🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Хайрли Тун ❤️

🌹✨Агар сиз хеч нарсадан хафа бўлмасликни ўрганган бўлсангиз, демак сиз инсон қалбини сезишга, хурмат қилишга қодир экансиз...

🌹✨Ҳаётнинг хар бир лахзасида, хар бир сониясида яхшиликни, бахтни кўра олинг - бу бахтли, омадли бўлишнинг энг осон йўлидир.


Хайрли тун.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
☀️ Ассалому алайкум дилга яқин яхши инсоним! Яхши ухлаб турдингизми🤗

Умрингизни яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин! Омонат дунёда омон булинг! Аллохим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин. Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман! Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
Душанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 18 - Ноябрь ДУШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН. 🦋

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰4👍3
|•Eslatma☝🏻 |❗”𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴” 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼’𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (Zarriyot surasi, 55 )

. ❤ 𝗟𝗶𝗸𝗲 𝗯𝗼𝘀𝗶𝘀𝗵𝗻𝗶 𝘂𝗻𝘂𝘁𝗺𝗮𝗻𝗴! ✅

•🖋 𝗢’𝘇 𝗳𝗶𝗸𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗾𝗼𝗹𝗱𝗶𝗿𝗶𝗻𝗴 📩

_______
𝗦𝘂𝗯𝗵𝗮𝗻𝗮𝗹𝗹𝗼𝗵 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑛𝑢𝑞𝑠𝑜𝑛𝑙𝑎𝑟𝑑𝑎𝑛 ℎ𝑜𝑙𝑖 𝑣𝑎 𝑝𝑜𝑘𝑑𝑖𝑟...
𝗔𝗹𝗵𝗮𝗺𝗱𝘂𝗹𝗶𝗹𝗹𝗮𝗵 - 𝐵𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑚𝑎𝑞𝑡𝑜𝑣 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ( 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ℎ𝑎𝑚𝑑𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑜’𝑙𝑠𝑖𝑛)...
𝗔𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗔𝗸𝗯𝗮𝗿 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑢𝑦𝑢𝑘𝑑𝑖𝑟...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЁТИМДА БОРЛИГИНГ УЧУН РАХМАТ❤️❤️❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5😇3🔥1
Раҳматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
- Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!

Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" деб маҳтал турибман. Лекин бувим...
- Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу неваралар бор бўлсин-у, лекин... - у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўрсайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
- Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? - дедилар. Мен баттар тумшайдим.
- Ҳали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинҳор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
- Нимаси айб бўлади?
- Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида ҳасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гуноҳ бўлади, қизим...

Бу ўгитлар ҳаётимда шунчалар кўп асқотдики... Сизларга ҳам илиндим мана.

(с) Дилфуза Комил

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15😭1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ҚОН ҚУЮҚЛАШИШИ БЕЛГИЛАРИ, САБАБЛАРИ ВА УЙ ШАРОИТИДА ДАВО ЧОРАЛАРИ / ИНФАРКТ ВА ИНСУЛЬТ ОЛДИНИ ОЛИШ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toʻgʻrimi❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤3
Forwarded from Help 4k pm
🥰😣🥰🥰🥰😇🥰🥰🥰🥰🥰

🥰😇😇🥰🥰

🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰 🧕🧕


️💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕    KIRISH    KIRISH           💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕


💐😍🩷🧕💜👸💐🧕🌸💐🧕🧕🧕🧕💚🩷💜😍🧕🧕💜😍
https://t.me/+ocYoRZ-asqFjZDMy
https://t.me/+ocYoRZ-asqFjZDMy
https://t.me/+ocYoRZ-asqFjZDMy

🤝🤝
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
📝Чинакам баҳтли инсон.

Насибанинг уч кун илгари  бошланган дарди, тўртинчи кун шанба аср намозидан сўнг яна кучайди. Эрталабдан телевизор қаршисидан кетмай ётган турмуш ўртоғи Даврон аёлиниг  аҳволини кўриб дарҳол тез ёрдамга қўнғироқ қилди. Насиба оғриққа аранг дош бераётганди. Тез ёрдам келиши ҳаяллайвергач, аёлига бирор кор-ҳол бўлишлигидан хавотирга тушган Даврон, тезда машинасини тайёрлади. Уч қизини қўшнисига омонат қолдириб, аёли билан шаҳар четидаги шифохона томон йўлга чиқди. Машинани бошқариб бораркан Давроннинг ҳаёлидан Бу гал ҳам қиз кўрсама?, Тўртинчиси ҳам қиз бўлиб чиқсая? деган фикрлар ўтиб борарди. Бундай ўйлашига сабаб, Насиба ҳомиладорлигининг 16-ҳафтасида Ультратовуш аппаратига тушганида шифокорлар қиз, дейишганди. Шундай бўлсада шифокорлар ҳам одам улар ҳам адашишлари мумкин, дея хотинининг кўзи ёригунича ўғил фарзанд кўриш умидини узмаганди. Машина шифохонага етиб келди. Зудлик  билан Насибани операция хонасига олиб кириб кетишди. Операция анча чўзилди. Ташқарида турган Даврон тобора бетоқатланиб борарди. Вақтни ўтказиш учун тинмай тамаки  тутатди. У ҳатто биринчи фарзанди Феруза туғулганида ҳам бунчалик бесабрлик қилмаганди. Ниҳоят! Ниҳоят операция хонасидан шифокор чиқиб келди. Суюнчи! Суюнчи беринг, деди шифокор аёл ўзи кутган жавобни олиш илинжида мўлтираб турган Давроннинг кўзларига қараркан. Хўш, нима бўлди, овози титраб энтикиб сўради Даврон?
– Оғир жарроҳликни бошдан кечирган аёлингиз қиз, фарзандни дунёга келтирди.
– Нимааа... Яная...? Нега ахир?  Ахир қанча кутгандим, шу сафар ўғил, деб ишонгандимку, ҳаммаси бекор... Бир дақиқа илгари юзида ўғил фарзанд кўриш умидида турган Давроннинг авзойи бузилди. Шифокор аёлнинг операция қийин ўтганига қарамай, ҳозир аёлингиз  ва қизингизнинг аҳволи яхши, бирор соатдан сўнг уларни кириб кўришингиз мумкин, деган гапи Давроннинг қулоғига кирар кирмас, ғазабдан қизариб, қўлини бир силтадию, эшик томон шошиб юриб кетди. Жаҳл устида машинасида тезликни оширган ҳолда шифохонани тарк этди. Бу вақтга келиб қош қорайиб, ҳамма ёқни қоронғулик қоплаганди. Қоронғуликни шаҳар чироқларигина ёритиб турарди. Лекин Давроннинг  кўнглига чироқ ёқса ёришгудек эмас. Алам билан машинасини спиртли ичимликлар дўкони томон бурди. Ўзига таниш дўкон қаршисига етганда машинасини тўхтатди. Бу жой унга бегона эмас. Тўнғич қизи Феруза дунёга келганида ошна-оғайнилари билан фарзандини ювиш баҳонасида шу ерга келиб эрталабгача бўкиб ичганди. Сўнгги марта кенжа қизи Дилрабо туғулганда ҳам айнан мана шу ерга ўртоқлари билан келишга орияти чидамай ёлғиз ўзи келиб алла маҳалгача ичиб ўтирганди. Шу воқеага ҳам 2-йил бўлибди. Мана бугун ҳам у ўзи бир ўзи дўконда ўтириб ҳовури босилгунча, аламидан чиққунча ичди. Сўнгра оёғини аранг босиб, чиқиб кетди. Машинасининг ёнига бориб ўтириб қолди. Айни шу вақтда хуфтон намозини тугатиб, уйига ўйчан қайтаётган Дилшод машина ёнида ўтириб қолган Давронга кўзи тушди. Бирор ёрдам керак эмасмикан, деган хаёлда ёнига яқинлашди. Эй, биродар сизга нима бўлди? дея ширакайф Давроннинг қўлига туртди Дилшод. Мастликнинг зўридан бошини аранг кўтариб, юмуқ кўзларини зўрға очиб, кимсиз деб сўради Даврон? Мен шу маҳаллада тураман дея жавоб берди Дилшод. Ўзингиз ким? Қаердансиз биродар? Сизга нима бўлди савол берди Дилшод?  Бир дардкаш тополмай қийналган Даврон бу гапни эшитиб секин ғўдрана бошлади:
– Эээ, сиз сўраманг. Ичим ёняпти, куйиб кетяпман. Одам ҳам шунчалик бахтсиз бўладими, пешонам бунча шўр бўлмаса?  Тўйиб кетдим бу ҳаётдан, ким учун яшаяпман ўзи билмайман?  Авлодимизни давом эттирадиган ортимдан ўғил фарзандим қолмаса? 
– Биродар нега бундай деяпсиз?  Худога шак келтириб бундай гапларни гапирманг!
– Бошқа яна нима дей ахир?  Бахтсиз одамни бахтсиз дейманда ука!
– Ҳай майли сиз айтгандай бўлақолсин, деб маст одам билан гап талашмай бефойдалигини билиб Давроннинг гапини мақуллади Дилшод. Менда бир таклиф бор агар қарши бўлмасангиз айтаман.– Хўўўш, деди кўзларини катта-катта очишга уринаётган  Даврон.
👍18
– Бугун бир кеча бизникида меҳмон бўлинг, эрта тонг отгач уйингизга етиб оларсиз. Ўзим шу атрофда тураман. Уйим унча узоқ эмас нима дейсиз? Ҳа, дейишга ҳам мажоли қолмаган Даврон бошини эгиб қўя қолди. Дилшод Давронни суяб учинчи қаватдаги хонадони томон кўтарилди. Эшикни Дилшоднинг аёли очди. Хўжайинининг елкасида шалпайиб осилиб турган нотаниш эркакка кўзи тушган Зеби сергак тортди. Турмуш қурибдики эри ҳеч қачон уйга меҳмон билан келса бу кўйи келмас эдида. Дарҳол меҳмонхонага кириб эри ва нотаниш кишига жой ҳозирлади. Дилшод Давронни ўрнига ёткизди. Хона чироқлари ўчди. Меҳмон ўрнига ётган бўйи тонгга қадар ҳеч кимни безовта қилмай ухлади. У қатори мезбонлар ҳам уйқуга кетишди. Хонадон соҳибларининг бомдод намозидан кейинги ҳаракатлари Давроннинг уйқусидан уйғонишига сабаб бўлди. Кўзи очилар очилмас дарров хушёр тортди. Ўзини ўнглаб улгурмай уй эгаси Дилшод кириб келди, ювуниб нонуштага ўтишини айтди. Даврон бош оғриғи таъсирида юз қўлини юваркан кеча нималар бўлганини бир-бир эсга олди. Бу ерга қандай қилиб келиб қолганини элас-элас хотирасидан ўтказганча нонушта қилиш учун ошхона томон оҳиста юриб борди. Ошхонага киргач, ноз-неъматлар билан безатилган стол атрофида ўтирган оила бошлиғи Дилшод, унинг ёнида аёли Зеби ва чамаси 6-ёки 7-ёшга тўлган ширингина қизалоқ Нигинага кўзи тушди. Негадир даставвал у қизчанинг ёнига бориб саломлашгиси келди чоғи Нигинага қўл узатиб салом қизим, деди. Қизча эса ўтирган жойидан қимирламай Ассалому алайкум амаки, деб қўя қолди халос. Даврон қўлини чўзиб бир муддат тик туриб қолди. Меҳмоннинг бу ҳолатини кўрган Дилшод бироз ўнғайсизланди ва узоқ куттирмай стол атрофига ўзи учун ажратилган стулга ўтиришга таклиф қилди. Ҳеч нарсадан хабари йўқ Даврон индамай жойига ўтирди. Зум ўтмай Зеби ўрнидан кўтарилдию, қизи ёнига келиб унга ўз қўллари билан овқат едира бошлади. Мана шундагина Даврон гап нимада эканлигини англагандек бўлди. Оила янги келган меҳмон билан сукут ичида танаввулни тугатгач оила боши Дилшод аёлига ишора оҳангида бир қараб қўйди. Фаросатли Зеби умрининг энг гўзал дамида кўриш неъматидан бенасиб қолаётган қизчаси Нигинани қўлидан тутганча уйнинг бошқа хонасига чиқиб кетишди. Орадаги сукутни Дилшод бузди:
– Даврон ака боя қўл узатганингизда қизим қўлингизни қуруқ қайтаргани учун сиздан узр сўрайман. У бизлардан фарқли ўлароқ кўриш неъматидан бенасиб.
– Хижолат чекманг Дилшод ука, деди Даврон унга тасалли берганнамо. Айни шу кезда Давроннинг қалбида қандайдир ҳис туғён урарди. Эҳтимол, бу қизалоққа бўлган меҳри сабаб ёки унинг ота-онасига бўлган ачиниш ҳисси эдими гўё. Қиз фарзандни унча хуш кўрмайдиган, ҳатто ўз қизларигада бундай илиқ меҳрни туймаган Даврон бугун негадир шу жажжигина қизалоққа оз фурсатда меҳри тушиб, унга бошқача бир нигоҳ ила қарай бошлади. Балки сабаб қизчанинг соғлом эмаслиги, кўзларининг ожиз эканлигидами? Эҳтимол... Буни Даврон ҳам тушуна олмай бир нуқтага тикилиб, ўйланиб қолди. Унинг ўйларини Дилшоднинг гапи-гап бўлди:
– Яратгандан тилаб 5-йилда топган фарзандимиз мана шу Нигина. У туғулганда мендан бахтли ота йўқ эди дунёда. Аммо 2-ҳафта ўтгач докторлар унинг ҳеч нарсани кўрмаётганини айтганида дунё кўзимга зулматдан иборатдек кўриниб қолди. Мана орадан 6-йил ўтди. Бормаган жойимиз, учрашмаган жойимиз қолмади. Ҳеч қандай натижа бўлмади. Аёлим иккимиз ҳар намозда яратгандан шу кўзимизни қаросига шифо беришини сўраб илтижо қиламиз. Қизим айни тенгдошлари билан ўйнаб шўхликлар қиладиган беғубор болалигини онасининг тутганча у хонадан бу хонага ўтиш ила ўтказмоқда. Буларни кўриб кечалари уйқумда ҳаловат йўқ, ўйлаб эзиламан.
– Ахир шаҳарда бир қанча кўз клиникалари бўлса, ана ўшаларга бориб кўрмадингизми ука?
– Бордик албатта.
– Чораси бор эканми, қизиқинди Даврон?
– Қувонарлиси ҳа, чораси бор. Операция қилиш керак экан. Аммо...– Аммо деганингиз нимаси ука?
👍21❤1