🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳни фарзини адо этаман деб уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин.

Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларимиз, тавба ва ибодатларимизни қабул қилиб, дуоларимизни ижобат айласин!

Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим, Саҳарлик учун чироқ ёнган хонадон соҳиблари қалбида бахт чироғини ёқ, токи улар ибодат учун икки дунёда ҳам мукофотлансинлар!
Амийн ажмаин!

🌹🎊 РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🌹


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ
👇🏻👇🏻

https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy
https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy
Нега бунча ғамгинсан?

Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин.

Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл.

Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур.

Ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл.

Қайғурсанг, Қуръони Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур.



©Jaloliddinrumiyy🕊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢6👍3
#Psixologik_test

👠Туфлилардан ўзингизга ёққанини танланг ва қандай инсон эканингизни билиб олинг

✅ Ички холатингизни очиб берувчи 100% аниқликдаги тест
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуони кўпайтиринг

Рўзадор биродарим, Қуёш ботишидан аввал сиз учун вақтларнинг энг улуғи бор. Ушбу вақт сизнинг очлигингиз ва чанқоғингиз қаттиқлашган куннинг ифтори олдидан бўлади. Айни шу маҳалда дуони кўпайтиринг, бунда бардавом бўлинг ва кўпроқ сўранг. Саҳар вақтида ҳам сизга ана шундай дуо ижобат бўладиган вақт бор. Эхтиёжингизни Аллоҳ таолодан сўранг. Чунки, сиз муҳтож, У зот эса беҳожатдир.

🤲 Аллоҳ таоло барча сўраганларимизга муваффақ қилсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤3
13 soat sabr berib, 5 daqiqada toʻydirgan Allohga hamd boʻlsin! ❤️
🔥11👍6
🧕 Muslimalar kundaligi
#НОТАНИШ -42- * * * - Сени ўқитганимда бунчалик қайсар бўлиб кетасан деб ўйламагандим. Иш, иш деб , энди бизларни унутиб юбордингми ? Майли , тушунамиз , ишинг оғир , шу билан бирга савобли. Бошқа касбдагиларникидан кўра шарафли . Ҳар қадамда "бурч" деган…
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
(давоми)
-43-

ҳайратдан лол қолди .
Сожида ҳеч қачон қўнғироқ қилинмасликка келишган бу рақамга беш марта "қабул қилинмаган" қўнғироқ қайд этилганлигини кўриб даставвал бошқача аҳволга тушиб қолди.
Бироз ўтгач балки нотаниш инсон адашиб тушгандир деган хаёлга борди . Азиз Алиев томонидан шартга биноан тақдим этилган бу рақам янги олинган бўлиб , аввал бошқа инсон томонидан фойдаланилмаган эди.
Сожиданинг диққатини экраннинг ўнг бурчагида турган "хабарлар" тугмаси тортди . У ерда ҳам беш маротаба хабар келганлигини билдирувчи белги турарди.
"Бешга беш ! Бу кўп нарсани англатади" ўйлади Сожида . У ҳабарлар саҳифасини очганда бешта хабарнинг хаммаси бир рақамдан , бир хил мазмунда келганлигига гувоҳ бўлди:

"Гаплашиб олишимиз керак. Зудлик билан . Илтимос . Менга жуда кераксиз ... Жуда . Дўст "

Сожида кўп пайсалга солмай, интернет орқали тармоққа уланди. Азиздан роса узун хабар келибди . Хабарни қабул қилган Сожида дарҳол тармоқдан узилди. У барини ҳотиржам ўқиб олмоқчи эди.
У хабарга кўз югуртира бошлади:

" Салом, дўст- Жулия ! Келишилган вақтга ҳали уч кун бўлса-да, вақтидан илгари безовта қилганимдан ҳижолатдаман. Мен бошқа илож топа олмадим. Очиғи чорасизман . Кейинги кунларда бир қанча саволлар юрагимни тилкалаб ташлади . Мен икки эмас, балки бир неча ўтнинг орасида қолиб кетганман.
Дўст , ростини айтмасам бўлмайди. Мен сизни кўрмасдан туриб ...севиб қолганга ўхшайман. Биз каби мушоҳада , мантиққа асосланиб ишлайдиган инсонлар учун бу гаплар осмондаги гаплар. Биласизми , севги нима ... Ҳамма севгини ўз қолипига мос ҳолда кўради. Мен учун севги бу руҳлар топишуви , кўнгиллар машварати ... Мен учун севги қалбим, руҳим таскин торадиган ошиён эгаси. Биласизми, сизни учратганимдан бери менда ҳам олтинчи туйғу уйғона бошлади ва ўша туйғум айтаяпти-ки, сиз катта ёшли аёл эмассиз , хатто тенгдош ҳам эмас
Сиз мендан ёшсиз . Жулия ,сиз мени дўст деб атагансиз , дўстликнинг ҳаққи эса бир- бирига ҳиёнат қилмасликда. Илтимос , менга ростини айтинг , сиз мендан ёшсиз- а ? Гўзалсиз- а ? Заковат ва бошқалар ҳақида сўрамоқчи эмасман . Булар ҳақида шундоқ ҳам биламан.
👍11❤1
#НОТАНИШ
-44-

Азиздан келган хабарда , ҳаётидаги воқеалар , ота- онасининг орзуси , ҳозирги кундаги гап- сўзлар , бариси батафсил баён қилинган эди .

Сожида Азиз ўзидан саволларига жавобни интизор бўлиб кутаётганлигини ҳис қилиб турарди. Уни ортиқча ҳаяжонлантирмаслик учун телефони ўчиқ ҳолда жавоб ёза бошлади...

" - Салом , дўст ! Сиз дўстликни ўртага қўйиб савол сўрадингиз , мен ҳам уни ҳурматидан жавоб бераман.
Ҳа , тўғри топдингиз . Мен сиздан ёшман. Гўзаллигим, ...ҳммм умуман олганда чакки эмас . Лекин гўзаллик нисбий тушунча . Бугун бор, эртага йўқ. Муҳими қалб гўзаллиги .
Мен сиз билан деярли беш ойдан бери мулоқат қилаяпман. Ҳар сафар сизга хабар ёзганимда кўз ўнгимга келиб турасиз . Биласизми нимага ? Майли , сиз учун иккинчи сирни очаман ...
Мен сизни реал ҳаётда учратганман . ( Сожида Маъруф ферманинг буқалари ўғирлаб кетилган кунни кўз олдига келтириб ёзишда давом этди ).
Мен сизнинг ёнингизда, сал нарироқда бир соатлар атрофида турганман . Эсингиздами , биринчи маротаба сизга маълумот етказганим?! "Телефон рақамимни қаердан билади?" деб кўп ўйлагансиз-а , ўшанда ?! Мен сизни учратган куним сизга тегишли телефон рақамини лабларингизнинг қимирлашидан ўқиб олганман . Ҳа , ана шундай ҳусусиятим ҳам бор...
Бу гапларимни ўқиб мени қидириб топаман деб режа қилманг . Айтиб қўяй , вақтингиз кетгани қолади . Бир нарсани ёдда тутсангиз бўлгани :
Мен ҳеч қаерда йўқман ва мен ҳамма ерда борман. Айнан шундай...
Энди юрагингизни ўртаган саволга жавоб : Дўстлик - энг олий қадрият , у ҳаттоки севгидан хам устун. Аммо севги билан дўстлик бир нуқтада кесишса - бу ...саодат !
Сиз билан менинг тақдиримда эса кесишган икки нарса дўст ва севги эмас, балки дўстлик ва қадрдир . Бу эса саодатдан анча устун . Анча...
Бир нарсани билишингизни истар эдим. Сиз ва менинг дўстлигимиз чиғириқдан ўтиб бўлди. Сиз мен уйлансам , Жулия мендан воз кечади деб ўйлаяпсиз . Асло ! Очиғи шундай хаёлга борганингиз мени ранжитди , сабаби Жулияни хали ҳам яхши танимабсиз.
Сиз уйланадиган қиз жуда оқила қиз бўлади. Сиз у билан икки кундан кейин кўришасиз.
Сиз ўша куни икки қиз билан учрашасиз , аммо юрагингиз тақдирингизнинг мутлоқ маликасини ўзи танлайди. Қайси бири экан деб қийналмаслигингиз учун айтиб қўяй , у қизнинг икки қоши ўртасида ҳинд қизлариники каби ҳоли бор, аммо жуда кичик .

Хўш , бугун тартибни буздингиз . Вақтдан аввал алоқага чиқдингиз ... Нима қилсам экан ?! Сизни кечирсаммикан ?!

Э , бўлганча бўлар !
Кечирдим , дўст ...

Раҳмат шартмас...

Мен душанба куни шу вақтда қайтаман. Тўпалон қилиш йўқ ?! Ясна ?!"

Азиз дўстнинг рақами тармоққа уланишини кутиб , экранга қараб ўтирган эди . Унинг рақами бир зумга ёнди-ю, дарҳол ўчди.

Азиз ундан қабул қилиб олган хабарни ўқир экан, қалбига нур ёғилиб келаётганини сезди . Дўст ҳамма муаммони бир зумда , чиройли тушунтириш билан ҳал қилганлигига дилдан тан берди . Унинг сўнгги сўзларини ўқир экан , хаёлан мамнун жавоб қайтарди :

-Ясна , дўст , ясна ...

* * *
👍18❤2
#НОТАНИШ
-45-

Диёрбек таниш дарвозани ярим очиқлигини кўриб , қўнғироғини босиб ўтирмай, аста қиялатди.
Ўтган сафардаги каби хонадон эгасини йўқлаб чақирди :

- Онажон ...

Ичкаридан жавоб бўлмагач , яна бир маротаба уй бекасини йўқлади ва ҳовлига қадам қўйди.
Диёрбек тушга яқин таъмирлатаётган янги уйига ташриф буюрганида , бу ҳонадон соҳиблари бугун ҳам усталарга бир тоғора хоним қилиб чиқарганликларининг устидан чиқди. Бу сафар Диёрбек ҳам хонимнинг иссиғига илинди. У кўпинча йўл- йўлакай кўчанинг овқатларини тановвул қилиб юрар, янги хонадонини таъмирлаётган усталар эса Диёрбек қилиб берган бозорликлардан ўзлари учун овқат пишириб олардилар.
Диёрбек хонимни ея туриб кўнгли бузилиб кетди. Раҳматли онаси ҳам хонимни шундай хуштаъм тайёрларди. Диёрбек шу топда қайтиб ҳеч қачон кўрмайдиган ота- онасини жуда соғинганини сезганди.
Тушликдан кейин тоғорага бир дона тарвузни солиб бу хонадонга шошилганининг ҳам сабаби шу эди. Диёрбек ўша кунги фариштали аёл Вазира опани жуда кўргиси келганди. У бугун аёл уйига таклиф қилса бир зум у билан диллашгиси , шу орқали она меҳрини туйишни истаганди .
Диёрбек оёқлари ўз - ўзидан бу хонадонга тортиб кетаётганига ўзи ҳам ажабланганча , йўлга тушганди .
Ҳовлининг ярмигача кирган Диёрбек тўсатдан таққа тўхташга мажбур бўлди .
Диёрбек ҳовлининг ойнаванд ромли ишланган хона деразасининг ёнида қип- қизил очилиб турган хитой атиргулига боққанча ўйга чўмиб турган қизга кўзи тушганди .
"Аёл зоти шундай бўлса , ҳеч қачон уйланмаганим бўлсин!"
Бу - Диёрбекнинг бир неча йиллардан бери қатъий айтиб келаётган сўзлари эди.
" Аёл зоти шундай бўлса , ҳеч қачон уйланмаганим бўлсин! "
Бу Диёрбекнинг айни дақиқаларда буткул эсидан чиққан , "гўёки" ҳеч қачон айтмаган сўзлари эди.
Қиз шу даражада гўзал ва латофатли эди- ки , уни шу туришида кўрган ҳар қандай инсоннинг ёдидан машҳур шеърнинг бир банди тўхталмай айланган бўларди : "сизни севиш керак , нақадар севиш "
Диёрбек ҳовли юзида малаксиймо бу қизга қанча тикилиб туриб қолганлигини билмади. У қизга қараб тургандек бўлса- да хаёллари ўн саккиз минг оламда учиб юрарди.
Тўсатдан Диёрбек ўзига келди. У нега хонадон эгасини шунча чақирса ҳам , бу қиз жавоб бермаганига ажабланди. Дафъатан хаёлига "бу қиз кар - соқовмикан?!" деган савол келди . У қизга иккинчи бор эътибор билан назар ташлагач , саволига жавоб топилди. Қиз қулоқларига қулоқчин ўрнатиб ниманидир берилиб тинглаётган эди.
Диёрбек хаёлида бу лаҳзалар тугаб қолмаслигини жуда истаётганлигини сезиб қолди .
Аммо қиз бирдан диққатини жамлаётган каби лабини тишлаганча , жиддий кўринишга кирди. У қандайдир қарор қабул қилаётганлиги, фикран режа тузаётганлиги ташқаридан эътибор билан кузатган одамга яққол англашинилар эди.
Қиз аста қулоқчинларни ечди , уларни ёнгинасида турган столга ташлади ва Диёрбекка ўгирилди :

- Ассалому алайкум ... Бек ...ака ...
Мен сизни ...
#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤2
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
(давоми)
-46-

-Мен сизни кирганингизни билмай қолибман.

Диёрбек қизнинг қўнғироқдек овозига , ундан ҳам аввал эса уммон каби мавж уриб турган теъран маънодор кўзларига боққанича лол бўлиб қолди . Қиз ўзига жодуланган каби қотиб қараб қолган йигитга боқиб ўнғайсизланди .

- Бек ака , нималарни ўйлаяпсиз...

Диёрбекнинг ҳуши ўзига қайтгандек бўлди. У кўнглидаги сўзларни тили билан қандай ифода қилишни билмай каловланди.

- Менми ?! Мен ... Нима учун мени Бек ака деб чақираётганлигингизни тушунмай...

Қиз жилмайди. "Наҳотки табассум шунча кучга қодир ?! ,- Хаёлидан ўтказди Диёрбек,- тавба , бутун олам бир зумда ёришиб кетгандек бўлса- я?!'

- Мен , аввалги сафар чиққанингизда аямга исмим Диёрбек деганингизни эшитгандим. Шунинг учун сизни шундай чақиргандим ...

Диёрбек ўтган сафарги ташрифида қизни кўрмаганлигини эслади. Аммо қиз уни кўрган экан-да ?!

- Агар сизга бундай чақиришим ёқмаган бўлса ...

Диёрбек қизнинг сўзларидан яна ўзига келди :

- Йўғей , бемалол . Шунчаки мени ҳеч ким бундай чақирмаган эди-да . Шунга ...

Қиз дунёни нурга тўлдириб яна жилмайди :

- Ооо шундай денг . Демак мен ўша ҳеч ким эканман...

Қизнинг очиқ кўнгиллилиги ахири Диёрбекда ҳам шижоат уйғотди :

- Мен-чи , мен сизни ким деб чақирай ?! Исмингизни билсам бўладими ?!

- Албатта . Қўшни бўляпмиз-ку. Қўшнилар бир-бирини исмларини билишлари керак, менимча . Исмим Сожида.

- Ҳа , исмингиз бошқача экан . Очиғи бундай исм ҳозир кўп учрамайди ,

- Менга ойижонимнинг бувиларининг исмларини беришган. Исмим бувимерос . Ҳа айтганча , қаранг шунча гап билан ... Мен ҳозир ...

Сожида дераза ёнидан узоқлашди . Зум ўтмай ҳовлида пайдо бўлди . У Диёрбекка пешвоз чиқиб унинг қўлида ҳали ҳам турган тоғора ва ичидаги тарвузга қўл узатди.

- Яна қарздор бўлишни ҳоҳламабсиз-да ?! Ҳар доим ҳисобни тўғрилаб юраркансиз . Менга берақолинг тоғорани ?!

Диёрбек бош чайқади:

- Оғир ...

Сожида тоғорага яна бир бор кўз ташлади ва унга ошхонани кўрсатди :

- Ҳақиқатдан ҳам оғир экан . Шу ерга олиб кириб берақолинг. Очиғи бу тарвуз бизга кўплик қилади. Биз аям билан икки киши турамиз ...

- Битта фарзандмисиз ?,- сўради
Диёрбек ошхонага қадам қўяркан.

- Йўўўўққ, опачамни турмушга берганмиз , укам эса Россияда ўқийди .

- Ҳааа , шундай денг... Онажон билан ўтган сафар танишган эдим . Менга жуда ёқиб қолдилар ... Лекин ҳафа бўлманг- у , сиз уларга ўхшамас экансиз . Ташқи кўринишни назарда тутяпман . Айтганча , улар кўринмайдилар ...

- Аям ҳозир чиқиб қоладилар , улар пешин номозидан кейин бироз қуръон ва ҳадисларни ўқийдилар . Ўхшашлигимизга келсак , улар ..,- Сожида ошхона эшигига кўз ташлади ,- Буни тарихи узун. Қўшни бўлдик-ку , бир куни батафсил гапириб берарман.

Сожида газ плитасида милтиллаб қайнаб турган чойгумдаги сувнинг ёнига борди ва Диёрбекка ораста қилиб жой қилинган стол атрофидаги стулдан жой кўрсатди.

- Илтимос , ўтиринг. Аям ҳозир чиқиб қоладилар . Улар сизни кўрсалар ҳурсанд бўладилар .

Диёрбекнинг ўзини ҳам кетгиси келмаётган эди. Қизнинг таклифи айни муддао бўлди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17🔥2🥰2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ХАЙРЛИ ТУН!

🌸Қалби қордай оқларга,
   🌸Самимий, қувноқларга.
      🌸Бедорлар, уйғоқларга,
         🌸Туни хайрли бўлсин!

⭐️Шукри бехисобларга,
   ⭐️Қалб кўзи офтобларга.
      ⭐️Алплар, моҳитобларга
          ⭐️Туни хайрли бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🙄😳UYINGIZDAGI 10-15YILLAB YUVILMAGAN QOZONLARNING OQARTIRISH SIRI OCHILDI😍OSON VA ODDIY RETSEP👌🏻BUNAQASI BO‘LMAGAN YILLAR SINOVIDAN O‘TGAN RETSEPT😇☺️😍

👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
👏1
🌙🌹🍃РАМАЗОНИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН ДИНДОШЛАРИМ.🍃🌹🌙

🌺Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌺Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌺Юзингиз ТАБАССУМни,
🌺Хонадонингиз БАРАКАни,
🌺Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌺Қалбингиз ИЙМОНни,
🌺Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌺Юрагингиз МЕҲРни,
🌺Жигарингиз ОҚИБАТни
🌺ЙУҚОТМАСИН!

☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌹Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌹саломлар
🌹Дуода энг гўзал ширин
🌹каломлар.
🌹Илоҳо уйингиз нурларга
🌹тўлсин,
🌹РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ муборак
🌹бўлсин!

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2👍1
#Рамазонда
РАСУЛУЛЛОҲ РАМАЗОНДА

Набий алайҳиссалом Рамазонда тунги намозларни доимо ўқиганлар.
Ойша розияллоҳу анҳодан бу ҳақда сўрашганда: «Рамазонда ҳам, бошқа пайтларда ҳам ўн бир ракатдан зиёда қилмасдилар. Тўрт ракат намоз ўқирдилар. Унинг гўзаллигини, узунлигини сўраманг. Сўнг яна тўрт ракат ўқирдилар. Унинг гўзаллиги ва узунлигини сўраманг. Сўнг уч ракат ўқирдилар», деган (Имом Бухорий ривояти).
Намозни тугатиб, витр намозини ўқишдан олдин бироз ухлар эдилар.
Ойша онамиз розияллоҳу анҳо: «Ё Аллоҳнинг Расули, витр намозидан олдин ухлайсизми?» деб сўраганида, Набий алайҳиссалом: «Эй Ойша, кўзларим ухлайди, қалбим эса уйғоқ», деб жавоб берар эдилар. Демак, витр намозини ўқимасдан ухламаслик суннат амаллардан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍2
Siz sevgan mato, qòli gul tikuvchi bor-u, lekin fason, ideya yòqmi❓

Oʻylashga hojat yoʻq, endi sizda bunga yechim bor❗️


╔ 🥀 ═════════════╗
MODA BREND
╚═════════════ 🥀 ╝

kanalida didingizga mos uyga, ko'chaga, ishga, to'yga, oqshomlarga tiktirish uchun fasonlarni barchasini topa olasiz 😍

Eng mohir tikuvchilar ijodidan eng zór, eng yangi, eng oxirgi, milliy, zamonaviy hamda klassik usulda tikilgan fasonlardan bahramand bòlishingiz mumkin 🤍

Bundan tashqari ayollar uchun juda foydali layfhaklar ham bor👍

BIZNING JONLI AUDITORIYAMIZGA QÒSHILING ✅
👍1
Рўзадорларга берилган бешта хислат

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазонда олдинги умматларга берилмаган бешта хислат менинг умматимга берилди:
1. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мушк-анбар ҳидидан ёқимлироқдир.
2. Рўзадор ифтор қилгунича ҳатто балиқлар ҳам уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб туради.
3. Аллоҳ таоло ҳар куни унинг жаннатини зийнатлаб, сўнг унга «Солиҳ бандаларимдан машаққатлар кўтарилгач, сенга келадилар», дейди.
4. Рамазонда асов шайтонлар кишанланиб, (заифлашиб) Рамазондан бошқа ойларда қилган ишини бу ойда қила олмай қолади.
5. Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади».
Шунда «Эй Аллоҳнинг Расули, бу Қадр кечасими?» дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ. Банданинг амалини адо этса, ажр-савоби тўлиқ қилиб берилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Баззор ва Имом Байҳақий ривояти).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ

Афсуски хаммамиз мана шундай бўлиб қолдик, ха хамма, сиз ҳам болаларингиз ҳам яқинларингиз ҳам, ҳамма шу касалга чалинган.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
"Ўғлимнинг муҳтарам ўқитувчиси!

…Мен ўғлимга ҳаётни бўяб-бежаб кўрсатишингизни истамайман. У ҳаётда ҳамма ҳам адолатли ва самимий бўлавермаслигини билиши шарт.

Сиз унга ҳаётда аблаҳлар ҳам қаҳрамонларга айлантирилиши мумкинлигини, уқувсиз ва такаббур раҳбарларга ҳам содиқ ходимлар учраши мумкинлигини тушунтиришдан қўрқманг.

Унга уқтирингки, модомики душманлари бор экан, демак дўстлари ҳам бўлади.

Биламан, бунга анча вақт сарфланади, лекин имконингиз бўлса, унга ноҳалол йўл билан топилган ўн доллардан кўра, ҳалол йўл билан топилган бир доллар кўпроқ фойда келтиришини ўргатинг.

Шундай таълим берингки, у ғалаба нашидасини суриш учун олдин ютқазиш аламини тотиб кўриш кераклигини англасин.

Қўлингиздан келса, унинг табиатига ҳасад чанг солмаслигининг чорасини кўринг.

Унга мақтанчоқ одамлар устидан ғалаба қозониш жуда ҳам осон бўлишини ҳис этишга шароит яратинг. Яна имконингиз бўлса, уни китобларга ошно қилинг…

Шундай таълим берингки, у жасур, кучли, темир иродали йигит бўлиб улғайиш билан бирга, кўкдаги қушлардан, қирлар узра очилган гуллардан ва бу гуллардан бол йиғиб юрган асаларилардан, қўйингчи табиатнинг бетакрор гўзалликларидан таъсирлана оладиган нозик қалбга ҳам эга бўлсин.

Шундай ўқитингки, у ҳаётдаги энг майда ҳолатлар юзасидан ҳам мулоҳаза қилиб кўришни ўргансин.

Мен унинг шу кичик ёшиданоқ ҳаётда қаллоблик қилиб ғалабага эришгандан кўра, ҳалоллик туфайли омадсизликка учраш афзал эканини англаб етишини истайман.

Уни атрофдагилар ҳар қанча ўз йўриқларига юргизишга уринишмасин, ўз шахсий фикрларида собит тура олишга ҳам ўргатасиз, деган умиддаман.

Уни юмшоқ феъллилар билан – юмшоқ, қаҳрлилар билан қаҳрли бўлишга ўргатинг.

Ўғлимга моҳиятни англамасдан туриб, ғалаба қозонганлар тарафига ўтиб кетадиган оломонга эргашмасликни уқтиришга ҳаракат қилинг.

Уни ҳаммани эшитишга ва ҳар бир эшитганларини мулоҳаза қилиб, ҳақиқатни ажратиб олишга ўргатинг.

Ўргата олсангиз, маҳзун вақтда кулиш кераклигига ўргатинг.

Вақти келганда кўз ёши тўка билишни ва бунинг ҳеч уятли эмаслигини ўргатинг.

Унга ўзига ортиқча зеб бермаслик кераклигини ўргатинг.

Зарурат бўлганида ўз ақли ва танасидаги мушаклар кучини энг қиммат нархда сотиши мумкин-у, лекин ўлса ҳам юраги, руҳи, виждонини сотишга ҳаққи йўқлигини англатинг.

Унга жасур бўлиш учун энг аввало сабрли бўлиш лозимлигини уқтиринг. Ўтда қаттиқ тобланган пўлатгина юқори сифатга эга бўлишини тушунтиринг.

Унда ўзига ишонч ҳиссини шакллантиринг, шундагина у бошқаларга ҳам ишонч билан муносабатда бўлади.

У билан юмшоқ, лекин ортиқча мулойимликсиз муомала қилинг.

…Биламан, Сиздан истаётганларимни бажариш осон иш эмас, лекин, ҳар ҳолда сўраганларим орасидан қўлингиздан нима келишини ажратиб олсангиз ҳам бўлади.

У ажойиб бола, яхши бола — менинг ўғлим!.. Балки у ҳам келажакда дунёнинг етакчи лидерларидан бўлар…

Сизга чексиз ҳурмат ва ишонч билан Абраҳам Линкольн, 1855 йил".

АҚШнинг ўн олтинчи президенти Абраҳам Линкольннинг беш ёшли ўғли Уильямнинг ўқитувчисига ёзган мактубидан парча

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Siz xurmo danaklari haqida aniq bularni bilmagansiz!

Tayyorlanishi videoda aytib o’tilgan, qabul qilish esa haftada 3 marttadan oshmasligi kerak!

Induvidual ko’tarolmaydiganlar uchun tavsiya etilmaydi.

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2