🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🥬Tuzlangan karamning organizm uchun foydasi 👇

✔️ Ovqat hazm qilish uchun foydali
Tuzlangan karam ichaklar uchun foydalidir va uning mikroflorasining umumiy holatini yaxshilaydi.

✔️ Yaxshi temir manbai
Bizning tanamiz uchun muhim element. Bu qon ishlab chiqarish va metabolizm uchun zarurdir.

✔️ Asab tizimini himoya qiladi va kayfiyatni yaxshilaydi
Miya va asab tizimining ishiga ta'sir qiladi, kayfiyatni yaxshilaydi va depressiya belgilarini davolashga yordam beradi.

✔️ Suyaklarni mustahkam saqlashga yordam beradi
Tuzlangan karam tarkibidagi vitaminlar va minerallarning kombinaqtsiyasi uni suyak sog'lig'ini saqlash uchun deyarli ideal qiladi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
3-ҚИСМ

Трамвай юрак уришимни тезлаштириб юборгани сабаб машиналарга хушёр қарадим. Азиз ака тўғри йўл четида турган ҳайдовчисиз “Дамас” томон юрди. Аввалига ажабландим. Машинанинг эшигини очганида эса ҳайратимни яшира олмадим:
— Нима, шу машинада Самарқандга кетмоқчимисиз?
— Ҳеч кетмаганмисан? — пинагини ҳам бузмади у.
— Йўқ.
— Унда энди кетасан, ўтир...
Иложим қанча, унга бўйсунишга мажбурман. Машинанинг орт томонини айланиб ўта туриб орқа ўриндиқлари умуман йўқлигини кўрдим. Азиз ака ёнидаги ўриндиққа суяниб, эшикни очди:
— Абдулла тоғамнинг қизи тезроқ ўтирсанг-чи?
— Нега машинангизнинг орқа ўриндиқлари йўқ?
— Сени ёнимда ўтириб кетсин, деб олиб ташладим, — қошларини кўтариб пичинг қилди у.
Шундай муносиб гап айтгим келдики, тилимни тийдим. Ҳар ҳолда бизникига боряпти — меҳмон.
Машинани газ олдираркан, яна саволга тутди:
— Абдулла тоғамнинг қизи, “квартира”нг қаерда? Ойинг сени нарсаларинг билан олиб кетишимни тайинлади.
— Ҳамма нарсамни олганман.
— Алдама, ҳамма нарсанг бир “пакет”га жой бўлмас?!
— Барибир бугун ҳаммасини йиғиб ололмаймиз. Университетдан ҳужжатларимни олиш учун бир ҳафта ҳам камлик қилади.
— Пишиқсан, Абдулла тоғамнинг қизи, пишиқсан! Ойингнинг олдида ёлғончи бўларканман-да! — у шундай дея машинани жилдирди.
— Барибир ҳали вери бу ердан кетолмайман. Қиладиган ишим кўп!
— Нима иш қиласан, ўзи?
— Университетда дарс бераман. Яна репититорлик ҳам қиламан. Абитуриентим бор иккита-учта. Уларни аро йўлда ташлаб кетолмайман-ку!
— Ўҳў! Шу ёшингда домламисан? Мен сени талаба деб ўйлабман.
— Кўп эмас, университетда икки йилдан буён дарс беряпман. Талабаларим биринчи марта кўришганда худди сиздек ўйлашади. Дарс бошлаганимда пичинг қилишади, беписанд ўтиришади. Аммо баҳолари пасая бошлагач, мум тишла-а-а-б қолишади.
У индамай мени тинглади. Қарасам, ростдан ҳам “Дамас”да Самарқандга қараб кетадиганмиз.
— Наҳот, шунда кетамиз уйга?
— Поездга билет олмагансан-ку!
— Қаёқдан билдингиз? Балки олгандирман?!
— Мен қўнғироқ қилганимда таксида эдинг. Ҳайдовчидан суриштириб менга “беш дақиқада вокзалга етарканман”, дединг. Бу гапинг темир йўл вокзалига биринчи марта келганингни билдиради. Илк бор вокзалга кирган одам беш дақиқада кассани топиши, билет олиши даргумон. Сабаби, мен сендан беш дақиқа кейин етиб бордим.

Давоми пастда👇👇👇
👍24❤2👏1😢1
4-ҚИСМ

— Ҳмм, — дедим энсамни қотириб.
— Ола қарама менга, Абдулла тоғамнинг қизи. Бу машина у ёқда керак бўлади. Шунинг учун олиб бормасам бўлмайди. Агар менинг “барака аравам”да кетишни истамасанг, вокзалга олиб бориб қўйишим мумкин. Лекин “Регистон” поезди аллақачон кетиб бўлди.
Индамадим. Шундоқ ҳам уйимизга бизга ёрдам бериш учун бораётган йигитга анча-мунча қўпол гапирдим. Билишимча, у Нарзулла амакимнинг ё опасининг, ё синглисининг ўғли. Нарзулла амаким эса отамнинг курсдош ўртоғи. Амаким тошкентлик. Отам билан қалин дўст. Лекин улар анча йиллар учрашишмаган. Ўтган йили репиторлик орқасида мўмайгина пул топгандим. Ота-онамни пойтахтдаги энг яхши сиҳатгоҳлардан бирига дам олиш учун олиб келдим. Отам ўшанда ўртоғининг уйига онам иккимизни олиб борган. Шундан буён улар телефонда гаплашиб туришади. Кеча уйга кетаётганимни билган отам қаттиқ тайинлади: “Бир иш бошлаяпман, Нарзулла амакингдан йўл-йўриқ сўрагандим, жиянимни юбораман, деди. Исми Азиз экан. Сенга қўнғироқ қилади. Уйга олиб кел”.
Мана танишганимга ярим соат ҳам бўлмаган йигит билан бир машинада кетяпман. У ҳақда ҳеч нарса билмайман. Менимча, уйланган. Кўринишидан ўттиздан ошган йигит оилали бўлмаслиги мумкинми? Икки-учта боланинг отаси ҳамдир.
— Нечта болангиз бор? — хаёл билан сўраб юборганимни билмай қолдим.
— Боласи борга ўхшайманми?
“Ҳа” дегандек бош силкидим.
— Унда бор, Абдулла тоғамнинг қизи, — хўрсиниб қўйди Азиз ака.
— Нега Абдулла тоғамнинг қизи деяверасиз? — боядан буён нима ғашимга тегаётганини англагандек бўлдим.
— Исмингни билмайман-у.
— Исмим Исмалоқ, — ҳазиллашгим келди негадир.
— Буни қара-я! — сохта ҳайрат билан кўзларини катта-катта очди у.
— Энди отинг нима дейишингиз керак, — қиқирлаб кулдим мен. Унинг уйлангани, болалари борилиги ва дадамни ўз тоғасидек кўриши дилимга яқинлик ва эрк берганди.
— А-а-а, отингиз нима Абдулла тоғамнинг қизи?
— Отим Отқулоқ!
Бу гапимдан кейин у ҳам кулгимга жўр бўлди.
— Ҳазиллашдим, Моҳгул... — дедим мириқиб кулиб олгач.
— Моҳиман де... — зўрма-зўраки илжайди у. Нима учундир хўрсиниб ҳам қўйди.
— Йўқ, Моҳгулман, — яна тегишгим ва исмимнинг асл маъносини билдиргим келди.
— Қисқартирса Моҳи бўлади-да!
— “Моҳи” сўзи форсчада балиқ дегани. Сиз мени Балиқ деб чақирмассиз. Мен — Моҳман, яъни Ой.
— Шунақа дегин, Абдулла тоғамнинг билимдон қизи.
— Шунақа. Нега дадамни тоға дейсиз? — яна жим туролмадим.
— Бувим ўргатган. “Тоғангнинг ўртоғи ҳам тоға бўлади”, деган. Шу-шу Абдулла тоғали бўлганман.
Азиз ака ҳазилкаш ва самимий экан. То Жиззах давонига етгунча суҳбатлашиб келдик. “Самарқандга биринчи марта боряпман”, деди у. Гапи рост. Чунки йўлни мен кўрсатиб кетяпман-да. Яна унинг техника университетида ўқиганини, аммо ўз соҳасида эмас, тоғасининг нон цехида ишлашини, мана шу “Дамас”ни ўз пешана тери билан сотиб олганини билиб олдим. Давонга етганимизда эса мени хаёл олиб қочди. Тоғу тошлар яна уни, ўша манзилсиз мактубларни ёдимга солди. Беихтиёр юрагимдаги дардни чиқариб юборишга урингандек чуқур хўрсиндим...
* * *
“Онамга бормас мактуб!
Ассалому алайкум, ойижон! Ҳарбий хизмат мактублар билан қизиқ экан. Менинг ҳам хизматдош ўртоқларим каби кимгадир хат ёзгим келди. Ўн кун олдин акамга ёздим. Кейин адамга. Ҳали жавоб олмадим. Ҳамма ёзганини кўриб менинг ҳам ёзгим келди.

Давоми бор.
👍33❤1
#МАНЗИЛСИЗ_МАКТУБЛАР

5-ҚИСМ

Ойи, мен аскарлар учун бунақа шароит яратилган деб ўйламасдим. Бу ерда ҳам ўқув хоналари бор. Зўр жиҳозланган. Ётоқхонада эса тартиб билан терилган кароватлар. Ошхонани айтмайсизми? Бир хил стол-стул, чиройли идишлар. Нонуштага, ҳар куни сариёғ, ширинчой ва бирорта бўтқа беришади. Яна тухум, балиқ ҳам бор. Тушлик ва кечга икки хил таом. Худди узоқдан келган меҳмонга ўхшаймиз. Ҳозир бизни ҳарбий хизматга тайёрлашяпти. “Қасамёд кунигача ҳамма нарсани ўрганишингиз шарт”, дейишганди. Қасамёд қабул қилганимиздан кейингина ҳақиқий хизмат бошларкан. Ҳар куни тонгги соат олтида уйғонамиз. Бадантарбия, ювиниш, нонуштадан кейин машғулотлар бошланади. Бизга сабоқни офицерлар ўтишади. Уларга ҳавасингиз келади, ойи. Мен ҳам офицер бўлсаммикан, деб қолдим. Ойи, улар бизга жисмоний тайёргарлик билан бир қаторда дарс ҳам ўтишади. Бугунги кун, сиёсат, жамият, юрт осойишталигида ҳарбийларнинг ўрни ҳақида таълим беришяпти. Бизни шунақа тартибга, чаққонликка, хушёрликка ўтгатишяптики... Биргина офицер шунча нарсани биладими, деб ҳайрон қоламан. Яна, бизга жанговор машқларни ҳам ўргатишди. Автомат, ҳақиқий автоматни қўлларимда тутдим ойи.
Айтгандай, бугун ҳаммамиз қасамёд қабул қилдик. Аслида сизга мактуб ёзиш фикри ўша пайтда туғилди. Билсангиз, кўпгина йигитларнинг ота-онаси аскар учун муҳим бўлган бу кунга келди. Мен ҳам адамми, акамми келар дегандим. Келишмади... Қўлимда қурол тутганча, бошимни мағрур кўтариб Ватанимга сидқидилдан хизмат қилиш учун қасам ичдим. Агар сиз кетмаганингизда, биламан, келардингиз. Ҳа майли... Негадир яқинларимдан кимнингдир бу лаҳзаларни кўришини истагандим. Қасамёд қилаётган вақтимда суратга олишди. Ўшани кўришар...
Сизни соғиниб кетяпман, ойи...
МАН. 07.11.1999”

* * *

“МАН”... Ҳар доим у мактубларига шу имзони қўярди. Катта ҳарфлар билан битилган бу сўз шу қадар дилимга яқинки. Бу учта ҳарф орасида билинар-билинмас нуқта ҳам бор. Балки у бу нуқталарни атай қўймагандир? Шунчаки ўйланиб ручкасини босиб тургандир? Чунки ҳар бир мактубни битганида дили вайрон бўлгани аниқ. Уни ўқиётиб мен кўз ёш тўкаман-у... Ўн йил бўлибди. Ўн йил...”
— Абдулла тоғамнинг қизи, жимиб қолдинг? Гапириб кетсанг-чи? Яна қанча юрамиз ўзи? — хаёлимни Азиз ака бўлди. — Сени шу ҳолда кўрганлар жуда-а-а беозор қиз экан дейишади.
— Озор бердимми, сизга? — мен ҳалиям қадрдон хатлар таъсиридан чиқиб кета олмаганим учун бепарво гапирдим.
— Йўғ-е, Отқулоқ билан Исмалоққа ўхшамай қолдинг демоқчиман.
Беихтиёр жилмайдим.
— Ичингда дардинг борми, дейман-да!
Негадир уялдим. Кўзларимни олиб қочиб, кулдим. Ясама шодлигим Азиз акага сезилди:
— Сен Отқулоқ бўлиб юравер. Шўх, ҳазилкаш, дилкаш бўларкансан. Моҳга айлансанг, — Азиз ака юзини бужмайтирди. — Ярашмас экан. “Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл!” Буни бир донишманд сенга атаб айтган.
— Сизнинг аслингиз қанақа?
— Мен асли Азиз бўлганман. Ҳалиям Азизман. Кейин ҳам Азиз бўлиб қоламан!
— Ҳа, ҳамма учун доим азиз бўлиб юринг, — дедим гапидан завқланиб.
— Э-э-э, — деди Азиз ака чуқур нафас олиб. — Дардингни яширма! Бу дунёда дардсиз одам йўқ. Дард бўлмаса инсон ўзлигини йўқотади. Беғам, бепарво, мулоҳазасиз кишини инсон деб бўладими? Одамни одам қилган — дард!
“Дард... Ростдан ҳам дард одамнинг ички дунёсига қанақадир гўзаллик беради. Ғам — қадни букади, юзга ажин, сочга оқ беради. Лекин юракни сайқаллайди...”
Унинг қалби гўзал эканлиги мактубларида яққол сезиларди. Балки шунинг учун унга дилим ошуфта бўлгандир?

* * *

“Севгилим ўқимас нома!

Салом Моҳим! Биламан, бу ёзганларим сенга етиб бормайди. Борганида ҳам ўқимасдинг. Ахир ҳаётингда Камол пайдо бўлганмиш. Ўша олифтанинг бизни зимдан кузатиб юришини билардим. У кирган факультетга ҳужжат топширмоқчи эмишсан. Буни ўртоғим Жасур ёзиб юборди. Ўртоғимга ишонаман. Сенга ҳам ишонардим. То Жасурдан хат олгунимча...

Давоми бор.
👍39😭1
#ибрат

ЯШАШ МЕЗОНЛАРИ: АВВАЛ ВА ҲОЗИР

▪️Олдинлари одамлар бир-бирининг ёнига шунчаки, иши бўлмаса ҳам гурунглашиш учун бораверарди. Ҳозир гурунгга вақт йўқ. Иши бўлмаса, биров-бировга қўнғироқ қилиши ҳам амримаҳол.

▪️Олдинлари кимдир раҳбар бўлиб тайинланса ўша кишини таниган-танимаган одамлар ғойибона "Жуда яхши, халқпарвар одам дейишаяпти. Худо назар қилган киши экан-да. Бўлмаса катта бўлармиди?", деб яхши гумон қилишарди. Ҳозир эса энди иш бошлаётган раҳбарнинг ёмон жиҳатини топишга уриниш урфга кириб бораяпти.

▪️Олдинлари муаллимлар болани уришса, ота-онаси ҳам муаллимни ёқлаб, фарзандига танбеҳ берар, ҳатто тарсаки ҳам туширарди. "Муаллим хато гапирмайди, тўғри қилибди" дейишар ва "Устознинг урган жойи қиёматда куймасмиш" дея матал ҳам айтиб қўярдилар. Ҳозир эса бирор муаллим фарзандимизни уришиб қўйса, уни судга беришгача бораяпмиз.

▪️Олдинлари бирор киши ким биландир кўришиши керак бўлса, у билан бир ой олдин аҳдлашиб қўйса бас, ўша манзилга айтилган вақтда борар эди. Ҳозир телефонда юз марта келишилгандан кейин ҳам бирор нарса тўғри келмай қолиб, ваъдалар бузилаяпти.

▪️Олдинлари одамларнинг сони кам эди, орзулар катта ва кўп эди. Ҳозир эса аҳоли кўп, аммо орзулар майдалашиб қолди.

▪️Олдинлари  яшаш учун яшардилар. Ҳозир эса пул топиш учун ишлашаяпти. Яшаш урфдан қолаяпти.

Шодмонқул САЛОМ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14😢3
💥БУГУН 2️⃣5️⃣➖СЕНТЯБРЬ. 2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣-йил.

МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌸

Умид сизни ҳеч қачон тарк этмасин!
🤲 Аллоҳ бизни Ўзига муқарраб, дуо ва зикрлар қиладиган бандалардан қилсин!

🌅 Кунингиз хайрли - барокатли, файзли - фойдали ўтсин!🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1🥰1👏1
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, барокатли кун тилаймиз!
           
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
Бараканинг сири.

Бир киши ҳикоя қилади:
Бир куни уйга келсам бувим ошхонада ширгуруч пишираётган эканлар. Бир қўлларида кафгир билан ширгуручни кавлаяптилар, иккинчи қўлларида эса тасбиҳ ўгиряптилар. Ошхонани эса, ажойиб бир ёқимли ис тўлдирган. Мен бувимдан: буви ширгурич пишиши учун қанча вақт кетади, деб сўрадим.
Бувим эса, менга табассум ила боқиб: минг марта ла илаҳа иллаллоҳ ёки икки минг марта алҳамдулиллоҳ деганда ширгуруч пишади, дедилар.
Субҳаналлоҳ, буни қаранг биз ҳар бир ишимизни вақт билан ўлчашга ўрганиб қолганмиз. Шунинг учун кўп ишларимизда барака бўлмайди. Аввалгилар эса, ҳар бир ишини зикр ва тасбиҳ билан ўлчаган. Шунинг учун уларнинг ҳар бир ишида барака бўлган.
Энди тасаввур қилинг, зикру тасбеҳ асносида пишган баракали таом уни истеъмол қилган кишига қандай таъсир қилар экан.
Бир киши шаҳардан ташқарида ишлайдиган биродаридан сўради: биродар ишингизга етиб боришингиз учун қанча вақт кетади? Биродари жавоб берди:
500 марта пайғамбаримизга салавот айтгунча ёки 500 марта Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ вала илаҳа Иллаллоҳу валлоҳу акбар деганда етиб бораман.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤3👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ку‌пчилик билмаи‌диган #нозик_масала .

Эшитганимдан ибратланиб , сизларга ҳам , аи‌ниқса муслима ае‌лларимизга илингим келди .

– бир е‌ш ае‌л салонга бориб сочини кестирибди . Салончи ае‌л кесилган сочни сотиб олишини тавсия қилибди . Соч эгаси бу‌лган ае‌л эса рози бу‌либди .
Салончи ае‌л эътиқодли бу‌лгани учун соч эгасини огохлантириб ; Бу сочдан қиммат париклар ясалади . Ва уни хар хил ае‌ллар тақади . Агар у‌ша , сизни сочингиздан бу‌лган парикка бегона эркакни қу‌ли тегса , #гунохи сизга ҳам е‌зилади дебди . Бу гапни эшитиган соч эгаси сочини уи‌ига олиб кетибди .
Хозирги паи‌тда эшикма эшик юрадигон , соч сотиб олувчилар , е‌ки бирон нимага алиштиришни тавсия қиладигонлар бор .
Сочингизни сотмоқчи бу‌лганизда #нозик томонини у‌и‌лаб ку‌ринг .

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19😢7
6-ҚИСМ

“Ўртоқ, Моҳига хат ёзиб ўтирма, бирибир ўқимайди. Аввалги ёзганингни ҳам ўқимай қайтариб берди. Сен бундан хафа бўлма. Бевафолигини узоқдалигингда билганинг яхши бўлди. Бунақалар садоқатли бўлмайди. Бўлмаса, кетганингга бир ой бўлмай Камол билан гаплашармиди? Агар уйланганингдан кейин шунақа қилганида борми? Шунинг учун кўнглингни бузмай хизмат қилавер, ўртоқ”, дебди Жасур.
Қанақа қилиб кўнглим бузилмасин? Ахир сенинг мактубингни интиқлик билан кутардим-ку! Бу ерда ҳамма бўш вақт топди дегунча яқинларига хат ёзади. Бир-бирининг мактубларига қизиқади ҳам. Айниқса севги номаларига. Ёнидагиларникини тортиб олиб баралла ўқиганлар ҳам бўлди. Аммо бундан йигитлар хафа бўлмайди. Севган қизи борлар, улардан мактуб олаётганлар ғурурланиб юради. Мен ҳам хазматдошларим билан танишган чоғимда ҳаётимда сенинг борлигингни, сенинг меҳринг, муҳаббатинг билан нафас олаётганимни айтгандим. Не умидларда, юрагим соғинчга тўлиб сенга хат юбордим. Ишонсанг, жавобини ўша куниёқ кута бошлаганман. Эртасига ҳам, индинига ҳам командиримиз келтирган хатларга ёпишар, хатжилднинг юзига кўз югуртирардим. Худди менинг хатим кимгадир адашиб кетиб қолгандек йигитларнинг қўлидаги хатларни олиб қараган пайтларим ҳам бўлди.
“Мунча ичинг пишади? Ҳали хатинг етиб борсин, Моҳинг ўқисин, бир неча кун ширин хаёл сурсин, кейин яна уч кун қандай жавоб ёзишини ўйлаб юрсин. Сўнг бир ҳафта ёзиб-йиртиб, ёзиб-йиртиб ўзи маъқул деганини юборсин. Тағин у муҳаббат “кабутари” Тошкентдан Сурхондарёгача ҳам йўл босади-да, ошна”, деганди ҳазилкаш ўртоғим Ўроз.
Ўроз қашқадарёлик бола. Унинг гаплари дилимни анча ёритди. Сенинг хатимни ўқишингни, жавоб ёзишингни, “чиройли чиқмади”, дея йиртиб, қайта-қайта ёзишингни кечалари тасаввур қилиб ухлаб қолардим. Сени ростдан соғинардим. Сени чиндан севардим, Моҳим!
МАН. 17.12.1999”

* * *

— Абдулла тоғамнинг қизи, Самарқандга яқинлашяпмиз шекилли. Кўп хаёл сураверма, — Азиз ака тағин мени чалғитди.
Доим шундай. Мактублар ёдимга тушса гўёки дунёдан узиламан. Ўн йилдан буён ким билсин, уларни неча марта ўқиганман. Баъзан кулиб, гоҳида кўзларимда ёш билан... Шунчалар кўп ўқиганманки, ёд бўлиб кетган. Бу мактублар ҳаётим мазмуни, овунчоғи, севинчим ва қайғумга айланган.
— Моҳ, Моҳ, Отқулоққа ёки Исмалоққа айлан! — ўзининг гапидан ўзи мазза қилиб кулди Азиз ака.
— Нега унақа деяпсиз? — гапига тушунмадим.
— Астерикс ва Обиликс ҳақидаги кинони кўрмаганмисан? Ўшанда “Обилус, Обиликсга айлан!” деди-ю, — шўхчан гапирди у. — Қўрқма, ойингга ўзим тушунтираман. Киргизмайман, деб миллион марта қасам ичса ҳам оналарни “эритиш” осон. Уйга бормаганингга қанча бўлди?
— Уч ой бўляпти.
— Эҳ-ҳе! Унда ойингни “эритиш” шарт эмас. Сени кўриши билан “эрийди-қўяди”.
— Тўғри, — дедим маюсгина. Кўзим тимсоҳнинг думи каби кўрина бошлаган Ғўбдин тоғининг бир учига тушди. — Бизнинг қишлоғимиз мана шу тоғга яқин жойда жойлашган.
— Йўғ-е, тоққа яқин жойдами? Тоғлар жону-дилим. Унда тезроқ юрамиз.
Ярим соат ўтар-ўтмас биз уйда эдик. Отам Азиз акани қучоқ очиб кутиб олди. Онам мен томон келаркан, аланглаб бир Азиз аканинг, бир менинг қўлларимга қаради. Сўнг қошларини чимириб деди:
— Нарсаларинг қани? Агар шундоқ келган бўлсанг...
Бу сўзларга жавобан онамга қулоч очдим:
— Соғиндим, ая. Кейин уришасиз, қанча уришсангиз ҳам жим тураман.

Давоми пастда
👍31😭2❤1
7-ҚИСМ

Онамнинг кўзларида ёш айланди. Мени бағрига босиб, ҳидлаган бўлди:
— Яхши келдингми? Сени эгангга топширсам, кўнглим тинчийдими, дейманда болам.
Лом-мим демадим. Нима ҳам дей? Ўша “эгам” ким ўзи? Пешанамга ким ёзилган? Буларни билмайман-ку!
Мени қучоғидан қўйган онам елка тутиб турган Азиз аканинг юзларидан ўпди.
Қуёшга қараган ҳовлимизга қараб соғинчларим пўртана каби бош кўтарганини сездим. Дарвозанинг ўнг томонидаги оқланган, баланд зина орқали кириладиган икки хонали уй ошхона ва тандирхонага уланиб кетган. Ундан кейин ҳаммом, сал нарида сомонхона, молхона... Буларнинг ҳаммасини отам акам ва укаларим билан уч йил аввал “янгилади”.
Дарвозанинг чап қанотидаги олти хонали катта уй эса бобомдан ёдгорлик. Бу уйнинг нариги четидан жой олган, алоҳида эшикли икки хонаси акам ва янгамнинг “ҳудуди”. Биламизки, бу “ҳудуд” илгари ота-онамники бўлган. Ундан кейинги, биз болаликдан буён “Орқа уй” деб номлайдиган хона ёзнинг иссиқ кунларида жоннинг роҳати. Иккита деразали бу хонага умуман қуёш нурлари тушмайди. Шунинг учунми, ёзда салқин, қишда кириб бўлмайдиган даражада музхонага айланади. “Орқа уй” билан туташ “Кичкина уй” номини олган хонага мен, синглим ва онам фақат ухлагани кирардик. Ҳозир “Кичкина уй”да ота-онам ва акамнинг уч ёшли ўғилчаси Камрон тунайди. Бу хонанинг олд томондаги эшик ойнасидан даҳлиз орқали нур киради. Аслида бу хонача “Орқа уй”га кириш йўли. Унинг ёнидаги онамнинг тилида “Кўпкарихона” дейиладиган манзил уйланмасдан олдин акам ва икки укамнинг шовқинини зўрға ўзида жо қиларди. Кечки пайт отам ухлагани киргандагина бу ерда овоз тингандек бўларди. Темир дарвозамиз таяниб турадиган, катта ва ёруғ хонага эса бобом ҳаётлик чоғида бувим билан эгалик қилган. Деразалари қуёшга қараган, ичкаридан қарасангиз бутун ҳовлини борлигича кўрсатадиган бу хонани “Меҳрхона” деб атаймиз. “Меҳрхона”да энди бобомнинг ўрнида кенжамиз, ўн етти ёшли синглим Моҳрўй бувим билан туради. Ушбу хонага номни бобом ҳаётлик чоғида отам берган. “Бу хонада менинг икки офтобим меҳр таратиб ўтиради, кўкдаги қуёш ҳам бошини кўтаргандан то уйқуга кетгунча уларга қараб, ҳавас билан нур сочади. Шундай экан, бу хонани учта қуёшнинг чексиз меҳр зиёси ёритади”, дерди отам. Бобом оламдан ўтгач, биз “қуёшингиз биттага камайди”, дегандик. Шунда Моҳрўй “учинчи қуёшча мен бўла қолай”, деб бувимнинг ёнига кўчиб олди.
“Меҳрхона”да биз нонушта, тушлик ва кечки овқатни еймиз, телевизор кўрамиз. Ярим тунгача давом этадиган, онам доим “эрталаб турмай безор қиласанлар”, дея бузадиган охири йўқ суҳбатларимиз ҳам шу ерда бўлади. Ҳеч меҳмон аримайдиган бу хонада энди мен ҳам бувим ва Моҳрўй билан бирга ётсам керак.
Дарвозанинг ўнг томонидаги икки хонали “Янги уй” эса меҳмонхона. Аммо у ўз вазифасида доим ҳам собит эмас. Сабаби, аксарият ҳолларда меҳмонлар у ерга киришдан бош тортади.
— Момонинг олдига кирамиз. Ўша ер яхши, — дейишадию, ота-онамнинг “ҳай-ҳай”лашига қарамай “Меҳрхона”га йўл олишади.
— Чиройли уйимизга кирмадингизми? — кулиб қарши олади меҳмонларни бувим. — Атай меҳмонлар учун ясатиб қўйганмиз. Мен — кампир сал чаққон бўлиб чиқишга улгурсам, ўша ерда ўтирардик. Лекин зинасидан чиқишга қийналаман. “Меҳрхона” ўзимга ҳам маъқул.
Хуллас, “Меҳрхона” бизнинг ва меҳмонларнинг доимий қўнимгоҳи. Азиз ака булардан бехабар бўлгани учун отамнинг таклифи билан ўнг томонга, “Янги уй”га кирди. Мен эса бувимнинг ёнига ошиқдим. Жиззах вилоятига туташ, эски “Булунғур” катта ариғи номи билан аталувчи туманда, Ғўбдин тоғ ён бағрида, менинг наздимда жаннатдек ҳисобланмиш қишлоғим - Чаманда ҳамма бувисини “анна” деб чақиради. Албатта, мен ҳам...

Давоми пастда
👍29❤2💔2
8-ҚИСМ

— Аннажон, ассалому алайкум! — югуриб бориб ўзимни кекса бувим қучоғига отдим.
Бувим ўрнидан туришга улгурмади. Мени бир пас бағрига босиб турди-да, кейин серажин, озғин аммо тетик қўллари билан бошимни ушлади. Юзимни кафтлари орасига олиб, чўлпиллатиб ўпди:
— Болагинамнинг боласи, қанддек ўрикнинг донаси, — суйиб-суйиб эркалади бувим.
Мен эса пинжига суқилдим.
— Энг кўп сизни соғиндим, анна.
— Ўтирик айтма, — сочимни силай бошлади бувим. “Ёлғон” ўрнига бувим доим шу сўзни ишлатади. — Соғинсанг келардинг-да! Келишга пулинг доим бўлади. Бўлмаса мана мен “пенсам”ни йиғиб ўтирибман.
— Анна-а, пенсиянгизни ўзингизга ишлатинг, дейман-ку!
— Мен қаерга ишлатарканман, болам? Гўримга ҳам олиб кета олмасам. Бир-икки сўм Моҳрўйга бераман. Суннатнинг ўғли келади, “Катта анна пул” деб, унга бераман. Қолгани турибди-да...
— Тошкентдан меҳмон олиб келдим, анна. Нарзулла амакимнинг жияни.
— Тур, бўлмаса меҳмоннинг ёнига борамиз.
Бувимнинг қўлларидан тутиб “Янги уй”га бошладим.
— Ўғил бола тоғасига тортади, дегани чин. Сенам Нарзуллага ўхшабсан, — Азиз акага таъриф берди бувим сўрашиб бўлгач.
Азиз ака тўрда ўтирар, чап ёнида отам ва акам. Ўнг томонига бувим жойлашган. Мен пойгакда жимгина ўтирган онам ёнига чўкдим. Янгам дастурхонни тузатиш билан банд. Акамнинг ўғли Камрон отамнинг тиззасидан туриб пилдираб менинг ёнимга келди.
— Амма, Жаҳонгир акам аскарлик қилмаяпти-и-и, — мақтаниш оҳангида гапирди у.
— Аскарликдан келганида мен ҳам шу ерда эдим-ку, асалим. Эсингда йўқми?
— Эсим бор, — бурнини кўрсатди у.
Шу пайт “бўрини йўқласанг, қулоғи кўринади”, деганларидек кичик укам Жаҳонгир кириб келди. Кўришиб, сўрашиб бўлгач, отам уни Азиз акага таништирди:
— Бу кичкина ўғлим. Бундан катта, Моҳгулдан кейин туғилган яна бир ўғлимиз бор — Мусулмон. У Самарқанд шаҳрида ўқийди.
— Жаҳонгир, сен ўқишга кирмадингми? — саволга тутди Азиз ака.
— Икки ой бурун хизматдан қайтди, — гапида давом этди отам. — Шу вақтгача Моҳгулни кутдик. У ўқишга тайёрламаса, бир йилдан буён кўп нарса эсидан чиққандир? Опаси ҳам “ана бораман, мана бораман” деб бугун келиб ўтирибди. Уям бўлса сенинг шарофатинг билан.
Азиз ака менга зимдан қараб қўяркан, Жаҳонгирни саволга тутди:
— Қаерда хизмат қилдинг?

Давоми эртага

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23❤2😢2😭1
#Байрам_муборак

Бугун 26 сентябрь - Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни!

Шу соҳада хизмат олиб бораётган барча ватандошларимизни бугунги касб байрамлари билан табриклаймиз.

Байрамлар муборак бўлсин! Ҳамиша Ватан ва оилангиз учун соғ-саломат бўлинглар

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
Ризолик.

Аёлнинг умр шами лип-лип этганча бир ёғдуланиб, бир нурсизланиб сўниб борарди.
– Қандоқ синглим бориди-я, – Усмонжон вужудини сирқиратиб келаётган ёшни сиртига чиқармаслик учунми, кўзларини юмиб, ичидаги титроқларни куч билан босди.
Бедаво дард уч ойки тўшакка михлаган, қуруқ суякка айланган, суратигина қолган синглисига табассум қилиб озғин кафтларига юзини босди.
Ўн кундирки, тилдан қолган жувон ёш боладек мўлтираб қарайди. Усмонжон синглисининг кўзлари кенгайиб, безовта бўлаётганини сезди. Унинг ич-ичига ботган ғамангиз, мунглиғ нигоҳларида сўнгсиз армон, андуҳ, кимгадир илҳақлик, интизорлик муҳрлангандай эшикдан кўз узмаётганини пайқади. Илҳақликни болаларини қўмсашига йўйди. Қўшни хонада ўйнаётган ўғилларидан бирини кўтариб, бирини етаклаб келиб, синглисининг ёнига тиззалади. Синглиси ётган кўйи озғин қўллари билан кичкинасининг бошини бағрига олди. Кейин каттасининг сочларини силаб, қўлчаларидан ўпди.
Усмонжонга синглисининг кўзлари худди видолашаётгандек туюлди-ю, юраги увушиб кетди.
– Бу тойчоқларни ўқитамиз, уйлаймиз, ҳали ўзинг кўрасан. Отаси йўқ, деб ўксима, ўзим оталик қиламан, фақат сен тезроқ соғайсанг бўлди.
Бу сўзлардан беморнинг юзида юмшоқ кулимсиниш зоҳир бўлди.
Мастура акасининг руҳиятини кўзларидан уқди. Ўпкаси тўлди, лекин кўзларига бир томчи ҳам ёш келмади. Тақдирнинг аччиқ зарбасидан тўйиб, йиғлайвериб, аллақачон кўзёшлари қуриган. Акасига раҳми келди. Бечоранинг ранги рўйи касалдан баттар, ўзини олдириб қўйибди. Қани энди мўъжиза рўй бериб, соғайиб кетса, умрининг охиригача уларнинг қўлида супурги бўлиб хизмат қилишга ҳам рози. Лекин мўъжизалар фақат эртакларда рўй беради. Унинг эса саноқли кунлари қолди холос, буни билиб турибди. Афсуски, акаси билан янгасидан ўз қилмишлари учун кечирим сўрашга улгурмади. Оллоҳ унга гуноҳлари учун бедаво дардни жазо қилиб бергани етмаганидек, забонини ҳам олди. Жувонни қаттиқ оғриқ исканжага олиб, юзлари бўзариб кетди, йўталиб, қон тупурди. Акаси шошилинч қўшни ҳамширани чақиртириб, укол қилдиргач, вужудини сўнгсиз оғриқ аста-секин тарк эта бошлади.
Лекин юрагини тинимсиз пармалаётган ниҳоясиз оғриқ, армон, ўкинчни суғуриб оладиган на бирор куч, на малҳам бор. Энди бу изтиробларни ўзи билан қабрга олиб кетади. Ахир шу фариштадек янгасига қанча ситамлар ўтказди-я. Агар унга бу дунёда жаннати аёлни кўрсат десалар, сўзсиз янгасини кўрсатган бўларди. Юраги пушаймонлик, афсус ўтида куяди, лекин фойдаси йўқ.
Мастура яна эшик томонга интизорлик билан қараб қўйди. Сўнг бирдан талвасага тушгандек акасининг кафтларини қаттиқ сиқди. Усмонжон бу хаста вужудда шунча куч борлигидан ҳайратга тушиб, бир қўлини синглисининг пешонасига қўйди-ю, бирдан унинг манглайидан муздек тер қуйилганини, қўллари бўшашиб, ҳаракатсиз қолганини ҳис этди, бўғзига тошдек нарса қадалди. Синглисининг қорачиқлари бир нуқтада тўхтаб қолди.
Аканинг фарёди бутун уйни ларзага солди. У ҳарчанд синглисининг очиқ қолган кўзларини ёпишга уринмасин, бу дунёнинг ғаму ғурбатларига тўймагандек, кимгадир илҳақдек, очиқлигича қолди.
…Ғамгузор она ёлғизгина қизини ер-кўкка ишонмасди. Нуридийдасига теккан бедаво дард онани йиқитди. Тўсатдан қуриган дарахтдек қулади. Сўнгги куни худди ўлимини олдиндан сезгандек, ўғлини ёнига ўтқизиб васият қилди:
– Ҳаммаларингдан мингдан-минг розиман. Лекин билиб қўй, синглингга энди отаям, онаям ўзингсан. Агар уни, болаларини бировга зор қилсанг, гўримда тикка тураман.
Бу бевақт васиятдан карахт бўлган ўғил ўзига келиб бир нима демоққа улгурмай, она беозоргина жон берди…
Наҳот энди синглисиниям тупроққа топширади? Онасининг руҳи олдида нима дейди? Кўрсатмаган дўхтири, табиби қолмади, синглисининг дардига даво-малҳам топилмади. Синглисининг болаларига нима дейди, уларга ота ўрнида бўла оладими? Кўкраги қаттиқ санчиди. Ё фалак! У сўнгсиз, ниҳоясиз ўйлар исканжасида қўни-қўшнилар, қариндош-уруғлар таъзиясини қабул қиларкан, хотинига одам юборди........
👍21
​​Малоҳат совуқ хабарни эшитиб, гарчи қайнисинглисининг дарди бедаволиги, дўхтирлар унинг яшаб кетишига умид йўқлигини айтишган бўлса-да, юрагига муз кириб, оёқ-қўли бўшашиб ўтириб қолди.
​​Ёдига раҳматли қайнонаси келди. У ёлғиз қизига бор жаҳонини берар, “ойимтўтим”, деб эркаларди.
Ўта тантиқ, арзанда ўсган бу қиз тушган жойида ҳам қайнона-қайнота, куёвга бўйин бермади, онасининг ўта меҳрибончилигими ёки тилини ўткирлигиданми, алал-оқибат иккита болали бўлганда рўзғори бузилиб қайтиб келди. Лекин янгасига кун бермади. “Ўтирса – ўпоқ, турса – сўпоқ” қилиб акасига чақди, маҳаллага гапини чиқарди. Тили шундай заҳар эдики, илондек чақарди, янгасини ерга уриб, камситар, бундан ҳузур қиларди. Ҳатто бир гал қоқ қаҳратон қишда, бир арзимаган гапнинг орқасидан янгаси билан гап талашиб, уни битта кўйлакда дарвозадан ҳайдаб чиқариб, эшикни ёпиб олди. Янгаси зорланиб эшик олдида узоқ турди-ю, ахийри совқотиб, қўшниникида ухламай тонг оттирди. Эрта тонгда эса ғайирлик билан заҳарханда қараб турган қайнисинглисига салом бериб, гўё ҳеч нима бўлмагандек одатдаги юмушларни қилиб кетаверди. Бирор марта эрига шикоят қилиб жанжал қўзғамади, ака-сингилни уриштирмади. Болаларини тирик етим қилишни истамади.
Қайнисинглиси бехос оғир дардга чалинди-ю, бирданига олдинги шахди йўқолди, сўниб бораётган шамдек пасайди. Ўйчан, паришон, асабий бўлиб қолди. Айниқса, онасининг ўлимидан кейин касали зўрайди.
Қайнонаси ҳар гал “шу думбул, қайсар, одобсизнинг гуноҳидан ўтинг, суяксиз тил-да, билмай гапирди”, деб ёзғирарди.
Дарди зўрайган кунлари қайнисинглиси ётган жойида портлади:
– Сизга қилган зулмим, кўрсатган ҳўрликларим учун Оллоҳ менга шу бедаво дардни юборди. Менинг нодонлигимни юрагингиздан чиқаринг, мендан кейин Худонинг йўлига шу фарзандларимга ўзингиз оналик қилинг, бировнинг қўлида қолишмасин, – деб кўзёшларини дарёдек тўкди.
Малоҳат хаста қайнисинглисини ювиб-таради, поклади, кўнглини кўтарди, болаларига ғамхўрлик қилди. Лекин қилаётган яхшиликлари баъзан Мастуранинг ичини қуртдек кемираётганини ҳис этарди.
У дарвозадан эзилиб, йиғлаб кириб бораркан, йиғи-сиғи қилаётганлар орасида кўзида ёш ҳалқаланиб турган болаларга кўзи тушиб, изтироблари алангаланди.
Малоҳат хонага кириши билан йиғлаётган аёллар унга йўл беришди. У каравотга ётқизиб қўйилган жасадга яқинлашди-ю, кўзлари очиқ қолган жонсиз танани кўриб, юраги увушиб, орқасига тортди. Рози-ризолик сўрашга ҳам улгурмади. Сўнгги нафасида ёнида бўлолмади.
У армону изтироб билан қайнисинглисининг муздек юзларига юзини қўйиб, аччиқ-аччиқ йиғларкан, фарёд қилди:
– Биздан рози кетинг, сингилжон, биз ҳам сиздан розимиз.
Тўсатдан жонсиз тана титрагандек бўлди. Марҳуманинг икки четида туриб йиғлаётган аёллар сесканиб, қўрққанларидан уввос тортиб ўзларини орқага ташладилар. Малоҳат мурданинг тепасида даҳшатдан қотиб қолди. Ҳайҳот! Марҳуманинг кўзлари катта очилди, кейин унга сўнгсиз илтижо билан боқди, жонсиз лаблари қимирлагандек бўлди, кўзларидан оқиб тушган бир томчи ёш ёноғида сирғалганча туриб қолди. Қайнисинглиси гўё кўзлари билан ризолик сўрашарди. Зум ўтмай бу нурсиз кўзлар абадий юмилди.
Оллоҳнинг бу мўъжизасидан карахт бўлган ва бир зум сукунатга чўмган ҳовлини яна азадорларнинг аламли йиғиси тутди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22🔥2❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
8-ҚИСМ — Аннажон, ассалому алайкум! — югуриб бориб ўзимни кекса бувим қучоғига отдим. Бувим ўрнидан туришга улгурмади. Мени бир пас бағрига босиб турди-да, кейин серажин, озғин аммо тетик қўллари билан бошимни ушлади. Юзимни кафтлари орасига олиб, чўлпиллатиб…
9-ҚИСМ

— Навоий вилоятида.
— Ҳалиям армияда “дедовшина” борми? — қизиқсиниб деди Азиз ака.
— “Дембль”, “дух”ми? — ийманибгина деди укам. — Йўқ, ҳозир унақа нарса йўқ. Чунки ҳамма аскарлар бир вақтда бориб, бир вақтда қайтади. “Сендан олдин келганман”, деган гаплар бўлмайди. Бир йилда бир марта февралда чақирув бўлади, шу билан кейинги йил мартда тугайди хизмат. Йигитлар бирдан танишиб, ўртоқ бўлиб, иноқлашиб кетади.
— Мен борганимда хизмат бир ярим йиллик эди. Бир йилда икки марта хизматга чақирув бўларди. Баҳор ва кузда. Хизмат тугагунча, икки марта янги аскар келгани учун фақат “дембль”, “дух” эмас, “черпак” ҳам бўлганмиз. Мустақилликдан кейин “дедовшина”ни йўқотишга ҳаракат қилишган. Мен хизмат қилаётганимда ҳам шундай эди. Лекин собиқ иттифоқнинг етмиш йиллик таъсирини бирдан йўқотиб бўлмаскан-да. Хизматдалигимда бу менга жуда азоб берган.
Азиз аканинг гаплари яна мактубларни эсимга солди...

* * *

“Онамга бормас мактуб!
Ассалому алайкум, ойижон! Сизга мурожаат қилишни, овоз чиқариб “ойижон” дейишни шу қадар соғиндимки...
Баъзан жуда сиқилиб кетаман. “Ойиж-о-он!” деб бақиргим келади. Шундай десам ичимда йиғилган нималардир чиқиб кетадигандек. Ҳозир айрим ўртоқларим хат ёзиш билан овора. Менинг ҳам ёзгим келди. Кимдир онасига, кимдир севган қизига, бошқа биров ака ва сингилларига ёзяпти. Кеча адамга ёздим. Бугун ҳам кимгадир, нимадир дегим келди. Ўйлаб қарасам сизга ёзгим келган экан. Хатларим етиб бормаслигини билсамда, ёзяпман. Энди ҳар доим ёзаман, ойижон!
Ҳарбий хизмат менга жуда ёқди. Шунақа чиройли жойдамизки... Атрофимиз баланд-баланд тоғ. Оппоқ қорга бурканган. Бунақа гўзалликни аввал кўрмаганман. Юртимизнинг жанубига келаман, чегарамизни қўриқлайман, деб сира ўйламагандим. Биламан, буни билганингизда роса хурсанд бўлардингиз. “Эҳтиёт бўл, хушёр тур”, дея минг тайинлардингиз.
Ойижон, негадир дунёга сиғмай кетяпман. Моҳини тўққизинчи синфдан буён яхши кўрардим. Сизга келин бўлишини истардим. Иккингизнинг ҳам доим ёнимда бўлишингизни хоҳлардим. Афсус, аввал сиз, кейин у мени тарк этди. Сизни жуда қаттиқ соғиняпман, ойижон!
МАН. 23.12.1999”.

* * *

Эрталаб бувимнинг овозидан уйғондим.
— Қуёш чиқяпти, болам. Ҳозир ҳамма чой ичгани келади. Турсанг-чи?
Ёнимга қарасам, мендан сал нарида ётган Моҳрўй ўрнини йиғиб, аллақачон туриб кетибди. Бувимнинг ҳам ухлаган тўшагини эски сандиқ устига чиройли қилиб тахлаган. Ўрнига кўрпачага солиб, бувимни ўтқазибди. Уйнинг ўртасида фақат менгина чўзилиб ётибман. Кўзимни очганимни кўриб бувим яна гапирди:
— “Тур, тур”дан келса хабар, уйқудан маза кетар”, дейишади. Энди ухлаганинг билан маза қилмайсан. Бошингнинг оғригани қолади. Турақол!

Давоми пастда
👍21
10-ҚИСМ

Жойимни йиғиб ҳовлига чиқдим. Моҳрўй ҳовлига сув сепибди. Супуриш билан овора. Янгам сигир соғиб бўлган шекилли, бузоқчаларни ҳовли этагидаги бедапоя четига боғлаяпти. Онам ўзи эккан ниманингдир орасидан ўт юлмоқда. Отам кўринмайди. Уйқусираб ҳовлининг цементланган юзасидан бир қарич пастга экилган гуллар ёнига ўтирдим. Қуёш ҳали бош кўтариб улгурмаган. Аммо тонг отган, унинг салқин ва мусаффо ҳавоси миямни “очган”дек, танамни кучлантиргандек бўлди. Шу пайт сим тўсиқ билан ўралган ҳовлимиз адоғидан иккита бош кўринди. Ҳовли этагидан “Булунғур” ариқ ўтади. У сойликда оққани, уйимиз нисбатан баландда жойлашгани сабаб келаётганларнинг юзи кўринмасди.
— Рўйи-и, анувлар ким? — унга ҳам кўринмаслигини билсамда Моҳрўйдан сўрадим.
— Дадам билан меҳмон-ку!
“Эсим қурсин, Азиз ака билан келгандим-ку! Уят, мен ҳали юзимни ҳам ювмадим. Улар эса ариқ бўйини айланиб келишяпти...”
Тахминимча, улар ювингани борган. Йўқса, саҳарлаб сув бўйида нима ҳам қилади?
Апил-тапил юзимни ювиб, уйга кирдим. Аммо Азиз ака кўриб улгурган экан:
— Отқулоқ, уйқучимисан дейман? Биз “Булунғур” ариқда чўмилиб келяпмизу, сен энди юзингни чала ювиб уйга кирдинг.
Очиғи, унинг гапларидан уялдим. У буни сезиб, оқлашга тушди:
— “Йўл азоби — гўр азоби” демайсанми? Ўзингиз мени “Дамас”да олиб келиб, урилган картошкадек қилдингиз-ку, де. Яна бир гап бор: “Қиз бола ота уйига келса, йўргакдаги уйқулари келар”миш. Ойим опамга шундай дерди. Сенинг йўргак уйқунг келган.
— Уни тўйи бўлган қизларга айтади-да, болам, — хўрсинди бувим. — Буям тўй бўлса, йўргак уйқу нималигини билиб қолади.
— Бувижон, бунинг тўй бўлган қиздан нима фарқи бор? Уйингизга уч ой деганда келиб ўтирибди-ку!
— Тўғри айтасан, илоҳим бахтини берсин! — дилидагини яшириб ўтира олмади бувим. — Мени “анна” деявер, болам. Қулоғим шу сўзга ўрганган.
— Хўп, анна, — деди Азиз ака кулиб. — Ўзимни Туркияда юргандек ҳис қиляпман. Турк сериалларида онасини шундай дейишади-ку!
— Улар “анне” деркан, болам. Менам сериал кўраман, — бувимнинг бу гапидан мен ҳам кулиб юбордим.
Нонушта вақти ҳаммамиз “Меҳрхона”га йиғилдик. Янгам барчамизга устига сариёғ солинган сут олиб келди.
— Қишлоқнинг сути ширин бўларкан. Одатда мен сут ичмасдим, — деди Азиз ака. Кейин отамга юзланди: — Абдулла тоға, бугун бориб жойни кўрайлик. Ҳужжат ҳам кўп вақтни олади.
— Майли, бориб сенга кўрсатаман. Ижара пули ҳам қиммат эмас. Булунғур марказининг ўзида жойлашган бино экан.
— Дада, ўзи нима иш қиляпсиз? — қизиқсиндим мен.
— Тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида маҳалла томонидан кредит берилаётган экан. Гап орасида Нарзулла амакингга айтгандим, “ол, тадбиркорликни бошла, ўзим кўмаклашаман”, деб қолди. Таваккал қилиб шу кредитни олсамми, деяпман. Ўн беш миллион сўм экан. Ишимиз юришиб кетса, ажаб эмас фойда ҳам кўрсак. Ишни бошлаб бериш учун мана, Азиз келди. Энди кўнглим тўқ. Азизга ишонаман. Ишонч ҳамма нарсага қодир...
“Ишонч ҳамма нарсага қодир...” Бу унинг сўзлари эди. Яна юрагимда санчиқ турди...

* * *

“Онамга бормас мактуб!
Ойижон, бу гапларни аслида сира сизга айтмас эдим. Хатларим сизга етиб бормаслигини билганим учун ҳам бемалол ёзяпман. Дилимдагиларни кимгадир тўкким келди. Бугун қоним қайнаб кетди, ойи. Бу ердаги йигитлар ҳали ҳаётнинг қадрини билмайди. Мен шундай ўйлайман. Агар дунёнинг ўткинчилигини, ҳар бир дақиқа ғаниматлигини англаганидами... Бир-бирига фақат яхши гапирган бўларди.
Ойи, қоним қайнагани Ўрозни юрагимга жуда яқин оламан. Содда, беғубор, доим жилмайиб турадиган бола. Уни кечаси бир “черпак”...

Давоми бор
👍29🥰1
11-ҚИСМ

Айтганча, сиз “черпак”ни билмайсиз-ку! “Черпак” деб хизматга келганига олти ойдан ошган асқарни айтишади. Яна “дух” дегани бор. Яъни, мендақалар. Энди хизматга келган, хизматига ҳали олти ой бўлмаганлар. “Дембл”лар эса... Уларни баъзан сержантлар ҳам бошқара олмайди. “Дембл”лар бир йил хизмат қилиб, охирги олти ойни ўтаётганлар. Уларга “черпак”лар ҳам, “духлар” ҳам сўзсиз бўйсунади. Энг оғири “духлар”га. Ҳаммадан калтак ейдиган шу бечоралар. Ўзим ҳақимда айтмайман, бу мактубимни ўқимасангиз-да, худди мен учун жонингиз ачишадигандек, озор чекадигандексиз. Яхшиси, Ўроз ҳақида ёзаман. Ўроз Қашқадарёнинг чет қишлоғидан келган. Доим кимгадир қараса, сийрак қошларини пешанасининг ўртасига йиғиб, кўзларини қисиб, бурнини ҳам жийиради. “Қуёшда турганинг йўқ-ку, ичкаридамиз, юзингни бужмайтирмай қара”, дейди болалар ҳазиллашиб. У эса “ўзинг ҳам бизнинг қишлоқдаги тўполонда юрсанг, шуйтиб қоласан”, дейди. Аввалига мен “тўполон”ни йигитларнинг муштлашуви деб ўйладим. Тинмай муштлашиб, шунақа юриш одат бўлган экан-да, дебман. Лекин Ўроз жуссасидан муштлашадиган болага ўхшамайди. Охири сўрадим. Ойи, биласизми, “тўполон” деб у шамолни айтаркан. “Қир-адирларда яшаймиз, тўсатдан турган кучли шамол тупроқни осмонга ёйиб чиқмоқчидек бўлади. Ана шунда менга ўхшаб қийшайиб юришга мажбур бўласан”, дейди. Унинг айтишича, қишлоғида болалар унча-мунчага муштлашмасмиш. Аксинча, тўйларда “олиш тушармиш”. “Олиш тушиш” деб у курашни айтади. Ўзингиз ўйланг, шундай содда боланинг жонини оғритиб бўладими? Эрталаб уни кўриб тўғриси қўрқиб кетдим. Бир юзи шишиб кетганди. Взвод командиримиз сўраганди, “турникдан йиқилдим” деб зўрға айтди. Аммо командир ҳам, бошқалар ҳам биладики, бу “черпак”нинг иши.
Нонушта пайтида ҳеч нарса тотмади ҳам. “Ўртоқ, овқатлангин, оч қоласан”, дедим. Шунда у... бошини пастлаб, оғзини очди. Юрагим орқага тортиб, кўнглим ағдарилди ойижон. “Черпак” уни “шар” қилибди. “Шар” — калтак усули. Яъни, “черпак” ёки “дембл”нинг талабига кўра “дух” “шар” бўлади. Бу — оғзини ҳавога тўлдириб, бир юзини шишириб туриш. Талабгор эса унинг шар бўлиб турган жағига куч билан уради. Бу пайтда “шар” бўлган “дух” тишини тишига босиб туриши лозим. Йўқса, оғизнинг юмшоқ девори тепа ва пастки тишлар орасига кириб, бир парча эт узилиб тушади. Буни билган билади, билмаган Ўроз сингари азобини тортиб юраверади.
Ойи, Ўрознинг оғзидаги жароҳатланган жой ғажилган гўштдек бўлиб турарди. Кўриб ғазабим қайнади. Аммо ёзилмаган қонунга кўра “дух”лар забонсиз бўлмоғи лозим. Пайти келиб улар ҳам “черпак” бўлади, яна олти ой ўтиб “дембл”... Ана ўшанда бор аламини олаверади янги келганлардан. Унгача ҳаммасини ичига ютиши шарт. Йўқса ўзига қийин. Тўғрисини айтсам, бу қонунга зид. Агар командирларимиз билса албатта жазолайди. Асқарларнинг бу қилиғини йўқотиш учун улар турли чоралар кўришяпти. Лекин барибир йигитлар йигитлигини қиларкан.
Ойи, Ўроз негадир яхши кўраман. Унинг сўзларида меҳр бор. Сизни эслатади у менга. Худди сиз каби самимий ва куюнчаклик билан гапиради у. Балки шунинг учун кўзимга бошқача кўринар. Уни “Ҳали кўрмагандек бўлиб кетасан. Қасдимизни албатта оламиз”, деб ишонтирдим. Ишонч ҳамма нарсага қодир. Тўғрими, ойи? Сизни жуда соғиндим...
МАН. 27.12.1999”

* * *

Отам Азиз ака билан туман марказига кетди. Мен бувимнинг ёнида ўтирдим. Қиладиган ишим йўқ. Уй юмушлари синглим ва янгамдан ортмайди. Акамнинг ўғилчаси Камрон бувим иккимизни зериктирмади:
— Амма, сиз эртага келдингиз, а? — у кунларни ҳали фарқлай олмайди. Гаплари ҳам ўзи каби ширин.
— Кеча келдим, Камрон. Кеча келдингиз, де. Эртага энди келади.
— Кеча куёв билан келдингиз, а-а?
— Нима? — унга ажабланиб қарадим.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28
Allohumma solli 'alaa sayyidina Muhammad!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥3👍2👏1