🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ

БУГУНГИ УЛГУРМАГАН🌙✨ ИШЛАРИНГИЗНИ ЭРТАДАН КОЛДИРМАНГ.✨🌙

КИМНИДИР ХАФА КИЛГАН БУЛСАНГИЗ УЗР СУРАНГ.✨🌙

ЭНГ АСОСИЙСИ ОТА ОНАНГИЗНИ ДОИМО ДУОЛАРИНИ ОЛИБ ЮРИНГ.🌙✨

Хар бир кунимиз ганимат. Бугунги кун эртага кайтиб келмайди азизларим.🌙✨

Хаммага хайрли тун деб коламан. Гойибона дийдор куришгунча.✨


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!


Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹☘ДУШАНБА ТОНГИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БУЛСИН!!!

🌹☘БОШЛАГАН КУНИМИЗ ХАЙРЛИ ФАЙЗЛИ МАРОКЛИ УТСИН АЗИЗЛАРИМ!!!

🌞🌸🌞🌸🌞🌸🌞


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏1
ДИЙДОРЛАШИБ ТУРИНГЛАР!

Борди-келди йўқолди,
Айтайми сабабини?
Харажат одамларнинг
Бериб қўйди адабини!

Телефонда гаплашамиз,
Баҳонамиз об-ҳаво.
Тўртта нон-у йўлкира,
Бўлиб қолган муаммо!

Энди бирорта уйнинг
Тандири, ўчоғи йўқ.
Ҳамма нарса автомат,
Ҳамма касал, соғи йўқ.

Меҳр кўзда, яқинларни
Кўзингиз-ла кўринглар.
Оқибат йўқолмасин,
Дийдорлашиб туринглар!

Яқинлар, қариндошлар, дўстлар группалари учун махсус шеър, юбориб қўямиз.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8👏4❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Amin🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7😢4❤3
Yangi asar oʻqiymizmi?
👏75👍16🥰6
#МАНЗИЛСИЗ_МАКТУБЛАР


Ёқимли мутолаа!


Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур!


"МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР"


Қисса


1-ҚИСМ
👍16❤4
МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР

(Қисса)

1-қисм


Тошкент темир йўл вокзалининг кўркам, ораста, замонавий кўриниши дилимга аллақандай илиқ туйғуларни олиб кирди. Илк бор бу ерда бўлишим. Бу ерни доим “Северный вокзал” деб гапиришган менга. Шунинг учунми совуқ тасаввур уйғотган. Ўзимча кўз ўнгимда кулранг, сокин, кимсасиз бинони жонлантирганман. Умуман акси экан. Тўқ кўк ойнали, мармар деворларига солинган миллий нақшлари фусункор, кўриниши эса маҳобатли ва гавжум бу жой кайфиятимни кўтарди. Ҳозиргина нимада кетишимни ҳал қила олмай, ўзимни ўзим қарғаётгандим. Тилимда бирдан бошқа сўзлар айланди: “Кинолардаги қизлар каби бошимни мағрур кўтариб, жилмайиб, атрофга фахр билан боқиб юрсам бу жойга муносиб мижоз бўларканман! Кейин бемалол поездга ўтириб, Самарқандга йўл оламан!”
— Ҳурматли йўловчилар Тошкент-Самарқанд йўналишидаги “Регистон” поезди иккинчи йўлакка қўйилди, — бу ширали ва жарангдор овоз вокзални янада жозибали қилиб кўрсатди кўзимга.
Завқим тошиб турганида телефоним жиринглади:
— Мен Азизман. Вокзалга келдим. Қанақа кийимдасиз? — деди суҳбатдошим.
— Қизил гулли узун қора юбка ва қизил кофтадаман, — дейишим билан алоқа узилди.
Телефонимни энди сумкамга жойламоқчи эдим, у яна “безовталанди”. “Дадам” деган ёзув кўринди экранда. Аммо овоз онамники эди:
— Менга қара, ҳамма нарсангни олиб келяпсанми? Уйга келгач, баҳона қилма!
— Ая, абитуриентларим бор. Барибир қайтиб келишим шарт!
— Сен абитуриентларни эмас, ўзингни ўйла. Йигирма олтига киряпсан! Шунча юрганинг етади. Ҳалиям кеч эмас, бориб аввал ҳамма нарсангни йиғ-да, кейин йўлга чиқ.
— Шу ёз ўтсин, ая.
— Ҳар доим шундай дейсан. Уйга ҳужжатларинг билан кел, тушундингми? Ҳаммадан ҳар хил гап эшитиб, қон бўлиб кетдим. Одамлар нима дейди?
— Нима деяпти, яна ўша “ҳамма”? Яна қанақа туҳмат қилишди? “Одамлар, одамлар” дейишингиз жонимга ҳам тегиб кетди, ая.
— Дейман, билдингми, дейман. Агар нарсаларинг билан келмасанг келиб ўтирма, тушундингми?
Бир зумда дилим сиёҳ бўлди. Ўзим билмаган ҳолда бақира бошладим:
— Бормайман ая, бормайман ўша уйингизга! Қаёқдаги одамларнинг гапини деб менга...
Сўзларим оғзимда қотди. Қаердандир рўпарамда пайдо бўлган гавдали, қорамағиз, қора қошлари чимирилган йигит қўлимдан телефонимни тортиб олди:
— Оналар билан бунақа гаплашилмайди! Қаердан ўргангансиз, бунақа муомалани?

Давоми пастда👇👇👇
👍52
2-ҚИСМ

Миям ишлашдан тўхтагандек, гангиб қолдим. У эса онам билан гаплаша бошлади:
— Ассалому алайкум кеннайи! Мен Нарзулла аканинг жияниман. Хавотир олманг, қизингизни ўзим олиб бораман, уйингизга. Хўп...
Унга бошқатдан разм солдим. Ҳаворанг майда, йўл-йўл чизиқ ўтган оқ кўйлагидан кўкси ва билаклари бўртиб турар, оч ҳаво рангли жинси шими ва оқ крассовкаси чеҳрасигами, ёшигами номуносиб кўринарди. У бамайлихотир онам билан гаплашиб олгач, менга юзланди:
— Иккинчи марта онангга баланд овозда гапирма, уқдингми? Кетдик, Абдулла тоғамнинг қизи!
Мен ҳамон карахт эдим. Бир унга, бир қўлидаги телефонимга қараб анграйиб турардим.
— Мен Азизман. Нарзулла амакингнинг жияниман. Юр... — бирдан мени “сен”лаб гапириши, пўписаси баттар довдиратди. У шаҳд билан вокзалнинг чиқиш эшиги томон одимларди.
Телефонда саломлашганим учун ортидан ўзи каби қўрс гапирдим:
— Мен поездда кетмоқчиман!
— Нимада кетишингни мен ҳал қиламан, — ортига ўгирилиб ҳам қўймади у.
Агар дадам шу йигитни эргаштириб келишимни тайинламаганидами? Қанақа жавоб беришни билардимку-я! Афсус... Тишимни тишимга босдим. Лекин бу феълимга терс бўлгани учун чидаб тура олмадим:
— Мумкин бўлса, айта оласизми, нимада кетамиз?
— Кел, — у телефонимни чап қўлига олди-да, ўнг қўлини боши узра кўтариб, силкиди. Ўзи ҳамон юришда давом этар, менга қарамасди: — Ортимдан қолмасанг, биласан.
Югуриб бориб қўлидан телефонимни олиб, ўрнига елим сумкамни тутқаздим:
— Адашиб, энг енгил юкимни олибсиз. Мана шуниси сизга муносиб!
У бошини сал буриб, кўз қири билан қаради-да, жилмайиб қўйди. Қулоқлари устидаги яккам-дуккам оқ соч толаларини кўриб мендан анча катта экан, деб ўйладим. Биз вокзал рўпарасидаги йўлни бирга кесиб ўтдик. Серқатнов йўлдан кейин кичик ариқча, сўнг трамвай йўл бошланаркан. Ундан сўнг яна автомобиллар учун яна кенг кўча, кўча эса кўзни қувнатадиган турли гуллар экилган кичикроқ майдонга туташ. Майдонда дуога очилгандек очиқ турган инсон қўлининг кафти тасвирланган ҳайкал ва “Куч
адолатдадир” деган ёзув эътиборимни тортди. Шунга анқайиб, трамвай йўлдан ўта бошладим. Туйқус у шошиб қўлимдан тутди. Жаҳл билан силтаб тортиб олгандим, бақирди:
— Жим тур, трамвай келяпти!
Шундагина ўнг томондан келаётган, мендан ўн қадамча наридаги трамвайни кўриб қўрқиб кетдим. Орқа ва олд томонимиздан зувиллаб ўтаётган машиналар овози “минипоезд” шовқинини босиб кетганди. Балки мана бу йигитнинг кутилмаган қилиқларига чалғигандирман?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍40🔥5❤1
🌙🍁ХАЙРЛИ ТУН🍁🌙

🌙Яхши  инсоним, Сиз қалбингиз соф, яхши  ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди. Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди.
💫Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди. Фақат яхши ниятли бўлинг!

✨Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...🤲

🌙ХАЙРЛИ  ТУН!
💫Тунингиз  осуда  ўтсин!


Яқинларга Улашинг.. 🌸


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 24-СЕНТЯБРЬ. ГЎЗАЛ СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌷🦜

🕊Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹

Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🤲
Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

🌹 Бошланган кун барчамизга хайрли бўлсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3😭2
📝МАКСАДСИЗ УРУШ КУРБОНИ...
(вокейлик асосида ёзилди)


Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...

Купдан бери ишларимм купайганлиги сабаб хикоя ёзмагандим. Навбатдаги янги хикоям мени хикояларимни согинган мухлис ва мухлисаларимга багишлайман...мархамат.
Афгонистондаги максадсиз уруш куп юртошларимизни, усмирларимизни умрига завол булиб, уларни орамиздан олиб кетди. Мен хозир хикоя киладиган вокеа афгон урушида руй берган. Менга бу вокеани Бобом рахматли гапириб берганди. Бу вокеа 1985 йилда руй берган. Лекин келинг хозир сизларга бошидан ёзиб бошламокчиман.
Биз билан битта уйда, кушни квартирада Хабиба хола уз чоли билан яшарди. Уларнинг икки угли булиб, улар бир ёшга катта кичик эди. Иккаласи хам навбатма навбат афгонистонга харбий хизматга чакирилади. Афсуски угилларидан бири Афгонистонда халок булади, иккинчиси эса муъжиза туфайли омон колади. Ха айнан муъжиза туфайли омон колади. Угилларининг исми Бахтиёр ва Ихтиёр эди. Мактабни битириб ун саккиз ёшга тулгач 1982 йил Бахтиёрни харбий хизматни уташ учун Афгонистонга олиб кетишади.
Бошида хаммаси яхши эди. Чунки максадсиз урушдаги хар бир жангда тирик колиш бу узи муъжиза эди. Уша пайтлари харбий хизмат муддати роппа роса икки йилни ташкил киларди. Шу тарзда кунлар, изидан ойлар ута бошлади. Бахтиёрни хизмат муддати тугашига бир ой колганида уларни булинмаси камалга тушиб колди. Камалда бирор бир аскар тирик колмади. Афгон жангчилари барча аскарларни кириб ташлашди. Бу хабар етиб келмасидан, Хабиба холани иккинчи угли Ихтиёрни хам 1984 йил харбий хизматга чакиришганди. Аксига олгандек уни хам Афгонистонга, лаънати уришга олиб кетишди. Уша пайтлари харбий хизматга бормаган йигитга бирор бир хонадон киз бермасди. Уларни касал деб хисоблашарди. Ихтиёр акасига нисбатан бироз пухтарок, эпчилрок булиб, уйда купрок спорт билан шугулланарди.
У ёкда кичик угил хизматини бошлаши билан, уйга катта угилдан кора хат билан темир тобутда мурдасини олиб келишади. Хабиба хола уша куни карийб ун ёшга бир кунни узида кексайди. Энди жаноза куни йиглаб фарёд килиши хаммани дилини ларзага солди. Хеч ким болам демасин экан. Хабиба хола чоли билан жуда чукиб колишди. Рузгор ишлари билан узларини овутишга харкат килишар, бекор колишса катта угли ёдига тушиб гам чекишарди.
Такдир шу эканми билмадим, 1985 йил Хабиба холани иккинчи угли Ихтиёрдан хам кора хат келади албатта кизил юлдузли орден билан, аммо темир тобут бу сафар йук эди.
-- Бир углимни бердим иккинчисини олмасанг нима киларди эй Худооо....- дея уксиб уксиб йигларди Хабиба хола.
Кушнилар онаизорни тинчлантиришга харакат килишарди. Хабиба хола эса узини узи еб куядигандек гам чекарди. Бир йилнинг ичида икки углидан айрилиб ёлгиз колиш бу дахшат эди. Ихтиёрдан кора хат келгандан сунг уйда ёлгиз чоли кампир колишди. Улар уз фарзандларидан ажралиб колишганига хеч ишонишмасди. Уша кора хат келган кундан ун кун утгач Хабиба хола ва чолидан хабар олиш учун уч туртта кушнилари утишди. Улар уйда утиришганида ташкари эшик таккиллаб колди. Хабиба хола эшикни очдию хайратдан котиб колди. Кейин эса хушини йукотиб йикилди. Чунки эшик олдида харбий кийимда кичик угли Ихтиёр жилмайиб турарди. Кушнилар тез ёрдам чакиришди. Хабиба холага ёрдам курсатишди. Хамма хурсанд эди, Ихтиёрни тирик колганидан. Аммо, хамма нима учун тобут келмаганига хали хам хайрон эди. Хамма тинчланиб олгач Ихтиёр нима булганини гапириб берди.
-- Бизни булинмамиз тогли сукмок оркали жангариларни орка томонидан бориб хужум килиш вазифасини олган эди. Биз хаммасмни уддаладик, тепаликни жангарилардан тозаладик. Лекин кутилмаганда командирмизни бакириги кулогимга чалинди.
-- Ёт аскар. пулемёт!!!- дегани.
Бир пайт кукрагимга нимадир тегди. Каердалигимни хали хам эслолмайман. Жуда манзарали, чиройли дала, куёш чаракалаб турибди, ёнимда арикда тиник сув шилдираб окиб турар ва дарахтлар соясидан салкин шаббода эсиб турарди. Дарахт шохларида кушлар жуда ёкимли сайрашар, хатто атрофимда ниначилар учиб юришарди. Худони каромати билан бобом айтиб берган жаннатга тушиб колгандай эдим гуё.
👍31🥰2
​​​​Лекин кандай, ахир ёнгинамда шафкатсиз уруш кайнаётгандику...мен куриб турган ёкимли манзаралар каердан эди? Ахир биз тепаликдаги сукмокдан юрганимизда тиззамизгача шох шаббалар усиб ётарди. Бир пайт орка томондан кимдир елкамга бир икки марта кули билан кокди. Ортга бурилиб карасам Бахтиёр акам турарди. Шу пайт акамни куриб бироз вакт тилим калимага кололмай колди. Бахтиёр акам эса мамнун холда кулиб менга караб турарди.
-- Нега ерда утирибсан? Юр ана стулга бориб утирамиз!- деди.
Мен хеч нарсани тушинмасдан урнимдан турдим ва шимимни чангларини кокиб акамни ортидан бордим.
-- Биз каердамиз?- деб сурадим.
-- Вакти келганда биласан!- дея чунтагидан сигарет пачкасини олиб,-- Чекасанми?- деб суради.
-- Йук ака мен чекмайман!- дедим.
Узи бир дона сигарет олиб чекди. Бироз сукунатдан сунг, мен акамдан.
-- Ака , биз улганмизми?- деб сурадим.
-- Йук сен улмагансан. Сен хали тириксан. Яхшиси онам, отам хакида гапириб бер. Улар сог саломат юришибдими, хаёт кандай кечяпти?- дея савол берди Бахтиёр акам.
Биз бироз вакт гаплашиб утирдик. Мен умуман каердалигимни, Бахтиёр акам улганлигини ёдимдан чикариб куйгандим. Бир пайт акам:
-- Куп утириб колдик иккаламиз, сен энди кайтишинг керак. Мен сизлардан доим хабар олиб тураман!- деди.
-- Каерга кайтишим керак?- деб сурадим.
-- Уйгада ука...хозир кузларингни очасан, мен сени муштларингни ушлаб тураман!- деди акам.
Кузимни юмиб очсам дахшатдан куркиб кетдим. Мени темир тобутга солишаётган экан. Мен бакиришни бошладим. Бакирик ва харакатимдан кукрагимдаги уклардан пайдо булган ярам огриб кетди. Атрофимдагилар барчаси менга хайрат билан караб туришарди. Улардан бири бир пайт:
-- Духтирни бу ёкка чакиринглар!- дея лейтенант мени ярамни кисиб турарди, у ердан эса кон чикиб турарди.
-- Аскар, бироз чида!- дерди менга.
Духтирлар тезда келишиб, аравачасида мени реанимация булимига олиб кетишди. Бироз вакт утгач, наркоздан уйгонганимда :
-- Омадинг бор экан сени аскар, жудаям омадли йигит экансан. Сал булмаса сени темир тобутга ёткизиб уйингга жунатардик. Кора хат аллакачон уйингга боргандирам. Сен майли ётавер, хижолат булма...якинда сизларни хаммаларингни уйларингга жавоб беришади, уша ерда даволашади!- деди духтир.
Бир икки кундан сунг барча ярадор аскарларни жанг майдонидан олиб чикишиб госпиталда даволашиб уйга жунатишга тайёрлашди. Харбий госпиталга келганимизда, мени курикдан утказган харбий врач:
-- Качон сен яралангандинг?- деб суради.
-- Бир хафта олдин!- деб жавоб бердим.
-- Менга нималар деб эртак айтаяпсан? Бунака яра бирдан битиб кетиши мумкин эмас...хатто бунака яраланишдан сунг тирик колишинг хам гумон!- деди.
Мен уша куни уйкуга кетганимда туш курдим. Тушимда Бахтиёр акамни курдим.
-- Ука айтгандимку яна кургани келаман деб!- дерди.
Кейин эса мени уйга жавоб беришди. Мана шунака вокеа руй берди. Мени Худони узи асради. Афгонистонда курган кечирганларим хали хам куз олдимдан кетмайди. Максадсиз уруш курбонлари жуда купчилик оилаларни ёстигини куритиб кетди.
Тинчлигимизга куз тегмасин, Аллох барчангизни уз панохида асрасин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍31🥰2
ЭХ ДУНЁ...

Кеча ёнимиздаги масжиднинг олдида бир аёлга кўзим тушди.
У эҳсон қутисининг кичкина ёриғидан пул ташлашга уринар, аммо уддасидан чиқа олмас. Сабаби, қўллари қаттиқ титрарди.
Ёрдамлашиб юборганимдан сўнг менга синиқ жилмайди ва четроққа чиқишимни илтимос қилди. Юрагида хозир кимгадир айтмаса бўлмайдиган дарди борлигини хис қилиб қулоқ тутдим.
-Ғалатироқ хотин экан, деб ўйлаятгандирсиз?- гап бошлади суҳбатдошим.
Аёл жавобимни кутмай, сумкасидан чиройли бир қизнинг суратини чиқарди.
-Бу Зулайхо,-деди овози бўғилиб, -юзига эътибор беринг нурли-а?
Дархақиқат қўхликкина қизнинг юзидан нур балқиб турарди.
-Ўзим Тошкентлик эмасман, -давом этди суратни жойига солган аёл, - Чимкетликмиз. Ўзбекистонга келин бўлиб тушганимга анча бўлди. Эрим жуда ақлли, тижорат билан шуғулланадилар. Бирин-кетин уч фарзандли бўлдик. Ўзимизга тинч, тўқ оиламиз....
Аёл қанчалик бахтиёр бўлмасин, бир нуқтага қараб қотиб қолган шахло кўзларида қандайдир мудхиш воқеанинг дахшати зохир эди.
—Шу йил баҳорда бозор айланиб юрган эдим, —давом этди у. Савдо қилаётган чиройликкина бир қиз кўзимга ўтдек кўринди. Танигач, қувончдан бақириб юборибман:
—Зулайхо!
Унинг опаси билан қалин дугона бўлиб, ўн йил бир синфда ўқиган эдик. Йилларни тез ўтишини қаранг. Уйларига дарс тайёрлагани борганимизда бешикда ётган қиз, улғайиб чехрасида опасининг қиёфаси акс этиб турарди.
У ҳам мени таниб хурсанд бўлиб, қучоқлаб олди. Анча вақтгача у ёғ, бу ёғдан гаплашиб турдик. Ота-онаси, дугонам, ўзимизникилар хақидаги саволларим билан бироз соғинчим босилгач, ўзи хақида оғиз очдим.
Зулайҳо Тошкентда алақайси олийгохда битирувчи босқич талабаси бўлиб, шанба-якшанба кунлари эса аёлларнинг рўмол ва шарфларини олиб сотар экан.
-Ишламасам бўлмайди Раъно опа. Бошқа давлат фуқороси бўлганим учун контрактим ҳам шунга яраша. Ўқишимгаку отам ва акаларим амаллаб тўлайди аммо ўзим ҳам қимирлаб турсам айбмаску, тўғрими?
-Тўғри,-дедим унинг харидорлар билан муомаласидан завқланиб,-Бинойидек эплаяпсан. Қандингни ур!
-Онамга ҳам бу ишим маъқул бўлди. Улар “Ўғрилик, ғарлик уят! Қолгани халолинг бўлсин қизим!” дейдилар.
Зулайхоларнинг онасини яхши билганим учун бунга шубҳам йўқ , отаси ҳам халол одам.
Унга манзилим ёзилган қоғоз ва телефон рақамимни берар эканман, якшанба куни уйимизга меҳмонга таклиф этдим.
У уч якшанбадан сўнг, кунларнинг бирида болаларимга совға саломлар кўтариб кириб келди. Шунчалик севинганимдан ўтирғизгани жой топа олмайман. Болаларимку “опача”лаб бири ширинлик солинган тақсимчаларни олиб келса, бири музлаткичдан яхна гўшт олиб кесади. Норин тайёрлаётган эдим. У ҳам енгини шимариб ишга унаб кетди. Гап гапга уланиб, бир пасда таом ҳам тайёр бўлди. Энг кичкинам Зулайҳонинг қўлидан тутиб, “мен экскурсоводман” деб уйларимизни кўрсатиб чиқди.
-Вой опажон буюрсин!-деди астойдил севинган қиз. –Эшитгандиму, аммо бунчалик чиройли уйда яшашингизни рости тасаввур ҳам қилмасдим. Ўн саккиз хонами?
Унинг соддалигидан кулиб юбордим. Кичкинамнинг айби! У девор –дармиён қўшниларнинг уйини ҳам бизники дейди. Саноқни яхши билмагани учун хоналар сонини ошириб айтаверади. Аслида, хоналар сони саккизта экани, кичик қайнимни уйласак, ҳаммамиз бирга яшашимиз учун ҳам қўшимча қурилишлар қилганимизни тушунтирдим.
Кечки еттиларда кириб келган турмуш ўртоғимга уч хафтадан буён таърифини келтираётган қизни таништирар эканман, “мана менинг қишлоғимдан қанақа ҳаракатчан, эпчил, оқила сингилчаларим бор” деб ғурурланиб ҳам қўйдим. Ҳаммамиз ўтириб мазза қилиб овқатландик.
Зулайхонинг хозирги турар жойи билан қизиққан қайнотамнинг чеҳраси тундлашди.
-Қизим,-деди у чўрт кесиб, - ўрисникида туришинг яхши эмас! Келиним хурмат қиладиган оила фарзанди экансан. Ана уйлар бўш ётибди. Эртагаёқ кўчиб келиб шу ерда яша. Раънопангга ҳам ёрдаминг тегади.......
👍24❤2
​​Зулайхо пича ўйланиб туриб, рози бўлди. Севинганимдан қайнотамга қанақа миннатдорчилик билдиришни билмайман. Уни қайтишига йўл қўймай, олиб қолдик.
Эрталаб машинамда у айтган манзилига йўл олдик. Уч-тўрт халтача чиққан нарсаларини олиб, уйимизнинг энг чиройли хонасига жойлаштирдим. Синфдош дугонамни кўриб тургандек айланиб –ўргиламан. Хуллас бемалол дарс қила олиши учун ҳамма шароитларни яратиб бердим.
Зулайхо бу эътибордан ўнғайсизланар ва яхшилигимизни қайтариш учун тиним билмасди. Ҳаммадан биринчи туриб, ховлиларни чинни-чироқ қилиб супургани майли, дарсдан қайтгач ҳам апил-тапил овқатланиб, уй ишларига ёрдамлашишга ошиқарди. “ Қўй, керакмас! Дарсингни қил. Ўзим қилавераман!” деганимга қарамай кулиб билганидан қолмасди. Тўртинчи фарзандимга оғироёқлигимни билиб қолган Зулайхо қўлимни совуқ сувга урдирмай қўйди. Бозордаги савдо-сотиғини ҳам йиғиштириб менга кўмаклашар, ҳар доимгидек оғир кечадиган хомиладорлигим у туфайли анча енгиллашган эди. Мен ёмон токсикоз бўламан. Энг тоза ёғнинг хиди ҳам чучмал туюлиб, ошхонага кира олмайман, унча-мунча нарса ёқмай ўқчийвераман.
Уч ой шу тахлит ўтди. Чаққонгина, қўли ҳам, тили ҳам ширин Зулайходан ҳамма хурсанд. Аввал хомиладорлигимда хизматкор олишга мажбур бўлардик. Бегонани ҳеч жиним суймай, тайёрлаган овқатларини ҳам таъбим тортмай ичардим. Синглимдай қадрдон бўлиб қолган Зулайхога эса бемалол ишонаман. Орада уч-тўрт марта касалхонада ҳам ётиб чиқдим. Мени кўргани келган болаларнинг уст-боши ораста, олиб келган таомлари мазали.
Июнда ўқиши тугаган бўлсада Зулайхо мени ўйлаб сентябр ойидагина хонадонимизни тарк этди. Хайрлашар эканмиз, эрим ва қайнота -қайнонам билан маслаҳатлашган холда тилла тақинчоқлар тўпламини совға қилдик. У хафа бўлиб, қўлимизни қайтарди. Мен мажбурлаб тақиб қўйиб “ Сарпангга бу синглим буюрсин!” деганимдан сўнгина ноилож қабулиб, ҳаммамизни дуо қилди. Еган ичганига розилик сўраб, қайта-қайта раҳмат айтди. Жуда яхши қиз эдида Зулайхо.... Жудаям яхши.
Ҳикоясиининг шу ерига етганда аёл чуқур хўрсинди.
Хаёлимда, бировнинг ишончини суистимол қилиб эрига тегиб олган қизлар гавдаланди.
-Нима, у хозир ёмонми? Эрингиз билан юриб кетдими? Оилангиз бузилдими?
Аёллигимга бориб, миямга келган келган саволларни пайдар-пай берар эканман, ўз тахминларимни тўғри деб хисоблаб, баралла йиғлаб юборган суҳбатдошимга ачиниб кетдим.
-Қўйинг, хафа бўлманг опа! Худога солинг! Шунча яхшилигингизни билмабди. Илондай кириб олган эканда ўзиям?
-Йўқ,-деди елкалари силкиниб йиғлаб юборар экан,- Қани энди сиз айтгандек бўлса! Эримга тегиб олса, илонлик қилса ҳам майли эди.
Бу хотин жинними? Алмойи-жалмойи гапларидан соғ одамга ўхшамайди. Нима деяётганини ҳам билмайди чоғи? Бир оздан сўнг у сал ўзига келгач чуқур хўрсинди, узоқ бир нуқтага хиссиз тикилганча лаблари титради.
-Қани энди сиз айтганчалик бўлса! Зулайходай кундошим бўлса, жон дердим! Аммо у энди йўқ. Тушуняпсизми, йўқ?! Уни ўлдириб кетишибди. Бизникидан кетган куниёқ ўлдиришган экан. Тахмин қилаётгандирсиз нима учун? Нахотки?
— Ха, уни ўша тилла тақинчоқ учун! Уни тунаб, бўғизлаб, сўнг анхорга ташлаб юборишибди... Кеча ўша аблахларнинг суди бўлди. Хали йигирмага ҳам кирмаган махлуқлар яхшигина оиланинг фарзандлари экан. Қилган жиноятларини эса сесканмай тан олишди... Одамлар нима учун бунчалик вахшийлашиб кетишган синглим? Аллақандай икки пулга қиммат матохлар учун бир-бирини молдай сўяверади. Бечора Зулайхо, совғани бераётганимизда “ Опа ҳеч бунақа нарсаларни тақмаган эдим. Менга ярашмаса керак?” деб олгани унамаган эди.
Мен ахмоқ эса унинг гапларини ҳижолатга йўйиб, ўзимча бир камбағал қизнинг хизматларини муносиб тақдирлаяпман” деб ўйлабман.
Ундан кўра, ўзига ўхшаб, чиройли дуо қилиб қўймайманми?
Бечора қиз ўша малъунларнинг эътиборига тушмас ва хозир ҳаёт бўлармиди?
Аёлга нима деб тасалли беришни билмадим.
Шу улуғ кунларда Зулайхонинг руҳига Аллохдан махфират сўрашдан бошқа чорам ҳам йўқ эди...
👍28😢13
🥬Tuzlangan karamning organizm uchun foydasi 👇

✔️ Ovqat hazm qilish uchun foydali
Tuzlangan karam ichaklar uchun foydalidir va uning mikroflorasining umumiy holatini yaxshilaydi.

✔️ Yaxshi temir manbai
Bizning tanamiz uchun muhim element. Bu qon ishlab chiqarish va metabolizm uchun zarurdir.

✔️ Asab tizimini himoya qiladi va kayfiyatni yaxshilaydi
Miya va asab tizimining ishiga ta'sir qiladi, kayfiyatni yaxshilaydi va depressiya belgilarini davolashga yordam beradi.

✔️ Suyaklarni mustahkam saqlashga yordam beradi
Tuzlangan karam tarkibidagi vitaminlar va minerallarning kombinaqtsiyasi uni suyak sog'lig'ini saqlash uchun deyarli ideal qiladi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
3-ҚИСМ

Трамвай юрак уришимни тезлаштириб юборгани сабаб машиналарга хушёр қарадим. Азиз ака тўғри йўл четида турган ҳайдовчисиз “Дамас” томон юрди. Аввалига ажабландим. Машинанинг эшигини очганида эса ҳайратимни яшира олмадим:
— Нима, шу машинада Самарқандга кетмоқчимисиз?
— Ҳеч кетмаганмисан? — пинагини ҳам бузмади у.
— Йўқ.
— Унда энди кетасан, ўтир...
Иложим қанча, унга бўйсунишга мажбурман. Машинанинг орт томонини айланиб ўта туриб орқа ўриндиқлари умуман йўқлигини кўрдим. Азиз ака ёнидаги ўриндиққа суяниб, эшикни очди:
— Абдулла тоғамнинг қизи тезроқ ўтирсанг-чи?
— Нега машинангизнинг орқа ўриндиқлари йўқ?
— Сени ёнимда ўтириб кетсин, деб олиб ташладим, — қошларини кўтариб пичинг қилди у.
Шундай муносиб гап айтгим келдики, тилимни тийдим. Ҳар ҳолда бизникига боряпти — меҳмон.
Машинани газ олдираркан, яна саволга тутди:
— Абдулла тоғамнинг қизи, “квартира”нг қаерда? Ойинг сени нарсаларинг билан олиб кетишимни тайинлади.
— Ҳамма нарсамни олганман.
— Алдама, ҳамма нарсанг бир “пакет”га жой бўлмас?!
— Барибир бугун ҳаммасини йиғиб ололмаймиз. Университетдан ҳужжатларимни олиш учун бир ҳафта ҳам камлик қилади.
— Пишиқсан, Абдулла тоғамнинг қизи, пишиқсан! Ойингнинг олдида ёлғончи бўларканман-да! — у шундай дея машинани жилдирди.
— Барибир ҳали вери бу ердан кетолмайман. Қиладиган ишим кўп!
— Нима иш қиласан, ўзи?
— Университетда дарс бераман. Яна репититорлик ҳам қиламан. Абитуриентим бор иккита-учта. Уларни аро йўлда ташлаб кетолмайман-ку!
— Ўҳў! Шу ёшингда домламисан? Мен сени талаба деб ўйлабман.
— Кўп эмас, университетда икки йилдан буён дарс беряпман. Талабаларим биринчи марта кўришганда худди сиздек ўйлашади. Дарс бошлаганимда пичинг қилишади, беписанд ўтиришади. Аммо баҳолари пасая бошлагач, мум тишла-а-а-б қолишади.
У индамай мени тинглади. Қарасам, ростдан ҳам “Дамас”да Самарқандга қараб кетадиганмиз.
— Наҳот, шунда кетамиз уйга?
— Поездга билет олмагансан-ку!
— Қаёқдан билдингиз? Балки олгандирман?!
— Мен қўнғироқ қилганимда таксида эдинг. Ҳайдовчидан суриштириб менга “беш дақиқада вокзалга етарканман”, дединг. Бу гапинг темир йўл вокзалига биринчи марта келганингни билдиради. Илк бор вокзалга кирган одам беш дақиқада кассани топиши, билет олиши даргумон. Сабаби, мен сендан беш дақиқа кейин етиб бордим.

Давоми пастда👇👇👇
👍24❤2👏1😢1
4-ҚИСМ

— Ҳмм, — дедим энсамни қотириб.
— Ола қарама менга, Абдулла тоғамнинг қизи. Бу машина у ёқда керак бўлади. Шунинг учун олиб бормасам бўлмайди. Агар менинг “барака аравам”да кетишни истамасанг, вокзалга олиб бориб қўйишим мумкин. Лекин “Регистон” поезди аллақачон кетиб бўлди.
Индамадим. Шундоқ ҳам уйимизга бизга ёрдам бериш учун бораётган йигитга анча-мунча қўпол гапирдим. Билишимча, у Нарзулла амакимнинг ё опасининг, ё синглисининг ўғли. Нарзулла амаким эса отамнинг курсдош ўртоғи. Амаким тошкентлик. Отам билан қалин дўст. Лекин улар анча йиллар учрашишмаган. Ўтган йили репиторлик орқасида мўмайгина пул топгандим. Ота-онамни пойтахтдаги энг яхши сиҳатгоҳлардан бирига дам олиш учун олиб келдим. Отам ўшанда ўртоғининг уйига онам иккимизни олиб борган. Шундан буён улар телефонда гаплашиб туришади. Кеча уйга кетаётганимни билган отам қаттиқ тайинлади: “Бир иш бошлаяпман, Нарзулла амакингдан йўл-йўриқ сўрагандим, жиянимни юбораман, деди. Исми Азиз экан. Сенга қўнғироқ қилади. Уйга олиб кел”.
Мана танишганимга ярим соат ҳам бўлмаган йигит билан бир машинада кетяпман. У ҳақда ҳеч нарса билмайман. Менимча, уйланган. Кўринишидан ўттиздан ошган йигит оилали бўлмаслиги мумкинми? Икки-учта боланинг отаси ҳамдир.
— Нечта болангиз бор? — хаёл билан сўраб юборганимни билмай қолдим.
— Боласи борга ўхшайманми?
“Ҳа” дегандек бош силкидим.
— Унда бор, Абдулла тоғамнинг қизи, — хўрсиниб қўйди Азиз ака.
— Нега Абдулла тоғамнинг қизи деяверасиз? — боядан буён нима ғашимга тегаётганини англагандек бўлдим.
— Исмингни билмайман-у.
— Исмим Исмалоқ, — ҳазиллашгим келди негадир.
— Буни қара-я! — сохта ҳайрат билан кўзларини катта-катта очди у.
— Энди отинг нима дейишингиз керак, — қиқирлаб кулдим мен. Унинг уйлангани, болалари борилиги ва дадамни ўз тоғасидек кўриши дилимга яқинлик ва эрк берганди.
— А-а-а, отингиз нима Абдулла тоғамнинг қизи?
— Отим Отқулоқ!
Бу гапимдан кейин у ҳам кулгимга жўр бўлди.
— Ҳазиллашдим, Моҳгул... — дедим мириқиб кулиб олгач.
— Моҳиман де... — зўрма-зўраки илжайди у. Нима учундир хўрсиниб ҳам қўйди.
— Йўқ, Моҳгулман, — яна тегишгим ва исмимнинг асл маъносини билдиргим келди.
— Қисқартирса Моҳи бўлади-да!
— “Моҳи” сўзи форсчада балиқ дегани. Сиз мени Балиқ деб чақирмассиз. Мен — Моҳман, яъни Ой.
— Шунақа дегин, Абдулла тоғамнинг билимдон қизи.
— Шунақа. Нега дадамни тоға дейсиз? — яна жим туролмадим.
— Бувим ўргатган. “Тоғангнинг ўртоғи ҳам тоға бўлади”, деган. Шу-шу Абдулла тоғали бўлганман.
Азиз ака ҳазилкаш ва самимий экан. То Жиззах давонига етгунча суҳбатлашиб келдик. “Самарқандга биринчи марта боряпман”, деди у. Гапи рост. Чунки йўлни мен кўрсатиб кетяпман-да. Яна унинг техника университетида ўқиганини, аммо ўз соҳасида эмас, тоғасининг нон цехида ишлашини, мана шу “Дамас”ни ўз пешана тери билан сотиб олганини билиб олдим. Давонга етганимизда эса мени хаёл олиб қочди. Тоғу тошлар яна уни, ўша манзилсиз мактубларни ёдимга солди. Беихтиёр юрагимдаги дардни чиқариб юборишга урингандек чуқур хўрсиндим...
* * *
“Онамга бормас мактуб!
Ассалому алайкум, ойижон! Ҳарбий хизмат мактублар билан қизиқ экан. Менинг ҳам хизматдош ўртоқларим каби кимгадир хат ёзгим келди. Ўн кун олдин акамга ёздим. Кейин адамга. Ҳали жавоб олмадим. Ҳамма ёзганини кўриб менинг ҳам ёзгим келди.

Давоми бор.
👍33❤1
#МАНЗИЛСИЗ_МАКТУБЛАР

5-ҚИСМ

Ойи, мен аскарлар учун бунақа шароит яратилган деб ўйламасдим. Бу ерда ҳам ўқув хоналари бор. Зўр жиҳозланган. Ётоқхонада эса тартиб билан терилган кароватлар. Ошхонани айтмайсизми? Бир хил стол-стул, чиройли идишлар. Нонуштага, ҳар куни сариёғ, ширинчой ва бирорта бўтқа беришади. Яна тухум, балиқ ҳам бор. Тушлик ва кечга икки хил таом. Худди узоқдан келган меҳмонга ўхшаймиз. Ҳозир бизни ҳарбий хизматга тайёрлашяпти. “Қасамёд кунигача ҳамма нарсани ўрганишингиз шарт”, дейишганди. Қасамёд қабул қилганимиздан кейингина ҳақиқий хизмат бошларкан. Ҳар куни тонгги соат олтида уйғонамиз. Бадантарбия, ювиниш, нонуштадан кейин машғулотлар бошланади. Бизга сабоқни офицерлар ўтишади. Уларга ҳавасингиз келади, ойи. Мен ҳам офицер бўлсаммикан, деб қолдим. Ойи, улар бизга жисмоний тайёргарлик билан бир қаторда дарс ҳам ўтишади. Бугунги кун, сиёсат, жамият, юрт осойишталигида ҳарбийларнинг ўрни ҳақида таълим беришяпти. Бизни шунақа тартибга, чаққонликка, хушёрликка ўтгатишяптики... Биргина офицер шунча нарсани биладими, деб ҳайрон қоламан. Яна, бизга жанговор машқларни ҳам ўргатишди. Автомат, ҳақиқий автоматни қўлларимда тутдим ойи.
Айтгандай, бугун ҳаммамиз қасамёд қабул қилдик. Аслида сизга мактуб ёзиш фикри ўша пайтда туғилди. Билсангиз, кўпгина йигитларнинг ота-онаси аскар учун муҳим бўлган бу кунга келди. Мен ҳам адамми, акамми келар дегандим. Келишмади... Қўлимда қурол тутганча, бошимни мағрур кўтариб Ватанимга сидқидилдан хизмат қилиш учун қасам ичдим. Агар сиз кетмаганингизда, биламан, келардингиз. Ҳа майли... Негадир яқинларимдан кимнингдир бу лаҳзаларни кўришини истагандим. Қасамёд қилаётган вақтимда суратга олишди. Ўшани кўришар...
Сизни соғиниб кетяпман, ойи...
МАН. 07.11.1999”

* * *

“МАН”... Ҳар доим у мактубларига шу имзони қўярди. Катта ҳарфлар билан битилган бу сўз шу қадар дилимга яқинки. Бу учта ҳарф орасида билинар-билинмас нуқта ҳам бор. Балки у бу нуқталарни атай қўймагандир? Шунчаки ўйланиб ручкасини босиб тургандир? Чунки ҳар бир мактубни битганида дили вайрон бўлгани аниқ. Уни ўқиётиб мен кўз ёш тўкаман-у... Ўн йил бўлибди. Ўн йил...”
— Абдулла тоғамнинг қизи, жимиб қолдинг? Гапириб кетсанг-чи? Яна қанча юрамиз ўзи? — хаёлимни Азиз ака бўлди. — Сени шу ҳолда кўрганлар жуда-а-а беозор қиз экан дейишади.
— Озор бердимми, сизга? — мен ҳалиям қадрдон хатлар таъсиридан чиқиб кета олмаганим учун бепарво гапирдим.
— Йўғ-е, Отқулоқ билан Исмалоққа ўхшамай қолдинг демоқчиман.
Беихтиёр жилмайдим.
— Ичингда дардинг борми, дейман-да!
Негадир уялдим. Кўзларимни олиб қочиб, кулдим. Ясама шодлигим Азиз акага сезилди:
— Сен Отқулоқ бўлиб юравер. Шўх, ҳазилкаш, дилкаш бўларкансан. Моҳга айлансанг, — Азиз ака юзини бужмайтирди. — Ярашмас экан. “Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл!” Буни бир донишманд сенга атаб айтган.
— Сизнинг аслингиз қанақа?
— Мен асли Азиз бўлганман. Ҳалиям Азизман. Кейин ҳам Азиз бўлиб қоламан!
— Ҳа, ҳамма учун доим азиз бўлиб юринг, — дедим гапидан завқланиб.
— Э-э-э, — деди Азиз ака чуқур нафас олиб. — Дардингни яширма! Бу дунёда дардсиз одам йўқ. Дард бўлмаса инсон ўзлигини йўқотади. Беғам, бепарво, мулоҳазасиз кишини инсон деб бўладими? Одамни одам қилган — дард!
“Дард... Ростдан ҳам дард одамнинг ички дунёсига қанақадир гўзаллик беради. Ғам — қадни букади, юзга ажин, сочга оқ беради. Лекин юракни сайқаллайди...”
Унинг қалби гўзал эканлиги мактубларида яққол сезиларди. Балки шунинг учун унга дилим ошуфта бўлгандир?

* * *

“Севгилим ўқимас нома!

Салом Моҳим! Биламан, бу ёзганларим сенга етиб бормайди. Борганида ҳам ўқимасдинг. Ахир ҳаётингда Камол пайдо бўлганмиш. Ўша олифтанинг бизни зимдан кузатиб юришини билардим. У кирган факультетга ҳужжат топширмоқчи эмишсан. Буни ўртоғим Жасур ёзиб юборди. Ўртоғимга ишонаман. Сенга ҳам ишонардим. То Жасурдан хат олгунимча...

Давоми бор.
👍39😭1