🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Masalliqlari:

300 gr iliq sut
1.5 osh/q droja
80 gr shakar
80 gr sariyog’
1 dona tuxum
500-520 gr un
Vanilin
Tuz


Nachinkasi uchun:


400 gr quruq tvorog
60 gr shakar
Vanilin
1 dona tuxum oqi
20 gr kukuruzniy kraxmal

Qizigan duxovkada 160-170 gradusda 15-20 minut pishirib olinadi
.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
ДАЙДИ ЎҒИЛ НАДОМАТИ
(ҳаётий ҳикоя)

Мен ёшлигимдан уйга кеч қайтишга одатлангандим, қўпол қилиб айтганда кўча дайдиси эдим. Бундан онам хафа эдилар. Бу ишим онамга ёқмас эди. Ҳолат шундай давом этаверганидан кейин онам ҳар куни уйимизни ошхонасида турган музлатгич эшигига бир парча қоғоз ёпиштириб қўядиган бўлдилар. У қоғозда овқат, нон ва бошқа нарсаларни жойини, менга осон бўлиши учун ёзиб қўярдилар. Кунлар ўтиб онамни эслатма қоғозлари ривожланиб борди. Унда энди баъзи талаб, илтимослар ва кийимимни кир бўлганларини кир ювадиган машинага қўйишим, муҳим ишлар вақти ва бошқа нарсалар ёзиларди.
Афсус йигитчилик давримнинг кўп қисми шундай ўтди. Бир кеча жуда кеч қолдим, онамни рисоласи одатдагидек музлатгич эшигида кўрдим, аммо ўқишга эриндим ва уйқу ғолиб келиб ухлаб қолдим. Эрталаб дадам мени кўзларида ёш ҳолда уйғотдилар, жуда ҳайрон бўлиб уйғондим.
“Ўғлим онанг оламдан ўтди!” - дедилар. Билсангиз эди, бу хабар қанчалар менга таъсир қилганини. Онамни дафн қилдик, кечқурун уйга кириб кроватга чиқиб оёғимни чўзаётиб онажонимни ёзган рисолалари эсимга тушди. Югуриб бориб музлатгич эшигига қистирилган қоғозни, онамни энг охирги ёзган хатларини қўлимга олсам, бу хатда ҳеч қандай буйруқ ёки таълимот йўқ эди. Одатдаги хатлар каби эмас эди... Афсус..!
Хатда фақат шулар бор эди:

“Ўғилгинам бугун ўзимни жуда ёмон ҳис қиляпман, қачон келсанг ҳам мени уйғотиб шифохонага олиб боргин сендан илтимос....”

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢6👍5❤1
Бу маълумотларни сақлаб қўйинг ва бошқаларга хам улашинг. Фойдали бўлган бўлса, ота онам хаққига дуо қилиб қўйинг 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏4👍2🥰2❤1💔1
🧕 Muslimalar kundaligi
22-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Умид онасига қаради. Ўғлининг синовчан нигоҳидан Матлуба кўзларини олиб қочди. - Шундай бўлишини билгандим. Бекор борибсиз бозорга, - кайфияти тушиб деди Умид. - Хаёлингиз жойида эмасди. Матлуба секин ўғлига қараркан…
23-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Телевизор кўриб ўтирган Гулюз эса эринибгина ўрнидан турди.
- Манов пиёлаларни ҳам юв, - деди Матлуба минғирлаган кўйи.
Гулранг онасига эмас, Умидга қаради:
- Ширин чой ичиб қўя қол, ука. Сенга қовуриб беришга картошкаям йўқ.
У дамлаган чойини Матлубанинг ёнига қўяркан, сўради:
- Ойи, кечга нима овқат қиламан? Дадамга телефон қилайми? Умидга қаердан пул олишни айтиб, бозорлик қилиб кел, дер балки...
- Олдин манов пиёлларни чайиб юбор, - аччиқланди Матлуба. – Кун бўйи уйда ўтирибсан. Дастурхонни пашша айланиб юрибди. Ювиб қўйсанг бўлмайдими?
- Ўтирмайман энди уйда. Ҳамманинг чўрисиманми, мен? Яна гап эшитганим ортиқча. – кутилмаган даккини кўтара олмади қиз. – Ўқув курсини гаплашдим. Эртадан бораман.
Телефонига тикилиб ўтирган Умид опасига қаради. Қошлари чимирилиб, қовоқлари осилди:
- Сал нарсага тутақманг, опа. Керакмас, чой ҳам, картошка ҳам.
- Сен нега намланяпсан? – укасига қараб ўқрайди Гулюз. – Ўзи ҳаммасига дадам айбдор. Бозорлик қилиб келса, тамом, олам гулистон! Ҳозир айтаман, қилиб келади.
Матлуба қизига ҳадик билан қарайди.
- Қилма дадангга! Жим ўтир. Даданг ўлдиради мени.
Гулюз ажабланади.
- Ойи сизга нима бўлаган? Охирги пайтда бошқачасиз. Пул йўқотган битта сизми? Арзимас пул бўлса... Дадамга у пул ҳеч нарса эмас. Вақти бўлса, бўлгани бозорлик қилиб келади. Қаерда экан, ўзи дадам?
Матлуба оғир ютинади. Кўз олдига Аббоснинг эрталабки ёзишмалари келади: “Ҳа, тушимга кирибсиз. Тушимда мулла билан ёнингизга борибман...”
Матлуба нафаси дунёга ўт қўядиган даражада аламли хўрсинди.
Онасини зимдан кузатиб турган Умид ўрнидан турди. Чўнтагидан бир талай пул чиқариб санай бошлади.
- Қўрқманг, ойи. Тухум, картошкага етадиган пулим боракан. Ҳозир олиб келаман. Гуруч ҳам олиб келаман. Балки, картошка палов қиларсиз, а, опа?
- Майли олиб кел, - маъқуллади Гулюз. – Пишираман.
Умид чиқиб кетди. Матлуба эса елкасидан тоғ ағдарилгандек енгил нафас олди.

* * *

Севара кичкина ўғлини етаклаб Рита холаникидан чиқиб кетаркан қувончданми, холанинг гаплариданми лабларидаги табассумни йиғиштира олмасди.
- Майли, Рита хола. Эрталаб келиб, Самирни ташлаб кетаман.
- Бўпти. Гапларим эсингдан чиқмасин, - эшик олдида кузатаркан, тайинлади Рита хола. - Бугун энг гўзал, энг назокатли, энг мулойим аёл бўлишинг керак.
Севара кетаётган жойида ялт этиб холага қаради-ю, қаҳ-қаҳ отди. Ўғлига ҳадик билан бир қараб, болани силаб деди:
- Самир, сен тушиб кетавер, болам.
Самир зинадан сакраб-сакраб зинадан тушиб кетди.
- Қизиқсиз-а, Рита хола. Тўйи бўлаётган бўй қизга тайинлагандек тайинлашингизни қаранг, - ўғлининг узоқлашганини кўриб ҳиринглади Севара. - У хотин кўрган, мен эр кўрган аёл бўлсам...
- Шундай деб ўйлама. У сен билан илк бор, сен у билан илк бор бирга яшайсан, - ўта жиддий оҳангда гапира бошлади кампир. - Бу муҳим. “Илк” деган нарсага доим аҳамият бериш керак. Биринчи таассурот миядан ўчмайди. Кейин ҳар қанча ҳаракат қилма, ўша тасаввурни ўзгартира олмайсан. Бугун гўзал бўлсанг, бугун назокатли бўлсанг, унинг учун ҳар қачон шунақа бўлиб қоласан. Айтганча, жуда мулойим супурги бўлиб ҳам олма.
- Нега?
👍17😭2🔥1🥰1
24-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Қувноқ бўл. Шўхликлар ҳам қил. Шўх аёллар ҳаммага ёқади.
- Бунча нарсани қаёқдан биласиз, а, Рита хола? – эркалангандек нозланиб деди Севара. – Яхшиям, “Эркакларни ўрганиш” деган институт йўқ. Бўлмаса, сизни ўша ерда ўқигансиз деб ўйлардим.
- Бир умр эркаклар орасида ишладим. Ҳаммаси дардини келиб менга айтарди. Улар орқали аёлларнинг камчилиги, нуқсонини билиб олдим. Менга қулоқ солсанг, кам бўлмайсан.
- Биламан, Рита хола. Яхши қолинг.
Севара Рита холани бир қучиб, юзига юзини босди-да, кўз қисганча зинадан тушиб кета бошлади.
- Севара, - унинг ортидан яна бақирди Рита хола.
- Ҳа, хола, – тўхтади Севара ҳам.
- Кечга узун, ёпиқроқ, ҳарир кийим кий.
Севара аввал энса қотирди, кейин лаб турганча деди:
- Нега энди узун, ёпиқроқ?
- Яширилган, сирли нарсалар доим қизиқ бўлган. Охирги сонияларгача сирли бўл...
- Ў-ў-ў-ў, - кўрсатгич бармоғини Рита хола томонга силтаб кулди Севара. – Ёмонсиз, хола, ёмонсиз. Кампир ниқобига яширинган уддабурон аёлсиз!
- Соҳибжамол ниқобидаги жодугар демадингам, - селкиллаб кулди Рита хола.

* * *

Гулранг кайфияти чоғ, мусиқани баланд қўйганча, кенг, текис йўлда елдек учиб борарди. Ҳар доимгидек, мусиқани телефонидан машина магнитафонига улаб эшитиб кетмоқда. У ўша ўзи билган ариқ ёқасига етай деганда, бирдан мусиқа ўчди-ю, телефоннинг чақирувни билдирувчи мусиқаси янгради. Гулранг йўлдан нигоҳини узиб, телефонига қаради. Телефони экранда «Дадам» деган ёзув жилваланарди. Гулранг яшил белгини босди.
- Ало? - Аббоснинг баланд овози машина ичидан чиқиб, кўчага ҳам таралди. Гулранг шошиб овоз кучайтиргични пастлатди:
- Ассалому алайкум, дада.
- Яна олиб қочдингми? Қаердасан?
Гулранг дадасининг кайфияти бузилмаганидан хурсанд бўлди. Хурсанд бўлиб, жавоб берди:
- Қаёққа борардим, дада? Машинангизни ювтиргани ариқ ёқага келдим.
- Мен фитнес залга кириб кетяпман. Чиққунимча етиб кел. Борадиган жойим бор. Эҳтиёт бўл, - тайинлади Аббос.
- Хўп.
Гулранг машинани Сардорнинг ёнига келиб тўхтатди. Туша солиб болакайга ўртоқлардек қўл бериб кўришди. Сардорнинг ҳам чеҳрасида нур балққандек бўлди.
- Автоювиш шаҳобчасининг хўжайини қалайсиз? - сўрашди Гулранг. - Мижозингиз келди, кутиб олинг.
Бу гапдан Сардор уялинқираб, жилмайди:
- Ассалому алайкум, опа.
- Волайкум. Қалайсан? Қани бошла-чи?
Сардор югургилаб дарахт тагида турган қип-қизил, жажжи челаги ёнига югургилади. Челак ичидан феруза ранг шампунни чиқариб, четроққа қўйди-да, ариқдан сув олиб, ҳалиги шампундан қўшди, обдон кўпиртирди. Сўнг дарахт шохида осилиб турган оппоқ докани олиб, Гулранг ёнига келди. Иккалови машинани ювишга киришиб кетишди.
- Сенга ўзингнинг ишинг ёқади, а, Сардор? - гапга солди Гулранг.
- Ҳа, - жилмайганча деди Сардор.
- Ойингнинг исми нима? Нима иш қилади, дегандинг?
Шу пайт уларнинг ёнига бўйлари узун, қош-кўзи қоп-қора, келишган йигит пайдо бўлди. Ўзи қандай кутилмаганда келган бўлса, худди шу тарзда Сардорга бақира кетди.
👍11😭3🔥1🥰1
25-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Ўв, Сардор! Яна келдингми? Оёғингни уриб синдирайми?
Сардор қўрқиб кетганидан кўзлари катта-катта бўлиб, ўрнидан ирғиб турди. Гулранг ҳайрон бўлиб йигитга қаради. Йигит эса бор овози билан Сардорни койирди.
- Мен сенга нима дегандим? «Бу ерга бошқа оёғингни ҳам босма», демаганмидим? Қани, жўна уйингга!
Гулранг йигитга ҳайрон бўлиб қаради. Сардор бошини эгиб турарди. Қизнинг болакайга раҳми келди. Сардор Гулрангга бир қараб олди. Нигоҳида иккиланиш, ҳадик. Унинг жойидан жилмай, миқ этмай тургани йигитнинг баттар жаҳлини чиқарди.
- Қулоғинг карми? Мен сенга уйингга бор, дедим. Қўй қўлингдагиларни...
Сардор яна бор Гулрангга қаради. Кейин йигитга қўрқув тўла кўзларини тикаркан, тутила-тутила изоҳ бермоқчи бўлди:
- Ҳалиги... Манов...
Йигит энди ўзини тутиб тура олмади. Шартта унинг ёнига келиб, бошидан бир туртди ва бақиришда давом этди:
- Уйингга бор, дедим сенга! Йўқол!
Гулранг ортиқ чидаб тура олмади. Гапириб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди.
- Нега болани туртасиз? Тенгманг.
Йигит унинг сўзларини эшитмайди ҳам. Лекин қизнинг гапи Сардорга куч берди, шекилли, паст овозда деди:
- Мен опамнинг машинасини ювиб беришим керак...
Йигитнинг энди тоқати тоқ бўлгандек эди.
- Қўлингдаги латтани ташла, - деди у ваҳожат билан. - Йўқол дедим, сенга!
Малик ўзини тута олмай, Сардорнинг елкасидан итарди. Болакай қўрқанидан қўлидаги оппоқ кўпикка беланган латтани тап этказиб ерга ташлади. Туйқус Гулранг шаҳд билан Малик ва Сардорнинг қошига келди:
- Тегманг болага, тинч қўйинг уни.
Йигит ўша ғазаб, ўша важоҳат билан Гулрангга қаради:
- Бировнинг ишига бурнингни тиқма!
Гулранг йигитдан бундай муомалани кутмаганди. Унинг сенлаб гапирганини ва бақирганини ҳазм қила олмади, тутақиб кетади.
- Мени сенлама! Қўйвор, болани, - деди тап тортмай. Сўнг Сардорнинг қўлидан тортиб, ўз ёнига ўтказди.
Йигит эса энса қотириб, киноя билан кулди. Кейин Гулрангга яқин келиб, паст овозда шивирлади:
- Ўзинг бир мактаб ўқувчиси бўлсанг... Балки опа ҳам дерман, сени? Йиғиштир, сенам аравангни!
- Мен билан ишинг бўлмасин! - бўш келмади Гулранг ҳам. - Бу болага яна тегсанг, ўлдираман!
Йигит катта-катта, ўткир нигоҳини Гулрангга бир зум тикилиб турди-да, босиқлик билан тушунтиргандек гапира бошлади:
- Қаерда тарбия кўргансан? Сенга ўзингдан катталарни сизлаб гапир, вояга етмаган болалани меҳнатга жалб қилма, деб ўргатишмаганми? Арзимас пулга машинангни ёш болага ювдириб олмоқчимисан, бойвучча! Уял! Жўна, бу ердан!
- Тарбиям билан ишинг бўлмасин! - жим турмади қиз ҳам. - Мен шу болага ёрдам бўлсин, деб ювдиряпман! Ўзинг кимсанки, унга хўжайинлик қиласан? Менга ваз ўқийсан?
- Мен сендан каттаман, сенлама мени. Бу боланинг тоғасиман! Гапинг борми? Бир-икки сўм билан алдаб машингни ювдириб олишингга йўл қўймайман, тушундингми?
Гулранг йигитнинг “тоғасиман” деган сўздан сўнг бир зум ўзини йўқотди. Сукут сақлагандек, жим турди.
👍16🔥1
26-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Йигит эса бир ўзига, бир Гулрангга анқайиб қараб турган Сардорга дўқ урди. Елкасидан нуқиб, юришга мажбурлади:
- Бор, уйингга анграймай... Йўқол!
- Ўзинг алдаяпсан? - Гулранг гап ютгиси келмади, шекилли, на тилга кирди. - Тоға дегани жиянига бунақа муомала қилмайди!
- Ҳа, машинангиз ювуқсиз қолаётгани ёқмаяптими? Ўзинг юв матоҳингни, ёш болани ишлатмай. Тушундингми, уятсиз!
Йигитнинг охирги гапидан Гулрангнинг жаҳли чиқиб кетди. Ғазаб билан бақира кетди:
- Ким уятсиз? Ярамас! Ўзинг ростдан тоға бўлсанг, болани муҳтож қилмай, таъминлаб қўй, билдингми? Шунда машина ювгани чиқмайди!
Бу гапдан кейин йигитнинг қоп-қора, қалин қошлари чимирилди, ғазаб билан Гулрангни олдига бостириб келиб, урмоқчи бўлгандек қўлини кўтарди. Гулранг ҳам киприк қоқмай унга қараб тураверди. Йигитнинг қўли ҳавода муаллақ қолди, ўзи эса қизга тикилган кўйи қотди...

* * *

Севаранинг ўғли Самир “бу-у-увм-бу-у-увм”, деганча ўйинчоқ машинани юрғизиб, гилам устида ўйнаб ўтирарди. Сал нарида Севара сабзи тўғрамоқда. Юзида ноз, ишва, айёрлик, қувонч қоришиб, аланечук кайфият жилва қиларди. Ўзига ўзи жилмайиб қўяр, кўзларини юмиб, лабларини қимтиб ҳам қўярди. Кўринишидан ширин хаёллар оғушида. Шу дамдан бирдан сергак тортди. Қулоқлари остида Рита холанинг овози жаранглагандек бўлди: “Кечга узун, ёпиқроқ, ҳарир кийим кий... Яширилган, сирли нарсалар доим қизиқ бўлган. Охирги сонияларгача сирли бўл...”
Севара бироз ўйланиб турди ва дик этиб ўрнидан турди. Югургилаганча қўшни хонага кириб, кийимлари осилган шкаф ёнига борди. Шкафдан кийимлари орасига тахланган тунги кийимларини бир-бир олиб кўра бошлади. Кўнгли тўлмади шекилли, қовоғи осилди.

* * *

Фитнес клубда одам сийрак. Бурчакдаги анжомда бир аёл шуғуланар, залнинг марказроғида Аббос ва бир эркак икки қўлини бошининг орқасига қўйганча ётиб-ўтириб зўр берганча қорин соҳасига ишлов берарди. Аббоснинг эгнидаги футболкасининг орқа ва олд томони, хўл бўлиб кетган, пешанасида реза-реза тер.
- Чарчаб қоляпман, - деди Аббос ҳансираб.
- Ҳеч бўлмаганда кунора келиб туринг, - деди ёнидаги эркак чаққон ҳаракат қилганча. - Жуда фойдаси катта. Мана, мени қаранг, эллик тўртга кирдим. Енгилман, соғломман. Сизни қаранг, қоринингизни қаранг. Бир ойда қоринингиз йўқолади, қирчиллама бўласиз!
Аббос шеригига ҳавас билан қаради:
- Мендан саккиз ёш катта экансиз. Сира эллик тўртга кирганга ўхшамайсиз. Қойил, жуда ёш кўринасиз.
- Ҳаммаси спортнинг, фитнеснинг кучи. Кейин кўпроқ оддий сув ичинг. Сув танани тозалайди, қонни суюлтиради. Хулас, шу ерга келиб туринг.
- Энди келаман, - чин дилдан деди Аббос. - Айтганингиздек, бироз формага келмасам, оғирлашиб кетибман.
- Тўғрисини айтсам, шуғулланаверганингиздан кейин чаққон, ҳаракатчан бўласиз. Иштиёқингиз ошади. Соғлом бўласиз, формага келганингиздан кейин ўз-ўзидан кийинишингиз ҳам ўзгаради. Қоматингизга мос, спорт кийимлари кия бошлайсиз. Билсангиз спорт кийимлари одамни янаям ёш кўрсатади.
Аббос эркакга яна бир қур назар солди. Чиндан ҳам унда ортиқча ёғ йўқ, мушаклари бўртиб чиққан ва қомати расо.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ХАЙРЛИ ТУН!

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Билингки дунё эмас, биз уткинчимиз !

Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !

Юрагингизга яқин олманг!

Тунингиз осуда утсин. Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин.😌

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1🥰1
💥 БУГУН 24 - ОКТЯБРЬ ПАЙШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !

🌷🍃 Илохим ҳар бирингизнинг
🌷🍃 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌷🍃 Юзингиз ТАБАССУМни,
🌷🍃 Хонадонингиз БАРАКАни,
🌷🍃 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌷🍃 Қалбингиз ИЙМОНни,
🌷🍃 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌷🍃 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🍃Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🤗1
Фил ва арқон ҳикояси

Кунларнинг бирида сайёҳ, ингичка нимжон арқонга бойлаб қўйилган ва натижада жазирама иссиқда қийналиб туришга мажбур бўлган катта ва кучли филни кўриб ҳайрон қолди. Сабаби сал нарироқда салқин, ям-яшил ўрмон бор эди, аммо бу гигант иссиқда қийналиб турарди.

— Нима учун шундай катта фил нимжондан нимжон бўлган арқонни узиб кетиб озод бўлиш ўрнига жимгина иссиқда қийналиб турибди? — дея сўради сайёҳ. Унга жавобан фил эгаси:
— Фил кичиклик пайтида бу арқонни узишга жуда кўп уринган, лекин эплай олмаган. Шунинг учун ҳозир бунга ҳаракат ҳам қилмаяпти.

P.S Дарҳақиқат кўпчилигимиз фарзандларимизга ёшлигидан "уни қилолмайсан, буни қилолмайсан, ҳали ёшсан" деб, уни синдириб қўямиз ва бутун умр ўзига ишонмаслик ипига боғлаб қўямиз!

Фарзандингизни кўринмас иплар билан боғлаб қўйманг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
MURAVENIK😋

Xamiri uchun:

- un 820 gr
- Margarin 200 gr
- Qaymoq 250 gr
- Tuxum 1 dona

NACHINKASI UCHUN:

- Varyonniy malako

❤️❤️❤️❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mashaalloh ♥️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢9👍5🔥1👏1
Ойимни қайтариб бер, Художон!!!

Дада, ойим тузалдими?
Жажжи болакайнинг саволи шундоғам сиқилиб турган дадасининг юрагини эзди. Ўғлини тиззасига ўтқизди-да пешонасидан ўпди.
— Ойинг роса чарчаган, болам. Энди бирнеча кун ухлаб, дам олиши керак.
Болакай индамади. 5 ёшли болакай онасининг оғир касаллигини анча олдин фахмлади. Шифохонага дадаси кўришга олиб борганда ойиси уни қучиб роса йиғлаганди. Дадаси ойинг тузалиб кетади, кейин шифохонадан жавоб беришади, деганди. Ойиси уйга қайтганида бола, ойим тузалибдилар, деб роса севинганди. Ўй-хаёллари ўзидек соф мурғак бола ойисига бошқа сабабдан жавоб бериб юборишганларини билмасди. Хар кунгидек ўрнига ётаркан болакай осмонга қараб қўлини чўзди:
— Ойимни тузалишига ёрдам бер, Художон!
Бир неча кун ўтгач, тунда уйғониб кетди. Пилдираб коридорга чиқди. Дадаси балконда сигарет чекиб, ким биландир телефонда гаплашарди. Болакай дадасининг хамма гапларига хам тушунмади-ю шу гаплар орасидан операция, катта пул деган жумлаларни илғай олди. Бир кинода кўрганди. Операцияда докторлар касални укол қилади, кейин у тузалиб кетади. Ойимни хам укол қилишса, соғайиб кетадилар, ўйлади болакай. Ўрнига қайтиб ётаркан, осмонга қараб яна қўлини чўзди:
— Ойимни тузалишига катта пул бер, Художон!...
Болакайнинг онасининг аҳволи кундан кун ёмонлашиб борарди. У эса буни билмасди. У фақат дадасининг ўша кунги гапларини ўйларди: операция, катта пул...
Охирги кунлар болани ойисининг ёнига киритмай қўйишди. У уйига келиб-кетаётган кўплаб қариндошларини жимгина кузатиб ўтирарди. Дадаси эса болакайга пул тутарди:
— Ушла ўғлим, бориб музқаймоқ олиб е...
Болакай онасининг яқинлари билан видолашаётганини тушунмасди. Нихоят уни чақиришди. Ойиси ёнига олиб киришди. Кўзлари шишиб кетган, оппоқ чойшаб ёпинган онасининг ёнига келди.
— Кел, шириним,-ойисининг хаста овози эшитилди,-ақлл болаР бўляпсанми боғчада?
— Ҳа, ойижон.
— Яхши ўзимни тойчоғим.
— Ойи, энди тузалиб кетасизми?
— Хм,- йиғлаб юборди ойиси.
— Менга яна эртак айтиб берасизми?
— Ҳм...
— Сизни яхши кўраман...
Эҳ болакай... Ойиси билан шундай сўнгги марта гаплашиб турганини қаердан хам биларди у.
Боғчадан келганида уйидаги одамларнинг кўплигидан хайрон қолди. Хамма болакайни кўриб кўзига ёш оларди.
— Дада, ойим уйғондиларми? - дадасининг ёнига келиб сўради у. Дадаси чўккалаб ўтириб ўғлининг кўзларига боқди.
— Ойинг энди уйғонмайди, болам... У бизни ташлаб кетди.
Бола тушунмади, чўнтагини шошиб ковлади-ю, бир сиқим букланиб кетган пулларни чиқарди.
— Дада, докторга беринг, ойимни укол қилишсин. Ойим тузалиб кетса бўлди, мен битта хам музқаймоқ емайман, фақат ойимни тузатиб беришсин.
Ўғлининг пешонасидан ўпаркан дадасининг кўз ёшлари унинг юзига томчилади. Онасини кўмишди.
Тун чўккач, ўрнига ётаркан болакай яна осмонга қўлини чўзди:
~ "Илтимос, ойимни менга қайтариб бер, Художон"...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢12👍11❤1