🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Оқила АЁЛ...

Бир эркак уйига чарчаб хафа
ҳолда кириб келди... Аёли
салом бериб табассум билан
кутиб олиб :
Ҳа бегим, нега МАҲЗУНсиз
нима бўлди.?
Йўлда келаётган эдим
қўшнимизни кўриб қолдим...
машинада болаларини олиб,
дам олишга салқин тоғ ён
бағриларига кетишаётган
экан... Менга хам ~ "юринг бир
чўмилиб салқинланиб
келамиз" деди...
Шунга ҳафаман.. шунча йил
бирга яшадик бирор марта
сизларни ДАМ олишга салқин
жойларга олиб бора олмадим...
Умримиз меҳнат килиб бола-
чақа деб ўтиб кетаяпти...
Аёл кулиб шундай деди :
Бегим ҳафа бўлманг БИЗ
иншаа АЛЛОҲ биргаликда бир
умрга дам олишга САЛҚИН
жойга яъни << ЖАННАТ >> га
борамиз..
Эркакни кўзларидан ёш оқа
бошлади...
Бу қувонч ёшлари эди...
Шундай Оқила Аёлни тақдир
қилиб берган Аллоҳга хамд
айтиб йиғларди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18
🧕 Muslimalar kundaligi
44-ҚИСМ Халқни байрам билан андармон пайтида ғафлатда қолдирмоқчи бўлишган. Аммо биз бунга йўл қўймаймиз. Бизни чўчитаётган биргина нарса — бегуноҳ чўпонлар. Ақидапарастлар ҳамон йўлда учраган чўпонни асир олмоқда. Нимани режа қилганини ҳозирча билмаймиз.…
45-ҚИСМ

— Ишчи керакми? Биз қолиб кетмайлик!
Уларнинг ҳаммасига бувим жавоб берди. Аввалига роса мақтанди. Дастурхонда қолган нондан ушатиб едиртирди:
— Мана, еб кўр. Кўрдинг! Улар шунақа нон пиширишяпти. Ишчи масаласида кечга томон келинглар. Абдулланинг ўзи ҳал қилади. Янаям аниғини Азиз билади.
“Азиз...”
Тағин Азиз акани ўйлай бошладим.
“Жуда ғалати одам. Аммо ҳали бирор ёмон томонини кўрмадик. Аниқ билганим, у ноҳақликка сира чидаб туролмайди. Кеча ҳам қони қайнаб Эркин аканинг ёнига отилиб тушди. Бунақа пайтда қўшнимиз одатда ҳеч кимни танимасди. Негадир Азиз акага индамади. Балки, Азиз аканинг жонни ачитувчи гаплари сал бўлса-да, таъсир қилгандир? Янаям Худо билади. Қизиқ, Азиз аканинг ўзи хотинига қандай муносабатда экан? Болаларига-чи?”
“Бўрини йўқласанг қулоғи кўринади”, дейишади. Ҳақ гап. Ўйларим ниҳояланмай дарвозадан Эркин ака кўринди:
— Азиз! Ҳо, Азиз!
— Кел, Эркин болам, — бувим ҳеч нарса бўлмагандек қаршилади.
Ҳовлига гердайиб назар солаётган қўшнимиз бувимга парво қилмади. На салом, на алик бор.
— Азиз туман марказига нон тарқатгани кетган, болам...
Бу гапдан кейин Эркин ака гап-сўзсиз изига қайтди.
— Шу бир нимани бошламасайди, — ҳовли этагидан ташвишланиб чиқиб келди онам. — Кеча жим кетгани ёқмаганди менга. Худонинг ўзи инсоф берсин. Азизни майиб қилмаса эди...
— Майиб қилгунча қараб турамизми? — жаҳли чиқди бувимнинг.
Бувимга ҳам Эркин аканинг ташрифи ёқмаганди.
— Моҳ опа! — дарвоза томондан яна овоз келди.
— Бугун жуда йўқловчи кўп бўлдими? — онам бўйнини чўзди.
— Ўзим қарайман. Мени чақиришяпти-ку! — дарвоза олдида абитуриентларимни кўриб шошиб қолдим. — Ие, қачон келдиларинг?
Кеча кечки пайт қайтган бўлажак талабаларим бугун дарс олгани мени йўқлашибди. Уларни уйга киритдим. Икки соатча дарс билан банд бўлдик. Сабоқ тугаб, бўшаганимда отам уйда эди. Кайфиятсиз чеҳрасидан хавотирга тушдим:
— Дада, тинчликми? Кайфиятингиз йўқ.
— Азиз билан Суннат ҳали қайтмади. Боя қўнғироқ қилсам, “бор-йўғи элликта нонни тарқатдик. Дўконлар олишни истамаяпти”, дейди.
Юрагим ортга тортди: “Энди нима бўлади? Қолган олтмишдан ортиқ нонни нима қилишади? Ё Худо, наҳот, дадамнинг бошлаган иши ўхшамаса? Азиз ака қай ҳолга тушди экан?”
— Опа, телефонингиз, — ичкаридан синглим овоз берди.
Дадамга тасалли берадиган бирор гап айта олмай уйга кирдим.
— Ким экан?
Моҳрўй индамай қўлимга телефонни тутқазди.
— Бунинг нима гапи бор экан, шу пайт? — ростдан ҳам гаплашишни истамадим. Аммо Зариф қайта-қайта қўнғироқ қилаверди. Жавоб беришдан бошқа чора йўқ.
— Моҳгул, ҳалиги... — деди Зариф саломлашгач. У жуда ҳаяжонда эди. — Буни сизга қандай айтсам экан? Аввало, сизга катта раҳмат. Туйғуларимни жавобсиз қолдирмаганингиз, севгимизни деб курашганингиз учун раҳмат!
Мен ҳеч нарсага тушунмадим.
“Нималар деяпти, бу йигит? Тушида севги изҳор қилиб чиқмадиммикан?”

Давоми пастда
👍14🤗3❤1
46-ҚИСМ

— Азиз ака қўнғироқ қилганида тўғриси қўрқдим, — курсдошимнинг бу гапи бирдан мени сергак торттирди.
— Азиз ака сизга қўнғироқ қилдими?
— Ҳа, “учрашайлик, Тошкентга келинг”, деди. Очиғи, ҳам рашким келди, ҳам сиздан айрилишимдан қўрқдим. Чунки севган йигитингиз деб ўйладим-да...
Мен бутунлай ўзимни йўқотиб қўйдим.
“Азиз ака нега Зариф билан учрашди?”
— Учрашганимизда эса, у кишига жуда ҳурматим ошди. Айтишича, мен учун кўз ёш тўкибсиз...
— Нима? — миямга қон тепгандек бўлди.
“Мен Зариф учун йиғлабманми? Йиғлаганим, қайғуларимдан бехабар-ку. Билса, балки излаб келарди. Менинг кўз ёшларимни оққизган инсон шунга арзийди! У ўн йил эмас, юз йил кутишга, туну кун кўз ёш тўкишга лойиқ йигит!”
Мижжаларимда ёш айланди. Рост. Мактублар ҳам унинг шундай қимматли йигитлиги билдирарди...

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ойижон, адамдан хат олдим. Мендан хавотирда эканлигини ёзибдилар. Нафақат адам, бугун бутун Ўзбекистон хотижамлигини йўқотди. Не-не ота-оналар тонгни уйқусиз, бизга умр, душманга ўлим тилаб оттираётгандир? Холбуки, биз уларнинг тинч ухлашлари учун курашяпмиз. Уруш биз аскарларни уч кун ичида оға-инидан-да яқин қилди. Аввалги келишмовчиликлар қайда? “Дембл”лар энди “дух”ларга гапини ўтказишни эмас, далда бўлиш, ҳимоя қилиш учун қайғуряпти. Ҳамма бир-бирига тасалли ва куч беришга интилади. Бир тан, бир жон бўлиб курашяпмиз. Афсуски, гуруч курмаксиз бўлмас экан. Аллоҳ кимнидир жасур, кимнидир акси қилиб яратган. Кеча ҳужум чоғида бир офицер йиғлади. “Ўлишни истамайман. Болаларим бор, уларнинг отасиз қолишини истамайман! Ортиқ жанг қилмайман. Шу ердан чиқмайман!” дейди титраб-қақшаб. Аввалига нафратим қўзиди. Кейин ўйлаб қолдим. Ахир, ким ҳам жажжи дилбандининг жонсиз танаси устида “отажон” деб йиғлашини хоҳлайди. Дарров ёнига бордим: “Ўртоқ лейтенант! Ҳеч ким ўлмайди! Биз ўлмаймиз! Биз ўлсак ортимизда турган болалар, оналар, боболар, бувиларни ким ҳимоя қилади? Бизни Худонинг ўзи асрайди!”
Шундан сўнг у ўзига келгандек бўлди. Биз тоғни айланиб ўтиб, душманга орқа томондан зарба бермоқчимиз. Бунинг учун гуруҳ тузилди. Ушбу гуруҳда мен ҳам борман. Дўстим Ўроз ҳам бор. Насиб қилса, албатта ақидапарстларни қўлга оламиз! Дуо қилинг, ойи...
МАН. 08.09.2000”
* * *

— Моҳгул, йиғлаяпсизми? — бурнимни тортганим Зарифни хушёр қилди. — Хавотирга тушманг. Ўша деканнинг жиянига сизни бериб қўймайман!
“Бунча жасоратни қаердан олди, бу йигит? “Деканнинг жияни” дедими? Бу гапларни қаердан билади? Наҳот, ҳамма гапни Азиз ака айтиб берди? Ё Худо, Азиз ака шу учун Тошкентга кетганмиди?”
— Зариф, бу гапларни қаердан эшитдингиз?
— Азиз ака айтди. “Тезроқ ҳаракатингни қилмасанг Моҳгулдан айриласан, уни деканларинг келин қиляпти”, деди. Дардингизни ҳеч кимга айтолмай жуда кўп йиғлабсиз. Бошқа сизни йиғлатиб қўймайман!
“Шу ўзимизнинг Зариф курсдошми? Бунақа гапларни айтишга журъатни қаердан олди экан?”
👍19
47-ҚИСМ

У худди фикримни ўқигандек гапида давом этди:
— Муҳаббат одамга куч бераркан. Мен сизга бўлган ҳисларимни жавобсиз деб ўйлаганим сари ожиз қолардим. Энди унақа эмасман. Ишонасизми, деканнинг ёнига бордим. Гаплашдим.
— Нима? — қичқириб юбордим. Зарифнинг бу гапи мени ақлдан оздираёзганди.
— У кишига муҳаббатимиз ҳақида айтдим. Яхшиям, Азиз ака бор экан. Бўлмаса, мен сизнинг туйғуларингиздан бехабар ўтиб кетарканман. Ўзимда ҳам айб бор, — тинмай гапирарди Зариф. Гўё ҳаммасини ёзиб, ёдлаб олгандек тутилмай, адашмай сўзларди. — Кўзларингиздан, сўзларингиздан англашим керак эди. Биласиз, бироз уятчанман. Шунинг учун эътиборсизлик қилганман. Кечиринг, мени Моҳгул! Мен жуда ҳам бахтлиман. Сиз ҳам сиқилманг. Декан билан муаммони ҳал қиламиз. Борамиз уйингизга.
Бу гаплардан соқовга айландим. Ҳаётимда шиддат билан юз бераётган ўзгаришлардан ўзимни йўқотиб қўяётгандим. Ҳаммасига қўл силтаб қишлоққа қайтишим, деканнинг совчи бўлиши, Азиз аканинг ўзбошимчаликлари барча-барчаси шунчалар тез юз беряптики...
— Майли, Моҳгул. Вақтингизни олмай. Сизга раҳмат, ҳаммаси учун. Мен сизни жуда яхши кўраман, — шу гапни айтиши билан Зариф алоқани узди.
“Балки ҳозир айтган гапидан ўзи қизариб ўтиргандир? Ахир бу унинг менга қилган илк севги изҳори. Тавба, бу гаплар мени ҳаяжонга солмади. Нега бу қадар бефарқман ўз тақдиримга? Уйланган йигит оғиз солди, рад этмадим. Энди курсдошим мени ўзига нисбатан бефарқ эмас, деб ўйлаяпти. Бу ҳам ташвишга солаётгани йўқ. Наҳот, қисматимни шу қадар қоғозларга боғлаб ташладим. Азиз ака-чи? У мендан сўроқсиз нималар қиляпти? Шунча ишни қилиб яна нега мендан хафа? Балки, ўз ишидан хижолатдадир? Деканимиз нима деган хаёлга борди, экан? Ҳойнаҳой, “писмиқ қиз” дегандир? Илгари ўзимга нисбатан айтилган ҳар қандай гапдан қочишга, ҳимояланишга ҳаракат қилардим. Энди бу қалбимга ғулғула ҳам солмаяпти. Менга нималар бўляпти?”
— Азиз, — Эркин аканинг чақириғи хаёлимни тўзитиб юборди. — Азиз борми?
— Ҳали келмади, — деди отам.
“Бу одам нега Азиз акани сўраб қолди? Жанжал бошламаса эди. Шундоқ ҳам ўзи жиғибийрон бўлиб юргандир?”
Сотилмаган нонлар менинг дардимдан муҳимроқдек эди, наздимда. Чунки бу иш юришмаса, отамнинг қай аҳволга тушишини тасаввуримга ҳам сиғдира олмасдим. Касод бўлишдан ҳам кўра отам қишлоқда бош кўтариб юролмаслигини, битта ишни эплай олмади, деган гапга чидай олмаслигини жуда яхши билардим. Азиз акани эса гапирмаса ҳам бўлади. Бировнинг масъулиятини зиммасига олиб, оқлай олмаслик...
“Балки шунинг учун Азиз аканинг қилган ўзбилармонлигига бефарқдирман! Эҳтимол, жонкуярлиги ҳамма айбини ювиб кетаётгандир? Чунки мени ўйлаб шу ишни қилган-ку!”
— Ичкарига тезроқ кир, бола! Жиддий гап бор! — ҳозиргина чиқиб кетган Эркин ака дарвозадан қайтиб кириб ўйларимни тўзғитиб юборди. У Азиз аканинг билагидан тутиб олганди.
— Эркин, сен менинг ёнимга кел, болам, — уларни кўриб бувимнинг капалаги учиб кетгани аниқ эди. — Азиз уйга кирақол, чарчагансан.
— Мом-а-а, — деди ёшига ярашмаган эркалик билан Эркин ака. — Азизни мендан олиб қочманг. У билан гаплашиб олмасам бўлмайди.
Азиз аканинг кўзлари ичига тортиб қизарган, кайфиятсиз ва ҳорғин эди. Қўшнимизни хушламаётгани, гаплашгиси йўқлиги аён. У бувимнинг гапига буйсунгандек индамай уй томон юрди.
— Шошма, Азиз! Ҳаммасини ўзинг бошладинг. Энди эшитасан! Менга қара! — деди Эркин ака ғалати аҳволда.
Азиз ака тўхтаб, қовоқ осганча унга жим тикилди.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Хайрли тун..🌙
🌙Тангри ёмонликка дучор этмасин,✨
Номардлар кулида ночор этмасин.✨
Хеч инсон дилига бермангиз озор,✨
Сизга хам хеч зотдан озор етмасин.✨
Аллохга омонатсиз узокдаги якиним.✨

Тунингиз осуда утсин...🌝

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ...🍃

🍀🌿Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!

🌱☘️Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..

☘️🍃Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

🌱☘️Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик..

🍃🌱Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.

☘️🍃Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..

🍃🌿Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..

🍀🌱Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!

☘️Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!🍀

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
АЛЛОҲНИНГ ҚУДРАТИ...

Яқинда пойтахтга иш билан бориб, бир аёл билан суҳбатлашиб қолдим. Ижодимни кузатиб юрар экан. Исмимини эшитиб мени ғойибона танишлигини, мумкин бўлса икки оғиз гапи борлигини айтиб қолди. Бироз вақтим борлиги сабаб уни эшитишга розилигимни билдирдим. Хиёбонга бориб, ўриндиққа ўтирдик. У гап бошлади.
--Исмим Дилдора. Аслида мен Тошкентлик эмасман. Вилоятданман. (Қайси вилоятдан эканини ёзмай қўя қолдим --муаллиф)

Бундан ўн икки йил муқаддам бўлган воқеани охири қандай тугагани ҳақида сизга сўзлаб берсам. Шуни ёзсангиз. Каналингизга қўйсангиз. Зора кўпчилик ўқиб, хулоса чиқарса.
У пайтлар мен 19 ёшда, ҳали турмушга чиқмаган қиз эдим. Қўшнимиз бўларди. Назира келинойи деб чақирардик. Учта боласи бор, камқўриқ оила эди. Эри Рустам ака Россияда ишлаб келарди. Ҳаётда моддий томондан анча қийинчилик кўришганди. Буям етмагандай Назира келинойи тўртинчисига ҳомиладор эди. Кутилмаганда уларни бошига фалокат тушди. Рустам ака ишлаётган жойида 5-қаватдан тушиб кетиб, ногирон бўлиб қолди, чалажон аҳволда самолётда олиб келишди. Маъракалар ўтгач, Назира келинойи бизникига чиқди. Онам билан суҳбатини дафъатан эшитиб қолдим.
--Жамила опа. Менга бир ярим миллион зарур бўпқолди. Бериб турсангиз. Ишлаб ойлик олсам қайтараман,--деди келинойи йиғлаб.
--Йиғламанг Назирахон. Пул сиздан айлансин. Бераман. Аммо шунча пулни нима қиласиз?-- деб сўради онам.
--Биласиз, учта болам бор. Бу жўжаларни боқиш осонмас. Бунинг устига қорнимдаги ҳомилам эгизак экан. Ҳомиламни аборт қилдираман. Ахир шунчасини қандай боқаман. Ҳозир уйда егани ҳеч вақоимиз йўқ,--дея йиғлади келинойи.
Бу гапларни эшитиб мени ток ургандек бўлди. Титраб кетдим. Ҳали турмушга чиқмаган эрсам-да, фарзанд доғида куйиб юрганларни кўпини кўрганман. Келинойи эса Аллоҳ берган неъматни олдириб ташламоқчи.
--Йўқ!!! Бундай қилманг жон келинойи. Рўзғорингиз учун майли пул берамиз. Аммо болани олдирманг,--деб ялиндим мен. Онам ҳам мен тараф бўлди. Машаққат билан амаллаб келинойини аборт қилмасликка кўндирдик. Вақти-соати етиб, Назира келинойи эгиз фарзанд кўрди. Бир ўғил ва бир қиз. Бу орада мен турмушга чиқдим. Хўжайинимни оиласи ўртахол оила эди. Турмушимизда камчилик бўлмаса-да, рўзғоримиз камчил эди. Турмушга чиққанимдан икки ойдан кейин эрим билан ишлагани Россияга кетдик. Назира опага онам баҳолиқудрат ёрдам бериб турди.
Россияда иш бошлаганимга бир ойча бўлганда онам билан телефонда гаплашдим. Гап орасида Назира келинойи ҳақида сўрадим. Онам йиғлаб деди:
--Қизим! Ёмон иш бўлди. Назира эгизакларини пойтахтлик фарзанди йўқ оилага сотиб юборди. Шунча ялиндим, кўнмади. Йўқчилик қурсин,--деди увиллаб. Ичимда нимадир узилгандек бўлди. Онамга майли, бўлар иш бўпти, дедим-у, аммо бир ойгача унутолмадим. Орадан йиллар ўтди. Бу орада мен ҳам икки нафар фарзандли бўлдим. Турмуш ўртоғим дардга чалиниб, даволаш учун пойтахтга олиб келдик. Тошкентда икки ой қолишимиз маълум бўлгач, табиийки, мен бирон иш ахтариш пайига тушдим. Чекка вилоятдан қатнаш осонмас. Шу сабабли ўзим учун ҳеч бўлмаса ҳаракат қилишим керак. Суриштириб, ахтариб бир хонадондан иш топдим. У хонадон ўзига тўқ бўлиб, мен у ерда оқсоч сифатида ишладим. Дастлабки кунларданоқ оила аъзолари менда ўзгача таассурот қолдиришди. Кўпчилик бой хонадонларда оқсочларни кўпам назарга илишмайди. Мен иш бошлаган хонадонда эса умуман аксинча. Мени худди оила аъзосидек ҳурмат қилишарди. Бундан мамнун эдим. Икки ҳафтача ишлаган пайтим эди. Бир пайт уй эгасининг таътилга кетган эгизаклари қайтишди. Улар мен бу уйга ишга кирмасимдан олдинроқ қишлоққа, қариндошлариникига кетишган экан. Эгизакларни кўрдим-у, негадир Назира опани эгизаклари эсимга тушди. Оила бекаси Комила опа билан шу ҳақда суҳбатлашдим. Болаларни ёши ҳам тахминан тўғри келарди. Қизиқишим ортиб, бир куни Комила опадан сўрадим:
--Мени маъзур тутинг опажон. Эгизакларингиз неча ёшда?.......
👍19❤1😢1
--Ўн икки ёш,--деди Комила опа.--Икковини ҳам арабчага ўқитганмиз. Ҳозир Ҳасанжон ҳам, Зуҳра ҳам Қуръони Каримни тўлиқ ёд олишган. Буларни аслида ўзим туғмаганман. 15 йил давомида фарзандимиз бўлмади. Бола асраб олишни мўлжалладик.
Ўша кунларда қайсидир вилоятдан бир аёл эгиз фарзандини сотмоқчи экани тўғрисида хўжайиним гап топиб келди. Бордик. Гаплашдик. У аёлни исми Назира экан.....
Комила опани қолган гаплари қулоғимга кирмади. Мен ҳаммасини тушуниб етгандим. Демак, Назира опа муҳтожлик туфайли сотган эгизаклар ҳозирги кунда Комила опани фарзандлари. Комила опа уларни ўзи туққандек тарбиялаб, қори ва қория қилиб тарбиялабди.
Бир пайтлари шу гўдакларни вояга келтирган онаси Назира келинойи эгизаклардан воз кечмоқчи бўлгани, аборт қилмоқчи бўлганида мен ва онам уни йўлдан қайтаришимиз, орадан йиллар ўтиб, айнан ўша эгизакларга рўпара келишим. Булар бежиз эмас. Бу бутун оламлар Роббиси бўлган зотнинг тақдири эди. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг қудрати буюк. Албатта, У ҳоҳлаган иш бўлади.
Аллоҳ аввал болаларни абортдан сақлади. Кейин улар пойтахтга сотилди. Сўнг эса мени уларга рўбарў қилди. Бу билан Яратган Аллоҳим шундай демоқчи:
Эй бандам, сен минг уринганинг билан мен битган тақдирни ўзгартира олмайсан. Мен шу гўдаклар қори бўлишини истадим ва бу бўлди. Шунда ҳам қудратимга шубҳа қилувчилар бўлса, шунда ҳам синовимга шукр қилмайдиганлар бўлса, улар ўзларига зулм қилувчилардир.
Дилобар Уралова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏13👍6🥰4😢1
✨ Rasulullohga salavot aytishning foydalari

Insonning ruhiy yuksalishi, gunohlardan poklanishi, Rasulullohga yaqin bo‘lishi va Qiyomat kunida shafoat qilinishi uchun salavot aytishni ko‘paytirish ham kifoya qilishini bilarmidingiz?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤1
📖   Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.


    Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...

    Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.

    Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.

    Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

    Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.

    Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.

    Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади.

📖 Ўткир Ҳошимовнинг
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏1
48-ҚИСМ


— Эркин, уйингга бор. Дамингни ол. Азиз ҳам чарчаган. Ёзнинг иссиқ кунида, қоронғи, салқин уйга кириб ухлаганга нима етсин! — отам ҳам қўшнимизни тезроқ уйига жўнатиш пайида.
— Абдулла ака, қўрқманг жанжал қилмайман. Гаплашиб олай...
— Нимани гаплашасиз? — ундан кўз узмади Азиз ака.
— Ҳалиги... кеча... ишонсанг, кўзим очилди, — ерга қаради қўшнимиз. — Қизимнинг ёнимни олгани... Эсласам ҳалиям юрагим бошқача бўлади. Шу пайтгача улар учун қайғурмадим. Ишламоқчиман. Мени ёнингга ол! Ўргат, нима иш десанг қиламан. Ишласам, ичиш эсимдан чиқар...
Азиз ака чуқур хўрсинди:
— Ака, тушдан кейин бирдан цехга олиб кетаман. Ўша жойда гаплашамиз, майлими? Ҳозир озроқ дам олмасам, бошим ёрилиб кетади.
— Бўлди, ука! — қўлини кўксига қўйиб чиқиб кетди Эркин ака.
— Вой, Худога шукр-ей, инсофга келгани рост бўлсин, — енгил нафас олди бувим.
— Эчки қасам бу. Эртага эсидан чиқади, — отам қўл силтаб, Азиз акага яқинлашди: — Иш бирдан юришмайди. Сен ўйланаверма. Уйга кир тушлик қиламиз, кейин бироз ухлаб ол.
— Майли, — деди Азиз ака жилмайишга ҳаракат қилиб.
Мен эшик олдида унга тикилганча турардим. Мени кўрди-ю, ортига қайтиб отамга деди:
— Аввал ювиниб олай.
Тушлик вақтида ҳам у гапирмади. Отам акамни саволга тутиб, яна йигирмата нонни зўрға битта озиқ-овқат дўконига ташлаб келишганини, қирқтасини цехда қолдиришганини билиб олди.
“Қолган нон нима бўлади? Яна нон пиширамизми, йўқми?”
Бу саволлар биргина менинг эмас, ҳамманинг миясида ғужғон ўйнарди. Лекин ҳеч кимнинг тилга чиқариш нияти йўқ. Ҳеч нарса бўлмагандек ўтирарди барча. Ора-сира укам Жаҳонгир чалғитишга уриниб нимадир дейди. Афсуски, айни дамда жуда муҳим ва муаммо бўлган бу тадбиркорлик иши бирибир биздан ғолиб эди.
— Ҳаво иссиқлигидан кундузи ухлаш ҳам мушкул. Шундай бўлсада сизлар мизғиб олинглар. Кеча мижжа қоқмагансизлар, — деди бувим дастурхонга дуо қилиб бўлгач.
— Иссиқни сезмай, мазза қилиб ухлашнинг чораси бу — чўмилиш. Бир-бир калла ташлаб келсак-чи, — Мусулмонга қаради Жаҳонгир.
— Қаерга? Ҳовли этагидаги сувгами? — жонланди Азиз ака ҳам.
Улар бир пасда аввал чўмилиб, кейин дам олишга келишиб, қўзғалишди.
— Тепароққа борамиз. Ҳозир ҳамма ўша ерда. Тепа томон чуқур ва кенг. Бизнинг ҳовлининг пасти тор, — деди акам уларга эргашиб.
— Бизам кетдик, — менга боши билан ишора қилди Моҳрўй улар чиқиб кетгач. — Шундоқ уйнинг рўпарасида сувга кирамиз-у, қайтамиз.
— Йигитлар чўмиладиган жой кўриниб туради-ю, — улар билан ёнма-ён чўмилишни ўйлаб, уялиб кетдим.
— Кўйлакларимиз билан ўзимизни сувга отамиз-у, чиқамиз. Кейин ухласангиз борми? Оҳ-оҳ...
— Бор, бир чўмилиб келинглар, — деди бувим ҳам чин дилдан. — Булунғур ариқнинг суви шифобахш. Иссиқ кунда пайдо бўладиган тошмаларни бир зумда йўқотади. Тананг яйраб қайтасан.
👍33
49-ҚИСМ

Чўмилиш эмас, шунчаки бориб-келишни кўнглимга тугдим. Ҳовли адоғига тушганимиз сари болаларнинг қийқириғи, шовқини эшитила бошлади. Сув ёқасига боргач, беихтиёр улар томонга боқдим. Бизникилар қирғоқда кўринмайди, аллақачон шўнғишган чоғи. Юз қадамча нарида бўлган йигитларнинг кимлигини сув ичида таниш қийин экан.
Ўн-ўн беш ёшлардаги болалар Булунғур ариқ четидаги кекса толга ўрмалайди. Баланд ва бақувват шохига чиққач, пастга — сувга калла отади. Баъзилар ёғоч кўприк устидан сакрайди. Қий-чув, қийқириқ авжида. Моҳрўй ҳам мажнунтол шохидан ушлаб сувга туша бошлади.
— Ай, унча муздай бўлмаса ҳам этни жунжиктиради. Тушинг опа, — қичқирди у.
— Мен чўмилмайман. Бир шўнғи, кетамиз, — дедим мен ҳам бақириб.
У айтганимни қилди. Юпқа, енгсиз кўйлагида ўзини сув бағрига ташлади. Икки-уч марта шўнғигач, ияги қалтираб чиқиб келди:
— Кетдик, совқатдим.
Мен беихтиёр яна йигитлар чўмилаётган томонга қарадим. Бир бола дарахтдан сувга сакради. Кейин бирин-кетин бошқалари.
— Диёр, Диёр! — зум ўтмай жон аччиғида янграган овоз бизни сергак торттирди. — Диёр чиқмади!
Мен сувдан кўз узмадим. Тўлқинланиб оқаётган лойқа сув ичидан бир бош кўринди-ю, яна ғойиб бўлди.
— Ана, ушланглар! — бақирди кимдир. Ҳамма оқим бўйлаб суза бошлади.
— Қирғоқдагилар югуринглар, олдинроқдан тушинглар, — Азиз аканинг овозини танидим.
— Кимдир чўкяпти, Рўй, — дедим қўрқиб.
Бу пайтда Азиз аканинг ўзи ҳам сувдан чиққан, биз томонга югуриб келарди.
— Моҳ, оқим бўйлаб югуринглар! Олдинроққа ўтишимиз керак! — бизга қараб бақирди Азиз ака. — Қирғоқдагилар мен билан!
Биз ҳам сув бўйлаб чопишга киришдик. Бир зумда йигитлар бизга етиб олди.
— Тезроқ, бирдан сувга сакраб қўл ушлашиб турамиз. Тўсиқ ҳосил қиламиз. Сакрадик! — ҳамма Азиз акага бўйсунди. Баравар сувга тушдик. — Оёқларнинг орасини жуда очманг, бир-биримизнинг қўлларимизни ушлаб, пастга туширамиз!
Ҳаммамиз қўл ушлашиб, сув ичида жонли тўсиқ ҳосил қилдик.
— Мана, менга урилди, — укам Мусулмон сувга кириб кетди. Азиз ака эса унинг ёнига шўнғиди. Улар анча масофагача оқиб келган болакайни сувдан кўтариб олиб чиқишди.
— Ким экан? — дедим сувдан чиқиб уларга яқинлашарканман.
— Диёрбек. Маҳкам подачининг невараси, — кимдир саволимга жавоб берди.
— Бошидан қон оқяпти, — ҳаяжон билан деди бир йигит.
— Дарахтдан калла ташлаганди, боши сув тагидаги тошга теккан, — изоҳлади биров.
— У хушсиз. Хушига келтириш керак! — юзига ура бошлади Азиз ака. — Кўзингни оч болакай. Хушингга кел!
У боланинг юрагига қулоқ тутди. Яна юзига шапатилаб, бармоғини бурун катакларига яқинлаштирди.
👏15👍12
50-ҚИСМ

— Нима бало, нафас олмаяптими? Ёрдам беринглар, ўлиб қолади! — Азиз ака ўзини йўқотиб қўйганди. Унинг сўзлари бизнинг юрагимизга ҳам қўрқув олиб кирди. — Қўл-оёғини уқаланг! “Тез ёрдам” чақиринг! Энди нима қиламиз? Болакай, кўзингни оч! Нафас ол! Болаж-о-он!
Азиз ака Диёрбекнинг кўксига икки қўлини қўйиб массаж қилишга киришди:
— Бурнини бекитиб, нафас беринглар. Уч деганимда нафас беринглар!
Бир йигит боланинг оғзига оғзини қўйди.
— Нафас бер! — жон ҳолатда бақирди Азиз ака. — Бўл, болакай нафас ол! Сен яшашинг керак! Бўл! Онангга нима деймиз? Онанг учун яша-а-а! Онанг буни кўтаролмайди! Яша-а-а!
Азиз аканинг овози дунёни тутиб кетгандек бўлди. Унинг сўзларидан қотиб қолдим. Мен учун қадрдон бўлган мактубларда ҳам шундай сўзлар бор эди...

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ассалому алайкум, ойижон!
Аҳволим жуда ёмон. Бизнинг гуруҳ ҳали йўлга чиқмади. Буйруқни кутяпмиз. Бугун мен учун жуда оғир бўлди. Аслида ҳозир ҳаммамизга, бутун юртдошларимизга ҳам осон эмас. Ҳадик ва таҳлика ичида яшашнинг ўзи бўлмайди. Биз ақидапарастлар билан жанг қилишдан, ватанни ҳимоя қилишдан қўрқаётганимиз йўқ. Юрагимизга қўрқув солаётган нарса бу — жудолик. “Бугун кимдан айриларканмиз, орамиздаги қайси марднинг умри якунланаркан”, деган ўй кимнинг хаёлидан ўтмайди дейсиз? Ҳар кун, ҳар сония Худога илтижо қиламан: “Аллоҳим, ҳеч кимнинг жонини олма. Агар жон керак бўлса мана мен минг бор ўлишга ҳам розиман. Фақат, бошқаларникини эмас. Айниқса, онаси ҳаёт бўлган йигитларни омон сақла!”
Афсус... Уруш қурбонларсиз бўлмайди. Ҳар куни кимдандир айриламиз ва офицерлар уларнинг тобутини уйи томон элтади. Айтишларича, баъзи ота-оналар айрилиққа чидай олмай аламини улардан олаётган, бақираётган, баъзан калтакламоқчи бўлаётган экан. Бундан бизнинг асло жаҳлимиз чиқмайди. Чунки ўша тупроққа қўйилажак норғул йигитни улар тарбиялаб вояга етказишди. Бугун алам устида жаҳл қилишяпти. Аммо эрта бир кун фахр ҳам туйишади. Ватан йўлида шаҳид бўлиш ҳам аслида шараф. Бироқ...
Бугун менинг аламим ўша ота-оналарникидан кам эмас. Юрагим куйиб кетяпти, ойи. Буни ёзиш ҳам мушкул. Кўзларимда ёш, қўлларим қалтирамоқда. Ойижон, дўстим Анвардан ажралдик. Анвардан, ўша ҳамманинг ҳавасини келтириб, севган қизидан келган мактубларни ғурурланиб ўқийдиган дўстимдан... Бунга взвод командиримиз ҳам чидай олмади. Бақириб йиғлади, ойи. Дод солди: “Сени бу кўйда уйингга қандай олиб бораман? Ота-онангга нима дейман? Онангнинг кўз ёшларига чидай оламанми? Онанг учун яшашинг керак эди. Онангга нима дейман?”
Бу гаплардан сўнг ўзимга сўз бердим: “Бир томчи қоним қолгунча сарҳадларимизни ҳимоя қиламан! Токи, оналар “болам”, деб бўзламасин!”
Ойижон, сизнинг “болам”лаб бўзлаганларингиз ҳамон ёдимда. Ортиқ оналарнинг кўзидан ёш оқмайди. Бизни у дунёда туриб бўлса-да, дуо қилинг...
МАН. 09.09.2000”

* * *

— Нафас ол! — Азиз ака ўзини тутолмай Диёрбекнинг бўшашган танасини силкилай бошлади. — Бўл! Ўзингга келсанг-чи! Кўзингни очсанг-чи! Сен ҳали яшайсан, болакай!
Азиз ака ҳамон боланинг шилқиллаб турган танасини силкиларди.
Кутилмаганда бола хўроз қичқириғидек овоз чиқарди-ю, оғзи-бурнидан сув отилди. Сўнг заиф йўталиб қўйди.
— У тирик! Суннат, тез югур машинани ўт олдир. Моҳ, сенам чоп! Дамаснинг орқасига бирор нима тўша, ётқизамиз, — бақирди Азиз ака.
Биз уй томон шошилдик. Ортимиздан Азиз ака Диёрни кўтарганча ҳаллослаб келарди.
👍22😢6❤1
51-ҚИСМ

— Ака, тезроқ боринг. Машина қизигунча ҳам вақт ўтади, — мендан олдин югурарди Мусулмон.
Биз етиб борганимизда Мусулмон дамаснинг ўриндиқлари олиб ташланган орқа томонига кўрпача солиб бўлганди. Уйдагилар қўрқиб қолишди. Азиз ака Диёрни авайлаб ётқизиб, акамга топширди. Ўзи рулга ўтириб, жўнади.
— Ишқилиб, тузалиб кетсин! — бувим акамдан ҳаммасини эшитган шекилли мажолсиз сўрига ўтирди. — У Маҳкам подачининг ёлғизгина ўғил невараси. Тўрт қиздан кейин туғилган. Нима бўлсаям, отдай бўлиб кетсин!
Мен ҳам бувимнинг ёнига чўкдим. Қай аҳволда қошни қорайтирганимизни билмаймиз. Шифохонага кетганлар сира қайтмас, ҳавотирдан ўлай деётгандик. Шўрлик Маҳкам бобо ҳам титраб-қақшаб келиб кетди. Менимча, у ҳам ҳозир шифохонада.
— Ярим кун бўляпти, келмайди-я! Тавба... — юраги сиқилади бувимнинг. — Телпон ҳам қилмадинглар.
— Анна, ҳаммасининг телефони уйда. Ахир устиларига зўрға кийим илиб кетишга улгуришди-ю, телефон эсга келармиди? — ҳар доимгидек тўнғиллайди Моҳрўй. — Куйинаверманг, келишади.
Томоғимиздан овқат ҳам ўтмасди. Шунинг учун ҳаммамиз шумшайганча сўрида тизилиб ўтирардик. Бир пайт машина овози эшитилди.
— Ана келишди! — ҳаммамиз баравар қўзғалдик.
— Болакай зўр! — Азиз аканинг кайфияти аъло эди. — Биз эса очмиз.
Бир зумда дастурхонга овқат тортиб, уларнинг оғзига тикилдик.
— Боши жиддий жароҳатланган экан. Аввал текширишди, кейин операция қилишди. Ҳаммаси яхши, — ишидан кўнгли тўлиб гапирди Азиз ака.
— Маҳкам подачининг гапини ҳам айтинг-да! — акамнинг бу гапидан сўнг қаттиқ қаҳ-қаҳа янгради. Азиз ака, акам ва Мусулмон мириқиб куларди.
— Одамнинг ичини қиздирмангизлар, — чидолмади Жаҳонгир.
— Ўзинг айт, — Мусулмонга имо қилди Азиз ака.
Укам эса чордона қурганча гап бошлади:
— Подачи Азиз аканинг исмини билмас экан. Лекин невараларининг “Вотти ака” дейишганини эшитган бўлса керак, “Воттижон”, деб Азиз аканинг атрофида айлангани-айланган. “Воттижон, бир умр хизматингизни қилай, Воттижон, тўйларингизда устингизга тўн ёпай, раҳмат сизга!” дейди тинмай.
Бу гап бизнинг ҳам кайфиятимизни кўтарди. Самимий, жонкуяр ва мард Азиз акага нисбатан қалбимда қандайдир ҳислар жўш ураётганди. Балки, бу ҳурмат ва эҳтиром ҳиссидир? Чунки уни севиб қолишим мумкин эмас. Ахир ўн йилдан буён юрагимни, хаёлим ва ҳаётимни банд этган йигит бор. Уни бирдан унутиб юборишим, бошқасига кўнгил қўйишим мумкинлигига сира ишонмайман! Сабаби, ўша оташ қалб эгасининг номалари ҳар дақиқада кўз олдимда жонланиб туради.

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ойижон, биз тонгда йўлга тушдик. Айтганимдек, тоғни айланиб ўтиб, душманга орқа томондан зарба беришимиз, уларни тоғ тепасидан пастга тушишга мажбур қилишим лозим. Отишмалар, визиллаган ўқ товушлари ора-сира эшитилиб турибди. Кимдир жон бериб-жон оляпти.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍38