🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Меҳр билан ўғлимга термулиб исмини сўради. Аҳмад, дедик секингина. Хўжайним безовталаниб қанча беришимиз лозимлигини сўраганларида секингина жилмайди-да, Аҳмад учун сизлардан пул олмайман. Ҳаммасини шу гўдак учун қилдим. Менинг исмим Абдураҳмон деди.

Ё Раб, мусофир юртда ҳам дўстларингни рўбарў қилиб ўз ҳолига ташлаб қўймаганинг биз ғофил бандаларингни кечир! Ҳаммаси учун кечир, Оллоҳим! Ҳам тазарру, ҳам шукроналикка тўлган кўз ёшларим юзларимни ювиб кетди!

Ва, ниҳоят, ўғлим соғайиб бизга Ватанимизга қайтишга рухсат беришди. Меҳмонхона хўжайини яшаган кунларимизни ҳисоб-китоб қилиб олиши керак бўлган пулнинг бир қисмини ўғлинг учун деб қайтариб берди. Меҳрибон Зотнинг марҳамати билан Ватанимизга эсон-омон, яна қўлимизда пулимиз ортиб қайтдик.

Энди бу ёғи дўконнинг ижара пули, қарзларни тўлаш учун ҳам ишлаш кераклиги ҳақида эр-хотин суҳбатлашиб турганимизда телефон жиринглади. Олсам дўкон эгаси Дилбар опа. Биздан ҳол-аҳвол сўраб, ўғлимни суриштирдилар. Яхши гапларни айтиб кўнглимни кўтардилар. Суҳбат охирлаб хайрлашаётганимизда “Ҳа, дарвоқе, менга ўтган ой учун ижара пулини тўлашларингиз шарт эмас. Мендан сизларга ёрдам шу бўлақолсин” дедилар.

Ё Раб, бир бандангга шунча яхшиликми?.. Наҳот, шунча марҳаматингга лойиқ кўрган бўлсанг….. Алҳамдулиллоҳ! Гўшакни қўйиб тинимсиз йиғларканман, бу ҳолимни ўзимдан бошқа ҳеч ким тушунмасди!

Шу воқеаларга ҳам бир ярим йил бўлди. Бу вақт мобайнида ўғлим чопқиллаб юриб ҳам кетди. Ҳозир боғчага боради, уч ярим ёш ўғлим яхши гапиролмаса-да, зеҳни ўткирлиги, ҳаммага меҳрибонлиги кўзимни қувонтиради. Адасига қўшилиб азон айтишга, намоз ўқишга ҳаракат қилаётганини кўриб, ўғлим туғилганида докторларнинг айтган ваҳимали гаплари учун беҳудага азоб чекканимни тушунаман.

Ўғлим менга жазо эмас, мукофот сифатида берилганини тушуниб етдим. Оллоҳ ўғлим туфайли фақат яхши одамларни рўбарў қилди. Ўзимни ҳам қўлимдан келганча яхшилик қилишга ўргатди. Қолаверса, ҳар бир нарсадан иллат эмас, ҳикмат излашга ўргатди! Ноумид бўлманг! Карами кенг Зотнинг марҳаматидан умидвор бўлиб яшанг!
Тамом.
Дилдора Шарипова.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23💔4😢2
​​ЎКИНМА БОЛАМ.....

Эндигина кўзи ёриган ёш она кучли ҳаяжонда:
– Чақалоғимни кўрсам бўладими? деб сўради. Қучоғига юмшоқ бир юргак берилди ва бахтли она чақалоғининг жажжи юзини кўрмоқ учун унинг юзини очди ва ҳайратга тушганидан тили тутилиб қолди. Она ва чақалоқни кузатиб турган дўхтир шартта орқасига ўгрилиб деразадан кўчани томоша қила бошлади. Чақалоқнинг қулоқлари йўқ эди... Таҳлиллар боланинг эшитиш қобилияти яхши экани, фақат қулоғининг супраси йўқлиги боланинг ҳуснини бузиб турганини кўрсатди. Орадан йиллар ўтди, бола мактабга чиқди. Бир куни мактабдан уйга югуриб келди ва ўзини онасининг бағрига отди. Тўлиқиб йиғлар эди. Бу унинг ҳаётидаги биринчи мазахланиши ва умидсизлиги эди:
– Бир катта бола менга махлуқ деди. Болакай ана шу кемтиклик билан улғая бошлади. Уни синфдошлари яхши кўрар ва ниҳоятда зеҳни тез ўқувчи эди. Агар синфдошларига аралашиб юрганида эди, шубҳасиз, синфком бўлар эди. Аммо онаси ҳар доим унга:
– Ёш болаларнинг орасига аралашмайсан, деб тайинлар эди.
Айни пайтда у қалбида теран бир ачиниш ва шафқатни ҳис қилар эди. Боланинг отаси оила дўхтири билан қулоғи хусусида сўзлашди.
– Бирор нарса қилишнинг иложи йўқми? деб сўради.
Дўхтир:
– Агар бир жуфт қулоқ топишнинг иложи бўлса, уни ёпиштириб қўйиш мумкин, деди. Шундан сўнг болага қулоқларини фидо этиши мумкин бўлган бир жавонмардни ахтара бошладилар. Орадан икки йил ўтди. Бир куни отаси:
– Шифохонага борасан, ўғлим, онанг иккаламиз сенга қулоқларини беришга рози бўлган бир одамни топдик. Фақат унинг кимлигини сенга айта олмаймиз сир, деди. Операция муваффақиятли ўтди ва бутунлай янги бир инсон қиёфаси пайдо бўлди. Янги кўринишидан руҳияти юксалган бола ўқишда ва ижтимоий ҳаётда катта ютуқларни қўлга киритди. Сўнгра уйланди ва кўзга кўринган дипломат бўлди. Орадан йиллар ўтди, бир куни отасининг олдига кириб:
– Отажон, менга бу қадар катта яхшилик қилган одам ким? Мен унинг яхшилигига ҳеч қандай жавоб қайтара олмадим... деди.
Отаси:
– Бирор нарса қила олишингга кўзим етмайди. Фақат жиддий шартлашганмиз, ҳали унинг кимлигини айта олмайман, вақти етмади... деб жавоб берди. Бу сир йиллар давомида сақланди ва бир куни очилиш вақти келди. Бошига мусибат тушган кунда онасининг жонсиз танаси бошида отаси билан бирга жаноза ўқилишини кутаётган эди. Отаси мулойим ҳаракат билан онасининг бошига қўл чўзди, қаҳваранг сочларини силаб орқага таради, онасининг қулоқлари йўқ эди.
Отаси:
– Нега онажоним, уйда ўтирганда ҳам рўмолини бошидан олмайди, сочларига оро бермайди, деб ҳеч ўйламадингми? дея шивирлади.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰3😢3
#ГЕНЕТИКА

❗️Ўғил фарзанд ақилли ва доно бўлса онага ўхшаган бўладими ёки отасигами?

Генетик тадқиқотлар бўйича ўғил фарзанддаги интеллект яъни ақлли ва доно бўлиши фақат онасидан ўтади. Тўғрироқ қилиб айтганда онасининг дадасидан ўтади.

Агар ота даҳо бўлса қизига ярми 50% ўтади. Қизининг ўғлига эса 100% ўтади.

Ўғлинг менга ўхшаган ақлли деган оталарга жўнатиб қўйинг)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🔥3
#кундошлар

22-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Ойинг дам олаётган бўлса керак, - Аббос суҳбатни қисқа қилишга уринди.
- Ойим ҳам қизиқ. Минг марта қилдим, телефон. Жавоб берса бўлади-ку, - тўнғиллади Гулюз. – Менам боласиман. Ўзи мени доим ажратгансизлар. Ана, опамни шаҳарга бериб, мени қишлоққа бервордиларингиз.
- Ойинг берди-ку, мен берибманми, қизим. Мен йўлда эдим. Ойингга телефон қил, дам олиб бўлгандир?
- У-ф-ф, ҳеч ким мени эшитишни истамайди. Дада, айтиб қўяй, агар куёвингиз Америкага олиб кетмаса, мен уйга кетаман. Мени қизиқтирмайди, ҳеч нарса...
- Ёмон нарсаларни ўйлама қизим. Ойингга қўнғироқ қил. Ўйланма, хўп...
- Хўп, - Гулюзнинг лаб-лунжи баттар осилиб кетди.
Ўрнидан секин тураркан, рўпарасидан келаётган қайнонасига кўзи тушди. Кўз-кўз ёшларини артган бўлди. Аммо барибир қайнонаси унинг кўз ёш тўкканини сезди шекилли, сўроқлай бошлади:
- Ҳа айланай, чиройлигим. Нега йиғладинг? Ким хафа қилди? Мансурми?
Гулюзнинг яна кўзларида ёш айланди.

🍃

- Сардор, Сардор дедим. Уканг қани? Қара, ҳожатга кирган бўлса орқасидан кир. Бор! – Рита хола телевизордан кўз ёзмай ўтирган Сардорга деди.
Сардор бир сўз демай ўрнидан туриб ҳожатхона томон кетди.
- Шу ўйноқи Севарага Худойим эсли-эсли ўғиллар берган, тавба, - ичида ўйлади Рита хола. - Икки ўғли ҳам беқулоқ эмас. Бир нима десанг, дарров қилади. Менимча, бечора болалар ота томонга тортган.

Давоми бор


❤️ бу – қувонч! Босиб ўтинг!
❤28👍8👏1
#кундошлар

23-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Севара ўхшаса, ҳозир мени қонимга ташна қилган бўларди. Бу болалар “Онам қачон келади”ям демайди-я! Бу Севара ж-а-а, энагасини топди, шекилли. Бир телефон қилай-чи?
Рита хола эски, оддий телефонни олиб, кўзларини қисиб қараб, серажин юзини баттар буриштириб, Севаранинг рақамини топди.
- Ало?
- Ало, ассалому алайкум, Рита опажон!
- Волайкум... Ҳа-а-а, билдим! Бугун ҳам келмас экансан! – деди Рита хола бирдан.
- Рита опажон, фолбинликни ҳам бошлаб юбордингизми? Лекин сиздан Ванга чиқади! Фақат кўзи очиқ Ванга! – қиқирлаб кулади Севара.
- Сенинг ҳаракатларингни билиш учун Ванга бўлиш шарт эмас! Гапларинг айтиб туради. “Опажооон”, дедингми, демак мен сенга керакман! “Холажооон”, дедингми, демак керакмасман.
Севара яна кулади.
- Опажо-о-он, сиз менга доим кераксиз! Қачон керакмассиз деганман?
- Мени қўй, болаларингни соғинмадингми? Уч кун бўлди, келмайсанам, кўрмайсанам, - норози оҳангда деди Рита хола.
- Опажон тушунтирдим-ку, - деди Севара. – Ҳозир “сезон”, пул ишлаб олай. Мактаб форма сотишга ўтгандим. Яхши қилган эканман. Ракетадай учиб сотиляпти, нарсаларим...
- Ўша ракетадай учиб келаётган пуллардан менга қараб ҳам учир!
Севара яна кулади.
- Вой опа, нима қиласиз, шунча пулни, а?
- Нима ишинг бор? Мен бўлмасам, болаларингга ким қарарди? Сен сота олармидинг?
- Бераман, опа, бераман. Эртага бораман, обораман хўп!

Давоми бор

👍 бу – бонус! Босиб ўтинг!
👍40🔥1
#кундошлар

24-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Икки кундан буён тинмай анжир егим келади. Манов икки болангдан ортиб чиқолмайман, - нолий бошлади Рита хола.
- Опажон, болаларим кундузи ёнингизда бўлмайди-ку. Бориб келаверингда! – Севара ҳам писанда қилишдан қочмайди.
- Сени келиб қоласанми, дейман-да! Бир килогина анжир олиб келиш қийинми? Тавбааа!
- Олиб бораман, опажон! Бир кило ҳам гапми? Тўрт-беш банка мураббо ҳам ёпиб бераман.
- Ана энди, Севарага ўхшадинг! – ҳиринглади Рита хола ҳам.
- Ўлманг! Мени зулукдай сўрасиз! Зулук опа дейман охири сизни...
- Зулук дейсанми, кана дейсанми, менга анжир олиб келиб, пулларни ракета тезлигида етказсанг бўлди, - кулди Рита хола.
- Хўп опажон. Болаларимга яхши қараб ўтиринг, хурсанд қиламан.
- Кўнглинг хотиржам бўлсин. Болаларинг ишончли қўлларда.
- Бўпти, опажон. Харидорлар тизилиб қолди.
- Савдонгни берсин! – шундай дея Рита хола алоқани узди. – Қишга анжир мураббо ҳам бор.

🍃

Малик отасига дала ишларига ёрдамлишди-да, қош қорая бошлагач, уйга қараб йўл олди. Қайда бўлмасин, қайда юрмасин хаёлини Гулранг банд этганди. Тушликдан кейинги суҳбатларини ҳаёлида сўзма-сўз такроради:
“- Гапир... – деди Малик.
- Нимани гапирай?
- Нима қилаётганингни, эртага қаерда бўлишингни, мен билан кўриша олиш-олмаслигингни...
- Овқат қилмоқчиман. Эртага уйда бўламан. Сиз билан кўриша олмайман, - соддаларча жавоб қайтарганди Гулранг.
- Ўқиш бошланишига қанча қолди, пучуқ?

Давоми бор

🔥 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
🔥29👍10👏2
#кундошлар

25-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Тўрт кун қолди...
- Ҳозироқ ўтириб ибодат қиламан. “Аллоҳим, менга тўрт кун сабр бер! Шу пучуқни кўрмасликка тоқат бер”, деб. Айтганча, видеоқўнғироқ қилай...
- Йўқ! Бўпти. Мен... овқат қилишим керак... – узиб берганди қиз...”
Малик мийиғида жилмайди. Тавба, ошиқлик нималарга қодир? Қачонки Гулранг билан гаплашса, суҳбатлари нуқта, вергулигача ёдида қолади. Қайта-қайта эслаб, кулиб юради. Бекорга ошиқлик – девоналик, демас экан-да. Маликнинг девонадан нима ками бор? Ўзига ўзи кулади. Хаёлан Гулранг билан гаплашиб юради.
Бу муҳаббат унинг назарида Гулрангни ҳам ўзгартирди. Уришқоқ, бақироқ қиз мулойим, майин бўлиб қолди. Уялиши, ерга қараб туриши, ўйланиб жавоб бериши... ҳамма-ҳаммаси гўзал унинг.
- Худойим, Ўзингга шукр! – ўзига ўзи гапирди Малик. - Шундай чиройли муҳаббат бердинг, менга. Яна Гулранг ҳам ўқишга киргани жуда зўр бўлди. Тағин севгимдан онам хабардор! Энг ажойиби, Гулранг онамга ҳам ёқди. Хуллас, муҳаббатимизга умуман тўсиқ йўқ! Чин муҳаббат йўлида тўсиқлар бўлади, дейишади. Ё бизнинг муҳаббатимиз чин эмасмикан? Балки, Гулранг мени севмас! Ҳа, Гулранг мени севмайди. Ҳали севиш-севмаслигини билмайман-ку. Лекин гапларимга жаҳли чиқмайди-ку. Сал бўлса ҳам ёқтирар... Художон, ишқилиб менинг гўзал муҳаббатимни қийин синовларга рўбарў қилма!
- Малик, сув олиб келиб бер ўғлим, - Маликнинг ширин хаёлини онаси тўзитиб юборди.
- Хўп, ойижон, - Малик илжайганча онаси томон кетди.

🍃

Бир-бирига йўл бермай, сигнал чалаётган машиналарнинг шовқини қулоқни қоматга келтирай дерди.

Давоми бор

🔥 бу – меҳр! Босиб ўтинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥46👍8❤4👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙
🌟Хайрли тун дилга яқиним.
Ҳамма нарса ўткинчи. Уларга аҳамият ва қиймат берадиган ўзимиз.🍃🌺🍃
🌙
🌟Сўнг ана шу ҳаёлий аҳамият туфайли озорланадиган ва азобланадиган ҳам ўзимиз бўламиз.🍃🌺🍃
🌙
🌟Аллоҳни берган ҳар бир кунига шукр. Табассум қилишни унутмадингизми?
🌙
🌟Барчангиз Аллоҳга🍃🌺🍃 омонатсиз. Яхши дам олинг...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!✨
Сешанба тонгингиз хайрли бўлсин💜🔥

✨
АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
✨ Кўнглингизни хотиржам,
✨ Юзингизни нурли қилсин,
✨ Қалб дунёингиздаги орзуларингиз,
✨ Ниятлариз ижобат бўлсин!
✨ Танангизни саломатлик,
✨ Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
✨ Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
✨ Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!

✨💐😊ХАЙРЛИ КУН!😊💐✨

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍4
Ота-онанг ҳақ бўлганини англаган ёшга етганингда, аллақачон сени хато қилаяптилар деб ўйлаётган ўғлинг ёнингда бўлади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
Тарбия – қачон сўзлашни билишдир.
Ахлоқ – сўзлаётганга қулоқ тутишдир.
Одоб – сўзлаётганни гапини бўлмасликдир.
Заковат – ҳар бир сўзловчини тасдиқлаб кетавермасликдир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bir list barakali negr shirinligi retsepti.

Kerakli mahsulotlar:
750 gr qatiq
2 choy qoshiq soda
6 ta tuhum
550 gr shakar
250 gr salatviy yog
2o gr razrexlitel
60 gr kakao ( kiloli yacshisidan man turk va gerkens qoshib ishlatkanman)
750 gr un

Qaynatma krem ( zavarnoy)
1 l sut
250 gr shakar
120 gr un
250 gr saryog ( yoki shedriy leta)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
#Таҳажжуд

Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради. Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни
уйингдаги нурни кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар.
Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади. Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20🔥2
Катта келин


#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


-келин нега кечга суюқ овқат қилдингиз?
Қайнона шилдираб қайнаётган овқатга ҳўрсиниб қараб қўйди..катта келини бўлак бўлгандан бери уни шу қадар соғиняптики..
-ўғлингиз суюқ овқат ҳоҳлади!-деди янги тушган келини сузмани дастурхонга қўйиб..
-овсинингиз Нодира қачон келаркина?
Янги келин қош чимириб қўйди..ой чиқса ҳам кун чиқса ҳам шу овсини эканда!
Бир пайт ҳовлидан
-ойииии...-деган овоз келди..
Қайнона жонланиб кетди..
-Ассалому алейкум ойи яхшимисиз? Ҳали овқатланиб қўймадингизми? Сизга манти олиб келдим..жуда яхши кўрасизку!
Қайнонани баҳри дили очилиб кетди..
-ўзингиз барибир бошқачасизда..суюқ овқат ичгим келмай турувди!
Ўзига чедрайиб қараб турган овсинини кўриб катта келин жилмайди
-ойи суюқ овқат организмни ёшартиради!
-Равшан қани?
Ҳовлига катта ўғил болалари билан кириб келгач байрам бўлиб кетди онаизорга...катта ўғил ўзини ишдан қўярда қўймай онангизни кўриб келайлик деб туриб олган хотинга миннатдор боқиб қўйди..
Қайнона бир пайтлар хамир қилишни билмайсиз дея жеркиган келинини мантисини иштаҳа билан еярди..


Тамом

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17
Қайнона бу...


#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


-биз ҳам ҳомиладор бўлганмиз!
Ҳомиладорлиги сабаб кўнгли беҳузур бўлган келин қайнонасини қистови билан кирларни юваркан кўзи намланди..
"Мен қайнона бўлсам умуман келинимни қийнамайман..ҳамма шароитини қилиб бераман"

Йиллар ўтиб...


-бизни жонимиз темирдан бўлган эканда! Қайнонамиз нима деса ҳўп дердик!-деди қайнона ҳомиладорлиги сабаб тинмай қайт қилиб идишларни юва олмаган келинига қош чимириб...
Чиқиб кетаётиб ошхонада телефони қолгани ёдга тушиб ортга қайтаётганди,келинини паст овозда
-мен қайнона бўлсам умуман келинимни қийнамайман! Ҳомиладорлигида нима егиси келса олиб бераман!-деган гапини эшитиб ток ургандек бўлди..ўзини келинлиги ва онасини гапи ёдига тушди
"Қайнона бу эски чориғини унутган келин"

Tamom

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15🔥2😢2
#кундошлар

26-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Кечки тирбандлик нафақат ҳайдовчиларнинг, ҳатто йўловчиларининг ҳам тоқатини тоқ қиларди.
- У-ф-ф, ярим соат қоламиз энди шу ерда, - деди рулга асабий уриб ҳайдовчи.
Бу гап Севаранинг миясида чақмоқ чаққандек таъсир қилди.
“Шошганингда доим шундай бўлади... – ичида деди у. – Қачон уйга бораман, қачон манов устимдаги рўдаполарни ечаман? Устимдан бир сув қуйиб, сал пардоз қилмасам ҳам бўлмайди. У-ф-ф, бунинг устига уй ҳам тўзиб ётибди...”
Севаранинг ичини ит тирнай бошлади. Неча кундирки, ётган ўрнини ҳам йиғиштиришга вақт топа олмаётганди. Эрталаб тура солиб, юзини ювиб бозорга югуради, кейин кела солиб таппа ташлаб ухлайди.
Пойтахт кўчаларида бўладиган ҳар кунги кечки тирбандлик бугун Севарани адо қилмаса эди. Сал бўлса-да, унга хотиржамлик бераётган бир нарса бор. У ҳам бўлса, Зоирнинг доим кеч келиши...
“- Бугун ҳам ишқилиб кеч келсин-да. Унгача мен ўзимга қараб оламан, - деди ўзига ўзи. Кейин яна ўйланиб қолди. – Мен... ўз ўзидан Зоирга ўзимни бағишлашга тайёр бўлиб қолдим-а, тавба... Лекин Зоир қиламан деган ишини қилади-да. Бугун келаман, дедими, келади. Соғиндим, дедими, соғинчини босади. Менга қулоқ ҳам солмайди. Шунинг учун бошқа йўлим йўқ. У олов! Аббосга ўхшаб судралиб юрмайди. Балки, уйни унга Зоирнинг ўзи оберар...”
Севара хаёлида ўзини оқлашга уринди. Аммо ичида тирбандлик тезроқ тарқашини, машина юришини, уйига етиб бориб, Зоир учун пардоз қилишни истарди.

Давоми бор


❤️ бу – қувонч! Босиб ўтинг!
❤27👍7🔥4😇1
#кундошлар

27-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Ҳайдовчи айтганидек ярим соатча сабрлари синалгач, улар манзил сари йўл олишди. Ниҳоят, Севара уйига кириб келди. Кира солиб, югуриб шкафдан чиройли либосларларини олди-ю, ўзини ваннага урди.
- Вай, Аббос акага “Рита холаникидаман”, деб смс юбориб қўймабман-ку. Эсимдан чиқмаслиги керак, шу... Ювиниб чиқай, юборарман, - деди у ванна эшигини ичкаридан ёпаркан.
Худди шу тезликда ювиниб-тараниб чиққач, уйни саранжомлашга киришди. Бирдан яна Аббосга хабар йўллаш ёдига тушди-ю, югуриб телефонини олди.
- Янги хабар... Зоир хабар юборибди-ку... “Шаҳардаман, Ёнаркўз, сиз қаерда?” – Севара смсни ўқирган юрак уриши тезлашди. Яна ўзига ўзи деди: - Ана айтдим-ку, Зоир айтганини қилади. Тезроқ уйни йиғиштиришиб керак.
Севара телефонини қўя қолиб, қўлига пилесосни олди. Аббосга хабар юборишни унутди.

🍃

Зоир машинасини йўлнинг четига қўйди-да, харидорнинг эътиборини тортиш учун турли чиройлари ял-ял ёниб турган қатор тизилган дўконлар томон юрди.
- Ёнаркўзга нимадир олишим керак. Уни хурсанд қиладиган нимадир, - деди ўзига ўзи. – Ўтган гал кўнглини ололмай қайтгандим. Ота-онасини рўкач қилиб, ёнига яқинлаштирмаганди. Энди ота-онаси билан ҳам топишиб олибди. Ўртамизда муаммо йўқ. Эрга тегдим, дейди. Уям баҳона. Иккита болали жувонни ким ҳам оларди?
Зоир биринчи дўконга кириб расталарга боқди. Идиш-товоқлар, рўзғор буюмлари бор экан. Қайтиб чиқиб кейингисига кирди: эсдалик буюмлари, сувинирлар... У бир қур кўз югуртирди. Ёқадиган нарса топмади. Ноилож кейингисига ўтди: атир-упа...

Давоми бор

👍 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
👍37❤4🤗1
#кундошлар

28-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Аёлларга ёқадиган атирларингиздан кўрсатинг, - деди Зоир жонланиб.
- Кўпроқ мана булардан ҳарид қилишади, - деди сотувчи иккита-учта атирни бирдан олиб келиб.
Зоир атирларни айлантириб қаради. Кейин ўзича ўйлади:
“Ўзимга ёққан атирни олсам-чи? Фақат ўзим ҳидлайман. Фақат мен келганда сепинг дейман...”
Миясига келган фикрдан хурсанд бўлиб кетди.
- Буларнинг ҳидини қандай билсам бўлади? – деди хаёли таъсирида.
- Синов пробиркачаларимиз бор. Сизга қанақа ҳидлар ёқади: ширин, денгиз, гуллар, ўткир...
- Гулларни беринг-чи?
Қиз унга энг биринчи жасмин исли атирнинг синов пробиркачасини тутқазди.
- Воҳ, - деди Зоир ҳидлагани заҳоти. – Ўлдирадиган ҳид экан-ку.
- Бунисини кўринг.
- Бу атиргул экан. Зўр буям.
- Энди битта кофе ҳидлаб олмасангиз, ҳидларни фарқлолмай қоласиз, - қиз унга энди қаҳва кукуни тутқазди.
- Яхши. Беринг, энди бошқасини, - деди Зоир кофени ҳидлаб оларкан.
- Бу – настарин...
- Оҳ! Буям зўр. Лекин менга... атиргул... йўқ, майли жасмин ҳидлисини бера қолинг.
- Хўп.
- Чиройли қилиб совғабоп қилиб беринг.
- Хўп.
Зоир ўзига ёққан атирни олгач, кейинги дўконларга кириб биридан, вино, биридан шоколад олди. Сўнг кўнгли тўлиб, йўлга тушди...

🍃

Саломат хола келинининг оппоқ юзларига, кўз ёшларидан намланиб жипслашган киприкларига, узун қошларига қараб севинди.

Давоми бор

🔥 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
🔥28👍14❤3🤗2
#кундошлар

29-қисм

БОНУУУУС

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

У шундай чиройли қизни келин қиламан деб ўйламаганди. Тўғри, кўринишидан бироз эркага ўхшайди. Лекин очиққина. Хурсанд бўлса ҳам, хафа бўлса ҳам айтаркан. Мана ҳозир ҳам дардиҳол қилиб ўтирибди.
- Нақ етти марта телефон қилдим, ойижон. Кўтармадилар ойим... – Гулюзнинг тиниқ ва Чиннинг қимматбаҳо чиннисидек ялтираб турган юзига кўзидан марвариддек кўз ёш думалаб тушди.
- Шунга йиғлаш керакми, қизим? – жилмайди Саломат. – Матлуба ишларкан-ку. Ишда бўлса керак.
- Ҳеч бўлмаса, хабар юбориб қўйса бўлади-ку, - ҳиқиллади Гулюз. Аслида нимага кўз ёш тўкканини қайнонасига айтгиси келмади.
- Биламан, уйингни, ойингни соғингансан. Лекин сал нарсага бунақа асабийлашма, чиройлигим. Ҳали асабларинг болаларинг йиғлаганда, кечаси ухламай чиққанида, кундузи хархаша қилганида керак бўлади.
Гулюз уялиб кетди.
- Хўп, - деди бошини эгиб.
- Мансур хафа қилмадими, ишқилиб?
- Йўқ.
- Ҳа, биламан у хафа қилмайди. Айниқса, ўзи узоққа кетаётган вақтида сени хафа қилиб кетишга кўнгли бўлмайди, - деди Саломат хола.
Бу Гулюзнинг қулоғига “Кўз ёш тўкаверма, барибир Мансур кетади, сен қоласан”, дегандек эшитилди. Хўрлиги келди. Тезроқ онаси билан боғланмаса бўлмайди. Тезроқ ҳал қилмаса нақ юраги тўхтаб қолади Гулюзнинг.
- Ойи, мен уйга кира қолай, - деди Гулюз онаси билан боғланишни ўйлаб.

Давоми бор

🔥 бу – қувонч! Босиб ўтинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥36👍12❤6🤗2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Дадам қаттиқ ишладилар
Юмшоқ нон тишласин деб
Бир куни қариб қолсам
Қўлимдан ушласин деб

Ота-онангизни зиёрат қилинглар, дуоларини олинглар, агар ўтиб кетишган бўлса, ҳақларига садақа бериб дуо қилинглар, дўстларим!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5😢1