#til_ofatlari
Islom dini taʼlimotida g‘iybat qilish birodarining go‘shtini yeyish bilan qiyoslanadi. Umuman olganda, til bilan qilinadigan gunohlarning ro‘yxati ko‘pdir. Shuning uchun Payg‘ambarimiz Muhammad Mustafo sollallohu alayhi vasallam hadisi shaʼriflarida barmoqlari bilan tillariga ishora qilib sahobalariga aytgan hadislari bor.
Til ajoyib bir xilqat hisoblanadi. Uning joylashuvini ko‘z oldingizga keltiring. Qalʼaning devorlariga o‘xshash o‘ttiz ikkita tish bilan himoyalangan. Tepadan idorani bildirib turuvchi miya bilan boshqariladi. Tanglay esa tilning tomidir. Til tashqi aʼzo ham, ichki aʼzo ham emas. Ko‘zga, burunga, quloqqa o‘xshagan tashqi aʼzo emas. Jigar, yurak, buyrak singari ichki aʼzo ham emas. Aql jasad bilan ruhni boshqarib turganidek, tilning joylashuvi ham ajibdir.
Qinidan chiqqan qilich jarohat yetkazsa, u jarohatni malham bilan davolasa bo‘ladi. Ammo til bilan yetkazilgan jarohatning bitishi qiyindir.
«So’z haqida so’z» kitobidan
@iffatli_qalb

👍7
🕊Кўп тарқатинг Барча фарзандлар ўқисин!!!
Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб эркаланг, онам бўлиб алқанг.
Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.
Оналар султонни денг
“➖Менинг энг Кучлигим онам” денг.
Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.
Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.
Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.
– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам
– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”
Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.
Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.
Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.
Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.
Набиралари қувончида қувнаётган Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:
“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”! -денг...
Қўлингизни беринг деб зиналардан тушсам ёрдам беринг
Бирон жойга кетсам орқамдан йўқлаб боринг.
Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍12😢4❤2
АЖАБО...
АЖАБО... умр ўтмоқда деб тинмасдан ҳайқирамиз-у, қалбимизда бу умрнинг чиндан ҳам ўтиб бораётганига афсусу-надомат топа олмаймиз...
АЖАБО... қўлимиздаги ўн минг сўм масжидга - Аллоҳнинг уйига эҳсон қилиб юборишга кўплик қиладию, бозорга нақадар оз?!...
АЖАБО... махфий қолганимизда бир ярим соат зикр қилишимиз биз учун бир ҳафта ўтиб кетгудек узоқ туйиладию, тўқсон минут футболни хотиржамликда кузатиб, қандай ўтказиб юборганимизни билмаймиз...
АЖАБО... агар футболда қўшимча вақтга ўтиладиган бўлса нақадар ҳаяжонланиб турамизу, рамазондаги қўшимча намозни узоқ деб нолиймиз...
АЖАБО... дуода сўзлар нақадар топилмайдию, ғийбатда шу қадар қуйилиб келади...
АЖАБО... Қуръондан бир саҳифа ўқиш нақадар қийину, «Даракчи»дан ўттиз бет нақадар осон...
АЖАБО... бир-неча дақиқа масжидда нақадар узоғу, навбатдаги сериал қаршисида нақадар оз...
АЖАБО... хонанда қаршисида олдинги қаторларга нақадар интиламизу, Худо таоло уйида сўнгги сафларда туришга ҳавасмандмиз...
АЖАБО... одамларга жумъа маърузасини эсда сақлаб, бошқаларга етказиш нақадар оғиру, иғво ё миш-мишларни ташиб юриш нақадар енгил...
АЖАБО... одамларнинг: «... у бўбти бу бўбти...», деган чўпчакларига ишонамизу, Парвардигорнинг ҳақ сўзига шубҳа қиламиз...
АЖАБО... дунёнинг исталган матоҳини интизор кўзларимиз билан кутамизу, намоз вақти деярли ўтиб кетса ҳам унга ҳечқанча тайёргарлик кўрмаймиз...
АЖАБО... сериал қаҳрамонларини нақадар севиб, уларни куйиб пишиб муҳокама қиламизу, масжидда ёнимизда турган намозхонни танимай ўтиб кетамиз...
АЖАБО... ҳарким Жаннатга киришни ҳарқанча таъма қиладию, бунинг учун бирнима қилиш, гапириш ёки ишониш кераклигини ҳечқанча ўйламайди...

🥰8👍6❤1
#кундошлар
37-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Матлуба кучли оғриқни босиш учун телефонини қўйиб, бошини чангаллади. Шу пайт қулоғи тагида бўри увлагандек бўлди. Матлуба сакраб ўрнидан туриб кетди:
- Бўр-и-и-и!
🍃
Кўп қаватли уйда жойлашган, меҳмонхонасидаги жиҳози тўртта кўрпача ва хонтахтадан иборат бўлган ўртамиёна уй Севара ва Зоирнинг суҳбатини тингламоқчи бўлгандек сукутга чўмганди. Зино ботқоғи сари қадам қўйган бу жувон ва эркак ҳеч нарсани ўйламас, на қоринлари очлиги, на эшик қулфланмаганини хаёлига келтирмас, бир-бирини ялаб-юлқаш билан овора эди. Кутилмаганда чалинган эшик қўнғироғи иккаласининг ҳам юрагини қинидан чиқариб юборгудек бўлди.
- Ким? – биринчи бўлиб Зоир жонланди.
Севара шошиб сочию кийимини тўғирлай бошлади.
- Ким келиши мумкин? – Зоирнинг қошлари чимирилди. Ҳовлиқиб қолди.
- Секинроқ, айтдим-ку эрга текканман деб. Аббос ака. Ундан бошқа ҳеч ким келмайди, - дир-дир титрай бошлади Севара. – Ўлдим... Шарманда бўлдим. Аниқ ўламан энди...
Зоирнинг ҳам кўзларига қўрқув уя қура бошлади:
- Жим турсак, кетар а?
- Эшикни қулфламадим-ку, кириб келиши мумкин, - йиғлагудек бўлиб пичирлади Севара. – Бекорга келмаган. Кирса кетмайди. Энди нима қиламиз?
- Балконга чиқайми? – шивирлади Зоир.
- Йўқ, у чекади, чекишга балконга чиқади, - Севаранинг кўзлари ёшга тўлди. – Ўлдим, мен. Аниқ ўлдим... Сизга келманг, дедим...
Зоирнинг нафас олиши тезлашди. Севара атрофга аланглаб гўё Зоир учун жой қидирди.
- Ҳозир кириб келади, нимадир қилинг.
Давоми бор
❤️ бу – қувонч! Босиб ўтинг!

❤19👍2
#кундошлар
38-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
- Нима қиламан? Ётоқ каравотининг тагига кирайми?
Севаранинг кўзлари косасидан чиқай деди:
- Кетмайман, ётиб қоламан, деса-чи?
- Ҳа-а-а, бўлмайди. Қаерга беркинай бўлмаса?
- Эй Худо, бу уйда беркинадиган жой ҳам йўқ. Энди нима қиламан, а? Нима қиламан? – Севаранинг тоқати тоқ бўла бошлади.
- Деразадан сакролмайман... – деди Зоир қайси қаватда ўтирганини чамалаб.
- Йўқ, ўлиб қоласиз...
Шу пайт эшик иккинчи марта жиринглади. Севаранинг қўрқувдан кўзи чиқиб кетгудек бўлди. Қўл-оёғи шернинг тузоғига тушган кийикдек қалтирай бошлади.
🍃
Охирлаётган ёз уч ой давомида ўз тафти билан авайлаб пиширган меваларни, сабзавотларни аста-секин халққа тортиқ қила бошлаган дамлар эмасми, дастурхондаги ноз-неъматлар кўзни қувонтиради.
- Малина ҳам терибсанми, Малик? – Ойниса хола қўлида малина мевасини олиб айлантириб кўрди.
- Ҳа, пишибди. Овқатдан кейин малина чой ичамиз деб териб келгандим. Ҳозир шакар билан эзаман.
- Мураббо қилиб қўйсак бўларкан... – гап қўшди кечки овқатнинг бўшаган идишларини йиғиштириб олаётган хонадон келини.
- Нок ҳали сал қаттиқ экан, - деди Маликнинг акаси нокни бармоқлари билан босиб кўраркан.
- Анжир яхши пишибди, лекин, - ҳамма мевага бир-бир қараб чиқди онаси Ойниса хола.
- Дадам томорқани нақ жаннат қилган-да! – дадасига қаради Малик. – Бир тупдан бўлса ҳам ҳамма мева бор.
Эркин амаки мийиғида кулиб қўйди.
Давоми бор
👍 бу –Бонус! Босиб ўтинг!

👍38❤7
#кундошлар
39-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Кейин Маликка қаради:
- Ҳадемай мактаб бошланади. Сардор билан Самирни олиб келсанг бўларкан. Мевага тўйиб кетарди. Улар келганида ҳеч нарса пишмаганди, ҳали.
Бу гап булут оридан қуёш чиққан қаби Ойниса холанинг ҳам, Маликнинг ҳам чеҳрасини ёриштирди.
- Эртага олиб келаман, - деди Малик.
Кейин бирдан ширин хаёлга берилди. Демак, эртага шаҳарга тушади. Гулранг билан учрашиб келса бўларкан. Ўзиям жуда соғинган. Телефонидаги қизнинг ўзига билдирмай олган суратларга қараб тўймайди. Лекин унинг нозли ва ўжар суюклиси у билан учрашишга рози бўлармикан?
Малик телефонини қўлига олди ва телеграмдан Гулрангга хабар ёзди:
“Пучуқ, эртага шаҳарга бораман. Сени кўргани...”
🍃
Онасининг ёввойисифат овозидан Умид ҳам, Гулранг ҳам учиб тушди.
- Ойи, нима бўлди? – Гулранг қўрқиб сўради.
- Ойи, нима бўлди? – ҳол сўради Умид ҳам.
Матлуба кўзларини катта-катта очганча атрофга қўрқиб қаради:
- Бўри келдими? Бўри увладими?
- Ойи, қизиқмисиз? – ҳайрон бўлиб деди Гулранг. – Бу ерда бўри нима қилади?
- Ойимнинг аҳволи яхшимас, - деди Умид хавотир билан Гулрангга қараб. – Ойи, нима бўляпти?
Матлуба яна бошини ушлади.
- Бошим чиқиб кетгулек бўляпти, бирорта дори берсанг-чи? – деди энди у хотиржам ва босиқ овозда.
Умид ва Гулранг буткул ҳайратга қолди. Гулранг дори олиб кетгани кетганида Умид онасининг елкасидан қучаркан, сўради:
- Ойи, ҳозиргина қўрқиб бақирдингиз? Нима бўлди?
Давоми бор
🥰 бу – қувонч! Босиб ўтинг!

🥰26👍14❤8
#кундошлар
40-қисм
БОНУУУУС!
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
- Қачон бақирдим? – ҳайрон бўлиб ўғлига кўз тикди Матлуба. – Бақирганим йўқ. Гулрангга дори олиб кел, дедим. Бошим сал оғрияпти. Дори есам қўйиб қолади. Ё... аввал қорнимизни тўқлаб олсакмикан? Овқатлансам, балки оғриқ ҳам босилар...
Умид қулоқларига ишонмади. Онасининг бояги қўрқинчли ҳолатидан асар ҳам йўқ.
🍃
Инсон мияси шу қадар тез ишлайдики, биз кўп ҳолларда оғир вазиятларга тушганимизда, чорасиз қолганимизда ҳис қиламиз. Севара ҳам айни дақиқаларга шуни сезди. Сониялар ичида унинг кўз олдидан олдинги Зоир билан боғлиқ хотира ўта бошлади:
“Севара Зоирни интиқ кутаётган, атир-упага бурканиб висол учун тайёргарлик кўраётган эди. Энг жозибали, калта ҳарир тунги кўйлагини кийди. Лекин Зоир ҳар доимгидек унга хабар юбормади.
- Телефонининг пули тугагандир? – гумон қилди аёл.
Ниҳоят ҳар доимгидек дераза оҳиста, кетма-кет икки бор, уч сониялик сукутдан сўнг яна икки бор тақиллади.
- Келди, - ўзини ойнага солиб жилмайди Севара.
Кейин уй чироғини ўчирди. Аста дераза олдига келиб, ўта эҳтиёткорлик билан оча бошлади. Ташқаридан “Ўзингизмисиз?” деган овоз эшитилди. Ҳаяжон ичидаги Севара овознинг бошқачалигига эътибор қилмади.
- Ўзимман, кўп гапирмай кирсангиз-чи? – кўмаклашиш учун қўлини чўзди Севара.
Шу онда нималар бўлганини ўзи ҳам англамай қолди. Сониялар ичида бақувват қўл унинг ўзини ташқарига тортиб олди. Сўнг деворга тираб бўйнидан бўғди:
- Ўлдираман, қанжиқ! Ўлдираман!
Давоми бор
🔥 бу – қувонч! Босиб ўтинг!

🔥35👍18💔2
Хайрли тун
Қудуққа тош отган одам, уни сувга етиб борган товушини эшитишни кутади. Сизни ҳақорат қилган инсон ҳам, унга жавоб қайтаришингизни кутади. Сиз индаманг. Қудуқдек чуқур бўлинг. Ютасиз!
Тунингиз осуда ўтсин Ширин уйқу тилайман.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Қудуққа тош отган одам, уни сувга етиб борган товушини эшитишни кутади. Сизни ҳақорат қилган инсон ҳам, унга жавоб қайтаришингизни кутади. Сиз индаманг. Қудуқдек чуқур бўлинг. Ютасиз!
Тунингиз осуда ўтсин Ширин уйқу тилайман.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10😢2
☀️ Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
БУГУН ⭐21-ДЕКАБРЬ ⭐
Шанба тонги хайрли ва баракали бўлсин..!
✨ Тонг чоғида эсиб шаббода,
✨ Дилингизга фараҳбахш этсин!
✨ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
✨ Аллоҳим сизни асрасин!
Бугунги кунингиз омадли бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
БУГУН ⭐21-ДЕКАБРЬ ⭐
Шанба тонги хайрли ва баракали бўлсин..!
✨ Тонг чоғида эсиб шаббода,
✨ Дилингизга фараҳбахш этсин!
✨ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
✨ Аллоҳим сизни асрасин!
Бугунги кунингиз омадли бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☁️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
✨ Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
✨ Илохим ҳар бирингизнинг
✨ Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
✨ Юзингиз ТАБАССУМни,
✨ Хонадонингиз БАРАКАни,
✨ Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
✨ Қалбингиз ИЙМОНни,
✨ Танингиз САЛОМАТЛИКни,
✨ Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲
ХАЙРЛИ КУН!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✨ Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
✨ Илохим ҳар бирингизнинг
✨ Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
✨ Юзингиз ТАБАССУМни,
✨ Хонадонингиз БАРАКАни,
✨ Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
✨ Қалбингиз ИЙМОНни,
✨ Танингиз САЛОМАТЛИКни,
✨ Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲
ХАЙРЛИ КУН!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Жуда чиройли хикоя!
Аёл ўттиз икки ёшда, жуда гўзал, турмуш ўртоғи хам кўркам эркак, денгиз офицери эди. Бир неча ой аввал янглиш ташхис оқибатида операция амалиёти муваффақиятсиз якунланиб, гўзал аёл кўзларидан айрилган, буткул кўрмай қолган эди. Эри операциядан сўнг аччиқ хақиқатни эшитиб ўз-ўзига бир сўз берганди. Кунлар ўтаверарди. Аёл кундан кунга ўзини ёмон хис қилар, жондан ортиқ севгани эрига ўзини ортиқча юк деб ўйларди. Жуфтининг бунчалик сукутда қолгани, забун ахволи эркакни қайғуга соларди. Тўсатдан ёдига рафиқасининг аввалги иши тушди. Ишига қайтишини хохларди. Аммо буни жуфтига қандай айтишни билмасди. Чунки аёл жуда махзун ва тушкун эди. Бутун журъатини тилига тўплаб, оқшом рафиқасига гап очганди, аёл дахшат билан бақирди: Мен қандай ишлайман, ахир кўрман-ку! Эри унга ёрдам беришини айтди. Хар куни тонгда ўзи ишга олиб бориб қўйишини, кечқурун ишдан олиб қайтишини, яна аввалгидек ишлаб кетишига ишонишини айтди. Эркак аёлини яхши биларди ва у гарчи кўзи ожиз бўлса-да ишини аъло даражада бажара олишини биларди. Аёл умидсизлик билан эрининг таклифини қабул қилди. Чунки уни қаттиқ севарди, сўзи қайтиб, ранжиб қолишини истамасди. Хар куни эрталаб жуфтини ишга ташлаб қўяр, ишдан сўнг ўзи олиб келарди фидоий эр. Кунлар шундай ўтарди. Аввалгидан анча ахволи ўнгланиб, қувноқ бўлиб қолди аёл. Эри эса бундан ортиғини истарди. Ўзига сўз берганди, ваъдасини бажариш учун охиригача харакат қилиши керак эди. Бир оқшом жуфтига: Энди ишга ўзинг бориб қайтасан, деди.Аёл шошиб қолди. Асло бундай қилолмаслигини айтди. Эри гапида қатъий турганди, яна уни ранжитишни истамади. Буни ўзи хам астойдил хохлаб турган бўлса-да, бундай қила олишига ишонмасди. Аммо журъатини тўплади. Энди эрталаблари аёл автобус бекатига ўзи борар, автобусга чиқар ва автобусдан тушиб ишига бора оларди. Кунлар кунларни қувалаб ўтар, хеч муаммо йўқ эди. Бир куни автобусга чиқаётганида хайдовчи: Сизга хавасим келади, хонимафанди, деди. Аёл бу гап ўзигами бошқагами айтилганини англамай, секингина “Нега?” дея сўраганди, хайдовчи: Чунки хар куни эрталаб ортингиздан бир офицер кийимидаги ёш эркак автобусга чиқади ва йўл бўйи сизга мухаббат тўла нигохлари билан термулганча келади. Автобусдан тушганингиздан сўнг яшил чироқ ёнганида йўлдан нарига ўтишингизни кузатиб туради ва сиз бинога кириб кетганингиздан кейин ортингиздан хавода бўсалар юбориб, адоқсиз севги билан қўлларини силкиб қолади, деди. Аёлнинг кўнгил кўзи ёришиб, чехраси аввалгидан-да гўзаллашиб кетди...
Турк тилидан Умида Адизова таржимаси.
📨Бошқаларга ҳам юборинг!

👍16🥰2
Ўзингизга ишонинг!
Бу бола фақат синф эмас, бутун мактаб бўйича энг камбағал оиладан эди. Ўқитувчининг жаҳлини чиқарган нарса ҳамшу: ўзи нима аҳволда-ю, “Ким бўлсам экан?” мавзусида етти бетли иншо ёзибди. Ёнида илова-чизмаси ҳам бор – йилқичиликка мўлжалланган каттакон ферма. Иншо “0” баҳо билан эгасига қайтди. Бола ҳайрон бўлди. Дарс тугагач, ўқитувчининг олдига кириб, нега бундай баҳо қўйганини сўради. “Ёзганларинг ёшингга тўғри келмайди. Ҳолингга қараб орзу қилсанг бўлмайдими? Сен ўйлаётган ферма учун катта маблағ керак. Олдин ер сотиб олиш зарур, кейин отлар, ем-хашак… Хуллас, хом хаёлларингни қўйиб, иншони бошқатдан ёз”. Бола хафа бўлиб уйига қайтди. Узоқ ўйланиб ўтирди. Эртасига эса ёзганларини эски ҳолатда ўқитувчисига олиб борди: “Сиз баҳонгизни ўзгартирманг, мен эса орзуларимни…
”Йиллар ўтди. Энди нафақага чиққан ўқитувчи каттакон йилқичилик фермасига ҳайратланганча қараб турар, ичкарида бир пайтлар орзулари учун “0” баҳо олган собиқ ўқувчиси мухташам уйда ўтирарди. Рўпарасидаги деворда эса иншога илова қилинган йилқичилик фермасининг рамкага солинган чизмаси осиғлиқ эди...

👏6👍4❤2
Вақт...
Онаси, сенга нима совға қилай тўйимизни ўн йиллигига ?
- Сўраманг, барибир топиб беролмайсиз..
- Ие, бирор марта айтганингни олиб бермадимми..?.. Айт, дарров мухайё қиламан.
- Истаган нарсамними? Алдамайсизми?
- Биласанку, йигит —БИТТА— гапиради ва сўзида туради..!..
- Яхши... Ўзингиздан кўринг...
- Нима экан, жуда қизиқтирдингку?
— ВАҚТ— совға қилинг ! Бошқа хеч нима керакмас.
- Нима деганинг бу?
Қанақа вақт?...
- Хар куни кечки пайт, мана шу қўлийздаги телефонни ковлаб ўтиришга кетган вақтингиздан бир соатини, оилангиз учун,
болаларингиз ва мен учун кетказсангиз, бу биз учун катта совға буларди...

👍11👏1😢1
ОТА-ОНАНГ ҲАЁТ БЎЛСАЛАР.
Тупроқ олсанг олтин бўлади,
Армонларинг бир-бир ўлади.
Ҳаётингга маъно тўлади,
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
Энг буюк бахт, омадинг ҳам шу,
Кўнгил тўлар роҳатинг ҳам шу.
Яқинингга йўламас қайғу,
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
Ўтиради йўлингга қараб,
Дуосида толъейинг сўраб.
Бундан ортиқ бахт борми, ё Раб?
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
Сийратингга шукрона тўлар,
Шаксиз қалбинг ҳотиржам бўлар.
Ҳар қадамда иқболинг кулар,
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
Етмас сенга зиён-у заҳмат,
Яхшиликлар йўлиқар фақат.
Келтир, ота- онангга раҳмат,
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
Бир бор кулса дунёлар кенгдир,
Маслаҳати тиллога тенгдир.
Борлиги бир давлат-да, ахир,
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
Бири қуёш, бириси ҳилол,
Сўзларини атама малол.
Ҳизматин қил, дуосини ол,
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
Омон юрсин, бўлмасин бемор,
Умр тила, Аллоҳга ёлвор.
Бу дунёда нақд жаннатинг бор,
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Тупроқ олсанг олтин бўлади,
Армонларинг бир-бир ўлади.
Ҳаётингга маъно тўлади,
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
Энг буюк бахт, омадинг ҳам шу,
Кўнгил тўлар роҳатинг ҳам шу.
Яқинингга йўламас қайғу,
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
Ўтиради йўлингга қараб,
Дуосида толъейинг сўраб.
Бундан ортиқ бахт борми, ё Раб?
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
Сийратингга шукрона тўлар,
Шаксиз қалбинг ҳотиржам бўлар.
Ҳар қадамда иқболинг кулар,
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
Етмас сенга зиён-у заҳмат,
Яхшиликлар йўлиқар фақат.
Келтир, ота- онангга раҳмат,
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
Бир бор кулса дунёлар кенгдир,
Маслаҳати тиллога тенгдир.
Борлиги бир давлат-да, ахир,
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
Бири қуёш, бириси ҳилол,
Сўзларини атама малол.
Ҳизматин қил, дуосини ол,
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
Омон юрсин, бўлмасин бемор,
Умр тила, Аллоҳга ёлвор.
Бу дунёда нақд жаннатинг бор,
Ота-онанг ҳаёт бўлсалар.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Forwarded from Help 4k pm
👧🏻Болалар Магазини👦🏻
👶🏻Игрушкалар 10.000 дан бошланади
🙌Маторикани оширувчи уйинчоклар
🧸6 ойлик болалар учун Щакилдоклар
🙇♀ Доска парта каламлар Коллекция набори бор✅
🎁🧸🪆🧸🪆🧸🪆🎁
25.000 дан барчасиии
Шошилиб оволамиза
🙇♂Болангиз асабийми Анти стресс уйинчоклар бор 🙇🙇♀
https://t.me/+2SmcRI8svO8xNzgy
https://t.me/+2SmcRI8svO8xNzgy
https://t.me/+XHv4BMWzG7I2ZWQy
https://t.me/+XHv4BMWzG7I2ZWQy
ISHONCHLI REKLAMACHI MUROJAAT: @MILANIICHKA 17💃