🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Дўст

Телефонини олди - да дўстига қўнғироқ қилди:
- Онамнинг мазалари йўқ! Менда дориларга пул йўқ, - деди.
Дўсти:
- Бўлди, ўртоқ, хавотир олма. Асрдан кейин қўнғироқ қил, бир чорасини топамиз! - деди.
Асрдан кейин дўстига боғланишга уринди. Телефон ўчириб қўйилганди. У такрор - такрор рақам терди. Ўчиқ эди...
Кимдан бўлса ҳам, пул топиб келиш илинжида кўчага чиқиб кетди. Афсус... ҳеч ким унга қарз бермади.
Дунёларга сиғмай кетди. Онасига бирор ёрдам қилолмаётганидан қаттиқ ранжиди. Ундан ҳам кўра дўстининг уялтиргани ёмон таъсир қилди. Икки қўли бўш, сиқилган ҳолда уйга қайтди. Қараса, онаси тинч ухлаб ётарди. Ёнида пакетда дорилар турарди. Бориб синглисидан сўради:
- Буларни ким келтирди?
- Дўстингиз келиб рецептни олдилар. Бориб ҳамма дориларни олиб келдилар. Ҳозиргина чиқиб кетдилар, - деди.
Кўзлари ёшга тўлиб кулди. Дарров ташқарига чиқди. Атрофдан дўстини қидирди.
- Дўстим, сенга асрдан бери қўнғироқ қиламан! Телефонинг ўчиқ!? - деди.
- Мен телефонимни сотиб ОНАЖОНИМИЗ учун дорилар сотиб олдим, - деди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13😢9🔥1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nejniy

🔺Kerakli masalliqlar:

Hamiriga:
550 gr un
250 gr saryogʻ
250 gr slivka 35%
6 ta tuxum sarigʻi
1 choy qoshiq razrexlitel
250 gr yongʻoq

Bizesiga:
6 ta tuxum oqi
250 gr shakar

200 gr varyonniy moloko
100 gr sgushonniy moloko

🔺Tayyorlanishi:

Un bilan razrexlitelni aralashtirib hona haroratidegi saryogʻni solib urpogʻlab olamiz.
Slivka va tuxum sarigʻini solib hamir qorib olamiz. Hamirimizni ikkiga boʻlib 1 soatga muzlatgichka yuboramiz.
Tuxum oqiga shakarni qoʻship qattiq bize boʻlgunicha mikserlab olamiz.
Qotgan hamirimizni bittasini pergament solingan list ustidan qirgʻichdan chiqaramiz.
Ustidan toʻgʻralgan yongʻoq sepip, koʻpirtirip olgan bizeni nasatkadan chiqarib olamiz. Bize ustidan yongʻoq sepamiz va ikkinchi hamirimizni qirgʻichdan chiqaramiz.
160* da 50 daqiqa davomida pishirib olamiz.
Piship chiqqan shirinligimizni sovutishga qoʻyamiz.
Varyonniy molokoga sgushonniy molokoni aralashtirib olamiz.
Sovugan shirinligimiz ustidan sgushonkamizni siqip chiqaramiz.
Kamxarj va mazzali shirinligimiz tayyor, retaept yoqqan boʻlsa Nodirangizni duo qilishni unutmang.❤️
👍10
Forwarded from Help 4k pm
17📣📣📣📣📣📣

XITOYDA 11.11 SKIDKASI BOSHLANDI!

😍 Shu munosabat bilan Xitoy kursimga skidka e'lon qildim!

✅ TAOBAO 80.000
✅ PENDUODUO 80.000
✅ ALIPAY 50.000
✅ TMALL 50.000
✅ 1688 50.000

💸 HAMMASI:
❌ 310.000
✅ 99.000

https://t.me/+t8gj761YWb04NmMy
https://t.me/+t8gj761YWb04NmMy

https://t.me/+CQhm30BYnexjMmRi
https://t.me/+CQhm30BYnexjMmRi

ISHONCHLI REKLAMACHI MUROJAAT: @Milaniichka was
👍1
67-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Севаранинг кўз олдида Рита хола билан гаплашиб ўтирган чоғи гавдаланди:
«- Сўроқ қилишяпти... - Севаранинг буткул кайфияти тушиб кетганди.
- Вой шўрим... - кўзлари қинидан чиққудек бўлди кампирнинг. - Ўлибдими?
- Йўғ-ей... Билмадим. Аммо ҳайдовчи ва гувоҳлар «Ўзини машина остига ташлади», дейишаётган экан.
- Тамом бўлибсизлар... Энди Аббосни сиқувга олиб текширишади.
- Қўрқитманг...
- Рост. Нима бўлсаям, хотинга ҳеч нарса бўлмасин. Худо кўрсатмасин, ўлиб-нетиб қолса сабабини суриштиришади. Ҳаммаси чиқиб келади.
- Бўлди! - Севаранинг асаблари дош бермай бақириб юборди. - Гапирманг. Эшитиш тугул бу ҳақда ўйлашни ҳам истамаяпман...»
- Чиндан ҳам бу ҳақда ўйлашни истамайман! Аммо... - Севаранинг лаблари беихтиёр пичирларди. - Ўйламай десам ҳам миямга келаверяпти. Уф-ф-ф, Агар Аббос ака билан турмуш қурганим учун ўзини машина тагига ташлаган дейишса... мен айбдор бўлмайман. Лекин бозор мажороси чиқиб келса... Бозорга келганини ҳеч ким билмайди-ку! Йўқ... Аббос ака гаплашдим, деганмиди? Айтиб қўйса-я! Менинг ҳолимга вой, кейин. Ҳамма билади! Собиқ эрим, қайнонам, қайнсинглим... «Ана, асли бузуқ бўлганда», деб роса гапиришади... Ота-онам... Асло кечирмайди, кейин мени...
Севара ўрнидан турди. Лўққилай бошлаган бошини қўллари билан сиқди. Ёнида ширин ухлаб ётган болаларига қараб хўрсинди.
- Ишқилиб мени айбдор қилишмасин, қамашмасин! - асабийлашганидан яна ўзига ўзи гапира бошлади жувон. - Болаларим нима бўлади, кейин? Ўзи шуларни деб теккандим ўша Аббос акага. Бўлмаса... Уф-ф-ф! Қаёқдан ҳам эрга тегдим, ўзи? Сал қийналсам ҳам куним ўтиб турганди-ку! Рита холадан бўлди, ўзи ҳаммаси. «Сенга бефарқ бўлмаса, гаплаш, болаларинг учун амаллаб тегиб ол», деди. «Бой экан, биттагина уй олдирсанг бўлди, кейин бирга яшашинг шартаммас. Қариб қолиб, хотинининг олдига қайтиб кетади, жа бўлмаса, уришасан-у, ярашмайсан!», деди. Рита холанинг гапи бўйича, ҳамма ёш хотин олган эркаклар охир-оқибат барибир биринчи оиласига қайтармуш! Уйли бўлгач, қутулишим осонмуш! Бўлмаса, ўлиб қолсам ҳам тегмасдим... Ҳали... Зоир ҳам бир дард бўлади. У билмайди, эрга текканимни... Билса келиши, жанжал қилиши, энг ёмони мени йўлдан уриши мумкин. Уф, роса муаммолар ичида қоламан шекилли. Лекин... айни шу дамда... Зоирни кўргим, қучоғида тинч, осойишта уйқуга кетгим келиб кетди... Уф-ф! Шайтон! Шайтон мени йўлдан урма!

* * *

Аббоснинг нақ юраги чиқиб кетди. Умиднинг оқариб кетган юзига шапатлаганига қарамай, дилбанди кўзларини очай демасди. Яхшиям, шифохонада улар. Дарҳол ҳамшираю, шифокорлар югуриб келишди. Бир ҳамшира нашатир спирти олиб келиб, ҳидлатди. Кимдир деразани ланг очди. Яна бири Умиднинг кўйлаги тугмаларини ечиб, кўксини шамоллатди.
- Ўғлим! Умид... - кўзларини оча бошлаган боласига титраб-қақшаб деди Аббос. - Нима бўлди? Ким нима деди? Опанглар бирор нима дедими?
Умид нимхуш ҳолда бўлса ҳам отасига қовоқларини осди. Бундан отанинг юраги қинидан чиққудек бўлди.
«Демак, Матлуба қизларгаям бир нима деган. Улар ҳозир Умидга айтди. Умидни хушидан кетказадиган даражада нима деди экан? Ўзи опалари билан гаплашаётган эдими? Ҳа, аниқ эшитиб турдим-ку, опалари билан гаплашди. Матлубанинг ўзига келганидан хурсанд бўлди...»
👍16❤1
68-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА



- Нима бўлди, болам? - шифокор Умидни саволга тутди. - Бошинг айландими? Қорнинг тўқми?
Умид шифокорнинг саволларига гоҳ бошини чайқаб, гоҳ ирғаб жавоб бериб турди.
- Стрессдан бўлиши мумкин, - деди ҳамширалардан бири. - Боланинг ўзи олиб келди, онасини. Қўрқиб кетган.
- Ҳа, унда аниқ қўрққан. Қорни ҳам очдир? Пастда ошхонамиз бор. Олиб тушинг, нимадир едиринг, тинчлантиринг, - деди шифокор Аббосга.
Аббос Умидни елкасидан қучиб, суяб олиб кета бошлади. Беш-олти қадам ташлагач, Умид елкасини отасидан тортди:
- Бўлди, ўзим юраман.
- Ҳозиргина хушингдан кетдинг, эҳтиёт бўл, - деди Аббос.
- Яхшиман... Ўзи бирор нарса егим ҳам келмаяпти. Ойимни кўриб чиқсам бўларди.
- Эрталаб кўриш мумкин, дейишди. Сўрадим, - деди Аббос ўғлини ошхона томон судраб.
Умид ноилож у билан ошхонага тушди. Олиб берган таомини нуқул кавлади, на ҳафсала бор ейишга, на иштаҳа.
- Ойимга нима дедингиз? – охири олдидаги ликопдан кўз узмай деди у.
- Ҳеч нарса демадим, - Аббоснинг юраги орқага тортгандек бўлди. Негадир нимадандир чўчиди. Нелигини ўзи ҳам англамади.
Умид секин нигоҳини отасига тикди. Кўзларида ғазаб, алам, нафрат... Қаҳр кучидан бурун тешиклари ҳам кенгайиб, бошини кўтариб пишқиришга шай отдек боқиб турарди гўё.
- Ҳеч нарса демаган бўлсангиз, нега ўзини машина остига ташлади? Нега ўзини ўлдирмоқчи бўлди? Ойим ўлиши мумкин эди, дада! Ўлса... ўша икки болангиз ва хотинчангизни олиб келиб, бизни кўчага қувиб соласизми? – Умид бу сўзларни отага қарамай айтди. Айтди-ю, ўрнидан шаҳд билан туриб шифохонанинг иккинчи қаватига олиб чиқувчи зинаси томон югуриб кетди.
- Бунинг миясини заҳарлаб бўлибди-ку! Етти ухлаб тушимга кирмаган гапни айтади, - ўғлининг ортидан тўнғиллади Аббос. – Мен сизларни кўчага қувишим мумкинми?
Умид эса зиналардан сакраб чиқаркан миясида ўша гап чархдек айланарди: “Икки ўғли ва хотинчасини олиб келиб, бизни кўчага қувиб солади”...
Унинг аъзойи бадани аламданми, ғайирликданми, қизғонишданми дир-дир титрар, совуқда бошпанасиз қолган кимса сингари ўзини ночор ҳис қиларди.
- Сиз яхшисизми? Рангингиз оқариб кетибди, - деди ўтиб кетаётган ҳамшира тўхтаб, бироз юзига тикилгач. Сўнг кўнгли бўлмади шекилли, ёнига келиб қўлтиғидан олди: - Юринг, шифокорга айтиб сизга тинчлантирувчи қилмасам бўлмайди.
У Умидни бир хонага олиб кириб ётқизди. Ўзи эса шифокор билан маслаҳатлашгани чиқиб кетди. Умиднинг хаёллари тарқоқ, фикрини жамлай олмаётганди. Нима ўйлашни, учун учун қайғуришни билмаётган нодон каби ёнига келган шифокорга ҳам жавдираб қараб ётаверди. Шифокор унинг қон босимини ўлчади, юрагини эшитди.
- Битта тинчлантирувчи қилинг, битта валерианка беринг, тилининг тагига ташласин. Юрак уриши тез, қўрқиб қолган, - деди шифокор. Кейин Умидга қаради: - Қимирлама ўғлим, хўп. Шу ерда бироз дамингни ол. Сен дамингни олиб тургунингча, ойингни ҳам “палата”га кўчирамиз. Ойингни кўрсанг, ростдан ўзингга келиб қоласан. Қўрқиб кетгансан.
Умид на шифокорга, на ҳамширага бир оғиз гапирмади. Ҳатто ҳамшира укол қилаётганида ҳам бир сўз демай бўйсунди. Берган жимитжеккина сариқ ҳапдорисини тили тагига ташлаб, ўзини кушеткага ташлади.
👍17
69-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Кўзларини юмиб яна ўша отасининг кичик ўғиллари ҳақида ўйлай бошлаган эди, хаёлини шифокорнинг овози бўлди.
- Ухлаб қолмадингми, ўғлим? Отанг кўринмади. Уйларингга кетдими?
- Пастда эди.
- Ҳа, яхши, - шифокор Умидга синовчан тикилиб, яна чиқиб кетди.
Умид эса унинг нигоҳидан онаси ҳақида муҳим хабар борлигини англади. Сакраб ўрнидан турди-ю, шифокорга эргашди.
- Духтир ака, ойим яхшими? Дадамга нима демоқчи эдингиз?
Шифокор тўхтаб, ортига ўгирилди:
- Мен сенга ёт, дедим. Кир. Отангни шунчаки сўрадим. Кўринмай қолгани учун. Кир, ёт!
Қатъият билан айтилган буйруққа йигитча бўйсунмаслиги мумкин эмасди. Умид шифокор кўзлари билан отасини қидираётганини кўриб турган бўлса-да, ғинг деёлмади, индамай ҳалиги жой томон юрди. Аммо қалбида гумон ғимирлади: “Ойим ҳақида дадамга нимадир демоқчи. Менга мазам йўқлиги учун айтмаяпти...”

* * *

- Хотинингизнинг кўзлари автоҳалокатгача ҳам ғилаймиди? – шифокор берган саволга Аббос аввалига тушунмади. У буни туни билан ухламаганлиги, каридордаги ўриндиқда ўтириб тонг оттирганлиги таъсири деб ўйлади.
- Нима? – деди эшитган бўлса-да, ўзини эшитмаганликка олиб.
- Аёлингизнинг кўзлари қанақа эди? Ғилай эмасмиди?
- Й-ў-ў-ўқ, - деди Аббос ҳайратини яшира олмай. – Қанақасига ғилай бўлсин...
- Демак... – ўйланиб қолди шифокор. – Жароҳат таъсири... Аёлингиз автоҳалокат чоғида боши билан тушган асфальтга. Боши ёрилган. Зарб таъсирида кўзлари ғилайлашиб, хиралашган.
- Ғилай бўлиб қолдими? – ишонқирамади Аббос. – Шунақа бўлиши мумкинми?
- Мумкин. Ғилайлиги майли... кўзлари... хиралашган дедим-ку. Яхши кўрмаяпти. Бу вақтинчалик бўлиши ҳам, ёки... Худо кўрсатмасин... кўр бўлиб қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас...
- Кўр бўлиш...
- Ҳа... яшириб ўтирмайман. Ҳозир хотинингиз кўрмаяпти. Бу уни ваҳимага солиши, янаям “стресс”га тушиши мумкин. Ўғлингиз автоҳалокатга гувоҳ бўлгани учун шундоғам бир аҳволга тушиб қолган. Энди ҳамма гап сизда. Ўзингизни қўлга олинг. Аёлингизга, оилангизга суянч бўлинг. Ҳозир тиббиёт ривожланган. Яхши қаратсангиз, аёлингизни асрасангиз кўриб кетиши ҳам мумкин. Асосийси, яхши парвариш ва эътибор...
👍13😢7😇1
70-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Бу Аббос учун буткул кутилмаган хабар эди. У ўзини йўқотиб қўйди. Азбаройи Матлубага ачинганидан эмас, хотини кўр бўлиб қолганига чидай олмаса, бор гапни ички ишлар ходимига айтиб бериши мумкинлиги, кейин ўзининг ҳам, Севаранинг ҳам ҳоли вой бўлишини ўйлаб бошидан хуши учди. Паришон ҳолда ўрнидан туриб, энди эшик томон бурилган эди ҳамки, уларга даҳшат билан тикилиб турган Умиднинг кўзлари билан нигоҳи тўқнашди. Ўғлининг кўзлари шу қадар катта очилган, ғазаб ва ваҳм таъсиридан қинидан чиққудек бўлиб Аббосга боқарди. Гўё отишга тайёрланган жангчининг тўпи каби турарди. Отанинг назарида дунё Умиднинг нафрат тўла кўзларидан иборатдек, сесканиб кетди.
- Дўхтир нима деди? Ойимни кўр бўлиб қолди, дедими? Сиз... сиз кўр қилдингиз ойимни! – беихтиёр бақириб юборди Умид.
Қўрқиб кетган Аббос шартта шифокорга қаради. Шифокорнинг кўзларидан “Аёлинг бежизга ўзини машина тагига ташламаган экан-да! Сенми, айбдор?” деган сўзларни ўқиди. У ўғлини тинчлантиришни ҳам, шифокорга изоҳ беришни ҳам билмасди.
Умиднинг душманига ҳужум қилишга шай арслон каби важоҳат билан туриши шифокорни ҳам чалғитди, шошиб қолди:
- Ўғлим, уйғондингми? Ҳалиям кечаги тажанглигинг тарқамабди-да... Кир қани, сен билан бироз гаплашай...
У Умидни қайтиб хонага киритиш пайида. Йигитча эса нигоҳлари билан отасига зарба бермоқчи бўлгандек кўз узмасди.
- Кир дедим, сенга. Ака, сизам келинг... - шифокор Аббосни ҳам ичкарига чақирди.
У Умидни кушеткага ўтқизиб, ўзи рўпарада турган стулга омонатгина ўтирди. Аббос улар ортидан иккиланиб кириб келди. Айбдорлигини тан олгандек бошини эгибгина, довдираб Умиднинг ёнидан жой олди. Шифокор эса уларга бир зум қараб турди-да, сўзлай кетди:
- Ҳамма оилада ҳам ғиди-биди, уриш-жанжал бўлиб туради. Бу келишмовчиликни ҳамма ҳар хил қабул қилади. Уйингиздаги вазият, бўлган воқеалар, бошланган тергов... буларнинг менга зиғирча қизиғи йўқ. Мени фақат беморнинг соғлиғи қизиқтиради. Яширмайман, чунки иккалангиз ҳам эшитдингиз, беморнинг аҳволи яхши эмас. Кўзлари кўрмаяпти. Доим кўриб турган инсон учун бу ҳолат жуда оғирлик қилади. Ўзи аҳволи ёмон беморнинг олдида ҳозиргидек гап қилсаларингиз, у баттар тушкунликка тушади.
Шифоркор бир зум Умидга тикилиб қолди. Умид ерга қараб ўтирарди.
- Айниқса, сен... - шифокор Умидга алоҳида таъкидлади. – Ҳамманинг олдида хаёлингга келган гапларни айтаверма. Одамлар ҳар хил тушунади. Ойинг ҳам турли фикрга бориши мумкин. Ҳозир иккингиз бирлашишингиз, бир-бирингизга далда беришингиз лозим. Иккингизнинг иноқлигингиз, бир-бирингизни суяшингиз, беморга ҳам куч беради. Ўғлим, тушундингми?
Умид бошини кўтариб унга қаради.
- Жанжаллашиб қоладиган бир сенинг ота-онанг эмас. Ғавғосиз уйнинг ўзи йўқ. Ҳар битта жанжалда отангни айблайверсанг, бошқалар нима десин? Шуни унутма, “Қарс икки қўлдан чиқади”. Оилавий жанжалда бир киши айбдор бўлмайди. Айни дамда сенинг ва отангнинг ўйлайдиган нарсани фақат ойингнинг соғлиғи бўлиши керак. Уқдингми? Бор, ойингнинг олдига киришинг мумкин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍21❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 Х А Й Р Л И Т У Н 🌙✨

🌙🌹Чиройли сўзларни фақат эшитиш эмас, уни кимларгадур айтиш кераклигини ҳам унутманг! Зеро ширин сўзга арзийдигон қанча яқин инсонларимиз бор.

🌙🌹Бир-бирига керакли
инсонлар доим Бир-биридан узоқда
яшаркан. Шундай
бўлса ҳам борига шукр.🥰

✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН УЗОҚДАГИ ЯҚИНЛАРИМ✨🌙


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#Бuсмuллаҳ

Aссалому алайкум ва рохматуллохи ва баракатух!!!

Соғ➖саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!!!

Бугунги 5➖ Ноябрь СЕШАНБА  куни хаммамизга хайрли барокатли бўлсин!!!

Дуолари тонгларга файз бахш этган ➖Қадрдонларим!!! 🕊

Бугунги дуоларингиз ижобати дунё ва охиратингизни гўзалликларга тўлдирсин!!!

Аллоҳ  хаммамизнинг иймонимизга ➖халоват Қалбимизга ➖мехр,  дилимизга ➖ёруғлик, кўзимизга  ➖нур,
Тану ➖жонимизга соғлик, якинларимизга ➖омонлик. Хонадонимизга ➖файз баракяа  махфиратларини ато қилсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🤩Ассалому-алайкум азизлар. Соғ-омонмисиз?🌞🍃

🪷💕Аллоҳ сизга
🪷💕сўнмас иймон,
🪷💕гўзал ахлоқ,
🪷💕шукр этгувчи қалб,
🪷💕зикр этувчи тил,
🪷💕хайрли умр,
🪷💕дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин Ин ша Аллаҳ


🌺➖➖➖🌺➖➖➖🌺

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🤲

Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

🌹 Бошланган кун барчамизга хайрли бўлсин!🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
Хунук келин | Бўлган воқеа
Sakiyna
#Аудио

Хунук келин ёхуд хайрлиси шу экан...

Ижрочи: Надим

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oynalar namlanishi va suv toʻplanishi yaqinda tinchingizni buzadi!

Siz ham qarshi choralar bilan tayyor turing. Buning uchun yuqoridagi videodan foydalanishingiz mumkin 😊

Dugonalaringizga yuborish esingizdan chiqmasin a 🤗

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Banan shirinligi😋
#десерт #детство

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
71-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Умид аввалига англамади. Шифокорнинг кўзларига тикилиб, тураверди.
Шифокор эса унга яна таъкидлади:
- Тур, ойингни кўрмайсанми? “Палата”га кўчиши керак. Бориб ёрдамлашсанг ҳам бўлади...
Шу гаплардан кейингина Умид ўрнидан қўзғалди. Шифокор эса уни нигоҳлари билан кузатиб қолди. Йигитчанинг онаси ёнига кетганига буткул ишонч ҳосил қилгач, Аббосга юзланди:
- Янгиси борми?
Аббос унга киприкларини пирпиратиб қараб тураверди. Воқеалар шунчалар тез ва кескин бўлаётганидан, шифокорнинг илмоқли саволидан ҳадиксирай бошлаганди.
- Билиб қолдими?
- Албатта, қараймиз, онасига, уни ўйлаймиз энди, - Аббос беихтиёр шифокорнинг Умидга айтган гапларига жавоб қайтара бошлади.
- Қўрқманг, мендан фақат беморнинг жароҳатлари ва аҳволи ҳақида маълумот олишади.
- Ҳа, яқинда уйлангандим... – деди Аббос шифокордан ҳеч нарсани яшира олмаслигини англаб.
- Буни келин кўтара олмабди-да... Энди бир-икки ой “иккинчи”ни унутиб турасиз. Агар хотиним соғайсин, болаларим билан орам бузилмасин, десангиз, шундай қиласиз.
Аббоснинг “қулт” этиб ютингани шифокорга ҳам эшитилди.
- Ҳаракатларингиздан яқинда уйланган кўринасиз, - деди шифокор янаям синовчан тикилиб. – Менинг ҳам бошимдан ўтган бу. Мен қилган хатоларни қилманг, деб айтяпман. Менам ўн йилча аввал ёшроғига илакишиб қолдим. Уйландим, боламиз ҳам бўлди. У билан ўзимни гўё “Лайли ва Мажнун”дек ҳис қилдим. Мен уни қанчалар севсам, уям мени шунчалик севади, деб ўйладим. Афсус... Тўрт йил аввал... уни бошқа ёшроғи билан тутиб олдим. “Чол, нимангни севай?” деди юзимга қараб. Кейин уч ярим яшар қизчамизни менга ташлади-ю, ўша ёшроғи билан кетворди. Ҳали гўдак бўлган болани қаёққаям олиб борардим? Шумшайиб биринчи хотинимнинг олдига келдим. Аввалига хотиним қарашниям истамади. Болаларимни-ку, гапирмасам ҳам бўлади. Онасиз, бегоналар орасида қийналаётган, тинмай менинг ортимдан ғингшиб эргашадиган қизчамга раҳми келдими, охири хотиним “Болада гуноҳ йўқ, гуноҳни қилган иккингиз”, деб бағрига босди. Болалар унутувчан бўларкан. Ҳозир қизчам биринчи хотинимни онам деб билади. Мактабга боряпти. Аммо аёлим, фарзандларим билан муносабатимиз яхши эмас. Бегонадекмиз. Хуллас... кейин топилган аёлнинг ҳаммаси ҳам оилам, болам демаскан. Сизни ўйламаскан. Ёш аёлни деб, ўткинчи ҳою ҳавасни деб чин оилангизни йўқотиб қўйманг, деяпман.
Аббос шифокорнинг дардига жавобан яна “қулт” этиб ютиниб қўйди.
- Кечадан буён кўряпман, ўғлингиз ўзи сиздан совуб бўлган. Худди менинг ўғилларим сингари. Унутманг, дунёда уларнинг меҳридан, ҳурматидан ҳам устунроқ, тотлироқ, бебаҳороқ неъмат йўқ. Мен ўша неъматни йўқотдим. Сиз ушлаб қолинг. Ҳозир хотинингизга яхши қараб соғайтириб олсангиз, болаларингизнинг яна сизга ҳурмати ортиши мумкин.
- Хўп, - деди Аббос ниҳоят. – У... ўша аёлингиз қайтиб келмадими?
- “Иккинчим”ми? – шифокорнинг юзида нафрат ва киноя аралаш табассум пайдо бўлди. – Чолнинг олдига нимага келсин?
Аббос индамай бош ирғаб қўя қолди.
- Аслида иккинчига уйланишнинг ёмон томони йўқ. Фақат биз... Ёшроғи ва гўзалроғини топсак, олдингисини унутиб қўямиз. Унутиш ҳам майли, кўзимизга балодек кўриниб, хўрлаб, ҳақоратлаб бошлаймиз. Гўё, топган ёш хотинимиз қаримайдигандек, хунуклашмайдигандек. Балки шунинг учун Аллоҳим ҳам “Адолат қила олсанг, уйлан”, деган бўлса керак. Ўша адолатни биз қила олмаймиз. Қила олмаганимиз сабабли жазосини ҳам оламиз.
Шу пайт каридордан Матлуба ва Умиднинг овози эшитилди. Матлуба нималардир деб йиғларди.

* * *


Севара Рита холанинг саволларидан зўрға қутулиб, бозор томон чопқиллади. Дўкончи аллақачон келган экан. У билан саломлашиб, дўкондан ўз молларини чиқариб, ташқарига оса бошлади. Юрагидаги ғулғула ҳали кетмагани учун жонсарак.
👍20
72-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Қаёққадир шошаётган кимса сингари ишида тартиб йўқ. Ҳали уни осади, буни олади, буни осиб уни солади... Хуллас нима қилаётганини ўзи ҳам билмайди. Камига Рита холанинг ваҳимали саволлари миясини чайнаётгандек:
“ - Аббосдан дарак йўқми? Бир марта ҳам қўнғироқ қилмадими? Қамаб қўйишдимикан, ё?”
“ Хотини тирикмикан, ўзи? Тирик бўлса, телефон қиларди. Ўлган, ўлгану Аббосни қамашган. Ишқилиб сени сотмасин? Севгингга ишонтирганмидинг? Сени сотмайдими, ишқилиб?”
“Учта қизи бор деганмидинг? Қизлар ёмон бўлади. Сенга тинчлик бермайди. Онасининг ўчини олади. Аббос сенга уйланганини қизлари билмасмиди, ўзи?”
“Менга қара, Аббоснинг хотини “авария”дан аввал ҳалиги видео ҳақида қизларига айтган бўлса, ўлдим, деявер. Лекин-чи? Видеода ёмон нарса бўлмаса, сақлаб қўйганинг ҳам маъқул. Айбинг йўқлигини исботлайдиган битта-ю битта далил-да, у...”
Севара ортиқ ишлай олмади. Шартта стулига ўтириб олди.
“Видеони яхшилаб кўрмасам бўлмайди. Биттама битта кўриб, текширишим керак. Агар менга қарши нарса бўлмаса, сақлаб қўйишим, қарши нарса бўлса, ўчириб ташлашим керак...”
У секин телефонини қўлига олди. Қўллари титраётганини кўриб, баттар юраги ўйнаб кетди. Бу ҳам етмагандек, кимнингдир ўзига тикилган нигоҳини ҳис қилиб қотди-қолди.
“Мени кузатишяпти. Аниқ кузатишяпти. Кимнингдир менга тикилиб турганини сезяпман. Рита хола айтганидек, Аббос ака мени сотганмикан? “Хотиним бозорга бориб келганидан кейин ўзини машина тагига ташлади”, деган бўлса. Улар мени кузатишяпти...”
Севара бир-неча дақиқа қилт этмай ўтирди. Телефонини титкилаш, видеони кўришга ҳам юрак йўқ. Чўчиди. Ўрнидан турай деса, оёқлари ҳам жонсиздек. Дўкон деворига илаётган кийимлари ҳам жой-жойида қолди.
- Сизни кўрган одам ҳайкал дейди. Ўйчан, гўзал аёл ҳайкалини ким олиб келиб қўйибди экан, деб ҳайрон қолишади, - Севара эшитилаётган қадрдон овоздан шодланишини ҳам, қўрқишини ҳам билмай қолди.
Аммо рўпарасидаги кимсага тиккан кўзлари порлаб кетганини эркакнинг муносабатидан билса бўларди.
- Ёнар кўз! Кўзларингиз фақат мени кўрса, ёнадими? – кулди Зоир.
Севара индамади. Лекин негадир дик этиб ўрнидан турди. Чеҳраси йигитни кўрганидан хурсандлигини айтиб турарди.
- Нега қўлингиз ишга бормай ўтирибсиз? Телефон рақамингизни ўзгартирибсиз, турар жойингиз ҳам ўзгарибди. Яхшики, савдо қиладиган жойингиз ўзгармабди. Бўлмаса, сизни топа олмай қоларканман.
- Изладингизми, мени? - беихтиёр Зоирнинг кўзларига тикилиб сўради Севара.
- Изладим, - Севаранинг рўпарасига келиб, яқинлаша бошлади Зоир. – Соғиндим, изладим... Нега бунча ўзгариш? Мендан қочдингизми?
👍19
73-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Шу он Севаранинг ёдига Аббос билан турмуш қургани тушиб кетди. Ўзи билмаган ҳолда йигитдан бир қадам чекинди. Бу Зоирни ажаблантирди. Севаранинг юзига таажжуб билан боқди:
- Тинчликми? Уйдагиларингиз бирор нима дедими?
- Ҳа, - деди Севара иккиланиб ўтирмай. – Биласиз-ку, уйдагилар сизнинг исмингизни эшитса... Ҳалиги... Сиздан айириш учун мени эрга беришди...
Зоирнинг кўзлари катта-катта бўлди.
- Эрга тегдингизми?
Севара бош ирғади. Зоир бунга жавобан кулди:
- Ҳечқиси йўқ. Аввал ҳам эрингиз бор эди-ку!
Севара унга еб қўйгудек қаради. Жаҳли чиққанини яшириб ўтирмади:
- Аввал ёш эдим. Бунинг гуноҳлигини, ёмонлигини билмаганман...
- Нима? – Зоирнинг энсаси қотди. – Билмагансиз? Сизми? Ўша пайтлар ҳам гуноҳга ботяпмиз, дердингиз-у, “Нима қилай, сизни севаман”, демасмидингиз?
- Адашган эканман! – Севаранинг бу гапи қатъи чиқди. У шарт ўгирилиб сотиладиган кийимларини оса бошлади. – Кетинг!
- Қўйсангиз-чи? – Зоир Севарага янаям яқин келиб, қулоқлари тагида пичирлай бошлади. – Сизам мени соғингансиз. Худди мен каби. Фақат аёллигингизга бориб изламагансиз.
- Нега сизни излашим керак?! – кескин гапиришга тиришиб Севара ортига бурилди. У Зоирнинг ўзига шунчалар яқин турганини билмаганди. У эркакнинг нафасидан нафас ола бошлади. Сигарет, тутун, тер яна алланималарнинг иси аралашиб Севаранинг бошини айлантиргандек бўлди. Эҳтимол, соғинч сабаб кўзи тинаётгандир?
- Ёнар кўз... Кўзларингиз ёниб, соғинганини айтаяпти...
Севара унинг қучиб олишидан чўчиб, нари кетди. Зоирнинг феълини яхши билади: тўпори, дангал, ботир, бироз қўпол... яна уятсизроқ... У ҳамманинг олдида қучоқлаб олишдан ҳам ҳаё қилмайди.
- Бозордамиз, ҳар хил гап айтманг! – йигитнинг ўзини тийиши учун деди Севара.
Зоир хўрсинди. Аммо Севарадан кўз узмади.
- Биламан, мендан хафасиз. Уйланганим учун араздасиз. Мана, уйлансам ҳам келдим-ку! Биру бир бўлибди, сизам эрга тегибсиз. Аммо биз бир-биримизни севаверамиз.
- Йўқ! - узиб берди Севара. – Хомтама бўлманг! У севги даврилари тугади. Энди сизнинг ҳам, менинг ҳам бошим очиқ эмас.
- Оббо... Аввал очиқ эдими, бошингиз? – пичинг қилгандек деди Зоир.
- Очиқ эмасди! Охири нима бўлди? Шунинг орқасидан болаларим тирик етим бўлди, ота-онам юз ўгирди. Бор будимдан, яқинларимдан ажрадим. Сиз-чи? Сиз ҳеч нарса йўқотмадингиз? Қайтанга мана, бир кўзи очилмаган мушукчага уйланиб олдингиз. Ўзи шу – хиёнат кўчасида бор-будини қурбон қиладиган фақат аёллар бўлади. Эркаклар ютқазмайди. Оиласи ҳам, кайф қилгани ҳам қолади.
Зоир бир сўз демай, яна Севарага қараб жилмайди. Бундан аёлнинг янаям ғазаби қўзиди:
- Кетинг! Мени ишдан қолдиряпсиз!
- Жаҳлингиз чиққани сари кўзларингиз ёняпти, мени ўзига чорлаяпти... – тағин кулди Зоир.
Севара қайсар ва тўпори Зоирни осонликча жўнатиб бўлмаслигини яхши биларди. Шунинг учун унга яқин келди:
- Одамлар қараяпти. Айтдим-ку, эрга тегдим. Телефонингиз бор-ку, менда. Кечга қўнғироқ қиламан. Кетинг!
- Уй манзилингизни ҳам...
👍18
74-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Телефон қиламан...
- Хўп, ёнар кўзим! – Зоир шундай дея жилмайиб узоқлаша бошлади.
У узоқлашгани сари Севара соғинч исканжасида қолаётганини ҳис қилди.


* * *

- Ҳаётимдаги энг узун тун, бугун бўлди, - деди нонушта чоғида Гулранг. – Яхшиям, уйқу бор экан. Бўлмаса... тунлар бизни еб қўяркан.
- Менам ухлолмадим. Дарсга бормасамми, деяпман, - ўйланиб деди Гулҳаё.
- Дарс қолдирманг, - қатъи деди Гулранг. – Ойим уришади. Менам дарсга бораман. Тушгача опачам боради, ойимнинг ёнига. Иккимиз дарсдан чиқиб борамиз. Бугун “палата”га кўчиришса, балки бирортамиз ёнида қолармиз.
- Ойимни кўрмасдан дарсга боролмайман. Умиддан сўрайлик-чи? – Гулҳаё қўлига телефонини олиб укасига қўнғироқ қилди.
- Ало, ассалому алайкум, опа, - дарҳол жавоб берди Умид.
- Ҳайрият, ва алайкум ассалом. Ойим яхшими? – енгил нафас олди Гулҳаё.
- Яхши палатага кўчяпмиз. Ҳозир ўзи сизларга қиламан деб тургандим. Мана, ойим. Ойи, опам билан гаплашинг.
Уч қиз ҳам онасининг овозини интиқлик билан кута бошлади.
- Ало, - ниҳоят Матлубанинг ҳорғин овози эшитилди.
- Ойи, нега... – Гулюз энди онасини сўроқ қилмоқчи эди, Гулранг оғзини кафти билан ёпди. Сўнг қулоғига пичирлади.
- Опача, жим. Бирдан сўраманг. Ойим ўзи бир аҳволда бўлса керак, - тушунтирган бўлди Гулранг.
Гулҳаё эса онаси билан хотиржам гаплаша бошлади:
- Яхшисизми, ойи? Ассалому алайкум! Ҳеч қаерингиз оғримаяптими? Роса сизни кўргимиз келяпти. Дарсга ҳам бормай ёнингизга учсакмикан?
- Ва алайкум ассалом. Дарсни қолдирманглар! Мен яхшиман. Тушдан кейин келсаларингиз бўлади, - Матлубанинг овози титраётгани сезилди. Шунданми, яна Умиднинг овози эшитилди. – Опа, энг биринчи ўзингиз бузғунчилик қиляпсизми? Менам ҳозир шу ердан тўғри дарсга ўтмоқчиман-ку! Сиз бормасамми, дейсиз-а? Гулюз опа, қайнатма шўрва солиб қўйинг. Тушга пишадиган бўлсин, бориб олиб келаман.
- Ўзим ҳам олиб бора оламан! – деди Гулюз бормоқчи эканлигини билдириб.
- Майли, тушдан сўнг ойим иккимизга етадиган овқат олиб келингизлар.
- Дадам-чи? Дадам емайдими? – ҳеч нарсадан бехабар бўлган Гулранг сўради.
- Уч кишига етадиган овқат олиб келаркансизлар, - деб қўйди Умид.
Шундай қилиб қизлар дарс қолдирмайдиган, тушда шифохонага ўтадиган бўлишди.
Гулҳаё биринчи парани онасини ўйлаб ўтказди. Ҳеч қаери оғир жароҳат олмадимикан? Бир кунда “палата”га кўчиришди, демак, аҳволи яхши. Лекин Умид-чи?
“Умидни ҳам шифокорга кўрсатиш керак. Ахир у ойимни машина уриб юборганини ўз кўзи билан кўрган. Агар мен кўрсам, ўлиб қолардим ўша онда...”
Гулҳаё бора солиб дадасига айтиб, Умидни шифокор кўригидан ўтказишни дилига тугиб қўйди. Сал фикрлари тиниқлаша бошлагач, ёнидаги стулда дугонаси Зилола йўқлигини пайқади.
- Зилола келмабди. Хаёл билан бўлиб, сезмабман ҳам...
Гулҳаё қўлига телефонини олиб, дугонасига хабар юборди. Нега дарсга келмаганини сўради. Зилола жим. Жавоб йўқ. Гулҳаёнинг юрагига хавотир оралади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24🔥1
Forwarded from Asmo's blog
Sabr qil!

Yer yuzidagi suvlar bug'ga aylanib,
samoda yig'ilgani va ma'lum bir muddat o'tgach yangi va jilovli shaklda takror yerga tushgani kabi, sening ham duolaring ayni shaklda samoda yig'iladi.

Va bir kun xuddi yomg'ir tomchilari
kabi duolaring boshing uzra yog'ganini ko'rasan.
👍9