🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Jannatning 8 darvozasi

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8😢1
🧕 Muslimalar kundaligi
Reaksiyala 50 ta boʻmagan boʻsayam joyladim. 😊 ❤️ ni bosishni unutmang 🤩
#НОТАНИШ
-75-

Шоилёс шунча ойдан бери тиним билмаганди. Қилмаган амали , қидирмаган жойи қолмади. У ҳамон ўша инсонни - Скарлеттни излар эди. Шоилёс қидирув жараёнида бир қанча ажабтовур воқеа- ҳодисаларга дуч келди. Пойтахтнинг ҳали у ер , ҳали бу ерида лаҳзалик лоторея ўйинлари ўтказиладиган нуқталарида охирги беш ой ичида одамларнинг тинмай турли қийматдаги пул - буюм ютуқларини ютиб олганликлари эътиборини тортди. Яна ҳам аниқроғи ушбу ютуқ эгаларининг барчаси оддий қатлам вакиллари бўлгани ҳайратини тобора оширган эди. Шоилёс эринмасдан ўша - ютуқ эгаларини бирма - бир излаб борди.
Уларнинг ўнинчисига борганда қолганларини қидириш фикридан қайтди. Ютуқ эгалари бундай бахтга тасодифан сазовор бўлганликларини айтиб, уларга ёрдам кўрсатган қандайдир бир инсонни чин дилдан дуо қилишдан чарчамасдилар . Улардан бири ўзига лоторея чиптаси танлашда ёрдам берган бир қизни мақтаса , бири дилбаргина жувонни , учинчиси қария кампирни, тўртинчиси ўрта ёшлардаги кўркам аёлни дуо қиларди. Шоилёс бу инсонларнинг барига ёрдам кўрсатган инсон аёл киши эканлигига эътибор берди. Ютуқ эгалари у ҳақида "Илтимос , мана шу чиптани танланг , кўзимга чўғдек кўринди" қабилидаги гаплар билан уларга йўл кўрсатган кимса кўп ўтмай ғойиб бўлиб қолганлигини айтиб , унинг шаънига мақтов ёғдиришдан чарчамас эдилар .
Шоилёс бир тўхтамга келди. Шаҳарда бундай ишни қила оладиган биргина аёлни танийди , у ҳам бўлса - Скарлетт. У ҳақидаги таърифларлан хулоса чиқарилса тўхталадиган бўлса, Скарлетт ҳали йигирма беш ёшларга ҳам бормаган . Қолган кўринишларини гримм ёрдамида қойиллатган. Энг охирги маълумот - Скарлетт икки ойлардан бери ҳеч қайси жойда ўзини намоён қилгани йўқ . Демак у қаердадир , кимгадир тўр қўймоқда. Булардан битта хулоса чиқариш мумкин: Скарлетт ёмонларни жазолайди , яхшиларга , айниқса муҳтожларга ёрдам қўлини чўзади....
Шоилёс анча маълумот йиғиб қўйганди. Аммо асосий - энг муҳимини , бутун ҳаёлларини остин - устун қилиб юборадиганини тез орада қўлга киритишидан ҳали хабари йўқ эди.

* * *

Шерали ўша куни кечгача Сожидани интиқ бўлиб кутди. Вақтида келмагач хавотир ола бошлади. Баҳорни йўқотиб зада бўлиб қолган юраги Сожидадан ажралиш доғини кўта олмаслигини ҳис қилгач , аламидан дод деб юборай деди. Унинг телефон рақамини олмаганидан ўзидан жаҳли чиқди , аммо тез орада котибаси топиб берган рақамнинг "ўчирилган" эканлигидан хабардор бўлгач , диққати янада ошди.
Бир кўнгли Сожида ўқийдиган институтга ҳам борай деди- ю , аммо ўзини зўрға босди. "Майли , эртагача бир гап бўлар " дея ўзига - ўзи таскин беришга интилди- ю, аммо барибир юрагидаги безовталикни юлиб чиқара олмади.

Иш вақти тугайдиган соатга келиб Сожиданинг рақамидан келган хабарга кўзи тушган Шерали ҳовлиқиб қолди . Унда Сожида ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
❤7👍7🥰1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
( давоми )
-76 -

қуйидаги хабарни ёзиб қолдирган эди :

" Мени кечиринг. Бир оз тобим қочди. Барига "айбдор" битта одам. Мен ундан хавотир олиб , уч кун ўзимни қийнадим. Бугун эса аҳволи яхшилигини билгач ...
Юрагим жуда бебош- да. Нима қилсаям мени адо қилиш ҳаракатида ... Билмадим ...
Билмадим... Қачонгача бунга дош бера оларканман ?!
Мабодо сиз билмайсизми ?!"

Шерали Сожидадан келган бу хабарни ўқиб бир куйса , бир ҳурсандчиликдан осмонларда учди. У Сожиданинг тоби қочганига қаттиқ хавотир олди . Аммо хабардаги деярли севги изҳорига тенг мисраларни ўқиганида юраги йигирма яшар йигитники каби гурсиллади .

У дарҳол жавоб ёзишга тутинди:
"Менинг учун ўзингни асра. Кўп вақт қолмади... Сабр. Сен ва менга"

Шерали ҳабарни юборгач кўпда жавоб кутмади, чунки бугунги кун унинг учун энг гўзал эртагини айта бошлаганди . Шерали учун энг муҳими шу эди.

Сожида Шералидан ўзи ёзган хабарга келган жавобни ўқигач мамнун жилмайди :

" Албатта ўзимни асрайман, шунақаям асрайки , дод девормасанг ҳисобмас , - кейин у Шефни ўзи энг яхши кўриб йўқлайдиган исм билан аташни унутмади ,- Мараз !"

* * *

Сожида ўзи тарафга ўн қадамлар атрофида яқинлашиб қолган эрини шарпасини ҳис қилгач, дарҳол зорманда хабарларни ўчириб ташлади.

У эшик очилиши билан Диёрбекка пешвоз чиқди :

- Бек ака...

- Сожида , мен келдим ...

Сожиданинг шўхлиги тутди :

- Қандоқ яхши . Айтмасангиз билмас эдим ...

- Унда яхшиям айтганим ...

- Бек акаааа , қорним очиб кетдииии...

- Ҳалиям мени кутиб овқат емадингми ? Сенга неча марта айтаман келгунимча озроқ бўлсаям у, бу нарса еб тур деб ...
Жуда қулоқсиз хотин чиқдинг- да . Билмадим , сени қачон тарбия қилиб оларканман ?! ,-
Диёрбек шундай деб Сожидага кўзини қисди, - ўзи нима овқат ?!
Сожида жилмайди :

- Анкл бенс ...

- Вуууй , янамии ?! Ҳудди кечагига ўхшабми ? Ўтган кундагидан қолишмайдими ишқилиб ?! Эртагаям бўлармикан мабодо?!

Эрининг хазилидан Сожида яйраб кетди :

- Тезроқ бўлинг , кийимларингизни алмаштириб ювиниб олинг . Фақат тезроқ . Тағин бир қарич тил совиб қолмасин...

Сожида эрига муҳаббат тўла нигоҳлари билан термулар экан , оҳиста шивирлади :

- Сиз меним дунёимсиз , Бек ака...

* * *
Шерали бугун ҳам эрта сахардан Сожидани офисда учратаман деб ўйламаганди, аммо қаттиқ умид қилганди .
У офис биносига кириб келар экан , даҳлиздан Сожидага ажратилган кабинет эшиги очиқлигини кўриб , бир энтикиб олди : "Шу ерда экан "

У ўз кабинетига кириб қўлидаги ихчам портфелини стол устига ташлади. Кейин ичкари хона эшигини махсус калитда очди. Тўрдаги ойнага қараб ўзидан кўнгли тўлган бўлди . Сўнг Сожида ишлаб ўтирган столга камерадан тикилиб , бир оз кузатган бўлди. Қўлига телефонини олиб , унга сим қоқди. У Сожида телефон экранига боқиб лабларига табассум югуриб кетганлигини кўргач , талтайиб буйруқ берди:

- Жду !!!

Сожида шефнинг кўнглидан кечаётган барча туйғуларини ҳис қилиб турарди . Ўзини янаям ҳурсанд бўлиб кетганга солиб телефон экранини "ўпган" бўлди .
Ўзини Шералининг "Жду !!!" деган сўзи ўзига бир олам қувонч бахш этгандек кўрсатишга уринди . Аммо кўнглида "Жди , жди , кўп нарсани жди , мендан " деганча Шералининг кабинетига йўл олди .
Сожида бу таҳлит томошалардан кўнгли айниб кетаётганди. У барига нуқта қўйишни жуда ҳам ҳоҳлаганлиги учун Шералининг олдига ортиқча такаллуфларсиз кириб борди :

- Ассалому алайкум , Шерали ака...

- Сен учун Шералииииман...

- Ҳооо, шундайми ? Мен эса бугун ўқишга бормайман . Ҳа айтганча , анча туззукман. Буни шунчаки "кимгадир" қизиғи бор деб ўйлаганим учун айтдим- де ...

Сожида ўпкалагандек лабларини чуччайтириб нозланди ...
Шералининг оғзини таноби қочиб кетди :

- Мана бизга-да бор ўша қизиғи . Аканг қарағай бу дунёда битта ҳурилиқога қизиқади . У ҳам бўлса қаршимда турибди ...

Сожида баттар Шералининг юрагига ўт қалай бошлади :

- Ҳооо , мен ўша қаршингизда турганни кўрганим йўқ... Масалан , мен қаршингизда ўтирибман ... Ҳа ундан кўра кўз олдимда фақат Лази туради десангиз бўлармиди ?!
👍18❤1
#НОТАНИШ
-77-

Нима қилгандаям , у фарзандларингизни онаси ...

Шералининг қошлари уйилди .
- Сожида , бу нима деганинг ?!
Менга фарзандни любой аёл туғиб беради. Аммо кўнглимни эгаси , якка- ю ягона маликаси сенсан ... Бу мавзуни бошқа такрорлашингни , ўзингга шубҳа билан қарашингни истамасдим . Бу мени дилимни қаттиқ тилкалайди . Гўёки ўтмас пичоқ билан сўйгандек бўлади .
Ўзи шундоқ ҳам сени Диёрни ёнида тасаввур қилсам ҳушимдан айрилай дейман .

- Қалееей бўларкан , Шералииии... Мана шунақа бўлади рашк азоби . Тағин менга бу мавзуга бошқа тўхталма деганингизга ўламанми ...

Сожида йиғламсирай бошлади. Шерали столни айланиб келиб унга яқинлашди.

Сожида пахмайиб унга зарда қилди :
- Жойингизда туринг , бўлмаса бақираман ...

- Нега ? Ахир ҳозиргина ўзинг ...

Шерали гап тополмай қийналди ...

- Ҳа айнан шунинг учун . Мен сизни яхши кўришим мумкин , аммо бу дегани сизга ишонаман деганиммас .
Мана ҳозиргина мени деб Лазизангиздан кечвордингиз- ку. Яна кимнидир деб мендан кечсангиз менгина шўрлик кўчани ўртасида қуруқ қўл билан чапак чалиб қолавераман-ми ? Ундан кўра "Узоқдаги қуйруқдан яқиндаги ўпка яхши" деб ... борига кўниб эрим билан яшаб юрганим яхши- ку... Бир куним ўтар ахир ...
Шерали Сожиданинг муддаосига тушуна олмай ҳуноби ошди:
- Сожида, мен ҳеч нарсага тушунмаяпман. Тушунтириброқ гапиринг. Очиғи қон бўлиб кетдим . Мен сизни яхши кўраман , ахир ...

Сожидага айнан шу керак эди. Фурсатни бой бермай ҳужумга ўтди:
- Сиз сўрадингиз , майли мен айтай. Сизга тўғрисўзман дегандим- а ? Дегандим... Сизга бефарқмаслигимни аллақачон тушунтириб бўлдим деб ўйлайман. Аммо бу сизга ўйнаш бўламан дегани эмас. Бу мен учун ҳақорат . Аммо бемалол "суюкли иккинчи хотин" бўлишим мумкин. Вақти келиб Лазизангизни куни бошимга тушмаслиги учун эса ўзимни ва муносабатларимни суғурталаб берасиз.

Шерали унга ўйчан тикилди :

- Барибир ҳеч вақони тушунганим йўқ ...

- Тушунмайсизамда , ҳали асосий гапни айтмаганимдан сўнг .

- Айт- да унда , ҳозир портлаб кетаман...

- Хуллас ... Хуллас ... Бор мол- мулкингизни иккига бўласиз. Нотариус иштирокида бир қисмини Лазиза ва болаларингизга, иккинчисини эса менга хатлаб берасиз . Икки хотинга тенг баравар. Ҳа менга мулкингизни хатлаш атрофдагиларга бироз шубхали туюлади . Шунинг учун сиз Диёрбекни ҳамкор сифатида тан олиб , унинг номига барча менга аталганларни хатлатасиз . Ўша қоғозда эса киши билмас , агар Диёрбек мен билан ажрашса, барча бойлик менинг тасарруфимга ўтиши ҳақида кичиккина пункт киритасиз , бу билан гўёки оиланинг муқаддаслигини таъкидлаган олийжаноб инсон бўлиб кўринасиз . Барча иш битгач мен Диёрбекдан талоғимни оламан ва барча бойлигингиз билан ўз бағрингизга қайтиб келаман.

Агар айтганларимга кўнсангиз , мен ҳам ўзим муштоқ бўлиб кутаётганим каби сизнинг суюклигингиз бўлишга жон деб рози бўлардим ... Акс ҳолда ...

- Сен унга ўхшамайсан ... Сен умуман Баҳорга ўхшамайсан.

Шерали Сожидага гапирар экан кўзларидан учқун отиларди :

- Сени Баҳорга ўхшатиб янглишибман.

Сожида бошини мағрур кўтарди . Шералининг кўзларига тик боқди :

- Тўғри айтингиз . Мен унга ўхшамайман . Мен бу - мен ! Мен Сожидаман !

- Агар Баҳорда сендаги қатъиятдан бир фоиз бўлганда эди ...

Шерали ингради ... Аммо тез ўзини тутиб олди :

- Мен сени севиб нотўғри иш қилмаганимга яна бир бор амин бўлдим . Сендек заковатли аёл иккинчи ярим бўлишга рози эканлигини билиш мен учун бахт . Барчаси сенинг айтганингдек бўлади . Барчаси !
Сен менга ваъфоингни исботлаб бўлдинг . Навбат менга .
Бу ишларни ҳал қилиш учун тахминан бир хафта вақт кетади...
Демак...

Сожида бошини баланд кўтарди :

- Демак, мени қўлга киритиш ҳуқуқингизга ҳам бир хафта муҳлат қолибди ...

- Ўша кунни кутаман , Сожида . Орзиқиб кутаман ...

Сожида барча иш у ўйлагандан ҳам силлиқ битганига қувониб кетди . Буни "нишонлаш" мақсадида Шералига ширин табассум ҳадя қилди :

- Кўзларингиз қорайиб кетмасин тағин ...

* * *
👍19❤1
#НОТАНИШ

- 78-

Шоилёс ўзи дастурлаштирган
онлайн ўйинда уч сафар ғолибликни қўлга киритган карта эгалари битта нотариал идорада олди- сотти шартномасини бажарган учта инсонга тегишли эканлигини тўсатдан тагига етиб қолди. У карта эгалари маълум муддатга ўз карталарини идорада қолдирганликлари ва шу пайтда уларнинг карталари усталик билан Шоилёс уюштирган ўйинда айлантирилиб , ҳисобдан ҳисобга пул ўтказмалари операцияси силлиққина бажарилганлиги ва деярли из қолмаганлигига гувоҳ бўлиб қолди .
Шоилёс зудлик билан ўша идора ишчи ҳодимлари шахси билан қизиқди . Мўъжазгина ишхонада етти киши ишчи-ходим сифатида қайд қилинган экан. Шоилёс зумда фаррош ва қоровулни ҳисобдан чиқарди. Тўғри уларни ҳам бир кўздан ўтказишни унутмади , албатта . Аммо ёши етмишларни қоралаган қоровул амаки- ю, унинг фаррошликни бажарадиган кекса аёлининг бу таҳлит ўйинларда қатнашмаслиги Шоилёснинг ушбу дастурни тузганида бўлган ишончидан ҳам ишончлироқ эди .

Кейин яна икки ходим гумондорликдан четга сурилди. Уларнинг бири ўйин вақтида касалхонада бўлган бўлса , иккинчиси туристик саёҳатчилар таркибида Европага кетган экан .

Ҳисобда қолган уч ходим ҳам Шоилёсда унча шубҳа уйғотмади . Улардан бири - идоранинг бошлиғи эллик ёшлардаги аёлга қараган одам бу аёлнинг тирноғини бўяб , ресторанма- ресторан юришдан бошқа дарди йўқ деб ўйлар эди . Кўп ўтмай бу фикр ҳам тасдиғини топди. Аёлга бу идора ишини юритишни турмуш ўртоғи топширган экан. Ҳарна ҳаётига маъно кирсин деган эҳтимолда бўлган бўлса керак-да. Аёлнинг иши юзасидан ҳаётига маъно кирганми, йўқми буниси Шоилёсга қоронғилигича қолди-ю, аммо унинг компьютерда оддий матнни ҳам тера олмаслиги тез орада кундай равшан бўлди .

Шу тариқа Шоилёс барча гумондорларни ҳисобдан чиқарди . У ҳеч нарсага тушунмай турган бир вақтда , ушбу идорада Шоилёснинг барча кўрсаткичларига мос келувчи бир қиз воқеалар саҳнига чиқиб қолди. Шоилёс у қиз ҳақидаги барча маълумотларни зумда қидириб топди. У ўқийдиган институт , қизнинг иқтидори, талай номдор стипендиялар ғолиби эканлиги каби қатор маълумотларни ўқир экан Скарлетт айнан ўша қиз эканлигига тобора ишончи ортиб борди.
Шоилёс барча маълумотларни бир форматда йиға бошлади . Охирида ўша қизнинг расмини интернетдан кўчирди ва очишга берди . Расмда жилмайиб турган қизга кўзи тушган Шоилёснинг тили калимага келмай қолди. У қизни таниган эди ...

* * *

Шерали сўзида турди. Барча айтилган ҳужжатлар айнан бир хафтада тайёр бўлди . Ҳужжатлар Сожиданинг таклифи ва талабига кўра уч нусҳадан тайёрланди. Бари тегишли идора ходимлари гувоҳлигида ҳақиқий муҳр билан тасдиқланган ва тагига "ҳақиқий кучга эга" дея яна бир бор тасдиқланган эди .
Шерали шу ёшгача топган барча хазинасини - тассарруфидаги корхона ва фирмаларинини , кўчмас мулклари , қўйинки барча йўғу борини барини - Лазиза ва Диёрбек ўртасида тенг бўлиб берганди. Иш битгач барча ҳужжатлардан бир нусҳасини ўртадаги шартномани қайд қилган идора ҳодимларига берилди . Иккинчи нусҳаси Шералининг ўзида қолди . Сожида қўлга киритишни интиқ бўлиб кутган учинчи нусҳа Шерали томонидан унга топширилди.

Шерали Сожидани шартини бажарган эди . Энди қанча эркалик қилса ярашишини билиб , у ҳам Сожидани алоҳида учрашувга таклиф қилди . У барчасини олдиндан режалаштирган , узоқ , айтиш мумкин бўлса, умр бўйи кутилган учрашуви шоҳона бўлишини истаган эди . У малака ошириш ва тажриба алмаштириб келиш баҳонаси билан Диёрбекни қўшни давлатга "бадарға " қилди. "Миннатдор" Сожида ҳам Вазира опа учун ишончли баҳона топди . У курсдош дугонасининг тўйини баҳона қилиб ўша ерга отланганлигини айтганча Вазира опани кўнглини тинчлантирди .
Сожида барига қизғин тайёргарлик кўрган эди . У шаҳар ташқарисигача таксида етиб келди. Келишилган жойда уни Шерали кўзлари тўрт бўлиб кутиб турарди ...
Сожида унга мастона боқди ва нозланиб деди ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍25❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН.

Сукунат чўмган махал қандай гўзал оқшом азизим!Юлдузлар маржон шодасидек терилган тунни ҳикояси нималарни сўйламайди!

Хайрли тун!
Кўзларингиз уйқудан, қалбингиз туннинг суруридан бахра олсин!

Азиз инсоним Хар доим хаётингиз омадли ва қувончли кунларга тўлсин яхши дам олинг!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 18-КУНИ МУБОРАК!!!

🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹

🤲🏻Аллоҳ ҳар бир мўмин ва мўминани Ўзи фарз қилган Рамазон рўзасини мукаммал тутишга қодир қилсин!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА:
•🌺🌸• Каъба Зиёрати,
•🌸🌺• Қуръон Тиловати,
•🌺🌸• Дуо Ижобати,
•🌸🌺• Иймон Ҳаловати,
•🌺🌸• Тил Саловати,
•🌸🌺• Ақл шижоати,
•🌺🌸• Охират Фароғати,
•🌸🌺• Сабр Қаноати,
•🌺🌸• Бахт Саодати,
•🌸🌺• Тан Саломатлиги -
ДОИМО ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН.


🤲Боши "Раҳмат", ўртаси "Мағфират", охири эса
🤲"Дўзaҳдан озод бўлиш" бўлган муборак Рамазон ойи биз учун хайрларга васила бўлсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
ШУКР ҚИЛГAН...

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?

– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…

Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤1
🏠 Оила қачон дарз кетади, барбод бўлади, биласизми?

➡️ Оила - қачонки уйимизда яшаётган яқинларимиздан кўра бегоналар ҳақида кўпроқ қайғура бошлаган вақтимизда барбод бўлади.

➡️ Оила – қачонки оддий танишларимиз ва дўстларимиз учун турли ўтириш, кечаларни режалаб, турли табрикларни ёзсагу, ҳар куни оиламизни эҳтиром қилишни унутсак барбод бўлади.

➡️ Оила – қачонки чиройли-чиройли идишларни, коса-пиёлаларни меҳмонларга чиқариб, уйдагиларимизга эса чети синган идишлар бўлса барбод бўлади.

➡️ Оила – қачонки бошқаларни кўнглини олиш, рози қилишга уринсагу, онамизга хизмат қилишни беҳуда иш деб билганимизда барбод бўлади.

➡️ Оила – қачонки дўстларимиз даврасида ёки ижтимоий тармоқларда оиламизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни кўз-кўз қилсагу, уйда бир пиёла сув элтишгада ярамаганимизда барбод бўлади.

Оила инсон учун улкан давлат. Келинг, уларга ғамхўрлик қилайлик

©muslimaatuz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📿 Салавот айтсам, ғамларим арийди!

📚 Абдуллоҳ Абдулмуътий Ҳуда Саъид Баҳлулнинг "Қулоғим сенда, қизим! " китобидан.

©muslimaatuz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ажойиб дуо
Турмуш ўртоғингизга юбориб қўйинг! ✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Фаришта момомнинг саришталик сабоқлари

Раҳматли момом ҳар гал бизникига меҳмонга келганларида, аввало, акаларим ва менга зимдан разм соларди. Гарчи, касби шифокор бўлмаса-да, табиблик хислати бор момо бўйларимиз қанчага чўзилгани, ранг-рўйимиздан соғ ёки беҳол эканимизни билишга уринарди.

Кўнгли таскин топса, ойимни алқар, хафа бўлганда эса бизларга эътиборли бўлишга чақирарди. Кези келганда унинг ойимга танбеҳ берганларини эшитиб, ҳайрон бўлардим. Эндиликда ўзим ҳам она бўлиб, турмуш ташвишлари, фарзанд тарбиясида момоларимиз кўмагига муҳтож бўлишимизни тушуниб етдим.

Оналардан қизларга мерос бўлиб келаётган ҳақиқий Шарқ аёлларига хос эзгу фазилатлар ҳамиша бардавом бўлади. Жумладан, рўзғорни қандай тутишни момоларимиз биздан кўра яхши билишади. Улардан оддийгина кўрпачаларни тартиб билан, гулини гулига, рангини рангига мослаб йиғишни ўрганасиз.

Момом сандиқ қаерда туриши керак, қайси гилам қаерга тўшалиши лозим, кўрпалар уйнинг қай томонига йиғилиши зарур – барчасини ҳар гал эринмасдан тушунтирарди. Ўша кезларда беихтиёр, уларнинг дид-фаросатларига қойил қолардим. Фаришта моможоним маслаҳатлари билан уйимиз янада файзли бўлар эди. Улар бу ишларни аёл кишининг зийнати деб биларди. Оила қурган невара қизларининг турмуш ўртоқларини исми билан чақиришини уят санарди. Шунинг учун қайинака, қайинука, қайинопа ҳамда сингилларни исми билан эмас, уларни ўзларига хос хислат ва фазилатлари билан ёки бошқа бир исм билан чақиринглар, дея қайта-қайта тайинларди. “Қайнотангдан ҳамиша уял, қайнонангнинг иззатини қил, уларга яхши муносабатда бўл”, дерди. “Уйингни, фарзандларингни шундай озода тутгинки, сендан биров жаҳлланиб турса-да, буларни кўриб, кўнгли юмшасин. Айниқса, эркаклар озодаликни, чиройни хуш кўришади”, деб насиҳат қилганлари ҳамон ёдимда.

Момом раҳматли мана шу пандларини то умрининг сўнггигача невара-ю чеваралардан дариғ тутмади. Аслида барча ўзбек оналарининг эзгу тилаги, амали ҳам шудир. Ахир, бежизга Шарқ аёлларининг ҳаё-ибоси, латофати, миллий одоби эътироф этилмайди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ro‘za tutib qornim ochmadi deyishlik hato gap..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰3
Рамазон ойида намойиш қилинган ҳар қандай сериал ёки теледастур Рамазондан кейин ҳам қайтадан берилади. Лекин таровеҳ, тунги бедорлик, Қадр кечаси, раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш фақат Рамазонда бўлади, халос! Ҳаракат қилиб қолинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤3
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
(давоми )
-79-

- Буюрсинлар , ҳазратим ...

Шерали терисига сиғмай кетди.
У машинаси эшигини очди ва Сожидага илтифот кўрсатди :
- Марҳамат ...

Сожида ним табассум ила машинанинг олд ўриндиғига ўтирди. Улар йўлга тушдилар . Ҳар иккисининг бошида икки хил хаёл ... Ҳар иккисининг тизгини, инон- ихтиёри бошқа - бошқа қўлларда эди . Улар икки соатга яқин йўл босдилар . Тоғ ён бағридаги қандайдир сўлим масканга кириб келишганда куз бўлишига қарамай офтоб нурлари атрофни қиздира бошлаганди . Улар фақат битта машина сиққулик йўлдан ўтиб тўрттала тарафи ўроғлик кафтдек саҳнда тўхтадилар . Атрофда хеч қандай иморат кўринмасди . Аммо Сожида бу ерда бир сир яширинганини кўнгли билан сезиб турарди . Шерали Сожиданинг саволомуз нигоҳига керилганнамо тикилиб илжайди . У машинада ўтирган ўрнида чўнтагидан кичик телефон аппаратидек пульт чиқарди ва рўпарасига тўғрилаб уч хил кнопкани кетма- кет босди. Шу пайт худди "Сим -сим ғори"даги каби тоғнинг тошлари икки тарафга сурилиб, ичкарига йўл очилди. Шерали машинани яна ўт олдириб тўғрига йўл олди. Ичкарига киришгач , Шерали пульт ёрдамида яна ташқи дунёдан узилди . Кўринмас дарвоза ёпилиши билан ичкари ёришиб кетди . Сожида ўзини қўли гул уста томонидан тайёрланган, таърифига тил ожиз қолувчи беқиёс меъморий ансамбль қаршисида кўрди .Ғор деб айтиш мумкин бўлган бу ер чоғроққина ховли ва ичкари хоналардан иборат бир жой эди . Шерали шошилмай Сожидага хоналарни таништириб чиқди. Хоналар кўп эмас экан . Катталиги ўртача меҳмонхона , кичкинагина ошхона , энг гўзал ашёлар билан зийнатланган ётоқхона . Ётоқхона иккига бўлинган , ундаги ювиниш хонаси ҳам энг сўнгги услубда хона дизайнини тўлдирган ва унга мос тарзда уйғунлаштирилган эди.
Шерали қоп- қора зулукдек машинаси юкхонасидан аввалдан тайёрлаб солиб олган егуликларни тушира бошлади. Ошхона бир зумда бозорликларга тўлиб кетди . Ошхонада каттагина музлаткич шундоқ ҳам ойлаб туриши мумкин бўлган консерва маҳсулотлари ва ичимликларга тўла экан. Сожида бундай овлоқ жойда электр қаердан тортиб келтирилгани сирига етолмай ҳайрон бўлди. Барча ишларни бажариш , шунингдек овқат тайёрлаш ҳам электр токи ёрдамида бажарилиши йўлга қўйилган эди .
Шерали ўз қўллари ёрдамида пиширган таоми билан Сожидани меҳмон қилмоқчи бўлди.

У Сожидага :

- Ичкарига кириб озроқ дам олиб тур. Мен сенга ярим соатда маликалар ейдиган овқат тайёрлаб бераман, қолган гапни кейин гаплашамиз ,- деди кўзини қисиб .
Сожида эътироз билдирмади. Шералининг таклифи унинг учун айни муддао эди . У индамай меҳмонхонага кириб кетди .
Шерали айтгандек фурсат ўтгач , Сожида ошхонага чақирилди. Сожида столнинг усти турли ноз - неъматларга тўлиб кетганлигини кўриб , ўзининг беҳад очиққанлигини ҳис қилди. У Шералининг манзират қилишини кутиб ўтирмай столга келиб ўтирди ва таомлана бошлади. Шерали эса Сожидага бошқача кўз билан тикилишни аллақачон бошлаб юборган эди.
Сожиданинг қорни тезда тўйди. Шундагина у таом емай ўзи тамонга тикилиб турган Шералига эътибор берди . Унга сузилиб тикилди ва :
- Ҳаа , ғирромчи . Менга овқат едириб ўзлари тикилиб туриш экан-да ?! Нима учун овқатланмаяпсиз ?! - деди .

Шерали унга жавоб бераман деганида сўз навбатини яна илиб кетди ,- ҳеч бўлмаса бирор нима ичарсиз ?! Ахир биз бу ерга бахтимиз кулганини нишонлашга келмадикми ?! Қани , нима ичасиз?!

- Фарқи йўқ, - илжайди Шерали ,- сенинг қўлингдан заҳар ичишга ҳам розиман ..

- Йўғеей , жа бунчаликмасдир- ов .

- Ҳоҳ ишон , ҳоҳ ишонма ...

- Нима учун сизга ишонмас эканман?! Ишонмасам, бу ерга келармидим . Ундан кейин сиз бу ерга келиш чиптасининг баҳосини ярим дунёингиз билан тўлаб бўлган бўлсангиз . Келинг , бошланишига сизга апельсин шарбати қўйиб берақолай. Иштаҳани очишда унга етадигани йўқ ...
👍21
#НОТАНИШ
-80-

Сожида баланд бўйли чиройли бокалга шарбат қўйди . Ўрнидан туриб столнинг у бетидан шарбатнии Шералига олиб келди. Бокалга қараб жилмайди :

- Анча қуюқ шарбат экан,- у бокални қўлида тутганча чайқаган бўлди ,- Марҳамат , ҳазратим .

Сожида шарбатни Шералининг оғзига тутди. Шерали икки кўзи Сожида- да бўлган ҳолда шарбатни симира бошлади . У шарбатни охирги қултумларини ичиб тугатаётганида , бирдан кўзлари олайди ва ерга гурсиллаб қулади.

Шерали кўзлари очиқ , барча нарсани эшитар , фаҳмлар эди- ю , аммо на гапира олар , на қўл - оёқларини қимирлата оларди.
Сожида шарбатга енгига жойлаб олган , қабул қилганда кишини беш соатларга фалаж қилиб қўйувчи кукунни қўшиш ва аралаштириб қўйишни моҳирона уддалай олган эди . У Шералини кўтара олмас ва ҳаттоки ўрнидан силжита олишга кучи етмас эди . Шунинг учун меҳмонхонадан тўртта ёстиқ олиб чиқиб, уни Шералининг биқинига тираб ўтказиб қўйди.
Шерали кўзлари билан Сожидага жуда кўп савол бермоқда эди . Сожида Шералининг тўғрисига боягина ўзи ўтирган стулни олиб келди ва бамайлихотир жойлашди .

- Мана бўлди . Масала ҳал ...
Қалейсиз буюк муҳаббат соҳиби ?! Ишлар жойигами ?!

Сожида шу йиллар давомида дилига йиғилган барча дардини тўкиб солишга шошиларди :

- Қаранг- а ?! Осмон қўлингизда эмас эканми ?!
Бу "жанон" бу ишларни нима учун қилди деб ўйлаётгандирсиз- а ?!
Сожида жилмайди ...
- Билмайман , ўлай агар билмайман...
Кейин ўйланиб қолди ...
- Йўўўўқ , очиғи билан эканман шекилли .
Мен бир хулосага келдим . Бир инсон иккинчи инсоннинг йўлига бежизга келмас экан . Барини ўз ҳикмати бор экан .
Мана сиз ... Неча йиллар Баҳорни қўмсадингиз , уни хаёлан чорладингиз ... Кейин эса Скарлеттни қидирдингиз , уни қўл остингизда ишлашини , яна ҳожалик қилишни ҳоҳладингиз . Қаранг , бугун орзуларингиз амалга ошиб турибди .

Шералининг кўзлари олайиб кетди . Сожида ундаги ҳолатга эътибор бермагандек , сўзларини давом эттирди :

- Аммо сиз бир нарсани сўрашни унутдингиз , оқибатингиз ҳайрли бўлишини сўрашни .

Ҳа ажабланманг . Мен ўшаман . Сиз неча ой қидирган , эгалик қилишни истаган - Скарлеттман ... Сизнинг чўнтакларингизни бир эмас , бир неча бор шамоллатган , ғайриоддий қобилият соҳибаси Скарлетт . Тақдирнинг туҳфасини қаранг- а ... Баҳорга ўхшашлигимни айтаман- да. Бечора қиз . Сизга жон бағишлаган отангиз сизни жонингиздан жудо қилгани жуда адолатсизлик бўлган. Сизнинг "порлоқ истиқболингиз" учун қизни ўлдиртириши шарт эмас эди. Кўзингизни олайтирманг менга ?! Мен барини билиб гапираман. Рост гапираман. Ҳа отангиздан нафратланиб қолдингизми ? Шу топда- я ? Хавотир олманг сиз отангизга муносиб фарзандсиз . Хатто ундан ҳам ўтиб кетдингиз . Қойил ! Фақат қойил ! Нет слов !
Нима ?! Нимадир демоқчимилар ?! Ҳа , мен бу гапларни нимага суяниб айтаяпман , шуни билмоқчимисиз ?! Марҳамат ! Бундан ўн тўрт йил аввал Ўткирбек ва Сабурани уч фарзанди билан киприк қоқмай асфаласофинга кузатганингиз эсингиздан чиқибди- да?!
Бир нарса айтайми ?! Ишни тоза қилишни ўрганиш керак . Ҳа тоза . Ўшанда ҳаммасини бир текис супурганингизда ҳозир ўша автоҳалокатдан омон қолган тўрт ёшли Сожида рўпарангизда барига ҳисоб сўраб ўтирмаган бўлармиди ?!
Вой- бўў ! Бунча кўзларингиз олаймаса ?! Аммо менга ёқаяпти . Ҳозир кўзларингизни бир мошдек очиб қўймоқчиман. Хўўп , айтиш бироз ноқулайроқ- ку, аммо сиз билан синашта бўлиб қолдик. Шунинг учун эшитақолинг.

Мен ўз эримни жуда севаман . Диёрбек акамни. Тўғрисини айтганим учун яна бир бор узр: Сизни Бек акамни бир дона ҳаром тукига ҳам арзитмайман.

Энди "аканг қарағай" сизнинг финишингиз шу ер бўлди. Шу ерда сизни Аллоҳнинг ҳукмига топшириб кетаман. Ўзи истаса , сизни бу ердан чиқариб юбориши ҳеч гапмас . Ахир денгиз тубидаги бир қуртга ризқини етказиб берган Аллоҳ учун сизнинг ҳолатингизни ўнглаш нима бўлибди. Агар Аллоҳ бошқа нарсани ирода қилса , бу ҳам унинг иноятидандир.

Хуллас , шунақа гаплар.
Демак , менинг анча нарсага қодирлигимни тушуниб бўлдингиз деб ўйлайман. Майли , шунча еган ош- тузингиз ҳурмати сизга келажак ҳақида
👍15
#НОТАНИШ
-81-

баъзи маълумотларни айтиб берақоламан. Сожида бир зум кўзларини юмди ва оҳиста сўзлай бошлади :
- Ҳадемай , сизга тегишли барча ишларини Лазиза келинойим юрита бошлайдилар . Айтганча , мен уларни жудаям ҳурмат қилишимни билиб қўйинг. Улар бу ишда ҳаддан ташқари катта муваффақиятга эришадилар , чунки ўринбосарлар жуда яхши инсон . Мен Диёрбек акамни назарда тутаяпман.
Менга яна у ерда Шоилёс ака ҳам кўринмоқда. Шу йигитни кўрганимда ҳар доим ҳаёти сизнинг гумашталарингиз орқали барбод бўлганлигига кўп ачинардим. Аммо у барчасини тоза қалби билан енгиб ўтаркан. Эҳ - ҳей ! Шоилёс сизга куёв бўларкан- ку ! Мен уни олдида бахтдан гулгун яшнаётган Лайлони кўраяпман... У гапиряпти ... Ана сизга адолат . Шундай қиз нима учун разил отаси ва бобосининг қилмишлари учун хун тўлаши керак деб кўп сиқилар эдим ўзим ҳам. Тавба у қачондан ва қандай қилиб гапира бошлаган экан? Ҳозир ... Ҳммм ... Э, мана гап қаерда экан?! Лайло она бўлган вақтда тилга кирибди . Илк сўзи ҳам ёшлигида илк тили чиқиши керак бўлган вақтда айтилиши керак бўлган "ойижон " сўзи бўлар экан- да . Ўғлингиз эса келажакда жуда басавлат йигит бўлиб етишаркан. Лазиза келинойимдан кейин барча ишлаб чиқариш унинг қўлига ўтиши аниқ ... Фақат бунинг учун , у чет элдаги ўқишини битириб келиши керак ...

Сожида кўзини очди . У қаршисида ҳаракатсиз ўтирган Шералининг кўзларидан оқаётган ёшга қараб бироз тараддудланди . Шерали илтижо назари билан унга тикилар эди. Сожиданинг унга раҳми келди. Аммо тезда ўзини тутиб олди.

- Йиғлаяпсиз , демак , сизда инсонийлик мутлоқ ўлмаган. Фақат менга бунақа илтижоли қараманг. Сизга битта ёрдам беришим мумкин халос. Тўғрироғи маслаҳат . Сиз тахминан уч соатлардан кейин ўзингизга келасиз . Аввалги ҳолингизга. Англаб турганингиздек, бу ердан чиқа олмайсиз . Қизиқ , ушбу кошонани сизнинг қирқ йиллик юбилейингизга тақдим этган дўстингиз ўзининг сиз учун қабр тайёрлаб берганлигини билармикан. Мени бедарак кетганимни билса , шу ерга излаб келиш хаёлига келади деган ўйда бекорга хомтаъма бўлманг. Жонажон дўстингиз сиздан олдин "чин уйига" етиб бўлганига бугун бир хафта бўлади . Қаердан биласан дейсизми ? Албатта , биламан . Чунки бу хақда келган хабарни телефонингиздан ўзим ўчириб ташлаганман . Қалей, сизга муносиб шогирд бўлибманми ? '- Сожида аламли жилмайди,- Ўзимга қойилман , а так.
Аммо шунга қарамай барча инсон ҳар қандай имконга берилишига лойиқ. Сиз бу қилган ишларингизнинг барчасида балки айбдор эмасдирсиз . Кўп ҳолларда киши беихтиёр вазият қурбони бўлиб қолади . Шунинг учун сизга бир маслаҳат бераман. Сиз тавба қилинг . Чин дилдан ... Бу сизга берилган ўша сўнгги имкон. Кимга қандай оқибат ва хотимани раъво кўриш Аллоҳнинг ўзига аён . Токи жон тандан ажрамас экан , унинг шаъфоатидан ноумид бўлманг ...
Бўлди , энди менга руҳсат ... Сиз билан йўлимиз шу ергача эди...
Хайр ... Ўйлайманки , сўзларимни мағзини тушундингиз .

Сожида ҳотиржам ўрнидан турди , нарсаларини йиғиштирди . Шерали боя стол устига қўйган ушбу кўринмас қароргоҳ пультини, машина калитини, шефнинг телефонини бафуржа йиғиштириб олди . Барчасини сумкасига солгач , сўнгги бор Шералига назар ташлади. Шералининг лаблари қимирлай бошлаганди. "Дори таъсир кучини йўқотаяпти" деб ўйлади Сожида .

-Ҳайр ...
Маҳшаргача ...

Сожида илдам қадамлар билан хонани тарк этди.
У боя ўзлари кириб келган саҳнга чиққач иншооатни ташқаридан қўлидаги пульт ёрдамида қулфлади . Сўнг Шералига тегишли барча нарсани елим халтага солиб яхшилаб ўради.
Сожида кенг дала йўлига чиққанида кун пешиндан оққан эди . Атрофда ҳеч зоғ кўринмас эди. У йигирма дақиқаларча юргандан кейин катта йўлга чиқиб олди. Узоқдан қишлоқ кўринди . Сожида яна озроқ юргач йўл четидаги катта ёнғоқ соясида тўхтаб тин олди. Сўнг сумкасидаги телефонни олди. Бу дўст билан боғланувчи, унинг номига олинган ўша телефон эди . Сожида телефонни ёқди ва дўстнинг рақамига кеча ўзи ёзиб тайёрлаб қўйган сўнгги хабарни жўнатди . Хабари керакли манзилга етиб борганлиги ҳақидаги белги кўрингач, телефонни ўчирди . Уни ҳам Шефдан
👍18
#НОТАНИШ
-82-

яқиндагина мусодара қилган буюмлари орасига қўшди ва халтачага солиб яхшилаб ўради, аммо сумкасига қайтиб солмади.
Яна беш юз метрлар юргач йўл четида гуриллаб ёнаётган шох- шаббалар уюмига дуч келди. Афтидан бу жойда деҳқончилик қилаётган кимдир даласини тозалаётган эди . Сожида қўлида ушлаб келаётган буюмларини оловнинг ўртасини мўлжаллаб отди . Гулханнинг авж олиб ёниб туришини бироз кузатган Сожида узоқдан ўзи томон келаётган йўловчи машинага қўл кўтарди ...

* * *

- Бек ака, қачон келасиз ?

Диёрбек Сожиданинг овозидаги соғинч аралаш эркаланишни ҳис қилиб энтикди:

- Ҳадемай бориб қоламан , азизам ...

- Бу ерда биттаси роса жанжал кўтаряпти , айтишича ...

Диёрбек бир зумда ҳавотирга тушди :

- Нима ?! Ким жанжал кўтаряпти ?! Бизни уйимиздами ? Нега киргаздинг уйга ?!

- Э , сўрамай келиб олди- да !? Айтишича сиз мени Бек акам эмасмишсиз ?! Уни мендан кўра кўпроқ яхши кўрармисиз ...

Диёрбекнинг пешонасидан муздек тер чиқиб кетди . "Яна янгаларимнинг ғаламислиги қўзиган бўлса- я?! " - ўйлади у . Шу фикр хаёлига келиши билан бўшашиб кетди ..
Аранг :
- Сожида ...,- дея олди халос .

Сожида ҳамон Диёрбекдан ўпкаланарди :

- Бек ака, ўзингиз келиб айтинг қайси биримиз сиз учун севимли эканлигимизни?

Диёрбек Сожидага сюрприз қилиш ниятида уйга қайтаётганини айтмаган эди . У қўлидаги телефонини тутганча аста меҳмонхонага яқинлашар экан , деразадан Сожиданинг ёнида ҳеч ким йўқлигини кўриб ҳайрон бўлди . Сожида диванда момиқ айиқчани бағрига босганича ярим ёнбошлаб Диёрбекка ҳамон арзи - ҳол қиларди . У Диёрбек ўзини шундоққина дераза ёнида кузатиб турганлигини сезмасди .

- Бек акоооов , айтишича уни исми Гули эмиш ...

Диёрбек раҳматли онасининг исми ҳам Гули эканлигини дарҳол эслаб энтикиб кетди .

- Ўша Гулиии ...

- Хўўш , нима ўша Гули ?!

Сожида ўзининг қаршисида турган Диёрбекни кўриб ажабланиб қолди . У Диёрбекни нима учун ҳовлига , кейин уйга кириб келганлигини ҳис қилмаганлиги сабабини зумда тушунди . Демак , онаси рост айтган экан- да . Ундан қолган кундаликда ёзилган гаплар айни ҳақиқатга тўғри келганлигидан ҳайратланди .

У индамай ўрнидан турди . Эрининг елкасига бош қўйди . Диёрбек Сожиданинг кўзларида ғилтиллаб турган ёшни аллақачон кўриб бўлганди .
У Сожиданинг юзларини икки кафти орасига олди .

- Сожида , гўзалим ... Мен ҳеч нарсага тушунмаяпман. Қани ўша Гули , нимага тўпалон қиляпти у ?! Талаби нима экан ?!

Сожида эрига бир дунё муҳаббат билан тикилди :

- Талаби ... Талаби мен сизни Бек ака демасмишман энди... Мен сизни ... Мен сизни ...

- Сожида ҳозир ёрилиб ўламан ... Нима сен мени ...

- Мен сизни энди... Дадаси дермишман ...
Мана ўша тўпалончи қиз...

Сожида эрининг қўлларини қорнига олиб борди ва овозини ўзгартириб чучук тилда :

- Ассалом , дадажон . Ман теллим ... - деди кулимсираб ...

Сожида айни лаҳзаларда онасининг:
- Сожида , кун келиб турмушга чиқсанг ва қиз фарзанд кўрсанг , барча ғайриоддий қобилиятингдан ажраласан . Аммо бу қобилият ҳеч қаерга кетмайди . Балки қизингга инъом сифатида ўтади ,- деб ёзилган сатрларини эслар эди ...

* * *

Шоилёс бир неча кундан бери ўйлаб - ўйига етолмайди . Наҳотки Диёрбек акасининг аёли шундай қобилиятли аёл бўлса . Ё бўлмаса ўта иқтидорли дастурчи?! Нима бўлгандаям гап йўқ аёл экан?! Тавба , турмушга чиқмасидан аввал қиз бошига шунча ишларни қилиб ташлагани- чи ?! Юрак деган ҳам отнинг калласидек эканми ? Аммо шунча инсоннинг жонига малҳам бўлибди- да ! Миллиардлаб пулларни хайрия фондларига улашиб юборганини- чи ?! Ҳа айтганча , кейинги кунларда шефнинг атрофида айланишиб қолган эди- я ? Демак , яна бир балоларни бошлагани аниқ. Диёрбек акам билармикин аёли шунақа эканлигини . Менимча йўқ. Билганида уни Шефнинг ёнига умуман йўлатмас эди.
👍22🔥3❤1
Аёл киши шунчалик қудратли бўлади дейишса умуман ишонмаган бўлардим , аммо ...
Диёрбек акамнинг пешонаси ярқираган йигит экан-да ! Шундоқ аёлнинг муҳаббатига сазовор бўлганига қараганда шунча тортган азобларининг мукофотини олган кўринади .

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍25