🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ва онангиз сизнинг қаршингизда ўтираётган бўлса, ўтирган жойингиз айнан Жаннатнинг ўзгинасидир🤍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шамоллаш сезонида табиий антибиотик тайёрлаймиз.

✍ Бунинг учун бизга керак

🔻Лимон 2 дона
🔻Асал 2 қошиқ
🔻Куркума 1 қошиқ

Батафсил видеода✅

📌Яқинларга юбориб қўямиз

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2👏2
Forwarded from 3k 24 soatda 17.00
🔔𝗤𝗜𝗥𝗢𝗟𝗜𝗖𝗛𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗢𝗩𝗜 𝗙𝗔𝗤𝗔𝗧 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔

🔔𝗕𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗗𝗔

🔔𝗫𝗘𝗖𝗛 𝗞𝗜𝗠𝗗𝗔 𝗬𝗢𝗤 𝗠𝗔𝗗𝗘𝗟𝗟𝗔𝗥 𝗙𝗔𝗤𝗔𝗧 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔𝗔𝗔

🔔𝗘𝗡𝗚 𝗔𝗦𝗢𝗦𝗜𝗬𝗦𝗜 𝗔𝗥𝗭𝗢𝗡 𝗡𝗔𝗥𝗫𝗟𝗔𝗥𝗗𝗔

🔔𝗫𝗔𝗥𝗜𝗗 𝗤𝗜𝗟𝗜𝗦𝗛 𝗦𝗜𝗭𝗗𝗔𝗡 𝗬𝗘𝗧𝗞𝗔𝗭𝗜𝗕 𝗕𝗘𝗥𝗜𝗦𝗛 BIZDAN
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
https://t.me/+0OZEB9DWqkU3Mzli
https://t.me/+0OZEB9DWqkU3Mzli

2-optom kanalimiz ⬇️⬇️
https://t.me/+S26RDP3Vi_Y4MjAy
https://t.me/+S26RDP3Vi_Y4MjAy

#13
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
185-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Афсуски, бу омад деб ўйлагани аслида сароб бўлиб чиқди. Кун бўйи кайфиятсиз юрган Гулҳаё охири ёрилди Зилола “уҳ” тортиб дераза олдига ўтираркан, бундан бир соат олдинги воқеани кўз олдига келтирди:
“Гулҳаё билан бирга цехга борди, дугонасини саволларга кўмиб ташлади. Ҳайрат ва қизиқиш билан айланди. Жағи-жағига тегмай гапирди ҳам. Гулҳаёнинг эса ҳеч бири қулоғига кирмади. Озгина ишладими, йўқми, уйга кетиш пайида бўлди.
- Нега тез кетяпсан? Кечгача ишлайман, дердинг-ку! Кел, ишлайлик. Бугун менга ҳеч нарса ўргатмадинг-ку! – Зилола уни тикув машиналари сари етаклади. – Ҳеч бўлмаса нимани тикишимни кўрсат...
- Роса жонга тегдинг-ку! Жим бўласанми, йўқми? Одам ўламан деяпти-ю, сен тикаман дейсан! – охири жеркиб берди Гулҳаё.
Зилола кўзларига ишонмади. Аввалига дугонасини ҳазиллашяпти деб ўйлади. Аммо Гулҳаёнинг кўзларидан ғазаб ва нафрат ўтдек чақнаб турар, буни ҳазиллашаётган одам ўзи қила олмасди.
- Тинчликми? Нима бўлди? Нега “ўламан” дейсан? – мунғайибгина сўради Зилола.
- Сени деб бўляпти, ҳаммаси. Ўша “контракт” пулингни тўлаб, қарзимизни узган чол бугун менга совчи бўлиб келяпти. Шуларнинг эвазига менга ўйланмоқчи! – йиғлаб юборди Гулҳаё.
- Нима?! – кўзлари чиқиб кетгудек бўлди Зилоланинг. – Ўзи айтдими?
- Ҳа, бугун совчиликка келади.
- А-а-а? Нега шуни айтмадинг, менга? Нега индамай юрибсан? – жаҳли чиқиб кетди Зилоланинг.
- Нима дей? – кўз ёшларини артиб деди Гулҳаё.
- Шартнома пулини тўлаганим учун, менга тег, дедими? Қайтариб олсин, ана пулини! Ўқимай қўя қоламан! – бақира бошлади Зилола. – Уятсиз, иймонсиз чол! Наҳот, невараси қатори қизга совчи юборса? Нега рози бўлдинг, бунга? Нега айтмадинг, менга?
- Ўзим ҳам билганим йўқ. Қарзингни узаман, дугонангнинг ўқишини тиклаб бераман, фақат бир шартим бор, деди. Шарти бунақа эканлигини қаёқдан билай. Ўзи аввалдан югуришга чиқсам, менга салом бериб юрарди.
- Демак, аввалдан нияти бузуқ бўлган. Ярамас, чол. Кўринишидан жуда тақводорга ўхшарди-ку!
- Афсуски, баъзан тақводор кўринганлар нафсининг қули бўлади. Нафс учун тавқони ниқоб қилади.
- Сенам аҳмоқ, нега “Аввал шартингизни айтинг”, демадинг!
- Бунақа шарт қўйишини қаёқдан билай. Сенинг хурсанд бўлишингни ўйлаб, шарт ҳақида бош қотирмабман, - ҳиққилади Гулҳаё.
- Ўзимнинг меҳрибон, содда, дугонам... – Зилола Гулҳаёни қучиб олди. – Сен асло ўйланма. Унга тегишга мажбур эмассан. Эртага ўша чолни ўзим топиб, боплайман. “Пулингни қайтариб ол-да, бизни тинч қўй, сассиқ чол”, дейман. “Агар бизни тинч қўймасанг, ижтимоий тармоқларга қўйиб юбораман”, халқнинг нафратига учрайсан”, дейман. Тушундингми? Қўрқма! Унга сени бериб қўядиган аҳмоқ йўқ.
- Ота-онам нима деб ўйлайди. Бугун борса, дадам “Қизим чол билан гаплашиб юрган экан”, демайдими?
- Дейишмайди. Уларга ҳам ҳамма гапни айтамиз. Менинг ўқишдан кетганим, қайтганим, ҳаммасини айтамиз. Сен асло ўйланма!
- Чол пулини қайтариб олса, сенинг ўқишинг... – кўз ёшларини тия олмасди Гулҳаё.
- Ўқимайман! Ўқишим менинг бахтсизлигинг эвазига бўладиган бўлса, ўқимай қўя қолай! – қатъий деди Зилола...
Зилола кўз олдида жонланган бу воқеалар сабаб кўзидан милтиллаб ёш оқаётганини сезмай ҳам қолди.
- Ўқимайман! Эртагаёқ ариза ёзиб келаман! – деди у ўзига сўз бериб.

Давоми пастда
👍15❤2🔥1
186-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА



Кейин кўз ёшларини артиб, ўзига қараган бўлди. Ҳовлига чиқмоқчи бўлиб турганида онаси кириб келди:
- Нега бугун келдинг? Ётоқхонада қоламан демаганмидинг?
- Кўп воқеалар бўлиб кетди, ойи, - деди хўрсиниб ва Гулҳаё билан боғлиқ воқеаларни айтиб берди. Фақат ломбарддан қарз бўлишганини тилга олмади.
- Вой шўрим, ҳали дугонанг сен учун чолга тегишгаям рози бўлиб ўтирибдими? – қўрқиб кетди Зилоланинг онаси.
- Ҳа, шунга бориб эртага ўқимайман, пулингизни қайтариб олинг демоқчиман.
- Менам бораман эртага сен билан, ўқишингга ҳам, Гулҳаёни кўргани ҳам. Гулҳаёни тағин ота-онаси уришиб юрмасин, мен ўзим унинг жонкуярлиги учун раҳмат айтиб келаман. Кейин ўша чолга ҳам айтадиган “чиройли” гапларим бор, - деди Зилоланинг онаси ҳам ўзини боса олмай.
- Жуда яхши. Мен ўзим ҳам бопламоқчиман, ўша нафси бузуқ чолни! Бугуннинг ўзидаёқ ижтимоий тармоқларда чиқиш қилмоқчиман. “Шунақа, шунақа бир чол ўзини савобталаб кўрсатиб, шартнома пулимни тўлади, энди эса бунинг эвазига дугонамга уйланмоқчи”, дейман. “Эртага ўша чолнинг ўзини ҳам кўрсатаман”, дейман.
- Шундай қил, бир шармандаси чиқсин! – ҳамон ғазабини боса олмасди она.
Зилола эса шартта ҳовлига чиқди-да, жаҳл устида ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали жонли чиқиш қилди. Ҳамма воқеаларни айтди. Ўша чол бугун дугонасиникида совчи бўлиб ўтирганини ҳам қўшимча қилди. Одамлардан чора ва маслаҳат сўради. Бир зумда ижтимоий тармоқдаги бу чиқиш шов-шувга айлана бошлади.

* * *


- Опача, опамнинг тўйидан кейин мен каравотимни опамникининг жойига қўяман. Норози бўлмайсизми? – Гулюзга қаради Гулранг.
- Вой тавба, бирдан жойимни тортиб оляпсанми? Ҳали тўйим бўлгани йўқ! – қовоғини осди Гулҳаё Гулюздан аввал жавоб бериб.
- Барибир тўйингиз бўлади-ку! Куёв чиройли экан, ўқиган экан. Сизга яна нима керак? – ҳавас билан деди Гулранг ўз ўрнига ётаркан.
- Опам тўй бўлса, цехнинг иши ҳам менга қолиб кетмаса эди. Тўғриси, шу уйнинг ишларидан жуда чарчадим, - доимгидек нолиб қўйди Гулюз.
- Яхши дам олинглар! – Гулҳаё каравотига чўзиларкан, ширин хаёллар оғушида кўзларини юмди.
Гулранг эса устига чойшабини торта солиб, қўлига телефонини олди. Бирма бир ижтимоий тармоқларга, хабар ва қўнғироқларга қараб чиқди. Ҳеч ким қўнғироқ ҳам қилмаган, хабар ҳам қолдирмаган. Аниқроғи, Малик сувга тушган тошдек ғойиб бўлган. Мана, икки кундирки, йигит жим. На бекатда учратади, на қўнғироқ қилади, на хабар юборади.
“Мендан хафамикан? – ўйлади қиз. – Нега хафа бўлсин? Охирги марта яхши гаплашгандик. Менимча, бошига бир ташвиш тушган? Яхшиси, хабар ёзиб кўраман...”
Гулранг шундай дея ижтимоий тармоқдан унга хабар йўллади:
“Ассалому алайкум!”
“Нималар билан бандсиз?”
“Соғлигингиз яхшими?”
Хабарни жўнатишга жўнатди-ю, ғурури ғимирлаб қолди. Ўзини енгилтак қизлардек ҳис қила бошлади. Малик хабарни кўрмасдан аввал ўчирсаммикан, деб ўйлади. Аммо, унинг жавоб ёзишини, аниқроғи уни кўришни жуда-жуда истаётгани учун бошқача йўл тутишга қарор қилди. Яхшиси, ўзини иши тушгандек, хабар ёзишга мажбур бўлгандек қилиб кўрсатмоқчи бўлди. Ва яна ёзди:
“Сардор ишлаяптими?”
“Сардорнинг ўзидан сўрай десам, телефони йўқ. Машинамни ювдиришим керак...”
Қизга тутган йўли ёқиб тушди.

Давоми бор
👍26
187-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Енгил тортганча, жилмайиб жавоб кута бошлади.
“Ана эди, албатта, жавоб ёзади. Кейин эртага Сардорнинг ёнига боришимни билиб, ўша ерга боради...”
Қиз то кўзларини уйқу боғлаб олгунча телефонига термулиб ётди. Афсус, ўшангача ҳам Малик унинг хабарини ўқимади, жавоб йўлламади...

* * *

Матлуба Нигоранинг ёнига етиб боргунча шошди. Юраги тошиб, кўзлари ғира-шира кўришига, туртиниб-суриниб кетаётганига ҳам аҳамият бермай тез юрарди. Шунчалар шошдики, марказга кириб бораётган бир аёлга илтимос қилди:
- Кечирасиз, марказгача сиздан ушлаб олсам майлими? Кўзларим яхши кўрмайди.
- Вой, Матлуба Музаффаровна, мен ўзи сизнинг ёнингизга келаётгандим-ку! Қабулингизга ёзилганман. Ҳали бир марта қабулингизда бўлдим.
- Йўғ-е, айбга буюрманг, кўзларим яхши кўрмайди-ку. Овозингиз таниш аммо...
- Мен ҳалиги... айтгандим-ку, ўзим бефарзандман. Асраб олган қизим бўй етиб, мени тан олмаяпти, “Ўз онаммассиз”, деб менсимаяпти, дегандим-ку!
- Ҳа-а-а, бўлди, эсладим. Исмингиз Гуллола.
- Ҳа, ҳа..
- Жуда яхши. Ҳозир навбатингиз келса, яна гаплашамиз.
Гуллола Матлубани Нигоранинг хонаси олдигача олиб бориб қўйди. Нигора аллақачон ишини бошлаб юборган, қабулида бир эркак ўтирган экан. Матлуба шу қадар ҳаяжонда эдики, мижозга ҳам қарамай кириб кетди:
- Нигор! Нигор, кел бир қучоқлай! Ўзим айланай сендан!
Нигора ҳам дугонасини кутиб ўтирган экан чоғи, ўрнидан ирғиб турди. Мижозига “Бир дақиқа” дегандек кўрсатгич бармоғини кўрсатди-ю, Матлубани бағрига босди:
- Аллоҳимнинг ишини қара. Ўзи энг яхши бичувчи, чевар кўрдингми? Ўзи ишимизни ўнглади.
- Эшикдан Шаҳзод кириб келса, қотиб қолибман...
- Ишонасанми, сен телефон қилганингда ҳам ишонмадим, - кўзлари катта катта бўлиб гапирарди Нигора. - Кейин қайнотам, қайнонам ҳам тўғри бизникига келишди. “Дугонам қўнғироқ қилди, ростдан дугонамникига бордиларингизми?” десам, “Бизам билганимиз йўқ”, дейди. Шаҳзоднинг ҳам оғзи қулоғида. “Ростдан ҳам Гулҳаё менга ёққанди. Бобом совчиликка борайлик”, деб йўлга тушганида, ичимда “Илоҳим, қизга ёқмай-да, кейин ойим Гулҳаёга совчиликка боради”, деб дуо қилдим, дейди.
- Хурсандчилигимдан тонггача ухлолмадим, - тўлқинланиб деди Матлуба.
- Қизинг ўзи тилла қиз-да. Қайнотам анчадан буён кузатиб юраркан. Кейин яқинда бир дугонасига ёрдам беролмаганидан йиғлаб юрганини кўриб қолибди. “Яхшилик қила олмагани учун кўз ёш тўккан инсондан кўра яхшироқ инсон йўқ”, дебди-да, қатъий келин қиламан деб туриб олибди. “Кун бўйи олиб юрдим, дугонасининг иши билан, одоби ҳам ҳавас қилгулик экан”, дейди қайнотам. Мен цехда ишлашини айтгандим, “Неварамга бундан аъло қиз топа олмасдим, бўлди тўйни бошлаймиз”, деди, - Нигора мижозига бир қараб олди. – Мижозим кутиб қолди, Матлу. Сенам ишингга бор. Аммо қайнотам шу ойни охиригача тўйни қилмоқчи...
- Нима? – баттар ҳаяжонга тушди Матлуба. – Биз тайёр эмасмиз.
- “Зато” қайнотам тайёр. Сен билан менга иш қолдирмайди.
Тўйнинг бу қадар тезлашишини кутмаган Матлуба буткул ўзини йўқотиб қўйди.

* * *

“- Тавба, шунақаси ҳам бўларкан-да! Мен ўзи жуда бадният эканман. “Совчиликка бораман”, дегани ўзим уйланаман дегани эмас-ку! Нега ўзи Юсуф амаки ҳақида ёмон фикрга бордим?” – университетга етиб боргунча шуларни ўйлаб борди Гулҳаё.
Аслида кулфат деб билгани, бошига қўнган бахт қуши бўлиб чиқди.

Давоми пастда
👍13
188-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Нигора холасининг ўғли Шаҳзодни бир мартагина кўрган бўлса-да, эътиборини тортганди. Баланд бўйли, хушбичим, ўқимишли, айниқса, онасига меҳрибонлигиги жуда ҳавас қилганди. Энди билса, Юсуф амакининг тарбиясини олиб шундай бўлган экан. Онаси, Нигора холаси ва Шаҳзод цехга келиб кетганидан кейин йигит унга бир марта қўнғироқ қилди. Фақат онасига яна кўйлак олмоқчилигини, янги фасондаги кўйлаклари бўлса, расмини юборишини сўради. Ким билсин, балки ўшанда ҳам Юсуф амаки қўнғироқ қил, деганмикан? Лекин, онасининг айтишича, Юсуф амакининг айнан Гулҳаёга совчи бўлиб келаётганини Нигора холаси ҳам, Шаҳзод ҳам билмаган. Ишқилиб, Шаҳзод “У қиз менга ёқмайди” демаганмикан?
- Гули-и-и, келдингми? – Зилоланинг қичқириб юборганидан Гулҳаё чўчиб тушди.
- Хаёлпараст, қўрқитиб юбордимми? – деди Зилола кулиб. – Қара, ойим ҳам бирга келди. Сенинг ота-онанг ёнига бориб, сенинг айбинг йўқлигини айтмоқчи.
- Қанақа айбим? – ҳеч нарсага тушунмаган Гулҳаё ҳайрон бўлди. Кейин дарҳол Зилоланинг онаси билан кўришди: - Ассалому алайкум, хола.
- Ва алайкум ассалом, қизим яхшимисан? – хола уни бағрига босди.
Зилола эса онаси ва дугонасига сурашиб олиш учун ҳам имкон бермади. Суҳбатни шу жойидан давом эттираверди.
- Анув ниятибузуқ амакининг ишида-да! – шунчалар нафрат билан гапирганидан Зилоланинг юзлари буришиб кетди.
- Ҳа, у амакими? – кулди Гулҳаё.
- Қизим, сен сиқилма, - Зилоланинг онаси ҳам овутишга киришди. – Мен ўзим ойинг билан учрашаман. Сен фақат Зилолага яхшилик қилмоқчи бўлгансан. Ёмон ниятинг бўлмаган. Ўша яшшамагур чол аслида инсофсиз экан-да!
- Ҳалиги... – кеча ҳамма воқеа тескари айланиб кетгани, қурбақа деб ўйлагани шаҳзода бўлиб чиққани ҳақида Гулҳаё гапириб беришга шошилди.
Лекин кечаси билан бор ғазабини жиловлаб чиққан Зилола ўзини босолмай, унга гап бермади:
- Менам қараб ўтирмадим, дугон. Бунақа қариб қуйилмаган чолларни, тақвони ниқоб қилиб олган нафси бузуқларни шарманда қилиш керак. Кеча шартта фейсбукка кириб, жонли эфир қилдим. Ҳамма воқеани айтдим. Дадам вафот этгани, шунинг ортидан шартнома пулимни тўлай олмай, ўқишни ташлаганим, сен жон куйдирганинг, дардингни ўша чолга айтганинг, чол эса менинг шартнома пулимни тўлаб, эвазига сенинг қўлингни сўрагани ҳамма-ҳаммасини айтдим. Одамларнинг реакциясини кўрсанг эди. Ҳамма чолнинг гўрига ғишт қалаб ётибди. “Иш қандай якун топишини эртага ўз кўзингиз билан кўрасиз, ўша дугонам ва чолнинг ёнига бораман”, дедим сўзим охирида. Ишонасанми, одамлар ўша видеоимни кўчириб олиб, телеграмдаги группаларга ҳам ташлабди. Сенга ҳам юбордим, кўрдингми?
- Нима? – қулоқларига ишонмади Гулҳаё. – Нима қилдим, дединг?
- Қани, телефонинг? Сенга ҳам телеграмдан юбордим, кир... – Зилола шартта дугонасининг сумкасини олиб телефонини қидира бошлади.
Гулҳаё эса буткул ҳанг-манг бўлиб қолганидан тили калимага келмасди. Бу орада Зилола унинг телефонини топиб ўзи юборган видеони қўйиб ҳам берди.
- Мана кўрдинг? Фейсбукка кир сен. Ҳамма натижасини кутиб турибди. Ўзимиз ёрдам берамиз, тегишли ташкилотга чиқамиз, деганлар қанча? Тамом бўлди, чол! Қўрқма, дугон... – Зилола ўзининг қилган ишидан хурсанд, Гулҳаёнинг ҳолини кечаги тушкунликнинг таъсири деб ўйлаётганди.
- Зилол, нималар қилдинг? Энди нима қиламиз? – дея олди зўрға.
- Нима қалардик? Чолнинг ёнига бориб жонли эфир қилиб шармандасини чиқарамиз. Кейин ойим ота-онанг ёнига боради. Шунда ота-онанг ҳам сени уришмайди. Ўзи кеча уришмадими? Келдими, ўша нафсибузуқ чол совчи бўлиб.
- Келди-и-и, - Зилоланинг жонли эфирдаги гапларини кўргандан кейин ростмана ўзини йўқотиб қўйганди Гулҳаё.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍26🔥3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌸ХАЙРЛИ ТУН ЯХШИЛАР!🌸🌙

✨💫Ҳар бир нарсанинг ҳикмати бор!
Ҳаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат эканини биласизми?
🌙Чунки улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини билмаган бўлар эдик.

✨💫 Ёруғ дунёда Аллоҳ сўнгги эмас, танҳо умиддир!
🌙Хайрли тун Азизларим!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌸Aссалому алайкум.🌸
5-Декабрь Пайшанба
Янги гўзал кун муборак бўлсин!!!⭐⭐⭐⭐⭐

Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин.💜💜💜💜

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2👏1
Пайшанба кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин. 🌼🌼
💜☺️💜☺️💜☺️💜☺️
Кун давомида яхши кайфият
хамрохингиз бўлсин 🤗
Ишингиз унумли,
сер даромад
бўлсин...🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏1
Ибратли Ҳикоя.

ОБДАСТА

Бу воқеага салкам ўттиз йил бўлиб қолди. Бавосил (Гемарой) касали билан оғриб юрардим. Муродуллахонни тажрибали, қўли енгил жарроҳ деб эшитган эдим.
Дард мени кундан-кунга ўз исканжасига олар эди. Ниҳоят, чидай олмай, бир куни Муродиллахонни ҳузурига бордим.
Муродиллахон менга бўш ўриндиқни кўрсатиб; "Ўтиринг, аввал бир оз сухбатлашайлик, ахир сиз билан қадрдонмиз~ку!" дея мулозамат кўрсатди.
Кейин аста сўз бошлади: " Биламан, сиз зиёли одамсиз, аммо намозхон эмассиз. Кундалик хаётингизда обдастадан фойдаланмайсиз, чамамда. Акс холда, хозирги аҳволга тушмаган бўлардингиз. Дўстим, сизни даволашда, аввало халқона усулни қўллаб кўрамиз. Шу бугундан эътиборан обдастани ўзингизга дўст деб биласиз ва ҳар гал хожатга борганингизда илиқ сув билан покланиб юрасиз. Иш жойингизда, сафарга чиққанингизда бошқа идишлардан ҳам фойдалансангиз бўлаверади. Бундан ташқари, ҳар куни эрта тонгда, уйқудан уйғонишингиз биланоқ, 0.5 литр миқдоридаги қайнатилган сувни, бироз илиқ ҳолда ичасиз ва нонушта қилмай, ярим соат ховлида сайр қилиб юрасиз. Бу қабзиятни олдини олади. Бу муолажа усулини канда қилмай бажарасиз. Аллоҳ насиб этса, 4-5 ой ичида касалликдан бутунлай фориғ бўлиб кетасиз. Бу усул хаётда синаб кўрилган, ўзини оқлаган. Ҳузуримга шифо излаб келишган кўплаб беморлар, шу оддийгина халқона усул билан шифо топиб кетишган. Сиз ҳам ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетасиз, ИНШААЛЛОҲ ".
Жарроҳ тавсияларига риоя қилиб, олти ой деганда бавосил касаллигидан батамом халос бўлдим.
Энг муҳими шу дард баҳона, Аллоҳ буюрган фарз амалларни бажаришга киришиб кетдим: беш вақт намоз, рўза ва бошқа солиҳ амалларни адо этадиган бўлдим. Ҳозир руҳим анча тетик, соғлиғим яхши. Фарзандларимизнинг барчаларини уйли, жойли қилиб бўлдик. Энди, насиб қилса аёлим билан бирга ҳаж зиёратига боришни ният қилганмиз".
Ҳамроҳимнинг ҳикоясидан кейин динимиздаги ҳар бир амал, албатта бир ҳикматга эга эканига яна бир бор амин бўлдим. Мусулмон қилиб яратгани учун меҳрибон Аллоҳга ич-ичимдан шукроналар айтдим...

"Ҳидоят" журналидан...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤5👏1
ҲУДУДСИЗ МУҲАББАТ

У отаси ҳақида гапириб берди:
"Отам хонамга кирсалар хонамнинг чироғи ёниқ қолган бўлса ва мен ташқарида бўлсам менга танбиҳ берадилар:
- Нега чироғингни ёниқ қолдирдинг? Электрни исроф қилмаслик керак!
Агар ҳожатхонага кирганларида сув жўмрагидан сув томиб турганини кўрсалар:
- Нега жўмракни яхшилаб ёпмадинг. Сув исроф бўлаяпти ахир!- дейдилар.
Доимо мени танқид қиладилар. Салбий гаплар билан айблайдилар. Майда ва арзимас ишларда ҳам насиҳат қилиб тергайверадилар. Ҳатто бемор бўлсалар ҳам бу тўхтамайди...Ҳозир беморлар.

Бир куни анча интизорликдан сўнг янги иш топдим. Бугун катта бир ширкатнинг яхши лавозимига жойлашиш учун суҳбат бўлади. Шунга боришим лозим. Агар суҳбатдан ўтсам ва мени қабул қилишса шу уйдан ҳам, отамнинг ҳадеб тергайверишларидан ҳам қутуламан.

Эрталаб турдим. Энг чиройли кийимларимни кийдим. Хушбўй атирлар сепдим. Энди чиқаман деб турсам елкамга бир қўл тегди. Қарасам отам. Кўзлари бироз сўлғин. Касалликнинг белгилари юзларига урган. Аммо ним табассум қилиб менга озроқ пул бериб дедилар:
- Фақат ва фақат ийжобий(позитив) бўлишингни истайман. Ўзингга ишон. Саволлар олдида ҳаяжонланма. Ўзингни эркин тут!
Насиҳатларини истамасам ҳам эшитдим. Ичим "уфф" десада, сохта табассум қилиб турдим юзларига. Ҳатто шу лаҳзаларда ҳам насиҳат қиладилар-а! Ҳаётимдаги энг муҳим лаҳзаларда ҳам асабимни бузмоқчилар...
Уйдан тез чиқиб таксига ўтириб ширкат томон йўл олдим.

Етиб бориб ширкат эшигига киришим билан таажжубландим. Эшик олдида қўриқчи ҳам , кутиб оладиган ходим ҳам йўқ эди. Фақатгина учрашув бўладиган йўналишни кўрсатадиган бир лавҳа осиғлиқ турибди.
Эшикдан киришим билан биринчи мулоҳаза қилганим эшикнинг тутқичи бузилгани бўлди. Агар унга кимдир урилиб кетса узилиб тушиши мумкин эди. Мен отамнинг "ийжобий бўлишингни истайман" деган насиҳатларини эслаб уни жойига ўрнатиб тузатиб қўйдим.
Сўнг лавҳада кўрсатилган йўналишдан юриб ширкатнинг боғчасига кириб қолдим. У ерда ҳовуз тўлиб сув тошиб кетаётган эди. Йўлакларни сув босган эди. Афтидан боғбон бирор ишга машғул бўлиб ҳовузга сув қўйганини унутган кўринади. Мен ҳовуздаги сув шлангини олиб ёнидаги бошқа ҳовузга ташлаб қўйдим ва бу ҳам боғбон келгунича тошиб кетмасин деб сув жумрагидан сувнинг келишини камайтириб қўйдим.
Сўнг йўналиш бўйича хонага кирдим. Ичкарида зинадан кўтарилишда йўлакда кўп чироқлар ёниқ турганини кўрдим. Кундузи эди. Беихтиёр отамнинг овозлари қулоғимда жаранглагандек бўлди. Чироқларни ўчириб чиқдим.

Юқорига чиқдим. Жуда кўп кишилар мен кўзлаган мансабга даъвогар экан. Мени ҳам рўйхатга олишди. Келганларнинг юзларига, кийимларига боқаман. Улар олдида мен ва кўринишим жуда ғариб бўлиб қолди. Баъзилар Америка олийгоҳларидан олган дипломлари билан фахрланар эди.
Аммо ҳар бир киши билан бўлаётган суҳбат икки дақиқадан кўп вақтни олмаётганини сездим. Ўзимча булар шунақа кўринишлари ва шунақа дипломлари билан қайтарилаяпти. Менга йўл бўлсин, деб улар узр айтишидан олдин бу ердан кетишим керак деган ўйда ўрнимдан туриб чиқиб кетмоқчи бўлдим.

Шунда бир ходим исмимни айтиб, киришим кераклигини айтиб чақириб қолди. Мен "наилож, кириб кўрайчи нима гап", деб суҳбатлашиш хонасига кирдим. Хонада уч киши ўтирибди. Улар менга табассум қилиб туриб дейишди:
- Ишни қачон қабул қилиб оласиз?
Олдинига ҳайрон бўлдим. Улар мени масхара қилишаяптими ёки бу учрашувнинг саволларидан бирими, деб ўйладим. Отамнинг насиҳатлари ёдимга тушди: "Саволлар олдида ҳаяжонланма. Ўзингни эркин тут!".
Мен уларнинг саволларига дарҳол:
- Имтиҳондан иншааллоҳ муваффақиятли ўтганимдан сўнг, дея жавоб бердим.
Улардан бири:
- Сиз имтиҳондан ўтдингиз. Иш битди, деди.
Мен:
- Ахир мендан бирорта ҳам савол сўрамадингиз-ку!, дедим.
У деди:
- Биз шуни биламизки, бир неча савол билан инсонларнинг моҳиятига баҳо бериб бўлмайди. Шунинг учун биз кишиларга баҳо беришни амалий томондан белгилашга қарор қилдик. Биз бир нечта амалий имтиҳонлар жадвалини тузишга қарор қилдик. Улар бизга имтиҳон топширувчиларнинг иқтидорини белгилаб берар эди. Биз йўлда қўйиб қўйган камчиликларни фақат сиз тузатиб кирдингиз. Биз бу ишингизни кузатув камерасидан кўриб турган эдик.
👍21😭3
​​Уларнинг бу гапларидан сўнг кўз олдимдаги барча суратлар йўқолиб фақат отамнинг суратлари пайдо бўлди. Отамнинг насиҳатлари зоҳири қаттиққўллик аммо ботини раҳмат, муҳаббат, шафқат, хотиржамлик бўлган катта бир эшик экан. Отамга нисбатан қаттиқ бир соғинчни ҳис қилиб оёқ-қўлларини ўпиш учун уйим томон шошилдим...

Аммо дарвозамиз олдида қўшнилар, қариндошлар жамланишганини кўрдим. Улар менга умидсиз ва шафқат билан қараб туришар эди. Ҳаммасини тушундим. Кечикибман...вақт ўтибди.

Отамнинг овозларини эшитишга муштоқ эдим. Насиҳатларига қулоқ тутишга тайёр эдим. Нега отамни олдинроқ англамадим?! Нега у кишини олдинроқ кўрмадим?!
Бадалсиз атоларини, ҳудудсиз муҳаббатларини нечук ҳис қилмадим?!
Отажоним!

Bayyinauz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢11👍8❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu nimaligini hich kim bilmasa kerega?😅🤤

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Forwarded from Post Bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Папилома ёки сўгаллардан чарчадингизми?

❓ Улардан осон ва тез халос бўлишни истайсизми? Қайта пайдо бўлмаслиги учун нима қилиш кераклигини билишничи?

✅ Бизда замонавий ва оғриқсиз усулларда билан папилломаларсиз соғлом терига эга бўлишингиз мумкин!

🤩 Ҳозироқ мурожаат қилинг ⬇️
👍3
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Allohning rahmatidan umidingizni uzmang, chunki Allohning rahmatidan faqat kofirlargina noumid bo’lurlar” (12:87).


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1