Xурмо меваси саломатлик учун, айниқса, рўза тутганлар учун кўп жиҳатдан фойдали эканини тажрибалар билан исботлашган.
1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.
2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.
3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.
4. Иммунитетни кўтаради.
5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.
6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.
7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.
8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.
9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантирувчи восита сифатида хизмат қилади.
10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.
11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.
12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.
13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.
14. Юз нерв толалаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.
15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.
16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.
17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.
18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.
19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.
20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

❤2👍1
#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 3-куни
🗓 3-март, душанба
🕐Ифторлик вақти: 18:19
Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».
Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

👍3
Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад умматига тушгани учун Муҳаммад уммати энг яхши умматга айланди.
– Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойи энг яхши ойлардан бўлди.
– Қуръон қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кечага айланди.
Энди шу Қуръон қалбингга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўр?!
Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад умматига тушгани учун Муҳаммад уммати энг яхши умматга айланди.
– Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойи энг яхши ойлардан бўлди.
– Қуръон қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кечага айланди.
Энди шу Қуръон қалбингга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўр?!
Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤4
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#НОТАНИШ
(давоми)
-21-
Шоилёс қамоқдан қайтгач , энди барчаси аввалгидек бўлмаслигига кўзи етди. У олдинги ҳаётига қайтишни умид қилганди , аммо умид куртаги ғунча очмади, уни тақдирида бемаҳал ёққан қор совуқ урдириб қўйганди ...
Шоилёс қамоқдан чиққанида отасининг бевақт ўлими ва ўғлининг бошига тушган кўргиликлар туфайли икки тарафлама мушт еган муштипар онаси бир ҳовучгина бўлиб қолганди . "Акаси ўғри" деган тавқи- лаънат тамғаси урилган сингиллари эса бу вақт ичида вояга етишган ва "ўтириб" қолган қизлар сафидан жой ола бошлаган эдилар. "Биргина билмайин босилган қадам инсонни не кўйларга солиши мумкин?!" - деган савол жавобини шу йигитнинг абгор бўлган тақдири мисолида яққол кўриш мумкин эди.
Бошига тушган бу синовлар йигитни ахири синдирди, у яхшигина аламзадага айланиб қолди. Шунинг учун "у тарафда " танишган "Учар"нинг таклифини жаҳл устида қабул қилиб юборди.
* * *
Азиз Алиев кутилмаган қўнғироқдан шошиб қолди. Йўқ , аслида бу қўнғироқ узоқ вақтдан буён кутилаётган эди . Экранда "Нотаниш" нинг таниш рақамини кўрган Азиз , бугун нима бўлса- да, унга дилидагиларни айтиб олишга ҳаракат қилганча, уланиш тугмасини босди:
- Ассалому алайкум , эшитаман .
- Ассалом, дўст ...
Алиев ўйлаган режасига кўра жавоб бермади ...
Қўнғироқ қилувчи бетоқатланди :
- Тинчликми , дўст , паришонхотир кўринасиз ...
Алиевнинг овози дил тўридаги аламни яширмади :
- Кўринасиз эмас, эшитиламан ...
У тарафдан қатъий овоз таъкидланди :
- Кўринасиз ҳам...
Алиевнинг сабр косаси тўлди :
- Шу ери емади , аммо сиз менга қармоқ ташлаяпсиз. Тўғри , беш маротаба аввалдан огоҳлантирганларингиз жиноятларнинг олди олинди, буни қандай уддаладингиз , буниси менга қоронғу. Кези келганда ҳаммаси учун яна бир бор ташаккур. Жоиз бўлса , бошқача миннатдорчилик билдирган бўлардим , аммо менимча сиз буни истамайсиз. Лекин сизни кўраман деган сўзингиз , мени кечиринг- у, менга мазахдек таъсир қиляпти . Кўнглимда борини айтганим учун узр . Ҳа айтганча , сиз ҳақиқатдан ҳам хамма нарсани кўрувчи бўлсангиз , мен сизни бирор марта сотмаганлигимниям кўрган бўлсангиз керак ...
- Ҳа ...
- Нима ҳа ?!
- Кўрдим... Сотмаганлигингизни ... Кейин ўзингизни ҳам . Мен хақимдаги саволларга жавоб тополмай жиғибийрон бўлаётганлигингизни ҳам ...
Майли , эшитинг. Нотўғри бўлса нотўғри дерсиз . Сизнинг ўнг қўлингиз ва бўйнингизда чандиқ бор. Ўйлашимча куйишдан қолган . Аммо енги узун ва ёқали кўйлак кийсангиз кўринмайди.
Чап қўлингизни кўрсаткич бармоғининг тирноғи қонталаш бўлиб турибди . Буни ... иммм ... кеча машина эшигида мактаб ёшига етмаган сочлари жингалак қизча нохосдан ...
- Етаар ...
Азизнинг тоқати тоқ бўлиб бақириб юборай деди ...

👍20
#НОТАНИШ
-22-
- Кимсиз , сиз буларни қаердан биласиз ?!
Тармоқдан сокин овоз эшитилди :
- Сиз тахмин қилгандек, инс- у жинс эмасман . Оддий инсонман. Фақат ўзгалардан бироз фарқли.
Русларда биздакаларни экстрасенс дейишади. Бизда "одамли ", шунингдек "орқали" ҳам дейишади . Сиз кейинги вақтларда бу мавзудаги қўлланмаларни кўп ўқидингиз ...
Азиз бўшашди . "Нотаниш" айтаётган барча сўз нишонга бехато тегаётган эди.
У бемажол сўради:
- Айтингчи , нега мен ?! Нима учун мени танладингиз? Бу ишларни қилишдан мақсадингиз нима , айтмоқчийдим- ки ...
- Сизга хабар етказишдан демоқчисиз-да. Биринчи "нега мен" деган саволингизга жавоб бераман. Нега сиз?! Чунки , сиз табиатан тоза ва аҳлоқи пок инсонсиз , аммо бу менинг танловим эмас. Мен сизни танлашим кераклигини ҳис қилдим халос . Энди иккинчи савол жавоби. Мен шундай қилишим кераклигини биламан. Вақти - вақти билан танамда йиғилган қувватни ахборотга алмашаман, кейин бу ахборотни ҳам "узатиб" юбораман . Шу орқали таскин топаман . Бор гап шу . Сўзларимга тушунгандек бўляпсизми , дўст ?!
- Битта савол берсам жавоб бера оласизми ? Ёлғонларсиз ? !
- Мен ёлғон гапирмайман. Агар буни иложи топилмай қолса, гапиришдан бош тортаман. Саволингизга жавоб бераман?!
Сиз мендан дўстларингиз кўпми деб сўрамоқчисиз шундайми ?!
-...
- Сукут сақлаб , тўғри демоқчимисиз?! Йўқ , дўстларим кўп эмас, ҳозирча битта , у ҳам бўлса сиз . Менда аслида ҳамма нарса биттадан ва барчаси қадрли... Энди иккинчи саволингиз , сиз бир неча кундан бери мени қўнғироқ қилиб боғланишимни ва шу саволга жавоб беришимни истаётгандингиз . Жавоб : Уриниб кўриш керак .
- Мен қандай савол бермоқчилигимни қаердан билдингиз , ҳа айтганча ... Биламан деяпсиз- а ? Демак ...
- Сиз мендан бир - иккита очилмай қолган жиноятларни очишда ёрдам бера олишим мумкинлигини сўрамоқчи эдингиз . Бунинг бир неча шартлари бор ...
* * *
Эртаси куни Азизнинг телефони жиринглади :
- Ғирромлик қилдингиз ...
Азизнинг тили калимага келмай қолди :
- Мен .. мен ... Сиз...сиз адашяпсиз...
"Нотаниш" кулди :
- Дўст , мен адашмайдиганлар тоифасиданман
Алиев бўшашди :
- Сиз ўша ердамидингиз, мени кўрдингизми ?!
- Мен сизни нима қарорга келганингиздан кечанинг ўзидаёқ хабардор бўлиб бўлганман. Бугун эса хатто у ерга боришни хаёлимни кўчасига ҳам келтирганим йўқ .

👍16❤4
#НОТАНИШ
-23-
-.Тўғри, сиз буни ёмон ниятда қилмадингиз , аммо эркак кишида лафз биринчи ўринда туриши керак. Сиз мен айтган нарсани кўрсатилган жойда қолдирдингиз , ўзингиз эса ...
Сожида кеча бўлган суҳбатда ундан битта телефон ва Азизнинг ўзи номига олинган сим карта сўраган эди . Келишув бўйича Азиз мазкур рақам учун ҳам ойлик тўловни ўз бўйнига олган эди. Бундан муддао шундан иборат эди-ки , баногоҳ текширув бўлган тақдирда ҳам маълумот фақат Азиз Алиевники бўлиб чиқиши керак эди . Келишувга биноан Азиз ишга туширилган телефонни шаҳардаги катта деҳқон бозорининг туннелидаги учинчи гул тувак тупроғига елим халтага яхшилаб ўралган ҳолда кўмиб кетиши керак эди. Тунел кундузги соат учларда бир, бир ярим соат бўш бўлиши ҳам алоҳида тахкидланганди.
Азиз барини бекаму кўст бажарганди ва тунелдан чиқиб кўча юзидаги сал нарида жойлашган "Бир зумда" кафесида уч соатлар чамаси ер ости тунелига кимлар киришини кутиб пойлоқчилик қилиб ўтирган эди. Эътиборни тортадиган ҳеч бир шахсни кўрмагач , ортга қайтиб "посилька" сини қайта кавлаб олиб кетган эди . Ярим йўлда "нотаниш" дан навбатдаги қўнғироқ бўлган эди .
- Дўст , бир гап айтаман , ёдингизда қолсин.
- Э-э-э-шитаман ...
- Биласизми , сапёрлар умрида бир марта адашар экан. Аммо дўст сайлаганим ҳурмати , сизга яна бир имкон бераман. Ўйлайманки , бу сафар уч соатлаб кутиб вақтингизни зое кетказмайсиз ...
Демак , эшитинг ... *- номидаги истироҳат боғига кирганингиздан кейин ...
-Сиз хам биргина саволимга жавоб беринг ,- Азиз кўнглидаги саволни айтишга ошиқарди :
- Неча ёшсиз , исмингиз нима ?!
У тарафдан жавоб хаялламади:
- Бу бир эмас , иккита савол .
Қайси бирига жавоб берай?
- Мумкин бўлса, иккисига ...
"Нотаниш" ўйланди , суҳбат орасида бир оз узилиш юзага келди .
- Мен ёлғон гапиришни ёмон кўраман деган эдим- а , сизга , - "Нотаниш" таъкид маъносида гапини давом эттира бошлади ,-
хуллас, дўст ёшим борасида саволингизни жавобсиз қолдираман . Менимча , сиз мени неча ёш деб қабул қилсангиз , шу қиёфада тасаввур қилишингиз афзал. Исмим , сиз исмимни менга мурожаат қилиш учун сўраяпсиз , шундайми ?
- Ҳа, албатта ...
- Ундай бўлса... мени " Жулия " деб чақира қолинг . Бу энг мақбул вариант . Мен сиз учун Жулияман . Бўладими ? !
Азиз бу жавобдан қониқиш ҳосил қилди:
- Мен учун бўлса , албатта .
Жулия ...
* * *
Азиз бу сафар таваккал қилмади. Телефонни шартлашилган дарахтни чирмаб турган чирмовуқлар орасига яширди ва ҳиёбондан чиқиб тўғри ишхонасига кетди .

👍10
#НОТАНИШ
-24-
* * *
Шоилёс жаҳл билан кўчага чиқар экан , офиснинг сиқиш эшиги ёнида Диёрбекга тўқнаш келди.
Диёрбек Шоилёсга бош ирғаб салом берди-ю, жиддийлигини йўқотмай ўз йўлида давом этди.
Шоилёс бу ерга ҳизматга келгандан бери шефни кўрганда оғзидан суви келиб қийшанглайдиган шотирларни кўпини кўрганди, аммо ёлғиз Диёрбекгина унда ўзига нисбатан ҳурмат уйғота олган эди. Диёрбек ҳар қандай вазиятда ҳам жиддийлигини йўқотмайдиган , ўз қобиғига ўралган , вазмин йигит эди . Орқаваротдан Диёрбекнинг тарихини эшитган Шоилёс бу йигит ҳам ўзи каби вазият қурбони эканлигини билиб , унга нисбатан кўнглида ҳайриҳоҳлик , ачиниш ва ҳурмат уйғонган эди.
* * *
Диёрбек Тошкент вилоятининг чекка туманидан эди. Онаси синглиси Ёдгорани дунёга келтираётиб оламдан ўтганда , Диёрбек эндигина уч ёшга тўлганди. Диёрбек ва синглиси отасининг иккинчи турмушидан бўлган фарзандлар эди. Биринчи оиласи билан муросаси келишмай ажрашган отанинг қўлида у аёлидан ҳам деярли бўйи етиб қолган икки нафар ўғли бор эди. Отаси учинчи бор уйланишга жазм қилмади. Диёрбек ва Ёдгорани қўшни хонадонга келин бўлган синглиси ёрдамида катта қила бошлади. Синглисининг бир этак болалари бор эди. Бу болалар бир отадан туғилса- да ука ва синглисини чиқиштирмаган акалардан фарқли ўлароқ , Диёрбек ва Ёдгорани ўз жигарларидек кўрардилар. Орадан йиллар ўтиб икки ака қўшни қишлоқлик опа- сингилга уйланишди . Кўзга яқин бўлган Ёдгоранинг ҳам мактабни битириши билан узатмасликни иложини қилолмадилар . Ўнинчи синфда ўқиётган вақтиданоқ совчилар эшигини турмини бузиб юбораётган қиздан ҳарна эрта қутилишни кўзлаган янгажонлари қизгина мактаб шаҳодатномасини олган куниёқ отни қамчилаб қолишди .
Қизининг тўйида қўллари қалтираганча бир кафт дуои- фотиҳасини берган ота тез орада омонат жонини ҳаққа топширди.
Отасининг гўри совумай туриб Диёрбекнинг бошига "жонажон" янгалари томонидан кўргуликлар тоши отила бошлади. Бунга сабаб унинг бу уйда ортиқча, ўгайлиги эди . "Уй Диёримники". Бу отанинг сўнгги сўзлари, жоиз бўлса васияти хам эди. Қишлоқ жойда нотариус бўлмас- да , унинг ўрнини босадиган "лафз" тушунчаси бор эди . Аммо беш қўл баробар эмас. Бу оиладаги "лафз" ўз ўрнини "нафс" га топшириб қўйган эди . Диёрбекнинг барча кечмишларини ана шу нафс ўз назоратига ола бошлади. Даставвал йигитни ўғирликда айблай бошлашди. Аммо режалари пухта тузилмаган экан , Диёрбек "тегирмондан бутун чиқиб қолди". Йиқилган курашга тўймас экан . Янгалар жангни қўшинлари сафига беоқибат акаларни қўшиб олиш билан давом эттира бошладилар . Ўз уйида кундузлари ҳам зимистонга айланган Диёрбек энди чорасизликдан хафталаб пойтахтга кетар , у ерда ўзаро таниш бўлиб қолган оғайнилари билан ҳонадонма- ҳонадон юриб , қўлидан келадиган барча ишни тиришиб бажаришга ҳаракат қиларди. Ишлаб топган пулларини йиғиб қишлоқдаги акаларига бердириб юборар, қаттиқ совуқ тушган вақтдагина уйига қайтар эди.
"Диёрбекни бошини иккита қиладиган вақт келди. Борига барака қиламиз- у , тўйни ўтказамиз , қўямиз. Ўзиям неча йилдан бери ишлайди, у - бу жамғармаси ҳам бордир". Ота авлоднинг катталари ва қишлоқ кексалари гапни бир жойга қўйиб , ака- уканикига келиб маслаҳат солганларида , икки янганинг пайтавасига қурт тушди. Улар анчадан бери пишириб келаётган "ош"лари тобига келиб қолганини тушуниб етгандилар.
Икки опа-сингил овсинларнинг ўша вақтдаги режасидан воқиф бўлган шайтон ҳам ўша вақтда "таслимман" деб юборган бўлса не ажаб.
Диёрбекни муддатидан аввал "қиз кўриш" баҳонасида чақиртирган янгалари , эртаси куни эрлари уйда йўқ вақтини пойлаб ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

👍14❤3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н
🌙🌹Рамазон ойида рўза тутиб Аллоҳнинг ризолигини олаётган ДИНДОШИМ
🌙🌹Мехрингиз олдида эгиб бошимни,
Тангридан умрингиз тилаб юраман.
Юраги покиза хазрати инсон,
Сизни, ха айнан сизни АЛЛОХ учун яхши кўраман!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

❤3👍1
🌙🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌙 РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!
🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🌟🌙 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌟🌙 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌟🌙 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌟🌙 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌟🌙 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌟🌙 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌟🌙 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌟🌙 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
🌙 🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🌟🌙 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌟🌙 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌟🌙 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌟🌙 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌟🌙 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌟🌙 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌟🌙 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌟🌙 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
🌙 🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍2
АЁЛ КИШИ РАМАЗОНДА:
- 1. Рўза тутиш ажри,
- 2. Уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри,
- 3. Рўзадор оиласига ифторлик қилиб бериш ажрига эга бўлади!
❕Бу юмушларни одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр умидида қилиш лозим.
Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар:
"Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди!"
(Бухорий ва Муслим ривояти)
Демак, аёл кишига ҳар кунига камида 2 кун рўза ажри ёзилади!

👍5
ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ЎРНИ🍀
Эркак киши хотинига хиёнат қилса, тошбўрон бўлади.
Иккинчисига уйланса-ю, адолат қилмаса, маҳшарда бир томони ишламаган ҳолда тирилади.
Агар эркакка аёлига бериладиган маҳр белгиланиб туриб, уни бермаса, ўғри ҳисобланади.
Агар талоқ қилса, аёлидан ҳеч нарса олмайди.
Агар аёлнинг меросдаги улушини еб кетса, Аллоҳ белгилаган чегарани бузган бўлади. Ким чегарани бузса, ўзига зулм қилибди. Хотинини уриб хорлаганлар пасткаш, уларни икром қилганлар олижанобдир.
Эр хотинини олти ойдан кўп муддат ташлаб қўйса, аёлнинг ажралишга ҳақи бўлади.
Эркак хотинига онаси каби муомала қила олмайди.
Агар эр хотинига “сен менга онамнинг орқаси кабисан” деса, унинг бўйнига қул озод қилиш ёки 60 та мискинга таом едириш ёки олтмиш кун рўза тутиш лозим бўлади.
Агар эр хотинини ёмон кўрса, сабр тавсия этилади. Эҳтимол, Аллоҳ унда кўп яхшиликларни яшириб қўйгандир?..
Агар эр хотинидан ажралса, унинг фазлини унутишга ҳақи йўқ; болаларини тортиб олмайди.
Аёлнинг моли ҳурдир. Агар эрига садақа қилса, иккита ажр олади. Агар ман этса, эр ҳеч нарса қилолмайди.
Аёлга нисбатан ҳар қандай ҳаддан ошиш жазоланади. Эр унинг таоми, ичимлиги, кийими ва масканига масъул. Эҳтиёжларига қоим туриш мажбурият. Хотиннинг эрига итоат қилиши эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир.
Агар эр хотинини яхшиликка буюрса, унга итоат қилади, гуноҳга чорласа, “Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат йўқ”.
Киши аёлини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳид ҳисобланади.
Аёл учун Набий алайҳиссалом Бани Қайнуқога қарши урушганлар.
Аёл сабаб халифа Муътасим қўшинини Амурияга олиб борди.
Бу – аёлнинг Исломдаги ўрни. Ғарбдаги ўрнини ҳам бир кўрсатинг-чи!
📚"Қалблардан сўранг" китобидан.

👍5❤2😇1
💔 "Қабр ёнида қилган ваъдам…"
Абдулла бой, нуфузли ва дунёвий ҳаётни яхши кўрадиган инсон эди. Унинг дўстлари ҳам шундай эди. Рўза тутиш ҳақида ўйлаганда, "Ҳали ёшим ёш, кейин ҳам улгуриб тутиб оламан", дерди.
Бир куни у болаликдан бирга ўсган дўсти Содиқни йўқотди. Йўл-транспорт ҳодисаси… Бу хабар уни ларзага солди.
Жаназага борганида, Содиқнинг қабри ёнида унинг отаси йиғлаб ўтирарди:
— Ўғлим, ҳар Рамазонда рўза тутардинг, лекин бу йил етмадинг…
Бу сўзлар Абдулланинг юрагига ханжар бўлиб санчилди. "Мен ҳам шу ҳолатга тушишим мумкин-ку? Мен ҳам кейинги Рамазонга етмасам-чи?"
У қабр ёнида қўлларини кўтариб, Аллоҳга илтижо қилди:
— Ё Аллоҳ, мен бу вақтгача ғофил бўлдим. Менга ҳидоят бер, мен бу Рамазонни Сен учун ўтказаман!
Шу кундан бошлаб, у рўза тутди, намозга аҳамият бера бошлади. Чунки у тушунган эди: ҳар бир Рамазон сўнггиси бўлиши мумкин…

👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ифторлик
(Тошкент вақти билан: 18:20)
Ифторлик дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту»
Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
(Тошкент вақти билан: 18:20)
Ифторлик дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту»
Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
🧕 Muslimalar kundaligi
#НОТАНИШ -24- * * * Шоилёс жаҳл билан кўчага чиқар экан , офиснинг сиқиш эшиги ёнида Диёрбекга тўқнаш келди. Диёрбек Шоилёсга бош ирғаб салом берди-ю, жиддийлигини йўқотмай ўз йўлида давом этди. Шоилёс бу ерга ҳизматга келгандан бери шефни…
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#НОТАНИШ
(давоми)
-25-
- Диёрбек, ювиниб олинг.Сув тайёрлаб қўйдим. Келинг қуйиб тураман, - деди катта янгаси томорқадаги ёйилиб ётган хас-чўпларни бир чеккага тўплаб ёқиб тозалаган ва ўзи ҳам обдон чангга қоришган Диёрбекни тушликка чақиргач.
Диёрбек янгасининг таклифидан уялиб кетди , "керак эмас" деганча ўзи ювинишга тутинди. У янгаси нари кетишини пойлаб кўйлагини ечди ва ариққа энгашган куйи ювинишга чоғланди. Энди бошидан икки чўмич сув қуйган ҳам эди-ки , кичик янгасининг жонҳолатда бақирган товуши эшитилди:
- Ёрдам беринг , ёрдам беринг , мени нимадир ё-м-м-мон чақиб олди. Ҳозир ўламан...Вой- дод...
Диёрбек қандай қаддини ростлаганини , қай алфозда югуриб борганлигини ва қандай қилиб янгасининг хос хонасига қадам қўйганини билмайди. У ичкарига кирганида ич кийимда турган янгасини кўриб ҳеч нарсага тушунмай кўзларини пирпиратганча бир зум тараддудланиб қотиб қолди. Аммо янгаси унга ташланиб , юзларини тимдалаб "қутқаринглар" дея чинқирганда олдинги аҳволи бунисининг олдида ҳолва бўлиб қолди . Янгасининг кучи кўп экан. Бирпастда шарт- шурт қилиб Диёрбекнинг юз - кўзини тимдалаб ташлади. Шундагина Диёрбек янгасини уйнинг бурчагига итариб юборди.
Янгаси кўзларини ёлғондан олайтирди- ю, гўёки ҳушидан кетди.
Диёрбекни катта янгасининг товуши ўзига келтирди:
- Вс-ё-ё-ё-ё, снят-о-о-о-о ...
Диёрбек ортига ўгирилиб , даҳшатга тушиб кетди. Катта янгаси қўлидаги телефон хотирасига ҳозиргина бўлиб ўтган машмашаларни ёзиб олган эди. Диёрбек телефонни тортиб олиш учун у тарафга интилганда у ялмоғизнинг ўзи телефонни қайниси томонга отиб юбориб, масхарали ҳиринглади:
- "Жимми , держи гитару "
Диёрбек даставвал ҳеч вақога тушунмади. Шунда ўзига келган иккинчи жодугар иршайди:
- Йигитнинг гули, режа астойдил пухта ўйланган. Ҳозирги "запись" уже бехит жойга етказилди. Бу ерда шунчаки нусҳа қолди , халос.
Диёрбек ҳозиргина ёзилган машмаша "номаълум рақам"га жўнатилгани , рақам эгаси эса "о кей " деган жавоб йўллаганини кўриб кўзлари тиниб кетди ...
* * *
Эртасига бутун қишлоққа гап тарқалди. Диёрбек шаҳарда биттасига аллақачон уйланиб олган экан. У ҳатто бу ердаги молк- мулкидан хам кечиб , шаҳарда бутунлай яшаш учун кетибди. Ака- укаларига миннатдорчилик рамзи сифатида " Отамдан қолган уй- жойга асло даъвоим йўқ" дея тилхат ҳам ёзиб берганмиш. Айтишларича , Диёрбек "уйланган" қиз жуда бадавлат оиланинг қизи экан, шу сабабли у бу ердаги уй- жойларни назарига ҳам илмай қўйган экан.
Қишлоқдошлари "бахти кулган Диёрбек" ҳақида оғизларини йиғиштиролмай бир - бирларига мақтанганларида, икки янга ўзаро кўз уриштириб , еттинчи осмонларга парвозни аллазамон бошлаб юборган эдилар .

👍15
#НОТАНИШ
-26-
* * *
Кечаги келишувга кўра бугун кечки соат йигирма бирда "Нотаниш" - Жулиянинг Азиз номига олинган рақами тармоққа онлайн уланди.
Зум ўтмай Алиев жўнатган хабар Жулиянинг рақамига келиб тушди.
Хабар билан бирга бир сурат ҳам келган эди.
Сожида суратни очишга бериб қўйиб , ўзи Алиевдан келган хабарни ўқишга тутинди.
- Қосимова Бахтинисо. 1986 йил туғилган. Ўзбек. Жорий йилнинг 27- май куни эрта билан дўконга чиқиб кетган ва уйига қайтиб келмаган. Турмуш ўртоғи - Қосимов Комил - 1981 йил туғилган . Ўзбек. Аёлининг йўқолганлиги тўғрисидаги хабарни ички ишлар органи вакилларига орадан икки соат ўтгандан сўнг, яъни аёли уйга қайтмаганидан сўнг берган. Аёлнинг бедарак йўқолганлиги бўйича жиноий иш * - санада очилган .
Қосимов Комил тез орада амалий натижа кўрсатишларини сўрамоқда.
Алиевнинг рақамига тезда жавоб келди:
- Қўрққан аввал мушт кўтарар ...
Алиев дарҳол жавоб ёзди :
- Тушунмадим, батафсил тўхталсангиз.
Тармоқдан жавоб келмади. Сожида тақдим этилган сурат очилгач, ўнг кафти ёрдамида маълумот олишга киришган эди. Қидирилаётган аёл жуда гўзал эди. Сожиданинг шуурида дарҳол чақмоқ чақди : рашк !
Сожида бутун вужуди билан ўша кунги воқеликка шўнғиди ...
Орадан уч дақиқа ўтгач Азиз ўз рақамида "Жулия" деб сақланган профилдан "печатаеть" деган билдиргига ва нуқталарнинг жимирлаётган ҳаракатига кўзи тушди. Азиз ўзи учун ёзилаётган хабарни муштоқлик билан кута бошлади.
Ўн дақиқалар чамаси вақт ўтганда Азизнинг рақамида Жулиядан хабар қабул қилиб олинди .
Азиз келган хабарни шошиб ўқишга тутинди.
- Аёл оламдан ўтган. У йўқолганлиги тўғрисидаги хабар берилишидан икки кун аввал кечки соат йигирмалар атрофида юрак соҳасига тиғли қурол билан етказилган жароҳат туфайли ҳалок бўлган . Ўлимидан аввал аёл уч кунлар атрофида қаттиқ руҳий зиқлик ҳолатида бўлган. Барига сабаб эрининг рашки. Аёл жасади ҳозир * - каналининг шаҳардан чиқаверишдан бошлаб йигирма саккизинчи километрида лойга ботиб қолган ҳолатида турибди. Аёл жуда қалин матога ўралган. Ўйлашимча бу қизил рангдаги гилам бўлиши керак. Гиламнинг икки тарафи мустаҳкам чандилган , устидан салафан билан скочланган ва тошга ўхшаш оғир жисм билан чўктирилган . Жасад сув бўйидан унча узоқ бўлмаган жойда лой ва балчиқ қатламига тиқилиб қолган.

👍9