🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
ФАРРОШ БЎЛОЛМАГАН БИЗНЕСМЕН

Бир киши “Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди:
— Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mail’ингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз.
— Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ, – дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ.
— Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. “Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун, сизни ишга ололмаймиз.

Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У “Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди.

Бир қанча вақтдан кейин эркак автомобиль сотиб олибди, аввалига кичик дўкон, кейинроқ магазин очибди. Беш йилдан кейин супермаркетлар тармоғини ташкил қилибди. Шундан сўнг у бизнесини суғурта қилдирмоқчи бўлибди, суғурта агенти эса ундан электрон почтасини қолдиришни сўрабди. Бизнесмен худди бир неча йил олдинги сингари унда e-mail ҳам, компьютер ҳам йўқлигини айтибди.

– Қойил! – дебди суғурта агенти, – компьютерингиз йўқ бўла туриб шундай бизнесга эга экансиз! Агар комьютерингиз бўлганида ким бўлардингиз?!
Бизнесмен унга жилмайиб жавоб қайтарибди:
– У ҳолда “Microsoft”да фаррош бўлардим.

P.S.: Бундан иккита хулоса қилишимиз мумкин. Бири, қандайдир буюмлар муваффақиятга сабабчи бўлмайди. Иккиничиси, доимо бировларнинг қўлига қараб қолмайдиган ишнинг пайида бўлиш даркор.  Зеро, кўпчилик одамларда 3 йил ичида ўз бизнесини қуриш учун сабр етишмайди, аммо 40 йил ишга бориш учун уларнинг сабри етади!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ажойиб видеоролик. Оталар ҳақидаги энг зўри бўлса керак.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6😢2
📝Эр-хотин! (Бўлган хаётий воқеа)

Эр-хотин қўл ушлашиб, эрталаб ишга отланишди. Уларнинг иш жойлари бошқа-бошқа жойда бўлганлиги учун бекатда бир-бири билан хайрлашди. Ҳўжайини аёлини таксига чиқариб, машина узоқлашиб, кўринмай кетгунча ундан нигоҳларини узолмади. Тушликка яқин Тўлқиннинг кўнгли беҳузур бўла бошлади. Сал вақт ўтмаси қайд қилди, гўёки ичи узулиб оғзига келаётгандек, бирданига кучли оғриқ сезди. Қараса қон қусаяпти. Гавдасини кўтариб туришга оёқларида дармони йўқ, бутун танаси ваража олиб, қалтирарди. Хотинига қўнғироқ қилди.
— Ойиси, менинг мазам йўқ.
— Нима бўлди, Тўлқин ака?
— Билмадим, ёмон қусдим,
ҳаётимда ҳеч қачон бундай
бўлмаган.
— Ҳозир қаердасиз, ишдан
руҳсат сўрайми?
— Йўқ сизга гап тегмасин, уйга бориб ётаман, бемалол ишингизни қилиб келаверинг. Уйи учинчи қаватда жойлашган. Бу зиналардан кунига неча маротабалаб чиқиб тушарди, лекин ҳар битта зинани босиб ўтиш шу қадар азоблигини ҳеч тасаввур қилмаганди. Юқори қаватга кўтарилишга мадори етмади. Катта қизини қўнғироқ қилиб чақирди. Мухлиса энди мактабдан келган эди. Тоғдек гавдасини тутолмай, 11-яшар қизчасининг кичкина жуссасига суяниб чиққанига ўзини кечиролмади, оғриқнинг кучидан эса ўзини тутолмасди.
— Дадажон сизга нима бўлди?
Кичкина қизчаси ҳам югуриб келиб, ҳайрат кўзлари билан опасининг саволига жавоб кутарди.
— Озгина тобим қочди, мен бир паст ётай.
— Бирор нарса олиб келайми?
— Йўқ, фақат шовқин қилманглар, дам оламан. Ойинг сўраса, дадам яхши денглар, хавотир олмасин. Оғриқ қолдирадиган дори ичди. Бошини ёстиқа қўйиши билан ўтган умрини бирма-бир эслашга ҳаракат қилди, кўз ўнгидан хотини, иккита қизчасининг чеҳраси кетмасди. У ҳаётидан мамнун эди. Биринчи марта аёли билан танишган даврларни эслади. У олийгоҳнинг битирувчиларидан бири эди. Зебо эса биринчи босқичда ўқирди. Синглиси ҳам шу институтнинг талабаси, Зебо билан бир хонада турганлиги боис доимо акасига шу қизни мақтарди. Уни келинойи қилиш ҳавасида эди. Зебони биринчи кўрганида юраги ғалати бўлиб кетганди, айнан ўзи орзу қилган қизни топгандай. У адашмаган экан. Мана тўйи бўлганига 12-йил бўлган бўлсада, уни борлиғи билан яхши кўрарди, шу йиллар ичида хотинига муҳаббати кундан-кун ортган бўлсада, заррача ҳам сўнгани йўқ… Унинг оддийлиги, беғуборлиги, пазандалиги, бир қарашда нима демоқчилигини тушуна олиши… Дунёдаги ҳеч бир аёлни унга тенглаштиролмасди. Оиласи учун ҳеч нарсани аямасди, рўзғорини ҳеч нарсадан кам қилмасди, хотинига, болаларига фақат қимматбаҳо кийимлар танларди, ҳар байрамда аёли учун тилла тақинчоқлар совға қиларди, шу ўринда ҳеч қачон ота-онасини ҳам ёддан чиқармасди..
Улар бир-бирларига узукка кўз қўйгандай мос тушганди. Бир-бирларига бу каби мос жуфтликлар кам учрайди. Бахтли оилаларда ҳам келишмовчиликлар бўлиб туради, аммо буларда ундай воқеалар деярли бўлмасди.
Донишмандлардан бири фақирлик келганда, муҳаббат деразадан чиқиб кетади деган эди. Йўқ, уларда бунинг акси бўлди. Орада унинг иши юришмай қолди. У пайт Зебо ҳам ишламасди. Нонга ҳам пул тополмай болаларига неча чақирим йўл босиб, боғдан бир бош узум олиб келган ёки аёли овқат қилиш учун уйдан ҳеч нарса тополмай бир чимдим унни атала қилиб берган кунлари ҳам бўлди, аммо хотини бир оғиз эркаксиз, топиб келинг, кўзи жовдираб турган гўдакларимга нима
бераман демади. У ҳар қандай ҳолатда ҳам аёлининг кўнглига қарашга, асраб-авайлашга ҳаракат қиларди. Ҳар куни ишдан қайтгунча Зебо уни деразадан мўралаб, кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтирарди, ҳайратланарлиси шундаки, агар ишдан кеч қолса, ҳатто қачон келишини айтмаса ҳам ички бир сезги орқалими, у албатта ойнадан табассум тўла юзлари билан эрини кутиб оларди. У Оллоҳга ўтказган ҳар бир куни учун шукрона айтарди. Ҳаёллари тушга айланиб, мудраб, уйқу кетган жойида, ёнига кимдир келиб,
— Тур кетамиз, деди.
— Уйда болаларимнинг ўзлари қўрқади, онаси келсин. Шу пайт телефоннинг жиринглашидан ўйғониб кетди. Кўрганлари тушида бўлдими ёки ўнгида англай олмади.
👍17🥰1
Алло, дадаси яхшимисиз, хозир 15-дақиқада уйда бўламан.
— Шошмай келаверинг, яхшиман. Ич-ичидан фарёди бўғзига тиқилиб келарди, ўзини аранг тутишга ҳаракат қилиб, болаларини чақирди.
- Қизларим, сизлардан илтимос, аянгни асранглар, айтганларини қилинглар, хафа қилманглар, мендан
қўрқманглар. Бу сўзларни нима учун айтганини, улар тушунишмади, ахир уларнинг дадаси дунёдаги энг меҳрибон инсон-ку, нима учун мендан қўрманглар деди, нега бундай ахволда?
— Мухлиса, мен сени жудаям яхши кўраман қизим, чунки менинг ота бўлишимга сен сабабчисан, синглинг кичкина бўлгани учун уни кўпроқ эркалатсам, хафа бўлма. Унинг овози титраб кетди. Қизларини бағрига босиб, роса йиғлади. Дадасининг юзлари, баданлари жудаям иссиқ эди.
— Дадажон иссиғингиз чиқаяптими, дори олиб келайми, йиғламанг дадажон биз сизни жудаям яхши кўрамиз.
— Ойинг кечга қолаяпдику, соатга қарачи, болам. У эшикдан кўзини узолмади. Хотининиг тезроқ келишини интиқлик билан кутарди. Зебо ховлиқиб кириб келди.
— Нима бўлди, дадаси, нимага бунча қалин ўраниб олдингиз, иссиғингиз баландку, тез ёрдам чақирмадингизми? Тез ёрдамга қўнғироқ қилгач, эрининг ёнига ўтирди. У ётоқхонада, деванга суянганча ярим ўтирган холатда ётарди, бир сўз дейишга мажоли йўқ эди, юзида илиқ табассумнинг акси бор эди, ҳолос. Хеч нарса демади, фақат хотининиг юзларига тўйиб қараб олдида кейин ўгирилиб, бир-икки чуқур нафас олиб, бошини ёстиққа қўйди. Кўзлари юмилди.
— Тўлқин акажон нима бўлди, сизга бизни қўрқитманг, кўзингизни очинг, нимага ундай қиласиз?. Қўллари қалтираб томирини ушлади, юрагини эшита бошлади, оёқ-қўлларини уқалади.
— Қизим дадангнинг пайпоғини олиб кел, оёғи музлаб қолибди.
— Аяжон дадам ўлиб қолди, оёғи яхлаб қолган. Мухлиса дағ-дағ титрарди. Йўқ, ундай дема, хушидан кетди ҳолос, ҳозир кўзини очади.
— Тўлқин акажон кўзингизни очинг, болаларим қўрқаяпти. Тез ёрдам келганда, у бу оламни 36-ёшда тарк этган эди. Бу уйнинг фарёди кўкни титратиб юборди. Зебо ўзини йўқотиб қўйди, укол қилиб ўзига келтиришди. Экспертиза хулосасига кўра жигар церрози ташхиси қўйилди. Энг ачинарлиси шундаки, бу дардга чалинган беморлар энг шошилинч ҳолатда ҳам уч кун ётиши керак экан, лекин у ҳатто бир соат ҳам ётмади. Ёшлигида икки марта сариқ касали билан оғриган. Баъзан жигаридан шикояти бор эди, аммо ҳеч қачон кўрпа-тўшак қилиб ётган одам эмасди. Бундан икки ҳафта олдин шамоллаб, кассалиги чўзилиб кетайвергач, антибиотик укол олган эди, балки шу ҳам сабаб бўлгандир.
Зебо боши гаранг ҳолатда ҳеч нарсани англолмасди, қулоқларига ҳеч нарса кирмасди, бир қараса, ёнида одамлар кўп, нималарнидир муҳокама қилишарди, сал ўтмай, ўша одамлар қаёқадир ғойиб бўлгандай, ҳеч кимни кўрмасди. Кўзидан бир томчи ёш чиқмасди. Тилида фақат
бир гап айланарди. Нима учун бундай бўлди? Нимага айнан Тўлқин акам?Барибир ярим йўлда ташлаб кетар экансиз, нимага бирор марта бўлсада дилимни оғритмадингиз, нимага кўнглимга қараб шунча авайладингиз, хатто бир оғиз ҳам сен демадингиз. Бир аёлни бахтли бўлиши учун нима керак бўлса, хаммасини бердингиз, мени шундай ардоқланишга ўргатиб қўйиб, нимага ташлаб кетдингиз. Мен бутун умрим давомида яшаган йилларимни мана шу ўн икки йилга алмаштирмайман. Шу пайт онасининг фарёди хаёлларини тўзғитиб юборди. Худо менга куёв эмас ўғил берди, деб шукрона қилардим.   Менинг пешонамга ўғилли бўлиш ёзилмаган экан. У жуда олийжаноб бағри кенг, ким бўлишдан қаттий назар қўлидан келганча ёрдамини аямайдиган, кўнгли пок ҳақиқий, яхши инсон эди. У бу дунёдан кўз юмган кундан бошлаб, унинг яқинларининг юрагида бир умирлик оғриқ қолди...
Шу митти қалбимда яшар бир олам, Дўстларим сезмаган ғам, туғён, алам. Шунчалар дардим кўп, ёзиб бу қалам Дардимни ҳеч ерга сиғдиролмайди...
Орзуларим бисёр, армонлар бисёр, Баъзида азизу, баъзан бўлдим хор. Умримнинг баҳори ҳамда кузи бор, Тоғлар ҳам ғамимни кўтаролмайди...
Айрилиқ доғидан куйдим, кул бўлдим, Қон ютиб йиғладим, ғамларга тўлдим. Нав-ниҳол ёшимда гулдайин сўлдим Дардимни китоблар сиғдиролмайди...
Тамом...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢10👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ОТА - ОНА" ҳаммани йиғлатган маруза 😢


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Бир бўлак муз ва илҳом қанчалик кучли эканлиги ҳақида


Бир кун ёш бола эски дўконга кириб, муз сотадиган бир қари отахон билан учрашади. Болакай муз парчасини кўриб:
— «Бу муз бир лаҳзалик умр билан қандай яшайди?» — деб сўрайди.

Отахон кулиб жавоб беради:
— «Тўғри, музнинг умри қисқа, лекин у ўз вақтида кимнидир салқин қилади, кимнингдир ичимлигини тотли қилади ёки кимнингдир оғриқли жойига малҳам бўлади. Ҳар бир дақиқа унинг қадрини белгилайди.»

Бу сўзлар болакайни ўйлантириб қўйди. Орадан йиллар ўтиб, у ҳаётида катта муваффақиятларга эришган ишбилармон бўлди. Ҳар доим шундай деб ўйларди:
«Ҳаёт ҳам бир парча музга ўхшайди. Ҳар бир дақиқани қадрлаш керак, чунки ўтган вақт қайтиб келмайди.»

Ҳаётимиздаги ҳар бир лаҳзани қадрлаб, имкониятлардан тўғри фойдаланайлик!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑
😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶

Батафсил видеода🎥👇👇
👍2
#кундошлар

4-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Ҳалиям завқ билан ўтяпти, қариганим йўқ, - бироз жаҳли чиқди Зоирнинг.
- “Айро ҳам тушдим баъзан¸ қалб билан имон билан,
Лекин сени йўқотдим, биринчи муҳаббатим... – яна куйлади Холбек.
- Э-э-э, ёмон эзма бўлиб қолибсан? Дангал гапирмайсанми?
- Биринчи муҳаббатинг, ҳаётингни завққа, тўполонга тўлдирган кеннайинг қайтганмуш... – ёрилди ниҳоят Холбек.
Зоирнинг юраги бир қалқиб кетди. Шундай бўлса-да, сир бой бергиси келмади.
- Нималар деяпсан? – деди билмасликка олиб.
- Роса ғалча бўлиб қолибсан-ку! Севара кеннайи қайтганмуш...- Холбек Зоирнинг ичидан кечаётган ҳисларни юзидан ўқимоқчи бўлгандек кўз узмай тикилиб турарди.
- Эриникигами? Эри кечирибдими? – беихтиёр сўради Зоир.
- Жиннимисан? Қайси эр кечиради? Уйланиб, бола-чақали, бахтли бўлиб кетди-ку, ака. Ота-онасининг ёнига қайтганмуш...
- Кечирибди-да... – севинишини ҳам, хафа бўлишини ҳам билмай деди Зоир.
- Билмадим. У ёғи номаълум. Аммо ўғлини етаклаб олиб, уйига кириб кетаётганини кўрганларнинг ўзидан эшитдим.
- Яхши-да. Ота-она кечиради, барибир... – деди Зоир миясига келаётган ўйлар таъсирида шошиб.- Бўпти, мен борай...
Зоир уйи томон одимларкан, шайтоннинг қалбига солаётган қутқусидан энтикиб қўйди.
“Энди Ёнаркўзнинг олдига борсам бўлади, - деди ўзига ўзи. - Ота-онаси кечирибди. Хурсандлигидан ҳам мени ҳайдамайди... Ўзи ёмо-о-он соғиниб юргандим...”
У шу хаёлда уйига келди. Аёли Ҳилола уни кайфиятсиз қарши олди:
- Қаёқларда юрибсиз?

Давоми бор

🔥 бу – кайфият! Босиб ўтинг!
🔥35👍15💔3❤1
#кундошлар

5-қисм

БОНУУУУС!

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Тилинг узилиб тушса ҳам аввал “Яхши келдингизми?” де, - Севаранинг ширин хаёли сабаб, Ҳилола кўзига балодек кўринди Зоирнинг.
- Чидасангиз ҳам, чидамасангиз ҳам борим шу! – безрайиб деди яна аёли.
- Ишдан келаман-да, ўйнашимникидан келмайман-ку, - тутақиб кетди Зоир ҳам.
- Айтиб бўладими? Ўйнашингиз ҳам маҳаллани айланиб қолганмуш-ку, - бақирди Ҳилола ҳам.
“Демак, Ёнаркўзни ота-онаси кечиргани рост! – хотинини эшитмай қўйди Зоир. – Ҳилола ҳам кўрибдими, қайтгани аниқ. Энди борсам, “Ота-онам кечирмайди”, деган баҳоналарни қила олмайди... Ўзиям шаҳарда, ижара уйда, ёлғиз яшаркан... Бугуноқ борсаммикан?”
Зоир Севара билан бўладиган учрашувини ўйлаб ширин энтикканча ётоғига кириб кетди. Ҳилоланинг унинг ортидан жавраганча қолаверди:
- Боланинг памперси тугаган. Уйда гўшт йўқ...

🍃

Ораста, кенг ва ёруғ хонадонда, меҳрибон инсонлар бағрида эркин қуш каби юрган бўлса ҳам, бошқоронғиликнинг кўнгил айниши Гулҳаёни анча чарчатиб қўйди. Ёзнинг охирлаётган кунлари гўё гўдагини бағрига босиб уйини тарк этаётган она каби ўзи билан талабаликнинг таътилини ҳам олиб кетаётгандек. Бу Гулҳаёнинг кўнглига ғулғула солади.
- Шаҳзод ака, дарсга қандай бораман-а? – эркаланиб деди у эрига.
- Дарсинг бошлангунча ўтиб кетар...
- Ўтиб кетадиганга ўхшамайди... Менга қаранг, шу... дарсга бормасам-чи?
- Ие... талаба, сиз ҳали илм йўлини тарк этмоқчимисиз? – деди Шаҳзод Гулҳаёнинг ёнига ўтираркан. - Илм олишнинг ҳам ҳаққини адо этиш керак... Мен индамаслигим мумкин, лекин бобом асло қўймайди.

Давоми бор

🔥 бу – кайфият! Босиб ўтинг!
🔥41👍19
#кундошлар

6-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Вой, бобом бу гапимни эшитмасин. Бобомга бундай дейишга уяламан ҳам... – деди Гулҳаё.
- Шунисига ҳам шукр, - кулди Шаҳзод. – Бирор нима егинг келмаяптими?
- Йўқ, егулик кўрсам кўнглим айниб юрибман-у, сиз емайсанми, дейсиз...
- Айрим ўртоқларим аёллари “таксикоз” пайтида шашлик, колбаса, сомса таширди-да, уйига...
- Вой, бўлди, санаманг, - юзи бужмайиб кетди Гулҳаёнинг.
Шаҳзод унинг елкасидан кучди:
- Шунчалик беҳузур бўляпсанми, асалим...
- Ҳа-да...
- Кеча бобом мени ёнига ўтқизиб насиҳат қилди. “Келин бағрида олиб юрган ҳомила сенинг зурриёдинг, менинг авлодим! Унинг соғлом туғилиши учун ҳаммасиз қайғуришимиз керак. Егиси келган нарсани бизга айта олмаслиги мумкин, аммо сенга айтади. Агар нимадир егиси келса ҳеч кимга қарама, ҳеч кимдан сўрама, ҳеч нарсанингни аяма, бориб олиб кел!” деди. Боламиз соғлом туғилиши учун сен яхши ейишинг керак. Нимадир егинг келса, дарров айт. Тортинма!
- Раҳмат! – жуфтига меҳр билан боқди Гулҳаё.
Шу пайт унинг телефони жиринглайди. Телефон экранида “Гулюз сингилжоним” деган ёзув “рақсга тушарди”.
- Вой, Гулюз телефон қиляпти? Америкаликлар бизни йўқлаб қолибди, - Гулҳаё хурсанд бўлиб кетиб, дарҳол телефонини олди. Экранга бармоғини юрғизиши билан Гулюзнинг гўзал чеҳраси кўринди. Фақат кўзлари ёшли эди.
- Ассалому алайкум, - йиғламсираб деди Гулюз. – Опа-а-а...
Гулҳаё қўрқиб кетди.
- Гулюз йиғлаяпсанми? Нима бўлди? Тинчмисан?

Давоми бор

❤️ бу – кайфият! Босиб ўтинг!
🔥27❤13👍9
#кундошлар

7-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Опа-а-а! – деди яна ҳиққиллаб Гулюз.
- Гапир, нега йиғлаяпсан? Куёв қани? Нима бўлди? – хавотирдан Гулҳаёнинг юраги қинидан чиқай деётганди.

🍃

Гулранг ҳамма хоналарни чангютгичда тозалаб чиқаркан, энг охири ўзининг ётоғига кирди. Хонада уч каравот тургани билан, ҳозир унинг биттаси банд. У опалари билан ётадиган каравотга қараб, кўнгли бўшаб кетди. Бир зумда икки опасини ҳам узатиб юборишди-я. Катта, ҳувиллаган хонада Гулрангни ўзи қолди. Гулранг Гулҳаёнинг тартиб билан қўйилган нарсаларига қараркан, унинг меҳрини, Гулюзнинг эса турли тақинчоқ ва кремларига боқиб, унинг инжиқлигини соғинганини ҳис қилди.
- “Нарсаларимга тегма!” деб бақирарди опачам. Мана шу ҳолича қолиб кетди, - жилмайди Гулранг. – Опам эса... опам бағрикенг эди. Нарсаларини сўрасам, “Олавер, сенга!” дерди. Менинг эса нуқул опачамнинг нарсаларига тегингим келарди.
Гулранг хўрсинганча ўрнидан турди. Аста-секин бу хонани ҳам йиғиштириб чиқди. Эшикдан чангютгични олиб чиқиб кетаркан, хонага қараб жилмайди ва Гулюзга ўхшаб гапирди:
- Мен бу уйда чўриман-ку! Ҳамма ишни қиламан! Уй йиғаман, кир юваман, овқат қиламан. Жонимга тегдинг, ҳамманг. Айтиб қўяй, хонани қайсинг тўзитсанг, бошларингда туриб йиғиштиртираман!
Қиз хўрсинганча ошхонага ўтади. Яна Гулюзга ўхшаб гапиради:
- Мендан бошқа ҳеч кимга овқат керак эмас! Қолганларнинг қўли синиқ! Фақат мен овқат қилишим керак! Қолганлар ейишди билади... – Гулранг ошхонадаги стулга келиб ўтирди ва хўрсинганча деди: - Опача, сизни соғиндим...

Давоми бор

❤️ бу – кечки бонус! Босиб ўтинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤57👍20
Энг бахтли инсон бўлиш учун: сиз ҳақингизда айтилган ҳунук ва ёмон гапларга эътибор берманг. Чунки бу гаплар айтганларга зарар беради, сизга эмас...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олиб қўйганидан-да афзалроғини берадиган Роббимиз бор экан, қўлимиздан кетганларга маҳзун бўлишга асло ҳаққимиз йўқ!

🌙 Тунингиз осуда ўтсин қадрдон!

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ЭРТАГА ЖУМА🌙

АЛЛОҲИМ!
✨ Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
✨ Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!
✨ Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
✨ Жаннатинг билан ризқлантир!
✨Эй оламлар робби яна бир ўзгача тонгни,бомдод намозини ўқимоқликга қодир қилгин. АМИН 🌙

Яқинларга Улашинг.. 🌸


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

🌹 ЖУМА МУБОРАК! 🌹

Бугун Аллоҳнинг раҳмати чексиз!
Амал дафтарингизда қолдиринг!
Ҳамду санолар айтинг ҳаргиз!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌹•Аллоҳим жума намозингизни.

🌹•Айтган саловоту дуоларингизни.

🌹•Солиҳ амалларингизни
Ўзи қабул айлаб савобларла
мукофотласин!

🌹🌙 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌹


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍5
SURAH AL KAHF (سورة الكهف) | THIS WILL TOUCH YOUR HEART إن شاء الله…
Zikrullah TV
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
Бахтингни авайла...

... “Қизим, бахт ҳеч кимга мукофотдек тутқазилмайди. Унга ўзинг эришасан. Қачонки, сабр-қаноат ва шукрни унутмасанг...” Бувим раҳматли айтган бу гаплар ҳаётим ҳикматига айланган.
Одатда, биз кексаларнинг гап-сўзларини эшитамизу, ҳар доим ҳам маъносига аҳмият беравермаймиз. Ҳаёт уммонида сузганинг, умр майдонида курашганинг сари доно элнинг ҳар жумласи ўрни билан айтилганига иқрор бўласан киши.
Бугун ишга келаётганимда сен қўнғироқ қилиб қолдинг.
- Яхшимисан, дугонажон? Ишларинг жойидами? Жуда ҳам зерикиб кетдим. Қайнонамнинг кўнглига қарайми, эримнинг инжиқлигини кўтарайми. Бир томонда болалар. Эҳ, жонимга тегиб кетди ҳаммаси...
Сенинг доимий ёзғиришларингга, нолишларингга кўникиб қолганман. Сени ўзгартиришга, ҳаётда бундоқ оптимистроқ бўлишга ўргатишга ҳар қанча уринмай барибир ҳеч фойдаси бўлмаяпти...
- Ношукрлик қилмаяпсанми? Сенга неча марта айтганман-а, фарзандлари бўла туриб зерикдим, дегани аёл нафратга лойиқ. Нега зерикасан-а? Шукр қилмайсанми, бошингда эринг, қучоғингда фарзандларинг бор. “Жонимга тегди” деган иддао яхшиликка эмас...
Сенга узоқ гапирдим. Ҳамма гапларимни айтиш учун тушадиган бекатимдан анча олдинроққа тушволиб, гаплашиб келдим. Ҳаётнинг гўзаллигини, дунёнинг омонатлиги, неъматларнинг қадри... Куюнганим сари энсанг қотаверди:
- Нега тушунмайсан, ахир, ҳаётим бир хил. Ранги йўқ, мазмуни йўқ... Эр дегани бундоқ романтик бўлса, байрамларда эрим билан ёлғиз айлангани борсак, чиройли гуллар совға қилса, ўзи бежирим кийимлар олиб келса... Концертгами, театр томошасига чипта олиб келса “онам билан борасан” деб қайнонамга қўшиб юборади. Бундоқ гул кўтариб келишни билмайди. Байрам ё туғилган кунлар бўлса, қўлимга пул бериб, “ўзингга ёққан нарсани оларсан” дейди. Шу ҳам ҳаётми?!..
“Шуям ҳаётми?!”...
Ҳаммасини мураккаблаштирадиган, ҳаётимизни чигаллаштирадиган иддао. Айтгин, сен қандай ҳаётни орзу қилгандинг? Ҳашаматли уй-жойинг, савлатли, топармон-тутармон, меҳнаткаш эринг, ширингина фарзандларинг, дуогўй ота-онанг, сен ва фарзандларингнинг хизматига шай турган қайнона-қайнотанг...
Дугонажон, ҳар икки-уч ойда нималарнидир баҳона қилиб жанжал кўтарасану, лаш-лушингни йиғиштириб онангникига жўнайсан. Аслида ўзинг ҳам яхши биласан, уч бола билан ота уйингга сиғмайсан. Кафтдеккина ҳовлида икки келинойинг, болалари билан яшашяпти. Тўхта, дугонажон, келинойиларингнинг ҳаётига разм солганмисан? Ҳеч қачон уларнинг тилидан ношукрлик, нолиш, ёзғириш учганми? Бир солиштир-чи, сенинг турмушинг билан уларнинг турмуши орасида қанча тафовут бор экан? Катта аканг беш йилдан бери хорижда ишлайди. “Уйланиб олган, болаларига, келинойимга онда-сонда пул жўнатишини айтмаганда, деярли рўзғор келинойимнинг бошида” дейсан. Шу келинойинг бирор марта тиш ёриб, бировга дардини дастурхон қилганми? Ҳаётидан нолиб, ёзғириб юрганини ҳеч кўрганмисан? У бундай қилмайди. Чунки, билади, ношукрлик аҳволни баттар абгор қилади. Қўлингдаги бор нарсанинг ҳам баракасини кеткизади. Келинойинг шукр қилади. Тан-жони соғ, қўлида дипломи бор, ишлаяпти, куч-қуввати бор. Фарзандлари соғ-саломат. Биласанми, дугонажон, бу дунёда инсон учун энг муҳим нарса- соғлиқ! Соғлиқ бўлмаса ҳеч нарса татимайди. Ким бахтли, соғлом киши бахтли. Кимнинг кўнгли хотиржам, ўзи ва яқинлари, фарзандлари соғлом кишининг кўнгли хотиржам. Ким бой, ўзи ва яқинлари соғлом, ҳар куни дори-дармон учун дорихоналарда сарсон юрмайдиган киши бой. Сен мана шу неъматлар қадрини унутиб қўймаяпсанмикан? Майли, сен айтганингча бўлсин, турмушингда ўзинг айтмоқчи, романтика бўлмасин, эринг сени хиёбонларга айлантиргани олиб чиқмасин, томошаларга қайнонангга қўшиб жўнатсин. Хўш, буни нимасини ёмонликка йўйиш керак? Эринг романтикани билмаса бу унинг айби эмас, аксинча, ютуғи. Қолаверса, сенинг ҳам бахтинг, суюнавер. Шундай “романтик”ларни биламан, хотини – болалари уйда тишини сўриб ўтиради, романтик жаноб эса бегоналарга пул сарфлаб, қиммат қаҳвахоналарда базмлар уюштириб юради. Нима эмиш, у киши “яшашни билар”мишлар. “Яшаш” дегани шу эканми?........
👍11
Сени қадрлайдиган, яхши кўрадиган инсонлар қолиб, пулингга, таомингга шайдоларнинг кўнглинии олишми? Шуми сен айтаётган романтика, дугонажон? Турмушда романтиканинг ҳожати йўқ, сен буни мендан ҳам яхшироқ билишинг керак. Турмушда, рўзғорчиликда камини яшириб, кўпини ошириб яшайди аёл. Айниқса, бизнинг ўзбекчилигимизда оилавий ҳаёт романтикаю, “ўлдим-куйдим”лардан узоқ бўлади. Сен буни жуда ҳам яхши биласан.
Маҳалламизда бир онахон яшайдилар. Турмуш ўртоқлари оламдан эрта ўтиб, онахон олти болани беваликда бир ўзлари камолга етказдилар. Тақдирнинг қалтис ишларини қара-ки, маҳалладош аёлнинг тўнғич ўғли мактабни тугатиш арафасида, руҳий касалликка чалиниб қолди. Кимдир “ножоиз жойлардан ўтган экан, кўзига алланималар кўринибди” деди, биров “уруғида жинни бор эди, насл сурди” деди, бошқа бир одам “жуда билимдон бўлгани учун кўз тегди” деди, хуллас Худонинг тақдири экан, шу дардга йўлиқди. Битта қизи бор, уям туғма ногирон. Узатилмади. Иккинчи ўғлини уйлантирди аёл. Кейин учинчисини. Кутилмаганда иккинчи ўғил ҳам хасталаниб қолди ва вафот этди. Маҳалладош аёлга тақдирнинг синовлари шу билан тугамади. Бир ўғлининг хотини фарзандини дунёга келтира туриб, вафот этди. Кенжа ўғли ўн йил деганда фарзандли бўлди... Унинг аянчли қисматини нега сенга гапиряпман? Негаки, шу онахон бошидан шунча оғир кунларни ўтказиб, бирор марта ғамгин юргани, кўз ёшини одамларга кўрсатгани, нолиб-ношукрчилик қилиб юрганини ҳеч ким кўрмаган! Энди ўзинг ўйла, нолиб юришинг нечоғли ярашиқли экан?..
“Эртага байрам, яна нима каромат кўрсатаркин? Қўлимга пул тутқазиб, бирор нима оларсан, деса керак” деяпсан. Хўш, шундай қилса нимаси ёмон экан? Шукр қилмайсанми, бошқаларнинг эрига ўхшаб зиқналик қилмаса, рўзғорга сарфлаган бир сўмини, юз марта миннат қилмаса, “сен уйда ўтирибсан, мен ишлаб оила боқяпман” демаса, “шу болаларимни эпласанг, ота-онамнинг кўнглига қарасанг бўлгани” деб ҳатто бир қадам жойга ҳам пиёда чиқармаса... Дугонажон, бахтга ношукрлик қилиш яхшиликка эмас. Айт, сен муаммо қилаётган, сен фожиага айлантиришга уринаётган кам-кўстлар бошқа аёлларнинг ҳаётидаги кемтикликлар олдида ғубор гардидек куюнишга арзирмикан?..
Ҳаётга теранроқ қара, дугонажон. Оилавий ҳаёт ҳар куни минг битта тўсиқни енгиб ўтишни тақозо қилади. Турмушда “фақат мен!”, “ўзимники тўғри” деганлар муҳаққақ хатоликка йўл қўядилар. Бахтли ҳаётнинг асл мазмуни – ўзини бағшловдир. Турмушда ўзини ўйлаган, “ўзим” деган кимса жуфтига ҳеч нарса ҳадя этолмайди, фақат ўзига олишни, жуфтидан кутишни ўйлайди. Шу тариқа ундайлар никоҳнинг гўзал хусусиятларига путур етказадилар ва бу билан ҳам ўзларига, ҳам яқинларига қийинчилик пайдо қиладилар.
Айтмоқчи бўлганим, бахт ёнгингангда, дугонажон. Бахтингни борида қадрла ва уни яна-да мустаҳкамла. Турмушингни обод қилиш масъулияти эрингдан кўра сенга кўпроқ боғлиқ. Унутма, сен турмуш ўртоғингга, жуфтинг эса сенга керак. Умид қиламанки, сен нима демоқчилигимни тушуниб етдинг. Бахтингга кўз тегмасин, дугонажон!..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16❤4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tanidingizmi?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢7👍6💔2
Отам

Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим:
- Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам: - Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди. Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Нахотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди. Отам эккан ўша олма дарахтлари бу йил ғарқ пишиб хосилга кирди. Гохида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга рахмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта мен қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Охирги марта қачон шу сўзга лойиқ иш қилдим... Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва: "Отам авлиё экан", дейман шивирлаб...

📨Бошқаларга ҳам юборинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8😢5🥰1