🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Жим қолгинг келади...
Баъзан дарддан...
Баъзан бахтдан...

Калималар келмайди тилингга...
Баъзан оғриқ кучлилигидан, баъзида эса севинчдан...

Баъзан кучли бўлишга мажбурлигингдан чарчаб кетасан...

Тилингга келган ягона сўз эса «Алҳамдулиллаҳ» бўлади...



✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1🥰1
🧕 Muslimalar kundaligi
11-ҚИСМ Айтганча, сиз “черпак”ни билмайсиз-ку! “Черпак” деб хизматга келганига олти ойдан ошган асқарни айтишади. Яна “дух” дегани бор. Яъни, мендақалар. Энди хизматга келган, хизматига ҳали олти ой бўлмаганлар. “Дембл”лар эса... Уларни баъзан сержантлар…
12-ҚИСМ

— Аннам, амманг келса, куёв ҳам келади. Кейин тўй қиламиз, деди-ку! — бидирлайди у мени ҳам кулдириб, ҳам куйдириб.
— Куёв энди келади, бўталоғим, — бувим унинг қўлидан тортиб ёнига ўтқазади. — Амманг билан келган йигит меҳмон. Куёв ҳали келгани йўқ.
— Татана, меҳмон куёв бўлсин, тўй қиламиз, — бувимга ялинади у.
— У куёв бўлиб бўлган, асалим, — ўтирган ҳолатида уни қучоғимга олдим. — Камрон, “татана” эмас, “катта анна” деб айтгин. Энди айта оласан-ку!
— Татанамними? Татанам-ку-у-у! — ўжарлик қилади у.
— Қўявер, катта бўлса ўзи фарқлаб олади, — бувим эварасини қийнашни истамади.
Ташқаридан Азиз аканинг овози эшитилди. Сўнг дераза ёнидан ўтиб, “Меҳрхона”га кирди. Мен унинг кетаётганини кўрмагандим. Қип-қизил кўйлаги кенг елкаларига ёпишиб турар, кўкимтир жинси шими ҳам тор кўринишда. Йигитларнинг бир ўлчам кичикдек турадиган бичимдаги кийим кийиши урфга кирганида менга бачкана туюлганди. Азиз акага ярашаркан. Мушакдор, келишган гавдасини янада кўркам кўрсатарди.
— Кел, болам. Кўриб келдиларингми? — бувим ўрнидан бир қўзғалиб олди.
Мен туриб, Азиз акага жой кўрсатган бўлдим.
— Тоғанг қани? — ҳамон кўз узмасди бувим.
— “Маҳалла”га кириб қолди. Ҳозир келади.
— Татана, меҳмон қаердан келди? — Камрон яна чуғурлашга тушди.
— Ўзидан сўра, тойчоғим, ана, ёнига бор.
— Кел, Камрон. Менга қара, “Татана” нима дегани? — уни саволга тутди Азиз ака.
— Тили чиққан пайтда “Катта анна”ни шундай айтарди. Ўша-ўша ўзгаргани йўқ, — жавоб бердим мен.
— Катта анна! Қойил, “грандмазе”, “грандфазе” деймиз дегин. Ростдан ҳам Туркия ва Европа оралиғидан келиб қолмаганмисизлар? — кулди Азиз ака.
— Бошқа нима десин? Аямни “анна” дейди. Бувимни “катта анна”.
— Барибир, бошқачасизлар?
Эшик очилиб янгам чой олиб кирди.
— Ойгул, телефонингиз жиринглаяпти, — деди менга қараб.
Айвонга югуриб чиқиб, сумкамни титкиладим. Деканимиз, тезроқ сессияни якунлаб, талабаларга жавоб бериш лозимлигини, ҳадемай “Қабул комиссияси” иш бошлашини уқдирди. Уйга кирганимда баҳс авжида экан.
— Ойгул ҳам, Моҳгул дегандек-ку! — Азиз аканинг юзида ҳайрат бор эди. Мен киришим билан саволга тутди: — Моҳгул, янганг сени “Ойгул” деди. Сабабини сўрасам, аннам, “келинлар эр томонга тегишли одамларнинг исмини айтмайди. Айтса уят бўлади”, деяпти.
— Ҳа, шунақа. Сизларда “хон, жон” қўшимчалари билан келинлар қайнсингил, қайнукаларини чақираверишади. Бизда бу ҳурматсизлик саналади. Шунинг учун бирорта бошқа исм билан ёки қизларни оддий қилиб “қиз”, йигитларни “бола” дейишади.
— Хўп, келин айтинг-чи, унда Моҳрўйни нима дейсиз? — қизиқиб кетди Азиз ака.
— Ойюз, дейман.
— Жаҳонгирни-чи?
— Оламгир...
— Мусулмонни?
— Мўмин...
— Э, қойил, ҳаммасига ўз исмининг маъносини берадиган ажойиб исмлар топибсиз, қойил, лекин... — ростмана тан берди Азиз ака. Сўнг қўшиб қўйди: — Унда мен Табаррук ака эканман-да?

Давоми пастда
👍26🥰1
13-ҚИСМ

— Сиз Меҳмон акасиз, — деди чиқиб кетаётган янгам.
Ҳаммамиз бирваракайига кулиб юбордик. Кулгимиз якунланмасдан отам кириб келди:
— Азиз, маҳалла оқсоқоли туманнинг ўзидан бошқа маъқул жой йўқ деяпти.
— Бўлмайди тоға. Биринчидан, у ернинг ижараси қиммат, иккинчидан, ўн километр йўл босиб қишлоқдан ҳеч ким у ёққа ишлагани бормайди. Учинчидан, танлаган бинонгиз туманнинг ўзида бўлгани билан марказдан, бозордан, дўконлардан анча олисда. Менимча, нон цехини қишлоқдан очганингиз маъқул.
— Қишлоқдан? — тажжубга тушди отам. — Қишлоқда ким нон сотиб оларкан. Ҳамма ўзи нон ёпади-ку!
— Олади, “буханка”ни бу ерда ҳавас билан ейишади-ку ё нотўғрими?
— Бир кун олар, икки кун олар, аммо доимий мижоз бўлишмайди.
— Тоға, нонни фақат бу ерда эмас, туман марказида ҳам сотасиз. Беш-олти километрга марказ четидан дўконларга олиб келдингиз нима, ўн киломерт йўл босиб қишлоқдан олиб бордингиз нима? Цехингиз шу ерда бўлса, қишлоқдаги йигит қизлар иккиланмай ишлагани келади. Аммо Булунғурнинг ўзига бориб ишлашларига кўзим етмайди.
— Бўлмаса, бошни оғритиб шу кредитни олиб ўтирмайми, ё?
— Нега олмас экансиз, оласиз. Жойини, харажатини, ишчи кучи, буромад, даромад, маошини ҳамма-ҳаммасини кўриб бизнес-режа қилсак, оласиз. Сиз ўйлаганчалик қийин эмас.
— Цехнинг жойини ҳал қила олмай ўтирибмиз-у!
— Тоға, цехнинг қишлоқда бўлгани яхши. Ишчига қийналмайсиз, жой ижараси ҳам қимматга тушмайди.
— Нонни қандай олиб борамиз, туман марказига?
— У муаммо эмас, бирорта дамаси бор кишини ишга оласиз, маош берасиз. Ҳозир шукрки, ҳар ҳовлида машина бор. Агар ўша ўзингиз мўлжаллаган бинони олсангиз ҳам нонни дўконлар учун беш-олти километрга машинада олиб келасиз-ку!
— Билмасам, бошим қотди, — тушкунликка тушди дадам.
— Бошингизни баттар қотирайми? — гап қўшдим мен. — Мени ишга чақиришяпти, дада. Сессияни ҳали ёпмаганмиз. Бир ҳафталик ишим бор. Аям гапиравергани, сизларни соғинганим учун келгандим.
— Бу гапингни менга эмас, аянгга айт. Мен аралашавериб кўзига балодай кўриниб қолдим. “Қизингизнинг бахтига тўғаноқ бўлдингиз”, деган гап бўғзимга келди.
Бу гапни эшитиб, Азиз ака менга ғалати боқди. Ичимни бир нима қиздириб томоғим сари ҳаракатланди. Бўғила бошладим. Нима қилай ахир? Ўша мактублар...
* * *
“Севгилим ўқимас нома!
Моҳим, Жасурнинг ўша юракни тилка-пора қилувчи хатини олганимга ҳам ўн кундан ошибди. Қандай яшадим, яшадимми ўзи, билмайман. Аммо негадир сендан хат келишини кутдим. Ўша куни жаҳл устида ёзган мактубимни уй манзилингга юбордим. Хатни ўзингга ёзиш яхши. Аммо сени ўйлайман. Уйдагиларингнинг қўлига тушиб қолса, гап этишигингдан қўрқаман. Лекин Жасурга юборадиган хатларимда дилимдагиларни очиқ айта олмайман-да! “Қалайсан? Яхшимисан”дан нарига ўта олмайман. Жасурнинг ўқишини биламан-да. Уйингга юборганимда эса очиқ ёза олдим. Бевафо эканингга ишона олмаётганимни, сени соғинаётганимни ёздим. СЕВАМАН, дедим яна.

Давоми бор
👍27
14-ҚИСМ


Ушбу сўзларимга жавоб ёзишингга ишонаман. Мана шу ишонч билан яшаб юрган эканман. Бугун сендан, ўз қўлларинг билан конверт устига исминг ва уй манзилинг ёзилган мактубингни қўлимга олиб юрагим қинидан чиққудек бўлди...
Ҳаяжондан ўзимни йўқотиб қўйган эканман. Бир “черпак” қўлимдан хатни қандай тортиб олганини сезмадим. Ҳеч нарса қила олмадим. Қила олмасдим ҳам. Чунки бунинг охири вой бўлиши мумкин. “Ўқиса нима бўлибди? Севган қизидан мактуб келган йигитлар ғурурланишади-ку!” Шу хаёлда мен ҳам бошимни мағрур кўтардим. Аскар эса бор овози билан хатни баралла ўқишга тушди. Ҳали ўзим бехабар, интиқлик билан кутганим мактубга шу сўзларни ёзган экансан. Уларни атай ёдлаб олганим йўқ. Қулоғимга кирган заҳотиёқ миямга муҳрланди: “Қалайсан? Сенинг калланг жойидами? Нега менга хат ёздинг? Яхшиям, хатни биринчи ўзим кўрдим. Шунақа эканлигингни билардим. Жуда ғалатисан. Бошқа менга ёзма! Жасур орқали ёзишни ҳам бас қил. Мен сенинг Моҳинг эмасман! Тушундинг!”
Бу сендан олган илк мактубим. Ўша онда қулоқларим чиппа битди. Атрофимда қаҳ-қаҳ отаётган йигитларга худди овозсиз фильм кўраётгандек бир-бир қарадим. Кейин нима бўлди билмайман. Жуда ёмон бўлди. Сендан айрилдимми, ўзимдан?
МАН. 28.12.1999”
* * *
— Келмайди, дадаси, буни борсин, дейсиз. Ўша ёқда қолиб кетади охири, — кийина туриб онамнинг ҳовлидан келаётган овозидан ғашландим. Онам доим шу. Мени Тошкентга юборгиси келмайди. Шу қишлоқда олиб ўтирса-ю, ўраб-чирмаб эрга бериб юборса.
— Давлатнинг иши ўйинчоқми? Уйга келиш учун ишдан бўшаши керакми? Билиб, тушуниб турган нарсангга нега бунча жизғанак бўласан? “Сессияни ёпиб, ариза ёзиб, ҳужжатларимни олиб келаман”, деди-ку! Шунинг учун ҳам бориши керакми?
— Ҳар доим шунақа қилади, барибир ариза ёзиб келмайди, — бўш келмади онам. Кейин бироз овози тинди-ю, кутилмаганда хонамда кириб келди.
— Моҳгул, тўғрисини айт болам, келасанми, йўқми?
— А-я-я! Миллион марта айтдим-ку! Ке-ла-ман!
— Ўтган йили тайёрлаган абитуриентларинг қишлоққа нима деб гап тарқатганини айтгандим-а? Юрак ҳовучлаб турибман, бу сафарги қишлоқдан ёнингга кетган қизлар нима деб келаркан, дея. Ҳар йили ҳар хил гап келади қишлоққа. Одамларнинг оғзини ёпиб бўлмаса. Сен қишлоқдан ўқитгани қиз олиб кетаверсанг, гап чиқаверса...
— Ойи, мен ёмон иш қилмаяпман-ку! Мен тайёрлаган нечта қишлоқдош қиз-йигитлар талаба бўлди, раҳмат эшитдингиз. Нега шуларни ҳам инобатга олмайсиз?
— Аммо турмушга ҳам чиқишинг керак-ку! Шу гап-сўзларни деб уйга совчи ҳам келмаса...
Онамнинг лаблари титради. Менинг ғазабим келди. Онамдан эмас, одамлардан. Эсимда, учинчи курсни битираётганимда қишлоғимиздаги мактабни битирган қизларни ёнимга олиб, қўшимча дарслар ўтгандим. Мен сабоқ берган бешта қизнинг учтаси грант, биттаси шартнома асосида ўқишга кирди. Кутилмаган натижадан кейинги йил талабгорлар янада кўпайган. Афсуски, бу абитуриентларни ўзим яшайдиган ижара уйга жойлаштирган эмасманми, ҳамма сиримдан бохабар бўлишди. Илк йилиёқ, “Моҳгулнинг шаҳарда севган йигити борга ўхшайди. Хат ёзишаркан”, деган гаплар шундан пайдо бўлган. “Моҳгулнинг йигити узоқда шекилли, ҳеч келмас экан. Лекин хат ёзади-ёв”, деган гапни кейинги йилги талабаларим чиқаришган. Барчани қизиқтирувчи ушбу хабардан менинг магистратурага қабул қилинганим кучлироқ келиб, одамлар “йигитим” ҳақимда унутди. Сўнг яна бир йил ўтиб, онамнинг айтишича, “Моҳгулнинг йигити уйланиб кетганмиш. Совчи ҳам юбормайди энди. Шундан шўрлик қиз тушкунликка тушиб қолган экан”, деган миш-мишлар қулоққа чалинган. Албатта, онам “экан-экан”ларнинг отам қулоғига етишидан қўрқиб яшаган. Хуллас, ҳар йили янги талабалар ўзлари билан “Моҳгулнинг турли севги қиссаларини” тўқиб келишади. Бу гаплар менга оғиз солмоқчи бўлганларга тўғаноқ. Онам ана шунга куяди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍47👏2
Гоҳида сизни хафа қилишади.
Гоҳида хавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида холатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...
✨ ✨ ✨
Асло махзун бўлманг.Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар бордир..

ИншaАллоҳ...
Хаммаси яхши бўлади 🤲🤲


ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ...
✨✨✨


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☕️❤️🌹Ассалому алайкум!
      Хайрли тонг!🌹❤️☕️

Аллоҳим бугунги кунингизни  хайрли ва барокатли қилсин

🌸🦋Хонадонингизга тинчлик,
🌸🦋рўзғорингизга барака,
🌸🦋ишларингизга омад,
🌸🦋чўнтагингизга даромад тилаб, янги бир кунни бошлаймиз.
💦💦💦 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🍀🌼🍀Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.❤️❤️


Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 🕊Қалбимиз Маккаи Мукаррамага талпинади.
Эй Роббим! Бизга ота-онамиз билан бирга Байтингни Ҳаж🕋 қилиш бахтини насиб этгин!

🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РOҲМАТУЛЛОҲИ
БАРOКАТУҲ


🤲🏻Аллоҳ, бу кунда биздан оғриқларни аритсин!
Зулматларимизни ёритсин! Бизни нажоти ила суғорсин! Яхшиликнинг барча туйнукларидан ризқлантирсин.

Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Эр ва аёлнинг ўртасида низо пайдо бўлгандан кейин аёл хонасига кириб, чидай олмай йиғлашга тушибди. Шу маҳал аёлнинг қариндошлари аёлдан ҳол-аҳвол сўраб келиб қолишди. Қарашса аёлнинг кўзлари жиққа ёш эмиш. Аёлдан хавотир олиб, нима сабабдан йиғлаганини сўрашибди.
Аёл:
- Ишонасизларми йўқми, сизларни ўйлаб ўтирган эдим. Сизларни жуда хам соғиниб, кўргим келган эди. Субҳаналлоҳ, сизларни менга Аллоҳнинг Ўзи етказди дебди.

Эр эса аёли кўз ёшларини оқлаётганини тинглаб, унга нисбатан хурмати янада ошиб, унинг кўзларида аёли янада буюклашибди. Шахсий сирларини фош этмай асрагани учун, аёлидан кечирим сўраб, уни маҳкам бағрига босибди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8👏5
Эр ва аёлнинг ўртасида низо пайдо бўлгандан кейин аёл хонасига кириб, чидай олмай йиғлашга тушибди. Шу маҳал аёлнинг қариндошлари аёлдан ҳол-аҳвол сўраб келиб қолишди. Қарашса аёлнинг кўзлари жиққа ёш эмиш. Аёлдан хавотир олиб, нима сабабдан йиғлаганини сўрашибди.
Аёл:
- Ишонасизларми йўқми, сизларни ўйлаб ўтирган эдим. Сизларни жуда хам соғиниб, кўргим келган эди. Субҳаналлоҳ, сизларни менга Аллоҳнинг Ўзи етказди дебди.

Эр эса аёли кўз ёшларини оқлаётганини тинглаб, унга нисбатан хурмати янада ошиб, унинг кўзларида аёли янада буюклашибди. Шахсий сирларини фош этмай асрагани учун, аёлидан кечирим сўраб, уни маҳкам бағрига босибди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8😢3
Фаришталарнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган вазифалар қуйидагилардир:

1. Жаброил алайҳиссалом - Набий ва расулларга ваҳий олиб боришга муаккил қилинган, вазифа берилган.
2. Исрофил алайҳиссалом - қиёмат куни Сурни пуфлаш иши топширилган.
3. Мийкоил алайҳиссалом - ёмғир иши топширилган.
4. Малакул мавт - Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган.
5. Кироман котибийн - бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган.
6. Мусаббихун - эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган.
7. Сайёхун - зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган.
8. Ҳамалату Аршир Роҳман - Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир.
9. Ризвон - Жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор.
10. Молик - дўзаҳнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир.
11. Ҳафаза - бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Onam ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1😢1
У таксист эди...
Ҳар куни ишдан кеч қайтади. Ҳар куни турли ширинликлар олиб келади. Хотини кўпинча ухламай ўтирган бўлади.
- Постдан эсон омон ўтиб олдингизми, дейди у эрига хазиллашиб, эри эса кулади.
- Постдан сездирмай ўтдим дейди бироз жиддийлашиб. Улар яшайдиган ховлининг этагида кичкина уй бор. Таксистнинг ОНАСИ яшайди. У келганида нуқул уйғоқ бўлади, албатта ўғилга бу ёқмайди. Қандайдир ноқулай. Хотинига олиб келган нарсалардан онасига хам бериб ўтишга тўғри келади. Шунинг учун бу ернинг номини эр-хотин ПОСТ деб номлаб олишган.
- Онангиз жуда таъмагирда, эрталабгача сабр қилсалар, берасиз ўша атаганингизни, деб суйкалади хотин. Она эса хавотир олади. Замон НОТИНЧ. Таксистлик қийин. Турли туман одамлар чиқади, яхши бор, ёмон бор. Отасининг пулига машинани праваси билан қўшиб сотиб олиб, юрганлар кўп. Машинани ичиб хайдайдиганлар бор. Ўғлига қийин. Эсон омон келсинда. Ҳар куни она шу хақида ўйлайди.
- Қўша қарисин. Турли бало қазолардан ўзинг асрагин. Ишқилиб умри отасига ўхшамасин. Етим боласини хеч кимдан кам қилмай едирди, ўстирди. Бировга хорлатиб қўймади. Армони ўқита олмади. Мана, бечора ўғли таксистлик қиляпти.
- Ўғли келгунча она минг ўлиб, минг тирилади. Дуо қилади. Жойнамоздан жилмайди. Уйқу қаёқда. Бир пайтлар онанинг алласи ўғлини уйқуга кетказарди, энди эса, ўғлининг шарпаси онаизорга АЛЛА вазифасини ўтайди. Ўша шарпадан сўнггина, она хотиржам уйқуга кетади
- Ташқарида эса ТОШБАҒИР ЎҒИЛ сездирмай уйга кириб олиш дардида.
- Ишқилиб постдан эсон омон ўтиб олайда.!
Хулоса хукми ўзингизга ҳавола азизларим.!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢14👍7💔1
Farzandlaringizni balolardan saqlaydigan va zehnini ochadigan duo🤲🏼

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
15-ҚИСМ


У кишининг назарида мен кимнингдир ҳажрида, фироқида куйиб умримни бекорга сарфлаб юрибман. Дардимни уларга айта олмайман. Балки, шундайдир? Очиғи, дардимни айта олмаслигим рост.
— Гапимни эшитмасликка оласан. Ҳамма гапни дадангга айтиб бераман. Кейин кўраман, сени қўйиб юборармикан? — онам энг сўнгги чорасини қўллаётганди.
— Келаман дедим-ку, ая. Нега бунақа қиласиз? Қолиб кетмайман, ўша шаҳарда, — сумкаларимни кўтариб ҳовлига чиқдим. Ортимдан онам, у кишининг орқасидан бувим эргашди.
— Дадангга айтаман ҳаммасини, — атай отамга эшиттириб деди онам.
— Ая, ишдан ҳали бўшаганим йўқ. Сессияни тугатиб, ариза ёзиб, ҳужжатларимни олиб қайтаман. Узоғи билан ўн кунда уйда бўламан.
— Бу аёллар битта гапни такрорлашдан нега чарчамас экан-а? — ҳовлида Азиз ака билан гаплашиб турган отам баланд овозда деди. — Шу янганг билади, ишдан бўшамасдан қизининг уйига кела олмаслигини жуда яхши билади. Лекин “кетма” деган гап тилида айланаверади. Ўз ҳолига қўй, шуни. Тинчгина бориб келсин.
— Сиз аралашманг! Ёнини ола-ола шу кўйга солдингиз. Бу қаториларнинг уч-тўрттадан боласи бор.
Отам оҳиста “уҳ” тортди-да, ерга қаради. Менинг кўксим шилингандек бўлди.
— Келинойи, сиқилманг, агар Моҳ шу гал уйга келмаса ўзим олиб келаман. Энди тадбиркорлик баҳонасида келиб тураман-ку! Кўнглингиз тўқ бўлсин, — деди Азиз ака менга ачиниш билан қараркан.
Бу гап баттар мени баттар ер қилди. Шундоқ ҳам Азиз аканинг олдида ҳолимдан уялаётгандим. У киши эса...
— Агар... ўша хат ёзадиганингдан садо бўлмаса... Энди келган совчиларга “йўқ”, демайман. Ўзи шунча гапдан кейин сени сўрайдиган топилармикан? — деб қолди онам ортимдан.
“Агар... ўша хат ёзадиганингдан садо бўлмаса...” Онамнинг шу гаплари миямда айлана бошлади.
“Ундан садо бўлишини қанчалар исташимни билсангиз эди, ая. Қани энди, умид берувчи бирор нима бўлса...”
* * *
“Онамга бормас мактуб!
Ойижон, мен уч кун аввал ўзимдан айрилдим. Ўзимни йўқотиб қўйдим ўша кеч. Қутирган шердек ўкирдим, ақлидан айрилган телбадек ҳамма жойни ағдар-тўнтар қилдим. Буни ўзим билмайман, ойи. Рост, шунақаси ҳам бўларкан.
Моҳим мендан юз ўгирди. Унинг мени таҳқирлаб ёзган хатини бир “черпак” ҳаммага ўқиб берди. Чидолмадим. Кўп нарса синди. “Черпак” жароҳат олибди. Аслида менинг гапиришга ҳам ҳаққим йўқ. Лекин бу вақтда ихтиёрсиз эдим.

Давоми бор
👍28