#ТАНЛАНГАН
соғ-у саломат келсангиз бўлгани. Бошқа ҳеч нарса керакмас, адаси" деб қўйди.
"Адаси" дея улуғланган зот эса унинг гапларига деярли парво қилмади. Балки ўшанда аёлининг дилидан кўчган дуоларига бир бора "Амийн" деб қўйганда , жуфти ҳалолининг дуоси "Фаришталар амийни"га тушиб , аҳволи бошқа тарафга ўнгланган бўлармиди?
Бироқ қайноғамнинг хаёли бутунлай бошқа нарсада - бўлажак "висол завқи" да эди. Шу сабаб у малъун уйни тезроқ тарк этишни истаётгани биргина менга аён эди. Қайноғам билинар билинмас тамшанганча "Юринг келин, сизни бир йўла ишга ташлаб кетаман. У ердан бироз оларим бор" дея йўл бошлади.
Мен индамай сумкачамни ушлаганча унга эргашдим.
Биз йўлга тушдик.
Юрак деганлари сезгир бўларканми , қайноғам кўча бошидаги светофор чироғида тўхтаганда бирдан сумкачамга чанг солди . Дархол унинг ичини очиб титкилай кетди. Гап орасида:
- Сен аёлларга ишониб бўлмайди. "Аёлга ишонма, аёлсиз юрма" деган мақолни эшитганмисан ? - деди тиржайиб сенсираганча.
Мен саросимада "Йў-ўқ" дея бош силкидим .
- Бу мақолни мен тўқиганман ,- деди ва сумкачамни қўлимга узатди ,- ма ол. Текширувдан тоза чиқдинг. Охиригача шунақа "опо қиз" бўлсанг "Дунёнинг энг бахтли аёли" деган рўйҳатга кирасан,- деди беўхшов ҳиринглаб. У шундай дея туриб қўлимга қўлини қўйди. Мен нафратдан ўлай деб турган бўлсам-да , танамга илон тегиниши билан баробардек бўлган бу қўллардан қўлимни олмадим. Бор кучимни тўпладим ва ўзимни эса аразлагандек тутдим:
- Бахтли аёл бўласан дейсиз- у , сумкамни титасиз? Сумкамдан бомба қидирдингизми ? Бу ишингиз менинг нафсониятимга тегишини билмайсиз. Билиб қўйишингиз керак бўлган нарса эса , аёл кишини зўрлаб мақсадга эриша ололмайсиз. Сиз ўтган куни менга яқинлашмадингиз ва ... тўғрисини айтсам шу йўл билан кўнглимга кирдингиз. Мен яхшилаб ўйлаб кўрдим. Айни ўйнаб, куладиган ёшда эканман. Уят бўлсаям тан оламан . Ёш жонимга жабр қилиб бундай юравериш ўзимнинг ҳам жонимга тегди. Бироқ бу дегани ўзимни тўғридан-тўғри сизга бағишлаб юбораман дегани эмас . Менинг ҳам бир шартим бор. Бажараман деб қасам ичасиз кейин...
Сўзларимни эшитган "мараз" дарҳол машинани йўл четига олиб тўхтатди :
- Қанақа шарт ? - деди у бўриқараш қилиб ,- қани айт-чи ?
- Бу шартни квартирада айтмоқчи эдим . Майли шу ерда десангиз шу ерда ҳам айтавераман,- сохта хўрсинган бўлдим мен, - хуллас "ҳизмат сафарингиз" тугаганидан сўнг ҳозирги квартирангизни сотиб шаҳарнинг чеккароғидан бошқасини оласиз. Мен эса ...укангиздан бир амаллаб талоғимни оламан. Аслида бу шарт ҳам бўлмаса керак. Сиз билан... шу ишдан кейин ўртага талоқ ҳам тушиб бўлса керак. Шартим эса мени ҳалоллаб никоҳингизга оласиз.
Унга шартим ёққанлиги юз- кўзидан зумда сезилди :
- Ҳаби-чи? Унинг жавобини беришим керакми ?
- Ажойибсиз-да ,- дедим эрига соғлиқ- омонлик тилаётган ҳокисоргина овсиним кўз ўнгимга келиб , ич- ичимдан вулқондек тошиб келаётган ғазабни босишга ҳаракат қилганча ,- эшитмаганмисиз ? "Ўртоқники ўртада!" деган гапни . Овсиним уйингизда ҳизматингизни қилиб юраверади. Шунча йиллик хотинингиз. Мен эса кенжаойингиз бўламан. Суюклиси ...
Гапларим мойдек ёқиб тушди шекилли у лаб- лунжини йиғиштира олмай иржайди .
- Мен ҳозир,- деганча машинадан тушиб сал нарида жойлашган кафега кириб кетди. Мен эса енгил нафас олдим. "Худо бир асради-я , -дея ўйладим - яхшиям дорини сумкамга солмаганим, бўлмаса..."
Кўп ўтмай қайноғам иккита елим контейнерда егулик кўтариб чиқди:
- Биттаси сен яхши кўрадиган оливье салати , иккинчиси қўзиқоринли салат .
- Ииии, овқатга кетяпман демайсизми бир оғиз? - ўпкалаган бўлдим мен ,- ҳеч бўлмаса "Кўнглинг ниманидир тусаяптими?" деб ҳам сўрамадингиз ?
- Квартирада ҳамма нарса муҳайё ,- деди қайноғам шошилиб,- кечанинг ўзида барча нарсани есть қилиб қўйганман, жонидан.
- Ҳмм ,- дедим мен сохта лаб чуччайтириб ,- биласиз кеча куни бўйи ёстиқдан бош кўтармадим. Ичганим шилдир-сув хўрда бўлди.
Шунга икки сихгина жазлик кабоб олиб беринг. Квартирада кабоб йўқдир? - шундай деб тўғрига ишора қилдим,- ҳиди
/ 68

👍22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар Росулуллоҳ ﷺ га ғам-қайғу тушадиган бўлса шундай дер эдилар:
يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ وَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ
«Я Ҳайю, Я Қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий шаний куллаҳу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн».
(Маъноси: Эй доим тирик ва қоим сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва мени кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма)
(Ҳоким ривояти)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор” (Имом Муслим)
#ғам #қайғу #дуо #зикр #истиғфор #ҳадис #тасбеҳ #ҳамд
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rizq yogʻilib kelishini istasangiz...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1🔥1
#ОЖИЗА
#РОБИЯ
53-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Майли эҳтиёт бўлинг.
Робия индамади. Аммо бугун одатига зид ижтимоий тармоқдаги саҳифасига кирди. Дугоналаридан кўплаб хабарлар келганди.
«Сендан хафаман. Бизни унутдинг.»
Энг охирги хабар Санобардан эди. Унгача ҳам қатор хабарлар келганди.
Аста жабоб ёзишга киришди.
“Салом, Санобар сизларни соғиндим “
Жавоб куттирмади. Санобар ҳам онлине эканми дарҳол жавоб ёзди.
«Робия ўзингмисан? Нега йўқолиб кетдинг? Жуда соғиндим сени»
Робия ҳам куттирмай жавоб ёзди.
«Менда ҳаммаси жойида. Рақамимни қолдира олмайман. Буни яхши биласан. Ишга кирдим. Яхши иш. Ўзим севган комютер иши.»
Санобар ёзиб улгурмай Нигорадан хабар келди.
«Саношга ёзиб менга ёзмайсан а?»
Афтидан иккови бир жойда ўтирарди.
«Нигора яхшимисан?»
«Робиш кетиб яхши қилибсан. Сени ўтган куни Шахбоз излаб келди. Авзойи бузуқ. Ичимда Робия вақтида кетиб улгурган экансан»
Робия анча гаплашди. Ўзи ҳам Шахбоздан қутилганига шукр қила бошлади. Ҳаёти яна чигаллашиб кетарди. Биларди Шахбоз уни сира тинч қўймасди. Шомил акани гапи айни муддао бўлганди.
-Яхши қиз ҳамроҳ керакмасми?
Робия ёнига ўтирган одам сабаб нари сурилди.
-Ассаламу алайкум.
-Яхшимисиз? Бу ер ҳаёл суришга қулай эканми?
Салоҳ совуқдан қўлига пуфлади.- Кунам совиб кетди.
-Нимасини айтасиз.
-Аммо сизга бу таъсир қилмайди чоғи? – Салоҳ қизнинг беъмалол ўтиришига ишора қилди.
-Мен совуқни ёқтираман. Иссиқдан кўра совуқ яхши мен учун.
-Ажойиб.
-Ўзингиз нима қиляпсиз бу ерда?
Салоҳ кулди.
-Ишхонамдаги эмг тинч жой бу ер.
-Йўғеэе.
-Ҳа мен доим шу ердан таскин топардим. Сизга ўхшаб ҳаёл суриииб.
-Мен аслида ҳаёл сурмагандим. Дугоналарим билан суҳбатлашиб ўтиргандим.
-Телефонда гаплашганингиз эшитилмади.
-Одноклассники сайтида.
-Қойил, ҳозирда ҳеч ким кирмайди ҳисоб,- Салоҳ шундай дедию гапига қўшимча қилди. -Ўзимизни юртдагиларни назарда тутяпман.
-Мен эса кираман. Дугоналарим бор.
-Айтганча телеграмда йўқсиз.
-Ҳа аккаунт очмаганман. Қаердан билдингиз?
-Цехдагиларни ҳаммасини битта гуруҳга йиққанман. Сизни қўшаман дегандим. Шу сабаб
-Рости тинчлик керак деб очганим йўқ эди. Кейин муҳим гап бўлса чаён ака етказяптилар.
Салоҳ қаҳ қаҳа отиб юборди. Робия нўтўғри гапириб қўйдимми деб ҳайрон бўлди.
-Нега куласиз?
-Чаён ака? Кулмай бўладими? – Салоҳ яна кулди.
Давоми бор...

👍12❤1
#РОБИЯ
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
54-қисм
-Буни кулгули жойи йўқ, -Робия жиғибийрон бўлди.
-Уни исми Хушнуд.
-Аммо тили заҳарку. Қанча ходимлар олдида зир титрайди. Кеча менам насибасиз қолмадим.
-Бу аниқ эди. Унга унча бунча одам бас келолмайди.
Шу гап айтиб бўлиниши билан Хушнудни овози эшитилди.
-Иш вақтида бу ерда нима бор? Гаплашишга бошқа жой йўқми?
-Бироз тоза ҳавога чиққандим.
-Робия мен сўраган маълумотларни бермапсан. Бу ерда лаллайиб ўтирганингни қара. Босс сизга нима бор бу ерда?
-Оббо бошланди. Чаённи нишига тўғри бўлмасдан мен сурдим.
Салоҳ ўрнидан туриб кетиб қолди. Робия ҳам иш жойига қараб юриб кетди.
-Мен масъулиятсиз ҳодимларни ёмон кўраман. Ва ҳеч ҳам аяб ўтирмайман. Келганингга кам эмас икки ой бўлди.
-Кечиринг.
-Бошқа қайтарилмасин.
Хушнуд жиддийликни ёқиб олганди. Робия эса нега бу одамни ўзига уақин олади ҳамон тушунолмасди. Хушнуд унга қаттиқ гапирса ҳам ҳечам.ундан хафа бўла олмаётганди.
💦💦💦
Замира келинлик ҳаётига анча кўникди. Шахбоздан бироз чўчисада эркин эди. Ўша тунги Шахбоз дори таъсирида бўлган деган гапни ушлаб олганди.
-Қизим мен бир танишимникига бориб келай. Сиз бемалол ўтираверинг.
-Хўп ойижон.
-Зериксангиз ойизникига чиқиб келинг.
-Майли яхши бориб келинг.
Барно кетди. Шахбоз ва Замирани суратини ички чўнтагига беркитиб олганди. Уни фикри яна ўқитишда эди. Йўқса бу ўғли яна муаммо ясамасин. Кеча айтиб қолди Робия эрга тегибди. Ерни тагидан бўлсаям топаман деб. Унгача бирор чора кўрмаса бўлмайди. Шу сабаб яна ўқитишга боряпти. «Мулла» аёл табибман деган. Аммо роса зўр аёл бўлиб чиқди. Мана ўғли жимгина юрибди. Барно такси тўхтатиб манзилни айтди.
💦💦💦
Холниса бугун яна дугонаси билан гаплашиб ўтирибди.
-Балки қайтарсан?
-Йўқ, ўғлим мени кечирмайди.
-Сени бошингдан ўтганларни билмайдида. Билса кечиради. Ҳатто сени айбламайди ҳам.
-Холниса сенга айтишга осон. Ўғлимам отасига тортган бўлсачи?
-Мария хабар оляптими ҳамон? Ундан сўрамадингми?
-У мақтайди. Аммо феъли тез дейди.
-Маслаҳатим қайт. Ўғлингни уйлантиришинг керак. Қачонгача қочиб юрасан?
-Ўғлимга оналик ҳам қилолмаганман. Аммо отасидан ҳамон ранжиганман.
-Сожида нима бўлсаям айт. Майли бирга яшама аммо кел.
-Яхшилаб ўйлашим керак.
Сожида ўйланиб қолди. Фарзанд соғинчи уни йиллар давомида қийнаса ҳам, номард эрини қайта кўришни юраги кўтаролмасди.

👍24
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Чоршанба ТОНГГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌷Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌷Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌷Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌷Ажабмас бирма-бир ижобат бўлса🤲
КУНИНГИЗ ХАЙРУ БАРОКАТГА ТЎЛА БЎЛСИН!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qarzni toʻlashga qurbi yetmaganda
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shahodat kalimasini ayting...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
#ТАНЛАНГАН
иштаҳани очиб юборди-да.
- Икки сих эмас , йигирма сих кабоб олиб бераман сенга ,- қайноғам шундан деб қўлидаги салатларни менга узатди-ю ўзи яна ортига қайтди.
Менга эса айнан шу керак эди. Зумда ич кийимимга беркитган дорини олдим- у , қўзиқоринли салатнинг устига қўйиб юбордим. Ўзим эса дори идишни дарҳол машина ўриндиғининг тагига яширган бўлдим .
Қайноғам тез орада ҳидларини гупиллатганча иккита ноннинг орасига босилган кабоб билан қайтди.
- Ҳар хилидан олдим кабобни ,- деди у мақтанганнамо ,- жазликдан ташқари қиймали , жигарли , товуқлигиям бор.
- Раҳмат сизга ,- дедим эрка овозда ва унинг қўлидаги халтани очиб ичидан битта жаз кабобни олиб оғзимга солдим ,- оҳ,оҳ, жуда мазали экан.
Мен ўзимдаги ҳаяжонни босиш учун йўл бўйи кабоб еб кетавердим. Орада ундан "Сиз ҳам ейсизми ?" деб сўрашни унутмадим. У эса кулимсираганча "Мен сени ейман" деган жавоб қайтарди. Қайноғам ичкарида заҳар маҳрига "отиб" чиққан эди шекилли , кўзлари сузилиб қолган , оғзидан ёқимсиз ароқ ҳиди келиб турар эди.
Унинг охирги сўзларидан ич- ичимдан зил кетсам-да, ўзимни парво қилмаганга солдим.
Қайноғам бу сафар машинасини "дом"нинг ён тарафидаги гаражга қўйиб қулфлади. Биз иккимиз келишиб олгандек орада масофа сақлаб квартирага йўл олдик.
Квартирага кирган заҳоти у қўлидагиларги ерга ташлади- ю , кутилмаганда менга ёпиша кетди. Мен унинг бу қадар тез ҳамла қилишини кутмаган эдим. Беихтиёр ўзимни ҳимоя қила бошладим. У бўлса ... У жазава устида мени бўға бошлади. Шунда йўлда еган кабоб жонимга оро кирди. Мен қаттиқ ўқчиб еган ичганларимни қайт қилиб юбордим. Мараз шундагина ўзини четга олди. Мен эса вазиятдан чиқиш учун "Шунақаям бўладими ? Одам деган озгина сабрни билмайдими ?" дедим- у югуриб бориб ваннахонага кириб эшикни ичкаридан қулфлаб олдим.
Мен "Қайноғам эшикни тақиллатиб , мени безовта қилса нима қиламан ?!" деган ҳадикда юз қўлимни чайдим. Ташқарига чиқишдан қўрқиб ваннахонада бир соатга яқин ўтирдим. Хаёлимда минг бир хил режа туздим. Ахири ўзимга келиб ташқарига чиқдим. Квартирада жим- житлик ҳукмрон эди.
Аста меҳмонхонага мўраладим. Ўртадаги стол устидаги дастурхон ясатиғлик экан. Унга турли ичимлик , сархил мевалар ва шокаладлар чиройли қилиб териб қўйилганди.
Қайноғам у ерда кўринмагач , ҳуркибгина ётоқхона эшигидан мўраладим. У ер ҳам сокин , одамдан ҳоли эди. Ошхонадан ҳам қайноғамни топа олмагач , балконга хабар олдим. Қайноғам шу ерда экан. Аниқроғи полда... тарракдек қотиб ётар эди. Мен қўрқа - писа унга яқинлашдим. Чўкка тушиб , нафас олмаётганига ишонч ҳосил қилиш учун бўйин томирига бармоқ босдим. У аллақачон жон бериб бўлган эди. Шунда мен ортга қайтиб ошхонадан хабар олдим . У ерда озгинаси ичилган ароқ бутилкаси , бўш пиёла , ярми ейилган қўзиқоринли салатга кўзим тушди-ю , барига тушундим. Қайноғам аввал ароқ ичган , кайф ичида заҳарланган салатни еган. Салат ошқозонга тушиб , ундаги катта дозадаги дори қонга ўта бошлагач нафаси бўғилган шекилли балконга - тоза ҳавога чиқмоқчи бўлган. Афтидан у ерга бир ёки икки қадам босишга кучи етган ва шу билан юраги уришдан тўхтаган.
Мен қайноғамнинг бошига қайтиб чиқиб унга узоқ тикилди. Кунларимни қора тун, қора тунларимни зулмат қилган бу инсон охирги лаҳзаларда лоақал учинчи қадамини боса олмаганидан таассуфда эдим.
Инсон ўз ҳолини билмайди. Бугунги , эртанги тақдири учун икки оғиз бирон қатъий хулоса айта олмайдиган даражада кучсиз бўлган ҳилқат ўзга бир инсонга хўжайинчилик даво қилиши қизиқ.
Мен шуларни ўйлар эканман, борган сари хўрлигим келди. Шу топда суюкли инсоним , тан - маҳрамим Хуршид аканинг эмас , балки оғзидан кўпик чиқарганча тош қотган мана шу малъуннинг бошида эканлигим мени баттар ўкситди. Ўзимни тута олмадим . Йиғлайвердим, йиғлайвердим. Шу тариқа тушгача йиғлабман.
Ўзимга келганимда эса "Балки ҳали кеч эмасдир? Бу мараз ўз оғзи билан сафарга кетдим"
деган бўлса , ўлимни ҳам бевосита мени қўлимдан топган бўлмаса , демак менинг ҳали яшашга хаққим бўлса-чи ?" деган савол юрагимда "йилт" этган умид учқунини ёққандек бўлди.
/69

👍7❤1
#ТАНЛАНГАН
Бир кўнглим "У маразни квартирада шундоқ қолдириб кетсам- чи?!" деган фикрга келдим. Аммо "У айниб бадбўй ҳид чиқарса , ўша ҳиддан жасадни топиб келган экспертлар захарланиб ўлдирилганини билишади ва изимига тушишлари аниқ" деб ўйладим. Ахири "Ҳисобимда уч кун бор. Шу кунлар ичида жасаддан қутилишим керак" деган қарорга келдим.
Мен икки кун аввал ўша малъун суратларимни кўрсатганда ўлиб бўлган эдим. Ўлган одам учун эса иккинчи бир ўликни бўлаклаш чўт эмас экан.
Режа бўйича у маразни дастлаб ҳаммомга олиб кириб саранжомламоқчи бўлдим. Аммо баттол мен учун жуда оғирлик қилди . Уни хатто жойидан ҳам жилдира олмадим . Шунда уни балконнинг ўзида бир ёқлик қилишга қарор қилдим. Дастлаб балконнинг дарпардаларини туширдим . Кейин ердаги гиламни думалатиб бурчакка тикка қилиб қўйдим . Бир неча чойшабни келтириб унинг атрофига ёйдим ва...
Қолганини эслай олмайман.
Мен "У топилгунча фақат суяклари қолар" деб умид қилгандим.
Режамга кўра "Қайноғам йўқликларида онажонимникида бир - икки кун туриб олай" деб овсинимдан рухсат олган бўлдим . Шу тариқа икки тун ярим кечаси жасадни турли мавзелардаги ахлат тўплаш шаҳобчаларига элтиб ташладим.
Бахтга қарши у бўлакнинг охирги макони бир аҳлатхона бўлибди.
Қайноғамдан кейин мен ҳам ўз жонимга қасд қилмоқчи бўлдим . Аммо кейин ўйланиб қолдим : "Аввал шу пайтгача қилган гуноҳларимга жавоб бериб олай...".
Балки жиноятим очилмай қолар ва қолган умримни тавба билан ўтказарман" ...
- Мафтуна сўник хўрсинди ,- деди Гулнур ҳикоя қилишда давом этар экан ва менга шундай деди :
- Бироқ сиз , - жиноятни шу даражада тез очдингиз- ки , марҳум тупроққа кирмай , қилган қилмишлари учун азоб фаришталарига жавоб бериб улгурмай, мен тириклар орасида жавоб беришимга тўғри келмоқда. Балки шуниси яхшидир. Умримнинг охири ва қиёматгача шу гуноҳ юки остида эзилгандан кўра...
- Марҳумнинг телефонини нима қилдингиз ? - сўрадим мен Мафтунадан
- Телефон ўша квартирада қолган, дастлабки уч кун ундан овсинимга эри номидан "Ҳавотир олма , мен яхшиман" деган маънода хабар жўнатиб турдим. Кейин эса телефонни бутунлай ўчирдим.
Мана бор гап. Бутун тафсилотлари билан ,- деди Мафтуна менга дардли тикилиб ,- очиғи бўлган воқеани айтиб бунчалик енгил тортаман деб ўйламаган эдим. Энди мени қонун қўлига бемалол топширишингиз мумкин.
Мен эса ҳозир эшитганларимдан лол эдим.
Содиқ ака , ишонасизми Ирисов иши бўйича Ильмиранинг жазога тортилишини қанчалар истаган бўлсам , бу иш юзасидан Мафтунага шунчалар ачиндим. Иккала воқеа ҳам номус билан боғлиқ. Иккаласида ҳам номус сабаб инсон жон берган. Аммо моҳият- чи ? Моҳият ҳар иккала ишда бутунлай бошқа-бошқа.
Мен кўп ўйлаб ўтирмай Мафтунага ўзимни кимлигимни қайтадан рўйи-рост тан олдим ва бу жиноят ишини бошқа биров очмаса , ўзим ҳеч қачон ошкор қилмасликка сўз бериб хонани тарк этдим.
Содиқ ака ... Мана сизга айтмоқчи бўлган бор гапим шу. Ва сиз ҳам сирни очмасликка менга сўз бердингиз...
Содиқ Гулнурнинг қўлларини кафтлари орасига олди:
- Гул ... Менга бутунлай ишонишинг мумкин...
Содиқ -энг содиқ дўст ...
Энг содиқ...
Гулнур Содиқжоннинг сўзларидан титраб кетди. Кўзларига ёш қалқди :
- Биламан... Содиқнинг Гулга содиқлигини биламан,- деди у хўрсиниб ,- буни менга кўнглим айтган... Кўнглим эса мени ҳеч қачон алдамаган...
Гулнур шундай деб ўрнидан турди:
- Мени уйимга олиб бориб қўя оласизми ? Эркин акага нима дейишни ўзингиз ҳал қиларсиз...
Содиқ "Хўп" дея бош силкиди...
* * *
Гулнур эртаси куни ишга боргиси келмади. Шу сабаб телефонини овозсиз режимга қўйиб чошгоҳгача унга бир қараб қўйишни истамади. Мафтуна воқеаси уни жуда ҳолдан тойдирган эди.
Аммо чошгоҳ вақти сабабини ўзи билмай юраги ўйнаб телефонини олди. Қараса етти нафар қабул қилинмаган қўнғироқ бўлибди. Бари Содиқжондан.
Гулнур сабри чидамай унга ўзи қўнғироқ қилди . Содиқжон Гулнурнинг рақамига дарҳол уланди ва ҳаяжон билан :
- Гулнур!
Мафтуна ! Мафтуна ,- деди нафаси тиқилганча ...
#давоми_бор /70
Муаллиф: Хазонрезги

👍18🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#РОБИЯ #ОЖИЗА МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 54-қисм -Буни кулгули жойи йўқ, -Робия жиғибийрон бўлди. -Уни исми Хушнуд. -Аммо тили заҳарку. Қанча ходимлар олдида зир титрайди. Кеча менам насибасиз қолмадим. -Бу аниқ эди. Унга унча бунча одам бас келолмайди. …
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
55-қисм
Файзиддин онаси билан гаплашиб кайфияти кўтарилди.
-Синглинг тинчиди. Кўролмаслар ҳам бор экан. Сени тўйингда ҳушёр бўламиз энди.
-Ойи яна шу гапми?
-Синглингни узатдик, сени уйлаб қўймасак уят бўлади. Ортингда Жаббор ҳам бор. У сен қолиб сираям уйланмайди.
-Хўп ойи.
-Бирорта кўз остингга олганинг бўлса айт.
Файзиддин шу вақт Робияга қараб қўйди.
-Биттаси бор. Аммо унча бунчага гаплашмаймиз.
-Қаердан?
-Ўзимиз томондан. Аммо уни оилавий аҳволи ...
Файзиддин жим бўлиб қолди.
-Нима оилавий аҳволи?
Файзиддин шу пайт ёлғонлади.
-Онаси ва отаси ёнғинда вафот этган. Бечорани яқинлари олишмагани учун болалар уйида катта бўлган.
Табиатан кўнгли бўш бўлган содда Зухра опа дарров ачинди.
-Вой бечорагина. Роса қийналгандир.
-Жудаям ойи. Сира кулмайди.
-Ўзи кўнгли ярим экан. Сен уни бахтли қила оласанми?
-Ўзи билан гаплашиб олишим керак. Унга ҳали ёқтиришимни айтганим йўқ. Йигитлар билан етаклашиб кетавермайди.
-Майли болам кимни танласангам бахтли бўлсанг бўлди.
-Хўп ойи яна гаплашамиз.
Алоқа узилди. Файзиддин Робияни олдига шошди
-Чарчаб қолмаяпсизми?
-Йўғеэ нега чарчайман?
-Бугун ишдан кейин бирор ерни айланайлик.
-Нега?
-Шунчаки суҳбатдошга муштоқман.
Робия компутердан бош кўтармай жавоб қилди.
-Ўзимам зериккандим майли.
Файзиддин хурсанд бўлди.
-Кутаман.
💦💦💦
Салоҳ ниҳоят онаси кетган жойни аниқлади. Саккиз йил. Саккиз йил онасидан айри яшабди. Эндигина йигирма ёшга тўлганди ўшанда. Отаси билан онасининг орасида гап қочганини билардию, аммо ўқишдан чалғий олмасди. Ўзи ярашиб олишади деб кутарди. Бугун излай излай аниқлаган жойига шошилинч равишда жўнаб кетди.
Мана унга берилган манзил қаршисида турибди. Юрагида ҳадик, онамни кўраман дея қувониб турибди. Агар онаси бу ерда бўлмаса яна орзулари армонлигича қоладими?
-Аллоҳим онамни топишимда ўзинг қўлла.
Салоҳ секин бориб бўёқлари кўчган эшикни қоқди.
-Ҳозир .
Ичкаридан аёл кишининг заиф овози эшитилди. Салоҳ қаноат қилмай яна эшикни қоқди.
-Ким?

👍6❤1
#ОЖИЗА
#РОБИЯ
МУАЛЛИФ Шамсинур
56-қисм
Эшикни очган аёл жойида қотди. Тил айланмади. Вақт тўхтади гўё. Кўзлардан тинимсиз ёш томчилади. На она олдинга юрди. На ўғил. Узоқ муддат шу ҳолатда қолгандек туюлди.
-Болам
Сукунатни аёлнинг овози бузди.
-Ойи.
Салоҳ ўзини онасининг қучоғига отди. Йиллар соғинчи уларнинг кўзларидан сел бўлиб оқди гўё..
-Болажоним ўзимни.
-Ойи... Нега мени ташлаб кетдингиз? Нега бирдан йўқолиб қолдингиз?
Шундагина эътибор берди. Онасининг бир қўлининг бармоқлари йўқ эди.
-Қўлингизга нима қилди?
Сожида гапирмади. Гапиролмади. Қандай айтсин отанг хиёнатда айблаб бармоқларимни қаттиқ шикастлаган деб?
-Кир уйга. Бу ерда турма.
Салоҳни онасининг оқсоқланиб юргани яна ҳам эътиборидан четда қолмади.
-Сизни жуда соғиндим.
-Мен ҳам болам. Аммо ёнингга боролмадим. Боролмасдим.
Сожида йиғлади.
-Йиғламанг ойи,- Салоҳ онасини қучоқлади.
Эски уй, жиҳозлари ҳам эскириб кетганди. Хона бурчагида эскигина телевизор, худди бу уй ўтмиш замондан қолиб кетгандек эди.
-Нега бу кимса билмас жойларда беркиниб юрибсиз?
-Буни тарихи узун. Аммо мендан ҳеч нарса сўрама. Агар мен кетмасам ўлардим. Ўз жонимга қасд қилардим. Бу таҳлит яшай олмасдим. Сен билсанг бу юкни кўтаролмасдинг. Сени ҳам қурбон қилгим келмади болам. Сени келажагинг учун ҳам кетдим.
Она бола соғинчли суҳбатга киришишди.
💦💦💦
-Ота онангизни қандай тасаввур қиласиз?
-Мен уларни кўрганман. Тарбиячилар менга ёлғон гапиришган. Мен чақалоқлигимдан болалар уйида эмасдим. Мен беш ёшда эдим. Онам сочлари узууун чиройли аёл эдилар. Дадам доим иш билан банд бўлса ҳам мени кўтариб юрарди...
Робия узоқларга термулиб қолди.
-Кейинчи?
-Кейин билмадим. Қандай болалар уйига келдим хабарим йўқ. Мени опам борлигини айтишарди. Мени опам борлигини эслолмадим. Опам бор эди яқин кунгача аммо ҳақиқийми билмайман. Хотиралар узуқ юлуқ.
-Оғирми эслаш?
-Йўқ бу одатий ҳол. Умуман олганда мен кўникканман.
-Робия сизда муҳим гапим бор.
-Нима экан?
-Мен сизга уйланмоқчиман.
Робия ялт этиб қаради.
-Бу ҳазилми шунда?
-Йўқ. Мени ниятим жиддий.
-Рисоладагидек оила етимни келин қилмайди.
-Ойим унақа эмаслар. Ишонинг бошимда кўтариб юраман.
-Мен бунақа муносабатга тайёр эмасман.
-Ваъда бераман кўзингиздан ёш оқмайди.

👍18❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
Азизларим!
Барчангизга гўзал пайшанба
тонги муборак бўлсин!
Ҳаёт боғларида ғам, алам сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга белансин бу кун замин ҳам,
Бугунги тонгингиз муборак бўлсин
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Азизларим!
Барчангизга гўзал пайшанба
тонги муборак бўлсин!
Ҳаёт боғларида ғам, алам сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга белансин бу кун замин ҳам,
Бугунги тонгингиз муборак бўлсин
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Saqlab oling yana qanday duolar bilasiz yozib keting bilmaganlar biladi bilganlarga eslatma📌
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Farzandlar haqqiga qilinadigan duo
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
#ОЖИЗА
#РОБИЯ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
57-қисм
Робия жойида тўхтади.
-Йўқ. Мендан хафа бўлманг. Бу муносабатни охири йўқ.
-Робия бирор муаммо борми?
-Мен севиб турмуш қуришни истайман.
-Севги ҳам бўлади.
-Аммо ҳозирги вазиятимда эмас. Соғ бўлинг.
Робия ижара уйига яқин қолгани учун тез тез юриб узоқлашди.
Уларни иккинчи қават деразасидан кузатиб турган чаённи пайқашмади ҳам.
💦💦💦💦
Робия эрта тонгдан ишга отланганида қаршисидан Хушнуд чиқди.
-Салом.
-Ассаламу алайкум,- Робия ўзини кутиб турган Хушнудни кўрди.
-Бирга кетармиз дегандим.
-Майли.
-Узр шахсий саволим учун. Сен Файз билан жиддий муносабатдамисан?
-Йўқ. Аммо у шуни хоҳлаяпти.
-Сенчи?
-Мен... Кўрганимда юрагим қинидан чиқwудек урадиган. Уни ёнида ҳаловат топадиган инсоним бўлсин дейман.
-Файзчи?- Хушнуд шошилмасдан юрарди.
-Бир нарса деёлмайман. У ёмон йигит эмас. Аммо оилаларимиз тўғри келмайди. Тўғрироғи уни оиласига мен тўғри келмайман.
-Робия мен сени ўзимга яқин оламан. Ҳеч кимим йўқ дема. Мен турибман ортингда. Қандай ёрдам керак бўлса тортинма. Мен ёлғизлик нималигини яхши биламан.
-Албатта айтаман. Бу ерда сиздан бошқа яқиним ҳам йўқ. Сиз менга жуда кўп ёрдам бердингиз.
-Ҳеч қанча ёрдам берганим йўқ. Бу ёрдамдан кўра ўзимга таскин беришдек. Шу орқали яраларимга бироз малҳам топяпман.
-Сизни ҳам қийнайдиган оғир дард бор шекилли?
-Ҳа бор. Эркак кишига дарди ҳол қилиш ярамайди. Бирор кун айтарман.
-Кутаман.
-Айтганча Салоҳнинг туғилган куни бўлади икки кундан кейин.
-Бирор буйруқ борми менга?
-Дизайнларни топиб бирортасини танла. Ресторанни банд қилдириб қўй. Мен эса нима совға олиш керак ўйлаб олай.
-Мехмонлар рўйхатичи?
-Мен сенга ёзиб юбораман
Улар гаплаша туриб цехга ҳам етиб келишди. Ҳамма ўз ишига шўнғиди.
💦💦💦
Салоҳ онасини кетишга сира ҳам кўндира олмаётганди.
-Нега ойи?
-Мен ўзимдан уяламан. Онанг ким деса мендек майибни кўрсатасанми?
-Менга буни аҳамияти йўқ. Ёнимда бўлсангиз бўлди.
-Мени топганингни дадангга айтма.

👍12
#РОБИЯ
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
58-қисм
-Ойи дадам сизга ҳеч нарса қилолмайди. Жуда пушаймон.
-Уни юзини кўришни хоҳламайман. Мен билган ҳақиқатни билганингда сенам ундан юз ўгирган бўлардинг. Сени отасини норози қиладиган фарзанд бўлмаслигинг учун ҳаракат қилдим.
-Ўтмишда қолди ойи ҳаммаси.
-Бу осонмас.
-Хўп уйга бормас экансиз, унда менга яқинроқ жойга боринг. Мен юртимизни у бошида бўлсам, сиз бу бошидасиз.
-Майли болам. Шундай бўла қолсин.
💦💦💦
Сафо ака деразадан кўз узмай ўтирар экан телефон бўлди.
-Алло.
-Бошлиқ ўғлингиз онасини топди.
-Аниқми?
-Ҳа.
-Яхшилаб кузат. Агар онаси унга нимадир айтса ўлдим деявер.
-Хўп бўлади.
Сафо ака ўғлини олдида ўзини жабрдийда кўрсатса ҳам ҳамон ўзлигича қолган эди.
-Сожида мана қаерда экансан? Ўғлимни ҳаёлини бузишингга йўл қўймайман. Мен тирик эканман сени яшашга ҳаққинг йўқ. Яхшиям неча йиллар фалажланиб ётганим. Бўлмаса ўз қўлларим билан жонингни олардим.
Сафо ака истеҳзоли кулди. Ўғли йўқ вақтидаги ниқобини ечганди. У биларди ўзи ҳақида ўғлига етказишларини. Аммо ягона умиди бўлган ўғлини ўзидан ажрата олмайди. Бу аҳмоқлик. Аста секин ўғлига ўзининг бизнес йўлларини ўргатиши керак.
💦💦💦
Шахбоз бугун Замира билан бироз суҳбат қуриб ўтирарди.
-Яқинда акамни уйлантираман деяптилар.
-Зўрку, яна уйингизда одам кўпаяр экан.
-Файз акам бу ерда яшамоқчи эмас.
-Нега?
Шахбоз қизиқмаса ҳам сўради.
-Қиз бу ерга келмаслиги мумкин экан. Яна ишим яхши деяпти.
-Ҳм.
-Акамга расмини юборинг десам юбормаяпти. Ҳали олганим йўқ расмга деди.
-Уйланаётган акангку. Сен нега қизиқасан?
-Вооой нега қизиқмай, акамни ошиқу, беқарор қилган ким экан деб қизиқаманда.
Шахбоз бепарволарча телефон титкилай кетди.
-Сизга ўзи бир гапни айтмоқчи эдим
-Нима?
-Биз бир неча ойдан кейин фарзандли бўламиз.
Шахбоз Замирага қараб қолди.
-Нима дединг?
-Сиз ота бўласиз.
Шахбоз жим қолди. На бир ҳисни туйди, на севинди. У Замирага қараб қолганди.

👍26💔1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ТАНЛАНГАН
22- ҚИСМ
- Нима ? Мафтунага бир гап бўлдими ? - Содиқжондаги ҳаяжон ўзига ҳам юққанча энтикиб сўради қиз.
- Мафтуна... У эрталаб бўлимга келибди ва барча айбини тан олибди. Бўлган воқеаларни барини бир бошдан гапириб берибди. Жиноят иши бўйича қўлида бор ашёвий далилларни ўзи билан олиб келиб бўлимдагиларга топширибди.
Гулнур бу хабарни эшитиб ҳурсанд бўлишни ҳам, хафа бўлишни ҳам билмай қолди.
- Гулнур ... Энг асосий гапни айтайми ? У бўлимга эри билан келибди. Мафтунанинг эри кеча кечга яқин Россиядан учиб келган экан. Мафтуна унга бор гапни айтиб берибди. Сўнг Шодмон телефонига жўнатган ўзининг суратларни эрига кўрсатибди.
Сўнгра иккала ёш эрталабгача ўйлаб "Бор айбни тан олиш энг яхши чора" деган қарор қабул қилишибди .
Биласизми , Гулнур?
"Мафтуна ва Шодмон" воқеасини эшитган бўлимдагиларнинг бари ҳайратдан ғалати , тушунарсиз аҳволга тушиб қолишди.
Эркин ака эса иложи борича Мафтунанинг жиноятига бериладиган жазони юмшатиш чораларини кўрмоқдалар.
Келинчакнинг фойдаси учун шу соҳа бўйича номи чиққан энг яхши адвокат - ўзларининг яқин дўстлари бўлмиш Истам Акмаловни ишга жалб қилишга қарор қилдилар...
Гулнур... Нимага жимсиз ? Алло, Гулнур мени эшитяпсизми ?
- Содиқ ака...
- Ҳаа Гулнур?
- Мен ... Мен йиғлаяпман...
Содиқжоннинг овози ҳавотирли тус олди :
- Гулнур ? Аҳволингиз яхшими? Ёки тобингиз йўқми ?
- Мен...
Менда ҳаммаси жойида.
Мен Мафтуна учун йиғлаяпман. Эри Хуршид учун йиғлаяпман,- Гулнур йиғи аралаш хўрсинди,-демак Хуршид Мафтунадан воз кечмас экан- да ? Тўғри тушундимми ?
- Ҳа ! У аёлидан воз кечмоқчи эмас ! Аммо бу ёғига оиланинг бошқа аъзолари қандай йўл тутади билмадим. Хуршид "Мафтунанинг шу аҳволга тушишига барчамиз айбдормиз, айниқса мен "деганмиш.
Гулнур...
Мафтунани ҳибсхонага олиб кетишаётганда "Мени бу ерга келишимга , айбимни тан олиб барчасига жавоб беришга ва умримнинг охиригача юрагим ҳадикда яшаб ўтиш юкидан халос қилган Гулнур Воисовага раҳмат. Мен қилган ушбу жиноят ишини очилганлиги ҳақида ҳисобот ёзилганда "Мазкур жиноятни Воисова Гулнур фош қилди" деб қайд қилинглар" деб кетди.
Гулнур Содиқжонга жавоб қайтармади...
Содиқжон бироз сукут сақлади ва яна Гулнурга савол ташлади:
- Гулнур... Мабодо ... Мабодо сизни ... - у шундай деди- ю , аммо тезда фикридан қайтди ,-ҳа майли , эътибор берманг.
- Содиқ ака ... Нимадир сўрамоқчи эдингиз? Сўрайверинг .
- Мабодо ҳозир бўш бўлсангиз , бирор жойга бормаймизми ? Демоқчи эдим ...
- Афсус- ки , бўш эмасман,- деди Гулнур ,- хабарингиз бўлса мен амалиётдаман. Бугун амалиёт кундалигимга "минус" тушай деб турибди ... Сиз бўлсангиз мени учрашувга таклиф қиляпсиз ? Агар ўша минусни ижобий тараф "плюс"га ўзгартириб берсангиз унда учрашув ҳақида ўйлаб кўришим мумкин...
Тармоқдан Содиқжон қувноқ овози эшитилди :
-Мен ярим соатларда кўчангизда бўламан...
Йўлга тушишдан аввал кундалигингизга ўнта плюс қўйиб кетаман...
- Келаверинг...
* * *
Сожида маҳзунгина бўлиб юрган қизига бирдан қанот битгандек типирчираб қолганини кузатиб ич- ичидан севинди.
- Ҳа қизим , тинчликми ?
- Ойижон , мен бироз айланиб келай ... Қайтишда сизга нима олиб келай ?
Сожида жилмайди :
- Бир қучоқ бахт олиб кел !
Гулнур Сожиданинг юзидан "чўлп" қилиб ўпти-ю "Ҳаракат қиламан" деганча кўчага шошилди.
Сожида Гулнурнинг ортидан эшикни қиялатиб аста мўралади.
Гулнур сал нарида келиб тўхтаган матизга чиқаётганини кўриб , машина эгасини эслагандек бўлди :
- Бу йигит қизимни бир , икки бор уйга олиб келиб қўйганди. Аммо нимагадир уни юзини кўрмадим ,- ўйлади Сожида , - Бироқ ... Бироқ ҳар сафар уни узоқдан учратганимда юрагимда қандайдир илиқлик пайдо бўлади. Бу илиқлик шунчалар ёқимли- ки ... Гўёки мен бу инсонни бир умр танийган ва азиздек...
/71

Азиз ...
Менинг ҳаётимда Азиз исмли дўстим бор эди. Қачон- ки у билан мулоқат қилганда юрагим орзиқиб , шундай илиқ туйғулар билан тўлиб - тошарди . Бу туйғуларнинг номи меҳр, самимият , вафо эди. Бир сўз билан айтганда эса дўстлик эди бу туйғунинг номи .
Мен яшаган умрим давомида битта нарсага амин бўлдим:
- Чин дўст Аллоҳ томонидан юборилган энг юксак мукофот экан. Азизни охирги марта йигирма йилларча аввал кўргандим. Ўшанда тоғ ёнбағрида у билан илк бор юзма - юз келгандаги ҳиссиёт ҳали ҳамон ёдимда. Мен уни танидим , у эса қаршисида бир неча ўнлаб жиноятларни биргаликда очган , унга худди ўзидек ишонган , садоқат бобида тенгсиз дўсти мен - Жулия - Скарлет турганлигини сезмади.
Сезмаслигига асосий бир сабаб ҳам бор эди-да. Мен она бўлган эдим ва мана шу оналик мақомим билан ҳаётим бутунлай бошқа саҳифа очганди.
Гулнур дунёга келгач мен она- Сожидага айландим. Аммо Сожида Жулиядан ҳам, Скарлеттдан ҳам бахтли эди.
Гулнурнинг асл исми Гули. Буни фақат оиладагилар биламиз . Унга раҳматли бувисининг исмини бергандик. Аммо адаси қизимизга гувоҳнома олаётганларида уни номини Гули деб ёздиришга кўнгиллари бўлмаган. Гувоҳномани қайд қилиш бўлимида "Исмини ким деб ёзай ?" деган саволга беихтиёр "Гулнур" дея жавоб берган эканлар.
Гулнур исми жисмига монанд қиз бўлиб туғилганди. Худди нурга белангандек гулдек қизалоқ хушсурат эди у.
Мен йиллар оша "Қизимда зотдан зотимизга ўтиб келган қобилиятлардан қайси бири бор экан?" дея кузатдим. Аммо баъзи фитрати тоза бўлган инсонларнинг кўпчилигида учрайдиган қобилиятларни айтмаса, унда ярақлаган бирон бир нарсани сезмадим.
Аммо бир куни Гулнурга боқиб унинг асл қобилияти жуда , жуда , жудаям теран фикрлаши эканлигини билиб қолдим.
Гулнур жуда ёшлигиданоқ йиллар давомида ўзини бу соҳада шуғулланиб иқтидорга эришган машҳур ҳид ва таъм билувчилардан ҳам кучли сезгига эгаси эканлигини фахмлаганимда ўзимни ҳайрат уммонига улоқтирилгандек ҳис қилган эдим.
Бу борада у бувиси ва буваси , яъни менинг ота-онамга тортгандек эди.
Мактабда эса қизим тўртинчи синфдалик чоғида синф раҳбарининг сумкасидан пул ўғирлаган ўқувчини фош қилиб тилга тушиб қолганди.
У ўзидаги қобилиятни жуда эрта ажратиб билган экан. Мен Гулнурнинг ўз хонасида эртадан - кеч қамалиб олишидан ҳавотир олиб эшик тирқишидан қараганимда у етти юз саҳифадан ошиқ китобни ёддан ўқиб такрорлаётганини ва шу тариқа машқ қилаётганини кўриб бемажол бўлиб қолгандим.
У еттинчи синфда кимё фанига қизиқиб қолди ва шу йилнинг ўзида мактаб дастурини мустақил тўлиқ ўзлаштириб бўлди.
Гулнур юзлаб моддалар ичидан кераклисини қийналмай ажратиб ололади. Тайёр маҳсулотнинг ҳидидан қайси бир модданинг кўп ёки кам миқдорда қўшилганлигини айта олади. Агар маҳсулот татиб кўриш учун яроқли бўлса , унда ишлаб чиқарувчининг ҳолига вой. Гулнур сифат сертификатининг энг юқори юлдуз даражасини олган инсоннинг ҳам хатосини топиб берадиган даражада сезгир.
Ва айнан ана шу қобилияти ўз отаси , яъни Диёрбек акамнинг ҳаётига зомин бўлди ...
Гулнур ўзини худди шу нарса учун асло кечира олмади...
#давоми_бор /72
Муаллиф : Хазонрезги

👍11
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ТАНЛАНГАН
23 - ҚИСМ
Сожида ўз ҳисларига банди бўлган бир вақтда Содиқжон Гулнурни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетаётган эди.
- Содиқ ака , қаерга кетяпмиз ? - сўради Гулнур катта йўлга чиққан пайтда.
Содиқжон Гулнурга кулимсираб сўз қотди:
- Етар шунча жиноятлар ва жиноятчилар ичида юрганим. Бугун менинг ўзим жиноят қилмоқчиман,- у шундай деб айёрлик билан чап кўзини қисиб қўйди,- мен сизни ўғирлаб кетяпман.
- Ҳооо , зўр- ку ! - Гулнурнинг юзларига ҳам зумда қон югурди ,- аммо айтиб қўяй , бу ҳаракатингиз жуда қалтис ва бунинг оқибатида жонингизга яхшигина жабр бўлиши мумкин.
- Во-ей , қўрқитманг ! Режам юлдуз кўрмай жон бервормасин...
Ўзи озиб- ёзиб зўрға юрак ютиб бир қарорга келгандим ...
Гулнур Содиқжонга жилмайиш билан жавоб қайтарди.
У туни билан Мафтуна воқеасини ўйлаб мижжа қоқмаган, ўзига ўзи "Бу ёғига нима бўлади?" дея тинмай савол берган , унга топган бир неча жавобларнинг бари кўнглига ўтиришмай ўз ёғига ўзи қовурилиб чиққан эди.
Содиқжоннинг сал аввал телефон орқали етказган хабари қизнинг дилидаги мавҳум тугунларни ечиб юборган , шу сабаб у ўзини қушдек енгил ҳис қила бошлаган эди.
Содиқжон дилга ором бергувчи майин мусиқани паст овозда қўйгач, қиз уни берилиб тинглай бошлади . Кўп ўтмай Гулнур машина ўриндиғига бошини қўйганча кўзи илинди.
Содиқжон уни уйғотиб юбормаслик учун ўртача тезликда машинани бошқариб кетаверди.
Гулнур шу ҳолатда бир муддат ором олди. Шу вақт ичида туш кўришга ҳам улгурибди. Тушида унга кимдир бир қучоқ қип- қизил гулдаста тутибди. Гулнур гулдастага қўл узатди :
-Содиқ акааа...- шивирлади у ва беихтиёр кўзларини очди.
- Гул... - деди Содиқжон унга монанд шивирлаб ,- қара сени қаерга олиб келдим.
Гулнур Содиқжон ишора қилган тараф- тўғрига қараб ҳайратдан кўздан уйқуси қочди:
- Вууууй , бунча гўзал ?! Сиздан ...сиздан қарздорман Содиқ ака... Катта раҳмат...
Содиқжон катта йўлдан бир метрлар пастлик- пойлари остида ястаниб оловдек товланиб ётган минг- минглаб қизғалдоқларга қараб "қойилмисиз энди ?" дегандек кулимсиради:
- Гулга гуллар ёқади деб ўйлагандим. Адашмабман...
- Мен анчадан бундай чиройли манзараларни кўрмагандим. Аммо кейинги кунларда сиз туфайли бири- биридан чиройли жойларни томоша қилиш бахтига мушарраф бўляпман. Ўтган куни Ўрда бўйи, кечаги сўлим мажнунтоллик ҳиёбон, бугун эса таърифига тил ожиз бўлган бу қизғалдоқзор...
Шундай қучоғимни очсам- у шу қизғалдоқларнинг барчаси бағримга сиғиб кетса...
Содиқ ака, ҳув анави чеккада бошқача гуллар ҳам бор экан, ўша ерга борайлик...
- Машинага чиқинг унда , айланиб ўта ерга ўтамиз...
Гулнур эрка оҳудек чаққонлик билан машинага ўтирди.
Улар йўлдан бироз панароқ бўлган катта балх тут тагини танладилар.
- Тут ҳам ширага тўлибди ! - Гулнур ёш қизчалардек оппоқ мевалари маржондек тизилган тут шохини ушлаб эгиб олиш учун чўзилди .
Содиқжон унга ёрдамга шошилди. У бир сакраб ширадор , шода- шода бўлиқ донли шохни ушлаб Гулнурга тутди .
- Содиқ акаа... - деди Гулнур йигитга завқланиб боқиб , келаси сафар яна шундай ўғирлайман десангиз машинангизга ўзим югуриб чиқаман. Сўз бераман.
- Иии Гулнур ! Бир ҳовуч тут ва қизғалдоқзор учун эргашиб кетаверсангиз ёмон экан. Рақобатчиларга дош беролмайманми деб қўрқаман,- сохта хўрсинди Содиқжон.
- Сиз сира ҳавотир олманг . Бу қоида фақат дўстлар даврасида амал қилади. Менинг эса дўстларим кўп эмас...
- Кўп эмас ?! Кўп бўлмаса ҳам бор экан- ку?- яна ўпкалади йигит .
- Оббо , барибир барча гапдан хабардор бўлмагунча тинчимайсиз шекилли. Хуллас дўст деганларимнинг барчаси ҳам мени кўнглимга қараб бундай айлантириб юришга имконлари йўқ. Ундан кейин кўп савол бераверманг. Тут ейишга ҳалақит беряпсиз. Тўғрисини айтсам қорним яхшигина очиқабди. Мен кафега ўхшаш бирор жойга борсак керак деб майда- чуйда ул, бул олволмабман. Аммо бундан хафа эмасман. Дунёнинг энг сара таомларини кафтимдаги шу бир ҳовуч оқ тутга алишмасман ман !
/73

👍20❤4