#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Қолган маросимларни ўтказиш энди аёлларнинг зиммасига ўтганди. Улар "Келин салом", "Юз кўрди", "Туғди , туғди" , "Алла , болам"каби маросимларни шу кечанинг ўзидаёқ ўтказиб ,қуда тарафнинг меҳмон бўлиб келган бир гуруҳ аёлларини кузатиб қўйишгунча, вақт ярим тундан ошиб қолган эди.
Ҳилоланинг ёнида эса икки нафар янга аёл қолишди.
Мастура опа икки кундан буён тик оёқда юравериб обдон ҳолдан тойган бўлса ҳам , кайфияти кўтаринки, руҳи енгил эди. У ошхонага чиқиб ўз кўнглидагича энди у ёқ, бу ёқни саранжомлай деганда синглиси Мастуба келиб қўлидаги сочиқни тортиб олди :
- Қани опа , марш уйга ! Бирпас уйга кириб чўзилиб олинг. Ичкари уйдаги аёлларнинг ҳам барчалари бошларини ёстиққа қўйиб пинакка кетганларига аллазамон бўлди . Сиз ҳам бироз дам олиб куч тўплаб олинг , эртага яна бир дунё иш бор. Ошхонани эса ўзим саранжом- саришта қилиб қўяман.
- Сира уйқум келмаяпти-да,- изоҳ берган бўлди Мастура.
- Ухламасангиз ҳам бироз ётинг, қувватингиз тикланади. Ўзи кейинги кунларда керагидан ҳам ортиқ уриниб юбордингиз ,- сўзлари шу ерга келганда Мастубанинг овози титради,- сизга ўзи ортиқча зўриқиш мумкин эмасди , опа. Ҳали дарддан тўлиғича фориғ бўлмаган бўлсангиз ...
Мастура ўзига жони ачиб термулиб турган синглисига ширингина эътироз билдирган бўлди:
- Мастуба ... Мендан ҳавотир олаверма. Мана эди ёлғиз эмасман. Аллоҳга шукр , қизлик ҳам бўлдим. Насиб қилса хадемай уйимиз набираларнинг бағир- буғири билан тўлиб тошади. Ана ўшанда шу кунларни кулишиб эслаймиз. Нега дейсанми ? Чунки дардимдан асар ҳам қолмаган бўлади.
Майли мен бориб ётсам, ётақолай . Сен ҳам бу ишларни қўй. Дамингни ол. Эрталаб бир бошдан саранжомлаймиз . Сахарда келин билан қолган янгаларга ширчой тайёрлашимиз керак , яна қаймоқ , ширинликлар деганларидек.
- Ҳавотир олманг , опа . Бу ишларни Зоҳида опам бир пастда есть қиб ташлайдилар ,- Мастуба опасини ҳотиржам қилиб ичкарига кузатди,- яхши дам олинг...
* * *
Тонг сахарда Мастубанинг ўзи опасини секин шивирлаб чақириб уйғотди :
- Мастура опааа... Ҳов Мастура опа ...
Мастура опа уйқули кўзларини аранг очиб овоз берди :
- Ҳозииир ...
У дарҳол ётоқхона ёнидаги ювиниш хонасига бош суқиб , юз- қўлини апил- тапил чайди- ю , ташқарига юзланди :
- Ҳа Мастуба , тинчликми? Ҳали хаммаёқ қопқоронғи- ку , нимага чақирдинг?!
- Опа , келинингизни мазаси бўлмаётганмиш , янгалари зир югуриб дори қидиришяпти . Шунга ...
- Вой шўрим ?! - Мастура опа зумда бўшашди, - нега мазаси бўлмайди? Кеча соппа- соғ эди- ку?!
- Ассалому алайкум , қуда хола ,- Мастубанинг орқасидан ,- келиннинг холаси кўриниш берди ,- узр қизимиз кечаси билан қорнини қучоқлаб чангак бўлиб чиқди...
#давоми_бор /29
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍16❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарзанд_тарбияси
❗️Болаларга бақириб нимага эришасиз?
1. Бола ўз ўрнини тополмайди.
2. Болани қўрқув ва дудуқланишга олиб келади.
3. Бола жаҳлдор, меҳрсиз бўлиб боради.
4. Боланинг руҳияти ёмон томонга ўзгаради.
Болангизга бақирган, уни урган бўлсангиз, ҳозироқ уни хурсанд қилинг. Унутманг, ҳозир фарзандингизга нима берсангиз, қариганда шуни оласиз.

👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Қолган маросимларни ўтказиш энди аёлларнинг зиммасига ўтганди. Улар "Келин салом", "Юз кўрди", "Туғди , туғди" , "Алла , болам"каби маросимларни шу кечанинг ўзидаёқ ўтказиб ,қуда тарафнинг меҳмон бўлиб келган бир гуруҳ аёлларини кузатиб…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
11- ҚИСМ
- Кўричак бўлиб қолмадимикан? Шифохонага олиб боришимиз керакмикан ?
Мастура опанинг куюнчаклик билан берган саволига Ҳилоланинг холаси Иқбол опа босиқ оҳангда жавоб қайтарди :
- Ўзининг айтишича , кеча кун бўйи ҳеч нарса емаган экан. "Бирор нарса еб олсанг бўлмасмиди ?" деб уришсам , "Холажон, томоғимдан ўтмаса нима қилай?!" деди. Хуллас , тўйхонада ҳам айтарли таом тотимабди. Бу ерга келгач , кўнгли тилаб бир бокал кола ичибди. Оч қоринга тушган ичимлик эса туни билан тобини қочириб қўйибди.
Мастура опа лабини тишлади. Бироз ўйланиб туриб аёлга деди :
- Ҳозир битта но-шпа таблеткасини бериб кўрайлик. Шакар чой билан нон едирсакмикан? Сизлар Ҳилоладан бохабар бўлиб турсанглар , мен озроқ илик шўрва соламан. Пишганда оз- оз сувидан ичирамиз . Худо ҳоҳласа яхши бўлиб қоладилар . Ошқозон озроқ қийналиб қолибди- да. Агар оғриқ босилмаса, унда шифохонага ўтиб келамиз...
- Барака топинг- ей, қуда хола. Келинингиз нақд ўтимни ёрди-я? Туни билан ота- онасига нима дейман деб юрак ҳовучлаб чиқибман- а ? -келин янганинг юзи зумда ёришди,- илоҳим Ҳилола хонадонингизга келин эмас, қиз бўлиб кириб келгани рост бўлсин .
Мастура опа унга жавобан "омин" дея жилмайган бўлди ва дори олиб чиқишини айтиб хонасига қайтди.
Чошгоҳга яқин Мастуба Ҳилоланинг яхши бўлиб қолганлиги хабарини айтиб опасининг кўнглини тинчлантирди.
Эртаси куни эса қуда тарафдан Ҳилоланинг опалари бир тоғора қовурдоқ , бир сумка патир ва яна аллақандай сарпо - суруқларни олиб йўқлаб келишди. Меҳмонларнинг иззати ўз ўрнига қўйиб кутиб олинди. Мастура опанинг ёнида қайинэгачиси Маҳина опа , опа -синглиси Зоҳида опа ва Мастубалар , шунингдек овсинлари ҳамда уларнинг қиз - келинлари ҳизматда шай бўлиб туриб беришди.
Келиннинг опачалари ва келин янгалари чиройли иззат , икром қилиб кутиб олингандан сўнг, кетар чоғларида Ҳилолани етаклаб чиқиб Мастура опага топширишди :
- Мана қуда хола , қизимиз, синглимиз - бугундан бошлаб сизнинг қизингиз . Билмаганларини ўргатиб, билганларини сайқаллаб юриш буёғига ўзингизга тан.
Орага Маҳина амма гап қўшди :
- Сизлар сира ҳавотир олманглар. Мастураой ёмонини яшириб , яхшисини оширадиган қайнона ойижон бўладилар , ин шаа Аллоҳ.
- Илойим , илойим ,- дея уни сўзларини қўллаб - қувватлаганча барча йиғилганлар дуога қўл очишди , Иқбол хола эса чиройли дуо ила уларни сўзларини давом эттирди , - илоҳи омин, келаси йил шу уйларда чақалоқ йиғилари эшитилсин. Бизларга ҳам "Алла , болам" лаб бешикларни олиб келиш насиби рўзи айласин . Амин... Аллоҳу акбар...

👍14😁1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Шу куни пешин ва асрнинг оралиғи бўлган пайтда барча меҳмонлар тарқалишиб, ҳовлида қайнона - келиннинг ўзлари қолишди.
Мирсаид ака тушликдан сўнг қўл остидаги дўконлардан хабар олишга кетган, Сулаймон эса кўча бошидаги чойхонада улфатлари ташкиллаштирган ўтиришда эди.
Мастура опа савол назари билан "Нима иш қилай ? " деган каби жимгина қараб турган Ҳилолага ўзига яқинроқ келишга буюрди.
- Бери келинг... Қизим ... Бугун овқат қилмаймиз. Музлаткичда турли таомлар бор. Эрталабки қовурдоқдан ҳам бир товоқчада турибди.
Ўшаларни чиройли қилиб кечки соат олти яримга иситиб дастурхонга тортасиз. Унгача кўча ва ҳовлиларни бирров қараб қўйсангиз бўлди .
Айтганча , эртага эрталабдан Сулаймон икковингиз ўқишга кетасизлар- а ? Ўрганиб олгунингизча нонушта тайёрлашга қарашиб юборарман. Аммо айтиб қўяй. Сизга сахарлаб туриб сув сепишолмайман. Махалладаги аёллар гап қилиб юборишади. Лекин Сулаймонга қарашиб юборишини тайинлайман. Сиз ҳам уни шунга ўргатаверинг.
Бу ишлар ҳам бир ёмғир ёғиб ,совуқ тушгунча- да. Ундан кейин биров таъна ҳам қилмай қўяди. Демак , мени тушундингиз- а , болам ?!
Ҳилола қимтиниб "Ҳа" дея бош силкиди.
- Унда менга руҳсат . Номозларим ҳам йиғилиб қолди,- Мастура опа ўз хонасига йўл олди , ярим йўлга борганда нимадир ёдига тушиб ортига ўгирилди ,- Ҳилола, қорнингиз оч бўлса ёки кўнглингиз ниманидир тусаб қолса, ўша егуликдан беҳижолат олиб чой ичиб олаверинг. Уялиб ўтирманг . Ахир бўш қоп тик турмайди. Бўпти-ми, қизим ?!
Бу сафар Ҳилола овоз чиқариб жавоб берди:
- Хўп бўлади ... Хўп бўлади , ойижон...
* * *
Кечга яқин Мирсаид ака ласеттисини сигналини етти махаллага эшиттириб дарвоза тагида шовқин солиб тўхтатди .
- Кўзим илиниб қолибди , тўйнинг чарчоқлари энди билиняпти шекилли , - деди Мастура опа бошига рўмолини чала ярим ўраб югургилаб чиқаркан, ҳовлида куймаланишиб юрган Ҳилолага ,- газдаги човгум қайнаб турганмиди ?
- Йўў... Йўўўқ , ҳали чой қўйганим йўқ эди,- деди Ҳилола талмовсираниб , - ўзингиз кечки овқат олти яримда деганингиз учун ...
- Додангиз ишдан келишлари билан қайноқ чой тутиш одатим бор эди. Мен эшикни очгунча сиз бир чойнаккина чой қўйиб юборинг.
Кейин ҳовлига чиқиб уларни салом бериб кутиб олинг, хўпми ?
- Хўп бўлади ,- Ҳилола шундай деб ошхонага чопқиллади.
Мирсаид ака дарвоза очилавермагач , машина сигналини асабга тегадиган қилиб атайдан рулдан қўл узмай чала бошлади .
Мастура опа дарвозани очгач , Мирсаид ака уйда янги келин борми-йўқми демай ўшқириб берди :
- "Юки енгил эшак ётоғон бўлади" деганлари рост экан. Нега эшикни вақтида очмайсанлар ? Тинчликми , ё ...
- Кўзим илиниб қолибди - а, дадаси .
- Номозшомдаям ухлайдими , хотин ? Келин қани ?
Шу пайт Ҳилола бошига ҳаррир ёпинчиғини ёпганча ҳовли юзида кўриниш берди:
- Ассалому алайкум , додажон. Ишга яхши бориб келдингизми ?
- Ваалейкум ассалом,- деди Мирсаид ака бирдан шаҳтидан тушиб , - раҳмат , яхши бориб келдим ишга .
Мирсаид ака шундай деб ўз хонасига йўл олди . Кийимларини алиштириб кичик меҳмонхонага ўтар экан, янги келиннинг дастурхоннинг чиройли қилиб безатиб қўйганини кўриб авзойи янада очилди.
- Мастура , ҳов Мастура ,- дея чақирди у аёлини ва Мастура опа хонага кириб келгач дастурхонга ишора қилди, - менга қара , мана бўларкан- у оила бошлиғини чиройли кутиб олса.
Мастура опа эрига индамади, у Ҳилола дамлаб келган чойни қайтариб қуяр экан, эшик ортидаги келинига сўз қотди :
- Ўзингиз ҳам келинг , Ҳилола.
Ҳилола остонада аста бўй кўрсатди:
- Бирор нарса керакми ? Таомларни олиб келаверайми, додажон?
- Майли , олиб келаверинг, - деди Мирсаид ака ва Ҳилола ташқарига чиқиб кетгач , Мастура опага юзланди ,- менга қара , эй ! Нимага бу келининг мени "додажон" деб чолларни чақиргандек чақиряпти ? Нима кўзига шунчалик қари бўлиб кўриняпманми ? Ҳеч бўлмаса сал ёшроқ одамга муомала қилгандек "Адажон"ми , "Дадажон"ми ёки шунчаки жон қўшимчасини қўшмай оддийгина "дада" деб чақириб қўяверсин.

👍17❤3
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Эрингнинг танбеҳига Мастура опа жилмайиб жавоб қайтарди :
- Дадаси - ей , "додажон" деса нима бўлибди ? Келин янгалари "Қайнотангни шунақа деб чақиргин, ҳурматлироқ бўлади" деб тайинлашган шекилли . Қолаверса кўринишингиздан виқорли ва салобатли кўринасиз.
"Додажон" деса арзимабсизми ? Илоҳим кейинги йиллар набирали бўлиб , исми жисмига мос равишда ўктамгина "Додажон" бўлиб юриш насиб қилсин. Ҳилола ўзини дадасини "Адажон" деб чақираркан. Сизни янада бир поғона баландга чиқариб "Додажон" деб ўзича қайноталик ҳурматингизни жойига қўяётгандир- да ?! Шундаям сизга бунақа мурожаат қилиши ёқмаса , унда ҳозир келганда мени "фалон" деб чақиринг деб ўзингизга ёққанини айтарсиз.
- "Додажон" бўлсам додажондирман-де , шунчаки сени "ойижон" деб чақирганига мени анча қаритиб юборди деб ўйлабман-да,- деди Мирсаид ака дарров ён босиб .
- Дадаси-ей, бир нималарни ўйлаб топасиз-а? Ахир келин мени истаган тақдиридаям "Бувижон" деб чақиролмайди- ю? Мени набираларимиз шунақа деб чақиришлари мумкин холос. Аммо ўшандаям сиз "Додажон" бўлиб қолаверасиз . Балки "Буважон" бўларсиз ? ! Ҳоҳласангиз албатта.
- Ўша кунлар келаверсин-чи , ҳаётнинг ўзи кўрсатади барчасини , - деди Мирсаид ака аёлига ,- қани чойингдан қуй.
Ҳилоланинг янгалари бежизга Мирсаид акани бундай чақирувга муносиб деб топмаган эдилар. Сабаби у ўз ёшига нисбатан бироз катта кўринар эди. Аслида Мастура опа билан ўрталаридаги ёш чегарасининг ўзи тўққиз йил бўлган бу жуфтлик , кейинги йилларда кўриниши жиҳатдан ҳам анча фарқланиб қолган эдилар . Барига Мастура опанинг охирги йилларда боши касалдан чиқмай анча дардманд бўлиб қолганлигида эди. Мирсаид ака эр сифатида аёлининг касалига куйиб ўзини анча олдириб қўйганди.
У дастлабки уйланган кезлари аёлини суюб олмаган бўлса- да , онаси дараклаб топган қиз , эндиликда шу жуфти- ҳалолига нисбатан йилдан- йилга меҳри товланган , бирга умр кечиришган сари муҳаббат қўйган , худди ана ўша муҳаббати кундан - кунга зиёда бўлиб бораверган эди.
Мирсаид акаларнинг оиласида уч ўғил, бир қиз вояга етган эди. Унинг ягона опаси бўлмиш Маҳина опа барча келинлар ичида Мастура опани ўзгача яхши кўрарди. Ота - онасидан кейин Мастура опанинг яхшилиги сабаб , у айнан феъли анчагина торроқ ва тажанг бўлишига қарамай укаси Мирсаидга қаттиқ суяниб қолган эди. У доим бошқа келинларига Мастура опани мақтаб "Мастураой - эршунослик фанлари доктори" , мен умрим давомида рўзғор тутиш, эрга ҳизмат қилиш , "хўп бўлади" дейишда унга тенг келадиган аёлни учратмаганман. Кўпчилик зукко аёллар эрининг яримта гапидан унинг нима демоқчилигини билса , Мастураой укам хаёл қилганиданоқ, кўнглидаги ўқиб оладиган даражада салоҳиятли аёл . Мен уни заковотда кўпинча Амир Темур бобомизнинг аёллари Сароймулкхонимга ўхшатаман. Донолар айтиб ўтишгандек "Қўҳна Шарқнинг аёллари қўлларини кўксига қўйиб, бош эгишлари ортидан мудом ғолиб бўлганлар" деб .
Мен Мастураойнинг укамнинг бирор сўзига қарши чиққанини сираям кўрган эмасман. Унинг эрига айтадиган гапи доим "Сизники тўғри" . Аммо бир айланиб қарасам, ҳамиша Мастураойнинг айтгани- айтган , дегани деган бўлиб чиқар экан.
Бу нарсани нима деб номланади биласизларми ? - дерди Маҳина опа суҳбатдошларига ,- бу нарсанинг номи "Аёллик илми". Ана шунақа гаплар ..."
Шу каби Мастура опа ҳозир ҳам Мирсаид акани оғир -босиқлик билан ҳовридан тушириб қўйганди .
Ҳилола патнисга иссиққина қовурдоқ солинган ликобларни териб олиб кирганда Мирсаид ака аллақачон ўзини келини томонидан "Додажон" деб чақирилишига тайёрлаб улгурган эди...
* * *
Эртаси куни тонг сахардан уйғонган Мастура опа "Ҳилола уйғонгунча чой қўйиб турарман" деб ошхонага кирди. Бироқ чой қайнаб , дастурхон тузалди ҳам-ки, келин бўлмишдан дарак бўлмади. Мастура опа ахири ёшларни уйғотмаса ўқишга кеч қолишларига кўзи етиб, ҳовли бўйлаб юриб борганча уларнинг ётоқхона деразасини чертди :
- Сулаймон , Ҳилола ... Ўқишга кеч қоласизлар ҳозир ...
Ҳов турдингларми ?
Ичкаридан Сулаймоннинг "Ҳаа"деган уйқули овози эшитилди.

👍25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😅 Ана бўлмаса. Танишинг йилнинг энг совуқ онаси...
✈️ Реакция билдиринг 😁 Яқинларга юбориш эсдан чиқмасин :)
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✈️ Реакция билдиринг 😁 Яқинларга юбориш эсдан чиқмасин :)
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4👎2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😴😴😴😴😴😴
Аслида ҳеч нарса ҳаддан ортиқ қайғуришимизга арзимайди. Шунчаки ҳаётни борича қабул қилиб бор кунларини яшаб қолишимиз керак. Биз хаёлдаги бахтни кутиб уни излаб, аслида ҳаётдаги асл бахтларимизни англамаётган бўлишимиз мумкин.
Шунчаки ҳаётни борича қабул қилинг севинг, дардларини ҳам бахтларини ҳам... Тунингиз осуда ўтсин Қадрдон!
➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌞 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌺 Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🌸 Шукур ва зикрга бой кун бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌺 Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🌸 Шукур ва зикрга бой кун бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Сизнинг қандай вазиятда эканлигингизни ҳеч кимга қизиғи йўқ...
Бу дунё бахт десангиз бахт...яшаш яхши десангиз яшаш гўзал азизим...😍🥰
Бари сиздан бошланади.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бу дунё бахт десангиз бахт...яшаш яхши десангиз яшаш гўзал азизим...😍🥰
Бари сиздан бошланади.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
#Никоҳ
#Тавсия
Эрингизни номаҳрам аёллардан четланишини истайсизми?
ҳолда диққат билан буни ўқинг!
Ҳозирги кунда эркаклар ҳам, аёллар ҳам турли ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланишмоқда. Кўпчилик эркакларнинг "дўстлари" қаторида аёллар ҳам бўлади. Табиийки, улар постнинг тагига изоҳ ёзишади ёки лайк босишади. Лайкни гапирсам, майдалашиб кетган бўламан. Изоҳ дея қолайлик. Айтайлик, эрингиз бирорта аёлнинг саҳифасида изоҳ қолдирди ёки бирорта аёл эрингизнинг саҳифасида изоҳ қолдирди. Буни кўриб албатта ғашингиз келади. Гарчи беҳуда гап бўлмаса ҳам бу сизга ёқмаслиги мумкин. Шахсий мактуб орқали хабарлашишса-ку, асти қўяверинг. Ахир, икки номаҳрам ёлғиз қолса, учинчиси шайтон бўлади. Шахсийда бўлсин, умумийда бўлсин аёллар ва эркакларнинг заруратсиз суҳбатлашиши фитнага сабаб бўлиши мумкин. Шундай пайтда ғашингиз келса ёки рашк қилсангиз, дарров жаҳл қилиб, тилингизга эрк бераверманг. Юқорида айтганимдек, эрингиз номаҳрам аёллардан сақланишини истасангиз, "Дадажониси, аёллар фитна бўлади, сизни номаҳрам аёлларга ёзишингизни истамайман. Фитна аслида шундай майда гаплардан келиб чиқади. Аллоҳга тақво қилинг, бегим", десангиз, нур устига нур бўлади. Ва эрингиз ҳам бу ҳақида ўйлаб, фикр юритади. Ҳамда сизга муҳаббати ошади, Ин Шаа Аллох

👍6❤🔥3👏2
Baho bering ❤️
#Oppoq_kelin_koylaklar🤍🌸
🔹Reaksiya bosish tekin😻
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#Oppoq_kelin_koylaklar🤍🌸
🔹
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
🖇Erkakni sizga yanada kuchli bog'laydigan 3 jumla
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3