрини ака деб чақирмайди. Ҳаттоки исми билан ҳам.


- Унда нима дейман?

- Ўша кунгача ўйланг.

Шундан сўнг улар тўйгача учрашишмади. Зиёда опа ҳам ўғлининг ҳаёти яна изига тушиб кетганидан жуда хурсанд эди.
👍39❤2🥰2