🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Қандай чиройли дуо

"Я Роббим! Юсуф алайҳиссаломнинг  юз-хотири учун 11 акасини кечирдинг.

Рамазон ойининг ҳурмати биз бандаларингнинг қолган ўн бир ойини ҳам кечириб юборгин..."🤲

Ҳузур лаҳзалари билан кўнгилларга баракот ёғдирган ифторлар бўлсин!🤲


Иймон ёшларида ювилсин юзлар,
Тиловат сеҳридан гулласин диллар.
Гўзал сабрларга ваъдадир Жаннат,
Чанқоқ кўнгилларга ифтор муборак.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1👏1
🩷🩷🩷🩷🩷🩷

Хайрли ифторликлар 🌙
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1🔥1
🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

✅ Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

✅ Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
≈ 2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 4 кг арпадан – 16 000 (ўн олти минг) сўм;
≈ 2 кг майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
≈ 4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

✅ Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1👏1🤗1
🧕 Muslimalar kundaligi
#НОТАНИШ -16- Сожида шу таҳлит тажрибаларни бир неча бор текшириб кўрди. Ҳаммасида ижобий натижага эришгач , бошини креслога ҳорғин ташлади : - Всёёё... Бўлди ... Ҳал... Ҳаммаси... * * * Зулфия аммаси Сожида кутганидек эрта сахардан келмади.…
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
(давоми)
-17-

Ўшанда Сойима тушмагур , катта ўғли Фарҳоджонга ҳомиладор бўлиб қолган вақтлари экан. Худо раҳмат қилгур қайноталари Раҳим ака билан қайноналари Лутфи опоқи кўп фарзандли бўлишса ҳам , ейиш - ичишларини жуда ўрни-ўрнига қўйган одамлар эди. Бошқа нарсаларини гапирмай қўяқолайку-я, ҳафта десам муболаға бўлар, аммо ҳар ойда катта-катта қўчқорларни юмалатиб , музлаткични гўштга тўлдириб қўйишарди.
Сойиманинг гўштга боши қоронғи бўлган экан- да.
Янги келин , ҳали бу хонадонга келганлигига уч ой ҳам бўлмаган вақтлар. Бир куни овқат қила туриб , тўйиб гўшт егиси келибди. Аста бир коса ҳажмидек гўштни ўзининг келин бўлиб тушган хонасига олиб кирибди. ( Зулфия амма шу ерга келганда ўзини тутолмай кулиб юборди. Даврадагилар "қани бу ёғи нима бўлар экан?!" дея сабр билан анча кутиб туришди) . Хуллас , Сойима гўштни пиширишни антиқа усулини ўйлаб топибди. У ... электр чойгумга гўшт, озроқ туз солиб, устидан сув тўлдирибди ва токка улабди. Сўнг ташқарига чиқиб бошқа юмушлар билан андармон бўлиб кетибди.
Келинчакнинг умумий қозонда пиширган овқати тайёр бўлгач, ҳамма дастурҳон атрофига ўтирибди. Уй эгалари овқатланаётиб хонага сизиб кирган куйинди ҳидидан ҳайратга тушиб қолишибди. "Бу ачимтир ҳид қаердан келяпти?!" деб ҳамма бир-бирига ҳайрон боқар эмиш.
"Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади" деганлари бежизга айтилмаган экан- да. Хуллас , ўша "иситмаси" Сойимани бутун қилмишини ошкор қилибди. Ошкор қилгани бор бўлсин , янги келиннинг уйидан бир йилгача куйинди ҳидини келиб турганини айтмаса ,
оила аъзолари барибир шод бўлишибди, сабаби кутилаётган набира Муроджон бош набира эди-да ..
Ана шунақа гаплар ...

Туғилган кунга йиғилганларнинг барчалари Зулфияхон амманинг хазил - ҳузил гаплари билан куннинг қандай кеч бўлганини сезмай қолишди.
Кун асрдан ошгандан кейин Амма кетаманга тушиб қолди. Уй эгаларининг "бугунча қолақолинг" деган илтимосларига "Бормасак бўлмайди, сигирларим ҳам "бирон тирик жон борми бу уйда?!" деб мўърайвериб ҳолдан тойишгандир" дея шаҳдам отланақолди .
Аммаси хайрлашиш олдидан Сожидани бағрига босди :
- Туғилган кунинг муборак бўлсин , асал қизим . Бу сенга ...,- У шундай дея сумкасидан қоғозга ўралган китоб чиқариб берди ва сўзида давом этди,- бу совға сени ўн олти йилдан буён кутади ...
👍16❤1🔥1
#НОТАНИШ
-18-

Сожиданинг кўзлари пирпиради :

- Раҳмат , Аммажон ...

Сожида қўлида турган ўрамдаги совғани аста - секинлик билан очди . Аммаси берган нарса китоб эмас, балки чарм муқовали қалингина дафтар бўлиб чиқди.
Дафтарни оҳиста очган Сожида унинг биринчи бетидаги "Жоним қизим Сожидага" деган ёзувга кўзи тушди. Сожида савол назари билан аммасига қаради . Зулфия аммаси "Сабура" деди шивирлаб . Бу дафтар Сожидани дунёга келтирган, чиройда ва заковатда тенгсиз онасидан қолган яна бир , айнан қизига аталган хотира дафтари эди . Сожида дафтарни чап қўлида ушлаб, ўнг кафтини унинг устига қўйди. У бундан ўн олти йил аввалги вақтга тушгандек, Онасининг меҳри ва қайноқ нафасини туйгандек бўлди .
Сожида ҳозир ҳис- ҳаяжоннинг ўрни эмаслигини , дафтар билан ўзи ёлғиз қолганда дардлашиши кераклигини англаб , ундан базўр қўлини тортди .

У аммасига миннатдорчилик билан боқаркан , бор изҳорларини овозига жамлаб:

- Аммажон, бу берган совғангиз умрим давомида шу чоққача олган совғаларим ичида энг қадрлиси бўлди . Раҳмат ... - дея олди халос
Аммаси индамади , унинг бор муҳаббати кўзларида мавж уриб турарди.

* * *
Уй эгалари аммаси , поччалари ва Амирхонни кузатишгач , Орзу опаси ҳам кетгиси келмай базўр :

- Энди бизларга ҳам руҳсат берақолинглар,- деганча эрига мўлтиради .

Сайфиллоҳ поччаси жуда тушунган йигит-да . Орзуга :

- Шу десанг , бугун шу ерда ётиб қола қол дейишимни кутяпсан биламан , аммо бундай дегим келмаяпти- да . Бошингда шундоқ азиз эринг борлиги , сенсиз бир нафас ҳам яшай олмаслигини билганинг ҳолда , меҳр билан , муҳаббат билан тезроқ отлана қол ,- дея Орзуни шошилтирди .

Қуёш уфққа бош қўяр пайти хонадонда Вазира опа ва Сожида икковлари қолишган эди .

* * *

Мана бир неча кундир-ки, Азизнинг еган - ичгани ичига тушмайди . Хаёлида фақатгина сирли қўнғироқ эгаси - "Нотаниш" .
Азиз бу овоз эгаси ўз овозини қўнғироқ қилган вақтида атай ўзгартириб гапираётганлигини қалбан ҳис қилади. Аммо неча ёшда эканлигини чамалай олмай хуноби ошади. Кўпинча бу аёл ( ёки қиз ) нима учун ўз шахсини сир тутишини тагига етолмай гаранг бўлади. Даставвал қўнғироқ қилган вақтда унинг жиноятчиларнинг шерикларидан бири деб ўйлаганди. Аммо кейинги қаторасига қилган бешта қўнғироғидан кейин , бир одам бирданига шунча жиноятчига шерик бўлиши мумкин эмаслигини қалбан тан олди . Тўғри-да , аёл киши бир йўла талончилик, ўғрилик, гиёхванд моддалар савдоси , номусга тажовуз қилишга уриниш - буларга қандай алоқаси бўлиши мумкин. Энг ёмони - бафуржа гаплашмаслиги . Қисқагина хабаридан ҳеч қандай маълумот олиб бўлмайди. Бир , икки марта "тўхтанг , мен билан гаплашинг , сизга саволларим кўп" деган илтижоларига "сиз тезроқ ҳаракат қилишингиз керак, сизнинг касбингизда сониялар дақиқаларга, дақиқалар соатларга , буларнинг бари инсон ҳаётига тенг , чарчаманг , дўст ! Омад ! " дейди-ю шартта алоқани узади .
Азиз бу "дўст" ни бошқача йўл билан қидирса , балки аллазамон топган бўларди . Аммо унда Азизнинг ўзи "дўст" бўлиб қолармиди . Ахир у "нотаниш" Азизга дастлабки қўнғироқ орқали уланган кунларидан ўзини сотмасликни, сотса кўп нарсани йўқотиб қўйиши аниқлигига ишора қилиб келаяпти- ку.
👍20❤2🔥1
#НОТАНИШ
-19-

Азиз кўп ўйланди . Ўйларининг пировард хулосаси шу бўлди-ки, "дўст" мени садоқатимни синаяпган бўлса керак " деб ўйлади . Аммо ўша инсонни жуда - жуда кўргиси , у билан танишгиси , фикр алмашгиси , диллашгиси келаётганлигини рад эта олмади. У фикрлар исканжаси, саволлар гирдобида қийналиб кетган эди.

* * *

- Янами ? - Таҳдид овозида берилган саволдан Шоилёснинг боши эгилди .
Нима дейишни билмай дудуқланди :

- Шеееф ...

- Нимага чайналасан, тилингга тирсак чиққанми ?! Сани мақташгани учун қанотимга олгандим . Ўшанда жа осмондан келувдилар шекилли-а ?! Бу соҳада манга етадигани йўқ деб ?! Мана кўрдим , санга етадигани йўқлигини ?! Тўғри айтган экансан , халта қилишда сенга етадигани йўқ экан ?!
Тавба мен сенга хазил пул тикдимми?! Ҳамма айтганингни қилиб бердим, шароитларингни чики - чики қилиб қўйдим . Аммо сен лоақал шу ҳаражатларниям оқлай олмадинг ?! Туршак !
Сўқимга боқяпганим йўқ сени , шуни яхшилаб манави қовун каллангга қуйиб ол ! Манга баҳоналаринг кетмайди. Пашёл , кўзимга кўринма !
Шоилёс шуларга йўлиқтирган кунига ... йўллаганча эзгин кайфиятда хонадан чиқар экан , ичида шефнинг сўкинишларига жавоб қайтариб кетарди , аммо бундан кўнгли таскин топмасди. "Тухуммишман , туршакмишман , яна қовун ҳам эканман " чуқур уф тортди Шоилёс :" Ўзингчи , осмондаги ойсан- да ўзингча ?! , Тилингни сайратадиган пулинг бўлмаса неча пуллик одамсан ?! Эҳ , ўшанда фалокат босиб , қамалиб қолмаганимда ... Сенга дуч келармидим , сендай касга бошимни эгиб яшармидим"
Шоилёс бундан бир неча йил олдинги воқеаларни эслаб чуқур ух тортди .
Ўша пайтлари Шоилёс мактабни энди битирган йили эди . У биринчи йили ўзи орзу қилгандек ўқишга кира олмади . Бунга сабаб унинг билимининг пастлиги эмас, балки отасининг оғир касал бўлиб қолганлиги эди. Туппа - туззук юрган одам бир куни биқинини чангаллади- ю , хушини йўқотди .
Шифокорлар кўп текшириб ўтиришмади , шартта хулосани чиқариб беришди . Буйракда саратоннинг охирги босқичи. Шунда Шоилёс дадасининг сўнгги кунларда аллақандай дамламалар , туркана дориларни ўзича ичиб юрганлигини эслади . Табиатан оғир - босиқ отаси дардга шу даражада чидамли эканми ё пешонасига битилган тақдирнинг ёзуви ўзи шундай битилган эканми , ҳуллас ҳаммаси бир бўлиб ортга йўл қолмаган вақтдагина отасининг дарди ошкор бўлганди. Эркак топсагина рўзғорда барака бўлар экан - да. Топиб - тутиб турган отасининг ётиб қолганидан кейин , бу оилада ҳам "қўли калталик" деб аталмиш мусиқа садолари чалина бошлади. Шу вақтгача ўқишдан бош кўтармаган тўнғич фарзанд Шоилёс нима қилишни билмай гарансираб қолганди. Бошидаги ақлидан бўлак хеч ҳунари йўқ оқбилак бу йигитнинг кўчада ишлаб топиб пули отасининг дори- дармонига урвоқ ҳам бўлмай қолганди.
Аста - секин рўзғордаги қўлга илинадиган ҳамма нарса бирин- кетин сотила бошлади. Аммо ... онаси , уч синглиси , ўзи , бемор отаси ... Келган пул келганда тугайверди .
Шундай кунларнинг бирида бир дўсти Шоилёсга мўмайгина пул ишлаб олиш таклифини айтиб қолди. У "Бир уйдаги катта ертўлани эрталабгача бўшатишимиз керак , ўша хонадон эгасининг уч кундан кейин юбилейи экан , шунинг учун у ерни меҳмонлар келишига билярдхона қилишни режалаштирибди. Ҳоҳласанг юр , бўлмаса бошқа болаларни чақираман" деганда , Шоилёс жон деб рози бўлганди .
👍16❤2🔥1
#НОТАНИШ
-20-

Улар қош қорайганда яна уч йигит билан ҳаялламай шаҳар четидаги ҳашаматли икки қаватли хонадонга етиб боришганда "ҳонадон соҳиби" уларни мулозамат билан кутиб олиб , ертўлага йўлни кўрсатиб қўйди .
Ертўладаги барча юклар тонг отмай ҳовлига орқамачаси киритилган юк машинасининг бортига ортиб бўлинганда, ҳали тун ярмидан ҳам оғмаган эди. Юкларни бошқа уйидаги ертўлага кетаётганлигини бот - бот такрорлаган уй соҳиби , йигитларнинг ишидан кўнгли тўлиб , яна чой пули ҳам қўшиб берганди . Ярим кунда , йўғей ярим тунда шу вақтгача ишлаганларининг бир хафталик қийматида пул ишлаб олган Шоилёс дўстига шунақа иш бўлса яна чақиришини қайта- қайта тайинлаб , уйига келганда тонг ёришай деб қолганди .
...Шоилёсни тўртинчи куни олиб кетишди . Биринчи марта ўғирлик қилгани , муқаддам судланмаганлиги, оиласидаги аҳвол ҳисобга олинди . Аммо барибир орзулари бир дунё бўлган , содда йигит панжара ортига равона бўлди. Отасининг вафотини ҳам ўша ерда эшитди. Биргина ўғил бўла туриб падари бузрукворининг қабрга ўз қўллари билан қўя олмади . Отасининг қабрига ўз қўлидан бир ҳовуч тупроқ ташлаш ҳам насиб қилмади .
Шоилёс у ердан қайтганда кўп нарса ўзгариб кетганлигини тушунди , энди ҳаёти аввалгидек бўлмаслиги аниқ ва таниқ кўриниб турарди. Энди Шоилёснинг ўзи ҳам аввалги Шоилёс эмасди .
Шоилёс мактабни аъло баҳоларга битирган эди. Мактабда ўқиган йиллари уни синфдошлари "Ақлбей" деган лақаб билан чақиришар эди. Шоилёс аниқ фанларни ўзлаштиришга жуда қобилиятли эди. У хатто ўқитувчилар ҳам еча олишга қийналадиган масалаларни бир зумда ечиб қўяр, у ечган йўналишни топа олмай қийналиб кетган ўқитувчиларидан яна дакки ҳам эшитиб қоларди. Йил бошидан фан ўқитувчилари Шоилёсни ўз фанлари учун банд қилишга интилардилар, бу хусусда мактаб директоригача ёрдам сўраб мурожаат қилишгача боришар , аммо ҳар сафар бир чеккада жимгина уларни кулимсираб кузатиб ўтирган информатика ўқитувчисининг бахти куларди. Сабаби Шоилёснинг ўзи шу фанни, қолган барча фанларни камситмаган ҳолда, ўзгача иштиёқ билан яхши кўрарди
У туман олимпадасида кўриниши билан ҳакамлар ҳайъати аъзолари дарров беҳафсала қўл силтар , "шу бола мактабни битириб кетмагунича олимпиада ўтказишнинг қизиғи ҳам йўқ" деб пичинг қилиб қўйишарди. Шоилёс мактабни битирадиган йили олимпиададп ғолибликни қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қилганди, аммо отасининг айнан ўша вақтда бедаво дардга чалиниб қолиши барчасини ўзга оқимга буриб юборган эди.
Шоилёснинг "шеф" билан учрашишига айнан шу компьютер соҳасидаги зукколиги сабаб бўлганди. У қамоқдан қайтгач , ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун қадрдоним
Яхши дам олинг! 🌙

✨Ёруғ тушлар тилайман сизга,
✨Бошингизда алла айтсин ой,
✨Фаришталар айлашиб байрам,
✨Тахтларидан сизга берсин жой!

🌙 Тунингиз осуда ўтсин Қадрдонларим!

🌟Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟🌟🌟

🌸🌸 Ассалому алайкум
🌸 🌸 Азизларим!
🌸 3 МАРТ
🌸 Рамазоннинг
🌸 3 КУНИ ва
🌸 Душанба тонги
🌸 🌸 🌸 муборак булсин!

•🌹• Роббимиз - Аллоҳ
•🌹• Динимиз - Ислом
•🌹• Қибламиз - Каъба
•🌹• Айёмимиз - Жума
•🌹• Фарзимиз - Намоз
•🌹• Қарзимиз - Закот
•🌹• Орзуимиз - Ҳаж
•🌹• Амалимиз - Савоб
•🌹• Тилимиз - Тақво
•🌹• Нафратимиз - Зино
•🌹• Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌹• Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌹• Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌟Бугун сокин осмону фалак,
🌟Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌟Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌟Қадрдонлар Рамазоннинг 3-Куни муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАБУЛ БЎЛСИН РЎЗАЛАРИНГИЗ

🎙Азалбегим

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
☪️ Рўзадор деб кимни айтилади?

💐 Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
💐 Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
💐 Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
💐 Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
💐 Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
💐 Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
💐 Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
💐 Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
💐 Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
💐 Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
💐 Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
💐 Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
❗️ Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ИНСОН УЧУН ФОЙДАЛАРИ ЖУДА ҲАМ КЎП

1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади. Аллоҳ рўза оятининг охирида: “Шоядки, тақво қилсангиз”, деган. Аллоҳнинг “шоядки” дегани “албатта” маъносидадар.

2. Рўза туфайли рўзадор соғлигини тиклаб олади. Бир вақтлар худосизлар рўзани соғлиқ учун кони зарар деб, одамларни мажбурлаб рўзасини очирган бўлса, бугун барча бир овоздан рўзанинг соғлиққа фойдалари ҳақида гапиряпти. Россия олимлари рўза йўли билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилган эди. Натижа ҳайратлантирадиган даражада муваффақиятли якунланди.

3. Рўза ҳавои нафсни синдиради. Рўза тутган киши иштаҳаси келиб турган ҳолда турли таом, ичимликлар, шаҳвоний ва бошқа нафси тилаб турган нарсалардан ўзини тийиш билан ҳавойи нафсини синдиради. Шу билан рўзадорнинг иродаси кучаяди, ҳавои нафсини жиловлаб олади.

4. Рўза туфайли инсон шайтонга қаҳр кўрсатади. Шайтони лаин инсонни ёмонликки буюриши маълум. Инсон рўза ва шунга ўхшаш ибодатлар туфайли шайтонга қарши бориб, унга қаҳр қилади.

5. Рўза билан рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади. Рўза туфайли инсон доимо Аллоҳни ҳис қилиб туради. Бу эса киши қалбини мусаффо қилади. Унинг қалбига Аллоҳ муҳаббатидан бошқа нарса сиғмай қолади.

6. Рўза туфайли рўзадорнинг гуноҳлари мағфират қилинади. Бу маълум ва машҳур ҳақиқатдир.

7. Рўзадор рўзаси туфайли фаришталар сифати билан сифатланади. Маълумки емаслик, ичмаслик, жинсий яқинликдан тийилиш, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хос сифатдир.

8. Рўзадор рўза туфайли сабр бардошли киши сифатига эга бўлади.

9. Рўза рўзадорда раҳм шафқат сифатини шакллантиришга ёрдам беради. Рўзадор ихтиёрий оч қолиб, бева-бечора, камбағалларга нисбатан меҳр-шафқатли бўлиб, доимо уларга яхшилик қилиш кераклигини ҳис қилиб туради.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2
☆Tешик ҳалтадан огоҳ бўлинг..!

Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман.

🔔 Таҳоратни маромига етказиб қиласизу, лекин... сувни кўп исроф этасиз (тешик ҳалта)
🔔 Фақирларга садақа қиласизу, лекин... уларни камситасиз (тешик ҳалта).
🔔 Тунда қиёмсиз, кундузи Роббингизга тоат-ибодатдасиз, лекин... силаи раҳмни унутиб қўйгансиз (тешик ҳалта).
🔔 Рўза тутсангиз очликка ва чанқоққа чидайсизу, лекин... сўкинасиз, қарғайсиз, ҳақоратлар қиласиз (тешик ҳалта)
🔔 Ўзингизни сатр қилиб ҳижоб киясизу, лекин... энг хушбўй атирларлардан фойдаланасиз (тешик ҳалта)
🔔 Меҳмонизга ҳурматда-иззатда ва энг яхши муомалалар қиласизу, лекин... кетганидан кейин ғийбатини қиласиз (тешик ҳалта).
🔔 Қанчадан қанча ҳасанотлар тешик ҳалтада йиғилмай қолади. Уларни бир тарафдан қийналиб тўплайсизу, бошқа томондан осонгина тушириб юборасиз.

Буларни ўқиб, доимо амал қилиб юришга одатланайлик азизлар!

Эй Аллоҳ ! Эй Ғаффор! Сендан ўзимга ва жамиики мўъмину-мусулмонларга ҳидоят қилишингни ва коттаю-кичик ҳамда билиб билмай қилган гуноҳларимизни мағфират этишингни сўрайман, амийн..!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12
Xурмо меваси саломатлик учун, айниқса, рўза тутганлар учун кўп жиҳатдан фойдали эканини тажрибалар билан исботлашган.

1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.
2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.
3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.
4. Иммунитетни кўтаради.
5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.
6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.
7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.
8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.
9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантирувчи восита сифатида хизмат қилади.
10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.
11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.
12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.
13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.
14. Юз нерв толалаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.
15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.
16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.
17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.
18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.
19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.
20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1
#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 3-куни

🗓 3-март, душанба

🕐Ифторлик вақти: 18:19

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Hayrli iftorliklar ❤️❤️🌙
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍2🤗1
Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлдилар.

– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.

– Қуръон Муҳаммад умматига тушгани учун Муҳаммад уммати энг яхши умматга айланди.

– Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойи энг яхши ойлардан бўлди.

– Қуръон қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кечага айланди.


Энди шу Қуръон қалбингга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўр?!

Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
(давоми)
-21-

Шоилёс қамоқдан қайтгач , энди барчаси аввалгидек бўлмаслигига кўзи етди. У олдинги ҳаётига қайтишни умид қилганди , аммо умид куртаги ғунча очмади, уни тақдирида бемаҳал ёққан қор совуқ урдириб қўйганди ...
Шоилёс қамоқдан чиққанида отасининг бевақт ўлими ва ўғлининг бошига тушган кўргиликлар туфайли икки тарафлама мушт еган муштипар онаси бир ҳовучгина бўлиб қолганди . "Акаси ўғри" деган тавқи- лаънат тамғаси урилган сингиллари эса бу вақт ичида вояга етишган ва "ўтириб" қолган қизлар сафидан жой ола бошлаган эдилар. "Биргина билмайин босилган қадам инсонни не кўйларга солиши мумкин?!" - деган савол жавобини шу йигитнинг абгор бўлган тақдири мисолида яққол кўриш мумкин эди.
Бошига тушган бу синовлар йигитни ахири синдирди, у яхшигина аламзадага айланиб қолди. Шунинг учун "у тарафда " танишган "Учар"нинг таклифини жаҳл устида қабул қилиб юборди.

* * *

Азиз Алиев кутилмаган қўнғироқдан шошиб қолди. Йўқ , аслида бу қўнғироқ узоқ вақтдан буён кутилаётган эди . Экранда "Нотаниш" нинг таниш рақамини кўрган Азиз , бугун нима бўлса- да, унга дилидагиларни айтиб олишга ҳаракат қилганча, уланиш тугмасини босди:

- Ассалому алайкум , эшитаман .

- Ассалом, дўст ...

Алиев ўйлаган режасига кўра жавоб бермади ...

Қўнғироқ қилувчи бетоқатланди :

- Тинчликми , дўст , паришонхотир кўринасиз ...

Алиевнинг овози дил тўридаги аламни яширмади :
- Кўринасиз эмас, эшитиламан ...

У тарафдан қатъий овоз таъкидланди :

- Кўринасиз ҳам...

Алиевнинг сабр косаси тўлди :

- Шу ери емади , аммо сиз менга қармоқ ташлаяпсиз. Тўғри , беш маротаба аввалдан огоҳлантирганларингиз жиноятларнинг олди олинди, буни қандай уддаладингиз , буниси менга қоронғу. Кези келганда ҳаммаси учун яна бир бор ташаккур. Жоиз бўлса , бошқача миннатдорчилик билдирган бўлардим , аммо менимча сиз буни истамайсиз. Лекин сизни кўраман деган сўзингиз , мени кечиринг- у, менга мазахдек таъсир қиляпти . Кўнглимда борини айтганим учун узр . Ҳа айтганча , сиз ҳақиқатдан ҳам хамма нарсани кўрувчи бўлсангиз , мен сизни бирор марта сотмаганлигимниям кўрган бўлсангиз керак ...

- Ҳа ...

- Нима ҳа ?!

- Кўрдим... Сотмаганлигингизни ... Кейин ўзингизни ҳам . Мен хақимдаги саволларга жавоб тополмай жиғибийрон бўлаётганлигингизни ҳам ...
Майли , эшитинг. Нотўғри бўлса нотўғри дерсиз . Сизнинг ўнг қўлингиз ва бўйнингизда чандиқ бор. Ўйлашимча куйишдан қолган . Аммо енги узун ва ёқали кўйлак кийсангиз кўринмайди.
Чап қўлингизни кўрсаткич бармоғининг тирноғи қонталаш бўлиб турибди . Буни ... иммм ... кеча машина эшигида мактаб ёшига етмаган сочлари жингалак қизча нохосдан ...

- Етаар ...

Азизнинг тоқати тоқ бўлиб бақириб юборай деди ...
👍20
#НОТАНИШ

-22-

- Кимсиз , сиз буларни қаердан биласиз ?!

Тармоқдан сокин овоз эшитилди :

- Сиз тахмин қилгандек, инс- у жинс эмасман . Оддий инсонман. Фақат ўзгалардан бироз фарқли.
Русларда биздакаларни экстрасенс дейишади. Бизда "одамли ", шунингдек "орқали" ҳам дейишади . Сиз кейинги вақтларда бу мавзудаги қўлланмаларни кўп ўқидингиз ...

Азиз бўшашди . "Нотаниш" айтаётган барча сўз нишонга бехато тегаётган эди.

У бемажол сўради:
- Айтингчи , нега мен ?! Нима учун мени танладингиз? Бу ишларни қилишдан мақсадингиз нима , айтмоқчийдим- ки ...

- Сизга хабар етказишдан демоқчисиз-да. Биринчи "нега мен" деган саволингизга жавоб бераман. Нега сиз?! Чунки , сиз табиатан тоза ва аҳлоқи пок инсонсиз , аммо бу менинг танловим эмас. Мен сизни танлашим кераклигини ҳис қилдим халос . Энди иккинчи савол жавоби. Мен шундай қилишим кераклигини биламан. Вақти - вақти билан танамда йиғилган қувватни ахборотга алмашаман, кейин бу ахборотни ҳам "узатиб" юбораман . Шу орқали таскин топаман . Бор гап шу . Сўзларимга тушунгандек бўляпсизми , дўст ?!

- Битта савол берсам жавоб бера оласизми ? Ёлғонларсиз ? !

- Мен ёлғон гапирмайман. Агар буни иложи топилмай қолса, гапиришдан бош тортаман. Саволингизга жавоб бераман?!
Сиз мендан дўстларингиз кўпми деб сўрамоқчисиз шундайми ?!

-...

- Сукут сақлаб , тўғри демоқчимисиз?! Йўқ , дўстларим кўп эмас, ҳозирча битта , у ҳам бўлса сиз . Менда аслида ҳамма нарса биттадан ва барчаси қадрли... Энди иккинчи саволингиз , сиз бир неча кундан бери мени қўнғироқ қилиб боғланишимни ва шу саволга жавоб беришимни истаётгандингиз . Жавоб : Уриниб кўриш керак .

- Мен қандай савол бермоқчилигимни қаердан билдингиз , ҳа айтганча ... Биламан деяпсиз- а ? Демак ...

- Сиз мендан бир - иккита очилмай қолган жиноятларни очишда ёрдам бера олишим мумкинлигини сўрамоқчи эдингиз . Бунинг бир неча шартлари бор ...

* * *

Эртаси куни Азизнинг телефони жиринглади :

- Ғирромлик қилдингиз ...

Азизнинг тили калимага келмай қолди :
- Мен .. мен ... Сиз...сиз адашяпсиз...

"Нотаниш" кулди :

- Дўст , мен адашмайдиганлар тоифасиданман

Алиев бўшашди :
- Сиз ўша ердамидингиз, мени кўрдингизми ?!

- Мен сизни нима қарорга келганингиздан кечанинг ўзидаёқ хабардор бўлиб бўлганман. Бугун эса хатто у ерга боришни хаёлимни кўчасига ҳам келтирганим йўқ .
👍16❤4