This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍2🥰1
☝🏻МУҲАММАД АЛАЙҲИССОЛАТУ ВАСАЛЛАМ
- Муҳаммад алайҳиссалом қачон дунёга келганлар?
- Милодий тарихнинг 571 йили 27 саврда, 12 рабиул-аввалнинг душанба куни дунёга келганлар.
- Муҳаммад алайҳиссалом қаерда дунёга келганлар?
- Осиёда. Aрабистоннинг Макка номли шаҳрида дунёга келганлар. Эллик уч ёшгача Маккаи Мукаррамада, охирги ўн йил Мадина шаҳрида яшаганлар.
- Ул зот неча ёшларида пайғамбар этиб сайландилар?
- Қирқ ёшларида.
- Унгача умрлари қай ҳолда кечди?
- У зот ёшликлариданоқ ақлли, фаросатли ва диёнатли киши эдилар. У кишини бутун Макка аҳли иззат қиларди. Севиб «Муҳаммад ал-Aмин» (ишончли Муҳаммад), дерди.
- Пайғамбар бўлгунларича машғулотлари нима эди?
- Хадича исмли бой савдогар аёлнинг савдогарлик ишларига мутасадди эдилар. Йигирма беш ёшларида ҳазрати Хадичага уйландилар.
- Ҳазрати Хадича у пайтда неча ёшда эди?
- Қирқ ёшда.
- Исломгача Aрабистон аҳли қайси динда эди?
- Кўпчилик бутпараст ва мажусий, баъзилар яҳудий ва насроний динида эдилар. Баъзилари ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динида ҳисоблаб, унинг миллатиданмиз, деб айтар эдилар.
- Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари қандай бошланган?
- Муҳаммад алайҳиссалом қирқ ёшларида дунё ишларини тарк қилдилар. Aқлу эътиқод билан Aллоҳ таоло борлигини билдилар ва Маккаи Мукарраманинг четидаги Ҳиро тоғида ғорга бориб, Aллоҳга ибодат қилдилар. Бир куни ўша тоғда ўтирганларида фаришта Жаброил келиб «Иқро» сурасини ўқиди. Яна бир келганларида Aллоҳ таоло у зотни пайғамбар этиб тайинлаганини ва одамларни Ислом динига даъват қилмоғи учун элчи этиб сайлаганини сўзлади.
- Сўнг нима бўлди?
- Сўнг Aллоҳнинг расули халойиқни Ислом динига таклиф қила бошладилар.
- Дастлаб кимлар имон келтирди?
- Ҳазрати Aбу Бакр Сиддиқ, хотинлардан Хадичаи Кубро, ёш болалардан ҳазрати Aли.
- Пайғамбар бўлганларидан сўнг Маккаи Мукаррамада неча йил турганлар?
- Ўн уч йил. Сўнг Aллоҳнинг амри билан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлар. У зот билан бирга мусулмонлар ҳам ҳижрат қилишди. Биз Муҳаммад алайҳиссалом Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларидан бошлаб ҳижрий тарих, деб ҳисоб юритамиз.
- Aллоҳнинг расули Мадинада бўлган вақтларида қайси ишлар юзага келди?
- Шаҳар аҳолиси исломий ҳукм асосида умр кечира бошлади ва иймонсиз халқларни Исломга киргизмоқ ва Ислом давлати яратмоқ учун курашди. Кофирларга қарши жанглар бўлди. 8-ҳижрий санада Макка ҳам мусулмонлар қўлига ўтди. 10-санада барча мусулмон аҳли Маккаи Мукаррамага ҳажга борди. Ушбу ҳаж вақтида Aллоҳ таолодан Каломи шарифнинг сўнгги оятлари нозил бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом у оятларни айтиб Aллоҳ таолонинг каломи – Қуръон ниҳоясига етганини ва Ислом динининг ҳукмлари бутунлай баён қилинганини сўзладилар, ўзларининг қазолари яқинлашаётганини айтиб, халойиққа ваъз-насиҳатлар қилдилар.
- Муҳаммад алайҳиссалом неча ёшда қазо қилдилар?
- Мадинаи Мунавварада ўн йил турганларидан сўнг олтмиш уч ёшларида милодий 632 санада, ҳижрий 11 сананинг 12 рабиул-аввалида, душанба куни бақога сафар қилдилар.
- Ул зотнинг қабрлари қаерда?
- Мадинаи Мунаввара шаҳрида, Масжиди набавийнинг ичида махсус бир гумбазнинг остида. Ҳожилар Равзаи мутаҳаррага зиёратга келиб кетадилар.
Aҳмад Ҳодий Мақсудий “Ибодати исломия”дан.

👍15
🌿 Onam to‘rt yil oldin olamdan o‘tgan. Bir kuni tushimda onam kelib:
- O‘g‘lim singlingni uyiga bor... - dedilar
- Oyi hali bordim ..
- Hozir bor bolam singlingni tobi yo‘q -dedilar.
Uyg‘onsam soat 01:00 bo‘libdi. Yarim tun ekan deb yana uxladim. Oyim yana tushimga kirib:
- Tur o‘g‘lim bor - dedilar Turib ko‘ng‘iroq qilsam hech kim go‘shakni ko‘tarmadi. Singlimni eri yarim yil oldin Rossiyaga ishlagani ketgan. Singlim ikkita kichkina farzandi bilan turardi. Men mashinamni yurgizdim, dadamga "firmaga yuk kelganini" aytib kechasi 02:30larda uydan chiqdim.. Singlimni uyiga bordim, eshikni katta o‘g‘li ochdi. Rostdan ham singlimni mazasi qochib, harorati ko‘tarilib bezgak tutayotgan ekan. Farzandlari yosh, nima qilishini bilmay turishganlaridan, meni ko‘rib yig‘lab yuborishdi. Singlimni kasalxonaga olib bordim. Kerakli muolajalarni qilishdi. Doktor menga vaqtida olib kelganimni va muddat boy berilganda jiddiy asoratlar qolishi mumkinligini aytdi.. Ertasi kuni tushimga onam yana kirdi. Bu safar ular yuzida tabassum bilan:
- "Sendan roziman bolam, singlingni avayla! "- dedilar
ONA - bu qanday xilqatki, hatto jon berayotib ham bolam desa. U dunyoda turib ham farzandini himoya qilsa. Ey Parvardigor, onalarimizni doim o‘z panohingda asragin...

👍3😢2
#ТАНЛАНГАН
- Эҳтиёт бўлинг , -деди у Мафтунанинг қўлларидан тутар экан. Мафтуна "Узр" дегандек қўлини кўксига қўйиб бош силкиди.
Айни дамда кўча тарафдан "Олиб келишди , марҳумни олиб келишди деган шовқин тутди. Қурбонгул опанинг ёнидаги аёллар дарҳол ичкаридан ҳовлиқиб чиқиб қолишди.
- Тшшш,- дедилар улар атрофдагиларга кўрсаткич бармоқларини лабларига босганча,- Қурбонгул опани уйғотиб юборманглар. Ўзи "зўрға ухлатдик" .
Эркакларнинг маслаҳати билан Қурбонгул опани барибир уйғотишди :
-Майли ўғлини юзини кўрсин , бўлмаса бизларни икки дунёда кечирмайди ,- дейишибди ёши улуғлар.
Аёллар тинчлантирувчи дорилар таъсири тебраниб турган Қурбонгул опани икки қўлтиғидан олиб аранг етаклаб чиқишди. Уни ўғли кафанланиб тобутга солиб ётқизиб қўйилган хонага олиб кириб кетишди.
"Онаси учун кафанни бош қисмини очиб беришармиш" шивир- шивир кучайди ҳовлида.
Аммо уч йигит ҳушидан кетган онани тезда қайтариб кўтариб олиб чиқишди. Уни қўшни хонага олишлари заҳоти махалла раисининг кўрсатмаси билан тобут хонадондан олиб чиқиб кетилди.
Барча тобутнинг орқасидан андармон бўлиб турган пайтда Гулнур ҳовлида кўринмай қолган эди.
Орадан бир- бир ярим соатлар вақт ўтганда Содиқжонни йўқлаб Гулнурни ўзи қўнғироқ қилиб қолди:
- Мен чиқяпман...
Содиқжон илгари Гулнурни бундай аҳволда кўрмаганди. Қизнинг икки юзи олмадек қизариб бўртиб кетибди. У Содиқжоннинг "Яхшимисиз ?!" деган саволига қисқача "Ҳа!" деб жавоб қайтарди- ю, машинага ўтириб унинг эшигини қарсиллатиб ёпди.
- Гулнур , яхшимисиз ? Кўринишингиздан бирор муҳим маълумот топганга ўхшайсиз а ? - деди Содиқжон йўлга тушар экан.
Гулнур индамади. Ҳурпайганча сумкасини маҳкам чангаллаб ўтираверди .
Содиқжон қизнинг жавоб бермай ўзини бу таҳлит тутишидан ноқулай аҳволга тушиб қолганди .
Улар анча йўлгача шу тариқа жим кетишди . Йўлнинг ярмидан ошганда Гулнур :
- Мени шу ерда ташлаб кетинг ! - деди кескин буйруқ оҳангида
- Гулнур ...
Машинани тўхтатган Содиқжоннинг гапи оғзида қолди .
- Нима Гулнур ? Нима Гулнур? Мен ҳам оддий одамман . Валломат эмасман !- Гулнур титраб, қақшаб гапира бошлади , - мен чарчадим. Очиғи юрагим чарчади. Кўрганларимни ҳазм қилиш менга оғирлик қиляпти. Тушундингизми оғирлик! - у шундай деб чуқур тин олди,-
Бугунга менга руҳсат... Идорадагиларга бирор нима деб баҳона қилиб юборарсиз ! Хайр...
Гулнур машинага қандай чиққан бўлса , шундай жаҳл билан тушиб бор аламини эшикдан олгандек қарсиллатиб ёпди, сўнг ортига қарамай асфальт йўлда бигиз пошналарни тақиллатиб юрганча йигитдан узоқлашди.
Содиқжон қизнинг бу қилиғидан дастлаб эсанкираб қолди. Сўнг Гулнурнинг муомаласи йигитлик ғурурига теккан бўлди-ю , машинасини чапдастлик билан буриб негадир келган йўли - орт тарафга йўл олди .
Бироқ орадан кўп ўтмай Содиқжон изига қайтди. У Гулнурдан машинасини икки метрча берида чийиллатиб тўхтатди.
Гулнур унга эътибор бермай ҳамон юлқинганча кетиб борарди. Содиқжон машинадан тушиб қизга югургудек бўлиб етиб олди. У Гулнурнинг билагидан ушлаб ўзи тарафга силтаб тортди.
Гулнурнинг шаҳло кўзлари тўла жиққа ёш бўлиб, бу ёшлар қизнинг юзларини беармон юва бошлаганди.
Содиқжон ўйлаб ўтирмай қизни бағрига маҳкам босди:
- Бу ...
Бу шунчалик оғриқлими , Гул ? - деди у Гулнурнинг қулоқларига шивирлаб ,- сен яна қотилни топиб бўлибсан-да ...
#давоми_бор /61
Муаллиф : Хазонрезги

👍14❤2
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ТАНЛАНГАН
20 - ҚИСМ
Содиқжон Гулнурнинг ёноқларидаги кўз ёшларини бармоқлари ёрдамида сидирмоқчи бўлди , аммо улар кўплигидан бу ишнинг уддасидан чиқа олмади . Шунда у чўнтагидан чиройли қилиб дазмоллаган дастрўмолини суғуриб олди ва қизнинг кўз ёшларини авайлаб артди.
Гулнур Содиқжонга қаршилик кўрсатмади, у ўпкасини боса олмай , юраги тўлганча маҳзун қиёфада тураверди .
- Юр ... Кетдик...- Содиқжон қизнинг қўлидан тутиб машина томон етаклади .
Гулнур битта- битта қадам босиб йигитга эргашди. Содиқжон қиз олд ўриндиққа ўтиргач, эшикни ёпди ва ўзи машинани айланиб ўтиб ҳайдовчи ўрнига ўтирди.
У машинани ўт олдиришдан аввал Гулнурга савол назари билан боқди :
- Яхшимисиз ? Ўзингизни яхши ҳис қилаяпсизми ?
Гулнур эзгин қиёфада "йўқ" дея бош чайқади :
- Бугун мен умримда биринчи марта шу касбни танлаганимдан афсус чекдим...
- Ҳаммаси яхши бўлади. Кўп ўтмай барчаси ўз ўрнига тушиб кетади,- Содиқжон шундай дея машинасини ўз жойидан аста жилдириб кета бошлади .
Гулнур ундан "Қаерга кетаяпмиз?" деб сўрамади. Содиқжон жуда узоқ юрмай қизни сўлим ва сокин , мўъжазгина ҳиёбонга олиб борди. Мажнунтоллар қуюқ соя ташлаган, япасқи тошчалар чиройли қилиб ётқизилган зилол сувли ариқчанинг ёнига ўрнатилган ўриндиқлардан бирига Гулнурни ўтиришга таклиф қилган Содиқжоннинг ўзи тезда бориб муздеккина лимонад кўтариб қайтди.
- Буни ичинг , анча енгил тортасиз ,- деди у Гулнурга лимонадлардан бирини узатар экан,- бирорта егулик олай десам ҳеч бири кўнглимга ўтиришмади. Ё музқаймоқ олиб келайми ?
Гулнур бош чайқади :
- Иштаҳам йўқ. Лимонаднинг ўзи маъқул .
Содиқжон ҳам Гулнурнинг ёнидан жой олди. У индамай лимонад хўплаганча қизнинг ўзи гап очишини сабр билан кута бошлади.
- Эркин ака хавотир олмайдиларми ? - сўради Гулнур ва ниҳоят тилга кириб , - ахир бу вақтда идорада бўлишимиз керак эди- ку?
- Йўқ , улар бир иш буюрдиларми , охиригача сабр билан кута оладилар , сабаби иш битса шундоқ ҳам идорага ўқдек учиб боришимизни биладилар ,- деди Содиқжон Гулнурни ҳотиржам қилиш мақсадида.
У хозиргина лимонадга бориб келганда телефонидан майорнинг шахсийсига булутли қуёш суратини жўнатиб юборган , бу улар ўртасида ўзаро "Ҳавотир олманг бироз ушланиб қоламиз" деган маънони англатар эди.
Гулнур ярим соатларда ўзига келди.
- Содиқ ака , -деди ҳазин овозда ,- айтайлик мен бу ерда йўқман. Шунда сиз Мингноров масаласида ишни нимадан бошлар эдингиз ? Ёки калавани учини қаердан қидирган бўлар эдингиз ?
Содиқжон елка қисди . Аммо тез орада гапга тушди :
- Мингноров Шодмон тириклик чоғида жуда мақтовга арзигулик инсон бўлмаган экан. У табиатан жуда бадфеъл бўлган кўринади. Вақтида кўпчиликнинг дили Мингноров туфайли қаттиқ оғриган шекилли , жаноза ҳам совуган ошдек тим- тирис ўтди.
Яна шуни айта олиш мумкин-ки, қотил бегона эмас. Қотилни қариндош ёки касбдошлари , умуман олганда ўзаро олди- берди қиладиганлари орасидан қидириш керак.
- Ўртада пул масаласи бор деб ўйлайсизми ? - хўрсинганча сўради Гулнур.
- Гумонлар ичида асосийси шу...
- Содиқжон ака... Мен сизга ишонсам бўладими ? - Гулнур йигитнинг кўзларига дардли тикилди
- Бу нима деганингиз ? - ҳайрон бўлганча сўради Содиқжон
- Ҳозирги ўртамизда бўладиган суҳбат, яъни мени сизга айтадиган гапларим орамизда сир бўлиб қололадими демоқчиман. Шунга ваъда бера оласизми ?
- Йигит сўзим,- деди Содиқжон Гулнурнинг кўзларига тик боққанча ,- мудомики ҳозир гапирадиган сўзларингизни бошқаларга айтишимни истамасангиз сиз ҳоҳлаганингизча бўлақолсин.
Сир десангиз демак- сир.
Гулнур Содиқжоннинг сўзларидан енгил тин олди . У аста - секинлик билан дона- дона қилиб сўзлай кетди:
- Мен ҳамиша ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар бўлиши керак деб ҳисоблаганман. Кишилик жамиятининг мувозанат қонуни айнан шунда дея ҳисоблаганман.Ҳатто кимдир "Вақти келиб бу қарашларинг ярим кун , ёинки бир соатда ўзгаради" деса ҳеч қачон бўй бермаган бўлар эдим.
/62

👍19🥰2❤1
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
45-қисм
-Буни ортга суриб юролмаймиз.
Шомил ака чаққонлик билан туриб эшикни очиб Шахбозни олиб кирди. Замиранинг кўзларида даҳшат акс этди.
-Салом.
Шахбоз ердан кўз узмаган кўйи кириб келди.
-Йўўқ, ууу кетсин.
Замира Зуҳра опага ялина бошлади.
-Жон қизим. Ўзингни қўлга ол. Бир кун барибир бу ҳодиса содир бўларди.
Замира жим қолди. Шомил ака Зуҳрага чиқинг ишорасини қилди.
Зуҳра иккилана, иккилана чиқди. Чиқаётиб ҳам, қўрқувда турган қизидан кўз узмасди.
-Сизлар гаплашиб олинг. Мен эшик ёнида тураман.
-Кетманг, -Замира яна илтижо қилди. Шомил ака барибир ҳам чиқиб кетди. У ўғлига ишонарди. Замира нима қиларини билмай қолди .
-Яхшимисан?
Шахбоз қизни олдига ўтирди. Замира нарироқ сурилди.
-Нега келдингиз?
-Мени кечир.
-Осонми? Осонми а?
-Ўзимда эмасдим. Бунақа бўлади деб кутмагандим.
-Ёлғон. Сиз тўйдаям менга тузук гапирмагандингиз.
-Айбимни ювишимга изн бер.
Шахбоз Замирани қўлидан ушлади. Қиз қўлини тортиб олди. Шахбозга ёвқараш қилди.
-Ўша куни менга нима бўлганини ҳамон тушунолмадим. Даволаниб чиқдим
-Бу чўпчагингизни бошқасига айтинг. Уни яхши кўрасизку.
-У йўқ. Менга имкон бер.
Замира юраги дукиллаб урганча ўзини зўрға босиб ўтирарди.
-Сени бахтли қиламан.
Замира жавоб қайтармади. Шомил ака эшикдан кириб келди.
-Гаплашиб олдингизми?
-Ҳа дада, гаплашдим. Бу ердан чиқсин, ўз уйимизга борамиз. Тўғрими Замира?
Замира ҳамон жим эди.
-Қизим соғайиб кетинг. Биз яна келамиз.
Шахбоз ва дадаси чиқиб кетди. Зухра опа кирди.
-Ойи мен бормайман у уйга.
Зухра опа қизини ёнига ўтирди.
-Жон қизим ундай дема. Одамлар орасида шундоқ ҳам гап юрибди. Бокира эмас экан, куёв шу сабаб уни ўлдирмоқчи бўлибди деган.
Замира йиғлади
-Ойиии..
-Шунақа гап болам. Ўзинг учун курашишинг керак. Кимлигингни кўрсат. Қўйдек ўлиб кетавермайсанку.
Замира онасини гапларини ўйлаб қолди.
💦💦💦
Робия цехни омборхонасини кўздан кечиряпти
-Иееэ ҳамшаҳар, ўзизми?
Робия овоз келган тарафга қаради.
-Сиз?
-Учрашган жойимизни қаранг.
-Бу ерда нима қиляпсиз?
Робия Файзиддинга қаради.
-Ишлайман.
-Мен ҳам.
-Сизни кўрганимдан ҳурсандман рости.
Давоми бор...

👍11❤4
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
46-қисм
- Нега?
Робия ҳижолат бўлди.
-Битта шаҳарданмиз. Барибир яқинроқмиз дейманда.
-Ҳа буни ўйлапман ҳам.
-Бу ерга қандай ишга кириб қолдингиз?
-Бир яхши отахон ёрдам бервордилар.
-Яхшилар кўп бу дунёда
-Албатта.
Робия ишини давом эттирди.
-Бирор ёрдам керакми?
Робия омборни қараркан Файзиддин унга яқинлашди.
-Мана бу матоларни нечта қолганини билиш керак. Мен ахборот бераман бу ҳақида.
-Санашга ёрдам бераман.
Икковлашиб матоларни санашга киришиб кетишди.
-Танишиб олдингизми?
Чаён уларга яқин келди. Робия у томонга қаради.
-Биз қисман танишмиз,- Робия жавоб қилди.
-Йўғеэе, қандай таниш?
-Рости, шаҳримиздан бу ерга битта автобусда келдик
-Ооо жуда яқин таниш экансизлар.
Хушнуд ҳазилга олди. Кейин уччови биргаликда жадвални тўлдириб чиқишди.
Робия ўз иш жойига қайтиб маълумотларни компьютерда қайта ишлади.
💦💦💦
Бугун Замирани қайта қайта текширган докторлар уйга кетаверса бўлишини айтишди.
-Тўрт ой бўлади даволай бошлаганимизга. Саломатлигингиз аъло даражада .
Врач кулганча Замирага гапирди.
-Уйга кетсам бўладими?
-Албатта.
Асад синглисидан ҳам кўра ўзи хурсанд бўлди.
-Рахмат доктор. Яхши ҳамки бахтимизга сизлар бор.
-Бу бизнинг вазифамиз укам. Майли нарсаларингизни йиғаверинг, мен ҳамширага айтиб қўяман.
Доктор хонадан чиқиб Шомил акага қўнғироқ қилди.
-Шомил ака тузукмисиз? Келинингизга уйга кетишига рухсат беряпман.
-Ҳозир бораман.
Доктор телефонни ўчирди. Шомил ака ҳар келганида врачни мўмайгина пул билан авраб қўярди. Операциядаги докторларни ҳаммасини оғзига маҳкам бўлишини ҳам таъминлашни унутмаганди. Кўп куттирмай Шахбоз билан шифохонага кириб келди. Замирани хонасини очиб киришаркан қизда яна қўрқув уйғонди.
-Қизим жуда хурсанд бўлдик.
-Мен... Ўз уйимга кетсам дейман.
Замира секингина гапирди.
-Бу гап қаердан чиқди. Биз сизни интизор кутяпмиз. Сиз бизни қизимизсиз. Хотинни жойи эрини олдида.
-Замира ўзимизни уйга кетамиз.
Замирани кўзларида қўрқув акс этди Шахбозни гапидан кейин.
-Бир муддат уйга олиб кетсам Шомил ака,- Асад гапга қўшилди.
-Асад бу яхши фикр эмас. Ёшлар бир-биридан узоқлашмасин. Ғанимларимиз куйиб кул бўлсин. Буларни бахтига чанг солганларга кпрсатиб қўяйлик.
Асад жим қолди. У икки кун олдин Шахбозни яхшигина дўппослаганди. Камига кеча Жаббор билан ҳам тўқнашув бўлган. Агар ҳозир Замира ота уйига кетса уни олиб келиш муаммо бўлади. Шахбоз ҳам кўчада юролмай қолади.
-Дадамлар ҳам келишсинчи.
-Хўп кутамиз .
Шахбоз Замирани олдига ўтиб ёрдамлашмоқчи бўлганида, қиз ўзини нари олди.
-Мендан қўрқма. Бунга асос йўқ.
Замирани қўллари титради. Шахбоз чаққонлик билан идишларни сумкага сола бошлади.

👍13❤3
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
47-қисм
Шахбозни пешонаси бироз кўкарган, қўлларида ҳам жароҳат бор эди. Бу кеча бўлган тўқнашув асоратидан.
💦💦💦
Робия неча кундан бери ўзига ижара уй излайди. Ҳозиргача мехмонхонада турганди. Бу масалада ёрдам сўраб чаённи ёнига кирди.
-Мумкинми?
-Киринг бемалол.
-Сиздан ёрдам сўрамоқчи эдим.
Робия ерга қаради.
-Тинчликми?
-Менга яшаб туришимга ижарага уй керак.
-Иее шу вақтгача топмаганмидингиз?
-Йўқ, мехмонхонада тургандим
-Қайси ҳудуддан топиб берай?
Хушнуд қизнинг чиройли юзига боқиб ғалати бўлди.
-Шу ишхонага яқин бўлса бас. Кейин жаа қиммат бўлмасин. Мени қурбим етмайди.
Чаённинг кўзлари қиздан узилмасди. Бошдан оёқ сканерлаб чиқди гўё.
-Бўлди ҳозироқ бу масалани ҳал қиламан. Сиз ўтириб туринг.
Хушнуд креслони кўрсатди. Робия ийманибгина бориб ўтирди. Хушнуд эса рақамларни териб телефон қилди.
-Алло, Муҳсинбой қандайсиз? Сизга бир юмуш бор эди.
-
-Бош офисимиз олдидан ижарага уй керак. Бир хоналик бўлсин.
-
-Ҳар ой пулини ўзим етказаман. Мени яхши биласиз.
-
-Алоқага чиқишизни кутаман.
Кейин Робияга қараб давом этди.
-Ана масала ҳал. Бугун ишдан чиқишингизга ўзим сизни олиб бораман ижара уйга. Унгача телефон қилиб қолади.
-Рахмат сизга Хушнуд ака.
-Арзимайди.
Робия чиқиб кетди. Чаённи юзига табассум югурди. Қўлига телефонини олиб қайта ижарачига телефон қилди.
-Иложини топиб мени уйимга яқин жойдан гаплашиб берарсиз.
-
-Хурсанд қилган бўлардингиз. Биласиз мен унутмайман ёрдамни.
💦💦💦
Барно опа яхшигина тайёргарлик кўрибди. Қудаларининаранг розилигини олиб, қанча ваъдалар бериб Замирани Шомил ака уйларига олиб келдилар.
-Қизим сиз ҳеч нарсани ўйламанг. Ҳаммаси яхши бўлади. Мен ваъда бераман.
Шомил ака ҳамон қўрқувдан ўзини билмаётган қизга тасалли берарди.
Зухра опа ва эри ҳам Шомил акани юзидан ўтишолмасди. Улар ҳам ўйлаб топилган ёлғонгга чиппа чин ишонишганди. Икки қудалар оилавий базм қилишди. Замирани эса хотиралари қайталанмасин учун бошқа хонани тайёрлаб ўша ерга жойлаштиришди.
Мехмонлардан ҳоли бўлмай туриб Шомил ака хотини четга тортди.
-Бориб келудингми мен айтган жойга?
-Ҳа бордим дадаси, анави илонни расмини ҳам олиб бориб қайтарма қилдирдим. Замирага иситиш учун анча ҳаракат қилдим.
-Яша, мана шу ишинг зўр бўлибди. Бу ёғига бехавотир яшайлик дейманда
-Яшаймиз дадаси яшаймиз. Қани мехмонлар кутиб қолишди.
💦💦💦
Салоҳ отасига изламаяпман деса ҳам излашни тўхтатмаганди. Аммо у ўзи билмаган сирлардан ҳам воқиф бўла бошлади.

👍13❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ сизни барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💜 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.🥰💋
➖😀Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
➖💡Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
➖😀Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
➖😀Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
➖😀Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
➖💡Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
➖😀Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
➖😀Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
📖 КЎПРИК
Муҳсин ота жума намозидан кеч қолди, боролмади. Ўзини койий-койий, ибодатни уйида адо этди. “Ҳамма бало йўлнинг тескарилигида! – ўйлади у. – Ана масжид, шундоқ кўриниб турибди. Кўприк борлигида бир қадамгина эди!”
Чолнинг куюнганича бор. Катта йўл билан уларнинг маҳалласини ўртадаги зовур тўсиб туради. Илгаридан қолган бир осма кўприк бор эди, ёшини яшаб, узилиб йўқ бўлди. Шундан бери одамлар оворайи сарсон. Бозоргаям, марказгаям зовурни айланиб ўтиб уловга чиқишади. Болаларнинг мактабга қатнаши ҳам қийинлашди.
Шу куни отага ғойибдан ғайрат келди. Дўпписини ёнига қўйиб ўйлади: “Кўприк қуриш шунчалик қийинми? Ўзи қурса-чи? Иккита паҳлавон ўғли бор, эл-юрт ҳам қараб турмас. Одамларнинг қанча оғири енгил бўларди! Ахир, тириклик бир умр ўз ўчоғига қўр тортиб яшаш дегани эмас-ку?”
Қариянинг аҳдига биров ишонди, биров ишонмади. Болалари “Шунчалик зарурми?” дейишганди, силтаб берди:
– Сенлар шунақасан! Сенларга ҳамма нарса тайёр бўлса!
– Жа-а унчаликмас, дада. Бунинг бошқа йўллари ҳам бор-ку, маҳаллага ариза ёзиб...
– Бас! – чўрт кесди ота. – Мен арз-дод қилиб юрадиганлардан эмасман. Қарс икки қўлдан чиқади. Аввал бошлаб, кейин кам-кўстига ёрдам сўрасак, бошқа гап.
Кампири тушмагур сергапгина-да, жим туролмади. Аммо бир оғизгина “ҳай, отаси...” деди-ю, айтари тилининг учида қолди. Муҳсин ота унга шундай қарадики, қаршисида етмиш довон ошиб, ҳилвираб қолган чол эмас, миқти вужудига шаҳди сиғмаётган эр киши турарди. “Бўпти”, деди шаштидан қайтиб ва секингина қистириб қўйди:
– Жудаям уринворманг-да...
Хуллас, ҳашар бошланди. Майда-чуйда тахта-ю ғўлалар ўзидан чиқди. Муҳсин ота эскитдан боғ парваришлайди, шох-шабба сероб. Фақат қувур топиш осон кечмади. Шу ерига келганда маҳалла йиғини ҳам қўзғалди. Фермер қўшниси уловдан қўллаб юборди. Уч кун чумолидай меҳнат қилишди. Ҳазилакам иш бўлмади, ўзиям. Аввалги эплама кўприк ўрнида машина ҳам бемалол юрадиган бинойидек йўл барпо қилинди. Ёғинли кунларда лой бўлмаслиги учун устидан майин шағал ҳам тўкиб қўйишди.
Иш битгач, чол ҳашарчиларни алқаб-алқаб дуо қилди. Жамоат мамнун тарқалди. Фақат Муҳсин ота кўприк устида узоқ қолиб кетди. Чангга беланган калиши билан кўприкнинг у ер-бу ерини нуқиб-нуқиб босиб, ўзича текшириб кўрди. “Ҳали тўйлар қиламиз, бу йўлдан гурас-гурас одамлар ўтади”, деб ўйлади ва кўксини тўлдириб нафас олди...
...Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қишлоқда Муҳсин ота қазо қилибди, деган хабар тарқалди. Бу гап узоқ-узоқларга, қариянинг қадами тегмаган жойларгача етиб борди.
– Ким ўтибди?
– Кўприк қурган одам.
– Ие, кетдик бўлмаса!
Янги кўприк устидан гурас-гурас одам ўтди.
– Яхши одам эди, Аллоҳ раҳмат қилсин, – дейишди уни умрида бирон марта кўрмаганлар ҳам...
Гулчеҳра Асронова

👍12❤1
Эркакнинг қаввамлиги (Рахбарлиги) нима билан намоён бўлади?
✅ Аёлининг динини тўғри йўлга солиш:
➤ Унинг ақийдасини тўғрилаш.
➤ Уни ҳақиқий илм ва тўғри эътиқод билан бойитиш.
✅ Аёлининг луғавий саводини ошириш:
➤ Илм ва хикматга бой сўзлар билан уни тарбия қилиш.
✅ Ҳижобини кузатиб бориш:
➤ Унинг кийиниши исломий талабларга мослигини таъминлаш.
✅ Ибодатларига эътибор бериш:
➤ Унинг зикрлари, дуолари ва намозларини ўрганиш ва тартибга солиш.
✅ Уни майда-чуйда ишлардан юксалтириш:
➤ Унинг қимматли вақтларини беҳуда ишларга сарфламаслигини таъминлаш.
Зеро, эр киши жаннатга фақат ўзи киришни хоҳламас, балки ўз аёли билан бирга саодатга эришишни истайди!
📌 Аллоҳ барчамизни шундай масъулиятли ва диёнатли қаввамлардан қилсин!

👍4
Икки ховли.
Икки хил ховли.
Бир-бирига ёнма-ён, девор қўшни.
Бирининг уйи кўкка бўй чўзган, икки қаватли, иккинчи қаватдаги ойнадан бутун маҳалла кафтдек кўриниб турарди.
Иккинчиси жуда оддий, хатто лой сувоқ.
Иккисида икки хил хаёт.
Бирида бой-бадавлат савдогар, ўша худуднинг обрўли кишиси бўлиб унинг бир қиз ва бир уғли бор, иккиси ҳам эрка ва бебош.
Иккинчиси ўрта хол, устачилик билан шуғилланадиган хунарманд киши бўлиб, унинг икки ўғли ва бир қизи бор, ўғилларини ёнига олиб устачилик билан тирикчилик қилади.
Кунларнинг бирида устанинг уйида шовқин эшитилди. Бой ўрнидан туриб иккинчи қаватдан қўшнисининг кафтдек кўриниб турадиган ховлисига назар ташлади.
Уста иккинчи ўғлини ўзбошимчалик қилиб, рўзғорига яраб турган велосипедини мингани ва натижада велосипеднинг ғилдиракларига шикаст етгани учун қаттиқ койиб турганини кўрди. Бой бу холатни кўриб, мийиғида кулди.
"Болани ҳам шундай тергайдими?" деб, ичида танқид ҳам қилди.
Қўшнисига эшитиладиган даражада, атайдан овозини баландлатиб, аёлини ёнига чорлаб эркатой ўғлининг туғилган кунига янги машина совға қилишини айтиб мақтанмиб ҳам қўйган эди.
Маҳаллада иккиси ҳам бирдек азиз.
Маҳалладагилар бирини бойлиги учун хурмат қилишса, иккинчисини художуйлиги меҳр оқибатилилиги ва камтарлиги учун хурмат қиларди.
Бирининг уйида икки келин қайнота ва қайнонатасини хизматини килиб, уларнинг бошларида гирдикапалак бўлишса.
Иккинчисининг уйида икки нафар хизматкор, бир эркак ва бир аёл хизмат қиларди.
Тақдир тақозоси билан вақти соати етиб, икки қўшни оила бошлиқлари бир хафтада бирин-кетин бу дунёни тарк этди.
Хонадонлари хар хил, яшаш тарзи хар хил бўлгани билан жанозаларига бир хил одам йиғилди.
Бириникига казо казолар бўлса, иккинчисинига Жумъа намозига йиғиладиган жамики мўмин мусулмонлар келишди.
Жаноза кунги бўладиган холатлардан одамлар хайрон қолишди.
Бирини уйида азиз ва мўътабар отасидан айрилгани сабаб, йиғлаб куйиб, дод фарёд уриб, фарзандлар ўртасида навбатма-навбат қурьон тиловат қилинган бўлса, иккинчисининг уйида маййит бир чеккада қолиб, ака-сингил хатто келин ўртасида мерос талашувлар бўлиб ўтди.
Орадан кўп вақт ўтмади. Бой хонадоннинг эркатой ўғли, ёшлигида бир ишнинг этагидан мухим тутмаганлиги сабаб, оғир холатга тушиб қолди ва хашаматли уйини сотиб оддийроқ уй сотиб олишни режа қилди.
Харидор оддий қўшнининг, меҳнаткаш ва бир-бирларига меҳрибон бўлган икки уғли бўлди.
Иқбол Юсуф

👍7
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЖИЗА МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 47-қисм Шахбозни пешонаси бироз кўкарган, қўлларида ҳам жароҳат бор эди. Бу кеча бўлган тўқнашув асоратидан. 💦💦💦 Робия неча кундан бери ўзига ижара уй излайди. Ҳозиргача мехмонхонада турганди. Бу масалада ёрдам сўраб…
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
48-қисм
Отаси билан бир доирада бўлиб, кейинчалик чет элга кетган Дамирбой билан алоқаларни охирги йилларда тиклаганди.
-Отам жуда афсусда. Аммо вақтни бой бергани сабабли ўзини кечира олмаяпти- Салоҳ суҳбатларини бирида Дамирбойга айтганди.
-Ўшанда огоҳлантиргандим. Аммо отанг қулоқ солмаганди. Беш бармоқни бирданига оғиз солиб бўлмайди десам ҳам унамади.
-Ўзлари ҳам айтадилар мени очкўзлигим ҳамма нарсамдан айирди деб.
-Аммо, сен унга ўхшамадинг.
-Амаки, мен ҳаракат қилмасам отам вафот этарди, ўзим ҳам йўқ бўлиб кетардим. Лекин онам топилмади.
-Топилади, тирик бўлсин деб дуо қил. Сен билан Фозилни ўғлини кўргандек бўлдим.
-Ким у?
-Сен учун жуда хавфли инсон. Лекин ўзи билмаса керак.
-Амаки нималар деяпсиз? Қанақа хавфли?
-Онанг бежиз кетиб қолмаган. Отангни бу ишидан кейин кечиролмаган. Отанг Фозилни ҳалокат доимига ташлаб кетган. Унинг номига олинган кредитларни ўз бизнесига ишлатиб кўздан йўқолган. Менга қизиғи шуки сен Фозилни ўғли билан қандай танишгансан? Чунки улар бу ерлик эмасди.
-Ҳарбий хизматга бирга бориб қолганмиз.
-Сен ҳаракат қил. У сени кимлигингни билмасин. Агар билса яхши эмас. Ким ҳам отасини қарзга ботириб инсультга учратган одамни кечиради?
-Сиз мени ўйловга қўйдингиз. Энди нима қиламан?
-Буни ўзинг яхшилаб ўйлаб кўр. Энг муҳими қонун доирасидан чиқма. Бу энг катта хатойинг ва ўзингга қарши режа бўлиб қолмасин.
-Раҳмат амаки.
-Қўнғироқ қилиб тур. Сафога салом де. Ҳали борсам кейин у билан кўришаман.
-Хўп.
Салоҳ оғир тин олди
-Ээҳ ота, наҳот шунчалар тубанликка боргандингиз? Энди мен чаённи қандай ўзимдан узоқлаштираман. У мени қадрдоним, энг яхши ёрдамчим.
💦💦💦
Хушнудга Файзиддин ва Робияни муносабати негадир эриш туйила бошлади. Дўстини иложи борича бошқа юмушларга ундарди. Робияни нега қизғоняпти ўзи сезмаяпти.
-Менга нима бўляпти, билолмадим. Билганим бу севги эмас.
Файзиддин олдига келганида ҳам шу нарсани ўйлаб турганди.
-Ҳа дўстим ўйловда қолибсан?
-Э мен ўйламай ким ўйласин. Ҳаёлларим ўзимга бўйсунмаяпти
-Севиб қолдим десанг ҳали?
-Йўғеэе, бунақа ёшдан ўтганман.
-Аниқми?
-Ҳа. Шубҳанг борми?
-Уйланиш керак дўстим.
-Бўлади бу ҳам.
💦💦💦
Мана улар ёлғиз қолган. Лимон рангидаги хона, унга мос дизайндаги пардалар, интерерга гап бўлиши мумкинмас. Аммо у ерда ҳамон ҳеч кимга ишонмаган қалби ҳаста қиз ётоқда ўйчан ўтирарди.
-Замира жон болам ҳаммасини унут. Бахтли бўлишга ҳаракат қил.
-Ойиии у яна ҳужум қилсачи?
-Унақа бўлмайди. Қара қанчалар қийналган. Кўзлари киртайиб кетган
-Билмасам, мен қўрқаяпман.
-Биламан, жоним болам. Ҳаммасини сезяпман. Сенга ҳам осонмас. Лекин ҳозир кетсанг ҳамма сени беномус дейди.
-Хўп бўлади ойи. Нима десангиз шу.
Зуҳра опа чиқиб кетди. Ҳеч қанча ўтмай Шахбоз кириб келди. Бу гал Замира уни кўзига ёмон кўринмаётганди. Уни кириши билан Замира ўрнидан туриб анча узоқроққа борди.
-Қўрқма. Сенга ҳеч нарса қилмайман.
-
-Мен сени ёмон кўрмайман. Ўша куни ўзимда эмасдим. Мен эмасдим у.

👍14❤1
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
49-қисм
-Мен...
-Гапирма майли, сени тушунаман.
Шахбоз ювиниш хонасига кириб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай Барно опа кириб келди.
-Безовта қилмадимми?
Замира девордаги осма соатга термулган кўйи қотиб ўтирарди. У борлик ва йўқлик орасида турганга ўхшарди. Бу ерда нега қолди? Нега қаршилик қилолмади ҳамон билмасди. Билгани номус кучи. Отаси ва беш акасини ори учунам барчасига кўз юмишга мажбур. Докторлар исбот қилгани билан ҳар битта уйга кириб буни тушунтириб бўлмайди. Тағинам оилалари кўзга яқин маҳаллада.
-Йўқ киринг
-Шу хонангиздан бироз бўёқлар ҳиди кетмагандек туйилди. Бугун зўр атир олудим, аксига денг освежител ҳам тугаб қолибди. Шуни сепай деб кирдим.
Барчаси ўз режаси бўйича борарди. Бозорда атир сотувчидан кучли эҳтирос уйғотувчи атирни қиммат пулга сотиб олган. Бу бир-бирига илимаётган кўнгилларни бирлаштириш учун баҳона эди асли.
-Ҳиди жуда...
Замира гапириб улгурмади.
-Ҳа ҳиди ўткирдек туйилади. Аммо ҳуш ёқаркан. Ўзимизни хонага ҳам сепиб келяпман,- ёлғонлади Барно.
-Майли.
Барно атай бориб ётоқдаги ёстиқларга ҳам сепдида хайрли тун тилаб чиқиб кетди. Бироз ўтиб ювиниш хонасидан Шахбоз чиқди.
-Зерикиб қолмадингми?
-Йўқ.
-Чарчаган бўлсанг ухлаймиз.
-Мен ҳам душга кириб чиқсам, касалхона ҳиди ўтириб қолгандек.
-Майли бемалол.
Шахбоз ётоққа бориб чўзилди.
-Сенга қандай кино ёқади?
-Йиғлатмаса бўлди.
Замира душга кириб кетди.
💦💦💦
Салоҳнинг ишлаб чиқариш цехи, иш айни қизиган палла.
-Робия менга кечаги ҳисобoтлар керак.
Чаён Робияга топшириқ берди.
-Хўп ҳозир.
Чаён қизни ҳар бир ҳаракатини кузатиб турарди.
-Ишингиздан кўнглингиз тўляптими?
Робия Хушнудга қаради.
-Тўлади. Мен компьютерда ишлашни жуда яхши кўраман.
-Бу ерда ишлаган ҳеч бир котибага бу иш маъқул бўлмаганди.
-Нега?
-Мени феълимга чидашмаган.
Робия яна ҳайратланди.
-Бинойидек йигитсизку,- ҳазил қилди Робия.
-Сизга шундай кўриняпти. Майли мен сизни ишдан қолдирмай, кейин аччиқ гапимга нишон бўлманг.
-Хўп.
Хушнуд ўз жойига бориб камераларни кузата бошлади. Унинг кўп вақти шу иш билан ўтарди.
-Сизга бир кадрни юбораман. Салоҳга жўнатиб қўйинг. Аммо ҳеч кимга айтманг. Яқинда бир ўғрини қўлга оламиз.
-Хўп бўлади.

👍10❤1💔1
#ОЖИЗА
#РОБИЯ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
50-ҚИСМ
Чаён яна камера ёзувларини кўра бошлади.
-Доим шунақа ифлослар учрайди. Нонини еб тузига тупуради. Номард.
Чаён сўкинди.
-Файз тез у ердан кет. Икки соатча бошқа объектни ишини қилиб тур.
-Нега?
-Кейин айтаман.
Чаён телефонни ўчирди.
-Қизларга қанақа гуллар ёқади?
-Масалан менга узилмаган гул ёқади, ҳар кимни диди ҳар хил.
-Сизга гул бермоқчи бўлсам қандай бўлаади бу? Масалан атиргулни қандай совға қиламан, узолмасам?
-Демак совға қилмайсиз. Мен букетлар чиройли бўлиб бахри дилни очганини кўриб хурсанд бўлганларни тушунмайман. Ахир уларни ҳам ўз гулзорида яшагиси келади. Гулларни узишмаса дейман. Улар оиласидан ажралиб етим бўлади. Ўзга муҳит уни сўлдиради.
-Сиз шундай гапиряпсизки мен ҳалитдан гул олмай туриб ўзимни йбдор ҳис қиляпман,- Хушнуд қизга ўз фикрини билдирди.
-Менга эътибор қилманг. Бу менинг қарашларим, бошқалар бу фикрда бўлмаса керак. Агар шундай бўлганида гул дўконлари кўпайиб кетмасди.
-Ҳеч кимга ўхшамайдиган дунёқараш. Қойил.
-Балки бу менинг ўсиб улғайган муҳитимга ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
-Дарвоқе, гап келганда сўраб олай, Робия сиз нега ёлғизсиз?
-Қай маънода?
-Оилангиз...
-Бу мавзуда гаплашмасак.
Робия жилмайиб жавоб қилди.
-Майли мажбурлаш йўқ.
💦💦💦
Эрта тонг Замира кечаги тунни эслаб ҳамон юзи ловуллаб ёнади. Олдида ётган Шахбозга ҳадиксираб қараб қўяди.
-Турдингми?
Шахбоз унга жилмайиб қараб қайта уйқуга кетди. Замира ҳаммаси дори таъсирида бўлган деган гапга ишона бошлаганди.
-Мен чиқаман ҳовлига.
-Чиқма, ойим сени ҳозирча иш қилмасин дедилар. Тўлиқ соғайсанг қилаверасан.
Замира ҳайрон, ўша мудҳиш тундаги одам билан шу инсон биттами дея. Замира ортиқ ётолмади. Туриб шкафларни қайта тартиблашга тушди. Барибир кўнгли тўлмай ташқарига чиқди. Ҳовлида сув сепиб юрган Барно келинини кўриб койиди.
-Вой келин нимага чиқдингиз? Қани уйга кирингчи. Шамоллаб қоласиз. Ҳали нимжонсиз .
-Келинойи... Узр ойижон бирор юмуш билан банд бўлсам яхши эди. Ҳеч бўлмаса нонушта тайёрлай.
-Ошхонада ҳаммаси тайёр. Шахбоз турса нонушта қиламиз. Сиз ҳозирча ўзингизни эҳтиёт қилинг. Қани уйингизга киринг .
Замира кириб кетди. Барнони кўнгли жойига тушди.
-Худога шукр. Сехрни ҳам додасидан қилиб берибди. Мана бинойидек чиқди. Агар Шахбоз ўзгарса яна бораман. Атирни таъсирини кейинроқ текшириб кўраман.
Барно резина ичакдан супаларга сув сепишда давом этди.
💦💦💦
Салоҳ онасини сўнгги бор кўрган одамни топди.
-Онанг жуда тушкун аҳволда эди. Ўзини билмасди.
-Қайерга кетганликларини айтмаган эдиларми?
-Афсус буни ҳеч кимга айтмайман деди.
Холниса дугонасини эслаб бошини сарак-сарак қилди.

👍19❤2
#ТАНЛАНГАН
Бугун эса бу борадаги қарашларимнинг бари бир зумда чиппакка чиқди.
Содиқ ака ...
Мен таслимман.
Таслим...
Муҳаббатга ...
Садоқатга ...
Вафога таслимман...
Ҳайрон бўляпсиз-а ? Асло ҳайрон бўлманг ! Мен бугун Мингноров иши бўйича айбдор деб топилиши керак бўлган жиноятчининг кимлигиги биламан. Унинг ўзига қилган жиноятини тан олдириб ҳам бўлдим. Бироқ... Бироқ жиноятчининг исмини эълон қилгим йўқ. Иложи бўлса-ю , ушбу жиноят иши ҳеч қачон очилмаса эди дейман. Қўлимдан келса-ю , шу ишни босди- босди қила олсам ...
Эҳҳҳ...
Аммо бу ҳатти- ҳаракатлар қонунга мутлақо зид.
Мен ...
Мен инсонийлик ва қонун ўртасида сарсон , саргардон бўлиб қолгандекман.
Вужудимга минглаб игналар санчилгандек , ўша игналар етмиш минг қон томиримда ўнг-у терсига қарама- қарши чопаётгандек азобдаман.
Ҳайрон бўлаяпсиз- а ? - Гулнур сўзидан тўхтаб йигитнинг кўзларига бир зум тикилди .
Содиқжон бўғзига келган хўрсиниқни ташига чиқара олмай оғир ютинди:
- Сўзлайверинг. Мен ... - деди у ,- мен сизни тинглаяпман. Тушунишга ҳаракат қиляпман...
- Биласизми ? Ўша эркакнинг жасади бўлаклангани , сўнгра ўрамларга ўралиб аҳлатхонага олиб бориб ташлангани ҳақида эшитганим ҳамоно бу ишни бир киши , бир киши бўлганда ҳам аёл киши қилганини таҳмин қилгандим.
Хўш мен нима сабабдан бундай таҳминга келдим? Сабаби аёл киши нозик вужудига сумбатдек эркакни ортмоқлаб кўздан йўқота олмасди. Бўлакларга бўлди-ми, демак у ёлғиз.
Ҳаа... Сиз ҳайрон қолаяпсиз. Аёл киши бу ишни қила олишига ишона олмаяпсиз а ? Лекин шуни билинг- ки , арслонга бас келиш мумкин . Аммо урғочи арслонга асло бас келиб бўлмайди ! Агар у ярадор урғочи арслон бўлса , ҳеч қачон таслим бўлмайди , ҳеч қачон ! Олишув икки томоннинг бирини ўлими билан якунланмасдан қолмайди.
Мен Мингноровникига борганимда эллик фоиз ишонч билан қотил ўша ерда бўлса керак деб ўйлагандим.
Мушкулимни Аллоҳнинг ўзи осон қилди. Ногоҳон қулоғимга чалинган икки аёлнинг суҳбати мени керакли манзилга жуда яқинлаштириб қўйди. Ўша суҳбат менга Мингноровнинг ҳаётдаги сийрати ва яқинларига муносабатини билдириб қўйганди. Орада "Қотилликка қўл уриши мумкин" деган гумондорим хонадоннинг кичик келини Мафтунага кўзим тушди-ю , мен ечимга жуда яқин турганлигимни фаҳмдим. Бунга сабаб келинчакнинг ҳаддан ташқари гўзаллиги эди.
Кўча-куйда чиройли аёлларни кўрса оғзининг сўлаги оқиб, илиқиб юрадиган мараз одамларда ҳаё деган туйғу бўлмайди. Ҳаё, ор, номус биринчи ҳиёнатдаеқ чалажон бўлган бўлса , вақтида тавба қилмаганларда у тезда нобуд бўлади. Ҳаёси йўқ инсонда ажратиш деган нарса бўлмайди . "Бу аёл фалончининг , буниси фисмадончининг ҳасми , ҳалоли" деган идрок нафсга қул бўлиб бўлган инсонда қайдан бўлсин?
Мен шуларни ўйлаб турганимда Мафтуна ёнимга келиб мункиб кетди. Шунда унинг бўғиқ ёқалик кийимининг ичидан моматалоқ бўлиб кетган бўйин ости тўшига кўзим тушди. Бу доғлардан кимнингдир унга "Яхшилаб" азоб бергани кўриниб турарди .
Бу орада Мингноровнинг жасади уйга келтирилиб ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолди.
Мен эса Мафтунани кўздан қочирмай тургандим. Одамлар тўс- тўс бўлиб турган бир вақтда , мен лип этиб Мафтунанинг хонасига кирдим.
Кирдим ва келинчакка қўлимдаги идорага кириб -чиқиш учун олинган муҳрли гувоҳномани кўрсатдим. У гувоҳномада сурат ва унинг устидан босилган муҳрни англаб- англамай туриб ўзини йўқотиб қўйди :
- Мен жиноят қидирув бўлими терговчиси Воисова Гулнурман, - дедим дона- дона гапиришга ҳаракат қилиб,- сиз Мингноров Шодмон Раимбердиевичнинг ўлимида гумонланаяпсиз. Марҳумнинг бўлакланган тана аъзолари ва ўрамдан сизнинг бармоқ изларингиз топилган,- дедим келинчакни қопқонга тушириш мақсадида ёлғонлаб.
Бироқ Мафтуна мен кутгандек жазавага тушмади.
У хонадаги стулга аста чўкди ва :
- Мен қилган ишимдан афсусланмайман. Агар ўша ўзим кўрган азобли кунларни қайта яшашга тўғри келса , яна шу ишни ҳеч иккиланмай қилардим, - деди .
Мен Мафтунадан бундай кескин жавоб ва журъатни кутмаган эдим .
/63

👍6
#ТАНЛАНГАН
Беихтиёр бўшашдим:
- Нега ?! Нима учун бу ишни қилдингиз ? Наҳот-ки ечимнинг бошқа йўли бўлмаган ? - деб сўрадим ундан тиззаларимдан мадор қочганча.
- Йўқ ,- деди Мафтуна "афсус" дегандек ,- бошқа йўл билан у ифлосни тўхтатиб бўлмас эди.
Шундан сўнг Мафтуна бор гапни яширмай айтиб берди:
- Мен Хуршид акамга турмушга чиққан никоҳ кечасида отаси ўрнида деб мана шу малъундан фотиҳа беришини сўрашган эди. Ўшанда ҳаррир дарпарда остидан ўзимга суқланиб қараб турган нигоҳга кўзим тушиб дарровда "Йўқ , бўлиши мумкин эмас" деган эдим. "Ака деган уканинг ҳасми ҳалолига кўз олайтирса икки дунёси куйиб кетмайдими?" деган хаёл ҳам кўнглимдан кечганди.
Эртаси куни келинсаломда яна "ота ўрнида ота" бўлиб тортинмай пешонамга лаб босганда қанчалик ижирғанганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз. Аммо буларни Хуршид акамга айта олмасдим . Нима ҳам деяр эдим ахир? Менга шундай туюляпти дермидим ?
Қайноғам эса келин бўлиб тушган хафтамдан бошлаб уйга сара егуликлар олиб кела бошлабди. Ҳатто қайнонам "Мафтунаой, пойқадамингиз қутлуғ келиб Шодмонга ҳам инсоф кириб қолди" деганлари ҳамон қулоқларим остида .
Аммо ўша сахий ўғиллари Хуршид акамга "Тўй учун фоизга қарз олгандим , эгалари сўрамаяпти. Негалигини биласанми ? Қарзни қанча тўламасак уларга яхши-да, фоиз шунча ошади" деб тушунтириш берди- ю , тез кунда ҳе йўқ, бе йўқ "Россияга қурилиш бригадасига бориб ишлайсан" деб билет кўтариб келди.
Хуршид акам ўзларини у ёққа уриб кўрдилар , бу ёққа уриб кўрдилар , аммо бўлмади, ноиложликдан кетишга мажбур бўлдилар.
Улар шу кетганча олти ойда бир келдилар. Шунда ҳам қайноғам алланималарни баҳона қилиб ортга қайтартириб юбордилар. Ҳуршид акам очиғини айтмадилар- у , аммо гап- сўзларидан қайноғам Ойижонни "Тузалмас касал бўлиб қолдилар, дорига пул етмаяпти" деган баҳона қилганларини тусмолладим. Ойижон ўша пайтда ўт пуфакларини олдирган эдилар.
Хуршид акам қайта Россияга кетгандан кейин қайноғам ўз- ўзидан менга хўжайин бўлиб олди. Мен ўзимча "Эрим уйда йўқ , энди ота- онамникига борсам бемалол икки- уч кун у ерда туриб келсам керак" деб ўйлагандим. Аммо қаёқда дейсиз ?! Қайноғам "Чиққан қиз чиғириқдан ташқари , ота- онасиникида кунда пишириб қўйган жойи йўқ" дер эди. Мен қизлик уйимга икки , баъзан уч ойда , шундаям икки соатга бориб келадиган бўлдим . Бу қайноғамга қанча ялиниш эвазига тегадиган жавоб эди. Ўша вақтлари тиз чўкиб этагини ўпмаганман халос .
Кечалари овсинимни қизлари ва қайнонам билан бирга ётардим. Аммо ишонсангиз хатто ҳожатга ҳам ёлғиз ўзим чиқишга қўрқар эдим.
Тўғри бир йилдан ошиқ даврда қайноғам менга суқ назари билан қараганини айтмаса , бошқа ошиқча ҳатти- ҳаракат қилмади , аниқроғи қила олишга фурсат топа билмади.
Аммо қайноғам кейинги ойларда ўз- ўзидан мени камситадиган , таҳқирлайдиган ва шундан ҳузур топадиган бўлди. Мени қанчалик изиллатиб йиғлатса , ўзининг кўнгли шунчалик чоғ бўлар эди. Бироқ мен барига чидашга мажбур эдим. Бир куни рисоладаги таомни "Тузини шўр қилибсанлар" деб қошиқни косага зарб билан урди. Шунда овсинимнинг қизи "Ада, овқат шўр эмас- ку" деганда "Қизингга тарбия бермаяпсан , Отага муомалани билмайди" деб овсинимни дўппослай кетди. Гап орасида "Мафтуна келинойинг билан ётиб тилларинг бир қарич бўлган сенларнинг" дея иккала қизни бошқа хонага кўчириб олиб чиқиб кетди. Мен энди қайнонам билан ёлғиз қолган эдим. Буёғига кунларим янада қийинчилик билан ўта бошлади. Қайноғам менга очиқ- ойдин суйила бошлаганди . Бир куни агар уни десам еганим олдимда , емаганим ортимда бўлишини , топган тутгани меники бўлишини айтди. Мен ўшанда қалтираганча "Укангиз-чи , укангиз нима бўлади ?" деб сўрай олдим халос. У эса безбетларча "Болта тушгунча кунда дам олади , укам келгунча сен ва менинг айш суриб олганимиз қолади, у ёғига Худо пошшо" деди. Ифлос! Худо деса-ю , бир туки қимирламаса.
Ўша куни унга нималар дедим эсимда йўқ. Гап охирида "Бузуқ бўлгандан уйимга кетганим ва керак бўлса эрдан ажраганим афзал" дедим шекилли. Чунки кўзимга бошқа чора кўринмаётган эди.
/64

👍5
#ТАНЛАНГАН
У эса тез орада ўзгарди. Дарҳол мендан кечирим сўрашга тушди. Айтишича кўчада кимдир мен ҳақимда бўлмағур гап айтганмиш, қайноғам шу йўл, яъни ҳозиргина билдирган таклифи билан мени синаб кўрганмиш.
Турган гап- ки, мен унинг бу сўзларига ишонмадим , бироқ шу билан бирга анча енгил тортгандим. "Энди қайноғам хушини йиғиб олса керак , жиллақурса анчагача қулоғим тинчир" деб ўйлагандим.
Хақиқатда ўша воқеадан кейин қайноғам бутунлай бошқа одамга айлангандек бўлди. У менга деярли эътибор бермай қўйганди. Мен ҳам "Инсофга киргани рост бўлсин" деб ич- ичимдан қувона бошладим. Қайноғам илгарилари эрим билан гаплаштиргани қўймас "Росси билан гаплашиш қанча пул туришини биласанми?" дея писанда қилар , гап орасида "Хотин деган бунчалик эрсирайвермаслиги керак-да , озгина ҳаё бўлса ортиқчалик қилмас эди" деган жон- жонингдан ўтиб кетадиган гапларни кўп гапирарди.
Кейинчалик унинг ўзи телефонимга пул ташлайдиган "Сиз ёшларгаям увол бўлиб кетди" дейдиган бўлиб қолди.
Бир куни қайнонам мени ёнларига чақириб , қўшнимиздан икки кўча нарида тикувчилик цехи очилганини эшитганликларини , истасам ўша ерда ишлаб оз бўлса- да чигилларимни ёзиб келишим мумкинлигини айтдилар. "Кун бўйи ҳайҳотдек уйда бекорга бир гала аёл бўлиб ўтирганимиздан нима маъни?" Ундан кўра ишланг, ҳаво алиштиринг, одам сонига қўшилинг! Бу ерда гап пулдамас- ку, аммо бўлса уям зарар қилмаслиги аниқ" дедилар улар .
Мен бу таклифдан жуда ҳурсанд бўлдим. Уни бажонидил қабул қилиб учиб - қўниб ўша цехга бориб иш тика бошладим. Цехга ишга кирганимнинг учинчи куни у ерда қайноғамни кўриб ҳайрон бўлдим . Билсам асосий ишидан бўш пайтида бу цехнинг юкларини бозор ва дўконларга тарқатиб турар экан.
Мен гўл бўлсам ўшанда ҳам бирон гумонга бормабман а ?
Шу бўйи қайноғам йўли тушганда мени бир ,икки бор ишга ташлаб ўтди. Бир , икки бирга ишдан уйга қайтдик. Орада ортиқча ҳеч гап ҳам, сўз ҳам бўлмади.
Шундай кунларнинг бирида қайноғам мени "Йўлимиз бир деб" ўзи билан бирга ишга олиб кетди.
Йўл - йўлакай кўп қаватли бир уйнинг ёнида тўхтаб,цехда тикилган маҳсулотлардан икки сумкасини олди ва мендан ҳам бир кичикроқ сумкани олиб чиқишиб юборишимни илтимос қилди :
- Илтимос , келин . Бу ерда ипподромчи Карима опа турадилар . Бу сафар юкни уйларига ташлаб кетишимни илтимос қилгандилар. Шундоқ ташлаймиз- у, чиқамиз ,- дедилар..
Мен уларга "Хўп бўлади" дебман-у сумкани олиб эргашибман. Қайноғамга эргашиб иккинчи қаватга чиқибман. Тўғри қайноғам эшикни ёнидаги калит билан очганда кўнглимга ҳар хил хаёллар келди , бироқ унинг "Карима опа, бундоқ эшикни очиб кутиб турмайдими одам?!" деган сўзларини эшитиб хушёрликни йўқотдим.
- Мафтуна , қани сумка ? Узатмайсизми ? - деди қайноғам остонадан қўл чўзиб .
Мен сумкани узатганимни биламан қайноғам мени бор кучи билан ичкарига тортиб кетди...
Кейин ...
Кейин ҳушимдан кетдим.
Ҳушимга келганимда эса қайноғам менга ўз телефонидан бир даста сурат жўнатганини айтди. Мен дағ- дағ қалтираб суратлари очдим . Тахмин қилганимдек барча суратларда мен... Яна ...Бир аҳволда...
- Ифлос ... - дедим мен ғазабга тўлиб ,- сендайларга ифлос деган сўз увол. Сенларни мараз дейиш керак. Мараз. Ахир сени туққан она укангни ҳам туққанди- ку! Уялмайсанми жигар ҳаққига ҳиёнат қилишга!
- Онамларга ҳамиша таъзимдаман , - деди у рўпарамда оёғини бамайлихотир чалиштириб ўтирар экан иршайганча,- бир оғиз илтимосимни ерда қолдирмай сени цехда ишлашингга руҳсат бериб , кейин кўндириб ҳам берган одам менга , ўз ўғилларига қанчалик яхшилик қилганларини хаттоки билмайдилар ҳам ...
У шундай деб сўзларини худди илон каби висирлаб давом эттирди :
- Бу ёғига мени айтганим бўлади ! Кўнмасанг ўзингдан кўрасан! Бу суратлар зумда эрингни қўлида бўлади ва у икки дунё бир бўлганда ҳам сени қайтиб хотин қилмайди.
Демак, сенинг олдингда бир йўл қолди . У ҳам бўлса таклифимга кўниш ва бу ёғига маликалардек яшаш. Бундан кўпам куйинаверма! Вақти келиб бу ўйин жонимизга тегса , "Хайр- хўш" деймиз- у яна ўз йўлимизга кетаверамиз.
/65

👍12😢3❤1
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
«Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…»
🌟Хайрли тун
қадрдоним...🌟
🌟Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз
Ўзингга омонат...🌟
Яқинларга Улашинг.. 🌸