🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
58-ҚИСМ


“Ҳаммага хат бор. Уйдагилар хавотирда”, — дея менга акамнинг мактубини тутқазди. Сўнг бизга бир мактубни кўрсатдики, у бағримизни тилиб, куйдириб ўтди.
Нома Анварнинг севган қизидан эди...
“Ҳалиям хат ёзяпти. Менимча, хабари йўқ”, — деди командиримиз чуқур “уҳ” тортиб.
“Улар бошқа-бошқа қишлоқдан. Яқинлари ҳам муҳаббатларидан бехабар. Бошқа қишлоқдан бўлгани учун қиз Анварнинг ўлганини эшитмагандир? Хавотир билан ёзаётгандир? Шўрлик қиз... Эшитса, қай кўйга тушади?” — овози қалтираб деди Ўроз.
“Ҳа, уруш ҳақида эшитгани табиий. Шунинг учунми, тинимсиз хат ёзяпти. Анвардан кейин... тўртта хат олдим...” — командиримизнинг бу гапи янада қалбимизни ўртади.
Мен дунёнинг ишларидан дод деворай дедим, ойи. Аллоҳ нега сабримизни бунақа синайди? Нима учун бу дунёда ҳам керак бўлган, онасининг суянчига айланган Ёдгор сингари ёлғизларнинг жонини олади? Бевафолар қолиб, аҳдидан қайтмайдиганларнинг йўлини айро қилади?
“Нега шу севишган қалбларни айирмоқни лозим топдинг, Худойим?! Қиз бечора машъум хабарни эшитиб хушидан айрилмайдими? Бу жудоликни жимгина енгишга иродаси етадими? Бундан кейин у кимнидир севиб, бахтли бўлиб кета оладими?”
Ўйлашимча, ҳаммамизнинг ҳам миямизда шу фикрлар айланарди. Лекин ҳеч ким ташқарига чиқармади. Ҳамма дардини ичига ютди. Ҳар доимгидек, қон ютгандек, аламимизни, изтиробларимизни ичимизга ютиб йўлга тушдик. Бу сафар отларсиз кетяпмиз. Шуниси ҳавфсизроқ. Чунки энди қандай шароит бўлишидан қатъи назар ортга қайтмаймиз. Токи, жангариларни тепадан тушишга мажбур қилмагунча. Оқ йўл тиланг, ойижон!
МАН. 17.09.2000”

* * *

Шукрки, қишлоқ аҳли меҳр-оқибатли. Ҳикмат бобонинг иссиқ-совуғига кўз-қулоқ. Тўғри, бундан ҳам бобонинг ори келади. “Кучим бор, ўзимни ўзим эплайман”, деркан доим. Бироқ нима бўлганда ҳам у якка.
Буларни ўз кўзим билан кўрмасам-да, ҳар уйга келганимда, гапдан гап очилиб, эшитиб қолардим. Лекин яна шуни ҳам биламанки, бобо болаларига гард ҳам юқтирмайди. Улардан асло норози ҳам эмас. Доим мақтайди, алқаб дуо қилади. Азиз ака бу гапларни билмагани учун у кишини невараси учун иш сўраб келган деб ўйлади. Мен эса бобонинг нима мақсадда келганини билолмай ҳайрон эдим. Биламанки, бобонинг пулга эҳтиёжи йўқ.
👍30❤1
59-ҚИСМ


— Унда кимга иш керак? — бақирди Азиз ака.
— Ўзимга! Қариб қолганим билан кучим бор. Пулинг ҳам керак эмас. Фақат, зерикмасам бўлди, — бобонинг овози титради. Кун бўйи катта уйда ёлғиз ўтиришнинг азобини у кишидан бўлак ҳеч ким яхши ҳис қилмаса керак. Бироз тин олди-да, ўзини қўлга олди. Сохта қаҳ-қаҳ отиб, деди: — Болаларим эшитса, роса койишади, лекин. Сени ҳам уришишлари мумкин. Чунки мени ҳеч нарсага муҳтож қилиб қўйишмаган-да! Келишса, “отажон, сизга нима етишмайди, бизни шарманда қилиб ишга кириб олдингизми?” деб роса хафа бўлишади. Мен уларнинг жиғига тегишни яхши кўраман. “Ёшлар ичида юриб, яшарай, кейин уйланаман, дедим”, дейман-да! Роса куйинишади, кейин...
Бобо ўзининг гапидан яна ўзи кулди. Бироқ атрофдагиларнинг жўр бўлмагани, унга ачиниш билан боқиб турганидан ўнғайсизланди. Сийрак соқолини силаб, ерга қаради. Пайтдан фойдаланган отам Азиз акага имо қилди.
— Ҳикмат бобо, — Азиз ака дарров тушуниб, бобонинг қулоғига яқин келиб баланд овозда гапирди: — Қоровул бўлиб ишлайсизми?
— Қоронғига довур? — бобога яна қулоғининг яхши эшитмаслиги панд берди. — Ҳа, қоронғи тушса ҳам ишлайвераман. Қоронғида мени бўри ермиди? Сизлар билан андармон бўлсам, бўлди. Пулинг керак эмас!
— Йўқ, тушунмадингиз! Қоровул, қоровул бўласизми?
— Сенга нега қоровул керак? Эшитдим, кечаю кундуз ишларкансан-ку! Куну тун у ердан одам аримаса, сени қўриқлайманми? Мени ёлғондакам ишга олма! Ҳақиқий иш бер. Ишим бор, деб масъулиятни, мажбуриятимни ҳис қилай.
Азиз ака шошиб қолди. Кўзларини отамга тикди. Лекин отам ҳам ночор қараб турарди. Ахир етмишдан ошган чолга қандай иш бериш мумкин?
— Бобо! — Азиз аканинг бирдан чеҳраси очилди. Ҳикмат бобога янада яқин келиб, бақирди: — Унда сизни ҳамма ишчиларга бошлиқ қилиб оламан! Ишчиларнинг ҳаммаси ёш, ўзингиз назорат қиласиз! Ўтириб, гап сотиб қолмасликлари учун қараб юрасиз. Ҳамма ҳар хил иш қилади, барчасига ўзингиз қарайсиз! Цехни айлани-и-иб юрасиз!
— Маъқул! Ўғилларим эшитса ҳам хафа бўлмайди! Отаси кимсан, цехга бошлиқ! — хурсанд бўлиб кетди бобо. — Мен бир умр оддий одам бўлганман. Мана, қишлоққа сен келиб бошлиқ ҳам бўляпман. Худо бераман, деса ҳеч гапмас-да! Ўғлим, сен ишчиларнинг нима иш қилишини номма-ном менга ёзиб бер, уйда ўқиб, билиб оламан. Катта-катта қилиб ёз, йўқса, кўзим ўтмайди!
— Ҳали ҳамма ишчини олиб бўлмадим. Кечгача аниқ бўлади. Кечқурун ёзиб, олиб бориб бераман!
— Тузук! Маъқул!
Барча Азиз аканинг ишидан мамнун бўлди. Бобо ҳам худди ёш боладек севинчини яшира олмасди. У киши ҳатто, кетиши олдидан бувимга мақтанди ҳам:
— Кўрдингми, бошлиқ бўлдим?! Эртадан иш бошлайман! Ҳаммаси менга боғлиқ, яхши назорат қилсам, иш ҳам яхши бўлади!
— Яхши бўлибди, “қариси бор уйнинг — париси бор”, дейишади. Ишхонага ҳам битта қари керак. Файз беради, — қувонди бувим.
Кейинги “синов”дан ўтувчи бир йигит бўлди. Очиғи, уни танимадим. Қишлоқда шу пайтгача доимий яшамаганман. Мен ўқишга кетаётганимда булар ёш бола бўлган. Энди йигит. Қаёқдан ҳам таний?
— Хўш, йигит? — ёқтирмайгина гапирди унга Азиз ака. Мен буни ўзидан катталар турса-да, йигитчанинг улардан олдинга ўтиб олганига йўйдим.
— Ишламоқчиман, агар олсангиз.
— Нега ишламоқчисан? Пул нега керак бўлди, сенга?
— Пул кимга керак эмас? Телефонимга, у ёқ-бу ёққа боришларимга ота-онамдан пул сўрайвермайман-ку!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍31👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🥰1
✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳаж-ул масокин яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!💫

ЭРТАГА ЖУМА...

Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузган жаннатдошларим...💫
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

🌟ХАЙРЛИ ТУН!🌟
Аллохга омонатсиз!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌸Яҳши амал жаннатга йўлак,
🌼Савобларнинг совғаси бўлак,
🌸 Чин юракдан билдирай тилак,
🌼 ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

🍃ЖУМА МУБОРАК!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 11➖ОКТЯБРЬ...! 🌸🌷
ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК ДИНДОШИМ!!! 🌸🇺🇿🌸

🌸 💐 Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
🌸 💐 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌸 💐 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌸 💐 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🍀 Хайрли тонг! 🍀

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
САЛОВАТ АЙТИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Саловат айтиш- Дард-ғамлардан ариниш, ташвишлардан қутулиш, йўллар очилиши, ризқ ортиши, истакларнинг бажо бўлишига васила бўлади.

Саловат айтиш- кишининг унутганларини эслашга ёрдам беради.

Саловат айтиш - муҳаббатни орттиради.

Саловат айтиш- айтувчининг орқасидан ғийбат қилинмаслигига васила бўлади.

Саловат айтиш- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари ва гувоҳликларини жалб этади.

Саловат айтиш- Аллоҳ таолонинг розилиги ва раҳматига мушарраф бўлишга василадир.

Саловат айтиш Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабидан омонда сақлайди.

Саловат айтиш- Танг аҳволдагилар учун садақа ўрнига ўтади.

Саловат айтиш- мартаба ва даражани юксалтиради.

Саловат айтиш- хавотир ва қўрқувлардан халос қилади.

Саловат айтиш- хатоларга парда тутилиши, гуноҳларнинг кечирилишига васила бўлади.

Саловат айтиш- сўзлаётганда оғиздан мушк таралишига васила бўлади.

Саловат айтиш Охиратда ойдинликка васила бўлади.

Саловат айтиш- кишининг нурини орттиради.

Саловат айтиш- Аллоҳ таолонинг авфига васила бўлади.

Саловат- бахилликка тушишдан асрайди.

Саловат айтиш- шафоатга васила бўлади.

Саловат айтиш-дуолар ижобат бўлишига васила.

Саловат айтиш- Арш соясида бўлишни таъминлайди.

Саловат айтиш-мажлисларни безайди.

Саловат айтиш-эътиборни ортиради.

Саловат айтиш- Аллоҳ жалла жалаҳу ва Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлишга васила бўлади.

Саловат айтиш-қалбни нифоқ ва кирдан поклайди.

Саловат айтиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни туш кўришга васила бўлади.

Саловат айтиш- буюк савобларга ноил бўлишга василадир.

Саловат айтиш- айтовчи ҳақига истиғфор бўлади.


🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hijob tutorial 🧕🏻🤍


Reaksiyaga arziydi 🫶🏻💙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Erkakning boy bo’lishiga uning sahiyligi sabab bo’lishini bilarmidingiz😍Albatta onasiga va ayoliga qolaversa o’z qiziga g’amxorlik qilgan har tomonlama moddiy tomondan ta’minlagan erkakning doimo ishi yurishadi ☝🏻☝🏻☝🏻☝🏻
Bu videoni sekingina ho’jayinlarimizga yuborib qo’yamiza😅

Szningcha ham shundayami🥹🥹🥹🥹🥹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤3
|•Eslatma☝🏻 |❗”𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴” 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼’𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (Zarriyot surasi, 55 )

. ❤ 𝗟𝗶𝗸𝗲 𝗯𝗼𝘀𝗶𝘀𝗵𝗻𝗶 𝘂𝗻𝘂𝘁𝗺𝗮𝗻𝗴! ✅

•🖋 𝗢’𝘇 𝗳𝗶𝗸𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗾𝗼𝗹𝗱𝗶𝗿𝗶𝗻𝗴 📩

_______
𝗦𝘂𝗯𝗵𝗮𝗻𝗮𝗹𝗹𝗼𝗵 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑛𝑢𝑞𝑠𝑜𝑛𝑙𝑎𝑟𝑑𝑎𝑛 ℎ𝑜𝑙𝑖 𝑣𝑎 𝑝𝑜𝑘𝑑𝑖𝑟...
𝗔𝗹𝗵𝗮𝗺𝗱𝘂𝗹𝗶𝗹𝗹𝗮𝗵 - 𝐵𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑚𝑎𝑞𝑡𝑜𝑣 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ( 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ℎ𝑎𝑚𝑑𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑜’𝑙𝑠𝑖𝑛)...
𝗔𝗹𝗹𝗼𝗵u 𝗔𝗸𝗯𝗮𝗿 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑢𝑦𝑢𝑘𝑑𝑖𝑟...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤11👍4👏1
🧕 Muslimalar kundaligi
59-ҚИСМ — Унда кимга иш керак? — бақирди Азиз ака. — Ўзимга! Қариб қолганим билан кучим бор. Пулинг ҳам керак эмас. Фақат, зерикмасам бўлди, — бобонинг овози титради. Кун бўйи катта уйда ёлғиз ўтиришнинг азобини у кишидан бўлак ҳеч ким яхши ҳис қилмаса керак.…
60-ҚИСМ

— Ўзингнинг эҳтиёжинг учун ҳаракат қилаётганинг яхши. Аммо, бу ерда сендан ҳам пулга муҳтожлар бор. Шунинг учун сени ука, “запас” ишчи деб тураман, хўп, — унинг елкасига қоқди Азиз ака.
У киши шу тарзда келган кишининг ҳаммаси билан гаплашди ва орасидан беш кишини ишга олишга қарор қилди.
— Иш бугун, кечдан бошланади. Икки сменали бўлади. Бугун ҳамма келади. Иш ўрганиб бўлгунча ҳамма келиб туриши шарт. Мустақил ишлай бошлагач, кунора ишга келишларингиз мумкин. Маош ҳозирча у қадар кўп бўлмайди. Лекин буюртма кўпайгани сари ошади. Бунинг учун сизларнинг ҳам ёрдамингиз керак. Яъни, туман марказидан нон сотиб оладиган жой топсангиз кифоя. Бу ишни йўлингиз тушганда қиласиз, албатта, — деди у ишлаши тайин бўлган кишиларга қараб.
Шу кундан бошлаб, цехда иш қизигандан-қизиди. Эрта тонгда қишлоқдошлар орасида ҳам цехдан иссиқ нон олиб кетувчилар кўпайди. Саҳарда Азиз ака укам билан биргаликда нонларни туман марказидаги дўкон ва ошхоналарга бериб келади. Сўнг яна пиширишга киришишади. Отам ишнинг бирдан ривожланиб кетганидан жуда хурсанд.
Бир ҳафта ичида ҳамма ўз ишини, вазифасини тушуниб, мустақил бажара оладиган бўлди. Шунинг учунми, Азиз ака ҳам ҳар куни дастурхон бошида бир гапни такрорлайди:
— Тоға, энди мен кетсам ҳам бўлар. Иш юришди, ҳамма ўз юмушини билади. Бирор тушунмовчилик бўлса, телефон бор. Қўнғироқлашамиз.
Бу гапга бирдан барча эътироз билдиради. Менинг эса негадир кайфиятим тушади. Ўзимни ўзим тушунмайман. Охирги пайтда Азиз ака мен билан унча гаплашавермайди. Ишдан ортаётгани ҳам йўқ. Аммо умуман бефарқлиги, кўриб кўрмасликка олиши, зарурат бўлганида ҳам синглимга мурожаат қилиши баъзан мени хаёлга толдиради.
“Мендан ҳамон хафами? Балки яна кўнглини оғритгандирман? Нега юзимга ҳам қарашни истамайди?”
Ўйлаб ўйимга етолмайман. Айниқса, Зарифнинг тоғаси ва отаси яна бир бор келиб, “бир ойлардан кейин бирдан фотиҳа тўйини қиламиз”, деб кетганидан кейин у жуда ўзгарди. Менга умуман гапирмай қўйди. Юзимга ҳам қарамасди. Қийнала бошладим. Ўзимни ҳам, Азиз акани ҳам тушунмай азобланардим. Ўзимдан кечаётган ҳислар ўзимга ноаён. Бу севгими, аламми ё хўрлик? Уни севиб қолдимми, қилиқлари аламимни келтиряптими ёки хўрлигимни, билолмасдим. Буни уйдагилар ҳам сезишган чоғи, онам мени сўроққа тутди:
— Азизга қаттиқ гапирмаганмидинг? Сендан хафадек.
— Азиз акага гапиришга фурсат бўляптими? Кўраётганим ҳам йўқ-ку! Чарчаяпти. Чунки бошқалар бир кун дам олади, у киши эса туну кун ишхонада. Кундузи бироз мизғийди. Кечаси ухлайдими, йўқми номаълум.
— Тўғри айтасан, — онам бунга ишонди. Ўзимнинг сўзларим ўзимга ҳам таскин бергандек бўлди. Мен кўпроқ бўлажак тўйим ҳақида эмас, Азиз ака ҳақида ўйлардим. Унга нисбатан уйғонган қандайдир туйғу, Зариф ва тўй ҳақида бош қотиришимга йўл қўймас, бутун оламимга осойишталик бериб турарди. Лекин кутилмаганда унинг кечки овқатдан олдин телефондаги суҳбати қулоғимга чалиниб, яна дилимни зулмат қоплади.
— Э, тўғрисини айтавер, соғингансан мени, — деди Азиз ака кулиб суҳбатдошига. — Тушларингга ҳам кираётгандирман? Болалар қалай? Ўзинг кўз-қулоқ бўл. Менам эртага кетаман. Бу ерда ҳам қиладиган ишим қолмади. Эрталаб йўлга чиқсамми, деяпман. Соғиниб кетди, одам...
👍24❤1
61-ҚИСМ

“У оиласини соғинган. Фарзандларини... Унинг оиласи бор!”
Шу гапни айтганим сари ичимни нимадир кемирар, кўнглимда уйғонган номаълум умид сўниб бораётгандек бўларди. Томоғимдан овқат ҳам ўтмади.
Йиғлашни истадим. Тўйиб-тўйиб йиғлолсайдим. Бунинг йўлини қилолмагач, уйга кириб доимги “дарддошим”га ёпишдим...

* * *

“Онамга бормас мактуб!

Ассалому алайкум, ойижон! Биз кўзлаган манзилимиз сари анча яқинлашиб қолдик. Аммо жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиляпмиз. Тунда йўл босамиз, бирор шарпа сезсак, тўхтаймиз. Шу сабабли, неча кундирки, йўлдамиз. Егуликларимиз ҳам тугади. Бундан хавотирга тушаётганимиз йўқ. Чунки бизни оч қолдиришмайди. Вертолётлар орқали бўлса ҳам етказиб беришади. Лекин бизнинг оромимизнинг йўқлиги ғаним уясига яқинлашиб қолганимизда. Бизни деб вертолётдагилар ҳаётини гаровга қўйишларига тўғри келади. Уларни кўрган жангариларнинг жим қараб туриши амри маҳол.
“Шунча қурбонлар етади. Озиқ-овқатдан воз кечамиз. Бўлмаса, вертолётдагилар душман учун тайёр ўлжага айланади. Сув ҳар қадамда бор. Овқатсиз бир неча кун яшай оламиз”, — деди командиримиз уларни ўйлаб.
Бироқ бунга юқоридагилар рози бўлмади.
“Олдинда нима кутаётганини билмаймиз. Неча кун юришларинг ҳам номаълум. Жанг учун куч керак. Овқатланмаган аскар қандай курашади?”, дейишибди улар.
Чиндан ҳам бизни нима кутаётгани маълум эмас. Борган сари жангариларнинг тиш-тирноғи билан қуролланганига амин бўляпмиз. Яна энг замонавий асбоб-ускуналари ҳам борлиги маълум бўлди. Тағин шу аниқки, анчагина чўпон ва қўй-қўзилар ҳам уларнинг қўлида. Эчкилардан ҳийла йўлида фойдаланишди. Қолганини қай мақсадда сақлаб турибди, бу ёлғиз Аллоҳга аён. Эртага биз учун оғир кун бўлиши мумкин. Дуо қилинг ойи, бошқа йигит ўлмасин! Келадиган вертолёт ҳам эсон-осон қайтиб кета олсин...”
МАН. 21.09.2000

* * *

Тонгни руҳсиз қарши олдим. Бугун Азиз ака уйига кетади. Кетиши аввалдан маълум эди. Лекин нега унинг уйимизда эканлиги менга тасалли бераётганди, ўзим ҳам билмайман. Ахир бир умр бизникида қололмайди-ку! У билан мени нима боғлаб тургани ҳам ҳамон мавҳум. Энди уни ўйламаслигим лозимлигини яхши тушунаман. Аммо ўзимни мажбурласам ҳам Зариф ҳақида хаёл суролмасам нима қилай? Ҳатто, у билан телефонда гаплашганимда ҳам хушим ўзимда бўлмайди. Баъзан чуқурроқ ўйлаб ҳам Зариф билан нима ҳақда гаплашганимни эслай олмайман. Тавба, у жуда хурсанд. “Муҳаббатимга эришяпман, сиз ҳам менга бефарқ эмассиз”, дейди. Бу гапни қаёқдан олди? Холбуки, ота-онам ҳам унинг совчиларидан кейин бир оғиз менинг кўнглимни сўрашмади, суриштиришмади. Гўёки, неча йилдан буён шу воқеа бўлишини кутишаётганди-ю, ниҳоят бўлди.
👍22💔1
62-ҚИСМ

Ўзим билан ўзим овора бўлиб, уйдагиларга қарашмадим ҳам. Хаёл суриб, сўридан жилмадим. Нонушта учун дастурхон ҳозирлаётган синглим бақириб қолди:
— Опа, кармисиз? Опа?
— Бақирма, — дедим гина билан.
— Камрон боядан буён чақиряпти. Телефонингизга қаранг!
Югуриб бориб жиянчамнинг қўлидан телефонни олишим билан овози тинди. Экранга қараб эса қотиб қолдим. Юрагим тез ура бошлади...
Телефонимнинг экранида “Азиз ака” деган ёзув турарди. Кўзларимга ишонмадим. У киши сира мени телефон орқали йўқламаган. Юзма-юзма ҳам гаплашишни истамайдиган одамнинг қўнғироғи сониялар ичида мени турли хаёлларга олиб борди:
“Нега қилди экан? Тўғри, ўша ернинг ўзидан кетарканми? Кетиш олдидан хайрлашмоқчидир? Хафалигини ўзимга айта олмагач, телефон орқали айтишга жазм қилдимикан? Балки, бирор гапи бордир?”
Қўлларимга титроқ кириб, рақамга қўнғироқ қилдим.
— Ало, Моҳгул, нега кўтармайсан? Менинг телефонимнинг қуввати тугади. Шунга Азизникини олдим, — гапираётган отам эди.
— Ассалому алайкум! Телефоним уйда эди, мен супада ўтиргандим, — ичимдан оғир хўрсиниқ келди. Чуқур нафас олиб, дедим: — Тинчликми, дада?
— Ойингга бер! Бозордан нималар олиш кераклигини айтсин! Бугун кечга ишчилар келади. Азиз кетишидан олдин бир ўтирайлик. Шуни айтиб, Азизни бугун зўрға олиб қолдим. Эртага кетади. Бўлмаса, эрталаб кийимлари билан чиқиб, бирдан кетмоқчи эди.
Телефонимни онамга бердим-у, яна Азиз ака ҳақида ўйлай бошладим.
“Ахир нима учун ўзини ғалати тутади? Отам қайтармаса, индамай кетарди ҳам. Бир оғиз гапирмасдан кетарди. Нима ҳам десин, менга? Яқини бўлмасам, севган қизи бўлмасам. Нимани умид қиламан, у кишидан? Лекин орамизда жиддий муносабат йўқлиги учун ҳам бошдагидек гапириб турса бўларди-ку! Ўшанда мен бу қадар ўйга ботмасдим. Уйимизга келган пайтларида бемалол гаплашарди, ҳатто, ҳазил қиларди. “Исмалоқ”, “Отқулоқ” дерди. Балки шунинг учун ҳам ҳозирги муомаласи менинг тинчимни олгандир? Аммо у вақтлар иши бугунгидек кўп эмасди, ҳам...”
Икки соатдан сўнг отам, акам ва Азиз ака дамасда кириб келишди. Бозорлик қилишган, кайфиятлари чоғ.
— Кечга ишимиз кўп бўлади. Тушликда ўтирадиган бўлдик. Дарров палов дамлаб, дастурхонни тузатиб қўйинглар. Биз бир соатларда ишчилар билан келамиз, — деди отам яна цехга отланаркан.
Биз Азиз аканинг хайрлашиш базмига тайёргарликни бошлаб юбордик. Меҳмонхонага ҳамма сиғадиган қилиб, катта дастурхон ёздик. Зеро, бу фақат эркаклар ўтирадиган меҳмондорчилик эмас, Азиз ака билан хайрлашув эди.
— Биз ҳам бирга ўтираверамиз. Азизнинг суҳбатини олиб қолайлик, соғинамиз, — дея бувим билдирганди бу таклифни. У кишининг бу гапи негадир юрагимни ўртади.
Бир пасда улар келиб ҳам қолишди. Ҳамма жамул-жам. Аммо хурсанд эмаслигимиз сезилиб турарди. Гарчи мен ўтирмаган бўлсам-да, ул-бул олиб кириб бўлаётган гаплардан бохабар эдим.
— Сени қўйиб юборгимиз келмаяпти, — охири барчамизнинг кўнглимиздаги гапни айтди Азим магазинчи. — Қишлоққа катта ёрдаминг тегди. Кўп яхшилик қилдинг. Ўзимизники бўлиб қолгандинг.
👍28