Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нима деб жавоб берган бўлар эдик?
Кечир Роббим гуноҳкорман!
Неъматларингдан ҳузурланишга, шукур айтишга, улардаги белгиларингни кўришга вақтим бўлмади. Чунки мен ризқим билан овора бўлдим. Кераксиз курашлар билан, хақлигимни исботлашлар билан, кимўзар ҳаёт билан банд бўлдим.
Менга яна бир марта имкон бер...дея олармидик ...😟😞😭
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍5
#ОЖИЗА:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
28-қисм
-Мен борман жоним. Ҳеч нарсани ўйлама. Ҳозир таксига ўтирда тўғри ўзимизни шахримизга кел. Ўзим кутволаман. Пулини ўйлама.
-Яхшиям борсиз, - Робия яна йиғлади.
***
Чет элда ишлари билан юрган боссни телефони безовта жиринглади.
-Алло
-Босс сизга муҳим янгилигим бор.
-Гапир.
-Кеча одатдагидек Мария отангизга китоб мутолаа қилиб бераётганида отангиз қўлини қимирлатди.
-Бу зўр янгилик.
-Бу ҳаммаси эмас.
-Эзмаланмай гапир.
-Отангиз ҳаммасини эслаяпти. Менимча касаллик ортда қолди.
-Мен ҳозироқ йўлга чиқаман. Шифокор чақирдингизми?
-Чақирдик, улар отангизни обдон текшириб ҳаммаси яхши дейишди.
-Бўпти ҳамма жойдан кўз қулоқ бўл.
-Айтганиздек бўлади,- чаён алоқа якунлангач бой отани ҳузурига чопти. Дори хидига бурканган хона. Қия очиқ деразадан дилга ҳуш ёқувчи шабада кириб турибди.
-Ота яхшимисиз?
Чаён чолни ёнига ўтирди. Чол унга назар ташлади.
-Сени эслаёлмадим.
-Бу табиий, чунки мен сиз ҳасталикка учраган вақтингиздан кейин даврда Салоҳ билан танишганман.
-Ҳозир нечанчи йил?
Сафо ака ҳиссиз деразага боқди. Чаён вақтни айтди.
-Етти йил... Етти йил ўтдими?
-Ҳа.
Чаён ерга қаради.
-Салоҳ излашни бошлаганди. Топдими?
-Яқин қолдик жуда ҳам
Сафо акани ҳафсаласи пир бўлди.
-Демак йўқ... Шуунча йил топилмаган. Энди ҳам топилмаса керак.
***
Робия шахрига яқинлашар экан телефонини қўлига олиб Шахбозга қўнғироқ қилди.
-Мен ўн дақиқада шаҳарда бўламан.
-Мен сени бекатда кутиб оламан.
Шахбоз Робия келган онидаёқ ёнига борди.
-Сенга ҳеч нарса қилмадими?
Қизнинг қизарган кўзларидаги ёшни артди.
-Йўқ яхшиман.
-Сени соғиндим.
Робияни бағрига босмоқчи эди қиз ўзини узоқ тутди.
-Доим шунақа қиласан.
-Мени ётоқхонага олиб бориб қўйинг.
-Иееэ кеч бўлгандая, бугун мен билан қолсангчи?
Давоми бор...

👍8❤1
#ОЖИЗА:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
29-қисм
Робия ортга тисарилди.
-Йўқ, бу хато. Ҳар қандай ҳолда ҳам мен сиз билан ёлғиз қолмайман
-Нима менга ишонмайсанми?
Шахбозни қўли мушт тугилди.
-Гап унда эмас. Мен ўзимга ишонмайман. Кетдик олиб бориб қўйинг.
Шахбоз хўп дегандек қилдию аммо ўз ниятидан қайтмади. Ўзиники бўлган қиз билан наҳотки бир тун бирга тунай олмаса. Манзил бошқа ёққа бурилгач Робия тилга кирди.
-Қаёққа?
-Жоним бир кун ҳеч нима қилмайдику?
Робия Шахбознинг ниятини яхшигина фахмлаганди.
-Ҳозироқ тўхтатмасангиз ўзимни ташлайман.
Робия эшикни очди
-Жинни бўлма , Робия ҳазиллашдим
-Ортга ҳайданг.
Робия жиддий гапирди. Шахбоз ноилож ортга қайтди. Ётоқхонага боргунча гаплашишмади. Робия индамай тушиб кетди. Шахбоз хафа бўлса бўлаверсин. У айтаётган гапи мантиққа тўғри келмайди.
***
Барно ўз сўзидан қолмади. У Замирага совчиликка борди.
-Биласиз қўшни ёлғиз ўғлим бор. Замира кўз олдимда ўсди. Бошқани келин қилишни сира ўйлаганим йўқ. Шу уй, машина барча мол дунё ўғлимга қолади.
-Роҳатини кўриб юринг қўшни.
-Қизингизни келин қилиш ниятим бор. Хўжайинингиз билан маслаҳатлашган ҳолда жавобини айтарсиз.
-Хўп бўлади.
Барно мўлжални аниқ олганди. Битта ўғил тағинам яқин жой. Берса Шахбоздек йигитга берадида. Замирани ота онаси ҳам шу фикрда эди. Беш ўғилдан кейинги ягона қизлари. Узоққа бергандан кўра қўшнисига бергани дуруст. Ўғли ҳам кўркамгина. Бердисини айтганда иккови бир-бирига мос.
- Ойи сал шошмаяпсизми?
Абдужаббор онасига сўз қотди.
Зуҳра опа эса пинагини бузмади.
-Жаббор синглинг кўз олдингда бўлгани маъқул эмасми?
-Маъқул аммо ҳали ёш. Энди ўн саккизга кирдику.
-Уни узатсанг сени уйлантирардик.
-Уйланиш қочмайди,- аммо шошилманг дейманда.
Жаббор негадир Шахбозни жини суймасди.
-Болам бахт қуши қўнганда уни учириб юбориш керак эмас.
-Бойликка сотилманг, бизни ҳам кам жойимиз йўқ.
Жаббор ўрнидан туриб кетди. Нима учундир Замирани Шахбозга лойиқ кўрмаётганди.
***
Шахбоз асабий у ёқдан бу ёққа бориб келарди.
-Нега сен вальс тушаётганингни менга айтмадинг?
У Робияни қўлини қаттиқ сиқди.
-Бу шунчаки байрам.
-Сен бировга белингни ушлатаверасанми?
Шахбоз қизга бу гал тарсаки тортди.
-Бу мени истагим билан эмас...
Шахбоз Робияни сочидан чангаллади.
-Тилинг йўқми сени? Ёки бошқани тусаб қолдингми?
Робия йигитни қўлларидан чиқолмасди.

👍23❤1
#ТАНЛАНГАН
Эр- хотин уришиб - талашадиган вақт эмас бу вақт.
Марҳум балиқчилик хўжалигида ишларкан. Кўпинча тунги смен- "ночь" да қоларкан. Масалага жавобни айни шу жойдан қидира бошласа ҳам бўлади. Кеча қош қорайгандан тонг отгунча қаерда бўлган у? Ишида бўлиши керакмиди ёки уйида? Ёки .. ёки ночда бўлиб туриб ярим тунда уйга қайтганми ? Хуллас саволлар кўп...
Энди аёлини кўринг. Мени кечирасиз- у, эрлик аёлнинг кундалик пардози бундай бўлмайди. Бўлган тақдирдаям аёл киши бунчалик қуюқ пардоз билан ухламайди. Агар бирорта тадбирга бормаган бўлса , бориб қайтган бўлса ҳам у туни билан шунчалик қуюқ пардозда кимнидир кутган . Ва ўша кутгани эри эканлиги ҳақиқатдан анча йироқ масала. Эрини яхши кўрган аёлнинг тутуми эмас бу рўзғор
Содиқжон ака ... Мен сизга бундай далилларни нечалаб келтиришим мумкин.
Аммо энг асосийсини айтаман.
Марҳумнинг кийимига қаранг. Иш кийимида. Ундан балиқ ҳиди келиб турибди. Яна , яна қиммат эркаклар атири ҳиди ҳам. Бу сал ғалати эмасми ? Тўғри эркак киши ҳам атир сепишга ҳақли. Аммо атир деганлари ораста кийим устидан сепилгувчи эди , ёғ босиб қатирма бўлиб ётган кўйлак учун ноодатий ҳол бу ҳол. Бундан битта хулоса келади. Сепилган атирдан ниманинг ёки кимнингдир ўрнашиб қолган хидини йўқотиш мақсадида фойдаланилган.
Хўп бу масаланинг бир тарафи.
Энди бошқа далилга ўтаман.
Марҳум оқ- сариқдан келган йигит экан. Сал аввал аҳамият бериб қарасам унинг юзида чўкиртак бўлиб турган соқолларида ўзгариш йўқдек, аммо юзидаги майда туклари яккам- дуккам терилгандек туюлди. Албатта буни экспертиза қўшимча тарзда аниқласа керак. Аммо мени таажжублантирган нарса ўша туклар оғиздан то қулоқ соҳасигача бўлган жойларда сийраклашгандек туюлди. Бундан мен ўзимча хулоса қилдим. Марҳум осилишдан , ҳа айнан осилишидан аввал оғзи бақириб юборилмаслиги учун скотчланган. У вафот этгандан кейин скотч олинганда марҳум юзидаги бир қанча туклар ўша скотч билан бирга ёпишиб чиққан.
Яна ...
- Гулнур ... Сиз ...Ўн беш дақиқада шунча маълумотни ...
Гулнур Содиқжоннинг гапига пинагини бузмай сўзида давом этди :
- Содиқжон ака. Менга яна бир нарса эриш туюлди. Марҳумнинг тирноқлари қайчи ёрдамида янги олинган экан. Кутилмаганда. Одатда янги олинган тирноқлар бироз муддат қиррали ва учли - учли бўлиб туради. Марҳумдаям шундай, аммо негадир тирноқ билан этнинг ораси қорайиб турибди. Тирноқ олган одам қўлини бир йўла ювиб, ивитиб тозаламайдими ?
Менимча унинг тирноғи ким ёки кимлар биландир жон талвасасида уришганда синган бўлиши мумкин. Кейин қолганлари ҳам тезда калталаниб бир хил текислаб қўйишга ҳаракат қилинган.
Мен сал аввал аёллар орасида бир кекса онахонни хонадон соҳибасини жеркиб гапирганини кўрдим. Назаримда шу аёл кўп нарсани биладиган кўринади, сабаби марҳумнинг аёли у бир оғиз гап айтиши билан дарҳол тилини тишлаб ортиқча жавоб қилмади.
Ундан кейин ўша скотчни излаб кўриш керак. Ёқиб юборилмаган , уйдан ташқарига олиб чиқиб кетилмаган бўлса энг асосий далил шу бўларди.
Марҳумнинг тирноғи бекорга синмагандир. Кимнингдир юзида ёки билагида тирналган жой қолган бўлса керак. Ўша кимнингдир эса топиш менимча қийин бўлмаса керак...
Менимча етарли маълумотларни айтдим деб ўйлайман,- ваниҳоят енгил тин олди Гулнур,- керак бўлса ...
- Гулнур , сиз ... Сиз ...
Содиқжон ҳаяжондан кўзлаган сўзини топа олмай бўғриқди.
- Содиқ ака , сиз скотчни қидириб кўрсангиз. Майли-да . Балки топилар. Ундан кейин Шомил сепган эркаклар атирини ҳам.
Агар бирор натижага эришсангиз қўнғироқ қиларсиз...
Мен эса энг асосий саволга жавоб олиш учун кетдим ...
#давоми_бор /40

👍9
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#ТАНЛАНГАН
13- ҚИСМ
Гулнур аста сирғалиб Шомилнинг хонадонини тарк этди.
Содиқжон қизга ортиқча бир сўз демай жойида хаёл суриб қолди.
"Катализатор хоним ҳамон мени ҳайратда қолдиришда давом этмоқда ,- дея ўйланар эди у ,- қисқа вақт ичида шунча маълумотни ипга тизгандек териб ташлаб "Бу энг асосийлари, ҳали ҳамма далилларга бир бошдан тўхталганим йўқ" дейдими ? Гулнур аллақачон бўлган воқеани бутун сирини ипидан игнасигача тушуниб , таҳлил қилиб бўлганлиги аниқ..."
Содиқжон шулар ҳақда ўйлар экан Гулнур урғу берган дадилни қидириш учун "Ишни нимадан бошласам экан ?!" дея хаёлан режа тузишга киришди.
Гулнур бу вақтда Ильмиранинг уйидан чиқиб кўча юзидаги хонадонларга назар ташлади. Ильмиранинг ён қўшниси давлатманд одам экан. Янги солинган икки қаватли иморати ён атрофидаги уйларни писанд қилмагандек қўр тўкиб турибди.
Тўғридаги хонадон ўртамиёна , лекин орастагина кўринади. Кўчасида ҳар хил гулчалар ер бағирлаб чамандек очилиб ётибди. Бу хонадон ҳам Гулнурнинг режасига ўтиришмади шекилли нигоҳи ўша ораста кўринган хонандонга туташ пасқамгина уйли ҳовлини танлади.
- Аяя , аяжон ! - деди Гулнур ўша ҳонадоннинг очиқ эшигидан мўралаб ,- кирсам мумкинми ?
Хонадон одмигина бўлиши билан файзли ҳам экан. Ҳовли юзидаги бетон йўлакчаларнинг чети гул туваклардаги гуллар билан безатилиб ташланибди. Сал нарида ҳовлига ўтовдек соя ташлаган кекса ўрикнинг довуччалари бош бармоқ бўғини катталигида карсиллама бўлиб қолибди.
Ўрикнинг давомига қатор, барига ишлов берилган мевали дарахтлар кетма - кетликда уланиб кетилган экан.
Гулнур буларни кўздан кечиргунча ичкаридан сал аввал Ильмирага дакки берган кекса аёл чиқиб келди:
- Келинг , менда ишингиз бормиди ? - деди у Гулнурнинг саломига қуруққина алик олиб
- Аяжон , узр. Сўроқсиз уйингизга кирдим. Мен ҳизмат юзасидан рўпарадаги хонадонга иш билан келгандим. Шу топда анча тобим бўлмаяпти. Аъзойи баданим қақшаб , кўнглим беҳузур бўлиб кетяпти. Шунга ярим бокалгина қайнаган илиқ сув бера олмайсизми? Ёнимдаги кукун дорини эритиб ичиб олардим. Малол келмаса албатта, - Гулнур ўзига ўқдек нигоҳларини"Гапларинг ростми , ёлгонми ?" деган маънода қадаб турган аёлга ҳижолатомуз тикилди , - рости у хонадондан сув сўраш бироз ноқулай бўлди-да.
- Қизим гапни қоғозга ўраб нима қиласан ? Мен сенга ёш боламанми?- тўнғиллади кампир бирдан Гулнурни сенсирашга тушганча , - ноқулай бўлди демасдан, исқиртлигидан кўнглим тортмади де , ишонай. Ит боғласанг турмайди- ю у ерда , одам сув ичадими ? Наҳс босиб кетган жой шунақа тоза табиатли одамни касал қилмай қўймайди. Сени кўнглингни айниши шундан.
Кел , бу ерда ўтира тур , мен ҳозир.
Кампир Гулнурга кичкинагина тоза шапаранг кўрпача солинган табуреткани қўйиб берди- ю , ўзи чап тарафда жойлашган ошхонага кириб кетди . Кўп ўтмай қўлидаги дастали бокалдаги сувга мўъжазгина чой қошиқ солиб ортга қайтди:
- Уйга кир дердим-у , аммо шу ер баҳавороқ. Кукун доринг қани ?
Гулнур сумкачасидан ялтироқ қоғоздаги кукун дорини чиқарди .
- Буни ичиб терлаб қолмайсанми ? - сўради кампир дорини олиб бокалга солар экан. Сувни илиқдан иссиқроқ олиб чиқувдим.
- Йўқ жуда терлатмайди , аяжон . Рахмат, ҳадемай ўзимга келиб қоламан.
- Новдадек қиз мелисаларни орасида юриш қийинмасми? У бояқишлар кун бўйи тик оёқда юришади-да. Сал ўзингга мосроқ иш топсанг бўлмасмиди , болам ?! Рангингни сомон қилиб ўзингни қийнамай ?!
- Ая... - аёлнинг меҳрибончилигидан Гулнурнинг кўнгли бузилиб кетди, - менинг дадамни бир гуруҳ маразлар ўз ғаразли мақсадлари йўлида нобуд қилишган. Шунинг учун шу касбни танлагандим.
- Узр болам . Сениям ярангни янгилаб қўйибман. Яхшиларга кун йўқ эканда бу дунёда . Мана йигит шўрлик ҳам ифлос аёли дастидан ўлиб қутилди. Эссизгина қандоқ бола эди-я , Шомил бояқиш. Қачон қараса қўли кўксида эди. Аммо хотини бўлмағур чиқди. Аёл кишини наҳс босди-ми , касофати эрига урмасдан қолмас экан.
Ахири ўзини осиб қутилди. Эссиз йигит-а , эссиз йигит. "Хотиним ахири одам бўлар" деб ана кутди, мана кутди.
/41

👍7❤3
#ТАНЛАНГАН
Хотинини кутишдан , инсофга келишдан фойда чиқмаслигига кўзи етган шекилли , шу йўлни танлашдан бошқа илож топмабди. Ҳа нодон йигит , барчасини бошидан бошлайман десанг хотин зотига қирғин келгани йўқ эди- ю , шу ялмоғиздан бошқа ,- кампир эзгин аҳволда уҳ тортди.
- Аяжон , марҳум йигитга қаттиқ ачинишингизга қараганда тириклик унинг чоғида у билан анча яқин бўлганга ўхшайсиз ?
- Исминг нима, қизим ? - бирдан мавзуни бошқа тарафга бурди кампир
- Исмим Гулнур, аяжон.
- Ҳа ҳақиқатдан ҳам гулдек қиз экансан , қизим. Мени Каромат хола деб чақиришинг мумкин ,- у шундай деб яна сал аввалги мавзуга қайтди,- Шомил раҳматли дугонам Софиянинг бир кўзлаб боққан набираси эди. Қизининг ўғли. Қизи Зарина Шомил олти ёшга кирганда ошқозон саратондан вафот этганди. Куёви эса аёлининг ўлимидан сўнг боласини ташлаб Қримга кетиб қолганди. Шу бўйи қайтиб дараги бўлмади. Шўрлик София Шомилни боқди , боқди , набираси минг орзу - ҳавас, иҳтимат билан ана шу Ильмирага уйланганда икки ойга қолмай ўлиб берди. Хуллас уй- жой , суқсурдек Шомил лотареяга чиққан ютуқдек мана шу алвастига қолди. У вақтда Зайтунанинг уйлари қандоқ саранжом, саришта эди-я? Энди қара қанақа жин базм бўлиб кетганини ?
Ильмира икки қиз , битта ўғил туғди .
Шу орада жувон ўлгурнинг нафсига ҳам қурт тушди. Шомил балиқчиликка ишга киргандан кейин , тунги сменга кетган вақт уйини исловатхонага айлантириб олди. Уни иккита жазмани бор. Ака- укалар. Ҳа нотўғри эшитмадинг. Ака ва ука дедим. Ўша ака- укалар Шомилнинг ота уруғига узоқ қариндош бўлишади.
Астағфируллоҳ... Ё тавба , бу замонннинг айрим ёшларига нима баддуо кетган- а ? Севаман , уйланаман деса кўча тўла суқсурдек қиз , аммо подшони ишқи қурбақага тушгандек тепа махаллалик бу йигитларнинг кўнгли шу исқитонга тушган. Менимча ивирсиқ жойда шайтон буларни янаям илҳомлантиради-ёв.
Энди қизим, Шомилда ҳам пичоқ ахири суякка етиб борганми дейман. Бундан бир ойча аввал хотинини жазманларнинг кичиги билан тутиб олганда бир тўпалон бўлганди. Ильмира хушторини ўзидан ўн ёшларча кичиклигини рўкач қилиб "Бу йигитни ука ўрнида кўраман, уйимизгаям газ плитасидан ис гази чиқиб ётгани учун чақиргандим" деб похол дўқ билан қутилганди.
Менимча кеча ҳудди шунақа воқеа яна такрорланган бўлса керак-ки, Шомил бу қарорга келишга мажбур бўлган.
- Аяжон. Нима дейсиз ? Шомил аканинг ўлимида аёли ёки жазманлардан бирининг қўли йўқмикан ?
- Вой қизим , бу ҳақда ўйлаб кўрмабман- ку ?! Қолаверса Шомил тирик юрса Ильмирага яхши эди-да. Бир ёқдан Шомил топиб тутиб келса , иккинчи ёқдан хушторлари . Ильмиранинг егани олдида , емагани ортида эди. Қизим , мени кечир- у , нафси бузуқнинг нафси ҳар тарафлама бузуқ бўлади ўзи. Бу аёл кунда еган овқатни битта новвос еса , қирқ кунда қассоб сўйишига етилган бўларди. Аммо уни кўрдинг- ку ?! Менимча Худойим ҳам "Қани қаергача бораркансан ?!" деб ўз ҳолига қўйиб турибди шекилли буни ?!
- Аяжон ?! Сиз тонг отишига яқин бирон шовқин , уриш- жандал овозини эшитмадингизми мабодо ? Ҳар эҳтимолга қарши деб сўраб қўйяпман-да ?!
- Йўқ , қизим. Эшитмаганимни эшитдим демайман. Қолаверса қулоғим бирмунча оғирроқ. Унча-мунчани эшитавермайман.
- Аяжон , малол келмаса яна битта саволга жавоб беролмайсизми ?
- Сўра қизим , сенга гапириб тафтим анча босиляпти ўзи.
- Сиз айтган ўша ака- укалар , исми нима эди ?
- Равшан билан Азиз.
- Ана ўшаларни Шомил акага узоқ қариндош дедингиз- а ? Улар бугун эрталаб Шомил аканинг ўлими хақида хабар тарқалгач , йиғилганлар орасида кўринишдими ? Ёки ...
- Бее , қаеқда дейсан ? Оломон
"ур калтак, сур калтак" қилиб юбормасин деб бирорта ковакда ётгандир бутилкасини қучоқлаб, - Каромат хола шундай деб ниманидир ўйлаб қолди ,- айтганча Равшанни кеча кечаси ит талаганмиш. Шуни эшитиб ҳайрон қолдим. "Уйидаги ити билан суяк талашибдими?!" деб .
- Уйидаги ити тишлабди денг ?
- Ҳа боягина онаси Ноила шунақа деяптувди.
/42

👍19❤2
ХАЙРЛИ ТУН
Ҳаёт ажойиб қиссадир.
Сиз унинг қайғули сатрларини ўқиётиб тўхтаб қолманг.
Аксинча, охиригача ўқинг.
Чунки қийинчиликдан сўнг албатта енгиллик келади.
Қоронғу тундан сўнг эса, албатта нурафшон тонг отади.
Хайрли тун дилга яқинларим 😊
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

👍3
#Таҳажжуд
Агар тонгда бахтиёр уйғонишни истасанг, туннинг охирги учдан бирида ким ила сўзлашаётганингни (яхшилаб) билиб олгин.
Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Агар тонгда бахтиёр уйғонишни истасанг, туннинг охирги учдан бирида ким ила сўзлашаётганингни (яхшилаб) билиб олгин.
Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Якшанба тонги муборак бўлсин.
🌹Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌹Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🌹Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
💐Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин
😊Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🌹Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌹Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🌹Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
💐Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин
😊Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2🥰1
ҲАЁТИЙ ВОҚЕА
Суданнинг Нил штатидаги мактабда ўқитувчилардан бири ўқувчилардан имтиҳон олишга қарор қилади. Энг яхши натижа учун мотивация бўлсин деб янги пойафзал совға этилишини айтади.
Болалар хурсанд бўлиб, қунт билан ёзишни бошлашади.
Ярим соат ичида ҳамма ўз ишларини топширишади ва деярли барчаси мукаммал жавоб беришади. Ўқитувчи барчага ажойиб натижа учун, саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиради ... Лекин ўқитувчи совғани кимга беришни ўйланиб қолади.
Шундай бўлса-да, у муносиб ечимни топади ... Ҳаммаси чин бўлиши учун у ҳар кимдан ўз исмини бир вараққа ёзиб, уни буклаб, бир қутича ичига солишларини ва бу қутичадан ўқитувчи биттасини олиб, номи чиққан ўқувчи ҳақиқий ғолибга айланишини эълон қилади.
Дарҳақиқат, ўқитувчи қутичанинг ичидан бир қоғозни чиқариб, ўқувчининг исмини ўқийди. "Вафаа Aбдел Карим" .. У мукофот соҳиби.
Қиз Вафаа ўқитувчи ва барча болаларнинг қарсаклари остида кўз ёшлари билан олдинга қадам қўяди.
У барчага миннатдорчилик билдиради ва ўқитувчисидан ўзи учун жуда зарур бўлган ушбу ажойиб совғани қабул қилиб олади.
У эски поябзал кийишдан чарчаган, ота-онаси эса жуда камбағаллиги сабабли янгисини сотиб олиб беришолмаган.
Ўқитувчи мамнуният билан уйига қайтади ... ва бу воқеани у эрига йиғлаб айтиб беради.
Эри бундай воқеани хотинидан эшитганидан жуда хурсанд эди ... Aммо кўз ёшларининг боисини тушунолмай хотинидан сўрайди.
" Қутини очиб қарасам, не кўз билан кўрайки, ҳамма унинг исмини ёзган экан. Ҳар бир қоғоз варағида "Вафаа Aбдул Карим" номи бор эди. Барча болалар унинг аҳволини пайқашган эди ва бу қизнинг фойдасига ўқувчилар совғадан воз кечишди..." дейди у.

👍10😢2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yigʻlab koʻrdim 💔 jufti halollarimiz sogʻ boʻlishsin 🤲
.✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
.✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6😢3❤1
• Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.
• Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъи берилади.
• Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.
• Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади,
• Ким мазахни тарк этса, унга баҳо берилади.
• Ким дунё муҳаббатини тарк этса, унга охират муҳаббати берилади.
• Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.
• Кимнинг кулгуси кўпайса, ҳайбати озаяди.
• Кимнинг сўзи кўпайса, унинг хатоси кўпаяди.
• Ким инсонларни камситса, ўзи хам камситилади.
• Ким бирор нарсага кўп машғул бўлса, шу касби билан танилади.
• Кимнинг кибру-ҳавоси кўпайса, ҳаёси камаяди.
• Кимнинг ҳаёси камайса, тақвоси камаяди.
• Кимнинг тақвоси камайса, қалби ўлади.
Ҳазрати Умар

👍6
#ТАНЛАНГАН
- Аяжон , сизга катта раҳмат. Мабодо зарур бўлган тақдирда шу жавобларнингизни керакли жойда қайтариб айтиб бера оласизми ?
- Гувоҳ бўласизми демоқчисан-да , қизим ?!
Муддаоинг шулигини аввал бошдан билган эдим. Мендек кекса аёлнинг сўзлари ниманидир ўзгартирса , албатта жавобларимни қайтара оламан.
Энди гап бундай. Рангинг ҳам анча очилди. Мен иссиққина қилиб бир чой дамлай. Сал аввал буғга котлет димлаб қўйгандим. Шундан иккитасини еб олсанг , анча қувват бўлади.
Гулнур жилмайди :
- Раҳмат , аяжон. Ростини айтсам иштаҳам йўқ . Бироқ айтган шунча маълумотингиз юрагимга анча мадор бўлди. Менга руҳсат берсангиз , шеригим ҳам излаб ҳуноб бўлиб юргандир.
- Майли қизим. Билиб турибман хаёлинг Шомилнинг уйида,- Каромат хола шундай деб қўлини дуога очди ,- ишларингни ривожини берсин. Илойим эл-юрт олдида юзинг ёруғ бўлсин.
Гулнур хола билан хайрлашиб кўчага чиққанда кўча бошида кўзлари олазарак бўлиб турган Содиқжонни кўриб ҳайрон бўлди .
Содиқжон уни кўриши билан ҳавотирли чеҳраси бирдан ёришди. У Гулнур тарафга чопгудек бўлиб катта қадамлар билан зумда етиб келди :
- Гулнур, қаерларда юрибсиз? Ҳалитдан бери ўн мартача телефон қилдим .
Шундагина Гулнурнинг ёдига бу ерга келишларида ҳалақит бермасин деб телефонини овозсиз режимга қўйгани тушди.
- Вой узр, Содиқ ака. Бу ишлар билан бўлиб телефонимни "беззвук"га солганим бутунлай ёдимдан кўтарилибди.
- Э қойил ! Яна бир марта шунақа қилсангиз нима қиламан билмадим. Ахир сиздан қаттиқ ҳавотир олдим .
Гулнур Содиқжонга "Қизиқмисиз , куппа- кундуз куни мени бўри ермиди ?" демоқчи бўлди-ю , йигитнинг самимий нигоҳига кўзи тушиб бирдан бўшашди :
- Узр ... Атай қилганим йўқ...
Содиқжон унга яқинлашди овозини пасайтирди :
- Майли Гулнур. Асосийси топилдингиз. Камида менда зўр янгилик бор.
- Янгилик ? Эҳ , сизни қаранг- у гапни шундан бошламайсизми ? Қулоғим сизда ?! Гапирақолинг.
- Гулнур , ҳаммом томидан ишлатилган қалингина скот ўрами топилди. Энг аввал шуни топдим. Аммо осон бўлмади. Бир дунё аҳлат босиб ётибди у ерниям.
Кейин . Боя кўрдингиз . Ҳаммом ўтин ёқиб иситилар эди. Аммо кеча ёки бугун ҳаммом ёқилмаган. Шунинг учун унинг кулхонасини титиб куллар орасидан ишлатилган ва ғижим қилиб юмалоқлаб ташланган скотни топдим. Топилган буюмларни экспертизага топширдим.
Аммо атир масаласи ҳали хом...
Гулнурнинг кўзларидан учқун сачради :
- Атирни тепа махаллалик Равшан ва Азиз Меҳмоновларнинг уйидан топишингиз мумкин. Ҳа Равшан Меҳмоновни кеча тунда ит тишлабди . Менимча ўша ит жудаям ақлли ит бўлса керак. Негаки у Шомил Ирисов ўлими олдидан қаршилик кўрсатиш мақсадида Равшаннинг қўлини тимдалаб ташлаган изларини беркитиб бериб катта олижаноблик кўрсатган шекилли.
Содиқжон Гулнурга саволомуз тикилди :
- Гулнур ?!...
Гулнур Содиқжонга вазмин оҳангда жавоб қайтарди:
- Содиқжон ака , менимча қотил топилди шекилли...
Сизга эса яна бир иш қолди...
#давоми_бор /43
Муаллиф: Хазонрезги

👍9❤1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ТАНЛАНГАН
14- ҚИСМ
Содиқжон Алиев диққат билан Гулнурга тикилди:
- Сиз Ирисов иши бўйича Эркин Раимовдан ака- ука Меҳмоновларнинг уйида текширув ўтказиш учун руҳсатнома ва яна қўшимча мадад кучи сўрашингиз керак.
Содиқжоннинг юзида шижоат алангаси ёлқинлангандек бўлди :
- Яхши . Мен унда зудлик билан ишга киришганим бўлсин .
* * *
Шомил Ирисовнинг ўлими бўйича гумон қилинаётган ака- ука Меҳмоновларнинг иши бўйича текширувга Эркин Раимовнинг ўзи бошчилик қилди.
Кайфи тарақ бўлган ака- укаларни қўлга олиш ортиқча қийинчилик туғдирмади.
Ичкари хавфдан ҳоли эканлигини билган Гулнур майор Раимовдан хонадонга киришга руҳсат сўради. У руҳсат олгач ака ва укаларнинг хоналари қайси эканлиги билан қизиқди.
- Тўғридаги биринчи эшик Равшаннинг хонаси . Ундан кейингиси Азизники,- мўлтираб жавоб қайтарди йигитларнинг онаси Ноила опа.
Гулнур негадир биринчи бўлиб Азизнинг хонасига кирди. У ерда кўп қолмай энсиз даҳлиз орқали Равшаннинг хонасига ўтди. Қиз ўзига ҳайрон боқиб турганлардан эшикдан ичкарига қадам босмасликларини сўради.
У хона ўртасида бироз кўзини юмиб турди . Сўнг ана шу юмуқ кўзлари билан аста қадам босганча хона эгасининг кроватига яқинлашди. Кроватга яқин қолганда эса аста тиззалаб полга ўтирди.
Шу куйи бироз ўтиргач кўзларини очиб :
- Ўртоқ лейтенат Алиевни мумкинми ? - дея сўради эшикка қараб.
Гуруҳдагилар тезда Содиқжонни ичкарига ўтказиб юборишди :
- Ўртоқ лейтенат ,- деди Гулнур сокин оҳангда ,- мен сизга айтган атир шу ерда. Кроватнинг тагида. Уни бармоқ излари билан ашёвий далил сифатида олишингиз мумкин. Ўйлайманки , Шомил Ирисовга сепилган атир идишида марҳумнинг бармоқ излари бўлмаса керак. Ильмиранинг бармоқ излари эса катта аниқлик билан айнан шу идишда бўлиши мумкин.
Шу пайт ташқаридан Равшаннинг ҳирқироқ овозда чала ярим бақиргани эшитилди :
- Бу чўпчакка ким ишонади ? Тўғри Ильмира билан "шакаргуфторлик" қилганим , уникига бориб турганим рост. Бундан тонмайман. Йўқ деган тақдиримда ҳам бутун маҳалла буни биларди . Аммо бу дегани Шомилнинг ўзини осишида мени айбдор қилиш мумкин дегани эмас . Қолаверса бу атир фақат менда бор эканми ? Шомилдаям бўлгандир балки ?
Гулнур аста ўрнидан турди . Ҳотиржам қиёфада эшикка яқинлашиб ундан даҳлизда жазавага тушиб турган Равшанга қаради:
- Тўғри дунёда бир хилдаги атирдан фойдаланадиган эркаклар талай. Хонангиздан топилган "HUGO BOSS - Hugo Man" атири ҳам шундай кўпчилик эркаклар ёқтириб , севиб фойдаланадиган атирлар сирасига киради. Фақат ... Фақат бу ерда сизга қарши битта ашёвий далил бор.
Ана ўша кўпчилик ишлатадиган "HUGO BOSS - Hugo Man" эркаклар атири яхшигина талабгир бўлгани сабаб жуда кўплаб нусҳада қалбакилаштириб ишлаб чиқарилганидан хабарингиз йўқ кўринади. Улар нархида деярли фарқ қилмайди. Сифати , яъни ифорида ҳам унча мунча инсон уларни бирдек қабул қилиши мумкин.
Сизнинг кроватингиз тагидан топилган бу атир эса унинг асл нусҳасидир. Сизнинг зарарингизга гувоҳлик берадиган далил ҳам айнан ана шу нарса бўлади Нима учунлигини айтишим мумкин Марҳумга бошқа изларни йўқотиш учун ишлов берилган атир ҳам унинг айнан асл нусҳадагиси бўлган.
Сизда- ку бу атир топилди. Агар марҳум хонадонидан ҳам айнан шу атирни топиб бера олсангиз, бемалол ўзингизни оқландим деб ҳисоблашингиз мумкин.
- Асл нусҳа ? Қалбаки нусҳа? - инграгудек бўлиб сўради Равшан Мехмонов,- менинг ақлим етмайди бундай нарсаларга . Сиз...сиз ...
- "Сиз буларни қаердан биласиз ?" деб сўрамоқчисиз шундайми ? - Гулнур гумонланувчига тик боқди ,- буни билиш қийин эмас. Биз ҳозир илғор техника асрида яшаяпмиз. Атир борасида бир тўхтамга келишимнинг бир неча сабаби бор. Энг асосийси эса сизнинг касбингиз. Сиз чет эллик тадбиркорлари билан ҳамкорлик қиладиган фирмага икки ой илгари ҳайдовчи бўлиб ишга кирган экансиз. Яқинда эса айнан шу йўналишдаги фирмалар ўз ҳамкорлари билан йирик анжуман ўтказишган. Ўшанда савдо- сотиқ ярмаркалари ҳам ташкил этилганди.
/44

👍8
#ТАНЛАНГАН
Ўйлашимча айнан ўша вақтда шу атир анжумандан эсталик тариқасида сизнинг қўлингизга тушиб қолган бўлиши керак. Буни аниқлаш унчалик ҳам мушкул иш эмас.
Иккинчидан , атирнинг асл нусҳаси нафис ҳид таратади. Билинар - билинмас. Қалбакисининг эса ўткир ҳиди гупиллаб анқиб туради. Негалигини айтайми ? Чунки парфюм саноатидаги асосий талаб ҳидлар уйғунлиги ва оромбахшлиги. Атир деганлари ундан фойдаланувчи ва ўша фойдаланувчи билан мулоқот қилаётганларда нозик таассурот уйғотиши керак бўлади. Уни яратишдаги асосий мақсади шу. Аммо қалбакисида мижозни ўзига тортиш мақсадида ундаги ифор яхшигина кучайтириб ишланади. Қолаверса нозик ифор уйғунлигини нусҳалашнинг ҳам ўзи бўлмайди.
Марҳумнинг кийим боши эса гўёки атирга чўмилгандек эди. Сиз ва сизнинг жиноятчи шеригингиз ( мен марҳумнинг аёлини назарда тутяпман) ҳаяжонга берилиб кетиб иш кийимидаги инсонга қимматбаҳо атирни кўлоблатиб сепгансизлар.
Бу сизнинг иккинчи хатоингиз бўлади.
Учинчиси эса атирни яна қайтариб уйингизга олиб келганингиз бўлади. Афтидан бу билан "Мен ҳам шу атирдан ишлатаман" деб ўзингни оқламоқчи бўлгансиз . Чунки сизнинг машина ва кийим - кечагингизга доимий ўрнашиб қолган ҳидни изоҳлашга ўзга чора топа олмагансиз.
Орада марҳум жон беришдан олдин қаршилик кўрсатиб сиз билан анча олишган кўринади. Назаримда қўлингиз ҳам шу вақтда тимдалаган . Сиз эса буни хас- пўшлаш мақсадида унинг ўлимидан сўнг ўнг қўл охирги икки бармоқ тирноқларини синиб қолганлиги учун қолган барча тирноқларни олиб ташлагансиз. Детектив киноларни кўп кўрган бўлсангиз керак-да. "Шомилнинг тирноқлари орасида менинг тери тўқимам қолган бўлиши мумкин" деб ўйлаган бўлсангиз ва унинг ҳар битта бармоғи тирноқ остини спирт билан тозалаб чиққансиз.
Яна изни чалғитиш мақсади-да уйингиздаги ювошгина итингизга ўнг қўлингизни тишлатишни мақсад қилгансиз ва бу ишни қойилмақом уддалагансиз. Аммо сизнинг терингиз шилинганда сирқираб чиққан қон Шомилнинг тим қора рангли шимида кўринмас доғ бўлиб қолганини назардан қочиргансиз .
Гулнур чуқур тин олди:
- Мен жуда чарчадим. Агар яна далил керак бўлса , эртага ёзма равишда баён қилиб бераман . Ҳозир эса айтадиган охирги хулосам :
Ирисов Шомилнинг асосий қотили шу йигит - Равшан Меҳмонов бўлади. Экспертиза натижалари менинг сўзларимни тасдиқлайди .
Шу пайт Равшан бўғиқ овозда ингради :
- Мен уни ўлдирмоқчи эмас эдим ! Ўлдирмоқчи эмас эдим...
Шомил аканинг ўзи бизни ярим кечада пойлаб келиб дераза орқали суратга суратга олибди. Кейин... Кейин ..."Энди қўлимда далил бор... Барча қилмишларингни элга ёяман. Қани кўрай- чи , сен уйланмоқчи бўлган қиз Карина шундан кейин ҳам сенга турмушга чиқармикан?" деди.
Шунда ўзимни боса ололмай қолдим . Мени Карина билан қўрқитиш мумкин эмасди ахир. Мен дарҳол Шомил акага ташланиб уни йиқитдим. Уни боғлашда Ильмира қарашиб юборди. Кейин бошига салафан халта кийдириб ҳушидан кеткиздик. ... Шомил аканинг жони қаттиқ экан. Уни ясама дорга осаётганда ўзига келиб қолди. Қаршиликни ҳам ўша пайтда кўрсатганди...
Қолган барча воқеалар худди сиз айтгандек бўлган ...
- Сизни Карина билан қўрқитиш мумкин эмас . Тўғрими? Аммо ўзингиз бировнинг никоҳдаги аёлига бемалол кўз сузишингиз мумкин , шундайми ? - Содиқжон Равшанга нафратланиб тикилди.
- Мен кеча айнан шунинг сабаб Ильмира билан орани очиқ қилиш учун боргандим. У эса мени ҳар галдагидек авради. "Ажралишимизни охирги маротаба нишонлайлик. Ахир озми- кўпми ёстиқдош бўлдик" деганга ўхшаш гапларни гапирди. "Сен мени Шомилдан сира қизғанмагансан , мен эса сени ўша қиздан жуда қизғанаман. Аммо шундаям бахт тилайман" деди . Хуллас , ихтиёр яна бир бор қўлдан кетди.
- Бу сафар сўнгги бор деяверинг,- Эркин Раимов шундай дея йигитларга буюрди ,- олиб чиқинг буни . Қолган гапларни идорада гаплашамиз. Ҳали Ильмирани ҳам қўлга олишимиз керак.
/45

👍14
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЖИЗА: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 29-қисм Робия ортга тисарилди. -Йўқ, бу хато. Ҳар қандай ҳолда ҳам мен сиз билан ёлғиз қолмайман -Нима менга ишонмайсанми? Шахбозни қўли мушт тугилди. -Гап унда эмас. Мен ўзимга ишонмайман. Кетдик олиб бориб қўйинг. Шахбоз…
#ОЖИЗА:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
30-қисм
-Сиииз....
Ниҳоят Шахбоз қўйиб юборгач Робия ортига қарамай кетиб қолди. Шахбоз эса сўкинганча дарахтни тепди.
-Мендан қутилдим деб хомтама бўлма. Сен фақат меникисан.
Шахбоз қизни ортидан бақирди.
****
Йиғлаб кўзларида ёш қолмаган қиз беҳолгина оёқларини судраб ётоқхона ховлисининг энг чекка жойидаги ўриндиққа бориб ўтирди.
-Чарчадим... Жудаям чарчадим. Наҳотки севги деганлари шу бўлса...
Робия олдига келган Санобарни сезмасди.
-Хоҳласанг уни ўзим йўқ қилиб бераман.
-Санош у мени тинч қўймайди. У... Уу мени қаттиқ севганидан рашкни ошириб юборяпти.
-Робия бу севгимас, қара менга шундай қиладими йигитим?
-Ҳаммани ҳарактери ҳар хилда.
-Сени кўзингни очиш керак. Бу зўравон билан қачонгача чидаб муносабатда бўласан?
-Билмадим. Билмайман нима қилишни ҳам. Ундан бошқа мен суянадиган ким бор айт қани?
-Сен кимгадир суянишинг керакми? Шу пайтгача ҳеч кимга суянмай шу ергача келдикку. Қолганини эплай олмайсанми?
Робия гапирмай жим қолди. Телефони эса доимгидек жиринглади.
-Қара анави зўравон қиляпти яна.
-Кўтармасам яна асабийлашади.
-Э ўлиб кетсин, жонга тегди шу мараз. Қачон қарама сени йиғлатгани йиғлатган.
Санобар телефонни ўчириб қўйди. Робия афсуслангандек қаради.
-Бекор қилдинг.
-У шунга лойиқ. Сенга ҳеч киммас у. Нимасидан қўрқасан бунча?
-Йўқотишдан қўрқаман уни.
-Робия сен уни йўқотсанг енгил нафас оласан. У ҳаттоки сени эркин нафас олгани қўймайди.
-Опамни таклифи олдида Шахбозники ҳеч нима эмас.
***
-Битта ишни эплолмайсан.
Мурод жахл билан столга мушт урди.
-Аниқ эди рози бўлмаслиги.
-Камила сен тўғри тушунтира олмагансан
-Синглимдан бошқаси қуриб қолганми?
-Бегонадан бўлмасин боламиз дегандимда. Наҳот шу товуқмийянга ўйғаб кўрмадинг шуни?
-Мурод.
-Ўчир, ўзим киришаман бу ишга. Агар ўхшамаса ажрашамиз.
Камилани кўзига ёш тўлди.
-Ахир...
-Ахир пахири йўқ. Бундай давом этолмаймиз.
-Мени борар жойим йўқ биласизку. Нега бунақа қиляпсиз?
-Сен эплолмаганингдан кейин менда бошқа чора борми?
-Қачон бу даражага етиб келдик?
-Ёлғиз қолмоқчиман мени ҳоли қолдир.
Мурод юзини терс бурди. Камила ноилож ўрнидан туриб кетди.
***
Шахбоз онасини сўзларини эшитиб тутақиб кетди.
-Ойи сиз ўйлаб қилдингизми бу ишни?
-Ма бу пичоқни ол. Агар Замирага уйланмасанг мени ўлдирда билганингни қил.
Шахбоз онасига норози нигоҳлари ила боқди. Чуқур уфф тортди.
-Ойиии нега тушунмайсиз.
-Бўл пичоқни санч, шунда билганингни қиласан. Бўлмаса мен тирик эканман ўша етимчангни келин қилмайман.

👍19
#ОЖИЗА:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
31-қисм
Шахбоз нақшинкор кошинларга қараганча жим қолди. Ҳозир ҳаёли ўзида эмасди. Замира онасини келавериб ўзига оғдириб олган деган ўй шу топда келди.
-Замирангизам тузук бўлса ликиллаб бу ерга кунда қадам қўймасди.
-Бас қил. У ҳеч нима қилгани йўқ.
Шахбоз онаси билан баҳслашиш бефойдалигини билиб жим қолди. У ҳалитдан Замирани ёмон кўра бошлаганди. Аксига олиб Робия ҳам ўзидан кетган, телефони ўчиқ. Шахбоз ўрнидан туриб онасидан узоқлашди. Бугун дадасини макарон цехига бормайди. Ўзи у бормаса ҳам иш юриб турибди. Яна Робияга телефон қила бошлади. Афсуски рақам ўчирилган дегандан бошқа гап эшитмади.
***
Салоҳ аэропортдан тўғри ўз уйига кириб келди. Мана у муштоқ кутган дақиқалар, отаси ўзига келибди. Неча йиллар бу дард билан курашди.
Юкларини ёрдамчилари дарҳол қўлидан олишди. Салоҳ шаҳдам қадамлар билан падарини олдига кирди.
-Ассаламу алайкум дада.
Сафо ака киртайган кўзларини ўғлига қадади
-Ўғлим.
Салоҳ томон қўлларини чўзди. Салоҳ аввал отасининг қўлини ўпди. Кейин эса қучоқлади. Узоқ ҳидлади.
-Ота сизни бир оғиз сўзизни жуда қаттиқ соғиндим. Маслаҳатингизни олишга жудаям интиқ бўлиб кутдим. Шукр Аллоҳ сизни менга қайтиб берди.
-Улғайибсан, аввалгиданда ўт ўлов бўлибсан.
-Сизнинг тарбиянгизда.
-Ишларинг қандай?
-Ҳаммаси зўр, қурилиш компаниялари билан ишлаяпман.
Сафо доимгидек иш мавзусидан савол берди. У ўғлининг сафарга кетганини иш бўйича деб эшитганди. Аммо айни дамда ўзини қизиқтирган саволни беролмади. Кўзлари эса сотиб қўйди.
-Дада, мен ҳамон излаяпман.
-Энди тўхтатсанг ҳам бўлади. Тирик бўлса топардик. Озмунча изламадик.
Сафо ака чуқур хўрсинди.
-Мен натижа чиқмагунча излайман.
-Фойдаси йўқ ўғлим. Шунча вақтни йўқотибман, энди тўйингни кўрсам дейман.
Салоҳ жим қолди. Унинг ҳали кўз остига олгани йўқ эди.
-Дада оёққа туриб олсангиз кейин бўлаверади.
-Йўқ ўғлим, бу узоқ сафар олдидан бир липпилашдек гап. Умр шамим поёнига етди.
-Сиз ҳали узоқ яшайсиз.
Салоҳ бу ҳақиқатни тан олишни истамасди
***
Шахбоз коллеж чиқиш эшиги ёнида Робияни пойлаб турибди. Ана Робия дугоналари билан келяпти. Кийими ҳам Шахбоз ёқтирмаган кийим. Робия Шахбозни кўриб бесаранжом бўлиб афтидан ортга қайтиб кетмоқчи ҳам бўлди. Кейин олдидаги дугонасига нимадир деди. Шахбозни олдидан ўтмай бошқа тарафга юра бошлашганда Шсхбоз чаққонлик билан қизни билагидан ушлади.
-Робия.
-Бизни гапимиз тугаган. Мени тинч қўйинг.
-Шунчалик осонми? Дарров воз кечасанми?
Шахбоз ўтинч билан сўзлади.

👍13❤1
#🌛ХАЙРЛИ ТУН
✨💫Кечаги ўтган кунингни сарҳисобини бугун қиласан!
✨💫Бахт бу доим ҳам хурсандчилик ёки фаровонлик дегани эмас.
✨💫 Баъзида бахт сен бахтсизлик деб атайдиган муҳитда туғилади.
✨💫Ҳаётнинг ҳар бир дақиқаси сен учун бир имтиҳон эканлигини унутма.
💫Эрта тонггача Аллоҳ паноҳида бўлинг, қадрли инсонларим

👍1