This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kasalliklarga shifo qurʼoniy duolar 🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Allohga Oson Texnikasi 😍
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥8❤5👍4👏3
🧕 Muslimalar kundaligi
18-ҚИСМ БОООООНУС! Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА Шўрлик бола ҳамон коптокни қучоқлаганча ерда типирчилаб ётарди. Унинг аҳволидан хавотирга тушган мураббий хуштак чалди. - Ўйин тамом! Жаҳонгир яхшимисан? - мураббий дарвозабоннинг қўлидан тортиб турғизишга…
19-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Ҳа, сени олиб кетгани келдим, тойчоғим, - Севара ўғлини қучоқлаб ўпди. - Аканг қани?
- Машина ювгани чиқариб юбордим, - Самирнинг ўрнига жавоб берди Рита хола.
- Рита хола, нималарни ўргатяпсиз, унга? - Севара Ритага норози қаради.
- Ёмонми? Болаликдан меҳнатга ўрганса ёмонми? Сенинг қийналиб пул топаётганингни ҳам англайди.
- Йўлда машиналар кўп, - деди Севара уйга кириб дивандан жой оларкан.
- Йўлга чиқмайди, тайинладим. Ариқ ёқасида ўтиради.
- Кеча ўн саккиз минг топиб келибди, - кулди Севара.
- Ана, ёмонми? Менинг Самирга қараган ҳақимни Сардорнинг ўзи топиб қўяркан. Сенга ҳарна ёрдам-да.
Севара қўлидаги пакетни тиззасига қўяркан, бирдан ёдига тушди ва уни очиб ичидан бир килоча чиқадиган вафлини олиб, Рита холага берди:
- Самир иккингиз севиб ейдиган вафли. Олинг. Тугагандир, деб олиб келдим.
- Ҳа, охирини бугун егандик. Нима бўлди, шундай қилиб кеча? Сўрамасам, айтмайсан, ҳам, - айёрона жилмайиб Севаранинг ёнига ўтирди Рита хола.
- Рита хола, ғалати бўлиб кетяпман, - Севара Рита холанинг серажин қўлларини ушлади. - Бугун "Мулла олиб бораман", деб смс юборибди. Шунга бозорниям ташлаб, югургилаб келдим.
- Яхши-ку! - Рита холанинг чеҳраси ёришди. - Ниҳоят, иккита болангни ўйлаб, туну-кун тинмай бозорга югуришдан қутуласан. Лекин бирдан рўзғорни бўйнига ортиб қўйма. Йўқ, рўзғорни бўйнига юкла, аммо тўғридан тўғри айтма. Ўргатганимдек қил.
- Кеча ҳам шундай қилдим, хола, - биров этишиб қоладигандек овозини пастлаб гапирди Севара. - Айтиш қийин бўлсаям, сиз ўргатгандек “Қизларингизни уйлантиринг, мен сизга юк бўлмай, Рита опаникида яшайман”, дедим.
- Менам бировнинг оиласини буз, демайман қизим, - жиддий тортди Рита хола. - Мана бу икки болангни ўйлаб йўл кўрсатяпман, сенга. Топарман-тутарман эркакка иккита оилани боқиш қийин эмас. Сен қаранг, деманингда ҳам у ўз болаларини ташлаб қўймайди. Мана шу томонларини ўйлаб, сенга ёрдам беряпман. Агар гуноҳ қилаётган бўлсам, Худойимнинг ўзи кечирсин.
- Режа тузиб қўйдим, деётгандингиз? - Севара янаям яқинлашиш учун гавдасини Рита хола томон ташлади.
Рита айёрона кулди. Кўкимтир кўзлари шиша каби товланиб, ялтиллаб кетгандек бўлди. Бош бармоғи билан кўрсатгич бармоғини бир-бирига ишқаларкан, Севарадан кўз узмай деди:
- Режаларим пуллик...
- Майли хола-а-а, - Севара Рита холани қучиб олди. - Самирга қараган ҳақингизга режангиз учун ўн минг қўшиб бераман.
Рита Севаранинг қучоғидан чиқарган қиқирлаб кулди:
- Шумс-а-а-ан, дейман-ку! Ишинг тушса, "хола" дейсан. Бўлмаса, "опанг"га айланаман-а?
Рита холанинг бу гапидан завқланган Севара яна уни қучиб олди:
- Балониям биласиз, хола! Биласиз!
- Ўн беш берасан, - деди Рита хола савдолашиб. - Биласан-а, режаларим иш беради.
- Хўп-хўп, бераман, айтинг, - деди Севара ичи қизиб.
Рита хола эса атай ичини қиздириш учун, сукут сақлашга ўтди.
* * *
Гулюзнинг кайфияти чоғ. Қулоғидаги қулоқчиндан янграётган шўх мусиқага монанд муқом қилган кўйи кирмашинадан кирларни олаётган эди. Эшик жиринглади. Қиз кирларни шу ҳолида қолдирганча, эшикка чопқиллади. Эшик олдида Матлуба бир аҳволда ўйчан турарди. Гулюз онасига юзига қараб ҳайрон бўлди. Худдики эшикни каттароқ очса, онаси тетиклашиб, югургилаб кирадигандек ланг қилди. Сўнг анграйганча сўради:
- Ойи, бозорлигингиз қани?
Матлуба қулоқлари тагида гапирган қизининг сўзларини эшитмади. Хаёл сурганча ичкарилади.
Давоми пастда

👍24❤2
20-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Ойи? Ойи, бозорлигингиз қани, дедим? - қайта сўради Гулюз.
Матлуба ўзига келди. Гулюзга қараркан, қошлари чимирилди:
- Қанақа бозорлик?
- Эрталаб дадамдан пул олган экансиз. Бозорлик қилиб келаман, деб кетгандингиз-ку!
Малубанинг кўзлари катта-катта бўлди. Қўрқиб кетди. Кўз ўнгидан бугун сарфлаган пуллари ўтди. Қулоқлари остида таксичининг, кассирнинг овози жаранглади.
"- Ўн минг берай.
- Опа, ўн беш минг нормальний. Ўтираверинг, айтаётган жойингиз яқин эмас. Дарров етказиб қўяман..."
"- Психологнинг ёнига келгандим.
- Консультация - 60 минг сўм! Пластикда тўлайсизми, нақдми?"
Матлуба оғир ютинди. Хотира таъсирида Гулюзга айбдорона қаради. Нима дейишини билмай, ёлғонлади:
- Пулни йўқотиб қўйдим.
- Нима? Ҳеч нарса ололмадингизми? Ҳаммасини йўқотдингизми?
Матлуба "ҳа" дегандек бош ирғади.
- Бугун нима овқат қиламан, унда? - ўз юмуши дардида деди Гулюз: - Дадамга нима деймиз?
Матлуба оғир ютинди. Кўзлари ёшга тўлиб, ётоқхонаси томон юриб кетди. Гулюз унинг ортидан жавраб қолаверди:
- Уйда ўзи ҳеч нарса йўқ эди-ку. Бугун овқат емасканмизда. Худога шукр, овқат қилишдан қутулибман.
* * *
Севара Рита холанинг оғзига термулиб ўтирарди. Рита хола ҳам атай "талқон ютган". Севара унга "айта қолинг энди", дегандек имо қилди.
- Бугун никоҳига ўтасан, - гапни узоқдан бошлади Рита хола. - Бу дегани у сени таъминлашга мажбур дегани. Аммо сен уни бунга мажбурлама. Рад эта олмайдиган даражада чиройли қилиб айт. Ҳамма гап фикрни қандай етказишда. Бирдан муаммоларингни айтиб бошлама. То олти ойгача тилингни тийиб, фақат мулойим гапириб юрасан. Унутма, бирдан муамоларингни айтиб бошласанг, ўзингдан бездирасан, қочирасан. Одамзод ўзи муаммодан узоқ юради. Аббос-ку, ўзи муаммодан безган эркак.
- Режангиз қанақа эди? - ичи қизиди Севаранинг.
- Сабр қил. Ҳозирги айтганларим "А" режа эди. Демак, "А" режага риоя қилган ҳолда "Б" режага ўтасан. "Б" режа эркакда фахр туйғусини уйғотиш. “Сиз билан фахрланаман. Юзимни ёруғ қилдингиз, сизни ҳаммага эрим деб кўз-кўз қилишни истайман. Ота-онамнинг ёнига олиб боришни, сизни кўз-кўз қилиб, ўзимнинг ҳақлигимни исботлашни истайман. Сиз суянган тоғим эканлигингизни ҳамма билиб қўйсин”, деганга ўхшаш гапларни тез-тез айтасан. Шунда у буткул сеники бўлади.
Севара Рита холанинг гапларини тинглаб, ҳафсаласиз қўл силтади:
- Буткул ўзимники қилиб нима қиламан, холажон? Ажрашмасаям майли. Менга уй олиб берса бўлгани. Болаларим билан яшаш учун бошпанам бўлса бўлгани.
- Буткул сеники бўлмаса, сен билан бахтли яшашига ишонмаса, сенга уй олиб бермайди, аҳмоқ! - жаҳли чиққандек бўлди Рита холанинг. - Иккинчи хотинини бир умр ижара уйда сақлаб, ижара пулини ҳам тўламай, кўнглига ургандан кейин ташлаб кетган эркак қанча? Сен ўшаларга ўхшаб қолма. Кўнглига ургунингча олдирадиганингни олдириб қолишинг керак.

👍16😢3
21-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Тўғри, бу ёғини ўйламабман.
- Менинг айтганларимни қилсанг, бир йил ичида уйли бўласан, - ишонч билан деди кампир.
Севара холанинг ўзига бўлган ишончини кўриб, худди уй олгандек хурсанд бўлиб кетди:
- Вой, қандай яхши. Қиламан холажон, сизнинг айтганларингизни қилиб, шу ергача келдим. Бўлмаса, Аббос ака оиласидан, болаларидан воз кечиб, менга қарайдиган эркак эмасди. Бир йилча аввал хотини тилидан тушмасди. Сизнинг ҳийлаларингиз билан... зў-ў-ўрға ўзимга қаратиб олдим.
- Сенга нима қилибди? Ёшсан, гўзалсан! - норози бўлди Рита хола. - Мана шу жиҳатинг доим уни чўчитиб туради. Чунки, у сендан анча катта. Қарияпти... Энди ёш жувонни ўзидан ёшроқ эркак илиб кетмаслиги учун ҳам курашиб яшайди.
Севара Рита холага қараб, айёрона жилмайди.
* * *
Гулранг қалбидаги чексиз истак туфайли автобусдан сакраб тушди. Сўнг йўл ёқасида жойлашган кичкина бозорчани кесиб ўтиб, кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида жойлашган цех ҳовлисига ошиқди. Гўё йўл ҳам чўзилиб кетаётгандек. Тезроқ бормаса, дадаси кетиб қолиши мумкин. У кўп қаватли уй ҳовлисига келиб, атрофга аланглаб, қараркан кўзлари қувончдан ёнди. Елкасига осиб олган сумкачасидан калит чиқариш асносида осмонга отиб ҳам олди, ичидан завқи тошганидан. Кейин сал нарида турган дадасининг машинасига очиб, астагина ўтирди. Рулни ушлаб, завқланди:
- Қачон ўзимники бўласан, а? Дадамни “нексия олинг”, деб айнитишим керак. “Спарк сизга ярашмайди, аёлларни машинаси”, деб гапираверсам, нексия олгиси келиб қолади. Кейин сен меники бўласан, қалдирғочим. Қани, кетдик. Бир учиб келайлик. Ишқилиб, дадам ҳали ишини тугатмасин-да.
Гулранг, секин машинани ҳайдаб, жилмайганча чиқиб кетди.
* * *
Ошхона столи устида ювиқсиз турган пиёла, усти очиқ қолган мурабболи шиша идиш устида иккита-учта пашша қувлашмачоқ ўйнаётгандек, айланиб учиб-қўнарди. Уларнинг ҳаракатига терс ҳолда Матлуба дераза ёнида ҳайкалдек қотиб ўтирар эди: хомуш ва паришон. У шунчалар хаёлот оламига шўнғиб кетгандики, ўғли Умиднинг салом бериб кириб келганини ҳам сезмади.
- Ойи, яхшисизми? – деди Умид онаси ёнига ўтираркан.
Шундагина Матлуба унга ўйчан қараб, бош ирғайди. Умид онасига тикилиб тураркан, хўрсинди. Ғам оғушидаги она ўғлининг сочларини силаб сўради:
- Ўйин бўлдими, бугун?
- Ҳа, бўлди, - футболдаги жаҳл билан тепган зарбаси эсига тушиб, Умид қизаринқиради. - Чемпионатга тайёрланаяпмиз.
- Яхши.
Умид онасидан кўз узиб, эшикка қаради.
- Опа, бирор нима қилиб берсангиз-чи? – бақирди у. - Қорним оч.
Унинг овозини кутиб тургандек, қулоғидаги қулоқчиндан таралаётган мусиқага муқом қилганча Гулюз кириб келди.
- Уйда ҳеч нарса йўқ, укажон. Ойим бозорликка деган пулни йўқотиб келибди. Дадамга телефон қилгани қўрқаяпмиз.

👍25
22-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Умид онасига қаради. Ўғлининг синовчан нигоҳидан Матлуба кўзларини олиб қочди.
- Шундай бўлишини билгандим. Бекор борибсиз бозорга, - кайфияти тушиб деди Умид. - Хаёлингиз жойида эмасди.
Матлуба секин ўғлига қараркан нигоҳи билан “Опангга сездириб қўйма”, дегандек имо қилди. Умид ҳам дарҳол тушуниб, кўзларини юмиб-очган ҳолда “хўп” ишорасини берди. Сўнг яна опасига қаради.
- Картошка бўлсаям қовуриб беринг, опа. Дадамдан ўзим пул сўрасаммикан, ё?
Матлуба қўрқиб кетди. Умиднинг билагидан ушлаганча шошиб деди:
- Йўўўқ, индама. Бир йўлини қиламиз. Сўрама, майлими, сўрама...
Онасининг кутилмаган қилиғидан Гулюз ҳайрон бўлди. Онасига ажабланиб қаради.
- Нега бунча қўрқиб кетдингиз? – деди ҳайратини яшира олмай. - Худди ўн миллион йўқотгандек. Дадамни чўнтагидаги пулини берди, дегандингиз. Бўлса, эллик минг, юз минг бўлгандир? Шунга шунча қўрқасизми?
Матлуба бир Умидга, бир Гулюзга қаради. Айб иш қилиб қўйгандек оғир ютинди. Уни кузатиб турган Умиднинг ичидан нимадир узилгандек бўлди. Онасига раҳми келиб, отасидан жаҳли чиққани сезилди. Матлуба унинг ғазабини босмоқчи бўлгандек, қўлларидан тутди.
* * *
Аббос цехдан чиқиб келиб, чўнтагидан машина пультини чиқарди. Атрофга қараб, пультни босмоқчи бўлди-ю, “уҳ” тортиб юборди. Чунки қўйган жойида машинаси йўқ. У дарров нима бўлганини англади.
- Шу қизга бекор машина ҳайдашни ўргатдим-да, - бир кулгиси, бир ғазаби қистаб ўзига ўзи гапирди Аббос. - Олиб қочгани, олиб қочган. На “права”си бор, на паспорти. Ўн саккизга кирмаган ҳали. Нима қилиш керак, а?
Аббос Гулранг келгунича ҳеч иш қила олмаслигига кўзи етиб, атрофга яна бир қур кўз югуртирди. Кўчанинг нариги томонидаги фитнес залга кўзи тушиб, мамнун жилмайди. Бошини эгиб, ўзига назар соларкан, ўчоққа тўнкарилган қозончадек бўлиб турган қорнини силаб ғўлдиради:
- Озишим керак. Қорин қўйиб юбордим, жуда.
У орқасига ўгирилиб, бино деразасининг катта ойнасида ўзини кузатди. Гавдасидан кўнгли тўлмади, шекилли, яна ўзига ўзи гапирди.
- Энди ўзимга қарамасам бўлмайди. Севара ёш, мен эса... Ёшроқ кўринишга ҳаракат қилишим керак. Гулранг келгунча фитнес залга кириб турсам бўларкан. Цехда шортик ва футболкам борийди, оволай...
Аббос яна цехга қараб кириб кетди.
* * *
Уяси атрофида зувиллаб учаётган арилар сингари тиним билмаётган серқатнов машиналар орасида Гулранг ўтирган спарк ҳам бор. Қизнинг кайфияти аълолиги машинага ҳам юққандек, ён-атрофга шўх мусиқа таратиб шувиллаб кетмоқда эди. Рулда ўтирган Гулранг янграётган қўшиққа жўр бўлиб, орада қийқириб ҳам қўярди. Завқи тошганидан бор овозда бақирарди ҳам:
- Қалдирғоч уч, уч! Уч, қалдирғочим! Э-й-й-й-й! Сени барибир дадамдан тортиб оламан.
* * *
Ошхонани хуштакнинг чийиллаган овози тутиб кетди. Кайфиятсиз ўтирган Матлуба газ устидаги оғзи-бурнидан буғ пуркаётган чойнакка бир қаради-ю, яна ўйга чўмди.

👍16❤1🔥1
Ерга бир томчи асал оқиб тушди. Буни кўрган чумоли шошилиб келди-да, татиб кўрди. Сўнг ортга қайтмоқчи бўлиб ўгирилиб қараса, асални таъми ёқимли, ортига қайтиб яна бир тотиб кўрди. Яна қайтиб, ўзини ҳали тўймагандай ҳис этди ва бир йўла мазза қилиб тўйиб олиш учун ичига тушиб олди.
Аввалига жуда ёқимли эди, тўйиб-тўйиб асалдан озуқаланди, бироқ, қайта чиқишга уруниб кўрган эди, иложи бўлмади. Ҳолдан тойиб, ерга ёпишиб қолган эди. Бора-бора ҳаракат ҳам қила олмай, ўлгунича ўша ерда қолиб кетди.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Аввалига жуда ёқимли эди, тўйиб-тўйиб асалдан озуқаланди, бироқ, қайта чиқишга уруниб кўрган эди, иложи бўлмади. Ҳолдан тойиб, ерга ёпишиб қолган эди. Бора-бора ҳаракат ҳам қила олмай, ўлгунича ўша ерда қолиб кетди.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌺ХАЙРЛИ ТУН🌺🌙
Аллоҳимнинг берган бир куни ,
Ўтди сиз-ла меҳрибонларим.
Ўтсин дейман осойиш туни,
Хайрли тун қадрдонларим!
Кундуз елиб, юриб толдингиз,
Меҳнат қилиб озроқ ҳордингиз,
ИншаАллоҳ ажр олдингиз!
Хайрли тун қадрдонларим!
Юртимиз тинч, кўнгиллар обод,
Ма Ша Аллоҳ гўзалдир ҳаёт,
Ўзингни қилинг эҳтиёт!
Хайрли тун қадрдонларим!
Қаро тунда кезманг дарбадар,
Жондан азиз жонажонларим.
Тушингизга кирсин Пайғамбар!
Хайрли тун қадрдонларим!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Аллоҳимнинг берган бир куни ,
Ўтди сиз-ла меҳрибонларим.
Ўтсин дейман осойиш туни,
Хайрли тун қадрдонларим!
Кундуз елиб, юриб толдингиз,
Меҳнат қилиб озроқ ҳордингиз,
ИншаАллоҳ ажр олдингиз!
Хайрли тун қадрдонларим!
Юртимиз тинч, кўнгиллар обод,
Ма Ша Аллоҳ гўзалдир ҳаёт,
Ўзингни қилинг эҳтиёт!
Хайрли тун қадрдонларим!
Қаро тунда кезманг дарбадар,
Жондан азиз жонажонларим.
Тушингизга кирсин Пайғамбар!
Хайрли тун қадрдонларим!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ.
23- Октябрь муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин азизларим!
Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин🤲
Хонадонингизга тинчлик,
рўзғорингизга барака,
ишларингизга омад,
чўнтагингизга даромад тилаб, янги бир кунни бошлаймиз
Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸

🌸Шукурлар бўлсинки, Аллоҳ яна бир ёруғ тонгни кўришни насиб айлади, ҳар бир онимизни қадрига етган холда, кунимизни гўзаллик билан ўтказайлик.
🕊Атрофимиздаги барчага меҳр улашайлик- ки, хеч қайси қалб биздан озорланмасин.
Кунингиз хуш дийдор ва қувончларга бой бўлсин Қадрдон.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
ТУГАНМАС МЕРОС:
🕊
Бир оилада яшаётган ака-ука, опа-сингилларнинг гўзал тарбияси уларнинг давомчилари бўлмиш - ўз зурриётларида ҳам намоён бўлиши билан белгиланади. Зотан, аждодлардан авлодларга қоладиган меросларнинг аълоси, бу - ўзаро аҳиллик, бир-бирларига беғараз дўстлик, меҳр-оқибатли бўлиш каби инсонийлик фазилатларидир...
🍃
МОҲИЯТГА НАЗАР:
Ойнинг ўзи эмас, балки тарқатаётган зиёси нафис, ҳайратланарли бўлганидек, қобил фарзанднинг хулқ-атвори уни янада ширинтой, севимли, ақлли қилиб кўрсатади...
🌸
МУАТТАР ҲИД:
Одобли фарзанд - муаттар гул каби. Уни ҳидлаганинг сайин ҳидлагинг, бу неъматдан баҳра олганинг сайин баҳра олгинг келаверади, келаверади...
ОТА-ОНА НАЗАРИ ХОСИЯТИ:
Юзингдаги нур - бу ота-онангнинг сенга назари туфайлидир;Одамларга қилган яхшиликларинг учун улар сени мақташяпти - ота-онанг ибрати ҳосиласи;
• Кўчада кетаётиб, ногаҳон қалқиб кетиб, ерга йиқилдинг - ота-онангни ранжитганинг натижаси;
• Фарзандлар камолини кўраяпсан - ота-онангнинг Яратганга илтижолари ижобати;
• ... Умуман, борсан, тириксан, бу ҳам ул муборак зотларнинг дуоси баракотидандир...
«Фарзанднома» китобидан.

👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Masalliqlari:
300 gr iliq sut
1.5 osh/q droja
80 gr shakar
80 gr sariyog’
1 dona tuxum
500-520 gr un
Vanilin
Tuz
Nachinkasi uchun:
400 gr quruq tvorog
60 gr shakar
Vanilin
1 dona tuxum oqi
20 gr kukuruzniy kraxmal
Qizigan duxovkada 160-170 gradusda 15-20 minut pishirib olinadi.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
300 gr iliq sut
1.5 osh/q droja
80 gr shakar
80 gr sariyog’
1 dona tuxum
500-520 gr un
Vanilin
Tuz
Nachinkasi uchun:
400 gr quruq tvorog
60 gr shakar
Vanilin
1 dona tuxum oqi
20 gr kukuruzniy kraxmal
Qizigan duxovkada 160-170 gradusda 15-20 minut pishirib olinadi.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
ДАЙДИ ЎҒИЛ НАДОМАТИ
(ҳаётий ҳикоя)
Мен ёшлигимдан уйга кеч қайтишга одатлангандим, қўпол қилиб айтганда кўча дайдиси эдим. Бундан онам хафа эдилар. Бу ишим онамга ёқмас эди. Ҳолат шундай давом этаверганидан кейин онам ҳар куни уйимизни ошхонасида турган музлатгич эшигига бир парча қоғоз ёпиштириб қўядиган бўлдилар. У қоғозда овқат, нон ва бошқа нарсаларни жойини, менга осон бўлиши учун ёзиб қўярдилар. Кунлар ўтиб онамни эслатма қоғозлари ривожланиб борди. Унда энди баъзи талаб, илтимослар ва кийимимни кир бўлганларини кир ювадиган машинага қўйишим, муҳим ишлар вақти ва бошқа нарсалар ёзиларди.
Афсус йигитчилик давримнинг кўп қисми шундай ўтди. Бир кеча жуда кеч қолдим, онамни рисоласи одатдагидек музлатгич эшигида кўрдим, аммо ўқишга эриндим ва уйқу ғолиб келиб ухлаб қолдим. Эрталаб дадам мени кўзларида ёш ҳолда уйғотдилар, жуда ҳайрон бўлиб уйғондим.
“Ўғлим онанг оламдан ўтди!” - дедилар. Билсангиз эди, бу хабар қанчалар менга таъсир қилганини. Онамни дафн қилдик, кечқурун уйга кириб кроватга чиқиб оёғимни чўзаётиб онажонимни ёзган рисолалари эсимга тушди. Югуриб бориб музлатгич эшигига қистирилган қоғозни, онамни энг охирги ёзган хатларини қўлимга олсам, бу хатда ҳеч қандай буйруқ ёки таълимот йўқ эди. Одатдаги хатлар каби эмас эди... Афсус..!
Хатда фақат шулар бор эди:
“Ўғилгинам бугун ўзимни жуда ёмон ҳис қиляпман, қачон келсанг ҳам мени уйғотиб шифохонага олиб боргин сендан илтимос....”

😢6👍5❤1
Бу маълумотларни сақлаб қўйинг ва бошқаларга хам улашинг. Фойдали бўлган бўлса, ота онам хаққига дуо қилиб қўйинг 🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏4👍2🥰2❤1💔1