🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун қадрдоним
Яхши дам олинг! 🌙

✨Ёруғ тушлар тилайман сизга,
✨Бошингизда алла айтсин ой,
✨Фаришталар айлашиб байрам,
✨Тахтларидан сизга берсин жой!

🌙 Тунингиз осуда ўтсин Қадрдонларим!

🌟Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟🌟🌟

🌸🌸 Ассалому алайкум
🌸 🌸 Азизларим!
🌸 3 МАРТ
🌸 Рамазоннинг
🌸 3 КУНИ ва
🌸 Душанба тонги
🌸 🌸 🌸 муборак булсин!

•🌹• Роббимиз - Аллоҳ
•🌹• Динимиз - Ислом
•🌹• Қибламиз - Каъба
•🌹• Айёмимиз - Жума
•🌹• Фарзимиз - Намоз
•🌹• Қарзимиз - Закот
•🌹• Орзуимиз - Ҳаж
•🌹• Амалимиз - Савоб
•🌹• Тилимиз - Тақво
•🌹• Нафратимиз - Зино
•🌹• Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌹• Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌹• Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌟Бугун сокин осмону фалак,
🌟Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌟Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌟Қадрдонлар Рамазоннинг 3-Куни муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАБУЛ БЎЛСИН РЎЗАЛАРИНГИЗ

🎙Азалбегим

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
☪️ Рўзадор деб кимни айтилади?

💐 Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
💐 Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
💐 Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
💐 Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
💐 Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
💐 Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
💐 Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
💐 Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
💐 Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
💐 Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
💐 Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
💐 Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
❗️ Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ИНСОН УЧУН ФОЙДАЛАРИ ЖУДА ҲАМ КЎП

1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади. Аллоҳ рўза оятининг охирида: “Шоядки, тақво қилсангиз”, деган. Аллоҳнинг “шоядки” дегани “албатта” маъносидадар.

2. Рўза туфайли рўзадор соғлигини тиклаб олади. Бир вақтлар худосизлар рўзани соғлиқ учун кони зарар деб, одамларни мажбурлаб рўзасини очирган бўлса, бугун барча бир овоздан рўзанинг соғлиққа фойдалари ҳақида гапиряпти. Россия олимлари рўза йўли билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилган эди. Натижа ҳайратлантирадиган даражада муваффақиятли якунланди.

3. Рўза ҳавои нафсни синдиради. Рўза тутган киши иштаҳаси келиб турган ҳолда турли таом, ичимликлар, шаҳвоний ва бошқа нафси тилаб турган нарсалардан ўзини тийиш билан ҳавойи нафсини синдиради. Шу билан рўзадорнинг иродаси кучаяди, ҳавои нафсини жиловлаб олади.

4. Рўза туфайли инсон шайтонга қаҳр кўрсатади. Шайтони лаин инсонни ёмонликки буюриши маълум. Инсон рўза ва шунга ўхшаш ибодатлар туфайли шайтонга қарши бориб, унга қаҳр қилади.

5. Рўза билан рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади. Рўза туфайли инсон доимо Аллоҳни ҳис қилиб туради. Бу эса киши қалбини мусаффо қилади. Унинг қалбига Аллоҳ муҳаббатидан бошқа нарса сиғмай қолади.

6. Рўза туфайли рўзадорнинг гуноҳлари мағфират қилинади. Бу маълум ва машҳур ҳақиқатдир.

7. Рўзадор рўзаси туфайли фаришталар сифати билан сифатланади. Маълумки емаслик, ичмаслик, жинсий яқинликдан тийилиш, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хос сифатдир.

8. Рўзадор рўза туфайли сабр бардошли киши сифатига эга бўлади.

9. Рўза рўзадорда раҳм шафқат сифатини шакллантиришга ёрдам беради. Рўзадор ихтиёрий оч қолиб, бева-бечора, камбағалларга нисбатан меҳр-шафқатли бўлиб, доимо уларга яхшилик қилиш кераклигини ҳис қилиб туради.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2
☆Tешик ҳалтадан огоҳ бўлинг..!

Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман.

🔔 Таҳоратни маромига етказиб қиласизу, лекин... сувни кўп исроф этасиз (тешик ҳалта)
🔔 Фақирларга садақа қиласизу, лекин... уларни камситасиз (тешик ҳалта).
🔔 Тунда қиёмсиз, кундузи Роббингизга тоат-ибодатдасиз, лекин... силаи раҳмни унутиб қўйгансиз (тешик ҳалта).
🔔 Рўза тутсангиз очликка ва чанқоққа чидайсизу, лекин... сўкинасиз, қарғайсиз, ҳақоратлар қиласиз (тешик ҳалта)
🔔 Ўзингизни сатр қилиб ҳижоб киясизу, лекин... энг хушбўй атирларлардан фойдаланасиз (тешик ҳалта)
🔔 Меҳмонизга ҳурматда-иззатда ва энг яхши муомалалар қиласизу, лекин... кетганидан кейин ғийбатини қиласиз (тешик ҳалта).
🔔 Қанчадан қанча ҳасанотлар тешик ҳалтада йиғилмай қолади. Уларни бир тарафдан қийналиб тўплайсизу, бошқа томондан осонгина тушириб юборасиз.

Буларни ўқиб, доимо амал қилиб юришга одатланайлик азизлар!

Эй Аллоҳ ! Эй Ғаффор! Сендан ўзимга ва жамиики мўъмину-мусулмонларга ҳидоят қилишингни ва коттаю-кичик ҳамда билиб билмай қилган гуноҳларимизни мағфират этишингни сўрайман, амийн..!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12
Xурмо меваси саломатлик учун, айниқса, рўза тутганлар учун кўп жиҳатдан фойдали эканини тажрибалар билан исботлашган.

1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.
2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.
3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.
4. Иммунитетни кўтаради.
5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.
6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.
7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.
8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.
9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантирувчи восита сифатида хизмат қилади.
10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.
11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.
12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.
13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.
14. Юз нерв толалаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.
15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.
16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.
17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.
18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.
19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.
20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1
#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 3-куни

🗓 3-март, душанба

🕐Ифторлик вақти: 18:19

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Hayrli iftorliklar ❤️❤️🌙
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍2🤗1
Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлдилар.

– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.

– Қуръон Муҳаммад умматига тушгани учун Муҳаммад уммати энг яхши умматга айланди.

– Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойи энг яхши ойлардан бўлди.

– Қуръон қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кечага айланди.


Энди шу Қуръон қалбингга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўр?!

Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
(давоми)
-21-

Шоилёс қамоқдан қайтгач , энди барчаси аввалгидек бўлмаслигига кўзи етди. У олдинги ҳаётига қайтишни умид қилганди , аммо умид куртаги ғунча очмади, уни тақдирида бемаҳал ёққан қор совуқ урдириб қўйганди ...
Шоилёс қамоқдан чиққанида отасининг бевақт ўлими ва ўғлининг бошига тушган кўргиликлар туфайли икки тарафлама мушт еган муштипар онаси бир ҳовучгина бўлиб қолганди . "Акаси ўғри" деган тавқи- лаънат тамғаси урилган сингиллари эса бу вақт ичида вояга етишган ва "ўтириб" қолган қизлар сафидан жой ола бошлаган эдилар. "Биргина билмайин босилган қадам инсонни не кўйларга солиши мумкин?!" - деган савол жавобини шу йигитнинг абгор бўлган тақдири мисолида яққол кўриш мумкин эди.
Бошига тушган бу синовлар йигитни ахири синдирди, у яхшигина аламзадага айланиб қолди. Шунинг учун "у тарафда " танишган "Учар"нинг таклифини жаҳл устида қабул қилиб юборди.

* * *

Азиз Алиев кутилмаган қўнғироқдан шошиб қолди. Йўқ , аслида бу қўнғироқ узоқ вақтдан буён кутилаётган эди . Экранда "Нотаниш" нинг таниш рақамини кўрган Азиз , бугун нима бўлса- да, унга дилидагиларни айтиб олишга ҳаракат қилганча, уланиш тугмасини босди:

- Ассалому алайкум , эшитаман .

- Ассалом, дўст ...

Алиев ўйлаган режасига кўра жавоб бермади ...

Қўнғироқ қилувчи бетоқатланди :

- Тинчликми , дўст , паришонхотир кўринасиз ...

Алиевнинг овози дил тўридаги аламни яширмади :
- Кўринасиз эмас, эшитиламан ...

У тарафдан қатъий овоз таъкидланди :

- Кўринасиз ҳам...

Алиевнинг сабр косаси тўлди :

- Шу ери емади , аммо сиз менга қармоқ ташлаяпсиз. Тўғри , беш маротаба аввалдан огоҳлантирганларингиз жиноятларнинг олди олинди, буни қандай уддаладингиз , буниси менга қоронғу. Кези келганда ҳаммаси учун яна бир бор ташаккур. Жоиз бўлса , бошқача миннатдорчилик билдирган бўлардим , аммо менимча сиз буни истамайсиз. Лекин сизни кўраман деган сўзингиз , мени кечиринг- у, менга мазахдек таъсир қиляпти . Кўнглимда борини айтганим учун узр . Ҳа айтганча , сиз ҳақиқатдан ҳам хамма нарсани кўрувчи бўлсангиз , мен сизни бирор марта сотмаганлигимниям кўрган бўлсангиз керак ...

- Ҳа ...

- Нима ҳа ?!

- Кўрдим... Сотмаганлигингизни ... Кейин ўзингизни ҳам . Мен хақимдаги саволларга жавоб тополмай жиғибийрон бўлаётганлигингизни ҳам ...
Майли , эшитинг. Нотўғри бўлса нотўғри дерсиз . Сизнинг ўнг қўлингиз ва бўйнингизда чандиқ бор. Ўйлашимча куйишдан қолган . Аммо енги узун ва ёқали кўйлак кийсангиз кўринмайди.
Чап қўлингизни кўрсаткич бармоғининг тирноғи қонталаш бўлиб турибди . Буни ... иммм ... кеча машина эшигида мактаб ёшига етмаган сочлари жингалак қизча нохосдан ...

- Етаар ...

Азизнинг тоқати тоқ бўлиб бақириб юборай деди ...
👍20
#НОТАНИШ

-22-

- Кимсиз , сиз буларни қаердан биласиз ?!

Тармоқдан сокин овоз эшитилди :

- Сиз тахмин қилгандек, инс- у жинс эмасман . Оддий инсонман. Фақат ўзгалардан бироз фарқли.
Русларда биздакаларни экстрасенс дейишади. Бизда "одамли ", шунингдек "орқали" ҳам дейишади . Сиз кейинги вақтларда бу мавзудаги қўлланмаларни кўп ўқидингиз ...

Азиз бўшашди . "Нотаниш" айтаётган барча сўз нишонга бехато тегаётган эди.

У бемажол сўради:
- Айтингчи , нега мен ?! Нима учун мени танладингиз? Бу ишларни қилишдан мақсадингиз нима , айтмоқчийдим- ки ...

- Сизга хабар етказишдан демоқчисиз-да. Биринчи "нега мен" деган саволингизга жавоб бераман. Нега сиз?! Чунки , сиз табиатан тоза ва аҳлоқи пок инсонсиз , аммо бу менинг танловим эмас. Мен сизни танлашим кераклигини ҳис қилдим халос . Энди иккинчи савол жавоби. Мен шундай қилишим кераклигини биламан. Вақти - вақти билан танамда йиғилган қувватни ахборотга алмашаман, кейин бу ахборотни ҳам "узатиб" юбораман . Шу орқали таскин топаман . Бор гап шу . Сўзларимга тушунгандек бўляпсизми , дўст ?!

- Битта савол берсам жавоб бера оласизми ? Ёлғонларсиз ? !

- Мен ёлғон гапирмайман. Агар буни иложи топилмай қолса, гапиришдан бош тортаман. Саволингизга жавоб бераман?!
Сиз мендан дўстларингиз кўпми деб сўрамоқчисиз шундайми ?!

-...

- Сукут сақлаб , тўғри демоқчимисиз?! Йўқ , дўстларим кўп эмас, ҳозирча битта , у ҳам бўлса сиз . Менда аслида ҳамма нарса биттадан ва барчаси қадрли... Энди иккинчи саволингиз , сиз бир неча кундан бери мени қўнғироқ қилиб боғланишимни ва шу саволга жавоб беришимни истаётгандингиз . Жавоб : Уриниб кўриш керак .

- Мен қандай савол бермоқчилигимни қаердан билдингиз , ҳа айтганча ... Биламан деяпсиз- а ? Демак ...

- Сиз мендан бир - иккита очилмай қолган жиноятларни очишда ёрдам бера олишим мумкинлигини сўрамоқчи эдингиз . Бунинг бир неча шартлари бор ...

* * *

Эртаси куни Азизнинг телефони жиринглади :

- Ғирромлик қилдингиз ...

Азизнинг тили калимага келмай қолди :
- Мен .. мен ... Сиз...сиз адашяпсиз...

"Нотаниш" кулди :

- Дўст , мен адашмайдиганлар тоифасиданман

Алиев бўшашди :
- Сиз ўша ердамидингиз, мени кўрдингизми ?!

- Мен сизни нима қарорга келганингиздан кечанинг ўзидаёқ хабардор бўлиб бўлганман. Бугун эса хатто у ерга боришни хаёлимни кўчасига ҳам келтирганим йўқ .
👍16❤4
#НОТАНИШ
-23-

-.Тўғри, сиз буни ёмон ниятда қилмадингиз , аммо эркак кишида лафз биринчи ўринда туриши керак. Сиз мен айтган нарсани кўрсатилган жойда қолдирдингиз , ўзингиз эса ...

Сожида кеча бўлган суҳбатда ундан битта телефон ва Азизнинг ўзи номига олинган сим карта сўраган эди . Келишув бўйича Азиз мазкур рақам учун ҳам ойлик тўловни ўз бўйнига олган эди. Бундан муддао шундан иборат эди-ки , баногоҳ текширув бўлган тақдирда ҳам маълумот фақат Азиз Алиевники бўлиб чиқиши керак эди . Келишувга биноан Азиз ишга туширилган телефонни шаҳардаги катта деҳқон бозорининг туннелидаги учинчи гул тувак тупроғига елим халтага яхшилаб ўралган ҳолда кўмиб кетиши керак эди. Тунел кундузги соат учларда бир, бир ярим соат бўш бўлиши ҳам алоҳида тахкидланганди.
Азиз барини бекаму кўст бажарганди ва тунелдан чиқиб кўча юзидаги сал нарида жойлашган "Бир зумда" кафесида уч соатлар чамаси ер ости тунелига кимлар киришини кутиб пойлоқчилик қилиб ўтирган эди. Эътиборни тортадиган ҳеч бир шахсни кўрмагач , ортга қайтиб "посилька" сини қайта кавлаб олиб кетган эди . Ярим йўлда "нотаниш" дан навбатдаги қўнғироқ бўлган эди .

- Дўст , бир гап айтаман , ёдингизда қолсин.

- Э-э-э-шитаман ...

- Биласизми , сапёрлар умрида бир марта адашар экан. Аммо дўст сайлаганим ҳурмати , сизга яна бир имкон бераман. Ўйлайманки , бу сафар уч соатлаб кутиб вақтингизни зое кетказмайсиз ...
Демак , эшитинг ... *- номидаги истироҳат боғига кирганингиздан кейин ...

-Сиз хам биргина саволимга жавоб беринг ,- Азиз кўнглидаги саволни айтишга ошиқарди :

- Неча ёшсиз , исмингиз нима ?!

У тарафдан жавоб хаялламади:

- Бу бир эмас , иккита савол .
Қайси бирига жавоб берай?

- Мумкин бўлса, иккисига ...

"Нотаниш" ўйланди , суҳбат орасида бир оз узилиш юзага келди .

- Мен ёлғон гапиришни ёмон кўраман деган эдим- а , сизга , - "Нотаниш" таъкид маъносида гапини давом эттира бошлади ,-
хуллас, дўст ёшим борасида саволингизни жавобсиз қолдираман . Менимча , сиз мени неча ёш деб қабул қилсангиз , шу қиёфада тасаввур қилишингиз афзал. Исмим , сиз исмимни менга мурожаат қилиш учун сўраяпсиз , шундайми ?

- Ҳа, албатта ...

- Ундай бўлса... мени " Жулия " деб чақира қолинг . Бу энг мақбул вариант . Мен сиз учун Жулияман . Бўладими ? !

Азиз бу жавобдан қониқиш ҳосил қилди:

- Мен учун бўлса , албатта .
Жулия ...

* * *

Азиз бу сафар таваккал қилмади. Телефонни шартлашилган дарахтни чирмаб турган чирмовуқлар орасига яширди ва ҳиёбондан чиқиб тўғри ишхонасига кетди .
👍10
#НОТАНИШ
-24-

* * *
Шоилёс жаҳл билан кўчага чиқар экан , офиснинг сиқиш эшиги ёнида Диёрбекга тўқнаш келди.
Диёрбек Шоилёсга бош ирғаб салом берди-ю, жиддийлигини йўқотмай ўз йўлида давом этди.
Шоилёс бу ерга ҳизматга келгандан бери шефни кўрганда оғзидан суви келиб қийшанглайдиган шотирларни кўпини кўрганди, аммо ёлғиз Диёрбекгина унда ўзига нисбатан ҳурмат уйғота олган эди. Диёрбек ҳар қандай вазиятда ҳам жиддийлигини йўқотмайдиган , ўз қобиғига ўралган , вазмин йигит эди . Орқаваротдан Диёрбекнинг тарихини эшитган Шоилёс бу йигит ҳам ўзи каби вазият қурбони эканлигини билиб , унга нисбатан кўнглида ҳайриҳоҳлик , ачиниш ва ҳурмат уйғонган эди.

* * *

Диёрбек Тошкент вилоятининг чекка туманидан эди. Онаси синглиси Ёдгорани дунёга келтираётиб оламдан ўтганда , Диёрбек эндигина уч ёшга тўлганди. Диёрбек ва синглиси отасининг иккинчи турмушидан бўлган фарзандлар эди. Биринчи оиласи билан муросаси келишмай ажрашган отанинг қўлида у аёлидан ҳам деярли бўйи етиб қолган икки нафар ўғли бор эди. Отаси учинчи бор уйланишга жазм қилмади. Диёрбек ва Ёдгорани қўшни хонадонга келин бўлган синглиси ёрдамида катта қила бошлади. Синглисининг бир этак болалари бор эди. Бу болалар бир отадан туғилса- да ука ва синглисини чиқиштирмаган акалардан фарқли ўлароқ , Диёрбек ва Ёдгорани ўз жигарларидек кўрардилар. Орадан йиллар ўтиб икки ака қўшни қишлоқлик опа- сингилга уйланишди . Кўзга яқин бўлган Ёдгоранинг ҳам мактабни битириши билан узатмасликни иложини қилолмадилар . Ўнинчи синфда ўқиётган вақтиданоқ совчилар эшигини турмини бузиб юбораётган қиздан ҳарна эрта қутилишни кўзлаган янгажонлари қизгина мактаб шаҳодатномасини олган куниёқ отни қамчилаб қолишди .
Қизининг тўйида қўллари қалтираганча бир кафт дуои- фотиҳасини берган ота тез орада омонат жонини ҳаққа топширди.
Отасининг гўри совумай туриб Диёрбекнинг бошига "жонажон" янгалари томонидан кўргуликлар тоши отила бошлади. Бунга сабаб унинг бу уйда ортиқча, ўгайлиги эди . "Уй Диёримники". Бу отанинг сўнгги сўзлари, жоиз бўлса васияти хам эди. Қишлоқ жойда нотариус бўлмас- да , унинг ўрнини босадиган "лафз" тушунчаси бор эди . Аммо беш қўл баробар эмас. Бу оиладаги "лафз" ўз ўрнини "нафс" га топшириб қўйган эди . Диёрбекнинг барча кечмишларини ана шу нафс ўз назоратига ола бошлади. Даставвал йигитни ўғирликда айблай бошлашди. Аммо режалари пухта тузилмаган экан , Диёрбек "тегирмондан бутун чиқиб қолди". Йиқилган курашга тўймас экан . Янгалар жангни қўшинлари сафига беоқибат акаларни қўшиб олиш билан давом эттира бошладилар . Ўз уйида кундузлари ҳам зимистонга айланган Диёрбек энди чорасизликдан хафталаб пойтахтга кетар , у ерда ўзаро таниш бўлиб қолган оғайнилари билан ҳонадонма- ҳонадон юриб , қўлидан келадиган барча ишни тиришиб бажаришга ҳаракат қиларди. Ишлаб топган пулларини йиғиб қишлоқдаги акаларига бердириб юборар, қаттиқ совуқ тушган вақтдагина уйига қайтар эди.
"Диёрбекни бошини иккита қиладиган вақт келди. Борига барака қиламиз- у , тўйни ўтказамиз , қўямиз. Ўзиям неча йилдан бери ишлайди, у - бу жамғармаси ҳам бордир". Ота авлоднинг катталари ва қишлоқ кексалари гапни бир жойга қўйиб , ака- уканикига келиб маслаҳат солганларида , икки янганинг пайтавасига қурт тушди. Улар анчадан бери пишириб келаётган "ош"лари тобига келиб қолганини тушуниб етгандилар.
Икки опа-сингил овсинларнинг ўша вақтдаги режасидан воқиф бўлган шайтон ҳам ўша вақтда "таслимман" деб юборган бўлса не ажаб.
Диёрбекни муддатидан аввал "қиз кўриш" баҳонасида чақиртирган янгалари , эртаси куни эрлари уйда йўқ вақтини пойлаб ...
#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н

🌙🌹Рамазон ойида рўза тутиб Аллоҳнинг ризолигини олаётган ДИНДОШИМ

🌙🌹Мехрингиз олдида эгиб бошимни,
Тангридан умрингиз тилаб юраман.
Юраги покиза хазрати инсон,
Сизни, ха айнан сизни АЛЛОХ учун яхши кўраман!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤3👍1
🌙🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌙 РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟🌙 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌟🌙 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌟🌙 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌟🌙 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌟🌙 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌟🌙 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌟🌙 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌟🌙 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌙 🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💚💚💚 oyining 5️⃣kuni muborak bolsin💥🧡🩵🩵🩵

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍2
АЁЛ КИШИ РАМАЗОНДА:

- 1. Рўза тутиш ажри,
- 2. Уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри,
- 3. Рўзадор оиласига ифторлик қилиб бериш ажрига эга бўлади!

❕Бу юмушларни одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр умидида қилиш лозим.

Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар:
"Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди!"
(Бухорий ва Муслим ривояти)

Демак, аёл кишига ҳар кунига камида 2 кун рўза ажри ёзилади!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3