34-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Гулранг уларга ҳайрон қараркан, деди:
- Овқат емайсизларми?
Умид бунга жавобан пичинг қилди:
- Биз кўчадан “шашлик” еб қайтамиз.
Гулюз унинг орқасидан бақирганча қолди:
Гулюз: Умид, сен дадамга айт. Олиб келади, “шашлик”...
* * *
Ғира-шира тушган қоронғилик серқатнов кўчадаги машиналар чироғини ажиб нурли қилиб кўрсатар, юлдузлар самодан ерга тушиб, рақс тушаётгандек эди гўё. Шовқин солиб, “кўзлари ёниб” ҳаракатланаётган машиналар орасида Аббос ҳам кетяпти. У бозордан қайтаётганди. Кечаги висол шаробидан ҳамон маст. Шунданми, телефонини қўлига олиб Севарага қўрғироқ қилди:
- Қаердасиз?
- Ассалому алайкум! – Севаранинг нозли овози эшитилди. - Рита холанинг ёнидан Самирни олиб қайтяпман.
- Яхши, болаларни кийинтириб туринг, овқатлангани бирор жойга борамиз.
- Бунча яхши-и-и-и, - жувоннинг ишвали овозига эркалик ҳам қўшилди. - Бирам яхшисиз-ей, Қорбобо.
-Рулда эдим. Сизни... сенлайман энди. Ноқулай бўляпти.
- Майли, азизим. Ўзим ҳам айтмоқчи эдим, - деди мулойимлик билан аёл. - Кутаман. Яхши етиб келинг.
- Бўпти, - деди Аббос.
Алоқа узилиши билан Аббоснинг телефонидан чақирув мусиқаси янграйди. Экранда “Ўғлим” деган ёзув кўринди.
- Ҳа, Умид? – деди Аббос ўша заҳоти.
- Ассалому алайкум, дада.
- Ва алайкум, ассалом. Яхшимисан? Нима гап?
- Дада, - Умиднинг негадир тараддудланиб қолгани сезилди. – Ҳалиги... уйда нарса тугаган экан. Келишингизда “шашлик” олиб келсангиз-чи?
Аббос бир зум эсанкираб қолди. “Қулт” этиб ютинди ҳам. Кейин қатьи деди:
- Бугун эмас, ўғлим. Мен бугун ҳам бора олмасам керак уйга. Бозордаги Анвар амакинг “Товаримни олиб келишга ёрдамлаш”, деяпти. Кеча бизникига ёрдамлашувди. Йўқ, деёлмадим шунга. Чарчаган бўлсам ҳам кетяпман. Бўпти, йўлдамиз...
Аббос дарҳол алоқани узди.
* * *
Аббоснинг аслида қаердалигини Матлуба ҳам, Умид ҳам яхши биларди. Унинг ёлғонидан сўнг, она-бола тузукли гаплашмади. Ўз хаёллари билан банд эди улар. Иккаласининг ҳам қалбида Аббосга нисбатан номаълум ҳислар бош кўтара бошлаганди. Лекин бу тўполончи туйғулар аёл ва йигитчанинг юзида акс этмас, улар бир-бирини қўлтиқлаганча, йўл ёқалаб секин кетиб борарди. Уларни хаёллар шунчалар олиб қочдики, уйдан уч бекат йироқлашиб кетишганини ҳам сезишмади.
- Ойи, қаранг юриб-юриб “Бухоро” кафесигача келибмиз-а? Эсиз, пул олиб чиқмаган эканман. Бу кафенинг “шашлиги” ёқади-да, - Умид ёнгинасида қад ростлаб турган кафедан кўзини узиб, унинг дарвоза олдида турган машиналарга ишора қилди. – Қаранг, шунинг учун доим одам кўп келади. Машиналар тиқилиб ке...
Ўғлининг гапи оғзида қолганидан ҳайрон бўлган Матлуба Умид қараган томонга боқди ва машиналар ораси турган Аббоснинг спаркига кўзи тушди. Ичидан нимадир узилгандек бўлди. Аммо ўзидан ҳам Умиднинг аҳволи ёмонлигини унинг титраётган қўлларидан сезди.
- Умид...

👍14
35-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Умид онасининг чақириғини эшитмади ҳам. Отилиб кафега кирди. Уни тутиб қолиш учун ортидан югурган Матлубани ўғлини тўхтатган манзара тахтадек қотирди: кафенинг кенг ва катта хонаси тўрида Аббос, ёшгина жувон ва яна иккита болакай Умид мақтаган кабобдан еб ўтирарди...
* * *
Аббоснинг кўпқаватли уйлардаги хонадони тўрт хонали. У уйнинг битта хонасини Умид учун, биттаси меҳмонхона, биттасини қизларига, биттасини эса ўзлари учун ётоқхона сифатида ажратганди. Учта қизнинг хонаси кенг ва шинам. Хонанинг уч томонига ётоқ каровати қўйилганди. Эшикнинг ёнида эса кийим жавони. Жавоннинг усти юмшоқ ўйинчоқ ва сувенирлар билан тўла. Жавон ёнидаги дарс столининг усти тартибли ва унинг бир четидан жой олган лолани эслатувчи стол лампаси шу қадар нафиски, хонага кирган одамнинг эътиборини тортади. Столнинг тепаси ўрнатилган, дарахт шохлари шакли асосида ясалган, ҳар бир шохга китоблар тахланган жавон ҳам бетакрор.
Энг қизиғи, учта каравотга қараб, бемалол қизларнинг феълини билиб олиш мумкин. Гулҳаёнинг ўрин кўрпаси оппоқ рангда, каравот тақаб қўйилган деворга жадвал осилган. Жадвал - Гулҳаёнинг кун тартиби. Принтердан чиқарилган бу қоғозда шундай ёзувларни кўриш мумкин: “Тонгда югуриш - 6:30, «Нонушта - 7:30», «Университетгага бориш - 9:30», «Кутубхонага бориш 14:00», «Цехга бориш – 16:30”... Жадвалнинг атрофида эса, турли хил ҳикматли сўзлар ҳам алоҳида қоғозчага ёзилиб, осилган: “Китоблар жонсиз, аммо содиқ дўстлардир. Гюго”, «Илмнинг аввали сукут, сўнг эшитиш, сўнг ёд олиш, сўнг амал қилиш, сўнг уни тарқатиш. Имом Ғаззолий», «Катта маслаҳатдан кўра, кичик ёрдам афзал. Португал мақоли»...
Гулюзнинг кароватидаги ўрин-кўрпасининг кўриниши феъли каби аралаш-қуралаш: турли шакллар, чизиқлар ва ранглар акс этган. Унинг каравоти тиралган деворда эса ҳеч нарса йўқ.
Гулрангнинг ўрни эса ўзгача. Худди ўзи каби қувноқ ва ёрқин кўринишда. Чойшаб, ёстиқ ва кўрпасининг жилди чаманзорни эслатади: ранго-ранг гуллар, гуллар устида турли капалаклар акс этган. Деворда ҳам рангли қоғозлардан гуллар, юракчалар шаклида кесилиб, уларга чиройли ҳуснихатда антиқа, кайфиятни кўтарувчи сўзлар битилган: “Хафамисан? Қовоғингни осма! Деразадан ташқарига боқ ва табассум қил!”, “Бугун омадинг келмаган бўлса, нима бўпти? Ахир олдинда сенга аталган қанча кунлар ва омадлар бор!”, “Орзу қилавер, унинг ортидан қув ва унга эриш!”, “Кўчада кимдир сени хафа қилса, аламингни уйда сочма! Бу уйда энг яқинларинг яшайди!”
Ана шундай хилма хил оламни ўзида жой қилган бу хонада қизлар ухлаш учун тайёргарлик кўрмоқда.
- Чироқни ўчир, Гулранг, - деди Гулюз доимгидек қовоқ-тумшуғи осилиб.
- Опам китоб ўқияпти, - деди Гулҳаёга ишора қилди Гулранг.
Гулҳаё жаҳон адабиёти дурдоналаридан бўлган асарлардан бирини ўрнига чўзилганча ўқимоқда эди.
Гулюз тумтайганча жойига ётиб, девор томонга ўгирилиб олди. Бу Гулрангнинг эътиборидан четда қолмади:
-Опача, нега терс қараб ётиб олдингиз? Ким хафа қилди?
Гулюз худди шуни кутиб тургандек, шартта ўрнидан турди:
- Ҳеч ким мени эшитишни истамайди, Гулранг. Битта яхши ўқув-курси топгандим. Дадам бақириб берди. Қизиқ шу дадам ҳам. Менам ўқишим керак-ку! Жуда асабийлашиб юрибди дадам. Ойимга ҳам бақириб ташлади.
- Ишлари кўп, опача. Яхши дам олмаяпти, - отасига қайғуриб деди Гулранг. У Гулҳаёни «опа», Гулюзни «опача» дерди. Болалигидан шунга ўрганганди. - Мана, икки кундан буён молга кетяпти, уйгаям келолмаяпти. Жуда чарчаяпти. Шунга дадамдан хафа бўлманг. Бизни деб, елиб-югуриб юрибди-ку! Чарчоғи чиқса ўз ҳолига келади.

👍19❤1😢1
36-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Тўғри. Бугун менинг “контрагим”ни тўладик. Умидни клубига пул тўлаш керак. Уйга бозорлик қилишга улгурмаяпти. Шунга хафа бўлма, Гулюз. Ухла, - гап қўшди Гулҳаё ҳам.
Барибир Гулюзнинг чеҳраси ёришмади. Индамай жойига чўзилди. Гулранг эса унга меҳр билан қаради:
- Опача... эртага қизил спорт кийимингизни кийиб турай...
Гулюз унга энсасини қотириб бир қаради-ю, яна бошини ёстиққа қўйди. Гулранг унинг бу қилиғидан кулди:
- Демак, розисиз. Агар бергингиз келмаса... ҳозир тўқсонда гапни тўнқайтириб тахлаб ташлардингиз...
- Чироқни ўчирайл-и-и-ик, - деди Гулюз жавоб ўрнига.
- Айтганча, - Гулҳаё китобини ёпиб ўрнидан турди. - Мен бугун бир иш қилдим. Ҳалиги... Зилола дугонамнинг отаси касал эди-ку. “Контракт”ини тўлай олмади. Шунга... икковимиз зиракларимизни ломбардга бериб пул олдик.
Гулюз дик этиб ўрнидан турди-ю, ваҳима билан гапира кетди:
- Ва-а-а-й, нима қилдингиз? Зирагингиз ололмайсиз энди. Ҳар ойлик фоизини вақтида тўламасангиз, яна фоиз қўшилиб кетаверади. Ошиб кетади қарзингиз...
Гулҳаёнинг кўзлари катта-катта бўлиб, қўрқиб кетди:
- Унақа дейишмади-ку, менга. Шартномада кўрсатилган пулни тўлаб бўлсангиз, тиллангизни қайтариб берамиз дейишди.
- Ҳамма гап шу қайтаришда-да, - деди билимдонлик қилиб Гулюз. - Зилола дугонангизни ночор яшайди, дейсиз. Унинг учун ҳам ўзингиз тўлайсизми? Ўзи дадам тўнини тескари кийиб олган бўлса...
Гулҳаё хўрсиниб олганча дадасининг ёнини олди:
- Ҳозир ҳамма нарса тиқилиб келгани учун шунақа бўлиб турибди. Бир ҳафталарда ўзига келиб қолади.
- Худо билади, - энса қотириб деди Гулюз. - Мен ҳар куни уйдаман, биламан-ку! Уйда тургиси келмай қолган, ойимни доим жеркиб беради. Мана, бир ҳафтадан буён бозорлик ҳам қилмаяпти-ку! Аввал шунақа қилармиди?
Гулранг опасининг бу гапидан сўнг ўйланиб қолди:
- Дадамнинг бирор ташвиши йўқмикан? Қарз бўлиб қолмадими, опа?
- Йўқ, бозор яхши бўляпти, - деди Гулҳаё. - Бичиб бериб улгурмаяпман.
- Лекин барибир дадам ўзгарган... - деди гулюз ва яна терс қараб ётиб олди. - Бугун ҳатто Умидга шашлик олиб келишгаям рухсат бермади-ку! Аввал шашлик егимиз келса, пул бўлмаса, кафедаги танишига айтиб қарзга бўлсаям опкелдирарди...
* * *
Матлубанинг дунёси айни дамдаги тундан ҳам қаро эди. Дод солиб бақиргиси келар, дунёни остин-устун қилишни истарди. Афсус, дардини ичига ютишга мажбур. Бир девор нарида дилпоралари ётибди, уларнинг азобланишини истамайди. Ҳеч ким бахтсизлигини билишини хоҳламайди у. У бугун ўшани кўрди. Узоқдан бўлса-да, биринчи марта Аббосни ўзидан тортиб олган жувонни кўрди...
Ўша маназара ҳамон кўз ўнгида.
Аёл - ёш, гўзал, бахтли ва қувноқ...
Матлуба дик этиб туриб, ўзини кўзгуга солди. Пешанасидаги ботиқ чизиқлар, кўзлари атрофидаги йиллар панжасининг изи шунчалар кўзларига хунук кўриндики...
Юраги батамом музлади, Матлубанинг...
Юраги олов ичида қолди, Матлубанинг...
Қалби ўлди, аёлнинг...
Қалби туганмас азобда қолди, аёлнинг...
Матлубанинг ишқ ҳақидаги ҳақиқатлари чил-чил бўлди...
Матлубанинг ишқ ҳақидаги ҳақиқатлари қайта бунёд бўлди...
- У ёш, гўзал, бахтли ва қувноқ... - пичирлади Матлубанинг лаблари. - Аббоснинг ўрнида мен бўлсам ҳам уни севардим. Менинг нимамни севсин?!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍29❤4👏1😢1
Х А Й Р Л И Т У Н.
Чиройли сўзларни фақат эшитиш эмас, уни кимларгадур айтиш кераклигини ҳам унутманг! Зеро ширин сўзга арзийдигон қанча яқин инсонларимиз бор.
Бир-бирига керакли
инсонлар доим Бир-биридан узоқда
яшаркан. Шундай
бўлса ҳам борига шукр.
ХАЙРЛИ ТУН УЗОҚДАГИ ЯҚИНЛАРИМ.

👍3🥰1
Аллоҳ эрта тонгдан ризқингизни зиёда қилсин! ❤️
Кунингиз яхши амалларга, қувончу шодликка тўла бўлсин. ❤️
Аъло кайфият сизларни тарк этмасин.❤️
🌺Аллоҳ инсониятни бир~бирига бўлган меҳр~оқибатидан айирмасин, дилларга сокинлик, хонадонларга файзу-барака, барчага омадли кун ато этсин..❤️
🌸Бугунги Якшанба дам олиш кунингиз унумли ва мазмунли ўтсин!!!❤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Кунингиз яхши амалларга, қувончу шодликка тўла бўлсин. ❤️
Аъло кайфият сизларни тарк этмасин.❤️
🌺Аллоҳ инсониятни бир~бирига бўлган меҳр~оқибатидан айирмасин, дилларга сокинлик, хонадонларга файзу-барака, барчага омадли кун ато этсин..❤️
🌸Бугунги Якшанба дам олиш кунингиз унумли ва мазмунли ўтсин!!!❤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЗИЗЛАР ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ! 🌸🍃🌸
Ассаламу алайкум ЯХШИЛАРИМ!!!
Кунингиз Хайрли ўтсин
БАХТ ВА САОДАТ
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
💜💜💜💜💜💜💜💜
💜 Яқинларингизга юбориб ҳурсанд қилиб қўйинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ассаламу алайкум ЯХШИЛАРИМ!!!
Кунингиз Хайрли ўтсин
БАХТ ВА САОДАТ
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
💜💜💜💜💜💜💜💜
💜 Яқинларингизга юбориб ҳурсанд қилиб қўйинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐
🍃 Хайрли тонг! 🍃

🌿 Rizq istasang - Ya Rozzaq de!
Ilm talab etsang - Ya Aliym de!
Sharaf orzu etsang - Ya Mu’izz de!
Shavqat so‘rasang - Ya Gʻoffar , yaRohman de!
Sevgi muhabbatga ehtiyojing bo‘lsa- Ya Vadud de!
Avf qilinish xohlasang - Ya Afuv de!
Duolaring ijobat bo‘lishini xohlasang - Ya Somad de!
🌿 U Zot beruvchilarning eng hotami, eng badavlatidir, so‘rashni bilsang bas seni quruq qaytarmas…
- Osiyo Abdulazim qizi
✨ Reaksiyalaringizni kutaman ☺️

👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Shunday o’tib ketmasmiz!
©osiyo_muxtarova
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
©osiyo_muxtarova
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёни борича қабул қилсангиз, шундагина яшаш осонроқ бўлади...
Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг...
Доимо яхши ниятда бўлинг, зеро ниятингизни гапирмасангиз-да эшитадиган Зот бор!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг...
Доимо яхши ниятда бўлинг, зеро ниятингизни гапирмасангиз-да эшитадиган Зот бор!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024 yilnin eng mashhur,trendagi milka torti retsepti
Kop like yigib turila hozir yozib qoyaman retsepti 😍
Krem retsepti
450 gr sguwonoy moloko
200 gr qaymoq
30 gr saryog
50 gr qora wkalad
50 gr molocniy wkalad hohiwga kora
100 gr oq wkalad
Man 18 diametrli qolipga joyladim
Avval idiwga sguwonoy moloko, qaymoq va saryogni solib 8-10 daqiqa pas olovda aralawtrb turamiz, komocka bop qomasn kiyin issiqligida 2 ga bolib bittasiga qora wkalad bittasiga oq wkalad solib aralawtrb turamiz wkaladmz erigunca.
Kiyin biskvitlani ketma ketlikda yigamiz sut hn propitka qivolamiz avval qora wkaladni kiyin oq wkalad tekislab olib muzlatkicga 3-4 soatga yuboramz krem qotgunca kiyin ganaw quyib yana yarim soatga xaladelnikga yuboramiz va coyla bn yevolamiz
Ganaw retsepti
50 gr wkalad
50 gr qaymoq
Hohlasaniz mikravalnovkada ili suv hamomida eritib olamiz.

👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Онамни кўргани бораман... 🥹
Жуда таъсирли.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Жуда таъсирли.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
Қайнона.
Мастура бу сафар ҳам онасига қайнонасининг қай тариқа “адаби”ни бераётганини “тўлиб-тошиб” сўзлаб берди:
– Ўғлимнинг китобларига ғилоф тикаётсам, шум кампир бир зумда алллақандай мато кўтариб чиқибди. Кўйлак тикиб берармишман. Сўнг жаҳлим чиқиб, жеркиб бердим.
– Боплапсан, қизим, – Ҳаётхон опа қизини олқишлади. Бундан мағрурланган Мастура гапида давом этди:
Қарасам, Мурод акам олган маошларини онасига қилт этмай беради. Уни алдаб-авраб маошининг ярмини менга беришга кўндирдим. Қайнонам пулни “чўғи” камайгач, сабабини сўраган эди, эрим “берганимни оласиз” дея хўмрайиб қўйди, – яйраб кулди Мастура. Унинг “шодлиги”га онаси ҳам шерик бўлди.
Мастура тамадди устида қайнонасига қандай зуғумлар ўтказганини, кампир шўрликни қандай қилиб кўчага ҳайдаганини оқизмай-томизмай айтиб берди. Унинг ишлари онанинг “баракалла қизим” деган олқиши билан “мукофотланди”.
Кунлар ўтиб Ҳаётхон опа ўғли Адҳамни уйлантирди. Ажабки, келинининг феьл-атвори терс, қўпол. “Ажраштирай” деса, набираларини кўзи қиймайди. Бир куни қайнона келинига охорликкина матони бериб, кўйлак тикиб беришини сўрадию, боши балога қолди. Келинининг айтган гаплари кўнглини оғритди…
Кунлар ўтгани сари ўғлининг маоши камая бошлади. Сабабини излаган она жанжал ичида қолди. Аста ўзига олиб келинган коса идишларга тикилар экан, қизига айтган гаплари, қайнонасининг устидан кулганлари ёдига тушиб, қаттиқ афсусланди. У ўз вақтида берилмаган яхши тарбия, вақтида қайтарилмаган иллат, илдиз отиб, ўз остонасида куртак ёзганини кеч англаб етди.
Авазбек МЎМИНОВ
Эй инсонлар! Ўзгаларга нисбатан қарор чиқараётганизда хушёр бўлинг...
Хар бир нарсани , хар бир харакатни жавоби бор, ёмонлик уруғини эккан бўлсангиз ёмонлик, яхшилик эккан бўлсангиз яхшилик мевасини оласиз....
Унутманг бу дунё ҚАЙТАР ДУНЁ..!!!!

👍21👏3
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑
ОНАЛИК МУҲАББАТИ.
Қиз амалиётдан сўнг ойнага қарашга журъат қилолмаётганди. Секин-аста ижирғанибгина ойнага қараганди, ҳайратдан чинқириб юборди. Кўзгудан ўзига бир дунё гўзали қараб турган эди. Ҳақиқатдан ҳам ажойиб қиз эди кўраётгани. Юзидаги чандиқлар ҳам йўқолган, ойдек тип-тиниқ эди рухсори. Узун, катта бурни ўзига ярашган, кичрайган, қулоқлари ҳам ярашиқли, ҳурпайган сочлари ҳам тўлқинсимон жингалак ҳолда эди.
Қиз қаршисидаги кекса докторга севинч билан қараб:
- Гўёки, янгидан дунёга келгандекман! деди. Юзимдаги ҳеч бир доғ, яра излари, чандиқ қолмаган. Бир йўла пластик жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказдингизми?
- Йўқ, пластик жарроҳлик қилмадим, қизим, деди кулимсираб. Онангнинг😭😱
Давомини у́киш👇

👍6
37-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Матлуба ўзининг сўлғин юзларини силади. Сўнг алам билан юзини чангаллади.
- Шунчалар ҳам қаримсиқ бўласанми? - деди ўзига ўзи у. - Шунчалар ҳам хунук бўласанми?
Матлуба йиғлаб юборди. Ўша жувон билан ўзини солиштирса, осмон ва ерча фарқ бордек.
Унинг бутун танасидан жон кетаётгандек ҳолсизланди. Секин кўзгу қаршисида тиз чўкиб, ўтириб қолди. Яна ўз аксига тикилди. Кўз олдига ўша жувон келди. Узоқдан кўринган бўлса-да, гўзаллиги, ёшлиги яққол кўзга ташланганди.
- Муҳаббат! - телбавор пичирлади Матлуба. - Сен иккиюзламачисан, сен – ёлғончисан! Сенда вафо йўқ! Сен ёшликни севасан... Гўзалликни севасан! Муҳаббат садоқат билан тирик деганлари ёлғон! Аслида сен ўзинг, кексаларни тарк этасан! Ноинсофсан! Ёшларга қараб югурасан! Нигора тўғри айтди... Мен ўзимга қарамай қўйдим. Рўзғорим, болам деб чўридек югуриб юравердим. Мана... сен бу фидойилигимни, садоқатимни билмадинг... Шунчалар инсофсизсан, муҳаббат! Нигора тўғри айтди, семириб кетдим, пардоз қилмадим...
Матлубанинг миясида бир нима ярқ этгандек бўлди. Шартта туриб қўлига телефонини олиб, дугонаси Нигорга қўнғироқ қила бошлади. Айни дамда уни тун, вақт, дугонасининг ҳолати умуман қизиқтирмасди. Нариги томондан Нигоранинг уйқусираган овози эшитилди:
- Тинчликми, Матлу. Ярим кечаси...
- Мен уни кўрдим, - йиғлаб юборди Матлуба. - Жудаям ёш...
Аёлнинг бўғзини алам ғиппа бўғди. Гапира олмай қолди.
- Кимни? Нималар деяпсан? - ҳеч нарсага тушунмади, Нигора.
- Чиройли, қувноқ экан...
- Уф-ф-ф, ким? - тоқати қолмади Нигоранинг. - Тушунтириб гапир. Ухлаб ётгандим, ахир.
- Тур, - деди Матлуба йиғлаб. - Мени эшитмасанг, бўлмайди. Менга ёрдам бермасанг бўлмайди. Ўлиб қоламан ҳозир. Юрагим ёниб кетяпти. Бақиргим келяпти, дунёни бузгим келяпти...
- Вой тавба, астағфурилло... Тушунтириб гапир...
- Ўша... эримни йўлдан урган аёлни кўрдим. Жудаям ёш у. Ўттизга ҳам кирмаган... - бўғриқиб гапирди Матлуба.
- Ў-ҳ-ў-ў! Шунчалар ёш эканми? - Нигоранинг овозидан уйқуси очилиб кетгани сезилди. - Қаерда кўрдинг?
- Кафеда... Аббос билан жудаям бахтли эди. Қувноқ...
- Қувноқлигини қаердан била қолдинг?
- Юзидан сездим...
- Аббос-чи? Уям бахтлимиди?
- Унга қарамабман...
- Бу табиий, - хотиржам деди Нигора. - Аёллар рақибини кўрганида, атрофдагиларни унутади. Ҳатто энг яқин инсони бўлса ҳам. Чиройли ҳам дедингми?
- Ҳа, - маюс овозда деди Матлуба.
- Яна ўттизга ҳам кирмаган... Тавба, Аббоснинг нимасига учди экан? Ёш тафовути жуда катта, демак аёлни Аббос билан моддий манфаат боғлаб турибди. Аббос эса унинг ёшлиги ва гўзаллигига учган. Демак... уларни ажратиб юбориш мумкин. Фақат... ёшлик ва гўзаллик билан курашиш бироз мушкул бўлади, дугонажон!
Матлуба дунёни ёқишга тайёр аждар мисоли ўтли хўрсинди.
- Боласи йўқми, ишқилиб?
- Иккита ўғли боракан?
- Ана бу катта ва жиддий муаммо! - деди Нигора.
- Нега? Боласи борлиги қайтанга бизга ёрдам бермайдими?
- Афсуски, йўқ, - уҳ тортди Нигора. - Ёшгина аёлни сенинг қари эринг билан боғлаган ришта аслида болалар! Аёл ана шу болаларини яхши таъминлаш учун эрингни ушлаган. Агар болалари бўлмаса, ўзидек ёшроғига осиларди... Шундай экан дугонажон, фарзандлари учун ўзидан ўн беш ёш катта эркакка тегишга рози бўлган аёл билгинки, ҳамма нарсага тайёр бўлади. Ўлжасини осонликча қўйиб юбормайди.

👍28
38-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Матлуба чуқур уҳ тортаркан, сўради:
- Бўлдими, эримдан умидимни узайми?
- Эртага ёнимга кел. Бафуржа гаплашамиз...
* * *
- Турмайсанми, болам. Мактабингга кеч қоласан...
Умид онасининг ғамнок овози ва сочларини силаган бармоқлари тафтидан уйғонди. Мияси ғувиллар, кўзлари ачишарди. Каравотининг бир четига ўтирганча уни уйғотишга уринаётган онасининг ҳам кўзлари қизариб шишган, ранги ҳам сўлғин эди.
Умиднинг ёдига ярқ этиб кечаги манзара тушди: отаси, бегона аёл ва икки болакай... Умиднинг югуриб бормоқчи бўлгани, онасининг йиғлаб йўлини тўсгани... Уйга келгунча онасининг унсиз йиғлагани, ўзининг бирорта сўз айтиб тасалли беролмагани, ярим тунгача онасининг ким биландир йиғлаб гаплашганиларини эшитиб ухлолмагани ҳамма-ҳаммаси қоришиб баттар миясини пармалагандек бўлди. Ўрнидан тураркан, бошини чангаллади.
- Яхши ухлаб турдингми? – хавотир олди Матлуба.
Умид бош ирғаганча каравотидан турди. Ошхона томон кетаётган онасини кузатаркан, ачиниб кетди: ғамгин, ёлғиз, бечораҳол, аммо меҳрибон она...
Худди кечаги каби юрагидаги отасига нисбатан бўлган ғазаб алангалана бошлади. Ва... туни билан унга тинчлик бермаган савол кўнглига ғулғула солди: “Наҳот, унинг укалари бор?! Наҳот, Умид Аббоснинг ёлғиз ўғли эмас!”
Умид қандай ювинди, қандай ошхонага келди, ўзиям сезмай қолди. Дастурхонда иссиқ чой, бир-икки бўлак кесилган буханка нон бўлаклари ва шакар турарди.
- Шуларни еб тур. Сариёғ ҳам тугабди. Бугун дадангдан пул олиб, бозорлик қилиб келаман...
- Қилманг, - шарт ўрнидан турди Умид. – Ўзим қиламан, бозор!
- Пул олиш керак, дадангдан...
- Дадамнинг пулини қандай олишни биламан... – Умид шундай дея Матлубанинг ҳай-ҳайлашига, “Мактабга боришинг керак”, дейишига ҳам қарамай уйдан чиқиб кетди.
Умид шу кетганча тўғри тикув цехига борди. У дадасининг ишчилари – тикувчи аёлларнинг аксарияти кўпроқ пул топиш илинжида вақтли келиб, кўпроқ кийим тикишга ҳаракат қилишини яхши билади. Шу боис, цех очиқ бўлиши тайин.
У адашмаганди. Борганида цехда иш қизғин экан. У тўғри дадасининг хонасига кирди ва столи устидаги дафтарни варақлади. Бу дафтарда дадасидан қарзга улгуржи мол олган бозорчиларнинг телефон рақамлари ва бериши керак бўлган пуллар ёзилган. У рўйхатнинг бошида турган Анвар исмли савдогарнинг рақамини терди. Икки марта қарзга мол олибди - беш миллион бериши керак экан.
- Ало, - деди Умид нариги томон гўшакни кўтаргач.
- Алў, ким бу?
- Ассалому алайкум. Мен... Аббос аканинг ўғлиман. Умидман.
- Волайкум, қайси Аббос? - ҳайрон бўлди Анвар деганлари ҳам бирдан эслай олмай.
- «Оптом»чи. Мол олардингиз-ку!
- Э-э-э, Умид сенми? Умидман, деявермайсанми? Расмий таништирасан, одамни қўрқитиб, - нариги томондан суҳбатдошнинг кулгани эшитилди. - Яхшимисан? Ака яхшими?
- Яхши. Анвар ака, дадамга телефон қилсам кўтармади. «Мол»га кетувди. Ўқишимга пул керак бўлиб қолди. Сиздан олиб турай, қарзингиз боракан-ку, ўшандан ўчириб қўяман.
- Ҳаммасиними? - хавотир билан сўради Анвар.

👍45🔥1
Қувониб яшашни бошланг!
Бу жуда осон!
1. Нолишни тўхтатинг.
2. Қаддингизни ростланг.
3. Табассум килинг.
4. Овозингизни чикариб " Яшаш яхши" деб айтинг.
Бошқаларни қувонтиришни эмас, айнан ўзингиз қувонишни бошланг.
Ҳозироқ бажариб кўринг!

👍9
🧕 Muslimalar kundaligi
38-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА Матлуба чуқур уҳ тортаркан, сўради: - Бўлдими, эримдан умидимни узайми? - Эртага ёнимга кел. Бафуржа гаплашамиз... * * * - Турмайсанми, болам. Мактабингга кеч қоласан... Умид онасининг ғамнок овози ва сочларини силаган…
39-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Йўқ, бир миллион берсангиз етади.
- Бўлди ука, кел.
- Майли, мен дафтардан бир миллон сўмни ўчириб қўяман. Дадам сўраса, ўғлингизга берувдим, дейсиз. Ўзим ҳам айтаман.
- Хўп ука, кел.
Умид енгил нафас олди. Дафтарни ёнига тортиб, «5.000.000-1.000.000=4.000.000 қолди» деб ёзиб қўйди-ю, цехдан чиқиб кетди.
* * *
Аббоснинг ўзига бўлган ишончи анча ортган, димоғи чоғ. У Севара тайёрлаган нонуштани иштаҳа билан еди. Сўнг ёш хотини ва унинг кичкина ўғлини машинага ўтқизиб, йўлга тушди. Севара югургилаб кириб, Самирни Рита холанинг уйида қолдириб чиқди. Аббоснинг назарида Севара янаям очилиб кетган, иккита фарзанди борга ўхшамас, хипча бел ва мафтункор эди.
- Бозорда қолдирайми? - деди ёнгинасига келиб ўтирган суюклисига.
- Ҳа! Ё айлантириб келгингиз келяптими? - қаҳ-қаҳ отди Севара. - Йўқ, демайман!
- Қаерга олиб борай? - кулди Аббос ҳам.
- Йўқ, бозорга бораверамиз. Берган кўйлакларингиз яхши сотиляпти. Сотай, бориб. Ўзи кечаям анчага тушдингиз. Уйда овқатлансак ҳам бўларди, ўзи, - Севара Рита хола уқтиргандек, ўзини меҳрибон, ғамхўр кўрсатиш баробарида, мақсадини ҳам Аббоснинг онгига сингдириб кетди. - Шундоқ ҳам уй оламиз, деяпсиз. Сизнинг қийналиб қолишингизни истамайман. Менам ёрдам қиламан. Топганимизни тежаб, биргаликда йиғиб, бошпана олиб қолсак марра бизники...
Аббос Севаранинг айтганини қилди, уни бозор ёнида тушириб, ўзи кетди. Аммо хаёли у билан қолди.
«Пешанам ярқираб, шундай ёш, ақлли, фаросатли, тушунадиган аёлга учрадим. Бошқа аёл бўлса, «Кетдик, айланамиз», дерди. Мениям ўйлаганини-чи?.. «Қийналиб қолишингизни истамайман», дейди. Матлуба бирор марта шунақа демаган. Доим «Рўзғор қилишингиз керак», «Контракт» пулини тўланг», «Умидни футболига пул керак», «Қизларнинг сепига у олишим керак, бу олишим керак. Оддийси бўлмайди, мен оламан, деганим Туркияники... Қиммат, кўпроқ пул беринг», «Свет»ни пулини тўладингизми? Газ-чи? Иссиқ сувга тўламабсиз...» Кун бўйи уйда ўтиради. Бирор марта «Шу тинмай ишлаяпти, чарчаган, қийналаётгандир?» демайди...»
Аббос ўзига ўзи хўрсиниб қўйди. Жиринглай бошлаган телефони хаёлларини, Матлубага нисбатан кучайиб бораётган нафратини тарқатиб юборди.
- Ало? - деди Аббос ким қўнғироқ қилаётганига ҳам эътибор қилмай.
- Аббосжон, яхшимисиз? Мен фитнес клубдаги Самад акангизман.
- Э-э-э ака, ассалому алайкум! Яхшимисиз?
- Бугун келасизми, клубга? Мен шу ерда эдим. Кўринмадингиз... Бир соатларча шу ерда бўламан, келаман, десангиз...

👍18