🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР


оддийлик тарафдори бўлганман. Кимё фани бўйича олимпиадага қатнашган ўқувчиларнинг аксарияти тиббиёт соҳасида ўқишни давом эттириш истагида кимё йўналишни танлайдилар
Аслида масалани энг оддий, содда ва қулай ечимини топиш, уни мураккаб усулда ечишдан кўра анча қийин. Муқобил ечимни излаш, таҳрирлаш , сўнгра осон вариант қолипига тушириш ва шу қабилидаги талай ишларни кетма- кетликда бажариш учун улкан салоҳият , заковат, идрок, ўз вақтида тўғри қарор чиқариш қобилияти керак бўлади. Мен айнан ана шу қобилият эгаси мукофотга сазовор деб ўйлайман ва айнан ундан келажакда етук шифокор чиқади дея баралла айта оламан. Юқоридагиларни инобатга олиб айтадиган бўлсам, кимга овоз берганлигимнинг сирлилиги қолмади , менимча.

- Устоз, сизнинг ҳам шундай ўқувчингиз бўлганми ҳаётда ? Бу ҳаммамиз учун қизиқ?

- Ҳаа албатта , бундай ўқувчиларим кўп бўлган ,ахир уларга ўзим таълим берганман- ку. Аммо саралар ичида ҳам салоҳиятли , машъаладек порлаганлари ҳамиша ажралиб турган.

Профессор Нусрат Ҳамидуллаевнинг шу топда кўнглидан бир ўй кечиб ўтарди "Ҳудди Мадинага ўхшаб ... Мадина... Мадина ... Қаерларда юрган экансан ? Смсларимга ҳам "Мен ҳозир узоқ жойдаман. Кўп ўтмай бориб қоламан , домлажон" деб жавоб қайтаришдан бошқа туззук- қуруқ сўзларни ёзмадинг. Майли , қайда бўлсанг ҳам омон бўл. Сенга жуда муҳтож бўлаётганлигим рост . Кафедрага қайтсанг , елкамдаги оғир юкнинг анчасидан халос қилишинг аниқ . Буни ўзинг ҳам мендан кўра яхшироқ биласан. Бироқ ҳозирча келмаяпсанми , демак шунга етарлича асосли сабабинг борлиги аниқ. Она қизим ,қаерда бўлсанг ҳам соғ бўлгин..."

Профессор шуларни зумда хаёлидан ўтказди- ю , аммо тезда ўзини қўлга олди.

- Энди, овозларни ҳисоблаб ғолибни эълон қилишга тайёргарлик кўраверсак ҳам бўлар а ? Нима дейсизлар ?


* * *

Бу йилги "Сўнгги қўнғироқ" Шўхлисой тарихида бутунлай ўзгача бўлди. Бошқача бўлмасликнинг иложи ҳам йўқ эди. Сабаби бу йил мактаб , нафақат мактаб , балки мўъжазгина қишлоқ тарихида ҳам ажиб воқеа юз берган эди. Қишлоқда жойлашган ягона илм масканининг ўн тўрт нафар битирувчисидан бири бўлган Раҳимова Розия мактабни тамом қилмасидан олий ўқув юрти талабасига айланган эди. У кимё фани бўйича ўтказилган фан олимпиадасининг Республика босқичида фаҳрли биринчи ўринни эгаллаб, кимё йўналишига тааллуқли бўлган исталган олийгоҳда кириш имтиҳонларисиз таҳсилни давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Бу хушхабар бутун қишлоқнинг кайфиятини кўтариб юборди. Шу сабаб ўқув йилининг охирги кунида ўтказиладиган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида иштирок этиш учун бутун қишлоқ оёққа турди.

Шу куни мактаб ҳовлисига одам сиғмай кетди. Ҳамма ёқ ранго- ранг шар ва гуллар билан безатилган , ўқувчи ва устозларнинг чеҳрасида ажиб жилва ўйнайди. Туман халқ таълими бўлимидан алоҳида ташриф буюрган вакил- меҳмон Олим Мирбобоев кириш сўзи билан тадбирни очиб берди. У бу йилги ишларни сарҳисоб қилар экан , мактаб маъмурияти ва ўқитувчиларига алоҳида ташаккур изҳор қилди. Республика миқёсида ўтказилган фан олимпиадасининг мутлоқ ғолиби Раҳимова Розия ва унинг устози Азизова Мадинага туман ХТБ мақтов ёрлиғи ва эсдалик совғаларини топширар экан , қарсаклар остида Розиянинг отаси ва онасини даврага чорлаб барчани янада бир бор ҳайратда қолдирди.

Ўринбой ака махалла фаоллари билан бир даврада ўтирган эди. У кутилмаган чорловдан гарангсираб қолди.Юсуф ота билан биргаликда атрофдагиларнинг далдалари ила давра тўрига келган Ўринбой ака ва аёллар даврасидан ўртага чиққан Ҳолисхон опанинг ёнига Олим Мирбобоевнинг ўзи улар билан саломлашгач , чўнтагидан қимматбаҳо соат чиқариб унинг қўлига тақиб қўйди.


/81
👍25
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

- Бу соатни туманимиз ҳокимидан деб қабул қилгайсиз . Улар сизга мустаҳкам соғлиқ тилаб , шундай билимли қизни тарбиялаб вояга етказганингиз учун алоҳида раҳмат айтиб юбордилар. Бу эса сизга . Олим ака бу сафар кўкрак чўнтагидан қоғозга ўралган алланимани чиқариб опанинг қўлига тутди. Ҳолисхон опа уялқиниб берилган совғани аста унинг қўлидан олди .

Атрофни гулдурос қарсак овози тутиб кетди. Олим Мирбобоев Ўринбой акага сўз берганда у ҳаяжондан гапира олмай ҳиқиллаб қолди .
Кўз ёшлари юзини ювиб
тушаётган ҳокисор отага қараб барчанинг кўнгли тўлиб кетди. Ҳолисхон опа ҳам "Барчаси учун раҳмат" дейишдан бошқага ўта олмади.

Олим Мирбобоев сўз навбатини бериш учун Мадинани ҳам даврага чорлаганда қарсаклар қайтадан авжга чиқиб кетди.
Мадина "Дилингиздаги гапларни гапиринг , синглим" деб кулимсираб боқиб турган Олим Мирбобоев ва барчага бир - бир қаради- ю "Ўзбекистон Республикасига ҳизмат қиламан" деди тантанавор оҳангда. Мадина бошқа гап гапирмади . У шу жумлаларда кўнглидаги бор туйғуларини тўкиб- солган эди.

Шу пайт кутилмаган ҳодиса юз берди. Бир даста анвойи гулларни қучиб олган Розия синфдошларидан ажралиб чиқиб давра тўрига келди. У Учқун Шавкатовичга бир бор "майлими?" деган маънода назар ташлади-ю , сўнг Олим Мирбобоевга юзланди.

- Агар руҳсат берсангиз ўз дил сўзларимни устозим Мадина Азизовага айтсам.

- Бемалол, қизим , бемалол,- юзлари ёришиб кетди Олим Мирбобоевнинг,- дил сўзларингни шу пайтда айтмасанг яна қачон айтасан ? Бугун сен учун "майлими ?" деган сўз йўқ . Қизим , бугун сен ва синфдошларингнинг куни. Бугун сиз учун фақат "Майли" деган сўз амал қилади. Марҳамат. Устозингга айтмоқчи бўлган сўзларинг биз учун ҳам қадрли. Барчамиз жон қулоғимиз билан эшитамиз .

Розия Олим Мирбобоев тутқазган микрофонни олиб атрофдагиларга юзланди. У ҳаяжонини босишга интилиб оҳиста сўзлай бошлади:

- Ассалому алайкум , қадрли устозлар, азиз меҳмонлар.

Мен ...

Мен бир неча кундан буён мана шу даврада албатта сўзга чиқаман ва кўнглимдагиларни бир бошдан тўкиб - соламан дея ният қилган эдим. Изҳоримга тантановар оҳанг берувчи анча сўзларни излаб топиб, ёдлаган ҳам эдим. Аммо негадир ҳозир бунга ҳожат йўқ деб ўйлаяпман. Нега дейсизми ?

Буюклик - оддийликда !

Бу сўзлар устозимиз Мадина опамнинг сўзлари.

Сўзим аввалида шу манзилга етиб келгунча бир дона бўлса-да харф ўргатган ҳар битта устозларимга бирма- бир раҳмат дейман. Сизларни жуда, жуда , жудаям яхши кўраман ва яхши кўрамиз. Ҳеч қачон бирингизни бирингиздан кам кўрмаганмиз. Ҳозир эса мен ..., тўққиз ойдан буён мен билан деярли бирга яшаган десам хато бўлмайди, Мадина опамга кўпчиликнинг ўртасида алоҳида раҳмат демоқчиман .

Мадина опа ...

Билмадим хозир сизга нима десам ҳам , дунёдаги энг дилбар сўзларни шаънингизга айтиб мақтасам ҳам , кўнглим тўлмайди, сабаби сиз мени шунчалик қарздор қилиб қўйдингиз- ки... Айтишларича , онанинг ўз фарзанди учун бир кеча уйқуси, ҳаловатидан кечиб , оқ сут бериб қараб чиққан ҳаққини тўлашнинг имкони жуда мушкул бўлган масала экан.

Фарзандлар учун бот- бот таъкидланадиган бу гапларни ҳамма ёддан билиши аниқ.

Аммо ...

Ўқувчисига дунёни танитиш , илм бериш учун неча - неча тунларни бедор ўтказган, кундузлари ҳаловатидан кечган, бир эмас, ўнлаб , юзлаб ўқувчилар меҳрини қалбига жо қила олган устозларнинг ҳаққини тўлаш қандай бўлар экан? Умуман айтганда бунинг имкони ва иложи бормикан?

Билмадим...

Бу саволга жавоб топа олганимча йўқ...
Менинг орзуларимдан кўпчиликнинг хабари бор эди. Кимё фанини ҳам айнан шунинг учун чуқур ўргана бошлаган эдим. Мен инсонлар дардига малҳам бўлгувчи шифокор бўлишни орзулаган эдим . Шу сабаб тинмай ўқидим. Албатта бугунги кундаги муваффақиятга эришишимда дастлаб Ойчеҳра устозимизнинг , сўнгра Мадина устозимизнинг ҳизматларини чеки-чегараси йўқ . Энди мен ўзим истаган олийгоҳда ўқиш имкониятини қўлга киритдим. Шифокорлик ўқиши учун бир қадам қолди.

Ҳааа ! ! !

Мен шифокор бўлмоқчиман!

Фақат сал бошқачароқ шифокор ...

Бу қарорга келганимга кўп бўлди.

/ 82
👍40
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азизларим Хайрли тун Бомдодга ухлаб қолманг. Уйқу сиздан ғолиб чиқмасин!

Қўлларингиз дуода ният қилдингизки,
Ё Роббим!
Муборак кунларнинг шукуҳидан бенасиб этма.
Ул байтингни, Мушкафшонимни рухсориға етказгин!
Дуоларингиз ижобат бўлсин илоҳим!

Тунингиз осуда ўтсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Ассалому алайкум

БУГУН 8-ФЕВРАЛЬ
Шанба тонги муборак ва хайрли булсин!

❄️💦 Яна бир мусаффо тонгда сиҳат-саломат сиз билан ғойибона бӯлсада, дийдорлашишга етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бӯлсин!

❄️💦 Бугунги кунингиз унумли, файзу барокатларга тӯла бӯлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
​​Гўзал юзли аммо ёмон хулқли инсон, сохта пулга ўхшайди.
🍃
Инсонга қадр-қиймат берган бу унинг руҳидир, ташқи кўриниши ёки жинсияти эмас. Аллоҳ таоло:
-"Бизнинг назаргоҳимиз кўнгилдир, сув ва тупроқдан иборат бўлган сурат эмас!", дейди.
🍃
Ишқ ва муҳаббат бор жойда, риё бўлмайди.
Риё бор жойда, Ишқ бўлмайди.
🍃
Хафа бўлма!
Шуни яхши билгин ки, йиғлаганинг қадар кулажаксан.
Ҳеч қачон:
-"Ҳаммаси тамом бўлди!", дема.
Севганинг қадар севилажаксан.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤦‍♀ Хеч қачон мазали таом тайёрлашни ўргана олмасан керак деб ўйлардим.

💁‍♀ Дугонам менга бу канални тавсия қилганидан бери хар куни таомларим мазали ва ноодатийга айланди.

Каналда хатто энг оддий уйда бор  махсулотлардан хам ширинликлар тайёрлаш ретсептлари бор.   🤩

🥳 Админлар ўчирмасдан ушбу ҳавола орқали сиз ҳам каналга ўтиб олинг👇🏻
❗️ЁВУЗЛИК ҲАҚИДА БАҲС

Профессор талабалардан сўради:
– Қани, айтинглар-чи, ҳамма нарсани Худо яратганми?!
Талабалардан бири астойдил жавоб берди:
– Ҳа, Худо яратган!
– Агар ҳамма нарсани Худо яратган бўлса, демак, ёвузлик ва зулмни ҳам У яратган, шундайми?
Талаба жавоб беролмай, жим туриб қолди. Профессор ўз далилларидан лаззатланиб, талабалар олдида фахрланди.
Шунда бошқа бир талаба савол сўрашга рухсат сўраб, қўл кўтарди. Профессор рухсат бергач, ўрнидан туриб, сўради:
– Жаноб профессор! Совуқлик борми?
– Бу қанақа савол?! Албатта, бор. Нима, ўзинг ҳеч совқотмаганмисан?
Талабалар кулиб юборишди. Шунда ҳалиги талаба:
– Аслида совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқлик дейдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Фанда нўл даража ҳарорат деб қабул қилинган ўлчам Фаренгейт ўлчовида – 460 даража ҳисобланади. Бу иссиқликнинг буткул йўқлигини билдиради. Агар бутун олам бу даражага тушиб қолса, борлиқ нарсалар фақат иссиқ-совуқни эмас, балки бошқа ҳолатларни ҳам сезолмайдиган бўлиб қолади. Совуқлик аслида йўқ. Биз “совуқлик” сўзини иссиқлик йўқлиги ё камлигини исботлаш учун ишлатамиз, – деди.
Профессорнинг бу гапларни тасдиқлашдан бошқа иложи йўқ эди. Талаба сўзини давом эттирди:
– Қоронғилик тўғрисида нима дейсиз?
– Албатта, у бор!
– Сиз яна хато айтдингиз! Қоронғилик ҳам аслида йўқдир. У аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганамиз, қоронғиликни эса ўрганолмаймиз. Шундай эмасми? Биз Нютон призмаси ёрдамида ёруғликни рангли нурларга бўлиб юборишимиз, уларнинг узунлиги ва тезлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин қоронғилик устида бундай изланишлар ўтказолмаймиз! Ёки ёруғлик ўлчаш усулларига қарарсиз? Шундай эмасми?! Демак, қоронғилик тушунчасини инсон ёруғлик йўқлигини ёки камлигини ифодалаш учун ишлатади.
Талаба профессордан яна сўради:
– Ёвузлик ва зулм борми?
Профессор:
– Албатта, бор! Уни биз ҳар куни кўрамиз. Дунёда содир бўлаётган жиноятлар ва зўравонликлар... кишиларнинг бир-бирига зулм қилиши... Булар ёвузлик оқибати.
– Ёвузлик ҳам йўқ нарса. Худо ёвузликни яратмаган. Ёвузлик инсон қалбида эзгулик, меҳр-муҳаббатнинг йўқлигидир. Пок эътиқод ва меҳр-муҳаббат иссиқлик ва ёруғлик каби бор нарсалардир. Ёвузлик эса совуқлик билан қоронғиликка ўхшайди. У иссиқлик бўлмаганида келган совуқликка ўхшайди, ёки қоронғилик каби ёруғлик кетганида келади.
Профессор талабанинг заковатига тан берди.

Бу талаба кейинчалик дунёга машҳур бўлган олим Альберт Эйнштейн эди.

✍Зокиржон Шарипов тайёрлаган.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤2💔1
УЗУК СОТУВЧИ
(ҳаётий воқеа)

Бир неча киши Мисрга бордик. Дўконга кирдик. Бир узук ёқиб қолиб нархини сўрадик.
– 1400 жунайҳ, – деди. Бир оз нархини тушириб беришини илтимос қилдик.
– Қаерликсизлар? – деди.
– Ўзбекистонлик, нарҳини, Бухорий юртидан, – дедик.
– Бухорий юртидан экансиз, сизларга 20 фоиз чегирма қилиб берамиз, – деди. Бизга ёқиб кетди.
– Яна қандай олимлар бўлган? – деб сўради.
– Имом Термизий, – дедик.
– МашаАллоҳ, у киши ҳам сизларданми? – деди бири ишонқирамай.
– Ҳа, биздан кўплаб алломалар чиқишган, – дедик.
– Яна ким?
– Имом Замахшарий, – дедик.
Сотувчи “МашаАллооооҳ” деди-да, қўллари билан кўзларини ёпди. Панжалари орасидан ёш оқа бошлади. Кейинроқ билдик, у киши Имом Замахшарийнинг ашаддий мухлислари экан. Бир оз суҳбатлашгандан кейин:
– Сизлардан фойда олмайман. 620 жунайҳга тушган, шуни берсангиз бўлди, – деди. Шу пайт орамиздагилардан фақат ўзбеккагина хос бўлган «гап» чиқди: “Шундан икки дона беринг…”
Мен уялиб кетдим. “Майли, бераман” деди. Узукни бераётганда ёнда турган кишилардан бирлари «намоз ўқишармикин?» деб қолди. Сотувчи қўлини узатаётганча тўхталиб қолди. “Ҳа, намоз ўқийсизларми?” деди. Савол билан жавоб орасида узилиш пайдо бўлди. Чунки, жавоб айтарли йўқ эди…
Бир оз сукутдан кейин “Жумъа намозига чиқиб турамиз” деди кимдир. “Бошқа намозларничи?” деди ҳайрон бўлиб. Зўрғагина “Йўқ” дея олдик. Сотувчининг қўли муаллақ туриб қолди. Бироз сукут қилди-да, ачиниш билан “Майли, мен мусулмонман, айтган нархимга бераман, аммо сизлар қайтиб Имом Бухорийни тилингизга олманг, ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ!” – деди…

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6😢2
​#қайнонам_онам 😊

ҚАЙНОНАМДАН БЎЛАК ЧИКДИМ

Ушалганда тилак -чикдим,
Охир ютиб юрак чикдим,
Дугоналар суюнчи,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Орзуларим талай, талай,
Ўз кунимга ўзим ярай,
Юлдузни бенарвон урай,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Ўтди бир ёз, битта қиш,
Қолипдан кўчибди ғишт,
Билсам экан зўр ташвиш,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Бўлак чиқиб қайнонамдан,
Бемажолу ҳайронаман,
Қўрғон эмас, вайронаман,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Кўчамда ҳамма хўжайин,
Асабга ўйнар атайин,
Бир кун "портлаш"им тайин,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Қўшним ... Ахлатин супирар,
Бирови носин тупирар,
Камига иғво гапирар,
Қайнонамдан бўлак чикдим.

Едирилмас пошналари,
Кунда жуфтим ошналари,
Онам ишга туққан мани,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Ҳожам-Амир Олимхон,
Жаҳли чикса золим хон,
Ўлмаган жон мани жон,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Айвондан туриб бақирар,
Номимни "Эй" деб чақирар,
Камига яна дўқ урар,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Дейди:
- Ошни гўштлирок сузгин,
Лағмонни кокилдек чўзгин,
Манпарни нохотдек узгин,
Қайнонамдан бўлак чиқдим

Чангаллайман ман бошимни,
Ичга ютаман ёшимни,
Оллоҳ синар бардошимни,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Бор бўлсин-а бу зорманда,
Кунда бир лозиманда,
Дунё ташвиши манда,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Пайхон гул-у, лолаларим,
Эплаш қийин болаларим,
Асаб кетди, холаларим,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Панд бермокда соғлигим ҳам,
Қувонч оз-у, кўпайди ғам,
Мен шўрликга бормикан дам,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Ҳар ташвишга ўзим қалқон,
Ҳар чигалга ўзим имкон,
Яшаяпман бўлиб бежон,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Туби тўлмас бу ғоримни,
Ғор аталмиш рўзғоримни,
Турмуш чалар сабр торимни,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Билмагандим қайнонамни,
Дуогуйим, ҳамхонамни,
Онам ўрнида онамни,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

Уй тўридан жой қилай,
Ризосин дилга жо қилай,
Ҳар куни дуосин олай,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.

.. Хамма билсин елиб келдим,
"Ойижон"ни олиб келдим,
Энди тўкис юракман ман,
Рўёби бор тилакман ман.

Хазонрезги



✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤1🔥1👏1
Аллоҳнинг фазли марҳамати ила бир кунда 45 та дуо ижобат бўладиган ўрин, вақт билан ризқланганмиз.
 
   Бу ёмғирсиз, сафарсиз, рўзасиз оддий кунлар бўлганда шундай. Уларнинг сони 45 тага етади.
Айнан мана шу улуғ фурсатларни кўпчилигимиз зое қиламиз.

Улар қуйидагилар:

• Кунлик намоздаги саждаларда 34та ўринда. (Нафллардан ташқари).

• Азондан сўнг 5 марта. (ҳадисга мувофиқ дуо ижобати вақтидир).

• Фарз намозлардан сўнг 5 марта.

• Туннинг охирги учдан бир қисмида 1 мартадир. (ҳадисга мувофиқ).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4👏1😢1
Беш маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда:
40 маротаба “Бисмалаҳ”
40 маротаба “Фотиҳа сураси”
80 маротаба “Ар-Раҳмон”
80 маротаба “Ар-Роҳим”
213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
120 маротаба “Субҳана Робби Ал-Азийм”
240 маротаба “Субҳана Робби Ал-Ало”
15 маротаба “Субҳанака” ни яъни “Сано дуоси”
40 маротаба “Самъи Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
40 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
40 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
33 маротаба “Зам сура”
21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Шаҳодат калимаси
26 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
13 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
13 маротаба “Роббана атина” дуоси
13 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
15 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
15 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
15 маротаба “Шайтон” дан паноҳ тилайди.

Шундай муқаддас ишдан сизни нима тўсиб турибди?!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9👏1😢1😭1
“УРУҒ ЭКИШ” ОЙИ

Ражаб уруғ экиш, Шаъбон уни суғориш ва Рамазон ҳосилни йиғиб олиш ойидир.
Ражаб ойидаги “уруғ экиш” тавба қилиш, ҳаром амаллардан тийилишдир. Шаъбон ойида уни шавқ, муҳаббат ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотни кўп айтиш ила уларни “суғориш” лозим. Рамазон ойи ана шу ҳосилни йиғиш вақтидир.

Ҳабиб УМАР

Рамазонга 20 кун қолди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Мен ўзим ҳурмат қилган, ўзим ҳавас қилган ,ўзим андоза олган ...бир инсонга ўхшаб шифокор бўлмоқчиман. У инсон чин инсон, ҳазрати инсон , мен учун ҳаёт мактабини ўтаган ва ўташда давом этаётган дилбар шахс.

Мен ...

Мен қалблар шифокори бўлишга аҳд қилдим. Туйғулар шифокори бўлмоқчиман. Мен худди Мадина опамга ўхшаб ўқитувчи бўлишга қарор қилдим . Худди улар сингари тақдир қаерда насибамни қўшган бўлса, ўша жойларда дардларга дармон бўлмоқчиман. Умид қилишга ҳақли бўлган кўнгилларга орзу гулларини экмоқчиман .

Мен имтиҳонлар тугагач, айнан устозим ўқиган дорулфунунга йўл оламан ва орадан йиллар ўтгач "Розия худди Мадинанинг ўзидек устоз бўлибди-я!" деган эътирофни эшитишни истайман.

Ҳаа !

Устоооз бўлишни истайман!

Сизга айтмоқчи бўлганларим шулар эди.

Розия сўзларини тугатганида ҳам атроф сув қўйгандек жим-жит эди. Розия қўлидаги гулдастани Мадинага узатар экан устозининг кўзларидан икки томчи ёш думалаб тушганини кўриб ўзини тўхтата олмади. У Мадинанинг бағрига ўзини отди :

- Устооооззз ...

* * *

Мадина бугунги кун таассуротларидан ярим кечагача ухлай олмади. У илк бор ўзининг устоз деб тан олинган қишлоқдан кетишини ўйласа юраги симиллаб ачишиб кетар , бир тарафдан ўқувчилар, касбдошлари ва ота - оналарнинг эътирофларини эслаганда эса кўкси фахр - ифтихор туйғуларига тўлиб кетар эди. Ана шундай қарама - қарши ўйлар исканжасида Мадинанинг кўзи тонгга яқин илинди.

У ажойиб туш кўрибди.

Тушида ўзи севиб киядиган оппоқ ҳаррир кўйлагидамиш . У атрофи тоғлар билан ўралган кенг сайҳонликда арғамчи учаётганмиш. Кўзга кўринмас қўллар уни шундай тебратаётган эмиш- ки, арғамчининг ҳар бориб келиши қиз кўнглида ажиб ҳислар уйғотар эмиш .

Узоқ ухламай кўзи уйқудан очилиб кетган Мадина ҳозиргина кўрган тушининг таъсиридан чиқа олмай юраги энтикди.

"Қаршисига бахт пешвоз чиқаётган инсон тушида учади" - бу раҳматли бувисининг сўзлари эди. Мадина бувисини эслаган чоғда онажониси ёдига тушди , уни жуда қўмсаб кетди .

"Ҳадемай кетаман,- дея ўйлади у ,- шу билан Тошкентдан чиқиш йўқ ... Ким билсин , балки онам кейинги кунларда тез - тез тилга олаётган яқин дугоналарининг ўғилларига турмушга чиқарман" .

Мадина "Турмушга чиқиш" деган гап хаёлига келгани заҳоти кўз ўнгига Анис келиб хўрсинди.
Ўшанда дугонаси Комила масалани узил - кесил ҳал қилиб келгандан буён Анис уни бошқа безовта қилмаган эди.

- Анис ака...

Хўрсинди Мадина.

У Анисни жуда қаттиқ соғинганлигини шу топда ҳис қилди . Юраги қаттиқ ўртанди.

Мадина телефонини олиб бир вақтлар Анис билан ёзган ёзишмаларини ўқиб соғинчларига малҳам изламоқчи бўлди. Мадина тармоққа кириб Комила деб очилган иккинчи профилига уланганда Анисдан хабар келганини кўриб кўзлари катта - катта очилди .

Унинг юраги бежо урганча титроқ қўллари билан хабарни очиб ўқий бошлади.

- Салом , яхши қиз. Сиздан бир илтимосим бор . Мактубимни охиригача ўқиб бўлгунингизча уни ўчириб юборманг.

Яхши қиз . Менинг барча гапдан хабарим бор. Нимадан дейсизми ? Сизнинг Коми эмаслигингизни ҳақиқий Комила илк учрашган кунимиз айтиб берди. Ҳайрон бўлаяпсизми ? Чунки у шунга мажбур бўлди, сабаби кўнглим таниган асл Комила бошқа қиз бўлиши кераклигини унга рўйи- рост айтдим.( Мадина бу сатрларни ўқир экан титроғи кучайиб кетди. У "Коми , барча ишни қотирган экансан- ку , яна менга бошқача эртак тўқиганинг нимаси?" дея асабийлашди-ю , мактубни давомини ўқишга тутинди ) . Мен унга яна шуни айтдим- ки , "Ана шу кўнглим Комила ва Мадина аслида битта қиз бўлиши керак , сабаби инсон бир вақтнинг ўзида икки қизга бирдек ошиқ бўлиши мумкин эмас, бу ҳеч қайси мантиқ ва чегарага тўғри келмайди" дедим.
Комила зўр экан. Дугонангизни айтаяпман. Ўз сўзлари билан таърифлайдиган бўлсам "Супер" қиз экан. У менга барчасини бир бошдан гапириб берди. Ҳеч қандай савол- сўроққа ҳожат қолдирмай. ( "Жуда яхши иш қилибди- да" - фиғони фалакка чиқди Мадинанинг "Дўстингдан топ" деганлари шу бўлса керак")

Мадина . Мен барча - барчасини биламан.

/ 83
👍33❤1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Сиздан фақат битта саволга жавоб беришингизни сўрайман . Фақат биргина ...

Айтинг-чи Мадина :

Қалб шаҳрига қилсам ҳижрат ,
Айт , Мадинам бўласанми?
Мен йиғласам сен ҳам йиғлаб,
Кулганимда куласанми ?

Қуёш каби нуринг сочиб ,
Тафтинг-ла шод қиласанми ?
Тунлар эса шуъла тараб ,
Ҳилолдайин тўласанми?

Адо қилиб соғинчингда ,
Гулдек чамбар иласанми ?
Бегим деган битта сўзинг ,
Менга ҳаёт , биласанми ?

Умрбод бир сени десам,
Сен умрбод қоласанми ?

Сен умрбод қоласанми ?

Мактуб шу ерда тугаган эди.

Мадина оҳиста пичирлади:

- Сен умрбод қоласанми ? ...

Мадина шу сўзларни такрорлар экан хонасининг эшиги оҳиста чертилди.

" Тинчликмикан ?! Тонг энди ота бошлаяпти. Раҳбар аямнинг мазалари бўлмаяптимикан ?"

Мадина шундай хаёллар билан шошилиб эшикка юзланди.

Эшикни очгач эса бирдан ортга тисралди. Остонада дастлаб бир қучоқ гул кўринди. Турфа хил анвойи , митти тоғ гул ва чечаклари. Оқ , пушти , сарғиш , кўк , қизил рангдаги гуллар.

Гулдаста ортидан Аниснинг ўктам чеҳраси кўринди . У қўлидаги гулдастани Мадинага узатар экан унинг кўзларига интизор боқиб шивирлади :

-Қалб шаҳрига қилсам ҳижрат ,
Айт , Мадинам бўласанми? ...


Хонани гулларнинг хуш ифори тутиб кетди...


#ТАМОМ /84

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР !

✍ Муаллифдан:

Ҳайрли кеч, азизлар ...

Мана бугун навбатдаги #БЕДОР_ТУЙҒУЛАР деб номланган қиссамга сўнгги нуқтани қўйдим. Таъбир жоиз бўлса, шуни айтишим керак-ки мазкур асар саноқ бўйича мен томондан ёзилган ўнинчи қисса бўлди. Илк қиссам "Кўзларим йўлингда" ўтган йили айни шундай муборак Рамазон кунларида тақдим этилгани ҳамон ёдимда. Назаримда бир йил бир зумда ўтиб кетгандек... "Бедор туйғулар" қиссаси ҳам барчамиз учун энг азиз ва манфаатли кунларда эфир юзини кўрганидан ҳурсандман.

Қиссани ёзиш орқали ўз олдимга қўйган мақсадга нечоғлик етдиммикан ёки йўқ ?! Бунинг баҳосини бергувчи сизлар бўласиз. Аммо Устоз деган сўз замирида қанча меҳр , муҳаббат , меҳнат , шараф, одамийлик туйғулари жўш уриши ҳақида ёзиш ва ёритишга имкон даражасида ҳаракат қила олдим деб айта оламан.

Азизлар...
Қиссани ёзиш даврида ҳар бир қисми эфир юзини кўрган вақтда ўз қимматли вақтларини аямай муносабат билдириб , менга далда бериб турган барча кўнгилдошларга каттакон раҳмат дейман.

Борингизга шукр...
Сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман...

Қадрдоним... Яхши билинг-ки ҳар бир билдирилган фикр ва мулоҳаза мен учун чексиз аҳамиятга эга...

Келгусида яна шундай онлайн асарлар орқали ғоибона дийдоргача соғ ва саломат бўлинг !

Унутманг !
Сиз энг яхшисига муносибсиз !


Чексиз эҳтиром билан ила
Хазонрезги 🍂

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍61❤7👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар кеч ётишдан олдин дилингизни оғритганларни кечиринг ва тоза юрак билан ором олинг!

Аллоҳ ҳамиша ўз паноҳида асрасин.🤲


ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ!!!
БАРЧАНГИЗ БИЗ УЧУН КАДРЛИСИЗ..🌙✨💫

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤2🔥1
Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин ❄️❄️❄️❄️

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!🌹🌹🌺🌺

якшанба Кунингиз файзга меҳрга тўла барокатли  ўтсин! ❄️❄️


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1🔥1
📿Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қисқача ҳаётлари:🩵

🟢 Умрлари — 63 йил
🟢 Пайғамбарликдан аввал — 40 йил
🟢 Пайғамбарликдан сўнг — 23 йил
🟢Маккада — 13 йил
🟢 Мадинада — 10 йил
🟢 Махфий даъват — 3 йил
🟢 Ошкора даъват — 10 йил

🟢 Бадр ғазоти — 2 ҳижрий
🟢 Ухуд ғазоти — 3 ҳижрий
🟢 Бану Назир ғазоти — 4 ҳижрий
🟢 Хандақ ғазоти — 5 ҳижрий
🟢 Худайбия сулҳи — 6 ҳижрий
🟢 Хайбар ғазоти — 7 ҳижрий
🟢 Макка фатҳи — 8 ҳижрий
🟢 Ҳунайн ғазоти — 8 ҳижрий
🟢 Табук ғазоти — 9 ҳижрий
🟢 Ҳажжатул вадоъ — 10 ҳижрий
🟢 Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотлари — 11 ҳижрий

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлсиз тонг отмас, келмайди наҳор,
Аёлсиз куз-қишинг бўлмайди баҳор.
Аёлсиз бефойда яшаш ҳам, чунки
Юраксиз ҳаётдан нима маъни бор?

Аёлларга юбориб, уларни хурсанд қилинг!


©usanboyeva

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1🥰1
🌼Аёл нима учун уйда бақиради?

Кўпчилик эркаклар рафиқаларининг уйда бақиришидан шикоят қилишади. Лекин бу бақириш – аёлнинг юрагида тўпланиб қолган ҳис-туйғуларни чиқариш усули бўлиши мумкин. Унинг турли сабаблари бор:

1⃣. У жуда кўп масъулиятларни ўз зиммасига олган.


2⃣. У баъзан уй ва ташқаридаги ҳаёт ўртасида мувозанат сақлашга қийналади, иккаласида ҳам муваффақиятли бўлишни истайди.


3⃣. У идеал бўлишни хоҳлайди: меҳрибон эр, тарбияли ва ақлли болалар, тозалик ва тартиб сақланган уй, ижтимоий ҳаётда муваффақият.


4⃣. Унинг организмида гормонал ўзгаришлар содир бўлаётган бўлиши мумкин.


5⃣. Оила аъзолари уни эътиборсиз қолдириши мумкин.


6⃣. У озиқ-овқат чекловига амал қилиб, севимли таомларидан воз кечаётган бўлиши мумкин.


7⃣. У руҳий тушкунликка тушган бўлиши мумкин ва эрининг у билан бахтли эканини, ундан рози эканини ҳис қилмаяпти.


8⃣. Эри унинг ҳолидан хабар олмайди: “Бугун ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?” ёки “Сизга ёрдам керакми?” деган саволларни беришнинг ўзи аёлни енгиллатиши ва хотиржамлик бахш этиши мумкин.


9⃣. У келажакдаги орзу-мақсадлари, касбий ёки таълим соҳасидаги режаларидан воз кечишга мажбур бўлган бўлиши мумкин.


1⃣0⃣ Уйда болалар билан узоқ вақт ҳеч қандай дам олмасдан қолиши уни эзиб қўяди.


1⃣1⃣. Уйдаги одатий турмуш тарзини ўзгартириш учун унга қандайдир кутилмаган совға ёки сюрприз тайёрлаш яхши натижа беради.


1⃣2⃣. Совға қилиш фақат севгини эмас, балки аёлнинг қалбини ҳам озиқлантиради. Совға кичик бўлса ҳам, унинг қалбини илиқлик билан тўлдириши мумкин.



Эй, эркаклар! Аёлларга нисбатан меҳрибон ва сабрли бўлинг. Адолатли бўлинг! Она бўлиш, бола тарбияси ва уй ишлари осон эмас!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥1👏1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг насиҳатлари:

Инсон вафот қилиши билан амаллари тўхтайди,
фақатгина уч нарсадан бошқа:
юриб турган садақа,
ёки фойдаланиб турилган илм ёки дуо қилувчи солиҳ фарзанд.

Ўлсам фарзандларимдан узиламан💔
Ўлсам шунча йил қурган уйларим, машинам, яхши кўрган инсонларимдан узиламан💔

Ҳаммамиз ҳам инсонмиз, ўлим хабари бизни сескантиради.

Лекин ўлсам амалларим узилади деган савол бирор марта сизни сескантирдими?

Ўлим хабари эмас -
ўлган инсонни амал китоблари ёпилиши, унга бошқа амал қилишга имкон берилмаслик хабари ҳаётдаги энг дахшатли хабар!

Субҳаналлоҳ деб бир мартта айтсангиз 10 та ажр ёзилади,
Алҳамдулиллаҳ десангиз 10 та
Аллоҳга Акбар десангиз ҳудди шундай 10 та ажр.

Битта саловот айтинг, ўнта ажр ёзилиб, ўнта гуно ўчирилади.

Бугун тонгда саййидул истиғфорни айтсангиз кечгача ўлим келса,
Жаннати бўласиз.

Бугун касални зиёрат қилсангиз. 70 минг фаришта сизга истиғфор айтиб дуо қилади.

🤩Қуръондан бир бет ўқисангиз 4500 та ажр оласиз.

Ҳар куни бир пора Қуръон ўқисангиз ёки тингласангиз қанча ажр бўлади?

📕 90 мингдан кўп ажр оласиз❗️
Хар куни бир соат сабр қилиб, роҳатланиб Куръон тинглаган вақтингизда 90 мингдан кўп ажр оласиз.

💎Нечта зикрлар бор: ўқиса,
Жаннатга дохил бўлиб Дўзахдан қутулади деган.

Шулардан ўқий оляпсизми?

Умрингизни югур- югурда тугатиб юборманг,
Ўз жонингизни ҳам қутқаришни ўйланг, бугун тириксиз амал қила оласиз, эртага қўйманг.

ЭРТАГА КИМЛАР САФИДА БЎЛАМИЗ:
ТИРИКЛАР САФИДАМИ ЁКИ ҚАБР АҲЛИДАН БЎЛАМИЗМИ АЛЛОҲДАН БОШҚАСИ БИЛМАЙДИ.


БУГУНГИ КУНИНГИЗДАН
ОХИРАТ ДИЁРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИНГ...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤2🔥1