🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
📿Жума куни кўп-кўп салавот айтишни унутманг!

Салавот қалбни нурлантиради, дилни ёриштиради, ақлга зиё беради. Унутган нарсани ёдга келтиради, исонга ҳаловат ва хотиржамлик бахш этади. Умматни Пайғамбар алайҳиссалом билан боғлайди. Инсон Расулуллоҳга салавот ва салом йўллар экан, унинг барча ғам-ташвишларига Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади, ризқини мўл-кўл этиб, буюк мукофотлар билан тақдирлайди.

🌙 Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади» (Байҳақий ривоят қилган).

📿
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума тонги муборак бўлсин!

✨ Тонг чоғида эсиб шаббода,
✨ Дилингизга фараҳбахш этсин!
✨ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
✨ Аллоҳим сизни асрасин!

Бугунги кунингиз ҳар кунгидан файзли ўтсин!
Бахт, омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Бугунги кунингиз омадли бўлсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
✨ Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#Жума_муборак

Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Salom, Man Uzbekslife_m kanali asoschisiman va man silani yengi ochilgan sayohat va ilmiy yo’nalishda bo’lgan (yuqoridagi videoda ko’rsatib o’tilgan) o’z kanalimga taklif qilaman ☺️

Bu kanalda siz
👇🏻
- Mavlono Jaloliddin Rumiyning Konyadagi maqbaralari
- Kapalaklar vodiysi 🦋
- Konstantinopol qal’alari 🏰
- Fath qilingan Monasterlar ⛪️
- Ilmiy tadqiqotlar 🔭
- Sayohatga oid maslahatlar 🐾
- Oq Dengiz 🌊
- Va eng muhumi siz huddi o’zingiz sayohat qilayotgandek bo’lishingiz uchun har bir voqealikga izoh bildirishga harakat qilaman 🫡

Mani kontentim orqali uyda o’tirgan joyingizda chet elda yurgandek his qilasiz o’zingizni
😉 Ishonmasangiz tekshirib ko’ring 👇🏻👇🏻👇🏻
🥰1
Она

Онасидан бошқа кимсаси йўқ қизга совчи келди. Қиз сўраб келган йигитлар билан учрашганда:
- Онамни мендан бошқа ҳеч кимлари йўқ. Тўйдан кейин ҳам биз билан яшашларига рози бўлсангиз, мен сизни рад этмайман, - дерди. Албатта бундай талаб ҳаммага ҳам ёқмасди. Лекин, улардан бири рози бўлди.

Тўйлари бўлди. Қиз ва куёв оналарига беназир хизмат қилишди. Орадан бир неча йиллар ўтиб волидалари вафот этди. Қиз кўзёши тинмай йиғларди. Ҳожаси:
- Бу дунёга келишимиз бордек, кетишимиз ҳам бор. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз, - деди.
Аёл:
- Аллоҳ бу дунёдаёқ менга жаннатдан бир эшик очган эди! Энди у йўқ! Онам менга муҳтож эмасдилар. Уларни Аллоҳ ташлаб қўймасди. Менсиз ҳам яшаб ўтишлари мумкин эди... Онамга мен муҳтожроқ эдим. Уларга хизмат қилиб, савоб қозониш менга керак эди! - деди.

Эри аёлидаги лутфни кўриб, Аллоҳга беадад шукр айтди. Чунки, у ўз онасига меҳрибон бўлмаган фарзанд бошқаларга ҳам марҳаматли бўлмаслигини биларди. Аллоҳ уларга икки ўғил ва икки  қиз  ином этти ва улар хам солиҳ  ва  солиҳа  фарзандлар бўлиб  улғайишди.

Хулоса. Ота - оналарнинг борлиги жаннатга калитдир.

«Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади» (Марям: 32).

Ким бахтсиз бўлса, ота - онасига бўлган муносабатига назар солсин! «Ота-онангизга яхшилик қилинг!» (Анъом: 148).

Соатлаб қўлида телефон титиб ўз ота - онасига қўнғироқ қилиб ярим дақиқа гаплашиш эсига келмайдиганлар бор. Аллоҳ асрасин!

«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!»
(Исро: 23).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰1
Аждодларимиз бекорга киндикни ёғла дейишмаган.
Тиббиётдан табобатга қайтиш даври келди ...

Кунжут ёғи, облепиха, узум данаги ёғидан ҳам фойдаланиш мумкин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Allohning qudrati cheksiz...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uy olish duosi

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥1
Forwarded from 🌈🌞 BOLAJON 🌞🌈 (А+D)
( Бўлган воқеа )

Мен у пайтлари ёш эдим. Синглим 15 ёш эди, мактабда 8- синфда ўқир эди. Мен номард эса...😔 Ўша куни ўқишдан эртароқ келдим. Уйимиз 8 қаватда эди. Лифтда чиқар эканман негадир ҳаяжонланиб ўзимни тер босарди. Худди нимадир содир бўладигандай... Уйга кирдим... Уйда ҳеч ким йўқ эди. Синглимнинг қўшиқ ҳиргоя қилаётгани қулоғимга чалинди. Эшикни очиб не кўз билан қарасам синглим...😳😢

ДАВОМИНИ ЎҚИНГ 👇👇
👍1
#ОЖИЗА:
#Робия

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

7-қисм
***

Робия ўқишга отланишга шай турганида қўнғироқ бўлди. Қаҳва рангдаги сочлари теп-текис белига етар етмас ёйилган, кўзларини қизарганини аранг беркитди. Ингичка қошларию, мовий кўзлари оппоқ юзида яққол кўзга ташланарди. Бежирим бурни, қирмизи лабига уйғунлик бағш этиб ажиб гўзаллик ҳосил қилганди.
Қўлига телефонини олиб экранга кўз ташлади.
«Шахбоз»
-Бу эрталабдан нима дейди?- Робияни қўллари титради. Кўтаришни ҳам, кўтармасликни ҳам билмади.
-Робиш телефонга жавоб бер, оламни бузадию ҳозир овози, - Санобар норози тўнғиллади.
-Шахбоз.
-Нима, ўша бетамиз яна сени безовта қиляптими?
-Кўтармасам...
-Яна уради деб қўрқаяпсанми?
Робия бошини эгди.
-Қўрқма, бу гал мелисага берамиз. Уйландику, энди сени тинч қўйсин.
Робияни киприклари пир-пиради.
-Мен бу ерлардан кетсам дейман. Рости туни билан ўйладим, мен уни севаманми, ёки йўқ англолмадим.
-Ана энди ҳаёлинг жойига келяпти. Айтдимку сен уни пўписаларидан қўрқиб ёнида юргансан. Кейин ўрганиб қолгансан. Ҳаётингда ундан бошқа одам бўлмаганига буни севги деб ўйлагансан.
Эшик очилиб Нигора чойнак кўтариб кирди.
-Қизларжон қани нонуштага, келларингчи,- Нигора дарс тайёрлайдиган столларидан дафтарларни шкафчага олиб қўйиб, нонушта учун нон, қанд, сариёғни столга қўя бошлади.
-Бўлди Робия ўйлама.

-Қани нонушта қиламиз кел.
Санобар Робияни мажбурлаб стол ёнига олиб келди.

***


Келинни янгалари қий-чув қила бошлаган вақтидаёқ Шахбоз деразадан сакраб қочди. У ҳозирда Робияни олдига бориши шарт. Зарур, агар ҳозир бориб унга ичимдагини айтмаса бутун умр армонда ўтади. Катта кўчага чиқиб олгач югуришга тушди. Вақт жуда кам. Улгуриши керак. Телефонидан телефон қилишни ҳам унутмади. Робия эса жавоб бермаяпти.
-Кўтарсангчи, жуда талтайтириб юборганман сени. Мана оқибати.

Шахбоз уч марта қўнғироқдан кейин тоқати тоқ бўлди. Сўкинганча хабар ёзишга киришди.

«Агар ҳозир телефон қилмасанг кунингни кўрсатаман. Мен билан ўйнашма қ....қ. Индамаганимга ўзингга кетибсанми?»

Шахбоз хабарни юбориб ётоқхонадан сал берида таксидан тушди. Робия чиқишини кута бошлади. Устига костюмини кийгани билан оқ кўйлаги қон эди. Костюмни остидан унчалигам кўринмасди. Шимини эса эрталаб алмаштириб улгурганди. Кутганидек телефони жиринглади.
-Пастга туш.
Шахбоз қизни эшитибам ўтирмай телефонни ўчиради. Бироз ўтиб Робия чиқиб келди. Қизни кўриши билан бориб қучди. Робия қаршилик қилганди қўполлик билан силтади.
-Ҳа ёқмай қолдими?
-Нега келдингиз?
-Сени соғиндим жоним. Нега телефонни олмайсан?
-Сиз уйландиз, бари тамом.
-Ўўв менга қара.
Шахбоз қизни иягидан қўполлик билан кўтарди.
-Агар мен қайтгунимча бировга тегадиган бўлсанг сениям, униям ўлдираман.
-Нималар...
-Тушундинга мени? ,- Шахбоз қизни тахдидона сочини силади.
-Мен.
-Гапим тушунарлими?
Шахбоз бақирди. Робия яна қўрқишни бошлади. Тўсаттан кўзи Шахбозни кўйлагига тушди.
-Бу қонми?
-Уни ўлдирдим.
Робияни ранги қув учди.

Давоми бор...
👍13❤1
#ОЖИЗА:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

8-қисм

Бу орада милиция машинаси пайдо бўлди Робия дир дир титрарди.
-Қимирлама.
Милиция ходимлари бир деганда Шахбозни ушлаб қўлини орқага қайиришди.
-Сизга зарар етказмадими?
Ранги ўчган қизга савол берди нозир. Афсуски Робия жавоб беролмади. Неча кунги стресслар ўз таъсирини кўрсатди. Қўрқув сабаб қиз ўзини ташлаб юборди.


***

БИР НEЧА ОЙЛАР ОЛДИН.

Робия коллежнинг иккинчи босқичида ўқийди. У ётоқхонадаги қизлар билан жудаям чиқишиб кета олмади. Доим ўзини тортиб юради. Гўёки бошқалар билан яқинлашса уни етимлигини юзига солишадигандек, ёки бўлмаса унга раҳми келиб ачиниш нигоҳлари билан қарашларини ҳазм қилолмасди. Илк маротаба коллежга келган онидаёқ у шундай феъли билан кўпчиликдан ажралиб қолганди.
Тўрт қаватли ётоқхона биносида 200 га яқин талаба қўним топишганди. Тўртта қаватнинг ҳам алоҳида тарбиячилари бўлиб талабаларга бош қош эдилар.

Нигора ва Санобар ҳам Робия билаб бирга болалар уйида катта бўлишган. Санобарнинг улардан фарқи унинг онаси бор эди. Мажбурликдан болалар уйига топширган онаси, оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса ҳам қизидан кўпинча хабар олиб турарди.

Нигорани эса синглиси бор, аммо ота онаси кимлигини билишмасди. Мана ҳозир икки дугона телефон рақамига пул солиш учун пайнетга киришди.
-Пайнет ишлаяптими?
Қизлар ичкарига киришар экан савол беришди. Хона ичида яна бир икки киши бўлиб қизлар уларга эътибор ҳам бермай рақам айтишиб, рақамларига пул солдиришди. Ана шу вақтда Шахбоз Робияни рақамини эслаб қолиб телефон қила бошлаганди.

***

-Алло, гўзал қиз, бир кўрдиму ақлимни олдингиз. Мени не кўйларга солдингиз?
Робия қўнғироққа жавоб берган он эшитилган сўздан ҳайрон бўлди

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤9👍3🔥2
"Tanlangan"ni kutyapsizmi?
👍10
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

7- ҚИСМ

- Гулнур , турақол . Шомга яқинлашяпти.

Гулнур онасининг овозини эшитиб ётган жойидан жавоб қайтарди :

- Уйғонганман , Ойижон. Ҳозир ташқарига чиқаман.

Бир мунча вақт ўтиб Гулнур юз - қўлини чайиб ошхонага кириши билан онаси қозон қопқоғини очиб таом суза бошлади.

- Буни еб ол . Анча қувватга кирасан,- Сожида шундай деб таомли ликобчани столга қўйди ва Гулнурнинг пешонасига кафт босди ,- иситманг тушибди ,- у шундай деб таомга ишора қилди,- қани ол , катта - катта е. Совимасин .

Гулнур чиндан очиққан эди. У кун бўйи эрталаб Фарруҳ билан бирга еган икки дона пирожкидан бошқа туззук - қуруқроқ бирон нарса емаганини хаёлидан ўтказди:

- Ойижон , келинг ўзингиз ҳам. Бирга еймиз.

- Сен еявер . Мен сал аввал бир бўлак ширинлик егандим. Шунга иштаҳам бўғилгандек. Бироздан кейин товуқ шўрва ичаман.

Гулнур қўлига санчқи олиб онаси селликкина қилиб димлаб пиширган , оқ қант донасидек ёғсиз гўшт бўлагидан биттасини олиб оғзига солди.

- Оҳ, оҳ ойижон , қўлингиз бирам ширин- ей, - деди Гулнур ликобчадаги шу кунларда бозорларга янги чиққан , чала қилиб қовурилган помидор , саримсоқпиёз ва кўкатлар қўшиб тайёрланган гўшт қовурдоққа тикилганча , - бу таомни тайёрлашни кимдан ўргангансиз ?

- Зулфия аммам бор эдилар- ку ? Ўшалардан ,- деди Сожида осойишта овозда ҳавасмандлик билан , - улар доим "Сал тобинг қочдими , дарров олмадек қора гўштни шўртак қилиб қовуриб еб ол . Зумда танангга қувват иниб , кўзларинг мошдек очилади . Юзта доридан афзал бу таом" дердилар.

- Аммабувим билиб айтган эканлар , Ойижон ,- деди Гулнур, - эсингиздами "Укангни дунёга келтирганимда анча мадорсизланиб қолгандим . Шунда даданг ҳар куни ярим пиёладан сал кўпроқ ҳажмда қўйнинг жигар ва буйрагини қовуриб едирганлар. Шундан сўнг тезда оёққа туриб кетганман" деб айтиб бергандингиз ...

- Уканг Азиз туғилганда ҳақиқатда қаттиқ тобим қочган. Мен ҳатто "Ўлиб қолсам- а ?! Иккита болам кимларнинг қўлига қолиб кетаркин ?!" деб ҳам ўйлаганман. Аммо банданинг ўйлагани бошқа-ю , Аллоҳнинг ҳоҳлагани бошқа экан. Аввало Аллоҳ, ундан сўнг дадангнинг меҳри, муҳаббати дунёга қайтишим учун энг зўр дори бўлганди ўша кезлари.

- Ойижон , Азизингизнинг ўзи кўринмайди ? У бўлмаса уйимиз ҳувиллаб кетади- я ?

- Укангни ишлари шу кунда бирам кўпайган. Боя қўнғироқ қилиб огоҳлантирганди . Кечроқ бораман деб .

- Ҳа яхши . Айтганча Анзират опоқим билан гаплашдингизми ?! Шаҳризодани бошини боғлаб қўйиш тўғрисида .

Сожида хўрсинганча бош чайқади :

- Йўқ... Азиз гаплаштиргани йўл қўймади . У "Опам бахтларини топмагунларича мен бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайман.Уйланаман деб бошим туйнукдан чиқиб кетаётгани йўқ. Тегирмон навбати билан . Қолаверса энди йигирма иккига кирдим. Бундоқ ёшликнинг , бўйдоқликнинг гаштини сурай мен ҳам" деди.

- Қойил- ей ?! Ана фидокорлик ! - бирдан жиғибийрон бўла бошлади Гулнур ,- мени ўйлабди-ю, Шаҳризодани ўйламабди- да ? Унга бўлган муҳаббати- чи ? У нима бўлар экан ? Шуни сўрамадингизми ?

- Сўрадим, қизим, сўрадим. Уканг "Ҳа нима ?! Шаҳризодани аввал қайдай яхши кўрган бўлсам , давомига ҳам шундай яхши кўриб юравераман. Кўнгилга буйруқ бериб бўлмайди. Бу дегани опамни ҳатлаб турмуш қураман дегани эмас- ку. Пешонага ёзилгани бўлади , Ойижон" деди .

"Ҳа нима" эмиш ?! Уйдаям шу гап ! - Гулнурнинг кўз ўнгига беихтиёр самимий Эркин Раимов кўриниб кетди, - бу эркаклар "Ҳа нима"дан бошқа ниманиям билишармикан?"

- Қизим , ўйланиб қолдинг ?!

- Ўзим шунчаки ...

Ойижон ,- Гулнур дарҳол сўзни сўзга улаш мақсадида Сожидага илтижоли тикилди ,- сиздан илтимос. Укамга қулоқ солмай Шаҳризодаларникига оғиз солиб бораверинг майлими ?! У қиз жуда яхши қиз. Укамнинг ҳаётида яна шунақа қиз учрайдими йўқми ?! Ундан кейин мен ҳам вақти соати билан турмушга чиқсам ёнингда шундай келинингиз борлигидан ҳотиржам юраман. Хуллас , ёшларнинг бошини боғлаб қўяверайлик. Буёғига менинг ҳам йўлим очилиб қолар.

- Қизим...


/20
👍5❤1
#ТАНЛАНГАН

- Мен учун хўп денг... Укам учун ўша хонадонга оғиз солиш фикридан воз кечибсиз. Мен учун ҳам хўп денг ... Уларникига боринг ...

Сожида чуқур тин олди :

- Икковинг ҳам бамисли икки бармоғимдек...

Унисини тишласам ҳам оғрийди. Бунисини тишласам ҳам ...

Майли . Хўп. Кеча укангга хўп дегандим , бугун эса сенга...

Гулнур ўрнидан туриб Ойижонисининг елкасидан қучди...

Гулнур хонасига кириб дераза ёнидаги иш столига тақалган креслони суриб, унга оҳиста чўкди

У стол тортмасини очди ва ҳафсала билан жойлаштирилган дафтарлар орасидан қора муқовалисини олди .

Гулнур уни бир бошдан варақлаб кўра бошлади. Ёзувлар етиб келган саҳифада ёзилган тўрт мисра шеърни хўрсинганча ўқий бошлади:

Бетаъма суйгувчим, кимсан ?
Хабар ёз!
Офтобим бўл банди қилганда аёз !
Кўнгли кўнглимдайин дардкашни, мен рост ...
Жуда муштоқ кутдим, интизор кутдим ...

"Дунёда менингда ҳаётимга маъно берадиган бир инсон борлигини биламан,- хаёлан сўзлай бошлади Гулнур, - негадир уни жуда узоқ йиллардан буён танийдигандекман. Назаримда у менга жуда яқин ва шу билан бирга ҳаддан ташқари олисдагидек. Аммо кўнглим "Жуда оз қолди , жудаям оз қолди, кўзларинг нигорон бўлиб кутган инсонинг ҳаётинг сари аллақачон қадам қўя бошлади" деяётгандек...

Сени муштоқ кутдим. Интизор кутдим..." - шивирлади Гулнур ва столга бағрини бериб ёза бошлади :

Хабарингда ёзгин , изладим кўп деб ,
Танҳога танҳоман, ўхшашинг йўқ деб,
Ҳижронинг кўксимга қадаган ўқ деб,
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...

Йўл ярмида ташлаб кетмайман ҳеч де,
Армон тугунларинг бирма- бир еч де,
Ягонам сайлан, сўнг дунёдан кеч де ...
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...

Лафзим ҳаммадан ҳам дегин сен ҳалол,
Умрингда борлигим келмаса малол,
Бир сенга ишонсам буткул, бемалол,
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...

Тунлар бедор бўлиб , нигорон бўлиб ,
Васлинг умидида қовжираб, сўлиб,
Ҳаммага бир ўлим, мен минг бор ўлиб ,
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...

Бетаъма суйгувчим кимсан ?
Хабар ёз!
Офтобим бўл , банди қилганда аёз !
Кўнгли кўнглимдайин дардкашим, мен рост ...
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...


" Йўл ярмида ташлаб кетмайдиган , мард инсонни ҳамроҳ қил менга, Аллоҳ... Мен учун у ягона бўлгани каби мен ҳам унинг учун ягона, бир дона бўлай... Умримизнинг охиригача ..."

* * *

Гулнур тонгда тетик ҳолда уйғонди.
Идорага ҳам кўтаринки кайфиятда борган Гулнур , бутун жамоанинг ўз жойларида эканлигига ажабланди.

- Келдингми , қизим ? - қизнинг саломига алик олган Эркин ака унга қўли билан ўтиришга ишора қилди,- биз якунлай деб қолгандик.

Демак , топшириқлар тушунарли,- йигитларга юзланди Раимов , - энди уларни бажаришга отлансангиз бўлади,- у шундай дея бироз ўйланиб қолган бўлди ,- Содиқжон , менимча Гулнур бугун сенга ҳамроҳлик қилгани маъқул. У ҳам ўқишига амалиётдан ўзи билан нимадир ўрганиб кетса нур устига аъло нур бўларди. Баҳонада кўзи ҳам пишади.
Ҳа нима ?! Ёмон таклиф эмас-а, чамамда ?!

Содиқжон "Қаршилигим йўқ" деган маънода бош силкиди.

* * *

Содиқжон Гулнур билан йўлга тушар экан , ўзлари бориб кўздан кечиришлари керак бўлган воқеа ҳақида қисқача ахборот бериб ўтди :

- Ҳикоят Ҳакимова . 17 ёш. Беш кун аввал ўзини каналга ташлаган. Шу кунгача жасади топилгани йўқ. Уни топиш учун бир эмас бир неча қутқарувчилар бригадаси жалб этилган. Маҳаллий аҳолидан ҳам қанча кўнгилли йигитлар қидирувда ўз ихтиёрлари билан иштирок этмоқдалар. Бироқ шу кунгача қидирувдан фойда чиқмаяпти . Қидирувчилар сув оқими бўйлаб бир неча юз километргача бориб келишди. "Жасад канал бўйидаги бирорта дарахтнинг илдизига илиниб қолмадимикан?!" деб текширмаган ҳар қарич жойлари қолмади. Аммо ҳануз натижа йўқ.

- Қуруқлик-чи ?! Ён - атрофдаги қуруқликни текшириб кўришмадими ?!

- Нега ? - йўлдан кўзини узмай ҳайрон бўлиб сўради Содиқжон ,- канал суви қирғоқларидан анча паст , у жасадни ирғитиб ташлайдиган даражада шиддат билан оқмайди.

- Мен буни назарда тутмагандим ,- вазмин оҳангда тушунтириш берган бўлди Гулнур ,- мен балки қиз


/ 21
👍10