This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...
Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...
Аллоҳга омонатсиз, қадрдон!
Яхши дам олинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍7❤3
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Тонг муборак бўлсин, қадрдон! Аллоҳ бугунги ризқингизни барокатли қилсин.
Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўстингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.
Яна қанча ризқлар бор.
Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз, яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!
Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг, демак улар хайрлиси эмас. Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади, Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг.
Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати билан сийласин!

👍6
Японияда ишлаб юрган кезларим бир куни ҳамкасбим — ўқитувчи Ямамотодан сўрадим:
— Японияда ўқитувчилар куни қачон? Сизларда уни қандай нишонлашади?
У менинг саволимга ҳайрон бўлди ва шундай жавоб берди:
— Бизда ўқитувчилар учун махсус байрам куни йўқ.
Унинг жавобини эшитиб, бунга ишониш-ишонмасликни билмай қолдим. Хаёлимдан бир фикр ўтди: Иқтисодиёти, фан-техникаси ривожланган мамлакат бўлса, ўқитувчини, унинг меҳнатини қадрлашмайди?
Кунларнинг бирида ишдан сўнг Ямамото мени уйига таклиф қилди. У мактабдан узоқда яшагани сабабли биз метрога тушдик. Кечқурун, "тиғиз вақт" бўлгани учун метро поездлари йўловчилар билан тўлган. Тиқилинчда бироз қийналиб, тутқични маҳкам ушлаб туришга тўғри келди. Тўсатдан ёнимда ўтирган бобо ўрнидан туриб менга жой бўшатди. Кекса одамнинг менга бундай муносабатини тушунмай, унинг таклифини қабул қила олмаслигимни айтдим. Аммо, у қарорида қатъий эди, мен ўтиришга мажбур бўлдим.
Метродан чиққандан кейин Ямамотодан оқсоқолнинг ҳаракатини тушунтиришини сўрадим. Ямамота табассум билан костюмимга қадалган ўқитувчи нишонига ишора қилиб деди:
— Бу чол сенинг ўқитувчи эканингни кўрди ва айнан шу мақоминг ҳурмати, сенга жой бўшатди.
Ямамотонинг уйига илк марта ташриф буюраётганим учун бўш қўл билан бориш ноқулай эди. Мен бирор-бир совға олишга қарор қилдим. Ўз фикримни унга айтдим. У рози бўлди ва шу атрофда ўқитувчилар учун махсус дўкон борлигини, у ерда чегирма нархларда истаган нарсани сотиб олиш мумкинлигини айтди. Ҳайратимни яшира олмай:
— Имтиёзлар фақат ўқитувчиларга бериладими, — дедим.
Ямамото тасдиқ ишорасида бошини қимирлатди:
— Японияда ўқитувчи энг ҳурматли касб эгаси, энг ҳурматли инсон. Агар ўз дўконига ўқитувчи кирганини кўрса, япониялик тадбиркорлар жуда хурсанд бўлади, буни ўзлари учун катта шараф деб билади.
Япон ўқитувчиларининг ҳар куни байрамдек экан...
Рустам Бисенев

👍24
👍7🥰2
"ЭСТАФЕТА"
Ўзингиздан бошқага етказинг! 🔹Астағфируллоҳ
🔹Субхааналлоҳ
🔹Алхамдулиллаҳ Ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Aллоҳу Акбар
🔹Лаа илааҳа иллаллоҳ
🔹Астағфируллаҳа ва атубу илайҳ🔹Аллаҳумма солли ъалаа Мухаммадив-ва ъалаа али Мухаммад
🔹Субхааналлаҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ридо нафсиҳи ва зийната ъаршиҳи ва мидада калимаатиҳи
🔹Лаа хавла валаа қуввата илла биллаҳи
🔹Субханаллоҳи ва бихамдиҳи, субхааналлоҳил азийм
🔹Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодиир🔹
🍃СИЗ БУ ЗИКРЛАРНИ ҚАНЧА ОДАМЛАРГА ЖЎНАТСАНГИЗ, ЎҚИГАН САРИ СИЗГА САВОБ ЁЗИЛАДИ!
Ин Шаа Аллаҳ🤲

👍9❤1
Қўк чойдан ванна қилишни фойдасини билармидингиз?
Циститни шу орқали даволаймиз
🫙 Бунинг учун бир литр қайнаган сувга бир чой қошиқ кўк чой солинади.
⏰ Тоғорага тўпиққача етадиган миқдорда илиқ сув қуйилади ва унга дамланган чой қўшилиб (илиқ ҳолда), оёқлар 20 дақиқа ботириб ўтирилади.
✅ Муолажа кунига 3-4 марта 2 кун бажарилади.
🌟Яқинларга Ҳам Улашинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Циститни шу орқали даволаймиз
🫙 Бунинг учун бир литр қайнаган сувга бир чой қошиқ кўк чой солинади.
⏰ Тоғорага тўпиққача етадиган миқдорда илиқ сув қуйилади ва унга дамланган чой қўшилиб (илиқ ҳолда), оёқлар 20 дақиқа ботириб ўтирилади.
✅ Муолажа кунига 3-4 марта 2 кун бажарилади.
🌟Яқинларга Ҳам Улашинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Tabassumni mashq qilib turing..☺️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
19-ҚИСМ
— Зарифнинг нияти жиддий эди. Керак бўлса ҳалиям уйлангани йўқ. Мендан сени сўраб туради. Агар шу гапларингни айтсам, ўша заҳоти совчилари билан уйларингга кириб боради. Айтайми?
— Жиннимисан?
— Оила қуриш жинниликми? Билсанг, биз магистратурани ҳам битиряпмиз. Ёшимиз йигирма тўртга қараб кетди. Қизларни ўн етти-йигирма ёшида кўпроқ сўрашади. Кейин... Ўзи сен қариқиз бўлиб қолганимизни биласанми? — куюнчаклик билан гапираётган Зебо бирдан қиқирлаб кула бошлайди. — Бизни энди кам сўрашади. Дугон, ўқиймиз деб «ўтириб» қолдик.
Унинг гаплари мени ҳам кулишга мажбур қилади. Мана, “қариқиз”ликдан энг кўп хавотирга тушадиган шу дугонамнинг ҳам тўйи бўлганига бир ярим йил бўлибди. Пойтахтдан кетди-ю, бахтини топди. Ширингина чақалоғини бағрига босиб ўтирибди. Мен эса... Ўша Зарифга ҳам уни деб рўйхушлик бермадим.
— Моҳ, менга ростини айт. Сенинг севган, ваъда берган йигитинг бор, а? — дерди Зебо бор вужуди билан қизиқиб.
Айтсам дилим, айтмасам... Айтмасдим унга. Зебо сезарди. Ўша ҳаётимнинг бир бўлагига айланган мактублар мени ким биландир боғлаб туришини биларди. Мендан гўзал, бетакрор, ҳижрон ва дардга тўла ишқ қиссасини тинглашни истарди. Айтгим бор эди менинг ҳам. Жуда-жуда айтгим келарди. Бироқ...
— Моҳ, мабодо... Кўнглингга оғир олма-ю, йигитингга бирор нима бўлмаганми? — жавобсиз саволларини тахлай бошларди у. — Ташлаб кетганми ё сен...
— Йўқ, ҳеч нарса бўлмаган. Соппа-соғ... — дердим жилмайиб.
— Кулма, Моҳ. Хаёл суришинг севиб қолган қизларникига ўхшайди. Лекин шу пайтгача бирорта йигит билан гаплашганингни билмайман. Орқангдан соядек эргашган бошқа йигитларга умуман бефарқсан. Яна, нималарнидир яшириб ўқийсан. Ора-сира шайтон кўтаради: “шу қизнинг бор қоғозини яширинча тортиб ол, ҳамма сиридан воқиф бўл”, дейди. Ўзимни босаман-да...
— Шайтонингга айт, кўтармасин. Ўзингни янада бос. Бир куни биласан, ҳаммасини...
Аммо Зебо ҳеч нарсани билмади. Билдирмадим.
— Моҳ опа, дарс ўтадиган вақтингиз бўлди, — хаёлимни қишлоқдош қиз бўлди.
— “Балкон”га чиқинглар. Ҳаммага айт, тайёр бўлиб турсин. Бирдан савол-жавоб қиламан, — дедим худди кимдир ортимдан қувлаётгандек шошиб.
Менинг дарс услубим шундай: ўқишга иштиёқи бор абитуриентларга мактаб дарсликларини қайта тушунтириб, такрорлатаман. Тест синови куни уларнинг ўзи шу ўрганганлари асосида ечишади. Шукрки, ҳали панд емадим. Айни дамда дарсга ҳам хушим йўқ. Ахир ҳафта-ўн кун ичида ҳаммасига қўл силтаб уйга кетишим керак.
“Қиз бола учун энг тўғри йўл — турмушга чиқиш, бола-чақа орттириш”, дерди онам. “Обрў-эътибор, бойлик, лавозим ҳаёт давомида топиладиган, кечикмайдиган эҳтиёжлар агар билсанг”, деганди яна.
Онамни ҳам тушунса бўлади. Катта қизиман. Тенгини топиб, узатсам дейди. Аслида, Тошкентга ўқишга келишимга ҳам қаршилик қилганди: “Ўқиб шаҳар олиб берармиди? Нега мунча жон койитасиз?” норози бўлган отамдан. Лекин отам ҳаммамиз илмли, зиёли, касб-ҳунарли бўлишимизни истаган. Мени отам Тошкентга эргаштириб олиб келганида ўн беш ёшда эдим. Лицей имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, шу ерда қолдим. Аввалига ётоқхонада яшадим. Сўнг ётоқхонамизда навбатчилик қиладиган Марям опа янги уй олганини, кучим етганча пул тўлаб, яшаб туришим мумкинлиги айтди. Учта қиз дарров рози бўлдик. Ана ўшанда ҳаётим мактублар билан боғланган...
* * *
“Онамга бормас мактуб!
Ойи, хизмат жуда қизиқ. Қанақадир, ғалатими-ей! Буларни нега ёзгим келганини билмайман. Лекин ичимдагиларни сизга айтсам, енгил тортаман. Аламларим, ғамим чиқиб кетгандек бўлади. Шунинг учун доим сизга ва Моҳига мактуб ёзиб турмоқчиман. Бошқа дардимни айтадиган одам бўлмаса нима қилай?
Сизга ҳалиги “черпак” мени қандай жазоланини айтимми, йўқми? Менимча ундан буён ҳеч кимга хат ёзмадим. Сизга эса айтаман. Ўша “черпак” эртасигаёқ кечки пайт мен “йўқлади”.

👍23💔2❤1
20-ҚИСМ
Ҳайрон қоламан, ойи. Бир юртнинг, бир миллатнинг болаларимиз. Нега бунча ўзимизни қийнаймиз? Бу шафқатсиз одат қаердан пайдо бўлган? Тўғри, аскарлар орасидаги бу муносабатни йўқотиш учун офицерлар бор имкониятни қилишяпти. Яқин орада бундай иллатлар йўқолиб ҳам кетар. Аммо ҳозир... ҳар қалай йигитларга бу одат ёқади, шекилли.
Хуллас, ўша “черпак” мендан “крокодил” туришимни талаб қилди. “Крокодил” бу — жазо усули. Яъни, темир кароватнинг оёқ учидаги тиргагига оёғингизни тирайсиз, бош томонидагисини қўлингиз билан маҳкам тутасиз-да, ана шу ҳолда муаллақ турасиз.
Кароватга чўзилиб ётиб, сигарета чекаётган “черпак” менга буйруқ берди: “Мана шу мен ётган кароватда “крокодил” тур. Агар устимга тушиб кетсанг...”
Айтганини қилдим. Бу ернинг ёзилмаган қонуни шундай, ойи. “Дух” буйруққа сўзсиз бўйсуниши шарт. Қанча турганимни билмайман. Қўлим ҳам, оёғим ҳам толиқа бошлади. Томирларим таранг тортилиб, ичимга симиллаган қалтироқ кирди. Тишимни тишимга босдим. Куч кета бошлагач, танам титрашга тушди. Пастда менга иржайиб қараб ётган “черпак”нинг маза қилаётганини кўрсангиз эди, ойи. Сигаретнинг тутунини оҳиста, ўпкасидаги бор ҳаво йўллари тўлгунча тортади. Кейин юзида беписандлик акс эттириб, менинг қизарган, тер чиқа бошлаган бетимга пуфлайди. Дам-бадам таъкидлайди: “Агар устимга тушиб кетсанг...”
Мен ўзимни босишга, бор кучимни йиғишга уринаман. Танамни забтига олган титроқ кароватни ҳам “шақиллата” бошлайди. “Ўзинг сабр ва куч бер...” дейман ичимда. Бир пайт “командир” деган ҳитоб эшитилди. Бизнинг “томошабин”ларимиз ҳам ини бузилган чумолидек сассиз югургилаб қолишди…
Командирларимиз вазиятни яхши билгани учун тез-тез хабар олиб туради. Қадам товушлари ҳаммани янада шоширди. Мен “крокодил” турган кароватдаги аскар ҳам туришга уриндими, сал ҳаракат қилганди тарақлаган овоз дунёни бузгандек бўлди. Нима бўлганини англамай қолдим. Қарасам, ҳалиги “черпак” тагимда зўрға нафас оляпти. Кароватнинг бош ва оёқ томондаги тиргаги икки ёнга айрилиб кетган, биз ерда ётибмиз. Бошимизда эса жаҳлдан пишқириб нафас олаётган командиримиз...
“Иккаланг билан эрталаб гаплашаман”, деди у чиқиб кетаётганида. Эртасига эса ҳаммамизга роса “лекция” ўқиди. Ойи, у тўғри гапни айтди. “Сенлар Ватанни, бутун халқни қўриқлаяпсанлар, чегарада турибсанлар! Шуни ҳис қиляпсанларми, ўзи? Бутун Ўзбекистон сенларга ишониб хотиржам яшаяпти. Сенлар эса ўзингни ўзинг еяпсан? Нима етишмайди, сенларга? Бунақа шароитли армияни ота-бобонг кўрмаган! Сенларнинг вазифанг — шукр қилиб, сидқидилдан хизмат қилиш! Буни сенларга қандай тушунтириш керак, а?” дея у жуда кўп гапирди. Мен асл вазифамни англадим, ойи. Ўзимга ўзим кун келиб “черпак” бўлганимда ҳам, “дембль” бўлганимда ҳам ҳеч кимга қўл кўтармасликка сўз бердим. Ойи, сиз бўлганингизда ҳам шунга чақирган бўлардингиз. Сизни жуда соғиндим. Кўргим келяпти жуда. Бугун тушимга кирсангиз эди, дея ширин орзу билан ухлашга чоғланяпман. Тушимга киринг, ойижон!
МАН. 5.01.2000”
* * *
Ҳар доимгидек талабаларимни қийнаб, ёшимга ярашмаган қаттиққўллигимни қилиб ўтирмадим. Етарлича балл тўплай олганларига жавоб бердим-у, қолганларига икки кун тушдан кейин қайта ўзлаштиришга келишларини тайинладим. Энди ижара уйимга кетишга чоғланганимда деканатга чақиришаётгани айтишди.
— Тинчликми? — дедим кира солиб котибага.
— Билмасам, — елка қисди у. — Менимча, кетмоқчи эканлигингизни айтишган.
— Менимча ҳам шундай... — дедим-у, декан қабулига кирдим.
— Моҳгул, нима бўлди қизим? — ҳар доимгидек меҳрибонлик билан деди домла. — Қаёққа отландинг?
— Уйдагилар қайт, дейишяпти. Ўзи эртага ёнингизга ариза билан киришни режа қилиб юргандим, — доимгидек ер чиздим.

👍22❤1💔1
21-ҚИСМ
Бу гапни ким билсин, деканимизга неча марта айтганман. Ҳар доим у киши бу ерда керак эканлигимни, энди ёш кадрлар қаторида мен ҳам ўзимни кўрсатишим лозимлиги тайинлайди. Мен эса ўзимнинг сабабларимни кўрасатаман.
— Онам хафа бўлади, бормасам...
— Қиз бола бировнинг ҳасми. Мен ҳам сени мажбурлаб ушлаб тура олмайман. Майли, онангнинг ҳам айтганини қил. Лекин илмни ташлаб қўйма. Албатта, ишла. Шунча ўқиганинг зое бўлмасин.
— Бўлмаса, ҳозир аризамни ёзиб бера қолай. Ҳужжатларим тайёр бўлгунича ҳам...
— Аслида мен сени бошқа нарсага чақиргандим, — гапимни бўлди декан.
— Тинчликми?
— Тинчлик қизим. Сени мана саккиз йилдирки биламан. Биринчи курслигингданоқ ҳулқинг, билиминг, одобинг билан ҳурмат қозондинг. Мен ўз қизимдек кўрдим. Шунга... айтиш ҳам ноқулайроқ. Бир жиянимиз бор. Уни шу ёз уйлантирмоқчимиз. Мен сени кўз остимга олиб юргандим.
Ерга киргудек бўлдим. Уятдан юзим лов-лов ёна бошлади. Бошимни кўтармадим.
— Шунга... — домла ҳам ноқулай вазиятда қолганидан гапини йўқотиб қўяётганди. — Ариза ёзишга шошилма. Балки, бир-бирингга маъқул келсанг... Ҳа, майли бор.
Охирги гап қулоғимга кириши билан эшикка ўзимни урдим. Шу аҳволда ташқарига қандай чиққанимни ҳам билмайман. Эшик ёнида кимгадир тўқнашиб кетдим.
— Моҳгул! — таниш овоз шундоқ ҳам ҳаяжондан тез ураётган юрагимни қинидан чиқаргудек бўлди.
— Сизга нима бўлди? — ҳалиги овоз дилимни ғашлади. Айни дамда уни кўришни истамасдим. Умуман курсдошларим билан негадир учрашгим келмасди. Айниқса Зариф билан.
— Салом Зариф, яхшимисиз? — дедим ноилож.
Ўрта бўйли, озғин ва ўйчан бу йигит негадир менга шоирларни эслатарди. Табиати ҳам шунга яқин. Балки шунинг учун ҳам бошқа йигитлар сингари муҳаббатига осонгина қўл силтаб кета олмас.
— Сизни шу ердан топишимга ишонганим учун келгандим. Ишларингиз яхшими? — энтиккандек овозини сал ютиб гапирди у.
— Ўзингиз яхшими? Фарғоналар тинчми?
— Яхши. Мактабда дарс беряпман. Бирор жойда ўтирайлик, — деди у одатга кўра тортинибгина.
Баъзан ҳайрон қоламан шу йигитга. Камгап, тортинчоқ, паришон. Мени севишини ҳам шу пайтгача бирор марта айтмаган. Курсдошларим — йигит ва қизлардан эшитганман. Эсимда кимнингдир туғилган кунида қизарибгина сўраганди: “Сизни уйдагиларингиз узоққа берадими?”
— Йўқ, узоққа беришганда бирорта йигит билан шартта севишардим-да, — дегандим шўхчан.
Шундан сўнг бошқа гап очмади. Зебога айтибди, менга уйланишни исташини. Кейин ўқиш тугаб, ҳамма тарқаб кетди. Катта шаҳарда мен, Зебо ва уч йигит қолдик магистратурада ўқиш учун. Зариф ўша пайтлар кетганди. Охирги марта уни Зебонинг тўйида кўрдим. Ўшанда ҳам менга жимгина термулганини сезгандим. Энди нима учун келди экан, Тошкентга?
— Мен шошиб тургандим, курсдош, — дедим гапни қисқа қилишга уриниб. — Уйга кетишим керак.
— Ҳалиги... ярим соат вақт ажратинг, — ялингандек деди у.
Шундоқ ҳам журъатсиз, бўшанг сабоқдошимни хафа қилгим келмади. Аслида у билан умуман гаплашгим йўқ.
— Юринг анув, ўриндиққа, — дедим ноилож.
Давоми бор

👍21❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН💫✨
✨Хайрли тун, Тунингиз сокин бўлсин!
✨Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✨Хайрли тун, Тунингиз сокин бўлсин!
✨Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ
Оқшомингиз файзли ва мафтункор бўлсин !
Бу оқшом сизларга гўзаллиги билан ажралиб турсин.
Бирор нимадан кўнглингиз хижилми?
Мумкин бўлганларни кечиринг, қолганларни эса унутиб юборинг. Унутиш - энг зўр жазо ва энг яхши доридир.
Ўзингизни севиб яшанг !
Хайрли Тун Узоқдаги Яқинларим.

Ассалому алайкум !
Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар!
Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни Аллоҳ ўзи доим паноҳида асрасин.
Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ бўлсин, қадрдон.

📝 Аёлининг айбига кўз юмган мард эркак..
🍃
Бир камбағал инсон бор эди.
Унинг топгани аранг рўзғорини тебратишга етар эди.
Олти ой деганда, бир тугун гўшт ейишарди. Топган-тутганини тўплаб, бир куни эр товуқ сотиб олиб, таом тайёрлаши учун аёлига келтириб берди.
Бечора анчадан бундай тансиқ таомни татиб кўрмагани учун, таом таёр бўлишини орзиқиб кутди.
Таом дастурхонга тортилди.
Таомдан татиб кўрса, жуда шўр бўлиб кетган экан. Бироқ, буни ҳеч кимга билдирмади, аёлига ҳам лом-лим демади.
Ўзига ўзи деди: «Эй Роббим, борди-ю, менинг қизим ҳам таомга шундай кўп
туз солиб юборса, куёвим уни кечиришини, унинг кўнглини оғритмай, бир сўз демаслигини истар эдим. Хотиним ҳам бировнинг қизи, унинг ҳам кўнгли оғришини истамайдиган ота-онаси бор.
У Сенинг банданг, мен уни сени розилигинг учун кечирдим», деди.
Орадан вақт ўтиб бу эркак оламдан ўтди.
Бир тақводор киши уни тушида кўрди.
Ундан: «Сенга қандай муомала қилишди», деб сўради.
Аллох менинг барча гуноҳларимни кечирди ва жаҳаннам азобидан озод этди. «Мен сени кечиришимнинг сабаби, менинг бир бандамни кечирганингдир.
Сен унинг айбига кўз юмдинг, умрингда бир емоқчи бўлган тансиқ таомингни шўр қилиб қўйса ҳам, аёлингга лом-лим демадинг, уни кечирдинг.
Мен ҳам сени кечирдим», деди.
🍃
Эркак эркакларнинг - ЁМОНЛИГИНИ билгани учун хотинини рашк қилади ! Хотин аёлларнинг ҳийла ва ~ МАКРИНИ билгани учун эрини рашк қилади !
Аёлларга зулм ўтказма, бўлма тошбағир,
Улар қийшиқ қовурғадан яралган ахир.
Нетсин Аллоҳ яратибди уларни шундоқ,
Синиб қолар тўғирлашга уринганинг чоқ.
Ўз холига қўйсанг баттар қийшаяди ул,
Одам ўғли ўзинг танла-қай бири маъқул.
Мурувват қил сенга қарши қилсаларда жанг,
Яхши эмас синиб қолса битта қовурғанг..!

👍15👏3
ҚАЙСИ КАСАЛЛИК НИМА ЕТИШМАСЛИГИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИ?
Абу Али ибн Сино қайси касалликлар инсон организмига керакли қандай витамин ва минераллар етишмаслигидан келиб чиқиши ҳақида қуйидагиларни маълум қилган:
➖ Таъм билмаслик — натрий ва рух.
➖ Саратон (рак) — йод, калий, кремний, натрий, селен, рух.
➖ Ревматизм — калий, кальций, кремний, рух.
➖ Юрак аритмияси — йод, калий, магний.
➖ Қувватсизлик — йод, калий, кальций, магний, фосфор.
➖ Панкреотит — селен.
➖ Тутқаноқ — калий, кальций, магний.
➖ Тахикардия — йод, калий, кальций, магний.
➖ Хотира сусайиши — йод, калий, натрий, рух.
➖ Сурункали чарчоқ — йод, калий, магний, мис, натрий, фосфор, хром, рух.
➖ Ўпка касаллиги — мис.
➖ Тошмалар — марганец, мис, натрий, рух.

👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mmmm….🤤🤤
Kerakli masalliqlar:
• 150 gr sut
• 1 osh qoshiq shakar
• 1 osh qoshiq droja
• 1 ta tuhum
• 160 gr un
• ta’bga ko’ra tuz
• 10 dona o’rtacha uzunlikdagi sosiska
• 200 gr atrofida sir (alsafi)
• 100 gr kfc uchun mo’ljallangan non talqoni
• o’simlik yog’i
Tayyorlanishi.
Iligan sutimizaga droja va shakarni solib apara qilib, oshirib olamiz.
Tuhum, tuz va un solib suyuqroq hamir tayyorlab olamiz.
Hamirimizni ustini yopib oshirib olamiz.
Hamir oshguniga qadar sosiska va sirni videoda ko’rsatilgandek shpashkaga tiqib olamiz.
So’ngra hamirimizga botirib olamiz.
Ustidan esa kfc uchun mo’ljallangan non talqoniga botirib olamiz.
Qizib turgan o’simlik yog’ida qizartirib pishirib olamiz.
Issiqligida tanovul qilamiz☺️
Tayyor bo’ldi.
Yoqimli ishtaha☺️

👍9
ҲАДИСИ ШАРИФ
Енгил, аммо савоби улуғ амаллар
– Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.
– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.
– Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
– Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.
– Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.
– Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.
– Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.
– Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.
– Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.
– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.
– Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.

👍12🥰1