🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌞 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌺 Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🌸 Шукур ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Сизнинг қандай вазиятда эканлигингизни ҳеч кимга қизиғи йўқ...
Бу дунё бахт десангиз бахт...яшаш яхши десангиз яшаш гўзал азизим...😍🥰
Бари сиздан бошланади.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
#Никоҳ
#Тавсия

Эрингизни номаҳрам аёллардан четланишини истайсизми?

ҳолда диққат билан буни ўқинг!

Ҳозирги кунда эркаклар ҳам, аёллар ҳам турли ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланишмоқда. Кўпчилик эркакларнинг "дўстлари" қаторида аёллар ҳам бўлади. Табиийки, улар постнинг тагига изоҳ ёзишади ёки лайк босишади. Лайкни гапирсам, майдалашиб кетган бўламан. Изоҳ дея қолайлик. Айтайлик, эрингиз бирорта аёлнинг саҳифасида изоҳ қолдирди ёки бирорта аёл эрингизнинг саҳифасида изоҳ қолдирди. Буни кўриб албатта ғашингиз келади. Гарчи беҳуда гап бўлмаса ҳам бу сизга ёқмаслиги мумкин. Шахсий мактуб орқали хабарлашишса-ку, асти қўяверинг. Ахир, икки номаҳрам ёлғиз қолса, учинчиси шайтон бўлади. Шахсийда бўлсин, умумийда бўлсин аёллар ва эркакларнинг заруратсиз суҳбатлашиши фитнага сабаб бўлиши мумкин. Шундай пайтда ғашингиз келса ёки рашк қилсангиз, дарров жаҳл қилиб, тилингизга эрк бераверманг. Юқорида айтганимдек, эрингиз номаҳрам аёллардан сақланишини истасангиз, "Дадажониси, аёллар фитна бўлади, сизни номаҳрам аёлларга ёзишингизни истамайман. Фитна аслида шундай майда гаплардан келиб чиқади. Аллоҳга тақво қилинг, бегим", десангиз, нур устига нур бўлади. Ва эрингиз ҳам бу ҳақида ўйлаб, фикр юритади. Ҳамда сизга муҳаббати ошади, Ин Шаа Аллох

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤‍🔥3👏2
Baho bering ❤️

#Oppoq_kelin_koylaklar🤍🌸

🔹Reaksiya bosish tekin😻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
🖇Erkakni sizga yanada kuchli bog'laydigan 3 jumla

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Никоҳдаги бахт бу шунчаки рўй берадиган нарса эмас. Яхши никоҳни ҳосил қилиш керак. Вазиятни қўлга олиш учун ҳеч қачон кеч эмас. Кунига камида бир марта: "Мен сени яхши кўраман" денг. Бир-бирингиздан ҳафа ҳолда ухлашга ётманг... Ўз-ўзига қараш никоҳдан кейин ёки болалар туғилгандан кейин тугамаслиги керак, балким умр бўйи давом этиши керак. Ҳаётни йўлларида бирга юринглар. Бутун оилани ўзида жамлайдиган, муҳаббат сфераси ҳосил қилинг. Бир-бирингиз учун бирор ишни ўзингизни қарздор деб билган ҳолатда эмас, балким хурсандчилик билан бажаринг. Шукроналик ва миннатдорчиликни бир-бирингизга кўп айтиб туринг. Сабр-тоқатни, тушунишни ва юмор туйғусини ривожлантиринг. Кечириш ва унутиш қобилиятига эга бўлинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Эрингнинг танбеҳига Мастура опа жилмайиб жавоб қайтарди : - Дадаси - ей , "додажон" деса нима бўлибди ? Келин янгалари "Қайнотангни шунақа деб чақиргин, ҳурматлироқ бўлади" деб тайинлашган шекилли . Қолаверса кўринишингиздан виқорли…
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мастура опа ўғлининг овозини эшитиб кўнгли тинчиди ва "Келин ўзини ноқулай сезмасин" деб ташқарига йўл олди . Ҳилола кеча кўчага сувни кечроқ қалин қилиб сепган экан. Ҳали нами кетмабди.

"Ҳа яхши , - деб ўйлади Мастура опа ,- бугун кўчага қарамаса ҳам тоза экан, Сулаймон билан Ҳилола чойларини бемалол ичиб кетишса ҳам бўларкан. Мен ҳам дадасини уйғотай . Аскарият вақтларда бомдодни ўқиб масжиддан қайтганларида ухламасдилар. Аммо бугун ухлаб қолибдилар . Тўйнинг чарчоғи энди чиқаяпти шекилли . Бомдоддан кейин ухлаб қолсалар туришлари бироз қийин бўлади" .

Мастура опа шуларни ўйлаб энди изига бурилган эди-ки , ўзи томонга келаётган эрига кўзи тушди.

- Ассалому алайкум , дадаси, уйғондингизми ?

- Ваалейкум ассалом. Бу ёқда нима қилиб юрибсан ? Келин қани ? - Мирсаид ака одати бўйича эрта сахардан ўзини кимлигини эслатиб қўйиш мақсадида пўнғиллади .

- Келин кўчаларни саранжомлаб , ошхонада чой тайёрлашга киришганлар шекилли . Мендан ийманмасин деб буёққа ўтгандим, - деди Мастура опа ўзи тўқиган ёлғонига ўзи чиппа- чин ишониб , - юрақолинг менимча чой ҳам тайёр бўлиб қолгандир.

- Ҳмм ,- деди Мирсаид ака аёлининг сўзларига кўнган бўлиб ,- майли юр-чи ?

Эр- хотин ичкарига киришгач , Ҳилола уларни қўли кўксида салом бериб кутиб олди :

- Ассалому алайкум , додажон. Ассалому алайкум , ойижон. Яхши ётиб турдингларми ? Мен ...

Мастура опа эрининг ортидан дарҳол лаб тишлаб ишора қилди.

Мирсаид ака алик олиб ўрнига ўтираётганда у :

- Қизим , бир зумда чойни ҳам тайёрлабсиз. Барака топинг. Сулаймонни ҳам чақиринг, тез нонушта қилиб олинглар , тағин ўқишдан кеч қолиб юрманглар .

Тўрттовлари "Бисмиллаҳ"ни айтиб нонуштага ўтиришганда , Мирсаид ака қимтиниб тузукроқ чой ича олмаётган Ҳилолага танбеҳ берди:

- Келин , нима овқатланиш бу ? Бунақада икки кунда масалангиз ҳал бўлиб қолади- ю ? Агар биздан уялаётган бўлсангиз чойни хонангизда ичинг.

Ҳилоланинг кўзлари катта-катта очилди :

- Йўғ-ей, додажон , яхши еб-ичяпман- ку. Ўзи эрталабдан унча кўп нарса емас эдим- да,- деди қайнотасининг кўзларига тик боқолмай ерга қараганча

- Қизим, унақа одатларингиз энди қизлик уйингизда қолсин. Бундан бу ёғига бизни уйдаги тартибларга кўникасиз. Шундай қилиб ёнингиздаги ликобчани бўшатмагунча туриш йўқ,- деди Мирсаид ака жиддий оҳангда.

- Ҳилола , биринчи пара домла Туйғуновни дарсилиги ёдингдами? Ўзидан кеч қолганларни аудиторияга киргизмайди а ? Так што тез - тез чойингни ич !

Қайнотаси ва Сулаймоннинг сўзларидан кейин Ҳилола овқатланишга тутинди- ю , аммо ярмигача ҳам ея олмай Мирсаид акага ўтинчли боқди :

- Буларни бир марталик пластик идишларга солиб олсам майлими? Ўқишда еярман . Рости ҳозир сира ея олмайман.

Мирсаид ака қараса бўлмайдиган , Ҳилолани ортиқ қийнагиси келмади.

- Пластик идишда бу таомлар уриниб қолади. Ундан кўра ошхонадан янги таом олиб ерсизлар , - у шундай деб қўлини дуога очди,- қани омин, тинчлик - ҳотиржамлик , омонлик бўлсин. Ўқишга яхши бориб келинглар. Сулаймон , машинани секинроқ ҳайда.

Ҳилола фотиҳа қилиб ўрнидан туриб бўлгач ,чиқиб кета олмай иккиланди :

- Мен дастурхонни йиғиштириб олсам ...

У шундай деб қайнотасидан жавоб кутгандек боши қуйи эгди .

- Сиз ўқишдан кеч қолманг , қизим ,- деди Мирсаид ака , - дастурхонни ойижонингиз йиғиштириб олади. Бугунги нонуштани қандоқ тайёрлаган бўлса , дастурхонниям шунақа қилиб йиғиштириб олади ...

#давоми_бор /33

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20🙊5❤3
Беморликни чақирувчи сўзлар.

Немис психотерапевти( келиб чиқиши Эронлик бўлган) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

Баъзи пайтларда маълум қийинчиликлар ичига кириб бориб, ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз органларимизга буйруқ, команда бериш кўринишида бажариб,  маълум аъзолар ишини изидан чиқарар экан.

1. Барчаси менинг бўйнимда — остеохондроз;
2. Барчаси жонимга тегди — ўсмалар;
3. Юрагимга қаттиқ олдим — юрак инфаркти;
4. Менга муаммолар  бош оғриғи бўлди — мигрень;
5. Қонимни ичди — қон касалликлари;
6. Сабр косам тўлди —гипертония;
7. Эшитгим келмайди, ўчир — гаранглик;
8. Асабимни синама — депрессия;
9. Ҳаётимда қувонч йўқ — жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик;
10. Ўз-ўзини ейиш, бировларни ишини хазм қила олмаслик — яра касалликлари;
11. Ўлгудек чарчадим — урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.



✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

12- ҚИСМ

Мирсаид ака келинининг дув қизариб кетган юзига қараб, ҳотиржам жавоб қайтарди :

- Мен ойижонингизни қўли теккан ҳар бир буюм ёки таомни яхши танийман. Масалан , унинг ўзи ҳар тонг нонушта вақтида бир неча йиллардан бери менга ўзим ёқтирадиган оч сариқ рангдаги сочиқ тутишига аҳамият бермас, аммо бу мен учун жуда катта ўрганиш бўлиб қолган, гўё- ки "Дадаси, барча ишлар жойида" қабилидаги ахборот берган каби. Мабодо биргина шу сочиқнинг ранги ўзгарди-ми , демак уйда ва рўзғорда ҳам қандайдир ўзгариш бор . Мен дарров ана шу ўзгариш тўғрисидаги саволга жавоб қидира бошлайман.

Бу битта сочиқ мисолидаги тушунтириш эди. Дастурхонда эса ойингизни номини "сотиб" турган яна қанча буюм ва егуликлар бор. Мисол учун биринчи чойни ойингиз дамлаган. Иккинчисини сиз. Тўғри иккинчи чойнакдаги чойни сиз дамлаганингизни кўриб турдим, аммо гап бунда эмас.
Гап шунда-ки , Мастура дамлаган чой ёқутдек товланади. Сиз дамлаган чой эса ранги анча вақт туриб ҳам келишгани йўқ.

Қизим , ҳозир сизни вақтингизни кўп ололмайман. Фақат бир нарсани айтаман, халос. Доимо ёдингизда тутинг. Бу уйда ҳар бир ишни санъат даражасида қойиллатиб бажарадиган аёл яшайди. У ойижонингиз . Энг ёмони ,- Мирсаид ака шу сўзларни фахр аралаш жилмайиб гапирди ,- мана шу ойинжонингиз туфайли мен жуда талабчан бўлиб қолганман. Сабаби у менга ҳар доим энг афзал нарсаларни раво кўрган. Мен эса шунга ўрганиб , сал бундайроқ нарсаларга рози бўлмай қолганман.

Энди ўқишга боришингиз мумкин...

- Додажон ... - Ҳилола кўзларини ердан ола олмай оҳиста овозда гапирди ,- мен ҳам ойижонимларга ўхшашга ҳаракат қиламан. Қўлимдан келганча ...

- Аллоҳ ҳоҳласа ...- Мирсаид ака гапни қисқа қилди .

- Майли , яхши ўтиринглар . Биз кундузги соат уч -уч яримларга яқин келиб қолармиз, - Ҳилола шундай деб эшик олдида кутиб турган Сулаймонга эргашди .

- Дадасиии ...- деди Мастура опа гинали овозда ,- сира муроса қилай демайсиз- а ? Келин бечорани бирам уялтирдингиз, бирам мулзам қилдингиз. Нақд ер ёрилмади-ю , ерга кириб кетмади шўрлик . Ҳозир шу гапларни жойимиди ?

- Жойи эди , хотин, жойи эди. Уялган бўлса жуда яхши- да , келаси сафар шу хатони такрорламайди. Ундан кейин сени қанақа аёл эканлигингни билиб қўйсин дедим . Кимга келин бўлганлигини озроқ фаҳмлашини истадим. Қайнотаси ҳам ҳар нарсага кўниб кетаверадиган одам эмаслигини , ўзига яраша фаҳм- фаросати , ғурури борлигини ҳис қилсин дедим.
Ҳалол ош , нон ейиш фақат лаззат олиб келишини англасин дедим. Ҳозир индамаганимда , "Озми , кўпми хато қилиб қўйсам тарафимни оладиган қайнонам бор" деб ўзини жуда эркин қўйиб юбориши мумкин эди .

- Дадаси- ей, бир марта чой тайёрламаслик давлат аҳамиятига молик муаммо эмас- ку, шунчалик танбеҳ берсангиз. Келин ҳам бировнинг боласи , кўзининг оқ-у қораси , вақти- соати билан турмушнинг ўзи уни аста- секин пиширади . Биринчи хафтадан ўзингиздан зада қилиб қўйманг, жооон дадаси?!

Мирсаид аканинг қошлари чимирилди :

- Тавба , тўғри гапни айтишга ҳаққим йўқми ? Келин зоти рост гапга зада бўлиб кетаверса , турмуши турмуш бўларкан- ми? "Кўнгли оғримасин , хаёли бузилмасин" деб сал нарсага авайлайверсак , эртага бурнидан ошириб бирорта гап гапиролмай қоламиз- ку унда ?
Қолаверса мен уни уришмаган, сўкмаган бўлсам . Шунчаки , озроқ тушунча бердим халос . Ёки шунга ҳам ҳаққим йўқми менинг ?

- Нимага ҳаққингиз бўлмасин , дадаси? Албатта ҳаққингиз бор ! Ахир бу оиланинг бошлиғи сизсиз- ку?! - Мастура опа дарҳол эрига ён босди, - мен фақат "Келин ҳозир ўзга боғдан кўчириб бизнинг боғга ўтказилган бир ниҳол каби. Ўзини тутиб , ерга илдиз отиб олиши учун бир мунча муддат керак бўлади" деган гапни сизга тушунтираётган эдим халос. Бор гап шу ...
👍5
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Мастииир , менга қолса ёмон бўлсин дейман-ми ? Ўзингни шунақа вақтингни бир эслагин- а ?! Ўша вақтларда лоақал газ бўлмаганди- ку , хонадонимиз-да? Кўмир ташиб печка ёқардик , овқатларни ўчоқда пиширар эдинг, камига сигир ҳам соғгансан .

Сен ўшанда ...

Бирор марта "уф" демагансан .

Ҳозирги келинларга эса ... Эй майли қўй ...

- Насиб қилса Ҳилола унақа ёмон келин бўлмайди . Ҳали бироз ёш ва нозикроқ- да. Аммо вақт ўтиши билан измимизга тушиб кетади, - Мастура опа шундай деб мавзуга хулоса ясаган бўлди ва гап измини бошқа тарафга бурди ,-
бугун ишга бормайсизми , дадаси ?

-Бормасам бўлмайди. Тўй баҳона анча ҳисоб - китобли ишлар йиғилиб қолган , - у шундай деб аёлига саволомуз боқди ,- нима учун ишга бориш , бормаслигимни сўраяпсан , ўзи ? Ёки у- бу нарса керакмиди ?

Мастура опа жилмайди:

- Йўғ-ей , ҳамма нарса бор. Шунчаки уйда қолсангиз тушликка озроқ суюқ овқат солсаммикан дегандим. Танингиз яйраб ичардингиз- да . Ношукрчилик бўлмасин- у , кейинги кунларда тинмай қуюқ овқат еявериб ошқозон ҳам бироз қийналиб қолгандек бўлди.

- Онаси , сен таом пишириб мени кутар экансан, албатта келганим бўлсин, - Мирсаид ака юзига фотиҳа тортиб дастурхонидан турар экан , аёлига тегишди ,- Маскопдан нима обкелай ?

Мастура опа ёшлик йилларида қўйилган машҳур "Қутлуғ қон" видеофильмидаги сўзларни эшитиб кулиб юборди .

- Ўзингиз соғ - саломат келсангиз бўлгани . Бошқа ҳамма нарса бор. Фақат ...

- Нима фақат ? - остонага етай деб қолган Мирсаид ака ўгирилиб сўради.

- Жоон , дадасиии , илтимос кўчадан келганда ваҳима билан сигнал чалиб келманг . Махалладаги аёллардан жуда уяляпман. Ахир чўлда эмас,аҳоли зич яшайдиган жойда яшаймиз . Бировга ёқади , бировга йўқ ...

- Мени бировлар билан ишим бўлмаяптими, бировларнинг ҳам мен билан ишлари бўлмасин , хўпми ? - Мирсаид ака остонада туриб қолди, - шу сигнал чалганимни кимга нима оғирлиги тушяпти ?

- Кеча бироз кўпроқ "бип- бип"латганингизга қўшни аёллар менга худди ола қарагандек бўлишди- да. Ҳозир сиз қайнота , мен қайнона унвонига эришган бўлсак ? Рости ҳам уят бўлади- да , дадаси ...

- Менинг ҳеч қандай уят билан ишим йўқ. Машина меники , дарвозанинг олди мени , дарвозани очадиган аёл эса жуфти- ҳалолим. Одамлар ҳам ўзини эпласин...

Мирсаид аканинг лов этиб жаҳли чиқиб кетди . Бироқ Мастура опа унга қарши лом- лим демай айбдордек турганлиги учун тезда ғазабдан тушди.

- Мастииир... - деди у оғир хўрсиниб , - биласанми мен сигнални атайдан шунақа қилиб чаламан. Одат бўлиб қолган. Нима учунлигини айтайми ? Сабаби мен сигнал чалсам сен уйдан бамисли офтобдек бўлиб югургилаб чиқиб келиб мени кутиб оласан. Мен айнан сен дарвозани очиб кутиб олишингга шунчалар мастман- киии... Сен бўлганинг учун рўзғорим файзли , ишим унумли , кунларим тотли , лаҳзаларим ҳаловатли...

Сен бемор бўлиб касалхоналарда хафталаб қолиб кетганингда мен уйга шунчалар ҳувиллаб қайтар эдим- ки , ҳар бир хона гўёки "ютаман" дерди. Кўпинча дарвоза олдига келганда қўлим машина сигналига етган вақтда беихтиёр бўшашиб кетардим. Кутиб олгувчим уйда бўлмаганлиги учун шунчалик кўнглим шунчалик вайрон бўлар эди- кии...
Энди айт- чи ? Сенга таънали назар билан боққанлар мени кўнглимдан ўтганини билишадими ? Нима учун кўчадан "тўпалон" қилиб келганим сабабини англай оладиларми ?

Мастииир , нима дейсан шунга ?!

Мастуранинг кўзларида ёш ҳалқаланди :

- Сизга бир гап гапириб бўларкан-ми ? Ҳеч нарса демайман.

Аммо Аллоҳимга айтарим бор...

Мени сизга керакли ва азиз қилиб , юлдузимни иссиқ кўрсатгани учун "Ўзингга беҳисоб шукр" дейман.

Майли дадаси , ишга яхши бориб келинг...

Мастура эрини ишга кузатиб қўяр экан юрагида бир нарсага қарор қилиб қўйди :
👍13❤2🔥2
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

"Энди дадасини ишдан келишларини эшик ортида туриб кутиб оламан. Майли қўни- қўшниларни сигнал овози беҳаловат- у , безор қилмай қўяқолсин. Мен эса дадаси мени кутиб олганимда тотийдиган ҳузурдан бебаҳра бўлмасликларини истайман. Ахир бу мен учун ҳам бахт- ку . Бу дунёда кимгадир керак эканлигингни билиш бу - бахт !

Аммо ўзинг ҳам суйган инсон учун бутун дунёси эканлигингни билиш ...

Бу қандай туйғу экан- а? Таърифига бутунлай тил ожиз бўлган ?! Бахтдан ҳам улуғроқ бу туйғу нима деб аталар экан?

Шукрмикан?

Ҳаловатмикан?

Йўқ, буларнинг бариси биттада нима деб аталаркин? Нима деб аталса ҳам худди ўша туйғу мен ҳозир англаб турган ўша туйғу бўларди..."

Мастура опа дарвозани зичлаб ёпар экан , юзи ҳозир ўзи номини топа билмаган ўша туйғу сабаб лов- лов ёнар эди...

* * *

- Сулаймон ака, - деди Ҳилола Назарбекдан чиқиб катта йўлга тушиб олишгач,- жуда ҳунук иш бўлди-да. Додажоннинг ёнларида ер ёрилмади- ю , нақд унга кириб кетмадим .

- Қўй кўпам сиқилаверма , дадам ўзлари шунақа бироз шарттакироқлар. Доим ҳақиқат тарафдорилар . Ҳақиқат учун ҳеч кимни аяб ўтирмайдилар, ўша инсон ким бўлишидан қатъий назар "Ҳоҳ ўл, ҳоҳ қол" ... Дадамнинг принциплари шунақа, - деди Сулаймон Ҳилолага тушунча берган бўлиб , - аммо қилган айбингни қайта такрорламасанг , сира қайтиб юзингга солмайдилар . Жавоб !

- Аммо-чи , синчковликларига роса қойил қолдим. Битта сочиқ орқали дастурхонни ойижон тузаганларини айтиб ўтирсалар- а ? - деди Ҳилола ҳайратини яшира олмай .

- Сочиқмиш- а ? Сен дадамларни ҳали яхши билмайсан- да , улар тағинам бугун ўқишга кеч қолмаслигимиз учун кўп гапирмадилар ,- деди Сулаймон ўзича керилган бўлиб ,- дадамлар ўша дастурхонда неча хил нарса , яъни буюм ёки егулик турса , шунча хил исбот топиб берадилар . Буям майли ошхонанинг остонасини ҳатламай пиширилаётган таомнинг ҳидидан тузи паст ёки баландлигини , қайси масаллиқ кўп ёки кам қўшилганини айта оладилар. Бунисиям ҳолва...

- Сулаймон ака , шу ергача етар. Мен уларга ёқмайманми деб жуда қўрқиб кетяпман,- деди Ҳилола зорланиб ,- одатда кўпчилик келинлар қайнонасидан қўрқгувчи эди. Аммо мен додажондан...

- Хилола , дадамлардан қўрқишга сира ҳожат йўқ . Нима улар "Бабайка"мидилар- ки , қўрқасан ? Дадамлар шунчаки барча нарсани ўз ўрнида бўлишини истайдиган тартибли ва талабчан инсонлар. Уларнинг йўл - йўриқларини яхшилаб тушуниб олсанг , олам гулистон. Оламда сендан яхшиси йўқ- да ...

Сулаймон шундай деб Ҳилолани тинчлантирган бўлди . Ҳилоланинг ҳам зумда юзларига қон югургилаб қолди :

- Яхши келин бўлишга ҳаракат қиламан , Сулаймон ака. Албатта ҳаракат қиламан,- у шундай деб ниманидир эслагандек бир зум жимиб қолди , сўнгра эрига навбатдаги саволни берди ,-мен ҳозир дарсда қаерда ўтираман? Тушликни ким билан қиламан ? Бошим бирам қотиб қолди- кии...

- Қаерда ўтирардинг ? Қизлар билан ҳар доимги жойингда ўтираверасан- да . Мен ҳам йигитлар билан ўзимни ўрнимда ўтиравераман. Тушлик масаласини вақти келган- да кўрармиз ...

Ҳилоланинг юзи ёришди:

- Қизлардан ажралмаслигим яхши бўлди . Уч кундаёқ уларни соғиндим ...

- Менга қара , улар дарров бизни уйдаги гап- сўзлардан сўрашса, ҳар нимани гапираверма, хўпми ? Ҳозир ҳам, кейинчалик ҳам , тушундинг- а ? Қойил қолдираман деб мақтаниб ҳам ўтирмагин ?! Ҳар ҳолда назар, нафас деган нарсалар бор ...

- Хўп бўлади , Сулаймон ака,- Ҳилола шундай деб эрка оҳангда гапиришга ўтди,- мениям жуда унақа анқовга чиқарманг . Қаерда нима дейишни билсам керак...

- Сени анқов деб ким айтди. Фақат бироз уйқучироқ экансан халос,- тегишди Сулаймон машинани тўхтатар экан ,- келдик , уйқучи хоним ?!

Кутилмаганда Ҳилоланинг хўрлиги келиб кетди :

- Шу қилганингизга , қайтиб ярим кечасигача конспектингизни кўчирмайман. Домла Туйғунов билан ҳам орангизга тушиб бўпман. Керак бўлса , дарсингизни ўзингиз қилинг . Между прочим , мен янги келинман. Аввал келинлик вазифаларимни қойиллатиб олай. Шундоғам ...

#давоми_бор /36
Муаллиф: Хазонрезги
👍28❤2🥰1👏1