🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
21-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Тўғри, бу ёғини ўйламабман.
- Менинг айтганларимни қилсанг, бир йил ичида уйли бўласан, - ишонч билан деди кампир.
Севара холанинг ўзига бўлган ишончини кўриб, худди уй олгандек хурсанд бўлиб кетди:
- Вой, қандай яхши. Қиламан холажон, сизнинг айтганларингизни қилиб, шу ергача келдим. Бўлмаса, Аббос ака оиласидан, болаларидан воз кечиб, менга қарайдиган эркак эмасди. Бир йилча аввал хотини тилидан тушмасди. Сизнинг ҳийлаларингиз билан... зў-ў-ўрға ўзимга қаратиб олдим.
- Сенга нима қилибди? Ёшсан, гўзалсан! - норози бўлди Рита хола. - Мана шу жиҳатинг доим уни чўчитиб туради. Чунки, у сендан анча катта. Қарияпти... Энди ёш жувонни ўзидан ёшроқ эркак илиб кетмаслиги учун ҳам курашиб яшайди.
Севара Рита холага қараб, айёрона жилмайди.


* * *

Гулранг қалбидаги чексиз истак туфайли автобусдан сакраб тушди. Сўнг йўл ёқасида жойлашган кичкина бозорчани кесиб ўтиб, кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида жойлашган цех ҳовлисига ошиқди. Гўё йўл ҳам чўзилиб кетаётгандек. Тезроқ бормаса, дадаси кетиб қолиши мумкин. У кўп қаватли уй ҳовлисига келиб, атрофга аланглаб, қараркан кўзлари қувончдан ёнди. Елкасига осиб олган сумкачасидан калит чиқариш асносида осмонга отиб ҳам олди, ичидан завқи тошганидан. Кейин сал нарида турган дадасининг машинасига очиб, астагина ўтирди. Рулни ушлаб, завқланди:
- Қачон ўзимники бўласан, а? Дадамни “нексия олинг”, деб айнитишим керак. “Спарк сизга ярашмайди, аёлларни машинаси”, деб гапираверсам, нексия олгиси келиб қолади. Кейин сен меники бўласан, қалдирғочим. Қани, кетдик. Бир учиб келайлик. Ишқилиб, дадам ҳали ишини тугатмасин-да.
Гулранг, секин машинани ҳайдаб, жилмайганча чиқиб кетди.

* * *

Ошхона столи устида ювиқсиз турган пиёла, усти очиқ қолган мурабболи шиша идиш устида иккита-учта пашша қувлашмачоқ ўйнаётгандек, айланиб учиб-қўнарди. Уларнинг ҳаракатига терс ҳолда Матлуба дераза ёнида ҳайкалдек қотиб ўтирар эди: хомуш ва паришон. У шунчалар хаёлот оламига шўнғиб кетгандики, ўғли Умиднинг салом бериб кириб келганини ҳам сезмади.
- Ойи, яхшисизми? – деди Умид онаси ёнига ўтираркан.
Шундагина Матлуба унга ўйчан қараб, бош ирғайди. Умид онасига тикилиб тураркан, хўрсинди. Ғам оғушидаги она ўғлининг сочларини силаб сўради:
- Ўйин бўлдими, бугун?
- Ҳа, бўлди, - футболдаги жаҳл билан тепган зарбаси эсига тушиб, Умид қизаринқиради. - Чемпионатга тайёрланаяпмиз.
- Яхши.
Умид онасидан кўз узиб, эшикка қаради.
- Опа, бирор нима қилиб берсангиз-чи? – бақирди у. - Қорним оч.
Унинг овозини кутиб тургандек, қулоғидаги қулоқчиндан таралаётган мусиқага муқом қилганча Гулюз кириб келди.
- Уйда ҳеч нарса йўқ, укажон. Ойим бозорликка деган пулни йўқотиб келибди. Дадамга телефон қилгани қўрқаяпмиз.
👍25
22-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Умид онасига қаради. Ўғлининг синовчан нигоҳидан Матлуба кўзларини олиб қочди.
- Шундай бўлишини билгандим. Бекор борибсиз бозорга, - кайфияти тушиб деди Умид. - Хаёлингиз жойида эмасди.
Матлуба секин ўғлига қараркан нигоҳи билан “Опангга сездириб қўйма”, дегандек имо қилди. Умид ҳам дарҳол тушуниб, кўзларини юмиб-очган ҳолда “хўп” ишорасини берди. Сўнг яна опасига қаради.
- Картошка бўлсаям қовуриб беринг, опа. Дадамдан ўзим пул сўрасаммикан, ё?
Матлуба қўрқиб кетди. Умиднинг билагидан ушлаганча шошиб деди:
- Йўўўқ, индама. Бир йўлини қиламиз. Сўрама, майлими, сўрама...
Онасининг кутилмаган қилиғидан Гулюз ҳайрон бўлди. Онасига ажабланиб қаради.
- Нега бунча қўрқиб кетдингиз? – деди ҳайратини яшира олмай. - Худди ўн миллион йўқотгандек. Дадамни чўнтагидаги пулини берди, дегандингиз. Бўлса, эллик минг, юз минг бўлгандир? Шунга шунча қўрқасизми?
Матлуба бир Умидга, бир Гулюзга қаради. Айб иш қилиб қўйгандек оғир ютинди. Уни кузатиб турган Умиднинг ичидан нимадир узилгандек бўлди. Онасига раҳми келиб, отасидан жаҳли чиққани сезилди. Матлуба унинг ғазабини босмоқчи бўлгандек, қўлларидан тутди.

* * *

Аббос цехдан чиқиб келиб, чўнтагидан машина пультини чиқарди. Атрофга қараб, пультни босмоқчи бўлди-ю, “уҳ” тортиб юборди. Чунки қўйган жойида машинаси йўқ. У дарров нима бўлганини англади.
- Шу қизга бекор машина ҳайдашни ўргатдим-да, - бир кулгиси, бир ғазаби қистаб ўзига ўзи гапирди Аббос. - Олиб қочгани, олиб қочган. На “права”си бор, на паспорти. Ўн саккизга кирмаган ҳали. Нима қилиш керак, а?
Аббос Гулранг келгунича ҳеч иш қила олмаслигига кўзи етиб, атрофга яна бир қур кўз югуртирди. Кўчанинг нариги томонидаги фитнес залга кўзи тушиб, мамнун жилмайди. Бошини эгиб, ўзига назар соларкан, ўчоққа тўнкарилган қозончадек бўлиб турган қорнини силаб ғўлдиради:
- Озишим керак. Қорин қўйиб юбордим, жуда.
У орқасига ўгирилиб, бино деразасининг катта ойнасида ўзини кузатди. Гавдасидан кўнгли тўлмади, шекилли, яна ўзига ўзи гапирди.
- Энди ўзимга қарамасам бўлмайди. Севара ёш, мен эса... Ёшроқ кўринишга ҳаракат қилишим керак. Гулранг келгунча фитнес залга кириб турсам бўларкан. Цехда шортик ва футболкам борийди, оволай...
Аббос яна цехга қараб кириб кетди.

* * *

Уяси атрофида зувиллаб учаётган арилар сингари тиним билмаётган серқатнов машиналар орасида Гулранг ўтирган спарк ҳам бор. Қизнинг кайфияти аълолиги машинага ҳам юққандек, ён-атрофга шўх мусиқа таратиб шувиллаб кетмоқда эди. Рулда ўтирган Гулранг янграётган қўшиққа жўр бўлиб, орада қийқириб ҳам қўярди. Завқи тошганидан бор овозда бақирарди ҳам:
- Қалдирғоч уч, уч! Уч, қалдирғочим! Э-й-й-й-й! Сени барибир дадамдан тортиб оламан.

* * *

Ошхонани хуштакнинг чийиллаган овози тутиб кетди. Кайфиятсиз ўтирган Матлуба газ устидаги оғзи-бурнидан буғ пуркаётган чойнакка бир қаради-ю, яна ўйга чўмди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16❤1🔥1
Ерга бир томчи асал оқиб тушди.  Буни кўрган чумоли шошилиб келди-да, татиб кўрди. Сўнг ортга қайтмоқчи бўлиб ўгирилиб қараса,  асални таъми ёқимли, ортига қайтиб яна бир тотиб кўрди. Яна  қайтиб,  ўзини ҳали тўймагандай ҳис этди ва бир йўла мазза қилиб тўйиб олиш учун ичига тушиб олди. 

Аввалига жуда ёқимли эди,  тўйиб-тўйиб асалдан озуқаланди, бироқ, қайта чиқишга уруниб кўрган эди,  иложи бўлмади. Ҳолдан тойиб,  ерга ёпишиб қолган эди.   Бора-бора ҳаракат ҳам қила олмай, ўлгунича ўша ерда қолиб кетди. 

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌺ХАЙРЛИ ТУН🌺🌙

Аллоҳимнинг берган бир куни ,
Ўтди сиз-ла меҳрибонларим.
Ўтсин дейман осойиш туни,
Хайрли тун қадрдонларим!

Кундуз елиб, юриб толдингиз,
Меҳнат қилиб озроқ ҳордингиз,
ИншаАллоҳ ажр олдингиз!
Хайрли тун қадрдонларим!

Юртимиз тинч, кўнгиллар обод,
Ма Ша Аллоҳ гўзалдир ҳаёт,
Ўзингни қилинг эҳтиёт!
Хайрли тун қадрдонларим!

Қаро тунда кезманг дарбадар,
Жондан азиз жонажонларим.
Тушингизга кирсин Пайғамбар!
Хайрли тун қадрдонларим!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
                ХАЙРЛИ ТОНГ.

23- Октябрь муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин азизларим!

Аллоҳим бугунги кунингизни  хайрли ва барокатли қилсин🤲

Хонадонингизга тинчлик,
рўзғорингизга барака,
ишларингизга омад,
чўнтагингизга даромад тилаб, янги бир кунни бошлаймиз
Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
                                                        
🌸Шукурлар бўлсинки, Аллоҳ яна бир ёруғ тонгни кўришни насиб айлади, ҳар бир онимизни қадрига етган холда, кунимизни гўзаллик билан ўтказайлик.

🕊Атрофимиздаги барчага меҳр улашайлик- ки, хеч қайси қалб биздан озорланмасин.
Кунингиз хуш дийдор ва қувончларга бой бўлсин Қадрдон.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
ТУГАНМАС МЕРОС:

🕊
Бир оилада яшаётган ака-ука, опа-сингилларнинг гўзал тарбияси уларнинг давомчилари бўлмиш - ўз зурриётларида ҳам намоён бўлиши билан белгиланади. Зотан, аждодлардан авлодларга қоладиган меросларнинг аълоси, бу - ўзаро аҳиллик, бир-бирларига беғараз дўстлик, меҳр-оқибатли бўлиш каби инсонийлик фазилатларидир...
🍃

МОҲИЯТГА НАЗАР:

Ойнинг ўзи эмас, балки тарқатаётган зиёси нафис, ҳайратланарли бўлганидек, қобил фарзанднинг хулқ-атвори уни янада ширинтой, севимли, ақлли қилиб кўрсатади...

🌸
МУАТТАР ҲИД:

Одобли фарзанд - муаттар гул каби. Уни ҳидлаганинг сайин ҳидлагинг, бу неъматдан баҳра олганинг сайин баҳра олгинг келаверади, келаверади...

ОТА-ОНА НАЗАРИ ХОСИЯТИ:

Юзингдаги нур - бу ота-онангнинг сенга назари туфайлидир;Одамларга қилган яхшиликларинг учун улар сени мақташяпти - ота-онанг ибрати ҳосиласи;
• Кўчада кетаётиб, ногаҳон қалқиб кетиб, ерга йиқилдинг - ота-онангни ранжитганинг натижаси;
• Фарзандлар камолини кўраяпсан - ота-онангнинг Яратганга илтижолари ижобати;
• ... Умуман, борсан, тириксан, бу ҳам ул муборак зотларнинг дуоси баракотидандир...

«Фарзанднома» китобидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shunday emasmi🫠🫶🏻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Masalliqlari:

300 gr iliq sut
1.5 osh/q droja
80 gr shakar
80 gr sariyog’
1 dona tuxum
500-520 gr un
Vanilin
Tuz


Nachinkasi uchun:


400 gr quruq tvorog
60 gr shakar
Vanilin
1 dona tuxum oqi
20 gr kukuruzniy kraxmal

Qizigan duxovkada 160-170 gradusda 15-20 minut pishirib olinadi
.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
ДАЙДИ ЎҒИЛ НАДОМАТИ
(ҳаётий ҳикоя)

Мен ёшлигимдан уйга кеч қайтишга одатлангандим, қўпол қилиб айтганда кўча дайдиси эдим. Бундан онам хафа эдилар. Бу ишим онамга ёқмас эди. Ҳолат шундай давом этаверганидан кейин онам ҳар куни уйимизни ошхонасида турган музлатгич эшигига бир парча қоғоз ёпиштириб қўядиган бўлдилар. У қоғозда овқат, нон ва бошқа нарсаларни жойини, менга осон бўлиши учун ёзиб қўярдилар. Кунлар ўтиб онамни эслатма қоғозлари ривожланиб борди. Унда энди баъзи талаб, илтимослар ва кийимимни кир бўлганларини кир ювадиган машинага қўйишим, муҳим ишлар вақти ва бошқа нарсалар ёзиларди.
Афсус йигитчилик давримнинг кўп қисми шундай ўтди. Бир кеча жуда кеч қолдим, онамни рисоласи одатдагидек музлатгич эшигида кўрдим, аммо ўқишга эриндим ва уйқу ғолиб келиб ухлаб қолдим. Эрталаб дадам мени кўзларида ёш ҳолда уйғотдилар, жуда ҳайрон бўлиб уйғондим.
“Ўғлим онанг оламдан ўтди!” - дедилар. Билсангиз эди, бу хабар қанчалар менга таъсир қилганини. Онамни дафн қилдик, кечқурун уйга кириб кроватга чиқиб оёғимни чўзаётиб онажонимни ёзган рисолалари эсимга тушди. Югуриб бориб музлатгич эшигига қистирилган қоғозни, онамни энг охирги ёзган хатларини қўлимга олсам, бу хатда ҳеч қандай буйруқ ёки таълимот йўқ эди. Одатдаги хатлар каби эмас эди... Афсус..!
Хатда фақат шулар бор эди:

“Ўғилгинам бугун ўзимни жуда ёмон ҳис қиляпман, қачон келсанг ҳам мени уйғотиб шифохонага олиб боргин сендан илтимос....”

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢6👍5❤1
Бу маълумотларни сақлаб қўйинг ва бошқаларга хам улашинг. Фойдали бўлган бўлса, ота онам хаққига дуо қилиб қўйинг 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏4👍2🥰2❤1💔1
🧕 Muslimalar kundaligi
22-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Умид онасига қаради. Ўғлининг синовчан нигоҳидан Матлуба кўзларини олиб қочди. - Шундай бўлишини билгандим. Бекор борибсиз бозорга, - кайфияти тушиб деди Умид. - Хаёлингиз жойида эмасди. Матлуба секин ўғлига қараркан…
23-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Телевизор кўриб ўтирган Гулюз эса эринибгина ўрнидан турди.
- Манов пиёлаларни ҳам юв, - деди Матлуба минғирлаган кўйи.
Гулранг онасига эмас, Умидга қаради:
- Ширин чой ичиб қўя қол, ука. Сенга қовуриб беришга картошкаям йўқ.
У дамлаган чойини Матлубанинг ёнига қўяркан, сўради:
- Ойи, кечга нима овқат қиламан? Дадамга телефон қилайми? Умидга қаердан пул олишни айтиб, бозорлик қилиб кел, дер балки...
- Олдин манов пиёлларни чайиб юбор, - аччиқланди Матлуба. – Кун бўйи уйда ўтирибсан. Дастурхонни пашша айланиб юрибди. Ювиб қўйсанг бўлмайдими?
- Ўтирмайман энди уйда. Ҳамманинг чўрисиманми, мен? Яна гап эшитганим ортиқча. – кутилмаган даккини кўтара олмади қиз. – Ўқув курсини гаплашдим. Эртадан бораман.
Телефонига тикилиб ўтирган Умид опасига қаради. Қошлари чимирилиб, қовоқлари осилди:
- Сал нарсага тутақманг, опа. Керакмас, чой ҳам, картошка ҳам.
- Сен нега намланяпсан? – укасига қараб ўқрайди Гулюз. – Ўзи ҳаммасига дадам айбдор. Бозорлик қилиб келса, тамом, олам гулистон! Ҳозир айтаман, қилиб келади.
Матлуба қизига ҳадик билан қарайди.
- Қилма дадангга! Жим ўтир. Даданг ўлдиради мени.
Гулюз ажабланади.
- Ойи сизга нима бўлаган? Охирги пайтда бошқачасиз. Пул йўқотган битта сизми? Арзимас пул бўлса... Дадамга у пул ҳеч нарса эмас. Вақти бўлса, бўлгани бозорлик қилиб келади. Қаерда экан, ўзи дадам?
Матлуба оғир ютинади. Кўз олдига Аббоснинг эрталабки ёзишмалари келади: “Ҳа, тушимга кирибсиз. Тушимда мулла билан ёнингизга борибман...”
Матлуба нафаси дунёга ўт қўядиган даражада аламли хўрсинди.
Онасини зимдан кузатиб турган Умид ўрнидан турди. Чўнтагидан бир талай пул чиқариб санай бошлади.
- Қўрқманг, ойи. Тухум, картошкага етадиган пулим боракан. Ҳозир олиб келаман. Гуруч ҳам олиб келаман. Балки, картошка палов қиларсиз, а, опа?
- Майли олиб кел, - маъқуллади Гулюз. – Пишираман.
Умид чиқиб кетди. Матлуба эса елкасидан тоғ ағдарилгандек енгил нафас олди.

* * *

Севара кичкина ўғлини етаклаб Рита холаникидан чиқиб кетаркан қувончданми, холанинг гаплариданми лабларидаги табассумни йиғиштира олмасди.
- Майли, Рита хола. Эрталаб келиб, Самирни ташлаб кетаман.
- Бўпти. Гапларим эсингдан чиқмасин, - эшик олдида кузатаркан, тайинлади Рита хола. - Бугун энг гўзал, энг назокатли, энг мулойим аёл бўлишинг керак.
Севара кетаётган жойида ялт этиб холага қаради-ю, қаҳ-қаҳ отди. Ўғлига ҳадик билан бир қараб, болани силаб деди:
- Самир, сен тушиб кетавер, болам.
Самир зинадан сакраб-сакраб зинадан тушиб кетди.
- Қизиқсиз-а, Рита хола. Тўйи бўлаётган бўй қизга тайинлагандек тайинлашингизни қаранг, - ўғлининг узоқлашганини кўриб ҳиринглади Севара. - У хотин кўрган, мен эр кўрган аёл бўлсам...
- Шундай деб ўйлама. У сен билан илк бор, сен у билан илк бор бирга яшайсан, - ўта жиддий оҳангда гапира бошлади кампир. - Бу муҳим. “Илк” деган нарсага доим аҳамият бериш керак. Биринчи таассурот миядан ўчмайди. Кейин ҳар қанча ҳаракат қилма, ўша тасаввурни ўзгартира олмайсан. Бугун гўзал бўлсанг, бугун назокатли бўлсанг, унинг учун ҳар қачон шунақа бўлиб қоласан. Айтганча, жуда мулойим супурги бўлиб ҳам олма.
- Нега?
👍17😭2🔥1🥰1
24-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Қувноқ бўл. Шўхликлар ҳам қил. Шўх аёллар ҳаммага ёқади.
- Бунча нарсани қаёқдан биласиз, а, Рита хола? – эркалангандек нозланиб деди Севара. – Яхшиям, “Эркакларни ўрганиш” деган институт йўқ. Бўлмаса, сизни ўша ерда ўқигансиз деб ўйлардим.
- Бир умр эркаклар орасида ишладим. Ҳаммаси дардини келиб менга айтарди. Улар орқали аёлларнинг камчилиги, нуқсонини билиб олдим. Менга қулоқ солсанг, кам бўлмайсан.
- Биламан, Рита хола. Яхши қолинг.
Севара Рита холани бир қучиб, юзига юзини босди-да, кўз қисганча зинадан тушиб кета бошлади.
- Севара, - унинг ортидан яна бақирди Рита хола.
- Ҳа, хола, – тўхтади Севара ҳам.
- Кечга узун, ёпиқроқ, ҳарир кийим кий.
Севара аввал энса қотирди, кейин лаб турганча деди:
- Нега энди узун, ёпиқроқ?
- Яширилган, сирли нарсалар доим қизиқ бўлган. Охирги сонияларгача сирли бўл...
- Ў-ў-ў-ў, - кўрсатгич бармоғини Рита хола томонга силтаб кулди Севара. – Ёмонсиз, хола, ёмонсиз. Кампир ниқобига яширинган уддабурон аёлсиз!
- Соҳибжамол ниқобидаги жодугар демадингам, - селкиллаб кулди Рита хола.

* * *

Гулранг кайфияти чоғ, мусиқани баланд қўйганча, кенг, текис йўлда елдек учиб борарди. Ҳар доимгидек, мусиқани телефонидан машина магнитафонига улаб эшитиб кетмоқда. У ўша ўзи билган ариқ ёқасига етай деганда, бирдан мусиқа ўчди-ю, телефоннинг чақирувни билдирувчи мусиқаси янгради. Гулранг йўлдан нигоҳини узиб, телефонига қаради. Телефони экранда «Дадам» деган ёзув жилваланарди. Гулранг яшил белгини босди.
- Ало? - Аббоснинг баланд овози машина ичидан чиқиб, кўчага ҳам таралди. Гулранг шошиб овоз кучайтиргични пастлатди:
- Ассалому алайкум, дада.
- Яна олиб қочдингми? Қаердасан?
Гулранг дадасининг кайфияти бузилмаганидан хурсанд бўлди. Хурсанд бўлиб, жавоб берди:
- Қаёққа борардим, дада? Машинангизни ювтиргани ариқ ёқага келдим.
- Мен фитнес залга кириб кетяпман. Чиққунимча етиб кел. Борадиган жойим бор. Эҳтиёт бўл, - тайинлади Аббос.
- Хўп.
Гулранг машинани Сардорнинг ёнига келиб тўхтатди. Туша солиб болакайга ўртоқлардек қўл бериб кўришди. Сардорнинг ҳам чеҳрасида нур балққандек бўлди.
- Автоювиш шаҳобчасининг хўжайини қалайсиз? - сўрашди Гулранг. - Мижозингиз келди, кутиб олинг.
Бу гапдан Сардор уялинқираб, жилмайди:
- Ассалому алайкум, опа.
- Волайкум. Қалайсан? Қани бошла-чи?
Сардор югургилаб дарахт тагида турган қип-қизил, жажжи челаги ёнига югургилади. Челак ичидан феруза ранг шампунни чиқариб, четроққа қўйди-да, ариқдан сув олиб, ҳалиги шампундан қўшди, обдон кўпиртирди. Сўнг дарахт шохида осилиб турган оппоқ докани олиб, Гулранг ёнига келди. Иккалови машинани ювишга киришиб кетишди.
- Сенга ўзингнинг ишинг ёқади, а, Сардор? - гапга солди Гулранг.
- Ҳа, - жилмайганча деди Сардор.
- Ойингнинг исми нима? Нима иш қилади, дегандинг?
Шу пайт уларнинг ёнига бўйлари узун, қош-кўзи қоп-қора, келишган йигит пайдо бўлди. Ўзи қандай кутилмаганда келган бўлса, худди шу тарзда Сардорга бақира кетди.
👍11😭3🔥1🥰1
25-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Ўв, Сардор! Яна келдингми? Оёғингни уриб синдирайми?
Сардор қўрқиб кетганидан кўзлари катта-катта бўлиб, ўрнидан ирғиб турди. Гулранг ҳайрон бўлиб йигитга қаради. Йигит эса бор овози билан Сардорни койирди.
- Мен сенга нима дегандим? «Бу ерга бошқа оёғингни ҳам босма», демаганмидим? Қани, жўна уйингга!
Гулранг йигитга ҳайрон бўлиб қаради. Сардор бошини эгиб турарди. Қизнинг болакайга раҳми келди. Сардор Гулрангга бир қараб олди. Нигоҳида иккиланиш, ҳадик. Унинг жойидан жилмай, миқ этмай тургани йигитнинг баттар жаҳлини чиқарди.
- Қулоғинг карми? Мен сенга уйингга бор, дедим. Қўй қўлингдагиларни...
Сардор яна бор Гулрангга қаради. Кейин йигитга қўрқув тўла кўзларини тикаркан, тутила-тутила изоҳ бермоқчи бўлди:
- Ҳалиги... Манов...
Йигит энди ўзини тутиб тура олмади. Шартта унинг ёнига келиб, бошидан бир туртди ва бақиришда давом этди:
- Уйингга бор, дедим сенга! Йўқол!
Гулранг ортиқ чидаб тура олмади. Гапириб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди.
- Нега болани туртасиз? Тенгманг.
Йигит унинг сўзларини эшитмайди ҳам. Лекин қизнинг гапи Сардорга куч берди, шекилли, паст овозда деди:
- Мен опамнинг машинасини ювиб беришим керак...
Йигитнинг энди тоқати тоқ бўлгандек эди.
- Қўлингдаги латтани ташла, - деди у ваҳожат билан. - Йўқол дедим, сенга!
Малик ўзини тута олмай, Сардорнинг елкасидан итарди. Болакай қўрқанидан қўлидаги оппоқ кўпикка беланган латтани тап этказиб ерга ташлади. Туйқус Гулранг шаҳд билан Малик ва Сардорнинг қошига келди:
- Тегманг болага, тинч қўйинг уни.
Йигит ўша ғазаб, ўша важоҳат билан Гулрангга қаради:
- Бировнинг ишига бурнингни тиқма!
Гулранг йигитдан бундай муомалани кутмаганди. Унинг сенлаб гапирганини ва бақирганини ҳазм қила олмади, тутақиб кетади.
- Мени сенлама! Қўйвор, болани, - деди тап тортмай. Сўнг Сардорнинг қўлидан тортиб, ўз ёнига ўтказди.
Йигит эса энса қотириб, киноя билан кулди. Кейин Гулрангга яқин келиб, паст овозда шивирлади:
- Ўзинг бир мактаб ўқувчиси бўлсанг... Балки опа ҳам дерман, сени? Йиғиштир, сенам аравангни!
- Мен билан ишинг бўлмасин! - бўш келмади Гулранг ҳам. - Бу болага яна тегсанг, ўлдираман!
Йигит катта-катта, ўткир нигоҳини Гулрангга бир зум тикилиб турди-да, босиқлик билан тушунтиргандек гапира бошлади:
- Қаерда тарбия кўргансан? Сенга ўзингдан катталарни сизлаб гапир, вояга етмаган болалани меҳнатга жалб қилма, деб ўргатишмаганми? Арзимас пулга машинангни ёш болага ювдириб олмоқчимисан, бойвучча! Уял! Жўна, бу ердан!
- Тарбиям билан ишинг бўлмасин! - жим турмади қиз ҳам. - Мен шу болага ёрдам бўлсин, деб ювдиряпман! Ўзинг кимсанки, унга хўжайинлик қиласан? Менга ваз ўқийсан?
- Мен сендан каттаман, сенлама мени. Бу боланинг тоғасиман! Гапинг борми? Бир-икки сўм билан алдаб машингни ювдириб олишингга йўл қўймайман, тушундингми?
Гулранг йигитнинг “тоғасиман” деган сўздан сўнг бир зум ўзини йўқотди. Сукут сақлагандек, жим турди.
👍16🔥1