#НОТАНИШ
-2-
* * *
Вилоятдаги Обод қишлоғида фермер Маъруф аканинг боқувдаги олти нафар пишқириб ётган буқаларини бир кечада ўғрилар тинчитиб кетишганлигини эшитган хангоматалаб қишлоқ аҳли эрта сахардан ферма остонасига йиғилиб олдилар.
" Мол аччиғи - жон аччиғи" деганларидек, Маъруф фермер битиб ётган бойлардан бўлса ҳам, бу ўғирликдан юрак- бағри куйиб қақшаётганини ҳамқишлоқларига ошкора қилишга ҳаё қилмади. Масаланинг моҳияти очилганда қолганлар ҳам фермерга янада ҳамдард бўлишга интилишди. Сабаби бу буқалар насл олиш учун тўғри Голландиядан олиб келинган , нарҳи ҳам шунга яраша ҳаддан ташқари баланд эди.
Сожида буларнинг барини аммасининг болохонасидан беэътибор кузатиб турар, кўнглида "шунча одам оввора , буқалар барибир топилмайди. Улар аллақачон "Учар"нинг ертўласида маринадлашга тайёр қилиб бўлинди" дея ўзига ўзи гап ташлаб турарди.
Бирдан одамлар бир четга тизилиша бошлашди. Сожида ниҳоят у кутаётган "дўст" қишлоққа кириб келганлигини фаҳмлади. У болохонадан тушиб ферма томонга йўл олди.
Туман жиноят қидирув бўлими ходими лейтенант Азиз Алиев тонгни Обод қишлоғида кутиб олди .
Лейтенант йигирма олти ёшлар атрофидаги баланд бўйли , оқ-сариқдан келган келишган йигит эди . Унинг ташқи кўринишига қараган инсон" бу йигитнинг ўрни ички ишлар тизимида эмас, балки актёрлик соҳасига кўпроқ мос тушарди " дея ўйлаши табиий эди.
Сожида юз- кўзини айвони энли кепка билан тўсиб олган, кепканинг тагидан оппоқ рўмолда бўйниларини гўёки қорайиб кетмаслик учун танғиб олгандек эди. Аслида бу таҳлит кийинишдан мақсад назарга ташланмаслик эди .
Сожида Азиздан эллик қадам масофа узоқликда тўхтади . У аммасининг ўғли ўзидан тўрт ёш кичик Амирхон ҳамда унинг ўртоқларининг даврасига қўшилди ва киши билмас Азизбекнинг сўзларини лаб қимирлатишидан ўқий бошлади. Азиз Маъруф фермерга:
- Қани , бўлган воқеа тафсилотини барчасини бир бошдан гапириб берсангиз. Кимдан гумонингиз бор ? Сизнингча бу иш қанча муддатдан буён уюштирилган ?! ,- қабилидаги саволларни бир бошдан бера бошлади. Фермернинг сўзларини кичиккина замонавий аппарат ёрдамида ёзиб ола бошлади.
Ярим соатлик суриштирув ишларидан сўнг ён чўнтагидан телефон рақами ёзилган визитка чиқариб фермерга узатди. Сожида қуёш тиғида айнан шунинг учун турганди. У Азизга тикилиб турганча визиткадаги телефон рақамларини фермерга ўқиб беришини жуда истаётганини кўнглида уч маротаба такрорлади. Азиз турган жойида бесаранжом бўлгандек , у ёқ, бу ёққа аланглади, сўнгра визиткага имо қилиб изоҳ бера бошлади:
- Визиткамни йўқотиб қўйманг, илтимос. Телефон рақамим тўқсон учли . беш юз йигирма ... ноль етти ...
Сожида Азиз Алиевнинг лаб жуфтлашидан рақамларни ўқир экан , миясида беихтиёр маълумотларни қайта ишлай ва ҳотирасига жойлай бошлади. "Оҳ- хооо , олифта йигит экан . Телефон рақамида икки марта етти сони қатнашяпти. Бундайлар илм ва мантиққа суянишади- ю , танлов вақти келганда юраклари кўп панд бериб қўяди- да ..."
Сожида мақсадига етганди , у ортига бурилиб уйга қайтишни ихтиёр қилаётган вақтда кўзи Мардон қоровулга тушиб беихтиёр кулгиси қистади. Мардон қоровул ўзини шунчалик бечораҳол тутарди- ки , унга кўзи тушган киши гўё йўқолган моллар шу бояқишники деб ўйларди. Сожида Мардон қоровулнинг бўртиб турган чап кўкрагига тикилди, унинг қулоғига қоровулнинг кўнглидан кечаётган ўйлар бир- бир эшитила бошлади:"Уффф, тушликкача сабр қилсам, қутилсам керак. Яхшиям роль ўйнашни машқ қилиб ўзимни пишитиб олганим . Менимча, ёмон чиқмаяпти . Вооой бу кунгача қанча қийналганларим . Олтита буқани бузоқчалигидан бир- бир ўзимга ўргатиб катта қилиш осон бўлмади. Лекин кеча меҳнатимни самарасини кўриб "Учар"ни шотири Сирож эам қойиллар қолиб кетди. Иккаламиз шунча молни прицепга бехит ортиб юбордик- а ?! Учта ходка қилгунча Хушмурод ҳам қилт этми ухлади- я . Аммо Сирож обкеган дори класс экан. Кечаси ичган одамни қонидан кундузи топиб бўлмайди дейди. Топса Нима ?! Жавобгарлик Хушмуродга тушади . Хмммм. Алибини зўри манда, аммо . Кеча сменим бўлмаганлиги ўзи зўр алиби. Кейин атайдан

👍32🔥2❤1
#НОТАНИШ
-3-
ўзимни ичганга солиб тўпалон уюштириб, Тўра магазинчининг дўконини ойнасини синдирганим яхши бўлди. Бир жуфт еган муштим ҳам ўзимнинг фойдамга роль ўйнайдиган бўлди-да. Буқаларни пулини элликка эллик қилишга келишганим эса қойилмақом иш бўлди. Нафсингга от тепгур Сирож уялмий етмишга ўттиз дейди- я. Аммо мен ҳам сувни кўрмай этик ечадиган анойилардан эмасман. Оҳ, юраккинам . Бу пулларни сарфлашга ёмон ошиқяпти-я...
Аммо қанчалик ҳоҳламай ҳозир сарфлай олмайман. Майли кўпи кетиб ози қолди ...Ҳадемай ..."
Сожиданинг боши оғриб кетди . "Бўлди-ей" . У қўлини силтаб ортга Зулфия аммасиникига қайтиб кетди .
Аммаси уни гинахонлик билан кутиб олди:
- Қизим,мени ҳавотирга қўйиб қаерларда юрибсан ?!
- Маъруф аканинг буқаларини ўғирлаб кетишибди. Ўша ерга бориб келдим . Поччам билан Амирхон ҳам ўша ерда эдилар.
- Санга нима қизиғи бор , бу ишларнинг ?! Тавба қилдим, ўғилболага ўхшайсан- !? Ҳаҳ унутаёзибман. Пешин вақтида Ҳайри опоқинг тунов кунги совчилиги юзасидан жавоб учун келар эканлар . Яхшилаб ўйлаб кўр , яна бир бор. Ҳарна ёнимда бўлардинг- да болам. Қани Амирхоним сен билан ҳеч бўлмаганда тенгдош бўлганда эди . Сизлардан сўраб ўтирмай ўзим шартта тўйларингни бичиб юборақолардим.
Сожида Аммасининг беғуборлигидан кулиб юборди :
- Вой аммажоним-ей . Бекор шундай бўлмаган- да. Эссизгина .
Мен сизга жон деб келин бўлардим. Аммо бу совчиларга йўқ деб юборинг. Биринчидан, ҳали ёшман. Ҳали йигирмага ҳам кирганим йўқ-ку ( Сожида Аммасининг эътирозга оғиз жуфлаганини кўриб дарҳол сўзига қўшимча қилди ) Вааай, майли , хўп . Кейинги ой йигирмага кираман .
Иккинчидан, Хайри опоқининг дардлари мени келин қилишдамас, дадамдан қолган мол- дунёда.
- Қизим , намунча бадгумон бўлмасанг . Тўғри , акам раҳматлидан сенга бир дунё бисот қолди . Аммо ...
Зулфия амма керакли сўзларни тора олмай каловланди .
- Аммажон, келинг сўзларимни бир текшириб кўрамиз. Ҳайри опоқи келганларида "Ўйлаб кўриб Сожидани сизларга келинликка беришга розимиз , фақат акам шўрлик ўлимларидан олдин катта қарзга ботиб қолгандилар, шу сабабли қизгина ҳеч вақосиз қолиб кетди-да. Энди ўзингиз бош бўлиб , ўраб - чирмаб оласизлар-да " дейсиз. Унутманг, Аммажон, олдин розилик беринг . Сал вақт ўтгач , мени ҳеч вақоси йўқ деб эълон қилинг, ҳўпми ?!
Зулфия амма Сожидани ақл - заковотига лол бўлиб , ҳайратланиб турганида, дарвозадан Икромжон почча ҳаллослаб келиб қолди . У аёлининг ва Сожиданинг саломига алик олар экан , ўзича изоҳ берган бўлди :
- Войей, вой войей . Ана ҳангома . "Маърип перма" ўтдак тушиб ўтирибди- я ... Ҳеч бандани бошига солмасин. Айтишларига қараганда, ҳар битта буқасига биттадан зўр мошин бераркан .
Сожида поччасига кўнглидагиларни гапиргиси келди-ю, олган тарбияси йўл қўймади , қизлик ҳаёси устунлик қилди.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍24❤3👏2🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#НОТАНИШ -3- ўзимни ичганга солиб тўпалон уюштириб, Тўра магазинчининг дўконини ойнасини синдирганим яхши бўлди. Бир жуфт еган муштим ҳам ўзимнинг фойдамга роль ўйнайдиган бўлди-да. Буқаларни пулини элликка эллик қилишга келишганим эса қойилмақом иш бўлди.…
Yoqimli mutolaa tilayman azizlarim ❤️
👍25❤3👏2🔥1
Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин
Яқинларга Улашинг.. 🌸
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥1🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨Aссалому алайкум
Бугун 26- ФЕВРАЛЬ Чоршанба тонги муборак бўлсин
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
🕊❄️Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
🕊❄️Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
🕊❄️Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!
🕊❄️Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!
🕊❄️ Бугунги кунингиз мароқли ва ёқимли ўтсин.🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бугун 26- ФЕВРАЛЬ Чоршанба тонги муборак бўлсин
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
🕊❄️Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
🕊❄️Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
🕊❄️Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!
🕊❄️Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!
🕊❄️ Бугунги кунингиз мароқли ва ёқимли ўтсин.🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1🥰1
🌿"Лаа илаҳа иллаллоҳ" қавлида лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ. Шу боис лабни қимирлатмасдан ҳам бемалол айтиш мумкин.
🪴Бунинг ҳикмати шундай:
Инсон ўлим вақтида лабини қимирлатишга ҳам қодир бўлмайди. Инсон ана шу вақтда тавҳид калимасини бемалол айтиши учун лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🪴Бунинг ҳикмати шундай:
Инсон ўлим вақтида лабини қимирлатишга ҳам қодир бўлмайди. Инсон ана шу вақтда тавҳид калимасини бемалол айтиши учун лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1🥰1👏1
Ҳаёлларингизда қанчалик имконсиз бўлсада, асло ноумид бўлманг... Бўлмайди... Бўла олмайди деманг... Агар Аллоҳ истаса, агар Аллоҳ насибингиз этган бўлса уни амалга ошириш учун минглаб сабабларни келтириб қўя олади... Бир бора «Бўл» деса, кифоя...!
✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz
Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz
Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
👍5❤2🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Раҳмат ҳаётимда борлигинг учун…
Яқинларингизга муҳаббатингизни кўрсатишдан уялманг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Яқинларингизга муҳаббатингизни кўрсатишдан уялманг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥1🥰1
⭐️🌙 Рамазон инсон учун ўз амалларига назар солиб, ўзини ҳисоб - китоб қилиши, Аллоҳ таолога қайтиши керак бўлган ойдир!
⭐️🌙 Бу ой ҚУРЪОН, ДУО, ЗИКР, фаҳш ишлардан қайтиш, қалбга тил Аллоҳни зикри билан ёрдам қиладиган, покланишига сабаб бўладиган ойдир!
🌟🌙 Бу ой йил бўйи эришилмаган савобларни қозониш, даражаларни кўтарилишига имкон бўладиган ойдир!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
⭐️🌙 Бу ой ҚУРЪОН, ДУО, ЗИКР, фаҳш ишлардан қайтиш, қалбга тил Аллоҳни зикри билан ёрдам қиладиган, покланишига сабаб бўладиган ойдир!
🌟🌙 Бу ой йил бўйи эришилмаган савобларни қозониш, даражаларни кўтарилишига имкон бўладиган ойдир!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥳🥳🥳🥳 Bayram yaqin lekin siz hali ham yaqinlaringizni nima bilan hursand qilishni bilmayapsizmi 🤔🤔🤔 demak bu kanal aynan siz uchun.
Sovunli gullar 💐💐💐🪷🪷🌺🌸aynan siz izlayotkan sovg'a bo'la oladi!
💐💐💐😍Sovunli buket uyingizni mayin ifor bilan qamrab, yaqinlaringizga xush kayfiyat taqdim etadi. Afzalligi shundaki qurib qolmaydi 3-5 yilgacha bir xil turadi💐💐
❗️✍ Eng asosiysi hamyonbop narxlarda 💸💸💸
Bizni yo'qotib qo'ymaslik uchun tezda bizga qo'shilib oling
👇👇👇👇
https://t.me/handmadeflowersbyoydin

👍3
🧕 Muslimalar kundaligi
🥳🥳🥳🥳 Bayram yaqin lekin siz hali ham yaqinlaringizni nima bilan hursand qilishni bilmayapsizmi 🤔🤔🤔 demak bu kanal aynan siz uchun. Sovunli gullar 💐💐💐🪷🪷🌺🌸aynan siz izlayotkan sovg'a bo'la oladi! 💐💐💐😍Sovunli buket uyingizni mayin ifor bilan qamrab, yaqinlaringizga…
8-mart, Navroʻz, Hayit bayramlari uchun esda qolarli sovgʻa izlayotganlarga tavsiya qilaman 🤩
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Judayam tez va yumshoq og’izda eriydigan Olmali pirog!
❤️ bosib yaqiningizga yuborishni unutmang🫶🏻
Hamiri uchun:
300 gr un
1 choy qoshiq razrixlitel
50 ml suv
40 gr sahar pudra
2 osh qoshiq smetana
1 ta tuxum
100 ml yog’
Nachinkasi:
3 ta olma
tabga kora shakar
1 choy qoshiq karitsa
Yong’oq maydalangani
180• da 30 daqiqa pishiramiz!
🍬 @Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

👍5❤1🔥1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Like bosib, yaqinlaringizga yuborib qoʻying 🤩 manfaatli boʻlsin 🤩
Kofte
🤩 Ramazonda iftorlik uchun juda qo’l keladi sababi tez tayyor bo’ladi🫰🏻
💕 @Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

👍4❤1🥰1