🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
29-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Қочинг, кетаман...
- Қаёққа борасан? Наҳот, кетиш шу қадар осон? Сал нарсага шунақа кетишми?
- Сал нарсами, шу? – лаблари чуччайиб кетарди келинчакнинг. - Нима деганингизни биласизми? Мен сиздан бошқасига қарашим мумкинми?
Аббос бирдан жиддийлашди ва қатъий деди:
- Мумкин эмас! Асло, мумкин эмас! Нақ ўлдираман! Билдингми, бошқага қарасанг ўлдираман!
- Нега унақа дедингиз? Мен қарадимми?
- Рашким қўзиди, Матлу...
Бу сўз келинга янада куч ва қарашма берди:
- Қочинг, мен кетаман! Кетаман, дедимми, кетаман! Бездим, беҳуда рашкларингиздан!
- Бўлди, Матлу...
- Қочинг, дедим. Кетаман...
Аббос индамай эшик олдидан нари кетди. Лекин Матлубадан кўз узмади.
- Мендан кетиш шу қадар осон бўлса, майли кет, - деди у оғир ютиниб. - Наҳот шунчалар осон... кетиш... Мен асло сендан кета олмасам керак...

* * *

Матлубанинг хаёлида жонланган гўзал хотира янада кўзларини ёшлади. Эзилиб-эзилиб йиғлади. Ўзини тута олмай каравотга келиб ўтирган пичирлади:
- Кетдингиз... жуда осон кетдингиз...

* * *

Мусаффо тонг шундоқ ҳамқувноқ ва некбин одамларга янаям хушнудлик улашаётгандек эди. Ям-яшил ўтлоқлар устидан қад ростлаган арчалар, яшнаб турган гуллар, шилдираб оқаётган сув ёнидан югуриб ўтаётган инсонларнинг ҳаммаси хуш кайфиятда. Бир-биридан ҳол сўрайди, соғлиқ тилайди, ҳаракатга ундайди. Кимдир югураётган бўлса, бошқа биров бадантарбия машқларини бажаради. Улар орасида Гулҳаё ҳам оҳиста югуряпти. Аммо нигоҳлари жонсарак. Атрофга безовта қарамоқда. Бирдан чеҳраси ёришиб, сал нарида ўзи томон югуриб келаётган Шоҳжаҳонга боқиб беихтиёр табассум қилди.
- Ие, студент бормисиз? – деди Шоҳжаҳон унга.
- Ассалому алайкум. Яхшимисиз?
Шоҳжаҳон югуриб ўтиб кета туриб, сўрашишда давом этди:
- Ва алайкум ассалом. Яхшиман, ўзингиз қалай?
Гулҳаё Шоҳжаҳоннинг ўзидан узоқлашиб кетаётганидан шошиб қолди.
- Ўзи сизни кўрсам, деб келаётгандим, - деди ҳовлиқиб. - Қарама-қарши югураётганимизни қаранг.
Шоҳжаҳон кулди.
- Ие, шунақами? Мени кўргиси келганлар билан бирга югураман.
Йигит шундай дея шартта қайтиб, Гулҳаёга эргашди:
- Мана энди сиз билан югураман.
- Телефонингизни олсам дегандим. Бугун “Лобард”ингизга ўтаман, дугонам билан. Шартнома пулини тўлаши керак эди. Шунга зирак олиб бормоқчимиз.
- Бундан фақат хурсанд бўламан. Ёзинг, телефон рақамимни...
Гулҳаё чўнтагидан телефон чиқарди.

* * *

Аббоснинг димоғи чоғ. Ҳеч ким кайфиятини буза олмайдиган даражада хурсанд. Машинасини ҳайдаб келиб, ўзи яшайдиган кўп қаватли уй яқинида тўхтатди ва машинадан тушди. Ўзига ўзи аллақайси қўшиқни хиргойи қилиб, машинанинг орқа эшигини очди. У ердан нималардир солинган елим пакетни олиб, уйи томон юрди. У ўзига ўзи жилмаяр, хиргойисига мос бошини ҳам лиққилатиб қўярди.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20👏2😢1
Тўққиз тоифа аёллар ҳеч қачон фазилатли бўлолмайдилар:

– эрига хиёнат қиладиган аёллар;
– ака-уканинг ё икки дўстнинг орасини бузадиган аёллар;
– эри билан қайнота-қайнонасининг орасини бузадиган аёллар;
– эр кишини моддий мақсадларини рўёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёллар;
– ажрашганидан сўнг собиқ эрига туҳмат қиладиган аёллар;
– эрини алдаб, унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёллар;
– ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёллар;
– эрига гап қайтарадиган, ҳурматсизлик қиладиган аёллар;
– эрининг камбағаллигини юзига солиб, қалбини синдирадиган аёллар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12
Forwarded from Help 4k pm
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠

𝗗𝗨𝗕𝗔𝗜 𝗧𝗨𝗥𝗞𝗜𝗬𝗔 𝗘𝗡𝗚

𝗧𝗥𝗘𝗡𝗗𝗗𝗔𝗚𝗜  𝗞𝗢𝗬𝗟𝗔𝗞𝗟𝗔𝗥 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔
⭕️⭕️⭕️

𝗭𝗔𝗞𝗔𝗭𝗟𝗔𝗥 
@Alhamdulillah_Allohimmmm

𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+JnlMIE9NvlY4NWYy
https://t.me/+JnlMIE9NvlY4NWYy
https://t.me/+JnlMIE9NvlY4NWYy
👆👆👆👆👆👆👆👆👆
𝗫𝗔 𝗔𝗬𝗧𝗚𝗔𝗡𝗖𝗛𝗔 𝗠𝗨𝗦𝗟𝗜𝗠𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡 𝗫𝗜𝗝𝗔𝗕𝗜𝗦𝗞𝗜𝗬 𝗩𝗘𝗖𝗛𝗘𝗥𝗡𝗜𝗟𝗔𝗥 𝗫𝗔𝗠 𝗕𝗢𝗥

😘✅    😉😉😉😉😉

⭕️⭕️⭕️  @MUSTAFO_OPTOMM
17
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🧕 Muslimalar kundaligi
29-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА - Қочинг, кетаман... - Қаёққа борасан? Наҳот, кетиш шу қадар осон? Сал нарсага шунақа кетишми? - Сал нарсами, шу? – лаблари чуччайиб кетарди келинчакнинг. - Нима деганингизни биласизми? Мен сиздан бошқасига қарашим мумкинми?…
30-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Уйга кириб, қўлидагини ётоқхонага қўйди-ю, ошхонага ўтди. Ошхонада Матлуба қозоннинг сиртини сим дастмол билан ишқалар, қозондан чиққан кирдан қўллари, раковина ва сувнинг жўмрагигача қора эди. Гулюз эса ошхона мебелига китоб-дафтарини қўйганча, қулоғига қулоқчин тақиб олиб, китобдан дафтарга нимадир кўчиряпти, дарс қиляпти.
Аббос индамай кириб келди. Матлуба эрига қараб ғалати бўлди, паст овозда салом берди. Аббос жим. Гулюз дадасининг шарпасини сезиб бошини кўтарди ва қулоғидагини ечиб, тилга кирди:
- Ассалому алайкум, дада.
- Волайкум, - олик олди Аббос.
Гулюз эса бирдан бидирлашга тушди:
- Дада, қанақа мато олиб келдингиз? Чиройлими? Айтганча, дада, зўр ўқув маркази гаплашдим. Абитуриентларни синаб кўриб, билими яхши бўлганларни саралаб олиб ўқитаркан. Шунинг учунми, натижалари зўр экан. Саксон фоиз абитуриентлари талаба бўларкан. Эртага тушдан сўнг ўшанга бораман, дада...
Қизининг гапи Аббоснинг қулоғига кирмади. У ўз хаёллари билан банд. Қўлига пультни олиб, телевизор қўймоқчи.
- Дада, эртага бораман деяпман.
Аббос эшитса-эшитмаса гапириб қўйди:
- Бор, бор...
- Дада, агар бу йил ҳам йиқилсам, суперконтрактга бўлсаям ўқитасиз, хўп. Жонимга тегиб кетди, уйда ўтириб ҳамманинг ишини қилиш. “Гулюз, овқат пишдими?”, “Гулюз, чой қайнади, тур”, “Гулюз кийимимни ювдингми?” “Гулюз, кун бўйи нима қилдинг?” дейди бири қўйиб бири. Менам ўқийман. Хўпми, дада?
- Хўп, хўп, - деди телевизордаги тасвирга монанд бўлмаган илжайиш билан.
- Суперконтрактга бўлсаям ўқитасиз... – шарт қўя бошлади Гулюз. – Майлими, дада. Эртага анув тайёрлов курси қанча десаям берасиз-а?
Аббосга қизининг ширин хотиралар оғушидан тортқилаб олаётгани ёқмади шекилли, бақириб кетди:
- Дадам бунча пулни қаердан олади, деб ҳеч ўйлайсизларми? Бугун ўзи Гулҳаёнинг контракт пулини тўлашим керак. Сен суперконтракт дейсан? Курс дейсан? “Аҳволингиз яхшими? Қорнингиз тўқми?” деб сўрайдиган одам борми, бу уйда?
Гулюзнинг кайфияти тушиб кетди. Қовоғи осилиб, алам билан жириллади:
- Қорнингиз тўқми, деб сўраш учун уйда нарса бўлиши керак. Ҳеч нарса йўқ уйда. Берган пулингизниям, ойим йўқотиб келган. Доим мен гапирсам... шу аҳвол...
Гулюз йиғламсираб, оёғини полга гурс-гурс урганча чиқиб кетди. Аббос қўлида ушлаб ўтирган пультни жаҳл билан ирғитаркан, аламини Матлубадан олди:
- Туришинг зиён сенинг. Нима қилдинг, шунча пулни? Бошқа пул йўқ, сенга! Ернинг тагидан бўлсаям топиб, бозорлик қил! Кейин... болаларингга ҳам орқа-олдига қараб ҳаракат қилишни ўргат! Мен миллиардер эмасман!

* * *

Серқатнов кўчани кесиб ўтган икки дугона ортида “Лобард” деб ёзилган бино пештоқи аниқ кўриниб турарди. Гулҳаё ва Зилола югургилаб бекатга келишди. Гулҳаё қўлидаги икки боғлам пулни ҳансираганча Зилоланинг сумкасига соларкан, нолиган киши бўлди:
- Эрталаб шунча югурсам ҳам барибир ҳансирайман.
Зилоланинг хаёли эса буткул бошқача эди:
- Буни қара, иккита зиракнинг пулиям “контрагим”ни ярим пули бўлмади-я!
- Шоҳжаҳон ака, ёрдам қилди, ҳалиям. Амаллаймиз, дугон.
- Ҳар ой фоизини қандай тўлайман, Гули, - ҳавотир билан деди Зилола.
- Стипендиянгни берасан.
- Стипендиямга яшайман-ку! – кўзлари катта-катта бўлди қиз бечоранинг. - Шу ишни бекор қилдик, шекилли.
- Жим бўл энди, олиб бўлдик. Энди қайтариб бера олмайман. Асосийси, ўқишни давом эттирасан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️🕋 Онамни Маккага олиб бораман.

Ажойиб чиқибди.👏❤️

Барчамизни ота-оналаримиз билан биргаликда, Хаж зиёратига бориш насиб қилсин🤲


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Агар  сиз  хеч  кимга  керак  бўлмагангизда АЛЛОХ сизни яратмаган бўларди...
АЛЛОХ Сизни яратибдими,
демак, БАХТга хаққингиз бор...


          ХАЙРЛИ  ТУН! 
ТУНИНГИЗ  ОСУДА  ЎТСИН!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
​​
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹


Ҳидлайдиган ифорингиз - Жаннатники,
Суянадиган деворингиз - Каъбаники,

Атрофингиз Аллоҳнинг севган бандалари ила тўла,
Кўнгилдан қилган барча дуоларингиз қабул бўлсин!

Аллоҳ сизни шу даражада севсинки, илк сўзи: «Бандам, сендан розиман» бўлсин!

Кунингиз хайрли, барокатли, фойдали ва манфаатли ўтсин

ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК!
         ХАЙРЛИ КУН
!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2👏1
سورة الكهف كاملة القارئ أحمد النفيس | Surat Al-Kahf
تلاوات العرب
🎧 Kahf surasi

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​АЛЛОҲДАН сиз учун соғлиқ сўрадим!
РОББИМДАН сизга деб умр тиладим!
Булоқдек тиниқ бу гўзал қалбизга,
Нурли бир чиройли ТАҚВО
тиладим!
Бу гўзал қалб учун МАҒФИРАТ сўраб,
Оҳир дам кучли  бир ИЙМОН
тиладим!
Азоби ҚАБРдан ОМОНЛИК
сўраб,
МУНКАР НАКИР саволин осон тиладим!
Қиёматда АРШнинг соясин сўраб,
ҲОЖАМ даргоҳидан ЖАННАТ тиладим!
ФИРДАВСда Росулим суҳбатин
сўраб,
РОҲМАНИР-РОҲИМНИ ВАСЛИН тиладим.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Имконият ҳаммага берилади

Эълонда шундай ёзилганди: “Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи 1 доллар”.
— Бемаънилик! — минғирлади дайди ва газетани ирғитиб юборди.
Кўчада егулик излаб юриб, деворга осилган эълонга кўзи тушди: “Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи 1 доллар”.
“Адашиб ёзишганмикин?” ўйлади у ва йўлида давом этди. Шоҳкўчага чиққач, катта қилиб ёзилган эълонни кўрди: “Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи 1 доллар”.
Дайди ўйланиб қолди. У бундай эълонни қайси аҳмоқ ёзганлигини билишга қизиқди ва текшириб кўрмоқчи бўлди. Унинг чўнтагида бир долларидан бошқа йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Эълондаги манзилга бориб, виллага кўзи тушди. Эшик қўнғироғини чалди. Эшикни бир гўзал аёл очди.
— Кечирасиз, эълон бўйича келувдим. Бу ҳазилми?
— Нима деяпсиз! Асло, ҳазил эмас.
— Нархини айтаман: 1 долларми?
— Ҳа. 1 доллар. Агар сотиб олишни истасангиз, марҳамат, кириб кўришингиз мумкин.
Кўрганларидан қувончга тўлган дайди сўнгги долларини аёлга берди ва муҳташам вилла соҳибига айланди. Лекин барибир унинг нархи нима учун бунчалик арзонлигини билишга қизиқди. Аёл унга жилмайганича жавоб берди: “Марҳум эрим ўлимидан олдин қилган васиятида ушбу виллани сотишимни ва пулини унинг маъшуқасига беришимни айтган. Эримнинг васиятини бажаришим керак-ку. Эълон ярим йил осилиб турди ва биргина сиз ушбу эълонга қизиқиб келдингиз. Хайр”. Аёл шундай деб кетди.

Хулоса: Имконият ҳаммага берилади! Фақат амалга ошмайдиган нарса ҳам рўёбга чиқиши мумкинлигига ишониш керак холос.

© Дониёрбек Раимжонов

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13👏2🔥1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu video sen uchun, agar motivatsiyani yo’qotgan bo’lsang va qo’llaringni tushirgan bo’lsang 😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤3
Forwarded from 👑 UZ LADY 👑
❗️DIQQAT XAYRIYA!

Bemor: Pardayev Elyor Muhammadiyev
1988 yil 14 fevralda tug'ilgan.

🔻Tashxis: ОD.Миопия высокий степени ЦМХРД
OS. Субатрофия.гл.яблоко. Отслойка сетчатки

📌 Bemor 12 yoshida narvondan yiqilib, bosh miyaga ta'siri hisobidan chap ko'zi umuman ko'rmay qolgan.
O'ng ko'zi -15 ko'zoynak bilan ko'radi

⚠️ Oilaning yagona boquvchisi edi,(o'qituvchi bo'lib ishlardilar) ko'zining xiralashuvi tufayli hozirda ishlamaydi, oilali 3 nafar farzandi bor

🙏 Imkoningiz bo'lsa yordam bering, ehson qiling. Zero bemorga qilingan ehson ehsonlarning eng yaxshisidir.

Xayriya puli operatsiya va davolanishi uchun yig'iladi, imkoningiz darajasidagi summa bemor uchun ko'p ahamiyatli, yordamingizni ayamang 🙌

❗️Karta raqami:

8600 0610 7920 2148
Pardayev Elyor

9860 0824 6001 7716
Guliston Pardayeva

📞 Bemorning tel raqami:
+998 88-925-67-89

⚠️Hujjatlar: @kunlik_retseptlar_ehson
👍3