🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#кундошлар

56-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Ойинг билан даданг опа-синглингни ҳам эмас, Умидни ҳам эмас, фақат сени эркалатганми дейман? Жуда эркасан... – кулди Мансур унинг оппоқ юзларини силаркан.
- Қаёқда? – кўзлари ёшга тўлди унинг. – Ҳеч ким мени ўйламайди. Кеча айтгандим, “Мен Америкага кета олмаяпман”, деб. Мана, бирортаси келдими? Келиб, суриштиришса, югуришса бўларди-ку.
- Гулюз, улар билишади ҳозир ҳеч нарса қилиб бўлмаслигини. Келиб ўзларини ўтга-чўққа урганининг фойдаси йўқ. Битта сен тушунмаяпсан. Тушкунликка тушаяпсан.
- Туринг, - жаҳли чиқди Гулюзнинг. – Ҳатто сиз ҳам ёнимни олмайсиз.
Мансур туриб ўтирди.
- Кетаман! – деди кутилмаганда Гулюз. – Яшамайман, сиз билан.
- И-и-и, бу нима деганинг? – кулгидан ўзини тия олмади Мансур. – Наҳот, ҳужжатлар тайёр бўлишини олти ой кута олмайсан? Ахир уруш йилларида одамлар эрини йиллаб кутган.
- Уларни эри урушга кетган хўпми? Америкага эмас! – тутақди Гулюз ва индамай яна нарсаларини йиғиштиришда давом этди.
Мансур ҳайрон бўлганча уни кузатарди.

🍃

Шаҳар бўйлаб қатнайдиган автобусларнинг анчагинаси қўним топадиган катта бекатда салкам бир соатдан буён Малик ўтирарди. Кўзлари келган ҳар битта яшил рангдаги автобусга интиқ тикилади. Гулранг тушармикан, деб умидвор қарайди. Лекин қиздан дарак йўқ. Охири тоқати тоқ бўлган йигит унга телефон қилди.
- Ало? Ассалому алайкум, - қизнинг қўнғироқдек овози эшитилди.
- Ва алайкум ассалом. Мен ҳалиям кутиб ўтирибман, - тушкун овозда деди Малик.

Давоми бор

🥰 бу – бонус! Босиб ўтинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍35🥰15😢2
✨🌙 Х А Й Р Л И Т У Н🌙✨

🌙❄️
Чиройли сўзларни фақат
эшитиш эмас, уни кимларгадир айтиш кераклигини ҳам унутманг!

🌙❄️Бир-бирига керакли
инсонлар доим бир-биридан узоқда яшаркан.
Шундай бўлса ҳам борига шукр.🥰

✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН УЗОҚДАГИ АЗИЗЛАРИМ✨
❄️ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Яхшимисиз қадрдонларим..

Аллоҳ барчангизни ўз паноҳида асрасин!❄️

Эрта тонгда неки ният қилган бўлсангиз ижобат бўлсин. 💚

Муродбахш Чоршанба кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин.🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​⚡️Бугун 2024 йилнинг сўнгги чоршанбаси!

Биз йил давомида  51 марта бу кунни кутиб олдик. Йил бўйи 51 марта “Муродбахш чоршанба муборак бўлсин!” дея бир-биримизни табрикладик.
Бугун эса, шундай кунларнинг
52 - чиси кутиб олмоқдамиз.
Хаётдан мўъжиза кутувчилар учун чоршанба энг яхши кун! Чунки бу кун муродбаҳшдир. Кунингиз орзу-ниятларингиз ижобатига васила бўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

Йилнинг энг сўнгги чоршанбаси муборак бўлсин, Азизлар!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏3
Суратда кўриб турганингиз Усмонлилар даврида улар фойдаланган соат.

1 - Тавҳид
2 - илм
3 - ирфон
4 - ақл
5 - ҳикмат
6 - инсон
7 - амал
8 - адолат
9 - ахлоқ
10 - имрон
11 - ислом
12 - Ҳақ

- Соат неччи? - Адолат соати,
- Соат неччи? - Ирфон соати,
- Соат неччи? - Ҳикмат соати
- деб жавоб беришаркан. Ажойиб-а?!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤2🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Duo fazilati
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2👏1
#кундошлар

57-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Айтдим-ку, бормайман деб.
- Бормайсанми, боролмайсанми? Ўзингни келгинг келмаяптими ё имконининг бўлмаяптими?
- Боргим келмаяпти, - деди Гулранг дангалига кўчиб.
- Оҳ кўнглим! Қанчалар жароҳат олганини биласанми? Вайрон бўлди! Бир кўнгилни вайрон қилиш – Каъбани бузишдек гап.
- Айнан сизнинг кўнглингиз вайрон бўлгани – Каъбани вайрон қилгандек бўлмайди, - деди қиз ҳозиржавоблик билан.
- Тўғри айтасан, - тан олди Малик ҳам. – Бирам ақлли қизсанки! Ақлли эканлигингни менга атай кўрсатасанми ё чиндан ақллимисан?
- Билишингиз шарт эмас!
- Оббо, гапинг тайёр, а? Яна қанча ялинтирасан, мени?
- Ялинманг! Кетинг уйингизга!
- Шаҳардан қувяпсанми, мени? – кулди Малик. – Хуллас... яна қанча кутишим керак, айт?
- Кутманг, бормайман дедим-ку.
- Ҳа-а-а, майли. Ўқиш бошланишини интиқлик билан кутарканман-да. Овозингни эшитдим-ку. Шунисига ҳам шукр! Бўпти, омон бўл, пучуқ!
Малик алоқани узиб, ўрнидан турди. Бир томондан кўнглининг бир чети ёришди ҳам. Сал имо билан учрашувга югуриб келадиган қизларни ўзи ёмон кўрарди. Мана шунча ялинса ҳам Гулранг келмади. Бу йигитни хурсанд қилди. Ўрнидан туриб опасининг уйи томон кетди.

🍃

- Миянгиздан жароҳат олганмидингиз? – Матлубага қаради шифокор.
- Ҳа, автоҳалокатга учраганман, - деди Матлуба бошини эгиб.
Шифокор МРТ қоғозига синчиклаб қаради. Ёзилган хулосани ҳам ўқиди. Сўнг қўлидаги қоғозни қўйиб деди:
- Бошингиз оғриб турадими?
- Ҳа.

Давоми бор

❤️ бу – қувонч! Босиб ўтинг!
❤23👍15
#кундошлар

58-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Кўзингизнинг кўриши қанақа?
- Кўрмасдим, аста-секин кўряпман. Ҳозир хира кўраман.
- Жиддий даволанишингиз керак. Миядаги жароҳат олган жойнинг астрфоида атрофия – яъни қуриш жараёни бошланган. Унинг кенгайишига йўл қўймаслик керак. Шу ҳолда ушлаб қолишга ҳаракат қилишимиз керак.
- Қуриш... бу ёмон-ку, тўғрими? – қўрқиб кетди Умид.
- Албатта, яхши эмас. Шу ҳолатни ушлаб қолиш, касалликни кучайтирмаслик ҳам катта натижа. Бунинг учун ҳар доим ўз вақтида даволаниб туришингиз керак.
- Касаллик кучайса нима бўлади? – сўради яна Умид.
- Ҳар нима бўлиши мумкин. У мия! Биласиз, мия ҳамма аъзоларимизни бошқаради. Касаллик кучайгани сари бошқа аъзоларнинг ҳам ишдан чиқиши кузатилади.
Умиднинг ҳам, Матлубанинг ҳам кайфияти тушиб кетгани шундоқ сезилди, иккиси ҳам жимиб қолди.

🍃

Севара ваннадаги сувнинг ҳаммасини сидириб, хўл бўлган нарсаларни ёйиб, ҳамма нарсани саранжомлагунча тушлик вақти ҳам бўлиб қолди.
- Энди бозорга боришдан фойда йўқ! – деди у ўзига ўзи кайфияти тушиб. – Мол ҳам ололмадим. Етти миллион қўшнининг уйи таъмири учун қулоғини ушлаб кетди. Бир кунда шунча йўқотиш! Нақ бир ярим миллионча даромаддан қолдим, бугун. Бир кунлик бозор ўлди. Яхшиси, энди бориб болаларимни кўраман.
У шу хаёлда кийимини алмаштириш учун ётоқхонасига кирди. Шкафдан кийимларини оларкан, каравот устига қўйилган Зоирнинг камарига кўзи тушди.

Давоми бор

👍 бу – бонус! Босиб ўтинг!
👍28
#кундошлар

59-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Оббо, боя қўшни тўполон қилганида камарини тақишни унутибди-ку! – кулди Севара ва Зоирга қўнғироқ қилди. – Ало...
- Ҳа, Ёнаркўз, ёмонам тез соғинасиз-а, мени, - қаҳ-қаҳ отди Зоир.
- Мен-ку соғинарман, аммо сиз “Яна келай”, деб ирим қилиб нарса ташлаб кетибсиз-ку!
- Нимам қолибди?
- Камарингиз... Шимингиз тушиб кетмаяптими? – кулди Севара.
- Э-э-э, боя ваннани сувини олаётганимда ҳалал берганди, ечгандим. Шу билан қолибди-да. Бораман-ку, ҳали...
- Ишонч билан бораман, дейишингизни-чи.
- Бораман, дедимми, бораман, тамом!
Иккаласи ҳам қаҳ-қаҳ отиб кулди.

🍃

Алвон гуллар билан безалган ҳовли ўртасида катта сумка билан турган Гулюзга қайнонаси Саломат хола худди ўзга сайёралик жонзодга қарагандек ҳайрат ичида қараб турарди. Гулюзнинг ёнида онасига жавдираб турган Мансурнинг юзида эса хавотир зоҳир. Бир гина ва алам билан турган келинчагига қараса, бир онасига қарайди.
- Нега кетмоқчиман дединг? – қайта сўради Саломат хола.
- Мен қишлоқда яшолмайман барибир... шунга... – қовоқлари осилди Гулюзнинг.
- Нега яшолмайсан? Бинойидек ҳамманинг ҳавасини келтириб яшаб юрибсан-ку. Бутун маҳалла сени мақтаяпти, чиройлигим. Шаҳарлик бўлса ҳам ҳамма ишнинг уддасидан чиқаркан, деяпти, асалим. Бу ерда бошқа гап бор? - Саломат хола Мансурга қаради: - Сен бирор нима демадингми? Ростини айт.
- Мен нима дейман, ойи? Менам ҳайронман, нега кетяпсан, деб...

Давоми бор

🥰 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
🥰23👍12
#кундошлар

60-қисм

БОНУУУУС!

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Саломат хола Гулюзга яқин келиб бағрига босди:
- Жоним болам. Сен ўзимнинг жиянимнинг қизи бўлгани учун жуда яқин оламан, яхши кўраман, боламдек кўриб сенлайман ҳам. Сенам мени ўз онангдек кўр. Нимадан хафасан, очиғини айт болам. Уйингни соғиндингми? Ота-онангни кўргинг келяптими? Агар кўргинг келаётган бўлса олиб бориб келамиз.
- Йўқ, - ҳамон қовоғи очилмасди Гулюзнинг. – Ўзим кетмоқчиман. Бутунлайига кетмоқчиман.
- Худо асрасин, қизим. Бутунлай кетишдан Худо асрасин. Менимча, уйларингда жуда эрка бўлгансан, бу уйда ҳам эрка қиз бўлиб, эркаланиб юравер. Эркаликларингни кўтарамиз. Бу эркалигингни ҳам кўтарамиз. Сени яхши кўрамиз, қўйиб юбормаймиз, - Саломат хола Гулюзнинг қўлидан секин сумкасини олиб, Мансурга тутқазди. – Қани, уйга олиб кир. Гулюзнинг ҳам қўлидан ушлаб ол, уяти йўқ, ўзингники у.
- Барибир кетаман! – тўнғиллаб қўйди Гулюз.
Мансур онасига бўйсунди. Гулюзнинг қўлидан етаклаб уй томон одимлади. Саломат хола эса Матлуба билан гаплашиш учун ҳовлининг четроғига йўл олди.

🍃

Кечаги висол, бугунги суҳбат туфайли Зоирнинг кайфияти аъло. Ишда ҳам ҳамма билан ҳазил-ҳузул қилиб, қаҳ-қаҳ отиб юрди. Қўли ишдан бўшаши билан Севара ҳақида ўйлади.
- Мени деса ўзини томдан ташлайди, - деди ичида у. – Ростдан ҳам эрга теккан экан. Аммо қўрқмай сени уйга киритди. Ўзи ҳам соғиниб кетган экан-да. Эри келиб қолганида ростмана қўрқдим. Ёмон бўлди, лекин.

Давоми бор

🔥 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
👍29🔥6👏4😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌥АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
БУГУН 26- ДЕКАБРЬ ПАЙШАНБА ТОНГГИ. 🌼🌼

🍂Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🍁Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

💚Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌤ХАЙРЛИ ТОНГ!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
" ЎЗИМНИ ЖУДА ЯХШИ ҲИС➖ ҚИЛЯПМАН!"

👆Франция шифохоналаридан бирида ёш психолог Эмили Кьи, таваккал қилган ҳолда, бош шифокорга мурожаат қилади ва беморларни бу иборани кунига 3 бора 10 мартадан баланд овозда такрорлашга мажбур қилади.

😍Бир ой ичида унинг беморларининг кўпчилиги соғайиб кетди.

🫶Энг муҳим психологик қонунларда шундай дейилган:  Яқинлари билан яхши муносибатда бўлганлар➖ ҳайратга тўлган инсоннинг ➖ҳаётий энергияси кучли бўлади.

Биз доим ўйлайдиган нарса содир бўлиши мумкин. Шундай экан донишмандларнинг насиҳатига амал қилиб, қанчалик қийин бўлмасин ҳаётдан завқланинг! Яхши нарсаларни ўйланг!

👨‍⚕️Америкалик кардиолог Роберт Элиот ҳаммага такрорлайдиган
2 ➖та олтин қоидага амал қилинг!

1⃣➖Биринчи қоида: арзимас нарсаларга хафа бўлманг!

2⃣➖Икинчи қоида: Ҳамма нарса ўткинчи эканлигини ўзингизга эслатиб туринг !

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6👏1
Чаён ва тошбақа

Чаён тошбақадан уни дарёнинг бошқа томонига ўтказиб қўйишини илтимос қилибди. Тошбақа чаённинг разил табиати ва ифлос нафси нималарга қодир эканини яхши билганидан унга рад жавобини берибди.
- Менга ишонмайсанми? Ахир сенга ёмонлик қилсам, ўзим ҳам ҳалок бўламан-ку! Ёрдам бергин, дарёнинг бу қирғоғида қолиб кетмай, - ёлворибди чаён.
Тошбақа рози бўлибди. Чаённи ортига миндириб, дарёнинг нариги соҳили томон йўл олибди. Сувнинг ўртасига - энг чуқур ва хатарли қисмига етиб келганларида чаён бузуқ нафси буюрганини қилиб тошбақанинг бошига захарли найзасини санчибди. Захардан карахт бўлган тошбақа:
- Нега бундай қилдинг, эй нодон, ахир энди ўзинг ҳам ўлишинг муқаррар-ку?! - деганида, чаён жавоб қилган экан:
- Тўғри, сен чўксанг, мен ҳам қурбон бўламан. Бироқ нима қилай, менинг табиатим шу-да. Ахир мен бундан бошқасини билмасам...

Шундай қилиб иккаласи ҳам чўкиб, ҳалок бўлибди.
Қиссанинг бошқа ривоятларида чаённинг найзаси тошбақанинг тошига теккач, унинг бузуқ ниятини фаҳмлаган тошбақа сувга бир шўнғиб, уни ҳалок қилган ва ўзи омон қолган экан. Бироқ ҳеч бир ривоятда иккаласининг нариги соҳилга омон етиб борганлари айтилмаган. Шунинг учун ҳам динимиз чаённи ҳарамда бўлсангиз ҳам, эҳромда бўлсангиз ҳам, албатта ўлдиришга буюради.
Муҳтарам биродарим, Сиз ҳам "менга ҳужум қилса, ўзи ҳам ҳалок бўлади-ку" деган соғлом ақлга суяниб, тошбақадек алданманг. Чаёнлар соғлом ақл эмас, бузуқ нафс билан қарор қабул қиладилар. Уларни дўст тутган ҳаргиз нажот топмайди. Сиз солиҳ кишилар билан дўст-ҳамроҳ бўлинг. Зеро, солиҳ дўст яхши кунда қувончингиз, ёмон кунда суянчингиздир!

©️ Маҳмуд Усмон

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ЖОНИМ БЕГИМ"

Менинг қаддим тик туради сиз бор учун.
Қалам олдим кўнглимда бир сўз бор учун,
Югурасиз, еласиз кўп рўзғор учун.
Ўзингизни асранг дейман жоним бегим.

Қувончдаман саройимда, уйимдаман.
Бахт деганин куйлаб юрган куйимдаман,
Миннатдорман сиз-ла ўтган кунимдан ман.
Сиз ёнимда бахтли юринг, жоним бегим.

Сиз тоғимсиз, улуғлигиз йўқолмасин.
Озорингиз юрагимдан жой олмасин.
Меҳрибоним хеч ким сиздай бўлолмасин.
Сиз суйганим ардоғимсиз, жоним бегим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4👏1
ДАДАМГА АЙТИБ ҚЎЙМАНГ...

Улар жуда бахтли оила эди. Ота, она ва уч ёшли ширингина қизалоқдан иборат бу оила жуда бахтли ҳаёт кечирар эди. Лекин тақдир ҳукми бу бахтни уларга кўп кўрди – узоқ давом этган касаллик сабабли она уч ёшли қизи ҳамда севимли ёрини ташлаб бу дунёни тарк этди. Турмуш ўртоғининг ўлимидан чуқур қайғуга ботган ота қизалоғига онасининг ўлимини қандай тушунтиришни билмасди. Буни устига гўдак ҳар куни отасидан "ойим қаерга кетдилар, қачон келадилар", деб сўрайверарди.
– Ойинг ишга кетди, қизим. Ишхонасидан узоқ муддатли сафарга чақиришган, Худо хоҳласа тез орада кириб келади, - дея қизини овутиб қўярди. Қизалоқ бу саволни тез-тез берар ва деярли бир хил жавоб эшитарди.
Шундай қилиб қизи олти ёшга чиққан йили ота бир меҳрибон, оқкўнгил аёл билан танишади ва улар турмуш қуришга аҳд қилишади. Бир куни отаси қизини ёнига чақириб, аста гап бошлайди:
– Қизим, ойинг қайтиб келадиган бўлди. Сен унинг қиёфасини унутиб қўйганинг йўқми?
Қизалоқ бироз ўйланиб туриб, "йўқ" маъносида бош қимирлатади. Ҳудди шу лаҳзада эшик очилиб, остонада ҳалиги аёл пайдо бўлади. Қучоғини кенг очиб, қизнинг исмини айтиб чақиради:
– Қизалоғим, мен сени ойингман, танияпсанми?
Қизалоқ отасига ҳайрон бўлиб тикилади.
- Қизим, ойингни танимаяпсанми? Ахир у сенинг онанг! Айтгандим-ку, ишга кетган, бир кун қайтиб келади, деб. Ана қайтиб келди. Энди тез бориб, "ойи" деб қучоқлаб қўйгин-чи, бўлақол тез! - деб ота қизини кўзларига тикилди.
Қизи индамай аёлнинг қучоғига бориб, "ойи" деб қўйди. Кўнгли тўлган ота қизини ёнига бориб, пешонасидан аста ўпди ва "Ҳозир келаман, сен ойинг билан гаплашиб ўтир қизим", дея ташқарига йўл олди. Отаси чиқиб кетгач қиз бирдан йиғлаб юборди ва кўзда ёш билан:
- Сиз менинг ойим эмассиз! - деди тўсатдан. - Менинг ойим ўлган!
Донг қолган аёл ҳайратдан не деярини билмай турарди.
- Буни мен бобом ва бувимларникига борганимда уларнинг суҳбатларидан билиб қолганман. Буни фақат мен, бобом ва бувим биламиз холос. Дадам бундан бехабар. У ҳалигача ойимни ишга кетган деб ўйлайди. Бу гапни дадам билмасин, у билса сўзсиз азобланиб йиғлайди. Сизни доим ойи деб чақираман. Фақат бу гапларни дадамга айтиб қўйманг. Дадам билса, чидолмай йиғлайди. -дея қизалоқ йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тутиб турган "янги ойиси"га ёлворарди.
Бу пайт эса эшик ортида турган отанинг кўз ёшлари кўл бўлган эди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi!
👍10😢7
#кундошлар

61-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Одамнинг иккинчи марта шарманда бўлишга тоқати йўқ! Лекин... Ёнаркўз билан вақт ўтгани билинмайди-да. Эрталаб қўлига менам бир-икки сўм бериб келишим керак эди. Ёнимга ортиқча пул ҳам олиб бормаган эканман. Келаси сафар пул ҳам бериб келаман. Энди мазза қилиб яшаймиз, Худо хоҳласа! Шаҳарда биров билмайди, барибир. Тағин Севара болаларини ҳам жўнатиб юборибди. Атай мен боришимга тайёргарлик кўрибди, шекилли. Ўзи мени чиндан севаркан! Эрини яхши кўрмаслиги кеча билинди. Яхши кўрса, пулини олиб жўнатиб юбормасди! Ҳа, мени севади. Севмаса... бағримга отармиди ўзини! Майли, пул бор, куч бор, ёшман... юриб турайлик-чи... “

🍃

- Бугун шунақа омадсиз кун бўлди, Рита хола, - деди Севара олтиндек товланиб турган анжирлари ювиб столга қўяркан. – Олинг, енг. Роса егингиз келганди-ку.
- Қўшнинг олти миллион олдими, шундай қилиб? – Рита хола хил-хил пишган анжирни олиб ғарчча тишларкан деди. - Инсоф қилмабди-да, сал... Ванналарга нима ҳам кетарди.
- Олди, олди... – ичини уриб хўрсинди Севара. – Шуни деб бугун бозорга ҳам чиқмадим. Бир миллион-икки миллион фойдадан қолдим. Сиқилиб кетяпман.
Рита хола Севара ҳам анжирга қўл чўзган пайт унинг бўйнидаги қизарган “из”га кўзи тушди. Жувоннинг ўзига сездирмай, унга синчков назар соларкан сўради:
- Аббос ҳам келиб турибдими? Хабар оляптими?

Давоми бор

❤️ бу – қувонч! Босиб ўтинг!
❤19👍6😢1
#кундошлар

62-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Йўқ, охири шу одам билан ажрашиб кетаманов, - деди лунжини тўлдириб анжирни чайнаркан Севара. – Бир тийинлик фойдаси йўқ. Цехи ишламаяпти, ишлаб чиқариш йўқ. Ўзиям эрталаб “оптом”дан мол оляпти.
Севаранинг гапидан Рита холанинг авзойи бузилди. Жувонга ижирғаниб қарагандек бўлди. Қўлидаги анжирини еб бўлган бўлса-да, қайтиб узалмади, қўлини артди.
- Рита хола, олинг. Жуда зор-интизор эдингиз-ку, - Севара мазза қилиб еркан, тарелкага ишора қилди.
- Раҳмат, бўлдим. Яна нималар бўлди?
- Бўлди, шу.
- Ростданми? – ўсмоқчилади Рита хола.
- Рост. Яна нима бўлсин?
- Яхши. Менга айтадиган бошқа гапинг йўқми? – қайта Севарага кўз тикди Рита хола.
- Йўқ. Нима демоқчисиз? Нимани сўрамоқчисиз, сўрайверинг.
- Ҳеч ўзинг айтганингдек, саҳар туриб, кун бўйи савдо қилиб, кеч ётган аёлга ўхшамайсан-да. Чарчоғинг йўқ, кўзларинг порлаб, “Севаман!” деб турибди!
Севара қаҳ-қаҳ отди. Кампирга ҳайрат тўла нигоҳини тикаркан, деди:
- Қойил сизга, Рита хола! Баъзан сизни авлиё деб ўйлайман. Нима маслаҳат берсангиз, ўша тўғри йўл бўлади, нимани тусмол қилсангиз, тўғри чиқади.
- Гапир! – қошлари чимирилди кампирнинг.
- Хола-а-а... Мен бир иш қилдим, - ҳаяжони яна жумбушга кела бошлади Севаранинг. – Кеча... Зоир келди.

🍃

Ташқи деворлари ҳам оппоқ қилиб бўялган, зеб берувчи чироқлар ўрнатилган ҳашамдор уйнинг ҳовлисига ёғоч ўймакорлигининг гўзал намунаси бўлган супа қўйилган.

Давоми бор

👍 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
👍26👏2🥰1
#кундошлар

63-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Супа устида чеҳрасидан нур ёғилиб Юсуф амаки ўтирибди. У уйдан шошиб чиққан Шаҳзодни тўхтатди.
- Шаҳзод болам, бери кел.
- Хўп бобожон, - Шаҳзод келиб бобосининг ёнидан жой олди. – Бувим қанилар?
- Уйга кириб кетди, дам оляпти шекилли. Келиннинг олдига боряпсанми?
- Ҳа, “халатимни олиб келиб беринг”, деганди. Бериб келай...
- Ўғлим, бозордан энг сара, сархил мевалардан ол. Келинболамдан сўра, нима егиси келибди.
- Хўп.
- Сенга ҳар доим тайинлайман, - Юсуф амаки неварасига насиҳат қила бошлади: - Оила бу - эркакнинг қўрғони! Эркак уни асраши, авайлаши, ҳимоя қилиши керак. Жуфти ҳалолимиз бизга омонат қилиб берилган болам. Омонатга зинҳор ҳиёнат қилинмагай! Яна бу шундай омонатки, буюк Зот – Аллоҳнинг омонати. Эрта биз бундан сўраламиз. Шундай экан, келинга доим яхши гапир. Яхши гап, ширин муомалага нисбатан ҳеч ким ёмон муносабат қилмайди. Айниқса, ҳозир икки ҳисса яхши гапир. У бизнинг наслимиз давомчисини вужудида кўтариб юрибди. Авлодимиз соғлом, хушсурат, хушхулқ бўлиб туғилиши учун ҳозирдан биз эркаклар ҳаракат қилишимиз керак. Айниқса, сен. Чунки келинболам нима егиси келса, кўнгли нима тусаса сенга айта олади. Сўраганининг аълосини олиб келиб бер. Тез-тез ҳол сўраб тур, далда бўл. Ширин гапир.
- Хўп, бобожон.
- Энди бор, болам. Эҳтиёт бўл. Тезликни оширма, сен бизга оилангга, туғилажак болангга кераксан!

Давоми бор

🥰 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
🥰21👍11❤2👏1