🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Er-xotin o‘rtasida muhabbat davomli bo‘lishining sabablari:

~ gunohlardan uzoq bo‘lish;
~ duo qilish;
~ oilaviy hayot masalalarida yangiliklar qilib turish;
~ suhbat qurish, ochiq bo‘lish;
~ lutf va yumshoqlik;
~ o‘zaro murosa va jonkuyarlik;
~ maqtab turish, hadyalar berib turish;
~ doim yaxshi gumonda bo‘lish;
~ halimlik, hayot qiyinchiliklariga sabr qilish;
~ bo‘sh vaqtni foydali ishlar bilan to‘ldirish;
~ tavoze;
~ sirlarni saqlash;
~ xatosini e‘tirof qilib birinchi bo‘lib kechirim so‘rashga shoshilish.

Er-xotin o‘rtasida kelishmovchilik keltirib chiqaradigan sabablar:

~ gunohlar;
~ taqvoning kamligi;
~ yotoqdagi kamchiliklar;
~ xudbinlik, haddan tashqari suyanib qolish;
~ ortiqcha rashk;
~ erning va farzandlarning haqlari o‘rtasida muvozanat yo‘qligi;
~ doimiy indamay yurish, bo‘sh vaqtning ko‘p bo‘lishi;
~ ta‘minotdagi tortishuvlar, bir-biriga toqati yetmaydigan narsani yuklab qo‘yish;
~ bir-birini ko‘p malomat qilish;
~ bir-biridan ko‘p shikoyat qilish, nolish va g‘azablanish.

🌸 @iffatli_qalb
👍4🔥2❤1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Videoni koʻrishdan oldin ❤️ ni bosib qoʻying 🤩

Masalliqlar:
300 gr qiyma( yogʼsiz)
Piyoz yarimta qirgʼichdan chiqarilgan (suvi siqib olinadi)
Ziravorlar
1 ta tuxum sarigʼi
3 osh qoshiq non talqoni

Hamma mahsulotlarni solib yaxshilab urub urub pishitamiz, frikaldelka yasab olamiz. 15 daqiqaga muzlatkicga qoʼyib qoʻyamiz.

3-4 ta kartoshka qovurib olamiz.
Frikaldelkalarni ham qovurib olamiz.

Bolgarskiy yarimta
Piyoz yarimta
Pomidor 1 ta
1 osh qoshiq tomat pastasi
1 osh qoshiq un qovurib suv solib qaynab chiqqach kartoshka, frikaldelkalarni solib tuz, ziravorlar solib 15-20 daqiqaga dimlimz.
Yoqimli ishtaha albatta tayyorlab koʼrib rohatlaning😍❤️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤4👍4🔥1🥰1👏1
ОНАМ

Россияга кетишимни эшитган онам қаршилик қила бошладилар. Билиб юрибман, нима қилсалар ҳам, ишламасам ҳам ёнларида бўлишим керак. Дадам ўта қаттиққўл одам. "Ишласин, талтайтириб юбординг. Бу ерда бири икки бўлмайди. Четга чиқиб пул топиб келсин, ана ҳаммани боласи чет элда!"
Онам отамга гап қайтармайди, аммо ичидан эзилади. Аслида, ўзимнинг ҳам бегона, совуқ юртларга боришга кўзим учиб тургани йўқ. Аммо дадамнинг ҳар кунги тергашларидан безиб кетдим. Ўқишга киролмагач, машина тузатадиган устага шогирд тушдим. Ҳунарлик бўлдим. Қани энди асбоб-ускуналарим бўлса-ю ўзим устахона очсам, аммо унга пул керак...
Ҳужжатларимни тўғирлаб юрган куним онам бир гап айтиб қолдилар.
—Ўғлим, бугун совчиликка бораман.
Довдираб қолдим. Ҳаяжонланиб давом этдилар
—Дугонам Фазилатни қизини кўргансан. Бўй-басти келишган, оппоқ пахтадек қиз.
—Дадам-чи, олдиларидан ўтдингизми?
—Шунинг учун даданг ихлос қилган оилани қизини топдим-да. Дадангни ўзим кўндираман.
Уйда ортиқча пулимиз йўқлигини билардим. Хаёлимдан ўтганини дарров сездилар
—Пулни ўйлама! Тўй қилганга Аллоҳим ўзи етказади. Кейин кўнгиллари бузилдими, кўзлари намланди, ўзларини бироз тўхтатиб яна аввалгидек кўтаринкилик, орзумандлик билан давом этдилар
—Ана Карима холанг юз минг билан тўй бошлаганман, қолганини худойим ўзи етказган дечпди. Ман Аллоҳга таваккал қилдим, болам, - дедилар.
Мен нима дейишимни билмасдим, қишлоғимиз йигитлари билан келишиб қўйганмиз. Арзонроқ бўлиши учун.Россияга Қозоғистон орқали кетмоқчи эдик.
Хуллас, ўша куни онам бечора катта холамнинг кўйлагини, кичик холамнинг оёқ кийимини кийиб, оналаридан қолган бисотлари— билакузугу, оғирлигидан бўйниларида осилиб қоладиган тилла занжирларини тақиб совчиликка кетдилар
Негадир сал хомушроқ қайтиб келдилар.
Дадамнинг
—Айтим сенга, бу бекорчига ҳеч ким қиз бермайди, деб, яна баланд дорга осилганингга ўлайми? Бўлди, юрт қатори ишлаб келсин!
Онам титраб турган пастки лабини тишлаб, ерга қараганча индамай ўтирар эдилар.
Эртаси куни тонг саҳардан қаёққадир кетдилар. Тушга яқинлашганда қўлларида бир даста пул билан қайтиб келдилар.
—Тур болам, ўзингга устахона очиб бераман. Бозорга борамиз, нима керак бўлса олиб бераман. Мустақил иш бошлайсан, тиллаларимни ҳаммасини сотдим. Турақол! — дедилар. Онам яна ўзларининг ишчан ҳолатларига қайтган эдилар.
Маълум бўлишича, кеча совчиликка борган жойлари иш жойимни сўраган экан. Мен эса отам айтгандек бир бетайинман!
Ўша пул баракали бўлди. Керакли нарсаларни харид қилиб уйдан машина тузатадиган устахона очдим. Устозим иши оғирроқ, ёки эгаси инжиқроқ машиналарни менга жўната бошлади.
Ойим эса ҳар сафар ҳали у холамнинг, ҳали бу холамнинг кўйлагини кийиб совчиликка қатнар эдилар...
Тақдир экан, биринчи очган эшикларига қайтиб бориб, розилик олиб келдилар. Ўша куни кичик холам билан совчиликка борган онам
—Гулбаҳор холанг бошқача-да, йўлдан икки кило мева билан олтита патир олиб берди, биратўласи нон ушатиб қайтдик,—дедилар.
Тўй яқинлашган сари дадамнинг ҳам кайфияти кўтарилиб, ойимга кўмаклаша бошладилар. Қариндош-уруғлар қарашиб, бир чиройли, файзли тўй бўлди... Мен чет элга кетмадим. Сабаби, энди фарзанд кутаётган рафиқам, эшигимиз тагида навбат кутиб турадиган машиналарни таъмирлашдек севимли ишим бор эди...
Ҳикоям чўзилиб кетди-а?
Энди эса асосий гапга ўтаман. Мени онам зир югуриб, чора топиб олиб қолганидан хабардорсиз. Шерикларим кетган автобус Қозоғистон чўлларида ҳалокатга учраб ёниб кетди...
Совчиликка кийиб бориш учун либоси бўлмаса-да, қалбида Яратганга бўлган буюк ишончи бўлган жон фидо оналар фарзандларнинг чин бахти, қайсидир маънода қўриқловчи фариштаси ҳамдир...

✍Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍27🔥2🥰1👏1
1917 йилда Ироқ ҳудудларидан бирига кирган инглиз генерали Стенли Муд қўй боқувчи чўпон билан кўришиб қолди. У чўпонга итларидан бирортасини сўйса, бир фунт стерлинг бермоқчи эканини таржимон орқали билдирди.

Ит чўпоннинг қўйларини бўрилардан ҳимоя қиладиган, унга қўй боқишда ёрдам берадиган ва хатарни сезиши билан огоҳлантирадиган жуда муҳим нарса эди. Лекин генерал берадиган пулга мавжуд қўйларнинг ярмини сотиб олса бўларди.

Чўпон қўйлардан бирини ушлаб қурбон қилишга қарор қилди ва генералнинг оёғи остида бўғизлади. Генерал бунга кўнмади итни сўйишни буюрди чўпон итни сўйди. Генерал чўпонга итнинг терисини шилиш бадалига яна бир фунт ваъда қилди. Чўпон пулни олиб, унинг айтганини қилди. Генерал Муд чўпон итни бўлаклаб ташласа, яна бир фунт бермоқчи бўлди. Чўпон итни майда-майда бўлакларга бўлди.
Генерал учинчи фунтни бериб, кета бошлади. Чўпон сакраб туриб:                                                      
– Яна бир фунт берса, бўлакларни ейишга тайёрлигини айтди.
Генерал Муд:
– Мен сизларнинг табиатингизни билмоқчи эдим холос. Билдимки, нафсингизга қул экансиз! Сен уч фунт стерлингга ўзинг учун энг қадрли бўлган дўстингни бўғизладинг, терисини шилдинг ва бўлакларга бўлдинг. Тўртинчи фунтга уни ейишга ҳам тайёрсан. Мен билишим керак бўлган нарса шу эди – деди.
Ва аскарларига юзланиб:
– Модомики, бу ерда бу каби ақл эгалари кўплаб учрар экан хеч нарсадан хавотир қилмасангиз ҳам бўлаверади - деди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤1🔥1🥰1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-25-

Акромнинг гаплари Олим акага етиб келганда у ғазабдан ўзини бир бало қилиб қўяй деди. Олим ака куйгандан куйди. Бир тарафдан шунча йиллик дўсти . Олим ака дўстидан шунча хафа бўлишга , ғазабланишга тиришса ҳам бунинг уддасидан чиқа олмади. Дўстининг ўзи каби вазият қурбони эканлигидан ўртаниб кетди. Ўзининг аҳволи дўстининг аҳволи олдида бир нави эканлигини ҳис қилганда , Соҳибнинг олдига учиб боргиси келар , "эҳ , куйдирги бола-я , ҳаммамизни бу дунёда дўзахга тиқдинг- а ?!" деб Акромдан ўпкаларди . Бир тарафда эса жон жигари , ҳаётининг бир парчаси мунисгина қизи Шодия . Шодия бир кунда сўлиб қолди. Ҳалиям Акромнинг ўзи ҳақида тўқиган бўҳтонини эшитгани йўқ. Аммо қачонгача ? Тешик қулоқ бир куни барини эшитади-ку , ўшанда Шодиянинг ҳоли нима кечаркин ?!
Олим ака ўйлаб ўйига етолмай қолди.
"Вақт - олий ҳакам " . Бўлди ҳаммасини вақтнинг ҳукмига ҳавола қиламан . Олим ака шуларни ўйлаб , ҳовлига чиқиб кетди.

* * *

Орадан тўрт ой вақт ўтди.
Шодия ўқишга қайтган, ўқишдан бўш вақтида яна тикув цехида ишларди. У қишлоққа бормай қўйганди. Акромнинг ўйламай айтган гаплари қизнинг гулдек ҳаётини барбод қилиб қўйган, буткул изидан чиқариб юборганди.
Шодия ҳужжатларда ҳам расман, ҳам шаърий тарафлама Акромнинг хотини эди. Иккала томон ҳам бу хатоликни тўғрилаш ҳақида ўйлар эди-ку, аммо бир- бирларига учрашишга юраклари дов бермасди.
Мана шу тўрт ой Шодияни буткул ўзгартириб юборди. Шодия жуда озиб кетди. Аммо ...
Аммо у шунча ғам , ташвишни ичида шу даражада гўзаллашиб кетдики,бечорагинанинг бу ҳолати яна бир дунё гап- сўзларга сабаб бўлди. Шодиянинг ўзи эса бамисли ҳиссиз қўғирчоққа айланган, ҳаётнинг камалак ранглари унинг учун оқ- қора рангларга айланиб қолганди.

* * *

Кун ёришмай эшикнинг қўнғироғи жиринглади. Бемаврид жиринглаган қўнғироқдан Олим ака не бир хаёлга бориб , дарвозани очишга интилди . Йўл - йўлакай "ҳозир" деб овоз берганича юзини чайиб олишни унутмади . Дарвозани очар экан, ҳайратдан донг қотди.
Кўча юзида дўсти Соҳиб турарди. Олим ака дўстини бунчалик ўзгариб кетган деб ўйламаганди. Соҳиб ака бир сўз билан айтганда адои - тамом бўлганди.
Соҳиб ака дўсти Олим томон қадам ташлади. Аммо бир сўз айтмай ер чизди. Олим ака вазиятни қўлга олди :

- Кел ,... дўстим .

"Дўстим" сўзини эшитган Соҳиб ака баралла хўнграб йиғлаб юборди .

Олим аканинг ҳам кўзларидан ёш юмалади:

- Йиғлама , йиғлама дўстим.

Соҳиб ака дўсти Олим акани қучоқлаб олди :
- Мени кечир , мени кечир , кечиримга лойиқ эмасман, аммо барибир мени кечир...

Олим ака дўстига ўпкаси тўлиб аранг шивирлади:

- Мен сени кечиролмайман. Сабаби кечиришим учун сени айбдор деб ҳисоблашим керак. Аммо бўлиб ўтган воқеаларда сени айбинг йўқ ... Асло! , - Олим ака сўзини давом эттирди : - Юр уйга , уйда бафуржа гаплашамиз.

Соҳиб ака бемажол ингради :

- Олим , мен билан кетишинг керак , илтимос ҳеч нима сўрама ва мен билан юр , фақат тезроқ , тезроқ ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
👍27❤2🔥1🥰1
#ОҚШОМ_МУТОАЛААСИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-26-

Олим ака тезда аёлини огоҳлантирди-ю, дўсти билан йўлга тушди. У дўстидан "нима гап?" деб сўроқ сўрашга ботина олмас, Соҳиб аканинг ҳам хаёли бошқа жойларда эди.
Машина қишлоқдан чиқиб шаҳар йўлига тушганда Олим аканинг кўнглидаги ғулғуласи янада кучайди . Шайтон уни турли кўчаларга бошларди . Унинг бир хаёли қизи Шодияга кетди. "Шаҳарга кетяпмиз , қизим тинчмикан? Нега бемаҳалда йўлга тушдик?! Нега Соҳиб мени йўқлаб қолди . Ё Акром Шодияга ... Йўғ-ей, худо сақласин..."
Машина ораста бино ёнига яқинлашгунча, Олим аканинг бўлари бўлди. Машинадан тушганларида бу ер касалхона эканлиги маълум бўлди. Соҳиб ака йўл бошлади. Бир неча оқ халатли аллакимларга тушунтириш бериб , кичиккина хонага киришганларида Олим аканинг барча шубҳалари тарқади . Унинг ўрнини чексиз изтироб эгаллади. Сабаби... Сабаби хонанинг ўнг тараф девор тагида бир ҳовуч суяк бўлиб Акром ётарди. Унинг фақат чиройли қош- кўзигина Акромлигидан дарак бериб турарди.
Олим ака ўкириб йиғлаб юборишдан ўзини аранг тўхтатди.
Акромга нисбатан шу вақтгача кўнглида йиғилган бор нафрати ва гина- гудурати зумда изсиз йўқолди. Олим ака Акромнинг ёнига бориб оҳиста шивирлади :

- Болаааммм...

Танасига турли томчи дорилар улаб ташланган , кўзини шифтга маънисиз тикиб ётган Акром гўё уйқудан уйғонгандек бесаранжом бўлди. У Олим ака эмас, дадасига юзланди:

- Дадаааа..., илтимооооссс...

Соҳиб ака Акромни зумда тушунди, у ўғли дўсти билан ёлғиз қолдиришини истаётганини англади ва "хўп" маъносида бошини силкиб, оғир қадамлар билан палатани тарк этди.
Акром Олим акага бир зум тикилди ва минг азобда бор қувватини йиғиб сўзлай бошлади :

- Амаки ... Мени кечиринг . Мен қизингиздан кеча олмадим, чунки у ҳаётимдаги ягона муҳаббатим . Тўғри . Хато қилдим. Бу хатоимни бадалини умрим билан тўладим. Умрим билан. Аммо кетиш шунчалар ... азоблики .( Акром бир нафас сукут сақлади , сўнг у бор фикрларини жамлаб сўзида давом этди ) Мен ўшанда Шодиядан воз кечмаганимнинг бир сабаби бор эди. Ўшанда касаллигимдан хабардор топгач, бир режа тузгандим . Мен умримниинг сўнгги кунларини бахтиёр ўтказмоқчи бўлдим. Шодия билан. Сиз нотўғри тушунманг. Шодия уйимизга қадам босганида унга барчасини айтиб иқрор бўлмоқчи эдим. Шодия ёнимда бўлса бас эди. Мен унга хатто бармоғимнинг учини ҳам теккизмоқчи эмасдим.
Тўғри, мен худбинлик қилдим, аммо... Мен яна шуларни ўйлагандимки, дунёдан ўтганимдан кейин... Шодия отам билан онамнинг ягона меросхўри бўлиб қолиши керак эди.
Хуллас, бу ҳаёт доим биз ўйлагандек бўлмас экан. Сизга шуларни айтмоқчи эдим . Амаки , мени кечиринг. Фақат дилингиздан кечиринг. Ўйламай босган қадамим учун кечиринг. Юрагингингизга етказган ситамларим учун кечиринг. Қизингизга алам- аччиқ устида туҳмат қилиб қўйганим учун кечиринг. Барига сабаб Шодияни беҳад яхши кўриб қолганим учун кечиринг...

- Кечирдим , болам , кечирдим. Бу кўргуликлар пешонангда бор экан-да. Мен ким бўлибманки, сени кечирмасам . Хаммамиз хом сут эмган бандаларимиз . Барчамизни Аллоҳнинг ўзи маҳфират қилсин. Сен ўзингни уринтирма.
👍25❤4🔥1👏1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-27-

-Илтимос, Шодияга мени ...
Хуллас , барини тушунтириб қўйсангиз... Шодияни шунча азобларга дучор қилишим сабаби , унга нисбатан муҳаббатим эканлигини билса дегандим...
Мендан рози бўлинглар ...
Акром кўзларини бемажол юмди. У дилидаги сўзларини айта олгунича ҳам ниҳоятда ҳолдан тойиб қолганди

- Болам...

Акром жавоб бермади . У гўё бу дунёда мавжудмасдек , борлик-йўқлик ҳолатида ётарди...

Олим ака даҳлизда дўсти Соҳибга дуч келди. Соҳиб ака уни ташқаригача кузатиб чиқди . Олим ака кетар чоғида дўстининг оғзидан эшитган ҳақиқати , бугунги тинглаганлари ичида энг дахшатлиси бўлди:

- Кўрдингми , Олим ?! Боламни аҳволини кўрдинг- а?! Озиб - тўзиб кетганини қара. Оламдан ўтса, лаҳад қуртларига ҳам иш қолмади...

Соҳиб аканинг сўнгги сўзларидан Олим ака титраб кетди. У дўстига нима деб тасалли беришниям бермади ...

* * *
Икки кундан сўнг, пешин намози ўқилгач, Акромни қабрга топширдилар.

* * *

Акром оламдан ўтганидан сўнг Шодияларнинг эшиги тагида яна совчилар бозори қайнай бошлади. Аввалгилардан фарқли ўлароқ, бу сафарги совчилар турмуши бузилган, бева қолган, болали , ҳаттоки қуда-анда қилган катта ёшли эркаклардан эди. Шодияга- ку фарқи йўқ бамисли тош қўғирчоқ , аммо куйганда отаси ,айниқса онаси куйиб кетди. Бу томонда Шодиёранинг ҳам бўйи етиб қолган , бечора Шодиянинг бошига келган шўриш савдолар унинг ҳам гулдек ҳаётига даҳл қила бошлаганди .
Олим ака билан Дилдора опа минг аламли бўлмасин Шодияни турмуши бузилган бўлса- да , бирор ёшроқ йигит топиб турмушга бериш ҳаракатига туша бошладилар.

Шундай кунларнинг бирида уларнинг остонасида Ботир юборган совчилар - унинг онаси ва холаси кўриниш бериб қолдилар.
Дилдора опа даставвал гап нимадалигини тушунмай каловланди. Бир вақтлар бу аёллар қизи Шодиянинг қўлини сўраб келганларида берган рад жавоби ёдига тушди . Дилдора опа ушбу аёллар бу сафар кичик қизи Шодиёранинг қўлини сўраб келишган деб ўйлади. Дили озорланди. "Қиз туққанга туҳмат деганда мен назарда тутилганман-да , деб ўйлаб ич- ичидан ўксиди. Мехмонхонада совчилар билан сўрашиб , асосий масалага кўчганда, гаранг ахволга тушиб қолди. Совчилар Ботирдан ... Шодияга эди !!!

* * *

Ёзнинг илк кунларидан атроф-аланг оташ бўлиб кетди. Кекса- ю, ёш борки, ўзини сояга уради. Шаҳарда яхна ичимлик билан савдо қилаётганларнинг куни туғиб қолди. Шу кунларда ҳеч ким "баклашка" деган матоҳни ўйлаб топган инсончалик раҳмат эшитмагандир- ов. Ҳамманинг қўлида баклашка . Ҳамманинг қўлида баклашкада яхна ичимлик. Одамлар овқатниям ўрнига сув билан қорин тўйдирмоқдалар.
Шодия дугонаси Зилола билан зумга институт биносидан кўчага чиқдилар. Улар кўча юзидаги дўкондан муздек ичимлик ичиб танлари яйрагач , яна биттадан заҳирага олиб изларига қайтишаётганда, ўз исми чақирилганини эшитган Шодия беихтиёр ортига ўгирилди .
Шодия ўзига жилмайиб қараб турган Ботирни кўриб кўз ўнги қоронғилашиб кетди. У беихтиёр Зилолани билагини чангаллади. Зилола Шодиянинг бу ҳолатини нотўғри тушуниб Ботирни душман ўрнида қабул қилди ва дугонасининг ҳимояси учун ҳамлага шайланди.

Ботир аста яқинлашди:

- Салом , Шодия...

- Ассс ... Асссалом алайкум , Ботир ака...

Шодиянинг овози ўзига зўрға эшитилди. Зилола авваллари Шодияни ҳеч бундай аҳволда кўрмаганди. Шодиянинг оппоқ юзлари хаяжондан қип- қизариб бўғриқиб кетган, ўзи овчининг тўрига тушган жайрондек билинар- билинмас титрай бошлаганди. Зилола дугонасига қараб туриб бу йигит Шодия учун бошқача қадрли эканлигини тушуниб қолди. У билагини секин Шодиянинг қўлидан ажратиб олиб уларни ёлғиз қолдириш ҳаракатини қилди:

- Шодия , мен Алишер акага коллекциямни кўрсатиб тураман. Шунга шошиляпман . Сен бемалол бораверарсан.

Ботир Зилолага миннатдор нигохда боқди:

- Танишганимдан ҳурсандман.

Зилола кулиб юборди :

- Узр , исмим Зилола. Биз Шодия билан бирга ўқиймиз .

- Мен Ботирман. Биз Шодия билан бир қишлоқда яшаймиз .

- Жуда соз . Ўйлайманки , сиз билан ҳали кўп учрашамиз . Хозир кетишим керак эди .

- Албатта, кўп учрашамиз , насиб этса.
👍48🔥2❤1🥰1😢1
Sizdan 40+ ❤️
Mandan yana 2 ta qism 🤩
❤60🥰6🔥2👏1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-28-

Кўришгунча , Зилола.

Зилола бир табассум ҳадя этди-ю , тез- тез юриб кетди.

Ботир Шодиянинг кўзларига боққанича тек қотди. Ботирнинг кўзлари бутун арзи- додини қалбан изҳор қиларди:

- Шодия , сизни жуда соғиндим. Жуда, жуда ...
Ботир бу сўзларни овоз чиқариб айта олмади . У бироз тараддудланиб Шодияни катта соя ташлаган ҳайбатли дарахт остидаги бўш скамейкага таклиф қилди.
Шодия Ботирга сўзсиз эргашди.

Ботир гап бошлади :

- Шодия , яхши юрибсизми ?! Қишлоқда кўринмайсиз,- Ботир шу сўзларни айтди- ю , тилини тишлаб қолди. Аммо ўқ садоқдан чиқиб манзилга етиб ҳам бўлганди.
Шодиянинг хумор кўзлари жиққа ёшга тўлганди:

- Қишлоқда юргилим қолдими , Ботир ака . Билиб туриб ярамга туз сепманг.

- Шодия , нима учун йиғлайсиз . Нима учун ўзингизни айбдор ҳисоблаяпсиз? Илтимос ... Мени кечиринг. Кўнглингизга озор бериш ниятидан узоқ эдим. Аммо сиз ҳам ўзингини айбдор ҳисоблашни бас қилинг. Бўлиб ўтган ишларда сизнинг гарддек айбингиз йўқлигини ҳамма билади.

Шодия истеҳзоли жилмайди :

- Ҳамма ? Ҳамма дедингизми ?! Ўша ҳамма мени балчиққа аллақачон қориб бўлганидан ҳабарингиз йўқми дейман. Наҳотки , қишлоқда туриб буни эшитмадингиз ?! Қойил сизга , беш баҳо.

Ботир маъюсланди :
- Мен, қишлоқда йўқ эдим ...
Ўшанда совчиларга рад жавоби бериб , эртасига Акромга... фотиҳаланганингизда мен ...
Мен Россияга кетиб қолгандим. Чунки , чунки мен ёниб кетдим. Мен чидай олмадим. Сизсиз ҳаётимни тасаввур қилгим келмади. Ёнган юрагимнинг ўти зора ўчса деб, Россиянинг энг совуқ ўлкасига жўнавордим, аммо фойдаси бўлмади. У ерда олти ой бўлдим. Бу ердаги баъзи ишларимни битирай деб қайтганимда...

#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
👍18❤3🥰1
#МУТОЛАА_ЗАВҚИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-29-

Шодия илкис бошини кўтариб Ботирга тикилиб қолди. Унинг кўзларида чексиз изтироб, чексиз ҳасрат, чексиз соғинч бор эди.
Шодия Ботирга алам билан ўртаниб шивирлади:

- Ботир ака, илтимос... Мени тинч қўйинг . Сиз ўзингизга ўхшаган мусаффо қалбли , покиза бир қизни топинг. Мен... Мен аллақачон барига қўл силтаб қўйдим. Мени ҳаёт гарддек учириб юборди. Мени тутдек тўкдилар. Мен ҳаётдан улушни оташдан олдим.
Ботир ака , менинг барини бошдан бошлаш учун қувватим йўқ, мажолим йўқ... Илтимос , мени тинч қўйинг... Илтимос...
Шодиянинг кўз ёшлари юзини юва бошлади. У ортиқ гапира олмай қолди.
Ботир Шодияга қараб эзилиб кетди ."Қандоқ қиз эди-я?! Беғубор , ҳаётга интилувчан. Ҳозир эса уни кўзларида мунг , чексиз мунг..."
Ботир Шодияни кўз ёшларини артгиси , уни ширин сўзлар билан юпатгиси келди. Афсуски...

- Шодия , илтимос . Барини бир бошдан яхшилаб ўйлаб кўринг. Ҳаётнинг биргина зарбасига чил- чил синиб кетаверманг. Мен бу сафар ортга чекинмайман. Сиз учун курашаман. Мен Шодияни қайтариб олмоқчиман. Ҳув ўшандаги , эсингиздами ... Шўх, беғубор, юраги қувончларга тўла... Шодия, эсингиздами ? Машинам бузилиб йўлда қолиб кетганимиз. Мен ўша кунни , аниқроғи тунни ҳар куни эслайман. Айниқса ... ( Ботир жилмайди), айниқса бақириб ўтакамни ўттиз қилганингизни. Қани эди , вақт айланиб ўша дамга тушиб қолсак...

Шодия Ботирни сўзларига жим қулоқ солар экан маҳзун жилмайди :

- Қўйинг-е . Мен ўша кунга қайта тушиб қолишни истамасдим. Айниқса , "илон" ҳақида гапириб қўрқитганингиз-чи ?!

Шодия , шундай дер эди-ю, аммо кўнгли буни аксини айтар, буни кўзлари сотиб қўйишини билгандек , уларни нуқул четга олиб қочарди...

Шодия диплом ҳимоясига тайёргарлик кўраётганини айтиб Ботирдан кетиш учун ижозат сўради. Ботир қиздан ажралгиси келмай базўр руҳсат берди...

Талабалар шаҳарчаси ёзнинг иссиқ кунларида ўз бағрига тез- тез ташриф буюраётган яна бир ошиқ кўнгилни сиғдирди. Бу албатта Ботир эди. Ботир Шодиянинг розилиги олмагунча кунда- шунда бўлиб қолди . Шодия димплом ҳимоя қилган куни ҳар кундаги каби Ботирни интизорлик билан кута бошлади. Аммо Ботирдан не учундир дарак бўлмади . Ботирнинг ҳар кунги ташрифига ўрганиб қолган қиз лоақал телефонда бўлса-да бир оғиз ҳабар олмаган йигитдан ўпкалади . Кейин дилига хавотир оралади: "Тинчмиканлар ?!" .
Диплом ҳимояси соат пешиндан оққанда тугади. Ҳимоядан чиққан курсдошлар уни нишонлаш учун институт биносининг ташқарисига тўпланганларида Зилола бирдан "Вооой!" деб юборди. Шодия у Зилола тикилиб турган тарафга қаради-ю, қувончдан кўзлари яшнаб кетди.
Узоқда Ботир қип-қизил атиргул ғунчаларидан сараланган бир сават гулни тутганича машинасига суяниб уларга қараб жилмайиб турарди.
Шодиянинг бир шўҳроқ йигит курсдоши чўзиб хуштак чалиб юборганди , иккинчиси унга кўзи билан дағдаға қилди "ўч !" ... Курсдошлари Шодиянинг бошига тушган кўргиликлардан ҳабардор бўлганликлари учун Ботирни кўргач , Шодия учун ҳам ҳурсанд бўлишганди."Ҳайрият! Бугунги кун икки карра қувончли бўлди" . Улар Шодиядан Ботирни ҳам "дипломни ювиш"га таклиф қилишни сўрашди. Шодия иккиланиб туриб қолганда Зилола унинг учун Ботирдан бу хақда илтимос қилди.
Ботирнинг режасида бу таклиф йўқ эди. У бироз ўйланди- ю, "нима бўлса бўлар деб " Шодиянинг курсдошларига эргашди.
Икки соатлар давом этган ўтиришдан Зилола ва Шодияни олиб қайтган Ботир аввал Зилолани кўчасига ташлаб қўйди. Сўнг Шодияни яшаб- ишлаб юрадиган цехига олиб борар экан, манзилга етишга бир баҳя қолганида машинасини кўчанинг чекка қисмида тўхтатди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍39❤6🔥2👏1
🌿Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🤩Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...

🤩Ушбу Муродбахш тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз.

🎀Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.

🌟 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🎀Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.
Душанба тонги хайрли бўлсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣7️⃣➖🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

❄️БУГУН 1⃣7⃣- ФЕВРАЛЬ.
ХАФТАНИНГ БОШИ ДУШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК ОЛИСДАГИ ЯҚИНИМ!!!
🕊❄️

Омонликда дийдорни насибимизга ёзганига шукр!

Умримизнинг яна бир  куни
муборак ва хайрли бўлсин!

Аллоҳим ҳар бир
қилаётган хайрли
ишингиздан босган
ҳар бир қадамингиздан
рози бўлсин!!!

Жисмингизга соғлик
қалбингизга хотиржамлик
тилайман🌸🕊

Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик,
яхшиликка  буюрсин.

Ибодатларингиз ажру
савобларга тўла бўлсин!!!

Кунингиз барокатли ўтсин!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2🔥1🥰1😢1
Forwarded from А+D
😊😊😊😊😊😊😊😊😊😊

🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

😀😍 BUNDAN HAM ZO'RLARI PASTDAGI LINKDA 😊😊

🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓🍓

🍋🍋🍋🍋🍋🍋🍋🍋🍋🍋🍋🍋

🥑🥑🥑🥑🥑🥑🥑🥑🥑🥑🥑🥑

╔═🌿══════╗    ╔═🌿══════╗
       KIRISH 💙                 KIRISH 💜
╚══════🌿═╝    ╚══════🌿═╝


📣 HAMKOR 🔊 BOLALARNI RIVOJLANTIRUVCHI KANAL 🎨
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳикоя

Кексалик ҳаловатини истайсизми?

Ўғил уй қуриш тарадудида юрибди. Ҳар куни ҳисоблайди-чамалайди, янги ҳовлининг қаерига нима қуришни мўлжаллайди, хоналар сонини чамалайди. Ҳар куни кўчага-чиқиб кирганда, ота-онаси яшайдиган хона деразаси олдига бориб улар билан салом-алик қилади. Буни қарангки, ўғил ҳар куни ўша хона олдидан кам деганда беш-олти маротаба ўтса-да, дераза ойналаридан бири сингани, шабадани тўсиш учун ойнасиз ромга ёстиқ тиқиб қўйилганини “кўрмайди”...



Тўй бошлаганидан бери аёлнинг ороми йўқ. Ҳар куни эрига алланималарнинг рўйхатини тутқазади-да, гап орасида “Қиз узатиш осонми?!” деб қўяди. Тилла тақинчоқлару чинни идишларни бир неча маротаба алмаштирди “модадан қолган” эмиш. Парда, мебеллар, келин-куёв сарполарини хориждан олиб келди. Она бир четда мунғайибгина ўтирибди. Тўнғич неварасининг ҳам тўйи кўнглига сиғмаётгани шундоқ юз-кўзидан сезилиб турибди. Набираси ¬ ўғлининг ўғли оғир касалликка чалинган, операцияси учун катта миқдорда пул керак экан. Ўғли боши қотиб унча пулни қаердан топишни ўйлаб эзиляпти. Боласи фарзандининг дардида эзилаётган онанинг кўнглига тўй сиғсинми? “Қизим, шунча пулни бугун урф бўлиб эртага эскирадиган матоҳларга сарфлагунча, укангга бер, ўғлини даволатсин, савобидан ҳам сен, ҳам фарзандларинг баҳраманд бўлади” деган ифодани онасининг кўзидан ўқиёлмаётган аёл эса дабдаба васвасига ғарқ бўлган...



Беш нафар фарзанди бор. Беш болани тарбиялаб, ўқитиб элга қўшдилар. Орзу-ҳавасли тўйлар қилиб уйлантирдилар, узатдилар. Уйлар қуриб, бешик тўйлар қилиб фарзандлари олдидаги қарзларини уздилар. “Болалардан тинчидик, Худога шукур”, деганларида қарашса, етмишни қоралаб қўйишибди. Энди тўй-маъракаларда кекса отахон-онахон дея уларни тўрга ўтирғизиб эъзозлашади. Муборак ҳаж зиёратига бораётганлар маҳалланинг ёши улуғ, пиру бадавлат кексалари дея улардан фотиҳа олишади. Шундай кезларда отанинг ҳам, онанинг ҳам кўнглида “Қанийди, бизга ҳам шундай улуғ ибодатга бориш насиб этса” деган хўрсиниқ аралаш илинж уйғонади. Болалар эса омонат дунё ҳаваслари ва тирикчилик ташвишларининг асирига айланган, ота-онасининг кекса қалбидан кечаётган орзулардан бехабар...

Мулоҳазаларимиз кўзгусидаги қиёфалар аксини танияпсизми, юртдошим? Улар мен, сиз, ҳаммамиз. Баъзан узоқдаги ота-онамизга бирровгина қўнғироқ қилиб қўйишга вақт топмайдиган, “иши кўп”, “бош қашишга вақти йўқ” одамлар...

Эрта бир кун сизу биз ҳам қариймиз. Ота-онамиз ва ён-атрофдаги кексаларга меҳр-мурувват кўрсатиш билан фарзандларимизга ибрат бўлайлик. Бугунги амалларимиз пиру бадавлатлик ва кексалик ҳузур-ҳаловатимизнинг тамал тошларига айлансин.

Умида АЗИЗ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤2😢2🔥1
Овсинлар...

Овсин олишди: шаҳарлик оқбилак келиши олдидан уни пойгакдаги бир хоналик уйга тиқилтириб кўчириб қўйишди...
Зардаси қайнади: "Янги косанинг суви ширин бўлмай ўлсин, биз оёқ остига тушдик-ми, энди?!"
Уч кундан кейин қайнонаси янги келинни унинг ёнига ўтиргизиб ўша шаҳарлик оқбилакка насиҳат қилди: 
-Шу бугундан бу киши- сизга овсинмас, унақа сўзни луғатингиздан ўчириб ташланг, жон-жигар опам деб қабул қилинг! Бу уйда билмаган нарсангизни шу опангиздан сўрайверасиз, ўргатади, билмаганингизни тушунтиради! Рўзғорни шу кишига топширганимга анча бўлган.
Кетига тилла товоқ тутилгандек Малика бу гаплардан ёйилиб кетди.
Ўргатади! Ўргатганда-ки...
Бомдод пайтида ана ўша "овсинча" си худди биринчи синф боласидек ёнига бўйин қисганча келди:
"Опааа, кўчани қайси супургида супираман?!"
Атайлаб унга чўлтоқ, бандида қўл тиладиган бутоқлари кўп, шифтдан ис оладиган- узун супургини тутқазди...
-Етти қўшни у томондан, етти қўшни бу томондан супурасиз, ҳўпми?!
Уйида тинчгина ухлаб ётган ўша етти қўшнининг дарвозаси олдини қўшиб супургунча, "шаҳарлик ойимча" нинг момиқ қўллари пўрсилдоғ-у чақаларга тўлди. 
-Ҳаа, ҳеч нарсамас! Битта яхшилаб кир ювворсангиз ўтиб кетади!" 
Шундай дея насиҳат қилган бўлди- оғриқдан бужмайиб турган келинчакка қарата.
Туш пайти ҳаммомга кирса, "овсинча" си ярим автомат кир машинанинг ичига кирларни бир бошдан соляпти.
-Ҳай, бу нима қилганингиз? Бу уйда ҳамма кирлар қўлда ювилади, пари!
Овсинининг қўлидан автомат порошокни тортиб олиб қўйиб, ўрнига гилам ювишда ишлатиладиган ишқори ўткир хитой порошогини тутқазди.
-Кир совун йўқмиди?- сўради келинчак прорабига рўпара турган қора ишчига ўхшаб.
-Эплолсангиз ишлатинг! Мана шулар бор ҳолос!
"Олқинди"- юзлаб майда совун бўлакчалари ёпишиб, буришиб кетган йиғиндини "манг, олинг" дегандек- кирлар устига ирғитиб берди...
"Қурмағур, ёш бўлса ҳам тегирмондан бутун чиқаркан, кирларни бир тузук ювибди, дорда ярқираб турибди-я! Ўша хитой порошокдан ўзим ҳам бир ишлатиб кўрсам бўларкан", дордаги кирларга қараб, шуларни ичида ўйлади...
Қараса, қайнонасининг ёнида шилиниб кетган қўлларига дори суртиб "овсинча" си ўтирибди.
-Маликахон, дорни бўшатиб келинг, синглингизга тахлашворай, қўллари адойи тамом бўлибди...
"Ҳммм" деб дордан кирларни йиғиштиргани кетди.
Қайнисининг оқ кўйлагини атайлаб ерга тушириб юборди. Кейин тупроқ теккан жойларини яхшилаб кафти орасига олиб ишқалади, кир толалар ичига кириб жойлашди.
Сўнг таманно билан юриб бориб, елкасидагиларнинг ҳаммасини қайнонаси ўтирган диван четига ташлади.
-Вой мана бу кўйлак ерга тушибди шекилли...
Овсинчаси эрининг кўйлагини авайлаб қўлига олди. Эсида бор, дорга илаётганида у топ-тоза эди!
-Тоза ювилмаган!!! Яхххшилаб қаранг!- деди чиртиллаб...
Келинчак гап қайтармади, шунчаки қайнонасининг олдида изза бўлганидан қизариб кетди.
-Майли опаси, ўзингиз бир чайқаб қўярсиз, қўлларига ҳозиргина малҳам суртиб олгандилар- деди хижолатпазликнинг олдини олмоқчи бўлгандек қайнонаси гап билан сийпалаб...
- Ҳмм ҳўп, фақат эртага ўз кирларимга қўшиб юваман...
Эртасига кир ювишдан олдин негадир Хитой порошогини қўлига олди.
"Назарга кирмагани билан ана бу кукунлардан доғни шу яхшироқ кетказса-а, қара-да! "
Кирлари оқарашга оқарди-ю, хашакка ўхшаб қолди. Аммо қўллари...
Ғудраб бориб, тўйдан олдин олинган кир совунларни яшириб қўйган жойидан олди. 
Порошокнинг ишқоридан қўли қичиб, билагига нимадир тошиб кетди. "Бор-ей! " деди қўл силкиб, охири ҳаммасини мағзавасига қўшиб ярим автомат кир машинага солиб қўя қолди.
Дорга кирларни иларкан, ювганлари кўзига ёқмай кетаверди. Айниқса, эрининг қора спортивкаси ўнгиб кетганга ўхшаб қолибди.
-Опаа, ёрдам керакми, келинг ёйишиб юбораман!
Ёнига овсинчаси келди.
-Ўзим қиламан, бораверинг... Ҳа... айтганча, кеча ана бу порошок қўлингизни ёмон қилиб ташлаганмиди?
"Синглиси" бирпас қараб турди:......
👍15❤3🔥2
​​-Ман у берган порошогингизни қўлим шилингани учун ишлатмадим. Ўша сиз берган ҳар хил майда совунларни қирғичдан бап-баробар чиқариб, ярим автоматга солиб айлантирдим. Ичида хушбўй юз совунлар ҳам бор экан. Ўшалар зўр оқартиришибди-да!
-Нима?- деди кўзлари ола кула бўлиб жазаваси қўзиганча...
Овсини гапини яна бир марта такрорлади.
"Нега кир машинада юваркансиз, ахир сизга айтгандим-ку" демоқчи эди, ўзининг ҳам ҳозиргина кир машина ишлатгани ёдига тушиб, тилини тишлаб қолди...
Кичик келин нималарнидир гапириб, катта келинига кир ёйишда қаралашар, қайнона эса уларни деразадан закий нигоҳи билан кузатиб туриб ният қиларди:
"Аллоҳим, кўзим очиқлигида қанчалар бир-бирига эш бўлишса, кетганимдан кейин ҳам бир-бирига ундан зиёд оқибатли бўлишсин."
Тамом.
Азизахон Исмоилова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi!
👍14🔥1👏1