🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
#ТАНЛАНГАН

Шу ҳизматчиликни деб уларга эргаша олмайман-да...

- Э, Содиқжон ! Тоҳир - Зуҳроларнинг ўртасида Қоработир бўлиб сенга нима бор ? Яхшиси ўзинг уйлан . Кейин келинбола билан ҳоҳлаган жойингга кетаверасан.

- Устоз ! Сиз ҳам дадамнинг гапларини гапиряпсиз-да. Кейинги вақтларда улар ҳам ҳар икки гапнинг бирида уйланишимдан сўз очяптилар .

- Тўғри қиладилар ,- деди Эркин Раимов эшик тутқичига қўл узатар экан,- сен тенгилар аллазамон бир , икки болалик бўлиб кетди. Ҳатто тенгқурларинг ичида уч , тўрт болаликлар учраши ҳам ажабланарли ҳол эмас. Сен бўлсанг ... Ё ...

Эркин Раимов орқасига ўгирилиб Содиқжонга тагдор тикилди. Содиқжон эса унинг бу қарашларидан эсанкираб қолган бўлди- ю , бироқ дарровда ўзини оқлаш учун куч топди :

- Йўғеей , устоз . Ҳеч қандай "Ё"си йўқ. Шунчаки ҳали бўлажак турмуш ўртоғимни учратмадим-да. Пешонамга ёзилган қиз ҳам қайдадир мени кутиб ўтиргандир .

- Вот именно ! - Эркин Раимовнинг шодон овози бу сафар ташқаридан жарангдор кулгига қўшилиб эшитилди ,- ҳалиям бўлса ўша Ҳусниядан хабар ол ! Бахтингга эрга тегмаган бўлса ажабмас ! Ҳа нима ?!

- Устооооз !

* * *

Содиқжон идоралари келди- кетдига тўла бўлганлиги учун кечаги амалиётчи қиз ҳақидаги хабарни деярли унутаёзган экан. Шу сабаб соат тўққизларда эшик чертиб келган оғир- босиқ , янаям аниқроқ таърифлаганда ўйчан чеҳрали қизни кўриб уни бирор юмуш билан келган деб ўйлади .

- Кирсам мумкинми ? - деди қиз ичкарига бир қадам босар экан ,- Ассалому алайкум .

- Аллақачон кириб бўлдингиз- у , энди руҳсат сўрашга ҳожат йўқ,- деди Содиқжон қизга кўз қири билан боқар экан ,- келинг. Ваалейкум ассалом.

Бироқ қиз Содиқжоннинг қочиримли гапига ортиқча эътибор бермади. У хонага зимдан бирров кўз югуртириб чиққан бўлди-ю , Содиқжон қўли билан кўрсатган стулга омонатгина чўкди.

- Қулоғим сизда ?! - деди Содиқжон ўзини тутишидан йигирма беш ёшлардаги қиз деб ўйлаган ташриф буюрувчига қараб,- эшитаман.

Қиз елкасига илиб олган ўртача катталикдаги сумкасини тиззаси устига сурди ва ундан иккига букланган қоғозни олиб Содиқжонга узатди :

- Мен ... Мен амалиётга келган эдим .

Шундагина Содиқжоннинг ёдига Эркин Раимовнинг кечаги огоҳлантириши тушди.

Содиқжон бу сафар меҳмонга ўзгача қизиқсиниш билан қаради ва шуни тушундики , қиз кириб келгандан буён ўзининг диққатини жалб қилаётган , эътиборини тортаётган нарса қиздаги кўз илғамас виқор экан.
Йигит гўёки қизни кўзлари билан суратга олган бўлди , шу билан бирга у узатган қоғозни очиб ўқий бошлади :

- Воисова Гулнур Диёрбековна. Ўзбекистон Юридик университетининг учинчи босқич талабаси . Факультет...- Содиқжон қоғоздан кўз узиб қизга қаради ,- исмингиз Гулнур экан-да ! Мени исмим Содиқ. Содиқжон Азизович деб мурожаат қилсангиз бўлади.

- Хўп,- гапни қисқа қилди қиз.

- Биласизми , Гулнур ?! Бир нарсага ҳайрон бўлдим. Шунга ойдинлик киритиб олсам дегандим- да. Саволим сизга ноқулайлик туғдирса олдиндан узр. Шу десангиз ... - Содиқжон сўзини давом эттира олмай чайналди.

- Сўрайверинг. Бемалол . Ҳижолат бўлманг.

- Мен бу бўлимга ишга қабул қилинганимдан буён тўрт нафар талаба қўл остимда амалиёт ўтади. Аммо улар... Мени кечиринг- у , уларнинг кўпчилиги энди йигирма ёшларни қаршилаган ёшдаги йигит - қизлар эди ,- Содиқжон шундай дея туриб кўзлари таажжубланганча катта очилган қизга қараб шоша - пиша ўз сўзларини хас- пўшлашга ҳаракат қилишга тушди ,- менимча сиз олий таълимдаги ўқишга кечроқ қабул қилинган бўлсангиз керак-а?

Содиқжонни ҳайрон қолдириб қиз ҳотиржамликни йўқотмай жиддий жавоб қайтарди :

- Сиз тўғри таҳмин қилдингиз, яъни ёшим борасида. Менинг ёшим йигирма олтида. Ва шу билан қолган барча таҳминларингиз ўз кучини йўқотади. Демоқчиман-ки , тўғри мен ҳозир Юридик Университетнинг учинчи босқичида ўқийман. Бу менинг олий малака эгалламоқчи бўлган иккинчи йўналишим. Унгача мен кимё институтини битирганман. Бир муддат шу йўналишда ишладим ҳам . Аммо айни дамда қалб амрига бўйсуниб айни шу йўналишда ҳам таълим олишни ихтиёр қилдим.

/ 2
👍9🔥1
#ТАНЛАНГАН

Ҳозир қаршингизда туриб сизнинг саволларингизга жавоб беришга мажбурлигим ҳам шу қизиқишларим туфайли.

Содиқжон ўзи билан тенгдош бўлиб чиққан қизнинг заковатига ҳалитдан тан бера бошлаган эди. Шу билан бирга унинг юрагини алланима , тўғрироғи қиздаги бошқарувчанлик иқтидори куйдира бошлаган эди. Йигитнинг назарида қиз унга эмас , балки ўзи қизга эргашишга мажбур бўлаётгандек алам ҳисси қалбини жиз- жиз куйдира бошлаган эди.

- Ҳаа , шундай денг ,- деди Содиқжон ,- майли яхши унда. Бизнинг бўлимда бир неча ходим ишлайди. Айни хонада эса тўрт киши жойлашганмиз. Кўриб турганингиздек мен , шеригим Фаррух , Камол Исматов ва Эркин Раимов акаларимиз. Айни дамда Камол ака таътилга чиққанлар. Фаррух бир топшириқ билан кетган эди . Ҳализамон келиб қолади, Эркин ака эса бошқармага кетганлар, - Содиқжон шундай дея туриб зимдан Гулнурга тикилди.
Қизнинг тенг ўртасидан текис фарқ очиб орқа тарафига енгил турмакланган қора сочлари, ҳиёл чўзиқга мойил оппоқ юзидаги қорачиқлари тим қўкимтир , серкиприк кўзлари, қалдирғоч қаноти мисол терилган каби узун , қайрилма қошлари , чимдиб қўйилгандек бежирим бурни- ю, пишиб етилган гилос мисоли ақиқ лаблари пардоз деган мартабанинг кўчасига мўраламаган бўлса-да табиий чиройли , табиий бўлганда ҳам бениҳоя гўзал эди. Бундай хушсурат кўринишга эга инсонларни шоирлар кўпинча "Аллоҳ ўзгача завқ билан ижод қилган" дея таъриф беришга шошиладилар. Гўёки улар шу ибора замирида дилларидаги барча ҳайратларини тўкиб - солмоқчи бўлишади.

"Бу қиз турмушга чиққанмикан ? - беихтиёр хаёлидан ўтди Содиқжоннинг, - йўқ , турмушга чиқмаган бўлса керак. Оиласи бор аёл кўнглимнинг иши деб иккинчи бора шундай жиддий ўқишни танлаб таълимни давом эттириши ақл бовар иш эканлиги аниқ. Аммо шу ёшигача бировга кўнгил бермасдан юрмагандир. Камида йигити бўлса керак. Ээээйй, Содиқ ,- хаёлан ўзига ҳитоб қилди йигит,- бу қизнинг йигити борми , йўқми , сенга нима ? Бирор иссиқ - совуғи борми сен учун ?

- Ўртоқ лейтенат , мен нима иш қилишим керак ?- Гулнур биргина савол билан Содиқжоннинг ҳушини ўзига келтирди .

Содиқжон унга кеча Эркин ака билан келишиб олган каби иш ҳужжатларини тартибга солиб бериш ҳақида кўрсатма беришдан тийилди , аниқроғи истамади.

- Мен ҳозир бир иш юзасидан кетаётган эдим. Агар , агар ...

- Нима агар ?! Очиқроқ айтаверинг ?!

Содиқжонга савол назари билан тикилди Гулнур .

- Очиғи мен ҳозир бир иш билан йўлга отланиб турган эдим,- такрорлади Содиқжон Азизович,- Ростини айтсам бу иш дилингизни хира қилиши мумкин.

Гулнур аста ўрнидан турди . Сумкасини қайтиб елкасига илар экан Содиқжонга тагдор қаради :

- Сизнингча мен бу соҳада шунчаки вақт ўтказиш учун ўқияпманми ?! Қани йўл бошланг.

Содиқжон йўл - йўлакай қизга кўрилиши назарда тутилган ишнинг тафсилотлари билан таништириб кетди.

- Бугун тонгга яқин Тошкент - Самарқанд темир- йўл кесишмасининг ** - километрида йигирма ёшлар атрофидаги қизнинг жасади топилган. Дастлабки текширувлар натижасига кўра қиз ўз жонига қасд қилган. У... Мени кечирасиз- у ... - Содиқжон бироз тин олиб Гулнурга қаради. Унинг диққат билан ўз сўзларини тинглаётганини кўриб сўзида давом этди, - қизнинг боши ва икки қўли тирсагига қадар мажақланиб ... йўқ бўлиб кетган. Бундан кўринади-ди , қиз атай ўз жонига қасд қилган. Ва ...

- Ва ?! - Гулнур саволли нигоҳларини Содиқжонга қадади.

- Ва бу шунчаки дастлабки хулоса халос. Асосий хулосага жасадни атрофлича ўрганиб келиш мумкин .

- Мурдалар гапирадилар денг ?! - хаёлпаришонлик билан сўради Гулнур.

- Шундай,- енгил тин олди Содиқжон, - янглишмасам атоқли адиб Тоҳир Маликнинг шу номдаги асари бор эди ?

- У кишининг асарлари "Мурдалар гапирмайдилар" дея номланган эди,- жавоб қайтарди Гулнур.

Содиқжон кўриниши ва ўзини тутишидан турган битгани жумбоқ бўлиб кўринган бу қизга яна бир бор қараб қизиқсиниб қаради.

Йўлнинг давомига ҳар икки ёш ўз хаёлларига андармон бўлиб кетишди.

Кўп ўтмай Содиқжон ва Гулнур фалокат содир бўлган воқеа жойига етиб келишди .

/ 3
👍6❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, қадрдонларим...

Ҳамиша «Ўзингни эҳтиёт қил» дегувчилар топилади...

Аммо «Сени эҳтиёт қиламан»
дегувчи топилмайди...

Кун ўтди...
Сониясига қадар ўлчаб берилган кун.
Умр саҳифаларидан яна бир куни ортда қолди азизларим.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, агар бир куниз ўтган бўлса, Сизнинг бир бўлагингиз кетибди…"

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонатдир.


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌺🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌙 РАМАЗОННИНГ 28-КУНИ 4 - ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌸✨

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, РАМАЗОН муборак...

Хамиша саждага эгилиб бошлар,
Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
Тақводор диндошим РАМАЗОН муборак!

🌙 РАМАЗОННИНГ 28-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙БУ ЙИЛГИ РАМАЗОННИНГ СЎНГИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊🌹✨

✨✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ✨✨

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰 Сахарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
😊 Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
😍 Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
😇 Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин!

🤲 Амин, Амин, Амин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

🌷
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Рамазон ойининг Жума айёми муборак бўлсин!

Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ қолмасин!

Бугунги муборак кунларда бир-биримизни ҳаққимизга кўп-кўп дуо қилиб турайлик, ЮРТИМИЗ ҲАМИША ТИНЧ бўлсин🤲

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗГА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Men hech qaysi videodan bunchalik taʼsirlanmagan edim...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Burama bog’irsoq retsepti

Hamir uchun:

Suv - 250 ml
Tuz - 1 choy qoshiq
Droja - choy qoshiqda azgina
Un - 600 gr
Mol oq yogʻi - 100 gr
Margarin - 100 gr

Qiyom uchun:

Shakar - 500 gr
Suv - 350 ml
Limon kislatasi - 1 chimdim
Sunʼiy asal - 150 gr


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍5
Эр қўпол тарзда аёлига:
— Оғайниларим билан бирга тушлик қилгани бораман. Сенга бирон нима керакми? — деди.
— Яхши, лекин кеч қолманг. Электр узилиб қолади, — деди.
Унинг бу гапидан ҳайрон қолиб:
— Сенга ким айтди, уни узилиб қолишини? — деди.
— Мен айтяпман... Уйдан чиқишингиз билан, ҳамма жой қоронғу бўлиб қолaди. Уйга киришингиз билан ҳамма жой ёришади нурга тўлади, — деди.
Аёлнинг гапидан кайфияти кўтарилган эрнинг, уйдан чиқиши билан, қайтишни завқ билан кута бошлади...

Муомала қилишда гап катта!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌙
РАМАЗОННИНГ 29-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌟🌙 Дилда иймон, тилда бўлсин
зикр саловат.
🌟🌙 Ибодатлар гуноҳларга
бўлсин каффорат.
🌟🌙 Ҳажга бориб Байтуллоҳни
айланг зиёрат.
🌟🌙 Борар манзилингиз бўлсин
Фирдавси Жаннат.
🌟🌙 Жаннатнинг хушбўйлардан
бўлинг баҳраманд.
🌟🌙 Дуодадир сиз учун қалбим
ҳар соат.
🌟🌙 Дуоларим Парвардигор
этсин ижобат.
🌟🌙 Хонадонни тарк этмасин
файзу-барокат!

🌙 🌹Рамазоннинг таровати кун
давомида сиз билан бўлсин!

🌙РАМАЗОННИНГ 29-КУНИ
МУБОРАК БЎЛСИН
ҚАДРДОНЛАРИМ!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгда яшаб турибсизми, кеч бўлишини кутманг.
Айни онинггизда яшанг!
Яхшилиг-у ёмонлиги кетган кеча
билан ҳам, ҳали келиб улгурмаган эрта билан ҳам ишингиз бўлмасин. Қуёши чиққан, кундузи етиб келган бугунингиз сизга етади.
Умрингиз бир кун ва яшаш абадий дегани шу кунинггизга тегишлидир. Гўё бугун туғилгансиз-да, бугун ўласиз.
Эътибор берингчи қайси ўтган кунингиздаги олган нафасингиз қайта келди...?

Ўтган замон ташвиши, ғам-ғуссаси, келажакнинг қўрқинчли шарпаси ва даҳшатли босимидан таъсирланманг...

Сизга илм, иймон соғлиқ, омад, бахт сўрайман...

Хайирли тонг, қадрлигим....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰1
Эй Роббим , нақадар мукаммал зотсан!! 🥰

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰4